Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
#Шунақаси ҳам бўлади...
АТИРГУЛ ТЎҒНОҒИЧЛИ ҚИЗ.
Бир ёш денгизчи йигит тасодифан мактуб олди. Тасодифий мактуб умидсиз юрган денгизчининг ишончини қайтарди. Кўнгли бир ҳамдардга зор бўлган йигит унга жавоб ёзди. Гарчи улар бир бирини танимасаларда, ўзаро мактуб алмашардилар. Ҳамдардининг исми Роза экан. Шу тариқа, улар уч йил давомида хат ёзишдилар.
Денгизчи ҳар бир мактубни қадрлар ва Розасиз яшай олмаслигини тан оларди. Иккиси бир бирини кўрмаган бўлсаларда, ўртада кучли муҳаббат пайдо бўлди. Бу севгига албатта фақат сўзлар, жумлалар асос бўлганди.
Денгизчининг хизмати якунига етгач, улар марказий вокзалда кўришишга аҳд қилишди. Бир бирини таниб олишлари учун Роза атиргулли тўғноғич тақиб олишини билдирди. Денгизчи йўл бўйи ўйланиб кетди: у Розанинг суратини сира кўрмаган. Ҳатто ёши нечадалиги, семиз-ориқлиги, малла ё қорасочлигини ҳам билмайди. Шундай бўлсада, усиз яшолмаслигини биларди.
Йигит вокзалга келиб уни кута бошлади. Белгилаганларидек, соат бешга бонг ургач, у кўринди.
Кўйлагининг ёқасига атиргулли тўғноғич танғиб олган бир аёл. Унинг ёши тахминан олтмишда эди. Денгизчи аёлни кўрибоқ ортига ўгирилди. Шу заҳоти қайтиб кетишни ўйлади. Аммо кетолмади… у уч йил ичида ўзига қадрдон бўлиб қолган аёлни ташлаб кетолмади. Ахир у умидсиз кунларида дўст бўлган, байрамларда совғалар жўнатган, учрашиш ёди билан яшашга ундаган… Аёл ҳар қандай эъзозга лойиқ! Йигит дарҳол унинг қаршисида пайдо бўлди ва тиз чўкиб қўлидан ўпди.
Кекса аёл кулиб қўйди ортида беркиниб турган қизга имо қилди:
-Адашдингиз, яхши йигит, мана, ҳақиқий Роза!
Йигит унга уялиб боқиб турган ўзига тенгдош гўзал бир қизни кўрди ва ажабланди. Кекса аёл унга тушунтирди:
-Роза ўзининг ўрнига учрашувга чиқишимни сўраганди. Агар сен мени кўриб кетиб қолганингда… барчаси тугарди.
Денгизчининг муҳаббати ҳақиқийлигига ишонган Роза унга қўлларини узатди. Иккиси узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришди.
Турк тилидан Нодирабегим таржимаси.
@ibratli_sozlar
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱
👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР
✅БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
МУНОСИБ ЙЎЛ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.
Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:
“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.
“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
#БИР КУНИ...
ҚАЙТАР ДУНЁ
Кўчамиздаги ариқда оқаётган зилол сувда юз-қўлимни ювиб ўтирсам маҳалламизда яшайдиган бир одам:
– Қизим, шундай оқил инсонларнинг боласи бўлатуриб беақлнинг ишини қиляпсанми, ахир, ариқдаги сувдан одамлар ичади-ку! – деб койиди. Мен индамай уйга кириб кетдим. Хаёлимда: “Ўзимизнинг кўча, ўзимизнинг ариқдан оққан сувга хўжайинлик қилмаса-чи”, деб ғашим келди. Онам ҳам доим: “Ариқдаги сувга ахлатни супурма, чойнак-пиёлани бир човгум сув олиб кириб уйда юв”, деб кўп насиҳат қиларди. Барибир ўз айтганимдан қолмасдим. Ўзим ариқдаги сувда нон оқизоқ қилиб еб туриб ҳам ўша сувда чойнак-пиёла ювишни канда қилмасдим.
Йиллар ўтди. Турмуш қурдим. Рўзғор ташвишлари бошимга тушди. Бизга ажратилган ерга иморат тиклаб кўчиб чиқдик. Келинлик уйимда сув сероб эди. Водопроводда ичимлик суви оқиб турар, ҳовли ичидаги ҳовузда тўла сув бўлгани учун уйимиз жаннатдек гўзал, гулзор эди. Кўчиб ўтган янги уйимизда ҳаёт бошқача кеча бошлади. Ичимлик суви танқислигидан ариқдан оққан сувдан фойдаланардик. Бир куни ўғлим: “Аяжон, кўча бошидаги фалон амаки бор-ку, ўшанинг ўрдаклари ариқнинг ичида сузиб юрибди, биз шу сувни ичамизми?” деб қолди. Кўнглимга ғашлик чўкди. Ўша одамнинг ёнига бориб:
– Нега бундай қиласиз? Маҳаллада ҳамма ариқдаги сувдан фойдаланса, кўча бошида яшаб туриб сиз сувни булғатсангиз яхши эмас-ку, амаки, – дедим.
У киши эса гапимни парвойига илмади. “Сув етти юмаласа ҳалол, эшигим олдидан оққан сувга ўзим эгаман, ишинг бўлмасин. Болам тенги бўлиб менга ақл ўргатма”, деди.
Ғазабдан вужудим титраб қайтар эканман болалигимдаги воқеалар ёдимга тушди. Қайтар дунё ишига қойил қолмай иложимиз йўқ экан.
