""""САБРЛИ АЁЛ """"
Азиза итоатли, ота-онасининг гапини икки қилмайдиган одобли, окила, акилли қиз эди. Мактабни битиргач, Азизани сўраб хар тарафдан совчилар кела бошлади. Қариндош-уруғ маслаҳатлашиб , Азизани узоқ қариндошларидан бирига узатишди. Олис вилоятга келин бўлган Азиза тақдиридан нолимади. Аксинча, қайнона-қайнотасининг хурматини жойига қўйиб, икки қўли кўксида хизматини бекаму кўст бажарарди. Турмуш ўртогини хурмат килар, ҳар бир гапини қонун билиб, итоат қиларди. Эрталаб ишга кузатар, кечқурун "Хуш келдингиз",- деб кулиб қарши оларди.
Қайнона-қайнота ҳам фарзандларини бахтини тилаб дуо қилишади.
Орадан йиллар ўтиб, Азиза тўрт нафар фарзанднинг уч ўғил, бир қизнинг онаси бўлди. Турмуш ўртоғи Рустамнинг мансаби ошиб, ўзи ишлайдиган ташкилотга рахбар қилиб тайинланди.
Энди унинг айтгани айтган, дегани деган. Бир қараганда бу оила жудаям бахтли, равон йўлдан кетаётганга ўхшарди. Аммо...
Пули, давлати кўпайиб, обрўси ошиб ўзига "салом берадиган"лар тобора ортиб боргани сари Рустам босар-тусарини билмай қолди. Уйига кеч келадиган одат чиқарди. Баъзан келмай қолган кунлари хам бўлди
Уйига келганда Азизанинг ҳар бир ҳаракатидан камчилик қидирарди. "Дадажон" деб оёғига ёпишадиган фарзандларини жеркиб, ўзидан ошкора итарарди.
Айниқса кичкина қизи Ширин Рустамни яхши кўрарди. Рустам уйига келмаган кунлари Азизага. дадажоним қачон келадилар,- деб хархаша қиларди.
—Дадангни ишлари кўп, эртага албатта келадилар қизим. Яхшиси кел сенга эртак айтиб берай ,- деб эртак айтиб берарди. Ўзи эса кечаси ёстиқни қужоқлаб йиғлаб ухлаб қоларди.
Ширин эртаси куни дадасини келишини интизорлик билан кутарди. Дадаси келганда:
—Урре дадам келдилар!,-деб дадасини қучогига ўзини отишга шошарди.
—Ээээ нарироқ тур,- деб болани итариб, хотинига ўшқирарди.
Кейинчалик маълум бўлишича, Рустамнинг кўнгли бошқа аёлга мойил бўлиб қолган экан.
Азизага буни очиқ ойдин ошкора қилди. Мен бошқа бир аёлни яхши кўриб қолдим. Дийдиё қилишингни фойдаси йўқ. Олдиндан айтай. Яхшиси йиғи-сиғи қилмай яхшиликча айрилайлик.
Сенга кўнглим йўқ . Уйга келмаётганимдан, сенга бўлган муносабатимдан ўзинг хам сезгансанди.
Азизани кўз ёшлари юзини ювди. Йиглаганча бир оғиз сўз айтмай хонасига кириб кетди.
Ота -онасининг ҳай-ҳайлашига, насиҳатларига қулоқ солишни истамаган Рустамнинг сўнгги гапидан худди қуёшли кунда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди:
— Мен барибир, ўша аёлга уйланаман. Бу гап Азизанинг қулоғи остида акс садо берарди.
—Болаларчи, болалар нима бўлади? Шуларни ўйладингизми?
—Мен билан яшашни истамасанг, ана, катта кўча! Болаларингни ҳам олиб кет...
Азиза лом-мим демади, барига сабр қилишга аҳд қилди. У эрига Яратган инсоф беришига ишонарди.
Рустам айтганидан қолмади. Ўша қўл остида ишлайдиган аёл Наргизага уйланди, топганини унга таший бошлади.
#Rashk
Aёллардаги рашкнинг бир қанча сабаблари бор, энг кўп учрайдиганлари...
Худбинлик.
Аксарият, аёллар ўзинимас эрининг эътиборини қизғанади. Қанча кўп эътибор кўрса, зиқналиги шунча ортади. Эридан кўрган меҳрни бошқа аёлга раво кўрмайди. Фақат ўзимга бўлсин, дейди. Бу худбинликдан бошқа нарсамас.
Ҳасад.
Ҳасадчига қонун йўқ. Дўстга ҳам душманга ҳам бир хилда куяди. Кундошжоннинг ҳам ҳурсандчилик қилишига чидамайди. Буни рашк дея ҳаспўшлайди.
Манманлик.
Такаббурлик қонига сингиб кетган, болалигидан айтгани айтган бўлиб, талтайиб улғайган аёллар ўзларига ортиқча бино қўйиб юборадилар. Айнан шунинг ҳисобига манмансираб, ўзларидан бошқа барча аёлларга паст назарда қарайдилар. Жамийки яхши нарсаларга фақатгина ўзларини ҳақли деб ҳисоблайдилар. Бошқа аёлларга кўрсатилган эҳтиром қайси эркак томонидан содир этилишидан қатъий назар қизғаниб, жиғибийрон бўладилар.
Рашк - севги аломати эмас!
Инсониятда севса рашк қилади, деган тушунча бор. Бу фикр ўзини тўлақонли оқламайди. Аксинча, кимнидир чинакамига сева олган аёлда рашк туйғуси бўлмайди. Муаллифи эсимда йўқ. Бир файласуф айтганаканлар. Рашкнинг 1% муҳаббат, қолган 99%и худбинлик, деб. Яна бошқа руҳшунос, аёллар севмайдиган эрларини ҳам рашк қиладилар, деган фикрни билдирган. Ҳақиқатан, ҳаётда бунақа ҳолатлар кўп учрайди.
Севмасдан рашк қилиш эса, манманлик далолатидир. Шу фикрлар севган аёл қизғанади, деган иборанинг 100% тўғри эмаслигига исбот бўла олади. Чунки Аллоҳ ризоси учун холис севган аёл эрининг истакларига қарши бормайди. Унга дунёдаги энг яхши нарсаларни илинади. Жумладан яхши аёлларни ҳам...
Ишончсизлик.
Бу рашк бобидаги энг кўп учрайдиган ҳолат. Ўзидан кўнгли тўлмайдиган, ўзига нисбатан ишончсиз аёлларда рашк аламлироқ кечади. Бунга ташқи кўриниш ёки ёшнинг мутлақо аҳамияти йўқ. Ўз-ўзига ишончни муттасил мукаммалликка интилиш ва уддалаш орқали қўлга киритиб, азобли рашк устидан ғалаба қозониш мумкин. Аёл ўзида ҳар жиҳатдан ишончни ўзлаштирган бўлса, ҳеч қачон қандайдир рақиба пайдо бўлиб қолишидан чўчимайди. Ва рашк ҳисси чекиниб даф бўлади.
Етук тушунча ва кенг дунёқарашга эга аёллар суюклиси кимнидир ёқтириб қолса ҳам, "томи қийшайиб" , ўзини йўқотмайди, бу нарсага табиий ҳолдек, яъни Аллоҳнинг қазоси деб қарайди.
Бир нарса аниқки, "биз ўзимизни инсоний муҳаббатга қанчалар кўп муносиб кўрсак, рашк шу қадар изтиробли бўлади".
Бандаси муҳаббатидан "заррача умиди бўлмаган аёлни рашк безовта қилмайди".
Рашк ҳаммада бўлиши мумкин бироқ шу сабаблар меъёрдан ошган инсонларда "ёнғин" кучлироқ бўлади.
Опа-сингилларимга савол: холис, ҳаққоний жавобни фақат ўзингизга беринг.
