ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

35232

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
TOʻGʻRI OVQATLANISH BILAN VAZN TASHLAYSIZ
XECH QANDAY DORI VA KAKTELARSIZ
UY SHAROITIDA OZISH
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
DIEOLOG NAZORATI
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
ENG ARZON NARXLAR
ENG ARZON NARXLAR
🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤
1 ) OY 50 MING
2 ) OY100 MING
3 ) OY 150 MING
✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️
TEZ GURUHGA ULANIG
SIZDA HAM SHUNDAY IMKONYAT BOR
🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜🔜
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨ Qaysi payg‘ambar qayerda yashaganini bilasizmi?

Otamiz Odam va Onamiz Havvo — janubiy-g‘arbiy Osiyoda yashagan (yashagan joylari hozir qaysi davlatga to‘g‘ri kelishi haqida aniq ma’lumot yo‘q).

Nuh alayhissalom — Iroq Yaman
Idris alayhissalom — Falastin
Solih alayhissalom — Arabiston
Hud alayhissalom — Yaman
Ibrohim alayhissalom — Falastin
Lut alayhissalom — Iordaniya
Ismoil alayhissalom — Arabiston
Is’hoq alayhissalom — Falastin
Ya’qub alayhissalom — Falastin
Yusuf alayhissalom — Misr
Shu’ayb alayhissalom — Arabiston
Ayyub alayhissalom — Suriya
Horun alayhissalom — Misr
Muso alayhissalom — Misr
Zulkifl alayhissalom — Falastin
Dovud alayhissalom — Falastin
Sulaymon alayhissalom — Falastin
Alyasaʼ alayhissalom — Suriya
Ilyos alayhissalom — Suriya
Yunus alayhissalom — Falastin
Zakariyo alayhissalom — Falastin
Yahyo alayhissalom — Iordaniya
Iso alayhissalom — Falastin

Muhammad sollallohu alayhi vasallam — Arabiston

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳабиб  томоғи қақраб уйғонди. Кеча туғилган куни эди. Сира ичмасди. Тоғасини ўғли Бурхон қўярга қўймади... Кейин атрофга қаради. Қаерда ўзи? Бу  уни уйи эмас. Ўрнидан турди. Уст-боши йўқлигини кўриб, юраги шиғ этиб кетди. Қўлига илашган кийимини кийиб ювиниш хонасига кирди. У ердаги манзарадан эса тамоман карахт бўлиб қолди... Билак томири кесилган қиз қонига ботиб ётарди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙄😳UYINGIZDAGI 10-15YILLAB YUVILMAGAN QOZONLARNING OQARTIRISH SIRI OCHILDI😍OSON VA ODDIY RETSEP👌🏻BUNAQASI BO‘LMAGAN YILLAR SINOVIDAN O‘TGAN RETSEPT😇☺️😍

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...

Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱

ДАВОМИ
👉👇

/channel/Solixa_Ayol/37756

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​— Касал бўлсаям, у сизларнинг Дадангиз. Шу аҳволида отангни бировларга зориқтириб қўйганимизда, кейин уканг икковингнинг виждонинг қийналмасмиди? Нима қилсам сизларни ўйлаб қиляпман, болам.

Ҳалидан бери қунишиб ўтирган Элёр кўз ёшларини шаҳд билан сидирди. Онасини биринчи марта кўраётгандек озиб, кичрайган елкаларига, офтобда қорайган юзига тикилиб қаради. Шу туришида онаси унинг кўзига жуда савлатли, жуда истарали кўринди.

Синфдоши Бекзод билан бўлиб ўтган тортишув хаёлига келди. «Астарчининг боласи, астарчининг боласи», деган гап қулоқлари остида жаранглагандек бўлди. «Ҳа, мен астарчининг боласиман, астарчининг боласи», дея ғурур билан ўйлади у онасидан кўз узмай.

Сўнг онасининг озғин, қорамтир қўлларини кафтлари орасига олиб, маҳкам қисди-да:

— Хавотирланманг, бу сирни ҳеч кимга айтмайман, — деди бироз дўриллоқ овозда. — Сиз кўп сиқилманг, ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

У шу пайтгача ўзини бунчалик кучли, бунчалик керакли ҳис этмаганди. Юрагида онасига нисбатан сира ҳис этмагани бир ҳурмат-эҳтиром уйғонган, у тобора кўнглини тўлдириб, улғайиб бораётган эди.

ҲАМРОХОН МУСУРМОНОВА.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Астарчининг боласи»


Элёр дарсдан эртароқ чиқди. Аниқроғи, кейинги дарсга киргиси келмади. Синфдоши Бекзод билан ораларидан гап қочди. Ўзи шундоғам зўрға чидаб юрган эди. Бекзоднинг:

— Астарчининг боласи, астарчи, астарчи! — деган таънаси суяк-суягигача етиб борди. Мактабда бир дақиқаям қолгиси келмади.

