Эркакнинг нафсониятига тегадиган иш қилманг!
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан тортишиб қолдик, мен бақирдим ва жаҳл устида ўзимнинг телефонимни деворга отиб юбордим. Телефоним бузилди. 3-4 кун ўтгач, турмуш ўртоғимдан: «Телефонимни тузаттириб бера оласизми?» деб сўрадим. «Йўқ», деб жавоб қилдилар. Мен: «Ўзим тузаттираман», дедим. «Мен тузаттириб бермайман ва ўзинг тузаттиришингга ҳам рухсат бермайман, мен олиб берган нарса сенга бир тийин-ку», деб жавоб бердилар. Мен: “Ундай бўлса, рози бўлмасангиз ҳам, тузаттириб олавераман, сиз олиб берган бўлсангиз ҳам, бу менинг шахсий буюмим, сизга бақирганим нотўғри бўлди, узр”, дедим. Сўнг савол бердим: “Майли, жаҳлингиз чиққани учун “Тузаттириб бермайман” деганингизни тушунаман, лекин менга “Тузаттирмайсан”, дейишингизнинг сабаби нима? Менинг қийналишимни кўриш сизга нима беради?"
Уларнинг бундай тақиқ қўйиб, менинг қийналишимни кузатиб туришлари қанчалик тўғри? Ўз пулимга сотиб олган кровать, шифонер, стол-стулларни ҳам ишлатишимга рухсат бермаган эдилар. Ўшанда: “Гуноҳкор бўлиб қолманг, ўзим олган нарсаларни ҳам ишлатишга рухсат бермаяпсиз, ўзингиз ҳам шароит қилиб бермаяпсиз”, деганимда, “Гуноҳкор бўлсам, ўзим жавоб бераман”, дегандилар.
Жавоб:
Бу ерда муомала услуби хато. Агар ҳар бир ишни шундай муҳокама қилинадиган бўлса, яхши натижага эришилмайди. Аввало, бақириш ва телефонни отиб синдириш одобга зид ҳолат. Қолаверса, эркакнинг нафсониятини синдирадиган иш. Бу хатони тан олиш, чин дилдан узр сўраш ўрнига келгуси гапларда яна ҳуқуқ талаб қилиняпти. Эркак сиздан уни ҳурмат қилишингизни, устун кўришингизни, хато содир бўлганда, чин дилдан надомат чекканингизни кўришни истайди. Бу нарсаларни топмагач, сизга ўзи буни билдириш мақсадида юқоридаги гапларни айтади ва тақиқларни қўяди. Эрдан келадиган жавобга кўпинча аёлларнинг ўзлари сабаб бўладилар.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин! - дея уларнинг билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз! - дейди. Ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди: "Отам, онам, турмуш ўртоғим, болаларим..." хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин! - дейди устоз.
Аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!Ҳ- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишининг исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир! - дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўртоқ ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин! - дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим! - дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларнинг исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандинг исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу менинг турмуш ўртоғим, - дея жавоб берди. Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.
Таъсирли гаплар экан!
Дўст ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлинг.
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!
Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.
Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
ЖАРОҲАТ
Ҳурматли бир инсон яқин ўн йил бир шогирдни тарбиялади: ишга олди, меҳр берди, иш ўргатди, илмини улашди, суянди, ишонди. Шогирд ҳам уни устоз деди. Оғзидан бол томди. Хизматини қилди. Устоз унга ўз корхонасини топшириб қўйди. Аммо шогирднинг хаёли бузилди. Кўрдики, корхона яхшигина даромад келтиряпти. Аммо бу маблағнинг ҳаммаси бошлиқнинг, яъни устознинг чўнтагига кетмоқда. У эса ойлик олиб, унга қаноат қилишга мажбур. Ўйга ботди: “Ўзим жуда салоҳиятли йигит бўлсам! Бу соҳанинг пасту баландини тушундим. Танишлар орттирдим. Шунча кучим ва меҳнатим бошлиқни бойитяпти, холос. Ахир, ўзим ҳам мана шундай иш қила оламан-ку! Ўз меҳнатим мевасини қачонгача бегоналарга бераман? Ўзим ҳам меҳнат қилай, кўкарай!”
Кейин кескин қарор олди ва ишдан бўшаб кетди. У кетаман деганда устоз қулоқларига ишонмади. Аммо ғурури баланд эди, қол демади, бирор сўзсиз кетишига изн берди. Шогирд бошланиши осон бўлганидан шодланиб кетди, дарҳол устоз ҳузурида йиққан тажриба, илм, топган танишларини истифода этди ва айнан ўз мураббийсига рақобат қиладиган корхона очди. Бу хабар устозга етганида кўзлари тинди. Юрагида санчиқ уйғонди. Кўзлари тубида ёш куйди. Куйдирди кўзларининг ичини чўғдек ёш.
