Huquqiy axborot
11 Jul 2025 08:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади
Манба:
ПФ-98-сон, 23.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jul 2025 14:16
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка мувофиқ ер эгаси қўшни ер эгасининг еридан фойдаланишни талаб қилиши мумкин (сервитут ҳуқуқи).
✔️ Сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланади:
▪️ ердан пиёда ва транспортда ўтиш;
▪️ электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш;
▪️ сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.
⛔️ Ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.
📜 Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.
🔗 Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу масала фуқаролик судида кўриб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jul 2025 10:16
#Биласизми
❗️ Қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 14:16
#Биласизми
⚠️Қонунчиликка кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 07:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади
🔰
Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни
2 та босқичда амалга оширилади.
🏛
1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби,
2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.
✔️
2026 йилдан:🔹 Марказ ўқувчи-спортчилари контингенти
800 нафарга етказилади;
🔹 Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида
ойлик стипендия таъсис этилади.
📍 Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича
жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари
олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига
тўғридан-тўғри қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 07:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига комплекс тайёрланади
“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–221-сон, 08.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар Ўзбекистон спортчиларини
Олимпия ва
Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг
асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹 спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича
медаллар сонини ошириш;🔹 спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби
21 та тури бўйича лицензияларни қўлга киритиш;
🔹
халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
✔️ Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришган натижалардан келиб чиқиб, спорт турлари
устувор, истиқболли ва
ривожланаётган тоифаларга ажратилади.
📜 Устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифалардаги спорт турлари рўйхати
ҳар 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилган
календарь йилнинг якунига қадар қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 06:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-219-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
🗓 Баённома
2024 йил 18 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.
🏢
Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва
Бош прокуратура ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
📝
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jul 2025 12:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади
“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1073-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди.🔰 Қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини
чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
🔹 давлат
ҳисобини юритиш;
🔹 мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
🔹 иссиқхона газларининг чиқарилишини
қисқартириш ва уларнинг
тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.
📝 Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар
“яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
✔️ Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари
давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.🔗 "Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар
углерод бирликлари реестрига киритилади.
📃 Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари
верификация қилиниши кўзда тутилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jul 2025 08:16
#Амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, —
➖ фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 625 000 сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга — БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача (7 500 000 сўмдан 9 375 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jul 2025 13:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади
Манба:
ЎРҚ-1071-сон, 26.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jul 2025 08:01
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
❗️ “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jul 2025 10:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Манба:
ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 12:16
#Биласизми
❗️ Куръерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 08:16
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, болага тайинланган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда "Инсон" марказлари жалб этилади.
✔️ Бунда боланинг ва алимент тўловчининг яшаш шароитлари «Инсон» марказлари томонидан комплекс баҳоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 12:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
Манба:
ВМҚ-374-сон, 18.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 Jul 2025 06:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг
34 йиллик шонли санаси
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда,
юксак савияда нишонланади.
📙 Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
✔️ Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда
муносиб нишонланиши таъминланади.📜
“Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jul 2025 12:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Манба:
ВМҚ-385-сон, 24.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jul 2025 08:09
#Адлия_хабари
❗️ Ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган "Huquqiy axborot|Plus" телеграм канали ишга туширилди.
✔️ Телеграм каналда
қуйидагилар тақдим этиб борилади:
🔹 қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида
аудио форматдаги тушунтиришлар;
🔹
имо-ишора мулоқоти шаклидаги ҳуқуқий видео материаллар;
🔹 ногиронлиги бўлган шахслар учун
фойдали ахборотлар.🔗 Каналга ушбу манзил орқали обуна бўлиш мумкин: /channel/huquqiyaxborot_plus
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 11:54
#Биласизми
❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 07:15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари ўтказилади
🔰
Қарорга кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади.
🔗 Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг
спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этишади.
🖼 Мусобақаларнинг
республика финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида
“Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.
