ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

35232

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸  𝗧𝗲𝘀𝘁

🎓 𝗦𝗨𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗕𝗜𝗥𝗜𝗡𝗖𝗛𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗜𝗕 𝗡𝗜𝗠𝗔𝗡𝗜 𝗞𝗢‘𝗥𝗗𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭❓

👩🏻  𝗔𝗬𝗢𝗟
👨🏻  𝗘𝗥𝗞𝗔𝗞

⁉️ 𝗕𝗨  𝗧𝗘𝗦𝗧  99%  𝗧𝗢‘𝗚‘𝗥𝗜  𝗖𝗛𝗜𝗤𝗬𝗢𝗧𝗚𝗔𝗡𝗜  𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡  𝗫𝗔𝗠𝗠𝗔𝗡𝗜  𝗫𝗔𝗬𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔𝗚𝗔 𝗦𝗢𝗟𝗠𝗢𝗤𝗗𝗔 😱😱



👉 𝗧𝗘𝗦𝗧𝗡𝗜  𝗦𝗜𝗡𝗔𝗕  𝗞𝗢‘𝗥𝗜𝗦𝗛 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ишларим кўп…

Кетмоқчи бўлиб, ён кўчага бурилишим билан, Шокир аканинг овози мени тўхтатди.

-Ҳа, айтгандай, Хуррамбек кеч соат ўнларда уйда бўлади. Кеч бўлишига қарамай, тортинмай бизникига кел. Хуррамбекка менинг хонамдаги сандиқ остидаги полнинг тахтаси кўчиришини айт. У ерда менинг катта бобомдан қолган қилич ҳамда йиғиб қўйган пулларим бор. Қиличнинг нархи йўқ, у бебаҳо. Унинг дастаси олтиндан ясалиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Хуррамбек уни сотмасин, музейга топширсин. У давлатнинг мулки, сенинг фарзандларинг ҳам бундай ноёб қилични томоша қилиши лозим. Пулларни эса ўқиши учун тўласин. Бу пуллар ўқишини битиргунича унга етиб ортади. Ҳозир у жуда ҳам қийин аҳволда…

-Шокир ака?! Нега буларни менга айтаяпсиз? Ўзингиз унга айтсангиз бўлмайдими? Ҳайрат ила ажабланганлигимни яширмай унга тикилдим.

-Йўлдан қоч… Пушт..Пушт…

Орқасига қалин жун матога ўралган нон тўла сават маҳкамланган велосипедчи мени туртишига сал қолиб, ёнимдан ўтиб кетди.

-Кўзингга қарасанг бўлмайдими? Кўрмисан? Жаҳлимни яшира олмай велосипедчи орқасидан бақириб, яна Шокир ака томон бурилдим. Аммо у жойида йўқ эди. Дарвозахона ҳам очилиб ёпилгани йўқ. Худди ер ёрилиб, ерга кириб кетгандай. Тор кўча бўш эди. Атрофга аланглаб бирор жойда уни кўрмагач, ғалати бўлиб кетдим. Шу пайт дарвоза очилиб, ундан Хуррамбек ташқарига чиқди. Мени кўриб, худди арвоҳни кўргандек жойида қотиб қолди.

— Салом ўртоқ, нима мени танимаяпсанми?

-Салимжон…

Бирданига у мен томон ташланиб, махкам қучоқлаганича даст кўтарди. Унинг бақувват қўлларидан чиқишга ҳаракатларим бесамар кетди.

— Илтимос, қўйвор…

Ниҳоят оёқларим асфальтга тегиб, уни қучоқлашга эришдим.

— Бормиса-ан.. Келганимга бир ҳафта бўлди, ҳеч ҳам сенга қўнғироқ қилиб туша олмадим. Бугун дадангдан рақамингни олиб, қўнғироқ қилсамми ёки бостириб ўйга кирсамми, деб ўйлаб турувдим..

-Дадам…

Хуррамбек бирданига кўзига қуйилиб келган ёшни артар экан, титраган товуш билан:

-Улар сенга қандай қилиб телефон рақамимни бериши мумкин, ахир вафот этганларига бир йил бўлди-ку! –деди.

-Ҳазилни ҳам қийворасанда… Мен бир неча дақиқа олдин Шокир акани кўрдим, анави ерда турувдилар… Гаплашдим…

-Ҳазиллашаётганим йўқ.

-Ке, бунақа нарсалар билан ҳазиллашиб бўлмайди. Менга телефонингни бердилар.. Ишонмасанг мана..

Хуррамбекнинг жаҳли чиқди.

-Салим, устимдан кулма, ҳозир ҳазиллашадиган аҳволда эмасман. Юр, уйга кирайлик…

-Йуқ. Бошқа сафар. Ке, кечқурун соат олтида учрашайлик. Сенга айтадиган гапим роса кўп.

Юрагимда қоришган қўрқув ва ажабланишдан иборат ғалати туйғу билан уйга ошиқдим.

Эрталабки қувонч, ҳаяжондан асар ҳам қолмаган эди. Содир бўлган воқеани эшитиб, дадам кулимсираганича менга тикилдилар. Аммо юзимда акс этган қўрқувни кўриб:

-Шокирни уйи олдида машина уриб кетувди. Бечора шу заҳоти жон таслим қилибди. Шу куни Хуррамбекнинг тўйи бўлиши керак эди. Тўйга келганлар жанозада қатнашишди. Шундан сўнг Хуррамбек уйланишдан бош тортди, Шокирнинг аёли Гулрухсор эса ётиб қолди. Айтишларича у ақлдан озибди. Бир ўзига келиб, яна бир қарасанг ҳеч кимни танимайди. Эрини чақириб, ёлғиз ўғилига оқ фотиҳа беришни сўрайди. Хуррамбек ўқишни ташлаб, онаси, учта синглисини боқиш учун ишга кирувди, аммо махалла аралашиб, қўни-қўшнилар унинг шартномасини пул йиғиб, бир йилга тўлаб беришди. Адашмасам у бу йил ўқишни тугатади, қийналиб қолди бечора…

-Шокир ака, менга унинг хонасида бобосининг қимматбаҳо қиличи яширинганини айтди..

-Сен ростданам Шокирни кўрдингми? Қизиқ, нега у айнан сенга кўринган экан-а? Демак, унинг руҳи тинч эмас, у ўзини оиласининг қийналиб қолганидан айбдор деб санаб, ерни тарк этмаётган бўлса керак. Хуррамбек уйланиши лозим. Қиличга келсак, чойхонада ўтирганимизда Шокир катта бобоси Қўқон амири Умархоннинг энг яқин сафдоши бўлганлигини айтиб берган эди. Умархон буйруғи билан 19 асрда Сирдарё бўйларида Янгиқурғон, Қамишқурғон, Оқмачит каби қурғонларнинг, Шахрихон шаҳрининг қурилишларига бевосита раҳбарлик қилган. Умархон Ўратепани босиб олиш учун шаҳарни қамал қилиб, унинг атрофида пишган буғдой, арпа далалари, боғларни ёқишни буюрганида, шаҳар беклари одам ёллаб, Умархон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​яна-да яхши кўриниш учун ўзи яқиндагина силаб-сийпалаган, ширин бўсаларга кўмган қизни калтаклашга жўр бўлди. Ҳаш-паш дегунча Муниса аъзойи-бадани қонга бўялиб, яланғоч полда чўзилиб ётар, на ўлганини, на тириклигини англаб бўларди.
— Ана энди улушингни олдинг! — дея шоша-пиша телефонни қўлига олди Ҳайбатилла. — Ажабмаски, шу баҳона ақлинг кирган бўлса…
У телефон орқали кимларгадир тегишли кўрсатмалар берди-да, индамай ташқарига чиқиб кетди. Ниғмат бўлса, унинг ортидан бир оғиз миннатдорчилик сўзини кутганча қолаверди…

БЕДАВО ДАРД

… Ўша куни тунда Муниса қандайдир анҳор бўйида, ҳаммаёғи қайрағочлар билан ўралган кимсасиз жойда ўзига келди. Моматалоқ бўлган жойлари симиллаб оғрир, юз-кўзлари, сочлари орасидаги қонлар қотиб қолганди…
Ўрнидан турди-ю… Ҳеч нарсани фаҳмлай олмади… Ҳайбатилла ва Ниғматнинг аёвсиз тепкилари сабаб ҳам хотирасидан, ҳам эс-ҳушидан айрилганини англашга қурби етмади…
Бир оздан сўнг беихтиёр қандайдир қўшиқни хиргойи қилган кўйи сочларини ёйди. Бошига муштлаб-муштлаб кўрди… Кейин… Бирдан қўшиқ айтишни бас қилди-да, овозининг борича кулиб юборди ва анҳорга кесак улоқтиришга тушди. Шу тобда анҳор ўртасида одамга, тўғрироғи жасадга ўхшаш бир нима лопиллаб оқиб ўтди. Муниса бу жасадни танимади, аммо хохолаб кулганча кетма-кет кесак улоқтираверди.
Ҳолбуки, анҳорда Ниғматнинг мурдаси оқиб кетаётганди… Қиморбоз ўртоқлари уни шундай жазолашганди…
Олимжон ҲАЙИТ

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ди. Ниғмат эса, ҳеч нарса демади.

КУТИШ

Мана, ўша орзиқиб кутилган тонг ҳам отди. Она-бола эрта туриб уй ичлари-ю, подъездларгача супуриб-сидиришди. То пишир-куйдир қилиб, дастурхон тузагунларича қуёш тиккага келди. Юраги ҳовлиқиб кетаётган Муниса, нима қилишини билмай, дугонаси Заринани чақирди. Паст бўйли, қорамағиздан келган, гарчи Мунисага ўхшаб ҳавас келтургилик чирой, кўз ўйнатадиган қоматнинг эгаси бўлмаса-да, истараликкина, тортинчоққина қиз эди Зарина. У ичкарига кириб келди-ю, гоҳ қовоғидан қор ёғилиб, оғир-оғир хўрсиниб олаётган Маҳбуба опага, гоҳ бир чеккада тирноқ бўяш билан овора бўлиб ўтирган Мунисага боқди. Меҳмонхонадаги тузалган дастурхонни кўриб эса ҳайрат аралаш елка қисди.
— Вой, тинчликми?.. — дея дугонасига юзланди Зарина. — Бирларинг хурсанд, бирларинг хафа… Дастурхон тузалганига қараганда, меҳмон кутяпсизларми дейман-а?..
Муниса бунга жавобан майин жилмайиб қўйди.
— Ҳа… Меҳмон кутяпмиз.
— Унда нега холамнинг кайфияти йўқ?.. — Ошхона тарафга ишора қилиб аста шивирлади Зарина.
— Э, уларни қўявер… Яхшиси, сочимни турмаклашвор!..
— Йў-ўқ… Олдин нима гаплигини айтгин…
Муниса секин ўрнидан турди. Ойиси ўтирган хонага ўғринча мўралаб олгач, дугонасининг орқасига ўтиб елкасига бош қўйди.
— Совчилар келади бугун…
— Совчилар?.. Кимдан?..
Муниса Ниғмат дугонасига ёқмаслигини биларди. Ҳар гал у билан гаплашганида койиб берадиган ҳам шу Зарина эди. Бироқ яширишдан нима фойда?.. Барибир, кўради-ку!.. Қолаверса, Ниғматнинг у ўйлаганчалик номард эмаслигини бир кўриб қўйсин!..
— Ниғмат акамдан, — деди у Заринанинг сочларини бармоқлари билан оҳиста тараркан. — Бугунга ваъда берган.
— Вой-вой-ей! — Зарина кутилмаганда чопқиллаганча Маҳбуба опанинг ёнига кирди. — Хола, нега Мунисани ўшанга беряпсиз? У, ахир… Ёмон бола-ку!.. Дугонамга умуман мос эмас у…
— Севги, болам, севги! — Маҳбуба опа бўшашибгина гуруч тозалаётганди. Истар-истамас бошини кўтариб киноя аралаш гапирган бўлди.
— Э, у Мунисани хор қилади. Тириклай гўрга тиқади, хола-а!.. Ҳой, Мунис!.. — Зарина жонҳолатда меҳмонхона томон ўтаётганда, ташқари эшикнинг қўнғироғи жиринглаб қолди.
— Ана, келишди шекилли, ойи!.. — Муниса андишани ҳам унутиб, ҳеч кимни кутиб ўтирмасдан эшикни очиб юборди-ю… Турган ерида тош қотди. Чунки, остонада совчилар эмас, Ниғматнинг ўзи турарди.

