ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33748

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝«Уйингиз Фаришталар билан тўла эди.»

Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиб (эр) лари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қур'он тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:
- "Ассалому алайкум" -деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:
- " Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз!" - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-"Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг!" - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:
-"Кошки ўтирсангиз эди" - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:
-"Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?" - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар.
-"Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим.”
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:
-"Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”
Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-"Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳиб (эр) ингиз Али (р.а)ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдир.
Бошқа бир гуруҳи эса қўлингизда соҳибингизни кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлни фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилишлиги, фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан (р.а) ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қур'он эшитиш учун келишган эдилар. Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...”
Хулоса: Бир аёл, ўз ҳаётига ислом нуқтаи назаридан қараса, Ислом динининг бой маданияти ила ҳаётини зийнатлантирса, ўз мустақил ҳаётини Исломий ўлчовлар билан гўзаллаштирса, бу аёлнинг уй-рўзғор юмушлари ҳам катта бир ибодатдир. Аёлларнинг жаннатни қозонишлари соҳиблари орқали янада осонроқ бўлади.
Бу ҳам бўлса, аёлларимиз учун жудаям яхши севинтирувчи хушхабардир.
Ҳадис:
«Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳиби (эри) га итоат қилса, у аёлга:
-"Жаннатнинг ҳоҳлаган
эшигидан киргин" - дейилади».
(Aҳмад ибн Ҳанбал, Саҳиҳут Тарғиб ват Тарҳиб)

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

25


— Зулхумор мен....
— Дадахон, — ташқарида Ойша опанинг овози эшитилди.
— Ҳозир, — Дадахон эшик тарафга қараб овоз бериб қўйдида, — сен йиғлама. Ҳаммасини ўзим тўғирлайман. Ҳеч ҳам шарманда бўлмайсан.
— Ваъда берасми? — Зулхумор хиққиллаганча унинг кўзларига умид билан қаради.
— Ҳа, — Дадахон уст-бошини тўғирларкан,
— Дадахон, — бу пайтда Ойша опанинг чақируви иккинчи марта эшитилди. Бу сафар эшик ортидан, шундоққина ёнидан.
— Мана чиқяпман, — Дадахон Зулхуморга жим ишорасини қилдию, эшик томонга юрди, — нима бўлди? — Дадахон ўзини уйқусирагандек тутганча эснаб қўйди.
— Қуёш тикка келгунча ухлайвер. Нарёқда болаларинг оч ўтиришибди. Бундоқ ота бўлиб уларга озгина эътибор бер. Ер ютгур Зулхумор ҳам эрталабдан қуён бўлган кўринади.
— Хўп ойи, ҳозир қарайман.
— Ўзим ярамайманда, — Ойша опа белини ушлаганча ўгириларкан, — Зулхумор қаерда экан-а? Шу қизни қадам босишлари бирам ёқмаяпти. Бир балони бошламаса бўлди эди, — Ойша опа ўзига-ўзи гапирганча хонасига кириб кетди. Қон босими ошмаганда набиралари учун ўзи бир нималар тайёрлаб берарди, лекин ҳозир нимадир тайёрлаш уёқда турсин, хатто ўрнидан туриш ҳам ёқмаяпти. Турса ўзини бир қоп гўштдек лоҳас ҳис қилмоқда. Буни устига қулоқлари шанғиллаб, боши айланиб, кўнгли айниб жуда ёмон аҳволда. Дадахон хонасига бир қараб қўйдида болаларини олдига кетди. Уларни олиб ошхонага ўтди. У ернинг аҳволини кўриб юзи буришди.
— Шоҳсанам кетиб анча хўрланибмиз, — хўрсиниб қўйганча кечадан бери ювилмай ётган товани олиб ювишга тушиб кетди.

🌺🌺🌺

— Буни уддаладим, — Зулхумор жилмайганча ўрнидан туриб кийинаркан, — энди бир амаллаб тегиб олсам бўлди. Кейин кимсан тиш доктори Дадахон Вафоевни рафиқаси бўлиб юраман. Бунчалар омадли ва ақлли бўлмасам, — қўшиқ хиргойи қилганча ойна олдига келди, — хўш, анави сатангни қандай пардоз анжомлари бор экан, — деганча тортмани тортди, — фууу, — тортмани кўриб юзи буришди, — битта крем, памада. Бўлдими? Эҳ тош асрининг одами, — кремни очиб ҳидларкан, — ҳиди бунча сассиқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

