#ДИҚҚАТ БРИТВАДАН ВОЗ КЕЧИНГ!🪒 🙅♀
3 дақиқада ҳунук бўлиб ўсиб ётган кераксиз тукларни зарарсиз кетказинг!
Атиги 2 минг сўм турадиган вазелин, ҳечқандай бритвасиз, депилятсасиз ортиқча туклардан қутулишга ёрдам беради!
Бу усулдан кейин, олинган тук ўрни қорайиб қўймайди ва тошмалар ҳам тошмайди!
1 дона вазелинни олинг ва....
Батафсил ўқиш 👇
😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...
Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱
ДАВОМИ 👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37756
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.
/channel/+H7ZV8Xs2NkRiMmQy
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.😱
To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan.
Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi.
U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti. ☺️
Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?😊🤔
❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ҚАНДАЙ БЕЗАТИШНИ ЎЙЛАБ🤔БОШИНГИЗ ҚОТАЯБДИМИ❓
🍽БИЗДА БУНИНГ ЕЧИМИ БОР 999ХИЛ БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱
🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗
🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
Фоҳиша жаннатга, Шайх эса дўзахга тушган экан
Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида, шундай жавоб келган экан...👇👇
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
😍
🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
😍ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР😍👏👍
Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.
ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА😍
НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️
Заказлар буйича👇
T.me/ROYAL_JIHOZLAR
+998884981010
КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️
Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱
‼️ ЁҒЛИ ҚОРИН, БИР СУТКАДА ЭРИБ ОЗИШНИ БОШЛАЙДИ!
Дангасалар учун вазн йўқотиш сири фош этилди.
Кунига минус 1 кг, ойига 30 кг гача озмоқчи бўлсангиз, ушбу рецепт сиз учун!
🔥 Қўллашдан эҳтиёт бўлинг, суякларингиз кўриниб қоладиган даражада озиб кетишингиз мумкин!
🥣 Уй шароитида, ёғни эритадиган ва оздирадиган ретсепт жудаям оддий, бунинг учун сизга... 1 стакан қайноқ сув...
𝑨𝒚𝒐𝒍 𝒐𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒗𝒂 𝒖𝒅𝒅𝒂𝒃𝒖𝒓𝒐𝒏 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒂 𝒎𝒖𝒂𝒎𝒎𝒐𝒏𝒊 𝒐𝒏𝒔𝒐𝒏𝒈𝒊𝒏𝒂 𝒉𝒂𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒐𝒍𝒂𝒅𝒊.
𝑩𝒊𝒛 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒉𝒂𝒓 𝒔𝒐𝒉𝒂𝒅𝒂 𝑸𝑰𝑹𝑶𝑳𝑰𝑪𝑯𝑨 𝒃𝒐'𝒍𝒊𝒏𝒈.
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
👸 @QIROLICHA 👸
📝Мен онамни кечирдим…
— Хотинимни жонимдан ортиқ яхши кўраман. Уни гўзаллиги учун эмас, фаросати учун қадрлайман. Аёлим мана шу оғир ҳаётимизда менга йўлдош бўлди. Усиз ҳаётимни асло тасаввур қилолмайман.
Биз йигирма бир йил бир-биримизни ардоқлаб яшадик.
Яқинда хотиним бир аёл билан учрашишим лозимлигини айтди.
Юрагим бирдан тўхтаб қолай деди.
«Наҳот унга бир нима бўлган бўлса? Ёки бирор оғир касалликка чалингани
учун мени бошқа аёл билан учрашишимни истаяптими?» дея ҳайрон қолдим.
— Мен сени яхши кўраман. Менга бошқа аёлнинг кераги йўқ!
Эсингни еганмисан? — дедим жаҳлимни зўрға босиб.
— Аммо бу жуда зарур.
У сизни тинимсиз йўқлаётган экан.
Мени тинимсиз йўқлаётган аёл кимлигини сўрагандим, хотиним йўқловчи онам эканлигини айтди. Она! Бу сўзни эшитиб, оёғимга қадар музлаб қолдим. Ўн тўққиз йил аввалги воқеалар хотирамда тикланди…
Онам феъли жуда оғир аёл эди. Мен онамнинг биринчи турмушиданман.
Отам онамни ташлаб кетган. Шунинг учун онам бирор шўхлик қилсам, «Отангдан кун кўрдим, сендан нима кўрардим?!» дея мени калтакларди.
Баъзан «Онам ўз онам эмас, ўгаймикин?!» деб ўйлаб қолардим.
Онам иккинчи марта турмуш қураётганида мен тўққиз ёшда эдим.
У мени ўзи билан олиб кетишни истамади. Хуллас, у мени меҳрибонлик уйига топширди.
Орадан тўрт йил ўтди. Бир кун онам йиғлаб меҳрибонлик уйига келди. Кўзларидаги ёшни кўриб, онамнинг ўзгарганига ишонибман. Онамнинг эри ўлибди. Бева қолгач, мени йўқлаб келибди. «Онамни меҳр етаклаб келган», деб ўйлабман. Йўқ, ундай бўлмаган экан.
У боқувчига муҳтож бўлибди. Чунки иккинчи оиласидан қиз фарзандли бўлган, эрининг биринчи турмушидан қолган уч боласига ҳам боқувчи керак эди
. Онамга қолганда уларни аллақачон меҳрибонлик уйига топшириб юборарди, бироқ яқинлари унинг қўлидан уйни тортиб олишларидан қўрқарди.
Шунинг учун уларга кун бермаса-да, уйдан ҳайдамасди.
