ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ
ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ 😢😭

...Тўйдан уч кун олдин...
Жамшидни қўл телефони жиринглади
- Алло.
- Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор…
- Тинчликми нима бўлди…
- Тез етиб кела оласанми…?
- Ққаердасан ?
- "Мерси” кафесида.
- Ҳозир бораман.
Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди.
- Қандай муҳим гап экан жуда
шошилтирдинг одамни.
- Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсингдами?
- Ҳа эсимда. - Нигорачи?...😳😱

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

– Бемор кўзини очди, ҳушига келди, – деди улардан бири. Ҳамманинг нигоҳи менга қадалган. Кўзим улар орасида йиғлаб турган онамга тушди. Синиқ жилмайгандай бўлдим. Бироз вақт ўтгач, яна ҳушимдан кетибман. Ўнгимми, тушимми билмадим. Осмонда учиб юрганмишман. Сиз эса ҳадеб "Фариштам, фариштам” деб менга қўл узатармишсиз. "Мурод ака, Мурод ака, Мурод...”

Кимнингдир елкамдан ушлаб  Тепамда ранглари оқариб Султон турарди.

– Мурод, Мурод ким?!

– ...

– Беморни безовта қилманг. У оғир кризис ҳолатини бошидан кечирмоқда. Кимсиз ўзи, хонадан чиқиб кетинг.

Бу сўзларни аранг эшитдим. Яна бошимда кучли оғриқ уйғонди. Билсам, яна ҳушимни йўқотибман. "Ана кетди, мана кетди” бўлиб бир ой касалхонада ётибман. Бу гал кўзимни очганимда бошимда онам ва дадам ўтиришган экан.

– Худога шукр. Тузукмисан қизим, – дея ойим йиғлаб юборди. Дадам индамай ерга қараб ўтирарди. Ўша куни йиқилганимда миям чайқалиб, оғир жароҳат олган эканман. Бир оёғим синиб, уни гипслаб қўйишибди. Икки ой деганда касалхонадан чиқдим. "Ёр-ёр” айтилмасдан келин бўлдим. Лекин мен келин бўлиб куёв остонасини босмадим. Султон эса ўша мен "Мурод ака” деб алаҳлаганимдан кейин қорасини кўрсатмади ва "Менга бундай қизнинг кераги йўқ”, деб кескин рад этибди. Ўзиям бу гаплар роса "Маҳаллада дув-дув гап” бўлибди. Буларни дугонам Ҳакима сўзлаб берди. Кимдир бу гапларни сизга қандай етказганимни билмадим-у, сиздан келаётган хатлар оқими ҳам тўхтади. Сиздан айрилганимни тушундим. Ахир ким ҳам тўйи бўлиб ўтган, келин бўлиб келин эмас, бева бўлиб бева эмас, мендай бир қизни ўзига раво кўрарди.

Орадан яна тўққиз ой ўтди. Мен ўзимни тақдир ҳукмига ташлаб қўйгандим. Оёғим тузалиб кетди. Бошим ҳам унча оғримай қолди. Лекин юрагимдаги дардларим аримади. Ададсиз бир соғинч мени қийнарди. Сизни кўргим, суҳбатлашгим келарди. Бироқ ҳадеганда келавермадингиз. Армиядан келишингизга уч ой қолганда дугонам бир гап топиб келди. Нима эмиш, сиз яна икки йилга шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ учун қолибсиз. Бу хабарни эшитиб, ақлу ҳушим бошимдан учди ва сизни бир бора кўриш, овозингизни эшитиш ҳақидаги сўнгги умидларим ҳам чил-чил бўлди.

Мурод ака! Мени яна турмушга узатдилар. Қўшни туманда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган ва хотини ўлиб, икки фарзанди билан қолган кишига. Турмуш ўртоғим ниҳоятда инсофли одам эди. Болаларини севарди, доим мендан уларга яхши қарашимни илтимос қиларди. Мен ҳам ўша ердаги шифохонада ишлай бошладим. Ўзим бировнинг никоҳидаги хотини бўлсам ҳам хаёлим сизда эди. Ҳар кеча сизнинг исмингизни тилимдан қўймасдим. Аллоҳдан сизни ўз паноҳида асрашини, онангиз бағрига қайтиб бахтли ҳаёт кечиришингизни илтижо қилардим.

Мурод ака! Илтижоларим Аллоҳга етиб бордими ёки онангизнинг дуолари туфайлими орадан тўрт йил ўтгач, сиз ҳарбий хизматдан қайтдингиз. Мен эса икки болали бева эдим. Чунки яқинда турмуш ўртоғим икки фарзандини менга қолдириб, вафот этди. У бечора болаларини менинг номимга ўтказиб, ҳовли-жойни ҳам менинг номимга хатлаб кетган экан.
Мурод ака, сиз балки "Ўзингиз фарзанд кўрмадингизми” дерсиз. Мен юқорида "эрим инсофли одам эди” дедим. У менга уйланган куниёқ "Бошингиздан ўтган барча кечмишларни эшитганман. Сизнинг бокиралигингизга ишонаман. Мен сизга болаларим учун уйлангандим. Мен ҳам касалмандман. Саноқли умрим қолган. Биласиз, хотиним ҳам, мен ҳам етимхонада ўсганмиз. Бизнинг ҳеч кимимиз йўқ. Болаларимни фақат сизга ишондим. Агар менга бир нарса бўлса, болаларим ёмон одамнинг қўлига тушиб қолмасин. Балки бирортасини ёқтириб қолсангиз, ўша одам билан бирга бахтли ҳаёт кечирарсиз. Агар болаларимга қарагингиз келмаса, уларни болалар уйига топширинг. Мен розиман!” деганди.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Мурод ака, икки бор турмуш қуриб, баданига эркак билаги тегмаган мен каби бир тақдир қурбонининг бокиралигига ким ҳам ишонарди? Шу пайтгача бирор куним, бирор дақиқам сизнинг хаёлингизсиз ўтганига-чи? Мендан ҳатто ўлим ҳам қўрқади. Ҳатто ажал тулпорлари келиб, темир туёқлари билан топтаб ташлашини истайман. Яна Аллоҳга шак келтирганим учун тавба қиламан.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💥Бир эркак дарди: Сени деб кўчага чиқолмай қолдим!


— Сени деб кўчага чиқолмай қолдим. Ҳатто дўстларимга ҳам қўшилолмайман. Улар мендан «Қизларинг яхшими, катта бўляптими?» деб сўрашади. Уларнинг ҳар бир гапи жонимдан ўтиб кетади. Дунёга сиғмай қоламан. Шунда ҳамма кўзимга ёмон кўриниб кетади. Ҳатто оилам ҳам…

Баъзан онам тўғри айтган экан-да, дейман. Бошида «Уйланаман, шу қизни олиб беринг», деб сени кўрсатганимда волидам қаттиқ қаршилик қилганди. Онам «Унинг онаси ўғил туғмаган, олтита қизи бор. Ақлингни йиғиштириб ол, ўғил кўрмай армонда ўтиб кетма», деб огоҳлантиришига қарамай, ўз билганимдан қолмадим. Чиройингга учдим. Ҳеч нарсани ўйламай, сенга уйландим. Бахтли яшадик ҳам то биринчи қизимиз туғилгунича. Шунда ҳам ўзимни овутдим. Кейингиси ўғил бўлади, деб кутдим…

Энди-чи, энди? На юриш-туришимда, на уйқумда ҳаловат бор. Бошим эгик. Ўша куни ичмоқчи ҳам, жанжал қилмоқчи ҳам эмасдим. Фақат аччиқ устида «Қизларингни олиб кет!» дедим. Онам ҳам шуни истайди. Кунда қулоғимга қуяди: «Ўғил туғмайдиган хотинни олиб ўтирма, жавобини бер, бунча қизни нима қиласан? Сендан давомчи қолишини истамайсанми? Бошқасига уйлан, у сенга қўчқордай-қўчқордай ўғиллар туғиб беради. Бундан умид қилма, барибир, ўғил кўрмайди. Мен сенга бошиданоқ айтганман!»

