ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА УШБУ АКТЁР УРТАСИДА АСЛИДА КАНДАЙ БОГЛИКЛИК БОР? 😳🧐
БУНИ БИЛИБ ХАЙРОН КОЛИШИНГИЗ АНИК! 🤦♀
БИЛИШ УЧУН ПАСТДАГИ "Батафсил билиш" тугмасига босинг!👇👇
Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...
2-фасл
13
Туни билан нима қилиш ҳақида ўйлаб чиққан Зулхумор ҳаёлига келган фикрдан хурсанд бўлганча тонга яқин кўзи илинди. Кўзларини очганида эса қуёш аллақачон тикка келганди.
— Айни режамни амалга оширадиган вақт, — иршайганча ўрнидан туриб керишаркан, — кечаги режам ҳақида ойимга айтаман ва бугуноқ меҳрибон хола рўлини ўйнашга киришаман, — ўзига-ўзи гапириб ҳовлига чиқди. Юзини ҳам апил-тапил ювиб, ойиси доим ўтирадиган хонага кирди. Адашмабди, чиндан ҳам ойиси ўша хонада берилиб телевизор томоша қилмоқда. — Ойи мен нима қилишни ўйладим, — ойисининг ёнига ўтириб олганча гап бошлади, — мен бугундан бир муддат жиянларим билан яшамоқчиман.
— Бир муддат? — Рухсора опа қизига бир қарадида, яна телевизорга тикилди.
— Тўғрироғи ниятимга етгунча. Эшитишим бўйича эрта-индин Ойша хола поччамникида яшаб туриш учун келарканлар. Бу мен учун ҳам айни муддао бўлиши мумкин.
— Ўзинг биласан қизалоғим, — Рухсора опа бутун фикру-ҳаёлида телевизорда ўтирганча жавоб бераркан, — унда ҳозироқ жиянларингни олдига бор. Вақтни кетказма.
— Тўғри айтасиз, — Зулхумор учун ойисининг шу биргина сўзи етарли бўлди. Тезда ўрнидан туриб, керакли бир нечта кўйлагини олдию, ойиси билан хайрлашиб йўлга тушди.
🌺🌺🌺
Гулбаҳор ҳамон сўзсиз тураркан, қаршисидаги кимсадан на нафратланишни, на жирканишни биларди.
— Баҳор, — ниҳоят қаршисидаги тилга кирди, — мен....
— Керакмас, — Гулбаҳор шундай дедию, қаерга кетаётгани ҳам эсидан чиқиб ўгирилиб кета бошлади.
— Мен айтмоқчи эдимки, сен ўшанда ҳақ экансан, — ўша кимса абгор бир аҳволда пичирлади. Нури сўлган кўзларида икки томчи ёш айланаркан, қулоқлари остида Гулбаҳорнинг ўшанда айтган сўзлари жаранглади:
«Гулдан узоқроқ юр. Уни бахтсиз қилишинг камдек, увол қиласан».
— Ҳаммаси сен айтгандек бўлди. Мен чиндан ҳам уни увол қилдим ва шундай бир пок қизнинг уволи урди мени.
— Нега? Нега унга ўхшаган итни ер ҳалиям кўтариб юрибди? Ер ёрилсаю, ўша итни ютиб юборса. Ўша ҳайвон, ўша ит...., — Гулбаҳор бўғзига тиқилган аламдан кўз ёшларига эрк бериш орқали йиғлаб кетар экан, оёқлари чалишиб ўтириб қолди, — лекин бу нимани ўзгартиради? Ўша ит бу ҳаётдан кетгани билан Гулим тирилиб келадими? Баҳор деб мени бағрига босадими?
2-фасл
11
— Жин урсин, — Дилшод кетганига амин бўлиши билан Фурқат асабийлашганча дуч келган нарсани тепа бошлади, — бориб акасига арз қилибдида қанжиқ?
— Ўзингни бос, — Ҳалима опа дарвозадан бошини чиқариб, уёқ-буёққа қараганча, дарвозани ёпиб қўяркан, — яна нима балони бошладинг? Ергина юткур, — Ҳалима опа оёғидаги шиппагини ечиб Фурқатга отди, — шунча қилган қилғилиқларинг каммиди? Яна нима ҳунар кўрсатдингки, Наргиза ота уйига арз қилишгача борди?
— Мен ҳеч нима қилмадим, — Фурқат минғирлаганча ичкарига кириб кетар экан, Наргиза келса шу қилгани учун ҳам, уни ақлини киритиб қўйиш ҳақида ўйларди.
🌺🌺🌺
— Ҳафта охирида қишлоққа кетамиз, — Эргаш аёли узатган овқатни олдига қўяркан, — бугун олдимга акам келгандилар, уйдагилар тўйни тезлаштиришмоқчи эканлар.
— Тинчликмикин ишқилиб, ёки бобожонни яна тоби қочибдими? — Гулбаҳор хавотир билан сўради.
— Билмасам, сабабини айтмадилар. Фақат тўйни тезлаяпмиз дедилар холос.
— Тушунарли, — Гулбаҳор жойига ўтирганча ўйчан бўлиб қолди. Эсида, янги келинлик пайтлари бу оилага ўрганиб, сингиб кетиши анча қийин бўлди. Ҳали ёш эмасми ёки ўзи тарбия топган оиладаги муҳит билан янги оиласидаги муҳит бир-биридан бутунлай фарқ қилгани учунми, баъзан қилаётган ишлари баъзан чалкашиб кетар, баъзан ишларга улгурмай қоларди. Шундай пайтда эри тушунтираман деб дакки берган пайтда шу бобоси (Эргашнинг буваси) кўп ёнини оларди. Невара келинлари ичида Гулбаҳорни ўзгача яхши кўрарди. Ҳар якшанба бозорга борганида ҳеч кимга ҳеч нима олмаса ҳам, Гулбаҳорга ҳолва, пашмаклар олиб келарди. Гулбаҳор ҳозир шуларни эсларкан, йиғлагиси келди.
🌺🌺🌺
— Поччанг азалдан ёлғонни ёмон кўради, — қизини яхшилаб эшитган Рухсора опа ўзича унга йўл-йўриқ ўргата бошлади, — сен ҳозир фақат уларнинг орасини бузишинг керак холос. Бунда эса сенга Севинч ва Бахтиёр қўл келади.
—Раҳмат ойижон, — Зулхумор хурсанд бўлганча ойисини қучоқлаб оларкан, — сизни жуда яхши кўраман.
