«Астарчининг боласи»
Элёр дарсдан эртароқ чиқди. Аниқроғи, кейинги дарсга киргиси келмади. Синфдоши Бекзод билан ораларидан гап қочди. Ўзи шундоғам зўрға чидаб юрган эди. Бекзоднинг:
— Астарчининг боласи, астарчи, астарчи! — деган таънаси суяк-суягигача етиб борди. Мактабда бир дақиқаям қолгиси келмади.
Аслида, онасининг астарчи экани унгаям ёқмайди. Уйида бундан бошқаям ёқмайдиган нарсалар жуда кўп. Туриш-турмушлари, етишмовчиликлар… Битта кўйлакни уч йиллаб кийиши. Жағи очилган ботинкасини этикдўзга қайта-қайта кўтариб боравериши… Ўн еттига кирган бўлса-да, йигитлардек пўрим кийина олмаслиги, икки йил аввал олинган костюмининг енги калта бўлиб қолганида ҳам кийишга мажбурлиги…
Онаси бошқаларнинг онасига ўхшамайди. Ҳар куни тонг саҳарда туради. Саҳармардонда ўчоққа ўтин ёқиб, овқат пиширади. Ўтиннинг чарс-чурс синган товуши одамни ухлашга қўяди, дейсизми. Элёр калласини кўрпага буркаб, тишини-тишига босиб, чидайди. Ниҳоят, онасининг қадам товушлари, эрталабки шипир-шипири тинади.
«Худога шукр, намоз ўқишни бошлади», деган ўйда уни эрталабки ширин уйқу босади. Лекин бироздан кейин онасининг овози эшитилади:
— Элёр, овқатни пишириб қўйдим. Чой қайнатиб, термосга дамладим. Мактабга нонуштасиз кетманглар, болам. Даданг уйғонса, совуқ сувга ювиниб юрмасин, катта термосга қайнаган сув қуйиб қўйдим. Совуқ сув билан чопиштириб бергин. Ўзинглар ҳам илиққина сувда ювининглар, хўпми?
— Хўп, — дейди у эринчоқлик билан.
Онаси бошига оғир тугунини жойлаштириб, йўлга отланади. Дарвоза ғийқиллаб очилиб, қарсиллаб ёпилади. «Шу ишни қилмаса нима экан?! — деб ўйлайди Элёр дилгир аҳволда. — Бошқаларнинг онасига ўхшаб тикувчилик қилсин, бор, ана фаррошлик қилсин, бир кунимиз ўтади-ку, барибир».
Мана, беш йилдирки, шу аҳвол, онаси ҳар куни саҳармардонда тугунини кўтариб кўчага чиқиб кетади. Уйма-уй, кўчама-кўча юриб астарлик сотади. Бир ойда бир-икки марта Тошкентга, «Ипподром» бозорига бориб тўп-тўп мато олиб келади. Олиб келган матолари тугагунча қишлоқма-қишлоқ юраверади. Баҳорни баҳор, ёзни ёз демайди. Қишнинг қаҳратонидаям ташламайди бу ишини. Бир маҳалладан иккинчи маҳаллага пиёда кетаверади. «Лўлиларга ўхшаб кетдингиз, — дейди Элёр баъзида жаҳли чиқиб. — Қачонгача сандироқлаб юрасиз?»
«Лўли одаммасми, болам?.. Ҳалол луқма билан боқяпман сизларни, — дейди онаси кулимсираб. — Насиб этса, ўқишларни битириб, катта бўлганингизда уканг икковинг шундай баракали кишилар бўласизки, ўшанда қўлимни совуқ сувга урмай ўтираман! Сизлар мени боқасизлар…»
Онаси бир кунга мўлжаллаган астарлигини сотиб бўлмагунча қайтмайди. Шунинг учун эрталаб овқат пишириб кетади. Баъзида савдоси ўнгидан келса, уйга эртароқ келиб, кечқурунга мантими, хонимми, ишқилиб, тансиқ таом тайёрлайди. Кир ювади, нон ёпади.
Баъзида совуқдан қўллари ёрилиб кетади. Ёзнинг жазирамасида юз-қўллари офтобда куйиб, қораяди, озғинлиги учунми, шундай пайтда иккита жавдираган кўзи ва оппоқ тишлари кўзга яққол ташланиб, одамнинг кўзига жуда хунук кўринади. Энг ёмони, кўчада одамлар уни «Лобар астарчининг боласи», деганида юрак-бағри ўртаниб кетади.
Баъзан болалиги эсига тушади. Ўшанда дадаси Россияга бориб ишлаб келарди. Кейин дадаси ишлагани бормай қўйди. Онаси эса шу иш билан шуғулланиб юриб, «астарчи», деган ном орттирди. Дадаси аввалига ичкиликка муккасидан кетди. Кейин ҳеч кимга гапирмай бир бурчакка тикилиб ўтираверадиган одат чиқарди. Мана, беш йилдирки, шу аҳвол. Озиб-тўзиб кетган. Бировга қўшилмайди. Уйдан чиқмайди. Онаси пул йиғиб, уни Тошкентга олиб кетади, шифохонага ташлаб келади. Бир ой, ўн беш кун дадаси ўша ёқда даволанади. «Дадам нима касал ўзи?» деган саволига Элёр онасидан тузук-қуруқ жавоб ҳам ололмаган шу пайтгача.
Тунов куни мактабдан қайтганида онаси тикув машинкани шиқирлатиб ўтирган экан, «Нима қиляпсиз?» деб сўраган эди, «Энди замон ўзгарди. Одамлар тайёр кўрпа сотиб олишга ўтишди. «Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ», деган машойихлар. Астарликларим унча ўтмаяпти. Шунга энди мен ҳам тайёр кўрпа тикиб сотаман-да», деди. Шундан бери кечасиям тинчлик йўқ.
Sharof singlisini toʻyida kamchilik boʻlishini xohlamaydi. U hammasini bir qator nazorat qilarkan...
—Dadasi... Dadasi. -ayoli Zebo rangi oqarib, oldiga shoshib keldi.
