Huquqiy axborot
24 July 2026 16:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Ҳукумат қарори (402-сон, 23.07.2026 й.) билан Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. 🔰 Унга кўра, аҳоли сони ва ҳудуди:
🔹 аҳоли сони ўсиши -
289,19 минг кишидан ҳисоб даврида -
385,0 минг кишига;
🔹 шаҳарнинг ҳудуди -
7 966,78 гектардан ҳисоб даврида -
11 847,06 гектарга ўзгаради.
🏘 Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:
🔸 уй-жой фонди умумий майдони -
4 456,31 минг кв метрдан ҳисоб даврида -
8 085,0 минг кв метрга;
🔸 уй-жой майдони билан таъминланиш даражаси бир кишига -
15,4 кв метрдан ҳисоб даврида -
21,0 кв метрга;
🔸 уй-жой фонди қисқариши ҳисоб даврида -
114,66 кв метрни ташкил қилади.
⏭️ Аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга
мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:
➖ маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг
ижтимоий эҳтиёжларига ва амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш;
➖ бўш ҳудудларда мавжуд вазият билан биргаликда марказни ривожлантириш,
янги жамоат мажмуаларини қуриш.
🚌 Жамоат транспорти, автомобиль йўллари ва кўчалар ҳисоб даврида:
▫️ магистраль кўчаларнинг узунлиги
102,6 км дан 203,0 км гача оширилади
(биринчи навбатда 155,35 км гача);▫️ йилига йўловчи ташишлар сони бўйича -
163,8 млн йўловчига хизмат кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 July 2026 12:05
#Адлиятв #Эслатма
❗️ Жарима баллари тизими: ҳайдовчилар нималарни билиши керак?
🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=SwX5erWWHfgКаналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 July 2026 07:58
😎😎😎😎😎😎
#Биласизми
❗️Ходимлар олган совғалар даромад солиғидан озод этиладими?
Манба: Солиқ кодекси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 July 2026 14:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Эндиликда давлат қимматли қоғозларини таъминотга қўйган ҳолда крипто-активларни чиқариш мумкин бўлади
Адлия вазирлиги Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни (рўйхат рақами 3818-1, 22.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди. 🔰 Мазкур ҳужжат билан махсус ҳуқуқий режим доирасида барқарор токенларни миллий ва (ёки) хорижий валюта билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг
давлат қимматли қоғозлари билан таъминлаган ҳолда чиқариш тартиби белгиланмоқда.
📌
Маълумот учун: қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг (крипто-актив) тури ҳисобланади. 📝 Унга кўра:
🔹 махсус режим доирасида давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган
барқарор токенларни чиқаришга рухсат берилади;
🔹 таъминот сифатида Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган
миллий ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағларидан фойдаланилади;
🔹 шунингдек, эмитентга тегишли бўлган ва Марказий депозитарий томонидан Марказий банк фойдасига
блокланган давлат қимматли қоғозлари таъминот сифатида қабул қилинади;
🔹 эмитент
блокланган давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадларни олиш ҳуқуқини сақлаб қолади;
🔹 давлат қимматли қоғозлари учун
депо ҳисобварақларини очиш, уларни блоклаш ва блокдан чиқариш рўйхат рақами 3628 бўлган Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади;
🔹 алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи ва блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қиймати
муомаладаги токенларнинг умумий номинал қийматидан кам бўлмаслиги лозим;
🔹 барқарор токенлар таъминотини шакллантириш учун
кредит, гаровга олинган активлар ёки бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 July 2026 10:04
#Адлиятв #Жонлиэфир
❗️ Жарима баллари тизими: ҳайдовчилар нималарни билиши керак?
🔎 Жарима баллари қандай ҳисобланади? Қайси қоидабузарликлар учун жарима баллари берилади?
❓Кўпчилик ҳайдовчилар жарима миқдорини яхши билади. Аммо жарима баллари тизими қандай ишлаши, улар қандай ҳисобланиши ва қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида барча ҳам етарли маълумотга эга эмас.
✅ "Адлия ТВ"нинг навбатдаги жонли эфирида айнан шу саволларга жавоб берамиз.
Жонли эфирда қуйидаги мавзуларни муҳокама қиламиз:🔹 Жарима баллари тизими нима ва у қандай тартибда амал қилади?
🔹 Қайси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари ҳисобланади?
🔹 Жарима баллари қандай тартибда юритилади ва уларни қаердан текшириш мумкин?
🔹 Жарима баллари белгиланган меъёрга етганда ҳайдовчи учун қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади?
🔹 Жарима баллари қайси ҳолларда ҳисобланмайди ёки бекор қилиниши мумкин?