Тўғриси, ўзим ҳам чарчадим. Тўртинчиси ҳам қиз бўлса, яшашимиздан нима наф? Бир кун дунёдан ўтсак, чироғимизни ким ёқиб ўтиради? Мендан хафа бўлиш ўрнига ўзинг ҳам ўйлаб кўрсанг бўларди.

👆Хонимлардан мактуб:

«ҚИЗЛАР ДЎЗАХДАН АСРАЙДИ!..»

— Бу гапларни айтишга қандай ҳаддингиз сиғди? Озгина бўлса ҳам уялмадингизми? Ахир фарзандни Аллоҳ беради. Мунча ношукр бўлмасангиз. Ҳаётда қизга ҳам зорлар қанча? Кунда-кунора жанжал. Яна қанча чидаш мумкин? Худо бермаса, мен нима қилай?

Сиз оиламиз устунисиз. Ўғлингиз бўлишини истайсиз-у, мени истамайди, деб ўйлайсизми? Аслида, мен буни икки карра кўпроқ истайман: биринчидан, ўзим учун, иккинчидан, сизни хурсанд қилиш, бахтиёр кўриш учун! Агар бу истак амалга ошишини тақдир раво кўрмаса, мен сиздан кўра кўпроқ изтироб чекаман, сизни қувончга тўлдирмаганим учун! «Қизлар отага меҳрибон бўлади», деганлари рост. Гўёки ўғил бўлиб туғилмагани уларнинг айбидек қизларингизга эътибор бермагандирсиз-у, буни сезмагандирсиз? Балки, улар туғилганидан бери сизнинг меҳрингизни соғиниб яшаётгандир? Шу нарсалар ҳақида ҳам ҳеч ўйлайсизми?

Сиз қаердан биласиз, балки, Яратган кутганимиздек ўғил эмас, қиз фарзанд бериб, сабрингизни, шукр қила олиш-олмаслигимизни синаётгандир? Балки, бу синовдан шукроналик билан ўтсак, оиламизда ўғил фарзанд дунёга келар?.. Бесабрлик, ношукрлик қилаётганингиз етмагандек, тақдирини сиз билан боғлаган, юрак ҳовучлаб кўзларингизга мўлтираб яшаётган умр йўлдошингизни ўғил туғмаганликда азоблаб, баттар қийнаяпсиз.

Ўша кеча йиғлаб, ухлай олмадим. Тонг отмай туриб, ота уйимга йўл олдим. Хаёлларим паришон, руҳим шикаста. Қизларга она бўлиш оғир экан. Айниқса, буни отамни йўқотгач англадим. Уйга бормасдан тўғри қабристонга йўл олдим. Тўлиб тургандим, отамнинг қабрини қучоқлаб, йиғладим…

— Отажон, ёнингизга келдим, сизни жуда соғиндим! Қанийди дийдорингизга тўйсам, сизнинг маслаҳатларингиз билан тўғри йўлни танласам. Ёдингиздами, ёшлигимда ишдан келсангиз, югуриб доирани олиб келиб сизга берардим. Сиз доирани шиқирлатиб турсангиз, раққосалардек майда ўрилган сочимни ташлайман, деб доирага эгилардим. «Раққоса қизим!» деб эркалатардингиз. Мени эшитяпсизми, отажон? Ҳаммаси ёдимда… Атлас кўйлак билан дўппи олиб келиб, бирга тушган шу суратимиз бор, холос. Сизнинг дуонгиз менга етишмаяпти. Кунда салом берсам, «Мен берган тарбия билан қизим энг бахтли бўлади», дердингиз. Нега бахтли бўлмадим, отажон? Ахир биз ҳам олтита қиз эдик. Бирор марта нолимадингиз-ку! Ё биз сезмаганмидик? Нима, қизларни ўғилдай кўриб бўлмайдими?»

Қўрқиб кетдим. Ахир падаримнинг ҳам руҳини безовта қиляпман-ку! Ақлимни йиғиштириб, бошқа нолимасликка қарор қилдим. Лекин онамга-чи, унга нима дейман? Қайси юз билан уйга қайтиб бораман? Қишлоқда гап турмаса, «Фалончининг қизини ўғил туғмагани учун ҳайдаб юборишибди», деган гап-сўзларга онам қандай чида

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ba'zida ko'z yosh tabassumdan ko'ra ko'proq ahamiyat kasb etadi.. Biz barchaga birdek tabassum hadya etishimiz mumkin... Lekin faqat bir inson uchun yig'laymiz...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТАШЛАНДИҚ !!!

Унга молхона чироғининг хира нурида, қора латталар орасидан икки кўз тикилиб турарди.
– Вой ўлмасам, бу бечора болани ким бу ерга ташлаб кетди экан-а?
Бола заиф овоз чиқарди. Совуқдан унинг лаблари кўкариб кетган, ҳолсизликдан йиғлашга ҳам мажоли йўқ эди. Салима челакдаги сутни ҳам унутиб, чақалоқни кўтарганича уйга югур­ди. Бу пайт қайнонаси бомдодни ўқиб бўлиб, ҳовлига чиқиш учун махсига ка­лишини кия олмай қийналаётган эди.
–Эна, кимдир молхонага чақалоқ ташлаб кетибди.
Равшанак момо тинмай ёшланадиган кўзларини енгининг учи билан артиб, келинига ажаб­ланиб қаради. Сўнг унинг қўлидаги чақалоққа кўзи тушиб, айвон устунига суянди.
–Қайси қўли сингур бундай қилган экан-а? Боланинг уволи тутишидан қўр­қиш­май­диям-а.
– Қорни жуда очга ўхшайди. Ўлиб қолмасайди, деб қўрқаяпман. Кечаси ташлаб кети­шибди. Бола бечора жуда ҳам совқотган.
Салима болани қайнонасининг қўлига тутқазиб югурганича ичкаридан жун рўмол, ўзи­нинг эски сатин кўйлагини олиб чиқди. Бола ўралган латта –қора аёллар юбкасини чет­га улоқтирди. Уни авайлаб ўрагач, челакдаги сут ёдига тушиб, сутни пиширгани ошхонага югурди. Сутни ютоқиб ичган чақалоқ бир зумда пишиллаб ухлаб қолди.
Шу куниёқ ташландиқ бола ҳақидаги хабар бутун қишлоққа тарқалди. Қишлоқ посбони Юнус қора Равшанак момо ҳовлисида баённома тузишга киришди.
–Хўш, болани Тошкентдаги "Гўдаклар уйига” топшира­сиз­лар, унгача эса Қутби дўхтирга кўрсатиш керак. Яна бирор ка­сали бўлмасин, - деди у охирида қоғозга алланималар ёзгач. – Момо, мана бу ерга имзо чекинг.
Кечқурун Салима эри билан маслаҳатлашиб, чақалоқни ас­раб олишга келишишди. Бунда Равшанак момонинг ҳиссаси кат­та бўлди.
– Худонинг сизга кўрсатган марҳамати бу, болаларим. Ке­лин уч йилдан бери фарзанд кўрмайди, худо хоҳласа чақалоққа меҳр берсангизлар, албатта фарзандли бўласизлар…
Онасидан Равшанак момонинг келини молхонадан чақалоқ топиб олганлигини эшитган Ойшанинг ранглари оқарди. Хамир қораётган онаси қизининг бехол устунга суянганини кўриб, чар­чоққа йўйди. Тинмай бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапирар экан, қизи уни эшит­ма­ётганини сезмасди ҳам. Ойша бўлса, сут­га тўлган кўкракларидаги оғриқни ҳам унутиб, бир нуқтага ти­килганича қотиб қолган, кўз олдидан ўша машъум кеча кетмас, қулоғида яна бир бор Султоналининг эҳтирос билан ши­вирлаган сўзлари янграгандай бўларди.
Султонали Ойшани анчадан бери кўз остига олиб қўйганди. Коллежни тугатиб, дипломни қўлга олгач, отаси уни Душан фер­мерга ҳисобчи қилиб ишга жойлаштириб қўйди. Аммо орадан етти ой ўтар-ўтмас бу иш ҳалоллик, аниқлик ва тўғри­ликни талаб этишини сезган Султонали ўз аризасига кўра ишдан бўшади. Тўғрироғи, Душан фермер фермер хўжалигининг ярим йиллик молиявий ҳисоботидаги чалкашликларни кўриб, юрак хуружига учрашига оз қолди ва Султоналини ишдан ҳайдади. Бу орада 9-синфни битириб, тумандаги ягона коллеж­га ҳужжат топширган Ойша, ҳар куни иккита дугонаси билан Ду­шан фермернинг даласига чопиққа чиқарди. Хўжалик идо­раси олдидан ўтган қизлар­нинг шўх кулгуси Султоналининг юрагини ханжар мисол тиларди. Ниҳоят юрак ютиб, кун қо­рай­гач даладан қайтаётган қизларнинг йўлини тўсган Сул­тонали Ойшани четга им­лади.
Шу-шу улар тез-тез далани ёзги гармселдан тўсадиган тут­зорда учрашадиган бўлдилар. Йигитнинг бақувват қўллари қизнинг нозик белини қучганида, Ойшанинг баданида титроқ турар, ҳар гал Султонали қатъийроқ ҳаракат қилишга чоғлан­ганида қиз чап бериб, ўзини олиб қочар эди.
– Нега менга ишонмайсан, ахир ман сени жонимдан ҳам ортиқ кўраман. Хоҳласанг, эртагаёқ уйингга совчи юбораман. Фақат мендан ўзингни олиб қочмагин. Нима фарқи бор, бу нарса тўйдан олдин бўлдими ёки кейин. Барибир энди сен меникисан.
Деярли ҳар куни қайтариладиган бу сўзларга Ойша ишонди, аммо…
Кундан кунга кўнгил айниши, ўзини ҳолсиз сезиши қизнинг юрагида ваҳима уйғотди. Онасининг илмоқли саволига дуго­на­синикида сал «айниган ҳасип еганлигини» айтиб, зўрға қу­тилди. Аммо ичини кемираётган дардга чидай олмай, онасини кўргани келган катта опасига ёрилди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Фақат шундай олис юртга кетаётганинг учун бироз ташвишдаман-да.Болаларинг ҳақида ўйлаб,хафа бўлиб кетяпман.Ахир улар катта бўлиб қолишди.Ҳозир уларнинг ёнида бўлишинг керак.Чунки фарзанд учун онанинг ўрни бўлак...
Садбарг холанинг гапи тугамасдан, Гавҳар асабийлашиб,онасига танбеҳ бериб қолди.
-Ҳаммаларингиз мунча норози бўляпсизлар? Одамларнинг яқинлари Кореяга борса хурсанд бўлишади.Сизлар бўлса...
-Қизим,нега кетяпсан ўзи? Ахир кичик бўлсаям савдо дўконинг бор.Эл қатори яшаяпсизлар.Бу ишинг ношукурлик эмасми?-Садбарг холанинг гапи оғзида қолди.
-Онажон,бўлди.Опамнинг ақли –ҳуши жойида ,қолаверса бошида хўжайини-поччам бор.Ўзлари ўйлаб кўриб шу қарорга келган бўлишса, биз нима ҳам қиламиз? Ундан кўра юринг,қаранг қудахолам ҳам бизни кутиб ўтирибдилар.
Гулчеҳра ҳовлидаги сўрида чиройли дастурхон тузаб қўйган экан. Ҳақиқатан ҳам дастурхон тўрида ўтирган Нозигул хола пастга тушиб қудасини яқинлашишини кутиб турган эди. Икки қуда самимий кўришиб, кейин дастурхонга ўтиришди.
Бироздан кейин Санобар Гулчеҳра билан бирга қип-қизил бўлиб пишган паловни сузиб келишди.Жўрабек ва Жонибеклар ҳам келгач,ҳаммалари маза қилиб овқатланишди. Дастурхонга дуо ўқилиб,Гавҳар энди йўл сумкасини олиб чиқиш учун ичкарига йўналган пайти,Жонибек бирданига сўридан сакраб тушиб,онасини маҳкам қучоқлаб олди.Гавҳар ўғлининг кутилмаган бу қилиғидан эсанкираб қолган бўлса-да, ўғлининг бошини бағридан узиб,кўзларига қараб сўради.
-Ҳа,нима бўлди?
-Боланг сени кетишингни кўтаролмаяпти,-деди онаси Садбарг хола маъюсланиб.-Жонибек болам,онангни кўнглини бузма.
Жонибек на бувисига,на онасига жавоб бергиси келмагандай,яна онасига интилди.
-Вой,бу болани қаранглар.Нима, боғча боласимисан? –Гавҳар ўғлининг бошини силаб,пешанасидан ўпиб қўйди.Қошлари қалин,мўйлови сабза ураётган Жонибек кўринишидан улғайганга ўхшаса-да,қалбан ҳали бола эканлигини ўйлаб,кўнгли бузилди.” Ёки бекор қиляпманми,шу ишни? Онам ҳам ношукурсан дедилар. Шу ерда яшаб,борига барака қилиб,шукр айтиб юрганим яхши эмасми?” Гавҳар ўғлининг аҳволини кўриб,хаёлига келган хавотирли фикрларини қувишга уринди.” Нима бўлгандаям,мен шу болаларимнинг келажаги учун шу ишга қўл урдим.Чунки улар ҳамма нарсанинг энг яхшисига муносиб! Улар яхши олий ўқув юртларида ўқишлари,камчилик кўрмай яшашлари керак...” Ўзини шу сўзлар билан овунтириб,ўғлини яна бағрига босди.
Самолёт тунги 12 га яқин учар экан.Гавҳар яқинлари билан уйда хайрлашиб,эри билан бирга аэропортга боришни мўлжаллаган эди.Лекин ўғли ва қизи ҳам бирга борамиз деб оёқ тираб олишгач, кўнишга мажбур бўлди.
Аэропортда Гулчеҳра онасини маҳкам қучоқлаб,қўйворгиси келмай анча турди. Қизнинг юрагини мавҳумлик эгаллаган,гўё онасини охирги марта кўраётгандай ҳеч қўйворгиси келмасди.Қизининг бу қилиғидан юраги ғашланган бўлса-да,Гавҳар уни уришмади.Аксинча,бироз қучоқлаб турди,пичирлаб таскин берди.
Аёл юраги зирқираб яқинлари билан хайрлашаркан, ўзини олдинда номаълум бир келажак кутаётгани ҳақида ўйлади.Негадир шу пайтгача Кореяга кетиш орзуси билан урган юраги бирдан пушаймонга тўлгандай туюлиб,самолётга ҳам чиққиси келмай қолди.Аммо ўзи бу ишни бошлагани,тил ўргангани,ўзи нотаниш юртга интилгани сабаб,орқага қайтишга журъат қилолмади..

(Давоми эртага)

Моҳигул Назарова.



📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ди.
-Ҳа,нима овқат қиляпсизлар?- Гавҳар ичкарига қараб йўналар экан сўради.-Уканг қаерда?
-Бибижоним билан дўлма солиштирдик. Карамга,ток баргига,булғор қалампирига ҳам қийма солиб ўрадик.Антиқа таом бўлади,ойижон,-деди Гулчеҳра.-Жонибек Ғулом жўрасининг уйига кетганди,келиб қолар.
Гавҳар хонасига кириб,кийимларини алмаштирди.Ҳаммомга кириб,юз-қўлларини чайиб,ҳовлига чиқди.Сўри устидаги кичик хонтахта ёнида ўтирган Нозигул холага”Ойи,чарчамадингизми?”-деб ҳол сўраган бўлди-ю, ошхонага ўтди. Қайнонаси “Ҳа,раҳмат.Ўзингиз ҳорманг”,-деб жавоб берди. Қизи чой дамлаётган экан.Шу пайт ташқаридан машина овози эшитилди.Бироздан кейин дарвоза очилиб,эри ва ўғли кириб келишди.
Мазали кечки овқатдан сўнг болалари ўз хоналарига кириб кетишди. Гавҳар эри ва қайнонасига бугунги воқеани қисқагина сўзлаб берди.Кореяга ишга кетмоқчилигини,дугонасининг унга бу борада ёрдам бермоқчи эканлигини ҳам қистириб ўтди.
-Билмасам,қизим. Менимча,борига шукур қилиб,шу ерда ишлаганингиз яхши.”Ўз уйинг-ўлан тўшагинг”,-дейди машойихлар.Бировдан кам,бировдан кўп яшаяпсизлар,-сўз бошлади қайнонаси.-Қолаверса, қиз-у ўғлингиз айни вояга етиш ёшида.Уларга она ҳар доимгидан-да кўпроқ керак...
-Ёшинг қирққа яқинлашяпти,-деди қовоғи солинган Жўрабек .-Энди сенга чет элда пишириб қўйибдими? Тил ўрганишинг ҳам қийин.
-Ёшимга нима қилибди,Жўрабек ака?-Гавҳарнинг зардаси қайнади.-Гулнора ҳам мен билан тенг.Мана бориб бинойидай ишлаб келди.Уй-жойларини таъмирлабди,болаларининг сарпо-суруғини тайёрлабди.Эрига “Ласетти” оберибди.Бунинг нимаси ёмон?
Жўрабек ўйланиб қолди.Бир томондан хотинининг гаплари унга жўялидай туюлди. Ростдан ҳам хотинининг ишлари юришиб, янги улов сотиб олишса, яхши бўларди-да.Ўғлининг жимиб қолгани ёқмаган қайнонаси яна гапга аралашди.
-Келинжон,ўйлаб иш қилинг.Эрингизни норози қилманг.
-Ойижон,нимага мени тушунмаяпсизлар? Болаларимнинг келажагини ўйлаб ҳам шу ишни қилмоқчиман. Эрта-индин Гулчеҳрани узатишимиз,ҳовли-жойни таъмирлашимиз керак.Яна фарзандларимизни ўқитишимиз ҳам лозим.Эҳ-ҳе,қанча ташвишимиз бор.
-Ҳаммасини Аллоҳ етказади.Сиз сабрлилардан бўлинг.Бозордан ҳам ёмон топмаяпсиз.-Нозигул хола салмоқланиб гап бошлаётганди,Гавҳар уни гапиришга қўймади.
-Ойи,шунча сабр қилганим ҳам етар.Ўғлингизга турмушга чиққанимга қарийб йигирма йил бўлди.Айтинг-чи,шу ҳовлида ўтган вақт ичида нима ўзгарди? Хайрият,раҳматли қайнотам шу уйларни қурган эканлар.Ўғлингиз бўлса, шу йиллар ичида қурганлари фақат битта ҳаммом холос.Гап шу: Кореяга кетаман.Эртадан тил ўрганишга қатнайман.-Гавҳар шундай деб жойидан турди.-Дам олмоқчиман,яхши ётиб туринглар. Аёл шундай деганча,сўридан енгилгина пастга сакраб тушди.Ўзига музтар нигоҳ билан қараб қолган яқинларининг ҳолатини сезмагандай,хоналардан бирига кириб кетди.

2.Сафар тараддуди

Гавҳар айтганини қилди.Савдо қилиш билан бирга тил ўрганиш курсларига қатнаб,корейс тилини астойдил ўргана бошлади.Шу билан бирга ҳужжатларини тегишли тартибда тайёрлаб,миграция марказига топширди. Синглиси Санобарни дўкондаги ишларига ўзига ёрдамчи қилиб олди.Эри Россияга ишга кетиб,ўша ерда уйланиб қолиб кетгани сабаб,рўзғорнинг оғир юки елкасига тушган синглиси икки боласини боқиш учун унга жон-дилидан кўмак берарди.
Орадан ўтган тўрт ой давомида Гавҳар корейс тилини анча тушунадиган ва ўртача даражада гаплашадиган ҳолатга келди.Санобар ҳам савдо-сотиқнинг анчагина ҳадисини олди. Миграция маркази томонидан ўтказилган имтиҳондан қониқарли баҳо олган Гавҳарнинг шодлиги чексиз эди. “Қандай яхши.Энди Кореяга кетишим аниқ! Гулнора ҳам имтиҳондан ўтганмикан?” Имтиҳондан чиққан Гавҳар дарров дўконига кетган,Гулнора тилни яхши билгани учун уни имтиҳондан ўтишига ишонган эди.Шу ёдига тушиши билан Гавҳар қўл телефонидан унга қўнғироқ қилди. Аммо дугонаси негадир жавоб бермади. Кечки овқат пайтида Гавҳар хурсанд бўлиб,имтиҳондан ўтганлигини,тез орада Кореяга жўнаб кетиши аниқлигини оила аъзоларига айтди.Бу янгиликни эшитган Гулчеҳра бирдан изиллаб йиғлаб юборди. Ҳамма қотиб қолди.Қизининг кутилмаган бу қилиғидан Гавҳарнинг жаҳли чиқиб кетди.
-Ҳа,хурсанд бўлиш ўрнига нега йиғлайсан?-чимирилиб сўради у.
-Ойижон,сизнинг Кореяга кетишингизни ас

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПАДАРКУШ

У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.

Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини  эмас...  унга  кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота  уни  кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаниш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо  у  отасининг кўзларига  тик  қараб  гапирган эди.

Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди...

Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди...

Анвар НАМОЗОВ

Ота-онаси борлар уларни тириклигида қадрига етинг.

Муаллиф: Хазонрезги

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😅😄 😆🥰😅😄😃

МЕГА СУПЕР АКСИЯДА🎉🎉🎉
ЯНГИ МАРАФОНГА СТАРТ БЕРАМАН....

УЗИГА ИШОНГАН ЛЕДЙ АЁЛЛАР ВА КИЗЛАР УЧУН
СОГЛИГИГА БЕЕТИБОР БУЛМАГАН КИРОЛИЧАЛАРИМ УЧУН СУПЕР АКЦИЯ
🥳🥳🥳

Сиз азиларим учун

‼️‼️
/channel/oydinoy_teshaboyeva_bilan

/channel/pp_taom_oydinoy

👇
/channel/oydinoy_bilan

Админга уланиш учун босинг‼️‼️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Мана неча йиллардан буён Комилни ўйламаган бир куни йўқ.

​​Иш юзасидан шаҳарга борган кезлари Комилни учратиш, уни бир бор узоқдан бўлсада кўриш учун шаҳар кезади. Аммо, тақдирнинг кўнгил билан мутлақо иши йўқ.
Гулнора ишдан қайтганда онаси йиғлаб ўтирарди. «Оналар шундайки, ҳатто ўзинг ўзинга ачинмай, ўз ҳолингга куйинмай, ўз аҳволингни ўйламай қўйсанг ҳам, онанг сенга ачинаверади, онанг сен учун куйинаверади, онанг бахтинг учун курашаверади».
- Жон қизим, Гулноранинг онаси мулойимлик билан гап бошлади. У бугун ҳам келди. Жуда яхши йигитга ўхшайди. Ўзинг билан учрашиб гаплашмоқчи. Ҳатто суратини ҳам ташлаб кетди. Шу одам менга мақул. Илтимос турмушга чиқмасанг ҳам бир учрашиб кўр?!
- Ойи мен барибир турмушга чиқмайман, кескин жавоб берди Гулнора.
- Нима қиласан, бир умр ёлғиз ўтасанми? Сен тенгиларни қатор-қатор боласи бор. Ахир сени ўйлайман жон қизим. Сен ҳам турмуш қуриб, она бўлсанг, дейман. Гулноранинг онаси ортиқ гапира олмади, фақат қизнинг юзларига турмулганча дили эзилиб йиғларди. Гулнора онасини бу ҳолини кўриб юпатиш мақсадида: - Майли ойи сиз айтганча бўла қолсин, учрашиб кўраман, - деди. Онаси шоша-пиша кўз ёшларини рўмоли билан артганча кўрпача тагидан суратни олиб Гулнорага тутди. Гулнора истар-истамас суратга разм солди. Разм солди-ю, юраги тўхтаб қолай деди. Суратдаги ўша унинг ҳаётидаги ягона севгиси Комил эди. Гулнора ҳўнграб йиғлаб юборди.
- Розиман. Мен розиман, - деди у баланд овозда йиғлаганча. Бу ҳолни тушунмаган онаси:
- Нимага розисан қизим?
- Учрашувга розиман. Ўша инсонга турмушга чиқишга ҳам розиман, розиман. Гулнора суратни маҳкам бағрига босганча хонаси томон кетаркан, ортидан онасининг овози эшитилди: - Ҳа айтганча, қизим сенга айтган эдимку, унинг ширингина қизчаси бор экан деб, буни қараки, унинг ҳам исми Гулнора экан!