—Tinchlikmi Zebo? Buncha xovliqmasang.
—Feruza...Feruza..
—Nima Feruza, chaynalmay dangal gapir!
—Feruza yoʻq. Yoʻq..yoʻqolib qolibdi. -dedi shalvirab.
Qizni oʻgʻirlashganmi?
Yoki qochib ketgan?
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.
Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.
Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.
Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.
Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".
АЛБАТТА ЎҚИНГ
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.
Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар. Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.
Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди.....
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.
Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!
Қасамки, банда учун Аллоҳдан ўзга марҳаматли ва меҳрибон Зот йўқ!
Саждага бош қўйган бандага Аллоҳ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!
Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, Аллоҳга дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин.
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
Anglab yetdimki, vaqtida so’zlanmasa so’zlar ham sovub qolarkan...
@ibratli_sozlar🕊
Koʻnglim sinsa shikoyat qiladiganim bor, Undan boshqa hechkimga ehtiyojim yoʻq..!
@ibratli_sozlar
Дока рўмолнинг қуриши
(Воқеий ҳикоя.)
Хизмат сафаридан қайтаётгандим.Вокзалга келиб “Тошкент-Бухоро” поездига чипта олдим. Поезд келишига ҳали бир соатдан кўпроқ вақт борлиги учун, вокзал ташқарисидаги ўриндиқлардан бирига бориб ўтирдим. Ҳар доим вокзалга келсам талабалигимни эслаб кетаман...Ҳар байрам арафасида уйга шошганларимиз,кимнидир кузатиб, кимнидир кутиб олган пайтлар ёдимга тушди. Ўтиб қайтаётган одамларни кузатиб ўтирганимда, бирдан рўпарамдаги ўриндиқда бола қучоқлаб ўтирганча, қўл телефонида йиғламсираб гаплашаётган келинчак диққатимни тортди.Бухоро шевасида гапираётган келинчак жуда гўзал экан.Ҳаворанг спорт формаси келишган қоматига жуда ярашган,чарос кўзлари, қайрилма қошлари, пуштиранг лаблари худди рассом чизиб қўйгандек беқиёс гўзал кўринишда эди.
―Бўлди, нанажон,кўп зерикманг,Ҳозир чиптасиз бўлса ҳам поездга чиқиб кетаман.Йўқ, қорним тўқ. Қолганини уйга борай, айтиб бераман.Омон бўлинг. ―Келинчак шу сўзларни айтди-да,қўл телефонини ўчириб елкасидаги сумкасига солиб қўйди.
Мен жойимдан туриб, ўриндиққа яқинлашдим-у,”Ҳа,синглим тинчликми? Ҳамшаҳармиз шекилли.Бирор ёрдам керакмасми?” ―деб сўрадим.Аслида индамай ўтирсам ҳам бўлаверарди-ю, аммо негадир унга ёрдам бергим келди.
Келинчак менга хижолатомуз салом берди-да, намланган киприкларини рўмолчаси билан артиб,бурнини тортиб қўйди.
― Нега онангизни безовта қиляпсиз?Тинчликми ўзи? ―яна сўрадим мен.
Шу пайт келинчакнинг қўл телефони яна чақириб қолди.У жаҳл билан телефонни ўчириб, менга юзланди-ю, дардини тўкиб солди. Айтишича, Шаҳло ва эри талаба бўлиб, ким телевизор кўришининг устида уришиб қолишибди.Эри футбол кўрмоқчи бўлса,бу қандайдир сериални кўришни истабди.Хуллас тортишув Шаҳлонинг тарсаки ейиши билан якунланибди. Футбол тугаб, эри кўчага чиқиб кетишини пойлаб ўтирган Шаҳло боласининг кийим-кечакларини олибди-ю,вокзалга келибди.
Шаҳло гап орасида Бухорода яшайдиган қайнонасини ҳам ёмонлаб олди.Айтишича, художўй қайнонаси қандайдир дуолар ўқиб, вақти-вақти билан эр-хотиннинг орасини совутиб турармиш ва эр-хотин шундан кейин уришиб қолишармиш.Мен шунча олисдаги қайнонанинг бу қадар кучли “қобилияти”дан ҳайрон қолганча, норози оҳангда гапираётган келинчакнинг оғзига тикилиб турарканман, унинг сўзларидан гоҳ аччиқлансам, гоҳ кулгим келарди.Шаҳло гапларини сўзлаб бўлгач эса, кулиб юбордим.Мантиқан олиб қаралганда,уларнинг жанжалига арзирли сабабнинг ўзи йўқ эди-да.
― Эрингиз Сизни излаб роса жаҳли чиққандир,―дедим.
―Э,қидираверсин,Ажаб бўпти, ―деди Шаҳло инжиқланаётган ўғилчасининг оғзига сўрғич бераётиб.Шу пайт қасддан қилгандай унинг қўл телефони яна чақириб қолди.Келинчак телефоннинг овозини бутунлай ўчирди-да,сумкасига солиб қўйди. ―Ана минг марта телефон қилди.Безор қилади энди,топмагунча.
―Эрингиз ана у одам эмасми? ―Ёнимиздан ўтиб кетаётган кўримсизгина озғин йигитни ишора билан кўрсатиб атайин сўрадим.
―Йўғ-е,менинг эрим жуда келишган,елкалари кенг,чиройли йигит.Ҳозир барибир мени излаб келади, ―овозида андак ғурур билан жавоб берди Шаҳло. ―Чунки урушиб қолсак,вокзалдан бошқа жойга бормаслигимни яхши билади.
Гап билан овора бўлиб,барваста қоматли,оқ-сариқдан келган йигитнинг ёнимизга келиб қолганини билмай қолибмиз.
― Шаҳло шу ердамидинглар? Мана барибир ҳам излаб топдим-ку,― дабдурустдан янграган эркак товуши иккимизни ҳам чўчитиб юборди.
― Ие опажон,ассаломуалайкум.Бухорога кетяпсизми? Гулноза яхши юрибдими? – Ҳали ўзимизга келиб улгурмай,йигитнинг дабдурустдан берган бу саволидан энди мен ҳайрон бўлиб қолдим. Чунки чиндан ҳам Гулноза исмли синглим бор.
