ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

79



Уйига етгунча учта уйнинг устидан ўтиб келган Нилуфар қадрдон дарвозани кўриб ўзгача хурсанд бўлиб кетди.
— Мен келдим ойижон, — пичирлаганча келиб дарвозани тақиллатди.
— Ҳозир, — келинойисининг овози эшитилди. Кетидан қадам товушлари ва дарвоза қулфининг шақирлаб очилгани, — вой Нилуфар, сиз? — келинойисининг юзида ҳайрат акс этди.
— Ҳа мен келинойи мен. Худди ўзим, — Нилуфар келинойиси билан қучоқ очиб кўришаркан, — эрта уйғониб олибсизми?
— Ҳа шундай бўлиб қолдида, — Дурдона жилмайишга урунганча қайнисинглисининг қўлидагини оларкан, — кира қолинг, — уни ичкарига бошлади, — йўлда чарчагандирсиз? Бироз дам оласизми?
— Ҳа, лекин олдин ойимни кўриб чиқай, — деганча ойисининг хонасига юрди.
— Нилуфар, — Дурдона уни тўхтатганча, — ойижон хоналарида эмас.
— Унда катта хонадами? — Нилуфар шундай деганча ўша тарафга юрди.
— Нилуфар ойижон уйда эмаслар, — Дурдона гапиришга гапирдию тилини тишлади. Ҳозир Нилуфар савол ёғдира бошласа нима дейди? Унга эри Нилуфар келса ҳозирги вазият ҳақида айтмасликни тайинлаб кетгандику.
— Бу нима деганингиз келинойи? Ойим уйда бўлмаса, унда қаерда? — Нилуфар ҳеч нимани тушунмасдан сўради.
— Ҳалиги кеча иситмаси кўтарилиб кетгани учун акангиз касалхонага олиб кетгандилар.
— Касалхонага?
— Ҳа, иситмаси бироз юқори эдида. Шунга...
— Акам ҳозир қаерда? — Нилуфар шошиб телефонини излай бошлади, — уларга қўнғироқ қилай. Мени келиб олиб кетсинлар.
— Нилуфар бироз шошманг. Қуёш чиқсин, кейин иккимиз...
— Йўқ, мен ойимни кўришим керак, — акасининг рақамини тера бошлади.
— Ало, — қисқа гудокдан кейин акасининг хорғин овози эшитилди.
— Ака қаердасиз? Мен уйга келдим. Мени ҳам касалхонага олиб кетинг, — нафас олмасдан гапириб ташлади.
— Келинойингни оғзида куртук турмайдиган бўлибди ўзи, — Мансур асабийлашганча, — уйда бўлсанг ўтира тур. Қуёш кўтарилиши билан....
— Келасизми йўқми? — Нилуфарнинг ҳам қайсарлиги тута бошлади, — келмайдиган бўлсангиз ўзим йўлга чиқиб...
— Ҳозир бораман, — Мансур истамайгина ўрнидан турди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

77


Мана уч кундирки, Саломат опа касалхонада, жонлантириш бўлимида. Ҳар уч-тўрт соатдан иситамаси кўтарилиб, аҳволи ёмонлашавергани боис, аҳволи тўлиқ ўнгланмагунча шу ерда ётишини тайинлаган доктор кеча-кундуз уларнинг тепасида.
— Доктор балки энди уйидагиларга яхшилаб тушунтирармиз, — катта ҳамшира иложсиз бир аҳволда ўтирган докторнинг олдига сув қўяркан, — бу касалликнинг қанақа эканлигини мендан яхши биласиз. Жонини олиб тинади, шунгача тўхтамайди.
— Тўғри, — доктор олдидаги сувдан кўз узмасдан, — бу касалликни биламан, шу қатори ўша аёлни ҳам билгандекман. У кимнидир илҳақ кутяпти. Шунинг учун ҳам жони узилолмай азобда.
— Ким экан ўша яқини? Айтайлик, келсин. Бунақа қийналиб ётмасинлар. Қайтанга оила аъзоларини ҳам эзиб юбордилар. Ўғлини кўрдингизми? Уч кунда чўкиб қолди.
— Балки қизи, банк бошқа бир яқини. Аниғини билмайман, ягона билганим аёл унга ҳалақит беришни истамаяпти. Кеча ҳам ўғлига қўй имтиҳонларини топшириб олсин деди.
— Демак фарзанди, шаҳарда ўқийди, — ҳамшира аёлнинг қоши хиёл кўтарилди, — доктор сиз улар билан яхшилаб гаплашинг. Ўша шаҳардаги ким бўлса ҳам чақиртирсинлар. Эртага ўша инсон ҳам армонда қолмасин.
— Тўғри айтасиз, — доктор ўрнидан тураркан, — мен ҳозироқ уларга вазиятни тушунтираман.

🌺🌺🌺


— Нима бўлди? — Аноранинг ўйчан бўлиб қолганини тезда сезган Нилуфар дугонасининг олдига келиб, уни елкасидан тутиб ўзига қаратди, — ёки Аброр аканг хафа қилдими?
— У ҳеч қанқасига мени акам эмас, — Анора кўзларини олиб қочаркан, — буни устига ҳеч нима бўлмади.
— Тушунарли, — Нилуфар секин қўлини тортиб оларкан, — ўзинг истамагунча сени сиқувга олмайман.
— Раҳмат, — Анора бироз ёлғиз қолишни истаб хонадан чиқиш учун эшик томонга юрганди, бошида тўсатдан турган оғриқ сабаб жойидан қўзғала олмай қолди, — бошиииим...
— Тузукмисан? — Нилуфар уни ўтиришига ёрдам бераркан, — дори берайми?
— Керакмас, ҳозир ўтиб кетади.
— Нима бу оғриқ анчадан бери борми? — Нилуфар ҳаёлига келган ўйдан қўрққанча сўради.
— Деярли икки ҳафтадан бери.
— Сен кўрик..., — телефони жиринглаб қолгани боис гапи чала қолди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 ҚАЙТАР ДУНЁ

Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. Иш жараёнида бирорта бегона аёлнинг юзига қиё боқмас, бармоқларига қўлини текизмасди.

