Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради. Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot
"Қайтишизда тўртлик памперс олиб келинг"
Бу даврни қадрланглар, жуда тез ўтиб кетади.
@o'ylashimcha
Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.
Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.
Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.
@o'ylashimcha
Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.
Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.
Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.
@o'ylashimcha
1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.
Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.
Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.
@o'ylashimcha
Улар сени кузатишмайди лекин сен хақингда билишади.
@o'ylashimcha
Ҳар бир мактабнинг ўз формаси бўлади
2025 йил 1 августга қадар ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг брендини яратади.
Бунда талаба ва ўқитувчиларнинг кийими ҳам назарда тутилмоқда. Бу ҳақида Ҳукумат қарори лойиҳасида (ХДФУ) сўз боради.
Лойиҳада айтилишича, ҳар бир олий таълим ташкилоти ўз тарихий ривожланиши, ижтимоий вазифаси ва замонавий талабларга асосланган ноёб имиж ва бренд консепциясини ишлаб чиқиши лозим.
@o'ylashimcha
Как тебе такое Илон Маск:)
Айтганча, «Тонировка» бепул бўлмас экан.
@o'ylashimcha
Шавкат Мирзиёев:
“Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади”
@o'ylashimcha
Ҳали ҳаёт олдинда, ҳали ҳаммаси олдинда. Ёшларни синдирмайлик, майли орзу қилишсин. Кейин ўзлари тушуниб олишади диплом олишганда.
@o'ylashimcha
2025 йил 10 май куни Покистон "Бунюн Марсоос" номли ҳарбий операцияни бошлади. Бу операция доирасида Покистоннинг Беас шаҳридаги Ҳиндистоннинг БраҳМос ракета сақлаш омбори нишонга олиниб, йўқ қилинди. Бу ҳаракат Ҳиндистоннинг Покистондаги учта ҳарбий ҳаво базасига уюштирган ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилди.
Покистон ҳарбий манбаларига кўра, Беасдаги Brahmos ракета омбори билан бирга, Ҳиндистоннинг Патҳанкот ва Адампурдаги ҳаво базалари ҳам нишонга олинган. Операция давомида Фатаҳ-I туридаги ер-ер ракеталари қўлланилган.
Бу воқеалар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг кескин тўқнашувларга олиб келди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирининг ҳарбий объектларини нишонга олган, бу эса минтақада ядро қуроллари билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда.
Яна уруш!
@o'ylashimcha
Podcastни кўриб чиқдим. Ака кўчада 6 йилдан бери букинистик китоблар сотар экан, ва албатта, барча китоб сотувчилар каби ўзи ҳам уларни ўқиб чиқаркан. Мана имкон берилганда, ўша вазиятни ютиб чиқди десам тўғри бўлади.
Китобга тарғибот қилаётгани қувонарли. Олдин айтганимдек, тарғибот қандайлиги муҳим эмас, масалан нутқининг катта қисми иқтибослардан иборат бўлса ҳам кўпчиликка ёқибди. (Мирзоҳид айтганидек, бизнинг халқ иқтибосларни ёқтиради) Бу Podcast одатда кўп китоб ўқимайдиган қатламга етиб боргани учун ҳам шундай резонанс уйғотган деб ўйлайман. Бу яхши. Олдиндан китоб ўқиб юрган инсонлар бу фикрларни кўпини эшитган, янгилик бўлмаслиги мумкин, аммо бизда кўпчилик китобга энди кириб келаяпти, уларни қизиқтира олган.
Яна “Изоҳларда молиявий ёрдам қилайлик” мазмунида ҳам кўп ёзишибди, умид қиламанки, аканинг ишлари энди юришиб кетади.
@o'ylashimcha
“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.
Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.
Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.
@o'ylashimcha
Шунингдек, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.
@o'ylashimcha
Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.
Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
@o'ylashimcha
Мутасаддилар бундан буён туман таълим бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.
@o'ylashimcha
“Гарвардчилар мактаби” очилади
Шавкат Мирзиёев “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Гарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди.
Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.
@o'ylashimcha
Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади — президент
Вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.
@o'ylashimcha
Ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмаган.
Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмаган.
Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.
@o'ylashimcha
Биз туркийларда азалий учта муаммо бор: "От муаммоси, бел муаммоси ва гўшт"
Видеони тўлиқ кўриш тавсия этилади.
@o'ylashimcha
Сиёсат – ёлғондан иборат, рост бўлса у сиёсат эмас©️
Фото ҳақиқий. Суьний интеллектда тайёрланмаган.
@o'ylashimcha
Ҳиндистон билан Покистон ярашиб олишди. Уруш тугади.
Ҳа топдингиз! Уларни яраштирган Трамп.
Энди Ҳиндистон ҳам Покистон ҳам ўзлари билганича бу уруш ҳақида кинолар ишлашади. Яшаб турсак ўзбекчасини биринчилардан бўлиб Зўртвидан кўрсак керак:)
@o'ylashimcha