Аёлдан сўрашибди:
- Дунёда нима керак сенга айтгин десалар?
- Бир оддийгина ёғочдан ясалган кулба булса, ичида фарзандларим, турмуш ўртоғим билан ҳаёт қувончларини бирга кўрсак бас. Шуни ўзи менга бахт бошқа ҳеч нарса керакмас.- дебди.
- Бойлик, тилла тақинчоқлар сенга керакмасми? -дейишганда жавоб берди:
- Улар бугун қўлда бўлса, эртага йўқ, бахт, фарзандларим, ёрим эса ҳар доим ёнимда бўлади. Хатто қабрга кетсам ҳам руҳим ҳам улар билан бўлади деган экан...
Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват... эътибор афзал!
Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавҳари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Ҳамиша яшнайди баҳор сингари!
Меҳрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Бахтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира ҳам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!
Мухаббатин асло топтаманг ҳаргиз,
Ҳар қандай аёл мисоли наргиз...
@ibratli_sozlar
📝 ВАФО
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.
Suralar nomi tarjimasi🍃
Albatta o'qing juda qiziq ekan....
١ _ Fatiha _ Ochuvchi
٢ _ Baqoro _ Sigir
٣ _ Aliy Imron _ Imron oilasi
٤ _ Nisa _ Ayollar
٥ _ Maida _ Dasturhon
٦ _ Anam _ Chorvalar
٧ _ Arof _ Jannah bilan Dozahni ajratib turadigan devor
٨ _ Anfal _ O'ljalar
٩ _ Tavba _ Tavba
١٠ _ Yunus _ Yunus (nom) alayhisalam
١١ _ Hud _ Hud (nom) alayhisalam
١٢ _ Yusuf _ Yusuf (nom) alayhisalam
١٣ _ Ra'd _ Mamaqaldiroq
١٤ _ Ibrohim _ Ibrohim (nom) alayhisalam
١٥ _ Hijr _ Madina va Shom ortasdagi vodiy
١٦ _ Nahl _ Asalari
١٧ _ Isro _ Tungi sayr
١٨ _ Kahf _ G'or
١٩ _ Maryam _ Maryam (nom) roziAllahu anxo
٢٠ _ Toho _ Toxo harf
٢١ _ Anbiya _ Payg'ambarlar
٢٢ _ Haj _ Haj
٢٣ _ Muminun _ Mo'minlar
٢٤ _ Nur _ Nur
٢٥ _ Furqon _ Haq bilan nohaqni ajratib berguvchi
٢٦ _ Shuaro _ Shoirlar
٢٧ _ Naml _ Chumoli
٢٨ _ Qasas _ Qissa
٢٩ _ Ankabut _ O'rgimchak
٣٠ _ Rum _ Rim (davlat nomi)
٣١ _ Luqman _ Luqmon
٣٢ _ Sajda _ Sajda
٣٣ _ Ahzab _ Firqalar
٣٤ _ Saba' _ Saba' (qabila nomi)
٣٥ _ Fatir _ Ilk Yaratguvchi
٣٦ _ Yasin _ Ya sin harf
٣٧ _ Vas-saffat _ Saf tortib turguvchilar
٣٨ _ Sod _ Sod harf
٣٩ _ Zumar _ Guruhlar
٤٠ _ G'ofir _ Magfirat qilguvchi
٤١ _ Fussilat _ Mufassal bayon qilingan
٤٢ _ Sho'ro _ Maslahat
٤٣ _ Zuhf _ Zeb ziynat
٤٤ _ Duxon _ Tutun
٤٥ _ Jasiya _ Tiz cho'kuvchilar
٤٦ _ Ahqof _ Qumtepalar
٤٧ _ Muhammad _ Muhammad solallahu 'alayhu vassallam
٤٨ _ Fath _ G'alaba
٤٩ _ Hujurot _ Hujralar
٥٠ _ Qof _ Qof harf
٥١ _ Vazzariyat _ Surib ketuvchi shamollar
٥٢ _ Tur _ Tur tog'i
٥٣ _ Najm _ Yulduz
٥٤ _ Qomar _ Oy
٥٥ _ Rohman _ Mehribon
٥٦ _ Vaqea _ Voqea
٥٧ _ Hadid _ Temir
٥٨ _ Mujadala _ Munozara
٥٩ _ Hashr _ Jamlab surgun qilish
٦٠ _ Mumtahana _ Imtihon qilinguvchi ayal
٦١ _ Saf _ Saf qator
٦٢ _ Juma' _ Juma' kuni
٦٣ _ Munafiqun _ Munofiqlar
٦٤ _ Tag'obun _ Bir birini aldash-ziyon keltirish kuni
٦٥ _ Talaq _ Taloq
٦٦ _ Tahrim _ Harom qilib olish
٦٧ _ Mulk _ Boylik
٦٨ _ Qolam _ Qalam yozuv asbobi
٦٩ _ Alhaqqo _ Aniq roy berguvchi
٧٠ _ Ma'rij _ Osmon qavatlari
٧١ _ Nuh _ Nuh (nom) alayhisalam
٧٢ _ Jin _ Jin
٧٣ _ Muzzammil _ Kiyimlariga o'ralib olgan zot
٧٤ _ Muddassir _ Liboslariga burkanib olgan zot
٧٥ _ Qiyamat _ Qiyomat
٧٦ _ Inson _ Inson
٧٧ _ Mursolat _ Yuborilgan shamollar
٧٨ _ Naba' _ Habar
٧٩ _ Naziyat _ Jon olguvchi farishtalar
٨٠ _ Abasa _ Qoshini chimirdi yuzini burushtirdi
٨١ _ Takvir _ O'ralish
٨٢ _ Infitor _ Yorilish
٨٣ _ Mutaffifun _ Boshqalarning haqqidan urib qolguvchilar
٨٤ _ Inshiqoq _ Yorilish
٨٥ _ Buruj _ Osmondagi burjlar
٨٦ _ Tariq _ Tungi yo'lchi
٨٧ _ 'Ala _ Eng oliy zot
٨٨ _ G'oshia _ O'rab olguvchi
٨٩ _ Fajr _ Tong
٩٠ _ Balad _ Shahar
٩١ _ Shams _ Quyosh
٩٢ _ Layl _ Kecha tun
٩٣ _ Zuxo _ Choshgoh vaqti
٩٤ _ Sharh _ Ochmoq, keng qilmoq
٩٥ _ Tiyn _ Anjir
٩٦ _ Alaq _ Lahta qon
٩٧ _ Qodr _ Qadrli kecha
٩٨ _ Bayyina _ Aniq hujjat
٩٩ _ Zalzala _ Zilzila
١٠٠ _ Adiyat _ Chopqir otlar
١٠١ _ Qoria _ Qalblarni qattiq qo'rqituvchi qiyamat
١٠٢ _ Takasur _ To'plab ko'paytirishga berilmoq
١٠٣ _ Asr _ Asr namaz vaqti
١٠٤ _ Humaza _ Bo'htonchi
١٠٥ _ Fil _ Fil hayvon
١٠٦ _ Quroysh _ Quraysh qalbila
١٠٧ _ Ma'un _ Idish tavoq
١٠٨ _ Kavsar _ KavsarX
١٠٩ _ Kafirun _ Kofirlar
١١٠ _ Nasr _ Yordam
١١١ _ Masad _ Pishiq tola
١١٢ _ Ihlas _ Ihlos qilish
١١٣ _ Falaq _ Tong
١١٤ _ Nas _ Odamlar
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
2-фасл
1
— Дада бу нима деганингиз? — Холида қўлидаги боласини кўрпачага ўтқизаркан, — шу ёшингизда яна қанақа ажрим?
— Мен бу ерлардан бош олиб кетяпман, — Абдурайим ака бир нуқтадан кўз узмасдан гапираркан, — бу аҳволда яшай олмайман.
— Дада сиз кетсангиз ойимни аҳволи нима кечади? Укамларчи? Турсунбой ўқишни битирай деб қолди. Буёқда Зиёдулла ҳам бор. Уларни уйлантиришингиз, бошини икки қилишингиз керак.
— Улар кап-катта бўлиб қолишди. Ўзларини ўзлари эплашади. Ойингни ҳам. Мен эса бу дард билан бу ерларда яшай олмайман. Ҳаммасига мен айбдорман. Ўшанда сал қаттиқроқ турганимда Олмагулим ёнимизда бўларди, — Абдурайим аканинг кўзлари ёшланди.