Кунларнинг бирида парда ортидан бир нозик бармоқ узатилди. Шу пайт иблис алайҳилаъна унинг оппоқлигини кўз-кўз қилиб, заргарни васваса қилди. Заргар ҳеч ким кўрмаяпти-ку деган гумон билан бегона бармоққа секин тегиб қўйди. Аммо шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ тавба ва истиғфорга киришди.

Кечқурун уйига келса, хотинининг кўзлари йиғлайверганидан қизариб кетган. Заргар қўрқиб кетиб, сабабини сўраган эди, аёли шундай деди: «Ҳар куни бўш челакни эшик олдига чиқариб қўярдим. Хизматчи унга сув тўлдириб келиб, эшикни секин тақиллатиб кетарди. Мен бориб челакни ичкарига олиб кирардим. Бугун ҳам одатдагидек челакни эшик олдига қўйдим. Бироздан кейин эшик тақиллади. Челакни олмоқчи бўлиб чиқсам, хизматкор пойлаб турган экан, қўлимдан маҳкам ушлаб олди. Лекин Аллоҳдан қўрқди шекилли, қўйиб юборди. Шундан бери йиғлаб ўтирибман. Илтимос, мени кечиринг» деб, йиғлашда давом этди.

Заргар шу заҳоти бугунги хатосини эслади. Агар ўшанда ўзини қўлга олмаса, хотинига ҳам худди шундай муомала қилиниши мумкинлигини ўйлаб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди.
Хулоса сиздан... 

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Укинг афсус килмайсиз жуда ибратли хикоя!!!

АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.

Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!...

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади - ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди.

Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 ОДАМЛАРНИНГ ГАПИ...
(ибрат учун)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
-- Ойи қорним оғрияпти, докторга борайлик...
-- Бўйи етиб қолган қиз докторга борса айб бўлади қизим. Отанг билан маслахатлашайчи...
Кечга ота ишдан келгач она қизининг гапларини эрига айтган эди ота тутоқиб кетди:
- Эси жойидами бу қизни, қорни оғриса докторга чопиш керак эканми? Мени, уч акасини шарманда қилмоқчими? Касалванд экан дейишлари қолганди одамларини. Эртага ўзим қорин оғрик дори олиб келиб бераман яхши бўлиб кетади.
Қиз отаси олиб келган доридан ичиб олди оғриқ босилди. Энди хар оғриқ келганда доридан ичиб юрадиган бўлди. Бора - бора дорини иккита, учта ичадиган бўлди. Аста секин дори ҳам таъсир этмай қўйди.
Қиз докторга борайлик деганда яқинда тўйинг, тўй ўтсин кейин борамиз дейишди. Қиз оғриққа
зўрға чидаб юрди. Тўй ўтиб қирқини амаллаб чиқарган қиз онасига зорланди:
- Энди борсам бўлар ойи, оғриққа чидолмаяпман.
- Ҳа энди борсак бўлади, - деб қизини докторга олиб борди.
Афсус жуда кеч эди. Касаллик ўтиб кетган, қизнинг саноқли кунлари қолган эди.
Тўшакка михланиб ётган қиз ота онасига йиғлади:
- Энди сизларни бошингиз хам бўлмайди а? Сизлар бемалол бош кўтариб юраверасизлар шундайми?
Мен эса ўлиб кетавераман.
Дада, ойи мени ҳам яшагим келяпти. Илтимос мен ҳам яшай. Энди 19 га кирдим аҳир... Мен ҳам ҳамма қатори
яшашни ҳоҳлайман... Ота ҳам, она ҳам қилган ҳатоларидан афсус чекишар...
Лекин жуда кеч эди... Орадан бир ҳафта ўтиб уйдан оғир фарёд кўтарилди. Қиз дунёни тарк этганди.
Наҳотки одамларни гап - сўзи ота - она меҳридан ҳам устун бўлиб қолди?
Ўйланг... Хулоса ӯзингиздан...
Бу кимларнингдир хатоси, энди сиз буни такрорламанг!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йўлдаги ўйлар...

Аёлга шифокорлар ҳар куни пиёда юриш лозимлигини маслаҳат берди. Фақат, шошмасдан, юракка ортиқча юк туширмасдан оҳиста юриш лозим.
У ҳар тонг ишга бориб келган йўлини танлади.
Баҳорнинг илиқ, роҳатбахш ҳавосида енгил, қулай кийиниб сайрга чиққан аёл оҳиста юриб кетди.
Атрофга шом қоронғуси чўка бошлаган, табиатда ҳам бир сакинат бор эди.
Мана бу жувон ишдан қайтмоқда, ёнида иккита ўғли. Болалар эгиз эмас, аммо бошдан оёқ бир хил кийиниб олган. Ака-укалар бир-бирига қарамай чуғурлашиб борар, ёшгина жувон уларни тезроқ юришга ундарди. "Тезроқ юринглар, ҳали овқат қилишим керак!" Тўхта! Бунча таниш бу холат. Ҳа, ахир бу ўзи-ку—ўттиз ёш пайти. Ишдан уйга, уйдан ишга ошиққан, шу ўғилларини бировдан кам қилмаслик учун елиб-югурган чоғлари-ку!

