ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33748

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
14


— Кет, ҳозироқ йўқол бу ердан. Йўқса ҳаммасини дадам ва бувимга айтиб бераман, — Гулбаҳор ҳали ҳам уни челак билан урушда давом қиларкан, уни сенсираётганини ҳам сезмасди.
— Хўп, — Илёс тоғаси ва бувисининг қанақа эканлигини жуда яхши билгани учун у ердан кетишга мажбур бўлди. Тоғаси яъни Гулбаҳорнинг дадаси Толиб ака учун номус биринчи ўринда. Номус масаласида ҳеч кимни аямайди. Хатто ўз ўғлини ҳам. Эсида, бундан беш йил олдин ўғли Қиличбек битта қизни номусига тегиб қўйибди деганларида сал қолса ўғлининг ўша жойини кесиб ташламоқчи бўлганди. Шўрлик Муҳаббат опа эрини зўрға шаштидан қайтарганди. Кейин ҳаммаси ойдинлашганди. Бу ишни Қиличбек эмас, умуман бошқа одам қилгани, қиз эса айбни Қиличбекка ағдариб тегиб олмоқчи бўлгани. Ўз ўғлини аямаган одам сингилларининг ўғли ва қизини ҳам аямаслиги аниқ. — Қаерданам ўша куни оғилхонага ўтдима? — Илёс ўзини койиганча отига минаркан, — ўтмаганимда Баҳор ҳеч нимани билмасди. Бу ҳам майли, яна унга тегажоғлиқ қилмоқчи бўлганимчи? Буни тоғам билиб қолса аниқ мени қайтадан суннат қилиб қўярди. Қилганда ҳам таг-туги билан, — Илёс отига қамчи ураркан, энди Олмагулга яқинлашиш учун бошқа йўллар излаш ҳақида ўйларди.

🌺🌺🌺

— Бу нима қилганинг? — Шоҳсанам Гулбаҳорнинг қўлидаги челакни олиб қўяркан, — ўз аканга ҳам шунақа қиласанми?
— Биринчидан у мени акам эмас, — Гулбаҳор Шоҳсанамга қош чимирганча қараб қўяркан, — иккинчидан кимга қандай муносабатда бўлишни ўзим ҳал қиламан ва ўзига ярашасини қиламан.
— Баҳор ўзингни босиб ол, — Нилуфар келиб унинг елкасидан тутганча, — аканг билан....
— У ҳайвон мени акам эмас, — Гулбаҳор бақириб берди.
— Хўп, лекин ўзингни бундай тутишинг нотўғри, — Нилуфар яна босиқлик билан гапирди.
— Баҳор, — Олмагул айбдорона бош эгганча, — мени кечир. Ҳаммаси мени деб...
— Йўқ, — Гулбаҳор уни маҳкам қучоқлаб оларкан, — дугонажон иложи бўлса ундан узоқ юр илтимос. Мен сени бахтли бўлишингни, юзинг кулиб туришини хохлайман. Илтимос ўша ҳайвондан узоқ бўл, — Гулбаҳор бу сўзларни шивирлаб айтарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
12

— Шошмачи, нега бирдан Нодини эслаб қолдинг? Ёки рашк...
— Ҳечамда, — Гулбаҳорнинг чинакамига жаҳли чиқа бошлади, — фақат ҳали ҳам поччамни кўзига чўп суқиб юргани ёқмаяпти. Тағин, — «Миролим бирам Илёс тоғасига ўхшайди-ей», — деганига энгсам қотади. Кошки билмасам.
— Буларнинг бари ўтмишда қолган. Ноди ҳозир оилали аёл. Ўша куни эса мен сенга шунчаки ҳазиллашгандим холос, — Илёс у томонга юрди.
— Мендан узоқроқ туринг, — Гулбаҳор уни айланиб ўтдию, югуриб кетиб қолди.
— Эҳ Баҳоргинам, — Илёс унинг ортидан иршайганча қараб қоларкан, — тўғри ўйлаяпсан. Ўша сўта қўзи поччангни Миролимгинаси мени ўғлим. Лекин содда қишлоқ халқи уни менга ўхшайди деб ўйлайди.

