ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33748

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☃️🥗ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ САЛАТЛАРСИЗ ТАСАВВУР ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ👆

👆🥗ВИДЕОДАГИ ҲАММА САЛАТЛАР РЕТЦЕПТЛАРИ БОР🤗
😍😍999 ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ

🍰🍜🥘ПИШИРИҚЛАР ТАОМЛАРНИНГ ЭНГ ЗӮР РЕТЦЕПТЛАРИ БОР ЭКАН ШУ КАНАЛДА🤗

ТЕЗ КИРИНГ 👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фойдали каналлар рўйхати:

👉 @bank24uz - Ўзбекистондаги барча банклардаги кредитлар, омонатлар ва банк хизматлари ҳақида энг сўнги янгиликлар, айнан авто кредит, уй-жой (ипотека) кредит ва ҳозирда банкларда берилаётган онлайн кредитлар шу каналда;

👉 @advokat24uz - Лицензияга эга бўлган тажрибали адвокатлардан бепул маслаҳатлар, энг сўнгги ҳуқуқий янгиликлар содда ва халқона услубда ҳамда ҳуқуқий савол-жавоблар, оилавий масалалар, меҳнат низолари, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий масалалар;

👉 @boshqomus - Конституциявий ҳуқуқларингизни биласизми?
Конституцияни бирга ўрганамиз!

👉 @hayot24 - Шунчаки "Ҳаёт сабоқлари", Отам давлатим - онам жаннатим!

Ушбу каналларга уланишни тавсия қиламан!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикмат

  Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:

«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:

1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!

Мана бу икки нарсани асло эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.

Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни»

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални  то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.

Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.

Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.

Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:

- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.

Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.


Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл қандай хилқат биласизми? Билмайсиз!

Турмуш ўртоғимга ёқишим учун нима қилсам экан. Кўчада  «чиройли» аёллар кўп. Буларни эса пули.
Ҳа-я,  келишларига яхши кўрадиган таомини таёрласам.
Кир, дазмол, кўча-ҳовли, болалар, идиш-товоқ... Хали анча вақтим бор, бир қўлбола манти қилай.
Ойна олдига боришга имкони бўлмай, танқис таом суювчиси кириб келади. Ишданми, чарчаган.
Кун бўйи унинг хаёли билан тиним билмаган аёлга озгина эътибор, ҳа, майли.

Кўчада «чиройли» аёллар кўп.

Нега энди аёл турмуш ўртоғининг кўнглига, катта боласининг дидига, кичигининг эркалигига хуллас ҳаммага ёқиб қолиш учун ҳаракат қилаверади. Оиладаги бошқа хилқатларни айтмадим. Касал қайнона демадим, инжиқ қайнота демадим, гапчи амма, қизини шу ҳовлига келин қилиб беролмаган хола демадим. Қолганини айтмадим.
Вазифаси шуда...денг. Уни жони 40 та денг. Деяверинг.

Сиз бирон марта бўлса ҳам аёлингизга ёқишга ҳаракат қилганмисиз. Уни кўнгил тубидаги бокира туйғусига меҳр берганмисиз? Менга сени омонат берган Роббимга ҳамд деганмисиз.

Касал бўлса ёқмайди. Эҳтиёжини инжиқлик, қалб оғриғини нозиклик, чарчоқларини ожизалик хуллас   таърифларингиз кўп.

Бир марта бўлсаям унинг кўзларига қаранг, яхшилаб қаранг. Дунёингиз остин устун бўлгувси ҳайратни кўрмасангиз, одам эмассиз. Кўзларига қарай олишга хақлиман деб билсангиз қаранг! Дош беролсангиз агар унинг кўзларига қаранг!

Сиз англамас дунёни қалбига яшириб олган бу кўзлар, бир куни сизга «ёқиш» туйғусидан толиқиб қолмай туриб, аёлингиз кўзларига қаранг!

Тан олмаймизку, лекин жуда тўғри гаплар!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝​​Менинг дардим

ҚАДРСИЗГИНАМ

Холида бу ҳовлига келин бўлиб тушдики, қўли косов, сочи супурги келин бўлди. Аслида ўзи болалигидан қийналиб ўсмаганми, у сира меҳнат қилишдан қочмайди. Бироқ унинг кўнглини хира қилган нарса бу эмас, эрининг унга этиборсизлиги, қўрс муомаласи, ҳатто баъзида одам ўрнида кўрмаслигидир. Эри Даврон уни «ҳей, Аломат», «аҳмоқ хотин», «тасқара» деб чақираркан, бирор марта ширин сўз эшитмаган дили оғринади. Эрини сел бўлиб армонли муҳаббат ҳақида қўшиқларни тинглаб ўтиришини кўрганда эса ич-ичидан кўнгилсиз турмушига қараб хўрлиги келади, баъзан пана-паст¬қамда йиғлаб ҳам олади. Ахир бир пайтлар эри ўша сулув қиз Санамга қанчалар ошиқ бўлганини бутун қишлоқ биларди-ку. Лекин тақдир унинг ҳаётини Холида билан боғлаб қўйди. Аксига олиб худо уларни фарзанддан ҳам қисди. Ишнинг бошидан охири кўринмайдиган турмуш ташвишлари Холидани ютиб юборгандек эди. Дам сигирга, дам товуққа, дам далага, дам бозорга чопади, орада тандирга нон ёпади...
Ниҳоят у бугун эрини бошқача интиқлик билан кутди. Сочни турмаклаб, юзига упа чаплаган бўлди. Ташқарида эрининг йўталгани эшитилди, эри кўриб устидан кулишидан чўчидими, рўмолча билан лаб бўёғини артди. Эри ҳафсаласиз эшикка яқинлашди, Холиданинг янги кийган атлас кўйлагини пайқамади ҳам.
- Нега шам ёқиб ўтирибсан, светни тежашни ўрганибсанми? - деди совуққонларча хонтахтага яқинлашиб.
Бироздан сўнг Холида меҳр билан пиширган мантини паққос тушираркан деразага тикилиб қолди.
Аёл ҳануз яхши сўз илинжида умид билан ундан кўз узмай қаради.
- Ҳавонинг авзойи бузуқ, ёмғир ёғадиган. Пичанни томга ташиш керак эди. Бугун ўзи нима иш қилдинг?
Холида нима дейишни билмай қолди. Секин бўшаган идишни олгандек бўлиб, ташқарига отилди. Ичида қаттиқ исён кўтарилди. «Наҳот шунчалар бепарво бўлса?! У мени ҳеч қачон севмайди».
Бироздан сўнг дераза орқасида эрининг хуррак отгани эшитилди, аёлнинг қизиб турган юзига битта совуқ ёмғир томчиси урилгандек бўлди. У шартта ўрнидан туриб, пичан уюмига яқинлашди. Жони бўғзига тиқилганча, пичанга ёпишиб таший бошлади, бир, икки, уч, тўрт... Нимагадир кўз олди қоронғилашиб кетди...
Кўзини очганда шифохонада ётган экан, хонада тонггача мижжа қоқмай чиққан эрига кўзи тушди. Тўсатдан дераза пардасини шамолда ҳилпиради, аёл ташқарида шаррос ёмғир ёғаётганини пайқаб қолди.
- Пичан, - деди қуруқшаган лаблари билан пичирлаб.
Эри кутилмаганда аёлнинг қадоқ қўлларидан маҳкам ушлади.
- Кечир, кечир мени, қадрсизгинам! - унинг иссиқ кўз ёшлари аёлнинг кўз ёшларига қўшилиб кетди. Эшик ёнида хушхабар айтишга чоғланган ҳамшира, уларга халақит бергиси келмай кутиб турарди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​б, қилган фойдасидан олиб берган қизил кўйлакча парча~парча бўлиб ётарди. Чўчқага ем бўлган қизчанинг жасадини кўмиш имкони бўлмаса~да, унга аза очиб, маъракаларини ўтказишди. Умидага "қирқ" қилишган куни симёғочдан ўт чиқиб, Илёснинг битмаган, чала иморати бутунлай ёниб кул бўлди. Ҳалиям, ёнғин вақтида уйда ҳеч ким йўқ экан…!