Аслида, онасининг астарчи экани унгаям ёқмайди. Уйида бундан бошқаям ёқмайдиган нарсалар жуда кўп. Туриш-турмушлари, етишмовчиликлар… Битта кўйлакни уч йиллаб кийиши. Жағи очилган ботинкасини этикдўзга қайта-қайта кўтариб боравериши… Ўн еттига кирган бўлса-да, йигитлардек пўрим кийина олмаслиги, икки йил аввал олинган костюмининг енги калта бўлиб қолганида ҳам кийишга мажбурлиги…

Онаси бошқаларнинг онасига ўхшамайди. Ҳар куни тонг саҳарда туради. Саҳармардонда ўчоққа ўтин ёқиб, овқат пиширади. Ўтиннинг чарс-чурс синган товуши одамни ухлашга қўяди, дейсизми. Элёр калласини кўрпага буркаб, тишини-тишига босиб, чидайди. Ниҳоят, онасининг қадам товушлари, эрталабки шипир-шипири тинади.

«Худога шукр, намоз ўқишни бошлади», деган ўйда уни эрталабки ширин уйқу босади. Лекин бироздан кейин онасининг овози эшитилади:

— Элёр, овқатни пишириб қўйдим. Чой қайнатиб, термосга дамладим. Мактабга нонуштасиз кетманглар, болам. Даданг уйғонса, совуқ сувга ювиниб юрмасин, катта термосга қайнаган сув қуйиб қўйдим. Совуқ сув билан чопиштириб бергин. Ўзинглар ҳам илиққина сувда ювининглар, хўпми?

— Хўп, — дейди у эринчоқлик билан.

Онаси бошига оғир тугунини жойлаштириб, йўлга отланади. Дарвоза ғийқиллаб очилиб, қарсиллаб ёпилади. «Шу ишни қилмаса нима экан?! — деб ўйлайди Элёр дилгир аҳволда. — Бошқаларнинг онасига ўхшаб тикувчилик қилсин, бор, ана фаррошлик қилсин, бир кунимиз ўтади-ку, барибир».

Мана, беш йилдирки, шу аҳвол, онаси ҳар куни саҳармардонда тугунини кўтариб кўчага чиқиб кетади. Уйма-уй, кўчама-кўча юриб астарлик сотади. Бир ойда бир-икки марта Тошкентга, «Ипподром» бозорига бориб тўп-тўп мато олиб келади. Олиб келган матолари тугагунча қишлоқма-қишлоқ юраверади. Баҳорни баҳор, ёзни ёз демайди. Қишнинг қаҳратонидаям ташламайди бу ишини. Бир маҳалладан иккинчи маҳаллага пиёда кетаверади. «Лўлиларга ўхшаб кетдингиз, — дейди Элёр баъзида жаҳли чиқиб. — Қачонгача сандироқлаб юрасиз?»

«Лўли одаммасми, болам?.. Ҳалол луқма билан боқяпман сизларни, — дейди онаси кулимсираб. — Насиб этса, ўқишларни битириб, катта бўлганингизда уканг икковинг шундай баракали кишилар бўласизки, ўшанда қўлимни совуқ сувга урмай ўтираман! Сизлар мени боқасизлар…»

Онаси бир кунга мўлжаллаган астарлигини сотиб бўлмагунча қайтмайди. Шунинг учун эрталаб овқат пишириб кетади. Баъзида савдоси ўнгидан келса, уйга эртароқ келиб, кечқурунга мантими, хонимми, ишқилиб, тансиқ таом тайёрлайди. Кир ювади, нон ёпади.

Баъзида совуқдан қўллари ёрилиб кетади. Ёзнинг жазирамасида юз-қўллари офтобда куйиб, қораяди, озғинлиги учунми, шундай пайтда иккита жавдираган кўзи ва оппоқ тишлари кўзга яққол ташланиб, одамнинг кўзига жуда хунук кўринади. Энг ёмони, кўчада одамлар уни «Лобар астарчининг боласи», деганида юрак-бағри ўртаниб кетади.

Баъзан болалиги эсига тушади. Ўшанда дадаси Россияга бориб ишлаб келарди. Кейин дадаси ишлагани бормай қўйди. Онаси эса шу иш билан шуғулланиб юриб, «астарчи», деган ном орттирди. Дадаси аввалига ичкиликка муккасидан кетди. Кейин ҳеч кимга гапирмай бир бурчакка тикилиб ўтираверадиган одат чиқарди. Мана, беш йилдирки, шу аҳвол. Озиб-тўзиб кетган. Бировга қўшилмайди. Уйдан чиқмайди. Онаси пул йиғиб, уни Тошкентга олиб кетади, шифохонага ташлаб келади. Бир ой, ўн беш кун дадаси ўша ёқда даволанади. «Дадам нима касал ўзи?» деган саволига Элёр онасидан тузук-қуруқ жавоб ҳам ололмаган шу пайтгача.