Сиз ўзингиздаги қайси иллатни рашкнинг панасига беркитиб, ўзингизни оқлашга йўл қидирасиз?!
Ўзингизни нима деб оқласангиз ҳам фойдасиз. Роббисига муҳаббатли, Яратувчисининг розилиги, охират ғамини олий ўринга қўювчи муслималар учун рашк туйғуси ва унинг ортидан келадиган хархашаю - дилхираликлар ўта майдакашлик саналади. Ёлғон дунё фитнасига алданиб, ўзингизга жабр қилманг🌹
Расмни кўрган она: "Вой шарманда. Тоҳир нима қилиб қўйдинг? Акангни ҳаётини расво қилибсан-ку болам", деб, уввос солиб йиғлашни бошлади.
Тоҳир бошини қуйи солганча сас чиқармасди. Деворга суяниб, ерга эгилиб тураверди. Тоҳирнинг отаси расмни кўрмаган бўлса ҳам, иш жуда жиддий эканлигини фарқига бораётган эди. Ўрнидан турди-ю, Тоҳирнинг юзига шапалоқ туширди. Ва оёғи билан тепиб юборди.
"Йўқол, кўзимга кўринма! Сенларга ҳаром едирмаган эдим. "Чиройли тарбия берганман", деб, юрар эканман. Адашибман. Ғирт ифлос бола етиштирибман, эссиз...", деди кўз ёшини артиб. Сўнг Толибнинг елкасига қўлини қўйиб: "Толиб сенга қанчалар оғирлигини билиб турибман. Сенинг ўрнингда бўлганимда иккаласини ҳам чавақлаб ташлардим. Лекин буларнинг жазосини Аллоҳ берсин! Нарсаларингни тайёрла! Кетамиз!", деди қатъий.
Болалар Толибнинг важоҳатидан ёнига яқинлашолмай узоқдан кузатиб туришар экан, энг кичиги чидолмай "отаси"нинг ёнига югуриб келди.
"Адажооооон..."
Толиб йиғлаб юборди. "Боласини" бағрига босганча юм-юм кўз ёш тўкди. Сўнг нарсаларини йиғиш учун ичкарига кириб кетди.
Энкайиб ўтирган Тоҳирга онаси: "Тоҳир нимадир дегин! Нега индамайсан? Аканг кетмоқчи. Болалар кимники, гапир! Аканг кетса бошқа қайтиб келмайди. "Болалар меники эмас", дегин...", деди йиғлаб, тиззасига уриб.
"Болалар ҳаммаси меники ойи. Акам бепуштлар. Мен фақат ёрдам бермоқчи бўлган эдим...".
Тоҳир йиғлаб юборди.
Толибнинг орқасидан югуриб хонасига кирди. Акасининг тиззасидан қучоқлаганча кечирим сўрашни бошлади.
"Ака кечиринг! Илтимос кечиринг! Менинг айбим йўқ. Фақатгина сизга яхшилик қилмоқчи эдим. Сиз ҳам фарзанд ўстиришингизни хоҳлаган эдим. Менинг айбим йўқ, ака. Илтимос қиламан кетманг!"
"Йўқол, кўзимга кўринма! Ундан кўра бефарзанд ўтганим яхши эди. Ундан кўра бола асраб олганим яхши эди. Агар сен шу ифлосликни яхшилик десанг, унда ишинг қийин экан. Бошқа кўзимга кўринма!"
Тоҳир, "болалари", Зебонинг йиғлаб-додлашларига қарамай Толиб нарсаларини олиб уйдан чиқиб кетди. Ва ота-онаси билан биргаликда чет-элга учиб кетди. Ўша ерда ширкатини очди, ишларини ўрнига қўйди. Ота-онасининг зўри билан солиҳа аёлга уйланди. Ва Аллоҳнинг инояти билан фарзандлик бўлди.
Балки Зебо ҳам сабр қилганда, ваҳимага тушмаганда бу ишлар бўлмаган бўлармиди? 10-15 йилда фарзанд кўраётган оилалар ҳам бор-ку албатта. Зебо шошма-шошарлик қилиб, сабр қилмай ўз оёғига болта ургани қолди.
Зино-ёмон иллатдир. Зинода яхшилик йўқ. Зино юзларни қора, кўзларни кўр қилади. Зинога юрган инсон албатта жарликка қулайди. Зинокорлар тавба қилинг! Аллоҳ тавба қилувчилар билан биргадир!
(тугади)
Зулфия Махмуд
@ibratli_sozlar
"Яхшиликка бўлсин! Тушимнинг маъноси нима экан-а. Олов ёруғлик дейишарди. Балки яхши тушдир...", ўйлади Толиб.
Эрталабки нонуштада тушини Зебога истамайгина айтиб берди.
Зебонинг аҳволини тасаввур қилиб кўраверинг. Лекин устаси фаранглар доим вазиятдан чиқиб кетадилар.
"Яхши туш кўрибсиз. Олов ёруғлик...", деди, ўзини жинниликка солиб Зебо.
Зебо аллақачон Тоҳирни вазиятдан огоҳ этган. Тоҳирнинг ҳам ҳаловати йўқолган. Иш бу ҳолатга келишини ким ҳам ўйлабди дейсиз.
"Ҳеч ким ҳеч нарса билмайди, ҳаммаси силлиқ бўлади", деб, ҳаромга қўл урганлар адашадилар. Барибир ғинғир ишлар очилади. Барибир ҳаммаси ошкор бўлади.
Оиланинг уч аъзосини бутунлай тинчи йўқолди. Толиб, Тоҳир, Зебо. Ҳаммаси ўз ҳаёллари билан, ҳаммаси ўз ташвиши билан. Ҳаммасининг бўғзига тош тиқилган.
Толиб Германияга учиб кетди. Бир ҳафтада эмас, иши битиб уч кунда қайтди. Ҳар бир нарсада ҳикмат бор, ҳар бир нарсада яхшилик.
Толибнинг тез қайтиши ҳам, ўзи учун бир томондан яхши бўлди. Ёпиқ қозонлар очилди, сирлар ошкор бўлди.
Эшик қўнғироғини икки-уч маротаба босган Толиб, жавоб бўлмагач, чўнтагидан дарвозанинг калитни олар экан ўйлади: "Шошилинчда йўлдан бирон нарса ҳам олмадим. Болалар ҳозир югуриб келса нима бераман?"
Толиб дарвозани очиб ҳовлига кирди. Ҳовли тинч ва осуда эди. "Зебо, болаларни олиб онасиникига кетган шекилли...", ўзича тахмин қилди Толиб. Уст-бошини алмаштириш учун ҳовлидан ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсин-ки, ётоқда хотини ва укаси донг қотиб, ухлаб ётишар эди.
Толиб: "Тушимми, ўнгимми?", деганча, икки ҳаромига анграйиб қолган эди. Бир зум ақли ишламай, бақрайганча турди-да, сўнг секин оёқ учида ташқарига чиқиб, мошинасига ўтирди.
Эркак йиғламасин!
Уввос солиб йиғлаб юборди. Ҳўнграганча аламдан додлаб, мошинани хайдаб кетди. Фикрларини жамлаш учун бир масжиднинг ёнида тўхтади. Умрида масжидга кирмаган, умрида пешонаси сажда кўрмаган. Масжидга илк бора кирди. Ҳали асрга жамоат йиғилмаган, масжидда деярлик ҳеч ким йўқ эди. Бир чеккага ўтириб, йиғлашда давом этди.
"Эй, Аллоҳ! Бу не кўргулик? Бу кўрганларимга қандай чидайман. Энди нима қиламан, қандай яшайман?
Ҳаётим барбод бўлди. Қайси қилган ишим учун жазо бу?"
Толиб йиғлайвериб толиқди.