Ҳаромдан сақланайлик азизлар , барчангизни оилангизга тинчлик омонлик тилаб қоламан!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Muhabbat - bu sizni Jannatga yetaklovchilardir...! Muhabbat - bu sizni Jahannamdan saqlovchilardur...!

@ibratli_sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

дан кетиб қолди.

Табиийки, хотиним қошларини чимирди, ғазабнок чеҳрасида кўплаб саволлар ғужғон ўйнади. Мен Дилбарга ўгирилиб дедим:

— Сизга хотиним келади, деганмидим? Тезроқ чиқиб кетинг, деганмидим? Нега чурқ этмайсиз, ўзингиз тушунтиринг энди.

Дилбар диван ортидан айланиб ўтди-да, хотинимга юзма-юз бўлди. Унинг кўриниши хотиржам эди. Аммо гапирган гаплари мени довдиратиб қўйди:

— Биз эрингиз билан севишамиз.

Хонада шу қадар жимлик чўкдики, мен ҳеч биримиз нафас олмаяпмизмикан, деб ўйлаб қолдим. Кейин жиғибийрон бўлганча Дилбарга муштимни дўлайтирдим:

— Сиз, ўв... нималар деяпсиз? Ёлғон гапиришга уялмайсизми? Қанақа севишиш?.. Мен фақат хотинимни севаман, билдингизми? Уятсиз экансиз-ку!.. Мақсадингиз бировларнинг оиласини бузиш экан.

Дилбар пинагини ҳам бузмай менга деди:

— Сиз менга кўзингизни қисмай гапиринг, хўпми? Қачонгача яшириб юрамиз?

— Нима?!. Нимани яшириб юрамиз?.. Хотин, сен бунинг гапларига ишонма. Жиннихонадан келган бўлса керак.

— Дадаси, ўзингизни босинг, — деди Дилобар. — Сиз менга айтинг-чи, агар бу аёл ёлғон гапираётган бўлса, диванимизнинг орқасида нима қилаётган эди?

— Уф... ҳозир сенга ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман. Ярим соат олдин эшик жиринглади, очдим. Қарасам, шу аёл турибди. “Оилавий поликлиникадан келдим”, деди. Қўлида дафтарини кўриб...

— Қанақа поликлиника, қанақа дафтар? — хахолаб кулди Дилбар. — Нималар деяпсиз?

Мен сўзимни исботлаш учун стол устига қарадим, бироқ у ерда дафтар йўқ, ғойиб бўлган эди.

— Қаерга яширдингиз, айтинг! — дедим мен ҳамширага хезланиб.

— Вой, нимани? — Дилбар шундай деб хотинимнинг орқасига яширинди.

— Дафтарни! — шундай деб хотинимга ўгирилдим. — Менга қара, Дилобар, сенга бир бошдан гапириб бераман. Ишонмасанг, ўзинг биласан.

Хуллас, хотинимга ҳаммасини айтиб бердим. Айбим йўқлиги, хиёнат қилмаганим, соддалигим туфайли шундай ноқулай аҳволга тушганимни тушунтирдим. Бу аёлни танимаслигимни айтиб, тавалло қилдим.

Дилбар гапимни бўлмади, аммо истеҳзоли кулиб турди. Хотинимнинг қошидаги тугун эса сира ечилмади. Бироқ негадир унчалик аччиқланмади, аксинча баъзи гапларимдан кулиб қўйди. Мен бундан ҳайрон бўлдим. Демак, хотиним менинг алдамаётганимни тушунди, деб ўйладим.
— Дадаси, сиз кўчага чиқиб бир айланиб келинг, — яна ҳайратга солди мени хотиним. — Биз бу киши билан ўзимиз гаплашиб оламиз.

— Ўзларинг гаплашиб оласизлар? Сен нима деётганингни тушуняпсанми? Ахир бу сени алдайди, қулоғингга лағмон осади, туппа-тузук эрингни хиёнаткорга чиқаради. Менинг айбим йўқ. Ичкарига киритмоқчи ҳам эмасдим буни!

Яна Дилбар ўртага суқилди:

— Сизнинг айбингиз бўлмаса, унда мен уйингизга ойдан тушибман-да, а? Хотинингиз келишидан аввал юз марталаб “севаман, жоним” деган ким? Кеннойим келадиган бўлса, кета қолай дедим. Йўқ, бугун учаламиз гаплашиб олишимиз шарт, дедингиз! Хотинидан қўрқадиган эркак эркакми, дедингиз! Айтмадим, денг?!. Энди эса қандайдир поликлиника дейсиз, ҳамшира дейсиз! Ўзим уколдан қўрқаман-у, қанақасига ҳамшира бўлай?

Агар Дилобар ўртага тушмаганида мен бу аёлни ногирон қилиб қўярдим. Без бўлиб гапиришини қаранг! Одам ҳам шунчалик сурбетлик қилиши мумкинми? Киприк қоқмай алдайди-я!

Хотиним мени бир амаллаб уйдан чиқарди. Ҳаммасини ўзи ҳал қилишини айтди. “Бу қаллоб аёл сени бир бало қилмасин”, дедим. Хотиним яна кулимсиради.

Дилобар мени кўчага чиқариб тўғри қилган экан — анча енгил тортдим. Аммо барибир икковлон нималарни гаплашишини ўйлаб ичим қизиди. Кўчада қанча вақт тураман, ҳайронман. Ўзимнинг уйимга хотиним чақиргандан сўнг кираманми? Ҳа, хиёнат қилганим учун... Хиёнат? Аслида хиёнат қилганим йўқ-ку! Ўша аёлнинг ўзи келди, сичқонни баҳона қилиб, ичкарига кириб олди. Менинг хатойим — хотиним келгандаёқ бу ҳақда айтишим керак эди...

Яхшилаб ўйлаб кўрилса, эркакнинг хиёнатига аёлларнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг: аввало, яхши хотиннинг эри бу кўчага кирмайди! Иккинчидан, бегона аёл кўзини шундай сузадики, эркак хотинини паққос эсдан чиқариб юбориши мумкин. “Ғунажин кўзини сузмаса, буқа занжирини узмайди” деган мақол бежиз айтилмаган, ахир!..

Кўчада қанча вақт қолиб кетдим, аниқ билмайман. Бир-икк

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОЙИЛМАҚОМ РЕЖА...

Ҳикоя

Эшик қўнғироғи жиринглади ва юрагим шув этди. Ким бўлиши мумкин? Негадир мени ҳаяжон босди. Оёқларимга енгил титроқ кирди. Эшикни очдим. Ташқарида хушбичим, сочлари жингалак, кўзлари катта-катта жувон дафтар кўтариб турарди.

— Оилавий поликлиника, — деди у аввал менга, сўнг дафтарига тикилиб. — Салом, яхшимисиз? Мен ҳамшираман.

— Хотиним уйда эмас, — жавоб бердим мен.

— Нима? — анқайди жувон. — Хотинингиз билан нима ишим бор, тавба? Ёки хотиним уйда эмаслигини айтсам, ичкарига киради деб ўйлаяпсизми?