2-фасл
9
Ичкарида Зулхумор уларнинг ётоғини ўзгача ҳислар билан силаб,
— Ҳа демай бу ерда мен ётаман. Бу ерда эса, — Даадахон ётадиган томонни меҳр билан силаркан, — поччам, — кулганча, — қанақа почча? Бир ётоқда ётгандан кейин эрим, ҳа эрим ётади.
— Нима? Эрим? — Шоҳсанам эшитганларини миясида айлантираркан, — бу қиз соғми? Ёки ўзини атайин..., — нима дейишни ҳам, нима ўйлашни ҳам билмасди. Қулоғи тагида эса Нилуфарнинг сал олдин айтган гаплари:
«Бу қиз бутун қишлоққа тегсам фақат поччамга тегаман деб жар солиб юрган эмиш».
— Бўлиши мумкин эмас, — Шоҳсанам эшитганлари уёқда турсин, ҳали ҳозир кўзи билан кўриб турганига ҳам ишонгиси келмаётганди. Ҳаммаси таҳлил қилганча хонага қандай кириб қолганини ҳам сезмади. Ҳаёлларини оёғини кичик стулга уриб олгандан кейингина йиғиб олди, — аййй...
— Сиииз? — стулнинг овозидан хушини йиғиб олган Зулхумор ирғиб ётоқдан тушаркан, — бу ерда нима қилаяпсиз? — негадир кўзлари бошқача олазарак эди.
— Мен ўз хонамдаман, — Шоҳсанам уриб олган жойини силаганча, — лекин сиз...
— Хўп, лекин эшикни тақиллатиб...., — Зулхумор нима дейишни ҳам билмай каловланиб қолдида, югуриб хонадан чиқиб кетди. Шу кетишда уйдан ҳам чиқиб кетди. Лекин нега ундай қилди, на ўзи, на Шоҳсанам, ҳеч бири тушунмади.
🌺🌺🌺
— Вой Дилииии! — эгизакларини боғчага ташлаб қайтаётган Дилафруз таниш овозни эшитиб ортига ўгирилди.
— Саида ўзингми? — синфдош дугонасини кўриб бир хурсанд бўлса, бир ҳайрон бўлди, — бормисан?
— Қалайсан дугонажон? Яхшимасан? — Саида келиб Дилафрузни қучоқлаб кўришаркан, — бунча семириб кетибсан?
— Йўғеэеэ? — ҳол-аҳвол сўраш ҳам эсидан чиқиб қадди-қоматига қаради, — ростан семирибманми?
— Ҳада, — Саида унинг атрофини айланаркан, — ўзинга умуман қарамай қўйибсанку. Бунақада эринг бошқасини топиб кетиши аниииқ!
— Нимааа? — азалдан воз кечилиш, ташлаб кетилишни кўтара олмайдиган Дилафруз учун бундан оғири йўқ эди, — энди мен нима қиламан? Сарвар акам ростан биттасини топиб кетса-я? — тезда киприклари намланди.
📝...Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди.
....Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас~ку?
~ Отасини...
~ ака~опасини,
~ ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради...!
....Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса~да, келолмаслигини сезса~да. Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
....Она мазам йўқ...!
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни,
~ юпун кийинганмиз,
~ вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо шуларни айтиб койийди, тергайди...
....Гўшакни қўямиз~да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши мехр беради гоҳо...!
....Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки,
"ОНА" БУЮК ИНСОНДИР !!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
—Мен турмушга чиқяпман. Настарин ҳатто сизни дада демайдиган қиламан ҳали кўрасиз. Янги хотинингиз туғиб берсин сизга қиз. -телефонни ўчиргач, йиғлаб юборди.
🍃🍃🍃
Раҳм амаки, ёнимга келиб, сочларимдан силади. Қўллари сочларимни силаш баробарида, аввал курак, кейин бел қисмимни тушди.
Ойим билан турмуш қурганларидан буён қизим-қизим дерди аммо ҳозирги ҳаракарлари....
—Кундан-кунга гўзаллашиб кетяпсанми кўзни қувнатиб? -шивирлаган овозидан бир сесканган бўлсам, белимдан ғижимлаб ўзига қаратиб.....
#қотил_дори
7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!
Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.
Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.
☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
🟩 ❤️ 𝗛𝗜𝗦𝗜𝗬𝗢𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗘𝗦𝗧 ❤️ 🟩
🟥🟥🟥🟩🟩🟩🟩🟩🟩🟩🟥🟥🟥
𝗔𝗩𝗩𝗔𝗟 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔𝗡 𝗕𝗜𝗥𝗜𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚!
🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻
𝗘𝗻𝗱𝗶 𝗶𝗰𝗵𝗸𝗶 𝘀𝗲𝘇𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘁𝗮𝘆𝗮𝗻𝗶𝗯
𝘂𝘆𝗹𝗮𝗺𝗮𝘀𝗱𝗮𝗻 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗱𝗮 𝗸𝘂𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻
𝗴𝗮𝘆𝗿𝗶𝗼𝗱𝗱𝗶𝘆 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝘁𝗮𝘀𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗸𝗮𝗹 𝘂𝘇𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗻𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴! 𝘃𝗮 𝗺𝘂𝗻𝗼𝘀𝗮𝗯𝗮𝘁𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮❤️ 𝗼𝘇𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗾𝗮𝗻𝗱𝗮𝘁 𝘁𝘂𝘁𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗶𝗯 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴
🦄Bitta gulni🌼tanlang!
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌺 4⃣🌺
2⃣ 🌺 5⃣🌺
3⃣🌺 6⃣🌺
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
❗️ШОК ХАБАР ХАЛИМАНИНГ ВАФОТИДА ЮЛДУЗНИ АЙБИ БОРМИДИ?😱
ЮЛДУЗ УСМОНОВА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР ҲАММАНИ ШОККА ТУШИРМОҚДА😨
НАХОТКИ ЮЛДУЗ ҲАММАНИ АЛДАДИ...🤬 У ХАЛИМАГА НИМА ҚИЛДИ
МАХФИЙ ХАБАР ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН👇👇
https://telegram.me/joinchat/nG2wtcIS4oNlMmEy
Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.
Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.
Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.
Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?
Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!
Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек «Инна маъия Роббий саяҳдийн» (Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур) деб айтинг!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
2-фасл
6
— Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан? — Севинчни бағридан бўшатиб ўзига қаратаркан, — сени кимдир хафа қилдими? — атайин баланд овозда ва кимдир сўзига алоҳида урғу берганча сўради.