🌺🌺🌺

Сарвар уйга қайтиб ҳам Олмагулнинг юзини кўз олдидан кетказа олмади.
— Йўқ, — ҳали ҳам унинг қишлоқ қизи эканлигини тан олгиси келмасди, — у бу ерлик эмас. Аниқ, шаҳардан келган. Шаҳарнинг қаеридан келганини аниқласам бўлди. Уёғини кейин ўйлаймиз, — Сарвар уёғига ташлаб, буёғига ташлаб қандай ухлаб қолганини ўзи ҳам билмади. Тушида эса бизни Олмагулни кўрди. Иккаласи бирга ўша олча боғда сайр қилиб юришган экан.

🌺🌺🌺

Олмагул бугунги ишлаган пулини ойисига бердию, овқатланиб олдию тезда ошхонани тартибга келтирди. Яхшиям синглиси ва укалари уй ишларини қилиб қўйишган экан. Унга фақат ошхона қолибди. Тезда уни ҳам ҳал қилдию, уйқуга ётди. Чарчагани учунми кўзлари тезда юмилди. Аммо, яхши ухлай олмади. Алақ-жалақ тушлар кўриб, алахсираб чиқди.
Тушида қора бир ит уни ҳа деб таъқиб қилар, баъзан қувлаб тишлаб олишга ҳаракат қиларди. Яхшиям бир бургут бор экан, ўша қора итни чекинишга мажбур қилар, шундай пайтда Олмагул яшириниб олишга улгуриб қолар, лекин қора ит барибир уни топиб оларди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Менга қара,- деди қиз Абдужабборнинг қулоғига шивирлаб,  - бизни кузатишаяпти.  Қотган косовга ўхшаб шунақа сўппайиб тураверсанг,  эртага шу вақтда жасадимиз ўлим печида гуриллаб ёнаётган бўлади.
    Унинг сўзларидан сўнг Абдужаббор қизни хонадаги ягона кроватга етаклаб борди ва унга ўтирганча қизни бағрига тортди:
- Гўзалим ўзимни,- у шундай деб аста шивирлади,-айт-чи , бизни қайси тешикдан кузатишаётган экан?
Киз унга жавобан эшикка ишора қилди:
-Шунинг тепасида кичкина тирқиш бор. Икки соат чидасак...

#давомини_ўқиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Ажрашган ёки ажрашишни хоҳлаётганлар учун:

Бир қиз тилидан:
“Менинг дадам билан ойим тез-тез жанжаллашиб туришар, ҳатто уларнинг орасидаги адоват кундан-кунга авж олиб бораётгандек туюларди. Еттинчи синфда ўқиб юрган кезларимда ота-онам ажрашдилар, лекин менга билдирмасликка роса уриндилар. Бироқ иложини қила олмадилар, оқибатда мен бу мудҳиш воқеани эшитиб, дадам ва ойим ораларида иккига бўлинишимга тўғри келишидан жудаям қийналдим. Онамга раҳмим келарди, барча иш ўзига қолган бўлса ҳам билдирмасликка ҳаракат қилишини кўриш менга жуда ҳам оғир эди. Ҳар иккалалари ҳам мен учун алоҳида-алоҳида олам туюлардилар. Дадам эса уйга умуман келмай қўйдилар. Борган сари кам кўрадиган бўлдим. Онам дадам тўғрисида бўлар-бўлмас гаплар гапиравериб чарчамасдилар. Билмадим, шу гаплар таъсир қилдими, ёки ҳақиқатда ҳам шундайми, қийналган пайтларимизда чиндан ҳам дадамни ёмон кўриб кетар эдим. Улардан ғазабланадиган, уларни эсласам тушкунликка тушиб қоладиган, ҳамма нарсага бефарқ қарайдиган бўлиб қолдим. Бора-бора эркак киши мен учун зулмкор, бевафо қиёфаларда кўрина бошлади. Ундан кейинги ўтган йиллар менинг ҳаётимда из қолдирмай ўтмади, қайтага ҳамма нарсани дадамдан кўравериб, юрагимнинг юзи доғ босиб кетди.
Дадам бир-икки марта мени кўргани коллежга келдилар, мен эса кўриш тугул, бу ҳақда ўйласам нафратим зиёдалашарди. Коллежга келишга қизиқишим ҳам қолмади. Яна дадам келиб қолсалар-чи деган таҳлика ич-этимни тирнарди.
Чамамда бир ой бўлди. Машғулотларим тугаб уйга келсам, уйда..., ҳа, ҳа уйда ўша “Бизни ташлаб кетган”, “Бераҳм”, “Бевафо”, “Зулмкор” дадам онам билан гаплашиб ўтирибдилар. Қандай қилиб ўз хонамга кириб кетганими ўзим ҳам билмай қолдим. Онам билан анчагача гаплашиб ўтиришди. Ўн-ўн беш кун ўтиб яна келдилар. Кейин яна келдилар. Эртаси куни онам дадам билан бирга яшашимизни айтдилар. Мен эса донг қотиб қолдим. Энди мен нима қиламан? Мен у одам билан қандай қилиб бир том остида яшайман? Дадамни қабул қиладиган юрагим, қалбим чуқур-чуқур из бўлиб, доғ босиб ётибди-ку?!..."