— Йўғ-ей, ҳалиги... оилавий поликлиника деганингизга... маълумотлар хотинимда бўлади-да! Мен ҳам... сизга кўзим учиб тургани йўқ!

Жувон кутилмаганда сесканиб кетиб, оёқларига қаради-да, бақириб юборди:

— Вой-вой, сичқон! — шундай деб бўсағага ўзини урди. Ранги учиб даҳлиздан ҳам ичкарига кириб кетди. Мен орқага мункиб, йиқилиб тушишимга бир баҳя қолди.

Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам сичқондан қўрқаман. Аммо аёл кишининг олдида буни билдирмаслигим керак. Ўзимни ўнглаб олдим ва қия очиқ эшикдан ташқарига қараган бўлдим:

— Қанақа сичқон? Гапиришингиз катта-ю, сичқондан шунчалик қўрқасизми, яхши қиз? Сичқон-пичқон йўқ бу ерда!

У ташқарига чиқишга ботинмай, бўйнини чўзиб секин мўралади:

— Ҳозиргина оёғимнинг устидан ўрмалаб ўтди... Сиз, яхшиси, сув беринг, юзимга сепинг. Қўрқиб кетдим.

Мен жувон айтгандек қилдим.

— Раҳмат, яхши одам экансиз, — деди у. — Менинг исмим Дилбар.

— Қофияни қаранг, — кулиб юбордим мен. — Хотинимнинг исми эса Дилобар. Аммо айтиб қўяй, у сиздан анча чиройли.

— Йўғ-ей, билмабмиз, — лабини бурди Дилбар. — Хайрият, хотинингиз уйда эмас экан, агар бўлганида мени каламуш есаям киритмас экансиз!

— Кесатиқлар бобида устасиз-ку, — дедим мен. — Аммо хотини йўқ уйга кириш бобида сиз ҳам зўр экансиз!.. Энди чиқиб кетарсиз, хоним? Агар ростдан иш билан келган бўлсангиз, остонада туриб ҳам гаплашиш мумкин. Сиз кўрган сичқон инидан чиқмай чой ичиб ўтирибди.

Дилбар яна лабини бурди. Дафтарини қўлтиқлар экан, менга норози қиёфада қараб қўйди. Бироқ остонадан чиқар-чиқмас, яна додлаб юборди-да, бу гал эшикни ичкаридан маҳкам ёпиб олди:

— Сичқон! Сичқон!.. Рост айтяпман. Ҳалиям кетмабди!

Мен диққат бўлиб эшикни очмоқчи эдим, Дилбар ялинганнамо қўлимга ёпишди:

— Илтимос, очманг!

— Қизиқмисиз, ҳозир хотиним келиши керак. Сизни уйда кўрса нима деб ўйлайди?

— Илтимос, — у қўлимни қўйиб юбормади. — Яна ўн дақиқа, йўқ, беш дақиқа...

Мен Дилбарга разм солдим. Енгилтак аёлга ўхшамайди, аммо бегона эркакнинг уйига кириб олиш даражасида... сичқондан шунчалик қўрқиш мумкинмикан?

— Менга яна сув беринг, — деди у.

Айтганидек қилдим. Кейин кесатдим:

— Энди сичқонни баҳона қилиб бир умр шу уйда қоласиз, шекилли?

— Вой, қанақа одамсиз, ҳозир кетаман.

— Мен эмас, сиз қанақа одамсиз? Ҳозир хотиним келади дедим сизга. Балки зинадан чиқаётгандир аллақачон.

— Бўпти, кетаман, — аччиқ қилди у. — Манови дафтаримни тўлдириб олай. Уйингизда ўтирадиган жой борми ўзи?

Оббо, бу офатижон дафтарини тўлдирмаса кетмайдиганга ўхшайди.

Мен уни стол-стуллар қўйилган ичкари уйга таклиф қилдим. Дилбар пойафзалини ҳам ечмай кириб, дафтарига нималарнидир ёза бошлади. Майли, шуниси маъқул, кетиши осон бўлади.

Уни кузата бошладим. Қизиқ, худди хотиним келишини билиб, атайин имиллаб ёзаётгандек туюлди менга. Ҳа, ростдан ҳам шундай.

— Бўлдингизми? — деб сўрадим тоқатсизланиб.

— Вой, ҳозир! Намунча?!. Болаларингизнинг гувоҳномаларини берсангиз...

— Мен топиб беролмайман. Кейинги сафар.

— Начора. Аммо хотинингизга айтинг, поликлиникага албатта борсинлар, эмлаш ишлари муносабати билан...

— Хўп, хўп.

— Кеннойидан жудаям қўрқар экансиз-а? — Дилбар шундай деди-да, дафтарини ёпиб ўрнидан турди.

Мен уни кузатиш (аниқроғи ҳайдаш) учун ортидан эргашдим. Аммо кутилмаганда Дилбар ёлғондан қилдими ёки ростдан бўлдими, хона эшигига етмай мункиб кетди.

— Мени ушланг, бошим айланди, — шундай деди-ю, ўзини орқага ташлади. Агар уни ушлаб қолмаганимда чалқанчасига йиқилиб бошидан лат ерди.

Худди шу пайтда эшик қўнғироғи жиринглади. Юрагим така-пука бўлди. Шошганимдан Дилбарни диванга ётқизиб, чиқиш эшиги томон югурдим. Теш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Соябонсиз Қиз (ҳикоя) 

Куз. Дарахтдан узилган сон-саноқсиз ўлимтик япроқлар йўл бўйлаб сочилиб ётади. Атроф гавжум. Одамларнинг қўлида соябон. Ёмғир дарахтлардан бирин-кетин узилиб тушаётган япроқларга жаноза ўқиётгандек шивирлайди. Сочлари тим қора, пушти ранг лаблари маюсликка маҳкум, оҳу мисол кўзлари мунгли қиз эса, ёмғирда жиққа хўл бўлган куйи ўз хаёллари асирига айланиб, секин юриб борарди. Одамлар сочлари ивиб кетган бу қизни кўриб «тентек қиз» деб кулишади-ю, аммо ҳеч бири ўз соябони билан қизни пана қилмайди. Қиз эса ўз ўйлари билан, тақдирга қасд қилаётгандек ёмғир остида шаҳар кезади. Қиз йўл бўйлаб сочилиб кетган ёмғир томчиларини эзиб, топтаб ўтаётган одамлар оқимини кузатар экан, улар орасида бирдан ўша йигитни кўрди-ю, юраги бир зум тўхтаб қолгандек бўлди. Ахир қиз тўрт йил шу йигитни учратиш орзусида тентираб шаҳар кезарди. Йигит эса уни кўрмади чоғи ёки кўриб кўрмасликга олдими, шунчаки ўтиб кетди. "Ҳаёт баъзан энг катта орзуингни қўлинг етар даража сенга яқин олиб келади. Аммо қўл узата олмайсан. Чунки бунга ҳаққинг йўқ! 
- У сени ҳатто танимади ҳам! Қизнинг ақли тилга кирди. - Уни шунча изладинг, у сендан нафратланади. Ахир уни қийин ҳолида ташлаб кетгансан!...
- Йўқ, йўқ у чиндан севган. Ҳозир ҳам севади. Шунчаки у кўрмади ҳолос. Агар кўрганида тўхтарди, бағрига босарди, деди қизнинг юраги. Қизнинг кўзлари ёшланди. Ёмғир аро унинг кўзёшлари сезилмас эди. Сезилса нима? Бунинг қасмат учун зарра аҳамияти йўқ!
Ўша вақтларда қиз ота-онаси иродаси билан бир бой йигитга турмушга чиқишга мажбур бўлгану, севган йигитига сўнгги учрашувда жаҳл қилиб, «Сизни севгингиздан бошқа нимангиз бор?!» деганди. Ахир бахтли бўлиш учун йигитда энг керакли нарса - муҳаббат бор эди-ку!
Йигит эса ўша воқеадан кейин қизнинг ҳаётидан бутунлай кетди. Қиз ўша бой йигитга турмушга чиқди. Лекин, турмуши узоққа бормади. Қиз ўшадан буён ёлғиз. Ягона севгиси, ўзи бир вақтлар сизни севгингиздан бўлак нимагиз бор деб айтган йигитнинг муҳаббатига шунчалик зорки, уни учратиш орзусида тантираб шаҳар кезади. Уни бугун кўрди ҳам... Балки бутун коинот уларни учраштириш учун бор кучини сарф этиб, бир лахзага бунга эришгану, шу онда ўтмиш хатолари ўртага тушиб иккисини яна узоқлаштириб юборган. Қиз бир аҳволда уйга қайтди. Дераза раҳига суянганча дод солиб узоқ йиғлади. Ташқарида ёмғир!... Қизнинг кўзи ташқарида ёмғирда ивиб кетган йигитга тушди. Бу ўша, қиз тўрт йил учратиш орзусида шаҳар кезган йигит эди. Йигит кўзларида соғинч, изтироб! Қиз ҳеч нарсага қарамай кўча томон югурди. У ҳозироқ муҳкам қучиб олмаса яна бир умрга йўқотиб қўйиши мумкиндек шошилганча йигитнинг бағрига ўзини отди. Қизнинг қайноқ сийналари йигитнинг кўксига қадалди. Икки ярим юрак бирлашди!... 