Асрга азон айтилди.
Толиб бу кеча меҳмонхонада тунади.
Лекин мижжа қоқмасдан чиқди.
Энди буёғига нима қилади? Қандай яшайди? Шулар ҳақида бош қотирди. Уни кўпроқ қайғуга солган нарса бошқа эди.
Болалар уникими? Ёки укасиникими?
Ҳаёлларини телеграмига келган хатнинг овози бузди. Қараса Зебо хат жўнатибди.
Очиб ўтирмасдан, хатни экран устидан ўқиб қўяқолди.
"Толибака яхшимисиз? Ишларингиз битиб қолдими? Қачон келасиз, сизни жуда соғиндим. Сизга илтимосим бор эди. Келаётганингизда Германияни ширинликларидан ҳам олиб келинг. Сизга янгилигим бор. Келганингизда айтмоқчи эдим-у, лекин чидолмадим. Ҳозир айтмасам бўлмайди. Толибака ҳомиладорман..."
"Ҳа, ифлос. Ҳар сафар мени авраб, алдаб, четга кетганларимда ўйноқи хатлар ёзиб, ҳомиладорлигингни пеш қилиб, ишингни битириб юрар экансан. Мен аҳмоқ, довдир бўлсам сенга ишониб юрар эканман-а. Бузуқ, фоҳиша... Яна ҳомиладормиш. Аниқ мени болам эмас..."
Толиб телефонини отиб юборди. Энди нима қилсин? Кимга борсин? Ким билан маслаҳатлашсин? Ортиқ Зебо билан яшаш нияти йўқ. Онасига айтсинми? Онаси ишонармикин? Ахир Зебони Толибдан ҳам ортиқ яхши кўради-ку.
Ўйлаб қараса энг яқини, энг сирдоши, дардкаши онаси ва отаси экан. Улардан бошқа кимга ҳам айтади, ким Толибни уларчалик тушунади.
Толиб онасига хат жўнатди.
"Ассалому алайкум. Онажоним яхшимисиз? Мен эртага қайтаман. Илтимос, эртага адамлар билан меникига келинг. Сизларни соғиндим. Сизларга совға-саломларим бор..."
Толибнинг кўнгли бўшаб яна йиғлаб юборди.
"Менга, оиламга кимларнинг ҳаваси келмас эди-я. Эссиз..."
Дарвозани Толибнинг онаси очди. Толиб онасини қучоқлаганча ўксиб йиғлаб тураверди.
Умрида ҳеч бир замон сафардан қайтганда онасини, отасини қучоқлаб йиғламаган эди. Наинки 10-15 йил кўрмаган кишидек, уларни бағрига босиб, узоқ қучоқлаб тураверди.
Зебо югуриб келиб, Толибга салом берди. Толиб истамайгина алик олиб, унинг ёнидан ўтиб кетди.
Давоми бор
@ibratli_sozlar
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа) 2-қисм.
Тонга яқин Тоҳир кириб келди. Чарчаган, кечаси билан тентираб юргани юз-кўзидан маълум эди.
Зебо Толибни ишга кузатгач, ўз хонасига кириб кетди. Бироздан сўнг Тоҳир Зебонинг эшигини тақиллатди. Зебо шошганча эшикни очганда, Тоҳир кайфиятсиз бир ҳолатда деди: "Мен розиман. Фақат акам учун бу ишга кўндим. Акамнинг дарди менинг дардим...".
"Тоҳир бунчалар сиқилиб, ич-этингизни ейишингизни кераги йўқ. Кўрасиз ҳаммаси изига тушиб кетади. Акангиз севинсалар бўлди менга. Менга ҳам осон тутманг".
Зебо Тоҳирни ётоқхонасига бошлади.
Дин - бўлмаган жойда зино урчийди!
Дин - бўлмаган жойда валадизинолар туғилади!
Дин - бўлмаган жойга албатта балолар келади!
Зебо ўғил туғди. Қайнотаси чақалоққа яхши ниятлар билан Одил деб, исм берди. Толиб Зебога мошина совға қилди. Бутун оилага қувонч кирди. Энг бош набира, ахир ўғил бўлган эди-да. Одилни ҳамма яхши кўриб эркалар, аммо Тоҳир уни бошқача кўрар эди. Буни фақатгина Зебо билар эди холос.
Тоҳирни уйлантирдилар. У ҳам ўғиллик бўлди. Орадан кўп вақт ўтмай, Зебо яна фарзанд кўрди. Энди унга ҳеч нарсани фарқи йўқ эди. Яшаса, ҳаётнинг унга берган бойлигидан кайф қилса. Толиб бечора иккита фарзандлик бўлдим деб осмонларда.
Орадан йиллар ўтди. Болалар анча улғайиб қолишди. Тоҳирда 3 та фарзанд. Толибда "4" та. Толибнинг ўғиллари Тоҳирга кўпроқ ўхшашади. Қуйиб қўйгандек "отаси"нинг ўзи.
Қилғилиқнинг қирқ куни бор. Гуноҳлар барибир очилади. Қинғир ишлар, албатта бўй кўрсатади.
Тоҳирнинг хотини анчадан бери ёмон исдан роҳатсиз. "Балки ёмон гумон қилаётгандирман", дея-дея умрини ўтказди. Неча маротаба Зебони эрига кулиб қараганини кўрган, неча маротаба эри Зебога...
Лекин ҳар доим: "Мен ўйлаётган нарса эмасдир", деб, ўзини овунтириб келади.
Зебонинг болалари эриники эканлигини билса, бечора қай аҳволга тушишини тасаввур қилиб кўраверинг!
Шаҳло тўртинчи фарзандини шифохонадан олиб чиққач, уйи меҳмонга тўлди. Толибнинг "фарзандлари" қий-чув қилиб, чақалоқни талашган бўлдилар.
Шунда Тоҳир "жиянларига" қараб: "Ойингларга айтсаларинг, сизларга ҳам чақалоқ олиб келади", дедию, Зебога қараб кўзини қисди. Кўз узмай эрини кузатиб ўтирган Шаҳло, бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмади.
"Сенларда бир гап бор. Шошмай турларинг! Қачонгача гумонда яшайман? Қачонгача ўз ёғимда ўзим қовуриламан? Акангни хотинига кўз қисиш нима эканлигини исботлаб берасан! Эрингни укасига узоқдан эркаланиб, жилмайиш нега кераклигини сен мегажин ҳам исботлайсан!"
Ақиқалар ўтгач, Шаҳло вақтни қўлдан бой бермай ишга киришди.
Ёпиқ номердан Толибнинг телефонига хат жўнатди.
"Хотинингизни тийиб олинг! Тагини бир текшириб қўйсангиз, ўзингиз учун яхши бўлар эди. Болалар сизданми ё бошқаданми ҳеч қизиқиб кўрмаганмисиз?"
Хатни Толиб эмас, Зебо ўқиди. Ўқидию юраги така-пука бўлганча хатни ўчириб ташлади. Мусаффо осмон энди Зебо учун қоронғуликка айланган эди.
"Ким бўлиши мумкин? Ким мендан гумон қиляпти? Ким бу ҳаётимни бузмоқчи бўлган?"
Ўша заҳотиёқ Тоҳирга телефон қилди. Телефонни бахтга қарши Шаҳло кўтарди.
Зебо довдираганча жавоб бермай телефонни ўчирди.
Шаҳло учун шу қўнғироқни ўзи кўп жавобларни очиб берган эди.
Шаҳлонинг йўли баъзи аёлларга ўхшаб бақир-чақир, тўполондан иборат эмас эди. У ҳар бир ишни чанг чиқармасдан, жанг бошламасдан бажарар эди. Ҳеч кимга ўзлигини билдирмай мақсадга етиш, ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас.