Аммо дардини ютди. Ҳеч кимга бир сўз айтмади. Билдирмади. Ҳолбуки, яқинлари ҳолатни кўриб турган эдилар. Устознинг бирдан қадди букилди. Гапларидаги оҳанглар сустлашди. Ҳатто касалхонага тушди. Шифокорлар оғир бир хасталик ташхисини қўйдилар. Шогирд эса устозни унутди ва ўз йўлида тараллабедод давом этмоқда эди.
Устозни йиқитган молу дунё эмасди, уни меҳр бергани, қалбини топширгани шогирдидан бўлган хиёнат йиқитган эди. Унинг юрагига яқин келиб олган инсон нақ юракнинг ўртасига ханжар санчган эди, зотан.
“Ҳайрат ул-аброр”ни ўқиб, унга шарҳ ёзиб, ҳазрат Алишер Навоий изҳорларини муболаға, шеър услуби деб ўйлаганмидим, йўқми деб таҳлил қиламан ўзимни. Чунки мутафаккир шоир инсон қалбидаги изтиробларни шу қадар теран ёритганки, бу изтиробларнинг юздан бирига ошно бўлмаганлар унинг қийматини англай олмайди, балки шоир, шеър, изҳор, бўрттириш қабилидаги баҳо билан чекланади.
Достондаги саккизинчи боб вафо мавзусида. Ҳазрат Навоий нима деб ёзган? Қаранг:
Кимки анга айламадим жон дариғ,
Қилмади жавр улчаки, имкон дариғ.
Ҳар кишиким, қўйдум аёғиға бош,
Жола киби бошима ёғдурди тош.
Войки, юз тош аро ёлғуз бошим,
Чарх соғинмишки, эрур юз бошим.
Маъноси шундай: “Кимни ўзимга дўст тутиб, унга жонимни аямадим, у имкон қадар мендан жавру жафони дариғ тутмади. Муҳаббат билан қайси кишининг оёғига бош қўйган бўлсам, у менинг бошимга дўлдек тошларни ёғдирди. Мен бечоранинг ёлғиз боши юз тош ичида қолди, фалак менинг бошимни юзта деб ўйладимикин?”
Бу байтларни илк ўқиганимда ҳазрат Бобомиз Алишер Навоий одамларга қилган яхшиликларини миннат қилмаяптиларми деган хаёлга борган бўлишим мумкин адабсизларча. Аслида, бу меҳр кўрсатиб, эвазига жонига найза урилгач, оғриқдан тортилган бир оҳ экан:
Меҳр кўп кўргаздим, аммо меҳрибоне топмадим.
Инсон – ғофил. Ўзига қилинган яхшиликни унутса, энди у кўр. Ғофил эмас, кўр. Кўр бўлганда ҳам еган нонини кўрмайдиган нонкўр. Нон бу фақат қорин тўйдирадиган неъмат эмас, нон – қадр, нон – эҳтиром.
Айтмоқчиманки, туз тутган қўлни унутманг. Сиз учун фидо бўладиган устоз ёки дўстингиз борми, ғанимат тутинг. Дунёнинг ҳаммаси биргина дўст билан тенг бўлмайди. Дунё ҳамда вақтнинг барчаси бир инсон қалби билан баробар турмайди.
Бойлик ва сарватни топасиз. Обрў ва эътирбор ҳам насиб бўлар, аммо Сиз учун бугун куйиб, ёниб турган қалбни эртага топа олмайсиз. Уни Сизга Аллоҳ берган эди, қадрламадингизми, Ўзи олиб қўяди ва қайтариб бермайди.
Сиз учун жон фидо этгувчи ҳабибингиз бўлмаса, ҳаётнинг мазмуни қаерда қолади? Яшашнинг қандай маъноси бор? Умрида бир инсон билан жон қадар дўстлаша олмаган одам яшаган ҳисобланадими? Арзийдиган бир мураббий ва дўстга садоқат сақлай олмаган, аксинча, унга хиёнат тиғини урган киши ўзи ким? Ҳеч ким. Исм билан чақиришга ҳам, назар солишга ҳам, ҳазар қилишга ҳам арзимайдиган бўшлиқ, унутилишга маҳкум яратиқдир.
· Акром Малик
#китоб_дўконидаги_ёзув
(Китоб) ўқимаса, кўнгил қўйма!
Кўнгил қўйдинг ҳам дейлик, УЙЛАНМА!
Уйландинг ҳам дейлик, қурбонинг бўлай (ундан) фарзанд орттирма!
#кўчирилган
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/gieshalar_siri/8989
/channel/gieshalar_siri/9009
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/s9/sustav/pro/17
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/s9/sustav/pro/17
http://dexpress24.tilda.ws/s9/sustav/pro/17
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
#ибрат
Эркак пастда илон борлигини билмайди. Аёл эркакнинг устидан тош босаётганини билмайди.
Аёл: "Ҳозир йиқиламан. Кўтарила олмаяпман, чунки мени илон чақволади! Нега у мени қутқаришга харакат қилмаяпти?" деб ўйлайди.