Хулоса аввало ўзингиздан. Бизники қўшимча:
1. Ажрашманг.
2. Тақдир тақозо қилиб ажрашсангиз Эй она фарзандларизга отасини ёмонламанг, ёмон қилиб кўрсатманг. Эй ота фарзандларизни қаровсиз ташлаб қўйманг.
3. Сизларку бир кун келиб яна ярашиб кетишилар мумкин. Аммо фарзандларни меҳрини қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ажрашсангизам меҳр беришда давом этинг
.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулуллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ҳадя қилмоқ ниятида келди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам узумни олиб ундан едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.
У зотнинг табассумларини кўрган фақир киши ҳурсандлигидан осмонга учай деди.
Атрофида У зотнинг асҳоблари қараб турардилар, аммо ҳар галгидек асҳобларига бу сафар узумни улашмадилар, ҳатто косадаги узумни табассум қилиб, охиригача еб тугатдилар.
Фақир киши ҳурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.
Саҳобаи Киромлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – дедилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларга бир табассум қилиб:
"У узумдан бир олгандим жудаям аччиқ экан, сизлар ила шерик бўлсам, бирортангиз у кишининг ҳурсандлигини бузиб қўймоқлигингиздан қўрқдим! дедилар".

© Муслим ҲАНАФИЙ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янги 2025 йил кириб келяпти
Телефон экранига янги йилга мослаб чиройли расмлар видёлар куйишни хохлаганлар учун 
💥
ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
каналини манзилини колдираман
👇👇👇
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+LUOb7fWTpr01MmE6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янги 2025 йил кириб келяпти
Телефон экранига янги йилга мослаб чиройли расмлар видёлар куйишни хохлаганлар учун 
💥
ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
каналини манзилини колдираман
👇👇👇
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+LUOb7fWTpr01MmE6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?

Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)
😁👇

Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Айниқса ёши катталар учун!

БАРЧА ТУРДАГИ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ҚОЛДИРАДИГАН СУПЕР ИШОНЧЛИ ВОСИТА!

(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)

👉🏼http://dexpress24.tilda.ws/snake/oil/17
👉🏼
http://dexpress24.tilda.ws/snake/oil/17

(Купчиликнинг илтимосига биноан)

ОТЗЫВЛАР👉
/channel/snekeoils

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Танаси Жаннатда - Томири дунёда бўлган бир дарахт бор

99%одам буни топа олмади

Бу дарахтнинг номи 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
15

Олмагул Гулбаҳорнинг нега бундай деяётганига тушунмаса ҳам, дугонаси у учун фақат яхшиликни истаётганини билиб хурсанд бўлди.
— Насиб қилса албатта бахтли бўламиз. Сен ҳам, мен ҳам, Санам ва Нилу ҳам, — у ҳам Гулбаҳорни меҳр билан қучиб қўйди.
— Меҳр кўзда тугаган бўлса ишга киришайлик, — ўртадаги сукунатни Нилуфарнинг овози бузди.
— Шуни ҳам кўра олма, — Гулбаҳор ёлғондакам гина қилганча Олмагулни бағридан ёздираркан, — Нилу ростини айт битта жойинг куйиб кетяпдия? — у шундай ҳазиллар билан бояги ҳолатини унутишга ҳаракат қилаётганди. Миясида эса ўша кунги гувоҳ бўлган суҳбати тинмай айланарди.

🌺🌺🌺

Икки йил олдин.