Хуллас, уйга қайтишим билан онам мени бир қўшни амакига қўшиб, Россияга ишлагани жўнатди. Бола ҳолимга оғир ишларни бажарардим ва уйга пул жўнатардим. Бир кетишда ўн беш йил уйга пул жўнатиб турдим.
Онам бу орада болаларини уйли-жойли қилди. Ўзим уйланганимда ўттиз иккига киргандим. Худога шукрки, хотиним оқила аёл чиқди.
Бироқ биз фарзандли бўлганимиздан кейин онам буткул ёвуз аёлга айланди. Бир куни эр-хотин иккимизни уйдан ҳайдади. Уйга эса синглим кўчиб келди.
Мен тағин оғир юкни елкамга олиб, бетиним меҳнат қилдим. Худо мени кўпдан кам қилмади. Мен яна давлат топдим. Ҳашаматли иморатлар солдим.
Мен шу чоққача тинч яшадим.
Онам мени нега йўқлатганига ҳайрон эдим.
«Унга яна нимага керак бўлиб қолган эканман», деб ўйладим.
Аммо «Нима қилганда ҳам онам, у мени дунёга келтирган», дедим-у, онамни йўқлагани бордим. Сўрида оёғини чўзиб ўтирган бир кампирни кўрдим.
У тақдирга анча тан бериб қўйган экан.
— Ишқилиб, соғлиғинг жойидами, тинчмисан, ўғлим? — дея сўради онам.
Умримда ундан бундай ширин гапни эшитмаганим учун кўнглим ғалати бўлиб кетдим. Шу тобда уни бағримга босгим келди, бироқ яқинлашгани қўрқардим.
У мени итариб ташлаши мумкинлигидан қўрқардим.
— Сизни кўргани келдим, — дедим мен.
Онам ўйланиб қолди ва деди:
— Келганингдан хурсандман, болам.
Мен эса бахтиёр эдим. Бу сафар бу сўзлар ёқимли эшитилаётганди.
Узоқ йўлда қийналиб онамнинг уйига бироз асабий ҳолатда бордим.
У ҳам эшик олдида кута-кута бироз ҳориган эди.
Онам билан бироз гаплашиб ўтиргач:
— Ойи, келинг, сизни айлантириб келаман, — дедим.
У менга жилмайди ва дарҳол рози бўлди. Онам уйга кириб кетди ва ёшлик йилларидаги каби безаниб чиқди.
— Синглингга сен билан сайрга кетаётганимни айтгандим, оғзи очилиб қолди, — деди онам машинага ўтиргач. — У сени мени ҳеч қачон кўргани келмайди, деб ўйлаганди.
Биз шинам емакхонага кирдик. Онам билагимдан ушлаб зиналардан оҳиста кўтарилди. Шундагина унинг қариганини ҳис қилдим.
Овқат пайтида ўз ҳаётимиз ҳақида сўзлашиб ўтирдик. Гапга берилиб кетганимиздан вақт ўтганини ҳам сезмабман.
Алламаҳалда онамни уйига кузатиб қўйдим.
— Кейинги сафар мен таклиф қиламан, — деди онам.
Мен рози бўлдим.
Уйимга келгач, хотиним учрашув қандай ўтганини сўради.
— Жуда яхши. Кутганимдан ҳам аъло! — де
✍ БОЛАЛИГИМИЗДА...
... биз "лайк" босишни билмасдик, "респект" сўзини ҳам тушунмасдик, лекин тўп тополмай, ўрнига ёнғоқ тепиб ҳам ўша “лайк”лардан минг чандон ортиқроқ завқни туя олардик.
... бизга ақлли статуслардан ўргатишмаганди, лекин бу ақлли гапларсиз ҳам дўстларимизни оғир пайтида ташлаб қўймасдик.
... биз селфи тушишни билмасдик, лекин уятдан қизараётган юзимиз тафтини бизга қараб турган одамдан олдиноқ сезардик.
... биз “инстаграм” нималигини билмасдик, лекин альбомдаги суратларимиз остидаги изоҳларни бехато ёзардик.
... биз “фейсбук” деган оламдан олисда яшаганмиз, лекин ўз оламимизда анча самимийроқ эдик – ҳамманинг юзи бор эди.
... биз компьютерларни фақат дарсликларда ўрганганмиз, лекин онгимизда минглаб флешкаларнинг маълумоти бор эди.
... биз телевизор орқали кўплаб футбол ўйинларини томоша қила олмасдик, лекин Марадонанинг финтларини такрорлай олардик.
... бизда ҳар куни қирғинбарот, ўткирсюжетли кинолар кўришга имконият бўлмаган, лекин бир бола билан уришадиган бўлсак, бутун маҳаллани чақириб келмасдик, бирга бир уришардик.
... биз "Аватар"ни кўрмаганмиз, лекин қўй боқиб юрганимизда майсаларнинг шивирини тушунардик.
... биз "Корзинка"нинг ичидаги диснейларда қийқиришиб ўйнамаганмиз, лекин ўзимиз ясаган варракни учиргандаги ҳисга қушлар ҳам жўр бўлишини билардик, тинглардик.
... биз Шоҳруххоннинг ашулаларини эшитмаганмиз, аммо шимни фақат ўғил болаларга тегишли деб билардик.
... биз лотин алфавитида ёзмасдик, лекин дадамиз билан бирга “Что? Где? Когда?” кўрсатувини томоша қилиб, саволларига ҳам жавоб топиб қўярдик.