23


— Воооов бунча чиройли, — Дилафруз Саиданинг қўлидаги тилла узукка ҳавас билан термулганча, — эринг совға қилдими?
— Йўғеэе, — Саида бепарво қўл силтаганча, — эримни топгани рўзғорга зўрға етадию, бунақа нарсалар олишга йўл бўлсин? — эринмасдан ҳар бир тилласига кўзлари қувнаб қараб қўяркан, — бу совға.
— Совға? — Дилафруз чинакамига ҳайрон бўлди, — бунақа совғаларни бериш учун одам қанчалик хотамтой бўлиши керак?
— Камида Зуфар акамдек, — Саида кўзлари ўйнаганча, — улар жуда қўли очиқ одам.
— Нима сен эринга хиёнат қилиб юрибсанми? — Дилафруз тушунмасдан сўраркан, — ахир бу катта гуноҳ.
— Дили қўйсангчи, — Саида юзини буриштирганча қўл силтаркан, — мен ҳеч қанақа гуноҳ қилаётганим йўқ. Зуфар акам менга ҳеч қачон бошқача кўз билан қарамаган. Мени ўз синглисидек кўрадилар. Булар эса акалик совғалари. Эеэ қўй, сен бунақа нарсаларни қаердан ҳам тушунардик. Кел, яхшиси бошқа мавзуда гаплашайлик?
— Хўп, — Дилафруз барибир унинг бегона эркак билан бундай муносабатини ич-ичидан қораларди.

🌺🌺🌺

Орадан бир ой ўтди.

— Ўғлим бу нима юриш? — набираларини соғиниб келган Ойша опа маст аҳволда кириб келган Дадахонни урушиб берди, — шу ярашадиган ишми?
— Ойиееэеэ, — Дадахон тиржайганча, — менга ҳамма нарса ярашади. Ахир, мен қишлоқдаги ягона тиш докториман. Мен жуда керакли одам. Шундай экан, — чайқалганча хонаси томонга юраркан, — мен ухламоқчиман.
— Майли ухлаб ол. Сен билан кейин гаплашамиз. Ўзи охирги пайтлар юришларинг жуда ўзгарган. Ўзинга ўхшамай қоляпсан.
— Хўп, — Дадахон чайқалганча хонасига кириб кетар экан, ҳар икки кунни бири бу уйга чопиб келадиган Зулхумор унга қараб синфдоши Жамолнинг гапини эслади:

«Бўлди ҳа деб рўл ўйнаб кўз ёш тўкаверма. Бир иложини қиламиз. Ана поччанг ичкилик билан дўстлаша бошлабди. Шундай кунларнинг бирида пайтдан фойдаланиб, қучоғига кирсанг олам гулистон».

— Жамол ҳақ, — Зулхумор қатъий қарорга келгандек жиддий тортаркан, — ё бугун, ё ҳеч қачон.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

21


— Шу Тошкент қурғуринга эрталаб кетсанг бўлмасмиди? — тун кирай деб қолганида қизини узатаётган Саломат бироз норози бўлгандек гапирди.
— Ойи эртага тушгача етиб боришим керам бўлиб қолмаганида бемалол кундуз куни кетардим. Ўқишимни ўзингиз биласизку. Яна уёқ-буёғи икки ой, кейин бутунлай қайтиб келаман, — Нилуфар жилмайганча ойиси ва дадаси билан хайрлашиб, дадаси топиб келган таксига ўтирди. Таксичиям таниш одам бўлгани учун ота-она қизини бемалол шаҳарга кузатиб қўйишяпти.
Нилуфар ўтиргач машина жойида силжиди. Таксис ухлаб қолмаслик учун радио қулоғини буради. Ундан таралаётган сокин куй Нилуфарга ҳам маъқул келди чоғи индамади. Машина қишлоқ ўртасидан ўтган катта йўл бўйлаб кетар экан,
— Мана бу Мадиёрнинг қизи эмасми? — ҳайдовчи машинани секинлатаркан, Нилуфар ҳам у айтган томонга қараб бир аҳволда кетаётган Шоҳсанамни кўриши билан,
— Ҳа амаки ўша, машинани тўхтатинг илтимос, — Нилуфар машина тўхташи билан машинадан югуриб тушдида, дугонасининг олдига келди, — Санам бу ерда нима қилаяпсан?
— Нилуууу, — Шоҳсанам кўзида ёш, юзида синиққина табассум билан дугонасини қучоқлаб олди, — Нилу мени бахтли бўлишга ҳаққим йўқми? — елкалари силкиниб йиғлай бошлади.
— Нима бўлди? — Нилуфар уни ўзига қаратди, — нега бу аҳволда бу ердасан? Яна ярим кечаси?
— Қайнонам мени ўғирликда айблади. Эрим ҳам ойисига ишонди. Фарзандларимни тақдирини ўғри аёлга ишона олмайман, кет деди, — Шоҳсанам титраб, зўрға гапирарди.
— Йиғлама, — Нилуфар уни қандай юпатишни ҳам билмай қолди, — мен билан юрчи, — уни ҳам машинага чиқараркан,
— У ҳам биз билан кетадими? — ҳайдовчи бироз ҳайрон бўлганча сўради.
— Ҳа, — Нилуфар Шоҳсанамнинг бошини елкасига қўяркан, — унинг унсиз йиғлаётганидан эзилиб кетарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