— Баҳор ҳаммасини тайёрлаб бўлдингми? — қўлида бир сумка нарса билан акаси Қиличбек кириб келди.
— Ҳа ака бўлдим. Айвонни ҳам, ичкари уйни ҳам чиройли қилиб безадим, — Гулбаҳор ўз ишидан мамнун бўлганча қош учириб қўйди.
— Ҳа тушунарли, — Қиличбек атайин синглисининг асабига тегиш учун, — ойимга айтай, ўзлари бир қилган ишларингни текшириб қўйсин. Ҳа демай меҳмонлар келса уялиб қолмайлик тағин.
— Ҳамма ҳам сиз эмас, — Гулбаҳор лаб бурганча, — мени қилганларим ёқмаса ана Ойшага уйланингда уйга олиб келинг. Ҳаммасини Ойшани ўзи қилади, — Ойша исмини эшитиб Қиличбекнинг юзлари қизғиш тус олди.
— Сен қаердан....?
— Уч кун олдин сой бўйидаги мажнунтол тагида турганларингни кўриб қолгандим. Шўрлик қиз роса йиғлаётганди. Адашмасам қачон уйланасиз деб йиғлаётгандиёв.
— Жимееее бижилдоқ, — Қиличбек ёлғондакам жаҳл қилганча ер тепиниб қошларини чимирганча, — данакдек бурнингни катталарни ишига ҳа деб суқаверма.
— Катталар? — Гулбаҳор кулиб юборди, — нари борса беш ёшга каттасизу, тағин бобомни ёшига киргандек гапирасиз-а? Ойша бўлса бир ёшга катта.
— Шундай экан....
— Ким боооор? — шу пайт дарвоза томондан Нодиранинг овози эшитилди. Нодира Гулбаҳорнинг аммаваччаси. Катта аммаси Гулсара опанинг тўнғич қизи. Ёши 19 да бўлса ҳам, аллақачон бир фарзанди бор. Бу қишлоқда шунақа. Қизларнинг бўйи етдими, тамом. Эгаси топилади. Мактабни битириши билан деярли 95-97% қизлар турмушга узатиб юборилади. Бунга ҳеч ким қаршилик қилмайди. Бутун қишлоқ аҳли аллақачон бунга ўрганиб кетишган ва бу нарсалар оддий ҳолдек эди.
— Киравер, — Қиличбек овоз бердию, — бор Нодини кутиб ол. Мен буларни қўйиб чиқай, — деганча ошхона томонга ўтиб кетди.
— Ассалому алейкум опажон, — Гулбаҳор югуриб бориб Нодира билан кўришаркан, — кимлар келибди? — унинг қўлидаги чақалоғини авайлабгина қўлига олди, — митти фариштам. Жуда ширинда бу миттивой, — Нодиранинг ўғли Миролимни суйиб эркалай бошлади. — Яхши келдингизми опа? Бундоқ келиб турай демайсиза? — хафа бўлган бўлиб, — яхшиям уйингиз кўчамизни бошида. Икки кўча нарига ҳар икки кунда борасиз.
— Мана келдимку, — Нодира жилмайиб қўяркан, дарвоза томонга кўзи тушиб, — вой Илёс ака, — деди.
— Ана тоғамиз ҳам келибди, — Гулбаҳор Миролимни эркалатганча Илёснинг ёнига келиб, — қани тоғаси кўрмана бермайсизми? Қаранг бизникига ким келибди?
— Манада холаси, — Илёс чўнтагидан бир сиқим пул чиқариб чақалоқнинг устидан сочар экан, — илоҳим бой йигит бўлсин, — деганча пешонасидан ўпиб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
13