Тунов куни мактабдан қайтганида онаси тикув машинкани шиқирлатиб ўтирган экан, «Нима қиляпсиз?» деб сўраган эди, «Энди замон ўзгарди. Одамлар тайёр кўрпа сотиб олишга ўтишди. «Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ», деган машойихлар. Астарликларим унча ўтмаяпти. Шунга энди мен ҳам тайёр кўрпа тикиб сотаман-да», деди. Шундан бери кечасиям тинчлик йўқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sharof singlisini toʻyida kamchilik boʻlishini xohlamaydi. U hammasini bir qator nazorat qilarkan...
—Dadasi... Dadasi. -ayoli Zebo rangi oqarib, oldiga shoshib keldi.
—Tinchlikmi Zebo? Buncha xovliqmasang.
—Feruza...Feruza..
—Nima Feruza, chaynalmay dangal gapir!
—Feruza yoʻq. Yoʻq..yoʻqolib qolibdi. -dedi shalvirab.

Qizni oʻgʻirlashganmi?
Yoki qochib ketgan?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЛБАТТА ЎҚИНГ

Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.

Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.

Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди.....

Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!

Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!

Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Anglab yetdimki, vaqtida so’zlanmasa so’zlar ham sovub qolarkan...

@ibratli_sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Koʻnglim sinsa shikoyat qiladiganim bor, Undan boshqa hechkimga ehtiyojim yoʻq..!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дока рўмолнинг қуриши
(Воқеий ҳикоя.)
Хизмат сафаридан қайтаётгандим.Вокзалга келиб “Тошкент-Бухоро” поездига чипта олдим. Поезд келишига ҳали бир соатдан кўпроқ вақт борлиги учун, вокзал ташқарисидаги ўриндиқлардан бирига бориб ўтирдим. Ҳар доим вокзалга келсам талабалигимни эслаб кетаман...Ҳар байрам арафасида уйга шошганларимиз,кимнидир кузатиб, кимнидир кутиб олган пайтлар ёдимга тушди. Ўтиб қайтаётган одамларни кузатиб ўтирганимда, бирдан рўпарамдаги ўриндиқда бола қучоқлаб ўтирганча, қўл телефонида йиғламсираб гаплашаётган келинчак диққатимни тортди.Бухоро шевасида гапираётган келинчак жуда гўзал экан.Ҳаворанг спорт формаси келишган қоматига жуда ярашган,чарос кўзлари, қайрилма қошлари, пуштиранг лаблари худди рассом чизиб қўйгандек беқиёс гўзал кўринишда эди.
―Бўлди, нанажон,кўп зерикманг,Ҳозир чиптасиз бўлса ҳам поездга чиқиб кетаман.Йўқ, қорним тўқ. Қолганини уйга борай, айтиб бераман.Омон бўлинг. ―Келинчак шу сўзларни айтди-да,қўл телефонини ўчириб елкасидаги сумкасига солиб қўйди.
Мен жойимдан туриб, ўриндиққа яқинлашдим-у,”Ҳа,синглим тинчликми? Ҳамшаҳармиз шекилли.Бирор ёрдам керакмасми?” ―деб сўрадим.Аслида индамай ўтирсам ҳам бўлаверарди-ю, аммо негадир унга ёрдам бергим келди.
Келинчак менга хижолатомуз салом берди-да, намланган киприкларини рўмолчаси билан артиб,бурнини тортиб қўйди.
― Нега онангизни безовта қиляпсиз?Тинчликми ўзи? ―яна сўрадим мен.
Шу пайт келинчакнинг қўл телефони яна чақириб қолди.У жаҳл билан телефонни ўчириб, менга юзланди-ю, дардини тўкиб солди. Айтишича, Шаҳло ва эри талаба бўлиб, ким телевизор кўришининг устида уришиб қолишибди.Эри футбол кўрмоқчи бўлса,бу қандайдир сериални кўришни истабди.Хуллас тортишув Шаҳлонинг тарсаки ейиши билан якунланибди. Футбол тугаб, эри кўчага чиқиб кетишини пойлаб ўтирган Шаҳло боласининг кийим-кечакларини олибди-ю,вокзалга келибди.
Шаҳло гап орасида Бухорода яшайдиган қайнонасини ҳам ёмонлаб олди.Айтишича, художўй қайнонаси қандайдир дуолар ўқиб, вақти-вақти билан эр-хотиннинг орасини совутиб турармиш ва эр-хотин шундан кейин уришиб қолишармиш.Мен шунча олисдаги қайнонанинг бу қадар кучли “қобилияти”дан ҳайрон қолганча, норози оҳангда гапираётган келинчакнинг оғзига тикилиб турарканман, унинг сўзларидан гоҳ аччиқлансам, гоҳ кулгим келарди.Шаҳло гапларини сўзлаб бўлгач эса, кулиб юбордим.Мантиқан олиб қаралганда,уларнинг жанжалига арзирли сабабнинг ўзи йўқ эди-да.
― Эрингиз Сизни излаб роса жаҳли чиққандир,―дедим.
―Э,қидираверсин,Ажаб бўпти, ―деди Шаҳло инжиқланаётган ўғилчасининг оғзига сўрғич бераётиб.Шу пайт қасддан қилгандай унинг қўл телефони яна чақириб қолди.Келинчак телефоннинг овозини бутунлай ўчирди-да,сумкасига солиб қўйди. ―Ана минг марта телефон қилди.Безор қилади энди,топмагунча.
―Эрингиз ана у одам эмасми? ―Ёнимиздан ўтиб кетаётган кўримсизгина озғин йигитни ишора билан кўрсатиб атайин сўрадим.
―Йўғ-е,менинг эрим жуда келишган,елкалари кенг,чиройли йигит.Ҳозир барибир мени излаб келади, ―овозида андак ғурур билан жавоб берди Шаҳло. ―Чунки урушиб қолсак,вокзалдан бошқа жойга бормаслигимни яхши билади.
Гап билан овора бўлиб,барваста қоматли,оқ-сариқдан келган йигитнинг ёнимизга келиб қолганини билмай қолибмиз.
― Шаҳло шу ердамидинглар? Мана барибир ҳам излаб топдим-ку,― дабдурустдан янграган эркак товуши иккимизни ҳам чўчитиб юборди.
― Ие опажон,ассаломуалайкум.Бухорога кетяпсизми? Гулноза яхши юрибдими? – Ҳали ўзимизга келиб улгурмай,йигитнинг дабдурустдан берган бу саволидан энди мен ҳайрон бўлиб қолдим. Чунки чиндан ҳам Гулноза исмли синглим бор.
― Гулнозани қўйиб туринг. ― Дедим ҳайратланганимни сездиргим келмай. ―Нега келинпошшани хафа қилдингиз? Айтганча, мени қаердан танийсиз?
―Ахир бир маҳаллада яшаганмиз,бир пайтлар. Гулноза билан синфдошмиз.Мен Сурайё опанинг ўғиллариман.Исмим Сардор.
― Э,ҳа энди эсладим сизни.
Унинг қош-кўзлари бизга математикадан дарс берган Сурайё опани эслатиб турарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Agar qalbingni ogʻritayotgan boʻlsalar, hafa boʻlma! Allohning: “Men singan qalblardaman”, deb aytganini unutdingmi..?!