40 ёшдан ўтган аёллар истеъмол қилиши керак бўлган 4 бад.

Видеони албатта кўринг ва яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⚡️ЖИГАРЛАРИМ

⚡️Нонин ярмин, менга бериб
ўтганларим,
Соғиниб, хўп интиқ бўлиб,
кутганларим,
Ташвишимга, елкасини,
тутганларим
Ака-ука, опа-сингил, жигарларим.

⚡️Аллоҳ сиздек жигарларни,
берган шукур,
Опам-дардкаш, акам- қалқон,
укам- ғурур,
Меҳрингиздан бошим кўкда,
юргум мағрур
Ака-ука, опа- сингил, жигарларим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

Бир донишманддан:
-Сен нима учун ҳеч кимни камситмайсан?- деб сўрашганда, у:
- Сабаби мен ўзим бошқаларни камситгудай ҳар тарафлама мукаммал эмасман-да!-деб жавоб берган экан...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

20




— Шоҳсанам ойим нима деяпти? — Дадахон ҳали ҳам ҳеч нарсани тушунамётганди.
— Билмайман, — Шоҳсанам бўлса йиғлашдан нарига ўтмасди, — мен умуман ҳеч нарсага тегмадим. Дадахон ака илтимос ойижонга тушун...
— Нимани тушунтирсин? — Ойша опа жаҳл қилганча тугунчадагиларни Шоҳсанам томонга отаркан, — шуни ўғирламасдан тўғриликча сўрасангиз ҳам берардим. Ўзи шу тиллаларни сизга бериш учун келгандим бу уйга. Набираларимга ўз фарзандингиздек қараётганингиздан хурсанд ҳам эдим. Кетаётиб ҳамма тиллани сизга бермоқчи эдим. Афсус, минг афсус, — бош чайқаганча ўрнидан тураркан, — тонг отишини буни отасиникига олиб бориб ташла. Набираларимни ўғри аёл тарбиялашини хохламайман, — дедию чиқиб кетди.
— Дадахон ака мен....
— Жим Шоҳсанам, жим, — Дадахон тушуниксиз нигоҳ билан унга қараб, — ойим ҳақ. Мен фарзандларим келажагига бефарқ бўла олмайман, — дедию чиқиб кетди. Тамом, Шоҳсанам учун шу ерда ҳаммаси тугади. У ҳеч йўқ эри ишонишини истаганди. Лекин у ҳам ишонмади, ишонишни истамади. Хона ўртасида бир муддат муаллақ туриб қолгандек бўлди. Кейин нимадир бўлдию шахдам қадамлар билан аввал хонадан, кейин уйдан, сўнгда дарвозадан чиқиб кетди. Қишлоқнинг қоронғу кўчаларида кетиб бораркан, айни пайтда қаерга кетаётганини ўзи ҳам билмасди. Ягона билгани унга ишонмайдиган инсонлар билан ортиқ яшай олмаслиги. Яшашни истаган тақдирида ҳам улар яшаттирмаслиги.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
18

