АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР
Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.
- Нималар қилиб қўйдингиз? – Гули Алига илтижоли қаради. - Менинг бурнимда аллергиям бор. Ичи шишиб нафас ололмай қоламан...
Икки марта аскирган Гули нафас ололмай қолди. Оғзини каппа-каппа очиб, Алидан ёрдам кутгандек, унга ёпишди. Али жуда қўрқиб кетди. Ҳаво етишмаётган Гули тим қора чарос кўзларини, оғзини катта-катта очди.
- Қора кўзим... – Алининг жони товонига тушди. - Нима бўлди? Нафас ололмаяпсанми?
Гули Алининг бўйнига ёпишди, тепароқда ҳаво бордек оёқларини кўтариб, осмонга қаради, кейин бирдан ўзини ташлаб юборди. Али уни зўрға ушлаб қолди:
- Гули-и-и-и! Гулини ўлдириб қўйдим... Эй Худ-о-о!
Алининг овози бутун савдо марказини ларзага солгандек бўлди.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🧸🧸🧸🧸🧸🧸🧸🧸🧸
ENG ARZON VA SIFATLI
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA
DIEOLOG NAZORATI BILAN VAZN TASHLAYSIZ
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
BUNDAN ARZON TOPOLMAYSIZ
SHOSHILING JOYLAR SONI OZ QOLDI
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA ULANING ENG ARZON NARXLAR BIZDA
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
"Qancha duolar bor, halok bo'lishning aynan o'zidir. Shuning uchun Alloh qabul etmas ularni...!"
- Rumiy
@ibratli_sozlar
Ўғил туққан онанинг сути қиз туққан онанинг сутидан кўра озуқавий қиймати юқори бўлар экан.
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришди. Бири ўгил, бири қиз туғди. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишди. Ва қонларидан ДНК текширувини ўтказишди. Натижалар шу даражада яқин эдики, муаммони ҳал қилолмадилар. Ҳайратда қолдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даъво қилиб, оёқ тираб олишди. Ва докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга масъулларга бу хабарни етказишди. Масъулларга бу хабар келганда: буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди, дейишди. Ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишди. Суҳбат шундай кечди...
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммонинг ечими борлигини даъво қиласизлар, а?
Олим:
- Худди шундай, -деди. Америкалик воқеаъни айтиб берди. Олим:
- Ечим - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текшинринглар. Қайси бирини сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди.
Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди. Ва жудаям диққат ва синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жудаям ажабланишди. Ва олимдан:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканлигини қаердан биласизлар? - деб сўрашди. Олим:
- Буни Қуръондаги оят исботлаб турибди. Аллоҳ таоло шундай дейди: (للذكر مثل حظ الأنثيين ) .... "Бир ўғилнинг насибаси икки қизнинг насибасичадир", (Нисо: 11), -деди.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Буюклигининг чеки йўқ. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ динда собит қилсин!
а умр йўлдош танлаяпсан. Бу жуда масьулиятли нарса. Агар адашсанг, умр йўлдош эртага бошқасига алиштириб кетаверадиган кийимдек эмас. Аввал суриштирамиз. Агар сен айтгандек яхши бўлишса биз розимиз.
Етти ўлчаб бир кесадиган ота бу ишни хотинига ҳавола қилибди. Онаси Фарида опа синглиси билан Дурдонани, Дилигулни сўраб суриштиришибди:
- Ҳа... Анави фоҳишани қидиряпсизларми? Уни нима қиласизлар. Ё сизни ҳам эрингизни йўлдан урдими?- жирканиброқ саволга савол билан жавоб қайтарибди бир йигит.
-Ҳой, ука. Уям худонинг бир бандаси ундай деманг.-хижолатдан ер ер ёрилсаю, синглиси олдида ерга кириб кетса.
- Қозонга юрсанг қароси юқади, -дейишади ўзларинг биласизлар,- дея гап қистирибди бир ўрта ёшли аёл кўзларига қараб туриб, лабларини бурибди.
Нотўғри хулосага бормайлик деб, Баҳодирни ранжитмаслик ниятида кўп сўроқлашибди. Фақат бир аёл сал илиқроқ гап айтибди, ҳолос.
-Тўғри, ёшлигида адашган. Ҳозир бутунлай ўзгарган. Қизи жуда ҳам одоб –аҳлоқли. Бир оилани бахтли қиладиган саранжом-саришта қиз. Тақдир иши ўзларинг биласизлар.
Баҳодирни онаси уйга хомуш қайтибди. Холаси эса Баҳодирни ёмон “тузлабди”.
-Ҳе, уйларингга наҳс чақириб, оилангни эл олдида шармандаи шармисор қилмоқчимисан. У бир бузуқини қизи экан. Келинни энди ўзимиз топамиз. Сани кўнглингни кўчасидан ўргилдим.
-Хола, Дилигул яхши қиз. Арқонини кўриб қизини ол, дейишган. Эртага таманно суюклигингиз сизни яна фоҳишахонани чиптачиси қилиб қўймасин...
Баҳодир қизнинг онасини ўтмишидан буткул бехабар эди. У ахир онасини эмас, қизини севади. Дилигулни ранжитмаслик учун унга бир оғиз сўз айтмади. Фақат, маҳаллангизда ёмон одамлар бор экан, деган гап билан кифояланиб қолишга интилди. Аммо, сезгир қиз йигитнинг хомушлигидан кўп нарсаларни англагандек бўлди.
Дилигул болаликда болалар билан уришиб қолса, “ифлосни боласи” деб ҳақорат қилишарди. Бўй етиб, энди-энди буларни тушуняпти. 19 ёшга кирса ҳам уларни ҳавас қилиб остонасига совчилар келмади. Баъзан ўзи ишлайдиган боғчага кимдир уни сўроқлаб келадию, яна жимиб кетади. У юрагини кемираётган изтиробларни кўз ёшларга бериб, дод дерди. Айниқса, кеча келган совчи аёлларнинг ўғлининг бугунги учрашувда айтган юзсизларча таънали сўзлари тақдир кундасида уни бурдалаб, эзғиларди.
-Дилигул... Аянгизни ўтмиши халигидай дейишди. Ишқилиб сиз ҳам турмушга чиқиб олгач, “ўтлаб” кетиб қолмасмикинсиз? Хилма-хил эркаклар кўнглини олиш онангиздан ўтмаганмикан?
Дилигул қор остида қолган гулга ўхшарди. На бош кўтара олади, на ер бағрига кира олади. У сўзсиз қотиб қолганди. Шўрлик қиз шуларни эслаган сари, кўз олди қоронғулашади. Уйига совчиларни келмасликларини сабабини тушунгандек эди. Одоб аҳлоқда тенгсиз, ҳусни жамоли кўзни қамаштирадиган Дилигул онасининг ҳатоси учун жавоб беришга мажбур. Пок муҳаббат билан севган инсони билан “фоҳишанинг қизи” деган тавқи лаънат туфайли бахтли бўла олмайди. Дугоналари уйларига келган совчиларни патир нони ҳақида суҳбат қуришса, уларга қўшилолмай кўнгли оғрийди. Покиза номус эгаси бўлиш бошқаю, ориятли ота-онанинг фарзанди бўлиш бошқа экан.
Дилигул шуларни ўйлаб хўрланиб йиғлайди. Ахир фоҳишанинг қизи фоҳиша бўлавермайди-ку! Бундан кўра унинг ўлгани афзал эмасми? Йўқ... Дилигул беш вақт намозида Аллоҳдан онасини қилган гуноҳларини кечиришини, одамларга ҳам инсоф тилайди.
Ўзига ғойибдан вафоли ёр тилайди
@Ibratli_Sozlar
ГУЛ КЎТАРГАН АЁЛ...