- Rumiy

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Эрига итоациз аёлнинг дуоси қабул бўлмайди

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Уч тоифа одамнинг намози мақбул бўлмайди ва бирорта яхшилиги осмонга кўтарилмайди.

1) Қочоқ қулнинг то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча;
2) Эрини ғазаблантирган, норизо қилган аёлнинг то эри ундан рози бўлмагунча;
3) Ва мастнинг то ўзига келмагунча.

Ибн Ҳиббон, Ибн Ҳузайма ривояти.

Ривоят қилинадики, аёл қиёмат куни биринчи бўлиб, намоз ва эридан сўралади. Аллоҳ барча аёлларни эрига итоат қилишга насиб қилсин.

Яқинларга улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Вақтингиз, ризқингиз, умрингизга барокат ато этсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳасад

Янги келинлигимда ойижон раҳматли билан кўп бора бозорга айлангани чиқардик.

Биринчи сафар Дубай қатор деган томонларда бир қизил рангли чиройли кўйлакни ушлаб узоқ туриб қолдилар. Кўйлакни ўзларига кўряптиларми десам,  ранги тўқ қизил! Ҳайрон бўлиб сўрадим. Овсинимга кўраётган эканлар. "Жуда чиройли кўйлак экан олайликми, ойижон!" дедим.  Нарҳини сўрадик, тоза маҳсулот эканлигига баҳоси баландлик қилди.  Қўлимиздаги пул шу кўйлаккагина етарди. Камина "олайлик келинг" деб турсам, ойижон бош чайқаб, чит бозор томонга қараб юрдилар.

Чит бозоридаги арзон трикотаж кўйлакни ушлаб туришларини кўриб, ҳайрон бўлдим. "Ойижон бу мато чўзилиб кетади, юринг ҳалиги кўйлакни оламиз, сифатли яхши, кўримли нарса эди!" дедим.