Мунаввара УСМОНОВА
Улашди: #Мойчечак
ЯҚИНДА ТЎЙИ БЎЛГАН АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
#Эркакларга
Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.
Борди-ю уйда ўтирадиган ва факат болалар тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, унинг пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.
Итоаткор аёлни танласангиз, барча маъсулият сизнинг зиммангизда бўлишига тайёр туринг.
Ўз сўзига эга, қатъиятли аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам мулойим бўла олмаслиги, ҳар фикрингизга "хўп бўлади" демаслиги, мустақил фикрга эга эканлигига кўникинг.
Гўзал аёлни танлаган бўлсангиз, гўзаллигини сақлаб қолиши учун харажатларига тайёр туринг.
ASSALOMU ALAYKUM QADRDONLARIM. MEN BU #MOYCHECHAKMAN!!! BALKI YODINGIZDADURMAN BALKI YOʻQ. QISQA QILIB AYTSAM KANALGA QAYTDIM!!! VA CHIROYLI HIKOYALAR BILAN SIZLARNI ZERIKTIRMASLIKKA HARAKAT QILAMAN!!!
Читать полностью…ФАРЗАНДЛАРИМ, МЕНИ КЕЧИРИНГ.
(х,аётий вокеалардан ибрат учун албатта укинг).
Йиллар кетидан йиллар ўтиб, Қодиржоннинг оиласи уч қизу бир ўғил билан кенгайди. Кўп қатори тирикчилигини ўтказиб турган хонадон давр ўзгаришларига келиб бир оз қийинчиликка юз тутди. Ишбилармон, меҳнаткаш, қўлида ҳунари борлар юзага чиқаётган бу пайтда Қодиржон сингари уқувсиз, касб-кори
йўқлар- нинг қуруқ савлати оила тебратишда ўзини кўрсатди.Ейман, ичаман, деб турган болаларни тўйдириш, элдан кам қилмаслик илинжида эр-хотин ўзларини ҳар томонга уриб кўришди.
Шундай кунлардан бирида кўчадан яхши кайфиятда келган Қодиржонга:
– Опамга савдодаги ишларига қарашиш учун битта ёрдамчи керак экан. Шунга мени чақиртирибди, – майинлик билан дилини ёрди хотини Латофат.
Агар рози бўлсангиз, шаҳарга тушиб опамга ёрдамлашардим.
Замон савдогарларники бўлиб қолди. Савдода ишим юришиб, қўлим ўнг келиб қолса, кейинчалик ўзимиз ҳам тижорат билан шуғулланармидик...
– Шаҳар йигирма беш-ўттиз чақирим узоқда бўлса. Бу ишда эрта кетиб, кеч келишингга тўғри келади. Мен даладан бўшамасам, болаларга ким қарайди?
Эрининг жеркиб беришини кутган аёл бу юмшоқ муомаладан янада жонланди.
– Вой, Гулноза ўн ёшдан ошди-ку, укаларини бемалол эплайди. Ўзим ҳам эртароқ келишга ҳаракат қиламан.Шундай қилиб Латофат тижоратчи опасига қўшилиб, бозорга чиқди, унинг савдодаги ишларига ёрдамлашиб юрди.
Ер билан тиллаша олмаган Қодиржон эса, деҳқончиликни йиғиштириб ошхонага ишга ўтди. Тирикчиликлари ҳарқалай изга тушган бўлса-да, қишлоқдаги, маҳалладаги ишбилармон ва ҳунарлиларнинг оиласидаги тўкинлик уларга тинчлик бермасди.
Айниқса, бозор кўрган Латофатнинг хаёли фақат мол-дунёда бўлиб қолди.
У гоҳида опасиникида икки-уч кунлаб қолиб савдога чиқар, ёш фарзандлари эса уйда ёлғиз қоларди. Вақт ўтган сайин икки ёшнинг кўксини ўзини тиклаб олган оилаларга нисбатан ҳасаду, сабрга зид бўлган ношукрлик эгаллади.
Бу топиш-тутишларига қаноат қилмаган эр-хотин бадавлат ён қўшнилариникида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўғирликка тушишди. Тўғрироғи, Қодиржон ўмариб чиққан қимматбаҳо тақинчоқ ва пулларни Латофат ўзининг назарида ҳеч ким топа олмайдиган жойларга беркитди.
Тез орада сир ошкор бўлгач, ҳамма айбни ўз бўйнига олган йигит тўрт йил муддатга панжара ортига равона бўлди.
Қишлоқ жойда ҳар бир хонадоннинг ҳаёт тарзи, ҳар бир инсоннинг феъл-атвори эл назарида туради. Фарзандларининг ўғри номидан шундоқ ҳам маҳалла-кўйда
бош кўтара олмай, мулзам тортган ота-она зиммасига яна бир оғирлик юкланди.
Келинлари Латофат Россияга савдо билан қатнаш баҳонасида хўжалик марказидаги яшаб турган ҳовлиларини сотиб, ўғли ва икки қизини қайнона-қайнотасига ташлади. Ўн икки ёшли катта қизи Гулнозани эса опамникида туради, дея шаҳарга олиб кетди.
Ёшлари ўтиб, қўлларидан бир иш келмай нафақа пулига термилиб қолган чолу кампирга набираларини боқиш ва усти-бошларига қараш оғирлик қилди, албатта.
Келинлари Россия бозорларида савдо қилаётганлиги учун фарзандлари ҳолидан бир-бир хабар олиб турар, уларга таянч бўладиган кенжа ўғиллари Нодиржон эса ҳарбий хизматда эди. Шундай кунлардан бирида Қодиржоннинг оилали уч синглиси маслаҳат қилиб, отаоналарига ёрдам бериш мақсадида акалари қамоқдан чиққунга қадар жиянларини ўз тарбияларига олишди.
