Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради. Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot
Агар бир куни дунё ядровий уруш (у яқин келажакда бўлади деб ўйлайман), глобал блэкаут (электр узилиши), киберҳужум, логистика коллапси ёки иқлим фалокатига юз тутса — энг оғир зарбани мегаполислар ва катта шаҳарлар олади.
Катта шаҳарлар ҳамма нарсага боғлиқ: электр, озиқ-овқат, интернет, ёқилғи, сув таъминоти. Шу тизимлар йўқолса, шаҳарлар одам яшай олмайдиган бетон қутиларига айланади.
Лекин қишлоқ ва далаларда ҳаёт давом этади. У ерда одамлар нон етиштиришни, мол боқишни, мева, сабзавот ва полиз экинларини етиштиришни, сувни захиралашни ва табиат билан тотувликда яшашни яхши билишади. Демак, у ерда тирик қолиш имкони бор.
Шаҳарлар ва у ераги барча инфратузилмалар йўқ бўлганда, дала, қишлоқ ва овулларда ер қолади.
Биткоин, фонд бозорларидаги акциялар, стартаплар ва энергоресурслар эмас, балки бир парча унумдор ер энг катта бойлик ва активга айланади.©️
@o'ylashimcha
Хитойликлар чивинларга қарши “Темир гумбаз” номли лазерли ҳаводан мудофаа тизимини яратишибди.
@o'ylashimcha
Марсда одамлар яшаши учун энг идеал жой топилибди.
Илк астронавтлар Марсда сувга эҳтиёж юқорилигини аниқлашган эди.
Кейинчалик тадқиқотчилар натижасида Амазон текислиги деб аталадиган вулқонли ҳудудга эътибор қаратишган ва йирик сув захираси борлиги аниқланган.
Ҳозирда астронавтларнинг Марсга айнан қачон етиб бориши номаълум, бироқ бу воқеа яқин ўн йилликда рўй бериши тахмин қилинмоқда.
@o'ylashimcha
Пепсининг рекламалари Тошкентни чиройини бузяпти.
@o'ylashimcha
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қудаси Зоҳида Умарова "Овоз" лойиҳаси финалида экан
@o'ylashimcha
Ўзбекистон “кўринмас армия”га эҳтиёж сезмоқда
Замон ўзгарди. Энди давлатлар орасидаги урушлар ҳар доим ҳам ракета, танк ёки аскар билан эмас, балки “кўринмас фронт”да — интернет, сунъий интеллект, код ва хакерлик орқали олиб борилади. Бундай урушларда ғолиб бўлиш учун оддий қуроллар эмас, кучли ва махфий киберармия зарур.
Дунё давлатлари аллақачон бу йўлга тушган. АҚШда NSA ва Cyber Command, Россияда ГРУ таркибидаги APT28, Хитойда PLA Unit 61398, Исроилда эса дунёга машҳур "Unit 8200” ишламоқда. Улар шунчаки ҳимоя эмас — душманнинг тизимларига кириш, ахборотни ўғирлаш, инфратузилмани фалаж қилиш каби вазифаларни ҳам бажара олади. Бу — реал қудратдир.
Ўзбекистон эса ҳануз бу соҳада эҳтиёткор. Расмий киберхавфсизлик марказлари бор, лекин улар очиқ фаолият юритади. Давлат реал таҳдидларга жавоб бера оладиган, мутлақо сир тутиладиган, ички ва ташқи разведка учун ишлайдиган аноним киберармияга эга бўлиши керак. Бундай структура давлатга киберҳужумлар, ташқи разведкалар, таҳдидли гуруҳлар ва виртуал саботажга қарши ҳақиқий қалқон бўла олади.
@o'ylashimcha
Мўғул ёшлари Ўзбекистонда таълим оладиган бўлибди
Мўғулистондаги олий даражадаги учрашув доирасида таълим масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳим қадам! Чунки ҳар қандай дўстона муносабатнинг энг мустаҳкам пойдевори илм ва таълим орқали қурилади.
ОТМлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, мўғул ёшларининг Ўзбекистонда таълим олишига шароит яратилиши – жуда тўғри, аниқ ва давр талабига жавоб берадиган қарор.
Таълим ҳар қандай давлатлараро муносабатнинг энг таъсирчан, энг барқарор асосидир.
Бизга халқаро дўстлик керакми? Унда ёшларимиз бирга ўқиши керак.
Бизга ўзаро ишонч керакми? Унда улар бир-бирининг тарихини, тилини, дунёқарашини ўрганиши керак.
Бу келишув икки халқ ўртасида узоқ муддатли дўстлик, стратегик яқинлик ва маданий яқинлашувга қаратилган муҳим инвестиция!
@o'ylashimcha
Энг бахтли ва тинч охирги йилимиз 2018 йил бўлган экан.
@o'ylashimcha
«Ҳозирги ҳолатни валюта мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри. Сўмнинг қадри ортмаяпти, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатиляпти»
Иқтисодчи Юлий Юсупов.
@o'ylashimcha
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 минг 410,99 сўм (-85,95 сўм) этиб белгиланибди.
@o'ylashimcha
О, ота маконим.