Юзимга синчков тикилиб қолдилар.

Кейинги бозор улар мен билан эмас, бошқа биров билан чиқиб кетдилар.

Ундан кейингисида яна камина билан худди ўшандаги каби воқеа такрорланди.

Орадан маълум бир пайт ўтиб, ўшанда ойижон мени синаб кўрганликларини айтдилар.

"Бунда хасад йўқ экан, бировга тиласа энг яхшисини тилар экан!" дедилар ҳаммага эшиттириб...

На қобилиятларимдан,  на қўлимдан кўп иш келишидан,  на яхши бир оиланинг бекаси эканлигимдан, на сабримдан ва на эришган ютуқларимдан бу сўздан қувонганимчалик қувонолмайман...

Аллоҳ таоло менга қалб касалини бермади!

Ҳар оқшом бошимни ёстиққа қўйганимда шу сабабли ҳотиржам уйқуга кетаман.

Ҳар тонг бошимни ёстиқдан кўтарганимда ўзим билан ўзимни оввора қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд айтаман!

Ҳасадгўйликни билмаганим учун Алҳамдулиллаҳ!

Дунёдаги энг хунук юз - ўзи душман деб билган одамининг бири-икки бўлганини эшитиб, лаби оқариб,  юзи қорамтир тусга кирган юздир!

Бир кун юзимиздаги ажинлар ҳам бизни оқлаб ёки қоралаб гувоҳликка ўтадиган кун қадаримизда бор!

Дин ғамида, эл ғамида оқарган соч билан ҳасад, иғво, кўролмаслик дардида кумуш тортган сочлар ҳам гувоҳликка ўтади ана ўша кунда!

Бу дунёда сизни қайнонангиз,  қўшнингиз,  дугонангиз ёки етти ёт синаб-синашта этса бу оддий ҳол.  Ишонаверинг!

Сизни баъзи бир жойларда Аллоҳ ҳам синайди,  душманингизга ҳам яхши нарсани илинаверинг!  У ҳам сизни яратган Зотнинг бандаси-да!

Бошига иш тушганда гўштини чўқиш учун биринчи бўлиб учиб борган қузғун-Сиз бўлманг...

Ана ўшанда Ҳазрати Инсон мақомини топган бўласиз!

Умму Зайнаб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Айниқса, қишнинг кунида ҳамма бир уйга тиқилиб қолган пайтда, туни билан чироқни ўчирмай, машинканинг шиқир-шиқирини эшитиб ётиш ёмон қийнайди одамни.

Элёр шу хаёллар билан уйига қайтди. Анчадан бери дадаси уларни койимай қўйган бўлса-да, барибир, «Дарсни ташлаб келганимга уришмасин», деб дарвозани секин очди. Оёқ учида меҳмонхона тарафга юрди. Бир амаллаб ичкарига кириб олса бўлгани. Ҳеч кимга кўринмай эшикни ёпиб, мириқиб ухлайди. Ўзи доим шунақа — туриш-турмушларидан сиқилиб кетганида меҳмонхонага яшириниб олади. Бу хона тинч. Ҳайҳотдек уй онасининг бир уюм астарлик матолари билан тўла.

Элёр меҳмонхона тарафга оёқ учида ўтиб бораркан, ичкаридан овоз чиқаётганини эшитиб, сергакланди. Яхшилаб қулоқ солди. Онаси билан дадаси гаплашиб ўтиришган экан. «Ие, бугун онам эрта келибди, энди гап эшитишим аниқ», деб ўйлади юраги увишиб.

— Мен нобакор банда сениям кўп қийнадим-а, — дерди дадаси.

— Унақа деманг, шу кунларни кўриш пешонамизда бор экан, кўряпмиз, бу ҳам Аллоҳнинг бир синови, — деди онаси.

— Ўшанда нафсимнинг гапига кириб, шу ифлосликни қилмаганимда, шу бедаво касалликни орттириб олмаган бўлардим. Ўзимниям, сениям, болаларниям бунчалик қийнамасдим. Энди аҳволимни болаларга айтиш керакмикин, а?

Элёр қулоғини динг қилди: «Дадам СПИД дедими?!»

— Йўқ, — деди онаси қатъий бош чайқаб. — Айтмаймиз болаларга. Шунча пайтдан бери билишмадими, эндиям айтмаймиз! Буни улар кўтаролмайди.

— Одамлар бу касал билан уч-тўрт йилга етмай ўлади, дейишганди. Беш йил бўлди-я, беш йил… Тезроқ ўлсам, шу азоблардан халос бўлардим. Болалар етишмовчиликдан кўп қийналишди. Айниқса, Элёрнинг дарди ичида.

