Чиндан ҳам ўзимга тўғриманку, деб ишимни давом эттиравердим. Қайнота-қайнонамга, қайнакаларимга ҳам бу гап-сўзлар етиб бориб, мени қистовга ола бошлашди. Уларга ҳеч қандай гуноҳим йўқлигини айтдим. Ҳарқалай, менга ишонишди. Эҳтиёт бўлишимни уқтиришди. Ҳаммасидан ошиб тушгани узоқдаги эримга ҳам бу гаплар етиб бориб, мени телефонда ҳақорат қилди. Бу туҳматларга чидолмай, анча вақт бозорга чиқмай қўйдим. Лекин болам касал бўлиб қолганида мажбур бўлиб, яна пул топишга киришдим. У ёқда эримнинг иши юришмай, қайтиб келди. Келиб, ҳеч нимани суриштирмасдан, “ажрашаман”га тушди. Қайнота-қайнонам ҳам менинг ёнимни олиб, ўғилларига тушунтирмоқчи бўлишди. Лекин у бир-икки ғийбатчининг гапига ишониб, мени тушунишни истамади. Ноилож, бир муддат кўзига кўринмай турай, деб уйимга кетишдан бошқа чорам қолмади. Ўша куниёқ эрим келиб, болаларимни олиб кетибди. Бир неча марта фарзандларимни олиб келиш учун бордим. Туғилиб ўсган уйга ўргангани учун эсини таниб қолган ўғилларим:
— Ойи, ўзимизнинг уйимиз яхши, кетмаймиз. Сиз ҳам катта бувимникига кетманг, — деб туриб олишди.
Уларнинг гапи таъсир қилиб, эрим ҳам жаҳлидан тушгандир, деб ўша куни қолдим. Эримнинг қўпол муомаласи ва эътиборсизлигига парво қилмасликка ҳаракат қилардим. Шундай пайтда атрофдагиларнинг гапи эркак кишига ёмон таъсир қиларкан. Маҳалладаги бир-иккита ғийбатчи оиламизни бузишга ҳаракат қилиб, мени роса ёмонлаган. Мен ҳам яқинларимнинг далдаси билан ўзимга тўғри бўлганимни исботлаш учун турмуш ўртоғимга ҳаммасини ётиғи билан тушунтирдим. Қандай шароитда ишлаганим, ҳар доим ёнида бўлганим учун қайнота-қайнонам менинг ёнимни олишди, менга ишонишди. Улардан ёрдам сўрадим. Ота-онасининг гапи барибир эримни бефарқ қолдирмади. Қайнонам маҳаллага чиқиб, оиламиздаги вазиятни яхшилашга ёрдам сўради. Маҳалла оқсоқоли ҳам эримни тасодифан кўчада кўриб қолган киши бўлиб, ундан ҳол-аҳвол сўраган ва мен ҳақимда яхши гапларни гапирган.
— Сенинг йўғингни билинтирмади. Аёлман-ку, деб ўтириб олмай, ота-онангга, болаларингга яхши қаради. Сен ҳам энди четга чиқишни йиғиштириб, шу ерда деҳқончилигингни қил, - деб насиҳат қилибди. Шундан кейин эрим юмшагандек бўлди. Лекин барибир кўнглида шубҳа борлиги билиниб турарди. Ўша кунлари жуда қийналдим. Айбим бўлмаса ҳам, туҳматга қолганим менга жуда алам қиларди. Анча пайтгача эрим менга совуқ муомала қилиб юрди. Шунча қийналганим эвазига унинг бундай муомаласига чидолмай, неча марта кетиб қолмоқчи бўлдим. Агар шундай қилсам, оилам бузилиб, болаларим отасиз ўсади. Тишимни-тишимга қўйиб, ҳаммасига чидадим. Вақт ҳамма нарсани даволайди, дейишгани рост экан. Эрим текшира-текшира ҳеч нима тополмагач, яқин кунлардан бери аввалги ҳолатига қайтгандек. Демак, менга яна ишона бошлади, деб кўнглим хотиржам бўлди.
— Агар ҳақиқатдан ҳам аёлинг нотўғри қадам босган бўлса, буни яшира олмасди. Барибир бир куни ҳаммаси ошкор бўларди, одамлар гапираверади. Хотинингдан шубҳаланишни йиғиштир, — деб бир яхши инсон унга танбеҳ берибди.
Ғийбатчилардан қанчалик нафратланган бўлсам, яхши одамлар борлигига шунча хурсанд бўлдим. Агар атрофимдаги одамлар ҳам бефарқ бўлиб, менга ёрдам бермаганида оилам бузилиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Билиб-билмай гапириб, оилаларни бузадиган ғийбатчилар эмас, ёнидаги инсон ҳаётига бефарқ бўлмаган тушунган инсонлар орамизда кўпайишини истардим...
@Ibratli_Sozlar
#умр_сўқмоқларида
ҚАЙНОНА
(ҳикоя)
Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси ...
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... Овқат қуюқ бўлса ҳам.
Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям билмадим. Биласан, -
шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,
- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига тушундим.
Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келарди...
@Ibratli_Sozlar🕊
Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?
🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
💁♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!
Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+qPWLLV7AD2gzMmZi
/channel/+qPWLLV7AD2gzMmZi
Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор!
Ёнимизда!
Бахт бу- фарзандимиз борлиги, ота-онамиз, ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.
Бахт - фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт - ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт - тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт - сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил/ ака-укангда мужассам!
Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!
18 ёшнинг энг гўзал қувончи бу-турмушдир!
20 ёшнинг шодлиги бу -фарзанд!
Кейин эса;
… Кўксингизда бир юракнинг уруши- дук-дук..
Қолгани яна ва яна “дук-дук” лар билан кечаверади.
Буни қаранг бир пастда мактабга чиқди, унинг оқ кўйлагини тоғорага солиб ювар экансиз, энди Сизнинг ўғлингиз бор, у тоғдек суянч бўлади. 7 ёшдаги жажжингизга , ундан кейинги полопонларга ховуч -ховуч меҳр бера олмайсиз.. чунки сиз ишлайсиз.!
Иш, уй,оила, камига оталиккагина ҳақдор бўлган -Куёв (эр)
Удаллашингиз керак. Енгилиб бўлмайди. Чунки бу боллаларни қаранг, вой - вой чироқку. Уларни одам бўлиб улғайиши учун ҳам уддаланг!
Чидаб ўтказган ҳар бир кунингизни ажри бор.
…Чархифалакни бир айлантиб юборинг, 7 ёшлик полопон 20 га тўлдия.
Биринчи олийгоҳнинг хаяжонидан юрагингиз гўё тўхтади-а. Энди сиз тоғорада эмас, кир мошинда унинг оқ кўйлакларини ювасиз.
Ўқиди, бирга улғайдингиз, кўпинча овқат қилсангиз ўзингизни “қорнингиз тўқ” бўларди, полапонлар бор..
Йиллар ҳеч қанча куттирмай, қуваламай бир болангиз иккига кўпайди. Оқ либосда унинг фариштаси келди.
✅ Уйингиз иффорга тўлди, бағрингиз қувончга, кўзларингиз нурга, қалбингиз бахтга, қадамларингиз гулга, вужудингиз хавасларга , етказганига шукр.
Ёлғиз эдингиз, ёлғизлигингиз ёнингиздагилар билан ёпилиб кетди. Ой қизим деб айланасиз, кун қизим деб ўргиласиз.
Сизнинг белингиз оғриб қилган меҳнатларни заррасини ой қизингизга раво кўрмайсиз.
Бирининг кўзига, бирининг сўзига қараб қувониб -қувониб бувилик мақомига етиб келдингиз.
Ишонинг, ҳаётингизни асл ва ҳақиқий масуми бошланди.
Ўн йиллар бўлдики димоғингиздан бола хиди узилган эди, бағрингизга босай десангиз эркак бўлиб қолган болангизни хидида болалик қолмаган, соч соқоли санчиладиган, қучай десангиз шунчаки елкасинигина тутадиган арсонлонларингиз ўрнида “бувижон” дейдиган фариштачалар келди.
Эндиям нолиб кўрингчи)
… Аммо етишдим деганда йиқиллар маррага хуш келибсиз.
Қани ўша шижоатлар, қани ерни боссангиз тупроғидан тутун чиқар ёшлик, қани соғлик..
…Уловда сизни бирон манзилга елитиб қўйишини учун уйғонишини кутиб турадиган вақтлар келиб қолди.
Аёл шундай хилқат экан. Ҳар туйғуни кўмиб, устидан тупроқ тортар экану, кўзларига тупроқ тушар маррагача Болам деб яшаркан,
Болам синма
Болам йиқилма
Болам суян
Болам ёнингдаман..
Болам,болам,болам!
Кўзларга хира тортилар палладасиз, сал совуққа совиб, сал иссиққа исиб кетар онлардасиз. Аввалги ақлингиз энди ақл эмас, ақллилар ичида ноқисроқсиз. Овқатларни танлаш ихтиёрингиз бору, иштахангиз энди ёшлик эмас.. кетди, ўтди.
Унисига , бунисига қараб қувониб ёшлигингиз сувларда оқди.