Баҳор. Баргидан айрилган дарахт шохларига яна багрлар қайтди. Ёмғир эса майда-майдалаб ёғар, ёмғир остида эса соябонсиз қиз оҳиста юриб борарди. Аммо, энди унинг оҳу мисол кўзлари мунгли эмас, аксинча қувончдан порлаб турар, юпқа қирмизи лаблари таббасумга мойил. Қиз ортидан шошиб келган йигит қўлидаги соябони билан қизни ёмғирдан паналар экан: - Фариштам шу ёмғир остида соябонсиз юриш одатингни ҳеч ташламадингда! Бундай қилиш ярамайди. Ахир шамоллаб қоласанку, деди. Севишганлар биттагина соябон остида жуфтлашганча аста-секин юриб борарди. Бир соябон остида икки жисм ва икки жисм ора бир юрак!... Ёмғир эса улар учун бахт қўшиғини куйламоқчидек шивирлаб ёғарди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАБРДАГИ ҲАМРОҲ

• Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.
• Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.
• Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.
• Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.
• Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.
• Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.
• Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.
• Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХОЗИРГИ КУНДА КИМНИ КУЛИГА КАРАМАНГ  КАТТА ЭКРАНЛИ ТЕЛИФОН
  СИЗ ХАМ ТЕЛИФОНИНГГИЗГА ЧИРОЙЛИ РАСМ   ИСТОРИЯНГИЗГА ТУРЛИ   ВИДИОЛАР КУЙИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ УНДА БИЗНИ КАНАЛ АЙНАН СИЗ  УЧУН 👇👇💥ГУЗАЛЛИК ШАЙДОЛАРИ💥
https://t.me/+ubGaFPHZCqphYTNi
/channel/+ubGaFPHZCqphYTNi
/channel/+ubGaFPHZCqphYTNi
💥ДИЛНОМА ЙУЛЛАШ💥👇
/channel/yaqinlarimga_dill_izxorlarim

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

‼️ Йиллар давомида ортиқча пул йиға олмаяпсизми? Орзу қилган уйингиз ёки машинага эришиш ҳали ҳам имконсиздек туюлаяптими?

✅ Психолог Муҳаммаджон Раҳматуллаевнинг 7 кунлик бепул интенсив дарслари айнан сиз учун!

• Бу дарсларда сиз харажатлардан ташқари қўшимча пул йиғишнинг аниқ стратегияларини ўрганасиз ва орзуингиздаги мол-мулкка эришиш йўлини топасиз.

⚡️ Муҳаммаджон Раҳматуллаев – 4 йиллик тажрибага эга мутахассис, минглаб инсонларга пул йиғиш ва молиявий интизомни шакллантиришда ёрдам берган.

⚠️ 15–21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бепул интенсив дарсларда сиз аниқ қадамлар ва самарали молиявий йўл-йўриқларга эга бўласиз.

‼️ Вақт оз қолди! Ҳозироқ қўшилиш учун қуйидаги ссилкадан фойдаланинг 👇🏻

/channel/+7pvmLveO51oxNDAy
/channel/+7pvmLveO51oxNDAy
/channel/+7pvmLveO51oxNDAy

⚠️ Шошилинг, ўринлар чекланган!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ya Alloh ōzing kechir😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мулоҳаза

✅ Очкўзлик,  қўрқоқлик ва ҳасадгўйлик иллатларида бир ўхшашлик мавжуд. Ҳар учaла ҳолатдаги инсонлар дуч келган биринчи синовдаёқ хоинликка юз тутадилар.

✅ Ароқхўр эркаклар ва енгилтабиат аёлларнинг чин дўстлари бўлмайди. Уларда фақат ҳамтовоқ улфатлар бўлиши мумкин.

✅ Вақт олий ҳакам. Ҳеч қандай муғамбирлик сен томон қаратилган муносабатларнинг асл қиёфасини узоқ вақт беркитолмайди.

✅ Mанманликда чегара йўқ. Манман киши душман тугул дўстини ҳам аямайди.

✅ Ношукурликнинг ибтидоси манманлик,  интиҳоси беҳаловатликдир.

✅ Аёлга нисбатан қўлланилган аччиқ ҳақоратлар ва асоссиз айбловлар – эркакнинг нафрати эмас,  аламзадалигига ишорадир.

✅ Таъмагирдан эҳтиёт бўл. Унинг дўстлигида вафо бўлмайди.

✅ Ҳаётда ҳечнарса тасодифий эмас. Муҳими имкониятдан тўғри фойдалана билиш. Ақлли умр йўлдош бахт ҳадя этади,  ахмоғидан тажриба ўзлаштирасан.

✅ Нодонни айблама. У барибир ўзини тарбиялашга ҳаракат қилмайди,  аксинча янада сурбетлашади.

✅ Рашкнинг кўзи кўр. Рашкини тарбиялаб йўқотишга эришолмаган аёл дунёнинг кўпгина мўъжизаларини кўришдан ўзини бебаҳра қилган аёлдир.

✅ Макрни фарқлаш учун маккора бўлиш шарт эмас,  шунчаки ҳийла қўллашларига имкон бериш кифоя.

✅ Асал ойи қачонки, хотин эрини ўз йўриғига юргизишга уриниши ва қилган хизматлари ёки яхшиликларини миннат қилишга киришган ондан бошлаб ниҳоясига етади.

✅ Инсонларни борича қабул қила олиш – ҳам санъатдир,  ҳам  неъмат...

✅ Таъқиқ – эҳтиёж ва истакларни сусайтирмайди, аксинча кучайтиради.

✅ Умид – Нажот,  Синган умид – Аросат,  Сўнган умид – Янги умидга дебоча,  Умидсизлик – Ҳалокат.

✅ Ноҳақликка учраган кезларимда ҳечкимга ҳечнарсани исботлашга уринмайман.

Aниқ биламан,  мендан кўра оқилроқ,  билимдонроқ  бўлган кишилар,  ўз навбатида,  мен англаб етган муаммони мендан илгарироқ сезишга улгурган бўладилар ва ўз-ўзидан тушунтириш киритишга эҳтиёжим қолмайди.

