Бахтли бўлишни ўзингдан бошла..
Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.
У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.
Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.
- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...
- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади.
Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан...
😎😎😎😎😎😎😎😎
✅️КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭНГ ЗЎР ХИМОЯ-АЖР ҚОРА СЕДАНА🌿
✅️Ўқинг, олим бўлинг, омадли тадбиркор ёки энг зўр мутахасис, дунёга илми ва салохияти билан чиқа оладиган Фахримиз бўлинг- БИЗ СИЗГА ФАҚАТ ЁРДАМ БЕРАМИЗ☝🏻
✅️“АЖР-ҚОРА СЕДАНА” Йил 12 ой Саломатлик манбаи. ЎЗИМИЗНИНГ МАХСУЛОТ🍃
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo10
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo10
➡️http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo10
Юкоридаги хавола оркали ҲАМ САЛОМАТ БЎЛИНГ, ҲАМ САХОВАТ ҚИЛИНГ🌙
‼️ Йиллар давомида ортиқча пул йиға олмаяпсизми? Орзу қилган уйингиз ёки машинага эришиш ҳали ҳам имконсиздек туюлаяптими?
✅ Психолог Муҳаммаджон Раҳматуллаевнинг 7 кунлик бепул интенсив дарслари айнан сиз учун!
• Бу дарсларда сиз харажатлардан ташқари қўшимча пул йиғишнинг аниқ стратегияларини ўрганасиз ва орзуингиздаги мол-мулкка эришиш йўлини топасиз.
⚡️ Муҳаммаджон Раҳматуллаев – 4 йиллик тажрибага эга мутахассис, минглаб инсонларга пул йиғиш ва молиявий интизомни шакллантиришда ёрдам берган.
⚠️ 15–21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бепул интенсив дарсларда сиз аниқ қадамлар ва самарали молиявий йўл-йўриқларга эга бўласиз.
‼️ Вақт оз қолди! Ҳозироқ қўшилиш учун қуйидаги ссилкадан фойдаланинг 👇🏻
/channel/+7pvmLveO51oxNDAy
/channel/+7pvmLveO51oxNDAy
/channel/+7pvmLveO51oxNDAy
⚠️ Шошилинг, ўринлар чекланган!
“ОТАЖОН, БИР СОАТ ВАҚТИНГИЗ НЕЧА ПУЛ?”
Ота ишдан одатдагидек кеч қайтди. Жуда чарчаган эди. Кичик ўғли уни остонада кутиб турган экан. Ўғил:
“Отажон, сиздан бир нарса сўрасам майлими?” деди.
“Марҳамат” деди отаси.
“Отажон, бир соатда неча пул топасиз?” деб сўради ўғил. Отасининг аччиғи келиб,
“Буни сенга алоқаси йўқ. Сенга нима бўлди? Нега бунақа бемаъни савол беряпсан?!” деди. Ўғил:
“Отажон, мен фақат шуни билмоқчиман. Илтимос, айтинг. Бир соатда қанча пул топасиз?” деди. Ота ўғлининг оёқ тираб туриб олганини кўриб,
“Жуда билгинг келаётган бўлса, майли, айтаман. Бир соатда икки динор топаман” деди. Бу жавобни эшитган ўғил бироз ўйланиб турди-да, кейин:
“Отажон, агар мумкин бўлса, менга бир динор қарз бериб туринг” деди. Отанинг ғазаби тошиб,
“Мендан пул олиб, арзимас нарсаларга ишлатиш учун бир соатда қанча пул топишимни сўраганмидинг?! Бор хонангга, ухла! Мен кун бўйи чарчаганман. Ишхонада асабларим толиққан. Сен билан майдалашиб ўтиргани вақтим йўқ” деди.
Бола индамади, кўзларидан ёш оқди, аста хонасига кириб кетди. Орадан тахминан бир соат ўтгач, ота бўлиб ўтган ҳодиса, ўғлига қўпол муомала қилгани ҳақида ўйлади. “Эҳтимол, боламнинг бир динорга эҳтиёжи бордир” деган гап хаёлига келди. Кейин унинг хонасига борди. Кириб,
“Ухлаяпсанми?” деди. Бола:
“Йўқ, ухламаяпман. Ҳалиям уйғоқман” дея жавоб берди. Ота аста гап бошлади:
“Боя сенга қўпол муомала қилдим. Бугун жуда оғир ва машаққатли иш куни бўлган эди. Мана, ол, бу боя сен сўраган бир динор”.
Болакай пулни олар экан роса қувонди. Ёстиғи остидаги бир динорни олдида, қўлидаги бир динорга қўшди. Буни кўрган ота ғазаб отига миниб,
“Ўзингда бир динор бор экан-ку, нега яна мендан пул сўрадинг?” деди. Шунда мурғаккина болакай сокин овозда:
“Боя пулим етмас эди. Энди пулларим икки динорга айланди. Бизга вақт ажратиб, биз билан суҳбат қилишингиз, ёнимизда бўлишингиз учун мен шу икки динорга сизнинг бир соат вақтингизни сотиб олмоқчиман” деди.
Азизлар, ҳикматли ва тўғри сўз қаердан келса ҳам, уни дарҳол қабул қилинг! Баъзида бундай сўзлар умрингизда фақат бир мартагина кўрадиган одамингиздан, баъзида эса яқинларингиздан келади.
Ҳурматли оталар! Фарзандларингиз ва аҳлу аёлингизга вақт ажратинг! Уларни эътиборсиз қолдирманг! Унутманг, уларнинг қалбларида сизга айтадиган кўп гаплари бор.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
а умр йўлдош танлаяпсан. Бу жуда масьулиятли нарса. Агар адашсанг, умр йўлдош эртага бошқасига алиштириб кетаверадиган кийимдек эмас. Аввал суриштирамиз. Агар сен айтгандек яхши бўлишса биз розимиз.
Етти ўлчаб бир кесадиган ота бу ишни хотинига ҳавола қилибди. Онаси Фарида опа синглиси билан Дурдонани, Дилигулни сўраб суриштиришибди:
- Ҳа... Анави фоҳишани қидиряпсизларми? Уни нима қиласизлар. Ё сизни ҳам эрингизни йўлдан урдими?- жирканиброқ саволга савол билан жавоб қайтарибди бир йигит.
-Ҳой, ука. Уям худонинг бир бандаси ундай деманг.-хижолатдан ер ер ёрилсаю, синглиси олдида ерга кириб кетса.
- Қозонга юрсанг қароси юқади, -дейишади ўзларинг биласизлар,- дея гап қистирибди бир ўрта ёшли аёл кўзларига қараб туриб, лабларини бурибди.
Нотўғри хулосага бормайлик деб, Баҳодирни ранжитмаслик ниятида кўп сўроқлашибди. Фақат бир аёл сал илиқроқ гап айтибди, ҳолос.
-Тўғри, ёшлигида адашган. Ҳозир бутунлай ўзгарган. Қизи жуда ҳам одоб –аҳлоқли. Бир оилани бахтли қиладиган саранжом-саришта қиз. Тақдир иши ўзларинг биласизлар.
Баҳодирни онаси уйга хомуш қайтибди. Холаси эса Баҳодирни ёмон “тузлабди”.
-Ҳе, уйларингга наҳс чақириб, оилангни эл олдида шармандаи шармисор қилмоқчимисан. У бир бузуқини қизи экан. Келинни энди ўзимиз топамиз. Сани кўнглингни кўчасидан ўргилдим.
-Хола, Дилигул яхши қиз. Арқонини кўриб қизини ол, дейишган. Эртага таманно суюклигингиз сизни яна фоҳишахонани чиптачиси қилиб қўймасин...
Баҳодир қизнинг онасини ўтмишидан буткул бехабар эди. У ахир онасини эмас, қизини севади. Дилигулни ранжитмаслик учун унга бир оғиз сўз айтмади. Фақат, маҳаллангизда ёмон одамлар бор экан, деган гап билан кифояланиб қолишга интилди. Аммо, сезгир қиз йигитнинг хомушлигидан кўп нарсаларни англагандек бўлди.