— Йўқ фақат....
— Қўрқмай айтавер, — Зулхумор унинг гапини бўлди, — ким хафа қилди? — эшик олдида нима қилишини билмасдан турган Шоҳсанамга ёв қараш қилишни ҳам унутмади.
— Ойимни соғиндим, — Севинч йиғлаб юборди.
— Йиғлама асалим, — Зулхумор жиянини бағрига босаркан, — ўзимни ягонам.
— Севинч, — уйга кириб келган Дадахон йиғлаётган қизини кўриб бироз ҳайрон бўлди.
— Дадажон, — Севинч холасининг бағридан чиқиб дадасининг ёнига чопди.
— Нима бўлди оппоғим? — Дадахон қизининг кўз ёшларини артаркан, — кимдир нимадир дедими? — савол назари билан бир Шоҳсанамга, бир Зулхуморга қаради. Зулхумор бунга жавобан билмайман дегандек елка қисиб қўя қолди.
— Шоҳсанам, — Дадахон ҳаммасини тушунгандек, — уни ичкарига олиб кир.
— Менга беринг, мен ўзим...
— Шоҳсанам мени эшитдингми? — Дадахон Зулхуморнинг гапини бўлганча аёлига қаради.
— Хўп бўлади дадаси, — Шоҳсанам тезда ҳаёлини йиғиб олиб, келиб Севинчни қўлидан ушлади, — юра қол гўзалим, — Севинч ҳеч нима демасдан у билан ичкарига юрди.
— Зулхумор, — Шоҳсанам ва Севинч ичкарига кириб кетгач, Дадахон вазминлик билан гап бошлади, — сизни ҳам тушунаман. Севинч ва Бахтиёр марҳума опангиздан қолган ёдгорлик. Уларни соғинишингиз табиий ҳол, албатта. Лекин ҳозирги вазиятда бир муддат...
— Сиз ҳозир бу гапингиз билан мени бу уйдан ҳайдамоқчимисиз? — Зулхуморнинг кўзлари бир каттариб, бир қисилиб кетарди.
— Асло, бу уйга истаган пайтингиз келишингиз мумкин. Фақат фарзандларимни ҳаёлини чалғитмаган ҳолда келиб-кетсангиз яхши бўларди демоқчиман. Негаки, улар ҳали Шоҳсанамни тўлиқ қабул қилиб улгуришмади. Шунинг учун сиздан илтимос қилиб қолардимки....
— Тушунарли, — Зулхумор поччасининг бу гапларини ўзига ҳақоратдек қабул қилиб уйдан жаҳл қилганча чиқиб кетди.
— Зулхумор қани? — эрини ичкарига ёлғиз кирганини кўрган Шоҳсанам бироз ҳайрон бўлганча эшикка қаради.
— Бирровга келган эканми, тезда кетди, — Дадахон гапираркан жилмайиб қўйган бўлди, — овқатингиз тайёрми?
— Ҳа, сизни кутаётгандик, — келганидан буён эрининг бундай муомиласига энди кўникаётган Шоҳсанам тезда ошхонага ўтиб овқат сузишга тушиб кетди. Бу хонадонга келган илк кунларида эрининг «сизлаб» гапиришлари унга ўзгача, қандайдир ғалати туюлганди. Ҳозир эса анча кўникиб қолган.
— Буни шундайлигича қолдирмайман, — Зулхумор жаҳл билан тез-тез юриб кетаркан, Дадахонни бисотидаги энг «ширин» сўзлар билан сийлаб кетарди, — ҳали шундай қиламанки, ўзинг уйимга ялиниб келасан, Зулхумор юринг меникига деб. Ўша хотининг ҳам ҳеч нима қила олмай, бармоғини бурнига тиқиб шумшайганча чиқиб кетади тугунини орқалаб.
2-фасл
4
— Шоҳсанам қишлоққа қайтганидан хабаринг борми? — Саломат опа иш қилиш баробарида қизидан сўради.
— Йўқ, — Нилуфар бироз ҳайрон бўлди. Чунки бир неча ой олдин Шоҳсанамни шаҳарда кўрганида умуман қишлоққа қайтмайман, ҳозирги ҳаётимдан бахтлиман деганди, — ҳозир ота уйидами?
— Келиши билан эрга тегиб олди.
— Кимга? — Нилуфар қўлидаги четга қўяркан, — фақат яна ўша Фурқати билан....
— Йўға, унгамас. Бизни орқа кўчадаги Дадахон борку, ўшанга.
— Қайси Дадахон? Стомотолог Дадахонми?
— Нима тологлигини билмадиму, тиш доктори Дадахон, — Саломат опа соддалик билан тушунтирган бўлди.
— Мен ҳам шуни айтяпманда ойи. Тиш доктори бизни тилда стомотолог дейилади, — Нилуфар тушунтириб ўтди.
— Сизни тил, бизни тил демасдан, ўзимизча қишлоқ тилида гапир, — Саломат опа қизини койиган бўлди.
— Хўп ойи, — Нилуфар кулиб қўйганча, — Шоҳсанам ҳам бахтли бўлишга хақли, — ўйчан аҳволда, — оз-мунча қийинчилик кўрмади. Энди бахтли яшасинда ишқилиб.
— Ҳа Зулхумор эрга тегиб кетса бахтли яшайди, бўлмаса билмадим.
— Зулхумор? Энди буниси ким бўлди?
— Ким бўларди? Дадахоннинг раҳматли хотини Сурайёнинг синглиси Зулхуморда, — Саломат опа тушунтирган бўлди.
— Зулхуморга нима қилибди? — Нилуфар тушунмасдан сўради.
— Зулхумор нима қилмабди сўра қизим? — Саломат опа овозини сал пасайтириб қизини ёнига яқинлашганча, — Зулхумор бутун қишлоққа поччамга тегаман деб юрган эмиш.
— Нимааа? — буни эшитган Нилуфарнинг мияси тормиз ташлаб қолгандек бўлди, — ойи у қиз соғмикин ишқилиб? Қайси ақли билан бу гапларни айтиб юрибди экан? Ота-онаси эсингни йиғ демабми?
— Йўқда, ота-онасини ўзига ҳам ёқаётгандирда. Шундоқ йигитни яна куёв қилишга улар ҳам жон-жон дейишаётгандир, — Саломат опа паст овозда гапираркан, — балиқ бошидан сасийди дегани шуда. Оилада эркак бош бўлмаса шундай бўлади, — Саломат опа ёниб-куйиб гапираркан Нилуфарнинг ҳаёли шўрлик дугонаси Олмагулга кетди.