— Дадаааа, — Холида ҳам йиғлагудек бўлиб дадасини қучоқлаб оларкан, — Аллоҳнинг иродаси шу эканда. Илтимос, ўзингизни бундай қийнаманг. Бизга ҳали кўп кераксиз дадажон.
— Илоҳим унинг умрини ҳам сизларга қўшиб берган бўлсин, — олти йил ичида фарзанд доғидан анчайин чўкиб қолган Абдурайим ака титроқ қўллари билан Холиданинг сочини силаб қўйди.
🌺🌺🌺
— Анави ким? — йўл четидаги тут дарахти тагида ўтирган аёллар анчайин замонавий кийиниб, кўзойнак тақиб олганча ўзига ишонч билан қадам босиб келаётган қизни кўриб ҳайрон бўлишганча, — бизни қишлоқда бунақа қиз йўқ эди шекилли?
— Ассалому алейкум, — қиз уларнинг ёнидан ўтиб кетаётиб салом беришни унутмади.
— Бу Абдуллани қизи эмасми? — биттаси таниб қолди.
— Қайси Абдулла?
— Қайси Абдулла бўларди, анави дўкончи Абдулла борку ўша. Бу ўшани қизи.
— Нилуфарми?
— Худди ўша, — уларнинг узоқлашиб кетаётган қизнинг ортидан қараб қолишаркан,
— Йўғеэе, — биттаси қўл силтаганча, — Абдулланинг бундай текис юрадиган қизи йўқку. Ҳаммаси ойиси Саломатга ўхшаган бир оёғи сал калтароқ оқсаброқ юради. Хаттоки ўғли Мансур ҳам.
— Бекорларни айтибсиз. Саломатнинг ҳеч қанақасига оёғи калта эмас. Эҳтиётсизлик туфайли йиқилиб тушиб олган жароҳати туфайли оқсаб юрадиган бўлиб қолган. Фарзандлари эса соғлом, — Саломатнинг бир девор қўшниси бўлган Муҳаббат ёнидаги аёлга ёмон қараш қилганча гапириб ташлади.
— Ҳа энди мен ҳам эшитганимни айтдимда.
— Эшитганингизга кўп ҳам ишонаверманг. Тил суяксиз нималар демайди.
— Хўп, — энгса қотириб қўйди.
— Нилуфар шаҳарга эрга текканмиди?
— Йўға, у ўқишга кетганди. Ойисининг айтишига қараганда катта жарроҳ бўлиб келармиш, — Муҳаббат опа қўшнисидан эшитганларини айтди.
— Ундан кўра эрга тегсин. Ёши ҳам бир жойга бориб қолди.
— Нимаси бир жойга бориб қолади, эсингиз жойида эндгина йигирма учга кирдику. Тегар ҳали ўқишини тугатиб.
— У тенгиларни икки-учтадан боласи бор.
— Сизга жуда оғири тушиб қолдику-а? — Муҳаббат опанинг энгсаси қотаркан, — сўраб борганизда қизларини беришмаганидан ҳали ҳам хафа кўринасиз?
— Ҳечамда, нима улар қизини бермагану мени ўғлим хотинсиз қолибмиди. Ана ундан ҳам зўрини олди. Худога шукур келиним қишлоқнинг энди олди чеварларидан, — керилди.
— Унда нега бунақа аламзадасиз?
— Ҳечам аламзада эмасман, — аёл гапни кесдию, кўз олдига Абдулла дўкончининг уйидан ҳайдалгандан баттар бўлиб чиқариб юборилгани келди.
ОЛЧАГУЛ
47
Гулбаҳор бир неча сония тиламчига қараб турдию,
— Кеттик, — ўғлининг қўлидан маҳкам ушлаганча тез-тез юриб, унинг ёнидан ўтиб кетди. — Демак, рост эканда? — ўйлади у.
— Ойи ким у? — Бобур ортига қараб-қараб қўйганча сўради.
— Билмайман ўғлим, билмайман, — Гулбаҳор қадамини янада тезлатди.
— Лекин у дадамга ўхшаб Баҳор дедику.
— Сенга шундай эшитилгандир, — Гулбаҳор бошқа ҳеч нима демади. Уйга келиб ҳам ҳаёлида ойисининг айтганлари тинмай айланаверди.
— Хорма, — болалари билан ўйнаб бўлиб чиққан Эргаш ошхонага кириб ўтираркан, — нима бўлди? Ҳаёлинг паришон.
— Ўзим шунчаки, — Гулбаҳор чойнакни тагини ўчириб, чойни қуяркан, — янги ишга ўрганиб қолдингизми?
— Ҳа анча-мунча ўргандим, — Эргаш телевизорни ёқаркан, — айтганингни қилиб шаҳарга келганимиз яхши бўлибди.
— Чой ичинг, — иссиқ чойдан қуйиб узатди.
— Боя Бобур битта гап айтиб қолди, — Эргаш синчиков нигоҳ билан қараб гап бошлади, — битта тиламчи сенга Баҳор дебди.
— Буни таҳмин қилгандим, —Гулбаҳор кулиб қўйганча, — шпион ўғлингиз дарров етқаздими?
— Кимлигини сўрасам айтасанми?
— Илёс.
— Нима, яна қанақа Илёс? — Эргаш ҳайрон бўлганча, — аммангни ўғли Илёсми?
— Худди ўзи, — Гулбаҳор хўрсиниб қўйди, — ўтган сафар ойимни кўргани борганимизда ойим айтганди. Уни Олмагул шўрликни уволи урди. Харом-хариш юриб аммангни ҳам, раисни ҳам бошини еди. Қимор ва ичкиликка муккасидан кетиб, охири уйини ҳам сотиб, қай гўргадир йўқ бўлиб қолди деганди. ОИТС ҳам юқтириб олган дейишганди. Шаҳарда экан, — алам билан кулиб қўяркан, — ойим ҳақ. Уни ҳам, Санамни ҳам, Хосият янгани ҳам Гулнинг уволи урди.
— Санам деганинг Мадиёр акани қизи Шоҳсанамми?
— Худди ўзи, — Гулбаҳор тўкилай деб турган кўз ёшларини секин сидириб қўяркан, — уни нима жин урди билмадиму, Гулни бошидан роса мағзава ағдарибди. Ҳаммаси ўша аммасининг ўғли шаҳарлик қўзини деб, — Гулбаҳорнинг қўли мушт бўлиб тугиларкан, — кошки арзиса.
— Баҳор, — Эргаш унинг қўлидан тутаркан, — менга сени соғлиғинг муҳим.
— Ўйламай дейману ҳар эсимга тушганида чидолмай кетаман. Мана бу ерим ёниб кетади, — кўксига уриб қўйганча, — ҳаммадан кўра у бахтли бўлишга ҳақли эди. На онасининг уйида яхши кун кўрди, на эрининг уйида шўрлик.
🌺🌺🌺
— Хўш, — Шоҳсанам докторга умид билан қараганча, — натижа борми?
— Аввало ҳаммаси Аллоҳдан. Лекин бизнинг текширувларимиз сизни она бўла олмаслигингизни кўрсатяпди. Аммо, умидингизни сўндирманг...., — уёғи Шоҳсанамнинг қулоғига кирмади. Беҳолгина ўрнидан туриб, чиқиб кетаркан юзини юваётган кўз ёшларига аҳамият ҳам бермасди.
— Мени кечир, илтимос кечир, — ич-ичидан тўкилиб, адо бўлиб кетарди, — Гул ўтинаман мени кечир дугонажоним, кечир Гулим кечир!
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Ҳикоя
Байрамдан кейинги "байрам"
Мухлиса телефонининг уйғотиш учун созланган, асабни эговлайдиган, бир маромдаги овозидан базўр уйғонди. Кечқурун кеч ётган эди. Янги йил кирса ҳам меҳмонларнинг кети узилмади-я. Турмуш ўртоғига бу йил ишхонасидан "хизмат уйи" деб аталувчи янги уй берилган эди. Шу баҳона бўлиб қайнона -қайнотаси-ю, овсинлари- ҳаммаси байрамни уларнинг уйида кутиб оладиган бўлишди. Мухлиса аввалига хурсанд бўлиб, ҳаракатни бошлаб юборди, аммо кечгача пишир - куйдир қилгани етмагандай, кейин ҳам ҳаммага бир ўзи хизмат қилди. Каттаси майли, кичик овсинларигача "меҳмон" бўлиб ўтириб олишди. Қайнонаси бир оғиз қарашиб юборинглар демай, "олинглар, олинглар" дейди, тавба.