"Ҳа, бўлди. Демак хатни сен ўқидинг. Эрингдан аввал сен кўрдинг. Сичқонни ини минг танга бўлиб кетди-ку. Энди қаёққа қочар экансан. Ўйин энди бошланди. Сенларни қопқонга туширмагунимча тинчимайман", деди ўзига-ўзи Шаҳло.
Тоҳир ҳовлидан ичкарига кирганда, Шаҳло ҳеч нарса билмаган кишидек: "Зебо опамлар телефон қилган эдилар. Олганимда ўчиб қолди. Тинчликмикин?", деди эрини кузатиб туриб.
Тоҳир бироз ўнғайсизланиб қўйдию, телефонини кўтариб чиқиб кетди.
Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, Толиб оиласи билан қий-чув қилиб, онасиникига кириб келди. Дастурхонда ўтиришар экан, Шаҳло пайтдан фойдаланиб эски хатни Толибга яна жўнатиб юборди. Толиб телефонини очиб хатни ўқиди. Бир Зебога, бир болаларига анграйганча қарадию, хатни такрор ўқишни бошлади.
#Ozimga_nasihat
Бу дунёда ҳамма нарса ҳисобли. Нима эксанг шуни ўрасан. Сўзлашдан олдин жавобига чидайсанми йўқми ўйлаб кўр. Ўзингга жабр қилма. Ширин гап эшитиш истагинг бўлса, ўзинг ҳам ширинсўз бўл. Қўполлик қилишларини ҳохламасанг мулойимликка интил.
Нафсониятга тегиниш - ўтакетган номардлик эканлигини доим ёдда тут. Сен мард бўл. Сенга ўта ёмон муносабатда бўлсалар-да, ҳақ бўлган чоғингда ҳам, ҳох эркак бўлсин, ҳох аёл, инсонларнинг нафсониятларига тегинишдан қаттиқ эҳтиёт бўл. Чунки қаттиқ гап юракка тошдек ботса, нафсониятга тажовуз қилиш юракка санчилган ханжардек азоб беради.
Бу қадар пасткашликка ўзингни тенг кўрма.
Кимдир сени ҳақ ёки ноҳақ ҳақорат қилса жойингда тур. Ўрнингни бил! Унга бас келишинг учун сен ҳам у тушган ботқоққа ботмоғинг, балчиқ олиб унга отмоғинг лозим бўлади. Ўзингни сев. Балчиқ отишдек жирканчликни ўзингга муносиб кўрадиган даражада нодон бўлма.
Эвазига ёмонликлар қайтса-да, инсонларга фақат ва фақат яхшиликлар туҳфа эт. Токи, сени йўқотишларидаги пушаймонлик заҳри ўзларида қолсин. Надоматлар сени синдиришига имкон берма.
Ҳечқачон ҳечкимнинг дардини енгил санама. Пичоқни олдин ўзингга ур. Оғримаса қаттиқроқ ур... Бироқ, зинҳор бировни маломат қилмагин-ки, айнан шу маломатингнинг тўлови ҳисобсиз қолишига кафолат йўқ.
Ҳаётни ўзи ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб чиқади деб ўйлардим. Ким бўлиши керак ёки бўлмаслиги кераклигини. Ўтмишга назар ташлаб, шу фикрим билан қанча одамни йўқотганман, яна қанча одамни қўйиб юборганман. Биз ўзимиз "Тақдир ҳаммасини ҳал қилади" деб, ҳаётимиздан кимнидур чиқариб юборамиз. Сўнгида эса ёлғиз қоламиз. Тақдир керакли инсон билан учратишмаганидан эмас, қачондир ўзимизга керакли инсонни қўйиб юборганимиздан ёлғиз бўламиз. Албатта, барча бахтсизлигимизда биз айбдор эмаслигимизни ўйлаш қандайдур енгиллик ҳиссини беради. Лекин, ҳаёт ҳеч кимни ким биландур учраштирмайди ёки айирмайди. Ахмоқлик қилманглар. Севинг, қадрланг, гапиринг, ушлаб қолинг, бағрингизга босинг ва ҳеч қачон эсингиздан чиқарманг: Бахтингизни ўзингиз барпо этасиз. Фақат ўзингиз ниманидур ўзгартиришга ёки бузишга ҳақлисиз.
Читать полностью…💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜
🧘♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi?
Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥
🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃
😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda
😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari
👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar
👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari
❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇
/channel/mashuqalar_siri/3661
/channel/mashuqalar_siri/3685
#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди
Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди, сабаби сен..😨👇
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа) 1-қисм.
Зебо турмушга чиққанига икки йилдан ошди. Бу орада бормаган шифокори, бормаган табиби қолмади. Фарзанд кўрмаётгани уни эзиб, жон томирларини сиқаётган эди. Охирги борган шифокори, эрининг ҳам кўрикдан ўтиши кераклигини айтиб тушунтиргач, кейинги сафар Толиб ҳам Зебо билан бирга шифокорга борди.
Шифокор жавоблар чиққанини, келиб кетишлари кераклигини айтганда, Зебо эрига ҳам айтиб ўтирмай, бордию ташхис натижаларини олиб келди.
Ичинию ташини ит кемирганча уйга қайтиб келган Зебо, бир жойда ўтиролмай қолди. Ҳовлидан уйга, уйдан ҳовлига қўлини белига қўйганча юраверди, юраверди.
"Энди нима қиламан? Толибакамга нима дейман?
"Айб сизда экан. Сиз фарзанд кўролмас экансиз, шифокор айтди...", дейманми? Йўқ, йўқ ҳеч қачон айтмайман. Толибакам билан ажрашмайман. Бой-бадавлат одамни ташлаб кетадиган аҳмоқ йўқ. Эй, Худо! Бир йўлини топишим керак..."
Кечгача Зебонинг ақли чарх уриб, нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлайвериб боши оғриб кетди.
Толиб ишдан келди. Ош-овқатини егач сўради: "Жавоблар чиқибдими? Дўхтир телефон қилмадими?"
"Телефон қилди. Жавоблар чиқибди. "Албатта фарзанд кўрасизлар, эрингиз соғлом экан...", деди дўхтир. Толибака жуда ҳурсанд бўлдим. Эртами кечми фарзанд кўришимизни эшитиб, уйга учиб қайтиб келдим".
Толибнинг юзига табассум югурди. У ҳам тезроқ фарзанд кўрса, данғиллатиб ақиқа берса, боласини тўйиб-тўйиб хидласа, бағрига босса.
Эҳҳеее...
Қачонлардан бери ҳаёл сураверади, сураверади...
Ҳаёли уни болалигига етаклайди. Отаси уни қандай суюб катта қилган эди-я. Укаси Тоҳир икковини ардоқлаб, опичлаб катта қилганичи. Эринмай икки ўғилни ҳали сузишга, ҳали спортга, ҳали боксга олиб борганичи. "Ўғилларим полвон бўлсин, кураги ер кўрмасин", дерди. Уларни ўқитиб олий маълумотли қилди. Толиб Англияга бориб ўқиди. Муҳандис бўлиб қайтди. Тоҳир Америкага кетди. Яқинда у ҳам қайтади. Буларнинг ҳаммасига отаси сабабчи бўлган эди. Шуларни ўйларкан Толиб энтикиб кетди.
"Мен ҳам отам каби бўламан. Фарзандларим билан ўзим шуғулланаман. Уларни спортга бераман, олий маълумотли қиламан".
Зебо хонасига кириб, ойна олдига пардозини янгилаш учун ўтирди. Ойнадаги аксига қарадию деди: "Нима қилай айт! Нима қилсам бўлади? Нимадир ўйлашим керак! Лекин нима???"