У ўттиз беш-ўттиз олти ёшлардаги гўзал аёл. Келишган, бўлиқ. Лаблари қалин, қошлари ингичка терилган, кўзлари кулиб туради. Сўзлари мулойим, самимий. Соч турмаги, билинар-билинмас қилинган пардози, либослари ўзига ярашиб, гўзаллик ва жозибада бир-бирини тўлдиради - кўзга яқин, дилбар. Бир қарашда бойвучча хонимлардек таассурот қолдиради. Ҳаёти тўкисдек. Оппоқ машина миниб юради. Ишга машинасида қатнайди.
Банкдаги ҳамкасб эркаклар унга зимдан суқланиб-суқланиб боқишади, аммо иш юзасидан ташқари, юрак ютиб гапира олишмайди. Яқинда ишга келган, икки ойдан бери бир хонада ўтираётган Равшан охири тиш ёриб:
- Лазиза опа, поччага ҳавасим келади-да, - деди.
- Нега? - синовчан қаради у.
- Сиздай гўзал аёлга уйланган…
Лазиза бирдан жим бўлиб қолди. Ҳали уйланмаган йигитнинг лутфи мақсадини англаб-англамай хаёлга чўмиб, беихтиёр олдидаги қоғозларни йиғиштира бошлади. Йигит эса ҳаддимдан ошдим, хафа қилиб қўйдим, деб ўйлади ва бирдан олдини олди.
- Кечирасиз, опа. Нотўғри тушунманг. Сиздай қизга уйланишни орзу қиламан… У ҳам доим сиздай гўзал бўлиб юришини хаёл қиламан. Шунга… орзуларимни айтдим-да, кечирасиз…
- Орзуга айб йўқ. Аммо… - Лазиза яна жим бўлиб қолди. - Майли, мен кредит бўлимига бориб келай…
У бўлимда анча қолиб кетди. Келса, Равшан чиқиб кетган экан. Қўнғироқ қилди.
- Равшанжон, бунча эрта чиқиб кетибсиз?
- Опа, сизни кутдим, келавермаганингизга эртароқ чиққандим. Эртага ҳайит-ку. Қишлоққа боришим керак. Ота-онамнинг қабрини зиёрат қилишга.
- Ҳа… Майли, яхши бориб келинг.
Лазиза гўшакни қўйди-ю, чуқур хўрсинди…
У атрофга шом пардаси ёйила бошлаган бир пайтда ишдан чиқиб, аввал гул бозорига кирди ва кичик гулдаста харид қилди. Сўнгра бозорга тушиб, ота-онасига ҳайитлик олди. Уйга борди. Ўғли билан қизи кийиниб, тайёр туришган экан, уларни машинага миндириб, қишлоққа йўл олди.
Қизи бешинчи, ўғли учинчи синфда ўқийди. Лазиза уларни эрталаб мактабга кузатиб, кейин ишга кетади. Тушда аввал ўғли, кейин қизи ўқишдан келади ва онаси эрталаб тайёрлаб қўйган овқатни иситиб ейишади. Сўнг кечгача - то Лазиза ишдан келгунича ўзлари овуниб ўтиришади - дарс қилишади, телевизор кўришади, бино олдига чиқиб, қўшни болалар билан ўйнашади.
«Аллоҳим, болаларим ўзингга омонат», - дейди Лазиза ҳар куни уларни мактабга кузатиб қўйганда. Уй билан мактаб ораси узоқ эмас, бир километр ҳам чиқмайди, аммо ўртада иккита катта кўча бор. Икки ёш бола, шаҳар, серқатнов кўчалар, уйда ёлғизлик… газ, электр, сув… Бахтига қизи чаққон, сергак. Рўзғорни ҳам, укасини ҳам эплайди. Лазиза эрталаб овқат қилишга улгурмаган кунларда укасига тухум қовуриб беради ёки мактаб ошхонасида овқатланишади. Уйда нимадир етишмаса, дўконга ёки маҳаллага яқин бозорчага ҳам чиқиб келаверади. Бундай пайтларда Лазиза уни - қош-кўзлари ўзига худди қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизини алқаб, эркалаб қўяди.
- Қизим, даданг бўлганида бу ишларингни кўриб, қанчалар хурсанд бўларди-я… Менинг шундай ақлли қизим бор, деб ҳаммага мақтарди. Кундалигингни кўриб, қанча қувонарди.
Қизча онасининг армон ва меҳр қоришиқ сўзларидан эриб кетади-да, секин онасига суяниб олади.
- Жоним менинг… - Лазиза қизининг сочларини силайди, пешанасидан ўпиб қўяди. - Шукрки, бахтимга икковларинг бор экансизлар… - Сал нарида дарсини қилиб ўтирган ўғлига қарайди. - Икковларинг менинг икки қанотим!
Ўғли онасига бир қараб қўяди-да, яна дарсга шўнғийди. Лазиза бозорга ёки бирор жойга боргудек бўлса, ўғли билан кетади. Ҳам эга, ҳам дастёр. Ўрганади, дейди. Аммо ўғли ёш - эркалик қилгиси келади. Ҳозир ҳам уй вазифаларини қилиб бўлгач, сирғалиб онасининг ёнига келиб олди.
- Ая, кеча Сардорнинг дадаси велосипед олиб берибди. Бугун мактабда ҳаммага мақтанди. Менгаям олиб беринг...
Бундай пайтларда аёлнинг ич-ичидан, юрагининг туб-тубидан нималардир япроқдек чирт-чирт узилгандек бўлади, тўлиб кетади, бўғзига тиқилган ғусса қароқларини эзади, аммо у тишини тишига босади.
- Албатта, олиб бераман, ўғлим. Аммо йигитлар олган нарсалари билан мақтанмайдида. Улар кучи, билими билан фахрланишлари керак. - У жигарбандини бағрига босади. - Сен кимнинг полв
ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ 😪
Бемор акасининг хонаси олдида турган қизча, ота - онасининг суҳбатини эшитиб қолди.
Ота:
― Энди нима қиламиз, онаси? Ўғлимиз ўлим ёқасида. Мия жарроҳлик амалиёти тез ўтказилиши лозим! Лекин, бизда етарли маблағ йўқ! Унинг ҳаёти хавф остида. Нажот қаерда экан -а? ― деди.
Она аламли йиғи билан:
― Бунга мўъжиза керак! Қўлимиздан келганини қилдик! ― деди.
Қизча ортиқ тура олмади. Югириб бориб хонасига қирди. Пул тўплайдиган қутичасини очди. Ундан 1 доллар 4 цент маблағ чиқди. Унинг миқдорига ишонч ҳосил қилиш учун, уч марта қайта санади.
Ота - онасидан изн сўрамай, чақмоқ тезлигида чиқиб, уйларига яқин дорихонага борди. Кириб қараса, дорихоначи бир киши билан гаплашаётганди. Уларнинг суҳбатлари қизиганидан, дорихона пештахтасига бармоқларини қўйиб олган қизчага сотувчи аҳамият бермади.
Бироздан сўнг:
― Сенга нима керак, қизалоғим? - деди.
Қизча:
― «Мўъжиза» ― деди. Сотувчи ҳайрон қолиб:
― Нима? ― деди.
― Акамнинг тузалиб кетиши учун «Мўъжиза» ни сотиб олмоқчиман! - деди.
Дорихоначи оҳисталик билан:
― Қизалоғим, бизда мўъжизалар сотилмайди! - деди.
― Унда, уни қаердан сотиб олсам бўлади? ― деб сўради қизча.
Сотувчи жавоб беришидан олдин бояги киши:
― Қанча пулинг бор? ― деди.