― Гулнозани қўйиб туринг. ― Дедим ҳайратланганимни сездиргим келмай. ―Нега келинпошшани хафа қилдингиз? Айтганча, мени қаердан танийсиз?
―Ахир бир маҳаллада яшаганмиз,бир пайтлар. Гулноза билан синфдошмиз.Мен Сурайё опанинг ўғиллариман.Исмим Сардор.
― Э,ҳа энди эсладим сизни.
Унинг қош-кўзлари бизга математикадан дарс берган Сурайё опани эслатиб турарди.
Agar qalbingni ogʻritayotgan boʻlsalar, hafa boʻlma! Allohning: “Men singan qalblardaman”, deb aytganini unutdingmi..?!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
🧕🏻Аёлларга фойдали маслаҳат...
Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!
Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!
Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!
Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!
Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!
Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!
Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».
Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.
Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.
Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.
Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.
Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!
Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!
Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.
Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.
Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.
Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!
Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!
#Тезкор #Таъзия
❗️Халимахон Ибрагимова вафот этди
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!
Бу ҳақида Мирзабек Ҳолмедовни ўғли Улуғбек Ҳолмедов ўз инстаграмида маълум қилди
@Ibratli_Sozlar
Siz 🫵 xiyonatga uchradingizmi?
Eringiz betibormi?🤦♀️
♥️Sevimli rafiqa,baxtli ona bolishni istaysizmi?
✅Yoringizni faqat sizni oʻylaydigan,xiyonat qilmaydigan boʻlishini istaysizmi?💋
✅Sizga sovgʻalar berishini istaysizmi?💋
✅Unda biz sizga yordam beramiz. 💋
✅Bu kanal aynan siz uchun. Kanal mlakali Trener tomonidan yuritiladi.💋
✅Er-xotin munosabatlarini yaxshilashga qaratilgan intim hayot torisidagi foydali kanal. Bu kanalda koʻplab bepul bilimlarga va texnikalarga ega bolishiz mumkin .💋
Kanalga ulanish uchun shu silkaga👇👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
ан экан шу пайтда” дея хонасидан чиқиб, ваннахонага кирмоқчи бўлганди, беихтиёр нариги хонадан эрининг ким биландир кулиб гапгаплашаётгани қулоғига чалинди. Қизиқиш ортиб қия очиқ эшикдан ичкарига мўралади. Ҳақиқатан ҳам, эри ким биландир берилиб гаплашарди. Нигора яхшилаб қулоқ тутди. . .
“Кимни жонисиз?” – дерди эри паст овозда. У томондан шунга мос жавоб бўлди шекилли, эри кулиб юборди.
– Шундай бўлсин, – деди сўнг хушнуд жилмайиб.
Нигора қотиб қолди. Ваннахонага кириб, яна Гулнозага қўнғироқ қилди. Рақам ҳамон банд. Демак, эри у билан гаплашаётган экан. Наҳотки, “ўраган” бўлса? “Битта зиёфатга тушдим, шекилли”, деди Нигоранинг ҳафсаласи пир бўлиб. Аммо ишонгиси келмади. Шундай мўмин – қобил, оғир – босиқ, тартиб – интизомли эри ўзи яхши танимайдиган бир аёлнинг гапларига лаққа тушганлиги аҳмоқликдек туйилди унга. Гулноза қандай аврадийкин, нималар дедийкин? Жуда ширин гаплардан гапирган бўлса керакда. Фақат аёлларгини қулоғи билан севади, деб эшитгандим. Аммо эркакларга ҳам ширин гап мойдек ёқарканда. Тўхта, балки улар учрашишган бўлсачи? Гулнозанинг ўзига яраша жозибаси бор. Эри мафтун бўлиб қолган бўлсая? Балки, чин кўнгилдан севиб қолгандир. Шундай хаёллардан Нигоранинг юраги орқасига тортиб кетди. Рашки қўзигандан ҳозироқ бориб, Гулнозанинг сочларини битталаб юлгиси келди. Қўллари қалтираб рақам тераркан, ҳарқалай, Гулнозанинг телефони бу сафар банд тушмади.
– Сен нималар қиляпсан ўзи? – деди Нигора у билан салом-алик ҳам қилмай.
– Нимани нима қиляпман? – ҳайрон бўлди дугонаси.
– Эримни? Нега бунча унга ёпишиб олдинг?
– Ўраяпман, келишув шундай бўлгандику.
– Бўлди, ўрашни тўхтат! Мен енгилдим. Зиёфат мендан.
– Тўхта, ўраш ўзимга ҳам ёқиб қолди – деди Гулноза шарақлаб кулганча.
– Ўв, бас қил дедим сенга! Эримни тинч қўй!
– Аммо эринг, ҳақиқатан ҳам, зўр эркак экан, – Нигоранинг дўқ-пўписасига парво ҳам қилмай деди Гулноза. – Умримда бундай эркакни учратмаганман. Қайси археолог топиб берган сенга уни, билмайман.
– Бас қил, дедим!
– Эринг мени, ҳақиқатан ҳам севиб қолганга ўхшайди. Ҳар учрашганимизда шунақаям ҳаяжонланадики . . .
– Ҳали учрашдинглар ҳамми? – тутоқиб кетди Нигора.
– Қўрқма, бошқа нарсага ўтганимиз йўқ ҳали. Фақат учрашиб турибмиз.
– Ҳали дейишингдан бошқа нарсага ҳам ўтадиган ниятинг бор, шекилли? – тепа сочи тикка бўлди Нигоранинг. – Агар хозироқ бас қилмасанг. . .
– Нима қиласан? – хотиржам тарзда деди дугонаси.
Нигора қотиб қолди. Дарвоқе, дугонаси бас қилмаса, нима қилади? Тўғрироғи нима ҳам қила оларди? Қўлидан нима келади ўзи?
– Гаровда ютқаздим дедим, – йиғлагудек бўлди Нигора.