Дилигул болаликда болалар билан уришиб қолса, “ифлосни боласи” деб ҳақорат қилишарди. Бўй етиб, энди-энди буларни тушуняпти. 19 ёшга кирса ҳам уларни ҳавас қилиб остонасига совчилар келмади. Баъзан ўзи ишлайдиган боғчага кимдир уни сўроқлаб келадию, яна жимиб кетади. У юрагини кемираётган изтиробларни кўз ёшларга бериб, дод дерди. Айниқса, кеча келган совчи аёлларнинг ўғлининг бугунги учрашувда айтган юзсизларча таънали сўзлари тақдир кундасида уни бурдалаб, эзғиларди.
-Дилигул... Аянгизни ўтмиши халигидай дейишди. Ишқилиб сиз ҳам турмушга чиқиб олгач, “ўтлаб” кетиб қолмасмикинсиз? Хилма-хил эркаклар кўнглини олиш онангиздан ўтмаганмикан?
Дилигул қор остида қолган гулга ўхшарди. На бош кўтара олади, на ер бағрига кира олади. У сўзсиз қотиб қолганди. Шўрлик қиз шуларни эслаган сари, кўз олди қоронғулашади. Уйига совчиларни келмасликларини сабабини тушунгандек эди. Одоб аҳлоқда тенгсиз, ҳусни жамоли кўзни қамаштирадиган Дилигул онасининг ҳатоси учун жавоб беришга мажбур. Пок муҳаббат билан севган инсони билан “фоҳишанинг қизи” деган тавқи лаънат туфайли бахтли бўла олмайди. Дугоналари уйларига келган совчиларни патир нони ҳақида суҳбат қуришса, уларга қўшилолмай кўнгли оғрийди. Покиза номус эгаси бўлиш бошқаю, ориятли ота-онанинг фарзанди бўлиш бошқа экан.
Дилигул шуларни ўйлаб хўрланиб йиғлайди. Ахир фоҳишанинг қизи фоҳиша бўлавермайди-ку! Бундан кўра унинг ўлгани афзал эмасми? Йўқ... Дилигул беш вақт намозида Аллоҳдан онасини қилган гуноҳларини кечиришини, одамларга ҳам инсоф тилайди.
Ўзига ғойибдан вафоли ёр тилайди
@Ibratli_Sozlar
#давоми
они?
- Сизнинг…
- Жоним менинг… Тезроқ катта бўлсанг, сенга машинамни бераман. Ҳамма жойга миниб борасан. Хоҳласанг, мактабгаям миниб бор. Сенга ҳамманинг ҳаваси келади. Уу, машинаси бор экан, дейди.
- Машинангни ким олиб берди, деса нима дейман, ая!
- Дадам берган, дейсан…
- Менинг дадам йўқ-ку, ая?
- Бор! Ана, сурати турибди-ку! Сенга ўхшаган чиройли йигит. Солдат! Айтасан-да, дадам аямга машина совға қилган. Аям энди уни менга берди, дейсан.
- Ҳа… - бола мийиғида жилмаяди. - Лекин ая, мен машинани ҳайдолмайман-ку, оёғим етмайдида.
- Унгача катта бўласанда, ўғлим!
- Бу-ундайми? - бола жойидан туриб кетади ва қулочини кенг ёзиб кўрсатади.
- Ҳа, шундай… - она синиққина жилмаяди. - Қани, қани, менинг ўғлим бобосига ўхшаб бир раис бўп юрсин қани?
Болакай қўлини орқага қилиб, қорнини олдинга чиқариб, кенг-кенг қадам ташлаб уй ичида юра бошлайди.
- Юришларингга ўлайда… - Онанинг кўзларига ёш келади. - Болам, агар даданг бўлганида, сенинг бундай раис буваларга ўхшаб, гердайиб юришларингдан шунчалар хурсанд бўларди…
- Ая, мен лекин дадамга ўхшаган аскар бўлмайман.
- Нега? - онани ток ургандай бўлади.
- Мениям урушда портлатиб юборишса-чи?
- Болам… - Она чидаб туролмади, ўғлини бағрига босиб, йиғлаб юборди. - Ундай дема, болам. Ҳеч ундай дема. Аскарлик шараф! Ватан ҳимояси шараф-ку, болам. Даданг қуролдошлари билан бирга ватанимизни террорчилардан ҳимоя қиламан деб жанг қилган-ку!
- Билама-ан… Лекин менига бир нима бўлса, сизга ким қарайди?
Онанинг азои бадани титраб, тили айланмай қолди.
- Тавба дегин, болам. Юртимиз тинч, ҳеч қачон уруш бўлмасин.
- Шунинг учун мен бобомга ўхшаб, раис бўлмоқчиман. Кейин ҳамма менинг айтганимни қилади. Сизниям биров хафа қилолмайди.
- Оҳ, болам-а… - Лазиза ўғлининг пешанасидан ўпди. Патила сочларини силади. - Мен дадангдай мард, жасур ҳарбий бўлишингни орзу қиламан. Майли, болам, ким бўлсанг ҳам бошинг омон бўлсин. Жуда дадангга ўхшайсан, илоҳим умринг ўхшамасин…
Кечагина уйда бўлган бу гапларни эслаб, йўлда хаёлга берилган Лазиза гўё турмуш ўртоғи қаршисида пайдо бўлгандек илкис тормоз босиб юборди. Машина ғилдираклари чийиллаб кетди.
- Ҳа, ая?.. - қизи қўрқиб кетди. Ўғли эса қийқириб юборди.
- Ая, яна шундай тормоз беринг. Зўр чийилладида-а!
- Сенга шунақа жинниликлар бўлса-а, ўғлим… - Лазиза сир бой бермади. Эҳтиёткорлик билан йўл танобини тортиб кетаверди.
…Эрталаб ўғли билан қизини етаклаб, гулдаста кўтариб, қайнотаси, қайнонаси билан бирга қабристонга борди. Лазиза етти йилдан бери бу ерга - мангу сукунат масканига гул кўтариб келади: турмуш ўртоғининг туғилган кунида, дунёдан кўз юмган кунида, хотира кунида ва икки ҳайитда… Ҳар гал болаларини ҳам олиб келади. Кўрсин, билсин, кўниксин, англасин ва Ватан учун жон фидо қилган отаси борлигини ҳис этсин.
У қабр бошида узоқ қолиб кетди. Доим шундай. Қайнота-қайнонаси ҳам бунга кўниккан. «Майли, бир енгил тортсин…» деб индашмайди ва невараларини олиб, ташқарида кутиб туришади. Бугун ҳам шундай бўлди.
Лазиза марҳумнинг ҳаққига тиловат қилиб, кўнглида неки бор, Яратгандан сўраб, ич-ичидан йиғлаб ўтирганида кимдир «Лазиза опа» деди. Ўгирилиб қараса, ҳамкасби, ҳамхонаси Равшан. Кўзлар тўқнашди. Равшан ҳайрон, Лазизанинг эса дунёси зимистон…
- Опа, сизнинг қаерлик эканлигингизни сўрашга ҳеч ҳаддим сиғмаганди. Шаҳарлик бўлса керак деб ўйлардим, шу тумандан экансиз-да?
Лазиза бош ирғаб қўйди ва рўмоли учи билан ёноқларидаги ёшни артди.
- Кечирасиз, опа, хўжайинингиз дунёдан ўтганми?
Лазиза «Нима ишинг бор?» дегандек ялт этиб қаради, аммо Равшан кутмаган сўзни айтди.
- Йўқ, у тирик!
Лазиза шундай деди-да, ўрнидан туриб, уни кутаётган қайнота-қайнонаси ва фарзандлари томон дадил юриб кетди. Равшан эса йигирма тўққиз йилгина яшаган аскар йигит қабртошига ўйчан тикилиб қолди…
Ўша куни болалари билан қайнота уйида қолгани учун Лазиза эртасига ишга кечикди. Борса, Равшан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ташлаб кетибди… Ҳарбий бўлмоқчи экан, хизматга кетармиш...