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам.
Римни алишмасман бедапоянгта.
@o'ylashimcha
Энг ширин тарвуз - музлатгичдаги тарвуз!
@o'ylashimcha
Интернетда қозоқлар мақтаётган Ўзбекистонда яшагиси келади-я одамни.
@o'ylashimcha
Кун сурати.
Бугун Ким Чен Ин ва унинг қизи Вонсан курортини очишибди. Қизиғи шу яқин атрофда баллистик ракеталарни синовдан ўтказувчи майдон ҳам мавжуд экан.
@o'ylashimcha
Ресторанга бир америкалик, бир форс ва бир яҳудий овқатланишга кирибди ва официант уларга: "Барчангизни табриклайман!" дебди.
Тугади.
@o'ylashimcha
Сунъий интеллект ёрдамида Танзилла Норбоеванинг овозини сохталаштириб, «Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операцияда иштироки - қонуний» мазмунида ёлғон хабар тарқатишибди.
Сенат дарҳол бу хабарни рад этиб, бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб чиқди.
@o'ylashimcha
Шу матохни биттасини нархи—2,1 млрд доллар!!! экан.
Бу пулга дунёдаги энг баланд— Бурж Халифа биносидан иккитасини қуриб битказса бўлади.
@o'ylashimcha
АҚШ Исроил томонида туришни хоҳламаяпти
Кўринишича, АҚШда Исроилга бўлган муносабат аста-секин ўзгариб бормоқда. Эроннинг Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига қарши зарбадан сўнг, Трамп Теҳронни зарба ҳақида олдиндан огоҳлантиргани учун миннатдорлик билдирди. Натижада ҳеч ким ҳалок бўлмади. Трамп ҳатто Эрон энди минтақага “тинчлик ва уйғунлик” олиб келиши мумкинлигини қайд этди. Ва энг қизиғи - у Исроилни ҳам шундай қилишга “иштиёқ билан даъват қилишини” айтди.
Бу оддий гап эмас — бу сигнал. АҚШ энди фақат Исроил томонида туришни хоҳламаяпти. Америкадаги айрим радикал-христиан доираларда Исроилни катта келишувга, яъни АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчликка халақит бераётган омил сифатида кўра бошлашди.
Авваллари Исроил АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг муҳим иттифоқчиси эди. Энди эса уни тобора кўпроқ “ортиқча ўйинчи” сифатида тилга олишяпти (яъни минтақада янги тартиб ўрнатиш учун Исроил керак эмас деган фикр кучаймоқда).
Шундай қилиб, катта сиёсий ўйин қайта бошланяпти. Ва бу сафар Исроил эски ўрнини сақлаб қола олмаслиги мумкин.
Кенес Аметов мустақил эксперт
@o'ylashimcha
Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" ниҳоясига етди. АҚШ Президенти Доналд Трампнинг айтишича, томонлар ўзаро бир-бирига ўт очишни тўхтатишга рози бўлган.
АҚШнинг сўнгги бомбардимон амалиёти ортидан, Эрон Қатардаги АҚШ базасига ракета отди. Теҳрон 19 та ракетадан 6 таси манзилга етиб борганини даъво қилмоқда. АҚШ эса барча ракеталар уриб туширилганини айтди.
Қизиғи - Эрон Қатарни ҳам, АҚШни ҳам ракеталар қаерга ва қачон отилишини айтиб, олдиндан огоҳлантириб қўйган. Бунинг учун Трамп Эронга раҳмат ҳам айтди. Эрон бу муждаси билан гўёки, сизларга ракета отамиз, лекин бу жиддий бўлмайди; бунга қарши жавоб берманглар, дегандек.
Исроил ўз мақсадига эришди: Эроннинг ядро иншоотлари йўқ қилиниб, ҳарбий жиҳатдан мамлакат деярли мажруҳ ҳолатга келтирилди. Исроил Эронда режим ўзгаришидан эмас, балки ҳарбий жиҳатдан заиф ҳукумат бўлишидан кўпроқ манфаатдор.
Трампнинг ҳам юзи ёруғ бўлди: Ихтилоф кенгайиб кетишининг олди олинди; АҚШ бир ҳамла билан душманини тиз чўктира олиши ҳақида мақтанса бўладиган амалиётга бош-қош бўлди.
Эрон ҳам қайсидир маънода вазиятдан енгилроқ чиқди. Агар АҚШ зарбаларига кескинроқ жавоб берганда, АҚШнинг жавоб зарбалари янада қаттиқроқ бўлиши, бу ҳатто Теҳрондаги режимнинг қулашига олиб бориши ҳам мумкин эди.
Вашингтон кундалиги
@o'ylashimcha
Ўзбекистонлик хакер Россиянинг давлат хизматлари порталини бузиб кириб 10 дан ортиқ ватандош мигрантни рўйхатдан ўтказганмиш.
Мана талантлар қаерда юрибди. Демак компютерни тушунади.
@o'ylashimcha
Ёшлигимизда абедда ухламасдик. Мажбурлаб ухлатишарди. Биз эса ухламаслик йўлларини қидирардик. Ахмоқ бўлган эканмиз.
@o'ylashimcha