ЁЛҒОН ВАЪДА

— Сиз?.. — Муниса бирпаслик сукутдан сўнг йўлакка чиқиб, эшикни ташқаридан ёпди-да Ниғматга тик боқди: — Нега келдингиз? Ё совчиларингизни ўзингиз опкеляпсизми?..
— Ташқарига чиқайлик! — Ниғмат жавоб бериш ўрнига орқага тисарилди. — Гап бор…
Мунисага ҳам шуниси қулай эди. Чунки, ҳозир ойиси чиқиб қолса, жаҳл устида, барибир, ёмон гапириб қўйишидан қўрқарди. Шу сабабли индамайгина Ниғматнинг ортидан юрди…
Ҳовлига чиқишгач, йигит гап бошлади.
— Биласанми, — деди у чайналиб, — совчилар масаласида проблема туғилиб қолди…
— Нимага?.. Келмайдиган бўлишдими?..
— Нега келмасакан? Келади. Фақат… Тоғамга айтгандим… Номига бўлсаям, келиннинг ўзини кўрайлик, дейишяпти…
— Нимага кўради?.. Қайда ёзилган бунақа қонун? — жавраб берди Муниса асабийлашиб. — Сизга ёққанимнинг ўзи етарли эмасми?
— Тўғри… Лекин… номига дедим-ку!.. Кейин кечқуруннинг ўзида уйингга келишади беш-олтита бўлиб… Менга ишонмайсанми?..
— Э, қизиқмисиз?.. Уяламан…
— Нимадан уяласан?.. Тоғам кўзингга кўринмайди. Сенга рўпара бўлмайди. Юрсанг-чи, бўлиб турган ишни бузмай!..
Ниғмат сўнгги гапларини шу қадар куйиниб гапирдики, ҳатто, Мунисанинг раҳми келиб кетди. «Бечорагинам-ей, — кўнглидан ўтказди у, — иккаламизнинг бахтимизни ўйлаб куйиб-пишса-ю, мен бу ерда нозланиб ўтирсам… Бораман… Дунёнинг нариги чеккасига бўлсаям бораман… Севгим учун, бахтим учун курашаман…»
— Бўпти, — деди Муниса Ниғматга ёқимли жилмайиш қилиб, — ҳозир кийимимни алмаштириб, ойимга айтаман-у, чиқаман…
Ниғмат қизнинг ортидан кулимсираганча қараб қолди.

ХЎРЛИК

Улар жин кўчалардан ўтиб то кўзланган манзилга етиб келгунларича қоронғи тушиб қолди. Ниғмат тўрт қаватли эски уй рўпарасида тўхтаб, нафас ростлаган бўлди-да, Мунисани қўлидан етаклаб қоронғи подъездга бошлади… Ташқари эшик очиқ экан. Олдинма-кетин ичкарига киришди. Квартирада негадир жўраб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

виноси таъсир этиб, юзлари оловранг тус олди. Кўзлари сузилиб, севгилисининг ҳар бир ширин сўзи ёғдай ёқиб, сония сайин эриб кетаверди…

ПУШАЙМОНДАН ФОЙДА ЙЎҚ

Орадан маълум вақт ўтиб, икковлари ҳам икки бурчакда шумшайганча бош эгиб ўтиришарди. Ниғмат хаёли ағдар-тўнтар бўлиб кетган, пиқиллаб йиғлаётган Мунисани юпатишга сўз тополмасди. Лекин… Барибир, нимадир қилиш керак-ку!.. Бу ишни иссиғида «босди-босди» қилмаса бўлмайди-ку!..
Ниғмат сал ўзини қўлга олиб Мунисанинг ёнига бориб ўтирди.
— Бўлди… Ваҳима қилавермасанг-чи!.. Уйланаман дедим-ку!..
— Қачон? — Ёш тўла кўзларини йигитга тикди Муниса. — Бу ишингиз бир дард бўлса, кеч қолганим…
— Оббо, жа ваҳима кўтаришни қотирасан-да ўзингам!.. — Ниғмат уни бағрига босиб эркалаган бўлди. — Қизлик деган нарса-чи, аслида бу замонда унчалик рол ўйнамайди… Қолаверса, мен сўзидан қайтадиган йигитмасман… Юр, кузатиб қўяман!..
— Ойимга нима дейма-ан?..
— Ҳозир бирон-бир баҳона топаман, кейин… Мабодо ойинг «хитланиб» қолса, икки кун ўтиб совчи юбораркан, дейсан!..
— Ростми шу гапингиз, ростми?.. — беихтиёр Ниғматнинг бўйнидан қучоқлаб олди Муниса. — Алдамаяпсизми?..
— Юз марта такрорламайман-ку!.. Тур ўрнингдан!..
Муниса итоаткорона ўрнидан қўзғалди-да, кийимларини тўғрилади. Сочларини турмаклаш ниятида кўзгу рўпарасига борди-ю, бўйнидаги саноқсиз тиш изларини кўриб, эсхонаси чиқиб кетаёзди.
— Нима қип қўйдингиз?.. Энди қандай кўчага чиқаман буминан?..
Ниғмат бунинг ҳам йўлини топди: жавондан ойисининг ҳарир рўмолини олиб, Мунисанинг бўйнига ташлади ва совуққонлик билан деди:
— Ма, ҳадеб минғир-минғир қилавермай, манавини танғиб ол!..
Муниса Ниғматдан — дунёда ягона севгим деб билган йигитдан бу тахлит муносабатни кутмаган эди. Ҳеч нарса деёлмади. Чунки, Ниғмат аллақачон туфлисини кийиб, қовоғини уйган кўйи остонада турарди.

ШАРМАНДАЛИК

Муниса то уйига етиб олгунча, соат кечки ўн бирдан ошди. Чилонзорнинг сердарахт, сокин кўчаларида уловларнинг оёғи тиниб, янада ҳувиллаб қолди. Маҳбуба опа эса, теварагини чинор, қайрағочлар ўраган уй рўпарасида ҳануз йўл қараб ўтирарди. Эшитилган ҳар бир шарпадан қулоқлари динг, толиққан кўзлари гирён эди…
Аста-секинлик билан уй томон яқинлашиб келган Муниса эса, ташқарида ойиси ўтирганини кўриб, баттар хуноб бўлди. Хаёлан турли баҳоналар, жўяли жавоблар излади. Шундоғам оғриқ ва ҳолсизликдан букилиб-букилиб кетаётган оёқлари гўёки увишиб, ҳеч нарсани сезмай қолди. Устига-устак, бўйнидаги юпқа, силлиқ рўмол, асабийлашганиданми, боғичи бўшаб, кичик яралар очилиб қолаверди…
— Вой ўлмасам. Шу маҳалгача қаерларда юрибсан!.. — Маҳбуба опа чироқ ёруғида қизининг оқарган юзларини номаълум хавотир аралаш кузатиб, норози жаврана кетди. — Сенга нима жин урди ўзи?.. Нега бўйнингни бойлаволдинг-а?..
Аввалига Муниса бирор баҳона билан қутулиб кетишни мўлжаллаган эди. Бироқ кутилмаганда киприклари остидан сизиб чиққан ёш сирни очиб қўйди. Қолаверса… Умри бино бўлиб ойисига ёлғон гапирмаган. Қанча ўзини мажбурламасин, эпини қила олмади. Нима бўлгандаям, бор гапни айтмоқчи бўлди… Афсуски, ич-ичидан тўлиб келаётган йиғи оғиз очишга қўймасди.
— Нимага рангинг бир аҳволда? — тергашда давом этди Маҳбуба опа. — Гапир!.. Тилдан қолганмисан?..
Муниса дастрўмолчаси билан кўз ёшларини артиб, базўр йиғлашдан ўзини тийди.
— Ойи, кечиринг!.. Мени кечиринг!..
— Нимани кечирай?.. Буёққа юр-чи!..
Маҳбуба опа юраги ғашланиб қизини уйга бошлади.
— Кечалари санғимай қурибгина кетсин ҳозирги ёшлар!..
Она-бола ортиқча шовқин кўтармасдан ичкари киришди.
— Хўш, анави гўрсўхтанг хафа қилдими?.. — Муниса ўзини босиб олиш учун хонтахта устида турган пиёладаги совуқ чойдан бир ҳўплади-да, худди жонсиз ҳайкал каби бир нуқтага тикилганча аста шивирлади:
— Мен гуноҳ қип қўйдим, ойи!..
— Нима-а?.. Гуноҳ қип қўйдим?.. — Маҳбуба опанинг юраги қандайдир кўнгилсизликни сезди. Оёқ-қўллари асабий титраб, Мунисанинг бўйнидаги рўмолига ёпишди. — Бу нима? Вой ўлмасам!.. Вой шўри-им!.. Ҳой, уятсиз, ким бўйнингни моматалоқ қип ташлади? Нима қанд еб юрибсан-а?.. Гапир!..
Ойисининг силташлари шу тобда Мунисага заррача таъсир қилмасди. Қиз карахт эди. Аммо гапирмаса, ҳақиқатни айтмаса ҳам бўлмасди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. Одатдагидек симёғочлар чироғи ёқилмаган, кўча қоп-қоринғу. Ора-ора ўтаётган мошиналар чироғи билан кўча бир зум ёришиб, кейин яна зимистонга айланяпти. Ёшим йигирма олтига етдиямки, ҳали-ҳануз шу бечора симёғочлар чироққа ёлчимади. Узоқроқдан велосипед минган, оқ-сариқдан келган тўлароқ йигит мен томонга келяпти. Анча яқинлашганда танибман.
—Акмаал! — деб баланд овозда чақирдим. Кўрмай ўтиб кетмасин тағин.

Акмал қўшнимиз Фарҳод аканинг ўғли. Ёши ўн еттида, мендан беш ёш кичкина. Ҳали ёш бўлса ҳам маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қилади, яхши кўради. Дадаси топармонлиги ёки онаси мансабдор фалончиевичнинг қизи эканлиги бунга сабаб бўлган эмас. Аксинча, бу ҳурматни Акмал ўз самимийлиги, хушмуомалалиги, бир сўз билан айтганда, чиройли хулқ-атвори билан қозонган. Болалигиданоқ ўта самимий эди. Маҳалламизда у кириб ўйнамаган ҳовли йўқ. Дилдан суҳбатлашмаган инсон йўқ. Ҳар бир хонадон аҳлининг чойнак-пиёласи уни танийди, бировнинг мушугига «кишт» демаган. Доим очиқ юзли, қўли кўксида, совуққон, хизмат бўлганда «лаббай» деб туради. Йигит бўлса, шунчалик бўлар. Кўришганимизга анча бўлганди. Учрашиб қолганимиздан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим.