© Оқил Тўрақул

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАННАТДА ЭРКАКЛАРГА ҲУРЛАР
АЁЛЛАРГАЧИ ?


🌙 Жаннатда эркаклар учун ҳурлар вада қилинган. Аёлларга ҳукм қандай , эркак ва аёл эр-хотин бўлмайдими ?


ЖАВОБ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!.. 
Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар… 
Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди. 
— Гуноҳимни ўзинг кечир!.. 
У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...» 
Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди. 
— Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг… 
Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди. 
— Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники? 
Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди. 
Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим… 
Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди. 
— Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг? 
Ойижон, гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам. 
— Қамишзорда нима қилиб юргандинг? 
Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди. 
Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди. 
— Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан. 
Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди: “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…” 
Комил хатни бир нафасда ўқиди. 
— Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?! 
У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади. 
— Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик. 
— Ахир қаерга ҳам борамиз, болам? 
— Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз. 
Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди. 
— Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир. 
Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди. 
“Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”. 
Комил уйига махзун қайтди. 
— Ҳа, кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — д

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя
АЧИНАРЛИ ҲОЛ

Бундан қирқ йиллар муқаддам, вилоят газетасида ишлаганимда, бир шикоят хатини текширганим ёдимдан чиқмайди.
"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим: бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий жиннихонага ётқизишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шундай қилишди.
Ҳурматли редакция! Бирор мухбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"
Хатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фикримга қўшилди.
- Газетага берса бўладими, - сўрадим.
- Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.
Бу ерда бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча мухбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.
- Бу мухбир укамни "шоирлар палатаси"га олиб бориб, "ёзувчи" билан таништиринг! Кўрсинлар, гаплашсинлар. Касаллик тарихини ҳам кўрсатиб, тушунтириб беринг.
"Шоирлар палатаси", "ёзувчи". Бу иборалар менга дафъатан қаттиқ ботди. Чунки ўзим ҳам бир неча йил шеър машқ қилганман. Бир танқидчи шеъримни ўқиб, унда поэтикликдан кўра сюжетлилик ошиб кетганини, назмдан кўра насрга мойиллигини уқтирганди.
Бош врач авзойим ўзгарганини сезиб, ноиложликдан ҳалиги врачни койиган бўлди.
- Бундан кейин ўн учинчи палатани "шоирлар палатаси", демайлик. Ҳалиги беморни ҳам ўз номи билан айтиш керак. Тоштемирмиди, нимайди оти?
У врачдан тасдиқ жавобини олгач, менга ўгирилди.
- Мабодо аччиғингиз келмасин: шу ҳафтанинг ичи уч киши текширишга келди. Бу Тоштемирвой ҳам дуч келган жойга ёзавераркан...
Менга ҳамроҳ бўлган врач йўл-йўлакай Тоштемирнинг касаллиги ҳақида гапирди. Бу асаб касаллигининг махсус тури бўлиб, куз ва баҳорда, шунингдек, асаб бузилганда авж оларкан.
- Раҳбарлар устидан ёзгани ростми?
- Ростдир. Бизнинг ҳам устимиздан ёзди-ку.
"Шоирлар палатаси". У кечагидек кўз ўнгимда турибди. Коридор деворларига қўлга тушган бўр, кўмир парчаси билан "шеър" битиб ташланганди. Кимлардир ўзича берилиб монолог ўқирди. Коридор ўртасида чойшаб тўшаб олган художўй бир бемор берилиб, намоз қироат қиларди.
Тоштемир ўттиз ёшлардаги озғин киши бўлиб, саранжом-саришталиги билан ажралиб тураркан. Газетадан келганимни эшитиб, қувонди, миннатдорчилик билдирди. Унда девона ёки телбаларга хос бирорта аломат кўзга ташланмасди; Тоштемир жоҳил одамлар ҳақида дилгиргина шикоят бошлаганда ҳам кўзларида босиқ дард кўрдим.
- Бу ер ноқулай, - дедим унга, - юринг, санитарлар хонасига кирайлик, баҳузур гаплашиб оламиз.
Ногаҳонда унинг кўзларида олазараклик пайдо бўлди: менга, врачга нохуш назар ташлади.
- Бормайман! Биламан мақсадларингни, - деди у кескин, лекин шикаста оҳангда - сизлар билан гаплашишни истамайман!
Ҳақиқатдан ҳам у биз билан гаплашмай қўйди. Унинг ўрнига ёшгина йигит келиб, паст овозда шипшиди.
- Уни қўйинглар! У - жинни! Ёмон одамлар кўп. Улар бу ерни жиннихона дейишади. Нотўғри гап! Бу ер - руҳий касалхона. Киришда ёзиб қўйибди. Ўқидингизми? Ака!
- Ўқидим, - маъқуллаб бош тебратдим.
- Биз руҳлар билан гаплашамиз. Улар ҳамма гапни бизга айтишади, ака!
Врач уни койиб берди. Бечора бир лаҳза жим турди-ю, тағин давом этди.
- Менда уйқу йўқ, ака! Кечаси билан юриб чиқаман! Хотиним ўзини осиб қўйди. Тўйимизга бир ҳафта бўлганди... Ака...
Тоштемир эса барибир гапирмади.
Мен ҳужжатларга ҳам унча ишонқирамай, бояқишнинг қишлоғига ҳам бордим: унинг қавмлари минг надомат билан ана шу бедаво дардга чалиниб қолганини гапириб беришди.
Шифохонада бўлганимда медицинамизнинг анчайин ожизлигидан ачиндим ҳам. Бу беморларнинг талайи йиллар оша шифо топмаётган экан. Инсоният ақлли механизмлар, компьютерлар, сунъий йўлдошлар кашф этаётган бир дамда, сочдай келадиган нерв толаларини тиклаёлмаётганлиги ачинарли ҳол эди, албатта!

Нусрат Раҳмат.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​йди?

Тунов куни сиқилиб кетганимдан опамга дардиҳол қилдим. У мени қаттиқ уришди. «Одам бунчалик ношукр бўлмаслиги керак. Ахир қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор. Ён-атрофга ҳам назар солиб тур. Бундай яшаб бўлмайди. Қизларингнинг руҳиятига ёмон таъсир қилади бу ҳолат. Сен онасан, ўзингни ўйлашга ҳақинг йўқ», дея танбеҳ берди.

Унинг гапларини эшитиб, Мубинани кузатдим. У анча катта бўлиб қолган, кўп нарсаларга ақли етади. Балки, тортишувларимизни ҳам эшитгандир?! Ўзимни ёмон кўриб кетдим. Қизларимни унутиб қўйибман. Катта қизимиз камгап, дастурхон бошида ҳам ерга қараб ўтиради. Қўшни қизлар билан ҳам деярли ўйнамайди. Бир бурчакка тиқилиб, сиз олиб берган машиналарни ўйнайди ё жим телевизор қўради. Нега унга қўғирчоқ эмас, машина олиб келасиз? Бошқа бундай қилманг! Унга қиз бола ўйнайдиган ўйинчоқлар олиб келинг.

Опам гапининг охирида зора инсоф бериб қолар дедими, билмайман, бир ривоят айтиб берди.

«Бир кишининг олтита қизи бўлиб, аёли еттинчи фарзандига ҳомиладор бўлибди. У шу фарзандининг ўғил туғилишини жуда-жуда истар, бу сафар ҳам қиз туғилиб қолишидан хавотирда экан. У киши ичида: «Агар шу сафар ҳам хотиним қиз туғса, уни талоқ қиламан», деб қасд қилибди. Ўша кеча ухлаб, тушида қиёмат-қоим бўлганини ва дўзах ҳозирланганини кўрибди. Уни дўзахга ҳукм қилишибди.

