i_think_uz | Unsorted

Telegram-канал i_think_uz - Ўйлашимча?

15846

Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради. Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Subscribe to a channel

Ўйлашимча?

Навоий шаҳридаги вазият экан.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Путин кўпроқ туғинглар деган эдику🧐

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатиларкан.

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади.

2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар (масалан, АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.

Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Нақд пул шуларда қолди ҳозир.

Биз кредитга оламиз.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Лоббизм бошланди.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Қозоғистон мактабларида янги тарбия дастури жорий этиларкан.

1 сентябрдан бошлаб барча мактабларда “ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро” тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Қозоғистон Таълим вазирлиги 1 сентябрдан бошлаб мамлакатдаги барча таълим муассасаларида ягона тарбия дастурини жорий этишини маълум қилди. Дастур “ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро”ни тарбиялашга қаратилган.

Вазирликнинг билдиришича, янги дастур доирасида мактаб биноларининг дизайни ҳам миллий қадриятлар ва маданиятни акс эттирадиган кўринишда бўлади. Тарбия ишлари фақат ўқитувчилар билан чекланмайди — бу жараёнга полиция, шифокорлар, давлат идоралари ва бошқа ижтимоий ташкилотлар ҳам жалб этилади.

Ҳар ойда алоҳида мавзулар бўйича дарслар ўтказилиши режалаштирилган. Булар орасида адолат, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби қадриятлар асосий ўринни эгаллайди. Таълим вазирлиги бу ташаббус ёш авлоднинг маънавий ва ахлоқий тарбиясини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Сирдарёда ободонлаштириш бригадаси бошлиғи қўл остида ишлайдиган кўча супурувчи аёл номига кредит олиб ҳажга суриворипти.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Фирибгарликнинг янги кўриниши.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Шунчаки Исроилни харитадан олиб ташланг, камида 4 та уруш тугайди.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Бахтли якун.

Маьлумот учун қиз Украианинг Днепропетровск вилоятидан 27 ёшли модел Виктория Шевченко экан, эркак эса Австрия металлургия магнати ва Австриянинг Монакодаги фахрий консули 72 ёшли Петер Коэниг бўлиб чиқди.

Вика 27 ёшда, Питерда эса 27 миллиард доллар. Бахтли бўлишсин!

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Ёзнинг ярми ўтиб бўлди.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Инсон ҳаётини икки даврга бўлсак бўлади: кредити бор давр ва кредитсиз давр.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Барча давлатлардаги бир хил муаммо:

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Мегамия.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

АОКА тугатилди

Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.

Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплаенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.

Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Хайрли тонг!

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Миллий тикланиш партияси дарахт кесишга қарши эмас, лекин пиво ичишга қарши.

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджонова жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган пиво фестивали ҳақида танқидий фикр билдирибди:

“Жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида пиво фестивали бўлиб ўтди. Майдон одамлар билан гавжум бўлди. Иштирокчиларнинг аксарияти ёшлар. Русийзабон ОАВда бу мавзу зўр ёритилди. Ўзбекзабон ОАВ, зиёлилар билан бирга жим. Тошкентнинг нариги томонида эса Ислом цивилизация маркази қад ростлаяпти...”, дея ёзган Миллий тикланиш демократик партияси раиси ўринбосари.

Женнефер Лопеснинг концертига ҳам муносабат кутиб қоламиз.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Аппеляция суди Анорани ёқлади, блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 миллион маънавий зарар тўлайди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анора Содиқова даъвоси юзасидан Шайхонтоҳур тумани суди чиқарган қарорни бекор қилди.

Постларида журнажалап сўзини ишлатгпни ва бу Анора Содиқовага қаратилгани боис блогер Муфаса 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайди. У Анорадан узр сўраб, постларини ўчиради.

Адолат қарор топади ва унга эришиш учун курашмоқ керак. Анора курашчи аёл, ундан ўрнак олайлик!

Абдураҳмон Ташанов©️

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Туркманистонда монархия жорий этиладими?