Эркак: "Оғриқдан қийналдим, уни кўтариб туришга бор кучим билан харакат қиляпман! Нега у ўзи озгина харакат қилиб тепага чиқишга интилмайди?" деб ўйлайди.
Яқин инсонингиз ҳар доим қандай ҳолатда ёки қандай босим остидалигини билмайсиз, у ҳам сизни чарчаганингиз ёки дилингиз оғригани ҳақида билмаслиги мумкин.
Бу ҳаёт ва муаммолар қаeрдан чиқмасин, ишдами, дўстлар биланми, оиладами — бир бирингизни тушунишга, компромисс топишга, ғамхўр бўлишга ҳаракат қилинг.
Уша болакай менга куйидагича жавоб берди:
-- Мени онам кутаяпти.- дерди.
Карасам хакикатдан хам болакай борадиган кабр олдида бир аёл утирганлигига кузим тушди. Болакай хам бориб уша аёлнинг ёнига бориб утирди. Улар бир бирлари билан гаплашишарди, аммо мен узокда булганлигим сабаб нима хакида гаплашишаётгани менга эшитилмасди. Шунда мен узимча уйладимку, биргалашиб, бобоси ёки бувисиними,балки кабрда уни эри ва отаси ётган булса зиёрат килгани келишгандир деб уйладим.
У аёл хали жуда ёш ва гузал хам булиб, угли эса отасиз колган, деган уй хаёлимдан утди. Бир куни мен шеригим билан уша болакай ва аёл хакида гапириб бердим. Уни айтишича у хам уша болакайни куп маротаба учратганини аммо уни онасини кузи тушмаганлигини айтди. Бир куни уша болакайни келаётганини курдим. У мен билан жуда илик саломлашди, мен уни кетишини кузатиб турдим. Кетгач, кизикиб уша кабр томон йул олдим. Уша кабрда ким ётибди экан. Узимни шубхали саволларимни аниклаштириш учун хам бордим. Чунки мен хеч качон дарвозадан хеч канака аёл кирганини курмагандимда. Доим углини кабр ёнида кутиб утирганига гувох булгандим. Факат хайрон колган куйи елкамни кисиб узимга таниш булган йулакдан уша кабр ёнига бордим.
Мана уша кабр, якиндагина она бола шу кабр ёнида утирганини кургандим. Якинлашиб келгач, кабртошидаги расмга эътиборимни каратдим. Карадиму, шу онда шок холатига тушиб, юрагим тез тез уриб, бошим айлангандек була бошлади. Товба килдим, Астогфурулло..... уша мен курган аёлни расми турибди. Уша мен боласи билан курган онани расми эди. Кабр тошига ёзилишича, уша аёлни улганига бир йилдан ошибди. Мана шу вокеадан сунг арвохлар, рухлар борлигига яна бир бор ишонч хосил килдим ушанда.
Кечга якин уша аёл рак касалидан жуда ёш холда улганлигини билдим. Унга йигирма туккиз ёш булган экан улганида. Онаси улгандан сунг, туккиз ёшли угли ёлгиз колиб кетганлиги сабаб уни мехрибонлик уйига топширишибди. Бола эса у ердан хам кочиб келиб кишлок чеккасидаги бир кулбада бир кампирникида яшаркан. У хар доим онасини кабрини зиёрат килгани гул олиб келаркан. Оналик мехр, улимдан хам кучли эканлигига ишонгандим уша пайт. Болакай она мехрига зор булганида онасини кабрига келаркан. Онани рухи хам уз навбатида углини кургани чикаркан. Кузга якин уша бола кабристонга келмай куйди. Бир икки кун утгач уша аёлнинг кабри ёнида янги кабр пайдо булганлигига кузим тушди. Болакайни онасини ёнига дафн килишибди. Улар энди доим бирга. Унга нима булганлигини сабабини билолмадим. Балки уша болакай ёлгизликдан кийналиб, онаси билан бирга булишга интилгандир. Мана шундан бошка арвохни мен курмадим.
Утганларни охирати обод булиб, кабрлари нурга тулсин Аъмин.!
@ibratli_sozlar
– Эртак айтиб берайми? – чучвараларни қозонга солиб бўлгач дейман унга.
– Ҳа, ҳа! – ўрнида чаққонгина сакрашга тушади у. – Сиз ростданам бувимга ўхшаркансиз, бувим кўп эртак айтиб берардилар, эшитиб ухлаб қолардим. Ойим айтмайдилар, чарчаб, ухлаб қоладилар доим.
– Айтиб бераман, фақат бир шартим бор, эртагимда иккита қиз бор, бири ақлли, бири ақлсиз. Сен ақллисига ўхшашга ваъда берасан.