Ҳар сафар уни дўзахнинг эшиги олдига олиб боришса, қизларидан бири эркакни дўзахдан ҳимоя қилар, дўзахга киришига тўсқинлик қилар экан. То олти дўзах эшигидан шундай ўтибди, ҳар эшик олдида қизларидан бири унинг дўзахга киришидан тўсишлик учун туриб олаверибди. Еттинчи дўзах эшиги олдида эса бундай бўлмабди. Яъни уни эшикдан тўсадиган қизи йўқ эди. Шу пайт эркак даҳшатдан уйғониб кетибди ва ўзи қасд қилган нарсасининг хато эканини англаб: «Эртага бутун дунёнинг Яратувчиси Улуғ Зотнинг ҳузурида нима деб жавоб бераман?» дея қилган қасдидан қаттиқ пушаймон бўлибди. У шу заҳоти Улуғ Зотга ёлвориб: «Аллоҳим, берган тақдирингга розиман, еттинчисини ҳам қиз қилиб бергин!» деб дуо қилибди…»

Фаррух ака, кўряпсизми, қиз катта қилиш қандай яхши. Ахир улар уйимизнинг фаришталари. Сиз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилоласизми? Хоҳласангиз, майли, биздан воз кечинг. Аммо мен учта қизим борлигидан хафа эмасман. Уларни ҳам хафа қилиб қўймайман. Бироқ қиз болага отасиз жуда оғир. Фақат ўзингизни эмас, қизларимизнинг ҳам эртасини ўйлаб кўринг. Уларни отасиз қандай узатаман? Қандай оилага узатаман?.. Уларнинг айби нима? Айби бизнинг фарзандларимиз бўлиб туғилганими?

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Галдаги учрашувда у ҳомиладорлиги ҳақида Султоналига айтиши билан, йигитнинг авзойи ўзгарди. Зарур иши борлиги ҳақида ғўлдираб, Ойша билан тезда хайрлашди. Қизнинг ҳар доимгидек кеч тушиши билан Султоналини тутзорда кутиш­лари бесамар кетди. Эртаси ҳам, индинига ҳам Султонали уч­рашувга чиқмади. Қишлоқда унинг шаҳарга ишлагани кет­гани ҳақида гап тарқалди.
Ойша опасининг маслаҳати билан қорнини маҳкам рўмол билан ўраб, ўзини тетик кўрсатишга ҳаракат қилиб юрди. Қишлоқдаги қиз-у жувон киядиган одми, кенг кўйлак ҳам Ой­ша­нинг гуноҳини яширишга хизмат қиларди.Онаси қизидаги ўзгаришларни сезиб, бир неча бор дўхтирга олиб бормоқчи бўлганида, у оёқ тираб туриб олди.
– Бормайман...
Шу куни кечқурун боши оғриётганини баҳона қилган Ойша, кечки овқатни ҳам емай кўрпага ўраниб олди. Ҳомиласи 7 ойлик бўлган, яна икки ой шу азобни бошидан ке­чи­ри­шини ўйлаган сари қизнинг юрагини ваҳима босар, онаси ёки отаси билиб қолса, уни соғ қўйишмаслигини билиб, баттар эзиларди. Уйнинг чироқлари ўчиб, оила аъзо­лар­нинг барчаси уйқуга кетгач, Ойша секин ўрнидан туриб ҳовлига чиқди. Тунги салқин ша­бада қизнинг юзи, бўйнига урилиб, баданини жунжиктирди. Ой нурида боғдаги дарахтларнинг сояси янада ваҳимали кў­ри­ниб, бойўғлининг совуқ овозидан чўчиб тушган қиз фик­ридан қайтиб, уй томон югурди. Аммо фош бўлиш олди­даги қўр­қув унга янги куч бағишлади. Тез-тез юрганича пастқам мол­хонанинг томига чиқиб, ўзини ерга отди. Учинчи бор сак­раганида қорнининг пастида кучли оғриқ сезиб, додлаб юбор­маслик учун билагини тишлади. Туғилган бола жуда ҳам кич­кина ва нимжон эди. Амаллаб болани уйдан олиб чиққан қо­ра юбкасига ўраб, қишлоқнинг энг чеккасида жойлашган Равшанак момонинг уйига қараб йўл олди…
...Чақалоққа берган бор меҳриданми ёхуд Равшанак момо­нинг дуолари ижобат бўлганиданми, орадан олти ой ўтар-ўтмас Салима ҳомиладор бўлди. Бир йўла икки фарзанднинг онаси бўлган бахтли келинчак лўппи юзлари қизарган, қоп-қора кўзлари доимо кулиб турувчи Элдоржонни кўтариб кўчага чиққанида, Ойшанинг юрак бағри эзилиб кетар, болани Салиманинг қўлидан олиб юз-кўзларини ютоқиб ўпар эди.
–Турмушга чиқсангиз, худойим сизга ҳам ана шундай ўғил ато этади,– дерди Салима қизнинг кун ора болани кўришга келганидан ажабланиб. Ойша эса бошини эгганича тез­да жувон билан хайрлашиб ортга қайтарди. Аммо Салима бурилиши билан ўзини ба­ҳайбат чинорни панасига олиб, бола кўтарган бахтиёр аёлнинг орқасидан қараб қолар экан, юзини юваётган ёшларни сезмасди...
(Тамом)

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар, 
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?


Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉

Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ло хоҳламайман,-деди Гулчеҳра ҳиқиллаб.-Сизни соғинаман.
-Э,бўлди қилсанг-чи,-деди Гавҳар энсаси қотиб.-Кореяга бориб ишлашни хоҳлайдиганлар сон мингта.Мени омадим келганидан хурсанд бўлишинг керак.Ахир мен сизларни деб кетяпман-ку.
-Менга ҳеч нарса керак эмас...-яна пиқирлади қизи.
-Нимага бунақа ношукурсан-а,қизим.-Гавҳар энди ўзини бироз босиб,юмшоқроқ оҳангда давом этди.-Сени турмушга беришимиз,укангни уйлантиришимиз керак.Борганимдан кейин биринчи маошимни олсам, сизларга қўл телефонларининг зўрларидан жўнатаман,насиб бўлса.
Шу пайтгача хўмрайиб чой ичиб ўтирган Жўрабек жойидан турди-да,хонадан чиқиб кетди.Нозигул ая бўлса Гулчеҳрага танбеҳ берди.
-Қап-катта қизсан,ўзингни бемалол эплайсан.Ёш боладай йиғлашингни қара.
Гулчеҳра индамасдан қоса-қошиқларни йиғиб чиқиб кетаркан,барибир кўз ёшларини тиёлмади.У онасининг хорижга бориб ишлашини хоҳламас эди.Барча бўй етган қизлар каби онаси доимо ёнида бўлишини истарди.Минг афсуски,онаси унинг қалб бўронларидан бехабар,ўз орзулари билан банд эди.
Эртаси куни Гулнора қўнғироқ қилди. Гавҳар ниҳоят дугонаси топилганидан хурсанд бўлиб жавоб бераркан,кутилмаган янгиликни эшитиб ҳайрон бўлиб қолди.
-Гавҳар,мен боролмайдиган бўлдим дугонажон.Кеча қайнонамнинг бирдан тоблари қочиб қолди.Касалхонага олиб борсак,инсульт бўлибдилар,-деди ташвишли оҳангда Гулнора.-У кишига доимий қаровчи киши керак.Биласан,хўжайиним ёлғиз ўғил.Қайнсинглим бошқа вилоятда яшайди.Шу сабаб қайнонам сал ўзларига келгунларича,ёнларида бўлишим керак.
- Ҳозир бироз яхшиларми? –сўради Гавҳар ташвишланиб.-Нима энди мен бир ўзим кетаманми?
- Ҳа,бироз яхшилар. Худога шукур,кўзларини очдилар. Мен боролмасам ҳам гуруҳда бошқа аёллар бўлади.-Гулнора дугонасига шундай деб таскин берди-да,хайрлашди.-Майли,хайр Гавҳар.Кейинги ҳафталарда қачон кетишларингиз аниқ бўлади.
-Қайнонангга шифо берсин.Хайр.Гавҳар телефонни ўчираркан,бироз ўйланиб ўтирди.Дугонасига ишониб,ўзи билмаган юртга отланган эди.Энди буёғи нима бўларкан?”Гуруҳда бошқа аёллар ҳам бор деди-ку.Ҳай,бир гап бўлар...”
Кейинги ҳафтада Бухородан Кореяга кетадиганлар гуруҳи йўлга отланди.
Гавҳар кетадиган куни қизини ёнига чақириб, анча насиҳат қилди.”Укангни сенга ишониб кетаман,ундан доимо хабардор бўлгин. Қизим,уй ишларида бибингга ёрдам бер.Дугоналаринг билан бекордан-бекорга кўча-кўйда саёқ юрма.Ўқишингга тўғри бориб,тўғри кел.Йигитларга ўралашма.Хаёлинг ўқишда бўлсин...” Гулчеҳра унинг сўзларини бўлмасдан эшитди-да,бирдан онасини маҳкам қучоқлаб олди.Гавҳарнинг қизининг бу қилиғидан кўнгли бузилган бўлса-да,ўзини қўлга олиб қизини уришиб берди.
-Нима мен урушга кетяпманми? Уч йил ана-мана дегунча ўтади.Насиб бўлса,сарполарингни ҳамманикидан зўр қилиб тайёрлаймиз.Келин бўлиб борган жойингдагиларнинг оғизлари ланг очилиб қолади.
-Ойижон,кетманг.Негадир сизни бошқа кўролмайдигандайман...Гулчеҳра титраб яна онасини қучоқлади.-Ҳамма айтганларингизни қиламан.Фақат уйдан узоққа кетманг,илтимос.
-Э,боре.Жиннимисан? Ахир шунча тайёргарлик кўрдим.Тил ўргандим,имтиҳон топширдим.Ишлашим аниқ бўлди.-Гавҳар бир силтаниб,қизини бағридан бўшатди.-Кетишим аниқ бўлган кундан бери йиғлайсан.Жонимга тегдинг-ку,сен қиз.
Гулчеҳра ҳеч нарса демай, йиғидан қизарган кўзларини артганча хонадан чиқиб кетди.Гавҳарнинг дили вайрон бўлганча,уни кўз қири билан кузатиб қоларкан, ”ахмоқ қиз” деб шивирлади. Кейин сафарга кетиш учун кийимларини йиғиштира бошлади.Жомадонларини тайёрлаб бўлиб,кечагина бозордан сотиб олган янги кўйлагини кийди.Сочларини тараш учун ойнага қаради.Қийғоч қошлари остидаги серкиприк мовийранг кўзлари,келишимли бурни,чизиб қўйилгандай чиройли лабларига қараб ҳуснидан кўнгли тўлди.Яшил рангли кўйлак келишган қоматига жуда ярашган эди. Сочларини чиройли қилиб турмаклаб,қорамтир чарм костюмини билагига ташлади-да,ҳовлига тушди.
Худди шу пайт дарвоза очилиб,онаси Садбарг хола ва синглиси Санобар кириб келишди. Улар узоқ йўлга отланган Гавҳарни кузатишга келишган эди.
Садбарг холанинг негадир кайфияти йўқроқ кўринарди.
-Ҳа,онажон тинчликми? Нега қовоғингиз солиқ? -сўради Гавҳар онаси билан қучоқлашиб кўришаркан. -Ёки мазангиз бўлмаяптими?
-Йўғ-е,қизим яхшиман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Надомат ёхуд бир оила фожеаси. 1-кисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