Бугун эри навбатчиликка боради, нарсаларини тайёрлаш керак, бўлмаса ётиб ухламоқчи эди.
Турмуш ўртоғини ишга кузатиб, ишни нимадан бошлашни билмай турган Мухлиса бетартиб қалашиб ётган идишларга қараб баттар жиғибийрони чиқди. Тарақа -туруқ қилиб ишни бошлаб юборди. Орада ўзича жавраб қўяди.
Тушгача уйларини сарамжонлади, бу орада болалари уйғониб, уларга нонушта ҳам эмас, биратўла тушлик берди.
Ишхона томонидан берилган ушбу кўп қаватли янги уйларига эрининг ҳамкасблари ҳам оиласи билан бирин -кетин кўчиб келишганди. Уларга 5-қаватдан насиб қилди. Майли, шунисига ҳам шукр.
Ўтган шу беш олти ойнинг ичида қўшни аёллар билан анча иноқлашиб қолди. Деярли ёшлари тенг бўлгани учундир, балки. Айниқса, биринчи қаватда турадиган Лобар билан сирдош бўлиб улгурди.
Кечаги тортдан бир бўлак кесиб, озроқ ҳўл мева олиб, икки боласини етаклаб Лобарникига тушди. Қўшниси дастурхон тузаб бўлгунича Мухлиса дардини дастурхон қилиб улгурди. Болалар қий-чув қилиб тўпалонни бошлаб юборишди. Фақат етти ёшли тўнғичи Муниса ҳеч кимга қўшилмай мунғайиб ўтирибди. Мухлиса қайнонаси-ю, овсинларини обдон гўрига ғишт қалаб , мунғайиб ўтирган қизи эсига тушиб, яна ҳамма гапни эшитиб отасига айтиб бермасин деган хавотир билан: "Бор, ўртоқларинг билан ўйна, катталарнинг гапига қулоқ солмай"-деди қошини чимириб.
Қизи эса лунжини ушлаб:" Ойи, уйга чиқайлик, тишим қаттиқ оғрияпти"-деди ҳиқиллаб.
"Доим шу, гапни гапга қўшмайди бу. Кеча айтувдим сенга муздай кампотни ичма, деб айтганни қилмайсан биттанг ҳам," -жавраб жавраб суҳбатни келган жойидан давом эттирди. Шу орада Лобар оғриқ қолдирувчи дори олиб чиқиб берди. Дори ичгач қизи бироз тинчланди-ю, лекин кетамиз деб туриб олган эди, Мухлиса қўлига калитни тутқазди: " Ма, эшикни ичингдан
қулфлаб, мултик кўриб ўтир "-деб уйга жўнатворди.
Обдон дардини тўкиб, енгиллашган Мухлиса ўғлини етаклаб бешинчи қаватга кўтарилди. Эшик қўнғироғини чалган эди, қизи эшитмади чоғи жавоб бермади. Қўнғироқни устма -уст чалди. Ичкаридан садо йўқ. Энди бетоқатланиб эшикни тақиллата бошлади. Жим -жит. Тавба, қизи ишқилиб уйга чиқдимикан. Бирдан ваҳима босиб, зарб билан эшикни ура бошлади.Бирор садо йўқ. Юраги қинидан чиқай деб, ҳам эшикни уриб ҳам бақириб:" Муниса оч, Муниса, Муниса... "
Бирин -кетин қўшниларнинг эшиги очилди. Ҳамма ҳар ёқдан маслаҳат бера бошлади,
кимдир: " Ташқари ойнадан чақириб кўриш керак "-деди.
Мухлиса кичкина ўғлини қолдириб жон холатда зиналардан учиб тушди. Ташқарига чиқиб уйининг балконига қараб, қора терга тушиб :" Муниса, Муниса оч болам... "-деб овози бўғилди. Зумда бола кўтарган аёллар, эркаклар ҳам чақира бошлади.
" Онанинг кўнгли душман" деганларидек, шу ўтган дақиқалар ичида фақат ёмон ўйлар ёпирилиб келар, хаёлида газга заҳарланиб қолдими, ёки уйга чиқмадими... телба бўлаёзди. Охири мажоли қолмади, ўтириб йиғлашга тушди. Шунда Лобар юпатган киши бўлиб, елкасини силаб туриб: "Эшикни
бузамизми-а? "-деди. Мухлиса сакраб ўрнидан турди, нега шу хаёлига келмади-я. Шунда бирдан
эри ёдига тушди телефонини олиб қўнғироқ қилди, ўчиқ. Ҳа, демак,ишхонада телефон топшириб бўлишган. Эшикни яна умид билан тақиллатиб, қўнғироқни босиб, мажоли қолмай ўтириб йиғлай бошлади. Лобар эрини бошлаб чиқди, яна у танимайдиган бир -иккита эркаклар зўр бериб, эшикни бузишга киришишди. Бу пайтда Мухлиса муздек зинада ўтириб:" Эй худо ўзинг асра, ўзинг асра... "-деб кўз ёшлари юзини юварди.
Инсоннинг қадри
Узоқ қиш туни. Машҳура ўғилчасининг қув -қув йўталидан уйғониб, пайпаслаб боласининг пешонасини ушлади, чўғдай. Юраги тез уриб бир лаҳза нима қилишини билмай қолди. Дори берай деса, ухлаяпти, бермай деса чуқур чуқур нафас олишини кўриб ваҳима босаяпти . Эртага тонг отса докторга олиб боради, бўлди, ишидан гап эшитса эшитар.
Тонг саҳарлаб қайнонасига: "Бирга докторга бориб келайлик"-деб, илтимос қилди. Хаёли барибир ишида эди, агар ўғлини касалхонада олиб қолишса, қайнонаси билан бирга қолдирмоқчи эди. Қайнонаси эса босиқлик билан:
" Болажоним, жудаям мазам йўқ, ўғлим билан бориб кела қолинг, "-деди-ю, тахир дори ичди чоғи, юзини буриштирди. Машҳура эса азбаройи жаҳли чиққанидан
" нима бўлди ? " дея ҳол сўрамасдан , эрига ҳам ортиқча гапирмай, болани олиб касалхонага отланди.
Шифокор обдон текшириб,ётиб даволаниш кераклигини,баланд иситма билан уйда даволаш хавфли эканлигини айтиб,касаллик варақасини тўлдиришни бошлади.Машҳура бирдан бўшашиб қолди, мактабдагиларга нима дейди,чорак охири бўлса.Туриб -туриб яна қайнонасидан ранжиди,гўё болани улар касал қилгандай ичида пичирлаб ўтирди.
Улар жойлашган хонада ёши 55-60лар атрофида ўзига яхшигина зеб берган барваста аёл 2 ёшлар чамасидаги болани тиззасига олиб, биргалашиб телефонда нимадир кўришарди.Машҳуранинг саломига кўзойнак остидан бир қараб "ваалей"деб, қўйди.
Машҳура нарсаларини жойлаётганида ҳам ўзини бир жуфт кўз зимдан кузатиб турганини сезар,унга сайин ўзини ноқулай ҳис қиларди.Нарсаларини жойлаб бўлиши билан, Диёрбекка осма укол улашди,ўғли йиғлаб-йиғлаб кўниб қолди.Ўғилчасини оёқ томонига ўтириб энди ишхонасига қўнғироқ қилишга чоғланган эди ҳам, ҳамхонасининг телефони жиринглади.Машҳура кейинроқ қиларман деб,телефонини чўнтагига солди.Ҳамхонаси чамаси қизи билан гаплашарди.
--Ҳа,Гўзал яхшимисан?Касалхонадамиз яна,ўзим олиб ётибман,ҳа у лаллайган келинойингга ишониб бўладими болани,ўзини эпласин олдин.
Ушбу суҳбатни эшитмасликнинг ,ўғилчасини ташлаб чиқиб кетишнинг иложи йўқ.Аёл борган сари бақириб гапирарди
--Вой,минг марта айтдим,маска тақинг, болага яқинлашманг,деб.Мана охири хонамизга кирвуриб юқтирди,одам ҳам шунча бўш бўладими гапирсанг кўзини ёшини оқизиб туради,индамай.Эй,
Азизбек, ғингшима, жим ёт, набирасига бир ўқрайиб гапида давом этди, --- шу ердан чиқволай қўлини теккиздирмайман болага,ўзим қарайман. Ўзи айланиб келиб,"Азизбек бугун биз билан ухласин "дейди, кошки болага тузук қараса тош қотиб ухласа боланинг усти очиқ қолади биламанку уни.