— Мен болаларни ухлатай, — Шоҳсанам ишларини қилиб бўлиб, болаларни баҳонасида ичкарига кириб кетаётганди,
— Болаларни Зулхумор ухлатади, сиз буёққа келинг, — ҳовлида айланиб юрган Ойша опа шундай деганча хонаси томонга юраркан, — эрингизни ҳам чақиринг.
— Хўп бўлади, — Шоҳсанам тушундики, қайнонаси унга вақт бергандек жим ўтирган. Лекин бу нимани ҳам ҳал қиларди? Шоҳсанам у тугунчани кўрмаган ҳам, олмаган ҳам.
— Нима гап ойи? — эндигина ухлагани ётган Дадахон уйқусираганча кириб келаркан сўради.
— Мана бу ерга ўтирчи, — Ойша опа ёнидан жой кўрсатаркан, — қизим сиз ҳам ўтиринг, — Шоҳсанамга маʼноли қаради.
— Хўп, — Шоҳсанам омонатгина чўкди.
— Ўғлим, — Ойша опа вазминлик билан гап бошлади, — биласан анчадан бери ўлимлигимга деб пул йиғаман.
— Ойи яна шу гапни? — Дадахон қошларини хиёл чимирди.
— Гапимни бўлмай эшит, — Ойша опа бир ўғлига, бир келинига қараганча, — ўша пулларни бир тугунчада сақлардим. Ёнида раҳматли бувингдан қолган тилла тақинчоқлар ҳам бор. Ўша тугунчани доим ёнимда олиб юраман. Бу ерга келаётганимда ҳам ёнимда олиб келдим ва мана бу тортмага солиб қўйгандим. Лекин ўша тугунча, — Ойша опа келинига маʼноли нигоҳ ташлаганча, — кечадан бери йўқ.
— Яхшилаб қараб кўрмадизми? У-бу жойга олиб қўйиб, балки эслолмаётгандирсиз.
— Аниқ шу ерда турганди. Бу хонага мендан бошқа яна келин ҳам кириб чиқади.
— Ойижон мен....
— Ойи Шоҳсанам бундай иш қилмайди. Унга етарлича тилла олиб берганман. Пул керак бўлса....
— Мен ҳали хотининг олди деётганим йўқку. Нега дарров қўрқоқ олдин мушт кўтарар қилаяпсизлар? — Ойша опанинг қошлари чимирилди.
— Ойи мен унақа де....
— Мен шунчаки келинни жавонини биргаликда текширайлик демоқчиман. Бу ҳам энди бир кўнгил хотиржамлиги учунда, — Ойша опа гапираркан, Зулхуморнинг гапларини эслади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
16

— Хўп, — Шоҳсанам қайнонасининг хонасидан чиқаркан, ҳали ҳам вазиятни тўлиқ англай олмаётганди, — мен у ерга кирганим билан тортмага тегиш уёқда турсин, яқин ҳам бормагандим. Лекин қандай қилиб? Болалар олдимикин ёки? Улардан сўрасаммикин? Йўқ, буни ҳам нотўғри тушунишадида, дарров ваҳима қилиб юборишади. Яхшиси эртага ойижон қўшниникига чиққанида хоналарини яхшилаб қарайман. Балки уёқ-буёққа тушгандир, — Шоҳсанам шундай ўй-ҳаёллар билан ошхонага ўтиб ишларини давом қилдира бошлади.

🌺🌺🌺

— Мана бўлди, — Зулхумор тугундаги пулнинг бир қисмини олиб бекитиб қўяркан, — эртага буни анави алвастини нарсалари орасига ташлаб қўя олсам, марра меники, — Зулхумор катта ишни қойиллатгандек иршайди.
Тонг отиши билан қиладиган иши Шоҳсанам ва Ойша опани пойлаш бўлди. Ойша опа тушликка яқин қўшниникига чиқиб кетиши билан Шоҳсанам тугунни излаш учун қайнонасининг хонасига кириб кетаётганини кўрган Зулхумор ҳам тезда унинг хонасига йўл олди. Ойша опанинг хонасидан олган тугунчасини Шоҳсанамнинг кийимларининг энг тагига яшириб чиқдию,
— Келинойи мен болаларни кўчада айлантириб келаман, — деганча кириб ичкарида ўйнаб ўтирган Севинч ва Бахтиёрни олиб чиқиб кетди. Шоҳсанам уни эшитдими йўқми бунга аҳамият ҳам бермади.
Шоҳсанам эса ичкарида ҳамма жойни қараб ҳам тугунчани топа олмасдан, тарвузи қўлтиғидан тушганча сўппайиб чиқиб келди.
— Энди нима қилдим? — йиғлагудек бўлиб эшик олдига ўтириб қоларкан, — ойижон бугун Дадахон акамга айтсалар уларнинг мендан жаҳли чиқади. У ҳам майли менга бўлган ишончи ва ҳурмати йўқолади. Ахир, ўзлари никоҳимизнинг илк кунидаёқ айтгандилар. Ишончим ва ҳурматимни йўқотган инсоннинг ҳаётимда зарра аҳамияти ҳам, ўрни ҳам йўқ деб. Аллоҳим, ўзинг тўғри йўл кўрсат. Энди нима қиламан? Ҳақиқий бахтимни топдим деганда, уни йўқотишни истамайман. Эрим ва болаларим меҳрини энди қозонаяпман деганда, наҳотки ҳаммасидан айрилсам? Бошимда шу кунлар ҳам бормиди? — Шоҳсанам тақдиридан нолиб, энди нима қилиш ҳақида ўйлаб сиқилиб ўтираркан, буёқда Зулхумор ҳа демай бошланадиган янги ҳаёти ҳақида ширин ҳаёллар суриб юрарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
14