Иккита қизалоқ ёнидан велосипедда ўтиб кетди. Мана бу қизалоқ унинг болалиги эмасми? Дадаси олиб берган велосипедда учишни ўрганиш учун ҳаракат қилганлари, ҳар сафар симёғочга урилиб йиқилганлари, деразадан кузатиб турган Қаҳрамон амакининг
—Қўй, болам, шу симёғочга еттинчи марта келиб урилдинг, барибир, ўрганолмайсан! —дегани ва чиндан ҳам ҳеч қачон велосипедда юришни ўргана олмагани бир зумда кўз олдидан ўтди...

Мана бу оппоқина, дўмбоққина қизча эса хозир ўзи она бўлган қизининг болалиги...
Баҳор келса, сочларига жамалак тақиб қўяр, гулчамбарлар ясаб берар, эринмай табиат қўйнига олиб чиқар қизининг табиат гўзалликларини ҳис этиб улғайишини истарди. Қизи бўй етгунича ҳам фақат эркалаб гапирди. "Гулим",—деди. "Гулғунчам, атиргулим",-деди. Қиз бола уйида меҳрга тўйиб ўсиши керак, шунда борган жойида ҳаммага меҳр улашади, деди... Хозир қизалоғининг болалигини ҳам соғинганини ҳис қилди...

Одамлар шошиб кетяпди, фақат у оҳиста юради, шошиб юрган йилларида орттирган дардига энди оҳиста юриб даво топмоқчи бўлади...
Дўконга киради. Нимадир харид қилгиси келади, аммо кўнглига ёқадиган нарса топилмайди. Кўзи бодроқларга тушади...
Қулоғига " Сара бодроқ, сара бодроқ! "деган товуш келади. Елкасига қоғоз қутини опичлаб олган бодроқчи амакининг овози эшитилгандек бўлади. Шундагина дўкондан излаган нарсаси нима эканлигини топади. Болалигини қидирган экан! Бу бодроқлар гарчи болалигидаги асалга қорилган, коптокдек юмалоқ у бодроқларга унчалик ўхшамаса ҳам, бир лаҳзага энг беғубор дамларини харид қилганини тушунади...

Умр мана шундай ўтар экан.
Сезмай ҳам қолар экансиз.
Энди бу ёғи тадорик, Аллоҳнинг олдига ёруғ юз билан бориш истаги...
Аммо йўлда кетиб бораётганларнинг ҳаммаси ҳам буни ҳис қилармикан?
Аллоҳим, ўзингни танитганингга шукур!

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ХУЛҚ ИЛА ДАЪВАТ

• Ғарблик мусулмонларнинг биридан сухандон сўради:
- Нима учун мусулмон бўлгансиз?
• У шундай жавоб қилди:
- 1993 йилда турмуш ўртоғим билан Туркияга сафар қилдик. Қишлоқлардан бирида йўлни йўқотиб қўйдик.
Йўловчиларнинг биридан:
- Ушбу манзилни биласизми? -, дея сўрадим.
У :
- Бу ерда меҳмонхона йўқ. Мен билан уйимга юринглар. Ўша ерда тунайсизлар - , деди.
Биз унинг уйига бордик. Жуда ҳам қоронғу эди. Уйга кирсак у ерда бешта бола ва икки қария эр-хотин бор экан. Бизга камтарона таом келтиришди. Уни едик.
Кейин уй соҳиби менга :
- Сен хотининг билан шу хонада дам ол. Биз бошқа хонада тунаймиз -, деди.
Биз ухладик. Эрталаб туриб уй соҳибига раҳмат айтиш учун ташқарига чиқдим. Қарасам биз тунаган хонадан бошқа хона йўқ. Уй соҳибини қидирдим. У оиласи билан бир дарахт остида ётар эди. Ҳаво совуқ эди.
Мен унга:
- Сен жиннимисан, нега бундай қилдинг? -, дедим.
У :
- Мен жинни эмасман. Мен мусулмонман. Диним мени меҳмонни қўлимдан келганича икром қилишни амр қилган. Сен эса меҳмонимсан - , деди.
Хотиним бу манзарани кўриб йиғлаб юборди. Мен уй соҳибига:
- Ундай бўлса бу Ислом биз эшитган ислом эмас. Мен қандай қилиб исломни ўрганишим мумкин -, дедим. У :
- Қуръон ва ҳадисларнинг таржимасини оласан. Уларни ўқиб исломни танийсан -, деди.
Мен у айтган китобларни олиб икки ой Исломни ўргандим ва бу динга кирганимни эълон қилдим. Кейин ўз гарданимга Исломга даъват қилишни вазифа қилиб олдим. Қўлимда мингдан ортиқ киши Исломга кирди. Руминияда Ислом маркази қуриб бутун дунёга бу динни тарқатишни ният қилдим.
• Кўрдингизми , чиройли хулқ билан исломни тарқатиш қанчалар осон! Бу энг самарали услубдир. Биргина меҳмонни икром қилиш каби хулқ ортидан бу киши қанча кўп савоб касб қилди.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