Машҳура бу суҳбат тезроқ тугашини истарди.
Кечки овқат маҳали бир столда ўтириб таом тановвул қилдилар, суҳбат давомида ҳамхонасининг исми Дилбар эканини, набирасини ўн йилда кўрганини,келинининг ношуд, ландовурлигини-ю, шамоллаб, болага касалини юқтирганини жимгина эшитиб ўтирди.Таомланиб бўлгач, ҳамма идишларни ювиб, Дилбар опани идишларини қўлига тутқазганида,опа идишларни кўздан кечириб :
--Ишқилиб,тоза чайдингизми,майли жойига қўя қолинг, -деди.
Машҳура арзимаган иши учун ҳам дуо қилиб қўядиган қайнонасини эслади.
Кечга бориб шеригининг боласини иссиғи чиқди. Болажон"ойи,ойи"деб ғингшиб йиғларди.Шу орада Дилбар опанинг қувватлаш учун қўйган телефони жиринглади, Машҳура олиб бераман деб кўзи тушди"Келин". Қайнонаси ўзининг исмини"Машҳура қизим"деб сақлагани бир зум хаёлидан ўтди.Хаёлларини Дилбар опанинг баланд овози бузди.
--Сизга неча марта айтдим, келманг деб,ўзи зўрға тузатяпман болани,келиб баттар касал қилиб кетасизми?Чучвара қилган бўлсангиз додажонингизга сузиб беринг, бизга овқат керакмас,сиз уйдагиларга, додажонга яхши қаранг, бўпти.
Телефон қўнғироғидан кейин бола баттар йиғлади ойисини сўраб,охири набирасига телефон бериб тинчитди-да,яна келинини ношудликда айблаб кетди.Бу аёл ҳар сафар арзимас нарсалар билан келинини айблаганда Машҳура ўзининг қайнонасини,унинг кўп йиллик устозлик тажрибаси ўлароқ насиҳатомуз суҳбатини соғинарди
Икки йўл ораси
Диёра оғир қадамлар билан ишга бораркан, яқин кунларда ҳомиладорлик таътилига чиқишини, шу сершовқин мактаб ва тўпалончи ўқувчилардан бироз дам олишини ўйлаб сал кўнгли ёришгандай бўлди.Охирги пайтларда шунчалик чарчаб қоляптими ёки туғруқ олди тушкунлик кайфиятими,хуллас,онаси билан гаплашса ҳам фақат йиғи-сиғи, турмуш ўртоғи ишдан келса ҳам йиғи.
Йўл четида писта, қурут яна бошқа майда -чуйда нарсалар сотиб ўтирган онахонга яқинлашиши билан, қадрдонини кўргандай севиниб кетган онахон: " Келақол қизим, бугун бироз кеч чиқибсанми? "-деди-ю, жавобини ҳам кутмай, -ўнта солайми? "-деб, елим халтага қурут санаб сола бошлади.Диёра:" Бугун дарсим иккинчи соат эди,майли раҳмат "-дея дарров битта қурутни оғзига солиб йўлида давом этди.
У юкли бўлганидан буён қурутсиз юролмайди, ҳатто дарсда ҳам болаларга сездирмай кичкина бўлакни оғзига солиб олади. Негадир фақат шу онахон сотадиган қурут бошқача мазали туюлади. У оғзига иккинчи қурутни солдию йўтал тутиб,қурут бирдан томоғига тиқилиб нафас ололмай қолди, ўзини овози ўзига эшитилмайди, атрофга қаради узоқдан келаётган қиз рус миллатига мансуб шекилли" Вам, памочь"-деди, атрофга аланглаб. терлаб кетган, аранг куч тўплаб, томоғини кўрсатди. Қиз гап нимадалигини тушунди чоғи дарров уни энгаштириб куракларини орасига қаттиқ урганди, қурут отилиб чиқди. Ҳаммаси шундай тез содир бўлдики, бир зум хаёлидан нималар ўтмади. Ҳатто ишга боргиси келмай, ношукурлик қилганига тавба қилишга ҳам улгурди.Ҳаёт гўзал,жон ширин экан. Чуқур -чуқур нафас олди-ю: "Раҳмат" деб,ҳалоскор қизни қучоқлаб йиғлаб юборди.Кейинчалик бу қизни қайта учратмади, аммо ҳеч ҳам ёдидан чиқармади.
Маҳбуба Баҳодир қиз
ОЛЧАГУЛ
45
Сарвар қишлоққа эрталаб соат саккизга яқин кириб келди.
— Яна озгина, — машинани бир четга олиб тўхтатдию, уёғига яёв кетишга, ўтган хотираларни яна бир бор эсга олишга қарор қилганча йўлга тушди. Яёй юриб, таниш кўча томонга буриларкан бу кўчада ҳар доимгидан одамлар кўпдек туюлди, — бу кўчадан ўтишга топган вақтларини қаранглар, — Сарвар энгса қотирганча олдинга юриб бораркан, олдинда кетаётган одамларнинг ҳаммаси бир уйга кириб кетарди, — бу уй....ахир бу уй..., — Сарвар қадамини тезлатди. Катта-катта қадам ташлганча ўша таниш уй олдига келиб тўхтаб қолди. Очиқ турган дарвозадан ичкарида уёқдан-буёққа бориб келаётган эркаклар кўринар, уларнинг ичида икки ёш бола ва битта кишир чопон кийиб, бошига дўппи кийиб олганини кўриб бир дам карахт бўлиб қолди, — бу...бу... — ичкаридан эшитилган йиғи овозидан ўзига келди.
— Қизииииим, — Сарвар оёқлари ўзига бўйсунмаган ҳолда ҳовлига кириб келар экан, тинмай қизимлаб йиғлаётган аёлнинг дардли ноласини эшитиб қулоқлари битиб қолди гўё.— Мен бадбах онангни кечир болажоним. Бойлик деб сени қурбон қилган аҳмоқ онангни кечир, — Сарвар ичкари уйга кираркан, кўксига муштлаб йиғлаётган Хосият опага кўзи тушди.
— Олмагул, — лаблари титраганча пичирлади. Кейин нима бўлди, нима қилди англай ҳам олмади. Эсини йиғиб, ҳаммасини англаганида ўзини қабристонда эканлигини, боягина кўтарилган қабрни қучиб ўтирганини кўрди.
🌺🌺🌺
— Нима? — Гулбаҳорнинг қўлидаги чойнаги тушиб кетди.
— Баҳор, — Эргаш йиқилай деган рафиқасини ушлаб қоларкан, — яхшимисан? — хавотир билан унинг юзига боқди.
— Мени Гулнинг уйига олиб боринг, — эрига гапираркан кўз ёшлари юзини юва бошлаганди.
— Хўп, фақат кўп қолмайсан. Сенга сиқилиш мумкин эмас. Ўзи айтмаслигим керак эди. Лекин ҳа деб Олмагул унақа, Олмагул бунақа деяверганингга билишга ҳаққинг бор деб айттим, — Эргаш аёлини суяганча йўлга тушди. Гулбаҳор дугонасининг қизлик уйига келгунча бир сўз демади. Ич-ичида эри ёлғон гапирган бўлишини, шунчаки ҳазиллашган бўлишини сўраб келарди. Олмагулнинг уйи олдига келганида тўн кийиб, белини боғлаб бошига дўппи кийиб бир аҳволда турган Абдурайим акани кўрдию, адо бўлди шўрлик.
— Амакииии, — ўзини тутиб тура олмади. Югуриб келиб Абдурайим акани қучоқлаб олди, — амаки уларга айтинг, Гул ўлмади денг. У тирик, ҳозир жилмайганча чиқиб келади денг, — Гулбаҳор гапираркан елкалари силкиниб-силкиниб кетарди.
— Қизим, — Абдурайим ака Гулбаҳорнинг пешонасидан ўпиб қўяркан, унинг сиймосида ўз қизини кўргандек бўлди. Бўғзига нимадир тиқилдию, қизарган кўзларини ерга тикди.
— Баҳор, — Эргаш келиб аёлини елкасидан тутди.
— Гул! — Гулбаҳор эрига илтижоли қараганча яна дарвоза томонга қараркан, дарвоза ёнида бир четда турган Илёсга кўзи тушиши билан жазавага тушди, — Қотиииил! — икки қадамда унинг ёнига келиб ёқасидан олди, — уни сен ўлдирдинг. Мен сенга айтгандим, — бир қўли билан унинг юзини тимдалай бошлади, — унга яқинлашма дегандим. Уни увол қиласан дегандим, қотил, маняк!
