😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱
📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇
Oʻqituvchi:⠀
— Abdulla, senga savol! “Qavat-qavat toʻni bor, chiroyligina yuzi bor»?⠀
Abdulla:⠀
— Atirgul!⠀
Oʻqituvchi:⠀
— Yoʻq, bu - karom. ⠀
Abdulla:⠀
— Maylimi, endi man topishmoq bersam? U besh harfdan iborat, bosh harfiyam oxirgisiyam ”Q"…⠀
Oʻqituvchi:⠀
— Voy, quloqsiz bola! Nimalar deyapsan!?⠀
Desa 😂😂
Abdulla:⠀👇davomi🫣🫣
Қария ва ўғли (Ибратли воқеа)
Айтишларича, бир одам йигирма беш ёшли ўғли билан поездда келар экан, дераза олдида ўтириб келаётган йигитнинг юзидаги ҳаяжони сезилиб турар эди. У, қўлини деразадан чиқариб шамолнинг қандай келаётганини ҳис этди ва:
– Дадажон, ҳамма дарахтлар орқамиздан югуриб келаяпти!,– деди.
Қария ўғлининг қувонишини кўриб жилмайди.
Уларнинг ёнларида ўтирган эр ва хотин ота билан ўғил ўртасидаги суҳбатни эшитиб, бир оз бўлсада ҳайратга тушдилар: Наҳотки, йигирма беш ёшга кирган йигит ёш боладек бўлса?!
Баногоҳ, йигит яна қичқириб:
– Дадажон, қўчадаги ҳавонларни қаранг! Булутлар ҳам поезд билан бирга кетаяпти!,– деди.
Эр ва хотин йигитнинг гапларидан яна ҳайратланишди. Бирдан ёмғир ёға бошлади. Ёмғир томчилари йигитнинг қўлига тушиб, йигитнинг юзлари қувончдан порлаб кетди ва яна бир бор қичқириб:
– Дадажон, қаранг, ёмғирлар ёғиб, қўлимга ҳам тегди!,– деди.
Бу ҳолат эр ва хотиннинг сабрини тугатди ва улар қарияга юзланиб:
– Нега докторнинг олдига бориб, фарзандингизни даволатмайсиз?,– дейишди.
Уларнинг гапларини эшитган қария:
– Биз касалхонадан келаяпмиз. Бу ўғлим ҳаётида биринчи марта кўзи очилиб, дунёни кўрмоқда!,– деб жавоб берди.
Қиссанинг ҳиссаси:
Барча ҳақиқатларни билмай туриб хулоса чиқарманг.
Қизларингизга қуйидаги ишларни ўргатинг!
-Ердан нимадир олиш учун энгашканингда бир қўлингни кўкрагинг устига қўйиб ол.(Дарвоқе намоздаги рукуъ каби энгашмасдан секин ўтириб ола қол.) Бу кўзлардан тўсиш учун.
-Эркаклар олдиди оёғингни узатиб, бир-бирига миндирган ҳолда оёқларингни узатиб ўтирма. Оёқларинг ўзинга яқин, йиғилган бўлсин.
-Ортингда эркак киши бўлса нарвонга чиқма, зинадан кўтарилма. Аввал уни ўтказиб юбор. Уйингда эркаклар ўтирган бўлса уларнинг рўпарасида, уларга орқа ўгирган ҳолда намоз ўқима.
-Лифтга бир эркак билан чиқма. Бирор аёл ёки яна бошқа кимдир бўлса чиқсанг бўлади.
-Овозингни кўтариб кулма. Табассум қил ёки секин овоз билан кул.
-Йигит (эркак)лар билан қўл бериб сўрашма айниқса номаҳрамлар билан.
-Ким билан гаплашсанг доим оралиқ масофани сақла, яқин туриб олма.
-Кўчаларда дугоналаринг билан ҳазил-ҳузул қилма, хангомалашма. Ҳижоб ўраганинг учун доим виқор билан, оҳисталик билан юр.
-Ўзингдан катта эркагу аёлга йўл бер, уларни ҳурмат қил. Ва бу ахлоқингдан савоб умид қил.
-Нимадир харид қилмоқчи ёки тушлик учун емакхонага кирсанг иложи борича аёл киши билан гаплаш. Бегона эркак билан чораси қолмагандагина қисқа гаплашиш мумкин.
-Енгил мошинага ўтирма. Балки тиқилинч бўлмаган автобусга мин. Агар одам кўп бўлса унга ҳам чиқмаганинг яхши.
-Соқоли бор, юзида нури бор экан деб шу кўринишдаги йигитларга ҳам умуман ишонма! Чунки зоҳир алдамчи бўлади. Бунга ҳам бунинг аксига ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз.
Хозирги фасодга тўлган замонда бу кўрсатмалар қизларимиз муҳофазаси ўлароқ асқотади деб ўйлайман.
Дўстларингиз билан улашинг.
Қизларимизга фойдаси бўлсин.
©Настарин Ифорзода
АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ КЕМИРУВЧИ ОДАТЛАР✨
•Кеч ухлаш! жудаям кеч ухлаш аёлни кундузи билан ланж юришига сабаб бўлади!
•Кеч овқатланиш!
Хазм қилишга катта энергия сарфланади!
•Телевизор қаршисида кўп ўтириш!
Сериал кўрадиганлар кўп энергияни йўқотади. Қаҳрамонлар ҳаёти билан бўлиб, уларни ўйлаб энергия йўқотади!
•Негатив инсонлар билан суҳбатлашиш.
Салбий энергиясини сизга ташлаб, сиз уни кўтариб уйингизга оилангизга олиб кирасиз!
•«Одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди» деб ўйлаш. Бу катта энергияни чиқариб юборади!
•Доимий келажак ҳақида ўйлаш:
«Нима бўларкан, энди нима қиламан» деб ўйлаш энергияни сарфлайди. Унутманг бугун ва ҳозир мавжуд!
•Доимий шошиладиганлар кўп энергия йўқотади!
•Кераксиз нарсаларни уйда сақлаш, ҳар сафар унга қараганда асабийлашиб энергия йўқотасиз!
•Ғийбат қилиш, руҳ кучини суғуриб олади!
•Гина қудрат, хафагарчилик катта энергияни ташқарига чиқариб юборади!
Жинлар инсонлардан олдин яратилгандир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади:
«Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик» (27-оят).
Жинлардан мурод, уларнинг асли Иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, Иблис алайҳилаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.
«Самум» сўзи луғатда олов каби иссиқ шамолни англатади. Шунингдек, жаҳаннам иссиғи ҳам самум дейилади. Иблиснинг асли ана шундай нарсадандир. Мана шу ерда жинларнинг одамлардан олдин яратилгани қайд этилмоқда.
Жинлардан насл қолади, уларнинг зурриёти бор. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида марҳамат қилади:
«Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, сажда қилдилар. Иблис мустасно. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, улар сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир»(50-оят).
Бу ояти каримада Иблис жиндан бўлгани ва унинг зурриётлари борлиги зикр қилинмоқда.
Жинлар бизни кўрадилар, биз уларни кўрмаймиз. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
«Эй Одам болалари! Шайтон ота-онангизни авратларини ўзларига кўрсатиш учун устиларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг тўдаси сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» (27-оят).
Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтоннинг ёмонлигидан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва соф эътиқод зарур.
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати» китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
📝 Савдогарнинг қарз дафтари.