— Тўғри айтасиз, — бир нуқтадан кўз узмасдан, — камига она ўйсиз бўлсаку фарзандларига жабр, — кўзидан бир томчи ёш думалади, — ойижон, — ойисини маҳкам бағрига босаркан, — яхшиям сизни қизингизман. Яхшиям дадамни қизиман. Борингизга шукур меҳрибонларим.
🌺🌺🌺
— Ухламадингизми? — Дилафруз хонага кириб келиши билан Сарварнинг ёнига ўтираркан, — сиз билан гаплашиб олсак дегандим.
— Қулоғим сенда, — Сарвар у томонга ўгирилганча ётиб оларкан, — ҳали ҳам мендан хафамисан?
— Сарвар ака мен ҳозир айтмоқчи бўлганларимни яхшилаб эшитиб, тўғри қарорга келасиз деган умиддаман, — Дилафруз бармоқларини ўйнаганча, — ҳозир сизга шарт қўймоқчиман. Яъни ё биз ё ўша қабрдаги мурда севгилингиз. Тангланг.
— Дилафруз! — Сарвар аёлини биринчи марта кўриб тургандек қараб ўрнидан турди, — сен ҳозир....
— Мен бор гапни айтдим. Қолгани ўзизга боғлиқ. Лекин мен ортиқ бундай яшай олмайман. Мен ҳам аёлман. Эримни меҳрини, севгисини ҳис қилиб, бахтли яшашни хохлайман. Сиз эса...., — Дилафруз бу сафар йиғлаб юборди.
— Бўлди, — Сарвар уни авайлабгина бағрига босаркан, — йиғлама.
📝 Ўғри бўлиб кириб, амир бўлиб чиқди.
Кимга берсам экан, кимга? Ёлғизгина қизимни кимга турмушга берсамикан? Подшоҳ ҳар куни кечаси тахти устида сукут қилиб, узоқ вақт тафаккур қиларди. Қизимнинг келажаги, унга муносиб бўлган йигит, менинг азиз куёвим...
Бир кеча вазирни чақирди. Унга бугун тунда масжидга бориб уйқудан ибодат ва муножотни устун қўядиган бирор йигит бўлса топиб келишини буюради.
Ишлари юришмаган бир ўғри шу кеча қасд қилиб масжиддан бирор жўяли нарса ўғирлагани киради. Ўғри масжидни қулфланганини кўриб, девордан ошиб ичкарига киради. Қўлга илинадиган нарса топаман деб қўли билан пойпослаётган бир вақтда кимдир эшикни очаётганини эшитиб қолади. Энди нима қилади. Ҳайрон бўлиб қолди. Ўзини гўё намоз ўқиётган қилиб кўрсатди.
Вазир ёрдамчилари билан эшикни очишди. Қарасалар бир йигит намоз ўқияпти. Буни қарангга! Субҳаналлоҳ! Намозга бўлган муҳаббатнинг кучлилигидан, эшикни берклигини кўриб бу йигит девордан ошиб ўтибди. Ўғри қўрққанидан намозни тугатиб, янгисини бошларди. Уни кузатиб турганлар эса йигитнинг тақвоси, ибодатига лол қолиб, тасаннолар айтишарди. Охири намозни тугатгач уни саройга олиб кетдилар. Ўғри нималар бўлаётганига тушунмади. Хаёлида уни кимдир кузатиб қабиҳ ишидан хабар топган, деб ўйлади.
Саройга етиб боришгач, вазир бўлган ишларни ҳаммасини подшоҳга етказди. Йигитни қизи ва подшоҳлигига муносиб деб билди.
Подшоҳ режасини йигитга баён қилди. Йигит қулоқларига ишонмади. Наҳотки эшитганлари рост бўлса... Бошини қуйи солди. Хижолат бўлди. Ичида ўзига - ўзи: «Эй Худо! Ёлғондан, сохта ўқиган намозим сабабидан мени валиаҳд қилдинг, подшоҳнинг қизини насиб қилдинг. Агар намозимни имон, ишонч, ихлос билан ўқисам қандай мукофотларкинсан...»
Яхшилик учун яқинларингиз билан
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
2-фасл
12
Саида билан учрашиб қолганлари бери Дилафруз битта жойда ўтира олмай қолди. Ўзини ойнага солгани-солган.
— Тинчликми? — Сарвар кечки овқатдан кейин ошхонани йиғиштирмасдан хонасига чопқиллаб кириб, яна ўзини ойнага солаётган хотинига бироз ҳайрон бўлганча қаради, — шу кунларда бошқачасан.
— Йўғе? — Саидага эрининг гапи олдингидан ҳам семирибсан дегандек эшитилиб кетди, — Сарвар ака, — эрининг ёнига келиб ўтирди, — сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим.
— Қулоғим сенда, — Сарвар хотиржамгина жойига узаларкан, — хўш, яна нималарни бошладингиз хоним?
— Бугун қизларни боғчага олиб боргандим. Қайтишда синфдошим Саидани кўрдим. Унинг айтишича, мен жуда семириб кетибман, — Дилафруз танасига хафа бўлганча қараб қўйди.
— Сен ҳам шунга ишондинг? — Сарвар бир қошини кўтарди, — хўп, семирибсан энди қандай озмоқчисан? Шуниям айтдими ўша дугонанг?
— Ҳааа, — Дилафруз ўзгача завқ билан гапира бошлади, — биздан сал нарида битта фитнес зали очилибди. Ўзи ҳам ҳар куни, кунда кунора ўша ерга қатнаётган экан. Менга ҳам ўша ерни тавсия қилди. Бир ҳафтада яхши натижага эришишим мумкин экан.
— Сен ўзинг шунга ишонасанми?
— Энди чиқмаган жондан умид. Балки унинг айтгани тўғри чиқар.
— Унда бора қол, — Сарвар аёлининг шаштини синдиришни истамади.
— Ростанми? — Дилафрузнинг кўзлари порлаб кетди, — чиндан бораверайми?
— Албатта.
— Раҳмаааат! — Дилафруз хурсандлигидан осмонга учгудек бўлиб эрини қучоқлаб оларкан, — сизни жуда жуда яхши кўраман Сарвар ака.