Шундай қилиб, нотўғри босилган бир қадам туфайли бир бутун оиланинг олти аъзоси олти томонга тарқалиб кетди. Бу айрилиқнинг азобини эса ота-она ва бир-бирларига зор бўлган болалар тортди.
Қодиржон қамоқдан қайтган куни яқинлари билан кўришар экан, ҳар томонга жавдираган нигоҳи фарзандларини изларди.
– Болалар кўринишмайди? – отасига юзланди у, бетоқатлигини билдирмасликка ҳаракат қилиб.
– Сингилларингникида эди.
Ҳозир бирга келиб қолишади, – ўғлининг ҳолатидан юраги эзилди отанинг.
Ниҳоят қўшни қишлоқларга тушган уч амманикидан болалари бирин-кетин кириб келишди. Маъюс чеҳрали фарзандларини бағрига босган ота уларнинг ўксик нигоҳларига дош беролмай кўз ёшларини тиёлмади...
Мана уч кундирки, улар анча улғайиб қолган бўлса-да, дадалари пинжидан йироқлашмасди. Катта қизи Гулнозадан эса ҳамон дарак йўқ. Қодиржон уни сўроқлаб ота-онасига берган саволларига қа
Фоҳиша жаннатга, шайх эса дўзахга тушган экан
Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида,
шундай жавоб келган экан... 👇👇
Воз кечишни ўрганган лаҳзангда инсонлар сенга ҳайратла боққанча, “Қандай қилиб бу қадар осонлик билан ҳаётингдан чиқарасан?“ дея сўроққа тутишади..
Бироқ, ишонинг бу сиз ўйлагандек осон бўлмаган... Аммо “Сендан воз кечмайман“ деганларнинг бир онда янги бир ҳаётга қадам қўйганларини кўрганларидан сўнг, бошқа йўл қолмади менда...
Мен воз кечишни ўргандим!
Менингдек инсонларнинг нидолари бўлмайди..
Менингдек инсонлар хаёллар сурмайди..
Менингдек инсонларнинг яраси ўнгланмайди..
Менингдек инсонлар ташлаб кетаётган ерида ортига қарамайди...
Кундузи ва кечалари айни шу тарзда ўтади..
📚“Баъзилар олисдан севарлар“
Ҳалис Карабенли |
Агар яхши кўрадиган кишингизни кўрсангиз табассум қилинг сизнинг муҳаббатингизни ҳис этсин... Агар душманингизни кўрсангиз ҳам табассум қилинг сизнинг куч-қувватингизни ҳис этсин... Агар сизни ташлаб кетган кишини кўрсангиз табассум қилинг ташлаб кетганига пушаймон бўлсин... Агар танимаган одамни кўрсангиз табассум қилинг-сизга бехисоб ажру мукофотлар ёзилсин...Эй Аллоҳ... Қалбларимизни ёлғиз ўзинга боғла-токи сенинг зикрингни эртаю-кеч унутмайлик...
АЛЛОҲУММА солли аълаа саййидина Муҳаммад!
15 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
ЯҚИНДА ТЎЙИ БЎЛГАН АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
- Ойи, дадамга айтинг тўйни тўҳтатсинлар.
Мен Зебога бугун қўнғироқ қилиб "ЗАГСга ариза ташлашимиз керак экан , бўлмаса тўйгача улгуролмаймиз" десам , бобиллаб кетди . "Тўй ?! Қанақа тўй ? Ким тўй кунини мандан сўраб белгилади ?!" деб шаллақилик қилиб кетди. Нима эмиш, ўз тақдирига ўзи хўжайинмиш! Отаси-онасининг ҳаққи йўқ эмиш тўй кунини белгилашга.
Ойи... Агар тўйни тўҳтатмасанглар, унда мен...
#давомини_ўқиш👇
@xazon_rezgi
/channel/Xazon_Rezgi
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА_tabrigi
😊 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума тонги муборак бўлсин!
❄️ Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуолар-ла бошланиши лозим!
❄️ Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин!
@ibratli_sozlar
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
📝 Аёлининг айбига кўз юмган мард эркак..
🍃
Бир камбағал инсон бор эди.
Унинг топгани аранг рўзғорини тебратишга етар эди.
Олти ой деганда, бир тугун гўшт ейишарди. Топган-тутганини тўплаб, бир куни эр товуқ сотиб олиб, таом тайёрлаши учун аёлига келтириб берди.
Бечора анчадан бундай тансиқ таомни татиб кўрмагани учун, таом таёр бўлишини орзиқиб кутди.
Таом дастурхонга тортилди.
Таомдан татиб кўрса, жуда шўр бўлиб кетган экан. Бироқ, буни ҳеч кимга билдирмади, аёлига ҳам лом-лим демади.
Ўзига ўзи деди: «Эй Роббим, борди-ю, менинг қизим ҳам таомга шундай кўп
туз солиб юборса, куёвим уни кечиришини, унинг кўнглини оғритмай, бир сўз демаслигини истар эдим. Хотиним ҳам бировнинг қизи, унинг ҳам кўнгли оғришини истамайдиган ота-онаси бор.
У Сенинг банданг, мен уни сени розилигинг учун кечирдим», деди.
Орадан вақт ўтиб бу эркак оламдан ўтди.
Бир тақводор киши уни тушида кўрди.
Ундан: «Сенга қандай муомала қилишди», деб сўради.