Мени кўриб велосипедини тўхтатди. Саломлашиб, қўл сиқишиб кўришарканмиз, мен акаларча чап билагимни унинг гарданига қўйиб олдим. Ундан сўрадим:
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?..

Тўғри тушундингиз. У тўрт йил олдин вафот этган, шу мозордан қўним топган. Уни ҳозир тушимда учратганимдан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Фурсатни ғанимат билиб ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб изладим.
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?

Акмалнинг юз ифодаси ўликка хос эди: ҳеч қандай ҳиссиёт белгиси йўқ. На хурсандлик, на ташвиш аломати бор. Жавоб берди:

—Аллоҳнинг ғазабига қолай деб турган эдим. Кейин мени ўз раҳматига олди.
Ичимда мен: «Аллоҳнинг ғазабига тортай деган нарса намоз ўқимай ўтганлиги бўлса керак» деб тургандим, худди ичимдагини ўқиётгандай тасдиқ нигоҳи билан қаради. Бу қараш шу қадар маʼноли эдики, юрагим уриши тезлашиб кетди. Ахир ёшлигимдан фарз намозларни канда қилмаган бўлсамда, бирор марта шу қўшни укамни намозга даъват қилмаган эканман. Худди ҳозир мени қаттиқ ушлаб олиб: «Сиз айбдорсиз ҳаммасига, сиз айбдорсиз» дейдигандай туюлди, қаттиқ ваҳимада қолдим. Яхшиямки «Аллоҳ раҳматига олди» деб қолди, бўлмаса тамом бўлардим. Шу лаҳзада менинг хаёлимга дарров унинг чиройли хулқи келди. Ҳойнаҳой мағфират қилинишига сабаб шу гўзал хулқи бўлса керак, деб ўйладим тушимда. Юрагимнинг безовталиги ҳам бироз сокинлашди. Кейин аста узоқлаша бошлади. Кўринмай кетай деганда ўзимга муҳим яна бир савол эсимга тушди.

—Акмал, ҳозир уёқда нима қиласизлар, кундалик ишингиз нима?
—Кун бўйи фақат Қуръон ўқиймиз.

Машааллоҳ! Бу жавоблардан кейин Акмал ҳақидаги хавотирларим анча нари бўлди. Алҳамдулиллаҳ.

У узоқлашаркан, мен қандайдир бир хилват ҳужрага кирмоқчи бўлдим. Лойсувоқли девор, эшик-ромлари йўқ, зим-зиё, зах босиб ётган бу хона эски ҳожатхонага ўхшарди, фақат нохуш ҳиди йўқ холос. Мен негадир ўша ерга кириб Қуръон ўқимоқчи бўлдим. Улгуриб қолай деб баланд овозда сўраб олдим:

—Акмал, ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
У сукут сақлаб турди. Иккинчи марта сўрадим:
—Акмал, укажоним, ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
—Бўладими?! — деб таажжубли оҳангда жавоб берди. Яъни «бўладими ҳам гапми, ўқиш шарт» демоқчи назаримда.

Кейин у кўринмай кетди. Мен ҳалиги ҳужрага кирдим. Чордана қуриб, қўлимда мусҳаф билан ўтирдим. Хона ваҳимали, жуда ваҳимали эди. Атрофга қараганим сари юрагимдаги даҳшат ортиб борарди. Шу даҳшат ичида мусҳафни ушлаб ўтирардим.

«Шунақаям бефайз макон бўладими?! Қандай жой экан-а ўзи бу?» деган ўйлар зеҳнимдан ўтаркан, бирдан бу жойни танийдиган бўлиб қолдим. Бу — менинг қалбим экан. Қуръондан узоқлашган, солиҳ амаллар билан пардоз берилмаган юрагим. Ўтирган хонамдан жирканиб кетдим, ҳам қўрқдим. Тезроқ қочиб кетишни истадим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Мухайега эьтибор бермади. Тугриро-ги, эьтибор бермасликка харакат килди. Муха-йе уттиз ешлар атрофида булса хам, худди еш кизлардек дуркун ва барно эди. Оппок, чирой-ли юзлари, тим каро кошларининг остидан ки-шига мамнун бокиб тургувчи оху кузлари хар кандай йигит калбига гулу соларди. Шунданми, Асатилла узи билмаган холда тез-тез бу хона-донга катнайдиган булди. Мухайенинг угли Шерзод хам югуриб олдига келар, Асатилла олиб келган уйинчокларини бериб, уни кутариб, уйнатарди. У негадир кун сайин кунгли Мухайе-га талпинаетганини сезиб турарди. Лекин ким-сан академикнинг кизи каекда-ю, кишлокдаги оддий хизматчининг оиласидан чиккан угил каекда, деган уйлар билан калбидаги исенни унга айтишга журьати етмасди. Бу гал хам дус-ти Сирожиддиннинг узи унинг кунглига таскин бериб, дилини равшан килди..
- Дустим, анчадан буен елгизсан. Сезиб юриб-ман синглимга кунглинг тушган шекилли.
- Йуг-э...- Асатилла унга нима деб жавоб бери-шини билмай унгайсизланди.
- Хархолда, ишдан келганингда сени кутиб ола-диган, овкатингни тайерлайдиган, кирларингни ювиб, тахлаб куядиган якин одаминг булмаса, эркак кишига жуда огир эканлигини тушуна-ман. Ишга хам кирдинн, энди оила куришинг керак. Мухайенинг хам турмуши булмади.
Угли тугилгач, тугрукхонадан тугри уйимизга кайтиб келди. Куев билан бошка яшай олмас-лигини айтди. Уларни яраштириш максадида икки тараф куп харакат килдик. Лекин фойдаси булмади. Синглим ажрашаман, деб туриб олди. Энди угли Шерзод катта булгани сайин ота мех-ри кераклигини узи хам, биз хам сезяпмиз.
Жиянчам жуда тез сенга урганиб колди. Хуллас, кичик бир туй киламиз-да, сиз икки ел-гизни ковуштириб куямиз. Нима дединг, дус-тим?
- Очиги, Шерзодга мен хам урганиб колдим. Уйдагилар билан бир маслахатлашай, - деди Асатилла.
Лекин "Мухайе хам менга екади", деб Сирож-иддинга айтишга унинг журьати етмади.

Туй ресторанда утди.
Асатилла яхши ишга, гузал хотинга ва энг му-хими, уни орзу килган хаетга эришаетган эди. У аввалига ичкиишлар идораларида ишлади. Сунг булим бошлиги булди. Тонг коронгусидан уйдан чикиб кетар, кечаю кундуз елиб-югурар-ди. Мехнати эвазига иши тобора юришиб, йил-лар утиши билан каддини ростлаб олди. Шахар-дан уй харид килди, машинали булди. Кейин уни бошкарма бошлиги лавозимига тайинлаш-ди.

Davomi bor

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "ХИЕНАТ КУЧАСИ" (хаетли вокеа)
2 КИСМ.



     Ешликдан елгиз киз булиб, эркарок усган Фариза ота-она багридан узоклашмай, якин кариндошига келин булаетганидан мамнун эди. Туй саьй-харакатларига эса Асатилла кан-дайдир истехзо билан, ишониб-ишонкирамай карарди. Унинг хаелига бу дахмазаларнинг унга алокаси йукдек туюларди. Уша, ноилож "майли" деб юборган кунидан буен узини чуг устида утиргандай сезарди. Баьзан хаммаси гуе тушида руй бераетганга ухшарди. У ишдан кайтардию, нимкоронги уйга кириб, соатлаб шифтдан кузини узмай етарди. "Хуш, энди бу еги нима булади? Шу тарзда уйланиш етти ух-лаб тушимга кирмаганди-ку, - деб уйлардиу. - Ахир, узи эмасми, севмасдан, ектирмасдан уй-ланганларга ачинган". Тугри, у хаетда чин муха-ббат жуда ноеб эканлигини, камдан-кам одам-ларгина севиш-севилиш бахтига муяссар були-шини, оила курадиганлрнинг хаммаси хам оташ мухаббат билан ковушмаслигини яхши биларди. Шундай булса-да, у йигит кишига ум-рида бир марта насиб этмиш е бахтли, е бахт-сиз булиш имкониятини бой бериб куйиши мумкинлигидан куйинарди.
   Асатилла тогасининг уша озгингина, камгап кизини узининг хотини сифатида сира хам та-саввур килолмасди. Фариза синглиси Мунира билан якин дугона эди. Унинг кйинги йилларда Асатилла билан куришганда юзига негадир бо-тиниб карай олмаслиги, узини ундан олиб ко-чишга харакат килганининг маьносини мана энди тушунди. Демак, синглиси аввалдан она-сининг уйлаб юрган режасидан Фаризани огох этган. "Нега ушанда онамга синфдошим Мали-кани айта колмади? Уни севармидим еки сев-масмидим - билмайман, аммо у менга екарди-ку! Нега уларникига совчи булиб боринг, деб айтишга журьатим етмади? Нега? Мана энди окибати!" деб ич-ичидан куйинарди. Унинг на-зарида мухаббат илохий бир нарса, уйланади-ган кайлиги эса гуе узи курган - билган кизлар-га мутлако ухшамаслиги керак эди. Нахот, узок йиллар кутгани уша узи бир каричлигидан би-ладиган, аммо хеч качон юрагини "жиз" эткиза олмаган тогасининг кизи булса? Аслида уша куни, унга уйланмайман, деб оек тираб туриши керак эди. Энди кеч. Балки бекорга надомат чикаетгандирман, деб уйларди у яна.
Эхтимол, куникиб, яхши яшаб кетарман. Ахир, севиб, севилиб оила куриш хаммага хам насиб этавермайди-ку! Демак, энди факат куникишим керак. Мабодо куниколмаса-чи? Унда нима бу-лади? У егини Асатилла тасаввур килолмайди. Аммо негадир олдиндан бир нохушликни сеза-етандай юраги гаш. Куксида тошдай осилиб турган ана шундай бир чигал тугун борки, у си-ра еилмайди. Аксинча, юрагини уртайверади, унга азоб беради. Асатилла калбини куйдира-етган ана шу дардларини эса хеч кимга айтол-майди.