✔️ Мусобақаларнинг
республика босқичида сараланган спортчилар қуйидаги спорт-таълим ташкилотларига миллий терма жамоаларга
захира сифатида тайёрлаш учун йўналтириб борилади:
🔹
1- ва 2-ўринларни қўлга киритган спортчилар –
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига;
🔹
3-ўринни қўлга киритган спортчилар –
ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jul 2025 06:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-220-сон, 08.07.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати ва Франция Ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Мазкур битим
2025 йил 12 мартда Париж шаҳрида имзоланган.
🏢 Ички ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
📝
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jul 2025 14:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади
Манба:
ЎРҚ–1072-сон, 26.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jul 2025 10:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади
“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-109-сон, 07.07.2025 й) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли
QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи
тадбиркорлар реестрини юритишга асосланган янги тизим жорий этилади.
🏛
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи
ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланди.
🚫
2026 йил 1 январдан Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини
“эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.
✔️
2026 йилдан QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорларга
БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жарима қўлланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jul 2025 14:31
#Биласизми
🗓 Қонунчиликка кўра, меценатлик маданият, санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти ҳисобланади.
📝 Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган меценатлик кўмагини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jul 2025 10:56
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (413-сон, 07.07.2025 й.) билан “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди🔰 Низом чақирилувчиларни
ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги
муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.
✔️ Чақирилувчилар танловда
1 йилда фақат
1 марта иштирок этиши мумкин.
⌛️ Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг
10 августидан чақирув йилининг
10 февралига қадар ўтказилади.
📝 Чақирилувчи билан
суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:
➖ ҳарбий хизматга бўлган
қизиқиши ва иштиёқи;
➖
ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва
судлангани билан боғлиқ ҳолатлар;
➖
соғлиғининг ҳолати;
➖
билим даражаси;
➖
оилавий шароити ва бошқалар.
📋 Чақирилувчиларнинг
умумжисмоний тайёргарлик даражаси қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали баҳоланади:
▪️ турникда тортилиш;
▪️
100 метрга югуриш;
▪️
3000 метрга югуриш.
📃 Танлов якунлари бўйича чақирилувчини
тавсия этиш ёки
тавсия этмаслик бўйича тегишли
хулоса қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jul 2025 13:05
#Биласизми
🪙 Қонунчиликка кўра, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 14:16
#Биласизми
🔖Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтариб берилади:
🔹биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
🔹апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 10:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди
Манба:
рўйхат рақами: 3630-сон, 17.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 14:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3636-сон, 01.07.2025 й.)🔰 Низом
“Жасорат мактаблари”га
(Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.
✔️ Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга
26 нафар ўқувчидан иборат тарзда
5-синфдан бошлаб қабул қилинади.
⌛️ Жасорат синфларида ўқиш муддати
7 йилни ташкил қилади.
📝 Жасорат синфларига кириш учун
жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича
тест синовлари июль ойида ўтказилади.
📋 Жасорат синфларининг
9-синфини якунлаган ўқувчиларга
таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома,
11-синфини тамомлаган ўқувчиларга
умумий ўрта таълим тўғрисидаги
шаҳодатнома берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 10:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (405-сон, 01.07.2025 й.) билан “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🔰 Низом ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган
тадбиркорлар ҳамда
хусусий бандлик агентликларига қуйидаги қўллаб қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:
🔹 бандликка
кўмаклашиш субсидияси;
🔹 иш ўринларига
мослаштириш субсидияси.
🔗 Низомга кўра,
"Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри" ахборот модули юритилади.
💰
Бандликка кўмаклашиш субсидияси қуйидаги талабларга жавоб берадиган тадбиркорларга ажратилади:
🔸 электрон реестрда турган I ва
(ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида
3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган;
🔸 мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган.
💵
Иш ўринларига мослаштириш субсидияси бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун
сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорларга
50 млн сўмгача миқдорда ажратилади.
📜 Субсидиянинг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:
▪️сурдотаржимон хизмати учун БҲМнинг
8 баравари;▪️психолог хизмати учун БҲМнинг
10 баравари;▪️ҳамроҳлик хизмати учун БҲМнинг
5 баравари.
✍️ Тадбиркорлар ушбу субсидияларни олиш учун
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизим ёки
ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…