🌺🌺🌺
Гулбаҳор қишлоққа қайтиш олдидан бозорга тушиб яқинлари учун совға-салом олди. Битта дўкон олдидан ўтиб кетар экан, ичкарида турган қизил матони кўриб тўхтади. Қизил матога чиройли қилиб оппоқ олча гулининг расми туширилганди.
— Бу унинг орзуси эди, — ичида нимадир узилгандек бўлди. Бироз ўша матога тикилиб турдию, истамайгина ўша дўкон олдидан узоқлашаркан, болалик хотиралари кўз олдидан ўта бошлаганди.
— Узр, — ширин хотиралар билан кетаётиб кимгадир урилиб кетди, — мен билм...., — ҳаёлларини тезда йиғиштириб кимга урилиб кетганини билиш учун олдига қарадию, тили айланмай қолди.
2-фасл
10
— Мен қандай бўлмасин уни йўқотишим керак, — уйга келганидан буён фақат шуни ўйлаётган Зулхумор бир жойда ўтира олмасди, — ўлдирсаммикин? Йўқ, — ўзи билан ўзи гаплашаркан, — у ўлса поччам яна бир йилсиз уйлана олмайди. Бу орада Ойша хола яна биттасини топиб қўйса нима бўлади? Яхшиси, бошқа йўлини топиш керак. Шунақа йўлки, ўша алвастини поччажонимни ўзи ҳайдаб солсин, — Зулхумор ўйлаб-ўйлаб бу борада ойисидан маслаҳат сўрашга қарор қилди.
🌺🌺🌺
— Дада бир ками энди шу қолувди, — Турсунбой сумкасини кўтариб чиққан Абдурайим аканинг ортидан чиқиб келаркан, — бутун қишлоққа бизни шарманда қилмоқчимисиз?
— Эҳ ўғлим-а, — Абдурайим ака хўрсиниб қўйганча, — ҳали шарманда бўлмадик дейсанми?
— Дадаааа, — Турсунбой ҳам хўрсиниб қўяркан, — илтимос сиз ҳам бизни бу аҳволда қолдирманг. Ойимни аҳволи....
— Ойинг ўзига-ўзи қилди. Аслида нима қилса, ҳаммасини ойинг қилди. Раисни ўғли деди, пул деди, бойлик деди. Охири нима бўлди? Гулдек қизимни увол қилгани қолди, — Абдурайим ака кўз ёшларини яшириш учун юзини бурди.
— Дада илтимос....
— Ойинг ва уканга яхши қара. Улар сенга омонат ўғлим. Бу оиланинг бор маъсулияти энди сенга, — Абдурайим ака ўғлини бағрига босиб хайрлашаркан, бу сафар ҳам ҳаммасига қўл силтаб кетаётганди, худди олти йил аввалгидек.
🌺🌺🌺
— Қани у ҳайвон? — Дилшод дарвозани бир тепиб очаркан, — Фурқат, буёққа чиқ итдан тарқаган.
— Ҳай, ҳай секин, — дарвозанинг тарақлаб очилганини эшитиб югуриб чиққан Ҳалима опа, дарвоза олдида Дилшодни кўриб капалаги учиб кетди.
— Қани анави хароми? — Дилшод ғазабдан пишнаб турарди.
— Дилшоджон, — Ҳалима опа ялингандек, — илтимос сал секинроқ, қўшнилар эшитса....
— Эшитсин! — Дилшод тишлари орасидан гапираркан, — қанчалик ифлос ўғил ўстирганингизни бутун қишлоқ билсин.
— Дилшоджон....
— Мен келд...., — Фурқат дарвозадан кириши билан тили айланмай, жойида туриб қолди.
— Ҳа той бола, — Дилшод икки қадамда унинг ёнига келдида, бўйнини орқасидан ушлаб ўзига тортди, — кучинг ожизага еттими ит?
— Ака мен....ҳалиги...., — Фурқат қўрққанидан ўзидан икки ёш кичик Дилшодни қандай ака деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди.
— Менга қара ифлос, — Дилшод унинг қулоғига паст овозда, дона-дона қилиб, — синглимга яна зўравонлик қиладиган бўлсанг, ўша хохлаб, кўргинг келиб юрган жойинга баклашка қадаб қўяман. Тушундингми мени?
— Ҳааа, ҳа, — Фурқат тинмай бошини қимирлатарди.
— Шундоқ бўлсин куёвтўра, — бўйнига бир-икки енгил шапатиларкан, — синглим икки кундан кейин келади, — дедию чиқиб кетди.
2-фасл
8
— Бугун айнан ўша кўйлагингизни кийишингиз шартми? — кеча асаби бузилиб Сарварнинг кўйлакларини дазмоллаш эсидан чиқиб қолган Дилафруз ошхона ва ётоқхона орасида бориб келавериб чарчаб кетди. Яна қизларини боғчага ҳам тайёрлаши керак.
— Албатта, ахир бугун муҳим мажлисим бор. Мажлисда....
— Тушунарли, ҳозир тайёрлайман, — Дилафруз қизларини Сарварнинг ёнига қўйдию, яна ётоқхонага кириб кетди. Сал туриб, Сарвар айтган кўйлакни ҳам, бошқа нарсларни ҳам тахт қилиб чиқди, — ана бўлди. Энди асалларимни кийинтираман, — деганча, Сарварнинг чалғиганидан фойдаланиб ҳамма жойига чоcоcреам суркаб ўтирган қизларини хоналарига олиб кириб кетди.
— Биз бўлдик, — Дилафруз қизларини тайёр қилиб чиққунича, Сарвар аллақачон кетиб қолганди, — оббоооо, бугун ҳам боғчага таксида кетарканмизда, — истамайгина қизларини етаклаб кўчага чиқди.
Дилафруз яхши, ўзига тўқ оилада катта бўлгани билан ўқишга ҳам, касб ўрганишга ҳам қизиқмади. Шунинг учунми, ҳали 20 га кирмай, ойиси уни узатаманга тушиб қолди. Ўртада гап ейдиган дугонаси бўлмиш Ирода опа қизига оғиз солди шу билан Сарварга тегди-қўйди. Олдиндан енгил ҳаётга ўргангани учунми, фақат уйда ўтиргани сабаб, Сарвар билан кўп тортишиб қолишарди. Негаки, Сарвар аёлининг худа-бехуда кўчага чиқишини ёқтирмас, нима керак бўлса ўзи олиб келарди. Эгизаклари туғилиб, уйда ўтиришга анча ўрганган Дилафрузга энди кўчага чиқиш ёқмасди.