🔹 Бу тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда қандай аҳамиятга эга?
📌
Шунингдек, сиз юборган саволларга ҳам жонли эфир давомида жавоб берилади.📅
Сана: 24.07.2026
🕒
Вақт: 15:00
✍️ Саволларингизни олдиндан
@ орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 July 2026 14:50
😎😎😎😎😎😎
#2026_йил_1_августдан
📝 Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва техник қурилмаларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларни:
📸 Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига фото ва (ёки) видеоматериаллар кўринишида тақдим қилиш ҳамда тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 July 2026 08:29
😎😎😎😎😎😎
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ ҚҚСнинг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати белгиланди
Адлия вазирлиги Қўшилган қиймат солиғининг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатини (рўйхат рақами 3905, 21.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди. 🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 4-центабрдаги ПФ–153-сон Фармонига асосан
2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари)
реализация қилишда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) «ноль» фоизлик ставкаси қўлланилади. ✅ Шунга кўра, ҚҚСнинг «ноль» ставкаси қўлланиладиган
516 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхати тасдиқланди.
⏭️ Ушбу Рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммаси қайтариб берилади, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига мазкур
маблағлар 3 кун ичида автоматлаштирилган тартибда қайтарилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 July 2026 11:59
😎😎😎😎😎😎
#Биласизми
❗️Ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга нималар бепул берилади?
Манба:
Меҳнат кодексиКаналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 July 2026 07:52
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланди
Адлия вазирлиги Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3252-7, 2026 йил 17 июль). 🗒 "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ
исломий банк фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.
▶️ Мазкур идоравий ҳужжат билан тадбиркорлик субъектлари томонидан
исломий банк ташкил этиш ҳамда анъанавий банклар томонидан "
исломий дарчалар" очиш бўйича ҳуқуқий асослар яратилди.
❗️ Бунда, исломий банклар ("исломий дарчалар")ни ташкил этиш этишда қуйидагилар
мажбурий ҳисобланади:
🔹 Исломий молия кенгаши аъзоларининг Марказий банк билан
келишилганлиги;🔹 Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ бўлган исломий банк фаолиятига
масъул бўлган раҳбар ходимнинг мавжуд бўлиши;
🔹 исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсатининг мавжудлиги ва бошқалар.
❇️ Банкнинг исломий молия кенгашида:
1️⃣
камида 3 та аъзо, шу жумладан раис ва унинг ўринбосари
исломшунослик мутахассисликлари ёхуд ушбу фанлар ўқитилган мутахассислик бўйича
олий маълумотга;
қолган аъзолар
молия-иқтисод, юридик ёки исломшунослик мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим;
2️⃣ исломшунослик мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эга бўлган аъзолар (ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзо) ислом ҳуқуқини қўллаш соҳасида
5 йиллик иш тажрибасига;
молия-иқтисод ёки юридик мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган аъзолар (техник эксперт аъзо) банк ёки молия тизимида ёхуд ҳуқуқ соҳасида
7 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак;
3️⃣
камида 1 та аъзо (2027 йил 1 июлдан барча аъзолар)
AAOIFI ташкилоти томонидан берилган сертификатлардан бирига эга бўлиши зарур;
4️⃣ барча ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзолар
араб тилини билиши, шу жумладан араб тилидаги ислом ҳуқуқи масалаларига оид бирламчи манбаларни тушуниши ва изоҳлай олиши лозим.
📁 Исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходим банк ёки молия тизимида
7 йиллик иш тажрибасига, молия-иқтисод ёки исломий молияси йўналишида
олий маълумотга ҳамда AAOIFI томонидан берилган
сертификатлардан бирига эга бўлиши лозим.
⛔️ Бунда ташқари, Марказий банк билан келишиб олинган банкнинг раҳбар ходимлари ўз мажбуриятларини бажаришга киришганлиги тўғрисида 5 иш куни ичида Марказий банкни
ёзма равишда хабардор этиш талаби бекор қилинмоқда.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 July 2026 12:02
#Биласизми
❗️Мактабларда дарсликлар қанча муддатда янгиланади?