Борди-ю, ноҳақлик ўзаро фикран ноқисроқ кимсалар билан юз берган чоғда ҳам менинг зўр бериб,  масалага ойдинлик киритишга уринишимдан бирор наф йўқ. Чунки мен фаҳмлаган вазиятни англамоқлари мумкин бўлганида эди,  айнан шу муаммо юзага келмаган бўлар эди.

✅ Онгли мавжудотлар орасида аламзада аёлдан кўра хавфлироғи йўқ. Юракда йиғилган аламлар Оқилни Камолот,  Нодонни эса Тубанлик сари етаклайди.

✅ Нодон аёллар ўзларини ақлли кўрсатишга уриниб кулгуга қоладилар.

Ақллилар  керакли вақтда нодонни "ёқиб олиб", ўзларига қулайлик яратишга интиладилар.

Доно аёллар эса,  ҳеч қандай куч самимиятдан устун бўлолмаслигини яхши англайдилар.

✅ Сени озорлаган кимсадан ранжима. Аксинча унинг учун Тангридан енгиллик ва мағфират сўра. Ўз ҳаётидан мамнун кимсалар  ўзгалар учун муаммо ясашни ўзларига эп билмайдилар. Бунга уларнинг на ҳохишлари
ва на эҳтиёжлари бўлмайди.

✅ Ҳаловатдан айирадиган Ғолибликнинг оний лаҳзалик нашидасидан кўра, хотиржамлик давомийлигини  сақлаб қоладиган Мағлубият афзал.

✅ Роббим бандаларига шундай бахт ато этсинки, инсонлар ўз бахтларидан ўзлари  сармаст бўлиб,  ўзгаларни таҳқирлаб ҳузурланишларига асло эҳтиёжлари қолмасин.

Бахтлилар ёвузлик қилолмайдилар.
Ёвузлар - шунчаки бахтсиздир.

✅ Ҳеч кимдан қадр талаб қилма. Сени фақатгина сен билан ҳамфикр инсонларгина қадрлайдилар.

✅ Ожизмиз. Ҳамиша енгилликларга интиламиз. Зеро,  тушуна олмоқликдан кўра, айбламоқлик анчайин осон...

✅ Мен ҳеч қачон бошимга келадиган ташвиш учун ғам чекмайман. Аниқ биламанки, менга бериладиган синовлар Буюк ёзувчи томонидан ёзилиб,  фақатгина тоқатимга ярашасигина берилади. Менга  тоқат ато этиб,  синовларга муносиб кўрган Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Маҳрга бирор нарсанг борми Эй Алий?
-Йўқ,Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам)

***

-Тўй қилишга пулинг борми Эй Алий?
-Йўқ Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам).

Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимани Алийга никоҳлаб бердилар...

Замонимизга қаранг.Уйи ремонтсиз болага қизини беришмаяпти...

Алий Родияллоҳу анҳу совутларини Усмон ибн Аффонга сотиб,маҳрга пул бердилар.Саҳобийлардан бири тўй куни қўй олиб келиб сўйди ва тўй отди...

Замонимизга яна қаранг.Тўйларимизга бир назар ташланг,бирам «соддаки»...

Кошки, илм ила бахслашсак! Кошки, тақвода мусобақалашсак! Йўқ. Биз тўй қилишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз. Мансабпарастликда ғайратлимиз.. “

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰🅣︎🅔︎🅢︎🅣︎🥰
Õz kasbingizni tõgri tanlaganmisz ?

KELING BUNI TEST ORQALI SINAB,BILIB OLAMIZ IMKONINGIZNI SINAB KURING AXIR BIZ SIZGA ENG YAXSHILARINI ILINAMIZ😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-- Qay birini ko'proq suyasan, Unimi yoki bahornimi?
-- Bahorni Uni eslatgani uchun...
Uni esa Allohni eslatgani uchun...
Uni...!


@ibratli_sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌟

ҲАРОМ ЛУҚМА УВОЛИ!!!

....Дадаси, қўйинг, керакмас. Ахир, қандай қилиб ҳаром ўлган молнинг гўштини колбаса цехига топширасиз? Шунча йўлга олиб борганингиз билан олишмайди, қолаверса, бу гуноҳ ҳам…

Шерали хотинининг гапига қулоқ солмади. Шериги Илёс уни келишилган жойда кутаётганди. У ваъдасида туриб, шалоғи чиққан "Жигули"сини ҳам "эгарлаб" келибди. Йигитлар дарё қирғоғидаги ахлат уюми ёнида ағанаб ётган сигир жасадини чеккароққа тортиб боришди ва калласини олиб, терисини шилишди.
- Бир кеча дайработда қолгани ёмон бўлдида. Қара, шоғолми, нимадир қорнини ёрибди, ~ ачиниш оҳангида сўз қотди Илёс.
- Ҳалиям, ҳайвонлар еб битирмабди тунда. Ризқимиз борда, жўра, шу ёғигаям шукур, беш минг сўмдан олгандаям 500 минг сўм бўлади, -жавоб қилди Шерали.
- Юз кило чиқади, дейсанми?
- Кўп бўлса бор, кам эмас.
- Шер, ўлимтик гўшт одамни касал қилмайдими? -"Отравления" қилиши мумкин, бироқ колбаса цехида гўштни дорилашади, ҳидини ҳам, заҳарини ҳам йўқотишади…

....Улар ўлакса гўштни шаҳар чеккасидаги колбаса цехига топшириб, ҳеч нарса бўлмагандек ортга қайтишди. Ҳар иккиси ҳам қўшнининг ҳаром ўлган молидан фойда кўрганидан мамнун эди. Илёс "120 минг сўм қарзим бор, шундан қутулай деганича, "Қурилиш моллари" дўконига кетди. Шерали эса бозорга борди. У ҳамма пулига озиқ-овқат маҳсулотлари олди. Айниқса, уч ўғлидан кейин туғилган эрка қизалоғи Умида учун турли ширинликлар ва чиройли қизил кўйлакча харид қилганига хурсанд эди.

- Бир ишни чакки қилибсиз-да, ўша ҳаром пулни Умидага ишлатмаслик керак эди. Бошқа бирор нарсага сарфлардингиз, ~ деди аёли бозорликни кўриб.
....Шерали бунинг учун хотинини жеркиб берса-да, кўнгли ғалати бўлди. Ич-ичида қилган ишидан пушаймонликка ўхшаш хижиллик бор эди: энди ҳеч қачон колбаса емайман, болаларимга ҳам едирмайман, эшитганларим рост чиқди, уни ҳар қандай гўштдан тайёрлашавераркан. Гуноҳимнинг уволи болаларимга урмасин, ишқилиб…
- Онажон, мен Азизаларникига кетаяпман, у билан ўйнайман, ~ дея юзидан ўпиб қўйган қизчасига розилик билдирган аёлнинг дили ўз-ўзидан ғашланди. Чала киримни тезгина чаяману Умидани олиб келаман, кўз олдимда бўлсин, - дея ўйлади у юмушига тутинаркан. Ишини тугаллар~тугалламас ҳовлида бир эркак ва бир аёл кўринди. Улар газ идорасидан экан, ҳисоблагични ва тўлов дафтарчасини текшириб, солиштириб бўлгунича, онанинг юраги потирлаб кетди. Хаёлида нимадир бўладигандек эди. "Меҳмонлар"ни кузатаркан, қўшниникига йўналди. Дарвоза ланг очиқ бўлса~да, ҳовлида ҳеч ким йўқ, ошхонанинг эшиги ҳам қия очиқ, ичкарида биров кўринмасди.

