#ибрат
Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:
1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;
2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;
3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;
4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;
5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;
6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;
7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;
8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнига олишади;
9. Уларда ғайритабиий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;
10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;
11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;
12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;
13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;
14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;
15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;
16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;
17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;
18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;
19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;
20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.
ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
📿 Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
📿 Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
📿 Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
📿 Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
📿 Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
📿 Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
🔶 Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.
124
— Яшавор, — Аброр машинадан тушиб, уни кўздан кечираркан, ўзи тузата олмаслигини тушуниб ғилдиракни асабий тепиб қўяркан, — бир ками шу эди ва ўрни ҳам тўлди, — ёмғирда шалаббо бўлиб қолган уст-бошига қараб қўйганча, — бунақа об-ҳавода такси топиш ҳам осон бўлмаса керак, — ўзига-ўзи гапирганча ён ўриндиқдаги гулдаста ва тортни олиб, машинани қулфлади ва такси тўхтатиш учун сал нарига юрди. Аксига олиб ҳа деганда такси ҳам келавермади, — бунақа туришдан фойда йўқ, — шалаббо бўлиб қолган гулдастага қараб қўяркан, — яхшиям тортни шиша идишда олганим, йўқса у ҳам мазза қилиб сувга бўккан бўлармиди?
🌺🌺🌺
— Мана сенга иссиққина шўрва, — Сарвар қўлидаги сумкани стол устига қўяркан, — ҳозир буни косага сузиб келаман.
— Сарвар ака, — Дилафруз ошхонага кетаётган эрини тўхтатганча, — борингизга шукур, — ундан хафа бўлиб оиласини йўқотишига сал қолгандия. Саиданинг гапларига кириб, Аҳмаднинг совғаларига алданиб хиёнат ботғоғига ботиб кетишдан Аллоҳ ўзи асради.
— Сени ҳам, — Сарвар қайтиб келиб унинг пешонасидан ўпиб қўяркан, — мен ҳозир, — деганча ошхонага кириб кетди. Дилафруз бўлса юзларига думалаган кўз ёшларини секин артганча фалокати ариганига Аллоҳга беҳисоб шукр айтарди.
🌺🌺🌺
— Демак унинг ўзини тутишидан гумонланяпсан? — Муҳсин Дадахоннинг гапларини диққат билан эшитаркан, — дарров уни ўзгаси билан юришда айбламадингми? Акс ҳолда уни қўлга туширишимиз қийин бўлиши мумкин.
— Йўқ, ҳозирча арқонни узун ташлаб қўйибман. Бир кун қўлга тушиши аниқ.
— Фақат бироз эҳтиёт бўл. Тағин сездириб қўйма.
122
— Мен ишга кетяпман, — Олмагул дадасини касалхонадан ўзи яшайдиган уйга олиб келиб, бирга яшаётганди.
— Яхши бориб кел, — Абдурайим ака қизини дуо қилиб қизини кузатиб қўйди. Яхши кайфиятда уйдан чиққан Олмагул уйи олдида тўхтаган машинани кўриб, энгса қотирганча,
— Эрталабдан бир шу кам эди, — ўзини кўрмаганга солиб ўтиб кетаётганди, бўлмади.
— Қор маликасига саломлар бўлсин, — Алишер кулиб қўйганча бош силкиб қўйди.
— Сизга бу ерда нима бор? Ҳозироқ кетинг, — Олмагул дадаси келганидан буён унга бошқача қараб юрган қўшнилар кўринмаяптими йўқми дегандек атрофга қараб қўйди.
— Саломни эрталаб нонуштага қўшиб еб юборган кўринасан. Ҳа майли, — Алишер машинасига суяниб олганча, — дадангни аҳволи яхшими?
— Сизга ўшанда ҳам айтгандим, яна айтаман. Дадам ҳам, мен ҳам устингиздан ёзиш ниятимиз йўқ. Шундай экан ҳа деб бу ерга чопиб келаверманг.