Манба:
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат (рўйхат рақами: 2577, 28.04.2014 й) Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 July 2026 08:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади
“Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–269-сон, 17.07.2026 й.) қабул қилинди. Маълумот учун: Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида Буюк Британиянинг “IQF – Integrated qualifications framework” таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (Марказ) ташкил этилган. 🔰 Қарорга кўра, Марказга қуйидаги
қўшимча вазифалар юклатилди:
🔹 ишлаб чиқилган интеграциялашган дастурларни
QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) халқаро рейтинг ташкилотлари глобал рейтингининг
топ-100 талик рўйхатига (топ-100 талик рўйхат)
кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотларининг академик талабларига солиштириш ва мувофиқлаштириш;
🔹 топ-100 талик рўйхатга кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан тан олинадиган
бакалавриатда “1+3”, “2+2”, магистратурада “1+1” каби
таълим моделларини ишлаб чиқиш;
🔹 🏛Ўзбекистон Республикасида
етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг олий маълумот тўғрисидаги дипломини беришга қаратилган тузилмаларни
(кампус, филиал, франшиза, таълим дастурларини амалга ошириш марказлари ва бошқалар) ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.
🏛 Буюк Британия илғор тажрибаси асосида интеграциялашган таълим дастурларини жорий қилишни янада кенгайтириш мақсадида
тажриба-синов тариқасида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида
Интеграциялашган дастурлар олий мактаби (Олий мактаб) ташкил этилиши белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 July 2026 08:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (389-сон, 16.07.2026 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150‑сон қарорига қўшимча киритилди. ✅ Киритилган қўшимчаларга кўра, “Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди.
📝 Регламентга кўра, жисмоний шахслар томонидан
мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун қуйидагилардан бири орқали электрон мурожаат юборилади:
▫️ электрон солиқ хизматлари портали
▫️ ЯИДХП
(my.gov.uz) ✍️ Юборилган маълумотларни солиқ органининг масъул ходими
2 иш кунида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганади ва солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради.
⏭️ Солиқ органининг тегишли хулосаси
1 иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари портали орқали жисмоний шахснинг шахсий кабинети ёхуд ЯИДХПга юборилади.
⌛️ Мурожаат қайтарилган тақдирда, жисмоний шахс рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда,
қайта мурожаат қилишга ҳақли.
▶️ Бунда мурожаат мазкур Регламент талаблари асосида такроран кўриб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 July 2026 14:41
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:
▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.
➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 July 2026 11:23
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари
💸 Қонунчиликка кўра, иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
📔 Иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида 2/3 қисми миқдорида ҳақ тўланади.
🔴 Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 July 2026 08:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 28-бандига ўзгартиришни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3281-6, 16.07.2026 й.). ✅ Ўзбекистон Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддасига кўра, жорий халқаро операциялар билан боғлиқ ҳолда
чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилади.
💸 Бунда, махсус валюта ҳисобварақларига киритилган маблағлар қатъий равишда
буюртмаларда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.
🔎 Бугунги кунда бир шартнома доирасида сотиб олинган
валюта маблағларидан бошқа шартнома учун фойдаланиш зарурати туғилганда, мижозлар томонидан ушбу валюталар банкка сотилиши ва янги мақсад учун қайта сотиб олиниши талаб этилади.
📙 Мазкур идоравий ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ички валюта бозоридан сотиб олинган
валюта маблағларидан фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш имконияти яратилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 July 2026 14:47
😎😎😎😎😎😎
#Биласизми
❗️Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тартиби қандай?
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 July 2026 09:19
😎😎😎😎😎😎
#Биласизми
❗️Ҳайдовчилар мактаб ва боғчалар ёнида қанча тезликда ҳаракатланиши лозим?
Манба:
ВМҚ-172, 12.04.2022-й.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 July 2026 16:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ижтимоий иш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди
“Ижтимоий иш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1159-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди 🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади
ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
📝 Қонунга кўра,
ижтимоий иш – ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг имконият ва салоҳиятини оширишга кўмаклашадиган,
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий ўзгаришларга олиб келадиган касбий фаолият соҳасидир.
🔎 Ижтимоий иш
тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, суд ва ҳуқуқ-тартибот, жазони ижро этиш соҳаларида ташкил этилади.
🏛
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий иш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
📁 Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам
бирламчи, ихтисослашган ва
юқори ихтисослашган даражаларга бўлинади.
📙 Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам:
🔹 ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг яшаш жойида, шу жумладан
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
🔹 ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг
маҳалласида; 🔹 ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг муассасаларида, шу жумладан стационар муассасаларда кўрсатилади.
📜 Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар
асос бўлади:
🔸 ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг
мурожаати; 🔸 ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартларига
розилиги. ☑️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги
Ижтимоий инспекция аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат қилувчи ваколатли давлат органидир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 July 2026 11:59
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Паррандачилик соҳаси кўллаб-қувватланади
“Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан
кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб
10 фоиз ставкада ажратилади.
✅ Бунда ушбу шартлар фақатгина янги расмийлаштириладиган
кредит шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.