   Кишлокда уларнинг унча катта булмаган туй-лари булиб утди. Еш келин-куевлар учун энди бахтли онлар бошланди. Фариза узининг келин-лик вазифасини сидкидилдан бажаришга кири-шганди. У кундан-кунга кайнонасининг севим-ли келини - суюкли кизига, Асатилланинг эса хаетининг мазмунига айланиб борди. Эр-хотин-нинг бир-бирларини ардоклашганларини кур-ган куни-кушнилар уларга хавас билан караша-рди.
- Сизларнинг бахтингизга, ахиллигингизга бош-каларнинг яна кузи тегиб колмасин, - деб Зул-фия хола уларга тумор хам такиб куйди.
   Икки йилдан сунг Асатилланинг укаси Хикма-тиллани хам уйлантиришди. Кейинги йили ука-си фарзандли булди. Чакалок йигиси хаммани-нг кунглини кувончга тулдирди. Угли атак-че-чак килиб юра бошлаганида Фаризанинг овси-ни иккинчи фарзандини тугд, кизли булди.
   Бир пайтлар шух-шаддод булиб юрган Фари-за энди кундан-кунга огир-вазмин булиб борар-ди. Ундаги узгаришни пайкаган Зулфия хола бир кун угли билан келинини енига утказиб, мехрибонлик билан насихат килди:
- Бу юришларинг нимаси? Тезрок уларингни ях-широк духтирларга курсатсанглар. Ахир, мени-нг хам сизлардан невара кургим келяпти. Ко-лаверса, куни-кушнилар гапиришяпти. Юзлари-нгни еруг килиб олинглар.
- Ойижон, хамма нарсанинг хам уз вакти-соати бор. Бир куни биз хам фарзандли булармиз. Гапирган одамлар хам уялиб колишар. Факат озгина сабр килинг, - деди Асатилла уйчанлик билан.
- Мен-ку; сабр киламан. Лекин турмуш курган-ларингга беш йил булди. Яна канча кутиш ке-рак? Укангнинг боласи иккита булди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#БИЛАСИЗМИ

Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг “Танбеҳул ғофилийн” китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига “Бешта васияти” келтирилган.

1: “Болаларингга айтгин, ҳеч қачон дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим. Яратган мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди”.

2: “Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилмангизлар. Мен ҳотинимнинг ҳавосига амал қилиб, манъ қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим”.

3: “Қайси амални қилсангиз, оқибатини ўйланг. Агар, мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмас эдим”.

4: “Агар қалбларингиз бирор нарса билан изтироб чекса, ундан сақланингизлар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди. Лекин мен ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим”.

5: “Ишларингизда маслахатлашингизлар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда (менга етган) бундай қийин аҳволга тушиб қолмас эдим”.

Дўстларга ҳам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Астағфируллох

Маййитнинг Қабрдаги биринчи кундан то 25 йилгача бўлган ҳолати

Албатта кўринг ва яқинларингизга ҳам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР🌿

Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқ соҳиби эканлари Қуйидагича мадҳ этилган:

وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ {٤}

“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”.
(Қалам сураси, 4-оят).

Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар:

1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;

2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;

3. Кечиримли бўлиш;

4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;

5. Кўп кулишдан сақланиш;

6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;

7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;

8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;

9. Оз таом билан кифояланиш;

10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;

11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;

12. Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;

13. Ширин сўзли бўлиш;

14. Фақат рост гапни гапириш;

15. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;

16. Бахиллик қилмаслик;

17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;

18. Жамоат намозига кечикмаслик;

19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейиш;

20. Кўп гапиришдан тийилиш;

21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;

22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш; 23. Доимо мисвок ишлатиб юриш;

24. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;

25. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;

26. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;

27. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;

28. Узи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;

29. Саломни кўпайтириш;

30. Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш, ва ҳакозолар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин. 🤲


📚"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАҲАННАМ

Дўзах деганда мияга биринчи бўлиб биз бу дунёда биладиган оловдек олов фикри келади. лекин дўзах олови бу дунё оловидан кучлироқдир. Ҳаттоки, унинг шиддатини бирор нарса билан қиёс қилиб бўлмайди. Чунки, дунё олови бир нав бўлса, жаҳаннам олови бошқа бир навдир. Дунё олови ҳамма нарсани куйдириб кўмир қилиб қўяди. дунё оловига кирган киши ёниб, куйиб, сўнг ўлиб кетади ҳамда унинг аламидан қутулади. жаҳаннам эса—Аллоҳ поноҳ берсин—унга кирган одамга доимий азоб беради.

"на уларга ҳукм қилиниб, ўла олур ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур"
(Фотир сураси, 203-оят)

Терилар куйиб ажраб кетмайди, балки у ерда пишади. Терилар ҳар сафар пишганда Аллоҳ азобни тоттириш учун уларни яна бошқа териларга алмаштириб қўяди. Дўзах аҳли унда яшайди, фикр юритади, эслайди ва хусуматлашади. Жаҳаннамда дарахтлар бор, лекин у заққум дарахтидир. У:

"Дарҳақиқат, у дўзах қарида чиқадиган (ўсадиган) бир дарахтдир. Унинг бутоқлари (даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар"
(Вас-соффот сураси, 64-65-оятлар)

Жаҳаннамда таомлар бор, дўзах аҳли уларни ейишади, лекин бу таомлар ана шу ифлос дарахтнинг меваларидир. Дўзах аҳли:

"ундан қоринларни тўлдирувчидирлар"
(Воқеа сураси, 53-оят)

"Албатта, (дўзахда ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. (У) қоринларда ёғдек қайнар, қайноқ сувнинг қайнашидек"
(Духон сураси, 43-46-оятлар)

Жаҳаннамда ичимликлар бор. У ерда сув бор, лекин йирингли сув. Кофир ундан ичади ва

"Уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказа олмас"
(Иброҳим сураси, 17-оят)

Заққум дарахтидан еганларидан сўнг, ташналикдан Қуръонда васфи келган ана шу қайноқ сувдан ичадилар. Ичганда ҳам чанқаб, тинкаси қуриган туя каби ичадилар. Кейин уларнинг боши устидан ана шу қайноқ сувдан қуйилади.

"У (сув) билан уларнинг қоринларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур"
(Ҳаж сураси, 20-оят)

Дўзахда яна кийимлар бор, лекин оловдан:

"Бас, кофир бўлганлар учун оловдан кийимлар бичилур"
(Ҳаж сураси, 19-оят)

Жаҳаннамда яна соялар ва соябонлар бор, лекин улар ҳам оловдандир:

"Улар учун устиларидан ҳам оловдан бўлган "соябонлар", остиларидан ҳам (оловдан бўлган) "Соябонлар" бўлур"
(Зумар сураси, 16-оят)

"қора тутун сояси остидаки, на совуқдир ва на ёқимли"
(Воқеа сураси, 43-44-оятлар)

Дунёда айш-ишратга берилган, ўз куфрида туриб олган ва қайта тирилишни инкор қилганларнинг хотимаси ана шудир.

"Улар бундан илгари (дунёда) ишратчи эдилар. Яна улкан гуноҳ (ширк) узра устувор эдилар. Яна айтар эдилар: "Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!"
(Воқеа сураси, 45-47-оятлар)

"Улар у ерда инграб-ҳанграб турурлар. Модомики (охиратдаги) осмонлар ва ер бор экан, (улар) у ерда мангудирлар, илло Роббингиз хоҳлагани бундан мустаснодир. Албатта, Роббингиз истаган нарсасини амалга оширувчидир!"
(Ҳуд сураси, 106-107-оятлар)


Шайх Али Тантовий

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Хохласа укитаман хам. Факат райимни кайтарманг, акажон. Мен билан куда булгани-нгизга афсусланмайсиз.
- Тугри, лекин кариндошчилик тарафимиз бор. Кариндошлар бир-биридан киз олиб, киз бери-шлари тугри келмайди, дейишади. Асатиллани эса мен жиян сифатида эмас, углимдек яхши кураман.
- Ана, акажон, уингиз хам тан олиб турибсиз, Асатиллани углимдай яхши кураман, деб. Яна нима керак? Биласиз, тез-тез касал булиб тура-ман..
Олдимда турадиганим булсин дейман. Топган тутгаис узгаларга эмас, узимникига колсин, дейман. Харкалай узингники - узингники-да. Колаверса, болаларимз сизнинг хам, менинг хам куз олдимда улгайишди. Кандайлигини биламиз. Энди уларнинг бахт- саодатини курай-лик, мени хам уйланг-да, акажон.
Хуллас, Зулфия холанинг сузамоллиги устун келиб, айоаниб-ургилиб акасини рози килди. Туй куни хам белгиланди.

Davomi bor

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "ХИЕНАТ КУЧАСИ" ( хаетли вокеа)


1 КИСМ.
Кир-адирлар бахор келиши билан янада ажиб куриниш олди. Она замин чиройига чирой ку-шувчи турли хил чечаклар кийгос гуллаб, куз-ларни кувонтиради. Эрта тонгда кум-кук майса-ларга тушган шудринг эса, куеш нурларида марвариддек товланади. Тог томондан эсает-ган майин шабада тиззага уралгудай булиб яс-таниб етган поенсиз ут-уланларнинг бошини охиста силайди. Каердадир мастона сайрает-ган кушларнинг овозлари бу ажиб гузалликка янада мафтункорлик багишлаб, кишининг беих-тиер хаелини угирлайди. Асатилла хам атроф-га бирпас сукланиб бокди-да, мусаффо хаво-дан туйиб-туйиб нафас олди. Сунг узини майса-лар устига ташлади. Чалканча етиб мовий ос-монга энтикиб термуларкан, дилидан, яратган эгамнинг курсатган мархаматларига хамду са-нолар айтди.
Ха, у бундан чамаси бир йил олдин, хает ту-фонларида колиб, такдирнинг кил куприклари-дан эсон-омон утиб, бу еруг дунега кайта кел-ган эди. Аникроги, уша пайтгача у, хакикий му-хаббатнинг нима эканлигини, унинг кучи нима-ларга кодирлигини тасаввур хам килолмаган-ди. Агар ушанда севикли ери Фариза булмага-нида эди, Асатилла хозир табиатнинг бу кадар сехрловчи гузаллигидан бахраманд булолмас, бу ерда етмаган ва аллакачон еруг дунени ташлаб кетган буларди. Фариза уни хаетга кай-таргани, худо уни тирнокка зор килса-да, Умид-жондек шириндан шакар болани асраб олиб, ота булишдек шарафли номга сазовор килгани хакикат эди. Фаризадек вафодор жуфти халоли борлигидан у нихоятда бахтиер эди. Шунинг учун хам энди утмишда колиб кетган кора кун-ларини унутиши, бошланган еруг кунларини эса Фариза билан утказиб, Яратганга минг бора шукроналар айтиши керак.
Асатилланинг хаелида шу фикрлар чарх урар-кан, юзида беихтиер ним табассум пайдо булиб, кузлари мовий осмонга коникиш билан бокди. Шу пайт унинг ширин уйларини бир оз нарирокда, уртоклари билан гул териб юрган жажжи угли Умиджоннинг "Дадажон; каерда-сиз?"деган кичкириги булиб юборди.
- Шу ердаман, нима дейсан, тинчликми? - деди Асатилла майсалар ичидан бошини кутараркан
- Дадажон, хов анави жарликка бир машина ку-лаб кетибди. Уртокларим билан уша екка кета-япман, - деди Умиджон кули билан тог этагида-ги сукмок йулни курсатаркан. Сунг отасининг жавобини хам кутмай, нарирокда чувиллашиб югуриб кетаетган болалар томон интилди.
- Углим, эхтиет бул, тагин йикилиб тушмагин!
Умиджон отасининг гапларини эшитмади ше-килли, парво хам килмай, йулида давом этди. Асатилла углининг ортидан хавотир билан ка-раркан, унинг хаелидан "Кизик, канака машина агдарилган экан? Масалада жиддий куринади", деган фикрлар утди-да, у хам уша томонга шо-шилди. Жарликка якинлашаркан, тепаликдан туриб пастга караб турган одамларни куриб, уни хам совук тер босди. Каламини тезлатиб жарлик лабига етиб келди-да, нигохини уша ек-ка каратди.
Куз олдидаги мудхиш вокеадан юраги сеска-ниб кетди. Чукурликда "Нексия" автомашинаси мажакланиб етар ва унинг атрофини турт беш киши ураб олиб, конга беланиб етган хайдовчи-ни машинадан сугуриб олишаетганди.
- Кандай тушиб кетибди? - суради Асатилла во-кеадан таьсирланиб кузатиб турган кишилар-нинг биридан.
- Машина катта тезликда келган. Муюлишга ет-ганида хайдовчи уни бошкара олмай колган шекилли.
- Ичида неча киши бор экан?
- Бир аел, бир эркак?
- Улар тирикми?
- Билмадик.
Шу пайт Асатилланинг кузи машинадан тушу-рилиб, ерга еткизилаетган Шухратга, сунг ма-шина ичида хушсиз, конга беланиб етган аелга тушди. "Мухайемм?"деб юборди бирдан Асати-лла хаяжондан узини босолмай. У бир лахза эс-хушини йукотди. "Нахотки, Мухайе булса?! У бу ерларда нима килиб юрибди?!"деган фикрлар бошида чарх ура бошлади. Сунг узини кулга олиб, атрофидаги одамларни туртиб утиб, паст-га укдай отилди. Зум утмай машина олдига етиб борди-да, бор кучини йигиб ичидаги аелни тортиб олишга уринди. Уни даст кутариб унга-
йрок жойга олиб бориб еткизди. Жон талваси-да етган аел нурсиз кузларини зурга очаркан, каршисида тиз чукиб, унга дахшат билан тики-либ турган Асатиллани куриб, сесканиб кетди.
- Хайрият, Муайе! Узингизга келдингиз, - деди Асатилла лаблари титраб.
Мухайе эса каршисида пайдо булган собик