🌺🌺🌺
— Майли мен борай, — Шоҳсанам билан анчагача суҳбатлашиб ўтирган Нилуфар кетишга чоғланди, — сен ҳам бирор кун бизникига ўт.
— Хўп, яна келиб тур.
— Тўрт кундан кейин яна кетаман. Шу билан бир ойдан кейин келсам керак, тағин билмадим. Шаҳарга йўлинг тушса манзилимни биласан, — икки дугона хайрлашиб дарвоза олдига келишаркан, уйга ҳеч нима демасдан безрайиб кириб келган Зулхуморни кўриб бироз ҳайрон бўлишди, хатто Нилуфарни бироз жаҳли чиқди ҳам, — бу нима қиляпди?
— Севинч ва Бахтиёрни кўргани келган шекилли.
— Сенга маслаҳатим, ундан эҳтиёт бўл. Чунки бу орсиз бутун қишлоққа сени эринга тегишини жар солиб юрибди.
— Йўғеэе, жа унақамасдир. Ҳали ёш бўлса, биз ажрашган тақдиримиздаям 3-хотин деган номни ўзига раво кўрмас? — Шоҳсанам ишонқирамай сўради.
— Сен буни билмайсанда. Ҳа майли нима бўлса ҳам эҳтиёт бўл. Энди оғзим ошга етди деганда, ошингни олдириб қўйма дейманда, — Нилуфар яна бир нималар деб огоҳлантирган бўлдию, чиқиб кетди. Шоҳсанам уни кузатиб, ичкарига кираркан, ётоқхонанинг эшиги очиқлигини кўриб ҳайрон бўлди.
— Чиқаётганимда ёпиб чиққандим шекилли? — ўзига-ўзи гапирганча келиб энди эшикни ёпмоқчи бўлганди, ичкаридаги манзарани кўриб карахт бўлиб қолди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...
Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».
Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари
СУКУТ ЎЛДИРАДИ
Бир киши уйланди. Аёли билан тинч, осуда ҳаёт кечира бошлади. Аёлини яхши кўрарди. Фарзандлар кўрди. Оиласини моддий томондан доим яхши таъминлаб қўйса ҳам, бора - бора аёлига унчалик аҳамият, эътибор бермас, баъзан бор - йўқлигини сезмайдиган бўлиб қолди.
Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истади. Ва кунларнинг бирида эри ишга кетаётганидан йўл - йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. 5, 10 ҳатто 20 дақиқа ўтса ҳамки ундан садо чиқмади. 40 дақиқа ўтди. Яна кутди. 2 дақиқадан кейин аёлига қўнғорироқ қилди.
- Эй Ҳилолнинг қизи, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ шекилли!? -деди.
- Озроқ кутинг, бошлайди! - деди, аёл.
Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл:
- Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг - чи? - деди. Қўйди. Жим.. 12 дақиқадан сўнг, ишига етиб борди. Аёлига:
- Сен менга ишламайдиганини бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди.
Аёли:
- Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, - деди.
Эри айтганини қилди. Жим...
- У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан:
-Нима, мени мазах қиляпсанми? - деди.
Аёли:
- Қани диск? - деди.
- Мана! - деб берди.
- Сабр қилинг! - деди.
Ва компьютерга қўйди.
- Келинг, эшитинг! - деди.
Бир, бир ярим дақиқа кутишди.
- Кўряпсанми, диск бўш! - деди, эри.
- Шошилманг, озгина сабр қилинг! - деди, аёл.
5 дақиқа кутиб асаблари бузилиб кетди. Аёл хотиржам дискни ўгириб бошқа томонини ўгирди. Айни ҳикоя.
- Нима-а-а? Устимдан куляпсанми? Ё ўзингними? - деди, эри.
-Сабр қилинг, озроқ, - деди аёл.
- Эй, бўлди - е, тоқатим қолмади! - деди, ғазабланиб.
Аёл аста ўрнидан туриб дискни чиқарди. Ва:
- Қадрли эргинам, азизим.... Сиз бир, бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз...
Мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичигиз бўшлигига сабр қилиб келяпман - ку? - деди.
Киши аёлининг нима демоқчилигини тушунди. Ўзини, ва оиласининг аҳволини тўғирлашга киришди.
Хулоса
Сиз бу ҳикоядан нимадир олдингизми?
Сукут аста - секин таъсир қилувчи заҳардек оилавий ришталарни ўлдиради!
Аёлингизни инсон билиб муомала қилинг! Уйнинг бир парчаси деб эмас!
Уни тингланг! Суҳбатлашинг!
У сизга бутун қалбини бериб, сиздан рози бўлиб, умрини сизга бахш этганига яраша, сиз ҳам унга аҳамият беринг! Меҳрингиз, озгина эътиборингизни аяманг!
📝Кўк сомса. Ёхуд шифобахш гиёх.
Самат ота анчадан буён кўзлари кўрмай қолди. Ўғгли кўрсатмаган доктори қолмади. Фойдаси бўлмади. Келининг эса доим жахли чиқарди. Худди болаларини ризқини қияёткандек эди қайнота.
- Шу кур чол ўлмади, мен қутулмадим, дерди доим.
Бир кун Саматотанинг кўк сомса егиси келиб қолди.
- Келин менга кўксомса қилиб беринг, роса егим келяпти, деди келинига.
- Кўк сомса егунча, захар еб ўлгин деди ичида.
Қайнотасига эса.
- Хўп бўлади дадажон деб ишга тушди.
Келин дуч келган кўкатни тера бошлади. Ажабмас шулар захар бўлиб чолни ўлдирса деб жахл билан терарди.
Самат ота учун алохида, ўзлари учун эса алохида кўкат. Самат ота зўр бир иштиёқ билан сомсаларни паққос тушурди. Келин эса хавотирда эди. Нима бўларкин? дея.
Эрталаб уйғонган келин хайрон қолди. Кайнота ўзи ёлғиз ховли айланар, қувончи чексиз эди.
Келинини кўриб чопқиллаб уни ёнига келди.
- Келин Аллохнинг қудратини қаранг эрталаб турсам кўзларим кўраяпти, менимча кечаги мехр билан тайёрлаган кўк сомсангиз шифо бўлди. Ахир бизни ҳар бир кўкат минг бир дардга даво дейишадику. Раҳмат сизга қизим. Келин оғзи очилиб Самат отанинг ортидан қараб қолди
Шунақаси ҳам бўлади
Менинг ризқим экан...
Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди. Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?