Хўрозқанд олиб беришларини кутган болалигингиздан, бир плитка шоколад олиб яйрайдиган ўспиринлик, оддий атир совун хадясини кутган ёшликда👉 Сизнинг зарра ҳаққингиз қолмади, лекин сизда ҳали ҳақлар кўп..
Энди ўзингизни озгина эҳтиёт қилинг!
Кўпам куюниб, купам суюниб кетмай, хууу анави юракни ардоқланг, у ошқозон эмаски, ўзини ўзи хазм қила олса.
Сиз эса буёғига , ҳаммани Ҳазм қила олишингиз учун ҳам кучлироқ бўлинг.
Тўкилиб қолманг, баҳордаги қизғалдоқ, куздаги хазонрезги барг эмас, Сиз чинорсиз.. чинорлар эса йиқилмайди..
Мадина Мўминова
#Ҳикоялар
Фарзанд жазо эмас,мукофот...
Тўртинчи фарзандим дунёга келганда ҳар бир ота-она каби Оллоҳга шукроналар айтиб ўзимизни бахтиёр ҳис этдик.
Ўғлимнинг келажаги ҳақида орзуларга берилар эканман, дунёда мендан-да бахтлироқ инсон йўқ эди, чамамда. Болалар шифокорининг “болангиз касалманд туғилди, гапиролмаслиги, юролмаслигиям мумкин”, деган гапи мени турган жойимда михлаб қўйди. Хаёлимда “нега айнан менинг болам?”, “наҳотки шунчалар гуноҳларим кўп бўлса”, деган аянчли савол чарх урарди.
Ўтирсам ҳам, турсам ҳам ўзимни айбдордек ҳис этишдан воз кечолмасдим. Туну кун Оллоҳга илтижо қилиб, болам учун дуолар қилардим.
Уйга рухсат беришган кунда турмуш ўртоғимни болаларим билан хурсанд, қўлида гул билан кўриб, кўнглим анча хотиржам бўлди. Кейинроқ билсам, докторлар турмуш ўртоғимга боладан воз кечишни таклиф қилишган, турмуш ўртоғим эса Оллоҳнинг неъматини рад этадиган ғофил эмаслигини айтган экан.
Болам 2 ойлик бўлганида юрагида туғма нуқсон борлигини ҳам билдик. Яна ичак фаолиятида ҳам бузилиш бўлиб, ичидан қон келиши юрак-бағримни эзарди. Аммо эр-хотин тушкунликка тушмай, Оллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлаверар эдик.
Болам ўсган сари соғлиги ёмонлашиб борар, юраги жарроҳлик амалиётисиз тузалмаслиги аён бўла бошлади. Турмуш ўртоғим тижорат билан шуғуллансалар-да, рўзғордан пул орттириб, амалиёт учун пул тўплаш осон эмас эди. Ҳеч ким ўзидан ортмай қолган бу замонда бировдан қарз кўтариш ҳам осон иш эмасди. Эр-хотин кеча-ю кундуз Оллоҳга таваккал қилиб, яхши кунларга умид қилдик. Турмуш ўртоғим шу фарзандимиз туғилганидан бери ишларига қут-барака кирганини айтганларида Меҳрибон Зотнинг марҳаматини ҳис этдим.
Тез-тез касалликка чалинаётган мурғаккина гўдагим жонлантириш бўлимида ўзига келарди. Нимжонгина вужуди билан яшаш учун курашаётган болам бир ярим ёшида ҳам икки-уч ойлик гўдакка ўхшарди.
Докторлар ўғлимнинг юрак амалиёти мураккаблигини, имконият бўлса, чет элда қилдиришимиз лозимлигини айтишди. Ягона нажоткоримиз Оллоҳга илтижоларимиз, дуоларимиз сабаб секин-аста имкониятларимиз эшиги очила бошлади.
Ҳужжатларни тўғрилаш ишлари билан югуриб юрганимизда турмуш ўртоғимнинг жарроҳ танишларига дуч келиб қолдик. Бизнинг мақсадимизни эшитган бу жарроҳ гап бошлади: “Ака, очиғини айтаман сизга, яхшилаб ўйлаб кўринг… бу бола шунча харажат қилишга арзирмикан?.. Ҳам ичаги, ҳам юрагида муаммо бўлса… Дейлик, ҳаммаси тузалди, лекин бу боланинг яшаб кетишидан сизга нима фойда?..”
Э, воҳ, Оллоҳим, кўнгил кўзи сўқир бу бандаларингни ўзинг кечир! Бизни ҳам шунақалар сафида қилмаганинг учун ўзингга ҳамд-у санолар бўлсин! Кўнглимда шу кечинмалар билан турмуш ўртоғимга қарадим. У киши танишига лом-мим демай сукут сақлади-да, секин мени йўлакка бошлади…
Ва ниҳоят, Ҳиндистоннинг нуфузли клиникаларидан бирида ўғлимнинг жарроҳлик амалиёти ўтадиган бўлди.
Бир ойлик муддатга мўлжалланган сафар олдидан турмуш ўртоғим тижоратни тўхтатиб туришга мажбур эдилар. Аммо, дўконнинг ижара пули, бироз олинган қарзларни узиш мажбуриятидан турмуш ўртоғим сиқилаётганини, аммо менга ўзини хотиржам кўрсатаётганини ҳис қилардим. Бир томондан мусофир юрт, нотаниш одамлар орасига бориш ҳадик берса, иккинчи томондан беозоргина кулиб турувчи мушфиқ гўдагимнинг барча қийинчиликлардан қутулишини ўйлаб таскин топардим. Яна ҳамма-ҳаммасини Ҳасиб зотга таваккал қилиб, эр-хотин ўғлимизни олиб йўлга тушдик.
Аэропортдан хушмуомала таржимон йигит бизни кутиб олиб, меҳмонхонага олиб кетди. Шифо умидида келган юртдошларимиз билан бир жойга жойлашдик. Кейинги куни дарҳол мен ва ўғлимни клиникага ётқизишди. Икки кунлик текширувдан сўнг, ўғлимни жарроҳлик амалиётига тайёрлай бошлашди. Доктор мени чақириб амалиёт оғир ўтишидан, ўғлим ойлаб жонлантириш бўлимида ётиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Боламнинг тепасида туриб, Яратганга дуо қилишдан бошқа нарса ҳаёлимга келмасди. Амалиёт кунида эр-хотин фақат яхши кунларга умидвор бўлиб, илтижолар қилдик. Боламизнинг келажаги докторлар айтгани каби бўлмаслигига, ҳаммаси Қодир Зотнинг қўлида эканлигига умидвор эдик. Шунинг учун тинмай дуо қилар эдик.
Буни билиш зарур!
Югуриш инсон хотирасини мустаҳкамлайди ва бош мия фаолиятини яхшилайди.
30 ёшдан кейин одам организми кичрайишни бошлайди.
Бир кунда 4 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлаш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Олча саратон ҳужайраларининг ўсиши ва тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
Ёлғизлик жисмоний оғриқлар келтириб чиқариши мумкин. Ундан халос бўлиш учун дўстлар билан илиқ муносабатда бўлишнинг ўзи кифоя.
Биз бурун бўшлиғида кўп миқдорда аллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа қўзғовчилардан қутулиш мақсадида акси урамиз.
Одам бадани 30 дақиқада 4 литр сувни қайнатишга етадиган иссиқлик ишлаб чиқаради.
Одам суяги гранит тоши сингари қаттиқ. Гугурт қутисига тенг ҳажмдаги суяк 9 тонна оғирликни кўтара олади.
Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради.
Одам организми танадаги ҳар бир ортиқча 1 килограмм мушак ёки ёғлар учун 10 километр узунликдаги қон томирлар ишлаб чиқаради.
Одам хотираси 1 дақиқада 1000 сўз ўқиши мумкин.
Унутилмас ҳислар
—Мен кечиримлиман!—деди у. Суҳбатдоши енгил тортди. Хайрият, кечирибди. Аслида, ҳасад кўзини кўр қилиб у ҳақида бир уй аёлнинн ичида обрўсини туширадиган гап қилган эди. Йиғиндан чиқиб ўзининг ҳам кўнгли ғаш бўлган, Гулруҳсорнинг қулоғига бориб етишини ҳам тахмин қилганди. Қўрққанмиди, виждони қийналганмиди?!
"Майли, кечирибди-ку, беайб парвардигор, ҳамма хато қилади", —ўзини овутди Мадина.
Орадан йиллар ўтди. Бу воқеалар унут бўлди. Кексалик ёшига яқинлашган ҳамкасблар ёзда бирга дам олишни режалаштирдилар. Тўғрироғи, Мадина Гулруҳсор билан бирга тоғли ҳудудда дам олишни истади. Гулруҳсор дилбар, қувноқ, қўли очиқ аёл. У билан одам зерикмайди.
Ҳамкасб аёллар овқатланиб ўтирар эканлар Мадина баланд овозда эълон қилди.
— Биз Гулруҳсор билан ўн кунга курортга кетяпмиз. Зоминга! Гаплашиб қўйдим!
Гулруҳсор сокин овозда рад этди
—Мен бормайман, Мадина, бекор овора бўлибсиз.