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​одамлар ўнта қиздан кейин ҳам ўғил кўришаётгани ҳақида гап бошлар эди. Бундай пайтлари Рўзимат индамай қолар, шифокорлар қаршилик қилсалар ҳам яна ҳомиладор бўлган, аммо буйраги касаллигидан оёқлари шишиб кетган хотинига қараб-қараб қуяр эди.

Саида… Саида эса доимо фақатгина қиз туққани учун гуноҳкор сезар эди. Уни кузатаётган гинеколог эртага аппаратга тушасан деган. Эй Худо, ўғил бўлсинда. Ўғил бўлса эрининг ҳам, қайнона-қайнотасининг олдида юзи ёруғ бўлар эди. Бечора қайнонаси яхши аёл. Эри ўғли йўқлиги учун таъна қилиб бошласа, доимо унинг ёнини олади. Аммо қайнотаси хар гапининг орасида неварасига суннат тўй қилмай, армонда ўтиб кетишини гапиради. Уни ҳам тушунса бўлади. Рўзимат акаси оилада ягона фарзанд. Эри ҳам, қайнотаси ҳам Исахоновлар авлоди давом этшини хохлашади. Бунинг учун эса ўғил керак.

УЗД аппаратининг мониторидан кўзини узмаётган ёшгина шифокор аёлга тикилар экан, Саида тезроқ уни гапиришини интиқиб кутар эди.

— Нечта фарзандингиз бор? Сўради шифокор аёл нихоят Саидага қараб

— Нима экан? Саида саволга савол билан жавоб берди.

-Мунча шошасиз, ўзи сизга ким керак ўғилми, қиз?

-Ўғил…

-Бўлмаса суюнчини чўзинг, Худо хохласа буниси ўғил бўлади.

Саида хурсанд бўлганидан қандай қилиб, уйга етиб келганини билмайди. Хар доим маюс юрадиган келинини хурсанд холда кўрган қайнонаси унга пешвоз чиқди.

-Ҳа, тинчликми? Дўхтирлар нима деди?

-Ўғил аяжон, ўғил

— Худога шукр.

Рўзимат бу хушхабардан боши осмонга етди. Нихоят орзулари ушаладиган бўлди. Элга шундай тўй берсинки, уни устидан кулганлар ер билан битта бўлишсин.

Уша кундан бошлаб бу хонадонга файз киргандек бўлди. Рўзиматнинг қизларининг ўқишлари, рўзғорнинг кам-кўсти билан қизиқа бошлаганини кўриб, Маржон хола ҳам, Саида ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Кунлар ҳам хурсанд бўлиб, қувлашмачоқ ўйнаётгандек, тез ўта бошлади.

Кечаси-ю, кундузи тиниб-тинчимайдиган Саида ўша куни қайнонасининг ҳай-ҳайлашига қарамай дарвоза олдига тўкилган ғузапояни қизлари билан кечгача ташиди. Кечқурун овқатга уннар экан, белида оғриқ сезди. Бир амаллаб, овқатни сузиб дастурхонга қўйди-да, индамай ётоққа кириб кетди.

Бир ёшли Азизани онаси олдига ўтқазиб, овқатлантираётганини кўрган Рўзиматнинг жахли чиқди-да, хотинини чақирди. Ичкаридан хотини чиқавермагач

-Ая, Азизани келингизга Беринг, ўзи овқатлантирсин –деди

-Қўй болам, чарчагандир, бугун куни билан ғўзапоя ташиди. Бир пас дамини олсин – деди Маржон опа, ўғлини босиш учун.

-Беринг деяпман, ўлмайди. Саида…

Хотининг овоз бермаганини кўриб, шахд билан ичкарига кирди. Саида кравотда ғужанак бўлиб ётар эди.

-Нима қулоғинг том битганми, чақирсам эшитмайсан. Рўзимат хотининг елкасидан ушлаб, ўзига тортди

-Дадаси, мазам бўлмаяпти –пичирлади Саида.

-Тур, аямнинг кўлидан болани ол. Тур деяяпман. Рўзимат хотининг қўзғолмаганини кўриб баттар жахли чиқди. Уни силтаб турғизди. Хотининг баттар бўшашганини кўриб, юзига тарсаки туширди. «Вой» деб қорнини чангаллаб ерга утирган хотинини сочидан тортиб турғизмоқчи бўлди.

Э, онангни… Хали сенми онамни ишлатиб, ётадиган.

Эрининг қўлидан сочини чиқариб олишга харакат қилган Саида, оғриқдан бақириб юборди. Сўнг эса биқинига тушган муштдан, кўз олди қоронғилашиб, ерга йиқилди.

Операция уч соат давом этди. Аммо шифокорлар на Саиданинг, на фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмадилар. Муддатидан уч ой илгари туғилган бола ўғил

эди.

Наргис ҚОСИМОВА

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​жонига қасд қилишади. Шунда Шокирнинг бобоси уни ўлимдан олиб қолиб, ўзи қаттиқ яраланган экан. Амир Умархон миннатдорчилик сифатида дўсти, сафдошига олтин сопли қиличини ҳадя этган. Шундан бери бу қилич авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган экан. Аммо Шокир қилич унинг уйида сақланишини айтмаган эди…

Кечқурун Хуррамбек билан унинг отаси кўрсатган жойдаги полнинг тахталарини кўчирдик. Сандиқ остида туйнук бўлиб, ҳақиқатдан ҳам унинг ичидан қизил бахмалга ўралган қилич ва қутига тахланган АҚШ долларлари чиқди. Хуррамбек матони олиб ташлаши билан хона чироғининг нурида қўлидаги қилич ярқираб кетди. Иккаламиз ҳам ундан анчагача кўз узолмай қолдик.

-Албатта отангнинг истагини амалга оширишинг зарур, дея ўртоғимга эслатдим, бир оз ўзимизга келгач. Бу ердаги пуллар ўқишингга ҳам, уйланишингга ҳам, Гулрухсор опани даволатишга ҳам бемалол етади. Юр, эртага Мохигулларникига бирга бориб, ундан ва ота-онасидан кечирим сўрайсан. Улар албатта сени тушинишади, ахир Мохигул бежиз сенга турмушга чиқишга рози бўлмаганку, тўғрими?

Хуррамбек ниҳоят нигоҳини қиличдан олиб менга қаради ва учрашганимиздан буён илк маротаба жилмайди.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ
Уфқ оқара бошлаганда, тонги сабо ҳали уйғонмаган танага оромбаҳш хузур ато этаётганда Тошкент махаллалари кўчаларидан таралаётган турли хил шовқинлар, овозлар ва ўзига хос шаҳарнинг уйғонаётганини билдирувчи ифорларни ҳеч нарса билан таърифлаб бўлмайди. Қадрдон шаҳрингнинг кўҳна тарихига ўзингни дахлдор ҳис этиш, эндигина тандирдан узилган ноннинг, майин шабодадада тебраниб, райҳоннинг атрофга таратаётган ёқимли ва ҳушбуй ҳидларини нақадар соғинганлигимни тўрт йил хорижда ўқиб, уйга қайтгач сездим. Агар тўрт йил аввал кимдир менга тонг саҳар туриб, мақсадсиз Тошкент кўчаларида яёв кезасан, деганида ишонмаган бўлардим. Энди эса худди биров туртгандек тонг саҳар уйғониб, шошганча юз-қўлимни жумрак тагида чайганча, онамнинг ҳай-ҳайлашига қарамай кўчага шошилардим. Болалигим ўтган кўчалар. Бу ерда ҳар бир уй, ҳар бир муюлиш таниш. Фақатгина синфдошим Хуррамбек уйининг олдидаги қари марварид тут дарахтини кесишибди. Мактабдан қайтар чоғимиз албатта унинг устига териб, дурдек товланиб турган тутдан тўйиб ер, унинг ширасидан бармоқларимиз бир бирига ёпишиб қолгудек бўларди. Албатта бундай пайтлари раҳматли бувижонимга ҳам тут териб, олиб бориб берардим.

Доналарни авайлаб оғизларига солар эканлар, тутнинг мазасини яхшироқ ҳис этиш учун бир муддат кўзларини юмиб турар, сўнгра “тут дарахтини жаннатмакон юртимизга раво кўрган Аллоҳимдан ўргилай, ўзингга, етқазганингга шукр. Тут қанчадан қанча одамларни очликдан қутқарган болажонларим” дея болалик хотираларини сўйлай бошлар эдилар. Хуррамбек иккимиз бувижоним ёнларига жойлашиб ўтириб, уларни жон қулоғимиз билан тинглар эдик…

Хаёлларим гирдобига ўралашиб, бомдод номозидан қайтаётган отахонларга урилиб кетишимга сал қолди. Дарҳол ўзимни четга олиб, қўлимни кўксимга қўйганча уларга салом бердим.

-Ваалайкум ассалом, кўп яшанг болам.

Отахонлар худди келишиб олишгандек бараваракайига алик олишди. Шу он уларнинг орқасидан келаётган Хуррамбекнинг отаси Шодибек акага кўзим тушди.

-Ассалому-алайкум. Ерга қараб келаётган Шодибек ака, бошини кўтариб менга қаради. Шу он унинг ҳиссиз, совуқ нигоҳидан баданим жимирлаб кетди. Олдинда кетаётган чоллардан бири орқасига қайрилиб, яна “Ваалайкум” деб қўйди. Шодибек аканинг чоллардан орқада кетаётгани мени ажаблантирди. Балки улар билан гап талашиб қолгандир?