У кишининг исми Тавфиқ Мунжид. У Димашқнинг савдогарларидан эди. Вафот этганидан сўнг ўғли айтиб қолди: Отам вафот этганидан сўнг бир неча одамлар дўконимизга келиб, отамни сўрашар, вафот этганини эшитишиб, ортига қайтиб кетишар ва қайта келишмас эди. Улар бизга ёт одамлар бўлиб, на харидор, на қариндош ва на таниш-билишимиз эди.
Бир қанча вақтдан сўнг дўконни бир бошдан йиғиштириб, тартиблаётган эдик, бир бурчакда катта қутичага кўзимиз тушди. Дарҳол очиб қарасак, қутичада катта маблағ билан бир жуда катта (қайд) дафтар турибди. Дафтарни очиб қарадик. Унда бир нечта биз танимаган оилаларнинг рўйхати ёзилган бўлиб, отамиз бизга билдирмай уларга ҳар ой маблағ ажратар эканлар. Уларнинг ичида:
Фалончи марҳумнинг етим болаларига;
Фалончи бевага;
Фалончининг оиласига...
Уларнинг ҳар бирининг исми ёнига ойлик маълум бир маблағ ёзилган экан. Отамиз бу ишни ҳеч кимга билдирмасдан махфий қилар эканлар.
Аллоҳ у кишидан Ўзи рози бўлсин.
Айтишларича, димашқлик кўп савдогарларнинг шундай қайд дафтари бўлиб, унга фақир, мискин оилаларнинг рўйхатини ёзишиб, уларга ҳар ой моддий ёрдам бериб туришар экан, ҳеч кимсага билдирмаган ҳолда.
Абдулҳодий Юсуф
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar
📝Мен онамни кечирдим…
— Хотинимни жонимдан ортиқ яхши кўраман. Уни гўзаллиги учун эмас, фаросати учун қадрлайман. Аёлим мана шу оғир ҳаётимизда менга йўлдош бўлди. Усиз ҳаётимни асло тасаввур қилолмайман.
Биз йигирма бир йил бир-биримизни ардоқлаб яшадик.
Яқинда хотиним бир аёл билан учрашишим лозимлигини айтди.
Юрагим бирдан тўхтаб қолай деди.
«Наҳот унга бир нима бўлган бўлса? Ёки бирор оғир касалликка чалингани
учун мени бошқа аёл билан учрашишимни истаяптими?» дея ҳайрон қолдим.
— Мен сени яхши кўраман. Менга бошқа аёлнинг кераги йўқ!
Эсингни еганмисан? — дедим жаҳлимни зўрға босиб.
— Аммо бу жуда зарур.
У сизни тинимсиз йўқлаётган экан.
Мени тинимсиз йўқлаётган аёл кимлигини сўрагандим, хотиним йўқловчи онам эканлигини айтди. Она! Бу сўзни эшитиб, оёғимга қадар музлаб қолдим. Ўн тўққиз йил аввалги воқеалар хотирамда тикланди…
Онам феъли жуда оғир аёл эди. Мен онамнинг биринчи турмушиданман.
Отам онамни ташлаб кетган. Шунинг учун онам бирор шўхлик қилсам, «Отангдан кун кўрдим, сендан нима кўрардим?!» дея мени калтакларди.
Баъзан «Онам ўз онам эмас, ўгаймикин?!» деб ўйлаб қолардим.
Онам иккинчи марта турмуш қураётганида мен тўққиз ёшда эдим.
У мени ўзи билан олиб кетишни истамади. Хуллас, у мени меҳрибонлик уйига топширди.
Орадан тўрт йил ўтди. Бир кун онам йиғлаб меҳрибонлик уйига келди. Кўзларидаги ёшни кўриб, онамнинг ўзгарганига ишонибман. Онамнинг эри ўлибди. Бева қолгач, мени йўқлаб келибди. «Онамни меҳр етаклаб келган», деб ўйлабман. Йўқ, ундай бўлмаган экан.
У боқувчига муҳтож бўлибди. Чунки иккинчи оиласидан қиз фарзандли бўлган, эрининг биринчи турмушидан қолган уч боласига ҳам боқувчи керак эди
. Онамга қолганда уларни аллақачон меҳрибонлик уйига топшириб юборарди, бироқ яқинлари унинг қўлидан уйни тортиб олишларидан қўрқарди.
Шунинг учун уларга кун бермаса-да, уйдан ҳайдамасди.
Хуллас, уйга қайтишим билан онам мени бир қўшни амакига қўшиб, Россияга ишлагани жўнатди. Бола ҳолимга оғир ишларни бажарардим ва уйга пул жўнатардим. Бир кетишда ўн беш йил уйга пул жўнатиб турдим.
Онам бу орада болаларини уйли-жойли қилди. Ўзим уйланганимда ўттиз иккига киргандим. Худога шукрки, хотиним оқила аёл чиқди.
Бироқ биз фарзандли бўлганимиздан кейин онам буткул ёвуз аёлга айланди. Бир куни эр-хотин иккимизни уйдан ҳайдади. Уйга эса синглим кўчиб келди.
Мен тағин оғир юкни елкамга олиб, бетиним меҳнат қилдим. Худо мени кўпдан кам қилмади. Мен яна давлат топдим. Ҳашаматли иморатлар солдим.
Мен шу чоққача тинч яшадим.
Онам мени нега йўқлатганига ҳайрон эдим.
«Унга яна нимага керак бўлиб қолган эканман», деб ўйладим.
Аммо «Нима қилганда ҳам онам, у мени дунёга келтирган», дедим-у, онамни йўқлагани бордим. Сўрида оёғини чўзиб ўтирган бир кампирни кўрдим.
У тақдирга анча тан бериб қўйган экан.
— Ишқилиб, соғлиғинг жойидами, тинчмисан, ўғлим? — дея сўради онам.
Умримда ундан бундай ширин гапни эшитмаганим учун кўнглим ғалати бўлиб кетдим. Шу тобда уни бағримга босгим келди, бироқ яқинлашгани қўрқардим.
У мени итариб ташлаши мумкинлигидан қўрқардим.
— Сизни кўргани келдим, — дедим мен.
Онам ўйланиб қолди ва деди:
— Келганингдан хурсандман, болам.
Мен эса бахтиёр эдим. Бу сафар бу сўзлар ёқимли эшитилаётганди.
Узоқ йўлда қийналиб онамнинг уйига бироз асабий ҳолатда бордим.
У ҳам эшик олдида кута-кута бироз ҳориган эди.
Онам билан бироз гаплашиб ўтиргач:
— Ойи, келинг, сизни айлантириб келаман, — дедим.
У менга жилмайди ва дарҳол рози бўлди. Онам уйга кириб кетди ва ёшлик йилларидаги каби безаниб чиқди.
— Синглингга сен билан сайрга кетаётганимни айтгандим, оғзи очилиб қолди, — деди онам машинага ўтиргач. — У сени мени ҳеч қачон кўргани келмайди, деб ўйлаганди.
Биз шинам емакхонага кирдик. Онам билагимдан ушлаб зиналардан оҳиста кўтарилди. Шундагина унинг қариганини ҳис қилдим.
Овқат пайтида ўз ҳаётимиз ҳақида сўзлашиб ўтирдик. Гапга берилиб кетганимиздан вақт ўтганини ҳам сезмабман.
Алламаҳалда онамни уйига кузатиб қўйдим.
— Кейинги сафар мен таклиф қиламан, — деди онам.
Мен рози бўлдим.
Уйимга келгач, хотиним учрашув қандай ўтганини сўради.