Йигит бирпас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим. Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол.
Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."
Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".
Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим. Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.
У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир асир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим. Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.
Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир- икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан ҳизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.
Шунда бола менга:"Ҳожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг.
Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди. Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди.
Мен рози бўлдим. Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳалтаси
ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".
Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан..!
Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, фақат харом ёки халол йул орқали эга бўлишни ўзимиз ҳал киламиз...
🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»
Насоий, Табароний, Баззор.
🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Психологик тест
Сизнингча расмдаги аёллар ичида энг ёши каттаси қайси?
Берадиган жавобингиз сизнинг хақиқий шахсиятингизни очиб беради...
Вариантлардан бирини танланг👇
2-фасл
7
Нилуфар келганига уч кунча бўлгач, Шоҳсанамни кўргани борди.
— Келганинг жуда яхши бўлди, — Шоҳсанам елиб-югуриб дастурхон ёзаркан, — сен ҳам мендан хафасан деб...
— Қўйсангчи, — Нилуфар уни ёнига ўтирғизаркан, — оворагарчилик керакмас. Сен билан суҳбатлашгани, ҳол-аҳволингни сўрагани келгандим.
— Мен яхшиман, — Шоҳсанам синиққина жилмаяркан, — фақат худбинлигим сабаб дугоналаримни..., — киприклари намланди.
— Санам, — Нилуфар уни бағрига босди, — ўзингни айблашни бас қил. Бу дунёда ҳамма ҳам хато қилади. Ҳеч ким беайб эмас. Бошингдан ўтганларни ҳисобга оладиган бўлсак, сени айблашга ҳеч кимни ҳаққи йўқ, — Нилуфар уни юпатаркан, касбига қизиқиши сабаб, ўқишга кирганидан кейин дарров ишга ҳам кириб олди. Навбатчи ҳамшира бўлиб ишлаб юрган кунларининг бирида касалхонада Шоҳсанамни кўриб бир хурсанд бўлса, бир ундан жаҳли ҳам чиққанди ўшанда. Чунки Гулбаҳор билан бўлган охирги суҳбатида Гулбаҳор унга Илёс ва Шоҳсанамнинг қилганларини айтиб берганди. Ҳар куни касалхонага қатнаётган Шоҳсанамнинг нега келиб юрганини эшитиб эса унга чиндан ачинди. Фурқатнинг ҳайвоний хирси сабаб, Шоҳсанам она бўлиш бахтидан айрилганини эшитиб у учун эзилиб йиғлагани ҳам эсида. Ҳаммасини била туриб, уни айблаб кўксидан итариш эса Нилуфарнинг қўлидан келмади.
— Баҳор билан гаплашиб турибсанми? — Шоҳсанам кўзёшларини артганча сўради.
— Ҳа бу ерга келмасимдан икки кун олдин кўришгандик.
— Яхши юрибмикин? Болалари катта бўлиб қолгандир?
— Ҳа чопқиллаб юришибди.
— Хурсандман, — Шоҳсанам оғир ютуниб қўяркан, — қани эди Гул ҳам орамизда бўлса. Лекин буни иложи йўқ. Чунки менинг аҳмоқлигим сабаб...
— Санам, — Нилуфар унинг қўлини устига қўлини қўяркан, — ўтган иш ўтди, илтимос ўзингни ҳа деб айблайверма. Бунақада ўзингни еб адо қиласан. Ўтмишни ортга ташлаб, келажак ҳақида ўйла. Бунақада касал орттириб оласан.
— Шунақа дейсану, мен нималарни ҳис қилишимни билмайсанда. Мана бу ерим ҳар кун ёниб кул бўлиб бормоқда. Мени бутун дунё кечирса ҳам, ўзимни-ўзим кечира олмасам керак.
— Санам, — Нилуфар уни елкаларидан тутиб ўзига қаратди, — бу ерда сени айбинг йўқ. Бу тақдир. Сен бўлмаганингда ҳам, ўша ҳайвон Гулга оғиз солиши билан Хосият янга бериб юбориши аниқ эди. Бунинг устига сен айбдор бўлсанг, қилган айбинг яраша жазо олиб бўлдинг гўзалим.
— Виждоним қийна....
— Санааам! — Нилуфарнинг қошлари хиёл чимирилди, — мен сен билан гаплашиб ўтиргани келсам, сени йиғлашингни қара. Ҳозир шу кўз ёшларинг устига почча кеса, қўлига таёқ олиб мени қувласа керак. Сенми мени Санамимни йиғлатадиган деб.
— Йўғаааа, — Шоҳсанам йиғлаб турган жойида куларкан, — дадаси унақамаслар.
— Ҳооо, бирпасда дадаси бўлдими? — Нилуфар қиқирлаб кулди, — лекин сенга жуда ярашаркан. Илоҳим бахтинг бунданда гўзал бўлсин.
— Раҳмат, илоҳим айтганинг келсин.
— Вой, албатта келади. Ахир, буни мен айтяпман, — Нилуфар мақтангандек кўз сузиб қўйдию, кулиб юборди.
— Ҳалиям ўша-ўшасан.
— Тентакми? — Нилуфар ёйилиб кулди, — ҳеч қачон ўзгармасам ҳам керак.
— Ўзгарма, ўзлигингча қол, — Шоҳсанам яна ўйчан бўлиб қолди.
2-фасл
5
— Тегманг, — Дилафруз хиққиллаганча эрини ўзидан итараркан, — қачон бир қарорга келгачгина мени қучоқлашингиз мумкин.
— Хўп, — Сарвар уни янада маҳкам бағрига босаркан, — сен нима десанг шу. Энди бўлса ухлаймиз, — Сарвар уни бағридан ёзғирмасдан жойига ётди.
— Алдамаяпсиз-а? — кўзларини жовдиратганча эрига қаради.
— Йўқ, — Сарвар аёлини кўзларига қараб, ўтган йиллар давомида ўзи билмаган ҳолда унга қанча азоб берганини энди тушунаётганди. У энди бир муддат, ҳеч йўқ шахсий ҳаётини изга солиб олгунча қабристонга бормаслик ҳақида ўйлай бошлаганди ҳам.
🌺🌺🌺
— Ойи мен бориб жиянларимни кўриб келаман, — кун ботишга яқин Зулхумор марҳума опасининг фарзандларини кўришга отланди.
— Майли, — Рухсора опа ҳам ҳеч қандай қаршиликсиз қизига рухсат бераркан, эри Воҳид ака қизини тўхтатди.