– Бу ўйин менга ёқиб қолди, дедим, – Нигоранинг гапига мос тарзда жавоб берди Гулноза.
– Сен... сен... бўғзига нимадир тиқилиб тутилиб қолди Нигора.
– Нима мен?
– Нима қилмоқчисан ўзи? Эримни тортиб олмоқчимисан?
– Тўғриси, билмайман. Аммо билганим, мен ҳам эрингни севиб қоляпман, шекилли. . .
Бу гапдан тахта бўлиб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаганда Гулноза аллақачон телефонини қўйиб қўйган, тут-тутлаётган қисқа овоз уни масхаралаётгандек эди гўё. . .
Кейинги "гап" гача Нигора зўрға чидади. Чунки фақат ўшандагина Гулноза билан очиқчасига гаплаша олиши мумкин эди у. Аммо Гулноза гапга келмади. Нигора йиғлаб – йиғлаб дугоналарига унинг қилмишларини айтиб берди. Дугоналари бири олиб, бири қўйиб қоралашди, ҳаммалари бир бўлиб унинг ақлини киритиб қўйишга келишиб олишди. Орадан бир хафта ўтгач, Нигорага Гулнозанинг ўзи қўнғироқ қилиб, “гаплашиб олишимиз керак”, деди. Нигоранинг юраги шув этиб кетди. Кичикроқ бир кафеда дугонаси билан юзма – юз ўтираркан, унинг сочига чанг солишга ҳам тайёр эди у.
– Ёмон қўрқдинг а? – деди Гулноза уни мазах қилгандек.
Нигора бир қимтиниб қўйдию, аммо лом – мим демади. Кўзлари тўла ғазаб билан дугонасига тикилиб тураверди.
– Эр бермоқ жон бермоқ эканми? – янa уни эрмак қилди дугонаси.
– Мақсадга ўт ! – милтиқдан ўқ отгандек деди Нигора.
– Мақсадга ўтсам, эринг ҳам менга ёқиб қолди.
– Вой, аблаҳ–эй !
– Ўтир, – Нигоранинг елкасидан ушлаб, жойига ўтирғизиб қўйди Гулноза.
– Агар лафз қилмаганимда, тўғриси эрингни тортиб олардим. Аммо мен дугонасининг
-Baxtli bo'lish osonmi?
-Buni bilmadim-u, lekin "Baxtlidek"dek yashash judayam qiyin ekan...
@ibratli_sozlar
📝 БЕГОНА АЁЛ
Дунедаги яхши одамлардан бири Баходир эди. Хаммага ёрдам берар, уларни хурсанд килишга харакат киларди. Охирида узи энг бахтли инсонга айланарди. У соф юракли одам эди.
Бир куни дукондан чикаётганда еш бир аёлнинг ахволи диккатини тортди. Ранги учган, куллари совкотган ба буйни букилган эди.
- Нега бу ахволда экан, - деб уйлади.
Аёл Баходирни кургач, дарров олдига борди. Огир ахволидан нолиб:
- Менга факат сиз ёрдам бера оласиз, -деди.
Баходир хавотир ола бошлади. Аёл гапида давом этди:
- Менинг эрим йук, 3 ёшли углим касалманд, операция у.н катта пул керак. Боламни ташлаб ишлай олмаяпман. Операция пули у.н сиз ёрдам бера оласиз...дея илтижо килди.
Баходир дарров дуконга кирди ва савдо пулин борини берди. Аёлга:
- Иншооллох хохласа болангга фойдаси тегади, -деди.
Аёл хурсанд б.б пулни олди ва у ердан кетди. Баходир эса кунгли хотиржам уйига кетди. Углини кучогига олганда уша аёл яна ёдига тушди. Ёрдам берганидан яна узини бахтиёр хис этди.
Орадан 3 хафта утди. Баходир хонасида газеталарни куриб чикаётганида уша аёлнинг суратига кузи тушди, хабар диккатини тортди. Хабарда:
"Сохтакор аёл охири кулга тушди ! " , деб ёзилганди.
Хабарни диккат б.н укиб, аёлнинг касал боласи йуклигини билди. Дарров газетани ёпди. Сунг узида йук хузур б.н гапирди:
" Уч хафтадан бери эшитган энг яхши хабарим шу булди. Хайрият, аёлнинг касал фарзанди йук экан" ...
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ китобидан.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar
- Qanday sabr qilamiz?
- Xuddi roʻza tutgandek. Unda, shom azoni aniq aytiladi deb bilamiz-ku...!
@ibratli_sozlar
Аёлни жазолаш учун урушиш, бақириш шарт эмас. Уй бошлиғининг биргина ғазаби билан аёлнинг намозлари қабул бўлмайди. Шунинг ўзи жазонинг энг каттаси эмасми?
Қиз отасига йиғлаб: "Кеча эрим билан орамизда жанжал бўлиб ўтди. Эрим менинг айтган бир гапим учун ғазабланди. Уни ғазабланганини кўриб, қилган ишимга пушаймон чекдим, кечирим сўрадим. У эса менга гапиришни ҳам истамас, юзини мендан буриб олган эди. Мен эса у табассум қилиб, мендан рози бўлсин учун атрофида гирдикапалак бўлдим», — деди қиз. Отаси: «Қизим, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сен эрингни рози қилмай ўлсанг, мен ҳам сендан рози бўлмайман. Ахир билмайсанми, эрини ғазаблантирган аёл Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатланган. Ундай аёлга вафот этганида ўлим мастлиги қаттиқ бўлади, қабри уни сиқади", — деди.
Бас, эрини рози қилган аёлларга жаннат бўлсин!
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
✒️ АРО ЙЎЛДА ҚОЛГАН МУШТИПАР АЁЛ
(ҳаётий ҳикоя)
Бир оиладаги аёл номидан ёзаман:
Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Бу йиллар 5 аср каби чўзилди гўё. Уйимизга совчи келганида бошка қизлар қаторида орзуларим осмон эди. Тўй утгандан кейин орзуларим сароб бўлди...