... биз телефонда футбол ўйнаш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаганмиз, аммо реал ҳаётда чилликни “синдириб ташлардик”.
... биз “IMO”да гаплашиш нималигини билмаганмиз, аммо сафарга кетган дадамизни ҳар куни тушимизда кўриб, аҳволларини сўраб турар эдик.
Ҳа, бизнинг авлод эртакларга ишонадиган авлод эди.
Дўстлари даврасида ҳеч қаерга чалғимай гаплаша оладиган ва даб-дурустдан “покемон” қидириб кетмайдиган содда авлод эди.
Каналимизга уланинг.
Омонатга хиёнат қилманг!...
(Мулоҳаза учун мавзу)
Мунофиқликнинг уч аломати бор, сўзласа ёлғон сўзлайди. Ваъда бериб ваъдасига вафо қилмайди. Омонатга хиёнат қилади. (Ҳадисдан)
Кунларнинг бирида йўлда кетаётиб, жанжалнинг устидан чиқиб қолдим. Икки киши муштлашгудай бўлиб, баралла нималарнидир мухокама қилишарди. Қизиқувчанлигим устунлик қилиб, бир тўда одамлар ичидаги қариядан воқеанинг сабабини сўрадим. Отахон бош чайқаганча, "Омонатга хиёнат - бу жуда катта гуноҳ" - дедию бошқа бирор сўз айтмади. Воқеанинг асл моҳиятини тушунмаган бўлсамда, сабабини англаб етдим. Уларнинг қайсидир бири унга ишонган инсон омонатига хиёнат қилган кўринади.
Шу ўринда бир ҳикоят эсимга тушди. Ўғирлик билан ном таратган ўғрибошининг йўлида бир мўйсафид дуч келиб, бир халта тилло танга берибди-да "Бу омонатимни масжиддан чиқгунимча ушлаб турсанг" деб илтимос қилибди. Ўғри ҳам иккиланмай халтани олибди. Чол эса бемалол намозини ўқиб чиқиб, ўғрибошидан тиллоларни олиб йўлида давом этибди. Бу ҳолатни кўрган ўғрилардан бири нега тиллоларни қайтариб берганини, ўғирлик қилиш учун туғилган қулай имкониятни қўлдан бой берганининг сабабини сўрабди. Шунда ўғрибоши "У менга омонат деб айтди. Қилаётган ишимдан кўра омонатга хиёнат оғир гуноҳ" деб жавоб берибди.
Баъзан шундай ҳикояларни ўқиб ўйланиб қоламиз. "Биз ҳам омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?" деган савол ҳаёлимизга келади. Ўз-ўзимизда содир бўлган шундай воқеаларни таҳлил қиламиз. Ўзимизча хулоса ясаймиз. Зеро, энг катта омонатларга хиёнат қилаётганимизни биламизми?!
Аллоҳ томонидан бизга берилган бу азиз жон, умримиз ҳам омонат. Ўтиб бораётган ҳар бир дақиқамиз орқали оғир гунох қилмаяпмизми? Умримизни бекорчи нарсаларга сарфлаб, вақтимизни ютказиб, бировларнинг қалбига озор бериб омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?!
Эътиборингизга ибрат бўлиши учун яна бир ҳикоятни тақдим этамиз.
Гавжум бозорнинг чиқаверишида, темирчилик дўконида ёши киркларга кирган киши устачилик билан шуғулланарди. Кунларнинг бирида ёш йигит бозордан тўрт дона нон солинган целофан билан чиқди-ю, нимадир ёдига тушиб безовталанди. Атрофга олазарак қараб темирчининг ёнига келди. Қўлидаги нонларни бериб, нималарнидир тушунтирди ва бозор ичига қайтиб кириб кетди. Орадан вақтлар ўтиб, қоронғу туша бошлади. Аммо бояги йигитдан дарак бўлмасди. Уста хавотир билан йигитни кутар, омонатни бериб, сўнг хотиржам уйга кайтишни хохларди. Лекин йигит келмади. Темирчи эртасига эрталаб бозор ичкарисига кириб, тўртта янги ёпилган нон олиб, дўконига келди. Бугун ҳам куни билан йигитни кутди. Ҳар куни бу холат такрорланар, уста тонгда иссиққина нон солинган целофан билан дўконини очарди. Бироқ омонатнинг эгасидан ҳеч қандай дарак йўқ эди.
Кунлар ўтди. Темирчи қўлидаги омонат билан бозордан чиқаётиб, елкасини тоғдек эзиб турган, тўртта ноннинг эгасини учратиб қолди. Хурсандлигидан унинг ёнига бориб, қўлидаги эндигина тандирдан узилган, иссиққина нонни йигитга узатди. Йигитнинг омонатини топширди ва енгил нафас ола бошлади. Ноннинг эгаси эса хатто бу нарсани унутиб юборганди.
Мана, икки ажойиб ҳикоя. Хулоса чиқариш ва керакли ғояларни олиш ўзингизга ҳавола. Барчамизни омонатга хиёнатдан ўзи асрасин. Аллоҳим ҳар кимга инсоф берсин!!!!
Каналимизга уланинг.
БИР ПИЁЛА ЧОЙ.
Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди.
Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.
Эртаси куни фаррош келиб менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан: "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим.
У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".
Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.
У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам" , деганлар.
Роғад Сомий.
Абдулқодир Полвонов таржимаси.
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси #фойдали ёзмаларидан...
Эҳтимол бу нажотдур...
🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...
🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 #оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»
Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
----------------------------------
✨ Бугунги ҳикмат ✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
ИККИ ЖУФТ ҚЎЛҚОП
Бу воқеа анча олдин, бўйинбоғ тақиб, попка кўтариб юрадиган пайтларим содир бўлган эди. Қиш қаттиқ келган эди ўша йили. Попкани қўлқопсиз кўтариб юрсам, қўлим совуқдан ачишарди. Шундай кунларнинг бирида, қайсидир ташкилотга бориб, қўлқопимни йўқотиб чиқибман. Кўргулик экан, деб бошқасини сотиб олдим. Бир қанча вақт ўтиб, унисини ҳам, худди ўшандагидек вазиятларда йўқотдим. Яна сотиб оламанми, қўлқопсиз юрсам, юра қолай, деган қарорга келдим, лекин бир-икки кунда совуқ жонимдан ўтиб кетди. Шунда, беихтиёр нола қилибман: “Эй, Аллоҳ! Кўриб турибсан, икки жуфт қўлқоп йўқотдим. Мен ҳам ҳеч бўлмаса, бир жуфтини топиб олай!”
Бу гап бир онлик ҳиссиёт маҳсули эди, жиддий айтмаган эдим, лекин, қаранг-ки, бир неча кун ўтиб, қўлқоп топиб олдим... Йўл бўйида қор остида бир нима қорайиб ётибди. Олиб қарасам, бир жуфт қўлқоп экан. Ка-аттакон! Мотоцикл ҳайдовчилари тақиб юрадиган, бошмолдоқ кирадиган уяси алоҳида, қолган бармоқлар эса, бир ўрага тушгандек бўлгулик халта! Матоси дағалдан дағал! Ҳеч қанақа иссиқни тутмайди, фақат шамолдан тўсиши мумкин, холос. Шунда Аллоҳга қилган нолам ёдимга тушди. Тушдию, “эркалик” билан хитоб қилибман: “Эй, Аллоҳ! Мен бу қўлқопни нима қиламан? Мотоцикл минмасам! Буни кийиб, попкамнинг бандини ҳам ушлолмасам! Манга шу керакмиди?”
Топилмадан хурсанд бўлмасам-да, уни попкамнинг чўнтагига, тиқиб қўйдим-да, йўлимда давом этдим.
Уйимга келиб, қўлқопни попкамдан чиқариб, иш столимга ташлаган эдим, ўғлим қизиқсиниб олди ва қўлларига кийди, “Зўр-ку! Қаёқдан олдиз?” – деди. “Нимаси зўр экан?” – деб қарадим. Шунда ўғлим қўлини “халта” ичидан чиқариб кўрсатди. Не кўз билан кўрай-ки, унинг панжаси майин жун ипдан тўқилган, ҳар бир бармоқнинг ўз уяси бор, чиройли қўлқоп ичида эди!
Топиб олганим, йўқотганим каби, икки жуфт экан! Аллоҳ — Эшитгувчи ва Сахий!
Ўша майин жунли қўлқоп кўп қишларда қўлларимни совуқдан асради, Аллоҳга кўп шукрлар айтдим. Энди, орадан шу-унча вақтлар ўтиб, хавф қиламан: “Ахир, ўша қўлқоплар менга ўхшаган бир банданинг буюмлари эди-ку! Демак, бировнинг зарари ҳисобига ҳузур қилиб фойдаланган эканман-да?”
Буёғи қандоқ бўлди, дейман ўзимга. Бир нарса озгина тасалли беради. Ўша қўлқопларни Аллоҳ менга атаб, хоссатан яратган бўлиши мумкин-ку. Одамларнинг кўз олдида ётган харсангтошни туяга айлантириб, ўрнидан турғизган Зот учун икки жуфт қўлқоп нима деган нарса?!
Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунларда кимдир: “Мен ўшанақа қўлқоп йўқотган эдим”, деса, эвазини қайтаришга тайёрман.
Қўлқоп – ўткинчи бир матоҳ. Лекин ўша воқеа менга ибрат бўлди, Аллоҳни гўё кўриб турибману, халоскор дўстимга мурожаат қилгандек биронта қийинчилик ёки кўнгилсизликни енголмасам, жимгина нола қиламан. Шунда ё шароит менинг фойдамга ўзгариб қолади, ё хаёлимга халоскорона бир фикр келади. Буларни “Аллоҳ ижобат қилди”, дейман ёки “Аллоҳ дилимга солди”, дея қабул қиламан ва яна Аллоҳга шукрона айтаман.
Қудрат Дўстмуҳаммад
🥀 Азизлар, Сизнинг хам хаётингизда шундай воқеалар бўлганми?
#Мулоҳаза
💢Эр билан тортишувда хотин ҳақни гапирсада, гап қайтарувчи итоатсиз хотинлар сафига қўшилади. Бунақа ҳақгўйликдан кимга қандай наф...
💢Оилавий муносабатларда ҳар қандай адолатсизликка қарши эътирознинг ўз мавриди бор... Мавридини кутишга сабр қилмоклик албатта беажр қолмайди. Бироқ надоматлар бўлсинким, кўпчилигимизнинг ажрланишга “эҳтиёжимиз йўқ“. Савоб халталаримизнинг боғичи ёпилмайдиган бўлиб кетган савобли амалларимиз кўплигидан...