Аллох менинг барча гуноҳларимни кечирди ва жаҳаннам азобидан озод этди. «Мен сени кечиришимнинг сабаби, менинг бир бандамни кечирганингдир.
Сен унинг айбига кўз юмдинг, умрингда бир емоқчи бўлган тансиқ таомингни шўр қилиб қўйса ҳам, аёлингга лом-лим демадинг, уни кечирдинг.
Мен ҳам сени кечирдим», деди.
🍃
Эркак эркакларнинг - ЁМОНЛИГИНИ билгани учун хотинини рашк қилади ! Хотин аёлларнинг ҳийла ва ~ МАКРИНИ билгани учун эрини рашк қилади !
Аёлларга зулм ўтказма, бўлма тошбағир,
Улар қийшиқ қовурғадан яралган ахир.
Нетсин Аллоҳ яратибди уларни шундоқ,
Синиб қолар тўғирлашга уринганинг чоқ.
Ўз холига қўйсанг баттар қийшаяди ул,
Одам ўғли ўзинг танла-қай бири маъқул.
Мурувват қил сенга қарши қилсаларда жанг,
Яхши эмас синиб қолса битта қовурғанг..!
📝“Тобут кўтариш насиб этсин-да…”
(“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялардан.")
Қиш кунларида бойчечак қулоқ ёйганини кўрган инсон бирдан қалин қор ёғиши-ю, вужудини аёз чақишидан довдираб қолиши аниқ. Шундай кунларнинг бирида дўстим Мақсуднинг шошганча бошлиғи хонасидан чиқиб келиши диққатимни тортди. Қўл телефонида алланималарни ҳовлиқиб гапириши, бармоғи билан пешанасини ишқаганча томоғига нимадир тиқилгандек ютинаверганидан билдимки, нимадир бўлган.
Унинг мана бу гапидан барини тушуниб олдим.
“Ака, қанақасига ахир. Эрталаб ўзим дадам билан гаплашдим, яхши эдиларку?”.
Хуллас, ҳар қанча уринмай, дўстларим билан бирга жанозага бора олмадим. Дўстимга ҳардард бўлиб: “Дўстим, сабр қил. “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз.) — дея дардкаш бўла олмаётганимни ҳис этдим. Хона деворлари қисиб келаётгандек.
Ишхонага вазиятни тушунтириб “Тошработ-Навоий” йўналишдаги автобекатга етиб келдим. Хаёлимда бир муддао. “Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”
Аксига олиб, Тошработ қирликда жойлашмаганми, йўл сирпанчиқлигидан енгил машина келавермади. Одамларнинг тирбандлигини кўрган бир микроавтобус ҳайдовчиси гарчи Навбаҳор йўналишида ҳаракат қилсада нақд мижозларни кўриб Тошработгача олиб боришга рози бўлди. Машинага ўтирдик. Хаёлимда бир ният “Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”.
Надоматки, ҳайдовчи қалин қор ёққани сабаб Тошработгача боролмаслиги рўкач қилди-ю, адирлик четида ташлаб кетди. Ўртоқларимга қўнғироқ қилсам, яқин тепаликдаги мозорга қараб боришим лозимлиги, улар шу томонга юк машинасида келаётганини айтиб қолишди.
Оёғимдан совуқ ўтиб, ниҳоят кўринган машинани тўхтатдим.
Ҳайдовчига шу яқин атрофда қабристон борлиги ҳақида оғич очишим наф бермади. Чунки у ҳам мендек бу ерлик эмас экан. Йўлда мозор учраса тушиб қолишга келишдик. Қани энди мозор кўринса? Нима кўп тепалик кўп. Нима кўп қир кўп. Узоқдан бир ёзувга кўзим тушди. Қувониб кетдим. Қабристон ёзуви бўлса керак. Таассуфки, “Хуш келибсиз Навбаҳор тумани”га ёзувидан эсанкираб қолдим.. Афсус. 4 кмдан сўнг Навоий шаҳри. Тошработдан чиқиб кетибман.
Қалбимга қулоқ солдим. Юрагим ва имоним жанг қиляпти. Нафс: тақдирга тан бер. Аза уч кун. Тобут кўтаришинг шартми, чўнтагингда пул ҳам қолмади.
Имон: “Ҳар нарсанинг ижобати ниятга боғлиқ, сўраганни қуруқ қолдирмаган. Ўзимга-ўзим бугун ўзим учун илоҳий бир ҳақиқатни кашф этишим мумкиндек туюлди. Танишимдан қарз олиб яна “Тошработ-Навоий” йўналишдаги автобекатга етиб олдим. Тошработлик ҳайдовчи жаноза чиққан уйгача олиб боришга рози бўлди. Жанозадан кечикканлигимни билсамда такрорлайвердим. “Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”.
Лой кўчалардан кечиб дўстимнинг уйига етиб олдим.
Елкамни тутиб ҳамдардлигимни билдирдим. Сабру жамил тилаб орқамга қайтдим. Узоқдан бир оловранг “Москвич-412” тепасида мебель ортиб олган лўкиллаб келяпти. Мебелми ё шкаф? Нима фарқи бор? Ичимда кулиб, сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига иборасини эсладим.
Тошработ марказигача келишиб, секин кабинага чиқдим. Ўйлаб кетяпман: Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”. Ўзимдан хафа бўлдим. Қанақа тобут кўтариш? Ахир жанозадан кечикдимку?
Ҳайдовчи: “Укам, жим кетяпсиз, меҳмонмисиз дейман.”
Мен: “Ҳа ака меҳмонман. Таъзияга келгандим.”.
Очиғи у одамнинг узуқ-юлуқ гапириши энсамни қотирди. Ўзи музлаб борай деяпман. Қайтиб гапирмадим.