-Гулрухсор аянинг соғлиғи яхшими? Хуррамбекчи? Келганимдан буён уни топа олмайман. Бир-икки маротаба уйларингга борганимда дарвоза қулф эди. Қўнғироқларимга ҳам жавоб бермаяпти? Ё… телефон рақамини ўзгартирганми? Балки янгисини айтворарсиз?

Шокир ака негадир индамай бошини чайқади-да, чоллар орқасидан илдам юриб кетди.

…Тошкент уйғонмоқда. Эски шаҳар кўчаларида илк йўловчилар пайдо бўлди. Сутчилар сумкаларини баклашкалар билан тўлдирганича, ҳар қандай опера хонандаси ҳавас қиладиган овоз билан маҳсулотларини мақтаб, ўзлари келганини билдиришмоқда. Молоко-о-о-о, кислый пресный молоко-о-о! Сут, қатиқ, қаймоқ бо-о-р!»

Новвойхона олдидан ўта туриб, беихтиёр қадамимни секинлатдим. Новвойчилар эндигина ўзидан ажиб, ҳушбуй ҳид таратаётган нонларни кўргазмага қўйгандек ёйиб қўйишган. Беихтиёр оғзимни тўлдирган сулакни ютиб, тўртта нон, кўчанинг қарама-қарши тарафида сут маҳсулотларини ёйиб улгурган онахондан қаймоқ харид қилдим. Отам эрталабки нонуштага иссиққина нон билан қаймоқ тановвул қилишни ҳуш кўрадилар. Бунинг учун кичик косага нонни тўғраб, устидан қаймоқ солар, кейин ҳар бир тўғрамни чайнар экан, кўзларини юмиб ҳузурланарди.

Нон совиб қолмаслиги учун ортга қайтишга қарор қилдим. Хуррамбеклар дарвозаси олдида яна Шокир акага дуч келдим. У уйдан ўн қадамча узоқда турганича, дарвозадан кўзини узмасди.

-Шокир ака нега уйингизга кирмаяпсиз? Ёки Гулрухсор ая билан айтишиб қолдингизми? Ўғлингизнинг телефон рақамини сўровдим…..

-Ёз…

Унинг кескин овозидан хафа бўлсамда, буни билдирмасликка уриниб, уяли алоқа телефонимни чўнтагимдан чиқариб, Шокир аканинг дона-дона қилиб айтган рақамларини ёзиб олдим.

-Ие, Шокир ака, ахир бу унинг эски рақами-ку. Демак, рақамини ўзгартирмабди-да?

-Йўқ ўғлим, ўзгартиргани йўқ. Совқотиб қоласан, уйингга бор. Менинг ҳали

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

оши Ҳайбатилладан бўлак ҳеч зоғ йўқ эди. У Мунисани кўрди-ю, жундор, сергўшт гавдасини намойиш қилмоқчидек бирпас керишиб турди. Шу аснода қизни ҳам бошдан-оёқ кузатишга улгурди.
— Опоқ қиз, Ниғмат сенга ким бўлади?.. — Ҳайбатилла эринмай бориб жавон устидаги қўл телефонини олиб келгандан сўнг Мунисани саволга тутди.
Қиз бундай саволни кутмаганди. Довдираб қолди. Бир Ниғматга, бир ўзига еб қўйгудек тикилиб турган эркакка қаради… Қирқ ёшни уриб қўйган хунук башара бу эркак сираям Ниғматнинг тоғасига ўхшамасди назарида… Лекин… Чиқмаган жондан умид. «Балки, мен янглишаётгандирман?..» деб хаёл қилди.
— Биз… Турмуш қурмоқчимиз… — аста шивирлади у ердан бошини кўтармай (Муниса «ҳақиқатан бўлажак тоғамиз бўлса, шарманда бўлиб юрмай», деган ўйда иложи борича бошини ердан кўтармаётганди).
Бу гапни эшитган Ҳайбатилла кескин Ниғмат томон ўгирилди ва тўсатдан хохолаб юборди.
— Нима-а?.. Турмуш қурмоқчисиз?.. Ахир… Ниғмат сени аллақачон бизга сотиб юборган-ку!..
Муниса «ялт» этиб Ниғматга қаради. Йигит эса гўё ҳеч нарса эшитмаган бўлиб дераза томон кетди.
— Нима деганингиз бу? — зўрға овоз чиқариб сўради қиз. — Мени… Нимага сотади?.. Сиз… Ахир… Тоғаси экансиз-ку!..
— Тоғаси?.. — ҳануз кулишда давом этарди Ҳайбатилла. — Мен ҳеч қанақанги тоғасимасман. Жўрабошиман, халоскориман бунинг… Қиморда сени бой бериб қўйди, қизгина!..
Мунисанинг ранги оқариб, кўз олди қоронғилашди. Алдагани учун, қиморбозлигини, ёмон одам эканини шу пайтгача яшириб келгани учун ҳозирнинг ўзида Ниғматни юмдалаб ташламоқчи бўлди. Аммо гавдасини қимирлата олмади, оёқлари ўзига бўйсунмади. Ич-ичидан отилиб келаётган фарёдни аранг тўхтатиб, жонсизгина пичирлай олди.
— Мараз… Пасткаш…
— Майли, опоқ қиз, — дея уни юпатган бўлди Ҳайбатилла бироз жиддий тортиб, — бўлар иш бўлган… Бизнинг кўчага кирганларнинг чиқиши жуда қийин бўлади…
— М-мен ҳозир… Милисага бораман!.. — Муниса энди деярли бор овозда йиғлаганча, титраб-қақшаб орқага тисарилди. — Номусимни оёқости қилгани учун…
— Ҳай-ҳай-ҳай!.. — Ҳайбатилла эшик томон йўнала бошлаган Мунисани елкасидан ушлаб ўзига қаратди. Шу орада деразага орқасини бериб ер чизаётган Ниғматга хўмрайиб олишниям унутмади. — Номусим дейсанми?.. Демак, сени шу нарсага эришиш учун уйланаман деб ишонтирган, шундайми?.. Яхши-и… Зап вақтида айтдинг… Фақат… Милисага бориб ўтириш шартмас, ҳа!.. Ўзимиз берамиз жазосини… Қани, бу ёққа юр-чи!.. Бошидан гапириб бер-чи!..
Муниса ҳеч нарсани англамаган кўйи Ҳайбатилланинг ортидан юрди. Нариги хонада уни нималар кутаётгани эса, ёлғиз Худога аён эди.

«ҲУЖУМ»

Қирққа кириб, деярли ярим умрини қамоқхоналарда ўтказган Ҳайбатилла ҳеч нарсадан қайтмасди. Ҳамтовоқлари ҳам унинг турмалардаги «ибратли тарихи»ни яхши билганликлари учун ҳеч қачон юзига тик қарай олишмасди. Давраларда Ҳайбатилла жўрабошининг айтгани-айтган эди…
У Мунисани ичкари хонага олиб киргач, қиладиган ишларни хаёлан режалаштирди: «Демак, ҳозир қизни тотиб кўради-да, кейин «шогирд»ларга Ниғматни тинчитишларини буюради. Чунки, ўз аёлини сотган одам ҳеч қачон «разборчи» бўла олмайди…»
— Қани, опоқ қиз, бери кел-чи!.. — Ҳайбатилла ўта хотиржамлик билан кўйлагини ечиб Мунисанинг елкасидан тутди.
— Нима қиляпсиз?.. Қўлингизни тортинг!.. Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман… — Муниса титраб-қақшаб ўзини четга тортди.
— Ноз қилиб қаергаям борасан?.. Ахир, эркак кўрган…
— Йўқол, исқирт!.. — Овозининг борча қичқириб эшикка ёпишди Муниса. — Мен… Ҳозир одамларни чақираман!..
— Ҳали шунақами?.. — Бу қадар совуқ муомалани кутмаган эркак жонҳолатда қизни диванга итариб юборди-да, эшикни очди. — Ниғмат, буёққа кир!..
— Ҳа, ака… — Йўлакда кетма-кет сигарет тутатиб, у ёқдан-бу ёққа бориб келаётган Ниғмат Ҳайбатилланинг қаршисида пайдо бўлди.
— Манави манжалақини ушлаб тур!
— Хўп бўлади, ака!..
— Йў-ўқ!.. Йўқол!.. Тегма менга, ҳезалаклар!..
— Нима-а?.. Ҳезалак?.. — Бундай ҳақоратга кўникмаган Ҳайбатилланинг кўзлари қонга тўлди. Нима қилмоқчи эканини ҳам унутиб кутилмаганда Мунисанинг юзига мушт туширди. — Ҳезалакмиш… Кўрсатиб қўяман сенга!
Ҳайбатилла бир оғиз ҳақоратли сўз туфайли Мунисани аёвсиз тепкилайверди. Албатта, Ниғмат ҳам қараб тургани йўқ. Жўрабошига

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Mен… Ниғмат билан… Йў-ўқ, айтолмайман, ойи, айтолмайман!.. Тилим бормайди-и!!! — Муниса тўсатдан овозининг борича додлаб юборди. — Кечиринг, ойижон!..
— Қўй, она қизим, ўзингни бос!.. Ярим кечаси шовқин кўтарма, қўшнилар эшитади-я…
Маҳбуба опа гап нимадалигига тушунолмай, ҳарчанд асабийлашмасин, қизининг кўз ёшларига тоқат қила олмади. Уни елкаларидан босиб юпатишга тушди.
— Бунинг ўрнига, менга ётиғиминан тушунтир… Ахир, онангман-ку!..
— Мен… Ниғмат… Ниғматминан ётиб қўйдим… — Бу гапни Муниса зўрға, тутилиб-тутилиб айтди.
— Нима дединг?.. Ё-ётиб қўйдинг?.. Қ-қанақасига?.. Сен-а? — Маҳбуба опанинг кўзлари пирпираб қизини ўзига қаратди. — Шу гапларни ўзинг гапиряпсанми-а?..
Муниса ортиқ ҳеч нарса деёлмади. Дейишга ўзида куч топмади. Маҳбуба опа эса, ҳаммасини англаб етгач, бошига гурзи тушган каби телбаларча хонани айланарди. Шу лаҳзада ёлғиз қизининг аҳмоқона қилмишидан жазавага тушиб, унга танбеҳ беришни ҳам, муштлаб-муштлаб ташлашни-ю ёки бўлмаса овутишни ҳам билмасди.
— Вой, энди нима қиламан-ан?.. Биттагина қизим шарманда қип қўйса, дардимни кимга айтаман?.. Ҳой, қайсар бўлмай ергина юткур, бошида сенга нима дегандим?.. Ўша иттумшуқ, бекорчига илакишма демаганмидим?.. Йў-ўқ, ҳозир уйига бораман… Чотини йиртаман ўшанинг!..
— Йўқ, бормайсиз!.. — рўмолини бошига ташлаб ташқарига йўналган ойисининг йўлини Муниса тўсди. — Ўзи келаман деб айтди… Икки кундан кейин совчи жўнатаман деди…
— Келиб бўпти, билдингми, келиб бўпти… Ўша ҳезалакка ишониб бир умр бахтсиз қоласан ҳали сен ўзбошимча!..
— Ундай деманг, жон ойи. Ниғмат акам ҳезалак эмас… Қалбимни парчаламанг!.. Уни севаман, ахир!..
— Ҳе, севмай ҳар бало бўлгин!.. Бор, кўзимдан йўқол!
Она-да, шунча ҳовлиқиб, сал қурса, тўхтаб қолаёзган юраги қизининг бир оғиз гапи билан тинчлангандек бўлиб, ўзи секин йўлакдаги курсига чўкди. Қизининг ётоғи тарафга қараб-қараб олаётган бўлса-да, икки кун ўтиб уйига совчилар келишига, ҳарқалай, ишонди.