Толиб ётоқхонага кириб, Зебони ўйчан пардоз қилаётганини кўриб сўради: "Зебо, нималарни ўйлаяпсан? Кетма-кет туғилажак болаларимиз ҳақидами?"
Зебо жавоб беришга улгурмади. Толибнинг телефони жиринглади.
Америкадан онаси қўнғироқ қилган эди. Онаси билан гаплашиб бўлгач, Толибнинг юзи янада ёришиб кетиб деди: "Зебо, бугун фақат янгилик эшитиб, ҳурсанд бўладиган куним экан шекилли. Кейинги ҳафтага уйдагилар келишаётган экан. Байрам устига байрам. Кўпчиликка нима етсин. Оилам билан бир дастурхон устида ўтиришни қанчалар соғинганимни билсанг эди..."
Толибнинг беғуборларча ҳурсандлиги ўз йўлига, Зебонинг юрагини ғашлиги ўз йўлида...
Зебо бир ҳафта ичида анча ўзини олдириб қўйди. Егани ичига юқмай, ютгани томоғидан ўтмай қолди. Толиб Зебодаги ўзгаришни сезиб, ҳавотирланиб сўради: "Зебо, тузукмисан? Ҳеч қаеринг оғримаяптими? Нега борган сари кўзларинг киртайиб, юзинг сўлиб кетяпти...?"
Зебо зўрға ёлғондан кулимсираб: "Билмадим, қоним камайиб кетган бўлса керак. Уни устига кўряпсизу меҳмонларнинг келишига тиним билмаяпман. Чарчоқдан бўлса керак. Ҳавотир олманг мен яхшиман".
Тонг отди. Толиб азонлаб тайёрагоҳга ота-онасини кутиб олиш учун кетди.
Толиб соғинганидек, ҳаммалари бир дастурхон атрофида жамландилар. Зебо келинлик вазифасини аъло даражада бажариб, югуриб-елиб юрибди. Нега энди бирдан у ўзгариб қолди? Нега қувнаб-яшнаб кетяпти? Ичига сиғмай, бутун вужуди билан қаҳ-қаҳа отиб, кулгиси келяпти? Кечагида кўнглига қил ҳам сиғмаётган эди-ку. Нима уни шунчалар ўзгартирган?
Бир ҳафтадан бери одам тинмайди. Келди-кетдини кети узилмай, Зебони анча чарчатди. Бугун ҳол сўраб келувчилар камайиб, яна ўзаро дастурхон атрофида йиғилдилар.
Зебонинг кўзи Тоҳирда. Ўша куни Тоҳир мошинадан тушиб келганидаёқ, Зебонинг фикрлари чалкашиб, оёқлари қалтираб, юраги қинидан чиққудек бўлиб кетган эди.
"Анча ўзгарибди. Яна ҳам кўркам, кели
"ПАХТАЗОРДАГИ ЖИН АЁЛ "
Пахта мавсуми эди... Бизни коллеждан олиб кетишди чиройли манзара бизга бошида пахта териш жудаям ёкди хазил хузул килиб 1 хафталарча пахта тердик 2 якин дугонам билан. Кейин уйга кайтгимиз келиб колди декандан рухсат сурагандик жавоб бермади.. домлалар айтишдики агар кетиб колсангиз кочсангиз коллеждан хайдаласиз!диган гап бизни хафсаламизни пир килди. Айтиб куйай бу ерларда 2 та кабристон бор!!! ва тутзорлар хам бор кечаси кочсангиз жинларга дуч келасиз тонгда кора шарпалар юради , абедда кок куёш чикган вактида арвохлар кезади чунки бу ерлар инсонлар кам юрадиган жойлар!диб бизни огохлантиришди бизни кочиб кетмаслик учун куркитигяпти диб уйладик Биз кулиб юбордик йугееее куркитяпсизми домла?Жиянларингизни куркитинг диб хонага кайтдик хар бир соат бизни шунчалик бугардики уйга кетгимиз келарди нима булса булди бугун кетамиз уйга хич кимга билдирмай диб режа туздик. Кечки пайт бирин кетин билдирмай пахта тераётган жойимиздан кочдик нарсаларни олиб Юлдан адашдикми билмадим анча юрдик лекин катта юлга чиколмадик коронгуям тушиб колганди оркага кайтдик булди эртага кундуз куни кочамиз диб дугоналарим билан гаплашиб узун тутзорлар олдидан утаётганимизда Тут дарахтининг тагида бир аёл боласини эмизиб утирган экан бошини эгиб... Салом бердик унга караб адашиб колдингизми? Мабодо Ёрдам керак эмасми диб сурадик шу пайт аёл бошини кутариб бизга каради шунаканги коп кора аёл эдики багрида эмизаётган чакалок эмас эчкиемарга ухшаш калтакесакларнинг ухшаш совук судралувчи хайвон эди у аёлнинг кузлари кандайдур яшил ранга кириб ялтираб кетарди мен шу захоти билдимки у жин ёки ажина бирон бир мавжудот диб ичимда калимамни кайтариб такрор ва такрор! кузларимни юмдум дугоналарим бакириб юборишди вой дооод кимсиз? диб бакиришиб кочишга тушди мен хам уларга эргашдим шу пайт бояги аёлнинг кетимиздан кувлаётганини билдик оёклари узун бирам каттик овозда кулиб бизни такиб киларди худди бизни ушлаб оладигандай эди дахшат оёкларим узимга буйсунмасди кандай килиб пахта териб яшаётган манзилимизга келиб колганимизни билмай хонага отилиб кирдик хамма ухлаб ётган экан . Бир биримизга ёпишиб бир бурчакда котиб колдик икки кузимиз эшикда хозир у кириб
#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ
😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️
ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼
🤓 Psixologik Test
🔴 KO‘ZINGIZNI RANGI FE’L
ATVORINGIZ QANDAYLIGINI
AYTIB BERADI.
👇👇 RANGLARNI TANLANG 👇👇
😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊
🙊🫠Davomi🤭👇
𝐉𝐔𝐅𝐓𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙𝐍𝐈 𝐑𝐎𝐌 𝐄𝐓𝐈𝐒𝐇 𝐕𝐀𝐐𝐓𝐈 𝐊𝐄𝐋𝐃𝐈 🫂
💘Oila qurish arafasidamisiz...
Turmushga chiqdingiz lekin negadir yoringiz tilini topolmayapsizmi❓
💘Turmush o'rtog'ingizdan pullar, sovg'alar, shirinso'z mehr olmayap- sizmi. Erkaklarga yoqadigan massajlar qilishni haligacha bilmay- sizmi🤫
💘Yoringizga qaynoq, yondiruvchi smslar 💌💄yozish uchun idealar
kerakmi 🤭
‼️‼️Eringiz xiyonatini oldini olmoqchimisiz yoki shu holatdan charchadingizmi 🤩
💋 𝐒𝐄𝐕𝐈𝐌𝐋𝐈 𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑
𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐎'𝐙𝐆𝐀𝐑𝐈𝐒𝐇 𝐕𝐀𝐐𝐓𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙 𝐊𝐄𝐋𝐃𝐈 🌟🌟
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
Жирканч хииёнат
3-кисм
Зебо югуриб келиб, Толибга салом берди. Толиб истамайгина алик олиб, унинг ёнидан ўтиб кетди.
Нохуш хабар эшитадиган кишидек, юраги сиқилди. Дастурхонга ҳамма йиғилиб ўтирганда ҳам, Толиб очилмади. Овқатдан сўнг Толиб, ота-онасига қараб: "Ойи, ада мен ажрашмоқчиман. Зебо билан яшашни хоҳламайман", деди
даб-дурустдан.
"Вой болам, тинчликми? Нима бўлди? Сафардан олиб келган совғанг шуми?", сўради онаси.