Ҳайдовчи: “Исмим Мурод. Мана шу маҳалланинг яхши-ёмон кунида беминнат хизмат қиламан. Савоб учун. Онамга ваъда берганман. Ука бир савоб иш қилинг. Четда тўхтайман. Тепадаги отни тушириб хилхонасига қўяйлик.” Товба. Қанақа от. Бу одам қизиқчими?
Бир пайт зиёратгоҳ олдида тўхтадик.
Тепага қарадим-у, ҳайратдан ёқа ушлаб қолдим. Томоғимга нимадир тиқилиб, кўзларим тиниб кетди. Ушбу жумлани эшитгач ўзим учун илоҳий бир ҳақиқатни кафш этгандек бўлдим.
Ҳайдовчи: “Ука, тинчликми? Кўтаринг. Бугун таъзияга хизмат қилган тўрт оёқли чўпли от мана шу. Уни охирги манзили-хилхонасига сиз қўйяпсиз.
Тобутни охирги кўтарган сиз бўласиз!”
Жонибек Шуҳратов.
@ibratli_sozlar
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
ндайдир мужмал жавоб олар, хотини Латофат уни шаҳардаги опасиникига ташлаб, савдо билан шуғулланиб юрганлигини эшитган эди қамоқдалигида.
Тўртинчи куни у шаҳардан Гулнозани олиб келишга чоғланди.
– Ая, Гулнозани ўзим олиб кела қолай. Жуда соғинганман, катта қиз бўлиб қолгандир. Укаларини ҳам эплайди. Қариган чоғингизда уларга қараш сизга осонми?
Йўлга чиқиш учун тараддудланиб турган ўғлига онаси «тўхтаб тур» ишорасини қилиб, уйдан қандайдир газета олиб чиқди.
– Бунда қизинг тўғрисида ёзишган, аввал ўқиб чиқ, болам, – деди аста.
Гап нимада эканлигини тушунмаган Қодиржон газета саҳифаларига кўз югуртирди. Унда қўлидаги бир даста пулни боши узра кўтариб турган аёлу, унинг ёнида боши эгик ёшгина қиз тасвири чизилган мақола сарлавҳасида қизининг исмини кўриб ўқишга чоғланди.
Мақолада қўшмачи аёллар қўлига тушиб қолган навниҳол Гулнозанинг пулга сотилган номуси тўғрисида ёзилган эди. Қодиржон уни охиригача ўқий олмади.
Икки қўли билан бошини маҳкам чангаллаганча ўтириб қолди. Кўз олдида қамоқ муддатини ўташ учун кетаётганда ўксиб-ўксиб йиғлаб қолган беғубор чеҳрали, соддагина қизи гавдаланди.
Унинг ҳолатини четдан кузатиб турган онаизори кўз ёшларини рўмоли учига арта-арта бир пиёла сув билан ёнига келди.
– Ўзингни қўлга ол, ўғлим. Бўлиб ўтган ишлар отанг иккимизни ҳам адо қилди.
Қодиржон онаси тутқазган сувни четга суриб: У қаерда ҳозир? – сўради, бўғзига тиқилган аламдан инграб юбормасликка ҳаракат қилиб.
– Ўсмирларнинг тарбияхонасида, – соддагина қилиб тушунтирди она.
Тарбияси оғир ўсмирлар мактабидаги бир оз расмиятчиликдан сўнг, унга Гулнозани чақириб беришди. Қодиржон қизини кутар экан, икки ўт орасида ёнарди. Бир хаёли шундоқ ҳам чўккан оилани баттар номусга қўйган қизининг юзига тарсаки тортишни истаса, бир хаёли ота-она бағрида яйраб яшамай, ўсмирлигиданоқ оёқости бўлган фарзандининг аянчли аҳволидан юраги куярди.
Тўрт йил ичида бўйлари анча чўзилиб қолган, аммо кўзлари маъюс, юзлари сўлғин Гулноза хонага бепарво кириб келди-ю, дадасига кўзи тушиб ҳайкалдек
қотиб қолди.
Унинг қўллари, лаблари қалтирар, отаси томонга бир қадам босишга ҳам мажоли йўқ эди. Қиз бола отанинг юрак қонидан бўлади, дейишади. Мана шу
меҳр Қодиржонда ҳам устунлик қилди.
У елкасига бош қўйиб, алам билан йиғлаётган қизининг бошини силар,«ҳали ҳаммаси олдинда қизим, ҳаммаси олдинда», дейишдан нарига ўтолмасди.
Бу кўргиликлар ҳаёт қонунларини оёқости қилган эр-хотин гуноҳининг оқибати
эканлигини дилдан ҳис қиларди у. Латофатни эслаганида эса қўллари ўз-ўзидан мушт бўлиб тугулар, болалари отасиз чоғида уларни она меҳрига ҳам зор қилган аёлини кечира олмасди.Ва ниҳоят, фарзандлари жам бўлганига мана, икки ҳафта бўлаяпти. Бу орада Қодиржон ўзига иш топди.
Қишлоқда бир яхши одат бор. Ҳаётда қоқилган одамга ёрдам бериш учун маҳалла-кўй, ёри-биродарлар бирлаша олади. Худди шундай қариндош-уруғ ва қишлоқ аҳли Қодиржон ва фарзандлари учун янги уй-жой тиклашга
қарор қилишди.