(Қисса)

1.Хориж орзуси

Баҳор фаслининг тароватли, серёмғир кунлари ёзнинг жазирамасига ўрнини бергиси келмаётган кунлар. Ҳаво сезиларли даражада исиб,ҳамма енгил кийимлар излаб қолди. Шу сабабли бугун дўконида савдо ҳам анча яхши бўлди. Гавҳар ўзи юритадиган мато ва газламалар дўкони зшигини қулфлаб,бозор дарвозасига қараб юрди.Бугунги тушумдан кўнгли кўтарилган бўлса-да,дугонаси Гулноранинг сўзларини эслаб,бир хўрсиниб қўйди.
Анча йиллардан бери Кореяда ишлайдиган дугонаси таътилга келган экан.Бозорга келган Гулнора Гавҳарнинг дўконига тасодифан кириб қолди-ю,анчадан бери кўрмаган дугонасини пештахта орқасида кўриб хурсанд бўлиб кетди.
- Ие,Гавҳар ўзингмисан дугонажон?-Гулнора қучоқ очганча унга яқинлашди.-Яхшимисан?
Харидорлар титкилаб ташлаган матоларни тўғрилаётган Гавҳар ҳам ўн йил бир синфда ўқиган дугонасини кўриб қувониб кетди. Қучоқлашиб кўришган дугоналар анча пайт гурунглашиб ўтиришди.Ўтган воқеаларни,синфдошларни эслашди.Гавҳар яхши кийинган, тилла тақинчоқлари ўзига ярашган дугонасига қараб, ҳаваси келганини яширолмади.
Кореяда ишларинг яхши бўлган кўринади,а Гулнор?
-Ҳа,худога шукур. Участкани ростлаб олдик. Хўжайинга “Ласетти” олиб бердим. Болаларнинг сарпо-суруғини ҳам тайёрлаб қўйдим. Афсуски,шартнома муддатим тугаб,қайтишимга тўғри келди. Аммо яна кетаман,деб юрибман.
-У ёқда нима иш қилдинг ўзи?-Гавҳар ўзини қизиқтирган саволни беришдан тийилолмади.
-Ойна ишлаб чиқарадиган заводда ишладим.
-Иши қийин эмасми?
-Кореяда ишлаш асло қийинмас.Ҳамма ишни техника бажаради,фақат назорат қилишни билсанг бўлди.
-Тилни қандай ўргандинг?
-Аввал Тошкентда тил ўрганиш курсларида ўқидим.Кейин луғат ёрдамида иш жараёнида керакли сўзларни ёдлаб олдим.-Гулнора шундай деб,жойидан тураркан,қўшиб қўйди.-Сен ҳам Кореяга бориб ишласанг,яхши бўларди. Мактабни ҳам йиғиштирдингми,дейман?
-Ҳа, ҳар икки ишни эплаш қийинлик қилди,-Гавҳар шундай деб ерга қаради.- Мактаб директори Сабоҳат опа билан келишолмадим.Дарсга озгина кечиксам ҳам,қаттиқ уришадиган бўлди.Шу сабаб “ бор-е,мактабингни пишириб егин”,-деб ўзимни савдога урдим.
-Тўғри қилибсан. Ҳозир биргина маошга қараб яшаш қийин.-Гулнора шундай деб дўконнинг эшигига қараб юрди.-Майли,вақтингни топиб уйга ўт.Суҳбатимизни қолган жойидан давом эттирамиз.
-Юрагимга олов ёқдинг,дугонажон.Ўзим ҳам анчадан бери қаергадир бориб ишлаш ҳақида ўйлаб юрибман.-Гавҳар шундай деб,савдо дўконига ишора қилди.-Бу дўконнинг ижара пули,солиғи,яна рўзғор харажатлари ҳаммаси шу ердаги савдо ҳисобидан.Аммо савдони биласан,бир куни яхши бўлса,бошқа куни хоҳлаганингдай бўлмаслиги мумкин. Ҳовлимиз ҳам эскигина.Болалар катта бўляпти.Уларнинг талаби ҳам кундан-кун ошиб боряпти.
-Хўжайининг билан маслаҳатлашиб кўр.Агар кетишингга рози бўлса,Кореяга бориб ишлашинг учун қўлимдан келгунча кўмаклашаман.Аммо ҳужжатларни тайёрлашинг,тил ўрганишинг учун вақт керак бўлади.
-Мен ҳаммасига тайёрман. Айтдим-ку,камчиликларимиз кўп ҳали,-Гавҳар дугонаси билан хайрлашаркан,кўнглидан ўтган гапни яширолмади.-Ёрдам берсанг,яхшилингни ҳеч қачон унутмасдим.
-Айтдим-ку,қўлимдан келгунча кўмаклашаман,йўл-йўриғини тушунтираман.Майли хайр,дугонажон.
-Яхши бор,Гулнор.-Гавҳар расталар оралаб кетаётган дугонасига қўл силтаб қўяркан, Кореяга бориб ишлаш хаёли миясини буткул эгаллаб олди.
Гавҳар таксида уйига етиб келгунча ҳам хорижга бориб ишлаш орзусидан воз кечолмади. Ҳаётида ҳали қилиниши керак бўлган ишлари,ният-ҳаваслари кўплиги,эри Жўрабекнинг оддийгина киракашлиги ва ўзининг кичиккина тижорати билан буларнинг ҳаммасига эришиш ўта қийинлигини ҳис қилаётгани-аёлдаги хорижга бориб ишлаш ҳақидаги қарорини қатъийлаштираётганди. “ Нима мен шу Гулнор эплаган ишни қилолмайманми? Эплаб кетаман,насиб бўлса.Аммо Жўрабек акам рози бўлармикан?”
У ҳовлисига кириб бораркан,қайнонаси Нозигул хола қизи Гулчеҳра билан ошхонада кечки овқатга тайёргарлик кўришаётганини кўрди.Гулчеҳра енгил саноат коллежининг 3 курсига ўтган, хушсурат ва одоблигина қиз эди. Дарвозадан кириб келган Гавҳарнинг олдига югуриб чиққан қиз “Ассалом ойижон,яхши келдингизми?”-деб,юзидан енгилгина ўпиб қўй