Қизча:
― Бир 1 доллар 4 цент пулим бор. Бу пулимнинг бори, бори шунча, амакижон! ― деди.
У киши:
― Қизалоғим, мўъжизани сотиб олсанг, нима қиласан? ― деб сўради.
― Акамнинг унга эҳтиёжи бор. Усиз тузалмас экан! ― деди. Киши гап орасида ота - онасидан эшитганларини, акаси ўлиши мумкинлигини, уйининг қаердалигини билиб олди.
У киши унга қўлини узатиб, «пулингни бергин!» деди.
У жажжи қўлчаларини чўзиб амакининг кафтига «Мўъжиза»нинг пулини қўйди.
Амаки унинг қўлидан тутиб:
― Мен билан юр! ― деди.
Қизча «Мўъжиза сотиладиган бошқа дорихонага борсак керак» деб ўйлади. Лекин улар тўғри қизчанинг уйига келишди. У киши унинг ота - онаси билан танишди. Амаки етук мия жарроҳи экан. Ҳолатни ўрганиб, болакайни уз клиникасига олиб бориб амалиёт ўтказди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Орадан вақт ўтиб болакай уйига қайтди. Она эрига қараб:
― Аллоҳимга шукр! Бу докторни бизга айни керакли дамда Ўзи юборди. Бу - мўъжиза! ― деди. Буни эшитган қизча:
― Ойижон, мен ўзимдаги бор пулимни бердим. У кишидан мўъжизани сотиб олдим! ― деди.
Она қизалоқни қучоқлаб, мўъжиза тушунчасини, шифони Аллоҳ беришини, бандалар унга олиб борадиган сабабларни бажариши кераклигини англатди. Ва:
― Қизим, мўъжизанинг нархи, сен акангни яхши кўрганинг, унга шифо сўраб дуолар қилганинг, ва ўзингда бор бўлган «Бойлигинг» - тўплаган маблағингни берганингдир! ― деди.
Қизчани ёнига олиб икковлари шукр намозини ўқидилар. Аллоҳнинг фазли, неъмати ва тугамас мўъжизалари учун ҳамд айтдилар.
ХУЛОСА ☝️
Мўъжизанинг нархи, қўлингиздан келган барча ишни қилиб, қолганини Аллоҳнинг тадбирига ҳавола қилишингиздир!
@Ibratli_Sozlar
📝КИСМАТ ЭШИКЛАРИДА "ДАРВОЗАНГНИ ОЧ, БОЛАМ!"
- Кушнижон, эшитдингизми? Салим акани хотини Махфиза камокдан кайтганмиш. Бир хафтадан бери махаллада изгиб юрганмиш девонага ухшаб. Уйига келса, ичкарига киритишмабди. Эри хайдаб юборибди. Угиллари "биз сизни танимаймиз, кетинг бу
ердан", деб дарвозани ичкаридан кулфлашибди. Махфиза "Дарвозангни оч, болам", деб
йиглаб кушик айтганмиш. Кеча Амина опани гаштагида факат шуни гапиришди, - тулиб-тошиб гапирарди Сабрия. - Йук, сиздан эшитяпман, - малолланиб гапирди Мунисахон. - Махалланинг бекорчи аёлларига зур ва долзарб мавзу топилибди- да.
Хе, яшанглар. Биров уламан деса, сизлар кулинглар. Тавба килдим. - Ха, намунча уша котил ва хиёнаткор аёлга кунглингиз ачияпти, - лабини бурди Сабрия. - Айби булмаса камашармиди, айланай. - Э, булди Сабрияхон, - бировни гийбатини килиб, гунохини
олмайлик. Ким айбдор, ким беайб эканлигини ёлгиз Аллох билади. Шахсан мен Махфизахонга ишонаман. У нохаклик курбони булди. Яхши адвокат топиб, узини
химоя килолмади. Начора, такдирида бор экан. Майли, узр, мен ишларимни килай.
Мунисахон бу кони гийбат кушнисига "уйимдан кетинг",
дейолмади-ю, шунга ишора килди.
Уни кучагача кузатиб куйди.
Дархакикат, бир хафтадан бери
махаллада муддатидан олдин
камокдан озод килинган
Махфизанинг мавзуси мухокама
килиняпти. Кимдир уни коралар,
яна биров унинг ёнини оларди. Бу гап-
сузлар бир тараф, оила аъзолари,
айникса узи дунёга келтирган
фарзандларининг ундан юз
угиришлари хаммасидан утиб
тушди. Хатто остона хатлаб,
ичкарига кадам куйдиришмабди.
Инсон зоти учун бундан катта
фожиа булмаса керак...
Мана кечга кадар Махфиза яна
махаллада пайдо булди. Уст-боши
юпун, жудаям озиб-тузиб кетган
муштипар аёл бошини хам
килганча яна ховлиси томон келяпти. Умид
билан келяпти. Нажот билан
келяпти. Дарвоза очик экан. Аста ичкарига
муралади. Ёз пайти булгани учун
гилос дарахти остига каравот
куйилган. Хаммаёк супуриб-
сидирилган. Уйларни замонавий
таъмирлаб, куркамгина килиб
куйишибди. Ана, хушруйгина
келинчак товусдек товланиб,
хизмат килиб юрибди. Адашмаса, бу
тунгичи Икромжонининг хотини.
Камалганида 15 ёшли успирин
йигитча эди. Кеча уни хайдаб
солди. - Мени сендай котил онам йук, -
деди. Ана, Илхомжон угли. Буйлари
усиб, жуда чиройли йигит булибди.
Ушанда ун икки ёшда эди.
Милиция ходимлари кулларига кишан
солиб, ховлидан олиб чикишганида
"ойижон" деб ортидан чинкираб
колувди. Кеча эса танимади. Эх,
бевафо дунё. Туккан фарзандинг
сендан тониб утирса-я... Кенжаси
Илёсжон куринмаяпти. Мана эри.
Ёнидаги аёл ким экан? Уйланибди-
да... Салим ака каравот устидаги
курпачага чузилаётиб,
дарвозахонада тиланчидек
утирган Махфизага кузи тушиб, жахл отига
минди. Урнидан туриб, кулига узун
бир калтакни олиб, аёлга
хезланди. - Ха, котил! Яна келдингми? Бизни
тинч куясанми, йукми? Энди бу уй
сенга бегона. Кадам босма дедим-
ку! Ё оёкларингни уриб синдирайми?
- Салим Махфизани хакоратлай
бошлади. - Майли, уриб улдиринг, бу
кунимдан улганим яхши. Нега Худо
жонимни олмайди-я...- алам ила
йигларди аёл. - Менга сиздан хеч
нарса керакмас. Факат
угилларимни курай, бир мартагина багримга
босай, хидларидан туяй, кейин
майли, бир умрга кетаман.
Илтимос, тошбагирлик килманг, - Махфиза
ерга утириб олиб, шундай
зорланардики, эшитган одамнинг
юраги эзилиб кетарди.
- Угилларинг учун сен улгансан!
Уларга кули конга беланган она
керакмас. Утмишинг кора сени.
Йукол, бу ердан! - Салим бир
вактлар жуфти халоли булган, уч
угилни дунёга келтирган аёлини
турткилаб-турткилаб,
дарвозахонадан хайдаб чикарди.
Гала-говурни эшитган куни-
кушнилар ташкарига чикишди.
Бир нима дейишга хеч кимни юраги
дов бермасди. Угиллар хам она
тарафини олмай, козикка ухшаб
туришарди. - Тез кетинг бу ердан! - бакирди
угли Илхом. - Бизни шарманда
килдингиз. - У шундай деб
дарвозани яна ичкаридан кулфлаб,
сукинганча узоклашди. Кушнилар
хам таркалишди. Махфиза
ёлгизланиб, мадорсизланиб
деворга суяниб колди. Шашкатор окаётган
аччик куз ёшлари ажин босган
юзларини ювар, титраб-титраб,
чукиб колган елкалари силкиниб-
силкиниб йигларди.