@Ibratli_Sozlar
ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ 😪
Бемор акасининг хонаси олдида турган қизча, ота - онасининг суҳбатини эшитиб қолди.
Ота:
― Энди нима қиламиз, онаси? Ўғлимиз ўлим ёқасида. Мия жарроҳлик амалиёти тез ўтказилиши лозим! Лекин, бизда етарли маблағ йўқ! Унинг ҳаёти хавф остида. Нажот қаерда экан -а? ― деди.
Она аламли йиғи билан:
― Бунга мўъжиза керак! Қўлимиздан келганини қилдик! ― деди.
Қизча ортиқ тура олмади. Югириб бориб хонасига қирди. Пул тўплайдиган қутичасини очди. Ундан 1 доллар 4 цент маблағ чиқди. Унинг миқдорига ишонч ҳосил қилиш учун, уч марта қайта санади.
Ота - онасидан изн сўрамай, чақмоқ тезлигида чиқиб, уйларига яқин дорихонага борди. Кириб қараса, дорихоначи бир киши билан гаплашаётганди. Уларнинг суҳбатлари қизиганидан, дорихона пештахтасига бармоқларини қўйиб олган қизчага сотувчи аҳамият бермади.
Бироздан сўнг:
― Сенга нима керак, қизалоғим? - деди.
Қизча:
― «Мўъжиза» ― деди. Сотувчи ҳайрон қолиб:
― Нима? ― деди.
― Акамнинг тузалиб кетиши учун «Мўъжиза» ни сотиб олмоқчиман! - деди.
Дорихоначи оҳисталик билан:
― Қизалоғим, бизда мўъжизалар сотилмайди! - деди.
― Унда, уни қаердан сотиб олсам бўлади? ― деб сўради қизча.
Сотувчи жавоб беришидан олдин бояги киши:
― Қанча пулинг бор? ― деди.
Қизча:
― Бир 1 доллар 4 цент пулим бор. Бу пулимнинг бори, бори шунча, амакижон! ― деди.
У киши:
― Қизалоғим, мўъжизани сотиб олсанг, нима қиласан? ― деб сўради.
― Акамнинг унга эҳтиёжи бор. Усиз тузалмас экан! ― деди. Киши гап орасида ота - онасидан эшитганларини, акаси ўлиши мумкинлигини, уйининг қаердалигини билиб олди.
У киши унга қўлини узатиб, «пулингни бергин!» деди.
У жажжи қўлчаларини чўзиб амакининг кафтига «Мўъжиза»нинг пулини қўйди.
Амаки унинг қўлидан тутиб:
― Мен билан юр! ― деди.
Қизча «Мўъжиза сотиладиган бошқа дорихонага борсак керак» деб ўйлади. Лекин улар тўғри қизчанинг уйига келишди. У киши унинг ота - онаси билан танишди. Амаки етук мия жарроҳи экан. Ҳолатни ўрганиб, болакайни уз клиникасига олиб бориб амалиёт ўтказди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Орадан вақт ўтиб болакай уйига қайтди. Она эрига қараб:
― Аллоҳимга шукр! Бу докторни бизга айни керакли дамда Ўзи юборди. Бу - мўъжиза! ― деди. Буни эшитган қизча:
― Ойижон, мен ўзимдаги бор пулимни бердим. У кишидан мўъжизани сотиб олдим! ― деди.
Она қизалоқни қучоқлаб, мўъжиза тушунчасини, шифони Аллоҳ беришини, бандалар унга олиб борадиган сабабларни бажариши кераклигини англатди. Ва:
― Қизим, мўъжизанинг нархи, сен акангни яхши кўрганинг, унга шифо сўраб дуолар қилганинг, ва ўзингда бор бўлган «Бойлигинг» - тўплаган маблағингни берганингдир! ― деди.
Қизчани ёнига олиб икковлари шукр намозини ўқидилар. Аллоҳнинг фазли, неъмати ва тугамас мўъжизалари учун ҳамд айтдилар.
ХУЛОСА ☝️
Мўъжизанинг нархи, қўлингиздан келган барча ишни қилиб, қолганини Аллоҳнинг тадбирига ҳавола қилишингиздир!
@Ibratli_Sozlar
📝Туркияда бозорлар кўп. Базорларнинг бирига бордим. Сотиш учун ёзги кўйлак хамда шимлар харид қилдим. Савдолашдик, келишдик. Пешин намозига азон айтилди. Дўкон рахбари шошиб чиқиб кетти. Ходимга карго манзилимни бериб мен хам масжид сари йўлга чиқдим.
Мусофир бўлганим сабаб шошилмай юриб бордим. Масжид хонақохига киришимга муаззин такбир туширди. Намоз бошланди. Аллох қабул қилсин, имомга эргашиб ўқиб олдик. Намоз саломидан сўнг ёнимга қарасам халиги дўкон рахбари. У хам менга қараб ўтирган экан. Бошини сиргитиб қўйди.
Ташқари чиқиб ишларимни давом эттирдим, тушлик қилдим, харидлар амалга оширдим. Аср хам бўлди. Асрни ўқиб мехмонхонага қайтишда яна ўша дўкон олдидан ўтаётгандим, ичкаридан кимдир чақирди:
- Абдулкадир.
- Мени чақиряпсизми?
- Ха, ичкарига киринг, ўтиринг.
Очиғи, фабрикадан яна қандайдир янгиликлар келган бўлса керак деб ўйладим.
- Тинчликми?
- Сан Ўзбекистондансан-а? Сизларда кўпми намозхонлар?
- Алхамдулиллах, атрофимдагиларнинг 99% намоз ўқийди. Ўзбекларнинг хам кўпи намозхон.
- МашаАллох, боя сани масжидда кўриб қувониб кетдим. Кел сенга бир воқеани айтиб берай, вақтинг борми?
- Ха, албатта. Ман бугунги ишимни тугатдим.
Сотувчи йигитга чой буюриб ҳикоясини бошлади:
Биз асли Боснияликмиз. Отам ўша урушда бу ерларга келган. Ёшлигим жуда қийинчиликда ўтган. Бозорларда югуриб газета сотардим. Кейин мевалар сотишни бошладим. Орада онам бетоб бўлиб қолди. Ишонасанми, дориси майлин, тўйиб ейишга овқат тополмасдик. Жуда қийналардик. Касали зўриқиб, шифо тополмай онам ўлди. Уч ойдан кейин бу юклар оғирлик қилиб отам хам ўлди. Опам билан иккимиз қолдик.
Мева сотиб юрганимда бозор олдидаги масжидга қатнайдиган бир амаки билан танишгандим. Исмоил ота! (Кўзлари қувнаб кетти) Аллох рахматига олган бўлсин. Ўртахол кун кўрардилар ўзлари. Шу киши мени қўлимдан тутдилар, уйларига олиб кирдилар, мен ва опамга оталик қилдилар. Бизлардан бошқа яна 12 та етим болани асраб олган эканлар. Бир куни нега бунчалик кўп мехрибонлик қилишларини сўраганимда, "Мусулмон бўлганим учун" деб, жавоб бергандилар. "Бунча яхшиликни сизга қандай қайтараман?" десам, "Қўлингдан келганича хар бир мусулмонга ёрдам бериб" дегандилар.
Билмайман, нега сенга хотираларимни айтгим келди, ўзим хам билмайман. Балки боя сени масжидда кўриб қувониб кетганимгадир. Билмайман...
- Аллох сендан хам Исмоил отадан хам рози бўлсин. Яқин олиб тарихинг билан ўртоқлашганинг учун ташаккур.
- Сендан хам рози бўлсин. Бу кифоя эмас. Кел сенга яна чегирма қилиб бераман.
- Йўқ, асло керак эмас. Биз келишиб бўлдик. Таклифинг учун рахмат.