— Йўўўўқ, — Олмагул тонга яқин алахсираб уйғониб кетди. Шифтга кўзи тушиб, ўзининг хонасида эканлигини билиб, — хайрият, — енгил тин олди. Уёғи ташлади, буёғига ташлади, қайта ухлай олмагач ўрнидан турди. Тезда ҳовлиларни супуриб, сув сепиб қўйдию, сигир соғишга ўтиб кетди. Сигирни соғиб келиб, сутни пиширгани қўйди. Бир тарафда нонушта ҳам тайёрлай бошлади. Нонушта тайёрладию, яна боғга ошиқди. Негадир ўзи нонушта қилмади. Боғга келганида ҳали дугоналари келмаган экан. Ўзи секин теришга тушиб кетди.
— Салом бердик, — қаердандир Илёс пайдо бўлди.
— Ассалому алейкум, — Олмагул унга бир қараб қўйдию, ишида давом қилаверди.
— Яхшимисиз? — уёқ-буёққа қараб қўйганча, — дугоналарингиз кўринмайди.
— Ҳозир келиб қолишса керак, — Олмагул унинг гапидан кейин боғнинг кириш қисмига қаради.
— Унгача мен сизга ёрдам бера қолай, — Илёс ҳам секин олча тераркан, қиз тарафга юриб қўйишни ҳам унутмасди.
— Раҳмат, мен ўзим, — Олмагул хижолат бўлганча дарахтнинг нариги томонига ўтиб кетди.
— Олдин сизни ҳеч кўрмаган эканман, — Илёс уни гапга сола бошлади, — сир бўлмаса кимнинг қизисиз?
— Дадам тракторчилар, исмлари Абдурайим.
— Йўғэеее? — Илёс ҳайратини яширмасдан, — Абдурайим аканинг қизимисиз? Буни билмаганимни қаранг. Абдурайим ака билан жуда яқинмиз. Жуда яхши одамлар.
— Раҳмат, — Олмагул дадаси ҳақидаги илиқ фикрларни эшитиб хурсанд бўлиб, ўзида ғурур туйгандек бўлди.
— Лекин ҳеч дадангизга ўхшатмадим. Яъни дадангизнинг қош-кўзлари....
— Мен кўпроқ ойимга ўхшайман. Балки шунинг учун ҳам ўхшатмагандирсиз, — Олмагулнинг овозида ҳали ҳам ўша ғурурни сезиш қийин эмасди.
— Ҳа тўғри, чунки ойингизни кўрмаганман. Балки кўрсам ҳам эслолмаётгандирман, — Илёс ўзини ўйлангандек тутаркан, — қиз тарафга ўтди, — Баҳорнинг синфдошимисиз?
— Ҳа.
— Жуда яхши, — Илёс жилмайганча, челакни ўрталаридан олиб энди унга яқинлашаётганди....
— Гуууул! — Шоҳсанамнинг овози эшитилди.
— Минг лаънат, — Илёс ичида сўкиниб қўйганча қиздан узоқлашди, — ана дугоналарингиз ҳам келди, — ўлганни кунидан зўрға жилмайди.
— Ҳааа, — Олмагул енгил нафас олди.
— Гул шу ердамисан? — бу сафар Гулбаҳорнинг овози эшитилди.
— Ҳа....
— Ҳа шу ердамиз Баҳор келавер, — Олмагул энди гапираётганди унинг овозини Илёснинг овози босиб кетди.
— Гул, — унинг овозини эшитиши билан Гулбаҳор учиб келди гўё, — Гул яхшимисан? — келиб дугонасининг ҳамма ёғини текшира бошлади.
— Мен яхшимисан, — ҳеч нимага тушунмаган Олмагул хижолат бўлганча бир Илёсга, бир сал нарида ҳайрон бўлганча қараб турган Шоҳсанам ва Нилуфарга қаради.
— Баҳоооор! — Илёс ҳам энгса қотиргандек, ҳам масхара қилгандек, — қўйсангчи, дугонангни бунча уялтирмасанг? Қара, қиз шўрлик қип-қизил бўлиб кетди.
— Йўқол, — Гулбаҳор бирдан жаҳли чиқиб кетиб қўлидаги челак билан Илёсни ура кетди, — жўна бу ердан ҳайвон, пасткаш.
— Баҳор эсингни йиғ, —Илёс челакдан ўзини пана қилиш учун қўлини тутганча, — жинни бўлдингми сен қиз?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
11