— Мен келдим бўлажак уйим, — Зулхумор очиқ дарвозадан кириши билан ўпкасини тўлдириб нафас оларкан, — ҳа демай сени беканг мен бўламан. Ўша кунларга ҳам ос қолди, — хурсанд бўлганча уй тарафга қараб юраркан, — Севинч, Бахтиёр, — жиянларини чақирди.
— Холам келдилар, — унинг овозини эшитиши билан олдин Севинч, кейин Бахтиёр югуриб чиқди.
— Ўзимни асалларим, — Зулхумор ёнига югуриб чиққан жиянлари тенги ўтириб, бирин-кетин юзларидан ўпаркан, — ширинларим, шакарларим мени.
— Сизни соғиндим, — Бахтиёр Зулхуморнинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оларкан, — бугун мен билан ухланг.
— Мен ҳам сизларни соғиндим, — Бахтиёрнинг лўппи юзларидан қайта-қайта ўпаркан, — хўпда, жоним ўзимни, — уни кўтариб олганча, — мен бугун сизлар билан қоламан. Ачомлашиб ухлаймиз-а? — Зулхумор жиянлари билан биргаликда уйга кираркан, ошхонадан чиқиб келаётган Шоҳсанамга тил учида салом берганча ўтиб кетди.
— Яна нимани бошлади экан-а? — Шоҳсанам болалар хонасига кириб кетаётган Зулхуморнинг ортидан қараб қоларкан, — ишқилиб, Нилуфар адашган бўлсинда, — ўзига-ўзи гапириб, ҳовлига чиқиб кетди.

🌺🌺🌺

Наргизанинг келишини кутишга сабри етмаган Фурқат охири бориб ўзи олиб келишга қарор қилди.
— Бугун бориб олиб келаман ва чақимчилик қилгани учун яхшигина жазолайман, — боргунча бугунги тун учун режалар тузиб борган Фурқатжон, тарвузи қўлтиғидан тушганча қайтиб келди, — мен буни шундай қолдирмайман, — бир жойда ўтира олмасдан ҳа деб хонасини айланаркан, — шу қилгани учун ҳам, уйга келмаса ҳам, кўрган жойимда таппа босаман. Ахир, эскилардан қолган гап бор: — «Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич».
Шундан кейин Фурқат ҳар куни Наргизанинг кўчага чиқишини, чиққанда ҳам ёлғиз чиқишини пойларди. Аксига олиб, Наргиза ҳеч ҳам ёлғиз юрмасди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Glavni uchun videolar va storieslar hammasi shu yerda😍👇🏻

ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞

10 minutdan keyin öçiraman, keyin bunaqa zör kanal aniq topomisila ❤️😅🤪👆🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

24



Дадахон чайқалганча хонасига кириб келиб, ўзини ётоққа ташлади ва шу ётганича ухлаб қолди. Зулхумор болалар ухлаганига амин бўлгач секин унинг хонаси томонга юрди. Уй ичи қоронғу, у эса ўғри мушукдек тўрт томонни тинглаганча кетарди. Хона эшигини ғийқиллатиб очиб, ичкарига кираркан Дадахоннинг бир текис нафас олиб ухлаётгани эшитилди.
— Дарров ухлаб қолибдими? — эшикни ичкаридан ёпаркан, — ҳа майли, бир амаллаб уйғотиб оларман, — ётоқ ёнига келиб секин устидагиларни еча бошлади. Уст кийимларини ечиб, фақат ич кийимда қолгач, ётоққа чиқди. Бир амаллаб Дадахоннинг қучоғига кириб олдида, чуқур нафас олиб кўзини юмиб олганча унинг юзини силашни бошлади.
— Санам тек ёт, — Дадахон кўзларини очмасдан унинг қўлини юзидан нари итариб, ўзини яқинроқ тортди, лекин кўзини очмади.
— Уйғонинг, — пичирлади Зулхумор. Аммо, Дадахондан садо чиқмади, — оббо, — Зулхумор унинг қўлларини ўзидан итараркан, унинг кўйлагига қўлларини узатди.