💢Иккинчи жаҳон урушида қанчадан қанча эрлар дом - дараксиз йўқолиб кетишган. На ўлиги маълум, на тириги... Шунда ҳам хотинлар сабр қилиб яшашган. Ҳозир эрга юборилган смс хабарга ўша заҳоти жавоб келмаса, кўпчилик оилаларда учинчи жаҳон уруши шиддатли тарзда бошланиб кетмоқда.
💢Яқинимизнинг смс ёзмагани, қўнғироқ қилмагани, хабар олмагани учун сабримиз саёз, шукримиз оз... Маҳзунланиб, норизо бўлишимиз учун триллионта баҳонамиз стартда туради. Тирикликнинг қадри паст, копейка...
💢Ақлли бўлиш билан, ақллилик қилишнинг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Ақлли аёл хожасининг қандай бўлишидан қатъий назар, ўзидан кўра ақллироқ эканлигини нафақат зоҳиран, балки ботинан ҳам тан ололган аёлдир.
Эр ғирт тўнка бўлиши ҳам мумкин. Лекин энг расво одамда ҳам албатта қанақадир яхши жиҳати бўлади. 100% ли ёмон одам бўлмайди. Ҳуддики, 100% ли яхши инсон бўлмаганидек...
💢Хожасига тинимсиз ақл ўргатадиган аёл такаббурлик шоҳсупасига маҳкам ўрнашиб қолган бўлади. Кибр ва манманлик эса зийнатлар кушандасидир.
💢Эрдан норизо аёллар кўп. Аксарият хотинлар эрга вазифасини эслатиб, маломат қилишни хоббига айлантириб юборишган.
💢Ўзимизнинг вазифамизни эслатадиган одам йўқ.
Бандаман, маломат қилишга ҳаққим бормикин, деб ўйлаш ҳаёлимизнинг кўчасига келмайди.
💢Аёл эркакнинг сакийнати учун яратилган. Тинчини бузиш учун эмас. Аёл вазифасини уддаласа ҳам катта гап. Тўхтовсиз таъна қилиш ўрнига хожаси ва ўзи учун Аллоҳдан тавфиқ, енгилликлар сўраб, узлуксиз зикрда, холис дуода бўлишда хайр бор. Токи дуолар ижобати қиёматда эр-хотинни Аллоҳнинг маломатидан асралишига сабабчи бўлсин.
💢Мен ҳеч бир аёлга осон тутмайман. Муслималарнинг андуҳларини, уларга нисбатан қилинадиган ноҳақликларни кўра олмайдиган даражада сўқир эмасман. Бироқ, тушунган киши бўлиб гиж-гижлаб, ёриб туз сепишдан бирор манфаат кўрмайман.
💢Позитив ҳамда реал фикрлашнинг хотиржамликда яшашимиз учун сув - ҳаводек зарурати бор.
💢Тириклик неъмати билан ризқланиб турган онимизда бетайин, бефойда хархашалардан не наф. Баракани кетказиб...
💢Пушаймон бўлмаслик тадоригини олдиндан кўриб яшашга не етсин...
💢Ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
“Мен Умму Солиҳга уйланиб, у билан 30 йил бирга умр кечирдим ва биз бирор сўзда тортишмадик“.
💢Аллоҳ оила бошлиқларига инсоф, муслималарга гўзал тоқат ато этсин.
🌿🌿🌿🌿🌺🌺🌿🌿🌿🌿
АЁЛЛАР, СИЗГА ГАПИМИЗ БОР...
Ҳар қандай аёл эрининг топармон-тутармон, омадли ва бахтли бўлишини истайди. Зеро, оила, фарзандларнинг бахти, келажаги ва фаровонлиги шунга бевосита боғлиқ. Агар истак бўлса, буни ҳар бир аёл уддалаши мумкин.
Аёл – оиланинг қалби. Эркак ҳар қанча мустақил бўлмасин, руҳий-маънавий жиҳатдан ўз аёлига муҳтож бўлади. Шу сабабли бизда ёш қизларни оилага тайёрлаш, уларнинг маънавий хусусиятларини тарбиялашга катта эътибор қаратилган. Умуман олганда, инсонни ўзгартириш қийин. Аммо аёл истаса, турмуш ўртоғини улкан ишларга илҳомлантириши, унга мадад ва ишонч бағишлаши мумкин. Аммо қандай?
Аёл ҳеч қачон эри билан очиқдан-очиқ баҳслашмаслиги, айниқса унга «сизга ишонмайман» демаслиги керак. Кўпчилик эркаклар оиласи учун туну кун меҳнат қилишга тайёр. Улар кўп ҳолларда пул учун ҳам эмас, аёллари уларни қадрлаши, интилишларини эътироф этиши учун ҳаракат қилишади. Буни ўзлари тан олмасалар ёки англамасалар ҳам, ҳақиқат шундай. Шунинг учун эркак аёли ва фарзандлари кўз ўнгида ношуд, қўлидан иш келмайдиган бўлиб қолишни истамайди. Агар аёли уни шундай деб ўйласа ва очиқдан-очиқ бу фикрини айтса, бу эр учун ҳалокат. Эркакнинг ўзига ишониши кўп нарсани белгилайди. Аёллар эса эрларидаги ишончни собит қилишлари мумкин. Фақат эрга ишониш керак.
Эрингизни ортидан ёмонламанг. Ишонмаслигингиз мумкин, аммо ким ортимиздан ёмонлайди, ким бизни аслида яхши кўради-ю, ким иккиюзламачилик ва тилёғламалик қилади – буларни юракдан ҳис қилиб турамиз. Эркак нима учун аёли билан чиқиша олмаслигини ўзи ҳам тушунмаслиги мумкин. Аммо ҳаммасига ғийбат сабаб. Чунки хотини уни онаси ёки дугонасига ёмонлайди. Эр эса буни ҳис этиб туради. Хуллас, жуфтингизни ортидан ҳам сизлаб, мақтаб гапиринг.