ВАСВАСА

Ниғматнинг қайсарлиги, бемеҳрлиги бошига етди. Ёшлигидан қиморга муккасидан кетганди. Бир жойда ишлаб, ёлғизқўл онаизорнинг қўлтиғига кириш ўрнига ҳамтовоқларига қўшилиб, «разбор»ларга бориб кўплаб бегуноҳ одамларнинг дилини оғритганди. Кўпчиликнинг қарғишини олганди. Бугун ўша қарғишлар ўқдай келиб тегди… Қилар ишни қилиб, энди қай йўл билан Мунисанинг кўзидан, таъқибларидан халос бўлишни билмай турганида, қиморда катта пул ютқазиб қўйди. Нақ мингта кўкида… Бу Ниғмат учун катта пул… Нимаям қила оларди?. Яшаб турган уйини сотиб юбора олмайди. Ойиси соттириб бўпти!.. Рўзихон опадан оладими?.. Бе, рўзғорни аранг эплаётган она шунча пулни қайдан олсин?!
Ич-етини алам тирнаб ташлаган Ниғмат ўзини ютиб қўйган Сатим қийшиққа (бу ҳам Ниғматнинг шерикларидан биттаси. Кўзи сал ғилайроқ бўлгани учун шундай деб чақиришарди) юзланди.
— Оғайни… Шу… Пул ўрнига бошқа нарса берсам-чи?..
Бир бурчакда берилиб наша тутатаётган Сатим қийшиқ истамайгина Ниғмат томон қаради.
— Ниманг бор ўзи?.. Ёмон чайналдинг-да ўзингам!..
Ниғмат бироз тараддудланиб қолди. Ҳақиқатан, бу гапни ҳамманинг олдида айтиш ноқулай. Бироқ, ҳозир аниқ бир ваъдасини бермаса, чиқиб бўпти ташқарига. Сатим ҳарқалай жўрабошига ундан кўра яқинроқ. Қолаверса, «разборчи» деган номи бор. Қаёқдаги пулни деб шериклари билан аччиқ-тизиқ гапларга бориб ўтириши яхши эмас. Бу нарса, барибир, яхшиликка олиб бормаслигини билади.
— Биласанми… Зўр қиз бор… Қиз эмас-ку, лекин яхши нарса Уёқ-буёғига ўзим «отвечат» қиламан…
Сатим ҳам анойи эмасди. Бу кўчага киргандан бери турли-туманини кўриб юборган. Фақат… Ниғматнинг дидини биларди. Бирор кўзга яқинини топган шекилли, деб хаёл қилди.
— Оббо сен-ей, — деди кўзларини қисиб, — барибир йўл қидиришингни билгандим… Майли, агар арзиса, опке!.. Фақат эсингда бўлсин, мабодо, ўша нарсанг «мент»ларга гуллаб қўйса…
— Ҳа, тўғри, — бехосдан гапга аралашди бир четда иштаҳа билан кабоб кавшаётган мўйловдор жўрабоши Қосим қайсар. — Бола, ана шу тарафига ҳушёр бўл!.. Кейин… Ўша жононни биринчи бўлиб мен тотиб кўраман. Менга ёқса, қарзингдан қутулган ҳисобланасан. Ёқмаса… Пул топишингга тўғри келади, акаси!..
Сатим ўйламай-нетмай ўрнидан турди-да, Қосимга қуллуқ қил

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳикоя
✍ТОПТАЛГАН НОМУС… (ёхуд йигит қарзи эвазига ўз суюклисини таклиф қилди)


МУҲАББАТНИНГ КЎЗИ КЎР

Муниса яхши кўрган кофта-юбкасини кийди, лабларига, юз-кўзларига Ниғмат акаси олиб берган бўёқлардан сурди. Ўзининг ойнадаги аксига бирпас тикилиб турди. Бўёқдан сўнг чет эл шампуни билан ювилган сочининг товланишига, оппоқ, дўмбоқ юзлари, қалин қошлари, сал қурса, кофтадан чиқиб кетгудек кўпчиб турган кўкракларига маҳлиё бўлди. «Ана энди ҳозир Ниғмат акам кўрса, қотади! — ўзига-ўзи овоз чиқариб деди у. — Тўғри-да, шундай келишган, бўйдор йигитга муносиб бўлишим ҳам керак-да!..»
— Ҳа-а, яна ўшанинг олдига югурмоқчимисан? — Муниса кутилмаган овоздан сесканиб орқасига ўгирилди. Ойиси Маҳбуба опа экан. Ҳали элликка ҳам кириб улгурмаган бу аёл икки йил аввал эрини тупроққа топшириб, буткул чўкиб қолганди. Азбаройи озиб кетганидан ёноқлари бўртиб чиққан, кўз қарашлари маъюс…
— Ойи, у йигитнинг нимасини ёмон кўрасиз-а? — Муниса гарчи ойисининг аҳволига ачинса ҳам, барибир, ҳар сафаргидек эркаланган оҳангда сўз қайтарди. — Бинойидай-ку! Қачон қараса…
— Ҳеч қаерда ишламайдиган одамдан яхшилик чиқмайди, билдингми? — қизини жеркиб берди Маҳбуба опа. — Ёш бола эмассан, йигирмага қараб кетяпсан… Одамминан одамнинг фарқига боргин-да мундоқ!..
— Мен у билан бир мактабда ўқиганман, қанақа одамлигини яхши биламан!..
— Мактабда ўқиганингминан билиб қолмайсан…
— Мен уни яхши кўраман!.. Э, сиз севгини қаёқданам тушунардингиз…
— Ёлғиз боламсан, туртиниб қолмагин, дейман-да, қизим!.. — Маҳбуба опа ортиқ ҳеч нарса демади. Бошини хам қилганча балконга ўтиб кетди. Муниса эса, гўёки ҳеч гап-сўз бўлмагандек, сумкачасини қўлига олди-да, учрашувга ошиқди.

НИҒМАТ

У йигирма беш ёшда. Кенг елкали, қорачадан келган, новчагина йигит. Ниғматнинг ҳам отаси йўқ. Онаси Рўзихон қайсидир касалхонанинг полини ювади. Топганини рўзғорга ташийди…
Ниғмат анчагина мақтанчоқ ҳам. Айниқса, қачонлардир бокс билан шуғулланганини айтиб, ҳеч қайси ўртоғига гап бермайди. Аммо Мунисага бундай қилмайди. У қадар ёндим-куйдим деб жар солмаса-да, кўнглини олишга, учрашувларга кечикмасдан боришга интилади… Очиғи, шундай ҳурилиқодан айрилиб қолгиси келмайди.
Бироқ… шу бугун нияти бузилди. Онасининг тунги сменага кетганидан фойдаланмоқчи бўлди… Балки барда улфатлари билан ўтириб, пича кайф қилганидан шундай қарорга келгандир… Мунисани бутун кеча олиб қолмоқчи бўлди. «У мени севади… Қаттиқ севади, — хаёлидан ўтказди Ниғмат. — Так-что, раъйимни қайтармайди… Қайтаролмайди… Вообще, қўғирчоқ қилиб ўйнатмасам, нега судраб юрибман уни?..» Ниғмат ҳам «кўча кўрган», замонавий йигитлардан-да, ниятини Мунисага шартта айтиб қўя қолди.
— Бугун бизникига борамиз, — деди у Мунисанинг юзларидан ҳазиллашганнамо чимчилаб, — би-ир мириқиб ўтирайлик!..
Бу гапни эшитиб Мунисанинг ранги оқариб кетди.
— Э, йўқ, бормайман!..
— Нимага? — Ниғмат беихтиёр зарда билан қизни ўзига тортди. — Севмайсанми мени?.. Демак, ҳаммаси ёлғон экан-да?!
— Дарров шунақа дейсиз-а, Ниғмат ака, — Муниса йигитнинг кўксига бош қўйиб, ёлғондакам ҳиқиллаб қўйди. — Уяламан… Ойингиздан уяламан…
— Худога шукр-ей, — оҳ тортиб Мунисани ўзига қаттиқроқ тортаркан, Ниғмат узоқ-узоқларга тикилиб мамнун жилмайди. — Мен сени айниб қолдингми деб ўйлабман… Қўрқма, ойим ишда, иккаламиздан бўлак ҳеч ким бўлмайди, кетдик, кеч бўп кетмасин!..
Муниса ҳар галгидек ишқ ўтида ёниб, йигитнинг ширакайфлигига ҳам эътибор қилмади. Ўзини олдинда нималар кутаётганини ўйлаб кўрмади. Чунки у ўзининг илк муҳаббатига — қалбини қайноқ ҳислару, турли ширин ваъдаларга кўмиб ташлаган Ниғматга қаттиқ ишонарди.