—Вой, унақа қилманг, ўртоқ, дунёга бир марта келамиз. Бола-чақадан қутулдингиз, энди ўзингиз учун ҳам яшанг.
—Гап унда эмас, сиз билан бормайман. Орага ноқулай жимлик чўкди. Мадинанинг юраги бежо ура бошлади
—Демак, ўша минг йиллик гапни кечиролмагансиз!
—Нега энди, кечирганман, унутганман ҳам. Фақат ўша айни қизимга совчи келадиган пайтда бошимга тушган туҳмат туфайли кечирган азобларимни унутолмайман, ўша пайтдаги ҳиссиётларимни қайтиб эслашни истамайман, —деди...
Унинг гапига биров тушунди, биров мутлақо тушунмади.
Сиз-чи, азиз мухлис, сиз нима тушундингиз?
Феруза Салходжаева
Ўзимча ногирон эрга қарагандан кўра яхши ишлаб, пул топиб, болаларимни боқаман деб ўйлагандим. Бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Авваллари эрим рўзғорни қилгани учун қўлимда пул тураркан. Энди бўлса ойига ўн беш марта навбатчиликка турсам ҳам, қўни-қўшниларга игна санчиб, қўшимча даромад қилса
м ҳам топганим тўрт болага етмасди. Ҳали булар учун уй-жой қилиш, ўқитиш, қизларни узатиш, ўғилларни уйлантириш керак. Охири болаларимни онамга қолдирдиму, Тошкентга йўл олдим. Бу ерда бир кафега официант бўлиб ишга кирдим. Маоши қишлоқда топганимдан анча яхши бўлса ҳам, иши жуда оғир эди. Эрталабдан кечгача тик оёқда юриш, дам олиш кунларисиз ишлаш мени роса толиқтирди. На уйқуга тўяман, на ўзимга қарашга вақт топаман. Бир йилда нақд беш ёшга қаридим. Кўрганлар мени танимайдиган бўлиб қолишди. Эрим эса поликлиникада ишлайдиган, турмуши бузилган бир шифокор аёлга уйланибди. Хотини уни яхши парвариш қилиб, бирпасда оёққа турғизиб юборибди. Эшитишимча, эрим яхши пул топиб, бир неча машиналарни ижарага бериб қўйганмиш. Албатта, буни билгач, дарҳол болалар учун пул сўраб бордим. У уйда йўқ экан, онасию опалари юмма талаб қувиб солишди. Эримга (эндиликда собиқ эримга) қўнғироқ қилиб, алимент сўрасам, «Мендан бир тийин ҳам ололмайсан» деди. Судга бердим, лекин бир иш чиқмади. У ўзини бечора, ногирон қилиб кўрсатди, ижарага чиқариб қўйган машиналаридан олаётган даромадини эса ҳеч бир ҳужжат билан исботлай олмадим. Эрим «қўлингдан кўп иш келарди-ку, бор, аравани бир ўзинг тортиб кўр-чи», – деди. Шунда жаҳл устида «ҳали кўрасан, нақд уч қаватли иморатлар солиб, кўзингни куйдираман», – дедим.
Шу-шу кўнглимда ҳаётга нисбатан аламзадалик пайдо бўлди, бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлиш, ҳаммадан алам олиш мен учун одатга айланди. Болаларим ҳам мендан безиб кетишган. Тарбиялари билан ҳам тузукроқ шуғулланолмадим. Катта қизим бир йигит билан қочиб кетиб, шарманда қилди. Тўй-томошасиз узатиб юбордим. Ўғилларимнинг қўлидан бир иш келмайди. Мактабда тузукроқ ўқишмади. Бирор касбнинг бошидан тутишмади. Тошкентга олиб кетиб, официантликка жойлаб қўйсам, шуни ҳам эплай олишмади.
Танишларим қўли енгил ҳамшира эдинг, қишлоққа қайтиб, ўз касбинг билан шуғуллан дейишади. Мен у ёқда катта қурилиш бошлаб қўйганман. Данғиллама ҳовли қуриб, қарс-бадабанг тўй қилиб, қайнона-қайнотам, эрим ва кундошимга кимлигимни кўрсатиб қўйишим керак.
Шундай дейману, аммо қўшгани билан қўша қариб юрган, фарзандларининг тўйида елкама-елка турган эр-хотинларни кўрсам, ҳавасим келади. Эрига эркаланиб, болаларининг тарбияси билан шуғулланиб, иссиққина ўрнини совитмай ўтирган, гап-гаштаклар ўйнаб, тўйларга тугунлар кўтариб бориб яйраб юрган оилали аёлларнинг ўрнида бўлгим келади. Аслида ўзим ҳаммасини барбод қилдим. Энди эса уйга кириб аёл, кўчага чиқиб эркак бўлишга мажбурман. Бу одамни шунақанги чарчатади, шунақанги эзиб ташлайдики…
Шу пайт купенинг эшиги очилиб, проводник кўринди ва:
– Опажон, назоратчилар чиқиб қолишди, чипталарни текширишяпти. Юринг, сизни бир жойга яшириб турай, – деб аёл ва унинг қизини олиб чиқиб кетди.
Турмушда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо, назаримда, аёл киши фақат аёллик учун яралган. Кўча-қўйда бақириб-чақириб муносабатларни ойдинлаштираётган, ўрни келганда эркакларни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўядиган шарманда сўзлар билан «ўзини кўрсатаётган» хотин-қизларни кўриб ўйланиб қоламан: булар кимга нимани исботламоқчи? Ҳаёт курашдан иборат дейишмоқчими? Унда нима мақсад йўлида курашишяпти? Ахир, жанжаллашиш курашиш дегин эмас-ку!
Тамом.
Дустларга хам улашинг 👇
@ibratli_sozlar
Shunday savollar borki, javobini faqat narigi dunyoda olishingiz mumkin...
— Omina Shenlikoʻgʻli (Imomning maneken qizi kitobidan)
@ibratli_sozlar🕊
қолмайди. Ўзгаради. Лекин Сапура опанинг «мен»и йиллар ўтган сари ўзи билан бирга улғайди.
Сапуранинг «Мен… Ўзим…»ини улканлаштириб юборган сабаблардан бири айнан муҳаббат ёши билан ҳам боғлиқ эди.
У пайтда Сапура институтнинг биринчи курсида ўқирди. Сапура жуда тиришқоқ, бошқа ёшларга ўхшаб ўйин-кулгиларга аралашмади ҳам. Абитуриентлигидан буён ўрталарида илиқлик уйғонган, бир-бирини кўрганида юзи қизариб, юраги уриб кетадиган йигит — тўртинчи курс Толибжон исмли факультетдоши Сапурага:
— Мен сизни жамоатчи, аълочи талаба сифатида юқори стипендияга тавсия қилдим. Ахир яқинда турмуш қурамиз, даромадимиз кўп бўлса, яхши эмасми? — деб қўшиб қўйди.
— Кимга тавсия қилдингиз? Ким мени стипендиат қилиб берар экан? — Сапура бироз киноя билан сўради.
— Яқин ўртоғим ёшлар ташкилотидаги раҳбарлардан бири. Шундай, шундай режамиз бор, ўзи аълочи қиз, деб тавсия қилсам «Жамоатчилик ишларида ҳам фаол қатнашиб турсин, қандайдир ташаббуслар билан ўзини кўрсатиши керак», деди.
Ҳар қандай сохталик, ҳар қандай нотабииийликни мутлақо ёқтирмайдиган Сапура учун бу таклиф ўта ёқимсиздек туюлди. Шунинг учун Толибжон билан ади-бади айтишиб ўтирмади-да, у билан алоқани узиб қўя қолди. Аввал Сапуранинг тўнини тескари кийиб юрганининг сабабини тушунолмай олдига келиб-кетиб юрган Толибжон ҳам кимларгадир «Ўзи ғалатироқ қиз эди. Гулдай чиройли, феълига кўра эрсиз қолиб кетмасин, деб у билан гаплашиб юргандим. Энди нимага ноз қиляпти, билмадим. Ажралишсак ажралишаверамиз, ўзига қийин бўлади», деган экан.
Айтилган гап айтилган жойда қолармиди? Сапуранинг қулоғига етди-ю, шу билан қиз Толибжон тарафга бошқа қайрилиб қарамади. Фақат Толибжондан эмас, барча эркак зотидан кўнгли қолди. «Нимага эришсам, ўзим эришаман, ҳеч ким менинг тақдиримга аралаша олмайди. Ҳеч қачон ҳеч қайси жиҳатдан бировга қарам бўлмайман», деган аҳди яна ҳам қатъийлашди.
Йиллар ўтди, қийналган чоғларида ҳали ўз аҳдида собит эканидан, бировга ялинмай, бировга ялтоқланмай ўз ақли, шуури, куч-қуввати билан кун кўриб келаётганидан фахрланар, ўзига ҳурмати ошарди. Аммо бир гал…
Ўшанда у хасталаниб касалхонага тушди. Биринчи бор юраги санчди. Оғриғи юрак соҳасига эмас, бутун вужудига сезилди. Шифохонада уни даволаган аёл — Гулнора Шерматовна:
— Сиз ҳаёт тарзингизни ўзгартиришингиз керак. Ўзингизни-ўзингизга яшириб, қулфлаб яшар экансиз. Сизни безовта қилаётган оғриқ сарфланмаган аёллик ва оналик меҳри, — деди.