ОЛЧАГУЛ
43
— Ойи мен шаҳарга кетмоқчиман, — Фурқат ташлаб кетганидан буён ота уйида яшаётган Шоҳсанам ўзига келиб, бироз тетиклашиши билан пахта теримига чиқиб анчагина пул ишлагач, бу қишлоқдан бош олиб кетиш ҳақидаги қарорини секин ойисига айтди.
— Менку қарши эмасман, — Жамила опа ҳали ўн саккизга тўлмай сўлғин бўлиб қолган қизига юраги ачишиб қараб, — лекин даданг нима деркин? Ҳар ҳолда қиз бола нарса бўлсанг.
— Қиз бола нарса? — Шоҳсанам аламли жилмайди, — энди қиз болалигим қолибдими? Хотин қўйган биттасининг қўлида топталиб, нима бўлсам бўлдимку, энди йўқотадиган нимам қолди ойи?
— Қизим...
— Ойи мен бир қарорга келиб бўлганман. Дадам йўқ деса ҳам кетаман, — Шоҳсанам охирги гапини айтиб ўрнидан туриб кетди.
🌺🌺🌺
Тонг саҳарда уйғониб кетган Умриниса опа ёмғир тинганми ёки йўқми деган ҳаёл билан ташқарига чиқаркан, эшик ёнида қунишибгина ўтирган Олмагулни кўриб ўтакаси ёрилай деди.
— Келин?
— О...ой...йиж...ооон! — Олмагул қалтираганча ўрнидан турди.
— Қани хонангизга киринг, — Умриниса опа нима бўлаётганига тушунмасдан қиз шўрликни ичкарига киргизиб юборди. Олмагул титраганча хонасига кириб келаркан Илёс пишиллаб ухлаб ётарди. Олмагул шкафи ёнига келиб ҳўл бўлиб қолган уст-бошини алиштириб, секингина жойига ётди. Уёқ-буёғи бир соатга осмон ёриша бошлайди. Унгача ҳеч йўқ қизиниб олади. Ҳовли супурай деса икки-уч кундан буён тинимсиз ёғаётган ёмғир сабаб, супуришни ҳам иложи йўқ. Жойига ётиб, кўрпага яхшилаб ўраниб олдию, беҳолгина кўзларини юмди. Шу ётишда қачон ухлаб қолганини ҳам, ёнидан Илёс қачон туриб кетганини ҳам сезмади.
— Тур, — тушликка яқин Илёс ҳали ҳам ухлаб ётган Олмагулни турта бошлади, — Олма кўзингни оч, — Олмагул бир-икки қимирлаб қўйдию, лекин кўзини очмади, — тур дедим сенга, — Илёс энди қўпол ҳаракатлар қила бошлади. Ҳали ҳам уйғонмаётган Олмагулни оёғидан тортиб полга туширди. Полга қаттиқ тушган қиз бу сафар кўзларини очди.
— Аййй....
— Тур ўрнингдан, — Илёс бу сафар уни тепиб ўтиб, хонадан чиқиб кетди. Олмагул йиғлагудек бўлиб ўрнидан тураркан, боши айланиб қайта ўтириб қолди. Усти юпун бўлмаса ҳам совуқ қотаётганини ҳис қилди. Бир амаллаб ўрнидан туриб, ётоқни тартибга келтираркан, кўзлари тиниб, боши айланиб, ҳолсизланаётганини ҳис қилар, лекин ич-ичидан йиқилишга ҳаққим йўқ дея ишларини қилаверди. Ётоқни тартибга келтириб бўлиб, хонадан чиқаётиб кўзи тиниб йиқилиб тушди.
ОЛЧАГУЛ
41
Фурқат ойиси айтгандек Шоҳсанам ота уйининг дарвозаси олдида қолдирдию, тезда уйига қайтди. Қиз шўрлик бу ерда ётганини ҳеч қаерга сиғмай кўчага чиқиб, тун ярмидан ўтганда уйга қайтиб келган Ҳусан кўриб қолди.
— Санаааам! — Ҳусан дарвоза олдида хушсиз, бунинг устига бир аҳволда ётган синглисини кўриб жони чиқай деди, — Санам кўзингни оч, — келиши билан синглисининг бошини тиззаси устига қўйганча кўкариб кетган юзига енгилгина шапатилади. — Санам, ким қилди буни? — атрофга қараб қўйди, ҳеч ким йўқ, — ойииии, дадааааа, — бир қўли билан дарвозани урганча бақирди, — бувииии, Зиёооо.
— Бунча бақирас...., — ўғлининг овозини эшитиб чиққан Жамила опанинг хуши бошидан учди, — Санам, — ўзини қизининг устига ташлади, — болам кўзингни оч.
— Уни уйга олиб кирайлик, — Ҳусан синглисини даст кўтариб олдию, ичкарига кирди. Жамила опа ҳам дарвозани ёпиб ўғлининг ортидан кирди, — эшикни очинг, — Ҳусан синглисини тўғри бувисининг хонасига олиб кирди.
— Нима бўлди? — боя Ҳусан бақирганда уйғонган Нурия буви унинг қўлидаги бехуш Шоҳсанамни кўриб капалаги учиб кетди, — буёққа олиб кел, — ётоғига уриб қўйганча ўзи нари сурилди, — нима бўлди унга? Бувинг сенга қурбон бўлсин болажоним-а, — Шоҳсанамни ётқизиши билан унинг юз-кўзларини силай бошлади, — келин илиқ сув ва мато олиб келинг, — набирасининг қоши ва пешонаси ёрилиб юзига оққан қонлари аллақачон қотиб ҳам қолганди.
🌺🌺🌺
Орадан бир неча ой ўтди. Ёз тугаб, куз ҳам кириб келди. Қишлоқ аҳолисининг кундалик ташвиши энди пахта йиғим-терими ва бу мавсумда яхшигина даромад қилиш бўлиб қолди.
Аъзам раис бир неча йил олдин такасалтанг ўғлига анча ер олиб бериб, фермерлик қилсин деган эди. Илёс бу ишларни номигагина бўлса ҳам қилиб юрибди. Пахта терими бошланганидан бери эса далада. Мақсади йиғим-теримни назорат қилиш эмас. Бир-иккита кўзи ўйноқи жувонлар билан кўнгил ёзиш. Ўзидан олти-етти ёшлар чамаси катта улфати Назар таксист унга шаҳардан бир неча кино диск олиб келиб берганидан буён Илёс анча айниб қолган. Ўша кинода кўрганларини кўнгил ёзадиган овунчоқлари билан синаб кўради. Ками қолса, уйига келгач бечора Олмагул ҳам тажриба қуёнчасига айланади. Илёснинг мана шундай «тажрибалари» сабаб қиз шўрлик бир марта ҳомиласидан ҳам айрилди.
— Бу йил қиш эрта келади шекилли? — ҳали сентябрь тугамай об-ҳаво совий бошлаганидан хавотирга тушган табелчи Садриддин ака Илёсни ёнига олиб маслаҳат солди, — ёғингарчиликка қолмасдан ҳосилни йиғиб, давлатга топширишимиз керак. Ҳали 40 %ини топширдик. Планни тўлдириш учун яна 60 % топшириш керак.
— Ҳаммасини ўзингиз назорат қилаверинг, — Илёс Садриддин аканинг ҳеч бир гапига тушунмаганди.
— Шунга бутун қишлоқни теримга жалб қилиш учун пахтага нархини оширсак, яна бир нималар қилсак дегандим.
— Буни энди дадам билан гаплашасиз. Ҳар ҳолда шу қишлоқнинг раиси, — Илёс шийпонда ўтиргани билан, икки кўзи четки эгатда пахта тераётган Зубайдада эди.
🌺🌺🌺
— Сарвар домладан эшитишим бўйича сен топшириқни тугатай деб қолибсан? — бирга ўқишга келган йигит ундан ёрдам сўраш учун ёнига келиб ўтираркан гап бошлади.
— Ҳа тугатай деб қолдим, — Сарвар овқатланиш учун киргани ҳам эсидан чиқиб ноутбоокдан кўз узай демасди.
— Шу борада менга ҳам озгина ёрдам....
— Узр иложим йўқ. Тезроқ топшириб, тезроқ Ўзбекистонга қайтишим керак, — Сарвар шеригига қарамади ҳам. Шериги бўлса буни ҳурматсизлик деб қабул қилдими, индамасдан ўрнидан туриб кетди. Сарвар бўлса кўзи компьютерда бўлса ҳам, ҳаёли бир неча кундан бери кўраётган тушига кетганди.