— Жуда яхши. Кутганимдан ҳам аъло! — де
Орадан бир неча ой ўтгач, бошқа хонадондан совчи келди. Йигит ҳам, унинг оиласи ҳам Собир акага маъқул тушди. Йигит ва қиз учрашишди. Фотиҳа куни белгилангач, Мафтунани ота-онаси Москвадан қайтишди. Она қизининг паришонхотир юрганини кўриб, кўнглига қўл солди.
- Нима бўлди, қизим? Кайфиятинг йўқ. Тинчликми?
- Ойижон, Анвар акам жуда яхши йигит. Нега йўқ дедиларингиз? Сизларга ёққан бола менга сира ёқмади. У билан қандай яшайман? Илтимос, тўйни қайтаринглар. Мен бу йигитга турмушга чиқишни истамайман. Мен Анвар акамни яхши кўраман, - Мафтуна бошини эгиб йиғлади.
Мастура опа қизидан бундай гапни кутмагани учун ғазаби қўзиди. Қизига тарсаки туширганини сезмай қолди.
- Ўчир, овозингни одобсиз қиз! Мен сени шундай тарбия қилганманми? Наслу насаби номаълум йигитни бошингга урасанми? Севги тўйдан кейин пайдо бўлади. Иккинчи марта Анварни тилингга олма, ахмоқ қиз. Баҳодирни оиласи ҳамма ҳавас қилгулик. Қандай ибратли оилага келин бўлаётганингни билганингда эди... Қизлар орзу қилади Баҳодирдай йигитни... Йиғиштир дийдиёни. Даданг эшитсалар бу гапингни нақ ўлдирадилар-а...
Мафтуна тақдирига тан берди. Данғиллама тўй ҳам бўлиб ўтди. Баҳодир дарҳақиқат ҳавас қилгулик йигит эди. Ҳовли-жой, машина... Ҳаммаси рисоладагидек. Дугоналари унинг бахтига ҳавас қилишди.
Мафтунанинг никоҳ тўйини ўтказишгач, орадан ўн кун ўтди. Собир ака ва Мастура опа самолётга билет олиб, яна Москвага учиб кетишди. Чунки вақтида етиб боришмаса, иш жойлари ва ижара уйларидан мосуво бўлишади.
Яна ўн кундан кейин эса эрталаб ишга отланаётган эр-хотинни уйидан бўлган қўнғироқ ва нохуш хабар гангитиб қўйди.
- Ойи, тез қайтиб келинглар. Мафтуна куёв уйидан қочиб кетибди. Уйимизга милиция ходимлари, маҳалла одамлари, қудалар келишган. Важоҳатлари жуда ёмон. Илтимос, тез етиб келинглар, - бу ўғли Маҳмуджонни овози эди.
Эр-хотин ҳамма ишни чеккага суриб, зудлик билан яна билет сотиб олишди. Ватанга, уйларига етиб келгунча уларни хаёлидан нелар ўтди фақат Аллоҳгагина аён.
Ҳовлиларида, маҳалла кўйда бўлган можаро, гап сўзлар, ҳақорату лаънатлар... Буларни тасвирлашга қалам ожизлик қилади. Куёв томон " тўй харажатимизни қоплайсизлар, маънавий зарар тўлайсизлар" деб ота-онани шармандаю шармисор қилишди. Ота эса ҳаммани олдида қочиб кетган қизини оқ қилди, қарғади, дуойи бад қилди. " Шундай беору беномус қизни тарбия килган сенга ҳам лаънат" деб хотинини уйидан ҳайдаб чиқарди. Мафтунанинг эса ўша севган йигити Анвар билан қочиб кетгани маълум бўлди...
Ҳурматли дўстлар! Бу аччиқ воқеани ёзишдан мақсад, яна бир бор оналаримизни ҳушёрликка чорлашдир. Қизларимизга инсоф сўрашдир. Бу кунни ҳатто душманимизга раво кўрмаймиз. Бу юзи қароликни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бу иснод Мафтунани етти авлодига етиб ортади. Умидлари пучга чиққан куёв Баҳодир яна уйланар, бахтли бўлар, ин шаа Аллоҳ. Лекин Мафтуна бахтли бўла оладими? Отаси оқ қилган, қарғаган қизга Анвар энди уйланадими? Буни фақат Яратган Эгам билади, вақт кўрсатади
@ibratli_sozlar
Ҳозирда кунлар совиб аҳоли орасида шамоллаш роса кўпайди
Лекин шамоллаш ва йўтални бир деганда қолдирувчи қадимий бу рецептни жуда кўплар билмас экан
Гап шундаки бу рецептни менга бувимлар ўргатган бувимга эса оналари ўргатган экан мана неча йилларки кунлар совиши билан фарзандларимга бу рецептни таёрлаб ичказиб қўяман шамоллаш ва йўтал уларни безовта қилмайди
Ҳозир эса бу рецептни сизлар билан бўлишмоқчиман ёзиб олинг
● 1 дона банан
● 150 грам имбир ( занжабил)
● 2 қошиқ асал.... Батафсил 👇
❗️ШОК ХАБАР ХАЛИМАНИНГ ВАФОТИДА ЮЛДУЗНИ АЙБИ БОРМИДИ?😱
ЮЛДУЗ УСМОНОВА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР ҲАММАНИ ШОККА ТУШИРМОҚДА😨
НАХОТКИ ЮЛДУЗ ҲАММАНИ АЛДАДИ...🤬 У ХАЛИМАГА НИМА ҚИЛДИ
МАХФИЙ ХАБАР ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН👇👇
https://telegram.me/joinchat/nG2wtcIS4oNlMmEy
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
#eski_post
7-8йил олдин бир ўқув курсида ўқигандим. Шу жойда рус миллатига мансуб котиба қиз бўларди. Ижтимоий тармоқларга киришим ва хижобдалигим учун рўмолимни ечиб, расмларимни саҳифамга қўйишимни, шу баҳона бўлиб, жуфт топишимни маслаҳат берарди. Мен динимиз хижобимни ечишга рухсат бермаслигини айтиб чарчамасдим, у рўмолсиз расм қўйишга ундаб чарчамасди. Ҳар сафар кўндиролмаганидан афсусланиб қўярди. Унинг наздида мен уйдан чиқмаганим ва ўраниб юрганим учун эрсиз қолиб кетадигандек “ачинарди“, мен эса кулиб қўяқолардим.
Ғайридинларда, балки кўпгина мусулмон аёл-қизларда ҳам шундай тушунча бор. Аксарият, фақат ташқи кўриниш учун эътибор қаратишади, деб ҳисоблашади.
Мен бундай фикрламайман. Бунга бир қанча сабабларим бор:
Менинг ташқи кўринишим учун севган эркакни, ички дунёйим қизиқтирмайди. Ва фақатгина кўриниши учунгина севилган аёл зоҳиран дунёдаги энг гўзал аёл бўлса ҳам турмуш қургандан кейин эри учун эл қатори оддий аёлга айланади. Ҳар қандай чўққининг таровати забт этилганидан кейин илгаригидек бўлмайди. Яъни эркакни фақатгина ташқи гўзаллик билан узоқ муддат ром этиш имконсиз.
Тақдиримизда оила қуриш битилган бўлса умрбод кўчага чиқмасак, ёки суратимизни ижтимоий тармоқларга жойламасак ҳам ризқимиздан қочиб қутулолмаймиз. Юзимизни бутун дунё кўргани билан кимгадир умрбод севимли бўлиб қолишимизга кафолат йўқ.