- Хоп, унда бугун мени мехмоним бўласан. Биродарлар бир мазза қилиб ўтирамиз.
- Хоп, иншаАллох, ИншаАллох...
Ўша кундан бошлаб кўрмаган бўлсамда Исмоил отани яхши кўриб қолдим. Мусулмон эканимдан фахрланиб кеттим. Аллохга хамдлар айтдим. Ўша дўкондорни хам севдим. Чин ихлос, МашаАллох.
Аллох барча Исмоил оталарни афв қилиб, Жамоли ила қувонтирсин. Биз мусулмонларни хам ораларимизни жамласин...
@Ibratli_Sozlar
Qayiq suvga tushganida emas, balki suv uni ichiga kirganidagina choʻkadi.. Huddi shunday, eng muhimi atrofingizda nimalar boʻlayotgani emas, balki ichingizda nimalar kechayotganidir...!
@Ibratli_Sozlar
📝Мулоҳаза учун...
Отаси ёлғиз қизини узоқроқ қариндошига фотиҳа қилди. "Ўзимизники, синашта одамлар", "Қоп ямоғи қопга, бўз ямоғи бўзга" Бу—отасининг кейинги пайтларда кўп такрорлайдиган мақоли. Аввалига маъносига тушунмади, ойисидан сўраган эди соддагина қилиб тушунтириб берди: "Тенг тенги билан дегани",-болам.
Тўй ўтди. Юрт қатори. Сарпо-суруқ ҳам, ҳовли-жой ҳам ҳамма қатори. Нимасидир ўзининг уйига ҳам ўхшайди. Аммо одамлари бошқачароқ эди. Самимий гапирсанг ҳам иллат қидираётгандек, ҳар бир ҳаракатингдан камчилик излаётгандек...
Югуриб-елиб хизмат қилиб, битта раҳмат эшитмайди. Кейин ота-онаси билан солиштиради. Келинойиси чой қуйиб узатса ҳам" Қўша қаринг, болам",-дейди онаси, "Раҳмат, болам"-дейди отаси. Ўзича нималадир пиширади, сал ўхшамаса камчилик айтадиганлар топилади-ю, мазали чиқса мақтайдиган одам йўқ. Ҳар иккала ҳолатда ҳам пиширган нарсаси катта оилада ейилиб кетади...
Турмуш ўртоғи ишдан қайтади. Негадир ҳамиша эшикдан қовоғини уйиб киради. Сув келтиради, у узатган топ-тоза, момиқ сочиққа артинади,сўнг қовоғини очмай
—Овқатинг пишдими? —дейди. Табассум билан келтиради. Бирга ўтириб ейишни истайди. Аммо шу уйга келиб эшитгани хунукдан хунук "Хотин қули эркак", "Эрсираган аёл", каби иборалардан безиб нари кетади.
Кейин хомиладор бўлади. Еганини қусар, ҳеч нарса ёқмас, кўнгли тусаганини айтолмас, қисқаси азоб эди. Энди у "хўмрайган келин", деган ном олди. Телефон тутишга рухсат йўқ. Кўнглини сўрайдиган бир меҳрибони йўқ...
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ётиб дам олишга ҳақинг йўқ...
Бу ҳикоя эмас, бир келинчакнинг мактуби...
Давомини ёзгим йўқ!
Агар бу хат лоақал беш йил олдин ёзилганда ҳам мен унга "Сабр қил, жон синглим!"деган бўлардим. Бугун ўзгарганман. Мени ижтимоий тармоқлар ўзгартирди. Атрофимдаги одамлар ўзгартирди.
Қайси миллатнинг аёллари бунақа ҳаётда яшайди? Бу—зўравонлик бўлмай нима? Нимага ўзбек келинчакларининг тақдири шунақа бўлиши керак?
Балки хато фикрлаётгандирман? Азизлар," Менинг ҳаётимни ёзинг! "деган қизимизнинг ҳикоясини қандай якунлаган бўлар эдингиз?
Жавобларингизни изоҳларда кутамиз
Феруза Салходжаева
...#СубҳанАллоҳ...
...Қуръон оятлари билан сўзловчи аёл...
Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.
У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.
У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.
Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.
У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.
Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.
У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.
У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.
Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,
У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.
Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.
У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.
Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.
У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)
Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,
У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.
Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.
У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон 9),- деди.
Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.
Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.
Субҳаналлоҳ, Илоҳий қўрқинчнинг ажойиб намунасини кўрингки, Аллоҳнинг каломидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас экан. Аллоҳ таоло тилларимизни беҳуда нарсаларга ишлатишдан ўзи сақласин.
ОҚҚА ИШОНМАНГ!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Заммул ҳаво” китобида келтиради:
“Ардашернинг шавкати зиёда бўлиб, бирин-кетин бошқа подшоҳлар унга итоат изҳор қила бошлашди. Ардашер Сурёнийлар салтанатини қамал қилди. Аммо забт қилиш ниҳоятда қийин кечди. Чунки қалъа ниҳоятда бақувват ва ўтиб бўлмас эди.
Бир куни Сурёнийлар подшосининг қизи қалъа тепасига чиқиб Ардашерни кўриб қолиб ёни ёқтириб қолди. Қалъадан тушиб Ардашерга мактуб ёзди ва уни камон ўқига жойлаб қалъа ташқарисига отди. Мактубда шундай ёзилган эди:
“Агар менга уйланишга ваъда берсанг сенга қалъага кириш йўлини кўрсатаман!”.
Ардашер унга мактуб ёзди:
“Истаганинг бўлсин!”.
Ардашер қиз кўрсатган йўл билан қалъага кириб шаҳар аҳлини қатл қилди. Қизнинг отасини ҳам ўлдирди ва қизга уйланди.
Бир кеча бирга ётишганда қиз нимадандир безовта бўлди. Ардашер сўради:
-Сенга нима бўлди?
-Биқинимга нимадир қадалаяпти!
Ардашер унинг биқинига қаради. Унинг териси ниҳоятда юмшоқ эди. Ардашер сўради:
-Отанг сени нима билан боққан?
Қиз жавоб берди:
-Отам менга асал, ёнғоқ ва майиз бериб боқар эдилар!
Ардашер ғазаб билан деди:
-Ҳеч ким сенга отанг едирган нарсаларни едира олмайди. Сен эса отангга хиёнат қилиб ўтирибсан. Ўзимни сенга ишона олмайман!
Ардашер уни икки отга боғлади ва отларни икки томонга ҳайдади. Отлар қизни иккига бўлиб ташлади. Хоин қиз шу тариқа вафот қилди!”.
Бирор-бир қизга совчи бўлиб боришдан олдин унинг ота-онасига қиладиган муомаласини ўрганинг. Агар ота-онасига яхшилик қиладиган бўлса унга уйланинг, уни келин қилинг!
Ота-онасига яхшилик қилишни билмайдиган қиз гарчи ковушингизга патак бўлишни ваъда қилса ҳам унга уйланманг, уни келин қилманг. Ота-онасига яхшилик қилмаган киши сизга ҳеч қачон яхшилик қилмайди!
Баъзи қизлар ота-онасига эҳтироми баланд йигитлардан қўрқишади. Уларни шахсияти заиф деб ўйлашади.
Азиз сингилларим! Бунақа йигитлардан қўрқманг. Ота-онасига оқ бўлган фарзандлардан қўрқинг. Онасига яхшилик қилмаган йигит сизга яхшилик қилади деб ўйлайсизми?!
Азиз ёшларимиз! Онасига яхшилик қилмайдиган қиз гарчи сиз учун ўнта бармоғини шам қилишга тайёр бўлсада, унга уйланманг. Онасига қилмаган ишини сизга қилармиди?!
Яхши қиз билан ёмон қиз ўртасини ажратиш унчалик қийин эмас.
Қиз ва йигитларнинг ота-онасига, оиласига муомаласи ҳақида суриштиринг. Агар қиз отасини эҳтиром қилса, унинг гапини гап деса, унинг юзига тик қарамаган бўлса, отасининг лафзини ҳам, феълини ҳам ҳурмат қилса унга уйланса бўлади. У сизни ҳам ҳурмат қилади!