75



— Қанақа экан? — Муҳсин ўзини ҳеч нима билмагандек тутди. Бундай олиб қаралса чиндан ҳам ҳеч нимани билмайди. Билгани Дадахон мастлигида унинг қўйнига киргани. Дадахон унга тегиндими йўқми буни Зулхумордан бошқа ҳеч ким билмайди. Зулхумор эса ҳақиқатни айтмайди.
— Тарбияли қиз ўлган опасининг эриникида юрадими?
— Дадахон уни синглиси сифатида кўради, — Муҳсин дўстини тарафини олган бўлди.
— Тўғрикуя, лекин ҳар ҳолда хотин кўрган эркак. Шайтон деган бало бор. Буни устига ўша Зулхумор деганингни кўзи ўйноқи. Бир-икки марта кўчада Жамол билан кўз уруштириб турганини кўрганлар ҳам бор.
— Жамол? Қайси Жамол? — Муҳсин энди чинакамига ҳайрон бўлди.
— Қайси бўларди, Исмат акани кенжа ўғли Жамолда.
— Адашмасам улар тенгдош шекилли? — Муҳсин балки адашаётгандирсан дегандек қаради.
— Тенгдош дегани чекка-чеккаларда хиринглашиб юрмайди, — бошқаси гап қистириб ўтди.
— Йўғе? — даврадагилар ҳайрон бўлганча унинг оғзига тикилди, — балки адашаётгандирсан?
— Ўз кўзим билан бир неча марта дала тарафда кўрганман.
— Эркак кишига ярашадиган ишми шу? — Муҳсиннинг бироз ғаши келди, — ғийбатчи аёлларга ўхшаб гаплашаётган гапимизни қаранглар. Камига турмушга чиқмаган қизни, — Муҳсин етарли дегандек гапни бўлди.
— Тўғри, — даврадагиларнинг биттаси унинг гапини маъқуллади. Шу билан мавзу ўзгариб кетди. Лекин Муҳсиннинг ҳаёлида Зулхумор ҳақидаги гаплар.


🌺🌺🌺


Аброр ойисига розиман дедию боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис қилди ўзини.
— Энди нима қиламан? — миясида ҳам, юрагида ҳам, бутун борлиғида шу савол. Шу пайтгача икки марта: биринчи марта ўша ўн икки ёшида, иккинчиси ҳозир, иложсиз бир аҳволда эди, — унинг олдида ким деган одам бўлдим? Номард, бебурд экан демайдими? Лекин на илож, буёқда ойим...
Ўзи бошидан хато қилдим. Олдин ойимни кўндириб, кейин унга умид беришим керак эди. Эркакни ишини қилмадим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

73


— Хола, — Аброр кўзларини юмиб очиш баробарида чуқур нафас олиб чиқараркан, — мен ойимни кўришим керак.
— Нега? Ойингни яна азоблашинг учунми?
— Билмаган нарсангизга...
— Нимани билмас эканман? — Сарагулнинг чинакамига жаҳли чиқа бошлади. Бошида унинг ёнини олиб, опаси билан тортишгани учун ўзини ёмон кўриб кетди, — опам сени ёлғиз боши билан катта қилди. Ўгай ота қўлида қолмасин деб бир умр ёлғиз яшадилар. Энди раҳматинг шуми кўрнамак?
— Хола олдин ойимни кўрай, кейин майли қанча гапиз бўлса эшитаман. Фақат ҳозир ойимни кўрай, жон хола илтимос, — Аброр иложсиз бир аҳволда ялингандек гапирди. Сарагул опа бир дам унга жудаям раҳми келиб кетди. Ахир у ойисидан чиндан хавотир олмоқда, Каромат опачи? Ўз сўзини ўтказиш учун томоша қўймоқда. Аброр бор гапни билса қандай аҳволга тушаркин? Сарагул опа бир сўз демай йўлни бўшатди. Аброр уйга ўқдек учиб кириб кетди.
— Эҳ опа-я, — остонага ўтириб оларкан, — қайсарлик қилиб ёлғизгина ўғлингизни бахтсиз қилиб қўймасангиз бўлди эди.
— Ойиии, — Аброр ойисининг хонасига кираркан, каравотда беҳолгина ётган Каромат опани кўриб юраги увишди, — ойи, — келиб ойисининг қўлидан тутганча каравот четига ўтирди, — мен келдим.
— Болам, — Каромат опа хаста ва синиқ овозда (албатта рўл ўйнаяпти), — болажоним, — базўр жилмайди, — келдингми?
— Ҳа келдим, энди сизни ёлғиз қолдириб кетмайман, — Аброр ойисининг қўлларини юзига босаркан бир пайтлари ҳис қилган ўша қўрқув ва оғриқни яна ҳис қилди.
Ўшанда Аброр ўн икки ёш эди. Айни қиш пайти, ҳамма ёқ қор, муз. Йўллар сирпанчиқ. Кўча жуда совуқ. Ойиси уч кундан бери грипп бўлиб ётгани учун мактабга ҳам бормасдан кўчада нима иш бўлса қилиб, топган пулига ойисига дори, нон ва егуликлар олиб келган. Каромат опа иситмаси кўтарилиб олдин алахсираб, кейин жим бўлиб қолганида Аброр жуда қўрқиб кетган. Бу дунёдаги ягона меҳрибонимдан айрилиб қолдим дея тонггача йиғлаб чиққан. Тонгга яқин қандай ухлаб қолганини ўзи ҳам билмади. Уйғонганида ойисининг иссиқ ўрнида, кўрпага ўраниб ётарди.
— Ойижон, — кўзини очиши билан сапчиб ўрнидан турдию эшик томонга шошди, — ойимни олиб кетманглар, — бақирганча оёқ кийимини кия бошлади.
— Аброр, — унинг овозини эшитиб ошхонадан чиққан Каромат опани кўрган Аброр бир он карахт бўлиб қолди.
— Ойижон, — тили зўрға айланди.
— Кела қол тойчоғим, сен яхши кўрган нўхатли шўрвадан пиширганман, — тамом. Аброрнинг кўкси тўлиб, югуриб келиб ойисини қучоқлаб олишига меҳр тўла икки оғиз сўзнинг ўзи кифоя қилди.
— Раҳмат сенга Аллоҳим. Ойимни олиб қўймаганинг учун раҳмат, — ойисини маҳкам қучиб пичирлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