Эркак оила устуни бўлса, аёл унинг чироғи. Фарзандлар ниҳолу, она оби-ҳаёт. Латофат ҳам дастлаб меҳрибон она, эрининг қайсар феълига бўйсуниб келган аёл эди.Унинг бозорга, пулга берилишига агар Қодиржон қаршилик қилганида унинг айтганини қиларди. Эрталабки нонушта чоғида оналарини соғинган болаларининг юзига термилиб шу ҳақда ўйлар экан, ўтган ишларни сарҳисоб қилгани сари оила бошлиғи сифатида хотини эмас,ўзини гуноҳкор деб тан олар, «болаларим, мени кечиринг», деган нидо бўғзига тиқилиб, кўксини наштардек
ачиштирарди.
Унинг ўйлари тугар-тугамас кўча дарвозаси очилиб, қўлида сумкалар кўтарган ҳорғин Латофат кўринди. У ичкарига қадам қўйди-ю, очиқ айвонда жам бўлиб нонушта қилиб ўтирган эри, болалари ва қайнона-қайнотасига кўзи тушиб, улар томонга қадам босишга ортиқ журъат қилолмади.
Юзларига қувонч югурган фарзандлари эса, оналари истиқболига чиқиш учун интиқ нигоҳлари билан оталаридан рухсат кутарди...
Аммо Қодиржон ёшгина қиз Гулнозани шахарга олиб бориб ташлаб куйиб пулни фарзандидан азиз билиб уни хаётни бузгани хеч качон кечира олмаслигини
сезиб кузида ёш билан орқасига тирсалиб қайтиб чиқиб кетади.
@IBRATLI_SOZLAR
Юрагимни ларзага солган ҳикоя!
Бир доктор аёл шундай ҳикоя қилади: Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келиш. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у кампирнинг қўлини ушлар
ва устидаги ёпинчиғини тузатиб қўярди ... Қўли билан овқат ва сув берар эди.
Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан
кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатроқ эди.
Эркак шундай жавоб берди:─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:─ Унга ким боқади?─ деб сўрадим.
У: ─ Мен, деб жавоб берди.
Мен:─ Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб
бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига
соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб,кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз.
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик кўрсатади: овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман.
Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг
қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг
тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг қўлидаги тирноқларнинг олинагни ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва: ─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан.
Бечора ўзининг тирноқларини ола олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Кампир ўғлига қараб:─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─ деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман!,─ деди ўғил.
Она шундай қувонди–ки, болалардек: ─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб
юборди.
Ўғил менга қараб: ─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг делосини варақлай бошладим. Сўнгра: ─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки отам уйланганидан бир ой сўнгра онам
билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди.
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда
бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми?
Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак:
Қувончу қайғуйингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон.
Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва бошига бирон нарса келмасин деб
қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини
уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва:─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Кампир:─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─ дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз?
─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби
бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни
қўймаслигини тайинладим... Ичимдан келган йиғи портлади...
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим: ─ Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб,
туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари
бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди...Унинг
ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди ... Лекин шундай
бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва ғахўрликни қара ... Холисанлиллоҳ айт–чи,
ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомалани қилаяпмизми? ...
@ibratli_Sozlar
Аллоҳдан қўрқиш қандай бўлади ?!
ТАҚВО;
Тақво — Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишдир.
Тақво луғатда "виқоя" сўзидан олинган бўлиб, у сақланиш деган маънони билдиради. Яъни, Аллоҳнинг ғазабидан ва азобидан қўрқиб, буйруқ ва қайтариқларига бўйинсуниш дегани.
Тақво ризқнинг зиёда бўлиши учун энг кучли сабаблардан биридир.
Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ
«Ким Аллоҳдан тақво қилса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур».
("Талоқ" сураси, 2-3- оятлар.)
Яна бошқа оятда шундай марҳамат қилади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَٰكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот(дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик».
("Аъроф" сураси, 96- оят.)
НАМОЗ;
Намозни ўз вақтида адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш ризқ келиши сабабларидандир.
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намозни адо қилишда) сабрли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир».
("Тоҳа" сураси, 132- оят.)
Беш маҳал намозни ўз вақтида адо қилган киши ризқдан, фақирликдан шикоят қилмайди. Чунки Аллоҳ унинг ризқини Ўз зиммасига олгандир.
🥰🅣︎🅔︎🅢︎🅣︎🥰
Õz kasbingizni tõgri tanlaganmisz ?
KELING BUNI TEST ORQALI SINAB,BILIB OLAMIZ IMKONINGIZNI SINAB KURING AXIR BIZ SIZGA ENG YAXSHILARINI ILINAMIZ😊
#Иймон_ва_ҳузун
#Ризқ_нима
Ризқ кўп пул топиш дегани эмас, топилган пулни хотиржам сарфлаш демакдир.
Ризқ- нон, ош, асал эмас. Меъданинг бу неъматларни хазм қилиши ризқдир. Дунё тўплаган одамлар тўплаган дунёсини барини ейдими? Йўқ, қанча уринса ҳам фақат ризқини ейди.
Бир бой одам "Бир ширмон патир хасратидаман" дея йиғларди. Касаллиги сабаб нон еёлмасди. Қанчадан қанча бойлар бор касаллиги сабаб истаган нарсасини еёлмайди. Нега биласизми? Чунки ризқи эмас.
Агар ризқингиз бўлмаса чўнтагингизда, банкда қанча пулингиз бўлса ҳам ўзингиз истаган нарсадан насибангиз узилади.
Сиз қанча қимматга олган мўйнангизни Аллоҳ таоло пули йўқ ҳайвонга текинга кийдириб қўйган. Илонни териси қанчалар қиммат, унга текинга берилган. Балиқ ўзига кўйлак тикиб киёлмайди, лекин Аллоҳ ўз қудрати ила гўзал шаклда кийдириб қўйган. Чунки бу уларнинг ризқи. Ер юзида қимирлаган тирик жон борки, ризқи Раззоқ бўлган Зоднинг қўлида.
