Huquqiy axborot
18 Jul 2025 12:49
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади
“Ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали уларни спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (447-сон, 17.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказишда уларнинг
физиология ва
антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича
электрон тизим йўлга қўйилади.
🔗
2025/2026 ўқув йилидан ҳар йили
1 марта мактаб ҳамширалари учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича
ўқув-семинарлар ташкил этилади.
📙 Шунингдек, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари шакллантирилиб,
“Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимига киритилади.
📋 “ERP-maktab” ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг спорт турига бўлган
қизиқишлари аниқланади ва тизимда қайд этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jul 2025 10:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Айрим темир йўл транспорти ходимларининг иш вақти режимлари тартибга солинди
“Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3650-сон, 17.07.2025 й.).
🔰 Низомга кўра, иш вақтининг нормал давомийлиги
5 кунлик ёки
6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига
40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
⏳ Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, мазкур тоифадаги ходимларнинг
24 соатда босиб ўтган йўлининг
8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.
✔️ Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг
иш вақтига қуйидагилар киради:
🔹 ишга тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан,
йўл-йўриқдан ўтиш вақти;
🔹 ишдан олдинги
тиббий кўрикдан ўтиш вақти;
🔹 асосий меҳнат вазифаларини бажаришга
бевосита сарфланадиган вақти;
🔹 асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига
йўловчи сифатида бориш ва ундан қайтиш ҳамда кутиш вақти;
🔹 ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда унинг
бўш туриб қолган вақти.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jul 2025 14:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори (446-сон, 16.07.2025 й.) билан “2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш” концепцияси тасдиқланди. 🔰 Концепция
республика ва
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг
устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.
📙 Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги
йўналишларни ўз ичига олади:
➖ назорат муҳитининг
яхлит тизимини шакллантириш;
➖
хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
➖ назорат жараёнларининг
натижадорлигини ошириш;
➖ ахборот ва
коммуникация тизимини такомиллаштириш;
➖ ички назорат тизимини доимий
мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.
📜 Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги
механизмлар орқали амалга ошириш лозим:
🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида
қонунчилик асосларини такомиллаштириш;
🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни янада
ривожлантириш;🔹 ходимларни
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jul 2025 11:31
#Биласизми
❗️Чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jul 2025 09:19
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади
“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–113-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг
асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹 самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда
кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакилларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш;
🔹 истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун
очиқ мулоқот майдонини яратиш;
🔹 замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг
самарали механизмларини жорий қилиш.
🏛 2025 йилдан ҳар йили
"Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади.
📙 Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
ташкилий қўмита томонидан белгилаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jul 2025 14:41
#Биласизми
📝 Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
📁Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:
🔹охиригача олинмаган иш ҳақини;
🔹ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
🔹меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни.
📌 Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
💸 Ҳисоб-китоб қилиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jul 2025 10:31
#Биласизми
❗️Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jul 2025 06:35
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик оширилади
“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра:🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг
ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;
🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ
Администрация бўйсунувига ўтказилди;
🔹Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;
🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун
контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;
🔹Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Администрация бўйсунувига ўтказилди.
🗓
2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:
➖бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда
шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;
➖ ҳудудларни комплекс ривожлантириш,
аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 Jul 2025 13:01
#Биласизми
🚫Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:
🏷фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
🏷таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
🏷Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;
🏷Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 Jul 2025 09:09
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, боланинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган қасддан содир этиладиган ҳаракат болаларга нисбатан зўравонлик деб эътироф этилади.
🚫 Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 Jul 2025 14:02
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 Jul 2025 09:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (431-сон, 12.07.2025 й.) билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🔰 Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар
12 ойдан ошмаган ҳолда камида
1 марта мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.
✔️ Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт
махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.
🏛 Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан
10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.
📜 Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда
маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:
🟢 фойдаланишга яроқли лифтга
“яшил”;
🔵 қисман носоз лифтга
“мовий”;
🟡 носоз лифтга
“сариқ”;
🔴 фойдаланиш учун хавфли лифтга
“қизил”.
🚫 Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш
тақиқланиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 Jul 2025 06:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 11.07.2025 й.) қабул қилинди.🔰 Қарорни қабул қилишдан кўзланган
мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган
вақт ва
харажатларни камайтириш белгиланди.
📘 Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.
⌛️ Эксперт кенгашининг мажлислари
1 ойда камида
2 марта ўтказилади.
📝 Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги
ваколатлар берилади:
🔹 солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг
мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;
🔹 мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан
хулоса қабул қилиш;
🔹 қабул қилинган хулосаларни
мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун
солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 Jul 2025 10:01
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш харажатлари қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 Jul 2025 12:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади
Қонун (ЎРҚ–1075-сон, 10.07.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰 Қонун билан Кодексга айрим ҳуқуқбузарликлар учун
маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди, жумладан:
🔹
автомат телефонларни шикастлантирганлик;
🔹 рухсатсиз
радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.