Бошчасини иякчасига қайта-қайта эггач, унинг онаси билан суҳбатимиздан олган хулосам ва режамга биноан “Зумрад ва Қиммат”ни айтиб бердим, фақат сал ўзгартириб. Яъни Зумрад ақлли ва зийраклиги, сўраганини онаси бажармаса қайтиб сўрамаслиги, “хўп бўлади” дейиши, ана шу фазилатлари боис сеҳргар кампир уни қимматбаҳо либос ва тақинчоқлар тўлдирилган сандиқ билан сийлагани, Қиммат эса унинг акси экани, сўраганини онаси қилмаса кечгача йиғлаб, хархаша қилавериши, бунинг эвазига сеҳргар кампир аждарҳо солинган сандиқни совға қилгани, ваҳший уни ютиб юборгани, ўша зараркунанда ҳозир Қимматга ўхшаган қизларни излаб юргани, Зумрадларга зарар етказмаслигини айтдим...
– Овқатим қўлинг теккани учун бирам ширин бўлибди-ки, – кўзимни хиёл юмиб, бошимни чайқатиб дейман унга овқатланаётиб.
Хурсандлигини кўрсангиз. Сўнг фаромушроқ бўлиб сўрайди:
– Холажон, ростдан ҳам Қимматхўр илонлар борми?
– Албатта, қизим.
– Мен энди ойимдан туфлимни олиб беринг, деб бир мартагина сўрайман (кўрсатгич бармоқчани кўрсатади), йўқ, десалар, хўп бўлади ойижон, дейман.
– Баракалла қизим! Бошқа истакларингни ҳам бир мартагина сўра хўпми?
– Хўп бўлади!
Иккимиз оватланиш сўнггида дастурхонга тўкилган ушоқларни териб-териб едик-да, неъматларимизга шукр қилиб, юзимизга фотиҳа тортдик. Биргалашиб идиш-товоқларни ювдик. Сўнг митти ёрдамчимнинг онасига ҳам бир косагина таом олиб тушдик.
Аммо негадир эртаси, индин ва кейинги кунлар ҳам ўтдики, уларни овози чиқмади. Кўчиб кетишганга йўйдим.
Адашган эканман, кечагина ишдан қайтишда ёнбош кафени ёнидан ўтаётсам бўйчасидан баланд супурги билан йўлакларни тозалаётган қизалоққа кўзим тушди. Қарасам, ўша қизалоқ! Ишига берилиб кутганидан атрофга қарамас, ўзига ўзи сўзларди: “Бир бор экан, бир йўқ экан, Зумрад билан Қиммат бўлган экан. Зумрад ақлли, одобли, сўраганини онаси бермаса қайтиб сўрамас, аксинча қўлини кўксига қўйиб, мана бундай эгилиб, (супургига таяниб, етти букилди) хўп бўлади, деркан...”.
Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА
@ibratli_sozlar
Oppoq varoqqa bir qora (.) nuqta qo‘yingda, so‘ng odamlardan varoqda nima ko‘ryapsizlar? deya so‘rang! qora nuqta ko‘ryapmiz, deyishadi. Varoqning oq tomonlari qayoqqa ketdi?! Ko‘p insonlar ham xuddi shunday, faqatgina xatolaringizni ko‘radilar..
@ibratli_sozlar
Уйланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар:
«Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у зот-нинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган», дедилар.
Улардан бири: «Мен абадул абад тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умрбод рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман», деди. Яна бошқа бири: «Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», деди.
✔️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб: «Шундай, шундай, деганлар сизларми?! Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дедилар» (Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифда уйланиш, оилали бўлиш «ибодат», «тақводорлик» ва «Аллоҳдан қўрқиш» маъноларига зид эмаслиги баён этилмоқда.
Уйланиш Аллоҳ таолодан энг қўрқувчи банда бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас» деганлари имкони бўла туриб никоҳда бўлмаслик, оила қурмаслик мўмин‑мусулмон учун мутлақо тўғри келмаслигини аён этади.
✔️Уйланмай, оила қурмай юриш мусулмонларга хос иш эмас. Чунки Аллоҳ таоло инсон зотини яратган чоғида эркакни ҳам, аёлни ҳам жинсий рағбат билан яратган. Бу рағбат инсон учун, унинг бахт-саодати учун, инсоният келажаги учун керакли нарсадир. Бўлмаса, Аллоҳ таоло инсонни бундай қилиб яратмас эди. Ана шу жинсий майлни пок йўл билан қондириш зарур. Бу эса, шаръий никоҳ орқали амалга оширилади. Аксинча бўлса, турли ноқулайликлар, зарарлар келиб чиқади.
✔️Уйланмай, оила қурмай, жинсий майлни қондирмай юриш инсон табиатига зид ва зарарлидир. Ўзини жинсий алоқадан олиб қочган кишилар ўз соғлиқларига зарар етказибгина қолмай, инсон наслининг қирқилишига, дунёнинг хароб бўлишига сабаб бўладилар.
✔️Шунингдек, жинсий майлини пок йўл билан эмас, ҳаром йўл билан қондириб юрганлар ҳам ўзлари ва ўзгалар бошига, бутун инсоният бошига турли бало-офатлар келишига сабаб бўладилар.
📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Бахтиёр оила" асаридан.
Фоҳиша жаннатга, шайх эса дўзахга тушган экан
Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида,
шундай жавоб келган экан... 👇👇
- Қизим,- деди отаси қалтироқ овозда.
- Ота,- Сумайя дадасини жуда соғинганди, югуриб бориб қучоқлаб олди,- мени кечиринг, дада!
У отаси ҳазар қилади деб ўйлаганди. Йўқ ундай бўлмади. Отаси кечирди.
- Сени яхши кўраман,- деди ота, умрида биринчи марта. Сумайя аввал юрагида илиқлик, кейин жисмида бир оғриқ ҳис этди.
- Иммм,- оғриқдан бўғилиб нафас олганча отасидан ўзини ажратди. Қассобни қўлидаги пичоқ қон эди...
Таъсирли гаплар экан!
Дўст ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлинг.
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!
Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.
Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.
📝МУКОФОТ
(Ибратли ҳикоя)
Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.
Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин.
Амийн 🤲
КЕЧА ВА БУГУН...
....Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.
....Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
....Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.
....Кеча юз йиллар яшайдиган одамдек юрардим, бугун умримнинг сўнгги кунлари ўтаётгандек туюлади.
....Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.
....Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирадиган бўлганман.
....Кеча кўп билишга қизиқардим, бугун борига амал қилишга уринаяпман.
....Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан сиқиламан.
....Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.
....Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазил қилишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаъни тўкиладиган ҳазилдан нафратланаман.
....Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.
....Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларниям унутиб қўяётгандекман.
....Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларнинг режасини қилардим, бугун режадаги ишларимни қилиш учун вақт қидираман.
....Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
....Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.
....Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб узоқлашадиган бўлганман.
....Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўлади деб кузатаман.
....Кеча ранжитишса ўзим ҳисоб- китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
....Кеча кўзларимга Кабани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимга Кабани қуришни дуода сўраяпман.
....Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман!
Интернетдан олинди
РАСУЛУЛЛОҲ КЕЛСАЛАР КИМНИ ОЛИБ КЕТАРДИЛАР?!
Бугун Хуфтон намозида бир нарсани ўйладим: қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кириб келсалар. Сафларни ёриб ўтиб тўғри меҳроб томон юрсаларда, сўнгра имомликка ўтсалар.
Бир ўйлаб кўринг-а, Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан эшитмоқдасиз. Қуръонни фаришталарнинг улуғидан қабул қилган зотдан эшитмоқдасиз. Ривоятларда келишича, Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида у кишининг гўзал овозларидан осмонда учаётган қушлар тўхтаб қолишар экан. Энди бир ўйлаб кўринг, сиз Қуръони Каримни Меърож кечасида жамики пайғамбарларга имом бўлиб намоз ўқиб берган зотдан эшитмоқдасиз...
Қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб елкамга қўлларини қўйсалар. Мени қўлимдан тутиб ўзларининг асри саодатларига, йўқ-йўқ, жаннатдаги манзилларига олиб кетсалар...
Ҳаёллар оғушида намоз тугаганини ҳам билмай қолибман. Имом “Ассаламу ъалайкум ва раҳматуллоҳ”, деб ўнг томонга салом берди. Мен ҳам имомга эргашиб салом бердим. Қаршимда улкан жамоат турар эди. Уларнинг орасида олимлар, қорилар, аҳли илмлар, ёши улуғлар, Қуръон таъсиридан кўзи намланганлар бор. Тақвода, одобда, илмда мендан пешқадамлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб кетиш учун бу жамоатдан келиб-келиб мени танлайдиларми?! Ваҳоланки, бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мендан кўра қаттиқроқ яхши кўрадиганлар қанча! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асри саодатларига кимнидир олиб кетадиган бўлсалар ана ўшалардан бирини олиб кетмайдиларми?! Мен намозимни хушуъсиз, Қуръон тадаббурисиз, минг ҳаёллар билан ўқидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу жамоатдан келиб-келиб мени олиб кетадиларми?!
Ҳар бир мусулмон бугун ўзига-ўзи шундай саволни берсин: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонимизга келиб ушбу уммат ичидан биттагина инсонни ўзлари билан жаннатдаги манзилларига олиб кетадиган бўлсалар, ўша инсон мен бўла оламанми? Бу уммат ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига энг кўп эргашаётган инсон мен бўла оламанми? Ушбу замонда хулқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хулқларига энг кўп ўхшайдиган инсон мен бўла оламанми?”
Бу дунёда Расулуллоҳга муҳаббат қўймай туриб, охиратдаги ул зотнинг шафоатларини орзу қилманг. Абу Бакр, Умарлар йўқ замонда Расулуллоҳни ҳаммадан кўра қаттиқроқ яхши кўра олмасангиз, унда Абу Бакр, Умарлар бор кунда Расулуллоҳнинг ҳузурларида нима қиласиз?!