— Эртага борасан. Кун кеч бўлганда у уйда ҳеч гап йўқ. Қолаверса, жиянларингни энди ойиси бор.
— Боравер, — Рухсора опа эрига ёв қараш қилиб қўйдида, қизига қараб гапирди, — ўша ўгай невараларимга қандай қараётганини кўриб, билиб кел. Сиз эса, — нигоҳларини эрига олиб ўтганча, — аёлларни гапига аралашмай жим ўтринг. Асли ўзиз туғиб кўрмагансизда, шунга Сурайёгинамга менчалик куймайсиз.
— Мен кеттим, — Зулхумор ойиси ва дадасининг бунақа тортушувларидан аллақачон безиб кетгани боис, тезда чиқиб кетди, — бугун ўша уйда қоламан. Баҳонада поччамни кўнглига бир қўл солиб кўраман. Кичкина бўлса ҳам умид бўлса бўлди. Уёғига поччам меники. Жа бўлмаса, иложини кириб қўйнига кириб чиқсам, — Зулхумор ҳаёлларидан завқланганча қиқирлаб кулиб қўяркан, — нима қилиб бўлса поччамга тегиб олсам бўлди.
Зулхумор шундай ўйлар билан марҳума опасининг келинлик уйига қандай келиб қолганини ҳам сезмади. Опаси бор пайтда доим очиқ турадиган эшик бугун негадир қулф эди.
— Эшикни қулфлаб қўйганидан қанақалигини билиш қийин эмас, — лабини қийшайтириб қўйганча дарвозани тақиллата бошлади.
— Ҳозир, — ичкаридан аёл кишининг мулойим овози эшитилди.
— Эрим келди деб ўйлаб, мулойим овоз бердиларда, юмшоқ супурги.
— Вой ассалому алайкум, — Шоҳсанам эшикни очаркан, Зулхуморни кўриб рости ҳайрон қолди. Ахир, у келганидан буён ҳали кун қорайганида келмагандида, — киринг марҳамат.
— Салом, — тил учида салом берганча ичкарига кираркан, ҳовлига кўз югуртирди, — бугун бу ҳовли супурилмадими дейман? — атайин эшитилар-эшитилмас гапирди. Шоҳсанам унинг гапини эшитган бўлса ҳам, жавоб бермасликка қарор қилди. Чунки эри Дадахон уни олдиндан огоҳлантирган. Бунинг устига ўзи ҳам шу қишлоқни одами, қишлоқдошларини озми-кўпми билади. Айниқса, Зулхуморнинг ойиси Рухсора опани.
— Хола, — марҳума опасининг қизи Севинч Зулхуморни кўриши билан югуриб чиқди, — келдингизми, сизни жуда соғингандим, — Севинч Зулхуморда ўз ойисини кўргандек бўлдими кўзлари ёшланди. Бу эса Зулхумор учун айни муддао бўлди.
2-фасл
3
— Тутруқсиз, — Дилафруз Сарвар чиқиб кетгач қўлига илганини ҳар ёқа ота бошлади, — негаям ўшанда тўйга рози бўлдим? Бу руҳий ҳастага тегиб нима кўрдим? Нуқул ўша ит топмас жойга чопгани чопган, чопгани чопган, — Дилафруз Сарвар билан тўйи куни бирга тушган сурати солинган рамкани ҳам девор билан учраштираркан, — ортиқ бундай яшаб бўлмайди. Бугуноқ ҳаммасини гаплашиб олишим керак. Ё мен, ё ўша қишлоқиси. Мен бундай иккиликда яшай олмайман, — Дилафруз ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб ховри босилдими, бироз ўтириб нафас ростлаб олдию, ўзи расво қилган хонани ўзи тартибга келтира бошлади.
— Ойижон биз келдик, — у эндигина хонани тартибга келтириб ўтирганди ҳамки, эшик очилиб Олмагул ва Олчагуллар югуриб келиб уни қучоқлаб олишди, — биз сизга шашлик олиб келдик, — Олчагул бўйнидан маҳкам қучоқларкан, — жудаям ширин.
— Ўзимни гўзалларим, — Дилафруз қизларини навбати билан ўпиб қўяркан, — энди ухлайдиган вақтингиз бўлди, қани юринглар, — хонага кириб келган Сарварга эътибор ҳам бермасдан қизларини етаклаганча чиқиб кетди. Сарвар унинг бу ҳаракатини аразга йўйиб, жилмайиб қўяверди.
🌺🌺🌺
— Ассалому алейкум ойижоним, — Нилуфар ҳовлига кириши билан ҳовлида куймаланиб юрган ойисини маҳкам қучоқлаб оларкан, — сизни жуда соғиндим.
— Яхши келдингми? — Саломат опа қизининг юзларидан ўпганча, — нега келишингни олдинроқ айтмадинг? Бирор тансиқроқ овқатга уннаб қўярдимку.
— Сюзприз қилай дедимда. Овқатга келсак биргаликда тайёрлаймиз, — Нилуфар уйига қайтганидан жуда ҳам хурсанд эди.
— Ўқийман деб озиб кетганингни қара, — Саломат опа қизига бошдан оёқ разм соларкан, — ўзимни доктор қизимдан айланай.
— Меҳрибоним ўзимни.
— Сен кириб дамингни ола тур, мен ҳовлини тартибга келтириб олай кейин бирор мазали овқат тайёрлаб бераман, — Саломат опанинг ҳар бир гапида, қарашларида меҳр уфуриб турарди.
— Мен ҳам сизга ёрдам бераман. Ҳозир уст-бошимни алиштириб чиқай, — Нилуфар шундай дея югуриб хонасига кириб кетди. У бу ерга дам олгани келмаган. Берилган биргина ҳафталик таътилда ҳам оз бўлсаям ота-онамни оғирини енгил қилай деб келган. Ахир улар унинг ўқиши учун шунча имкон яратиб беришди.
Нилуфар ўқийман, доктор бўламан деганда ҳеч бир қаршиликсиз унга шароит яратиб берди. Қишлоққа wи-фи деган нарсани биринчи бўлиб унинг дадаси ўтқазди. Қизим етарлича билим олсин дея планшет олиб келди. Нилуфар мактаб дарсликларидан ташқари интернет орқали ҳам электрон китоблар олиб ўқиб, тиббиёт соҳасини оз бўлса ҳам ўрганиб улгурганди. Ўқишга ҳам ўз кучи билан кирди. Бу йил битирувчи курс.