Бу пайтга келиб у ёш жиҳатдан «опа»лик поғонасига қадам қўя бошлаган эди. Докторнинг гапларини ўз тамойилига қарама-қарши аста-секинлик билан «ҳазм» қилишга киришган кунларида ўша шифокорнинг ўзи кутилмаган бир таклиф айтди:
— Менинг сиздан икки-уч ёш катта укам бор. Ўзи спорт мактабида мураббийлик қилади. Уч йил бўлди хотини вафот этди. Ўғилчаси билан қолди. Агар рози бўлсангиз, сизни укам билан таништириб қўярдим. Агар бир-бирингизга тўғри келиб, юлдузингиз юлдузингизга тушса, бир оила бўлиб кетармидингиз!
Сапура опа келажакдаги ёлғизликни тасаввур қилиб кўрдими, ҳар ҳолда, Гулнора Шерматовнанинг бева укаси билан танишмоқчи бўлди. Аммо эркак илк танишувдаёқ Сапура опага «Жамиятда яшайсизми, унинг қонун-қоидаларига бўйсунишингиз керак. Бўлмаса, одамлар сизни телбага чиқаришади», деди.
Сапура опага эркакнинг ўғилчаси ёқиб қолган эди. Сочлари қўнғироқ, кўзлари мовий бола… Йўқ, Сапура опа ўзининг ҳаётий тамойилларини ўша болага ҳам қурбон қила олмади.
«Мен ҳеч кимга боғланиб яшамайман», деди.
Гули бу хонага кириб келганидан сўнг эҳтимол, Сапура опа ўз кечмишини ўйламагандир. Кўксида ўқтин-ўқтин уйғонадиган оғриқ ўйлашга халақит бергандир. Бу оғриқнинг босилмагани, аксинча, баттар кучайгани Сапура опани ҳийлагина безовта қила бошлади.
… Сапура опа ўрнидан туриб, сув ичмоқчи бўлди. Икки қадам юрди-да, бир-икки бор гандираклади. Аёллар «Сапура опага эътибор берманг», деб шунча уқтиришганига қарамай, Гули:
— Сизга нима бўляпти? — дея бақириб юборди.
Ҳеч ким «Бу аёл одамларга қўшилмасди», демади. Маҳалла-кўй, ишхона барча урф-одатларни бекаму кўст бажариб, марҳумани сўнгги йўлга кузатишди.
«Эҳ, Сапура опа, Сапура опа, ахир бир осмон ости, бирзамин устида яшаб, қанақа қилиб инсон инсо
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱
ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ
КАТТА СКИДКА ВА БОНУСЛАР БОШЛАНДИ. БУНАҚАСИ ХАЛИ БУЛМАГАН ШОШИЛИЛАР
😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍
ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇
ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
Тўққиз тоифа аёллар ҳеч қачон фазилатли бўлолмайдилар:
– эрига хиёнат қиладиган аёллар;
– ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;
– эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;
– эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;
– ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;
– эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;
– ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;
– эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган аёллар;
– эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.
📝 ОИЛАМ БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМАН!
(қалтис ҳикоя )
Оиладаги хотиржамликка, эр ва хотин ўртасидаги ишончга дарз кетса, уни тузатиш қийин бўларкан. Энг ёмони эса ўртадаги фарзандларнинг жабр чекиши, айбсиз айбдор бўлиб қолиши... Ўзимни қийнаётган муаммо ҳақида ёзяпман, зора айримларга ўрнак бўлса.
Турмуш қурганимга ўн йил бўлди. Бу вақт мобайнида икки ўғилли бўлдим. Ҳаётимиз ёмон эмасди. Қишлоқда яшаганимиз учун топиш-тутишимиз асосан дала меҳнатидан. Эр-хотин биргаликда деҳқончилик орқасидан яхшигина даромад қиламиз. Аёл киши бўлсам ҳам, дала юмушларида эрим билан баб-баравар ишлайман. Баъзида қийналиб кетиб, қачон ўғилларим вояга етиб, қўлидан иш келади, деб нолиб қолардим. Лекин ҳамма гап хотиржамликда экан. Қийналсам ҳам, кўнглим тинч, болаларим ёнимда, қўлим меҳнатда бўлгани яхши экан. Ўтган йилдан буён бошимдан ўтган воқеалардан кейин шундай хулосага келдим. Ён қўшнимизнинг икки ўғли
қўшни давлатда ишлайди. Бир йил олдин эримнинг
синфдоши бўлган катта ўғли уйига келганида у ёқда зўр пул топаётганини, яна ишчи кераклигини айтиб
мақтанибди. Шундан кейин эримнинг ҳам тинчи бузилди.
— Мен ҳам бирор йил ишлаб келсам бўларкан, биз ҳам машинали бўлиб олардик... — дерди тинмай ўша кунлари.
— Яқиндагина энди кўпроқ ишлайман, деб ер сотиб олдингиз-ку. Узоққа кетиш шартми, шу ерда бирга ишлайверамиз. Ўзи энди рўзғоримизга барака кираётувди. Бормай қўя қолинг, — дедим.
— Ерни ҳозирча эгасига қайтараман. Кейин яна сотиб олавераман. Ишлаб келсам, бирдан кўпроқ ер олардим.
Қайнота-қайнонам, менинг ота-онам ҳам уни фикридан қайтара олишмади. Шундан кейин у бир-иккита ўртоғига қўшилиб, жамғариб қўйган пулимизни йўлкира қилиб, хорижга кетди. Деҳқончилик ишларини қайнота-қайнонам билан ўзимиз қила бошладик. Меҳнатимиз орқасидан рўзғоримизга етадиган даромад келиб турарди. Эрим ҳадеганда пул жўнатавермади. Бу ёқда биз қийналиб қолдик. Мен ноилож болаларимни онамга бериб, ҳовлимизда етиштирган ўзимиздан ортган мева-чева ва сабзавотларни бозорга чиқариб сота бошладим. Қайнона-қайнотам меҳнаткаш, қўли гул одамлар бўлгани учун экинларимиздан яхши ҳосил олдик. Сотиладиган маҳсулотларимиз тугагач, эримдан пул келишини кута бошладик. Пулдан эса дарак йўқ эди. Бир-икки марта қайнакамдан қарз олдик. Унинг ҳам ўз рўзғори, бола-чақаси бор. Ўзимниг акам ҳам бир марта ёрдам берди. Нима қилсам экан, деб ўйланардим. Бозорга чиққанимда кўргандим, ёнимдаги шерикларим арзон жойдан маҳсулот олиб келиб сотишарди. Таваккал қилиб, яна бозорга чиқдим. Улгуржи сотиладиган бозордан арзонроқ нархга мева-сабзавотлар олиб, бошқа жойда куни билан ўтириб сотардим. Ҳисоблаб кўрсам, бундан яхшигина фойда қоляпти. Лекин куним
саҳардан кечгача бозорда ўтадиган бўлиб қолди. Аёл кишига барибир бу ишлар оғирлик қиларкан, чарчатиб қўяркан. Кечга қолиб кетган кунларимда бир-икки марта уйимиздан икки-уч ҳовли нарида турадиган қўшнимиз машинасида мени ҳам олиб келиб қўйганди. У киши ҳам бозорда савдо қиларди. Кейин саҳарда ҳам бир-икки марта бозордан мева олгани бораётганида мени бирга олиб кетди. У одамга ишонганим, ҳурмат қилганим учун машинасига ўтиргандим. Оғзига кучи етмаганлар буни нималарга йўйишмади. Гўёки, мен кўчага чиқиб, бузилиб кетганмишман. Бу гаплар у кишининг аёлига ҳам етиб борибди. Уйимизга келиб, мени ҳақорат қилиб кетди. На у кишининг гапига, на менинг гапимга ҳеч ким ишонмади. Эри ёнида бўлмаган аёлнинг ҳар бир қадамини бекорчи одамлар текшириб туришини шунда англадим. Энди ўзимни нима деб оқлайман? Мен нотўғри иш қилганим йўқ-ку. Нега одамлар билиб-билмай туҳмат қилиб, инсонларнинг уйи бузилиб кетишига сабабчи бўлиб қолишини тушунмайди?
— Ўзингга тўғри бўлсанг, нимага сиқиласан? Одамларнинг гап-сўзига эътибор берма. Агар уйда мотам тутиб ўтириб олсанг, чиндан ҳам шунақа экан, дейди ғийбатчилар. Савдога энди қўлинг келишиб қолди, биров сенга бир сўм берармиди? Болаларинг
ейман-ичаман, деб турган бўлса. Эрингдан пул келаётган бўлса ҳам майли эди. Ишингни қилавер, одамлар гапириб-гапириб чарчайди, — деди менинг ташвишларимдан хабардор опам.
Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....
Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.
Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим «Амма» қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
Эй Роббим... Бизга ҳам шундай солиҳа жуфт насиб қилгин. (Амийн)
ОХИР ЗАМОН...
Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.
Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда/зилзилалар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан/саломлашмай қўяди.
Шундай замон келадики, унда қатиллик кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..
Сўрадилар " қачон ё Росулуллоҳ?"
Бу ходисалар охир замонда содир
бўлади.
Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг.
Бу худди бизнинг замонимиз
🌹Ажиб кунлар..
Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг/ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни
унутяптилар.
✅Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар.
Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини
унутганлар.
✅Йигит ва қизлар бутун кундаги
вақтларини сайр билан ўтказадилар.
Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса холдан тойиб қоладилар.
✅Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Халол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.
✅Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак хамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.
✅Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз.
Бомдод маҳал Аллоҳ билан
дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.
✅Эркаклар аҳли аёлларининг
гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар.
Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам
маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар экан.
Аллох хаммамизга фойдали илм Ҳаёли тақдир Муофатли Охират Ато Этсин...Амийн
#Кечки_зикр
• Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абууу лака биниъматика ъалаййа ва абууу бизамбий фағфирлий фаиннаҳуу ла йағфируз зунуба иллаа анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Имом Бухорий ривоятлари
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
Меҳр билан ўғлимга термулиб исмини сўради. Аҳмад, дедик секингина. Хўжайним безовталаниб қанча беришимиз лозимлигини сўраганларида секингина жилмайди-да, Аҳмад учун сизлардан пул олмайман. Ҳаммасини шу гўдак учун қилдим. Менинг исмим Абдураҳмон деди.
Ё Раб, мусофир юртда ҳам дўстларингни рўбарў қилиб ўз ҳолига ташлаб қўймаганинг биз ғофил бандаларингни кечир! Ҳаммаси учун кечир, Оллоҳим! Ҳам тазарру, ҳам шукроналикка тўлган кўз ёшларим юзларимни ювиб кетди!
Ва, ниҳоят, ўғлим соғайиб бизга Ватанимизга қайтишга рухсат беришди. Меҳмонхона хўжайини яшаган кунларимизни ҳисоб-китоб қилиб олиши керак бўлган пулнинг бир қисмини ўғлинг учун деб қайтариб берди. Меҳрибон Зотнинг марҳамати билан Ватанимизга эсон-омон, яна қўлимизда пулимиз ортиб қайтдик.
Энди бу ёғи дўконнинг ижара пули, қарзларни тўлаш учун ҳам ишлаш кераклиги ҳақида эр-хотин суҳбатлашиб турганимизда телефон жиринглади. Олсам дўкон эгаси Дилбар опа. Биздан ҳол-аҳвол сўраб, ўғлимни суриштирдилар. Яхши гапларни айтиб кўнглимни кўтардилар. Суҳбат охирлаб хайрлашаётганимизда “Ҳа, дарвоқе, менга ўтган ой учун ижара пулини тўлашларингиз шарт эмас. Мендан сизларга ёрдам шу бўлақолсин” дедилар.
Ё Раб, бир бандангга шунча яхшиликми?.. Наҳот, шунча марҳаматингга лойиқ кўрган бўлсанг….. Алҳамдулиллоҳ! Гўшакни қўйиб тинимсиз йиғларканман, бу ҳолимни ўзимдан бошқа ҳеч ким тушунмасди!
Шу воқеаларга ҳам бир ярим йил бўлди. Бу вақт мобайнида ўғлим чопқиллаб юриб ҳам кетди. Ҳозир боғчага боради, уч ярим ёш ўғлим яхши гапиролмаса-да, зеҳни ўткирлиги, ҳаммага меҳрибонлиги кўзимни қувонтиради. Адасига қўшилиб азон айтишга, намоз ўқишга ҳаракат қилаётганини кўриб, ўғлим туғилганида докторларнинг айтган ваҳимали гаплари учун беҳудага азоб чекканимни тушунаман.
Ўғлим менга жазо эмас, мукофот сифатида берилганини тушуниб етдим. Оллоҳ ўғлим туфайли фақат яхши одамларни рўбарў қилди. Ўзимни ҳам қўлимдан келганча яхшилик қилишга ўргатди. Қолаверса, ҳар бир нарсадан иллат эмас, ҳикмат излашга ўргатди! Ноумид бўлманг! Карами кенг Зотнинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшанг!
Тамом.
Дилдора Шарипова.
@ibratli_sozlar
Зеро, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси, қолаверса, мусофирнинг дуоси ижобат бўлишини яхши билардик.
Алҳамдулиллоҳ, ўғлимнинг юрак жарроҳлиги амалиёти жуда омадли ўтди. Докторлар ўғлимнинг кутилганидан тез тузалаётганидан ҳайратда эдилар. Бир ҳафта деганда бизни жонлантириш бўлимидан оддий палатага ўтқазишди. Доим беҳолгина бўлиб ётволадиган, камҳаракат ўғлимнинг анча тетиклашгани, кўзларида порлаб турган яшаш умидини кўриб, бўғзимга йиғи тиқиларди. Ҳамшираларнинг ўғлим тепасида парвоналигини кўриб кўнглим тоғдек кўтарилади.
Амалиётнинг 14-кунида бизга рухсат беришди. Яна бир ҳафта шу ерда қолиб, ҳар куни докторлар назоратига келиб туришимиз керак эди. Қиш Дехлида ҳам қишлигини қилар экан. Кунлар анча-мунча совуқ эди. Шу боис ўғлим шамолламасин дея турмуш ўртоғим касалхона биносигача такси чақиртирган эканлар. Уччовлон яна меҳмонхонага қайтдик. Келгач, турмуш ўртоғим касалхона харажатларидан ташқари кам маблағ қолганини, ҳали олдинда меҳмонхона тўлови, бир ҳафталик ****-ичиш, боламиз учун харажатлар борлигини айтиб қолдилар. Касалхона ва меҳмонхона орасидаги масофа анча олис бўлгани боис ҳар куни таксида муолажа учун қатнашимиз кам пул эмас эди. Боламиз тузалганидан хурсандчилигимиз билан мусофир юртда пулсиз қолиб кетиш ҳадиги баробар қалбимизга кириб келганди. Меҳмонхонада бирга турган юртдошларимиздан ёрдам сўраш жуда ноқулай эди.
Эр-хотин ўйлаб-ўйлаб, охири, қўлимиздаги бор пулни ишлатиб турайлик-чи, жуда бўлмаса, банк орқали қариндошларимиздан пул олиб турамиз деган қарорга келдик. Буёғи яна ўзига таваккал…
Кейинги куни эрталаб меҳмонхона ёнига такси чақиртирдик. Ҳаво анча изғирин, совуқ кучли бўлгани боис ўғлимни иссиқ кийинтириб тезда мошинага чиқволдик. Доктор ўғлимнинг аҳволи анча яхшилигини кўриб, ҳар куни келмасангиз ҳам бўлади. Яна уч кундан кейин соат саккизда келсангиз жарроҳлик ипини олиб ташлаймиз, деди. Айтган соатида бормасак, доктор жарроҳлик амалиётига кириб кетади ва биз тўрт-беш соатлаб кутишга мажбур бўламиз. Шунинг учун вақтида боришимиз шарт эди. Айтилган кунда соат 06:30 да такси чақиртирдик. Аммо соат 7 га яқинлашса ҳам таксидан дарак йўқ эди. Қайта-қайта қўнғироқ қилишлар ҳам ёрдам бермади. Ортиқ кутишга вақт йўқ эди. Шунда ўғлимни кўтариб совуқ кўчага чиқишга мажбур бўлдик. Жароҳати битмаган боламни бу аҳволда совуқда олиб юриш жуда оғир эди. Эр-хотин иккаламиз ҳадикда, боламни яна касал бўлиб қолишидан қўрқсак-да, бир-биримизга билдирмасликка ҳаракат қилардик. Турмуш ўртоғим тинимсиз такси тўхтатар, аммо масофа олислиги боис ҳамма ҳайдовчилар ҳам у йўналишда юргиси йўқ эди. Ҳам кечикиш ташвиши, ҳам боламни шамоллатиб қўйиш хавотири ич-этимизни тирнарди. Ичимдан мусофирчилик қурсин, дея ҳўрлигим келарди-ю, турмуш ўртоғимга билдирмасдим.