— Унақа деманг, ҳаммамиз ҳам пешонамизда борини кўрамиз. Элёр ақлли бола. Менгаям, сизгаям суянчиқ бўлиб турибди. Худойим сизга умр берибдими, тавба қилишизга имкон бергани шу!

— Мен бундай деб ўйламайман, — деди дадаси шикаста товушда.

— Тунов куни бир ҳожи онанинг уйига кирдим. Набирасини узатаётган экан, анча астарлик сотиб олди. Ўзиям жуда тақводор аёл экан. Бироз гаплашиб ўтирдик. Ҳожи она айтдики: «Аллоҳ таоло Ўз ояти каримасида суюкли Пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга: «Менинг ўз нафсларига зулм қилган бандаларимга: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Албатта, Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилади», деб айтинг», дея амр қилган» экан. Сиз ҳам ноумид бўлманг. Сиз ҳам истиғфор айтинг, тавба қилинг. Ахир Аллоҳ ноумид бўлмасликни буюрибди-ю, жон дадаси.

Нафасини ютиб, ота-онасининг гапини эшитаётган Элёрнинг дами ичига тушиб кетди. Оёғи бехосдан деворга суяб қўйилган тоғорага тегди. Онаси сергакланиб дераза тарафга ўгирилди. Элёр яширинишга улгуролмади.

— Элёр?! Қачон келдинг? — деди онаси шоша-пиша ташқарига чиқаркан. — Анча бўлдими келганингга?..

— Ҳаммасини эшитдим, — деркан Элёрнинг лаблари титради. Шу тобда йигитчанинг юраги алғов-далғов бўлаётган эди: Шунча қийинчилик, камбағаллик устига энди бу гап ҳам бормиди?!

— Шошма, қани бу ёққа кел-чи, — онаси озғин қўллари билан уни ўзига тортиб, бағрига босди. Пешонасидан ўпди. Элёрнинг кўнгли бўшаб кетди. Бирдан ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Лобар опа ўғлининг юзини икки кафти орасига олиб, кўзларига синчиклаб қаради. Сўнг Элёрнинг елкасидан қучганича меҳмонхонага олиб кирди.

— Энди кап-катта йигитсан, — деди Лобар опа. — Бу гапни билиб қолганинг балки, яхши бўлгандир. беш йилдан бери шу дард билан яшаяпти. Тоби қочиб, сира ўзига келолмай дўхтирга учрашса, шу бедаво касални аниқлашган. Бу ёққа келганидан кейин менга бор гапни айтди. Яна текширтирдик. Шундан бери шу аҳвол, болам. Яна қанча умри қолганини билмаймиз. Даданг соғ бўлса, мен тирикчиликни деб кўчама-кўча юрармидим. Бу дардга чора йўқ! Дадангнинг умри ҳисобли. Яна жаҳл устида бирор нарса деб, унинг ичини оғритма. Бировга, ҳатто аммаларинггаям бу сирни оча кўрма, ҳеч ким билмасин. Ҳеч ким билмасин, болам!

— Энди Худонинг паноҳида фақат уканг икковингга суянаман. Ҳадемай уканг икковинг икки тарафимда тоғдек суянчиқ бўласизлар! Унгача… Унгача ҳали олдимизда синовлар бор…

— Касаллигини билган экансиз, нега ажрашиб кетмадингиз?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Qanday sabr qilamiz?
- Xuddi roʻza tutgandek. Unda, shom azoni aniq aytiladi deb bilamiz-ku...!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлни жазолаш учун урушиш, бақириш шарт эмас. Уй бошлиғининг биргина ғазаби билан аёлнинг намозлари қабул бўлмайди. Шунинг ўзи жазонинг энг каттаси эмасми?

Қиз отасига йиғлаб: "Кеча эрим билан орамизда жанжал бўлиб ўтди. Эрим менинг айтган бир гапим учун ғазабланди. Уни ғазабланганини кўриб, қилган ишимга пушаймон чекдим, кечирим сўрадим. У эса менга гапиришни ҳам истамас, юзини мендан буриб олган эди. Мен эса у табассум қилиб, мендан рози бўлсин учун атрофида гирдикапалак бўлдим», — деди қиз. Отаси: «Қизим, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сен эрингни рози қилмай ўлсанг, мен ҳам сендан рози бўлмайман. Ахир билмайсанми, эрини ғазаблантирган аёл Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатланган. Ундай аёлга вафот этганида ўлим мастлиги қаттиқ бўлади, қабри уни сиқади", — деди.