ВИСОЛ ВА АЙРИЛИҚ ОРАСИ

Севгининг кўзи кўр. У вужуд ёниқ пайти ҳеч нима пайқамайди, кўрмайди. Йўлида учраган ғовларни эзғилаб, топтаб кетаверади. Мунисада ҳам шундай бўлди. Ниғматнинг шинамгина, одмигина квартирасида ўтириб, нега йигит столни ноз-неъматга, ичкиликка тўлдираётгани ҳақида ўйлаб кўрмади. «Мени меҳмон қилгиси келгандир-да!», деб хаёл қилди… Хуллас, улар бир соатча еб-ичиб ўтиришди. Вақт ҳам хуфтонга етди. Ниғматнинг яна-да кайфи ошди, ҳирс тўла кўзлари тобора ўткирроқ чақнади. Мунисага шампан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фариза, энди сен хам угилми, кизми тугиб берсанг, бор будимни сарфлаб элга дастурхон езардим.
Фариза кайнонасига бир суз демай, йиглага-нича хонасига кириб кетди. Унинг ортидан Аса-тилла кирди.
- Азизам, йиглама. Мен сенинг куз ешларингни куришни истамайман, -деб Асатилла уни багри-га босди.
- Худойим бизга фарзанд бермаетган булса, ме-нинг кулимдан нима хам келарди, - Фаризанинг упкаси тулиб йиглади.
- Тинчлан, куп сикилаверма. Эртага ойим айтга-ндай шахарга бориб тиббий текширувдан ута-миз. Керак булса даволанамиз хам. Хали хам-маси яхши булади.
Духтирларнинг "Кариндош экансизлар, сиз-лар фарзандли булолмайсизлар", деган хулоса-сини эшитишгач, Асатилланинг ичи зил кетди.
Шифохонадан уйларига кайтгунча Фариза хам чурк этмади. Унинг ичи шундай тулиб кетган эдики, дарвозадан айбдорона бош эгиб кирди-да, нима гап дегандай савол назари билан ти-килиб турган кайнонасига:
- Ойижон, мен бунга чидолмайман, барча орзу-йингиз саробга айланди, - деганича уввос со-либ йиглаб, етокхонаси томон югурди.
Асатилла ойисига текширув хулосасини айт-ди:
- Ойи, биз фарзандли булолмас эканмиз.
- Вой болам, унака демагин. Хали ешсизлар, ха-ммаси олдинда.
- Йук, такроран топширилган анализларга хам ташхис жавоби куйилган. Нима киламиз энди?
- Билмасам, болам, ахир канчадан-канча карин-дошлар бир-бирига киз бериб, киз олиб етибди. Фарзандлари хам бор.
Зулфия холанинг кузларида беихтиер еш кал-кди, бир оздан сунг:
- Болам, мени кечир, ушанда гапингга киришим керак эди, - деди зурга.
- Мен-ку майли, Фариза буни кутара олмайди. У мени деб умрини утказиши керак эмас. Ахир, хаетинг мазмунини фарзандлар ташкил килади
Узингиз биласиз-ку, фарзанд эр ва хотин урта-сидаги муносабатни мустахкам богловчи риш-та.
- Иккингизнинг хам хаетингизни увол килдим-а. Зулфия хола румолининг учи билан куз ешла-рини артиб, бир нуктага тикилиб колди.
- Майли, бир гап булар. Фариза билан гаплашиб курай-чи, - деди Асатилла етокхона томон юра-ркан..
Дили хуфтон булиб, карахт холда уйига кириб келган Асатилла хотини унинг буйнига осилиб йиглаб юборганини куриб, кунгли бузилиб кет-ди. Ичидагини сиртига чикармасликка уриниб, Фаризани юпатишга уринди.
- Куй, йиглама, узингни бос! Тинчлангин...
- Мен бунга ишонмайман! Ишонмайман!
- Жоним, духтирларнинг гапига эьтибор берма. Хали курасан, фарзандларимиз, неваралари-миз ховлимизни тулдиради. Уларга хай-хайлаб чарчайсанам. Кани, куз ешларингни артингчи, булмаса мен хам йиглаб юбораман.
- Уз кулокларимга, кузларимга ишонмайман, - узини йигидан тухтатолмади Фариза. - Нахотки биз фарзанд куролмасак.
- Сен хеч качон тушкунликка тушмагин. Бир хар кандай вазиятда хам бирга буламиз. Сенинг бир томчи куз ешингга бу дунени алишмайман.
Астойдил Оллохимга илтижо килайлик. Бизга сабр бериб, муродимизга етказсин.
Асатилла йигидан ковоклари шишиб кетган хотинини багрига босди..
- Ахир, фарзандсиз яшашдан маьно нима?
- Куйсангчи шунака гапларни. Юрагимни эзма.
У хотинига яна нимадир деб тасалли бермокчи эди-ю, аммо узининг хам бугзига бир нима ти-килгандай булди..
- Хозир келаман, - деганича ховлига чикди.
Асатилла чикиб кетгач, Фариза енида шундай умр йулдоши борлигидан таскин топиб, холсиз-ланганча утириб колди. Кузларини эшикка ти-киб, эрининг еки кайнонасининг кириб келиши-ни кутди. Лекин у кутган хол руй бермади.
Бу хабардан Фаризанинг уйдагилар хам хабар топгач, каттик изтиробда колишди. Хаммадан хам, отаси куп ташвиш тортди. У бир кизи Фа-ризани, бир синглиси Зулфия уйларди. Нима килиш керак? Кандай килсаки икки томон хам бир-биридан рози булади. Лекин фарзандлари-нинг келажагини хам уйлаши керак-ку!
Нихоят, улар ажрашишлари керак, деган бир карорга келинди. Асатилланинг хаетида энди мазмунсиз кунлар бошланди. Бора-бора елгиз-лик жонига тегди. Кишлок кузига тор курина бошлади. Кунглига таскин берувчи бирон нар-са тополмагач,Тошкентга кетишга, у ердан иш топиш учун уртоги Сирожиддиндан ердам сура-шга карор килди.

Сирожиддин унинг ишга жойлашишига ердам берди. Биринчи бор уртогининг тугилган куни муносабати билан унинг хонадонига борганида
утирганларга елиб-югуриб хизмат килиб юрган синглиси

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Ишингиз юришмаяптими, мусибатлар сизни қийнаяптими, унда буни албатта тингланг! 😢

🎤 Шукуруллоҳ домла

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😬99% odam xato javob berisharkan.

😯Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang.
Buyerda kim ofes egasi ❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЗКОР ХАБАР❗️

РАЙХОН ВА ЙИГИТАЛИНИНГ АЖРАШИШ САБАБИ СИР ТУТИЛГАН ЭДИ 😱

ЙИГИТАЛИ ОШКОР КИЛДИ ЧИДОЛМАДИ ДАХШАТ

ХАММА ХАЙРОН КОЛМОКДА

КУРИШ УЧУН👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️ЭРИНГИЗНИНГ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШНИНГ 1001 ХИЛ ЙЎЛИ ❤️❤️

❤️❤️МАЬШУҚАЛАРНИНГ 1000 ХИЛ СИРЛАРИ ❤️❤️

❤️❤️САМАОЦЕНКАНИ КЎТАРИШ СИРЛАРИ❤️❤️

💋💋ГЎЗАЛЛИК УЧУН ТАБИИЙ МАСКА ВА УХОДЛАР 🥰

💋💋Сизнинг кундалик ҳаракатингиз албатта зўўр натижага олиб келади

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

эрини куриб, бир лахза тошдай котди. Сунг кат-тик огрик хуружидан булса керак, инграганича ерга чузилиб етган куллари билан унинг кулла-рини ушлашга уриниб ерни пайпаслай бошлади
Асатилла буни сезиб, аелнинг кулларини ушла-ди. Жон талвасасида етган тана бир калкиб тугди. Шу топда, Мухайенинг аьзойи бадани ти-трар, куллари билан Асатилланинг кафтларини каттик чангаллаб, унга нимадир демокчи булга-ндай лаблари пичирлади-ю, лекин овози чикма-сди. Нима килишини билмай, шошиб колган Асатилла эса аелнинг пешонасидан окаетган конларни артишга уринди. Аммо зум утмай, Мухайенинг кулларидан куч кетиб, шилк этиб ерга тушди. Кузлари эса мовий осмонга кадал-ганча очик холда котиб колди. Содир булган бу дахшатли вокеадан Асатилланинг этлари муз-лаб, бадани жимирлаб кетди.

Асатилла Тошентдаги институтлардан бирида укир, дарсдан буш вактларида шахарнинг чек-касидаги жойлашган ошхонада тирикчилик ташвишда тугри келган ишни бажариб юрарди.
Соглом, бакувват, гайратли йигит эди. Талаба-лик даври куз очиб-юмгунча утди-кетди.
У чунтагида диплом билан Самаркандга, киш-логига кайтди. Бирок хар канча уринмасин узи истагандай ишга жойлашолмади. Бир куни эр-лабки нонуштадан сунг онаси Зулфия хола:
- Углим, дея гап бошлади, сени Акбар тогангни-нг кизи Фаризага уйлантириб куйсам девдим.
- Нима? - Асатилла урнидан туриб кетди. - Мен сизга уйланаман деб айтдимми?
- Утир жойингга! - Зулфия хола углига эьтироз-га урин колдирмай амр килди. Асатилла жойи-га чукди.
- Фаризасининг нимаси емон? Бегона эмас. Бир каричлигидан биласан. Саранжом-саришта, мехнаткаш киз. Бунакасини тополмайсан, - де-ди онаси муросага ундаб.
- Ахир, тушунсангиз-чи, - гап унда эмач, - деди Асатилла хуноб булиб. - Уша Фаризангизни хеч ким емон деяетгани йук. Мен факат уни уз син-глимдай кураман, холос. Унга уйланиш етти ух-лаб тушимга хам кирмаган. Мен ахир...кандай килиб...Йук, булмайди!
- Булмаса, фалончининг кизини яхши кураман, ушани олиб беринг, де. Кунглингдан жой олган бирор киз борми?
- Хали бу хакида уйлаб курганим йук.
- Курдингми, сенга колса уйланиш хали бери хаелинггаям келмайди. Кимга кийин, бу екда менга кийин. Отанг тирик булганида хам майли эди. Бир бева-да, углини уйлантириб куйишга курби етмаяпти, деб кариндош-уруг, одамлар гап-суз килаяпти. Чунки кишлокда сен тенги уйланмаган йигит колмади. Ана, дустинг Мурод хам учта болали булди. Яна бу екда уканг, синг-линг хам кетма-кет етилиб, тайер булиб тури-шибди. Кузим очиклигида сенларни уйлаб-жой-лаб куйиш, менга хам фарз, хам карз. Неча кун-лигим колди, елгиз Оллох билади.
- Бекорчи гапларни куйинг энди, - деди Асатил-ла асабийлашиб. - Булмайди дедимми, булмай-ди.
Зулфияхола хеч нарса демай охиста унидан турди, айвондан ута туриб, устунга бир лахза суянди-да, сунг ичкаридаги уйга кириб кетди. Бир оздан сунг ичкаридан унинг йиглаган ово-зи эшитилди. Асатилла бундай булишини кут-маганди. Бир лахза гангиб колди. Шу тобда онаси кузига янада муштипар, хокисор ва ожи-за булиб куринди. У худди чуг устида утирган-дай безовталанди. Бу холатга ортик токат ки-лолмай урнидан турди-да, онасининг енига кир-ди. Бориб унинг куксига бошини куйди. Зулфия хола юзидан окиб тушаетган куз ешларини ру-молининг учи билан артдида, углининг сочла-рини силади.
- Углим, менга хам осон тутаверма. Ахволимни узинг куриб турибсан. Бу еги беш кунлигим борми-йукми, худо билади. Тириклигимда хам-маларингни жой-жойларингга куяй, дейман. Сен эса тунгичимсан. Энди отангни урнини босиб, огиру енгил кунларимда енимда тури-шинг керак.
Бу сузлар Асатилланининг кунглини юмшатиб юборди, шекилли:
- Ойижон, майли булмаса, билганингизни кили-нг, - деганини узи хам сезмай колди.
Шу куниек, Зулфия хола совчиликка борди. Аммо иш пишмади. Акасидан "Кизимиз хали еш, турмушга хали тайер эмас, колаверса, уни укитиш ниятимиз бор", деган жавоб эшитди. Зулфия хола хам шаштидан кайтмади..
- Фарзандларимиз бир-бири билан гаплашиб куришсин. Агар юлдузи - юлдузига тугри келса, туйни бошлайверамиз. Кизимиз еш деб утира-сизми, акажон. "Бегонадан узингники афзал", дейишган ота-боболаримиз. Фаризани уз кизи-мдай яхши кураман, унга бор мехримни берган-ман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟠🟠🟠🟠🔴🔴

🔴 Дарсини батафсил ўрганишни истасангиз хозироқ телеграм каналимга уланинг.

🔴 Ва тикувчилик сирларини биринчилардан ўрганинг
🔴🔴🔴
/channel/DinaraTurayevabepulvebinar/280

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АРМОН

Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса эди».

Рўзимат ака ёноғига томган кўз ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди…

Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган, ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди. Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди.Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам рахмат.

Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди.

Ёшликдан дўст тутинган тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим.

— Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?!

Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди.

— Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди.

Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб, суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди.

-Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди.

— Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди.

-Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб қўясан.

Рўзимат бир онасига, бир ерда ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди.

Орадан бир йил ўтди. Ота-онасининг насиҳатлари таъсир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди.

Маржон хола ўғлидаги бу ўзгаришларни кўриб, ич-ичидан қувонар, пайт пойлаб, хали албатта ўғилли бўлишини,

Читать полностью…
Subscribe to a channel