💸
2026 йил 1 августдан юқоридаги ресурслар ҳисобидан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги қувватларини
(лойиҳаларни) ишга туширишга ҳамда Президентнинг 2024 йил 27 июндаги ПҚ–238-сон қарорига мувофиқ “тайёр бизнес” лойиҳаларига “Микрокредитбанк” АТБ орқали йиллик
10 фоиз ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан
10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 July 2026 08:12
#2026_йил_1_августдан
🚗 Қонунчиликка кўра, “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 July 2026 11:45
😎😎😎😎😎😎
#Биласизми
❗️Айрим муассасаларда ёнғин қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилган бўлиши керак
Манба:
Ҳукумат қарори (649-сон, 20.10.2020 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 July 2026 07:05
😎😎😎😎😎😎
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси ташкил этилади
“Маданий тадбирларнинг халқаро жозибадорлигини ошириш ва соҳага замонавий бошқарувни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–270-сон, 17.07.2026 й.) қабул қилинди. 🏛 Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Халқаро фестиваллар дирекцияси” давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ҳузурида
“Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси (Миллий оператор) ташкил этилади.
✅ Миллий операторга халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш доирасида қуйидаги
имтиёз ва преференциялар берилади:
🔹 жамоат тартибини таъминлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизматларидан
бепул фойдаланиш;
🔹 Миллий оператор томонидан ўтказиладиган маданий тадбирлар доирасида Ўзбекистонга олиб кириладиган ускуналар, саҳна ва техник воситалар, реквизитлар, мусиқа асбоблари, LED-экранлар, дронлар ҳамда бошқа моддий қийматликларни
2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этиш.
⌛️ Шунингдек, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини келгуси йилдан бошлаб
ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилади.
🔎 Миллий оператор Фестивалга ташкилий-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича
ижрочи оператор этиб белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 July 2026 09:59
😎😎😎😎😎😎
#2026_йил_1_августдан
🪙 Қонунчиликка кўра, солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан:
🔹 солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини;
🔹 солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 July 2026 07:13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тартиби белгиланди
Адлия вазирлигида Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3904, 20.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.🔰 Ушбу низом
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича
лаборатория синовларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
📝 Мазкур ҳужжатда қуйидаги масалалар белгиланган:
🔹 бажарилган ишларнинг сифати устидан пудрат ташкилоти томонидан доимий равишда лаборатория назорати таъминланади;
🔹 пудратчининг ўзида
синаш лабораторияси мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома асосида жалб этилади;
🔹 буюртмачи томонидан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган иш ҳажмларини пудрат ташкилотидан қабул қилиб олишда йўл қурилишига оид ҳужжатларга
мувофиқлиги ва сифати таъминланганлигини аниқлаш учун синаш лабораторияси жалб қилинади;
🔹 буюртмачи томонидан томонидан жалб этиладиган синаш лабораторияси аккредитациядан ўтган бўлиши ва уни жалб қилиш Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади;
🔹 буюртмачи томонидан пудрат ташкилотининг синаш лабораториясини ёки у томондан жалб этилган синаш лабораториясини жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 July 2026 08:59
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда стипендиатлар учун ажратиладиган маблағлар янада самарали йўналтирилади
✅
Қарорга кўра, Олий мактаб фаолияти
Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим ташкилотлари андозаси асосида йўлга қўйилади.
🔸 Олий мактаб билан
техникумлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Бунда:
🔸 интеграциялашган таълим дастурлари жорий этилган техникумларда ушбу дастурларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга
Олий мактабнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишида кириш имтиҳонларисиз ўқишни
давом эттиришга рухсат берилади;
🔸 интеграциялашган таълим дастурлари асосида таҳсил олган ўқувчиларнинг кредитлари хорижий
етакчи ҳамкор таълим ташкилотлари томонидан
тан олиниши таъминланади.
☑️ “Эл-юрт умиди” жамғармасига
стипендия дастурлари доирасида
2027/2028 ўқув йилидан белгиланган тартибда танловдан ўтган талабгорларнинг қуйидаги харажатларини молиялаштиришга
рухсат берилади:
▫️ Олий мактаб ва бошқа олий таълим ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган
интеграциялашган таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган,
топ-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида, шунингдек,
соҳавий етакчи олий таълим ташкилотларида ўқишни узлуксиз давом эттириш имконига эга бўлган талабаларнинг хориждаги ўқишини ташкил этиш билан
боғлиқ харажатларини;
▪️ белгиланган олий таълим ташкилотлари
бакалавриат таълим йўналишига
шартли қабул қилинган талабгорлар учун Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олий таълим ташкилотларида интеграциялашган дастурлар асосида ташкил этиладиган
1-курс (босқич) (foundation) дастурлари
ўқиш харажатларини (tuition fee).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 July 2026 06:59
#Адлия_хабари
📢 Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги фаолияти ҳамда суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан таклиф, шикоят ва мурожаатларингизни тезкор кўриб чиқиш мақсадида махсус Телеграм ботлари ишга туширилди.