#Ҳикоя
📖Эр ва аёл сабрининг мукофоти!
Аёл саҳар туриб бомдодни ўқиди. Эри ҳам бошқа хонадан жойнамозини кўтарганча чиқар экан, бир-икки аксирди. «Шамоллаб қолмадилармикан?» хавотирланди аёл. Кеча туфлисини артаётганида унинг уриниб қолганига кўзи тушган эди. Минг марта тикилган жой яна сўкилган, таги синиб ичи жиққа сувга тўлган эди. Энди нима қилса экан? Туфли олишса болаларнинг мактаби учун йўл кирасига етмайди.
Аёл уйда қўлга илинадиган, сотишга арзийдиган бирор нима топа олмади. Бор бўлсаям, эски бозорда арзимаган нархга сўраб дилингни сиёҳ қилади. Ўйлади, секин кийимларини кўздан кечирди. Сотишга арзийдигани ҳам қолмабди. Бирининг тиззаси тешилган, бирининг ранги ўчган. Ким ҳам оларди, дейсиз?
Эр эса бир бурда нон билан чойни хўпларкан, хаёлга толди. Шунча меҳнат қилиб косам оқармайди, намунча пешанам шўр бўлмаса, ҳаттоки битта оёқ кийимим ҳам йўқ деб ҳаётидан нолимади балки
«Ё Аллоҳ, Ўзингга шукр, сабр қилувчилар сафида қилган яратган эгам – Ўзингга ҳамдлар бўлсин!» деди.
Шу чоғда дарвоза тақиллади.
— Муҳаммадназар устанинг уйи шуми?
— Ҳа, менман, кираверинг.
— Ёзда томимизни ёпгансиз, қўшни маҳалладан Нодир аканинг ўғлиман. Бизда озроқ пулингиз қолиб кетган экан.
Уста бироз тараддудланди, чунки уста пули қолганлини эслаёлмасди.
— Ҳаммасини бериб эди-ку! Дадангиз адашган бўлмасин.
— Охирги ҳафтаники қолган экан. Дадам хизмат сафарида анча қолиб кетдилар. Қайтишлари билан менга пулни тутқазиб сизникига югуртирдилар.
Уста эслагандек бўлди. Пулни олди. Аёли қўярда қўймай бозорга судради. Оёғига тузукроқ пойабзал олишди. Қолганига аёлига ва болаларга ҳаражат қилишди. Бозордан қайтишар экан, уста ичида «Сабр қилувчилар қаторида қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!» дея пичирларди...
Агар эр ўшанда ношукрлик қилганида ҳам бирор нарса ўзгармас эди, шукр қилди, Аллоҳ сабр ва шукрига яраша зиёда қилди. Сабр ва шукр қилганига охиратда бериладиган савоб унга яна бир мукофот бўлиб қолди.
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг иши ажойиб! Унинг барча иши, ўзига яхшиликдир. Бу фақат мўминлардагина бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бас, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, бас, унга яхши бўлади” - дедилар.
Сабр ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга лозим сифатдир. Бу чиройли хислатсиз инсон мўмин-мусулмонлик шартларини, буйруқларини етарлича бажара олмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишидаги хислатларнинг энг ёмони дунёга ҳарислик, сабрсизлик, ўта бахиллик, қўрқоқлик ва ўзини тия билмасликдир”, — деганлар.
@Ibratli_Sozlar
‼️Фақат қизлар кирсин.
Ёрингизни доим сизни дейишини истасангиз
зўр сирларини ўргатамиз💋
Факат бизда 👌👌👌
Кириш учун ссилка
👇👇👇👇👇
🔴ҒАЗАБ ОРГАНИЗМИНГИЗГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки бизнинг ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда қайси аъзолар азият чекади?
📌Мия
Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.
📌Юрак
Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.
📌Тери
Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.
📌Ўпка
Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.
Хулоса — ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингизга ва соғлиғингизга зиён етказишига йўл қўйманг.
Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олибди...
Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб дебди:...
"Бу олмос бебаҳодир...
Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмос нархининг ярмига ҳам етмас...
Сизга маслахатим.... яхшиси одил подшох ҳузурига боринг...
Фақат угина сизга олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик бериши мумкин"..
Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди...
Одил подшоҳ ва унинг хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишибди..
"Келтирган олмосинг бебаҳодир. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик:
Биз ихтиёрингга уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соатда хазинахонамиздан хохлаганингча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан".
Балиқчи одил подшоҳ қароридан росса хурсанд бўлиб, унга раҳматлар айтибди.
Хазинабон балиқчига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди..
Хазинахонадаги тиллою, бебаҳо дуру-гавҳарларни кўрган балиқчи эсидан оғай дебди..
"Хали вақт бор. Икки соатда хам қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дебдида бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлабди:
"Энди дунёдаги энг бой одамга айландим. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади. Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан" - каби орзулар қўйнида уйқуга кетиб, ухлаб қолибди.
Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш:
"Уйғон. Тур ўрнингдан, чиқ, хазинахонадан, вақтинг тугади."..
Балиқчи шошилиб:
"Вой, ғафлат уйқусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олай" дермиш...
Хазинабон:
"қанақа тилла... сенинг вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."- дебди.
Балик,чи:
"Бир ховучгина тилла олволай"..
-Хазинабон кулиб дебди:..
"бир ховуч эмиш, бир дона ҳам олмайсан. Ўз муҳлатинг ичида қоплаб олгин эди. Энди йўқ. Чиқ, хазинахонадан".
Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилибди...
- Азиз биродарим!..
Ким айбдор.??...
- Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар...
- Одил подшох - Аллохдир..
- Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё..
- Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллоҳ учун ибодат ва яхши амаллар..
- уч соат муҳлат - бизга берилган умр..
- балиқчининг ғафлат уйқуси - бизнинг бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз.
- Хазинабон ўлим фариштаси.
- Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани - умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз.
- Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда бандани сажда қилиб, ибодат қилиб олай деб ялинишидир...
☝️- Азиз диндошим.!..
Бу дунё хазинахонасида ётибсиз ғафлат уйқусида......
Уйғонинг!
Уйғонинг биродар!...❗️
Хазинахонадан олинг савоб ва Аллоҳга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёингиз учун...
Ҳозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч булади...
☝️Тафаккур қилинг...!
🔵 Фарзандига эътиборда муккасидан кетган ота-оналарни кутаётган хавфлар
Албатта, фарзанд улуғ неъмат. Ҳар қандай ота-она учун аввало фарзандининг бахти, унинг етук инсон бўлиб камолотга етиши муҳим саналади. Бироқ баъзи ҳолатда ота-оналарнинг ўз фарзандига бўлган эътибори меъёрдан ошиб кетса, унинг айрим салбий оқибатлари ҳам келиб чиқиши мумкин.
1️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-она боласи қилиши керак бўлган нарсани ўзи қилавергани учун уни ҳаётга етарли даражада тайёрлай олмайди.
2️⃣ Бола қаттиқ меҳрдан безовта бўлши ва бу ҳолатни суиистеъмол қилиши мумкин.
3️⃣ Бундай ота оналар фарзандларини уйлантирганларидан кейин ҳам келиннинг ўғилларини ўзларидан тортиб олади деган хавотир билан яшайдилар. Унинг ҳаётига ҳаддан ташқари ортиқча аралашадилар.