Эрим менга умуман меҳр бермас эди. Бошида эътибор бермадим. Аммо менинг нозу ширин сўзларимга ҳам зарда қиларди. Бир куни ҳаммасини юзимга солди, СЕНИ ОНАМ ТОПГАН, МЕНИНГ СЕНДА УМУМАН КЎНГЛИМ ЙЎҚ, МЕНДАН МЕҲР КУТМА, ШИРИН СЎЗ КУТМА ВА МЕНГА ҲАМ БУ НАРСАЛАРНИ АЙТМА, деди.
Нима қиларимни билмас эдим. Унинг айтишича севган қизини олиб бермаганмиш. Мени эса она розилиги учун олган экан.
Хуллас тақдиримга тан бериб яшай бошладим. Кўз очиб кўрган эрим дея боримни берим хизматида бўлдим. Ўша кунлар менинг қора кунларим эди. Олти ой ўтди. Эрим хамон бефарқ, бемеҳр эди. Аммо шу орада мен ҳомиладор бўлдим. Буни айтсам ҳам хурсанд бўлмади. Мен эса ўша кундан эримга Дадаси деб мурожаат қила бошладим. Меҳрим минг марта ошди эримга, чунки вужудимдаги жажжи боламнинг отаси эди. Кундузлари эримнинг юзига қараёлмасдим ҳам, чўчирдим, урушиб беради деб ўйлардим.Тунлари эса хўжайиним ухлаши билан юзига тўйиб термулиб чиқардим. Меҳр бермаса-да ёнимдалиги учун ўзимни жуда бахтиёр хис этардим...
Ҳамма ҳайрондира бу қиз ахмоқ экан, меҳр бермасаям яхши кўрар экан деб а? Ҳа, мен шундаям яхши кўрардим, чунки меҳрни тилидан олмасам ҳам кўзларидан олардим. Мен бегимни севардим...
Орадан 7 ой ўтди. Кўзим ёриди. Жажжи ўғилчали бўлдим. Ширингина фарзандим. Уни бағримга босиб жуда бахтиёр булдим, яна бахтли булдим.
Уйга болам билан қайтдик. Бегим эса бормади ҳам ёнимизга. Дард ютдим, азобландим, аммо чидадим. Болам учун чидадим.
Фарзандим 2 ойлик бўлган эди. Эрим хамон бемеҳр, бефарқ эди. Мен хамо дадажониси, суянган тоғимиз дея ўзимча эркалатардим, хатто жилмайиб ҳам қўймасди...
Бир куни ўғлим йиғлаб ётган экан, мен ташқарида эдим. Уйга югуриб кирдим. Ўғлим йиғлаб ётарди, дадаси эса қайрилиб ҳам қарамасди, нимадир қилиб ўтирган экан. Болам йиғлаб ичи куйиб кетган эди. НЕГА ЧАҚИРМАДИНГИЗ АХИР БОЛАМ ЙИҒЛАБ ҚОЛИБДИКУ дедим, индамай қўйди... бу ҳақиқий дард эди...
Ўша кечаси болам иситмалаб йиғлаб чиқди. Эртаси докторга обордим. Кейинги кечаси хам ўғлим соат 2 ларда ҳам йиғлайверди. Шу онда хўрлигим келди, боламни бағримга босиб, юм-юм йиғладим. Эрим ухлаб ётарди. Ичимдаги 2 йиллик дардларим уша онда тилимга чиқди... Айтиб айтиб йиғлайвердим...
ТУРМУШ ҚУРИБ МЕҲР КЎРМАГАН ОНАНГМАН,
Ўз ёридан сеҳр кўрмаган онангман,
Бугун дардим сиғмай қолди, чиқди нолам,
Кўп йиғлама, азоб берма менга болам,
дея йиғлайвердим. Болам худди алла эшитган каби негадир ухлаб қолди. Секин жойига ётқиздим, тим ухларди. Кўз ёшларимни артиб, жойимга ётдим. Аламим келиб йиғлар эдим, эримдан бир марта ширин сўз эшитмадим, меҳр олмадим...
Бир пайт елкамга бир нима қўнгандай бўлди, чўчиб тушдим. Секин турдим, қарасам бегим қўлини елкамга қўйган экан. Fалати бўлиб кетдим...
Онаси, дейди секин. Наҳот? Биринчи мартая? Қулоқларимга ишонолмасдим. Яна ОНАСИ ЧАРЧАДИНГМИ, деди. Тўсатдан келган меҳрдан ҳаяжонланиб йиғлай бошладим...
Қўйгин йиғлама, сен энг меҳрибон рафиқасан, онасан, дея бағрига босди. Ўша ондаги севинчимни таърифлашга 5 мингта тилда ҳам сўз топилмаса керак. Бахтдан йиғладим, бегимдан биринчи марта меҳр олдим, мен бахтли эдим...
Ярим соатларча менга ширин ширин гапирарди, мен очиғи уялардим. Эрим эса ҳаммасини айтиб берди. Тунлари менга термулиб ётардинг, мен ўзимни билмасликка олардим, сенга меҳр беролмадим кечир деди... Мен кечириб бўлган эдим...
Ҳозир 2 та боламиз бор. Дадажониси жудаям меҳрибон. Аллоҳим мени бахт билан сийлади. 2 йил хеч кимга айтмадим эрим шунақа деб. Кейин эса сабрим олтин бахтга айланди. Ҳозир бегим билан олтин бахт саройида маликаю қирол каби яшаб юрибмиз. Сабр таги фақат сариқ олтинмас, балки олтин бахт ҳам экан...
@ibratli_sozlar 🕊
#икки_ҳикоя
📝 ЭРКАК
Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир маҳалланинг тўрида жойлашган эди.
Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳарир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди..
📝 ИНТИЗОР
У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни ... "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди .
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини , бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач , эшик қўнғироғини босди . Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди . Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди . Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди :
- Ак-а-а-а-а ...
Хазонрезги
@ibratli_sozlar
―Қани укам,келинни олинг-у,уйингизни боринг.Бошқа уришиб,жанжаллашиб юрманглар.Қаранг,қандай ширин ўғлингиз бор экан.Ёш боладай телевизорни устида уришишга бало борми?-дедим кулиб.-Сурайё опам яхшиларми,келиб турадиларми?