Икки йилча олдин "шахсий"имга бир қиз ёзганди: "Менга ҳам севимли бўлишни ўргатинг. Сизни ҳечким кўрмаган бўлса ҳам аёлу эркак бирдек ёқтиришади", деб. Бунақа гап кутмаганим учун кулганман. Лекин ўйлаб қарасам бировга ёқиш учун ҳаракат қилмас эканман. Сабаби бандаларнинг мени ёқтиришлари кўп ҳам қизиқтирмайди.
Чунки муттасил равишда бандаларга ёқишга уриниш кишини ҳароб ва кулгили аҳволга солади.
Холисликдан чекинмай Аллоҳга севимли бўлишга интилмоқ эса инсонни ботинан юксалтиради. Ботинимиз нима билан тўлса зоҳиримизда намоён бўлади.
Мен ҳам аёлман, ожизаман. Мен ҳам суратимни саҳифамга жойласам, гўзаллигимни эътироф этсалар нафсимга ёқар, жаа борса мотивация бўлар. Бироқ, ташқи кўринишим учун мени ёқтиришлари бурундан бир қарич нарига ўтмайди. Мотивация бу руҳланиш. Бундай руҳланишга эҳтиёжим йўқ. Нима учун яратилганимни англатганининг ўзи мен учун битмас-туганмас мотивация. Қулларга севимли бўлишдан кўра, қулларнинг Яратувчисига маҳбуб бўлишим ёқимлироқ мен учун.
Аллоҳга ошиқман ва маҳбубимга севимли бўлиш учун имкон қадар суюклигимнинг буйруқларига итоат этишга уринаман. Яратувчим буюрган фарз амаллар хижобланиш, номоз ўқиш, илм ўрганиш, уни ҳаётимга татбиқ этиш ва билганларимни ёйишга Аллоҳ қодир этганча ҳаракат қиламан.
Инсон Муҳаббати Соҳибига ёқиш учун Унинг розилигига эришишга қўлидан келганича уринади. Мақсадим Муҳаббатим Эгасининг розилигини топиш ва бу йўлдаги ҳар қандай машаққат мен учун тотлидир.
Айримлар гумон қилганидек Facebookда ўралашишим нафсим учун эмас. Яъни кимларгадир ёқиш, ёки жуфт топиш илинжимас, бунга эҳтиёжим йўқ, алҳамдулиллаҳ.
Ҳидоят Аллоҳдан. Яратувчимнинг изни билан ин ша Аллоҳ Унинг ўзим каби бандаларини мен Роббимни севгандаги лаззатни ҳис этиб, Яратувчимизга муҳаббат қўйишларига сабабчи бўлиш холос. Мўмин қачонки ўзига раво кўрган яхшиликни бошқа мўмин биродарига раво кўрсагина чин мўминликка даъво қила олади. Ўзим туйган муҳаббат лаззатини Сизга ҳам раво кўрганим учун ҳаракатдаман.
Хулоса шуки: Яратувчингизни севинг ва уни рози қилишга интилинг. Аллоҳнинг розилигига интилишингиз Сиз истайсизми йўқми, Сизни бутун дунёга севимли қилади. Мен учун эса Роббим кифоя...
ҚАЙТА ТИКЛАНИШ ФАСЛИ.
«Эримга иккинчи турмушман. Ажрашган аёли яқинда боласини ҳам ўғирлаб олиб кетди. У шунга қаттиқ сиқиляпти. Кези келса, кўнглига ҳеч нарса, ҳатто мен ҳам сиғмай қоляпман. Мен қандай йўл тутай?»
Турсуной СОДИҚОВА:
Ойим, сен бахтингни қайта тиклаш фаслига кирибсан. Бу жуда азиятли иш. Кейинги умринг ҳам осон кечмайди. Кўз очиб кўрган турмушингни тутиб қололмадингми, бу ёғига энди чидайсан. Бир нарсани йўқ қилишдан осон нарса йўқ! Бор қилиш эса сув келса симириб, тош келса кемиришларга чидаш билан бино бўлади. Рўзғорининг қопқоғини кўтармай, овоз чиқармай яшаётганларнинг бари ўша оғирликларга дош берган кишилардир. Биринчи турмушингдаги хатоларни энди такрорламайсан, ҳеч қилмаган яхши тутумларни тутиб кўрасан. Сен албатта чиройли ҳаётга етасан, иншооллоҳ, фақат бу ақлу фаросатингни қандай ишлатишингга боғлиқ.
Аввало, жуфтинг боласини онасидан айириб олиб қолиб нотўғри иш қилган. Бу қонунга ҳам хилоф, одамгарчиликка ҳам! Бола вояга етгунга қадар онанинг ҳиди, онанинг қўли, онанинг овози ўстирувчи, ундирувчидир. Юзта ота битта онанинг илоҳий тафтини беролмайди. Аллоҳ бу хосиятни аёл кишига берган, эркакнинг маҳмадонагарчилиги бу ерда ўтмайди! Қолаверса, вояга етмаган болани юлқиб олиб қолиш онага ҳам зулм! Бу ҳолатда аёлнинг икки букилиб қолиши аниқ. Эркак ажрашган аёлини ёмон кўрса ҳам, у Аллоҳнинг бандаси эканлигини ёддан чиқармаслиги керак эди.
Жуфтингнинг ҳозирги изтироб чекиши табиий. Ҳеч кимнинг ини бузилмасин. Сен унинг ўти аланга олиб яна пасайгунча сабр қилиб турасан: у ҳозир бир ёқдан боласини соғиняпти, иккинчи томондан ўзини, қилган хатоларини таҳлил қиляпти. Ва билиб қўйки, у тинмай сени аввалги аёлига солиштиряпти ҳам! Сенинг «тош келса кемиришинг» шу вазиятларда ўзингни чиройли тутишингдир. Тўғри бўлдими, нотўғри бўлдими, нима бўлса бўлди, энди сен шу рўзғорни чин турмушга айлантиришинг шарт! Бунинг учун қуйидаги айтганларимни қулоғингга оласан:
Асло қовоқ-димоғ қилма, ўзингга эътибор сўрама.
Кайфиятига мос келадиган меҳрибонликлар қил, чиройли хабарлар айт.
Оқ ювиб, оқ тара. Ҳар куни тоза рўмолча, тоза сочиқ тут, дастурхонинг ораста, таомларинг мазали бўлсин. Ҳар гал ҳар хил нарса пиширишга урин.
Ўзинг покиза юр, ярашимли кийин.
Ҳеч қачон аввалги турмуши, унинг камчиликлари, у ҳақдаги ёқимсиз гапларни тилга олма. Лекин мақтов гапларни ҳам айтма.
Ишларининг юришиб кетишига рағбат бер.
Ҳайит байрамларда боласини йўқлашни эслатиб тур. Агар ўзи илинаётган бўлса, асло монелик қилма…
Хулласи калом, сенинг ўзинг ҳам, сўзинг ҳам, уй тутумларинг ҳам унга яхши кайфият берсин. Сен аста билиб ол, олдинги аёлининг қайси феълидан уларнинг кўнгли тўлмаган. Сен худди ўша ишларни такрорлама, уларнинг кўнгли тусаган ҳолатларда кўринишга урин. Бу тиниб-тинчиб кетишнинг йўли, ҳамма ақлли аёллар ўз бахтларини шундай ясаб ўтганлар, сен ҳам буни уддалайсан, болам.
@Ibratli_Sozlar
Давоми
Нахотки шуни ёши анчага бориб колган Ота она фахмламадия. Боласидан ёдгор булиб колган икки набирасини ва келинини уйдан хайдаб чикариб эл юрт олдида кандай бош кутариб юришини уйламадими..... товба дейсан ёка ушлаб.....