Толиб ўзида эмас. Бу оғир ҳолатда ўзини бошқариб тураётгани ҳам, катта гап аслида. Лекин тилини бошқаролмай қолди. Ҳаёлидагилар тилига кўчди қўйди.
"Ойи, яшашни хоҳламайман!"
"Зебо...!", бақирди Толиб. Зебо ранги оқариб югуриб келди.
"Ё сен ҳаммасини гапирасан, ё мен. Болалар меники эмас, тўғрими?", овозини баландлатмасликка ҳаракат қилиб сўради Толиб.
"Болам, нималар деяпсан? Қаердан олдинг бу гапларни? Ўйлаб гапиряпсанми? Сени боланг бўлмай, кимники бўлади ахир?", сўради отаси.
Толиб жаҳл устида, ўзи билмаган ҳолда: "Тоҳирники...", деб юборди.
Зебо йиғлаганча ошхонага югурди. Бўлаётган ишлардан Тоҳирни хабардор қилиш учун унга телефон қилди.
"Ҳа, қанжиқ! Шошиб қолиб кимга қиляпсан?", Толиб Зебонинг телефонини тортиб олиб, юзига бор кучи билан тарсаки туширди. Қараса Тоҳирга қилинган.
Ҳовли азага айланди. Нима бўлаётганини ҳали ҳам яхши тушунолмаётган ота-она Толибга термулиб туришибди.
"Болам тушунтириброқ гапир! Нима бўляпти. Сафарда у-бу ким бирон нарса дедими ёки?"
Толиб қулоғига гап кирмас ҳолатда эди. Тоҳирга телефон қилди.
"Тоҳир меникига тез етиб кел!", деди, Тоҳирнинг саломига алик ҳам олмай.
Зебо йиғлаганча қайнонасининг ёнига келди.
"Ойижон, сиз тушунтиринг. Кимдир бизни бахтимизни кўролмаяпти. Ҳаётимизни бузишмоқчи. Болалар Толибакамники ахир..."
"Овозингни ўчир! Йиғи-сиғинг билан алдолмайсан. Тоҳир келса ҳаммаси ҳал бўлади", деди, Толиб Зебонининг юзига ҳам қарамай.
Тоҳир кела-келгунча: "Бўлди, тамом. Акам ҳаммасини билганга ўхшаяптилар. Саломимга алик ҳам олмадилар. Ишқилиб тинчлик бўлсин", деб, ўзига-ўзи гапириб келди.
Дарвозадан кириб келгач, ҳаммани тунд ҳолатда кўриб, юраги увишди.
"Ўлдим!"
"Тоҳир мени сендан бошқа опа-укам йўқ. Жонимдан ортиқ кўрган жигарим эдинг. Лекин ҳаётимни Зебо билан барбод қилдинг. Ҳаммасини ўзинг айтасанми, ё мен айтайми?", Толиб саволни бергач, Тоҳирнинг жавобини кутиб турди.
Тоҳирнинг тўсатдан берилган саволдан ранги гезариб мазаси қочишни бошлади.
"Укангни қийнама, чой-пойини ичиб олсин! Балким сенга нотўғри хабар беришгандир", ялингандай деди онаси.
Толиб ортиқ чидолмади. Ётоғида ялпайиб ётган хотини билан укасининг расмини онасига кўрсатди.
Шаҳло яна хат жўнатди.
"Бу ишларни шундай қолдирманг! Албатта хотинингизни текширинг. Болалар балки сизники эмасдир.".
Толиб ўтиролмай қолди. Ғимирлаганча ҳовлидан кўчага чиқиб кетди. Мошинасига ўтириб, хатларни такрор-такрор ўқишни бошлади. Мияси ғувиллаб, ҳеч нарсага тушунмаётган эди. Кимга телефон қилса, кимга айтса? Бу ҳақда ким билан маслаҳатлашса бўлади? Ахир эшитган қулоққа яхши гап эмас-ку. Бутун оилани шаъни булғанади-ку. Ичидан садо келди! "Ё Аллоҳ! Ёрдам бер!"
Замонавий оиланинг боласи бўлган Толиб, унча-бунчага Аллоҳни эсламас эди. Ҳар бир иш, мартаба, бойлик, обрў, ўқишдан-дипломдан, меҳнатдан деб билар эди. Улар оилавий Аллоҳни жуда нодир эслар эдилар.
Толиб бошини рулга қўйиб, букчайганча ўтириб қолди.
Анчагача нима қиларини билмай ўтираверди. Эски хотираларни эслашга ҳаракат қилар экан, Зебонинг ҳеч бир ёмон одатини эслолмади.
"Ёки ишда бўлганимда у-бу ким келармикин? Ёки чет-элга сафарларимда биронтаси билан танишдимикин? Хатни жўнатган ким бўлиши мумкин? Зебони ўйнаши бўлсачи? Йўғеее... Зебо бунчаликка бормас. Ҳамма нарсаси бўлса. Тўкин-сочин ҳаётда яшаётган бўлса.
Ҳеч кимдан кам бўлмаса. Ҳар йили чет-элга олиб борсам. Ёки кимдир номерда адашдимикин? Ёки биров ҳазил қилаётган бўлсачи?
Шаҳло Толибни чиқиб кетганини кўрган эди. "Ўқ нишонга тегди. Лекин илондан баттар хотини, юмшоққина эрини авраб олиши чўт эмас...", ўйлади Шаҳло.
Толибга яна хат жўнатди.
"Хотинингизни индамасдан қўлга туширишингизни маслаҳат бераман. Ёлғондан иш билан чет-элга кетинг!"
Толиб келган янги хатни шошиб очдию: "Ким бўлиши мумкин? Зебода нима қасди бор?", ўйлади асабий бўлиб.
Ичкарига киргач, томоғидан на норин ўтди, на тандир сомса. Ҳаммаси бўғзига тиқилди. Онасининг зўри билан пиёласидаги илиб қолган чойини хўпладию:
"Биз турайлик, борақолайлик...", деди.
Толиб бир ҳафтада ўзини олдириб қўйди. Ўйлайвериб ич-этини еб ташлади. Зебо эридаги ўзгаришни беш бармоғидек билмоқда, сезмоқда. У ўқиган хатни, эри ҳам ўқиганлигига ақли етмоқда. Лекин юраги бетлаб, эридан очиқ сўролмаяпти.
Толиб энг яқин сирдоши, синфдоши дўсти Икромга кўнглини очди. Бўлган ишларни айтиб маслаҳат сўради.
"Толиб ўйлаб қарасак, хатни хотинингни яқиндан танийдиган бири ёзган. Дейлик хотининг сенга ҳиёнат қилган, дейлик болалар сендан эмас. Агар буларни аниқлаштириб, ишлар ўртага чиқса, нима қиласан? Хотинингни қўясанми? Балки сенга ёзган, у-бу душманингдир. Буни фақат хотининга қопқон қўйибгина биласан. Билганингдан кейин нима қиласан, шуни ўйла. Бутун маҳалла, қариндош-уруғинг олдида нимани баҳонаси билан ажрашасан?"
Икромдан тузукроқ маслаҳат чиқмади. Ҳаммаси Толибнинг ўзига қолган эди.
Кейинги ҳафта иш билан Германияга учиши керак. Лекин энди оиласини қандай қилиб бир ҳафтага ташлаб кетади? Бориб-келгунча бўлари бўлиб қайтмайдими? Толиб шулар ҳақида ҳам ўйлай бошлади.
Толиб Зебога яқин йўламай қўйди.
Ўйларининг аччиғидан, боши ачиб кетди ҳисоб. На хотинига қопқон қўйишга, на Зебодан бор гапни сўрашга кучи етмаётган эди.
Чуқур "уҳ" тортадию: "Эй, Аллоҳ!", дейди, яратувчига нола қилгандай бўлиб.