- Умида, Азиза, - овоз берди аёл алланечук хавотир билан. Садо чиқмади. Ёпирай, бу ердагилар кўчиб кетишганми нима бало, нега ҳамма ёқ жимжит?! У ортига қайтаётганди, қизчасини етаклаб келаётган қўшни хотинга кўзи тушди.
- Салом, қалайсизлар, Ази, яхшимисан қизим, Умида дугонангни кўрмадингми?
- Йўқ, хола, биз онам билан дўконга бордик, мен энди сизларникига бормоқчи эдим Уми билан ўйнагани, ~жавоб қилди саволга қизалоқ.
- Макаронга чиққандик, биласиз, дўкон доим гавжум, гурунгга қизиқиб қоп кетибмиз, миллионта ишим бор эди-я, -қўшимча қилди унинг онаси. Аёл жон ҳолатда кўчага чиқди, тўрт тарафга аланглаб боласини излади, лекин у атрофда кўринмасди. Азизаларникидан бошқа уйга кирмаслигини билса-да, ҳар бир қўшниникига бош суқди, бироқ қизидан дарак йўқ эди. Уйга қайтгандир, деб ўйлаб, ҳовлисига югурди. Афсуски, бундан ҳам натижа бўлмади. Кечки овқатга уннаш ҳам эсидан чиқиб, нима қиларини билмай қолди, юрагини бир қоралик, вужудини тизгинсиз азоб қоплаб келаётганди. Нариги кўчада қайнонаси яшайди, қизча тушмагур ўша ёққа кетдимикан, эрталаб "бибимни соғиндим, борайлик", деганди. У аввалроқ шу эсига келмаганига ҳайрон қолиб, йўлга тушди.
- Сен шу ерда ўйнаб ўтир, мен чўчқаларнинг овқатини берай, ҳадемай очқашса, хуриллашга тушишади, сасимай ўлсин, даданг ҳам "озгина чида" деб йўқотмадида шуларни, -тўрт ёшли Азиза буларни унчалик тушунмаса~да, дардиҳол бўлган онаси ҳовли чеккасига қараб кетди. Дам ўтмай, унинг чинқириғи маҳаллани тутди. Ёғоч тўсинга сачраган қонни ялаётган ҳайвоннинг оёғи остида Умида яхши кўриб киядиган, Шерали ҳаром ўлган молнинг гўштини соти

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ита ошнамга қўнғироқ қилиб, уларнинг бошини қотирдим. Дўконга кириб тентирадим, шарбат харид қилдим ва симириб ўтирдим.

Ниҳоят хотиним менга қўнғироқ қилиб, уйга чақирди.

Кейин эса, гўё ҳеч гап бўлмагандек кутиб олди. Нима деркан деб гапиришини роса кутдим.

— Ҳалиги... анови... кетдими? — сўрадим гап очиш учун.

— Ким?.. Ҳа, уми? Кетди.

— А, сен... У нима деди?.. Нима деган бўлсаям сен ишонма! Унинг ўзи уйга кирди. Мен танимайман.

Дилобар кулиб юборди:

— Ҳаммаси жойида, дадаси.

Бу гапдан ғалати бўлиб кетдим...

Орадан ўн бир кун ўтди. Хотинимнинг таваллуд санаси эди.

— Менга совға керак эмас, — деди Дилобар. — Мени кечирсангиз бас.

Дилобарга елкаларимни қисиб қарадим.

— Ўшанда анови аёлнинг уйимизга келгани махсус уюштирилган эди, дадаси, — деди у. — Сизни шунчаки синаб кўрмоқчи эдим. Дилбар менинг танишим. Кўп бўлгани йўқ танишганимизга. Кўнгли очиқ аёл. Гапдан гап чиқиб, эрнинг хиёнати ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Бу фикр кимдан чиққани эсимда йўқ. Хуллас, сизни синаб кўрмоқчи бўлдик... Мени кечиринг. Хиёнат қилмаслигингизга қатъий амин бўлдим. Мени шунчалик яхши кўришингизни билмаган эканман. Виждоним қийналиб кетяпти, дадаси... Сиз ўшанда мени Дилбарга чиройли деганмидингиз?

— Чиройлини чиройли дейман-да...

Эртаси куни мен у билан ресторанда учрашдим.

— Режа яхши берди, — дедим кулиб. — Энди бемалол учрашаверсак бўлади. Шубҳа, гумонга ўрин йўқ-да! Ишдан кеч қоламанми, хизмат сафарига кетаманми — энди яшил чироқ! Ролларимизни қотириб ўйнадик. Беш баҳо! Айниқса, мен бопладим. Бор маҳоратимни ишга солдим. Хотинимни ишонтира олибманки, у мендан кечирим сўради. Уйланган бўлсам ҳам нақадар эркин қушман!.. Хўш, режам иш бердими? Ҳаммасини пухта ўйлаган эканманми?

— Виждонсиз, — Дилбар кулимсираб қадаҳини кўтарди...

ТАМОМ.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

икчадан қарадим: хотиним!

— Тезроқ очинг, — деди у. Кейин эса мен очгунимча бўлмай, ўзи очди. — Очиқ экан-ку, мен жиринглатиб ётибман... Ассалому алайкум, дадаси. Ишга яхши бориб келдингизми?

Менинг тилим калимага келмасди. Хотинимга нима деб гап очишни билмасдим. Аслида айбим йўқ, ҳаммасини рўй-рост айтишим керак. Бироқ гап хотинимнинг ишонишида!

— Салом, хотинжон! Ўзинг яхши келдингми? Болалар қани?

— Э, уларингиз яна бир кун қоламиз дейишди. Бувисини соғинишибди.

— Биласанми, сенга...

— Сиз буларни ушланг, — хотиним шундай деб қўлидаги пакетларни менга тутқазди. — Маҳалла бошидаги дўконда арзон тухум сотишяпти экан. Мен тез бориб келай.

— Шошма, ҳозир...

— Катта бўлмасаям ҳар ҳолда арзон. Тез бориб келай.

— Йўқ, шошма. Сенга бир гапни айтишим керак.

— Нима дейсиз шу пайтда? Ярим соатда қайтаман, кейин айтаверасиз.

Бирдан каллам ишлаб кетди. Хотинимнинг дўконга кетгани яхши эмасми? Қайтиб келгунича анови жувонни ўзига келтириб уйдан чиқариб юбораман. Акс ҳолда хотинимнинг кўнглига ишончсизлик ораласа, бир умр ортимдан пойлаб юрадиган бўлади.

— Бора қол, — дедим шоша-пиша.

Аммо аксига олиб, хотиним эшикдан чиқар-чиқмас, ичкари хонадан “ҳой, қаердасиз?” деган товуш келди. Мен ўзимни хотиржам тутишга ҳаракат қилдим. Хотиним эса таққа тўхтаб, ортига ўгирилди.

— Кимдир гапирдими? — сўради у. — Аёл кишининг овозими?

Мен кулимсираб жавоб бердим:

— Ташқаридан эшитилди, хотин. Қўшнининг уйидан бўлса керак... Ёки кўчадан. Сен тезроқ бориб кела қол.

— Йўқ, ичкаридан эшитилди, — шундай деб, назаримда, хотиним ҳам кулгандек бўлди. — Ичкарида ким бор, дадаси?

— Бу нима деганинг? — дедим астойдил хафа бўлиб ва овозимни кўтариб. Овозимни кўтарганимнинг боиси, мабодо ичкаридан Дилбар яна чақириб қолса эшитилмасин деган мақсадда эди. — Бормайдиган бўлдингми? Унда эшит...