Бас, эрини рози қилган аёлларга жаннат бўлсин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yaqinlaringizni qadriga yeting

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✒️ ​​​​АРО ЙЎЛДА ҚОЛГАН МУШТИПАР АЁЛ
(ҳаётий ҳикоя)

Бир оиладаги аёл номидан ёзаман:
Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Бу йиллар 5 аср каби чўзилди гўё. Уйимизга совчи келганида бошка қизлар қаторида орзуларим осмон эди. Тўй утгандан кейин орзуларим сароб бўлди...
Эрим менга умуман меҳр бермас эди. Бошида эътибор бермадим. Аммо менинг нозу ширин сўзларимга ҳам зарда қиларди. Бир куни ҳаммасини юзимга солди, СЕНИ ОНАМ ТОПГАН, МЕНИНГ СЕНДА УМУМАН КЎНГЛИМ ЙЎҚ, МЕНДАН МЕҲР КУТМА, ШИРИН СЎЗ КУТМА ВА МЕНГА ҲАМ БУ НАРСАЛАРНИ АЙТМА, деди.
Нима қиларимни билмас эдим. Унинг айтишича севган қизини олиб бермаганмиш. Мени эса она розилиги учун олган экан.
Хуллас тақдиримга тан бериб яшай бошладим. Кўз очиб кўрган эрим дея боримни берим хизматида бўлдим. Ўша кунлар менинг қора кунларим эди. Олти ой ўтди. Эрим хамон бефарқ, бемеҳр эди. Аммо шу орада мен ҳомиладор бўлдим. Буни айтсам ҳам хурсанд бўлмади. Мен эса ўша кундан эримга Дадаси деб мурожаат қила бошладим. Меҳрим минг марта ошди эримга, чунки вужудимдаги жажжи боламнинг отаси эди. Кундузлари эримнинг юзига қараёлмасдим ҳам, чўчирдим, урушиб беради деб ўйлардим.Тунлари эса хўжайиним ухлаши билан юзига тўйиб термулиб чиқардим. Меҳр бермаса-да ёнимдалиги учун ўзимни жуда бахтиёр хис этардим...
Ҳамма ҳайрондира бу қиз ахмоқ экан, меҳр бермасаям яхши кўрар экан деб а? Ҳа, мен шундаям яхши кўрардим, чунки меҳрни тилидан олмасам ҳам кўзларидан олардим. Мен бегимни севардим...
Орадан 7 ой ўтди. Кўзим ёриди. Жажжи ўғилчали бўлдим. Ширингина фарзандим. Уни бағримга босиб жуда бахтиёр булдим, яна бахтли булдим.
Уйга болам билан қайтдик. Бегим эса бормади ҳам ёнимизга. Дард ютдим, азобландим, аммо чидадим. Болам учун чидадим.
Фарзандим 2 ойлик бўлган эди. Эрим хамон бемеҳр, бефарқ эди. Мен хамо дадажониси, суянган тоғимиз дея ўзимча эркалатардим, хатто жилмайиб ҳам қўймасди...
Бир куни ўғлим йиғлаб ётган экан, мен ташқарида эдим. Уйга югуриб кирдим. Ўғлим йиғлаб ётарди, дадаси эса қайрилиб ҳам қарамасди, нимадир қилиб ўтирган экан. Болам йиғлаб ичи куйиб кетган эди. НЕГА ЧАҚИРМАДИНГИЗ АХИР БОЛАМ ЙИҒЛАБ ҚОЛИБДИКУ дедим, индамай қўйди... бу ҳақиқий дард эди...
Ўша кечаси болам иситмалаб йиғлаб чиқди. Эртаси докторга обордим. Кейинги кечаси хам ўғлим соат 2 ларда ҳам йиғлайверди. Шу онда хўрлигим келди, боламни бағримга босиб, юм-юм йиғладим. Эрим ухлаб ётарди. Ичимдаги 2 йиллик дардларим уша онда тилимга чиқди... Айтиб айтиб йиғлайвердим...

ТУРМУШ ҚУРИБ МЕҲР КЎРМАГАН ОНАНГМАН,
Ўз ёридан сеҳр кўрмаган онангман,
Бугун дардим сиғмай қолди, чиқди нолам,
Кўп йиғлама, азоб берма менга болам,