Bugun bayram munosabati bilan
🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini joylay olmadim. Ertalab 07:00 da oqiysizlar endi. Bayram muborak yana bir bor.
“Кечирилмас” айб
У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...
К. Аслонов
@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
✍Ака ва Сингил ( Бўлган воқеа )
Мен у пайтлари ёш эдим.Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8- синфда оқир эди. Мен номард эса.. Òша куни òқишдан эртароқ келдим.Уйимиз 8 қаватда эди.Лифда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб òзимни тер босарди.Худди нмадир содир бòладигандей...Уйга кирдим... Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргоя қилаётгани қулоғимга чалинди. Эшикни очиб не коз билан қарасам синглим...😱
❗️ШОК ХАБАР ХАЛИМАНИНГ ВАФОТИДА ЮЛДУЗНИ АЙБИ БОРМИДИ?😱
ЮЛДУЗ УСМОНОВА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР ҲАММАНИ ШОККА ТУШИРМОҚДА😨
НАХОТКИ ЮЛДУЗ ҲАММАНИ АЛДАДИ...🤬 У ХАЛИМАГА НИМА ҚИЛДИ
МАХФИЙ ХАБАР ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН👇👇
https://telegram.me/joinchat/nG2wtcIS4oNlMmEy
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради❕
Расмда биринчи нимани кўрдингиз❔
2-фасл
2.
— Биз келдик, — Сарвар қизалоқларини олиб уйга кириши билан овоз берди.
— Шу пайтгача қаерларда юргандингиз? — аёли Дилафруз чиқа солиб савол ёғдира бошлади, — телефонингиз ҳам ўчиқ. Нақ икки кундан бери на хабар бор, на бир қўнғироқ.
— Дили, — Сарвар қизларига бир қараб қўяркан, — ўзингни бос. Ичкарига кирайлик ҳаммасини ётиғи билан...
— Яна қишлоққа бордингизми? — Дилафрузнинг қошлари хиёл чимирилган бўлди. Лекин аччиғи келганини яшириб ўтирмади, — яхшиям ўлиб кетгани. Ўзингиз қатнаганиз етмагандек, энди қизларимни ҳам сарсон қилаяпсизми?
— Дили! — Сарвар босиқлик билан, — охирги пайтлар жуда кўп гапириб юборяпсан.
— Мен борини айтяпман. Бизни умуман ўйламаяпсиз. Вақт топганиздан ўша қабристон ўлгурга чопасиз. Иложини топсангизу қабрига кириб ётиб олсангиз, — Дилафруз минғирлаганча қизларини олиб ичкарига кириб кетди.
— Қани энди мана бу қурғур гапга кирса, — Сарвар қўлини чап кўксига қўйиб енгилгина уриб қўяркан, — олти йил. Кетганинга олти йил бўлган бўлса ҳам, ҳали ҳам мен учун тирикдексан, — Сарвар тўғри ошхонага ўтди. Ҳали кечки овқатга эрта бўлгани учунми, Дилафруз ҳеч нимага ҳаракатни бошламабди, — бугун ташқарида овқатлана қоламиз. Баҳонада Дилини ҳам кайфиятини кўтараман, — Сарвар шундай дея қизларининг хонасига бораркан, — Дили тайёрланинглар бугун кечликни ташқарида қиламиз.
— Истамайман, — қизларини уст-бошини алиштираётган Дилафруз бироз зарда қилгандек бўлди.
— Дили, — Сарвар ичкарига кириб келаркан, — сенга нима бўляпди? Тўғри мен сенга нисбатан ноҳақлик қилдим, лекин бу дегани сен....
— Нима мен? Ҳалиям ўша ўлган севгилизни хотираси билан яшаётганингизни тўғри тушуниб, кўнглизга қарашим керакми? — жаҳл билан тез-тез гапириб ташлади. Ўзи бошидан сизга турмушга чиқишим хато бўлганди. Ойингиз остонамизга ётиб олгандан кейин....
— Дилафруз! — Сарвар ортиқ чидаб тура олмай бақириб юборди, — жуда хаддингдан ошиб кетмадингми? Ойим ҳақида бундай оҳангда гапиришга ким ҳуқуқ берди сенга?
— Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади Сарварбей, — Дилафруз жаҳл билан хонадан чиқиб кетди. Сарвар бир ҳаёли ортидан бормоқчи бўлдию, лекин тезда фикридан қайтиб қизларини олиб овқатлангани кетди.
🌺🌺🌺
— Нима поччангни ажраштириб ўзинг тегиб олмоқчимисан? — Нодира Зулхуморга тушунмагандек қаради.
— Бўлмасамчи, — Зулхумор кўзларини сузиб қўяркан, — поччам қишлоқни энг бой одамларидан. Бунинг устига...
— Икки боласи бор, — Нодира унинг гапини бўлди, — Зуля сен эсдан оғиб қолибсан. Тегаман десанг қишлоқни энг олди йигитлари уйланади, сен бўлса қирққа кирай деб қолган поччанга тегиш ҳақида ўйлаяпсан.
— Сенга нима? — Зулхуморга дугонасининг гапи ёқмади чоғи жеркиб берди, — ўша сен айтаётган сўтакларинг поччамни бир тола сочига ҳам арзимайди. Мен барибир шу поччамга тегаман.
— Билганингни қил, — Нодира ортиқ у билан тортишиб ўтиришни истамай кетиб қолди.
ОЛЧАГУЛ
48
Шоҳсанам шу кунни ўзидаёқ иккинчи турмуши бўлмиш Умарга хат қолдирдию, қишлоғига йўл олди. Ҳозир бир нарсани, Олмагулнинг қабрига бош уриб бориб, кечирим сўрашни истарди.
🌺🌺🌺
Қабристон олдига ҳар ҳафта келадиган малибу машинаси бугун ҳам шу ерда. Машина тўхташи билан орқа эшик очилиб ундан тўрт ёшлар атрофидаги ширингина қизалоқ тушди. Қизнинг устидаги қип-қизил кўйлаги ўзига бирам ярашиб турарди. Бир қарашада оддийдек кўринган бу кўйлакка этагидаги оқ майда гуллари ва бел қисмидан ўтган камар вазифасини бажариш учун хизмат қилувчи оқ белбоғи ўзгача кўрк қўшиб турарди.
— Дада, — қизалоқ ширин тили билан эркалаганча, — бу ерга нега келдик?
— Устингдаги мана шу маликаларнинг либосини яратган инсонни кўргани, — Сарвар эгилиб қизини кўтариб оларкан, — уни кўришни истайсанми?
— Албатта, — қизалоқ хурсанд бўлганча, — лекин нега Олчагулни ҳам олиб келмадик? — хафа бўлгандек сўради.
— Уни келаси сафар олиб келамиз. Бугун сен у билан танишиб кетасан, кейин синглингни таништирасан, — Сарвар унинг юзидан ўпиб қўйганча қабристон ичига қараб юрди. Анча юришгач бир қарб олдида тўхташди.
— Дада у ҳам бу ерга келадими? — атрофга ҳайрон бўлганча қаради.
— У шу ерда, — Сарвар олдидаги қабр ёнига ўтираркан, — мен яна келдим, — эшитилар-эшитилмас гапирди, — бу сафар ёлғиз келмадим. Қара, — қизини ёнига тортиб, — бу менинг фариштам Олмагул, — синиққина жилмайганча, — унга сени исмингни қўйдим. Эгизи ҳам бор, унга сенга берган исмимни қўйдим...Олчагул! — Сарвар ҳаёти ҳақида яна озгина гаплаб ўтирди. Қизини таништирган бўлди, хуллас ҳаёлига нима келса гапираверди.
— Дада кетайлик, — охири қизи йиғлагудек бўлиб бўйнига осилавергач бир нималар ўқиб ўрнидан турди.
Қизини кўтариб қабристондан чиқар экан, ўтган ҳаёти лентадек кўз олдидан ўтди. Ойиси топган қизга уйлангани, бошида уни аёли сифатида қабул қилмагани, бир куни маст бўлиб келиб у билан яқинлик қилгани ва оилавий ҳаёти бошлагани, илк марта ота бўлишини эшитгани, эгизакли бўлганида қандай ҳисларни туйганини эслаганча машинага ўтирди.