— Четроқ туринг, — дўконга тараддудланиб турган хотиним мени нари суриб, ичкари хонага йўл олди.

“Ҳаммаси тамом, — ўйладим мен, — қанақа қовоқкалла ҳамшира бўлди бу, озгина гапирмай турса олам гулистон эди!”

— Менга қара, сенга ҳозир тушунтираман, — шундай деб хотинимнинг орқасидан ичкарига кирдим-у, жим бўлдим. Ҳамшира қиздан дом-дарак йўқ, хонада фақат хотиним иккимиз эдик. Дилбар қаерда бўлиши мумкин? Майли, қаерда бўлсаям, хотиним кетганидан сўнг топилса бас. Ҳар ҳолда хонада буғланиб кетмагандир.

— Хўш, ким бор экан? — дедим хотинимга. — Гапир!

Хотиним атрофга аланглади:

— Менга бир гап бўлди, шекилли? Аммо аёл кишининг овозини аниқ эшитдим-ку!

— Агар сен аниқ эшитган бўлсанг, уйимизда арвоҳ бор, — дедим мен ҳазилга олиб.

Хотиним кулиб юборди:

— Э, ҳазилингиз бор бўлсин! Бўпти, мен кетдим. Сиз онамга бир телефон қилиб қўйсангиз бўлармиди, кеча нолиб гапираётгандилар.

— Албатта, мана, ҳозир, — шундай деб чўнтагимдан қўл телефонимни олиб, қайнонамнинг рақамини излай бошладим.

Икки ҳушим хотинимда! Тезроқ дўконга чиқиб кетса-ю, мен ҳамшира қизни топиб, уйдан ҳайдаб юборсам!

— Юринг, бирга бориб келамиз, — деди хотиним.

— Қўйсанг-чи, — уҳ тортдим мен. — Ҳозиргина ишдан келдим. Чарчаганман.

— Мен чарчамайманми?

— Сен ҳам борма, — мен шубҳага ўрин қолдирмаслик учунгина шундай дедим. Қолаверса, хотинимнинг феълини яхши биламан: борма деган жойга — аксинча боргиси келади. — Телевизор кўриб ўтирамиз.

— Йўқ, майли, бора қолай, яқин-ку!

— Ўзинг биласан.

— Э, эриняпман, бормайман.

Худди шу маҳалда диваннинг орқасидан Дилбар қаддини ростлади ва аччиқланиб деди:

— Оббо, қанақа хотинсиз, борсангиз боринг-да!

Унинг бу гапидан ғазабим қўзиб кетди, аммо айни пайтда мен ҳеч нима қила олмасдим. Тилим ҳам лол эди.

Хотиним дастлаб чўчиб тушди, сўнг ўзини босиб олиб, аввал Дилбарга, кейин эса менга қаради.

Хўш, мен нима қилишим керак? Гаров ўйнаб айтаман: ҳозир нимаики демайин, хотиним барибир ишонмайди. Ҳаммасига мана шу ҳамшира айбдор, озгина чидаганида Дилобар уйдан чиқиб кетган бўларди. Йўқ, мен ўзим калта ўйладим. Хотиним уйга кириб келганидаёқ бор гапни айтиб беришим керак эди. Энди барибир ишонмайди.

— Бу аёл оилавий поликлиникадан келибди, — дедим мен ниҳоят тилга кириб. — Исми Дилбар экан, ўзи айтди. Боя дафтарга ёзиб бўлгач, бирдан ҳуши

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#наср

ЙЎЛОВЧИ

– Кўзингизга қарасангиз-чи, ҳой! – йигит тармозни қаттиқ босгач, ҳозиргина машинасининг тагига кириб кетишига бир бахя қолган йўловчига бақирди. Сўнг дарҳол автомобилидан тушиб, йўл ўртасида қаққайиб турган ўзи тенги йигитнинг ёнида ҳозир бўлди: – Кармисиз, нима, сизга гапираяпман? Сал қолса, босиб кетардим...
– Яхши бўларди...
Маъюс шивирлаш ҳайдовчи йигитнинг шаштини пасайтирди. Йўловчи ўйчан нигоҳларини узоқларга тикканча чайқалиб юра бошлади. “Аниқ бир фалокатга йўлиқади, маст кўринади”, ўйлади ҳайдовчи.
– Юринг, манзилингизга ташлаб қўяман.
Аммо йўловчи уни эшитмагандек тентираб кетаверди. Ҳайдовчи унинг билагидан ушлаб, машинаси томон судради.
– Ўтиринг! Бу алфозда кўчада қоласиз! Изғиринни қаранг ўзи...
Йигит унга бўйсуниб машинага ўтирди. Унчалик маст ҳам эмас экан, қандайдир ҳардамхаёл...
– Қаерга борамиз? Манзилингизни айтинг.
– Энди борар манзилим йўқ... Муҳаббат номли уйдан ҳайдашди. Қаҳратонда қолдиришди...
Йўловчи йигитнинг телбанамо сўзларидан ҳаётида қандайдир ёмон ҳодиса юз берганини англаган ҳайдовчи унинг ҳолатини сал тушунгандек бўлиб, машинани ўз уйи томон ҳайдади.
Уйига етиб келгач, йигитни меҳмонхонага бошлади. Аччиққина кўк чой дамлади. Йўловчи ўзи бир дардкашга муҳтож эканми, суҳбатлари ярим тунгача чўзилди.
– Бугун у менга таклифнома тутқазди... шунчаки, ҳудди ўртамизда ҳеч нима бўлмагандек. Қизиқ, бу хабарни эшитиб юрагим тўхтаб қолса керак, деб ўйлагандим. Ҳалиям яшаяпман...
– Бевафо денг... – ҳайдовчи йигит бошини сарак-сарак қилди. – Эҳ, бу замон қизларига ишонч йўқ ўзи. Шунинг учун менам қизларга ишонмай, келин танлашни онамга топширгандим. Ўзларига ёққан қизни танладилар. Яқинда тўйимиз... Ҳақиқий севги-муҳаббат тўйдан сўнг пайдо бўлади. Сиз бу ўткинчи ғам-аламга кўпам берилманг, дўстим. Вақт барига даво.
– Беш йиллик муҳаббатимга вақт қачон даво бўлар экан? «Нега» деган саволдан қутула олармикинман? Энди бировни у каби сева олармикинман? – йўловчининг кўзига ёш келди. Билдирмаслик учун чойдан ҳўплади.
Ҳайдовчи унинг елкасига қоқди:
– Ўзингизни қўлга олинг! У кўз ёшларингизга арзимас экан. Тақдир сизнинг фойдангизга ишлаган: бир субутсиз жуфтдан қутқарибди.
Йўловчи аламли кулди. Қўйнидан таклифномани чиқариб ғижимлаб ирқитди.
– Қачонлардир «сизни севаман» деб пичирлаган лаблар, қулоқларимни қитиқлаган зулфлар, шу каби қаҳратонда қўлларимни иситган кафтлар, фақат менга қадалган нигоҳлар... энди тамоман бегонага насиб этмоқда. Аммо у буни шунчалик табиий қабул қилдики... муҳаббатимиз учун курашишни истамади. Ота-онасининг сўзидан чиқа олмаслигини айтди.
– Шунча вақт... нега ўзингиз совчи юбориб розиликларини олмагандингиз?
– У тенгим бўлганида биз аллақачон бирга бўлардик. Дунёда мансаб, пул, бойлик деган нарсалар ҳам борки, ҳамиша муҳаббат йўлига ғов бўлиб келган. Унинг отаси сарфлаган бир кунлик пулни ота-онам бир ойда ҳам топа олишмайди. Лекин мен доим ўз кучимга ишониб келганман! Куни кеча лавозимим кўтарилди. Энди отаси розилик берар, деб севганимдан суюнчи олишга ошиқдим. У эса... «суюнчи»ни аллақачон ҳозирлаб қўйган экан!
– Ҳа... қиз бола кўп ҳолатда отасига қарши чиқа олмайди. Уни ҳам тушунинг.
– Тақдир... ҳай, майли. Тунда сизни ҳам безовта қилдим. Энди кетай...
– Эрталаб кетарсиз. Ёки элтиб қўяй...
– Раҳмат, ҳожати йўқ. Уйим шу атрофга яқин. Онам кутиб қолгандир...
Икки йигит қуюқ хайрлашди. Йўловчи негадир енгил тортган, совуқ ҳаво заҳри юзини чимдиласа-да, шаҳдам кетиб борарди. Бу изғирин унга нима бўпти? Ҳали ҳаётида баҳорлар келади...
Ҳайдовчи йигит бўлса уни кузатгач, меҳмонхона диванига чўзилди. Ўз ҳаёти, бўлажак умр йўлдоши ҳақда ўй сурди. Бор-йўғи икки марта кўришган бўлсалар-да, бу қиз ўзига ипдек боғлаб олди. Йигит у билан бахтли бўлишига ишонади...
Шу пайт кўзлари стол тагида ётган бояги таклифномага тушди. Йўловчи уни қолдириб кетибди. Беихтиёр уни очди. Очдию... ҳайрат тўла кўзларида боягина ёниб турган туйғу ўрнини кучли оғриқ эгаллади: ўша сана, ўша ресторан, ўша...
Таклифномада ўзи ва бўлажак рафиқасининг исм-шарифи ёзилган эди...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃 Кўз ёшлар ҳам дуодир...
Шундай бир дуоки, сўзлаш учун сўзингиз... ва сабр қилиш учун бардошингиз қолмаган вақт сизнинг номингиздан Aллоҳнинг ҳузурига етиб боради...