Cўзларини диққат билан тингланг. Турмуш ўртоғингизга у сизнинг ҳаётингизда муҳим инсонлигини англатинг. Хатти-ҳаракатларингиз ва ҳулқингиз билан буни тасдиқланг. Унинг ҳар бир сўзи ва қилаётган иши эътиборингизда эканини билсин. Бу эркакларга қувват ва илҳом бағишлайди.
Ҳурмат билан тилга олинг. Бошқаларга у ҳақида гапирганда шунчаки «эрим» дейиш билан «дадажониси» деб аташ орасида фарқ бор. Шунингдек, унинг ўзига ҳам «фалончи ака» ёки «дадаси» дегандан кўра, баъзи-баъзида «бегим», «султоним» ё бўлмаса «хўжайин» десангиз, кўнгли кўтарилади. Сиздан нима кетди?! Айниқса, бу келажакда оила ва фарзандлар фаровонлигига фойда келтирса…
Унутманг, сиз турмушга чиққан эркак — сизнинг тақдирингиз. Шунинг учун турмуш ўртоғингизга нисбатан ҳурмат ва меҳр-муҳаббат туйғуларини ўзингизда тарбиялашингиз керак. Қийинчиликлар, турмуш ташвишларини биргаликда енгиб ўтиш асносида бу туйғулар янада ривожланиб боради. Фақат тушуниб олинг, шу эркак сизга Яратган томонидан юборилган. Бошқа эмас, айнан сиз уни нимангиз биландир жалб этдингиз, ўзингизга ром қилдингиз. Демак, уни маҳкам ушланг.
Жуфтингиз ғашингизни келтирса, бу туйғуни енгишга ҳаракат қилинг. Агар тил учида эрингизга ҳурмат изҳор этсангиз-у, қалбан унга яқин бўлмасангиз, буни эркаклар ҳис этишади. Ҳаммаси тескари натижа бериши мумкин.
Тасаввурни ишга солинг. Аёлларда савқи табиий (интуиция) ва туйғулар эркакларга нисбатан яхши ривожланган. Жуфтингизни уддабуррон, тадбиркор, муваффақиятли инсон сифатида тасаввур этинг. Кўрасиз, бу албатта ҳақиқатга айланади. Бордию эрингизни ношуд, қўлидан иш келмайдиган, бекорчи, бир умр шу аҳволда қолиб кетадиган ҳолатда тасаввур этсангиз, шундай бўлади ҳам. Демак, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ.
Сабрли бўлинг. Инсоннинг ички сифатлари унинг атрофдагилар билан муносабатларини белгилайди. Ҳаммасидан ҳам худбинлик ва ғазаб ёмон. Бир неча дақиқалик ғазабга берилиш энг уйғун муносабатларни ҳам расво қилиши мумкин.
Норозиликка барҳам беринг. Бу туйғуни ҳатто ўзингиз ҳам тан олмаслигингиз мумкин, аммо у сизни ичдан емиради. Буни атрофдагилар — фарзандларингиз ва турмуш ўртоғингиз ҳис этишади. Болалар «онам мени яхши кўрмас экан», деган хаёлга бора бошлайди. Турмуш ўртоғингиз эса сизни «ношукур, заҳар» деб ўйлайди. Билиб қўйинг, бузғунчи туйғуни яшириш эмас, у билан курашиш ва енгиш керак.
ЎЛИК ҚАЛБНИНГ ЎНТА СИФАТИ.
Бир куни Иброҳим ибн Адҳам Басранинг бозорларидан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келишди ва сўрашди:
Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега?
Айтдики:
Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган.
Улар:
Нима улар? - деди.
Айтди:
1. Аллоҳни таниб туриб, ҳаққини адо қилмадингиз.
2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, деб даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар.
3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар.
4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар.
5. Шайтонни душман дейсизлар-у, у билан келишиб кетаверасизлар.
6. Жаннат ҳақ, дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар.
7. Дўзах ҳақ, дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар.
8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар.
9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўласизлар-у, ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам.
10. Ўлик кўмасизлар, бироқ ибрат олмайсизлар.
(Ибн Абдулбарр, Жомеъу баёнил иълм ва фазлиҳи, 2/122).
Тафаккур қилинг!
#Иқтибос
--Эркак кимни кўпроқ яхши кўради?!
-- Ким томондан тан олингани эътироф этилса шу инсонни нисбатан кўпроқ яхши кўради...
Бир гуруҳда баъзи тоифа эркаклар онасини,баъзилари эса хотинини кўпроқ яхши кўриши ҳақида мунозара бошланиб,аслида қайси тоифа кўпроқ эканлиги тўғрисида савол ташланди.Биров у деди, биров бу деб кўрди.
Кимдир ота-она масъулияти олий ўринда, яна кимдир фарзанд ва хотин масъулияти муҳимроқ, дея фикр билдирди. Баъзилар эса муҳаббатни тарбия ва муҳит билан боғлади.
Мен ҳам қатордан қолмай фикримни билдирдим.
✓✓✓
Инсон хоҳ аёл, хоҳ эркак, хоҳ ота-она бўлсин, хоҳ фарзанд ихтиёрсиз равишда энг аввало ўзини севади. Шу сабаб Ўзига нима ёқса шу ишни қилади.