🌺🌺🌺


— Йиғлама, — Дадахон ётоқда тиззаларини қучиб йиғлаётган Зулхуморни овутиш учун қўл узатдию, қўллари унга етмай ҳавода муаллақ қолди. — Зулхумор мен....
— Мен энди нима қиламан? — Зулхумор Дадахонга бир қарадию яна кўзларини олиб қочди, — ким деган одам бўлдим? Мени айбим нима эди? Қаерда хато қилдим? Биргина айбим шу жиянларим онаси йўқлигини ҳис қилмасин дея кунда кун ора икки уйни орасида сарсон бўлганимми?
— Зулхумор бўлди, ҳаммасини тўғирлайман. Фақат йиғлама. Мен...
— Қуда холам билса ким деган одам бўлдим? — Зулхумор баттар увиллай бошлади.
— Зулхумор йиғлама, ҳаммасини ўзим ҳал қиламан, — Дадахон икки ўт орасида қолгандек эди. На бу хонадан чиқиб кетишни биларди, на ўтириб Зулхуморни юпатишни.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

22


Эртаси куни уйғониб хонасига кирган Дадахон Шоҳсанам у ерда йўқлигини кўриб, ота уйига қайтди деб ўйлади ва у ҳақида суриштирмади. Буёқда Зулхумор унинг кетганидан хурсанд. Яна Ойша опа болаларни қаровсиз қолдирмаслигини илтимос қилгани унга мойдек ёқиб тушди.
Орадан бир ҳафта ўтиб, ҳайдовчининг Шоҳсанамни шаҳарга олиб кетгани қишлоқда болалаб, Шоҳсанам шаҳарга қочиб кетибди деган гапга айланиб кетди. Бу эса қулай пайтини топиб у билан гаплашиб олиш ҳақида ўйлаб юрган Дадахоннинг нафсониятига тегдими, энди қайтиб келса ҳам кечирмайман деган қарорга келди.

🌺🌺🌺

— Салом бердик Хуморхон, — Зулхумор жиянлари билан дўкондан қайтаётганида синфдоши Жамол йўлини тўсди, — бу дейман поччангизникида яшаётган экансиз, — киноя оҳангида гапираркан, — поччанга Собир миробни ўғлидан қолган хотинчаси ёқмай, кетига тепиб ҳайдаб, мазани сиз билан қилиб юрибдими?
— Оғзингни ёпда йўлимдан қоч, — Зулхумор уни туртиб ўтиб кетаётганди,
— Ҳа ҳақиқат нозиккина кўнгилчангизга тегиб кеттими? — Жамол унинг ёнига келиб секин пичирлади, — хўш, катталарники қалай экан? — бу гапни эшитган Зулхумор жаҳлдан қулоғигача қизариб кетди.
— Сен ит, — ортига ўгирилиб Жамолга тарсаки туширмоқчи эди, Жамол унинг билагидан ушлаб, ўзига тортмоқчи бўлдию, лекин болалар бўлгани боис ўзини тутди.
— Поччангиз ҳайдаса, ёкида эплай олмай қолса камина қулингиз ҳамиша хизматингизда Хуморхон, — унинг билагини қўйиб юбориб, ярим эгилиб бош силкидида мазах қилгандек кулганча ундан узоқлашди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оддийгина кўк чойни кўз учун фойдаси борлигини билармидингиз.

Видеони албатта яқинларингизга хам улашиб қўйинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сизда гормонал ўзгариш борми.

Ушбу видеони дугоналарингизга хам улашиб қўйинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_савол?

Расмга қараб пайғамбарларни аниқлай оласизми⁉️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дунёдаги энг қиммат нарсанинг нархи қанча?
Дунёдаги енг қиммат нарса нима экани ва у хақда эшитганмисиз?
Олтин эмас!
Олмос эмас!
Бриллиант хам эмас!!!

Олтин олмослар унинг олдида текиндек бу нарса-........