Аллоҳим, бу умматдаги ҳар бир инсонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг муҳаббатлилардан қилгин! 😢
Интернет сарҳадларидан
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
#Ақл_Руҳият
#Tafakkur_qilishingiz_va_insonlarni__oson_ajrata_olishingiz_uchun_tenglama
Ақлли бўлишни ҳамма ҳам эплаши мумкин, бироқ, инсон руҳияти унинг табиатини шакллантиради. Яъни ақл онгни бошқаради, руҳият феъл - атворни. Шу сабабдан кўпгина ақлли кишиларнинг ахмоқона қилиқларига ҳаётда исботлар кўп.
Ақлнинг баъзи хислатлар билан йиғиндиси инсон характерини маълум бир томонга йўналтиради.
Ақл + Кибр = Калтафаҳмлик
Ақл + Очкўзлик = Таъмагирлик
Ақл + Ҳасад = Адоват
Ақл + Таваккал = Журъатлилик
Ақл + Ҳирс = Ҳаромхўрлик
Ақл + Зиқналик = Пасткашлик
Ақл + Мақтанчоқлик = Бетайинлик
Ақл + Манманлик = Журъатсизлик
Ақл + Худбинлик = Маккорлик
Ақл + Ҳис-туйғу = Нодонлик
Ақл + Қўрқоқлик = Масъулиятсизлик
Ақл + Аллоҳдан қўрқув = Одиллик
Ақл + Холислик = Олижаноблик
Ақл + Эътиқод = Қатъийлик
Ақл + Мулоҳаза = Сабрлилик
Ақл + Ғурур = Ориятлилик
Ақл + Самимият = Закийлик
Ақл + Фаросат = Донолик.
Ўз фойдаси учун ақл ҳаммада бор. Яъни шахсий манфаат турганда ҳамманинг ақли ўзи учун яхши ишлайди. Айнан шу нарса унинг нечоғли тафаккур соҳиби эканлиги ва қандай инсонлигини кўрсатади.
Ақл ҳеч қачон ҳаракатсиз турмайди. Унинг доим қанақадир иллат ёки фазилатга мойиллиги бўлади. Шу боис Руҳият яъни феъл - атворимизни мунтазам тарбиялаб боришимиз жоиз-ки, ақлимиз зараримизга ишламасин.
Руҳият фақатгина Яратувчисини таниб, уни ҳис этиб, Унинг розилигини мақсад қилиб ҳаракатланганидагина юксалади.
Барчамизга руҳият камолоти насиб этсин.
#Аёлларга_ҳазил_пост
Ҳечқачон хожангизга қанақадир фалончи аёлнинг ( танишми нотанишми фарқи йўқ ) чиройли ёки оқила эканлиги ҳақида гапира кўрманг.
Умуман бирорта аёлни бирор яхши сифатини эрингиз олдида эътироф этманг. Эркак кишилар фитратида бегона аёлни ҳар қандай таърифини эшитганда ўша аёлга нисбатан ижобий ёхуд салбий тасаввур уйғонади. Айнан шу тасаввур ўша аёлга нисбатан қизиқиш ёки бефарқлик уйғотиб қўйиши мумкин.
Борди - ю, уйғотган ўша қизиқишингиз ижобий бўлса, шу кичкина ишингиз билан ўзингиз билмаган ҳолда жуфтингизнинг миясига “секин портловчи бомба“ни ўрнатган бўласиз.
Куни келиб қачондир ўша аёл билан ўрталарида нимадир бошланиб кетган бўлса, ўзингиздан ўпкаланг. Эркаклар ўзларини қизиқтирган ҳар қандай аёлга бефарқ бўлолмайдилар.
Калласининг бир четида ўша аёлнинг “яхши“лиги ва унга етишиш фикри ўрнашиб қолади. Хуллас, кимнидир мақтамоқчи бўлишдан олдин жавобига тайёрмисиз йўқми ўйлаб кўринг. Ўзингизга жабр қилиб қўйманг.
Чунки рақибангиздан афзаллик жиҳатларингиз 90/10 фоиз бўлса ҳам ўша 10% лик қизиқиш мақталган аёлга эътибор қаратиши учун етарли бўлади.
Албатта бу нарса Сиз жуфтингизнинг қизиқишига сабабчи бўлган рақибангизнинг Сиздан "афзал"лигини охиригача исботлайди дегани эмас.
Шунчаки бу каби кўр-кўрона қизиқиши - қизиқишларига жавоб олгунига қадар Сизга беҳузурлик, ёқимсизлик келтириши мумкин. Ва буни йўналтирувчиси ўзингиз бўласиз.
Дугонам билан эрим менга хиёнат қилишди деб хафа бўлиб юриш нотўғри. Чунки инсонларни фикрлар бошқаради. Хожамизнинг фикрини ўзимиз билмаган ҳолда бошқа аёлга йўналтириб қўйиб, кейин улардан хафа бўлишимизда мантиқ йўқ.