Шу пайт ёнимизга оддий таксилардан фарқ қиладиган салобатли мошина келиб тўхтади. Ҳайдовчи машинадан тезда тушиб машинасини эшигини очди-да, бизни ичкарига таклиф қилди. Ҳеч нарсани ўйламай ўзимизни машинага урдик. Совуқ, хавотир гангитиб қўйган эканми, машинанинг иссиқлигидан ўзимга кела бошладим. Бу орада турмуш ўртоғим юра бошлаган машинага қаерга боришимизни тушунтирдилар. Йўлда сукут ичида кетар эканмиз хаёлимдан “бу ҳайдовчи оддий таксилардан анча-мунча баландроқ нарх талаб қилади–ёв, бу ёғи нима бўларкин” дея бот-бот хўжайнимга қараб қўярдим Йўл ярмидан ошганда ҳайдовчи қайси меҳмонхонада туришимизни сўради. Кейин ёнгинамиздаги кўчада ўзининг меҳмонхонаси борлигини, агар турган жойимизнинг шароити ёқмаса ўша жойга кўчиб ўтишимиз мумкинлигини айтди. “Ҳа, демак меҳмонхонасини реклама қилиб юрганлардан экан-да, мусофирлигимизни билиб мўмайгина пул ишламоқчи бўлибди-да дея ўйлай бошладим. Клиникага келганимизда бизни кўчада қолдирмасдан стоянкага пул тўлаб ичкарига кирди “Ҳм, шу тўловини 10 баробар қилиб ундириб олади-да ҳозир бу ёғига хўжайиним нима қиларкинлар” дея баттар эзила бошладим. Хайдовчи касалхона эшиги тагида тўхтаб машинадан тушди. Хўжайиним ҳам бу ёғи қанчага тушдийкин дегандек чўнтакларини ушлаб турибдилар. Иккаламиз ҳам ҳайдовчининг оғзига термулиб турибмиз У тўғри келиб қўлимдан ўғлимни олди-ю, қўлига кўтарди.
Davomi 20:00 da
#Ҳаётий_ҳикоя
АРЗИҲОЛ
Узумбоғ ўртасига қўйилган сўрида онам билан гурунглашиб ўтирардик. Кимдир чақирди, қўшни аёл экан. “Келинг, қўшнижон, бир пиёла чой устида гаплашамиз, қизим келган, баҳонада кўришиб оласизлар”, дея уйга чорлади. Ҳол аҳвол сўрашгач қўшни хола келинидан арзиҳол қила бошлади.
–Дардимни кимга айтишни билмай сизга чиқдим-да, ая. Маҳалланинг каттаси, саккиз келин тушириб кўчага овози чиқмаган, менга ҳам тўғри йўлни кўрсатар, дедим. Пешонам шўр экан, лой тепиб уй тикладим, кетмон чопиб, пилла боқиб тўй қилдим. Келиним дангаса, ишёқмас чиқди. Ота-онаси яхши одамлар деб, келин қилгандим, олманинг тагига олма тушмаган экан. Тушганига уч ой бўлди, янги келин, уйқуси очилмади, дедим, бошқоронғи ўтиб кетар деб сабр қилдим, қизларим кўча супурса, сув сепдим маҳалладан уялиб. Бугун онасини чақириб қизининг найрангларини айтиб, кўтар кўрпа-тўшагингни, демоқчиман...
Гапларини тинглаб бўлган онам, оғир тин олди-да, вазминлик билан: “Қани, қўшни, мен билан юринг”, деб аёлни ҳовли этагига етаклади. Воқеалар ривожи қандай кечаркин деб (журналистман-да) изма-из боравердим. Ғўзапоя ғарами тагида ётган товуқни кўрсатиб шундай деди:
− Мана бу курк товуқ ўн кундан бери шу ерда ётади. Сизлар товуқ боқмайсиз, мол-қўйга қизиқмайсиз, буларнинг ҳам ўзига хос ҳаёти бор. Она товуқ жўжа очадиган пайтда дон емай, сув ичмай, қоронғи жойда ўзи билан ўзи андармон бўбқолади. Қаранг, ёнида дон, сув, бир сиқим беданинг майсаси ҳам бор. Кўнгли тусаганда донлаб олар, деб парвариш қиламан. Одам қорасини кўрса, ҳурпайиб тумшуғини ерга тираб ётиб олади. Ҳали очилмаган жўжаларини кимдир нобуд қиладигандек бетоқат бўлади. Сигир томонга назар солинг, туққанига бир ой бўлди. Бузоқчаси эркин ўссин деб бўйнига арқон солмаймиз. Қўзиси дуркун бўлсин учун совлиқни қиш чилласидан бери емлаймиз. Бу жониворлар нари борса уч-тўрт йилда одамга емиш бўлади. Келинингиз наслингизнинг давомчиси-ку! Соғлом бола туғилиши учун онаси соғлом бўлиши керак. Биз ундай эдик, биз бундай эдик, деб ҳозирги ёшларнинг асабини емириш керак эмас. Сизу бизнинг давримиз бошқа эди. Ҳозиргилар жуда нозик. Биласиз, келинларим ҳаммаси уйли-жойли. Керагида улар менга хизмат қилади. Уларга даркор бўлганда сочим супурги, қўлим косов бўлди. Оғзига ёқадиган таом пишириб едирдим, кўнгли тусаганда ейди деб, олма, анорни токчасига териб қўйдим. Ўзим емаганни уларга илиндим. Келинни болам, деб қабул қилсангиз, бола бўлади, келин деб нари сурсангиз бегоналигича қолаверади. Сиз уни ҳайдашни ўйламанг, унинг ўрнига ерда ўсиб ётган жағ-жағу отқулоқлардан териб кўк чучвара пишириб беринг. Мана, мана бу сузмани обчиқиб токчасига қўйинг, – деб насиҳат қилдилар.
Қўшни онамдан эшитган панду насиҳатларни қалбга муҳрланди. Мен эса кейинги авлодларимга ҳам хизмат қилсин учун қоғозга ҳам муҳрладим. Марҳаматдан сал нари кетса, уйини тушида кўрадиган онамнинг умрлари узоқ бўлсин.
Мунаввара Усмонова
@ibratli_sozlar
Оналар_учун | Танқид | Танбеҳ
Лоқайд она ! (Инша Аллоҳ бизни обуначиларимиз орасида бундай лоқайд оналар йўқ деган яхши умиддамиз)
▪️Онанинг фикри-ҳаёли уй, таом ва интернет бўлса - фарзанд қандай қилиб солиҳ бўлсин ⁉️
▪️Она соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтириб, боласининг тарбияси учун бир соат ҳам ажратмаса - фарзанд қандай қилиб мўмин бўлсин ⁉️
▪️Она ўз фарзандига ярим бет ҳам Қуръон ёдлатиш салоҳиятига эга бўлмаса - фарзанд қандай қилиб қори(я) бўлсин ⁉️
▪️Она эртаю-кеч янги либос ва тилла-буюм дардида бўлса - фарзанд қандай қилиб фақиҳ бўлсин ⁉️
▪️Она ўз жуфти ҳалолининг ризқига ношукур бўлса - фарзанд қандай қилиб сабрли бўлсин?
▪️Она фарзандига саҳобалар ва уларнинг ҳаёси, тақвоси ҳақида айтиб бермаса - фарзанд қандай қилиб тақволи бўлсин ⁉️
▪️Она ўз фарзандига отани қандай ҳурмат қилишни ўргатмаса - фарзанд қандай қилиб мужоҳид бўлсин ⁉️
▪️Яна “Фарзандим тарбиясини телефон бузди“ дейишлари қандоқ бўлди ⁉️
Тарихнинг машҳур мужоҳид, имому фақиҳларининг барини етук инсоний тарбия кўришида уларнинг оналари асосий роль ўйнаган эди. ✅
Оналар фарзандларини кейинчалик улғайганида кўп пул топадиган қилиб эмас, инсонларга манфаати тегадиган қилиб тарбия қилишар эди. ✅
🔹 Имом Моликнинг онаси
Алия бинт Шориқ ибн Абдураҳмон Асадий фарзандини ёшлигидан устозлар тарбиясига берганди. Кичкина Моликка энг покиза либослар кийдириб, уни олимларнинг ҳузурига олиб борарди.
У фарзандини нафақат ташқи кўринишини, балки тарбияси устида ҳам қаттиқ ҳаракат қиларди. Келажакда Имом Молик Мадинанинг энг катта олими, мазхаб асосчиси бўлиб етишди.
🔹 Имом Шофеъининг онаси
Унинг отаси у чақалоқлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан тўлиқ онаси шуғулланади.
Боласи ўқиган ва олган илмини онаси уйда сарҳисоб қилар ва ундан нималарни ўрганганини сўраб, хатоларини тўғирлаб, уйда унга қўшимча таълим берарди.
Келажакда Имом Шофеъи буюк фақиҳ ва катта олим бўлиб етишди.
🔹 Имом Бухорийнинг онаси
Бухорийнинг отаси вафот этгач, отасидан қолган барча мол-мулкни онаси фарзандининг таълим-тарбияси учун сарфлади.
У боласини ёшлигиданоқ ўзи қўлидан етаклаб масжидларга олиб борар, уламоларнинг дарсларига етакларди.
Кундузи унинг тарбияси билан, кечаси эса у учун дуо қилиш билан машғул бўларди.
Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлганида онасининг илтижоси сабаб Аллоҳ шифо бергани оламга машҳур воқеа.
Натижада Бухорий уммат учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб - “Саҳиҳул Бухорий“ни қолдирди.
Агар аёллар фарзанд тарбиясига совуққон бўлсалар, уларни умматга хизмат қиладиган қилиб эмас, мол-давлат топишга ўч қилиб тарбиялар экан - уларнинг ҳам, умматнинг ҳам хорлиги якун топмайди!
Зеро,
“Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас!“
‼️Фақат қизлар кирсин.