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

19


— Қуда хола мени нотўғри тушунмасангиз бир гап айтмоқчиман, — Зулхумор болалар билан кўчага чиққанидан фойдаланиб уйга келаётган Ойша опанинг йўлидан чиқиб секин гап бошлади, — кеча келинизга айтаётганларизни эшитиб, бу ҳақида айтсамми йўқми деб роса иккиландим тўғриси. Ўтган куни келиниз хонайизни тозалагани кириб кетганди. Кираётганида қўли бўш эди. Чиқаётганида эса қўлида нимадир бор эди. Адашмасам, шойидан бўлган матога ўралган эди.
— Аниқми? — Ойша опанинг кўзлари катталашаркан, — адашмаяпсизми ишқилиб?
— Йўға нега адашаман? Адашдимми деб қайта-қайта қарадим. Келиниз ўша нарсани хонасига олиб кириб кетди. Ичкарига кираётиб атрофга аланглаб қараб қўйди.
— Раҳмат қизим, — Ойша опа у билан хайрлашиб уйга кетди.
Ҳозир шуларни ўйларкан, Шоҳсанамни бўғиб қўйгиси келди. Ахир, унинг ичидаги оз-мунча нарсами? Уч йиллик пенсияси, яна қайнонаси раҳматликдан қолган тиллалар.
— Ойи балки...
— Мен келинни жавонини кўрмоқчиман. Олмаган бўлса нимадан қўрқади? Тўғрими келин?
— Тўғри, — Шоҳсанам бироз енгил тортгандек бўлди. Ҳозир қайнонаси бориб жавонини қарайди. У ердан барибир ҳеч нарса чиқмайди. Кейин эса қайнонасининг гумонларидан қутулади.
— Унда юринглар, — Ойша опа уларни ортидан эргаштирганча ўғлининг ётоқхонасига кирди, — мана шу ерни қарайман, —деганча қидиришни кичик тортмалардан бошлади. У ердан ҳеч нима топа олмагач, хафсаласи пир бўлганча кийим турадиган шкафга ўтди, — манаааа! — шкафни титар экан, Ойша опанинг бақиргани эшитилди, — топдим. Мана шу ерда экан, — тугунчани кийимлар орасидан оларкан, — мен нима дегандим?
— Ойижон мен....
— Жим бўлинг, — Ойша опа тугунчани ерга қўйиб ичидагиларни кўздан кечира бошлади, — вой доооод! — тиззасига шараплатиб урди, — бу келин тоза ўғри эканку.
— Ойииии, — Дадахон ҳеч нарсага тушунмасдан, — нималар деяпсиз?
— Тугунчани олгани етмагандек, ичидаги пулларимни ҳам ишлатибди, ўғри! — Ойша опа Шоҳсанамга еб қўйгудек қаради.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
17


Ойша хола ниманидир унутиб қўйгандек шошиб уйга кириб келаркан,
— Келин, ҳой келин, — уйга кириши билан Шоҳсанамни чақирди.
— Лаббай ойижон, — Шоҳсанам югуриб чиқди.
— Эрингиз келдими?
— Йўқ, энди келиб қолсалар керак, — Шоҳсанам қайнонасининг юзига бир қараб қўйдида кўзларини олиб қочди.
— Ҳа тушунарли, — Ойша опа хонасига йўл оларкан, — ўйлайманки, кечаги гап ўғлимга етиб бормасидан ҳал бўлади деган умиддаман, — деганча кириб кетди. Шоҳсанам оёқ-қўлидан жони қочиб ўтириб қолди. Нима қилсин? Қарамаган жойи қолмади.
Сезгандек, Дадахон ҳам бугун эрта қайтди.
— Мен келдим, — кириши билан овоз бераркан, унинг овозини эшитиб фарзандлари югуриб чиқди.
— Дадажон....
— Шакарларим ўзимни, — Дадахон чарчаб келганига қарамай уларни навбати билан эркалатди.
— Яхши келдизми? — Шоҳсанам чиқиб эрини кутиб оларкан, буни ичкари уй деразасидан кузатиб турган Зулхумор асабийлашиб кетарди.
— Яхши, ўзлариз яхши ўтирибсизларми? Ойим қаерда?
— Хоналарида, дам оляпдилар.
— Яхши, мен олдиларига кириб чиқай, — болаларини етаклаганча Ойша опанинг хонаси томонга кетар экан, Шоҳсанам қулт этиб ютиниб қўйди.
— Тамом, — ўйлади у. Эри ичкарига киргандан қайнонаси айтади. Кейин улар икковлашиб Шоҳсанамни сиқувга олишади. Шоҳсанам бўлса ҳеч нимани топиб бера олмай ўғирликда айбланиб, бу уйдан ҳайдалади. Кейин нима бўлади, буни ҳеч ким билмайди. Ота уйига қайтгани билан сиғмайди. Шоҳсанам шуларни ўйлаб тураркан, ҳаёлини эрининг овози бўлди.
— Шоҳсанам.
— Ла...Лаббай, — кўзлари жовдиради.
— Ойимни хонасига дастурхон ёз. Ўтириб ойим билан чой ичайлик.
— Хўп бўлади, — Шоҳсанам тезда дастурхон ёзди, чой олиб кирди. Ҳар кирганда, чиққанда икки кўзи қайнонасида. Қайнонаси ҳам жим, ҳеч бузмайди. Шоҳсанам бу жимликдан қўрқа бошлади. Бу жимлик, тўфон олдидан бўладиган сукунатдек эди. Шоҳсанам ҳамма нарсани тахт қилиб чиқиб кетаётганди,
— Қизим, — Ойша опа ўзгача мулойимлик билан, овқатингиз тайёр бўлган бўлса униям шу ерга олиб келаверинг. Зулхуморни ҳам чақиринг, ўзингиз ҳам келинг. Ҳаммамиз шу ерда ўтирамиз.
— Хўп бўлади, — Шоҳсанамнинг юраги қайнонаси қизим деган пайтда товонига тушиб бўлган эди. Кечки овқатни қандай сузганини ҳам, уни қандай ичкарига олиб кириб, қандай еганини ҳам билмади. Икки кўзи қайнонасининг оғзида. Аксига олиб, қайнонаси ҳам жим. Етмаганига анчайин хотиржам.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
15