Агар тескари бўлса гарчи дунё маликаси бўлсада, ундан моховни кўрганда қандай қочсангиз шундай қочинг.
Баъзилар “уйланавер, уни тарбиялаб оласан”, дейишади. Бу гап нотўғри. Кўпларни кўрдим. Хотинларини ўзгартириш ўрнига ўзлари хотинларига тобе бўлиб кетишди. Баъзилари тобе бўлишмаган бўлсада, ҳаётлари жаҳаннамга айланган.
Нажотни орзу қилган ақлли инсон мавжланиб турган денгизга кирмайди. Тўлқинлар билан курашиб бўлмайди. Борди-ю нажот топса ҳам ниҳоятда ҳолдан тояди!
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда хам, охиратда хам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш хам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам қизлари Фотимага родияллоху анхо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва рохат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг тахоратли ухласа, фаришталар химоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.
15 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари
1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.
ГУНОҲДАН ҚАНДАЙ ТЎХТАЙ?
Биᴩ ᴋиɯи Ибᴩᴏҳиʍ ибн Адҳᴀʍнинᴦ ᴏᴧдиᴦᴀ ᴋᴇᴧиб:
– Эй Абу Иᴄҳᴏқ, нᴀɸᴄиʍ ҳᴀддидᴀн ᴏɯиб ᴋᴇᴛди, ᴦунᴏҳ иɯᴧᴀᴩ қиᴧиб қўйяᴨʍᴀн, ᴄиɜдᴀ нᴀɸᴄиʍни ᴦунᴏҳ-ʍᴀъᴄияᴛᴧᴀᴩдᴀн ᴛўхᴛᴀᴛᴀдиᴦᴀн биᴩᴏᴩ ниʍᴀ бᴏᴩʍи? – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ ʍᴇндᴀн бᴇɯᴛᴀ хиᴄᴧᴀᴛни қᴀбуᴧ қиᴧᴄᴀнᴦ ʙᴀ уᴧᴀᴩни бᴀжᴀᴩᴀ ᴏᴧᴄᴀнᴦ, ᴄᴇнᴦᴀ биᴩᴏᴩᴛᴀ ҳᴀʍ ᴦунᴏҳ ɜᴀᴩᴀᴩ бᴇᴩᴀ ᴏᴧʍᴀйди, – дᴇди. У:
– Айᴛинᴦ, ϶й Абу Иᴄҳᴏқ, – дᴇди. Шундᴀ Ибᴩᴏҳиʍ:
– Биᴩинчиᴄи: Аᴦᴀᴩ Аᴧᴧᴏҳ ᴀɜɜᴀ ʙᴀ жᴀᴧᴧᴀᴦᴀ ᴏᴄий бўᴧʍᴏқчи бўᴧᴄᴀнᴦ, Унинᴦ ᴩиɜқини ᴇʍᴀᴦин, – дᴇди. У:
–Ундᴀ ᴩиɜқни қᴀᴇᴩдᴀн ᴏᴧᴀʍᴀн, ᴀхиᴩ, Еᴩ юɜидᴀᴦи бᴀᴩчᴀ нᴀᴩᴄᴀ Унинᴦ ᴩиɜқидᴀн-ᴋу! – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Ўɜинᴦ ўйᴧᴀ, Унинᴦ бᴇᴩᴦᴀн ᴩиɜқидᴀн ᴇб ᴛуᴩиб, янᴀ Унᴦᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧиɯинᴦ яхɯиʍи?! – дᴇди. У:
– Йўқ, иᴋᴋинчиᴄи ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ Унᴦᴀ ᴏᴄий бўᴧʍᴏқчи бўᴧᴄᴀнᴦ, Унинᴦ ᴇᴩидᴀ иᴄᴛиқᴏʍᴀᴛ қиᴧʍᴀ, – дᴇди. У:
– Эй Ибᴩᴏҳиʍ, буниᴄи ᴀʙʙᴀᴧᴦиᴄидᴀн ҳᴀʍ қийинᴩᴏқ-ᴋу! Ахиᴩ ʍᴀɯᴩиқу-ʍᴀғᴩиб ʙᴀ буᴧᴀᴩ ᴏᴩᴀᴄидᴀᴦи ҳᴀʍʍᴀ жᴏй Униᴋи бўᴧᴄᴀ, ундᴀ ʍᴇн қᴀᴇᴩдᴀ яɯᴀйʍᴀн? – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Ўɜинᴦ ўйᴧᴀ, Унинᴦ бᴇᴩᴦᴀн ᴩиɜқидᴀн ᴇб ᴛуᴩиб, Унинᴦ ᴇᴩидᴀ яɯᴀб ᴛуᴩиб, янᴀ Унᴦᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧиɯинᴦ яхɯиʍи?! – дᴇди. У:
– Йўқ, учинчиᴄини ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ Унᴦᴀ ᴏᴄий бўᴧʍᴏқчи бўᴧᴄᴀнᴦ, У ᴋўᴩʍᴀйдиᴦᴀн жᴏйни ᴛᴏᴨиб, ɯу ᴇᴩдᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧᴦин, – дᴇди. У:
– Эй Ибᴩᴏҳиʍ, қᴀндᴀй қиᴧиб бундᴀй бўᴧиɯи ʍуʍᴋин? Ахиᴩ У ɜᴏᴛ бᴀᴩчᴀ ᴄиᴩᴧᴀᴩдᴀн хᴀбᴀᴩдᴏᴩ, қᴀᴧбдᴀᴦи яɯиᴩин нᴀᴩᴄᴀᴧᴀᴩни ҳᴀʍ биᴧᴀди-ᴋу, Унᴦᴀ биᴩᴏᴩ нᴀᴩᴄᴀ ʍᴀхɸий ϶ʍᴀᴄ-ᴋу! – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Эй биᴩᴏдᴀᴩ, ўйᴧᴀб ᴋўᴩ, Унинᴦ бᴇᴩᴦᴀн ᴩиɜқидᴀн ᴇб ᴛуᴩᴦᴀн бўᴧᴄᴀнᴦ, Унинᴦ ᴇᴩидᴀ яɯᴀб ᴛуᴩᴦᴀн бўᴧᴄᴀнᴦ ʙᴀ янᴀ У ᴄᴇни ᴋуɜᴀᴛиб ᴛуᴩᴦᴀн бўᴧᴄᴀ, Унᴦᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧиɯинᴦ яхɯиʍи?! – дᴇди. У:
– Йўқ, ᴛўᴩᴛинчиᴄини ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ жᴏнинᴦни ᴏᴧиɯ учун ўᴧиʍ ɸᴀᴩиɯᴛᴀᴄи ᴋᴇᴧᴄᴀ, ᴄᴇн унᴦᴀ: «Кᴇчиᴋᴛиᴩиб ᴛуᴩ, ᴛᴀʙбᴀ қиᴧиб ᴏᴧᴀй», дᴇᴦин, – дᴇди. У:
– Ўᴧиʍ ɸᴀᴩиɯᴛᴀᴄи ʍᴇнинᴦ бу ᴦᴀᴨиʍни қᴀбуᴧ қиᴧʍᴀйди, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ ўᴧиʍнинᴦ ᴋᴇчиᴋʍᴀᴄдᴀн, ᴛўᴄᴀᴛдᴀн ᴋᴇᴧиɯини биᴧᴄᴀнᴦ ʙᴀ ᴛᴀʙбᴀ қиᴧиб ᴏᴧиɯ учун уни ᴏᴩᴛᴦᴀ ᴄуᴩиɯᴦᴀ иʍᴋᴏнинᴦ бўᴧʍᴀᴄᴀ, қуᴛиᴧиб қᴏᴧиɯни қᴀндᴀй уʍид қиᴧᴀᴄᴀн?! – дᴇди. У:
– Бᴇɯинчиᴄини ҳᴀʍ ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ Қиёʍᴀᴛ ᴋуни ᴄᴇни дўɜᴀхᴦᴀ ᴏᴧиб ᴋᴇᴛиɯ учун ɜᴀбᴏнияᴧᴀᴩ (яъни, ᴀɜᴏбᴧᴏʙчи ɸᴀᴩиɯᴛᴀᴧᴀᴩ) ᴋᴇᴧиɯᴄᴀ, уᴧᴀᴩ биᴧᴀн бᴏᴩʍᴀйʍᴀн дᴇб ᴀйᴛ, –дᴇди. У:
– Уᴧᴀᴩ бунᴦᴀ ᴋᴀᴩᴀб хᴀʍ Еɯиᴛиб хᴀʍ уᴛиᴩʍᴀйдиᴧᴀᴩ-ᴋу! – дᴇди. Шундᴀ Ибᴩᴏҳиʍ:
Ундᴀй бўᴧᴄᴀ, қᴀндᴀй қиᴧиб нᴀжᴏᴛдᴀн уʍид қиᴧᴀᴄᴀн?! – дᴇди. У:
– Эй Ибᴩᴏҳиʍ, ᴇᴛᴀᴩᴧи бўᴧди, ʍᴇнᴦᴀ ɯу ᴋиɸᴏя, ϶нди Аᴧᴧᴏҳᴦᴀ иᴄᴛиғɸᴏᴩ ᴀйᴛᴀʍᴀн ʙᴀ ᴛᴀʙбᴀ қиᴧᴀʍᴀн, – дᴇди.