Бир пайтлар ёшлар андишасизлик килишсалар катталар олдига солиб панду насихатлар килишиб йул йурик курсатишган. Мадинага карши овсини кайнона кайнотаси ва кайногасини кайрашда тинмасди.
Кексаларда ОНАНГНИ КОЗИ УРСА ДОДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН деган киноёмус накл бор. Кайнонаси келини ва икки норасидасини уйдан хайдамокчи булиб турганда, Мадина кимдан нажот сурасин. Кайнотасиданми? Аллакачон эркаклик гурурини фармондорлик хукукини хотинига бой берган кайнотаси, келинини химоя кила олармикан. Мадина нима булганда хам бу уйдан кизларини олиб чикмаслиги шарт.
Ахир рахматли эри кизларини унга омонат колдирганди. Омонатга хиёнат килганнинг азоби огир булади. Махалла оксоколи билан гаплашиб курсинми. Кайнонаси у билан хам маслахатлашган булсачи.
Ота мулохазали бамани одам. Гаплашиб кураман агар нажот булмаса ундан юкорирогига мурожаат килади. Хуллас кизларини кучада сарсон килиб юрмайдида.
Оксокол отанинг хонасида маьлумотнома олиш учун келган икки киздан бошка хеч ким йук эди. Салдан кейин кизлар юмушини бажариб остонадан чикишди.
-- Ассалому алейкум Ота...
Мадина ийманибгина хонага кадам босди. Оксокол кулидаги когозларини четга суриб Мадинани утиришга таклиф килди.
-- Ваалейкум ассалом кизим,кел утир. Яхши юрибсанми болаларинг кайнота кайнонанг яхши юришибдими? Кийналмаяпсанми?
Оксокол Мадинани утиришга таклиф килиб суради.
-- Рахмат Ота, шукр яхши юрибмиз узингиз тузукмисиз чарчамай зерикмай ишлаб юрибсизми.
-- Ха Худога шукр ишлаб юрибмиз чарчашга вактимиз хам йук саломат булинг рахмат кизим.
Оксокол гапни нимадан бошлашни билмай хижолат булиб утирган аёлни холатига синчковлик билан кузатди.
-- Кизим бу дейман ташвишли куринасан тинчликми ?
Мадина ичидан хуруж килиб келаётган йигини зур базур ютиб уч турт кундан бери давом этиб келаётган гап сузлар хакида гапириб берди. У хар канча йигламасликка уринмасин юрак юрагидан тошиб келаётган хурлик булогидан тухтата олмади. Уксиниб уксиниб ёш тукаётган Мадинага караб оксоколнинг кунгли бузилди.
Кайнонаси билан овсинини турмушга чикишни маслахат берганини эшитиб Отахон Мадинага босиклик билан тушунтирди.
-- Кизим хафа булма,кайнона кайнотангни вазифаси сенга бир огиз шариат юзасидан айтиб куйишибди холос. Сен уни нотугри тушунибсан. Майли кизим сен куп сиқилаверма бу масалани бир ёгли киламиз. Сен уйингга боравер. Мен ортингдан етиб бораман. Кайнота кайнонанг уйдами?
Мадина оксоколга тасдик жавобини айтиб уйга ошикди. Унинг кунглига оксоколнинг гаплари умид чирогини ёкканди. Мадина уйига кайтганидан кейин куп утмай Оксокол ота кайнотасининг исмини айтиб дарвозадан кириб келди. Кайнона махалла оксоколини кириб келгани бежиз эмаслигини уйлаб сабабини чамаладию бирдан ранг туси узгарди.
-- Абдужаббор нима ишлар килиб юрибсиз огайни?
Оксокол нигохларини нафрат билан кайнотага тикди. Абдужаббор ота хижолатдан ерга кириб кетгудай булиб кузларини узидан олиб кочишга уринди.
-- Эшитган одам нима дейди? Сиз углингизни рухини норизо килаётганингизни биласизми?
Оксокол энди нина ютгандай бесаранжонланаётган кайнонага чогланди.
-- Ота она учун хар бир фарзанд хам жигар конидан булган бирдек фарзанди. Нега энди катта углингизни гамини еб дунёга келиб дарддан азобдан боши чикмай кетган болангизни рухини нотинч киляпсиз? Уялмай нетмай қизларингни олиб турмушга чикиб кет деб айтибсиз.
Она хак гапларнинг таьсирига дош беролмай уввос тортиб йиглаб юборди.
-- Хуш келинингиз турмушга хам чикиб кетди дейлик сизга бундан нима наф. Сиз сал булсаям огринмайсизми? Сиз уни шу умидда келин килганмидингиз. Келинингиз турмушга чикиб кетган такдирда хам кизлар шу уйда колади. Бу уй невараларингизники тушундингизми!......
ОҚҚА ИШОНМАНГ!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Заммул ҳаво” китобида келтиради:
“Ардашернинг шавкати зиёда бўлиб, бирин-кетин бошқа подшоҳлар унга итоат изҳор қила бошлашди. Ардашер Сурёнийлар салтанатини қамал қилди. Аммо забт қилиш ниҳоятда қийин кечди. Чунки қалъа ниҳоятда бақувват ва ўтиб бўлмас эди.
Бир куни Сурёнийлар подшосининг қизи қалъа тепасига чиқиб Ардашерни кўриб қолиб ёни ёқтириб қолди. Қалъадан тушиб Ардашерга мактуб ёзди ва уни камон ўқига жойлаб қалъа ташқарисига отди. Мактубда шундай ёзилган эди:
“Агар менга уйланишга ваъда берсанг сенга қалъага кириш йўлини кўрсатаман!”.
Ардашер унга мактуб ёзди:
“Истаганинг бўлсин!”.
Ардашер қиз кўрсатган йўл билан қалъага кириб шаҳар аҳлини қатл қилди. Қизнинг отасини ҳам ўлдирди ва қизга уйланди.
Бир кеча бирга ётишганда қиз нимадандир безовта бўлди. Ардашер сўради:
-Сенга нима бўлди?
-Биқинимга нимадир қадалаяпти!
Ардашер унинг биқинига қаради. Унинг териси ниҳоятда юмшоқ эди. Ардашер сўради:
-Отанг сени нима билан боққан?
Қиз жавоб берди:
-Отам менга асал, ёнғоқ ва майиз бериб боқар эдилар!
Ардашер ғазаб билан деди:
-Ҳеч ким сенга отанг едирган нарсаларни едира олмайди. Сен эса отангга хиёнат қилиб ўтирибсан. Ўзимни сенга ишона олмайман!
Ардашер уни икки отга боғлади ва отларни икки томонга ҳайдади. Отлар қизни иккига бўлиб ташлади. Хоин қиз шу тариқа вафот қилди!”.
Бирор-бир қизга совчи бўлиб боришдан олдин унинг ота-онасига қиладиган муомаласини ўрганинг. Агар ота-онасига яхшилик қиладиган бўлса унга уйланинг, уни келин қилинг!
Ота-онасига яхшилик қилишни билмайдиган қиз гарчи ковушингизга патак бўлишни ваъда қилса ҳам унга уйланманг, уни келин қилманг. Ота-онасига яхшилик қилмаган киши сизга ҳеч қачон яхшилик қилмайди!
Баъзи қизлар ота-онасига эҳтироми баланд йигитлардан қўрқишади. Уларни шахсияти заиф деб ўйлашади.