Толиб бугун ишдан эрта келиб, ўзини ётоққа отди. Қаттиқ калтак еган кишидек ҳаммаёғи қақшаб, оғриётган эди. Кечаси тушининг даҳшатидан уйғониб кетди. Ҳаммаёғини совуқ тер босди. Ўрнидан туриб, ошхонага чиқди. Музлатгичдан идишдаги совуқ олма шарбатини олдию, бир кўтаришда сипқориб юборди.
Сўнг сигаретини олиб, гандираклаганча ҳовлига чиқди.
Толиб ҳовуз четига ўтириб, сигаретини чуқур-чуқур тортганча, кўрган тушини эслашга ҳаракат қилди. "Зебо чириб кетган қора кийимда эмиш. Бир қўли билан укаси Тоҳирни сочидан тортқилаб, жарликдаги гуриллаб ёнаётган оловга судраб олиб кетаётганмиш. Тоҳир акасидан ёрдам сўраётганмиш. Толиб ёрдам беришга кучи етмаётган эмиш. Тоҳир бор овози билан додлаб: "Ака кечиринг! Мени айбим йўқ. Мени хотинингиз мажбурлади. Илтимос, қутқаринг!", деб бақираётган эмиш.
Зебонинг кўкраклари оқиб, киндигигача тушиб қолганмиш. Қанча уринмасин укасини қутқариб қололмаганмиш. Хотини ва укаси жарликка қулаб кетишганмиш..."
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Турмуш қургач, жуфтингиз билан қуйидаги 7 та олтин қоидага келишиб олинг.
1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани
2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни
6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга
7. Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи
Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг!
Ҳозирда учраб турган айрим муаммолардан бири оилаларда эр хотин (ёш)ларни келишмовчиликлари. Бу масалани кўтариб мундоқ астар аврасини очсангиз ўзи арзимагангина нарсача бўлиб чиқади.
Ёш оила қурилиши бу орзу умидларнинг қурилишидир. Аммо бизни болаликдаги катталарнинг тўйи бошқача хаяжон билан бўларди. Чунки тоғамларни ва маҳалладаги катта ака опаларни тўйларини, тўйдан кейин бир бирига меҳр билан қарайдиган келин куёвларни эслайман. Чиллалик деб шомданоқ ёшларни уйига киритворадиган катталарни ҳам.
Ҳўп бугунги муаммо нимада?
Бугунгиси - ўзини ёшидан, бўйидан, энидан, насибидан ҳам каттароқ мўлжал олиб, тўкинроқ яшаш, катта боларни машинаси миниш, қўлини совуққа урмай пул топиб, деярли ҳаётини романтикага буркайман деб ўйлаб қолган ва шу эҳтиёжларини қандай қондирсам экан деб турли ёлғонларга дучор бўлаётган, яъни тирикчиликка ўзини уриб хотинига эътибор беролмаётган холатларда минғир синғирлардан жанжанлар кўпайди.
Бугун аёлидан оладиган ҳамма нарсани телефон, интернет орқали бошқалардан ола олишлик осонлашди. Наузибиллаҳ.
Куни кўчада “тирикчилик” важида ўтаётган ёш куёв уйига келиб,келинбола билан нимани гаплашади соатлаб. Аниқки ҳеч нарсани! Чунки келинбола мактабни аранг битирган, чаласовод бўлса (баъзилари).
Ақиллилариям бор, лекин ёқмайди, чунки у эрини дунёқарашидан кўра баландроқ.
Қалбларни ўлиши баробарида вужудлар ўляпти.
Ота-онанинг орзулари Ўўў.
-Мен шунча ишлаб боқдим, энди сен боқасан бизни!
Оила боқиш роса оғирлашиб кетти. Қандай оғирлашди, халол ва харом қоришиб кетиб, оғирлашди.
Кимни эшитсангиз бонкрот, яна фалон суммага. Нимадан кириб кетганини суриштирсангиз битта мусулмон иккинчи мусулмонни отиб қўйган. Уни бонкрот қилганни биронтаси кофир, ё динсиз одам эмас, ўзимизнинг динимиз бирлардан.
(ўзимгаям ёд эмас холат)
Хотинга нима керак👉 эътибор керак. Эътибор кўпайиб кетса, қуруқ меҳрни бошимга ураманми дейди?
Эркакка нима керак 👉сакинат керак! Ҳамма нарсани қилиб берсам ҳам буни жағи ўчмайди.
Аслидачи?
Аслида ўртада Аллоҳни эслатувчи, дунё матоҳлари ўткинчилигини англайдиган, харом луқмани чегараси борлигини, эртага у катта мусибатларга эшик очишини англайдиган Қалблар йўқ.
Биз қалбимиз билан турмуш қурмаяпмиз, биз эҳтиёжларимиз учунгина топишиб, профилларимизда “бахт” ясаб оляпмиз, катталар ҳам айни, ёш оиларку..
Барибир истасак истамасак бизга дин керак, бизга шариат керак! Жоҳилликдан туғилаётган кичик мусибатлар, улкан мусибатларга олиб келади.
Мадина Мўминова
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан
шиб кетибди".
Ширин ўйларини қайнонасининг овози бузиб юборган эди.
"Зебо! Қизим нега анграйиб қолдингиз? А югуриб келиб, кўришмайсизми...?"
Зебо шайтоннинг чангалига тушди. Шайтон уни чангалига олдию маҳкам ушлади. Энди уни осонликча қўйиб юбормайди. Ботқоққача олиб борадию сўнг уни итариб юборади. Ботқоққа ботиб қолган одамни кўрганмисиз? Инсон у ердан чиқолмайди! Ботқоқ шунақа жой. У ерга тушганлар, қайтиб чиқолмайдилар. Охиригача ботиб, ўлиб кетадилар. Шайтонни нияти ҳам шу. Ботқоққача алдаб-сулдаб олиб бориш...
Зебо бутунлай ақлдан озди. Ҳаёлига келаётган, турли ёмон фикрлар исканжасида қолган эди. Исканжадан қутилиш учун ҳаракат ҳам қилмай, ўша бузуқ ўйлар домига ўзини отиб юборди.
"Нима бўлса бўлди! Тоҳирни аврашим, уни кўндиришим керак. Ўзим учун курашмасам, эрсиз, уйсиз қолиб кетаман".
Кечки овқатни еб ўтиришар экан, Толиб укасига гап қотди: "Тоҳир, қачон энди сени уйлантирамиз?"
Зебонинг бу саволдан ранги ўчиб кетиб, Тоҳирга қаради. Тоҳир ўзига ярашган жилмайиш билан деди: "Ойим қачон десалар ўшанда".
"Йўқ, чўзилиб ўтиришдан наф йўқ. Эртагаёқ режамни амалга оширишим керак. Тоҳир уйланса, ҳаммаси барбод бўлади..."
Зебо ўтиролмай қолди. Ичига чаён киргандек ғимирлаганча ташқарига отилди.
Мана Зебонинг пайт пойлаганига бир ойдан ошади. Тоҳир билан ёлғиз қолиш, игнанинг тешигидан туяни ўтказишдек қийин бўлиб кетяпти. "Ана етдим", дейди, ўхшамайди. "Мана етдим", дейди, яна бир нарса чиқиб келади.
Тоҳирнинг тоғаси тўсатдан вафот этгани хабари келдию, Зебонинг кўкрагига шамол тегди.
Толиб жанозадан тўғри ишига ўтиб кетди. Қайнонаси Зебони ёнига имлаб чақириб деди: "Зебо, додангиз билан ҳозирча шетда бўлиб турамиз. Сиз уйга эртароқ бораверинг. Толиб ишдан боришига овқати тайёр турсин. Тоҳирга айтаман сизни олиб кетади".