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради❕
Расмда биринчи нимани кўрдингиз❔
ДАВЛАТЛАРГА СОТИЛМАГАН БАХТ...
Дурдона уйга ишдан кеч қайтди. У ишлаётган корхонага текширувчилар келди. Ҳисобчи бўлгани учун ҳам кечга қадар қолишга мажбур бўлди. Эшик қўнғироғини босди.
-Ойи, қаердайдиз. Эртароқ уйга қайтсангиз бўлмасмиди? - бўй етган қизи Дилигулнинг зардали гапи унинг жаҳлини чиқарди.
- Мен сенга боламанми ё онаманми? Аввал саломлашмайсанми? Сенларни боқаман, деб тиним билмай ишлаяпман, ялло қилиб юрганим йўқ,- койиди қизини.
-Ойи...
Дурдона ярк этиб қизига қаради. Шунда сездики, у нимадандир зада бўлган. Қизи йиғлайвериб қовоқлари шишиб, кўзлари қизариб кетганди. Онанинг юраги “шув” этиб кетди.Нима бўлди? Қизини биров ранжитдими? Оналик меҳри жаҳлини ювди.
Дурдона қизини ортидан ётоғига кирди. Дилигул чидам бўлмас алам исканжасида “дод” деб йиғларди. Лекин, бу қандай изтироб?
-Дилижон, сенга нима бўлди, болажоним. Мени маликам, гўзал қизим. – у қизини қўлидан аста тутиб, бағрига босди. Бошларини исларкан, она кўнгли сел бўлди. Қизига қўшилиб йиғлай бошлади:
Дилигул гапирадиган аҳволда эмас эди. Онасининг кўксига бошини қўйиб тўлиқиб-тўлиқиб узоқ йиғлади.
-Ойи, мен ҳам бахтли бўлармикинман?
- Албатта. Нега бахтли бўлмас экансан. Сен дунёдаги энг бахтли инсон бўласан.
- Менга ким уйланади, ойи?
Дурдонани тўқ ургандек сапчиб тушди. У қизини шўхлик қилиб қўйдимикан, деган хаёлда юраги қинидан чиқаёзди. Кўзларини катта-катта очиб, қизини елкасидан маҳкам тутганча, уни сўроққа тута бошлади.
-Нима қилиб қўйдинг аҳмоқ қиз. Наҳотки номусингни асрай олмаган бўлсанг. Ким ўша номард?
Дилигул онасининг ўзи ҳақидаги ёмон ўйларидан баттар дили оғриди. Хўрлиги келди.
- Ойи... , у аламдан қичқириб юборганини сезмай қолди.- Мен аҳмоқ эмасман. Ҳеч қачон, ҳеч ким билан бўлмадим. Мени ягона айбим сизни фарзандингиз бўлганим, ойи...
Онанинг бошига осмон қулагандек бўлди. Бутун вужуди олов ичра қолгандек қақшарди.
-Ўз онангдан ор қиласанми? Сени туғиб, қийналиб катта қилганимга айтган раҳматинг шуми?
-Ойи... Дилигул ўртанди-ю айта олмади.
Дурдонани бошига кимдир тўқмоқ билан ургандек ҳушсизланиб ўтириб қолди. Наҳотки, ёшликда қилинган хато бир ўзини эмас, қизини келажагига ҳам соя солса...
Дурдона 17 ёшида банкда бўлим бошлиғи бўлиб ишлайдиган кишини ўғлига турмушга чиққанди. Аммо, такасалтанг ўғил унга аёллик бахтини бера олмади. Эри кўча аёллари билан маишат қилиб, баъзан кунлаб, баъзан хафталаб уйга келмасди. Келин бўлиб на келинлик бахтини, на оналик бахтини кўра олмади. Қўли супургию, қўли косовга айланган Дурдона хизматкорликка олинган оқсочга ўхшарди. Орадан икки йил ўтса ҳамки, ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Охири етти ойлик ҳомиладор бўлган пайтида шошиб қолиб сутни тошириб юборгани учун қайнонасининг калтакларига дош беролмай, уйдан кетиб қолади.
Дурдонанинг бу қилиғи фақатгина ўзини ўйлаб яшайдиган онасига маъқул келмади. Ўлса ҳамки, енгилтабиат, нашаванд куёв билан қолишини талаб қилди. Рози бўлмагач онаси уни кўчага ҳайдади. Ака-укаларининг уйига ҳам сиғмади.Охири кўчада қолди. Бир меҳрибон аёлнинг уйида кўзи ёриди. Ижара ҳақи, тирикчилик учун пул топиш керак эди. Ёш гўдаги билан уни ҳеч қаерга ишга олишмади. Бир куни Латофат исмли аёл билан танишди. У аёл Дурдонани кўп давраларга олиб борди. Нопок йўл билан пул ҳам топди, давлат ҳам топди. Аста секин, “ака”хонларининг ёрдами билан шу ҳовлини сотиб олиб, хориж мебеллари билан жиҳозлади. Орада бир ўғиллик ҳам бўлди.
Ҳозир каттагина ташкилотда бош ҳисобчи. Айтгани –айтган, дегани-деган. Пулни бетига қарамай ишлатади. Болалари эл олдини кияди. Аммо ҳаёт шум кампирнинг хуржунига ўхшар экан. Уни тўлдирган сари, хуржуннинг оғзи очилаверар экан. Тўлганини сезмайсан. Бирини тўлдирсанг, яна бошқа кемтиги чиқади. Ана шундай мураккаб ҳаёт сўмоқларини босиб ўтган Дурдонанинг аччиқ ўтмиши бугун қизини бахтига соя солиб турибди.
Дилигул ўқитувчи оиласида тарбия топган Баҳодир исмли йигитга кўнгил қўйган экан. Йигит унга уйланишга қатъий аҳд қилибди. Ота-онаси ўзини уйлаш тараддудига тушиб қолганини кўрган Баҳодир уларга дилини ёрибди:
- Мени ёқтирган қизим бор. Ўшанга уйланишни истайман.
- Баҳодир. Умр йўли сен ўйлаганчалик осон ҳал этиладиган нарса эмас. Сен ўзингг
ГУЛ КЎТАРГАН АЁЛ...