Азиз сингилларим! Бунақа йигитлардан қўрқманг. Ота-онасига оқ бўлган фарзандлардан қўрқинг. Онасига яхшилик қилмаган йигит сизга яхшилик қилади деб ўйлайсизми?!
Азиз ёшларимиз! Онасига яхшилик қилмайдиган қиз гарчи сиз учун ўнта бармоғини шам қилишга тайёр бўлсада, унга уйланманг. Онасига қилмаган ишини сизга қилармиди?!
Яхши қиз билан ёмон қиз ўртасини ажратиш унчалик қийин эмас.
Қиз ва йигитларнинг ота-онасига, оиласига муомаласи ҳақида суриштиринг. Агар қиз отасини эҳтиром қилса, унинг гапини гап деса, унинг юзига тик қарамаган бўлса, отасининг лафзини ҳам, феълини ҳам ҳурмат қилса унга уйланса бўлади. У сизни ҳам ҳурмат қилади!
Агар тескари бўлса гарчи дунё маликаси бўлсада, ундан моховни кўрганда қандай қочсангиз шундай қочинг.
Баъзилар “уйланавер, уни тарбиялаб оласан”, дейишади. Бу гап нотўғри. Кўпларни кўрдим. Хотинларини ўзгартириш ўрнига ўзлари хотинларига тобе бўлиб кетишди. Баъзилари тобе бўлишмаган бўлсада, ҳаётлари жаҳаннамга айланган.
Нажотни орзу қилган ақлли инсон мавжланиб турган денгизга кирмайди. Тўлқинлар билан курашиб бўлмайди. Борди-ю нажот топса ҳам ниҳоятда ҳолдан тояди!
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда хам, охиратда хам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш хам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам қизлари Фотимага родияллоху анхо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва рохат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг тахоратли ухласа, фаришталар химоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.
15 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари
1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.
Болам чизган шу расм туфайли мактабда қиёмат бўлибди. Мудир мендан "Болангиз қанақа расм чизганини биласизми? Бу менинг оилам деяпти". "Бир боланинг бутун оила аъзоларини бўйнидан осилган ҳолатда тасвирлашини оддий ҳол деб ўйлайсизми? Сизни енди доимий назорат остида тутамиз" - дейишди.
Бир амаллаб уйга келиб бироз тинчланиб, боламдан "Чизган расмингни менга тушунтир" - дедим, у айтдики бу....😲
👉 Давомини тўлиқ ўқиш…
Ҳозирда кунлар совиб аҳоли орасида шамоллаш роса кўпайди
Лекин шамоллаш ва йўтални бир деганда қолдирувчи қадимий бу рецептни жуда кўплар билмас экан
Гап шундаки бу рецептни менга бувимлар ўргатган бувимга эса оналари ўргатган экан мана неча йилларки кунлар совиши билан фарзандларимга бу рецептни таёрлаб ичказиб қўяман шамоллаш ва йўтал уларни безовта қилмайди
Ҳозир эса бу рецептни сизлар билан бўлишмоқчиман ёзиб олинг
● 1 дона банан
● 150 грам имбир ( занжабил)
● 2 қошиқ асал.... Батафсил 👇
дим ва бу гапни жуда енгиллик билан айтдим. Чунки онам ҳақида ўйлаганимда юрагимда оғирлик пайдо бўларди. Ўша ҳозир буткул йўқолган эди. Мен онамни кечиргандим.
У табиатан бемеҳр бўлганини тушундим.
У айбларини кеч бўлса-да, англаган эди.
Бир неча кундан сўнг онам юрак хуружидан вафот этди. Бу шунчалик тез содир бўлдики, онам учун бирор нарса қилишга ҳам улгурмадим. Бироз вақтдан кейин эса уйимга почтадан хат келди. Конвертни очмасимдан юрагим дукиллаб ура бошлади.
Хат онамдан эди:
«Мени кечир, ўғлим, сен учун мен она бўлиб ҳеч нарса қилмадим.
Мен умр бўйи меҳрни, болалигингни, ёшлигингни, ҳамма-ҳамма завқни сендан тортиб олибман. Ўша куни ресторанда бўламанми-йўқми, буни билмайман. Шунинг учун буюртма берилган жойга хотининг билан бирга боришингни истардим. Сен билан учрашган куним жуда бахтли эдим.
Сени яхши кўраман, ўғлим».
Ўша лаҳзада «сени яхши кўраман» сўзининг нақадар буюк куч эканлигини англадим. Кўзимга ёш келди. Инсоннинг ҳаётида онанинг ўрнини ҳеч ким эгаллай олмаслигини тушундим. Мен онамни чин юракдан севишимни,унга умр бўйи интилганим ҳам шу меҳр туфайли эканлигини англадим.
Онадан ранжиб бўлмайди. Онанинг жонини жабборга беришга рози бўлиб сени дунёга келтиришининг ўзи бир бахт!
Мени дунёга келтирганингиздан мингдан-минг розиман, онажон, мен ҳам сизни яхши кўраман.
@ibratli_sozlar
Butun olam sening bo'l deyishing bilan yaraldi, ey Robbim... Mening ham bo'lmayotganlarimga bir bora bo'l degin....
@ibratli_sozlar
СЕВГИ ДЕБ ОҚПАДАР БЎЛГАН ҚИЗ...
"ЙИГИРМА КУНЛИК КЕЛИНЧАК ВОЧИБ КЕТИБДИ!"
( бу нохуш хабар маҳаллада дув-дув гап бўлди, якинлар қалби заққумга тўлди)
- Мана тўйниям ўтказдик, орзу-ҳаваслар қилдик. Қизгинам Мафтунани энг яхши оилага, энг одобли, касб-ҳунарли йигитга турмушга узатдик. Аллоҳга беадад шукур, ниятимизга етдик. Обрў-эътибори билан эгасига топширдик қизимизни. Энди хотиржам бўлиб, Москвага ишимизга қайтамиз. Мўминжонни ҳам уйлантирсак, кейин мусофирчиликни йиғиштирамиз. Шу ердан насибамизни топамиз. - Мастура опа турмуш ўртоғи Собир ака билан нонушта қиларкан, хурсандчилик билан гапирарди. Қизининг никоҳ тўйида тушган суратларини завқ билан томоша қиларкан, эрига узатди.
- Дадаси, қаранг. Қандай ажойиб жуфтлик. Куёв кўнглимиздагидай йигитга ўхшайди. Икковиям суқсурдек, Аллоҳ ёмон кўзлардан асрасин. Қизимиз борган жойида тош бўлсин, ўзларидан кўпайишсин. Мўминжонимга ҳам яхши қиз топсайдик.
- Ин шаа Аллоҳ онаси. Яна бир йил ишлайлик, келин туширамиз, - деди Собир ака ҳам. - Кейин чолу кампир бўлиб ўтирамиз набираларни боқиб.
Эр-хотин жуда бахтиёр эдилар.
Собир ака ва Мастура опа ўн йилдан бери мусофир юртда ризқ теришади. Икки ўғил ва бир қизни Собир акани онаси Муслима ая ўз қанотига олди. " Кучим борида болаларингизга қарайман, сизлар ишлаб иморатни битказинглар" деди онахон уларни Москвага кузатаркан.
Шу билан ишлари юришиб, эр-хотин Москвада ишлай бошлашди. Иморатлар битди. Хоналарни қўғирчоқдай ясатишди. " Ласетти" олишди кўзларни қувнатиб. Тўнғич ўғиллари Маҳмуджонни уйлантиришди. Набирали бўлиб бешик тўйлар қилишди.