Масалан, ота-онасига яхшилик қилиши уни ҳурсанд қилса, кўпроқ ота-онасига яхшилик қилишни истайди. Буни ота-онаси учун эмас, ўзининг кўнгил хоҳиши учун бажаради.
Ҳаммада ҳар хил. Аёлига, фарзандларига, ёки дўстларига яхшилик қилишдан руҳланадиганлар ҳам доимий учраб турадиган ҳолатлар жумласидандир.
Эътибор ёки муҳаббат қўйишнинг сабаби инсоннинг ким томондан тан олинишидадир. Уни ким шахс сифатида тан олиб, амаллари орқали эркакка буни исботласа ва ишонтира олса, эркак шу одамга яхшилик қилишга уринади.
Чунки ўзи тан олинган манзилга яхшиликлар илиниш киши руҳиятининг кўтарилишига сабабчи бўлади. Руҳиятнинг кўтаринки бўлиши инсоният учун энг зарурий эҳтиёжлардан биридир.
Эркакнинг руҳияти ким сабаб кўтарилса эркак бошқалардан кўра шу яқинига нисбатан эътиборлироқ бўлади.
Ота-она, хотин томонидан тан олиниши эркак учун жуда муҳим.
Фарзандимиз ёки турмуш ўртоғимиз бизга эътиборли ва меҳрибон бўлиши учун унга ишонишимиз муҳим. Ўғлимиз, ёки жуфтимиз бемеҳр ёхуд беэътиборми, демак муаммо ўзимизда.
Фарзанди ёинки жуфтининг бемеҳрлигидан азият чекиб, кўп дакки бериб камситадиганлар, уларни маломат қилишдан олдин, ўзларини уларга нисбатан муносабатларини текшириб кўрганлари маъқул. Аксар ҳолларда саломга яраша алик олинади. Ва ҳамма нарсада қарс икки қўлдан.
✓✓✓
Масаланинг қисқа ва лўнда ечими ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир муаммога шаъриат нуқтаи назаридан қарашимизга тўғри келади.
Шаъриат эркак киши учун Аллоҳ розилигини ота-она розилигида деб белгилади. Яъни қайсики эркак жаннатни истаса ота-онасини рози қилиши шарт.
Хотин эса Аллоҳнинг омонати. Эркак уйланаётганда Аллоҳнинг омонатини асраб-авайлаши ҳақида Яратувчиси олдида сўз беради.
Шаъриат ҳукми билан олиб қаралганда, оила тотувлиги ва охиратдаги ҳисоб қийин бўлмаслиги учун,эркак киши ота-она ва хотин масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳар икки томоннинг ҳам риоясини қилиши шарт.
✓✓✓
Бироқ... Масъулият фақат эркакники эмас. Ота-она ва хотин масъулияти,яъни ота-онанинг фарзанди, ҳамда хотиннинг эри олдидаги вазифалари ҳам бор.
Барча масъулиятни эркакка юкламасдан ота-она ҳам ўғлининг, хотин ҳам эрининг олдидаги масъулиятини бир хилда ҳис этиб, ҳаракат қилишларида хайр бор.
Ота-она фарзанди риоясини қилиб, ўғлига дўст бўлиши,меҳр бериши, хотин ҳам эрининг охиратини ўйлаб, жуфтининг ота-она розилигига эришишига кўмакдош бўлиши керак.
Кўпчилик оилаларда ота-оналар ўғлини келини ёки бегоналар олдида ношудлиги, бемеҳрлигидан нолиб кўп камситадилар.
Хотин агар эрга ҳурмат, ишонч билан муомалада бўлса,эр ўз-ўзидан ота-онасига нисбатан, кўпроқ хотинга ён босадиган бўлади. Борди-ю, хотиннинг муносабати ҳам эрни қониқтирмаса уни қадрлайдиган улфатлар, улар ҳам қониқтирмаса, номаҳрам аёллар билан ўралашади. Сиздан зўри йўқ,дейдиган аёлни учратса, ҳатто уйланиб ҳам олиши мумкин.
Ғайратли ва кучли бўлиши учун шахс сифатида тан олиниши,эркак киши учун энг зарурий эҳтиёждир.
✓✓✓
Хулоса шуки,шаъриат ҳар бир инсонга яқинлари билан муносабат ўрнатишда бир-бири устидаги ҳақларини аниқ белгилаб берган. Ҳар ким ўз вазифаси ва мажбуриятига қанчалар масъулият билан ёндашса икки дунё саодатига эришиши осонлашади.
Чунки биз учун фақатгина шаъриат белгилаганидек яшашимиздагина яхшиликлар бор.Фақатгина ақлимизга таяниб,шаъриатдан узоқгашганимиз сайин чигалликларимиз ортади холос.
Шаъриат ҳукмлари асосида яшашга одатланишдек енгиллик барчамизга насиб этсин.
Синглиси борларни онаси ўлмас.
У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй ҳаражати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
— Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...
✒️Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям...
Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин.
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.
Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин.
Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар.
Бир куни онамга шуни айтдим.
- Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
- Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
- Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
- Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими?
- Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500 сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
@ibratli_sozlar
📝Қайтар дунё
Касалхонада эдим. Бир яқиним гапдан-гап чиқиб, ўз хаётида бўлган кичик бир воқеани сўзлаб берди.
Бир пайтлар дадамнинг ахволлари оғирлашиб қолди. Шу ерга (касалхонанинг реанимация бўлимини кўрсатиб) тушиб қолди. Бир уч кун ҳеч қаёққа кетмай ака-укалар бир бўлиб дадамизга қарадик.