71


— Энди мен борай, — Аброр истамаса ҳам Анора билан хайрлашаркан, — ўзингизни эҳтиёт қилинг.
— Сиз ҳам.
— Хайр.
— Хайр эмас кўришгунча бўлади. Хайр ҳамма нарсага якун ясалди деганидек, — Анора гапиришга гапирдию, икки юзи дув қизарди.
— Кўришгунча, — Аброр жилмайиб қўйганча хайрлашиб кетаркан, — бир ҳафталик ёлғизлик менимча етарли. Бугун уйга қайтаманда ойим билан гаплашаман. Балки энди қарорларини ўзгартирарлар, — Аброр шундай ўйлар билан ишига йўл олди.
Анора ичкарига кириб келар экан, доктор рухсат берса ҳам кечадан бери касалхонадан кетишни ҳаёлига ҳам келтирмаётган Сарварнинг ўзига термулиб турганини кўриб ғалати бўлиб кетди. Унга бир қараб қўйдида қадамини тезлатиб кетиб қолди.
— Бу одамни эси жойидамас, — Анора ҳамширалар ўтирадиган хонага кириб ўзига-ўзи гапирди.
— Худди сенга ўхшабми? — боядан буён дераза олдида турган Нилуфар унга қараб хиёл қош чимирган бўлди.
— Менга нима бўлибди? — Анора ҳеч нимани тушунмай сўради.
— Ким у йигит?
— Ким ким?
— Қўлингдаги берган йигит ким?
— Ҳа уми? Аброр акам, — Аноранинг юзлари қизарди.
— Аброр аканг? Мободо севиб қолмадингми? — Нилуфарнинг юзида кулгу ўйнади.
— Йўғеэе, улар шунчаки....
— Севиб қолиииибсан, — Нилуфар қиқирлаб кулиб келиб Анорани қучоқлаб олди, — табриклайман дугонажон. Илоҳим шу йигит билан бахтли-тахтли бўлгин, — қизлар кулишганча бироз суҳбатлашиб ўтиришди. Уларнинг суҳбатини бир ҳамшира келиб, Анорани чақириб келгани бўлди.


🌺🌺🌺


Аброр энди банкка кириб бораётганди телефони жиринглаб қолди.
— Холамми? — экрандаги ёзувни кўриб бироз ҳайрон бўлганча жавоб берди, — ассалому алайкум хола, яхшимисиз?
— Қаердасан? — ҳол-аҳвол сўрашни четга суриб сўроқлай бошлади, — бир ҳафтадан бери уйга келмай қай гўрларда санғиб юрибсан? Бу ёқда ойим бор эди, уйим бор эди деган ўй йўқми?
— Хола нима бўлди? — холасининг бундай гапирганини ҳеч ҳам эшитмаган Аброр хавотирланганча сўради.
— Дард бўлди, бало бўлди. Буёқда онанг ўлим тўшагида ётсаю, сен биттасини этагига осилиб юравер.
— Ойим? Уларга нима бўлди? Яхшимилар? Ҳозир бораман, — Аброр телефонни ўчириб, ишга киришни ҳам унутиб уйига шошди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun OLCHAGUL ni hech kim soʻramadi. 😔

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

SIZNING ISMINGIZ QAYSI HARFDAN BOSHLANADI?

🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

78


— Ҳозир, — экрандаги ёзувни кўриб юзига табассум югурди, — ассалому алайкум ака, — хурсанд бўлганча жавоб берди.
— Яхшимисан Нилу, — Мансур иложи борича ҳозирги аҳволини билдирмасликка ҳаракат қилди, — ўқишларинг яхшими? Имтиҳонларинг тугай деб қолдими?
— Яхши рахмат, ҳаммаси аъло даражада. Ҳа биттагина имтиҳоним қолди. Ўзингиз яхшимисиз? Ойим, дадам, келинойим, жиянларим яхшими?
— Аллоҳга шукур яхши. Фақат...., — Мансур бироз тўхталиб, — ойимни бироз тоби йўқроқ. Шунга ўқишингдан рухсат олиб бир-икки кунга келиб кетасанми демоқчи эдим.
— Ойимга нима бўлди? Ахир бу ерга келаётганимда соппа-соғ эдиларку, ёки яна оёғи....
— Нилу бунча ховлиқасан? — Мансур кулишга урунди. Лекин уддалай олмади. Яхшиям буни Нилуфар сезмади. Сезганида борми, — ойим бироз шамоллабдилар. Феълларини биласанку. Сал тоби қочса ёш боладек эркаланиб оладилар. Нилуфарни соғиндим дегандилар. Шунга...
— Хўп ака. Мен бугуноқ йўлга тушаман. Сиз унгача ойимга яхши қаранг.
— Яхши. Йўлда эҳтиёт бўл.
— Хўп ака. Сиз ҳам ойимни эҳтиёт қилинг. Мен эртага эрталаб уйда бўламан, — Нилуфар телефонни ўчиргандан кейингина Аноранинг чиқиб кетганини билди, — ҳа майли у билан келиб гаплашаман. Ҳозир муҳими ойим, — деганча қишлоққа кетадиган такси топиш ва гаплашиш учун ишдан эртароқ кетиш тараддудига тушиб қолди.

🌺🌺🌺

Кеча шаҳардан чиққан такси ҳали осмон ёришмасидан қишлоққа кириб келишга улгурган эди.
— Мана, катта раҳмат амаки, — Нилуфар келишилган йўл кирани узатаркан, — Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
— Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин, — машина жойидан қўзғалди. Кўчасининг бошида тушиб қолган Нилуфар учун уйига боргунча босиб ўтиладиган йўлнинг охири йўқдек туюлиб кетди.
— Ишқилиб ойим яхши бўлсинларда, — қишлоққа яқинлашиб қолганларидан бери ичига ин қуриб олган ғашлик сира тарк этай демасди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

76



Анча пайт бир нуқтага тикилиб ўтирдида, бир қарорга келдими ўрнидан туриб кўчага чиқиб кетди. Йўл-йўлакай Анорага қўнғироқ қилиб, гаплашиб олишлари кераклигини айтиб, учрашув жойини белгилашни ҳам унутмади.
— Мен келдим, — учрашув жойида ҳаёлларга ғарқ бўлиб тураркан, қизнинг майин овози ҳаёлларини тўзғитиб юборди.
— Яхши, — қизга бир қараб қўйдию, яна олдинга қараб олди.
— Тинчликми? Сизга нима бўлди? — йигитнинг тушкун кайфияти қизда хавотир уйғота бошлади, — ёкида яна бирор жойингиз оғрияптими?
— Йўқ, — Аброр сокин бўлганча, — сизни бу ерга чақирганимни сабаби, ҳаммасидан узр сўрамоқчи эдим. Вақтизни олганим учун кечиринг. Ортиқ сизни алдаб юришни истамайман. Чунки сиз жуда яхши қизсиз. Бахтли бўлишга лойиқсиз.
— Бу нима деганингиз? — Анора ҳеч нимага тушунмасдан сўради.
— Айтмоқчи бўлганим, мен яқинда уйланаяпман. Ҳаммаси чуқурлашиб кетмасидан шу ерда тўхтатганимиз маъқул деб ўйлайман. Бир кун келиб сиз ҳам ўз бахтингизни топасиз, бунга ишонаман.
— Ҳаммаси шунчакимиди? — Анора пастки лабини билинар-билинмас тишлаганча сўради.
— Кечиринг.
— Энди ишона бошлаганимда, ҳаммаси остун-устун бўлиб кетди, — кўзлар ёшланди.
— Буёғи энди....
— Ҳаммасини тушундим. Омон бўлинг, — Анора шарт бурилиб югуриб кетди.
— Мени кечиринг, мен иложсизман, — Аброрнинг лаблари қимирламай пичирларди.




«Ҳисларимга эрк бердим узр,
Юрагингдан исмим ўчирма..
Сени севмоқ бўлганди ҳузур,
Мени кечир, буни кечирма…

Мендан изоҳ этмагин талаб,
Рост сўзла деб қасам ичирма…
Қилган эдим аҳир атайлаб,
Мени кечир, буни кечирма…

Кетар вақтим бўлди, алвидо,
Жонинг қийнаб, аламлар ютма…
Бизни лойиқ кўрмади Худо,
Мени унут, буни унутма….»

Ясемин

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?

🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!

Qanday qilib deysizmi?

💁‍♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!

Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+E5Z775x3DKA3MWJi
/channel/+E5Z775x3DKA3MWJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қотил_дори

7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!

Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.

Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.

☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ
ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ 😢😭

...Тўйдан уч кун олдин...
Жамшидни қўл телефони жиринглади
- Алло.
- Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор…
- Тинчликми нима бўлди…
- Тез етиб кела оласанми…?
- Ққаердасан ?
- "Мерси” кафесида.
- Ҳозир бораман.
Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди.
- Қандай муҳим гап экан жуда
шошилтирдинг одамни.
- Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсингдами?
- Ҳа эсимда. - Нигорачи?...😳😱

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳

Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим.


Жавоб 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кимдир эшикни очиб,хонага кирди.Дилором “хонадош аёллардан бири бўлса керак”,―деб ўйлаб эътибор бермади.Аммо шу пайт хонага кирган кимса унинг дивани тепасига юриб келди-да, пишиллаганча Дилоромнинг устига ўзини ташлади.
Аёл қўрққанидан чинқириб юборди.Аммо уларнинг хонаси ошхонадан анча узоқдалиги ва телевизор шовқини сабаб унинг овозини ҳеч ким эшитмади. Нафасидан ароқнинг бадбўй ҳиди келаётган Саноқул бўлса,кўрпанинг устини пайпаслаганча Дилоромни ўпишга,қучоқлашга ҳаракат қилар,алланималар деб ғўлдирарди.Нафаси қисиб кетган Дилором бир илож қилиб уни устидан улоқтириб юборишга ўзида куч топа олди.Саноқул ерга йиқилган пайтида аёл жойидан ирғиб турди-да,эшикка қараб интилди.Лекин Саноқул жонҳолатда жойидан туриб, уни итариб юборди.Шу пайт хона эшиги шаҳд билан очилиб,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ФОКУС #ТEСТ

Қайси санада туғилганизни танланг!

Натижасини ўзиз кўрасиз 😄

Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОЛМА
(Бўлган воқеа)

Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.

Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...

Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.

Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"

"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.

Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.

Ҳар доим олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда нафслари истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."

Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.

Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираганча ётоқда ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.

Зулфия Махмуд.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 90-qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

74


— Жуда қўрқиб кеттим, — Аброр ўтмиш хотираларини бир четга суриб ойисининг қўлларидан ўпаркан, — сиздан айрилиб қолдим деб....
— Мен яхшиман болам, — Каромат опа базўр гапираркан, — фақат қиз тарафни гапларини ўзимга қаттиқроқ олиб юбордим шекилли, шунга қон босимим бироз ўйнадида.
— Сиз уларни ўйламанг, мен ўзим...
— Болам уларнинг олдида роса уятга қолдимда, қандай ўйламай? Ахир...
— Ойи, — Аброр ойисининг қўлларини юзига босаркан, — ўзизни қийнаманг.
— Эҳ болажоним-а, — Каромат опа секин қўлини тортиб оларкан, — онанинг кўнгли болада, болани кўнгли далада деб тўғри айтишган экан. Мен сенга ишониб, ўғлим гапимни икки қилмайди. Одамларни олдида юзимни шувит қилмайди деб, кўкрак кериб совчиликка боргандим. Лекин сен ишончимни оқламадинг. Мени қаёқдагиларни олдида уятга қўйдинг. Мен бунга чидай олмайман. Бу кунимдан ўлганим яхши эди. Бир тарафда қулоқсиз ўғлим, бир тарафда уни деб ер бўлган ғурурим.
— Ойи мен....
— Ўзингни қийнама болам, — Каромат опа энди йиғлай бошлади, — ўзинг айтганингдек ҳаёт сеники. Уни ўзинг истагандек яшашга ҳаққинг бор. Мен ким бўлибман аралашиб. Беш кунлигим борми, йўқми. Ҳа майли бор, истаганингдек яша. Мени ўйлама. Ўламанми, қоламанми ўйлама. Муҳими ўзинг истагандек яшайвер, — Каромат опа йиғлаганча гапираркан, Аброр ўзини дунёдаги энг худбин одамдек ҳис қилиб кетди. Тўғри у Анорани севади. Лекин ойиси....
Ойиси унинг борлиғи. Бир қизни деб бир ҳафта ойисини ташлаб кетгани учун айни дамда ўзини ёмон кўриб кетди.
— Сиз нима десангиз шу, — ўн икки ёшида ва сал олдин ҳис қилган қўрқувни қайта ҳис қилишни истамай айтган гапи шу бўлди.
— Бу нима деганинг? — Каромат опа унинг гапини жуда яхши тушунганига қарамай, тушунмаганликка олиб сўради.
— Мен розиман, фақат сиз касал бўлманг. Менга сиздан бошқаси керак эмас, — Аброр бир неча сония сўзсиз ойисининг қўлларини юзига босиб турдию чиқиб кетди.



🌺🌺🌺


— Шу десанг жиянимни уйлантирмоқчиман, — Муҳсин дўстлари билан ўтираркан битта дўсти гап бошлаб қолди, — лекин шу қиз муаммо бўлиб турибдида.
— Қишлоқда яхши қизлар кўпку, — яна биттаси гапга аралашди.
— Тўғри кўп, лекин ҳаммасини эгаси бор.
— Бу ҳам тўғри. Топилар насиб қилгани.
— Мен биламан биттасини, — Муҳсин бироз ўйлаб тургач гапга аралашди.
— Ким экан у? — жиянига қиз қидириб юрган дўсти унинг оғзига тикилди.
— Ким бўларди, Дадахоннинг марҳум рафиқасининг синглиси.
— Рухсора опани қизими? — дўстининг юзи буришди.
— Ҳа, худди ўзи. Жуда яхши, тарбия...
— Нимаси яхши, нимаси тарбияли? Унинг қанақа эканлигини бутун қишлоқ билади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

72


— Яхшимисан? — беморларга укол қилиб қайтиб келаётган Аноранинг йўлини Сарвар тўсди.
— Яхши, — Анорага унинг сенсирагани ёқмаган бўлса ҳам, буни билдирмаганча ўтиб кетаётганди,
— Олмагул тўхта, илтимос, — унинг билагидан тутиб қолди.
— Нима қиляпсиз? — Анора қўлини тортиб оларкан, — менга тегинишга нима ҳаққингиз бор? Камига мени кимгадир ўхшатиб, сенсираяпсиз. Бунга эса умуман ҳаққингиз йўқ.
— Олмагул мен...
— Анора. Менинг исмим А-но-ра, — исмига алоҳида урғу бериб бўғинлаб айтдида, уни эшитишмасдан кетиб қолди.

🌺🌺🌺


— Бугунги кечки овқат эсингдами? — Дилафруз бугун эрининг чиқишига уйларни тозалаб, бир четда эрининг яхши кўрган овқатини ҳам тайёрлаш учун уринаётганда Саидадан хабар келди.
— Бугун вақтим йўқ. Чунки бугун Сарвар акам касалхонадан чиқадилар, — Дилафруз тезда жавоб ёздию, яна ишларига чалғиб кетди.
— Битта сенда борда эр, — Саида бурнини жийирганча телефонини стол устига қўяркан, — энди ҳаммаси битай деганида яна ўзини тарозига солишига ўлайми? Икки кун олдин Аҳмадни олдида роса нозланиб, ўзини кўрсатганди. Ўшанда эри эсига келмаптими, савил, — Саида асабийлашганча пардоз қила бошлади.