4️⃣ Яна бундай ота-оналар фарзандларининг ўз хоҳиш истакларига кўра касб танлашларини истайдилар. Болаларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олмайдилар
5️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгандан сўнг ҳам бирор иш учун қадам ташлашда иккиланадилар, Бу ҳолат эса ҳам ота-она, ҳам бола учун ёқимсиз ташвиш пайдо қилади.
Шу ўринда айтиш керакки, ота-онанинг бундай хатти-ҳаракатлари фақат болага эмас, балки ўзларига ҳам турли қийинчилик туғдиради. Масалан, фарзандлари билан боғлиқ нохуш ҳодисаларда ўзларини йўқотиб қўядилар, сабр қилолмайдилар. Бундай ҳолатларда эса улар жиддий руҳий стресс ҳолатларига тушиб қолишлари мумкин.
Тафаккурнинг самараси
Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл этишга хукм қилди. Бечора чўпоннинг онаси подшоҳнинг олдига бориб ўғлини кечиришини сўради. Подшоҳ кекса онахондан хижолат бўлиб, шундай деди: "Мен қозига буюраман, у икки қоғоз олиб бирига қатл этилади, иккинчисига эса қатл этилмайди деб ёзиб беради. Ўғлингизга буюраман хукмни ижро этишдан олдин шу қоғозлардан бирини танлайди. Агар ўғлингиз мазлум бўлса Аллох унга нажот беради", деди.
Она подшоҳ хузуридан чиқар экан, уни маҳзунлик чулғаб олган эди. У ўғлини подшоҳ ёқтирмаслигини, иккала қоғозга хам қатл этилади деб ёздирса керак деб кўнглида ўтказар эди.
Чўпон йигит онасига: "Онажон, хавотир олманг, ишни Аллоҳ таолонинг Ўзига қўйиб беринг", деди.
Подшоҳнинг ҳукмини ижро этиш учун қози иккала қоғозга ҳам ёзди. Бироқ йигитни ёқтирмагани учун иккисига хам қатл этилади, деб ёзди.
Белгиланган кун келганда сарой аҳли чўпон йигитга қандай ҳукм ўқилар экан деб, кузатиш учун тўпландилар. Қасос майдонига чўпон йигитни олиб келдилар. Қози заҳархандалик билан қоғозлардан биттасини танлаб олишини айтди. Чўпон йигит табассум билан битта қоғозни танлади ва мана шуни танладим деди. Сўнг қоғозни ўқимай ютиб юборди.
Подшоҳ ҳайрон бўлиб: "Ҳой чўпон, нима қилганинг бу, сен қоғозни ютиб юбординг-ку, унда нима ёзилганини билолмай қолдик-ку", деди.
Йигит: "Подшоҳим, мен битта қоғозни танладим, унда нима ёзилганини билмай туриб, ютиб юбордим. Агар унда нима ёзилганини билмоқчи бўлсак, мана бу қоғозга қаранг, унда тескариси ёзилган бўлади", деди.
Подшоҳ қоғозга қаради, унда қатл этилади деб ёзилган эди. Буни кўрган сарой аҳли чўпон йигит қатл этилмайди деган қоғозни танлабди дейишди...
Хулоса:
Аллоҳнинг фазли билан озгина тафаккур сабабли улкан ишларни амалга ошира оламиз...
Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида:
"Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир", деган. (190-191-оятлар).
Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан...
Тафаккурнинг фойдалари:
1. Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
2. Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.
3. Тафаккур Аллох азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
4. Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
5. Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.
6. Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради...
Беш юз доллар алами
– Ойи, ёняпти, тез келинг.
Қизчамнинг овозидан шошилиб ошхонага кирсам, ёғим ёняпти, унинг алангаси тепага қараб кўтариляптики, дадасини чақирмасам, ўзим ўчиролмайман.
— Ёнғин, дадаси, югуринг!
Нариги хонада телевизор кўраётган эрим ошхонага кириб келганида эса “Шкафнинг тепаси… шкафнинг тепасидаги нарсаларни туширинг!” деб бақирдим. Мени ошхонанинг ёнишидан ҳам кўра, у ердаги пулларнинг ёниши кўпроқ хавотирга соларди.
Ахир қаерга қўйишни ўйлай-ўйлай, кечагина шу ерни бехавотир деб пул қўйсам-у, бугун айнан шу жой ёнса-я? Шунақаям ноҳақлик бўладими? Алам ичида оловга сув сепяпман. Эрим эса газ тепасига ўрнатилган ошхона жавонидан нарсаларни олиб ерга улоқтираётганда, жавонга қўйилган газета тахлами ичидан нақд беш юз доллар пастга тушиб кетди. Ундан кўра ёниб кетгани яхшийди шу пул.
Эримнинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди.
– Бу пуллар кимники? — деди ҳайрат билан.
– М-меники, йўғ-э, сизники, — дедим каловланиб.
– Қанақасига меники, ахир мен ошхонага пул қўймасдим-ку!..
– Менга берган пулларингиздан тежаб йиғиб-йиғиб, шу жойга қўйгандим-да…
Бошимга кирган оғриқ мана бир ой ўтдики, ҳамон қўйиб юбормайди. Ахир пул аччиғи бўлади-ю, осонгина яхши бўларканми одам?
Кўп аёллар озми-кўпми эридан пул яширади. Бу аёлларга теккан касал. Ҳали ундан тежайди, ҳали бундан тежайди, ишқилиб, амаллаб жамғаради. Майли-да, эски икки юз сўмлик бўладими, беш юз сўмлиг-у, тангалар бўладими, у-бу жамғармасини кўз қорачиғидек асрайди. Бу аёлнинг оиласи учун жонкуярлиги дейиш мумкин. Мен ҳам ҳар куни бирор минг сўм иқтисод қилмасам, тинч ухлолмайман. Бозорчилар билан арзимаган кўкат учун ҳам савдолашсам савдолашаманки, эримнинг бирор сўми ортиқча ишлатилмаслиги учун фидо бўламан. Мана шундай фидойилик қила-қила нақд беш юз доллар жамғаргандим. Бу пулнинг шунча бўлгунича менинг қилмаган ҳийлам қолмайди. Ҳали иккита боламни битта тиззамга ўтқазиб автобусдаги чиптачига бир киши учун пул узатаман, ҳали тушлик пулимни тежаб иккита буришган перашка ейман. Рўзғорга арзонроқ нарса харид қиламан, деб бозорни уч марта айланиб чиқаман. Ишқилиб, тежасам бўлгани. Ҳатто уй тўловларига келганда ҳам назоратчи хато ҳисобламадими, деб уч-тўрт мартадан қайта-қайта ҳисоблайвераман.
Энди шунча йиққан пулим бир сонияда индамасдан эримнинг чўнтагига ўтиб кетса-я? Ундан кўра ўзимга энг яхши кийим кечак олмайманми, дугоналарим юр деганида ресторанга бориб, ўзимни меҳмон қилмайманми? Эссизгина-я, минг сўмлаб йиққан пулим бир кунда менга вафо қилмай осонгина эримники бўлди-қолди. Энг ёмони, энди эрим ҳар куни берган пулини тийин-тийинигача текширади. Нимани неча пулга олдинг, неча пул ўзингга ўмариб қолдинг? Яна қайси жавонда неча долларинг бор?
Дугонажонлар, яхшиси, пул беркитманг ёки эҳтиёт бўлмасангиз, у яна ўзининг ҳақиқий эгасига қайтиб кетаркан.
@ibratli_sozlar
📝 Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.
Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:
- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.
Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:
- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.
Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?
👩❤️💋👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋 ERKAKLAR KIRMASIN❌
😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR BOR KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
ДАВЛАТЛАРГА СОТИЛМАГАН БАХТ...