Тўртинчи куни ишхонамдан қўнғироқ қилиб бошлиқ сўраётганини айтишди.
Укамларга бирровга ишхонамга бориб келишимни айтиб, у ёққа жўнадим.
Ходимлар бошлиқ хонасида кутаётганини айтди, тўғри бошлиқнинг хонасига кирдим.
Саломлашдик. Сўнгра, бошлиқ жахл билан баланд овозда тергай бошлади.
- Нега ишга сабабсиз уч кун келмадингиз? Иш сизга ўйинчоқми?
Тўғриси бошлиқнинг бундай жазавага тушишини кутмагандим, хаттоки дадамнинг аҳволини сўраб хамдард бўлса керак деган фикрда эдим, хайрон қолдим.
- Йўқ ўйинчоқ эмас ўртоқ бошлиқ, бесабаб ишга келмай қолганим ҳам йўқ, дадам оғирлашиб қолди, уч кундан буён реанимациядалар, ахволлари жуда оғир.
- Хўп эшитдим, ҳа лекин сиз Худо эмассизку, дадангизни тепасида турсангиз ҳам турмасангиз ҳам барибир ҳеч нима қилиб бера олмайсизку, холидан бирров хабар олиб кейин ишга чиқсангиз бўлмайдими?
- Тўғри ўртоқ бошлиқ, аввало ҳаммаси Оллохдан, мен ҳам, шифокорлар ҳам унинг олдида ожизмиз ҳаммамиз, лекин дадам инсулт бўлиб қолдилар, айрим аъзолари ишламай қўйди. Қўпол бўлса ҳам айтай энди, у киши касал бўлгани билан ҳамма қатори хожат чиқарадилар. Лекин, оёқ қўллари яхши ишламаётгани учун хожатини ётган ўриндиғида бажаряпти. Биз эса, у ерни тозалаб, авратини ювиб қўйяпмиз.
- Гапни айлантирманг ука, унақа ишларни ўша ердаги ҳамшира ва ёрдамчи аёлларни ўзлари қилишади ва шунинг учун уларга ойлик тўланади.
- Тўғрику-я, лекин дадам ориятли инсонлар касал бўлганлари билан уят андишаси сақланиб турибди Оллоҳга шукр, ўз авратини бегона аёлларга кўрсатишга уяляпти ахир.
- Нега уялади? Ёш бола эканда дадангиз ҳам ўзингизга ўхшаб ука.
- Сиз билан бошқа гаплашгим келмаяпти, энди мени бир дақиқа ҳам бу ерда ушлаб қололмайсиз, ишингиз ўзингизга сийлов, мен хозироқ аризамни ёзаман.
Дедимда, ўша куниёқ ишдан ариза ёзиб бўшадим.
Орадан беш йил ўтди. Ўша бошлиқ ҳам Оллоҳни қудрати билан худди дадамдек инсултга чалинибди. Бирга ишлаган ҳамкасблар уни кўргани боришибди.
Собиқ бошлиғим кўргани борганлардан бирини ёнига чақириб:
- Бир пайтлар ўша йигитни (мени эсга олиб) нотўғри уришган эканман, жуда ҳам афсусдаман, ўзи келганида узримни айтган бўлардим, энди сиз етказиб қўйинг, ҳамшираларни вазифаси бўлгани билан, авратни бегоналарга кўрсатиш жуда қийин бўларкан, мана ўзим шу холатга тушиб энди тушиндим.
© Иқбол Мирзо
@ibratli_sozlar
дим ва бу гапни жуда енгиллик билан айтдим. Чунки онам ҳақида ўйлаганимда юрагимда оғирлик пайдо бўларди. Ўша ҳозир буткул йўқолган эди. Мен онамни кечиргандим.
У табиатан бемеҳр бўлганини тушундим.
У айбларини кеч бўлса-да, англаган эди.
Бир неча кундан сўнг онам юрак хуружидан вафот этди. Бу шунчалик тез содир бўлдики, онам учун бирор нарса қилишга ҳам улгурмадим. Бироз вақтдан кейин эса уйимга почтадан хат келди. Конвертни очмасимдан юрагим дукиллаб ура бошлади.
Хат онамдан эди:
«Мени кечир, ўғлим, сен учун мен она бўлиб ҳеч нарса қилмадим.
Мен умр бўйи меҳрни, болалигингни, ёшлигингни, ҳамма-ҳамма завқни сендан тортиб олибман. Ўша куни ресторанда бўламанми-йўқми, буни билмайман. Шунинг учун буюртма берилган жойга хотининг билан бирга боришингни истардим. Сен билан учрашган куним жуда бахтли эдим.
Сени яхши кўраман, ўғлим».
Ўша лаҳзада «сени яхши кўраман» сўзининг нақадар буюк куч эканлигини англадим. Кўзимга ёш келди. Инсоннинг ҳаётида онанинг ўрнини ҳеч ким эгаллай олмаслигини тушундим. Мен онамни чин юракдан севишимни,унга умр бўйи интилганим ҳам шу меҳр туфайли эканлигини англадим.
Онадан ранжиб бўлмайди. Онанинг жонини жабборга беришга рози бўлиб сени дунёга келтиришининг ўзи бир бахт!
Мени дунёга келтирганингиздан мингдан-минг розиман, онажон, мен ҳам сизни яхши кўраман.
@ibratli_sozlar
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831