У ўттиз беш-ўттиз олти ёшлардаги гўзал аёл. Келишган, бўлиқ. Лаблари қалин, қошлари ингичка терилган, кўзлари кулиб туради. Сўзлари мулойим, самимий. Соч турмаги, билинар-билинмас қилинган пардози, либослари ўзига ярашиб, гўзаллик ва жозибада бир-бирини тўлдиради - кўзга яқин, дилбар. Бир қарашда бойвучча хонимлардек таассурот қолдиради. Ҳаёти тўкисдек. Оппоқ машина миниб юради. Ишга машинасида қатнайди.
Банкдаги ҳамкасб эркаклар унга зимдан суқланиб-суқланиб боқишади, аммо иш юзасидан ташқари, юрак ютиб гапира олишмайди. Яқинда ишга келган, икки ойдан бери бир хонада ўтираётган Равшан охири тиш ёриб:
- Лазиза опа, поччага ҳавасим келади-да, - деди.
- Нега? - синовчан қаради у.
- Сиздай гўзал аёлга уйланган…
Лазиза бирдан жим бўлиб қолди. Ҳали уйланмаган йигитнинг лутфи мақсадини англаб-англамай хаёлга чўмиб, беихтиёр олдидаги қоғозларни йиғиштира бошлади. Йигит эса ҳаддимдан ошдим, хафа қилиб қўйдим, деб ўйлади ва бирдан олдини олди.
- Кечирасиз, опа. Нотўғри тушунманг. Сиздай қизга уйланишни орзу қиламан… У ҳам доим сиздай гўзал бўлиб юришини хаёл қиламан. Шунга… орзуларимни айтдим-да, кечирасиз…
- Орзуга айб йўқ. Аммо… - Лазиза яна жим бўлиб қолди. - Майли, мен кредит бўлимига бориб келай…
У бўлимда анча қолиб кетди. Келса, Равшан чиқиб кетган экан. Қўнғироқ қилди.
- Равшанжон, бунча эрта чиқиб кетибсиз?
- Опа, сизни кутдим, келавермаганингизга эртароқ чиққандим. Эртага ҳайит-ку. Қишлоққа боришим керак. Ота-онамнинг қабрини зиёрат қилишга.
- Ҳа… Майли, яхши бориб келинг.
Лазиза гўшакни қўйди-ю, чуқур хўрсинди…
У атрофга шом пардаси ёйила бошлаган бир пайтда ишдан чиқиб, аввал гул бозорига кирди ва кичик гулдаста харид қилди. Сўнгра бозорга тушиб, ота-онасига ҳайитлик олди. Уйга борди. Ўғли билан қизи кийиниб, тайёр туришган экан, уларни машинага миндириб, қишлоққа йўл олди.
Қизи бешинчи, ўғли учинчи синфда ўқийди. Лазиза уларни эрталаб мактабга кузатиб, кейин ишга кетади. Тушда аввал ўғли, кейин қизи ўқишдан келади ва онаси эрталаб тайёрлаб қўйган овқатни иситиб ейишади. Сўнг кечгача - то Лазиза ишдан келгунича ўзлари овуниб ўтиришади - дарс қилишади, телевизор кўришади, бино олдига чиқиб, қўшни болалар билан ўйнашади.
«Аллоҳим, болаларим ўзингга омонат», - дейди Лазиза ҳар куни уларни мактабга кузатиб қўйганда. Уй билан мактаб ораси узоқ эмас, бир километр ҳам чиқмайди, аммо ўртада иккита катта кўча бор. Икки ёш бола, шаҳар, серқатнов кўчалар, уйда ёлғизлик… газ, электр, сув… Бахтига қизи чаққон, сергак. Рўзғорни ҳам, укасини ҳам эплайди. Лазиза эрталаб овқат қилишга улгурмаган кунларда укасига тухум қовуриб беради ёки мактаб ошхонасида овқатланишади. Уйда нимадир етишмаса, дўконга ёки маҳаллага яқин бозорчага ҳам чиқиб келаверади. Бундай пайтларда Лазиза уни - қош-кўзлари ўзига худди қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизини алқаб, эркалаб қўяди.
- Қизим, даданг бўлганида бу ишларингни кўриб, қанчалар хурсанд бўларди-я… Менинг шундай ақлли қизим бор, деб ҳаммага мақтарди. Кундалигингни кўриб, қанча қувонарди.
Қизча онасининг армон ва меҳр қоришиқ сўзларидан эриб кетади-да, секин онасига суяниб олади.
- Жоним менинг… - Лазиза қизининг сочларини силайди, пешанасидан ўпиб қўяди. - Шукрки, бахтимга икковларинг бор экансизлар… - Сал нарида дарсини қилиб ўтирган ўғлига қарайди. - Икковларинг менинг икки қанотим!
Ўғли онасига бир қараб қўяди-да, яна дарсга шўнғийди. Лазиза бозорга ёки бирор жойга боргудек бўлса, ўғли билан кетади. Ҳам эга, ҳам дастёр. Ўрганади, дейди. Аммо ўғли ёш - эркалик қилгиси келади. Ҳозир ҳам уй вазифаларини қилиб бўлгач, сирғалиб онасининг ёнига келиб олди.
- Ая, кеча Сардорнинг дадаси велосипед олиб берибди. Бугун мактабда ҳаммага мақтанди. Менгаям олиб беринг...
Бундай пайтларда аёлнинг ич-ичидан, юрагининг туб-тубидан нималардир япроқдек чирт-чирт узилгандек бўлади, тўлиб кетади, бўғзига тиқилган ғусса қароқларини эзади, аммо у тишини тишига босади.
- Албатта, олиб бераман, ўғлим. Аммо йигитлар олган нарсалари билан мақтанмайдида. Улар кучи, билими билан фахрланишлари керак. - У жигарбандини бағрига босади. - Сен кимнинг полв
عنا
Қайтар дунё
Касалхонада эдим. Бир яқиним гапдан-гап чиқиб, ўз хаётида бўлган кичик бир воқеани сўзлаб берди.
Бир пайтлар дадамнинг ахволлари оғирлашиб қолди. Шу ерга (касалхонанинг реанимация бўлимини кўрсатиб) тушиб қолди. Бир уч кун ҳеч қаёққа кетмай ака-укалар бир бўлиб дадамизга қарадик.
Тўртинчи куни ишхонамдан қўнғироқ қилиб бошлиқ сўраётганини айтишди.
Укамларга бирровга ишхонамга бориб келишимни айтиб, у ёққа жўнадим.
Ходимлар бошлиқ хонасида кутаётганини айтди, тўғри бошлиқнинг хонасига кирдим.
Саломлашдик. Сўнгра, бошлиқ жахл билан баланд овозда тергай бошлади.
- Нега ишга сабабсиз уч кун келмадингиз? Иш сизга ўйинчоқми?
Тўғриси бошлиқнинг бундай жазавага тушишини кутмагандим, хаттоки дадамнинг аҳволини сўраб хамдард бўлса керак деган фикрда эдим, хайрон қолдим.
- Йўқ ўйинчоқ эмас ўртоқ бошлиқ, бесабаб ишга келмай қолганим ҳам йўқ, дадам оғирлашиб қолди, уч кундан буён реанимациядалар, ахволлари жуда оғир.
- Хўп эшитдим, ҳа лекин сиз Худо эмассизку, дадангизни тепасида турсангиз ҳам турмасангиз ҳам барибир ҳеч нима қилиб бера олмайсизку, холидан бирров хабар олиб кейин ишга чиқсангиз бўлмайдими?
- Тўғри ўртоқ бошлиқ, аввало ҳаммаси Оллохдан, мен ҳам, шифокорлар ҳам унинг олдида ожизмиз ҳаммамиз, лекин дадам инсулт бўлиб қолдилар, айрим аъзолари ишламай қўйди. Қўпол бўлса ҳам айтай энди, у киши касал бўлгани билан ҳамма қатори хожат чиқарадилар. Лекин, оёқ қўллари яхши ишламаётгани учун хожатини ётган ўриндиғида бажаряпти. Биз эса, у ерни тозалаб, авратини ювиб қўйяпмиз.