Дурдона уйга ишдан кеч қайтди. У ишлаётган корхонага текширувчилар келди. Ҳисобчи бўлгани учун ҳам кечга қадар қолишга мажбур бўлди. Эшик қўнғироғини босди.
-Ойи, қаердайдиз. Эртароқ уйга қайтсангиз бўлмасмиди? - бўй етган қизи Дилигулнинг зардали гапи унинг жаҳлини чиқарди.
- Мен сенга боламанми ё онаманми? Аввал саломлашмайсанми? Сенларни боқаман, деб тиним билмай ишлаяпман, ялло қилиб юрганим йўқ,- койиди қизини.
-Ойи...
Дурдона ярк этиб қизига қаради. Шунда сездики, у нимадандир зада бўлган. Қизи йиғлайвериб қовоқлари шишиб, кўзлари қизариб кетганди. Онанинг юраги “шув” этиб кетди.Нима бўлди? Қизини биров ранжитдими? Оналик меҳри жаҳлини ювди.
Дурдона қизини ортидан ётоғига кирди. Дилигул чидам бўлмас алам исканжасида “дод” деб йиғларди. Лекин, бу қандай изтироб?
-Дилижон, сенга нима бўлди, болажоним. Мени маликам, гўзал қизим. – у қизини қўлидан аста тутиб, бағрига босди. Бошларини исларкан, она кўнгли сел бўлди. Қизига қўшилиб йиғлай бошлади:
Дилигул гапирадиган аҳволда эмас эди. Онасининг кўксига бошини қўйиб тўлиқиб-тўлиқиб узоқ йиғлади.
-Ойи, мен ҳам бахтли бўлармикинман?
- Албатта. Нега бахтли бўлмас экансан. Сен дунёдаги энг бахтли инсон бўласан.
- Менга ким уйланади, ойи?
Дурдонани тўқ ургандек сапчиб тушди. У қизини шўхлик қилиб қўйдимикан, деган хаёлда юраги қинидан чиқаёзди. Кўзларини катта-катта очиб, қизини елкасидан маҳкам тутганча, уни сўроққа тута бошлади.
-Нима қилиб қўйдинг аҳмоқ қиз. Наҳотки номусингни асрай олмаган бўлсанг. Ким ўша номард?
Дилигул онасининг ўзи ҳақидаги ёмон ўйларидан баттар дили оғриди. Хўрлиги келди.
- Ойи... , у аламдан қичқириб юборганини сезмай қолди.- Мен аҳмоқ эмасман. Ҳеч қачон, ҳеч ким билан бўлмадим. Мени ягона айбим сизни фарзандингиз бўлганим, ойи...
Онанинг бошига осмон қулагандек бўлди. Бутун вужуди олов ичра қолгандек қақшарди.
-Ўз онангдан ор қиласанми? Сени туғиб, қийналиб катта қилганимга айтган раҳматинг шуми?
-Ойи... Дилигул ўртанди-ю айта олмади.
Дурдонани бошига кимдир тўқмоқ билан ургандек ҳушсизланиб ўтириб қолди. Наҳотки, ёшликда қилинган хато бир ўзини эмас, қизини келажагига ҳам соя солса...
Дурдона 17 ёшида банкда бўлим бошлиғи бўлиб ишлайдиган кишини ўғлига турмушга чиққанди. Аммо, такасалтанг ўғил унга аёллик бахтини бера олмади. Эри кўча аёллари билан маишат қилиб, баъзан кунлаб, баъзан хафталаб уйга келмасди. Келин бўлиб на келинлик бахтини, на оналик бахтини кўра олмади. Қўли супургию, қўли косовга айланган Дурдона хизматкорликка олинган оқсочга ўхшарди. Орадан икки йил ўтса ҳамки, ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Охири етти ойлик ҳомиладор бўлган пайтида шошиб қолиб сутни тошириб юборгани учун қайнонасининг калтакларига дош беролмай, уйдан кетиб қолади.
Дурдонанинг бу қилиғи фақатгина ўзини ўйлаб яшайдиган онасига маъқул келмади. Ўлса ҳамки, енгилтабиат, нашаванд куёв билан қолишини талаб қилди. Рози бўлмагач онаси уни кўчага ҳайдади. Ака-укаларининг уйига ҳам сиғмади.Охири кўчада қолди. Бир меҳрибон аёлнинг уйида кўзи ёриди. Ижара ҳақи, тирикчилик учун пул топиш керак эди. Ёш гўдаги билан уни ҳеч қаерга ишга олишмади. Бир куни Латофат исмли аёл билан танишди. У аёл Дурдонани кўп давраларга олиб борди. Нопок йўл билан пул ҳам топди, давлат ҳам топди. Аста секин, “ака”хонларининг ёрдами билан шу ҳовлини сотиб олиб, хориж мебеллари билан жиҳозлади. Орада бир ўғиллик ҳам бўлди.
Ҳозир каттагина ташкилотда бош ҳисобчи. Айтгани –айтган, дегани-деган. Пулни бетига қарамай ишлатади. Болалари эл олдини кияди. Аммо ҳаёт шум кампирнинг хуржунига ўхшар экан. Уни тўлдирган сари, хуржуннинг оғзи очилаверар экан. Тўлганини сезмайсан. Бирини тўлдирсанг, яна бошқа кемтиги чиқади. Ана шундай мураккаб ҳаёт сўмоқларини босиб ўтган Дурдонанинг аччиқ ўтмиши бугун қизини бахтига соя солиб турибди.
Дилигул ўқитувчи оиласида тарбия топган Баҳодир исмли йигитга кўнгил қўйган экан. Йигит унга уйланишга қатъий аҳд қилибди. Ота-онаси ўзини уйлаш тараддудига тушиб қолганини кўрган Баҳодир уларга дилини ёрибди:
- Мени ёқтирган қизим бор. Ўшанга уйланишни истайман.
- Баҳодир. Умр йўли сен ўйлаганчалик осон ҳал этиладиган нарса эмас. Сен ўзингг
#давоми
они?
- Сизнинг…
- Жоним менинг… Тезроқ катта бўлсанг, сенга машинамни бераман. Ҳамма жойга миниб борасан. Хоҳласанг, мактабгаям миниб бор. Сенга ҳамманинг ҳаваси келади. Уу, машинаси бор экан, дейди.
- Машинангни ким олиб берди, деса нима дейман, ая!
- Дадам берган, дейсан…
- Менинг дадам йўқ-ку, ая?
- Бор! Ана, сурати турибди-ку! Сенга ўхшаган чиройли йигит. Солдат! Айтасан-да, дадам аямга машина совға қилган. Аям энди уни менга берди, дейсан.
- Ҳа… - бола мийиғида жилмаяди. - Лекин ая, мен машинани ҳайдолмайман-ку, оёғим етмайдида.
- Унгача катта бўласанда, ўғлим!
- Бу-ундайми? - бола жойидан туриб кетади ва қулочини кенг ёзиб кўрсатади.
- Ҳа, шундай… - она синиққина жилмаяди. - Қани, қани, менинг ўғлим бобосига ўхшаб бир раис бўп юрсин қани?
Болакай қўлини орқага қилиб, қорнини олдинга чиқариб, кенг-кенг қадам ташлаб уй ичида юра бошлайди.
- Юришларингга ўлайда… - Онанинг кўзларига ёш келади. - Болам, агар даданг бўлганида, сенинг бундай раис буваларга ўхшаб, гердайиб юришларингдан шунчалар хурсанд бўларди…
- Ая, мен лекин дадамга ўхшаган аскар бўлмайман.
- Нега? - онани ток ургандай бўлади.
- Мениям урушда портлатиб юборишса-чи?