Яъни инсон ақлли ва мехнаткаш бўлганим учун бойиб кетдим деган гап бекор. Ризқни унга Аллоҳ насиб этган.
Қурбақа сигирни кўриб, унга ўхшамоқчи бўлиб, еб шишибди, шишибди охири ёрилиб кетибди. Хирс мана шудир. Хирс бой бўлишни истаган одамни еб битиради.
Насиб сўзини ишлатишни яхши кўраман. Охирига кўзим етмаса, олдиндан хисобини олмаганим бирор ҳолатга дуч келсам, "насиб" дейман.
Ниманидир қўлга киритиш учун мужодала қилиш муҳимлигига албатта ишонаман. Тақдирга иймон келтирганимиз қадар, ҳаракат ва ғайратга ҳам ишонаман. "Туяни қозиққа махкам боғлаб, кейин таваккул қилиш керак" дегани энг мантиқли қараш хисобланади. Аллоҳ ҳайвонлардан фарқли равишда инсонларга бу учун ақл берган. Синов ҳам фақат инсон учун. Шунинг учун инсон ўз ризқини ҳаром ёки ҳалол йўл билан топиши муҳим аҳамият касб этади.
Ибн Ҳазм: «Ширкдан кейин намозни вақтидан кечиктириш ва мўминни ноҳақ ўлдиришдан кўра улканроқ гуноҳ йўқ», деганлар.
Ривоят қилинишича, қиёмат кунида биринчи бўлиб намозни тарк этгувчиларнинг юзлари қораяди. Жаҳаннамда «Лам-лам» номли илонлар дараси бўлиб, ҳар бир илоннинг йўғонлиги туянинг бўйнидек, узунлиги бир ойлик масофага тенг бўлади. Улар намозни тарк этгувчиларни чақадилар. Унинг заҳари намозни тарк этгувчининг жисмида етмиш йил қайнайдида, сўнг унинг гўштлари эриб тушади.
Ҳикоят
Ривоят қилинишича, бани Исроиллик бир аёл Мусо алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг элчиси, мен улкан гуноҳ қилиб қўйиб, сўнг бу гуноҳимдан Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳдан тавбамни қабул қилиб, гуноҳимни мағфират этишини сўраб дуо қилинг», деди. Мусо алайҳиссалом ундан: «Нима гуноҳ қилдинг?» деб сўраган эди, у: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен зино қилиб, бола туғдимда, сўнг уни ўлдирдим», деди. Шунда Мусо унга: «Чиқ бу ердан, эй фожира! Яна кафосатинг туфайли осмондан олов тушиб, бизни ёндириб юбормасин», деди.
Аёл пайғамбар ҳузуридан қалби ўксиган ҳолда чиқиб кетди. Жаброил алайҳиссалом тушиб: “Эй Мусо, Аллоҳ таоло: «Нима учун тавба қилган аёлни қайтариб юбординг? Ундан кўра ёмонроқ кимса борлигини билмайсанми?» деяпти”, деди. Мусо алайҳиссалом: «Эй Жаброил, ундан ҳам ёмонроқ кимса ким?» деб сўраган эди, «Намозни қасддан тарк этган киши», деб жавоб берди.
Фасл
Аллоҳ таоло намозни вақтидан кечиктириб ўқишдан огоҳлантириб айтади:
«Сўнг, уларнинг ортидан намозни зоэ қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни, ёмон жазога) йўлиқурлар. Магар тавба қилиб, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмасларлар). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирон зулм қилинмас» (Марям сураси, 59–60).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Намозни зоэ қилган дегани, уни бутунлай тарк этгани дегани эмас, балки намозни ўз вақтидан кечиктириб ўқиган деганидир», деганлар.
Тобеъинлар имоми Саид ибн Мусайяб раҳматуллоҳи алайҳ айтганларки: «У то аср бўлмагунча пешинни ўқимайди. Асрни шомгача, шомни хуфтонгача, хуфтонни бомдодгача, бомдодни то қуёш чиққунча ўқимайди».
Шу ҳолатга одатланган кўйи вафот этган ва тавба қилмаган кимсага Аллоҳ «ғойй» билан таҳдид солди. Фойй – жаҳаннамдаги жуда чуқур, ўта бадбўй водийдир.
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:
Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки”, дейди (Мўувн сураси, 4–5).
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар ҳақида сўраганларида: «Вақтини кечиктирадиганлар», дея жавоб берганлар.
Улар «намозхон», деб номланди. Бироқ намозга бепарволиклари ва вақтидан кечиктирганлари сабабли уларга вайл билан таҳдид солинди. Вайл – шиддатли азобдир. Яна айтиладики, Вайл жаҳаннамдаги водий бўлиб, агар унга дунёдаги тоғлар туширилса, ҳарорати юқорилигидан тошлари эриб кетарди. У намозга бепарво бўлган ва уни вақтидан кечиктириб ўқиган кимсаларнинг масканидир. Фақат Аллоҳга тавба қилиб, илгариги эътиборсизлигига надомат чекканлар бундан мустасно.
Аллоҳ таоло яна бир оятда:
«Эй иймон келтирганлар, мол-дунёларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг зикридан чалғитиб қўймасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчилардир», дейди (Мунофиқун сураси, 9).