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sen boʻlmaydi deysan, lekin Alloh haqqingga xayrlisini halqa-halqa tizib qoʻygan boʻlsachi?
Balki juda oz qolgandir...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝ИБРАТ

Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар нарсанинг ўхшаши бор

Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир.

Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир.
Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади.
Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди.
Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”.

“Бўстонул орифин” асаридан
Абдулатиф ХУДОЙБЕРДИ ўғли таржимаси

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям...

Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин. 
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.

Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин.

Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
- Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
- Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
- Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
- Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими?
- Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500 сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#кичик_ҳикоя

УЯЛИШ

Муниса курсдош дугоналари билан нақд уч соат бозор айлангач, тили осилиб қолди.
– Қизлар, балки уйга қайтармиз, а? – деди у мажолсиз нигоҳини дугоналарига қадаб. – Ўлгудек чарчадим.
– Гапирма, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди! – деди тўлачадан келган курсдоши Нигора ва узоқда тоғора кўтариб, “хонимлар бор, иссиққина хоним!” деб турган аёл тарафга ишора қилди. – Вой, ана хоним бор экан. Юринглар, хоним ейлик.
Муниса ўша тарафга ўгирилди ва кўзлари олайиб кетди:
– Э, йўқ! Мен бу аёлни хонимини еганман, роса мазамни қочирган. Қизлар, қўйсангларчи хоним-понимни, ундан кўра, кетдик, ўтириб лаваш еймиз.
Улар қорнини тўйдириб бўлгач, уй-уйига тарқалишди. Муниса қилган харидидан хурсанд бўлса-да, кўнгли ғаш бўлаверди.
Уйга келса, ҳеч ким йўқ, демак онаси ҳали ҳам хонимларини сотиб бўлмаган...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кечиккан бахт

- Ахир қизим ўттиз ёшга кирдинг. Нима қилибди аввал уйланган бўлса? Хотини туғриқ пайти вафот этган экан. Ширингина қизчаси бор экан. Бир мартагина учрашиб кўр? Ахир қанчадан-қанча совчиларни қайтармадинг. Билиб олган гапинг шу, эрга тегмайман. Агар отанг тирик бўлганда ҳозир бу кунларни кўрармидим. Гулноранинг онаси шундай деганча йиғлай кетди. Гулнора онасини кўнгилини oғритмаслик учун "майли ўйлаб кўраман" дедида, ҳар кунгидек истар-истамас ишга йўл олди. Гулнора автобус ойнасига бошини қўйганча кўчадаги одамларни, жуфт бўлиб юрган севишганларни кузатар экан, беихтиёр ўзининг аччиқ қисмати, бевафо муҳаббати Комил, ва у билан ўтказган севгининг ширин онлари кўз ўнгида жонланиб, димоғи ачишади, соғинч, алам ёши қуйилиб келади. Гулноранинг турмушга чиқмаслиги, эркакларга бўлган нафратига ҳам аслида ўша бир вақтлар борини бағишлаб севгани Комил сабабчи. Гулнора шаҳарга ўқишга борган илк йиллари Комил билан тасодифан танишиб қолган. Гулнора ўша вақтларда ҳусн-малоҳатда тенги йўқ қиз эди. Комил қиз олдига, олийгоҳга ҳар кун келарди. Гулнора нақт бир йил Комилни дилизҳорларини рад этиб юрди. Ўқишни иккинчи йили бошланган илк кунда Комил қўлида бир даста қизил атиргул билан Гулноранинг яна қаршисидан чиқди. Аҳдидан қайтмайдиган бу қайсар йигитга секин-аста Гулнорани ҳам ишқи тушиб қолди. Ўқишнинг учинчи йили бошланганда улар бамисоли Лайли Мажнун эди. Комил ҳар кун олийгоҳга келар, улар баъзида тун яримигача шаҳар кезишар, Гулнора гўёки бошқа оламга тушиб қолгандек ўзини бахтли ҳис қилар, Комилни бутун борлиғи билан севиб қолишга улгурганди. Ўқишнинг тўртинчи йилининг бошларида Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, Гулнора учун дунё тор бўлиб қолди. Уни суянчи, ишонган тоғи отаси энди йўқ эди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Ўша куни Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил қизни юпатар, сочларини силар, маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирар, ҳатто аҳлоқ чегараларини бузиб ўтарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қўллари, бўсалари ёқар, у бу орқали барча дардларини унутгандек бўларди. Гулнора бу сафар ўзини тўхтата олмади...
​​​​Орадан чамаси бир соат вақт ўтди. Гулнора қўллари билан юзини ёпиб олганча «шарманда» деб йиғлар, Комил эса уни овутишга уринарди. Камол Гулноранинг ўқиши тугаши билан совчи юборишга ваъда берди. Гулнора ҳам умрини охиригача Комилдан бошқасини демасликка, икки дунё бир бўлса ҳам ундан воз кечмасликка онд ичди.
Гулнора ўқишни тугатиб уйга қайтди. Ўша белгиланган кун келди. Гулнора ўз суюклисининг совчиларини кутарди. Аммо, Комил тарафдан ҳеч ким келмади. Орадан бироз вақт ўтиб Комилнинг ўзи келди-ю, Гулнорага уйлана олмаслигини айтди. Қиз музлади. Бу гапдан кейин бутунлай ўзини йўқотиб қўйди. Комил унга севмаслигини ҳам айтди. Гулнорага энг оғир ботгани ҳам шу бўлди. Унинг ўзи Комилни жондан ортиқ кўрарди. Шунчалик севардики, ҳатто бир оғиз ҳам ёмон сўз айта олмади. У ҳаммасига ўзим айбдорман деди-ю, жондан ортиқ кўргани, аллақачон бутун ҳаётига айланиб улгурган инсонига жимгина бахт тилай олди холос. «Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтиёр эта олмайди. Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтсиз эта олмайди». Кеча Гулнорадан бахтиёр инсон йўқ эди, бугун эса ундан бахтсизроғи. У анча вақт ўзига кела олмади. Хонасига қамалиб олгунча куну-тун йиғларди. Бироз вақт ўтгандан кейин Комилнинг онаси қаттиқ бетоб бўлганини ва унга «бошқа бир қизга уйланмасанг рози эмасман» деганини билган Гулнора Комилга ҳам осон бўлмаганини тушунди. Ҳатто, уни оқлай бошлади. "Инсон бошқа бир инсонни қаттиқ севиб қолса, уни энг жирканч қилмишларини ҳам кечирар, уни кимдир қораласа тинмай оқлашга уринаверар экан». Гулнора ҳам Комилни кечирди. Бироқ унга нисбатан севгиси кучайса-кучайдики сўнгани йўқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

еди онаси. 
Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди. 
— Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима? 
Она ҳайрон қизига қаради. 
Нафиса озгина каловланиб: 
— Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди. 
— Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин. 
Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади. 
Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди. 
— Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман. 
Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди. 
Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам. 
Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди. 
— Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб. 
— Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз... 
— Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам... 
— Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим… 
— Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан. 
- Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан… 
Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан: 
Дадам келдими? — деб сўради. 
Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди. 
— Сиз кимсиз? 
Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди. 
Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…
Subscribe to a channel