Ёрингизни доим сизни дейишини истасангиз
зўр сирларини ўргатамиз💋
Факат бизда 👌👌👌
Кириш учун ссилка
👇👇👇👇👇
АЁЛЛИК БАХТИНИНГ УВОЛИ УРСА...
Поезд юрай-юрай деб турганида аранг чиқиб олдим. Купега кирганимда ёши элликларга борган бир хотин икки ҳамроҳини оғзига қаратиб нималарнидир жаврар, ўн олти-ўн етти ёшлардаги қиз эса чойнакдаги чойни қайтариб турарди. Тўрт кишилик купеда жой тўлиб бўлганди. Кимдир чиптасиз чиққан бўлса керак. Менинг ўрнимни эгаллаб ўтирган қизалоқ дарҳол фаҳми етиб, жойни бўшатди…
Тинмай гапираётган унинг онаси экан. Қизга қараб бақира кетди:
– Ҳой яшшамагур, бунча қайтардинг чой ўлгурни совитиб. Қуя қолмайсанми
Қиз индамай пиёлаларга чой қуйишни бошлади. Аёл эса «нутқи»ни келган жойидан янада баландроқ овозда улаб кетди.
– Ҳа, афтинг қурғур! Бир ой аввал келганимда миқ этмаганди, бу сафар қарасам, ҳе йўқ-бе йўқ менинг деворимга тираб тандир қуриб олибди. Агар бир ҳафта ичида тандирингни бузиб ташламасанг, мен сенинг уйингни бузаман дедим. Мана кўради, айтганимни қиламан ҳам.
Ҳамроҳ аёллардан бири «тўғри айтасиз, бопланг» қабилида унинг ғазаб ўтига мой сепган бўлди. Иккинчиси эса:
– Тандирни бузиш – гуноҳ. Ўзингиз барибир у ҳовлида яшамаётган экансиз. Қўйинг, тураверсин. Ўзи бузилиб тушмагунча тандирга тегиб бўлмайди, — деди.
– Ҳо-о, нега энди. Мен ҳеч қанақа ирим-сиримини билмайман. Бузади дедим, тамом-вассалом. Мен аёл бўлсам ҳам, битта гапираман! Керак бўлса, ўнта эркакни ҳуркитаман. Ёлғиз бошим билан тўртта болани эплаб боқиб юрибман-ку!
– Вой, айланай, хўжайинингиз оламдан ўтганми?
Боядан бери овозини баланд қўйиб, ҳар икки гапининг бирига қарғиш ёки сўкиш қўшиб шанғиллаётган аёл бир зум тинчиб қолди. Кейин қизини «Нега нонларни яхшилаб ўрамадинг, жувонмарг?» деб бир қарғаб олди-да, кўзида айланаётган ёшларини яширишга уриниб, купе деразасидан ташқарига қараб олди.
– Узр, синглим, ярангизни тирнаб қўйдим шекилли, – деди тандирни буздирмасликни маслаҳат берган ҳамроҳимиз.
– Қўяверинг, тирнасангиз-тирнамасангиз тузалмайди бу яра. Шунчаки, кўнглим тўлиб кетди. Эрим билан мактаб давриданоқ севишардик. Оҳ, бизнинг муҳаббатга Лайлию Мажнунларнинг ҳам ҳаваси келарди. Ота-оналаримизнинг қаршилигига қарамай оила қурдик. Бирин-кетин тўрт фарзанд кўрдик. Аммо ҳаётим тинч эмасди. Қайнона-қайнотам билан рўйимиз тўғри келмагани етмагандек, охирги пайтларда эрим ҳам менга чап бўлиб қолди. Нуқул мени шаллақисан, ношукрсан деб сўкарди. Ишдан келсам, кулиб кутиб олмайсан, нолиганинг-нолиган, сен ҳам кўнглингни кенг қилиб, сабрнинг этагидан тутсанг, рўзғоримизга барака киради дерди. Мен бўлсам сабр қилиб ўтирадиганлардан эмасдим. «Қўлингдан келса, рўзғор қилиб, болаларингни боқиб ол. Бўлмаса, хотин бўлиб уйда ўтир, мен эр бўлиб нон топай. Худога шукр, қўлидан иш келмайдиган нотавон эмасман!» дердим нуқул. Ўша пайтлар мен туманимиздаги туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлардим. Туғруқхонада, биласиз, суюнчи, қўл ҳақи деган нарсалар бўлиб турарди. Шуларга ишонардим-да. Қўли енгил ҳамшира эдим, буни ҳамма тан оларди
Болаларим ўсгани сайин талабларим ҳам орта борди, чунки уларни яхши едириб-кийдиргим, Тошкентда ўқитгим келарди. Эрим эса оддий ҳайдовчиликдан топгани билан рўзғоримизни аранг тебратарди. Бора-бора ишдан кеч қайтадиган, ичиб келадиган одат чиқарди. Бир куни ширакайф ҳолда рул бошқариб, ҳалокатга учради. Умуртқа поғонаси шикастланиб, ётиб қолди. Ўша куни дарди-дунём қоронғи бўлди. Эримга ачинмасдим, фақат ногирон одамнинг хотини бўлишдан ор қилардим. Эртага қизларимнинг бўйи етиб, совчилар келса, отаси ногирон экан, деб қайтиб кетадими? Ўғилларимга касалманд қайнотага чўриликка берадиган қизим йўқ, деб одамлар қиз бермай қўядими? Ўша пайтда фақат шундай хаёллар миямда ғужғон ўйнарди. Етмаганига бу ногиронни парваришлашим, умримнинг навқирон фаслини унга қурбон қилишим керак эди. Буни истамадим, эрим билан ажрашдим. Қайнонам ўша куниёқ мени болаларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Бувимдан қолган эски ҳовлида яшай бошладим....
нга муҳтож бўлмасин? Тириклигида, эҳтимол, жуда иродали, жуда кучли бўлса, ўзини-ўзи эплар, лекин жони чин дунёга равона бўлгач, ўзи-ўзига гўр қазиб, ўзини-ўзи кўма олмайди-ку. Гуноҳкор бандангни кечир, Аллоҳим!»
Бу гапни ким айтди, ким нола қилди, билмадим-у, лекин бу гап «Мен ўзим…» тамойили билан яшаётганларга қарата отилган тош эди.
@ibratli_sozlar
💥Ёлғизликнинг сўнгги туҳфаси.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Янги келган ёшгина Гули исмли қиз хона тўрида атрофдагиларни пайқамаётгандек бир қиёфада ўтирган аёлга қараб-қараб қўйди. Чунки хонада аёл билан Гулидан бошқа яна бешта қиз бўлиб, уларнинг ҳар бири битта компьютер олдида тақсимчалардаги ширинликлардан тотиниб, чой ҳўплашар, фақат ёшига номуносиб ҳолда тор шим ва кофта кийиб, кийимига ярашмаган алфозда шода-шода маржон таққан аёл — Сапура опанинг олди бўш эди. Хонадаги ҳеч кимдан ҳеч қандай садо чиқмаса ҳам, Гули ўзига аталган ширинликдан олиб, чой ичишга ўша аёлдан хижолат бўлди. Ўрнидан туриб Сапура опанинг ёнига борди-да, бошқаларнинг диққатини тортмайдиган пастроқ овозда:
— Опа, сизгаям қаҳва дамлаб берайми? — деб сўради.
Боядан бери қараган кўзга қўли ишда бўлса-да, нигоҳи, хаёли узоқ-узоқларда кезиб юргандек таассурот қолдирадиган Сапура опа Гулининг тавозе билан кўрсатган илтифотига кескин бош чайқади.
Гули ноқулай бир аҳволга тушди-да, жойига бориб, ишига уннади.
Кимдир томоқ қирди, кимдир «пиқ» этиб кулди.
— Нима, биров маймун ўйнатяптими? Ё беиш зерикиб қолдиларингми? — Сапура опанинг йўғон, гулдираган овози Гулини сескантиргандек бўлди.
«Бу аёлдан йироқроқ юрганим дуруст, шекилли. Ўзига яраша феъли борга ўхшаяпти», деб ўйлади Гули. Дарҳақиқат, Сапура опа чеккани ташқарига чиқиб кетганида, ҳамхоналар ўша аёлнинг Гулига ғалати кўринган феълини бирпасда достон қилиб таърифлаб беришди:
— Гулижон, сизни тушундик. Ёши улуғ деб Сапура опага илтифот кўрсатдингиз. Лекин у киши фақат ишхонамизда эмас, бутун дунёда ягона нусхадаги шахс. «Ҳар ким ўз юкини ўзи кўтариб яшаши керак. Ҳеч ким ўзидан ўзгага заррача оғирлигини туширмаслиги шарт», деган шиор билан яшайди. Биз уларнинг ҳаёт тарзига ўрганиб қолганмиз, сиз ҳам энди кўникасиз.
— Ахир опамиз саҳрода яшамайди-ку. Қанақа қилиб тумонат одам ичида ҳеч кимнинг оғирини олмай, ҳеч кимга оғирини солмай яшаш мумкин? — Гули ажабланиб сўради.
— Мумкин экан-да, — хонадаги аёллар гапни келган жойидан илиб кетишди. — Сапура опа турмуш ҳам қурмаган, фарзанд ҳам кўрмаган.