Шаҳло бўлса, эрининг орқасига ўтиб олиб,ҳар хил ишоралар қилганча,лабларига бармоғини босиб,”жим бўлинг” ишорасини қиларди. Менимча, у қайнонасини танишимни билгач, у ҳақида айтган гапларини айтиб қўйишимдан чўчиб турарди.
― Рахмат,опажон.Ойижоним яқинда нафақага чиқдилар.Бизникига юринг,меҳмон бўлиб кетасиз, ―Сардор бу гапни астойдил айтганини сездим.
― Агар сизларни олдинроқ кўрсам,чипта олмаган бўлардим,―дедим ҳазиломуз.―Афсуски,кетишим керак.Кейинги гал келсам, албатта меҳмон бўламан.Фақат жанжаллашмасангиз, келиш шарти билан.
Мен Сардор ва унинг эрка хотини билан хайрлашаётганда,”Тошкент-Бухоро” поездига чиқиш ҳақидаги эълон янграб қолди. Вокзал оралаб кетарканман, негадир яна орқамга қарагим келди.Ўғлини кўтариб, хотинини елкасидан қучиб олганча,нималарнидир гапириб кетаётган қўшни йигитга қараб туриб,руҳимда енгиллик,кўнглимда ёруғлик сездим.Ҳа, ростдан ҳам ”эр –хотиннинг уриши,дока рўмолнинг қуриши”...
МоҳигулНазарова
@ibratli_sozlar
ИБРАТЛИ ҲИҚОЯ !
Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди... Ўғил эшикни очибди...
Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
--- Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг...! -дебди.
... Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди...
Сўнг келган кишидан:
--- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор..? - дея сўрабди.
Киши:
--- Тўқсон минг риёлдан ошиқ...
Ўғил:
--- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди...
... Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди... У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди...
Пулларни олиб чиқибди ва:
--- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди...
... Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди... Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди...
... Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди...
Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа ҚАРЗ масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди...
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
--- Отажон...! Бу пуллар сиздан азиз эмас..! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
--- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим..! Ишларингни ўнгласин..! Хатоларингни кечирсин..!
... Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди...
Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
--- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради... Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми..? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз...
... Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
--- Бу отамнинг дуоси..! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди... - дебди.
Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди...
Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
--- Ойлигим 4970 риёл... - дебди.
Тадбиркор:
--- Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан... Уст-бошингни тўғирлаб оласан...
... Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди...
Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди...
Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга МУРУВВАТ кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади..!
@ibratli_sozlar
🔥ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?
👩❤️💋👨MUNOSABATNINGIZ AVVALGIDEK OTASHIN❤️ MUHABBATGA TÓLA ÓTISHINICHI ??
✅UNDA DARHOL AYOLLAR UCHUN OCHILGAN BEPUL BILIMLAR BERILADIGAN KANALGA TAKLIF QILAMIZ👍
😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR BILIMLAR BOR HOZIROQ KANALGA QÓSHILING
👇👇👇👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
#Даҳшат Бир қиз интернетда ўтирган экан, қўшни хола кириб: — Қачон қарасам шу компьютеринг олдида ўтирасан. Нима қизиқ нарсалар бор бу ерда?, - деб сўраб қолибди. Қиз эса: — Интернетдаги "Google" ни сизга тушунтираман. Мана қаранг, нимани хоҳласангиз топиб беради, - дебди. Қўшни аёл ҳам қизиқиб:
— Нима сўрасам ҳамма-ҳаммасини топиб берадими?
— Ҳа, хамма нарсани топади. Хоҳласангиз мана ёзиб, излаб кўринг. Қиз клавиатурани қўшни холага бериб, ўзи чой дамлаб келиб қараса, экранда шундай ёзувлар турган экан: давоми..
Жуфтларга ўрнак бўладиган мухаббат ...
Хазрати Оиша р. анхо Пайгамбаримиз с.а.в
дан сўрадилар: -"Эй Aллохнинг Росули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайгамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби
севаман"...
Бу жавобдан Хазрати Оиша р.анхо онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...
Хазрати Оиша р. анхо айтадилар:
" Пайгамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган ҳурматларини кўриш учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини". (Бухорий ривояти).
Росулуллох с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини ҳохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида хам Оиша онамизнинг eган парчадан олиб ердилар..
Пайгамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар эдилар..
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар..
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин" дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт эдилар.. Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида, Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар..
Уларни доим химоя қилардилар.. Ёмонлардан, ёмон кўзлардан химоя қилардилар.. Хеч қаттиқ гапирмас эдилар.. Хафа қилмас эдилар.. Хеч йиглатмас эдилар.. Хеч ерга уриб хақоратламас эдилар..
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини таъмирлатардилар..
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар, хамма ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим бирга бўлар эдилар..
Aллох барчамизга жуфтларимизни шундай севиб, эъзозлашни насиб айласин... амиийн.
эрига кўз олайтирадиган номард эмасман. Фақат сенга бир маслаҳатим бор.
– Маслаҳтингни пишириб е!
– Эшит ! Сенга асқотиб қолади. Йўқса, эрингдан айрилиб қоласан, – Гулноза шундай деб оғир тин олди. – Эрингни ҳаётида сендан бошқаси аёл бўлмаган. Аммо шу бўлишинг бўлса, бундай аёл албатта, бўлади. Биласанми нега? У ширин сўзга, меҳр-муҳаббатга мухтож эркак. Жудаям мухтож.
– Сенга ўзи шундай дедими?
– Йўқ, буни ўзим сездим.
– Мен унга ҳеч қачон ёмон муносабатда бўлмаганман, билдингми?
– Тўғри, аммо яхши муносабатда ҳам бўлмагансан. Унга нисбатан қалбингда ҳарорат бўлмаган. Ҳурматини жойига қўйгансан, ювиб–тарагансан, ош–овқатин бергансан. Аммо эр–хотин ўртасидаги муносабат фақат шу билан ўлчанмайдида.