Луқмон Ҳаким ўғлига деди: мен бор ҳикматимни сенга олтита жумлада баён қиламан:
1.Дунё учун унда қоладиган миқдорингча амал қилгин.
2.Охират учун унда бўладиган миқдорингча амал қилгин.
3.Аллоҳ учун унга бўлган эҳтиёжинг миқдорича амал қилгин.
4.Гуноҳ ишларни уларга бериладиган азобга тоқатинг етадиган даражада қилгин.
5.Сўрасанг бирор кимсага муҳтож бўлмайдиган зотдан сўрагин.
6.Аллоҳга маъсият қилмоқчи бўлсанг сени кўрмайдиган жойда қилгин.
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
📝КАБРИСТОНДАГИ БОЛАКАЙ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Иш кидириб юрганимда бир танишим иш борлигини айтиб колди. Нима иш деб у билан гаплашганимда, кабристон коровуллигини айтди. Ёшим хам элликга якинлашиб колганлиги ва огир ишларга энди унчалик ярамай колганлигим сабаб, шу иш менга маъкул келди. Бир томондан савоб иш килишимга имкон хам топилди. Ишим унчалик огир эмас, асосийси кабристонда мол, куй бокишга ва кабристонда дайди итларни юришига йул куймаслик эди. Чунки кабристонни бир томони очик эди. Асосан бу ер тинч ва осойишта эди.
Одамлар бу дунёдан утган якинларни кабрини зиёрат килгани ва кабрларини бегона утлардан тозалаш учун келишади. Кабристон катта булганлиги сабаб биз икки киши коровуллик килардик. Икки кун мен ва икки кун шеригим коровулликда турардик. Коровулхонамизга хамма шароитни килиб куйганмиз. Шеригим етмишларга кирган бува булиб, жуда хотиржам босик характерга эга инсон.
-- Нормамат, кечалари хеч нарсадан куркмаяпсанми? Хар хил товушлар эшитилиши мумкин шу сабабли сен калимангни кайтариб ётавер. Узи жимиб колади. Сен янги булганинг учун бу гапларни куркмасин деб айтаяпман!- деб колди бир куни смена алмашаётган куни Шомурод бува.
Мен уни гапларини эшитардиму, ичимда яна куркинч хислари мени вужудимни дахшатга соларди. Эсимда биринчи тун навбатимда, кечсарок кун ботар пайти кабристонни айланиб чикдимда, коровулхонага кирдим. Чой куйдим, картошка билан тухумни ковуриб узимга кечки овкат тайёрладим. Утириб овкатланиб булгач дастурхонга дуо укиб краватимга ёнбошладим. Бахорни куни бир караса ёмгир ёгиб колади, бироз утгач куёш чикиб кетадиган паллалар. Хаёл суриб утирдим, кейин бироз чалгиш учун китобни олиб мутола кила бошладим. Ташкаридан каттик шамолнинг овози эшитила бошлади. Коровулхона деразачасидан пардани кутариб карадим, коровулхона чирогининг ёруглигидан камишларни шамолга каттик тебраниши куриниб турарди. Ахамият бермадим, яна китоб укишда давом этдим. Кейин бошка товушлар, худди кимнидир йиглаган ва кулган овозлари шамолни шовкини аралаш эшитила бошлади. Бир узим, кишлоккача анча масофа бор. Коровулхона эшигини ичкаридан кулфлаб олганман куркканимдан. Хар замонда деразани хам кимдир таккиллатгандек булиб кетади. Тонггача ухломадим. Калимамни такрорлаб ётавердим. Тонг отиши билан халиги овозлар уз узидан тинчиб колди.
Кейинчалик бу овозларга куникиб кетдим. Кунлар утавериши билан бир болакай мени диккатимни торта бошлади. Доим кабристонга келар, куп маротаба мен билан дуч келарди. Деярли хар куни уни бир вактда, бир йуналиш буйича учратардим. Шундай кунлардан бир куни мен уни тухтатиб, узимни кизиктирган саволларимга жавоб олиш учун саволлар бердим. 👇
#Боланинг_бегонаси_бўлмайди
ҚИММАТГА ЎХШАМА ҚИЗИМ
Қуйи қаватимиздаги хонадонни яқиндагина ижарага олиб, яшаётган аёлнинг овози баланд экан. Дамба-дам шанғиллагани шанғиллаган. Тонг демайди, тун демайди, “ижро”сини бошлайверади. “Ижро” ҳам узоқ давом этади, аввал чийилдоқ овозда минғирлайди, сўнг нолийди, қарғайди, кимнидир “одам бўлмасликда” айблайди, камситади...
Эшитмасликка, эътибор бермасликка ҳар қанча уринмай, бефойда. Менку, кун бўйи ишдаман, бошқа девордармиёнлари бунга қандай сабр қилаяпти экан, дейман. Тушиб, танобини тортгинг келади-ю, эр-хотин уруши бўлса, деб ўзингни босасан.