— Йўғеэ? — Алишернинг бир қоши хиёл кўтариларкан, — балки бошқа мақсадда келиб юргандирман.
— Бошқа мақсад? — Олмагул тушунмагандек унга қараркан, — яна қанақа мақсад? Нима энди сизга яхшилик қилиб, устиздан ёзмаганимиз учун ўзизча бизни масхара қилгани келдизми? Ёки шантаж қилмоқчимисиз? — Олмагулнинг кўзлари каттариб кетаркан, — олдиндан айтиб қўяй, ҳеч қанақа шантажингиз ўтмайди. Чунки дадамни уриб қочиб кетганизни ўзингиз тан олгансиз. Бу гапиздан қайта олмайсиз. Акс ҳолда....
— Етарли, — Алишер унинг гапини бўлганча, — ўзингча нималар деб ташлаяпсан. Сен қиз билан яхшиликча келишиб бўлмас экан. Яхшиси сен ишинга жўна, мен даданг билан ўзим эркакчасига гаплашиб оламан, — деганча уй томонга юрди.
120
Нилуфар шаҳарга келиши билан сумкасини ижара уйида қолдириб, тўғри ўқишга борди.
— Нилуфар яхшимисиз? — у кириб келиши билан Беҳруз ёнига келиб ҳол-аҳвол сўрай бошлади, — анча ўзизга келиб қолдизми?
— Яхши раҳмат, — Нилуфар синиққина жилмайиб қўяркан, ўзини бироз хижолатли ҳис қилди, — мен домла билан...
— Сиз буёғини ўйламанг, мен ҳаммасини гаплашиб қўйганман. Имтиҳонга ҳеч қандай муаммосиз кириб чиқасиз.
— Раҳмат, — Нилуфарнинг кўнгли бўшаб кетди. Йиғлаб юбормаслик учун кўзларини олиб қочганча, — унда мен бугунги имтиҳонга тайёргарлик кўрай.
— Хўп, фақат ўзингизни кўпам урунтирманг. Нимадир ёрдам керак бўлса мен шу ердаман, — Беҳрузнинг нафақат юз-кўзидан, балки айтаётган сўзларидан ҳам меҳр уфуриб турарди.
🌺🌺🌺
Дадахон бугун ишдан эртароқ келди. Уйга кирса болалар ўзлари ёлғиз.
— Холанг қаерда? — қизидан сўраганча уй ичига кўз югуртираркан, — фақат Бахтиёр билан ўзингмисан?
— Холам анча олдин уйдан чиқиб кетгани, ҳали келмади, — Севинч қўлидаги қўғирчоғидан кўз узмасдан жавоб бераркан, — Бахтиёр очман деб йиғлай-йиғлай ухлаб қолди, — ўйинчоқларини орасида ухлаб ётган укасига қараб қўйди.
— Тушунарли, — Дадахон Муҳсиннинг таҳминларини ҳаёлидан ўтқазганча ўрнидан тураркан, — сен шу ерда ўтира тур. Мен сизлар учун ул-бул тайёрлаб келаман. Унгача холанг ҳам келиб қолар, келса унда ҳам, — охирги сўзини фақат ўзи эшитадиган қилиб гапирганча ошхонага ўтди. Болалари учун тезда тайёр бўлади деб гўшт ва картошка қовуриш ҳаракатига тушиб кетганди ҳамки, ҳовлига оғзи қулоғида Зулхумор кириб келди.
3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ
Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно".
(Имом Термизий ривояти).
Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та ҳаж савоби ваъда қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.
«Фазилатли амаллар» китобидан.
Сизнинг кўнглингизга «Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) ким?» деган савол келганми? У пайғамбарми ёки валийми ёки олимми? У нима учун Мусо алайҳиссаломдан кўпроқ билим, ҳикмат ва раҳм-шафқат соҳибидир? Нега Аллоҳ таоло фақат Мусо алайҳиссаломни Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) билан учрашиш учун тайинлаган? Мазкур ҳикоя бошқалардан фарқ қилади, чунки у илм борасида мутлақо ўзгача ