ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

59


Муҳсин ваъда берганидек, бугунги кунини оиласига бағишлади. Шаҳарга тушиб, фарзандларини ва аёлини хурсанд қиладиган нима бўлса ҳаммаси қилди. Кичкинтойларни олиб паркка, ҳайвонот боғига боришди.
— Дада, — опалари ойиси билан атрокционда учаётганини томоша қилиб зериккан Нурмуҳаммад атрофга қараб сал нарида турган машиначаларни кўриб кўзлари порлаб кетганча ширин тили билан дадасига гапира бошлади, — анони қаранг машина, — дадасини тезроқ ўзига қаратиш учун елкасига уриб гапирарди.
— Қаерда экан? — Муҳсин ўғли кўрсатган тарафга қараб замонавий машиналарнинг кичрайтирилган нусхаларини кўриб кулиб қўяркан, — замонамиздан айланай. Қани юрингчи ота ўғил. Бир мазза қилгин, даданга насиб қилмагани сенга ўн баробар бўлиб насиб қилсин, — деганча келиб машиначаларга қараб турган йигитлар билан гаплашди. Нархини келишиб, Нурмуҳаммад ўзи истаган машинага ўтқазиб паркни айлантириб келадиган бўлишди. Машинача ғизиллаб овоз чиқариб юргани сари Нурмуҳаммад хурсанд бўлиб кулар, ҳар-ҳар машина пулитини бошқариб кетаётган йигит кўрсатган қизил тугмани босиб сигнал бериб қўярди.
Ўғлининг кўзларида порлаётган бахт, сал нарида қизлари ва аёлининг юзларидаги қувончни кўриб Муҳсиннинг икки йиллик чарчоқли ҳаёти унут бўлганди.
— Мана нима учун ишладим, — жилмайганча пичирларкан, — мана шу бахт учун, қувонч ва такрорланмас лаҳзалар учун.
— Дадажон, — атрокцион тўхташи билан қизи Меҳринисо югуриб келиб ўзи тенги ўтирган дадасининг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оларкан, — ширин пахта олиб берасизми?
— Албатта маликам, — Муҳсин қизининг қўнғироқ сочларини силаб қўяркан, — нима егинг келса ҳаммасини олиб бераман.
— Урраааа, дадам ширин пахта олиб бераркан, — Меҳринисо югуриб бориб сал нарида келаётган ойиси ва опасига суюнчилаб қайтиб келиб Муҳсинни қайта қучоқлаб олди, — сизни яхши кўраман дадажон.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

57


— Айййй, — Фурқат ойиси ҳар ёд босганида бир учиб тушарди, — ачиштиряпсиз, — ойисини жеркиб беришни ҳам унутмасди.
— Молга ўхшаб ўкирмасдан, бир паст жим ёт — Ҳалима опа ҳам зарда қилганча ёдли пахтани қаттиқ-қаттиқ босиб оларди.
— Буни шундай қолдирмайман. Ҳаммаси учун Наргиз жавоб беради. Шундай қиламанки, синглисининг бўлакларини қишлоқ йўлларидан йиғлаб теришади. Мана кўрасиз ойи, мен албатта аламимни оламан, — Фурқат ўзича энди қандай бўлмасин Наргизани аввалгиданда қийнаш усуллари ҳақида ўйларди.

🌺🌺🌺

— Бўлдингми? — Шоҳсанам ишини якунлай деганда хона эгасининг овози эшитилди.
— Ҳа, бемалол кўздан кечиришингиз мумкин.
— Менга маъқул, — у ўрнидан туриб хонага кўз югуртираркан, — исмингни билсам бўладими?
— Буни кераги...
— Мен савол бердим, — Шоҳсанамнинг гапини бўлди.
— Шоҳсанам, — тишини-тишига қўйганча жавоб берди.
— Кетишинг мумкин.
— Раҳмат, — Шоҳсанам бу одам исмини нега сўраганини тушунмаса ҳам, ўтган ўн дақиқа ичида бўғиб юборай деган бу хонадан чиқиб кетишга жуда шошди, — хайрият, — йўлакка чиқиб енгил нафас оларкан, — одам дегани ҳам шу даражада совуқ бўладими? Нигоҳи, овози совуқлиги етмагандек, таратаётган энергияси ҳам совуқ. Худо юзини терс қилсину, қайтиб кўрмай. Бошқа бу хонага қадамимни босмаганим бўлсин. Гап эшитса ҳам, бошқа бўлса ҳам ўзи тозаласан, — Шоҳсанам гапириб-гапириб, нарсаларини олганча ходимлар учун қўйилган лифт томонга юрди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sog’lom turmush tarzini hayot tarziga aylantirish va sog’lom vazn yo’qotish uchun direktga marafon so’zini yozing va tez kunlarda o’tkaziladigan marafon uchun joyingizni band qiling!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚУРЪОН ЭШИТИШ
#тиловат_эшитиш

❓1-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Телефон орқали Қуръони каримни тинглаш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом.

Қуръони каримни телефон ёки шунга ўхшаш бирор восита орқали тинглаш жоиз амал бўлиб, савобли амал саналади. Фақат унинг ўзига яраша одобларига риоя қилиниши шарт.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-ояти).

Мазкур ояти каримага кўра Уламолар Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб эканига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун бирор иш билан машғул бўлиб, Қуръон эшитиш жоиз эмас. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Vijdon azobi (hikoya)

Умуман ўзгармабди. Ўтган саккиз йил уни янада кўркамлаштириб, қарашларига- да аввалгидан теранроқ тус берибди». Ситора Анварни узоқдан бир кўрибоқ таниди. Танимаслиги мумкин ҳам эмасди: айни 9- синфни битирадиган йили унинг эс-ҳушини ўғирлаган, юрагига муҳаббат аталмиш аланганинг илк чўғларини ташлаган ёш ўқитувчи йигит бугун яна қаршисидан чиқиб турибди ахир... – Ассалому алайкум, Анвар ака. Яхшимисиз? – Ваалайкум ассалом. Узр, синглим, сизни танимадим... Агар ҳозир саккиз йил аввалги давр бўлганида, эҳтимол, кўз ёшларини яшириш учун лабларини қаттиқ тишлаб, зўрға ўзини қўлга олган бўлармиди... У пайтлар содда ва беғубор қизалоқ эди-да... Анвар ўқувчиларнинг беадоқ саволларига жавоб бераркан, кутилмаганда охирги партада бир ўзи ўтирган қизга кўзи тушиб, айтажак сўзларини йўқотиб қўйди, ўзига кишибилмас оро бериб келган қизалоқ хаёл суриш асносида устозига тикилиб қолганини идрок этолмас, хазондек тўзғиган ўйларини тартибга солишга ожиз эди. – Азимова, тўғри ўтириб ол! – Мен Ситораман, Анвар ака... Ситора унга кимлигини тушунтиришга уриниб кўрмоқчи бўлди, ўртада эслашга арзийдиган алланималар, Ситора учун қадрли ширин хотиралар бор эди, аммо... Бу ҳақда унга айтишдан маъни йўқ... – Ситоранинг феълида, ички дунёсида нималардир ўзгаряпти. У бошқа дарсларга қандай қатнашяпти – билмайман, аммо...
– Нима аммо? – синф раҳбари Ноила ЎктамоваАнварга ҳайрон боқди. – Авваллари доим дарсга тайёр бўлиб келарди. Энди эса... Унинг ўзини тутишига, руҳиятига жиддий эътибор беришингиз керак,менимча... Дарс пайти хаёли аллақаерларда... Ноила индамади. Жавоб бериш ўрнига шу ердаюрган ўқувчилардан бирига Ситорани чақирибкелишни буюрди.
– Мен... ҳалиги... Бир пайтлар мен ўқиган синфга тарих фанидан дарс бергандингиз... – Шунақами? Синф раҳбарингиз ким эди? – Ноила опа. Алгебрадан дарс берарди... – Тушунарли...Анвар синф хонасига келганида ўқувчилар ҳали синфга кирмаган эди. Столи устидаги гулдонда янгиланган гулларни кўриб, ҳайрон бўлди, бу ҳайронлик стол тортмасини очиб, дарслик китобини олмоқчи бўлганида яна икки марта ортди: у ерда бир нечта конверт бор эди. Улардан бирини очди: «Ассалому алайкум, Анвар ака! Мен бу мактубни ўқувчингиз сифатида ёзаётганим йўқ... Агар сўзларим бошидан малол кела бошласа, мактубларимни ўқимай қўя қолинг... Дарсларингизда паришон ўтиришимни аллақачон сезгандирсиз. Сизга бир ўқувчи эмас, қиз бола сифатида нигоҳ ташлаган илк кунимдан бошлаб...»
Анвар у ёғини ўқий олмади. Мактубларнинг бари салом билан бошланиб, Шайдоингиз дея тугалланган эди. Анвар ҳуснихатни бир қарашда таниди. Негадир кўнгли ўксиди. Кейин уни гўё биров бошқараётгандек тўғри ўқитувчилар хонасига йўл олди... Мажлислар, югур-югурлар бошланиб кетди, қиз бечорани ердан олиб, ерга уришди, у мактабда бош кўтариб юролмай қолди... Биргина айтган сўзи – «Бу мактубларни мен ёзмаганман...» деган ожиз баҳона эди, холос...
– Устоз, биринчи апрел ҳазили ҳақида ҳеч нима демадингиз... Синф раҳбаримиз бўлганингизга ҳаддимиз сиғиб... Кабинетингизда доскадан бир нимани кўчираётган 9-синф қиздан севги мактублари ёзиб беришни илтимос қилгандик... Вазадаги гулларни ҳам янгилаган эдик... Хатларни кўрмагансиз, десак, эртасига уларни тортмангиздан тополмадик... Балки, ўша қиз ўзидан қўрқиб, олиб қўйгандир... – Нима?! – Анварнинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. Қўлидаги китобни столга қўя солиб, югурганча синфхонадан чиқиб кетди. – Нега «бу ўқувчиларингиз ҳазили эди», деб айтмадинг? – Чунки... Улар учун шунчаки ҳазил бўлиб туюлган бу мактублар мен учун айни ҳақиқат эди... Ситора шундай деб, индамай бурилиб кетди. Анвар эса асл ҳақиқатни бошқа ўқитувчиларгаайтишга журъат тополмади...– Қизимни мактабдан олгани келгандим. Бу йил биринчи синфга чиқди. Мана, қўнғироқ ҳам чалинди. Менимча, мени ҳалиям эслолмадингиз, шекилли... Соғ бўлинг... Ситора мактаб дарвозаси олдига келиб тўхтаган машинага ўтираркан, Анварга қараб жилмайди. Бу табассум саккиз йил давомида Анварни эзиб келаётган виждон азобидан халос этганди гўё...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Хадис

ГАПНИ КЎПАЙТИРИШ - МАЗМУМ ВА ГАПНИ ҚИСҚАСИ - МАМДУҲ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».
🪶 Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ:😍
Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан.
Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур❗️

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кишиларнинг ёки одамларнинг қалбини ром қилиш учун сўз ўйини қилишни таълим олган бўлса, у одамдан Аллоҳ қиёмат куни тавбани ҳам, фидяни ҳам қабул қилмас», дедилар».
🪶Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: 😍
Одамларни қойил қолдириш учун қилинган иш риёдан ўзга бўлиши мумкин эмас. Риё эса, доимо мазаммат қилинган нарсадир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Машриқдан икки киши келди. Улар хутба қилдилар. Одамлар ажабландилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баёндан сеҳрлиси ҳам бор, ёки албатта, баённинг баъзиси сеҳрдир», дедилар».
🪶 Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.

Шарҳ: 😍
Машриқдан келган икки киши — Зар-буқон ибн Бадр ва Амр ибн ал-Аҳтам эди. Албатта, чиройли гап кишини сеҳрлаб қўйиши бор.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ИЛОН ВА КАПАЛАК...
(ибратли ҳикоя.)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Кунлардан бир куни илон ҳеч кимга зиёни тегмайдиган капалакни изидан тушиб, кечаю кундуз тақиб қила бошлабди. Қўрқинч капалакга куч бериб, қанотчаларини қоқиб узоқ узоқ учибди. Илон эса унинг изидан тақиб қилишдан чарчамасдан судраларди. Шу аснода икки кун тақиб қилибди. Учинчи кунга келиб илонни тақибидан чарчаган капалак, гулзордаги бир гулга қўнибди. Бироз нафасини ростлаган капалак, изидан икки кундан бери тақиб қилаётган илондан сўрабди.
-- Ҳой илон...мени ўлдиришингдан олдин сенга учта савол берсам бўладими?- дебди.
-- Мен ўлжаларимга бундай имкон беришдан йироқман аслида, лекин майли ўлиминг олдидан сенга шундай имкон бераман...сўрайвер!- дебди илон.
-- Сен капалаклар билан озиқланасанми?-дебди капалак.
-- Йўқ...
-- Мен сенга бирор ёмонлик қилдимми?- дебди капалак.
-- Йўқ...
-- Нега унда сен мени ўлдирмоқчисан?-дебди.
-- Мен сени товланиб, ҳаётдан лаззатланиб , порлаб парвоз қилаётганингга ҳасад қилаяпман, сени кўролмай ёмон кўриб кетаяпман!- деб жавоб берибди илон.
Биласизми...биз ўз яқинларимиздан тез тез хафа бўламиз, бир биримизга ҳасад қилиб ютуқларини кўролмай ёмонлик қиламиз. Лекин аслида айб яхшилаб юракдан ўйлаб кўрсак ўзимиздадир балким. Қисқагина мана шу ҳикоячадаги илонни ҳасади каби кўнглимизда ўз яқинларимизга нисбатан ҳасад имизни жиловлаб, кечиримли бўлишимиз лозиммасмикин деб ўйлаб қоламан. Келинг бу беш кунлик дунёда бир биримизга меҳр оқибатли бўлайлик, бировга ҳасад қилмасдан яшайлик.
Барчамизни Аллох ўз паноҳида асрасин...ёзиш биздан ибрат олиш ҳар кимни ўзига ҳавола... деб ҳар доимгидек
КРИК ДУШИ/ ШУХРАТ

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Байрам_Муборак

Эркакларни эхтиёт қилинг аёллар!


Барча эркакларни байрам билан табриклаймиз!

Обуна бўлинг:👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Осон деб ўйламанг эркак зотигa

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АҚЛНИ ИШЛАТИШ

Асли Ироқлик бўлган, ҳозирда Норвегия фуқароси бўлган геолог олим доктор Форуқ Қосим ўзининг "Ақлни ишлатиш" номли мақоласида айтади:
"Сен менга кина-адоват, миллатчилик, минтақачилик, жоҳиллик ва урушларга макон бўлган мамлакатнинг бойлиги ҳақида гапириб ўтирма. Нигерия ер ости бойликларига бой, нефть экспорт қиладиган етакчи давлатлардан ҳисобланади. Аммо унинг ҳолига, мавқеига назар сол. У ердаги инсонлар ирқчилик, миллатчилик билан тўйинган. Доимо уруш-жанжал.
Бир пайтлар Сингапур президенти ичимлик суви тақчиллигидан йиғлаган эди. Бугун эса киши жон бошига қилинадиган даромад бўйича Японияни ортда қолдирди.
Тараққийлашган асримизда фақатгина ер ости бойликларига кўз тиккан, мақсади уларни ковлаб олиб, сотиб тирикчилик қилиш бўлган давлатлар фақатгина қолоқ давлатлардир.
Ваҳоланки, ўзини билган баъзи давлатларда ҳақиқий бойлик бу инсон омилидир. Энг катта фойдани инсондан олиш мумкин. Нима деб ўйлайсиз, биз аллақанча долларга сотиб оладиган Айфон, Галакси телефонларида табиий бойликлардан қанча ишлатилади?
Бир долларга ҳам етмайдиган арзимаган темир, шиша ва пластиклар ишлатилади. Аммо уни биз юзлаб доллардан бир неча минг долларгача сотиб олаяпмиз. Бу пулларга бир неча бочка нефть ва бир қанча кубометр газ берар эди.
Сабаби шуки, у маҳсулотларда табиий бойликлардан кўра фикрий бойлик кўпроқ яширинган. Яъни, башарият ақлининг маҳсули. Биз ўшанга пул берамиз.
"Майкрософт" ширкатининг асосчиси Билл Гейтс бир секундда 226 доллар даромад қилар экан.
Бугунги кундаги дунё бойларининг аксари аввалда табиий бойликлар соҳиби эмас, ноёб фикрлар эгаси бўлишган.
"Самсунг" ширкатининг бир йиллик даромади 327 миллиард доллар экан. Биз маҳаллий ширкатларимиз орқали бунақа даромад қилишимиз учун юзлаб йиллар керак бўлади.
"Менинг пулим кўп, ҳеч кимга муҳтожлигим йўқ", дейсанми? Бу хомхаёлингни қўй. Ҳақиқий бойлик ақлий бойликдир. Бошқаси эмас.
Японлар иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлишди. Эллик йилга етар-етмас муддат ичида бутун дунёдан ўз илми ва техникаси билан интиқом олди. Баъзилар ҳали ҳам "мазҳабинг қайси?", "қайси қабиладансан?", каби саволларни беришдан тўхташмаяпти".

Абдулқодир Полвонов.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Байрам #Муборак

Бугун 14-январь ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами

-Эркаклар бўлмаса айтилмас азон,
-Эркаклар бўлмаса қайнамас қозон,
-Эркаклар бўлмаса чақалоқ қайда,
-Эркаклар бўлмаса шапалоқ қайда,
-Эркаклар бўлмаса мўйлов қайдадир,
-Эркаклар бўлмаса куёв қайдадир,
-Дунё тургунча турсин эркаклар,
-Доимо хурматда юрсин эркаклар!


Байрам муборак Бўлсин

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Жуда таъсирли экан.
Ӯқиб кӯринг!

АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

60


— Хўш, — Нигора опа келиб жойига ўтираркан, — қулоғим сенда. Гапирчи, нима бўлган? Нега у беморни ёқтирмаяпсан? Барини бир бошдан гапириб бер.
— Биласиз қишлоқдан келганман, — Нилуфар хазин бир овозда ҳикоясини бошлади, — бизни қишлоқда қиз бола кўчага чиқавермайди. Шунинг учунми мактабга чиққунимча дугонам бўлмаган. Мактабга чиққан кунимдан эса нақ учта дугона орттирдим: Шоҳсанам, Гулбаҳор ва Олмагулим. Олмагулим! — унинг исмини қайта такрорларкан кўзлари ёшланди, — у ҳеч кимга ўхшамасди. Қишлоғимиз бир олам бўлса, унинг ўзи бир олам эди. Ҳеч ҳам нолинмас, оғринмас, ёрдамсевар, беғубор қиз эди, — Нилуфар кўзида ёш билан ҳаммасини бир бошдан айтиб берди, — мана шунақа гаплар опа. Ўша мол бечора қизга умид берди, лекин у учун курашмади. Қиз шўрлик тўйи куни ҳам умид билан дарвозадан кўз узмади. Гўёки, ўша мол кириб келадигандек.
— Кириб келгани билан дугонанг у билан кета оладиган даражада журъатлимиди? — Олмагулнинг таърифини диққат билан эшитган Нигора опанинг илк саволи шу бўлди, — менимча йўқ.
— Тўғри унинг журъати етмасди. Лекин мен ва Баҳор уни ўшанда кўндирардик. Муҳими севгани билан бахтли бўларди. Ҳаёти ўша ҳайвон эрининг қўлида хазон бўлмасди.
— Демак, унга қўшилиб сен ва ўша Баҳор деган дугонанг ҳам кутган экансизларда?
— Сўнгги дақиқагача. Чунки ўша Илёс деганлари одам дейишга ҳам нолойиқ. Ундан кўчадаги ҳайвон ҳам яхши.
— Сени ҳам тушунаман. Лекин дугонанг уни аёли ва у ўз аёлидан ўзи истагандек....
— Опа бу учига чиққан ҳайвонийлик ва сиз ҳозир буни ёқлаяпсизми? — Нилуфар устозига биринчи марта кўраётгандек қаради, — ўн саккиз ёшли қизга зўравонлик сизнингча эрнинг хаққими?
— Мен ундай демоқчи эмасман. Лекин эрни аёлида ҳаққи бўлади.
— Ҳаққи шунақа бўлса унда тупурдим бунақа ҳаққа, — Нилуфар жаҳл билан ўрнидан туриб кетаркан, — эр шунақа бўладиган бўлса эрсиз ўтганим бўлсин, — дедию чиқиб кетди.
— Тентак қиз, — Нигора опа кулиб қўя қолди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

58


Нилуфар асабийлашганча Нигора опанинг хонасига кириб келаркан, Нигора опа шогирдининг юзига қараб дарров ҳаммасини тушунди.
— Бемор яна қайсарлик қиляпдими?
— У бемор эмас мол у, — қўлидагиларни тарақлатганча стол устига қўяркан, — ярангизни кўриб қўяй десам мени итариб юборди.
— Табиийки, сен ҳам жим турмагансан? — Нигора опа жиддий бўлишга урундию, лекин уддалай олмади. Кулиб юборди.
— Уни ёнида жим турадиган эмас, лекин унга гапларим увол.
— Беморни танийсанми дейман?
— Қани эди танимасам, — Нилуфар хўрсиниб қўйди.
— Сени ичингда бир дард бор, — Нигора опа ўрнидан турди, — сен ўтира тур, мен Анорага айтай ўзи беморлардан хабар олсин.
— Фақат Анора эмас, — Нилуфар ўрнидан ирғиб турди, — кимни ёнига кирса ҳам ўша молни олдига кирмасин. Яраси йиринглаб ўлиб кетса ҳам розиман, фақат Анорани уни олдига қўйманг илтимос.
— Сен қиз мени чиндан қизиқтириб қўйдинг. Майли уни ёнига кирмайди. Уни олдига сал туриб ўзим кираман.
— Раҳмат опа, — Нилуфар хурсанд бўлганча Нигора опани қучоқлаб оларкан, — бирам яхшисизки.
— Сен ҳам жуда яхшисан, — Нигора опа ҳам уни бағрига босаркан, укасининг гапларини эслади.

«— Опа унда кўнглим борлигини сизга айтганимни сездириб қўйманг. Билса уялиб, тортиниб ишлай олмайди. У билан шунчаки ҳамкасб эмас, балки опа-сингилдек бўлишларингизни истайман».

Ҳа Нигора опа ҳаммасини укасининг илтимосига кўра қилди. Бошида уни Беҳрузнинг опаси деб билиб бироз тортиниб юрган қиз энди уни опаси, устози сифатида яхши кўради, ҳурмат қилади.
— Сен ўтиратур мен ҳамшираларимга иш буюриб келай, — Нигора опа жилмайганча гапириб чиқиб кетди.
— Ишқилиб Анора ўша молни палатасига кирмасинда.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

56


Муҳсин керакли нарсаларни олиб, уйига кириб келаркан, дарвозадан кириши билан олдига чопқиллаб чиққан қизларини бағрига босиб юзларидан ўпди. Уларнинг кетидан пилдираб келаётган уч ёшли ўғилчаси Нурмуҳаммадни даст кўтариб айлантираркан, ўғлининг қийқириб кулишлари унинг бутун борлиғини нурга тўлдириб, гулга буркагандек бўлди.
— Полвоним ўзимни, — ўғлини соқоли билан қитиқларкан Нурмуҳаммад тинмай куларди.
— Эеэ соқолизам бор бўлсин, — қошларини уйганча аёли келиб Нурмуҳаммадни унинг қўлидан оларкан, — ўғлимни юзини қизартириб ташлаганизни қаранг.
— Мавлу, — Муҳсин аёлининг нима учун аразлаб юрганини яхши билади. Ҳар сафар келганида аёли айтмаса ҳам олтинми, кумушми битта тақинчоқ олиб келарди. Бу сафар айтганида вазияти тўғирлашмай қолдими ёкида эсидан чиқдими хуллас ўша зормандани олиб кела олмади. Мана шунинг учун ҳам деярли бир ҳафтадан бери аёли Мавлуданинг қовоғидан қор ёғяпти, — хўп олиб бераман ўша айтганингни. Эртага шаҳарга тушамиз. Болаларни ҳам олиб. Бир сизларни айлантириб келай.
— Ростанми? — Мавлуданинг кўзлари порлаб кетди, — ҳаммамизми?
— Ҳаммамиз. Бир мазза қилинглар.
— Раҳмат дадажониси, — Мавлуданинг бир ҳафталик арази бир оғиз гап билан тарқади кетди, — қани киринг, овқатни сузаман. Қорниз ҳам очқаб кетгандир.
— Мана бу бошқа гап, — Муҳсин қизларининг қўлларидан тутганча, — қани юринглар, — улар биргаликда уйга киришди.


🌺🌺🌺


— Ассалому алайкум, — Нилуфар қўлидагиларни тумба устига қўяркан, секингина салом берди.
— Салом, — Сарвар қисқагина алик олиш баробарида Нилуфарга бир қараб қўйдию, яна юзини буриб олди.
— Хайрият танимади, — Нилуфар ичида гапирганча енгил тин оларкан, — ҳалиги ярангизни кўриб қўйсам дегандим.
— Керакмас, — Сарвар бироз қўрслик қилди.
— Керакми демадим, кўриб қўйишим керак дедим, — Нилуфар шундай деганча энди унинг устидагини олаётганди,
— Мен нима дедим? — Сарвар қўпол ҳаракат билан Нилуфарни итариб юборди.
— Бу нима қилганингиз? — Нилуфар енгилроқ йиқилгани учун тезда ўрнидан туриб уст-бошини тўғирларкан, — бунақа ит феълингизни бориб хотинизга қиласиз. Бу ер касалхона ва сиз бу ерда оддий беморсиз. Мен ўзи кимга гапиряпман. Сиздақаларга гап увол, — дедию чиқиб кетди. Чунки у Сарварни кечира олмайди. Ўшанда қиз шўрликка умид бериб, уни ташлаб кетди. У учун курашмади. Балки курашганида, ҳозир бари бошқача бўларди, деган фикрда эди у.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📌
Har bir insonni "u" boʻlgani uchun hurmat qiling.

Uning xarakterini xatti-harakatlarini oʻzgartirishga urinmang. Chunki har bir shaxs oʻz "men"iga ega.

U biror ishni qildimi, demak, uning oʻzi buni xohlagan va harakatlariga oʻzi javob beradi.

Nooʻrin tanqidingiz qaysidir insonning sevimli ishi, narsasi yoki qobiliyatidan vos kechishiga sabab boʻlishi mumkin. Gaplaringizni oʻylab gapiring.

Koʻp aql oʻrgatishga urinmang, unday qilma, bunday qilma degan soʻzlarni boshqa soʻz bilan almashitiring. "Senga maslahatim" degan soʻzlarni ham kam ishlating. Kerakli joyda yordam berishga odatlaning, chunki sizning oʻrinsiz maslahatlaringiz inson oʻzini ojiz his qilishiga sabab boʻlishi mumkin.


💌 Doʻstlarga ulashing!

👉 @ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🌼🌼🌼🌼𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗢𝗟𝗔𝗠𝗜🌼🌼🌼🌼
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

🔹𝗨𝘆𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗽𝗮𝗿𝗱𝗮 𝘁𝗶𝗸𝘁𝗶𝗿𝗺𝗼𝗾𝗰𝗵𝗶𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 𝘇𝗼ʻ𝗿 𝗽𝗿𝗼𝗳𝗲𝘀𝘀𝗶𝗼𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗶𝗸𝘂𝗰𝗵𝗸𝗶 𝗾𝗶𝗱𝗶𝗿𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶? 🌝

𝗨𝗬𝗗𝗔 𝗢‘𝗧𝗜𝗥𝗚𝗔𝗡 𝗛𝗢𝗟𝗗𝗔 𝗢𝗡𝗟𝗔𝗬𝗡 𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗧𝗜𝗞𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗢‘𝗥𝗚𝗔𝗡𝗜𝗡𝗚
🔹𝗜𝘁𝗮𝗹𝘆𝗮𝗻𝘀𝗸𝗶𝘆
🔹𝗦𝗵𝗼𝗵𝗶𝗻𝗮 𝗱𝗮𝘀𝘁𝘂𝗿𝗵𝗼𝗻 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
🔹𝗦𝘁𝘂𝗹𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗖𝗵𝗶𝗵𝗼𝗹 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
🔹𝗣𝗮𝗻𝗼 𝗳𝗮𝘀𝗼𝗻 2 𝗵𝗶𝗹 𝘂𝘀𝗹𝘂𝗯𝗱𝗮.
🔹𝗜𝘁𝗮𝗹𝘆𝗮𝗻𝘀𝗸𝗶𝘆 𝗯𝘂𝗳
🔹𝗬𝗮𝗻𝗴𝗶 𝘂𝘀𝗹𝘂𝗯𝗱𝗮
🔹𝗣𝗶𝗿𝗮𝗺𝗶𝗱𝗮
🔹𝗧𝘂𝗿𝗯𝗮 𝗞𝗮𝗿𝗻𝗶𝘇
🔹𝗦𝘂𝗻𝘆𝗼𝗿𝗶𝘁𝗮
🔹𝗚𝗶𝗿𝗯𝗶𝘀𝗵𝗼𝗸𝗹𝗶 𝗥𝗶𝗺𝘀𝗸𝗶 𝗽𝗮𝗿𝘁𝗲𝗿
🔹𝗧𝘂𝗹𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗴𝘂𝗹𝗶𝗻𝗶 𝗼𝘀𝗼𝗻 𝗖𝗵𝗶𝗾𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵.
🔹𝗜𝗽𝗹𝗶𝗸 𝘁𝘆𝗮𝘁𝗿𝗮𝗹𝗸𝗮𝗻𝗶 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵

𝗕𝘂 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗲𝗺𝗮𝘀.
𝗗𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗱𝗮𝘃𝗼𝗺𝗶𝗱𝗮 𝗷𝘂𝗱𝗮 𝗸ô𝗽 𝘁𝗶𝗸𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗶𝗸 𝘀𝗶𝗿𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗯ô𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗯 𝗯𝗼𝗿𝗮𝗺𝗮𝗺𝗶𝘇.

𝟮𝟬 𝘆𝗶𝗹𝗹𝗶𝗸 𝗺𝗮𝗹𝗮𝗸𝗮𝗹𝗶 𝗰𝗵𝗲𝘃𝗮𝗿 𝗛𝗨𝗟𝗞𝗔𝗥𝗛𝗢𝗡𝗜𝗠𝗱𝗮𝗻 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴!

𝗞𝗨𝗥𝗦 𝗩𝗔 𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗧𝗜𝗞𝗧𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗤𝗜𝗭𝗜𝗤 𝗕𝗢ʻ𝗟𝗦𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗔ʼ𝗭𝗢 𝗕𝗢ʻ𝗟𝗜𝗡𝗚 ✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱

👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди!

😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди!

Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган...


ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️

Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…

Бу сирни очаман ёзиб олинг: 
•кечки пайт ухлашдан олдин 
бинтга… Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

14-январ Ватан ҳимоячилари куни

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин
!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Аёллар_буни_билиб_олинг!👇👇👇

Бутун умри давомида 5 вақт намозини канда қилмасдан, барча тоат ибодатларини ўз жойида қилиб келган аёллар биргина сўзи орқали жаннат эшикларини ўзи учун ёпиб қўяркан.
Бу сўзни сиз ҳам билиб билмай ишлатиб қўйманг.

👉Бу сўзни ҳозироқ билиб олинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига о дамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутин элга узим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (абдаста), елкасига сочиқ осиб: Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган мехмонларнинг ёшми, қариями хаммасининг қўлига сув қуюб тургин. Сувни уч марта узиб узиб қуясан. Тўртинчи марта агар мехмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювушганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясанда ўғлим. Иккисини фарқи бор дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг хаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутин бўлсин деб рахматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Оллохнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар сахарда Оллохни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга хукмронлик қилади деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф одат пайдо бўлибди. Шунинг учун азизлар бу урф одатларимизни давом эттирайлик. Кранда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику обдастани нима кераги бор демайлик. Бу урф оданларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутин булишига ишончим комил.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

SEMIZLIKDAN
CHARCHADINGIZMI
🛍🛍🤦‍♀TUG'URUQDAN KEGIN 🛍🛍 QORNINGIZ CHIQIB QOLGANMI
⛔️⛔️⛔️⛔️⛔️⛔️⛔️⛔️⛔️⛔️
UNDA BIZGA QO'SHILING
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
📣📣📣📣📣📣📣📣📣
UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI  YEB BIR OYDA  4_5 KG DAN  10_15 KG GACHA  VAZN TASHLAYSIZ.
💥💥💥💥💥💥💥💥💥
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI  YEB BIR OYDA  4_5 KG DAN  10_15 KG GACHA  VAZN TASHLAYSIZ.
🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄
1️⃣🔤OY 50 MING
2️⃣🔤OY 100 MING
3️⃣🔤OY 150 MING
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING

✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😬99% odam xato javob berisharkan.

😯Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang.
Buyerda kim ofes egasi ❓

Читать полностью…
Subscribe to a channel