- Болам… - Она чидаб туролмади, ўғлини бағрига босиб, йиғлаб юборди. - Ундай дема, болам. Ҳеч ундай дема. Аскарлик шараф! Ватан ҳимояси шараф-ку, болам. Даданг қуролдошлари билан бирга ватанимизни террорчилардан ҳимоя қиламан деб жанг қилган-ку!
- Билама-ан… Лекин менига бир нима бўлса, сизга ким қарайди?
Онанинг азои бадани титраб, тили айланмай қолди.
- Тавба дегин, болам. Юртимиз тинч, ҳеч қачон уруш бўлмасин.
- Шунинг учун мен бобомга ўхшаб, раис бўлмоқчиман. Кейин ҳамма менинг айтганимни қилади. Сизниям биров хафа қилолмайди.
- Оҳ, болам-а… - Лазиза ўғлининг пешанасидан ўпди. Патила сочларини силади. - Мен дадангдай мард, жасур ҳарбий бўлишингни орзу қиламан. Майли, болам, ким бўлсанг ҳам бошинг омон бўлсин. Жуда дадангга ўхшайсан, илоҳим умринг ўхшамасин…
Кечагина уйда бўлган бу гапларни эслаб, йўлда хаёлга берилган Лазиза гўё турмуш ўртоғи қаршисида пайдо бўлгандек илкис тормоз босиб юборди. Машина ғилдираклари чийиллаб кетди.
- Ҳа, ая?.. - қизи қўрқиб кетди. Ўғли эса қийқириб юборди.
- Ая, яна шундай тормоз беринг. Зўр чийилладида-а!
- Сенга шунақа жинниликлар бўлса-а, ўғлим… - Лазиза сир бой бермади. Эҳтиёткорлик билан йўл танобини тортиб кетаверди.
…Эрталаб ўғли билан қизини етаклаб, гулдаста кўтариб, қайнотаси, қайнонаси билан бирга қабристонга борди. Лазиза етти йилдан бери бу ерга - мангу сукунат масканига гул кўтариб келади: турмуш ўртоғининг туғилган кунида, дунёдан кўз юмган кунида, хотира кунида ва икки ҳайитда… Ҳар гал болаларини ҳам олиб келади. Кўрсин, билсин, кўниксин, англасин ва Ватан учун жон фидо қилган отаси борлигини ҳис этсин.
У қабр бошида узоқ қолиб кетди. Доим шундай. Қайнота-қайнонаси ҳам бунга кўниккан. «Майли, бир енгил тортсин…» деб индашмайди ва невараларини олиб, ташқарида кутиб туришади. Бугун ҳам шундай бўлди.
Лазиза марҳумнинг ҳаққига тиловат қилиб, кўнглида неки бор, Яратгандан сўраб, ич-ичидан йиғлаб ўтирганида кимдир «Лазиза опа» деди. Ўгирилиб қараса, ҳамкасби, ҳамхонаси Равшан. Кўзлар тўқнашди. Равшан ҳайрон, Лазизанинг эса дунёси зимистон…
- Опа, сизнинг қаерлик эканлигингизни сўрашга ҳеч ҳаддим сиғмаганди. Шаҳарлик бўлса керак деб ўйлардим, шу тумандан экансиз-да?
Лазиза бош ирғаб қўйди ва рўмоли учи билан ёноқларидаги ёшни артди.
- Кечирасиз, опа, хўжайинингиз дунёдан ўтганми?
Лазиза «Нима ишинг бор?» дегандек ялт этиб қаради, аммо Равшан кутмаган сўзни айтди.
- Йўқ, у тирик!
Лазиза шундай деди-да, ўрнидан туриб, уни кутаётган қайнота-қайнонаси ва фарзандлари томон дадил юриб кетди. Равшан эса йигирма тўққиз йилгина яшаган аскар йигит қабртошига ўйчан тикилиб қолди…
Ўша куни болалари билан қайнота уйида қолгани учун Лазиза эртасига ишга кечикди. Борса, Равшан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ташлаб кетибди… Ҳарбий бўлмоқчи экан, хизматга кетармиш...
@Ibratli_Sozlar
📝АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТНИ ОЧГАН СУРАТ...
(ўқинг, фақат йиғламанг)
Бир куни Метт ишдан қайтганида ётоқхонада қизчаси билан хотини Дайана ётганини кўрди ва уларга яқинлашгач қўрқинчли ҳақиқатни анлади...
Юқоридаги суратни ижтимоий тармоққа жойлаган аёл Дайананинг айтишича у тиши чиқиб йиғлайверган 6 ойлик қизини овутиб ўзи ҳам у билан ухлаб қолган. Эри Метт ишдан келиб бу манзарани кўриб бир воқеа эсига тушган ва аёл уйғонганида кўзлари тўла ёш билан уларни қучиб "Мен сизларни жонимдан ортиқ кўраман" деган экан...
Меттни таъсирлантирган ҳикояни эса Африкага хизмат сафарига борган бир ҳайрия жамғармаси бошлиғи айтиб берган экан.
Африкада тинимсиз урушлар бўлаверганидан етимхоналар ҳам кўп экан. Бир кун ўша эркак шундай манзарага дуч келибди.
Катта бино (бўш ётган самолётлар гаражи) ичида янги туғилган етим чақалоқларни жойлаштиришган экан. Эркак у ерга кириб ҳайрон бўлибди. Шубҳали сукунатдан. Тасаввур қилинг юздан зиёд чақалоқ ётган жой жим-жит бўлса. Одатда кимдир йиғлайди, кимдир ғингшиб ётади. Лекин у ерда мутлақо сукунат ҳукмрон экан. Унинг ҳайрон бўлиб берган саволига ҳамшира жавоб берибди.
-Болаларни бу ерга олиб келган кунимиз улар тинмай йиғларди. Овутишга улгурмасдик. Эртасига ҳам, индинига ҳам... бироқ бир хафта ичида "Менга қарашсин!" деб йиғи билан эътибор тортаётган болалар ўзларининг ҳеч кимга керак эмаслигини ҳис қилдилар ва... унсиз ёта бошладилар. Ҳаммаси, келишиб олгандек... Тасаввур қиляпсизми?! Юздан ортиқ чақалоқ ўзининг ҳечкимга керак эмаслигини ҳис қилиб тақдирга тан беришини...
Бу воқеани эслаган Метт хотинининг меҳрини кўриб кўзларига ёш олибди ва бу лаҳзани кадрга муҳрлабди.
Бу суратни ижтимоий тармоққа жойлаган хотини Дайана эса тагида шундай изоҳ қолдирибди.
"Бизнинг фарзандимиз ҳеч қачон ўзини ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилмаслиги учун эрим билан жонимизни беришга тайёрмиз..."
(Б.М. таржимаси)
@Ibratli_Sozlar
У кузлариниюмди-ю утмиш дунёсига гарк
булди. Етти йил олдин шу хонадонда
булиб утган фожиани эслади...
... Эр-хотин куп катори яшашарди.
Аллох уларга кетма-кет уч угил
фарзанд берди. Кайнона-
кайнотаси оламдан утган, кайнакаси Содик
булар билан бир ховлида яшарди.
У ичкиликка муккасидан кетгани
учун хотини уч боласи билан кетиб
колган ва нихоят ажрашишганди.
Содик махаллада монтёрлик килар,
топганини арокхурликка сарфларди.
Ичган пайтлари эс-хушидан
айрилар, укаси билан жанжал
килар, жиянларини хам тинч куймасди.
Махфиза ундан жуда куркарди.