- Гапни айлантирманг ука, унақа ишларни ўша ердаги ҳамшира ва ёрдамчи аёлларни ўзлари қилишади ва шунинг учун уларга ойлик тўланади.
- Тўғрику-я, лекин дадам ориятли инсонлар касал бўлганлари билан уят андишаси сақланиб турибди Оллоҳга шукр, ўз авратини бегона аёлларга кўрсатишга уяляпти ахир.
- Нега уялади? Ёш бола эканда дадангиз ҳам ўзингизга ўхшаб ука.
- Сиз билан бошқа гаплашгим келмаяпти, энди мени бир дақиқа ҳам бу ерда ушлаб қололмайсиз, ишингиз ўзингизга сийлов, мен хозироқ аризамни ёзаман.
Дедимда, ўша куниёқ ишдан ариза ёзиб бўшадим.
Орадан беш йил ўтди. Ўша бошлиқ ҳам Оллоҳни қудрати билан худди дадамдек инсултга чалинибди. Бирга ишлаган ҳамкасблар уни кўргани боришибди.
Собиқ бошлиғим кўргани борганлардан бирини ёнига чақириб:
- Бир пайтлар ўша йигитни (мени эсга олиб) нотўғри уришган эканман, жуда ҳам афсусдаман, ўзи келганида узримни айтган бўлардим, энди сиз етказиб қўйинг, ҳамшираларни вазифаси бўлгани билан, авратни бегоналарга кўрсатиш жуда қийин бўларкан, мана ўзим шу холатга тушиб энди тушиндим.
@Ibratli_Sozlar
#руҳият
▪️ Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.
▪️ Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.
▪️ Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.
▪️ Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.
◾️ Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!
▪️ Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.
▪️ Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.
▪️ Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.
▪️ Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.
▪️ Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.
▪️ Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.
▪️ Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:
📌 Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
📌 Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.
▪️ Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.
▪️ Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.
▪️ Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️
😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱
📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇
Oʻqituvchi:⠀
— Abdulla, senga savol! “Qavat-qavat toʻni bor, chiroyligina yuzi bor»?⠀
Abdulla:⠀
— Atirgul!⠀
Oʻqituvchi:⠀
— Yoʻq, bu - karom. ⠀
Abdulla:⠀
— Maylimi, endi man topishmoq bersam? U besh harfdan iborat, bosh harfiyam oxirgisiyam ”Q"…⠀
Oʻqituvchi:⠀
— Voy, quloqsiz bola! Nimalar deyapsan!?⠀
Desa 😂😂
Abdulla:⠀👇davomi🫣🫣
Қария ва ўғли (Ибратли воқеа)
Айтишларича, бир одам йигирма беш ёшли ўғли билан поездда келар экан, дераза олдида ўтириб келаётган йигитнинг юзидаги ҳаяжони сезилиб турар эди. У, қўлини деразадан чиқариб шамолнинг қандай келаётганини ҳис этди ва:
– Дадажон, ҳамма дарахтлар орқамиздан югуриб келаяпти!,– деди.
Қария ўғлининг қувонишини кўриб жилмайди.
Уларнинг ёнларида ўтирган эр ва хотин ота билан ўғил ўртасидаги суҳбатни эшитиб, бир оз бўлсада ҳайратга тушдилар: Наҳотки, йигирма беш ёшга кирган йигит ёш боладек бўлса?!
Баногоҳ, йигит яна қичқириб:
– Дадажон, қўчадаги ҳавонларни қаранг! Булутлар ҳам поезд билан бирга кетаяпти!,– деди.
Эр ва хотин йигитнинг гапларидан яна ҳайратланишди. Бирдан ёмғир ёға бошлади. Ёмғир томчилари йигитнинг қўлига тушиб, йигитнинг юзлари қувончдан порлаб кетди ва яна бир бор қичқириб:
– Дадажон, қаранг, ёмғирлар ёғиб, қўлимга ҳам тегди!,– деди.
Бу ҳолат эр ва хотиннинг сабрини тугатди ва улар қарияга юзланиб:
– Нега докторнинг олдига бориб, фарзандингизни даволатмайсиз?,– дейишди.
Уларнинг гапларини эшитган қария:
– Биз касалхонадан келаяпмиз. Бу ўғлим ҳаётида биринчи марта кўзи очилиб, дунёни кўрмоқда!,– деб жавоб берди.
Қиссанинг ҳиссаси:
Барча ҳақиқатларни билмай туриб хулоса чиқарманг.
Қизларингизга қуйидаги ишларни ўргатинг!
-Ердан нимадир олиш учун энгашканингда бир қўлингни кўкрагинг устига қўйиб ол.(Дарвоқе намоздаги рукуъ каби энгашмасдан секин ўтириб ола қол.) Бу кўзлардан тўсиш учун.
-Эркаклар олдиди оёғингни узатиб, бир-бирига миндирган ҳолда оёқларингни узатиб ўтирма. Оёқларинг ўзинга яқин, йиғилган бўлсин.
-Ортингда эркак киши бўлса нарвонга чиқма, зинадан кўтарилма. Аввал уни ўтказиб юбор. Уйингда эркаклар ўтирган бўлса уларнинг рўпарасида, уларга орқа ўгирган ҳолда намоз ўқима.
-Лифтга бир эркак билан чиқма. Бирор аёл ёки яна бошқа кимдир бўлса чиқсанг бўлади.
-Овозингни кўтариб кулма. Табассум қил ёки секин овоз билан кул.
-Йигит (эркак)лар билан қўл бериб сўрашма айниқса номаҳрамлар билан.
-Ким билан гаплашсанг доим оралиқ масофани сақла, яқин туриб олма.
-Кўчаларда дугоналаринг билан ҳазил-ҳузул қилма, хангомалашма. Ҳижоб ўраганинг учун доим виқор билан, оҳисталик билан юр.
-Ўзингдан катта эркагу аёлга йўл бер, уларни ҳурмат қил. Ва бу ахлоқингдан савоб умид қил.
-Нимадир харид қилмоқчи ёки тушлик учун емакхонага кирсанг иложи борича аёл киши билан гаплаш. Бегона эркак билан чораси қолмагандагина қисқа гаплашиш мумкин.
-Енгил мошинага ўтирма. Балки тиқилинч бўлмаган автобусга мин. Агар одам кўп бўлса унга ҳам чиқмаганинг яхши.
-Соқоли бор, юзида нури бор экан деб шу кўринишдаги йигитларга ҳам умуман ишонма! Чунки зоҳир алдамчи бўлади. Бунга ҳам бунинг аксига ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз.
Хозирги фасодга тўлган замонда бу кўрсатмалар қизларимиз муҳофазаси ўлароқ асқотади деб ўйлайман.
Дўстларингиз билан улашинг.
Қизларимизга фойдаси бўлсин.
©Настарин Ифорзода
АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ КЕМИРУВЧИ ОДАТЛАР✨
•Кеч ухлаш! жудаям кеч ухлаш аёлни кундузи билан ланж юришига сабаб бўлади!
•Кеч овқатланиш!
Хазм қилишга катта энергия сарфланади!
•Телевизор қаршисида кўп ўтириш!
Сериал кўрадиганлар кўп энергияни йўқотади. Қаҳрамонлар ҳаёти билан бўлиб, уларни ўйлаб энергия йўқотади!
•Негатив инсонлар билан суҳбатлашиш.
Салбий энергиясини сизга ташлаб, сиз уни кўтариб уйингизга оилангизга олиб кирасиз!
•«Одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди» деб ўйлаш. Бу катта энергияни чиқариб юборади!
•Доимий келажак ҳақида ўйлаш:
«Нима бўларкан, энди нима қиламан» деб ўйлаш энергияни сарфлайди. Унутманг бугун ва ҳозир мавжуд!
•Доимий шошиладиганлар кўп энергия йўқотади!
•Кераксиз нарсаларни уйда сақлаш, ҳар сафар унга қараганда асабийлашиб энергия йўқотасиз!
•Ғийбат қилиш, руҳ кучини суғуриб олади!
•Гина қудрат, хафагарчилик катта энергияни ташқарига чиқариб юборади!