дея йиғлайвердим. Болам худди алла эшитган каби негадир ухлаб қолди. Секин жойига ётқиздим, тим ухларди. Кўз ёшларимни артиб, жойимга ётдим. Аламим келиб йиғлар эдим, эримдан бир марта ширин сўз эшитмадим, меҳр олмадим...
Бир пайт елкамга бир нима қўнгандай бўлди, чўчиб тушдим. Секин турдим, қарасам бегим қўлини елкамга қўйган экан. Fалати бўлиб кетдим...
Онаси, дейди секин. Наҳот? Биринчи мартая? Қулоқларимга ишонолмасдим. Яна ОНАСИ ЧАРЧАДИНГМИ, деди. Тўсатдан келган меҳрдан ҳаяжонланиб йиғлай бошладим...
Қўйгин йиғлама, сен энг меҳрибон рафиқасан, онасан, дея бағрига босди. Ўша ондаги севинчимни таърифлашга 5 мингта тилда ҳам сўз топилмаса керак. Бахтдан йиғладим, бегимдан биринчи марта меҳр олдим, мен бахтли эдим...
Ярим соатларча менга ширин ширин гапирарди, мен очиғи уялардим. Эрим эса ҳаммасини айтиб берди. Тунлари менга термулиб ётардинг, мен ўзимни билмасликка олардим, сенга меҳр беролмадим кечир деди... Мен кечириб бўлган эдим...
Ҳозир 2 та боламиз бор. Дадажониси жудаям меҳрибон. Аллоҳим мени бахт билан сийлади. 2 йил хеч кимга айтмадим эрим шунақа деб. Кейин эса сабрим олтин бахтга айланди. Ҳозир бегим билан олтин бахт саройида маликаю қирол каби яшаб юрибмиз. Сабр таги фақат сариқ олтинмас, балки олтин бахт ҳам экан...

@ibratli_sozlar 🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#икки_ҳикоя

📝 ЭРКАК

Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир маҳалланинг тўрида жойлашган эди.
Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳарир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди..

📝 ИНТИЗОР

У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни ... "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди .
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини , бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач , эшик қўнғироғини босди . Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди . Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди . Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди :
- Ак-а-а-а-а ...

Хазонрезги

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​―Қани укам,келинни олинг-у,уйингизни боринг.Бошқа уришиб,жанжаллашиб юрманглар.Қаранг,қандай ширин ўғлингиз бор экан.Ёш боладай телевизорни устида уришишга бало борми?-дедим кулиб.-Сурайё опам яхшиларми,келиб турадиларми?
Шаҳло бўлса, эрининг орқасига ўтиб олиб,ҳар хил ишоралар қилганча,лабларига бармоғини босиб,”жим бўлинг” ишорасини қиларди. Менимча, у қайнонасини танишимни билгач, у ҳақида айтган гапларини айтиб қўйишимдан чўчиб турарди.
― Рахмат,опажон.Ойижоним яқинда нафақага чиқдилар.Бизникига юринг,меҳмон бўлиб кетасиз, ―Сардор бу гапни астойдил айтганини сездим.
― Агар сизларни олдинроқ кўрсам,чипта олмаган бўлардим,―дедим ҳазиломуз.―Афсуски,кетишим керак.Кейинги гал келсам, албатта меҳмон бўламан.Фақат жанжаллашмасангиз, келиш шарти билан.
Мен Сардор ва унинг эрка хотини билан хайрлашаётганда,”Тошкент-Бухоро” поездига чиқиш ҳақидаги эълон янграб қолди. Вокзал оралаб кетарканман, негадир яна орқамга қарагим келди.Ўғлини кўтариб, хотинини елкасидан қучиб олганча,нималарнидир гапириб кетаётган қўшни йигитга қараб туриб,руҳимда енгиллик,кўнглимда ёруғлик сездим.Ҳа, ростдан ҳам ”эр –хотиннинг уриши,дока рўмолнинг қуриши”...

МоҳигулНазарова

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ИБРАТЛИ ҲИҚОЯ !

Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди... Ўғил эшикни очибди...
Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
--- Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг...! -дебди.

... Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди...
Сўнг келган кишидан:
--- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор..? - дея сўрабди.
Киши:
--- Тўқсон минг риёлдан ошиқ...
Ўғил:
--- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди...

... Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди... У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди...
Пулларни олиб чиқибди ва:
--- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди...
... Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди... Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди...
... Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди...
Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа ҚАРЗ масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди...
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
--- Отажон...! Бу пуллар сиздан азиз эмас..! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
--- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим..! Ишларингни ўнгласин..! Хатоларингни кечирсин..!
... Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди...
Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
--- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради... Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми..? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз...
... Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
--- Бу отамнинг дуоси..! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди... - дебди.
Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди...
Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
--- Ойлигим 4970 риёл... - дебди.
Тадбиркор:
--- Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан... Уст-бошингни тўғирлаб оласан...
... Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди...
Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди...

Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга МУРУВВАТ кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади..!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨MUNOSABATNINGIZ AVVALGIDEK OTASHIN❤️ MUHABBATGA TÓLA ÓTISHINICHI ??

✅UNDA DARHOL AYOLLAR UCHUN OCHILGAN BEPUL BILIMLAR BERILADIGAN KANALGA TAKLIF QILAMIZ👍

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR BILIMLAR BOR HOZIROQ KANALGA QÓSHILING
👇👇👇👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️

Читать полностью…
Subscribe to a channel