— Роса қизиқ экан-ку! Бундай феъл-атворли кишилар, аслида, шахс эмас, худбин дейилса керак…
— Жим-м… — Гулига гапини давом эттиришга қўймади бошқа бир ҳамхонаси.
— Яхшиси, сиз бу аёлни борича қабул қилинг. Ҳатто юраги ёмон бўлиб, ранги бўздек оқариб кетганида ҳам. Бекор дилингиз оғригани қолади.
Шу пайт Сапура опа эшикдан кириб келди-ю, ҳамма компьютер устига энгашди.
Бировни гапириш, бировнинг феъл-атворини муҳокама қилиш осон. Лекин уни умрнинг шу бекатига қандай йўллар, қайси сўқмоқлар олиб келди, бу ҳақда кўпинча фикр юритмаймиз. Ўзгаларнинг ўзи тараф чўзилган ёрдам қўлларини «Мен… Ўзим…», дея қайтариш, қўл орқага қайтмай, яна чўзилаверса, кескин силтаб ташлашдек қалтис одатлар билан бирга дунёга келмагандик-ку. Сапура опанинг ўзи ҳам бу сўқмоқлар, бу йўллар ҳақида деярли эслагиси келмайди. Баъзан-баъзан нима муносабат биландир эслаб қолса, ўй-кечинмасининг боши мактабга бориб тақалади.
Тўртинчи синфлар эди чамаси. Синф раҳбари ўз ўқувчиларини уч гуруҳга бўлди. Ҳар бир звенодаги ўқувчилар бир-бири учун жавоб беради. Агар кимдир ўқувчи одобига тўғри келмайдиган иш қилиб қўйса ё паст баҳога ўзлаштирса, ўша звено ҳеч қачон илғор бўла олмайди. Улар ғолибларга тақдим қилинадиган байроқчага эга чиқмайди. Шунданми иккала звенодаги (Сапураларинг звеноси ўртада эди) аълочилар пастроқ ўқийдиган синфдошлари учун жон куйдира бошлади. Ҳар куни уларнинг дарсларини текширишар, ёзма ишларини кўчиртиришарди. Дарсда жавоб бериш учун чиқса, варақларига саволлар жавобини ёзиб кўрсатишар, шивирлаб, «жонли шпаргалка»ларга айланишарди. Сапурага эса бу ёлғон ёқмас, жону дили билан звенодаги барча ўқувчи аълочи бўла олмаслигини исботлашга уринарди.
Синфдошлари Сапуранинг қайсарлиги боис байроқчага эга бўла олмагани, ҳадеб учинчи ўринни олаверишгани учун уни айблашар, ўқитувчисига:
— Сапурани бизнинг звенодан чиқариб юборинг, — дея нолишарди.
Ўқитувчиси Сапурани гоҳ биринчи, гоҳ учинчи звенога олди. Ахийри Сапурани яккалашди.
Аслида, баъзи бир болалик феъл-атворлари, айниқса, ўсмирлик фазилатлари одам билан бирга узоқ вақт
#Ҳаётий ҳикоя
Бир муҳаббат тарихи...
Аямнинг оналари(энам) Тожикистондан бўлганлар. Қулоқ қилиш даврларида юртимизга келиб, шу ерда қолиб кетганлар.
Энамнинг иккита укалари бўлган: катталари Абдуллахон, кичиклари Муҳаммаджон.
Ўша Абдуллоҳ тоғамиз ўн йил бурун саксонга яқинлашиб қолганларида вафот этдилар. Лекин то вафотларигача қариндошларимиз ичра энг кўп Ўзбекистонга меҳмон бўлиб, хабардор бўлиб тургувчимиз ўша тоғам эдилар. Чегаралар бекилиб, ўтиш учун рухсатга кўп ҳужжатлар керак чоғдаям минг машаққат билан келиб кетишларининг сабабини ҳеч англамас эдим... Бир куни сўнгги бора келдилар, ҳар доимгидан кўра бошқача маҳзун эдилар, ўткир нигоҳлари ўйчан, ҳаёллари фаромуш эди, андак хўрсиниб қўяр, қаттиқ хаяжон ичра турганларини сезиш қийин эмас эди. Ўша куни тоғамиз билан сўнгги суҳбат бўлган эди. Ўша куни бутун ҳаёти ибодат ичра кечган инсоннинг кўнгил кечинмалари билан илк дафъа танишган эдим. Ўша куни оддий инсоннинг чексиз муҳаббат тарихини тинглаган эдим. Ўша куни олтмиш йиллик ҳотиралар китобини қайта очиб кўрган эдик...
Хотирамда қолган сўзларини имкон қадар келтираман...
"Ёш йигит эдим, опамнинг сабаблари билан Ўзбекистонга келиб юрар эдим. Мени шу ердан уйлантириб қўйишди. Келин бениҳоятда чиройли эди (тоғамиз ҳам жуда нурли инсон эдилар) Кўнглимга шуқадар ёқар эдики, андаккаям айрилолмас эдим. Фақат бир муоммомиз бор эди, у Тожикистонга боргиси келмас, мен бу ерда қололмас эдим. Умрим йўлларда ўта бошлади.
Имкон қадар ёнида бўлишга ҳаракат қилардим. Юртимга борсамам жуда тез қайтардим. У ёқда аямиз "Ўзбакинг келмаса уйлантираман", дейишдан чарчамас, бу ёқда буни боришга кўндиролмас эдим. Азбаройи муҳаббат сабаб ҳеч машаққат сезилмас эди.
Бир сафар Тожикистонга борсам аямиз хасталаниб қолибдилар, одатдан кўра узоқроқ қолиб кетдим. Оёққа туриб кетар дегандим бўлмади, омонатларини топширдилар. У вақтларда телефон йўқ, уловлар кам, хабар бериш машаққат кўрмадим. Маъракаларини ўтказгач йўлга отландим, мисли қушдай учиб Ўзбекистонга келдим. Аёлим мендан ҳафа эди, менинг эса тушинтиришгаям мажолим йўқ, жуда толиққан эдим, жойимга чўзилдим. У эса аёллигига борди. У ёқдан уйлангансиз, мени яхши кўрмайсиз, эсламайсиз деб мендан гиналаниб бошлади мен эса ҳар гапига йўқ, йўқ деб бош чайқардим.
Бунақа қилиб сарсон қилиб юрадиган бўлсангиз қўйсангиз қўйиб қўяқолинг деганда, хўп ҚЎЙСАМ ҚЎЙИБ ҚЎЯҚОЛАМАН деган сўз оғзимдан чиқиб кетди-ю, ўрнимдан бирдан сапчиб туриб кетдим. Нима деб қўйганимни ўзим тушинмай қолдим. Шу билан шу уйдан чиқиб кетдим, аёлим қолди, бахтим қолди, ҳаёлим, ҳаётим ҳам ўша ерда қолди, ўзим эса қайтолмадим.
Бутун умрим илм билан ўтди, ҳаммага ҳар масалада ечим топиб бердиму, ўзимнинг ҳолимга чора тополмадим. Талоқ сўз оғзимдан чиққанида эди, бунинг ҳукми нима бўлишини аниқ билардим. Бу ишимда эса аниқ тўхтамга келолмадим...
Олтмиш йил ўша аёлнинг муҳаббати билан яшадим, олтмиш йил ўша аёлни бир кўриш илинжида Ўзбекистонга қатнадим... Олтмиш йил йўлларда изладим, тўйу- маъракада изладим, чўлларда изладим, мободо у эмасмикин деб ҳар ўхшаш чеҳрага бир назар ташладим... Мумкин эмаслиги учун у яшаган қишлоққа бир қадам босиб ҳеч қачон кирмадим, бироқ ҳар сафар кўриниб қолармикин деб узоқдан соатлаб тикилиб ўтирардим... Бирор марта кўрмадим...
Бугун Ховоснинг йўлида мошинга минсам, ёнимга ўтириб қолибди. Танидим, ҳудди олдингидай. Олтмиш йил олдин билмай хато қилган эдим, бу сафар билиб қилдим, мен унга гапириб қўйдим. Ҳол-аҳвол сўрадим, турмушини сўрадим, кейин ризолик сўрадим...
Ўтган ишдан менгина эмас, у ҳам қаттиқ пушаймон экан. Энди бу ерда тутгувчи иш қолмади, сизларам рози бўлинглар"...
Тоғам кейин қайтиб келмадилар, ўз юртларида бироз ўтгач вафот этдилар.
Мен саксондаям китобни кўзойнаксиз ўқийдиган, тунлар таҳажжудга турсалар, атрофида нур айланиб турадиган, нафси тўйиб овқатланмайдиган, косаларини таомдан сўнг доим чайқаб ичадиган, келсалар бошимизни бир силаб меҳрларини ифодалаб қўядиган ўша парҳезкор тоғамизнинг кўнгилларида сўнгги нафасгача яшаган аёлнинг қандай бўлганликларини ҳанузгача негадур кўргим келаверади...
Нодира муаллим
@ibratli_sozlar
«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!
Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!
Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!
Ишонтириш - ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!
Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!