🌺🌺🌺
Шоҳсанам ҳам ўзи учун қалбининг таскин топиши учун қабристонга бир неча марта келиб йиғлаб Олмагулдан қайта-қайта узр сўради.
Орадан бир ҳафта ўтиб, унга қишлоқдан аёли қайтиш бўлган, икки фарзанди бор одамдан совчи келди ва Шоҳсанам розилик берди. Кошки, шу турмушимдан бахт топарман деган умидда янги ҳаёт бошлашга қарор қилди.
🌺🌺🌺
Олмагулнинг вафотидан кейин Хосият опанинг эси сал кирди-чиқди бўлиб қолди. Олдингидек, ҳеч кимга гап бермайдиган Хосиятдан асар ҳам қолмаганди. Ҳеч ким билан гаплашмас, эртаю кеч Олмагулнинг суратини қучиб ўтирарди.
Шу ерда ҳикояни якунласак ҳам бўлади. Айтарсиз, ҳикоя бахтли якун бўлмадику деб. Ҳамма ҳикоя ҳам, ҳамма тақдир ҳам бахтли якун топавермайди. Эскилар айтганидек, Яхшига кун йўқ.
Мен бу ҳикоя билан нима демоқчиман, ҳурматли оналар фарзандларимизни бахтли қиламан деб уларнинг бахти тугул ҳаётига ҳам чанг солиб қўймайлик. Чунки ҳамма ҳам кўринганидек, ёкида ота-онасидек яхши, ориятли бўлавермайди.
Хуллас якуний хулоса ўзингиздан азизлар.
Олмагулнинг ўлими учун, яна бошқа воқеалар учун мендан хафа бўлманглар. Сарвар қизни севардику, нега бошқаси билан яшаяпди дерсиз, одамзот яралибдики шундай. Бирси бўлмаса бирси. Севгани тирик бўла туриб, ўзгаси билан яшаётганлар қанча, уларнинг олдида Сарварнинг ҳаёти ҳеч нарса эмас.
Илёс ва Фурқатга келсак уларга ўхшаган Худо бехабарлар ҳам йўқ эмас.
Қишлоқ ҳаёти ҳақида қисқача айтадиган бўлсам, қишлоқнинг ўзига яраша ёзилмаган қонунлари бордек. Бу ерда қиз бола салгина тўғри йўлдан оғишса ҳам, уни кун мавзусига айлантиришади. Ота-онага қўшиб чатилиб етиб келади. Ана ундан кейин у қизга фақат хотин қўйган, хотини ўлганлардан совчи келади. Шундай пайтда куни туғадида унақаларнинг.
Мен бу ёзган қисқа ҳикоям орқали кимгадир нимадир бера олган бўлсам бундан фақат хурсанд бўламан.
ТАМОМ.
(17 сентябрда бир қисм ёзиб тўхтатиб қўйган эканман😁)
30.09.2024
14.10.2024
ОЛЧАГУЛ
46
— Баҳор, — Эргаш аёлини Илёсдан ажратиб оларкан, — оғирроқ бўл, илтимос.
— Уни ўлдираман, — Гулбаҳор эрининг қўлидан чиқишга ҳаракат қилиб, Илёс томонга талпинди.
— Баҳор, — Эргаш уни елкасидан тутиб ичкарига олиб кираркан, — узр, — Илёсдан узр сўрашни ҳам унутмади. Гулбаҳор ичкарига кираркан, хотин-халаж йиғлаётган уй эшиги олдида ҳайкалдек қотиб турган Сарварни ҳам бенасиб қолдирмади.
— Қўрқоқ, — бориб уни ҳам силталаб ташлади, — вақтида ҳаракат қилганингда у ҳозир тирик бўларди, — уни бошига етдинг. Анави мараз иккаланг, — Гулбаҳор уни уриб йиғларди. Сарвар эса ҳеч нимани ҳис қилмасдан тураверди. У бу ерга қандай орзу-умидлар билан келгандию, нимани гувоҳи бўлиб турибди.
Гулбаҳор Сарварни уриб чарчадими ўтириб қолди. Хотинлар орасида ўзини уриб йиғлаётган Хосият опага ҳам нафрат билан қараганча,
— Энди бундан нима фойда? Ўзини уриш тугил, томоғидан сўйворса ҳам Гул қайтиб келмайдику. Худбинлар, пасткашлар, Аллоҳ ҳаммангизни жазойингизни берсин, — Гулбаҳор яна бир нималар деб пичирларкан, ўтирган жойида хушини йўқотди.
🌺🌺🌺
Орадан йиллар ўтди.
— Ойи паркка ҳам борайлик, — беш ёшли Бобур ялингандек ойисига қаради.
— Йўқ ўғлим, мен чарчадим. Паркка келаси сафар даданг билан борарсан, — Гулбаҳор икки яшар қизининг оғзига сўрғичини солиб қўяркан, — дадамиз қаерда қолди экан-а? — атрофга кўз югуртириб қўйди.
— Доим шунақа деб алдайсиз, — Бобур лабини осганча ўн қадам нарига бориб туриб оларкан, — ўтган гал ҳам шунақа дегандингиз, лекин дадам олиб бормагандилар ойинг билан борасан деб.
— Хўп ўғлим ўзим олиб бораман, — Гулбаҳор келиб ўғлининг қўлидан ушларкан, — фақат ҳозир эмас. Кўраяпсанку, синглинг йиғлаб инжиқлик қиляпди. Уни йиғлатиб парк айлана олмаймизку, тўғрими?
— Тўғри, — Бобурнинг арази бироз эригандек бўлд.
— Уйга кеттикми?
— Ҳа, фақат йўлда менга киндер олиб берибг, ичидан ўйинчоқ машинача чиқадиганидан.
— Бўлдида полвоним, — Гулбаҳор энгашиб ўғлининг юзидан ўпиб қўйди.
— Ойи анавини қаранг, — Бобур ойисининг қўлидан ушлаганча сакраб кетаркан, сал нарида садақа сўраб юрган одамни кўрсатди, — ойи уни уйи йўқми?
— Билмайман ўғлим, — Гулбаҳор ўғли кўрсатган томонга бир қараб қўйганча яна бор диққатини қизига қаратаркан, — Олмагулим ўзимни, гулғунчам ўзимни, — йиғлаётган қизини эркалатиб лўппи юзларидан ўпиб қўйди. Қизалоқ ҳам худди шуни кутгандек овунди қолди.
— Ойи қаранг анави тиламчи биз томонга келяпди, — Бобур шундай деганча ойисининг ортига ўтиб олди.
— Қани, ким? — Гулбаҳор қаршидан келаётган одамни кўзларидан таниди.
— Садақа қи....Баҳооор! — тиламчининг тили айланмай қолди.
Ваниҳоят, эшик бузилди. Мухлиса уйга учиб кирди гўё, ортидан хотинлар эргашди. Қизи залдаги хонтахтанинг четига солинган кўрпачада, боши аралаш адёл тортиб, терлаб ухлаб ётарди. Аёл жонҳолатда боласини қучоқлаб баттар йиғига зўр берди :" Аллоҳим ўзингга шукур... "
Аёллар бир -бир тарқалишди. Лобар кета туриб: "Мухлис, қизизни уйқуси қаттиқ эканда ўзиям, мен болларим бирор ери оғриса доим димедрол берардим, ҳеч бунчалик ухламасди. Майли соғ бўлсин. Энди эшикни нима қиласиз-а"-деди. Мухлиса ҳамон боласини қучоқлаб ўтирарди.
Эрининг ишхонасига телефон қилиб, воқеани гапириб берди.Эри негадир унчалик таъсирланмади фақат:" Буёғи "байрам" бўлибди-да "-деди. Мухлисага эрининг бамайлихотир гапириши алам қилиб: "Энди эшиксиз уйда қандай тонг оттираман"- деб, кўз ёши ҳам қилиб олди.
Кеч ораси қайниси билан овсини келди, қайниси дарров ишга киришиб, эшикни созлади ва овсини билан кетишга чоғланишди. Мухлиса меҳмонларни кузата туриб," "яхшиям шулар бор экан,"-деб ўйлади.
Маҳбуба Баҳодир қизи
Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босишни унутманг😊
Ҳамшира беморларни физмуолажага олиб тушишлари кераклигини айтиб кетди.
Машҳура ҳамхонасига :
--Дилбар опа,сиз тушаверинг,мен Диёрбек уйғонганда тушаман,унгача хонаниям тартибга келтираман--деди.Дилбар опа доимгидай :
--Ўзиз биласиз,--деди лаб буриб.