✍️ Шунингдек, айрим
белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
(хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги
аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
📜 Бироқ, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг
аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.
📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jul 2025 11:59
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
📘 Конституцияга кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.
✅ Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jul 2025 08:09
#Биласизми
❗️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jul 2025 13:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (444-сон, 16.07.2025 й.) билан “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга
бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
🔗 Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш
“E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
✍️ Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб
1 ой ичида туман
(шаҳар) пробация бўлимлари
(ваколатли орган) га шахсан мурожаат қилади.
⏳ Ваколатли орган
1 иш кунида ариза берувчини нафақа тайинлангани ва нафақани олиш учун мурожаат қилиниши лозим бўлган тижорат банки тўғрисида хабардор қилади.
📙 Нафақа олувчи
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги
маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.
📌 Маълумот учун: нафақа миқдори БҲМнинг 6 бараварини ташкил этади. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jul 2025 09:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказилади
Фармон билан “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказишга
тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни
йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
⏳ Форум доирасида истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш жараёнлари
Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳар йили
1 июлдан 1 сентябргача ўтказилади.
📙 Форумда муҳокама қилиш учун юбориладиган истиқболли ташаббуслар
қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
➖ долзарблик;
➖ ўзига хослик;
➖ имкониятлилик;
➖ таъсирчанлик;
➖ тармоқ ёки жамиятга ижобий таъсир кўрсатиш.
📝 Менторлар кенгаши томонидан
топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар
Президент иштирокида ўтказиладиган
Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jul 2025 08:11
#Биласизми #Солиқ_имтиёзлари
🪙 Қонунчиликка кўра, асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jul 2025 12:36
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, тест синовлари тўғрисида абитуриентларга маълумот бериш учун тайёрланадиган материаллар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлиши лозим.
📝 Жумладан, видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши керак.
✔️ Шунингдек, таълим олаётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг оила аъзоси ёки бошқа шахсларга олий таълим муассасасида ушбу талабанинг ёнида бирга бўлиши учун шароит яратилиши зарур.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jul 2025 08:31
#Амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик:
➖ БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 Jul 2025 14:50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади
Ҳукумат қарори (439-сон, 14.07.2025 й.) билан “Илк ривожланиш марказлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🏛 Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича
Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
📙 Марказлар
3–6 ёшли болаларни, хусусан,
камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.
✔️ Марказлар қуйидаги
2 та модел асосида фаолият кўрсатади:
🔹
махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг
2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
🔹
ўйин гуруҳи модели –
3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли
(3,5–4 соат) гуруҳ.
📝 Марказлар туман
(шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.
⛔️ Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она
тўлови ундирилмайди. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 Jul 2025 11:26
#Биласизми
❗️Ёш шифокорларга устамалар тўланади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 Jul 2025 07:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади
“Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарор билан республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга
ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.
📋 Қарорга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг
5 фоизигача алмашлаб экиш тизимида мойли экинлар экилишига рухсат берилади.
📗 Кунгабоқар экинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб,
асосий ва
такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин
сидерат экинларини экиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади.
🖼 Қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот етиштирувчи субъектлар ўртасида мойли экинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар
"Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.
🔗 2026 йил ҳосилидан бошлаб, мойли экинлар етиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китоби юритилади ва ушбу экин майдонларининг
500 гектарида илмий асосланган
алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 Jul 2025 12:01
#Биласизми
❗️ Меҳнат мигрантларига компенсация тўланади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 Jul 2025 08:16
#Биласизми
🪙 Қонунчиликка кўра, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.
✔️ Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 Jul 2025 13:31
#Биласизми
📙 Конституцияга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
⛔️ Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 Jul 2025 15:00
#Биласизми
❗️ Пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 Jul 2025 10:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1074-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қонунга кўра, шахсларнинг яшаши учун уй-жой майдонини берувчи
турар жой мулкдори ёки уни
тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс ушбу шахсларни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича
ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши керак.
📋 Жойлаштириш воситаларида турган шахсларни турган жойи бўйича
хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказиш масъул ходимлар томонидан
“E-mehmon” тизими орқали амалга оширилади.
📝 Ўзбекистоннинг хорижда доимий яшовчи фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан
10 иш кунидан кечиктирмай яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.
✔️ Ўзбекистон фуқароларини
яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қуйидагиларда амалга оширилади:
▪️ ички ишлар органларининг
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида;
▪️
давлат хизматлари марказларида;
▪️
ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.
🔗 Яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг
ижтимоий нормасига риоя этиш талаб қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…