Қўшни Туркманистонда мамлакатни расман монархияга айлантириш чақириқлари тобора баландроқ янграмоқда. Мамлакат халқ артисти Жемал Сапарова амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедовни тож кийишга ва барча Бердимуҳаммедовлар оиласига “абадий шоҳлар” унвонини беришга чақирди. Бу ғоя собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни муносабати билан янги Арқадағ шаҳрида янгради ва тез орада расмий нарративга айлантирилди.

Аслида Туркманистон гарчи расмий жиҳатдан республика бўлиб қолаётган бўлса-да, аллақачон сулола тамойилига кўра бошқарилади. 2022-йилда Гурбангули ҳокимиятни ўғли Сердарга топширганидан кейин сулолавийлик аниқ кўрина бошлади. Собиқ президент эса сиёсий саҳнадан кетмади: у ҳанузгача стратегик қарорлар, айниқса ташқи сиёсатда муҳим роль ўйнамоқда.

Амалдаги президент С.Бердимуҳамедов ҳозирча жиддий ютуқларга эриша олмади — унинг бошқаруви отасининг сиёсатини давом эттириш сифатида қабул қилинмоқда. Айнан шунинг учун унга “шоҳ” ёки “султон” деган унвон бериш ғояси — Сердарни оддий президент эмас, балки уни худди Аллоҳ томонидан “танланган” сифатида кўрсатишга уриниш бўлиб туюлмоқда. Бу орқали Бердимуҳаммедовлар оиласи ҳокимиятни фақат улар бошқариши керак деган фикрни халқ онгига сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Айни вақтда сиёсий майдонга Сердарнинг синглиси ва Гурбангулининг қизи — Огулжаҳан Атабаева ҳам чиқмоқда. У давлат ишларига фаол киришмоқда: хорижий делегациялар билан учрашмоқда, хайрия лойиҳаларини бошламоқда ва хорижий ОАВга интервьюлар бермоқда. 2025 йил 24 апрель ойида у Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан учрашди. 2025 йил 16 июль ойида эса Бокуда президент Алиевнинг қизи Лейла Алиева билан учрашди. Бу ерда биз минтақадаги сиёсий сулолалар ўртасидаги норасмий алоқалар шаклланаётганини гувоҳи бўляпмиз.

Атабаева кўп йиллар хорижда яшаган, Буюк Британияда таълим олган ва инглиз тилида эркин сўзлаша олади. У Евроиттифоқ ва Британия парламенти вакиллари билан алоқаларга эга. Ҳозирги пайтда у отаси номидаги хайрия фондининг вице-президенти сифатида ишламоқда ва амалда режимнинг “эзгулик элчиси” сифатида хорижда фаолият юритмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Туркманистонда монархияни расман жорий этиш бўйича фаол ишлар кетмоқда. Агар Сердар “шоҳ”га айланса, бу шунчаки рамзий ҳаракат эмас, балки мамлакатда монархияни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўлади.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Дарахтларимиз кимларгадир ҳалал беряпти.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Эрон президент кортежи бензин тугаши оқибатида йўлда қолиб кетибди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Табризга норасмий ташрифи чоғида ноодатий ҳолатга дуч келган. Унинг кортежидаги учта машина ҳам Газвин вилоятига кетаётган йўлда бузилиб қолган.

Автомобильлар карвони Рашт магистрал йўли чиқишидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаб, бензин тўлдирган, бироқ кейинроқ маълум бўлишича, ёнилғи сув билан аралашган бўлган.

Ҳодисага қарамай, Президент вилоят раҳбариятига мурожаат қилмаган ва расмий тергов очмаган. Бунинг ўрнига у Табризга йўлини таксида давом эттирган.

Аввал айтганимдек, Эрон бизга қалбан яқин давлат.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Россияда нодўстона бўлган мамлакатлар таомларига солиқ солиниши мумкин экан.