@ibratli_sozlar🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Буюклардан маслаҳатлар

— Умрнинг қайси ёшида бўлманг, агар Cиз муваффақият томон тўғри ҳаракат қилсангиз албатта эришасиз.
— Муваффақият кетидан муваффақиятни яратади.
— Парвардигор бизни бошқа жонзотлардан шундай устун қилиб яратганки, бахт ва хурсандчилик туйғусини ҳис қилиш шарафи фақат инсонларга насиб қилган.
— Мен:  Агар менда катта пул бўлганда зўр режа тузардим.
Устозим: Агар сенда яхши режа бўлганда аллақачон кўп пулинг бўларди.
— Бахт - бу келажакга қолдириладиган нарса эмас, у бугун, хозир Cиз кўраётган нарсадир.
— Омадсизлик - инсонни нотўғри фикрлаши ва қатор хатоларнинг ҳар куни такрорланишининг муқаррар натижасидир.
— Муваффақиятнинг 20 фоизи устамонликда, қолган 80 фоизи стратегиядан тузилган.
— Сиз кўп нарса ўқишингиз мумкин, муҳими бунда эмас, муҳими режали равишда ўқиш керак.

©️ Жим Рон (Бизнес файласуф)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Чақимчилик ҳақида

...Биз чақимчиликнинг ҳаромлиги ва далилларини, у ҳақидаги таҳдидларни ҳамда чақимчилик ўзи нима эканини айтиб ўтдик. Лекин у қисқа таништирувдан иборат бўлди. Энди эса уни кенгроқ шарҳлаймиз. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Чақимчилик деганда, кўпинча бировнинг бир киши ҳақида айтган гапини ўша орқасидан гапирилган кишига “Фалончи сен ҳақингда бундай деди”, деб етказиб бориш тушуниб қолинган. Ҳолбуки, чақимчилик шугина иш эмас. Балки унинг чегараси-доираси очилиши ёмон кўрилган нарсани очиб юборишдир. Хоҳ гапи ташиб борилган одам, хоҳ унга етказилган одам, хоҳ бошқа-учинчи одам ёмон кўрган бўлсин, фарқи йўқ. Бу очиб юбориш сўз, ёзув, рамз, имо-ишора ёки бошқа шу каби йўллар билан бўлсин, чақимчилик бўлаверади. Етказилган нарса сўз ёки бирон қилиқ, айб ёки бошқа нарса бўлсин, барибир чақимчиликдир.

Чақимчиликнинг моҳияти сирни фош этиш ва ошкор этилиши ёқтирилмай турган нарсанинг тўсиғини очиб юборишдир.
Инсон одамларда ўзи кўрган барча ҳолатлар бўйича сукут сақлаши лозимдир. Бир мусулмонга фойда етказадиган ёки гуноҳни даф этадиган томони бўлсагина кўрганини гапирса бўлади. Бир одам ўз молини яширин тутаётгани кўрса-ю, уни одамларга гапирса, чақимчилик қилган бўлади.

Кимнинг олдига биров “Фалончи сен ҳақингда бундай деди”, деб гап ташиб келса, у одамга олти нарса лозим бўлади:

1. Уни тасдиқламаслик. Чунки чақимчи фосиқдир. У етказган хабар рад этилади.
2. Уни чақимчиликдан қайтариб, насиҳат қилиш ва бу ишининг ёмонлигини айтиш.
3. Аллоҳ учун уни ёмон кўриш. Чунки чақимчилик Аллоҳнинг ғазабига лойиқ иш ҳамда, Аллоҳ учун ғазаб қилиш вожибдир.
4. Орқасидан гапирилаётган одам ҳақида ёмон гумон қилишдан сақланиш. Аллоҳ таоло: “Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз!” деб айтган (“Ҳужурот”, 12).
5. Айтилган гап-сўзлар сизни айғоқчилик қилишга, шу нарсани кавлаштириб-текширишга ундаб қўймасин. Аллоҳ таоло: “Жосуслик қилмангиз!” деган.
6. Чақимчи қилган ҳаром ишни ўзига раво кўрмаслик ва ўша чақимчиликни бошқага гапирмаслик.

Бир одам Умар ибн Абдулазизга биров ҳақида ёмон гапларни гапирди. У зот унга қараб: “Хоҳласанг, ишингни кўриб чиқамиз. Агарда ёлғон гапираётган бўлсанг, “Агар сизларга фосиқ кимса хабар келтирса... у (хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!”оятидаги фосиқлардансан. Бордию, рост айтаётган бўлсанг, “Ғийбатчи-ю, гап ташувчига итоат этманг” оятидаги гап ташийдиганлардансан. Агар хоҳласанг, сени афв этамиз”, деганларида, у одам: “Эй мўминлар амири, бу ишни энди зинҳор қилмайман”, деди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Энг биринчида намоз!

иккинчида ҳам....   ўнинчида ҳам!

НЕГА?

ЧУНКИ,

– Қиёматда энг биринчи намозимиз ҳисоботини берамиз. Намоз яхши бўлса, қолган ишларимиз ҳам яхши, намозни бузган бўлсак, ишимиз чатоқ!

– Намоз одамни оғир гуноҳлардан, ёмон ишлардан қайтариб туради.

– Намозни ўз вақтида ўқиб олиш Аллоҳ таоло энг яхши кўрган иш.

– Намозни вақтида ўқиб олиш фарз. Кечиктириб бўлмайди.

– Намоз дунё ташвишларидан дам олиш, роҳат топишдир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/oil/17
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/oil/17
http://dexpress24.tilda.ws/snake/oil/17

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…
Subscribe to a channel