– Эрим билан танишиб, файласуф бўлиб кетибсанми?
– Мен каби ҳаёт кечирсанг, сен ҳам файласуф бўлиб кетардинг. . .
Хуллас ўша куни Гулноза Нигорага жуда кўп нарсаларни гапириб берди. Ҳатто эри билан телефондаги ёзишмаларини ҳам кўрсатди. Нигора эрининг Гулнозага ёзган дил изҳорларини ўқий туриб, ичидан нимадир узилгандек бўлди. . .
– Мен бугундан бошлаб йўқман, чет элга кетганман, – деди Гулноза таъкидлаб, – рақамимни ҳам ўзгартираман. Биламан, эринг бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Аммо сен унга жаҳл қилмасдан рухан далда бўлишинг, кўнглига йўл топишинг керак. Ўзи шу ишни бекор қилдикда, – деди сўнг афсус билан – эрингда шунчалар улкан қалб борлигини билганимда, бу ишга асло қўл урмаган бўлардим. Тўғри, ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас. Аммо меҳр муҳаббат, эъзоз ва эътибор ҳамма эркакка керак экан.
Нигора уйга қайтаркан, энди эри билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлар, нима қилса, у дугонаси Гулнозани унутиб, яна унга ва оиласига меҳр қўя олиши ҳақида бош қотирарди.
@ibratli_sozlar
СИНОВДАГИ ЭРКАК ( Ҳикоя )
Нигора дугоналари билан "Гап" ўйнадию, боши балога қолди. Ҳар ойда бир марта бўладиган бу йиғинда дугоналари шундай теша тегмаган гапларни гапиршардики, аёлнинг ҳуши бошидан учай дерди. Айниқса, эркакларнинг бефаволиги, хиёнаткорлиги ва бегона аёлларга ўчлиги гапнинг асосий мавзусига айланар эди.
– Менинг эрим дўконга сигарет олишга чиқса ҳам, ҳеч бўлмаса, битта аёлни тузоғига илинтириб қайтади, - дерди доим эрининг хиёнатларидан оҳ-воҳ қилиб юрадиган Фарида.
– Менинг эрим эса балконда шунчаки кўчани томоша қилиб турса ҳам, бирорта аёлни нигоҳи билан асир эта олади, – унга жўр бўлди Насима.
Нигора эса:
– Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас, – дея ҳайратланганча бир у дугонасининг, бир бу дугонасининг оғзига анқайиб ўтирарди.
– Нима, сенинг эринг фариштами, бунча оғзингни очасан? – деди бир куни Гуноза Нигоранинг ажабланишдан энсаси қотиб, – Аёлларга ҳечам қарамайдими?
– Шундай деса ҳам бўлади. Чунки у киши жуда тартиб–интизомли, ишдан бошқасини билмайдиган одам, – мақтанди Нигора.
– Вой, ўлиб қоламан хозир, ишдан бошқасини билмас эмиш? – уни масхаралади Гулноза. – Билсанг, бу дунёда аёлларга қизиқмайдиган эркакнинг ўзи йўқ, дугонажон. Кўзингни каттароқ оч!
– Сен шундай деб ўйлайсан. Лекин ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас.
– Гаров ўйнаймизми? – гапини исботлагиси келди, шекилли, қизишиб кетганидан Нигорага шартта қўлини чўзди Гулноза.
– Мен эрингни шесть кунда "ўраб" ташлайман.
– Ўраб бўпсан!
– Қўл ташла!
– Нимадан гаров ўйнаймиз?
– Хоҳлаган нарсангдан.
Нигора билан Гулнозанинг келишувига бошқа дугоналар ҳам қизиқиб қолишди.
– Энг қиммат кўйлакдан ўйнанглар, – деди улардан бири.
– Йўқ, битта зиёфатдан бўлсин, биз ҳам қуруқ қолмайлик, – деди еб-ичишни яхши кўрадиган хўппа семиз Зулфира.
Хуллас, икки дугона ўша кунги гапда Нигоранинг эрини бир хафтада ўраш ҳақида гаров боғлашди.
– Эрингнинг телефон рақамини бер, – деди Гулноза ишга астойдил киришиб.
Нигора унга кула-кула рақам айтди.
– Лекин ҳозирдан ютқаздим деявер, барибир, ўролмайсан.
– Эринг тузоғимда.
– Бир умр қучоғимда де, – дея Гуноранинг гапига кифоя қилди Холида.
– Бир ойдан сўнг сизларга натижасини батафсил айтиб бераман, – дея ўрнидан турди Гулноза.
Шу билан ўша кунги гапга нуқта қўйилди. Ҳамма уй-уйига тарқалди
– Бугун менга қўнғироқ қилганмидинг? – деди кечқурун ишдан келган эри Нигорага.
– Йўқ, нимайди?
– Мажлисдалигимда икки, уч мартa нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлибди.
Бугун гапга бораман, дегандинг. Мабодо телефонинг ўчиб қолган бўлса, бирорта ўртоғингникидан қилдингмикан, деб ўйлабман.
“Гулноза ишни бошлабди” , дея мийиғида кулиб қўйди Нигора.
– Йўқ, мен қўнғироқ қилмадим, – деди сўнг ўзини бепарво кўрсатиб. Эри ҳеч нарса демади. Ўша куни кечки пайт ҳам эрининг телефони бир неча марта жиринглади.
– Яна ўша рақамдан, – деди у ҳайрон бўлиб, – ало, десам жавоб бермаяпти, қизиқ, ким бўлди экан бу?
– Бирортаси ҳазиллашаётгандир – деди Нигора нима дейишини билмай.
– Мен билан бундай ҳазил қиладиган танишим йўқ эди. . .