Оиланинг гулу райҳони бўлган Мафтуна тиббиёт коллежини тугатиб, шаҳар поликлиникаларидан бирида ҳамшира бўлиб ишлай бошлади. Қизгинани қоматлари келишган, қоп -қора сочлари белида чулғаниб ётарди. Қошу кўзлари қоп-қора сулув қизни харидори кўп бўлди. Лекин келаётган совчилар унинг ота-онасига ёқмасди. Мўминжон синглисини ҳар бир қадамидан бохабар эди. Онаси кунора Москвадан қўнғироқ қилиб, қизига панду насиҳат қиларди.
- Кизим, мен даданг билан сизларни деб бегона юртда ишлаб юрибмиз. Мусофирда ишлаш осонмас. Катта қиз бўлдинг. Ақлингни ишлат. Йигитлар билан телефону интернетда ўйнашма, ҳеч кимга ишонма. Биттагина қалтис қадаминг умрингни, бахтингни яксон қилади. Оиламиз шаънини барбод қилма. Юзимизни ерга қаратма, - Мастура опа бу тарздаги гапларини ҳар қўнғироқ қилганида қизига тайинларди.
Мафтуна ҳам ўз ўрнида "хўп бўлади, ойижон, ҳамма айтганларингизга амал қиламан, юзларингизни ерга қаратмайман" деб онасига ваъда берарди.
Кунларни бирида қўшни махалладан Мафтунага совчи келди. Йигит чиройлигина, ўзини кичкинагина савдо дўкони бор экан. Сўраб-суриштирганларида унга "ишбилармон, меҳнаткаш, одобли" дея таъриф беришди. Биттагина камчилиги ота-онаси уни болалар уйидан асраб олиб, катта қилишган экан. Шу гап Мафтунани ота-онасига ёқмади.
- Ким билади унинг насли ким? Асл ота-онаси ким? Никоҳсиз туғилган бўлса-чи? Керакмас, жавобини беринг, ойи, - Собир ака онаси Муслима аяга қўнғироқ қилиб шундай деди.
- Ўғлим, қарор чиқаришга шошилма, - ётиғи билан тушунтирди Муслима ая. - Асраб олишган бўлса-да, жуда яхши оила. Йигитни ҳамма мақтаяпти. Кейин қизинг Мафтунанинг ҳам унга кўнгли бордай. Беш -олти марта бош эгиб келишди, болам. Москвадан қайтинглар, кўринглар, балки шу хонадонга берармиз Мафтунани. Айтаман, кутиб туришади.
- Йўқ, ойижон. Етимга қиз бермаймиз! - Мастура опа ҳам қатъий рад этди. - Айтинг, бошқа келишмасин. Йигит ҳам қизимни тинч қўйсин. Мафтунани қулоғини ўзим бураб қўяман. Севги-певгини йиғиштирсин. Мен унга тайинлаб қўйганман.
Асраб олинган йигит Анвардан яна совчилар келди. Ўғлимиз, "уйлансам, фақат Мафтунага уйланаман" деяпти. Илтимос, раъйимизни қайтарманглар, - деди йигитни онаси Муслима аяга ялиниш оҳангида. Мафтуна ҳам қимтинибгина бувисига " биз бир-биримизни яхши кўрамиз" деди. Муслима ая ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ўғли Собирни розилигини ололмади. Совчиларга қатъий рад жавоби берилди.
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлик учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".
Шунда устози деди:
"Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми, ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.
Ота аёли ва уч нафар фарзандини қолдириб, олис сафарга отланди.
Фарзандлари отасини жуда қаттиқ яхши кўришар ва ҳурмат қилишар эди. Ота биринчи мактубини йўллади. Фарзандлар хатни юзларига суртдилар, ўпдилар, аммо уни очиб ўқимадилар, уни артиб-суртиб, эҳтиёт қилиб олиб қўйдилар. Баъзида улар мактубни олиб, устидаги чангларини артиб, яна авайлаб-асраб олиб қўяр эдилар. Ота юборган кейинги мактублар ҳам очилмай шу тарзда эҳтиёт қилинди.
Йиллар ўтди. Ота ўз оиласига қайтиб келди, аммо уйда биргина ўғилдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ота: “Онанг қани?” – деб сўради. Ўғил: “Онам оғир касалга чалинди. Уларни даволатишга пулимиз йўқ эди, вафот этдилар!” – деди.
– Нега ундай бўлди? Биринчи хатимни очмадингларми? Мен сизларга маблағ юборган эдим-ку!
– Йўқ.
– Аканг қани?
– Акам ёмон болалар билан танишиб қолди, онам вафот этгани сабабли унга насиҳат қилиб, тўғри йўл кўрсатадиган ҳеч ким йўқ эди, акам ўша дўстларига қўшилиб бизни ташлаб кетди.
– Нега ундай бўлди?! Мен ахир унга ёмон шериклардан узоқ бўл, деб ёзган насиҳатларимни очиб ўқимадими? Мен унга ёнимга боргин, деб ёзиб юборган эдим-ку!”
– Йўқ, очиб ўқимадик!
– Опанг қани?
– Опам сиз айтиб кетган йигитга турмушга чиқди, аммо унинг турмуши яхши бўлмади.
Отанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Ахир мактубларимни ўқидингларми?! Мен опангга у йигитга турмушга чиқмаслигини, у йигит ҳақида ёмон гап-сўзлар эшитганимни ёзиб юборган эдим-ку!
– Йўқ. Биз мактубларни мана бу чиройли қутига авайлаб-асраб солиб қўйган эдик, фақат баъзи-баъзида уларни олиб ўпиб, юзларимизга суртиб қўяр эдик, аммо бирор марта очиб ўқимабмиз! – деди.
Мен бу оила ҳақида фикрлаб кўрдим. Отанинг мактубларини ўқимай, улардан фойдаланмай қанчалар ночор аҳволга тушиб қолди бу оила. Улар мактубларни авайлаб-асраш билан кифояландилар, холос.
Шундан сўнг Мусҳафга қарадим... Уйимдаги китоб жавонимда чиройли муқованинг ичидаги Қуръони карим... Оҳ, мен нотавон!
Ахир, мен ҳам отанинг мактубларини ўқимай, эҳтиётлаб, олиб қўядиган ўғилларга ўхшаб Аллоҳнинг бандаларига юборган рисоласини ўқимай олиб қўйибман-ку!
Наҳот, мен уни ўқимасам, ундан фойдаланмасам! Ахир, у ҳаётимнинг дастури бўлса. Шу заҳоти Аллоҳга истиғфор айтиб, мусҳафни қўлимга олдим ва уни ҳеч қачон тарк этмасликка қарор қилдим!
ДЎСТ
Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди.
- Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди.
-Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим.
- Ҳа, ҳа, майли. Нима гап?
Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да: -Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб.
Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини.
Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини даф қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда яна уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстинг синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Баҳонада кимлигини билиб олдим!” деб бақирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди... Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди.
-“Қўявер, атай шундай қилдим. Дўстимга пул берсам менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди у! Унинг ғурурини биламан!”- деди маюс...
Салим АЙЮБИЙ
- Бекор бундай қилдик,- Сулҳида йиғлаб юборди.
- Нега йиғлайсан, жинни. Ахир кўп ўтмай тўйимиз бўлади.
- Бирибир ҳам...- Бурхон Сулҳидани юпатиш учун бағрига босди. Сулҳида юзини йигитни кўксига босиб тиржайди. У ўтган тунни яхши эсларди. Яхшигина маст бўлса ҳам, ичимликка дори солиб Бурхонни буткул сармаст қилди. У ҳеч нарсани сезмади. Сулҳида эса Бурхон уйқуга кетгач сумкасида тайёр келган шишачасидаги суюқликни...