— Анави ким? — Гулбаҳор Шоҳсанамни туртиб қўйганча пичирлади, — бунча тикилади?
— Аммамни ўғли, — Шоҳсанам Сарварга бир қараб қўяркан, — шаҳардан келган.
— Ҳаааа, — Гулбаҳор лабини қийшайтириб қўйганча, — «қишлақи» лар қанақа бўларкин деб боядан бери тикилаётган эканда шаҳарлик олифта.
— Баҳооор! — Шоҳсанам дугонасига қараб пиқ этиб кулганча, — жим эшитиб қолади.
— Эшитса ундан нари. Ким унга бизга тикилсин деди?
— Яхшилаб қарасанг у бизга эмас, Гулга қараяпди, — Шоҳсанам гапираркан, негадир ғаши келди.
— Вооой ана янгилик, — Гулбаҳор хурсанд бўлганча қўл учида қарсак чалиб қўяркан, — бизни Гул шаҳарга келин бўларканда.
— Билмасам, балки сени амманга келин бўлар, — Шоҳсанам бир Сарварга, бир Олмагулга қараб қўйди.
— Худо сақласин де, — Гулбаҳорнинг қошлари чимирилди, — мен Гулни унга тегишини истамайман.
— Муҳими ойисининг истаги, — негадир Шоҳсанам Олмагул Илёсга тегишини жуда истаётганди.
— Ёрдам керак эмасми? — Сарвар кузатишдан чарчадими ўрнидан туриб Олмагулнинг ёнига келди. — Балки бироз қарашиб....
— Йўқ, раҳмат, — Олмагул тезда уёқ-буёққа қараб қўяркан, — ўзим қиламан. Сиз яхшиси ўз ишингизни қила қолинг.
— Ундан олдин битта саволимга жавоб берсангиз дегандим, — уялганиданми, ёки бошқа сабабданми юзлари қизарган қизга янаям тикиларкан, — айтингчи бу ерга қаердан келгансиз? Яъни қайси вилоят ёки шаҳарнинг қайси туманидан?
— Мен шу ерликман, шу қишлоқдан, — Олмагул кўзларида ўзгача хадик билан яна атрофга қараб қўяркан, ўзига қараб турган уч дугонасини кўриб ғалати бўлиб кетди.
— Бўлиши мумкин эмас. Ахир қишлоқ қизлари....
— Гул, — Шоҳсанам суҳбатни белига тепганча дугонасининг олдига келди, — бугун шу қаторни бўлишимиз керак, — олдинга ишора қилиб қўйди.
— Хўп, — Олмагул челагини олиб дарахтнинг нариги тарафига ўтиб олчаларни тера бошлади. Сарвар кулимсираганча бош чайқаб қўйдида, боғнинг чиқиш тарафига юриб кетди. Шоҳсанам мамнун қош учириб қўйдида, олча теришда давом қилди.

🌺🌺🌺

Гулбаҳор бугунги теримдан ҳаммадан олдин кетишга қарор қилганча, боғдан чиқиб кетар экан боғ тарафга от чоптириб келаётган Илёсни кўриб асабийликдан бузини буриштириб қўйди.
— Бир ўзинг қайтдингми? — боғ тарафга қараб қўяркан, — дугоналаринг қани?
— Сизга нима?
— Баҳор, — Илёс отдан сакраб тушаркан, — бўлдида энди. Ахир узр сўрадимку.
— Бас қилинг, — Гулбаҳор нафратини яшира олмай, — мен токи ўша кунгача сизга бир сингил сифатида ишонгандим. Лекин Нодирага қилганларингизни эшитиб....
— Нодини ўзи айбдор, — Илёс гапни бўлганча, — мен шунчаки....
— Бас! — қўли билан «Тўхта» ишорасини қиларкан, — энди чўпчакларингизга ишонадиган аҳмоқ йўқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли сўратда яратилган хилқат экан.

- У қўлида бориники опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.

- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.

- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.

- У ишида ҳўжайнисидан ёқимсиз гапларни эштиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар ҳам эшитар экан. Шунда ҳам ислоҳ этишга урунар экан.

- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маасулятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов !

- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.

- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса ҳам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. Боллари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маасулятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар
.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

Ҳаёт – неъмат,
Яратганга шукр қилиш керак.

Ҳаёт – мактаб,
Сабоқларин ўқиш керак.

Ҳаёт – бозор,
Ҳикматларин олиш керак.

Ҳаёт – савол,
Жавобини излаш керак.

Ҳаёт – синов,
Чидаш учун бардош керак.

Ҳаёт – саҳро,
Ундан булоқ излаш керак.

Ҳаёт – дарё,
Унда равон сузиш керак.

Ҳаёт – қоғоз,
Унда ижод қилиш керак.

Ҳаёт – тупроқ,
Унга сайқал бериш керак.

Ҳаёт – шамол,
Ҳар он қадрин билиш керак.

Ҳаёт – олов,
Ҳар дам фаол бўлиш керак.

Ҳаёт – жарлик,
Оҳудайин сакраш керак.