🌺🌺🌺


— Ойиии, — Аброр уйга кириши билан ойисини чақира бошлади, — ойи қаердасиз?
— Бунча бақирасан? — уни овозини эшитган Сарагул опа қовоқ уйганча чиқиб келди, — ойинг борлиги энди эсинга тушдими?
— Хола ойим қани? — ичкарига кирмоқчи эди, холаси йўл қўймади.
— Йўқ ойинг. Ўша алвастини танлаб кетган кунинг ўлди ойинг.
— Хола, — Аброр холасини айланиб ўтиб ичкарига кирмоқчи бўлганди, Сарагул опа уни силтаб ташлади.
— Кирмайсан. Опамни ўғли йўқ бўлса ҳам мана синглиси бор. Бор жўна, ўша алвастинг билан қўшилиб, қўшмозор бўл.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ГУЛ ҚИЗ

Йигит ҳар куни ишга кетаётиб, йўли устидаги анвойи гуллар очилиб турган боғчага қараб  ўтарди.  Ҳар тонг боғчадаги ранг –баранг гулу чечаклар юрагини завқ ва севинчга тўлдирарди.
Вақт ўтиб гулларга боқадиган кўзлари боғчанинг ортидаги уйга тақаладиган бўлди. Чунки кейинги кунларда ўша уйда парда орқасида бир қизнинг соясини кўрарди. Ҳар ўтганида боғчадаги гулларга ва дераза ортидан билинар-билинмас бир кўриниб ғойиб бўлган қизга қарамай ўтолмасди.  Бир куни тонгда ҳар доимгидан эртароқ йўлга  чиқди. Боғчага яқинлашганида юрагининг титрагинини, ҳаяжонланганини ҳис қилди. Ҳар куни қалин парда ортидан кўринадиган қиз боғчада гулларни суғорарди.
Гўзал қиз йигитни кўриб, юзи гулларидек қизариб ичкарига қочди. Йигит қизнинг хаёли кўзларидан йўқолмаслигини истаб, нигоҳларини бир гулга тиккан кўйи шу аҳволида қола қолди.  Ҳозиргина кўрган гўзаллигининг сеҳридан маст эди. У севиб қолган эди.
Йигит энди қизни яна бир бор кўрармиканман, деган умидда ҳар куни аввалгидан бироз эрта йўлга тушар, аммо қалин парда ортидаги соядан бошқасини кўролмай, аламда ёнарди.  Қиз ҳам ҳар тонг ҳаяжон билан қалин пардалар ортига келар, йигитнинг йўлини пойлар эди.
Бир куни йигит боғча олдидан ўтмади. Қиз кун бўйи бирор иш қилмай уни кутди. Эртаси куни ҳам, ундан кейин ҳам, ҳафталар ҳам кутди, йигит ўтмади. Қизнинг юрагини изтиробу алам ўртади.
Бир куни яна умидсиз кўзларини йўлга тикиб кутаётганида, бир тўда одамларнинг елкаларида тобут ортиб кетаётганларини кўрди қиз. Хаёлидан кечган қўрқинчли ўйдан бутун вужуди титраб-қақшади, юраги сиқилди. Наҳотки, ўша йигит ўлган бўлса?!..
Қиз яна ҳар куни қалин пардалар ортига ўтиб йўл кутар, юзи ҳам қаровсиз қолган, суғорилмаётган гулларидек сўлиб бораётир эди.
Йигит яна бир куни боғча олдидан ўтди. Автоҳалокатдан сўнг бир неча ой касалхонада ётган, соғайиб чиққанидан кейин қилган энг аввалги иши гул тўла боғча олдига келганди.  Аммо умид билан келгани боғча қаршисида табассумли юзига қайғу инди: боғчадаги гуллар сўлиб ётганди, уйнинг деразаларига қора парда тутилганди.
Йигит йўлда ўйнаётган болалардан сўради:
—  Бу уйда биров яшамайдими?
—  Кекса бир аёл яшайди,- деди бир болакай.  Йигит жавобини эшитишдан қўрқиб:
—  Бу уйда бир қиз яшарди, у қаерда?- дея сўради.  Болалардан бири:
—  У ўлди,- деди.- Йигитнинг танасидан мадор қочиб, кўзларига ёш келди. Бир болакай унга парво қилмаган кўйи: —  Сил бўлган экан. Кеча ўлди,- деди.
Орадан бир неча йиллар ўтди. Болакай ҳаяжон билан отаси ва онасининг ёнига келди. Гуллар орасидаги, арғимчоқ-ўриндиққа ўтирган кекса одамни кўрсатиб бақирди: — Бобом куляптилар, ана бобом куляптилар, дадажон!
Эр-хотин кекса кишининг олдига чопдилар.Унинг ҳеч қачон кулмаган юзига қарадилар. Бир дона гулни бағрига босган чолнинг юзига ҳақиқатдан ҳам табассум ёйилган эди. Гўёки йиллар бўйи юрагини эзган ҳасрати тугагандек севинч билан, узоқ йиллар кўрмагани бир инсонининг дийдорига етишганидан бахтиёрлик қувончи эди у табассум. Фақат кўзлари юмилган эди. Мангуга...
Аҳмад Унал Чам
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси
Манба: «Турк ҳикоялари» китобидан.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ИБРАТ

Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…
Subscribe to a channel