Шундан сўнг эри бир-икки кун асабийлашиб юрдию, сўнг хотиржам, аниқроғи, ҳардамхаёл бўлиб қолди. Энди унинг қўл телфони тез–тез жирингламас, аммо аҳён–аҳёнда тинг– тинглаб хабар келиб турарди. Энг қизиғи, эри бу хабарларни ётоқхона ёки ваннахонага кириб, бекитиб ўқирд. “Тузоққа илиняптими, нима бало? Ҳали гаровда ютқазмасайдим” дея, ичига ғулғула тушди Нигоранинг. Ва бир куни билдирмай, эрининг телефонидаги хабарларни ўқимоқчи бўлди. Аммо эри телефонини қулфлаб қўйган экан, очолмади.
–Телефонингизни бериб туринг, қўнғироқ қилиб олай, – деди атайлаб.
Билардики, қўнғироқ қилиш учун қулфни очиш керак. Эри уни очиб берса, хабарларни ўқиш имкони топилади.
– Ўзингникичи? – деди эри телефонини бергиси келмай.
– Пули тугабди.
– Меники ҳам тугаган.
– Хасислик қиляпсизми? – астойдил жаҳли чиқанди Нигоранинг.
– Йўқ, ростдан ҳам пули тугаган, – деде эри нигоҳини ундан олиб қочиб.
– Ордона қолсин, – Нигора шундай деб нариги хонага чиқиб кетди ва бироз вақт ўтиб, секингина Гулнозага қўнғироқ қилди. Аммо унинг рақами банд экан. Қайта-қайта терди, барибир, банд тушаверди.
“Оббо, ким билан ғийбатлашётг
Беш кун...
(Бўлган воқеа)
Қизим вафот этди. У ҳали жуда ёш, 19 да эди. Ўлим унинг бошига тўсатдан келди. Қизимнинг ўлими ҳаммамизни адо қилди. Йиғлайвериб мадорим тугади. Яқинларим тинчлантирадиган дори беришади. Қани ўша дорилар мени тинчлантирса...
Қизимнинг ўлимидан беш кун аввал бўлган воқеа мени қаттиқ ранжитган эди. Уни йўлга сололмай мен ҳам, отаси ҳам жуда қийналиб кетган эдик. Аллоҳ Ўзи бандасини тўғри йўлга бошламаса, бандаси ожиз экан.
У намоз ўқимас эди. Рўмол ўрамас эди. Бу мени қаттиқ маҳзун қилар эди. Насиҳат қилсам эътибор ҳам бермас, мени бир тийинга олмас эди. Кўчадан кечаси кириб келар, қаерда юрганини на мен, на отаси билар эдик. Хатонинг кўпи мендан ўтди. Қизим ҳақидаги кўп муаммоларни отасига айтмас эдим. Тиш-тирноғим билан беркитар эдим.
Лекин қачонгача? Узатиб юборай десам, сўраб келувчи тузукроқ совчи ҳам бўлмади. Балки эрга тегса ақли кириб қолар, қолипга тушар деб ўйлардим.
Қисқаси ўша куни ўлимидан беш кун аввал мен билан катта жанжал қилди.
- Она бўлиб нима қилиб бергансиз? Ёки адамлар нима қилиб берганлар. Намоз, намоз дейсиз. Мен сизга қари кампирманми намоз ўқийман? Ҳеч мени тинч қўймас экансиз-да... Ўзи сизлар билан яшаб ўтирганим катта гап. Кимга ёқади 24 соат тергов. Ўқишим битса кетаман. Сизларга ўхшаган эскичалар билан яшашдан тўйдим, - деди қичқириб.
- Овозингни пасайтир! Қўшнилар эшитади. Шарманда қилма, - дедим ёлвориб.
Лекин овозини пасайтириш ўрнига, қичқириб-қичқириб чиқиб кетди. Ўша доим кийиб юрадигани тор ласина, ичи кўриниб ётадиган кофтада...
- Ундан кўра ўлганинг яхши. Сени орқангдан шарманда бўлганимдан кўра ўлганинг яхши, - деб бақирдим.
Бошқа гапирмасликка, индамасликка қарор бердим. Беш кун гапирмадим. Жуда-жуда қаттиқ дилим оғриган эди.
Жанжалдан беш кун ўтиб, қизим чиқиб кетиб қайтиб келмади. Телефон қилсак ўчиқ. Роса қидирдик. Ва ниҳоят моргдан топдик. Қизимни зўрға танидим. Уни юзини таниб бўлмас эди. У автоҳалокатга учраган эди. Уйга олиб келдик.
Келганлар билдирмасликка ҳаракат қилсалар-да, билиб турар эдим. Ҳаммаёқ сасиб кетган эди. Деразаларни очиб ташлаганмиз, ҳаво тозаловчилар сепяпмиз қани ўша сассиқ, бадбўй ҳид чиқиб кетса.
Қизимни охират манзилига кузатдик. У ҳаёти давомида қилган яхши ишларини саралайман. Қиёматда шафоатга ёки жаннатга илиниб қоладиган нарсаси бормиди? Эссиз умри фақат ўйин-кулги билан ўтди. Боши сажда кўрмади. Ўйлаганим сари юрак-бағрим олов бўлиб ёнади.
Нима олиб кетди? Аҳволи энди нима бўлади? Мени шу саволлар қийнайди. Боламни бенамоз кетганига йиғлайман.
Мана ўлганига икки ой бўлади. Баъзан тушларимга кириб мендан овқат сўрайди. Қорни очлигини айтиб йиғлайди. Озиб-тўзиб кетган, кийимлари жулдур-жулдур аҳволда кўраман. Уйғониб кетиб анчагача ўзимга келолмайман. Йиғлайвериб, боламга ачиниб тўкилиб ётавераман. Нима қилай қўлимдан ҳеч нарса келмайди.
Ожизман...
Кошки эди тириклигида мени гапимга кирса эди. Кошки эди мени тингласа эди.
Оҳ болама... Сенга ёрдам беролмай эзилиб кетдим. Тушларимга кирганингда шағамдай эриб бормоқдаман...
Зулфия Махмуд.
@ibratli_sozlar
Bolalikda har narsaga ega boʻlmoq uchun ulgʻayishni hohladik... Ulgʻayganda esa har narsadan uzoq boʻlmoq uchun bolalikni sogʻindik...
@ibratli_sozlar