Кузлари бежо кайнакасини курса,
юраги оркасига тортарди. Лекин
эрига бу хакда айтмас, ака-ука
орасига совукчилик тушишини
истамасди. Бир куни кечкурун ошхонада ёлгиз
узи овкат килаётганида кайнакаси
гандираклаб кириб келди. Эри
ишда, угиллари кучада эди.
- Ха, келин, нима овкат бугун? -
Содик Махфизага якинлашди. - Сиз
жудаям дилкаш, ажойиб аёлсиз-да.
Укам сизни кадрингизга етмайди. -
Содик кутилмаганда Махфизага
ташланди. Ожиза аёл дод солар,
кайнакасига каршилик киларди.
Ичган булсаям, унинг бакувват
кулларидан чиколмасди. Узини
йукотиб куйган аёл стол устидан
пичокни олиб, кайнакасининг дуч
келган жойига ура бошлади.
Угиллари, кушнилар кириб
келганда Содик конига беланиб ётар,
Махфиза даг-даг калтираб, дод
солиб йигларди.
- Узи айбдор, менга ташланди. Мен
узимни химоя килдим.
Улдирмокчи эмасдим...
У факат шу гапни такрорлаб,
йигларди. Кейин милиция келди. Унинг
кулларига кишан солиб,
панжарали машинага утказиб, олиб кетишди.
Содикни "тез ёрдам" машинаси
жуда огир ахволда шифохонага олиб
кетди. Содик хушига келмай турт
кундан кейин вафот этди. Эри уша
куннинг узиёк хотинига талок
берди. " Бу акамни ёмон курарди. Касддан
улдирган акамни", деган гапни
ушлаб олди. Махфизанинг
биттагина синглиси бор эди. Бир марта судга
келдию шу билан оёги узилди.
Балки эри рухсат бермагандир. Отаси
кексайиб колган, кулидан хеч
нарса келмасди. Шу тарика Махфиза
анча йилга камалди. Бу вокеа махаллада
анча вактгача шов-шув булди.
Угиллар наздида хам Махфиза
котилга айланди...
Махфиза аста урнидан туриб,
накшинкор дарвозани куллари
билан пайпаслади.
- Жон угилларим, дарвозани
очинглар, гунохкор онангизни
кечиринглар... Онанг сени излаб келди,
Дарвозангни оч болам!
Юраккинам абгор булган,
Дармон булгин жон болам!
Дийдорингга туяй деб,
Остонангга келдим мен.
Нахот, пешвоз чикмасанг,
Дарвозангни оч, болам!..
Махфиза йиглаб-йиглабяна
деворга суяниб утириб колди. Кушни аёл
чидолмади. Келиб Махфизани
уйига олиб кирди. Ювинишга шароит
яратиб берди. Кийим-кечак берди.
Биргалашиб овкатланишди.
Дардлашишди. Махфиза
кушнисига миннатдорчилик билдирди.
Эрталаб тонг сахарда эса уз дарвозаси
томон охирги марта каради-ю йулида
давом этди. Туппа-тугри шахардаги
Мехр мурувват уйига келди. Узига
ухшаган кисматдошлари даврасига
кушилди.
БУ ХИКОЯ КАРИЯЛАР УЙИДА
ЯШАЁТГАН МАХФИЗА ОПАНИНГ
СУЗЛАБ БЕРГАНЛАРИ АСОСИДА
ЁЗИЛДИ. ОДАМЛАР ОРАСИДАН МЕХР-
МУХАББАТ КУТАРИЛМАСИН ДЕБ
УМИДА БОНУ
@Ibratli_Sozlar
Qayiq suvga tushganida emas, balki suv uni ichiga kirganidagina choʻkadi.. Huddi shunday, eng muhimi atrofingizda nimalar boʻlayotgani emas, balki ichingizda nimalar kechayotganidir...!
@Ibratli_Sozlar
#Кибр_Манманлик
Кибр ва манманлик сифатлари ақл-фаросат тушунчаларидек ёнма-ён юрса ҳам фаросат ақлдан кўра кенгроқ жиҳатни ўз ичига олгани каби манманлик ҳам кибрдан кўра кучлироқ, ёмонроқ иллатни ифодалайди.
Кибр фақат бегоналарга нисбатан қўлланилади.
Яъни кибрли инсон ич-ичидан ўзини ожизроқ, омадсизроқ деб ҳисоблайди. Шу сабаб, ўзидан кўнгли тўлмаслигини беркитиш мақсадида ихтиёрсиз равишда кибрга берилади.
Манман кимса эса душман тугул дўстини ҳам аямайди. Бегона ёки душман бўлиши шарт эмас, ёнида доимий бирга юрадиган
яқинларининг ҳам ютуқлари унинг ҳасадини қўзгаб, хафа бўлиши учун етарли бўлади.
Чунки манман кимса барча яхши нарсаларга фақатгина ўзини ҳақли деб ҳисоблайди. Шу важдан ҳатто яқинларига ҳам яхшилик раво кўролмайди. Манман кишининг чин дўстлари бўлмайди. Ўзи ҳам ҳечкимга ҳаққоний дўст бўлолмайди.
Манманлик асосан керагидан ортиқ даражада талтайтирилиб, вояга етказилган болалар табиатининг улғайгандаги кўринишидир.
Меъёрдан ортиқ даражада эркаланиб, айтгани айтган бўлиб тарбия топган болаларда худбинлик ривожланади. Эркалик худбинликни, худбинлик эса манманликни шакллантиради.
Эркаклардаги манманлик кўпроқ ҳасадни, аёллардаги манманлик эса кўпроқ рашкни авж олдиради.
Иккисининг ҳам муддаоси бир:
ФАҚАТГИНА МEН ҲАҚЛИМАН !!!
Ҳар бир бола мўмин фитратида туғилади. Чин мўминлик сифатини болаларда кўриш мумкин экан. Ҳақиқий мусулмон бола каби
содда, ишонувчан, ҳечкимга ёмонлиги йўқ беғубор бўлади. У туғилиб тарбия топган муҳит эса унинг табиатини ё ўзгартиради, ёки мўминлик сифатини сақлаб қолади.
Ҳар кимга боладек беғубор мўминлик фитратида қолиш насиб этсин.
Куёвларга 10 ўгит:
1. Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини кўтарадиган гаплар гапиринг.
2. Хотинингизнинг кўзини тўрт қилиб куттирмай, вақтида ишдан қайтинг.
3. Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, унинг яхши томонларини айтинг.
4. Ишингиздаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Уйда хурсандчилик ҳукм сурсин.
5. Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни бажаришни хотинингиздан қилманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.
6. Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг.
7. Уйга салом бериб, табассум билан киринг. Оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин.
8. Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга мухтож қилманг.
9. Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга хам олиб келинг.
10. Уйланиш дунёга мккасидан кетиш эмас. Дин, Ватан, халқ ва инсонийлик йўлида мехнат қилишни унутманг.
🔥ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ
ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ 😢😭
...Тўйдан уч кун олдин...
Жамшидни қўл телефони жиринглади
- Алло.
- Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор…
- Тинчликми нима бўлди…
- Тез етиб кела оласанми…?
- Ққаердасан ?
- "Мерси” кафесида.
- Ҳозир бораман.
Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди.
- Қандай муҳим гап экан жуда
шошилтирдинг одамни.
- Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсингдами?
- Ҳа эсимда. - Нигорачи?...😳😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇
❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨
Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇
Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Жуда ахил бўлган бу оилага одамлар хавас билан қарашар эди.
Бир куни шунча йил хеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.
Момо хикоя қиладилар:
- Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
- “Бир”, деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
- “Икки”, деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
- “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жахл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жохиллигидан хайратда қолдим. Унга бақирдим:
- Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
- “БИР”, деди.
- ...
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди.
Шундан сўнг орамизда хеч низо чиқмади.