Давоми
Оксокол мархум укасининг хотини кувиб унинг уйида углини уйлантиришни максад килаётган ака ва хотинига хам бундай разилликга бориши яхши эмасликни айтди. Уятдан узларига жой тополмаётган андишасиз кариндошлар, жуда кескин айтилаётган гапларни инкор этиш учун гап топа олмадилар. Ота изига кайта туриб Мадинага уйни керакли хужжатларини тайёрлашни айтиб уйни катта кизининг номига расмийлаштиришни уктириб утди.
Махалла оксоколини кузатиб куйган Абдужаббор ота бошини куйи соганча титрок ва аламли овозда узр суради.
-- Келин илтимос бизни, кайнонангизни акангизни ва овсинингизни кечиринг. Сизга куп озор бердик, хом сут эмган бандалармиз хаммасиз хам адашамиз хато киламиз. Бизни нотугри тушунибсиз кизим. Аслида бу гапни чин дилдан айтмагандик. Турмушга чикишни айтиш бизнинг бурчимиз эканлигини кайнонангиз билан айтгандик. Рахмат сизга бизни углимизни хурмат килганингиз учун кадрлаганингиз учун.
Кайнотанинг овози бугилиб, кузига ёш келди.
-- Бу уй сизники, невара кизларимники. Сизларни хеч ким уз манзилингиз ва маконингиздан айиролмайди. Мана мен сизларни сунгги нафасим колгунча химоя киламан!
Мадина кайнотасининг сузларини тинглай туриб аллакандай тушунишсиз хиссиётлар билан карокларини ёшга тулдирганча, бутун кучини тилига туплаб:
-- Рахмат Дада .- дея олди холос...
Ха азизлар мана узингиз гувох булгандек хаётда шундай жигарлар хам учраб тураркан. Ахир бу опамизни айби нима,бева булиб колганими фариштадай сингилларни айби нимада,етимлигидами Мардонбек борида улар керак ,йугида бегона булишдими хеч бир опа сингилларимизнинг бошига бундай кун тушмасин.. Аллох узи асрасин....
Вакт ажратиб укиганларингиз учун рахмат..
Ха мени хикояларимни укиган факат укиган мухлисларга соглик тилайман бахт тилайман тинчлик тилайман...
КРИК ДУШИ ШУХРАТ.
@ibratli_sozlar
Давоми
Акалари билан мактабдан кайтиб онаси тайёрлаб кетган овкатлардан тамадди килган булди. Барибир Онаси ва Отасини каттик согинган уларни кургиси келиб,томогидан хеч нарса утмади. Кеч тушиб осмон ой юлдузлар билан мунаввар булди хамки мехрибонларидан дарак йук. Кизалок кечкурун туз тотмади. Дарвозахана ёнидаги уриндикда оёкларини кучоклаганча ота онасини кутиб утираверди. Акалари канча алдаб аврамасин овитиб эркаламасин Мадина уйига кирмади. Охири деворга суяниб ухлаб колган сингилчасини катта акаси кутариб олиб кириб,уз жойига ёткизиб куйди.
Кизча тонгда орзикиб уйгонди. Онам билан отам келишгандир аммо уларнинг ётоги бушлигини курган мургак кунгил яна умидсизлик денгизига чукиб колди. Онамни согиндим отамни согиндим дея инжикланиб эркаланиб мактабга хам бормади. Сунг эса тушдан кейин амакиси ва тогалари ота онасининг куйиб корайиб кетган жасадларини топиб келишди. Маьлум булишича улар кечки пайт туйдан кайтаётиб йулда юк машинасига тукнаш келиб,автохалокатга учрашибди.
Уша машьум куни уйларида киёмат булди. Ота онасининг улимидан кейин Мадина бутунлай узгарди. Дугоналарига кушилиб уйнамас акаларига эркалик килмас хеч кимга бир огиз суз демасди. Отаси билан онасининг маракалари утиб, буваси ва бувиси Мадиналарникида яшай бошлади.
Яна тонг отиб кун ботиб кунлар утиб кетаверди. Бу шавкатсиз дунё бир оиланинг ойи куёшини сундириб,яна уз урнида айланаверди. Йил утиб Мадинанинг тунгич акасини уйлантиришди. Тохир акаси ва Рохила келин ойиси чиндан хам Мадинага ота оналик килишга харакат килишди. Вакт соати келиб угилларини хам уйлантиришди. Алохида уй жойлар килиб чикишга кумаклашишди. Мадинани тогасининг углига узатишмокчи булишиб юришганди. Каердан кайнонаси пайдо булдию Рохалага ёпишдию куйди.
-- Мана шу кайнисинглингизни мен келин килсам бошини силаб оналик мехрини берсам.- деб.
Акалари бошида кунишмади. Аммо келин ойиси аёл эмасми совчи хотиннинг бадавлат пулдор эканлигини куриб,унинг ёлгон ваьдаларига чиппа чин ишонди колди.
Мадина бу хотин шунча кизлар туриб нега мени келин килмокчи булди экан дея хайрон буларди. Туйдан кейин бунинг асл сабабларини англаб етди.
Куёв Мардонбек асли хаста экан хаттоки ногиронлик нафакасини хам олар экан. Шунинг учун у кунгилчан мехрибон ва беозор эди. Мадина бу дилкаш йигит билан тез иноклашиб кетди. Келин куёв дили дилидаги гапларини дарду хасратлари ва орзуларини айтиб диллашишарди.
Хуллас ёшлар бир бирига мехр куйишга улгуришди. Мадина эрининг жуда хам ха жуда мехрибонлигини гамхурлигини жон жонидан хис этиб турар,бу билан етимлик тиги малхам топарди гуё. Йил утиб бу мехр мухаббатни янада мустахкамловчи ришта ,кизалоги дунёга келди. Унга Мардонбекнинг узи Махлиё деб исм берди. Мадина бахтиёрлиги шоду хуррамлигига куз тегиб колмасин дея гохида узидан чучиб хам коларди. Нимага деганда фарзанди тугилиб Мардонбекка куч киргандек булганди.
Энди олдингидек йутали каттик хуруж хам килмас тез тез иситмалаб тер ичида алахсирамас эди. Бутунлай тузалиб кетдилар Худо хохласа деб келинчак иккинчи кизалогини дунёга келтирди. Эрининг кувончи биринчи кизининг кувончидан зиёда булди. Махлиёга дугона булди бир бирига дилдош сирдош булади. Иккинчи кизига мархума кайнонасининг исмини берди Мохира.
Икки кизалок хамдармон булиб яшайверишди. Мадина эса болалар рузгор ташвиши билан булиб эрининг касаллигини унитибдию дард тобора холдан тойдириб, Мардонбек узини тетик тутишга уринардими хар калай. Турмуш уртогини тушакка ётиб колиши Мадинани саросимага солди. Табибу шифокорларнинг текшируви касалликнинг сунгги боскичига келиб колганлигини тасдиклади.
Хуллас саккиз ойлик тушакдан сунг Мардонбек Мадинанинг ярим кунглини яна хам укситиб эгасиз фарзандларини отасиз колдириб бу ёруг дунёдан видолашди. Окибатсиз кариндошлари эса Мадинани азоб ситамлардан кийнашдан чарчашмаяпти. Шурлик эрининг рухи Мадинанинг нотинчлигидан безовтадир........