Зебо қайнонасини эшитмас, ифлос орзулари томон учиб юрар эди. Ўйлаган нияти сариёғдан қил суғургандек силлиқ бошланаётгани уни ортиғи билан севинтирган эди.
Уйга келгач, Тоҳирни ёнига чақирди. "Тоҳир сизда зарур гапим бор эди. Илтимос, мени тўғри тушунинг...".
Тоҳир стулга ўтириб, Зебога ҳайрон бўлганча қараб сўради: "Тинчликми?"
Зебо тили айланмай, гапни нимадан бошлашни билмай деди: "Тоҳир, биласиз анчадан бери фарзандимиз бўлмаяпти. Бормаган жойимиз қолмади. Охирги борган шифокоримиз, акангизда фарзанд бўлмаслигини айтди. Лекин мен буларни акангизга айтмадим. Юраклари кўтаролмай қолади. Бу сирни ҳеч кимга оғиз очмадим. Мана энди сизга айтяпман. Акангизга ёрдам керак. Сиз ёлғизгина укаларисиз. Сизнинг қўлингиздан келади".
Тоҳир гапни бошини ҳам, охирини ҳам тушунмай сўради: "Кенойи, қанақа ёрдам? Мен акамга қандай ёрдам бера олишим мумкин? Гапларингизни яхши тушунмаяпман. Сал тушунтириброқ айтинг! Биласиз, акам учун керак бўлса жонимни бераман. Лекин қанақа ёрдамни назарда тутаётганингизни тўғриси тушунмадим".
Тоҳир Зебонинг мақсадини эшитганда оғзи очилиб, анграйиб қолди. Кутилмаган ҳаром таклиф уни шошириб қўйган эди.
"Кенойи, ҳозир гапирган гапларингизда жиддиймисиз? Ёки мен билан ҳазиллашяпсизми? Биров эшитса нима деган одам бўласиз?"
Зебо ерга ўтириб олиб, энгашганча йиғлай бошлади.
"Тоҳир мени кечиринг! Мен ҳам нима қилишни билмай қолдим. Бу фикрга келиш менга осон бўлди деб ўйлайсизми? Бу гапларни сизга айтгунимча ҳаёлнинг минг бир кўчасига кириб чиқдим ахир. Акангизни ҳам фарзанд кўришга ҳаққилари бор-ку. Бир фарзандни ўз жигарингиздан қизғанасизми? Ҳеч ким билмайди, ишонинг илтимос. Сиз билан менинг ўртамда қолади. Йўқ, деманг Тоҳир, ёлвораман. Акангиз учун рози бўлинг".
Тоҳир ўрнидан туриб чиқиб кетди. Зебо ялинганча орқасидан йиғлаб қолди.
Тоҳир мошинасига ўтирдию газни босди.
Толиб ишдан қайтди. Зебони кўзларини шишган ҳолатда кўриб деди: "Зебо йиғлайвериб ўзингни олдириб қўйибсан. Ҳаммамиз ҳам бир кун ўламиз. Тоғамлар учун биз ҳам эзиляпмиз. На илож қисмат. Қўлимиздан нима ҳам келар эди...".
Толиб Зебони қучоғига олиб, уни овунтирган бўлди. Зебо нима дардда, Толиб нима дардда, Тоҳир эса нима ғамда. Соат 23:00 бўлди. Тоҳирдан дарак йўқ. Зебо кўзини эшикка тикканча, ундан ҳавотирда. Толиб эса аллақачон қотиб ухлаб бўлган.
Давоми бор
@ibratli_sozlar
келадигандай туюлдими бир биримизни калтираётган кулларимизни ушлаб жим утирдик. Йук куркувимиз бекор экан Жин аёл хонага кириб келмади менимча у гойиб булдими..мени нимагадур оёк кулларим музлай бошлади совукатиб лабларим лабимга тегмай тишларим дирилларди совукликдан.. Дугоналаримдан бири кандайдур овозда чузилиб еглай бошладиии узини узи уруб ,иккинчиси хохолаб кулди менга караб бармокларини огзига солиб тишлашарди бас кил иккаланг хам куркаябман дидии мени факат танам музлаётганини билардим халос. Чирок ёкилди ёнимиздаги кизлар бизга бошкача караб хайратланиб бир бирига караб бизлардан узларини узокрок тортишдию бориб Домлаларни чакириб келишди канча уринишмасин икки дугонамни тухтатолишмади мен факат баданим совукликдан рангим окариб битта нуктага караб колгандим негадур кузларимни кораси кимирламасди хатоки кузим пир пирамади хам хаммани гапини эшитиб ётардим . Бизни юзимизга шараклатиб уришди сувлар сепишди бир пайт шовкин бошланди атрофимиз тула одам хайратланиб карашаётганини курдим . Тонга якин кузларим тобора юмилай деб кетарди менга таниш овозлар эшитилди бу дугоналаримни ота онасини овози улар дод фарёд килишаётганини эшитдиму бошка хеч нарса эсимда эмас... Кузларимни очсам тепамда Ок сокол чол менга караб турарди ва нихоят узига келди диди мени багрига босган онам яратган эгамга шкурлар айтди. Буткул узимга келганимда нима булганини ота онамга айтдим дугоналаримни ахволини сураганимда онам кузига ёш олди,бизни домлаларинг чакиришганида тонга якин етиб бордик сен бехуш рангинг окариб кетган холда тахтадек котиб колгандинг,дугоналарингни эса таниб булмасди бирини кузи гилай булиб иккинчисини огзи кийшайиб колганди гох кулиб гох еглашарди эшитимича улар Коллежга кайтишмади бошка. Бази бир уларни курганлар айтишдики хали хамон уларнинг ахволи уша ушамуш..... хеч кандай юл уларнинг олдинги холатига кайтара олмабди...
ТАМОМ
@ibratli_sozlar
Qulog’i yaxshi eshitmaydigan insonni hech namoz qazo qilmasligini bilganimda anglab yetdim.
Bomdod namoziga budilnik qöyilmaydi köngil qöyiladi ekan :)
✨Yotadigan vaqtda Mulk (Taborak) surasini bir marta öqigan kishi qabriga qöyilgan paytda shu suraning ön oyati boshida, ön oyati ko‘ksida, ön oyati yonlarida turib kutadi. Farishtalar kelganda bu oyatlar: "Bu kishi bilan sizning ishingiz (bölmasin) yöq. Bu kishi har tun örniga yotishdan oldin bizni öqirdi. Unga savoblarni berish uchun biz tayyor kutib turibmiz.." deyishadi..💚
Bomdod uchun kurashda uyqu sizni yengmasin.. Tushlarimizda Rosululloh ﷺ mehmon bölsinlar✨
#Uxlashdan oldin o'qiladigon duo🕋🤲🏻
بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا
(Bismikallohumma amutu va ahya.)
Ma'nosi: "Ey Robbim, Sening isming bilan o'laman va tirilaman"
Fii Amanillah yaxshilar
ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ
Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.
P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафни олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашигиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир куринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират гами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни икки дунёйимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.
Har kuni 3 mahal ushbu videoni ko’ring va shu uy siznikidek tasavvur qiling. Uyning honalarida oilangiz bilan nimalar qilayotganingizni tasavvur qiling, dasturhon atrofida Alloh sizni cheksiz nematlar bilan beninnat siylagani uchun minnatdorchilik 🤲🏻 bildiring. Miya tasavvur yoki realni farqiga bormaydi. Va qanchalik ko’p sizni miyangizda ushbu suratlar ko’tarinki hiss tuyg’ular orqali muhrlanib borsa , tez orada real hayotdagi suratlar ham o’zgaradi.Читать полностью…
Komentariyada kimlar bilan bu uyda yashashingizni yozib qoldiring!
O’zingizga tilaganizni - yaqinlarga ham ulashing🤲🏻 videoni jo’nating