✅ Агар сизда Агентлик ёки суд бошқарувчилари фаолиятига оид:
▫️ таклиф ва ташаббуслар;
▫️ шикоятлар;
▫️ ариза ва мурожаатлар мавжуд бўлса,
▫️ уларни қуйидаги алоқа каналлари орқали юборишингиз мумкин:
🔹Агентлик ва суд бошқарувчилари фаолияти бўйича: @Bot
🔹Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигидаги коррупцияга оид ҳуқубузарлик ҳолатлари бўйича: @lik_bot
📞 Шунингдек Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” 1008 қисқа рақами орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.
📩 Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва қонунчиликда белгиланган муддатларда жавоб тақдим этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 July 2026 06:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (388-сон, 16.07.2026 й.) билан “Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰Низом
бонд омбори фаолиятини ташкил этиш, унга қўйиладиган
талаблар ҳамда бонд омборига товарларни жойлаштиришда божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш тартибини белгилайди.
🟢 Низомга кўра, бонд омбори фаолиятини амалга оширишга эркин омбор фаолиятини
лицензиялаш тартиби асосида ҳамда бонд омборлари
реестрига киритилган тақдирда рухсат этилади.
🔘 Бонд омборига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин:
🔹 махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотиладиган
чет эл товарларини сақлаш;
🔹 товарнинг ўзгармас ҳолатда
бут сақланишини таъминлаш операциялари;
🔹
оддий йиғиш операциялари ва бошқалар.
✅ Бонд омборлари реестрига киритиш талаблари:
🔸 бонд омбори жойлашган ҳудудда амалдаги лицензияга эга
эркин омбор мавжудлиги;
🔸 махсус электрон савдо платформаси билан ўзаро ҳамкорлик ёки шериклик тўғрисида шартнома мавжудлиги;
🔸 умумий майдони камида
15 000 кв.м бўлган яхлит эркин омборга эга бўлиш ва бошқалар.
🕘 Божхона қўмитаси ариза келиб тушган кундан бошлаб
10 иш кунида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
🗒 Шундан сўнг, ариза берувчига уни бонд омборлари реестрига
киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида жавоб хатини юборади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 July 2026 12:07
#Адлиятв #Эслатма
❗️ Тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга?
🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин:
https://www.youtube.com/live/Q0FGcu7u97E?si=vQP1BXXoj-HaCWenКаналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 July 2026 09:29
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Адлия вазирлиги Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3900, 2026 йил 17 июль) давлат рўйхатидан ўтказди.
🔰 Унга кўра:
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда
баҳолаш механизми жорий этилади;
🔹 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари,
статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
🔹 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан
қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
🔹 хавф даражасини Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳаси бўйича
мезонлар асосида амалга оширилади;
🔹 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси
юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
🔹
юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
🔹
паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар
ўтказилмайди;
🔹 электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан
тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 July 2026 06:03
#Адлиятв #Жонлиэфир
❗️ Тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга?
🔎 Тадбиркорлар учун қандай имтиёзлар бор? Балки сиз ҳали улардан тўлиқ фойдаланмаётгандирсиз...
❓Кўпчилик тадбиркорлар ўз фаолияти учун турли имтиёзлар мавжудлигини билади. Аммо қайси имтиёз айнан сизга тегишли? Ундан қандай фойдаланиш мумкин? Буни ҳамма ҳам билмайди.
✅
adliyatv">"Адлия ТВ"нинг навбатдаги жонли эфирида айнан шу саволларга жавоб берамиз.
Жонли эфирда
қуйидаги мавзуларни муҳокама қиламиз:
🔹 Тадбиркорлар учун бугунги кунда қандай имтиёз ва преференциялар мавжуд?
🔹 Оилавий, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёзлар нимаси билан фарқ қилади?
🔹 Солиқ имтиёзларидан кимлар ва қандай тартибда фойдаланиши мумкин?
🔹 Лизинг, субсидия ва давлатнинг бошқа қўллаб-қувватлаш механизмларида қандай енгилликлар мавжуд?
🔹 Бугунги кунда тадбиркорлар қайси имтиёзлардан фойдаланишда энг кўп муаммоларга дуч келмоқда?
📌 Шунингдек, сиз юборган саволларга ҳам жонли эфир давомида жавоб берилади.
📅
Сана: 17.07.2026
🕒
Вақт: 15:00
✍️ Саволларингизни олдиндан
@ орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…