Ҳаёт – зулмат,
Бу ҳолатдан чиқиш керак.

Ҳаёт – тоқат,
Сабр билан кутиш керак.

Ҳаёт – умид,
Дилга доим ишонч керак.

Ҳаёт – ниҳол,
Меҳр ила қараш керак.

Ҳаёт – осмон,
Бахт юлдузин топиш керак.

Ҳаёт – шодлик,
Дўст-ёр ила яйраш керак.

Ҳаёт – қайғу,
Доим тайёр туриш керак.

Ҳаёт – ситам,
Аламларга чидаш керак.

Ҳаёт – турфа,
Оқ-қорани фарқлаш керак.

Ҳаёт – ўрнак,
Унга назар ташлаш керак.

Ҳаёт – таҳлил,
Ҳар нарсани ўлчаш керак.

Ҳаёт – шиддат,
Ғафлатлардан қочиш керак.

Ҳаёт – ғоя,
Ривож учун ўйлаш керак.

Ҳаёт – мозий,
Ўзлигингни англаш керак.

Ҳаёт – Ватан,
Жонни фидо қилиш керак.

Ҳаёт – амал,
Унда меҳнат қилиш керак.

Ҳаёт – аждод,
Доим ёдда тутиш керак.

Ҳаёт – авлод,
Келажакни асраш керак.

Ҳаёт – бу сен,
Теран мақсад қўйиш керак.

Ҳаёт – имкон,
Яшаш мағзин чақиш керак.

Ҳаёт – виждон,
Поклик ила яшаш керак.

Ҳаёт – иймон,
Оллоҳ фарзин узиш керак.

Ҳаёт – фоний,
Эзгу амал қилиш керак.

Ҳаёт – ўлим,
Бу тенгликни англаш керак.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qollaringizni qaysi holatda ushlashingiz shaxsiyatingiz haqida sozlashi mumkin 🧐🤔🤚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(Жуда чиройли хикоя!)

Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди. Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун ахволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хохларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда махзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл дахшат билан бақирди:- Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку!Эри унга ёрдам беришини айтди. Хар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди. Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча ахволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача харакат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига:- Энди ишга ўзинг бориб қайтасан,- деди.Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи хам астойдил хохлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади. Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, хеч муаммо йўқ эди. Бир куни автобусга чиқаётганида хайдовчи:- Сизга хавасим келади, хонимафанди,- деди.Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, хайдовчи:- Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга мухаббат тўла нигохлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан хавода бўсалар юбориб, адоқсиз севги билан қўлларини силкиб қолади,- деди. Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чехраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди...

Турк тилидан Умида Адизова таржимаси

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Қўшнининг косаси!

(Жуда ибратли ҳикоя, ҳамма ўқисин!)


– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.

Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:

– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!

Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.

– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.

Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:

– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.

– Ичиб олсинлар, кейин...

– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!

Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:

– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..

Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман
.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝ҚИЗ ҚАДРИ
(жуда ибратли ва таъсирли)


Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди. Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозидан аввал келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди, уни ҳеч ким олиб кетмабди. Ноилож ота қизни уйига қайтариб келди ва кечгача онаси олдида қолдирди. Хуфтон намозидан кейин чақалоқни яна масжид эшиги олдида қолдириб кетди. Бомдод вақтида яна қизини қайтариб олиб келди. Бу ҳол етти кун давом этди. Онаизор эса етти кун тинимсиз қизи учун Қуръон ўқиб, дуо қилиб ўтирарди. Ота ўз ишидан ўзи зерикиб қизни уйда қолдиришга қарор қилди. Бундан она жуда хурсанд бўлди. Озгина муддат ўтиб она яна ҳомиладор бўлди. Бу сафар ўғил! Лекин катта қиз фарзанд тўсатдан вафот этди. Она иккинчи ўғилни дунёга келтирди. Аммо иккинчи қиз вафот этди. Шу зайл ҳар сафар ўғил туғилса, битта қиз дунёдан кўз юмар эди. Она беш ўғилни дунёга келтирди. Лекин бешта қизини қабрга қўйди. Фақат отаси қутилишни истаган кенжа олтинчи қизгина тирик қолди. Кейин эса онанинг ўзи бу фоний дунёни тарк этди. Ҳозир ўша қиз ҳам, укалари ҳам улғайишган. Ўша отаси халос бўлишни истаган олтинчи қиз ким эканини биласизларми? Ўша қиз менман. Отам қариб қолган. Унга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Мен барча хизматларини қиламан, таом ҳозирлайман, хуллас нима парвариш бўлса ўзим қиламан. Турмушга чиқмаслигимнинг асосий сабаби ҳам мана шу. Бешта укам эса отамни зиёратига келиб турадилар. Қайси биридир, бир ойда бир, яна қайсиси икки ойда бир “қораси”ни кўрсатиб кетади. Отам эса менга нисбатан гўдаклигимда қилган ишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни йиғлайдилар
...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ

Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умид қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.

Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди...

Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚЎНҒИРОҚ

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.

Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.

Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.

Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:

- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.

Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.

У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.

Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!

Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!

Хулоса

💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.

💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚЎНҒИРОҚ

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.

Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.

Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.

Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:

- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.

Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.

У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.

Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!

Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!

Хулоса

💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.

💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 БЕРАХИМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими?
Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калла-сига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бири-ни олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛЧАГУЛ
10


— Дуруст қилибсиз, — Шодиёр ака Илёснинг кўзлари ўйнаб бошлаганига энди эътибор бердими, уни қизларнинг ёнидан узоқлаштиришга қарор қилди, — қани бу тарафга, — ҳозиргина Илёс келган тарафга ишора қилиб, — Илёсбойни биз муздек айрон билан меҳмон қилайлик-а?
— Камола янгамни айронларини бутун қишлоқ мақтайди.
— Юринг унда, — Шодиёр аканинг феъли шундай, ўзидан катта бўлсин, кичик бўлсин сизлаб гапиради. Бўлмаса шу Илёсдан 12 ёшга катта.
— Майли, — Илёс истамайгина Шодиёр акага эргашди. Қолай деса бўлмайди. Чунки қизларнинг орасида Шодиёр аканинг жияни ҳам бор. Ҳозирча жим кетгани маъқул.
— Тоға мен боғни бироз айланаман, сизлар бемалол, — Сарвар Илёс бор жойга боришни истамади.
— Хўп жиян, — Шодиёр ака Илёс билан кета бошлади. Сарвар турган жойида бироз ўйланиб қолди.
— Борадиган йўлингизни йўқотиб қўйдингизми дейман? — Нилуфар қошларини хиёл кўтарганча қараб гапирди.
— Йўқ, — Сарварга бу қиз қандайдир енгилтакдек туюлди. Унинг наздида одобли, тарбияли, ибо-ҳаёли қизлар йигитларга биринчи гапиришмайди.
— Яхши, — Нилуфар лаб буриб қўйдида, ишини давом қилдираверди. Сарвар бироз қизларга қараб тураркан, уларнинг ҳар бирини шаҳардаги «барби» си Маҳлиё билан солиштириб чиқди.
— Булар барибир Маҳлиё бўла олишмайди. Маҳлиё қаёқдаю, булар қаёда? — ҳаёлидан ўтказаркан, — нигоҳлари Олмагулда тўхтади. Қизнинг оппоқ юзи, қоп-қора қошлари йигитнинг ҳисларини қитиқлаб қўйгандек бўлди.

🌺🌺🌺

Илёс Шодиёр ака билан гаплашиб анча ўтириб қолди. Шодиёр ака билан хайрлашиб ўрнидан тураркан, қизларнинг шўх кулгуси эшитилиб турган томонга бир қараб қўйдию, лекин боришга бу сафар журъат қилолмади. Чунки у ерда Шодиёр боғбоннинг жияни бор. Бунинг устига Шодиёр боғбон қизларнинг атрофида ҳа деб ўралашаверганларни ёқтирмайди. Айниқса, бўйи етган қизларни. Илёс шуларни ҳисобга олганча, секин ортга қайтди.
— Ҳа майли, — отга минаркан, — бугун бўлмаса, эртага гаплашаман. Жа бўлмаса совчи қўяман. Уйидагилар қўш қўллаб бериб юборишади, — иршайди.
Илёс кетаётган пайтда бу ёқда Сарвар дарахт тагида ўтириб тўрт дугонанинг ишларини кузатиш билан банд эди. Лекин нега ўзиям билмайди. Шунчаки шу ерда ўтиришни, оқ юзли қора қошли гўзал қизни томоша қилишни истаётганди кўнгли.

Читать полностью…
Subscribe to a channel