Россияда дўстона бўлмаган мамлакатлар таомларига - пица ва суши учун 10-12% солиқ жорий этилади. Бунга сабаб, Япония, Италия ва Германия ошхоналари гўёки бегона қадриятларни тарғиб қилмоқда. Масалан Хитой ва Ўзбекистоннинг миллий таомларига солиқ таъсир қилмайди. Улар дўст давлатлар ҳисобланишади.

Ҳозирги Россия, аввалги Россия эмас.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Microsoft 200 та суьний интеллект яратган 200 та дастурчини ишдан бўшатибди.

Энди уларнинг ўрнига ўша ўзлари яратган 200 та суьний интеллект ишлайди деб хабар бермоқда Wccftech нашри.

Ғалати даврларда яшаяпмиз.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

АҚШнинг қулоқсиз ўғли Исроил ўз қилиғини яна бошлади.

Бу сафар Сурияга ҳужум қилмоқда. Исроил Сурия пойтахти Дамашқдаги объектларга ҳаводан ҳужум уюштирмоқда.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Манба

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Зумерлар қўнғироққа жавоб беришда «алло» демай қўйишибди — энди 28 ёшгача бўлган авлод телефонни кўтариб шунчаки жим туришмоқда.

Телефон этикетидаги ўзгаришлар спам-ботлар («алло» сўзидан активлашади) ва фирибгарлардан қўрқиш билан, шунингдек, умуман олганда, янги алоқа нормалари билан боғлиқ. Ёшлар, қўнғироқ қилган киши суҳбатни биринчи бошлаши керак деган фикрдалар.

«Алло» сўзи биринчи стационар телефонлар давридан бери мавжуд. У алоқа сифатини текшириш учун қўнғироқни қабул қилувчи томонидан суҳбатни осон ажралиб турадиган бошланиши сифатида ихтиро қилинган.

🪦 RIP «алло»
1877 — 2025

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Тошкентдаги International меҳмонхонаси Россия компанияси бошқарувига бериларкан

Меҳмонхона номи Azimut Grand Hotel Tashkent деб ўзгартирилади. Бу Azimut Hotels меҳмонхоналар тармоғининг Марказий Осиёдаги биринчи беш юлдузли меҳмонхонаси бўлади.

Санкцияларга учрамаган деб умид қиламиз.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Ўзбекистон руҳий саломатлик рейтингида дунёда охирги ўринлардан бирини эгаллабди

Мамлакат руҳий саломатлик ва фаровонлик бўйича 83 та давлат ичида 74-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё давлатлари орасида руҳий ҳолат умумий ҳисобда оғирлигича қолмоқда. Қўшни давлатлар рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:

🇰🇿Қозоғистон – 76-ўрин;
🇰🇬Қирғизистон – 79-ўрин;
🇹🇯Тожикистон – 80-ўрин.

Дунё бўйича ўртача руҳий ҳолат индекси 63 баллни ташкил қилмоқда. Бу инсонлар ойда тахминан 21 кун давомида ўзини барқарор ва фаол ҳис қилишини англатади. Марказий Осиё давлатлари бу кўрсаткичдан анча ортда қолмоқда. Ўзбекистон 54,5 баллни, Қирғизистон ва Тожикистон 51,2 баллни, Қозоғистон эса 52,3 баллни қўлга киритган.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Дунёда мана шунақа ҳайратланарли шоулар ўтказилади.

Бу сизга Юлдузни ёки Ботир Қодировни "дружбадаги" концерти эмас. Бу Backstreet Boys гуруҳининг Лас-Вегасда берган янги концерти. Атмосфера шунчаки дахшат.

@o'ylashimcha

Читать полностью…

Ўйлашимча?

Тошкентда дунёдаги энг қиммат мошиналардан бири Bugatti Chiron.

Нархи 2,4 миллион евродан бошланади. Ўзбекистонга тахминан 3,8 млн доллардан бошлаб олиб кирилса керак. Сўмда 50 млрд сўм бўлади.

@o'ylashimcha

Читать полностью…
Subscribe to a channel