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то Аллоҳ жонларини олгунича, (бирор марта) намозни охирги вақтига қадар кечиктирганлари йўқ» (Ҳоким ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг афзал амал қайси, деб сўралганларида: «Энг афзал амал – намозни вақтида ўқиш, ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва жиҳод», дея жавоб берганлар (Имом Аҳмад ривояти).
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
8. Бировдан раҳмат кутма.
9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Бало - дуога ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
26. Қайғу дуоларини кўп айт.
27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
📚Шайх Оиз Ал-Қарний.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
ДУОДА ШОШМАСЛИК
Инсон табиатан шошилувчидир. Баъзан фитратидаги бу шошқалоқлик юзага чиққанда, ҳатти - ҳаракатларининг оқибатини ўйламасдан иш тутади.
Ҳар нарсани нозик жиҳатларигача билувчи Роббимиз Ўзининг китобида шундай марҳамат қилган: “Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир. Мен, албатта, сизларга Ўз оят-аломатларимни кўрсатурман. Бас, мени шошилтирманглар” (Анбиё сураси, 37-оят).
Инсон табиатидаги шошқалоқлик асосан дунёвий неъматларни қўлга киритишда янада кўпроқ юзага чиқади. Албатта, ҳар бир одам Аллоҳнинг неъматлари ва жаннатига рағбати кучли. Жаннат неъматларига ўхшаш баъзи неъматларнинг бу дунёда ҳам мавжудлиги, жаннатнинг қандай маскан эканлигини тасаввур қилиш ва унга бўлган рағбатни янада кучайтириб солиҳ амаллар қилишга чақиришдир. Бу неъматларга бўлган кучли истак ҳамда шошқалоқлик туфайли киши уларни тезроқ қўлга киритишни хоҳлайди. Бу шошқалоқлик дуоларда ҳам ўз аксини топади. Дуо қилгандан сўнг уни тезроқ қабул бўлишини истайди.
Дуонинг қабули кечикса “Дуо қиляпман, лекин қабул бўлмаяпти”, деган нотўғри хаёлларга боришади. Шошқалоқлик, сабрсизлик вақти-вақти билан ноумид бўлишга, ҳатто дуо қилмай қўйишгача олиб келади. Аслида мўмин ўзи учун нима яхши ва нима ёмон эканлигини жуда яхши билувчи Аллоҳ эканини эсда тутиши лозим.
Бу ҳақиқатни Аллоҳ шундай билдирган:
“...Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз билмассиз” (Бақара сураси, 216-оят).
Шу сабабли банда Аллоҳдан бир нарса истаган вақт унинг оқибатини Аллоҳга ҳавола этиши ва сабр қилиши лозим. Балки дуо қилиб истаган нарсасида унинг учун яхшилик йўқдир. Балки дуо қилган нарсасига эришиш учун маънавий камолликка етишиш, бунинг учун маълум муддат ўтиши зарурдир. Балки Аллоҳ унга сўраганидан ҳам яхшироғини ато этиш учун сабрини синаётгандир. Шу сабабли мўмин у ишни Аллоҳга ҳавола этиши, Ундан хайрли оқибатларни сўраб дуо қилиши зарур. Бу йўлда фақат сабр керак.
Қуръонда барча ибодатлар каби дуода ҳам азму қарорли бўлиш мақталган. Чунки дуода сабрли бўлиш мўминни янада комиллаштиради, кучли ирода эгаси қилади. Сабр билан дуо қилиш унда исталган эҳтиёжлар, муаммоларнинг ечими билан бирга энг муҳим нарса Аллоҳга бўлган яқинликни тақозо этади. Дуода сабрли бўлган мўмин дуо қилиб истаган нарсасидан ҳам афзал нарса - кучли маънавий озуқа топади.
Пайғамбарларнинг баъзилари талабларини йиллар давомида дуо орқали Аллоҳдан истаб келишган. Аллоҳ эса уларнинг баъзиларининг истагини тез, баъзилариникини эса йиллар ўтганидан сўнг берган. Ёқуб алайҳиссаломнинг ўғли Юсуф алайҳиссалом билан дийдорлашиши, Юсуф алайҳиссаломнинг йиллар давомида ётган зиндондан чиқиб мулк эгаси бўлиши, Айюб алайҳиссалом етган зарардан раҳимлиларнинг раҳимлиги бўлган Аллоҳга қилган дуолари кўп йиллар ўтгандан сўнггина қабул бўлган. Иброҳим алайҳиссалом зурриётларидан мусулмон уммат чиқишини, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юборишни сўраб қилган дуосини эса Аллоҳ кўп асрлардан сўнг ижобат қилиб, Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборган. Бундан кўриниб турибдики, чин дилдан қилинган дуо албатта қабул бўлади, лекин қабул қилувчи Зот қачон хоҳласа, ўшанда қабул қилади. Албатта, Қуръондан келган бундай мисолларда буюк сабр намунасини кўриш мумкин. Аллоҳ солиҳ бандаларининг дуоларини маълум вақт ўтгандан сўнг қабул қилиш билан уларга хайр истаган. Бу муддат ичида улар янада комиллашган, тарбияланган, садоқат ва ихлослари янада мустаҳкамлашган, жаннатга лойиқ кишилар қаторидан ўрин олганлар. Кўриниб турибдики дуонинг натижасини кўриш учун шошилиш мўминга асло хос эмас. Мўминнинг ягона вазифаси Яратувчисига итоат этиш, ўзи учун аталган тақдирга рози бўлишдир. Ана, мўмин кишининг дуосини Аллоҳ ўз вазифасининг бир қисми сифатида адо этади.
📚"Қуръонга кўра дуо" китобидан.
@ibratli_sozlar