— Келдик, — Эргаш такси ҳаққини бериб тушаркан, — сен болаларни олиб тушавер, сумкаларини ўзим оламан.
— Хўп, — Гулбаҳор тушиши билан димоғига қишлоқнинг тоза ва мусаффо ҳавоси урилиб, танаси узра илиқлик югургандек бўлди.
— Ойи бувамга келдикми? — Бобур тушиши билан таниш дарвога кўзи тушиши билан юзи ёришиб кетди.
— Ҳа ўғлим буванга келдик, — Гулбаҳор энди йиғлай деб турган қизининг оғзига сўрғичини соларкан, жавоб берди.
— Урраааа! — Бобур югуриб ичкарига кириб кетди, — буважон, бобожон, — хурсандлигидан дарвозадан кирмасидан бақира бошлади, — биз келдик. Биз шаҳардан келдик.
— Ўзимни полвоним, — набирасининг овозини эшитган Эшмат ака ўтирган жойидан қандай туриб кетганини ҳам билмай қолди, — той болам келибдида? — супадан тезда тушиб, набирасига пешвоз чиқиб, уни кўтариб олиб айлантирди.
— Биз келдик. Анора ҳам келди, — Бобур қиқирлаб куларкан, — бува соқолиз чақяпти, — қиқирлаб кулишда давом қиларкан, — биз бугун қоламиз экан.

🌺🌺🌺

Гулбаҳор қишлоққа келиб келинлик хизматларига шўнғиб кетди. Кечга қайнонаси билан ўчоқда ош қилишди.
— Келганларингиз жуда яхши бўлдида, — қайнонаси Гулсара опа хурсанд бўлганча, — сизларни кўриб бобожонгиз ҳам анча ўзига келиб қолдилар.
— Аллоҳ умрларини зиёда қилсин, — Гулбаҳор ҳам бобожон анчайин тетиклашганидан хурсанд эди.
Кечки овқатдан кейин оиланинг кичиги Эркинжон қўлида бир идиш олча билан кириб келиб қолди. Гулбаҳор уларни ювиб олиб келиш учун қўлларидан олиб ошхонага кириб идишга солар экан, бехос ўша олти йил олдинги олча теримини эслади.
— Эҳ гулим, гулим, — йиғи аралаш пичирлади.

🌺🌺🌺

— Шоҳсанам, — мана икки кундирки катта ўғлиникида яшаётган Ойша опа кечки овқатдан кейин хонасига кириб кетганига ўн дақиқача ҳам бўлмасдан келинини чақирди.
— Лаббай ойижон, — Шоҳсанам тезда унинг ёнига келди.
— Бу ердаги тугунча қани? — ярим очиқ турган тортмани кўрсатаркан, — унинг ичида тиллаларим ва ўлимлигимга деб йиғиб юрган пулларим бор эди.
— Билмасам, мен кўрмадим, — Шоҳсанам ҳайрон бўлди, — мен бу ерга....
— Бугун бу ерга сиздан бошқа ҳеч ким кирмади шекилли? — қайнонаси унинг гапини бўлганча сўради.
— Рости мен билмайман.
— Бу гапингиз ўтмайди келинпошша. Олган бўлсангиз секин жойига қўйсангиз тушунаман ва кечираман. Акс ҳолда, ўғлимга айтишимга тўғри келади. Сизга 24 соат муҳлат. Энди эса кетишингиз мумкин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

✨✨✨Хулоса✨✨✨

💠 Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

💠 «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара: 216 #оят)

💠 «У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуаро: 50 #оят).

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳеч қачон ҳаётингиздан нолиманг...

Кўз ёшингизни тия олмайсиз..

Читать полностью…
Subscribe to a channel