Орадан бироз вақт ўтиб, Дилбар опа йўлакдан шанғиллаб келди:
--Ээ,келин бўлмай ҳар бало бўлгурлар,юзингда кўзинг борми демайдия,уятсизлар,--ҳайрон бўлиб қараб турган Машҳурага қараб--Одамга ўхшаб сўрадим, навбатсиз кирай ёшимни ҳурмати бордир десам тўртта келин тўрт тарафдан таладия, нима эмиш, ҳаммаям касалмиш, қараш қўлингиздан келмаса олиб ётманг болани, дейди-я.
Машҳура Дилбар опани тинчлантиришга уруниб кўрди, аммо опанинг қон босими кўтарилиб, ҳамширалар муолажа қилишгандан сўнг сал ўзига келди. Анчагача хомуш ўтирди ва Машҳурага қараб :
--Қизим, бурунгилар бежиз "Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қил" дейишмаган экан-а? Менинг келиним тилло экан, бир оғиз гап қайтармаса ландовурга чиқарибман, энди қадрига етдим--деди.Айни шу пайтда Машҳура ҳам ўз қайнонасини кўз олдига келтириб:
--Мен ҳам...-деди пичирлаб.
Маҳбуба Баҳодир қизи
#Кун ҳикмати
Майдалашманг
Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!
© Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
Xayrli tong! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
ОЛЧАГУЛ
44
— Вой шўрим, — Умриниса опа югуриб келиб келинини ўрнидан турғизаркан, — қизим тузукмисиз?
— О...оойи....жоон, — Олмагул ҳолсизгина ўрнидан тураркан, — яхшиман.
— Менга қарангчи, — келинини пешонасига қўлини қўйиб кўзлари катта-катта бўлганча, — иситмангиз борку.
— Яхшиман, — Олмагул хижолат бўлганча яна туришга ҳаракат қилдию, бу сафар ҳам йиқилиб тушди.
— Ўрнингиздан туринг, — Умриниса опа келинига туришига ёрдам бераркан, — Илёс, — ўғлини ҳам чақирди.
— Нимааа? — нималардир кавшаганча ошхона тарафгдан Илёс чиқиб келди.
— Хотининга қарасанг бўладику, иситмаси баландку.
— Менга нима, — қўл силтаганча яна ошхонага қайтиб кириб кетаётганди,
— Илёооос! — Умриниса опанинг қошлари чимирилди.
— Ойи ўзи у умуман ҳеч нимага ярамайди. Иситмаси баланд бўлса ана ойисиникига жўнасин. Тузалганида келар, — Илёс шундай деганча ошхонага қайтиб кириб кетди.
— Илёс, — Умриниса опа келинини бир амаллаб хонасига олиб кириб ётқизиб чиқди. Иситмасини тушириш учун бермаган дориси, қилмаган амали қолмади. — Илёс ҳақ шекилли, — кун ярмигача келинига қараб чарчаган Умриниса опа Илёсга айтиб келинини ота уйига жўнатди. Илёс ҳам шуни кутиб тургандек, хотинини дарров олиб бориб кела қолди.
🌺🌺🌺
— Ва ниҳоят, — Сарвар самалёт тушаркан анча енгил тортаркан, — бугуноқ қишлоққа бораман. Уни кўрмасам бўлмайди, — Сарвар уйига кириши билан нарсаларини эшик олдида қолдирдию, ойисига кетаётганини айтиб шу ерда илиниб турган машина калитини олиб йўлга тушди.
Шаҳардан чиққунча йўллар яхши эди, шаҳардан чиққач йўллар ўйли-чуқурли, буни устига ёмғир сабаб йўллар сирпанчиқ бўлиб қолганди. Лекин қани эди бу нарса Сарварни тўхтата олса.
🌺🌺🌺
— Ойи опамга ҳеч нима қилмайди тўғрими? — лаганчага муздек сув солиб келган Холида Олмагулнинг чала юмиқ кўзию, оппоқ қоғоздек бўлиб кетган юзига қараб йиғлаб юбормаслик учун лабини тишлади.
— Ҳаммаси яхши бўлади, — Хосият опа титроқ қўллари билан матони хўллаб қизининг пешонасига қўяркан, — мени қизим кучли. У тузалиб кетади.
Бутун уйни ёқимсиз сукунат қоплаган. Ҳеч ким гапиришни истамайди. Гапирса ёмон воқеа бўладигандек тилларини тишлашган. Бу ёқимсиз сукутни хуфтонга яқин, Хосият опанинг дардли овози бузди:
— Йўўўўўўқ қизииииииим!!!
ОЛЧАГУЛ
42
Садриддин ака Илёсдан иш чиқмаслигини билиб, Аъзам раис билан маслаҳатлашгани ўтди. Аъзам раис унга нима қилиш зарур бўлса ҳаммасини қилишни, ҳосил далада қолиб кетмаслигини айтди. Шу гапни кутган Садриддин ака ишга киришди. Биринчи навбатда пахта пулини кўтарди. Кейин эса 100 килограммдан ошганга ёғ, 80 дан ошганга яна нималардир ваъда қилиб, халқни теримга чақирди. Садриддин аканинг ҳаракатлари билан йигирма кунда план ҳам тўлди, пахта ҳам йиғиб олинди. Об-ҳаво ҳам шуни кутиб тургандек, план тўлганини эртаси куни челаклаб ёмғир қуя бошлади. Қишлоқ аҳли бундай пайтда уйидан бир қадам ҳам чиқа олмасди.
Ҳар куни Зубайда билан қаймоқлашиб юрган Илёс учун эса бу об-ҳаво энг ёқимсиз ҳол бўлди десак ҳам бўлади. Майли эртага тинар дея бир кун чидади, икки кун чидади. Охири бўлмади. Нафсини энди Олмагул билан қондиришга қарор қилди.
— Олма, — хонадан чиқмасдан аёлини чақирди.
— Лаббай, — Олмагул қўлини сочиққа артганча кириб келаркан, эрининг ярим ялонғоч аҳволда ётганини кўриб ҳаммасини тушунгандек бўлди.
— Ечин!
— Лекин овқат...
— Овқатга ойим қарайди, — Илёс ўрнидан туриб келиб эшикни қия очдида, — ойи овқатга ўзингиз қараб туринг. Келинингизни озгина иши бор эди, — дедию эшикни ичкаридан қулфлади. — Ана бўлди, — иршайганча келиб секин ишга киришди.
🌺🌺🌺
— Табриклайман, — Сарвар лойиҳани биринчилардан бўлиб топширгани билан ҳамма табриклади, — энди бир эрийсанда.
— Жоним билан, фақат Ўзбекистонга борганда. Чунки мен бугун зудлик билан учиб кетишим керак.
— Шошма борасанда, — йигитлар у деди бу дедиш, лекин Сарварни фикридан қайтара олишмади. Сарвар ўзи яшаётган хонага кириб нарсаларини йиғаркан, кетиш вақти яқинлашгани сари кўнглидаги ғашлик тобора уни ютиб борарди.
🌺🌺🌺
— Йўқол, — Илёс ҳар қанақасига ҳам Олмагулдан маза топа олмагач уни ётоқдан итариб юборди, — ҳеч нимага ярамайсан.
— Мен, — Олмагул белини ушлаганча ўрнидан тураркан, — Илёс ака белим....
— Баттар бўл, — Илёс хиринглаб кулганча ўрнидан тураркан, — бор ювиниб кел, — Олмагул ҳеч нима демасдан доимгидек халатини илдирганча ювиниш хонасига йўл олди. У уйдан чиқиши билан Илёс ҳам шуни кутиб тургандек эшикни қулфлаб олди. — Вой эсим қурсин, — эшик ойнасидан тиржайганча қараб, — ювиниш хонаси қулф эдику. Ҳа майли, ҳечқиси йўқ. Ёмғир тагида бироз турсанг топ-тоза бўласан. Устинга Худонинг раҳмати ёғади, — қизни масхара қилганча хонасига қайтиб кириб, жойига ётди ва бемалол уйқуга кетди. Олмагул бўлса нима қилишни билмай эшик ёнида, ташқарида қолаверди. Ёмғир эса ҳали ҳам ёғиб турар, ундан бекиниш учун пана жойнинг ўзи йўқ эди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Яна одимлайди соат миллари...
@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️
Айрилиқ
Йигит телефонда "Aлвидо" деди-ю, кечагина кесилган оёғининг жароҳатини ёпди...
Азиз
@ibratli_sozlar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️