Бу сафар чидаб бўлмади, шанғиллашлар болачаларнинг чинқириғига уланиб кетди. Сабрга тоқатим етмади. Қия очиқ турган кўча эшикни чертдим, эшитмади, қаттиқроқ тақиллатганимдан сўнг ўта озғинлигидан кўзларининг соққаси ва бўйин кураклари бўртиб чиққан, қорача, қотмадан келган 30 ёшлардаги жувон қўлида 1,5 ёшли қизчани кўтариб олганча асабий чиқиб келди. Ортидан 4 яшарлар чамасидаги, кўзлари қизариб кетган қизалоқ ҳам кўринди.
– Узр, безовта қилганим учун, юқоридаги қўшнингизман, – гап бошладим салом-аликдан сўнг. – Овозингиз баландлиги бизгача эшитиляпти...
– Мана бу-да, – 4 яшарлисини кўрсатиб ёзғира кетди, – гапга кирмайди.
– Бу ёш бола-ку, алдаб-сулдасангиз бўлмайдими? Ўзингизни ҳам, буни ҳам чарчатиб нима қиласиз?
– Эй, ман алдаб-сулдамайман! – Сени нима ишинг бор дегандек юзлари норозиликдан баттар тиришиб, жағира кетди. – Бола бошидан, бу тирранча ҳозирдан айтганини қилдираман, дейдиган ахмоқ бўлаяпти (айбдорини бошига бир уради), кўнглига қарайверсам эртага мени шарманда қилади...
– Қизиқ экансиз, сиз ёзғираётган гапларга катталар ҳам дош беролмайди, бу кетишда бетини қотириб қўясиз-ку? Ахир, онаси бўлиб сизга эркалик қилмаса кимга қилади?
– Қайнонам буни айтганини қилавериб эрка қилди, ман бекорчи эмасман буни тилакларини бажариииб турадиган. Бувим бизни ройимизга қарамасди, мана ёмон бўлмадик. Манам барибир шунга ўргатаман бу эшшакни.
– Ишлайсизми?
– Ҳа, манов ёнбошдаги кафеда.
– Болаларга ким қарайди?
– Устидан қулфлаб кетаман, хабар олиб тураман, шундаям мана бу эшшак укасига жимгина қараб ўтирмай деразадан бошини чиқариб, “кўчага чиқаман”лайверади, гапга қулоқ солмайди.
– “Дом”да зерикади-да, боғчага берсангиз-чи? Ишингизниям бемалол қилаверар эдингиз.
– Биринчидан пропискамиз йўқ, олмайди барибир, иккинчидан ижара тўловларимиздан орттиролмаймиз тўловига.
Билдимки, аёлнинг ташвиши бошидан ортган, уни инсофга чақириш, гўдакларини суйиб, эркалаши чарчоқларига малҳам бўлишини тушунтириш бефойда. Чунки ўзи ҳам эркаланиб меҳр туймаган. Қаттиққўл оилада ўсган болалар бундан озор чексалар ҳам бир куни ўзлари ҳам шундай йўл тутишларини исботлаяпти бу ҳам.
Суҳбатимизни англаб-англамай термулиб турган қизалоқни чақирдим.
– Бугун нега хархаша қилдинг?
– Укам ҳув тепада турган туфличасини кўриб қолиб, олиб беринг деди, обердилар, аммо меникини обермадилар, манам кийгим келди, бувижоним обергандилар уни. Биттагина кийсам, кейин қайтариб берардим.
– Ойиси.., – дейман оберсангиз олам гулистон эдику, деган маънода аёлга қараб.
– Айтдимку, айтганини қилишга ўр-гат-май-ман...
– Юр, қизим бизникига чиқасанми? – қўлимни узатаман “айбдор”га. У онасининг нигоҳида қаршилик кўрмади шекилли, югуриб келиб қўлимни тутди.
Уйга чиқиб, бирга чучвара тугдик. Миттигина бармоқчалари билан ўзи ёйгани хамирчалар устига масаллиқларни бинойидек қилиб жойлар, мен эса тугиб баркашга теравердим. Ора-сира “баракалла қизим”ласам, хурсанд бўлиб кетар, кўзлари пирпираб, ўриндиқдан бир туриб, ўтирарди.
– Сен бўлмасанг мен буларни кечгача ҳам тугиб бўлмасдим, катта ёрдам бердинг, – дейман унга.
– Ростданми холажон? Қишлоқдаги бувим ҳам сиздек мақтардилар мени, – хаёлчан қувонади у.
– Ҳа, ростдан қизим. Жудаям чаққон ва меҳнаткаш экансан.
– Мен ҳам онамга ёрдам бергим келади, лекин унамайдилар, укангга қара дейдилар фақат. Унга қараш қийин жудаям.
#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭
Хозирги кунда хаммада шу холат...
Давоми 👇
😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊
🙊🫠Davomi🤭👇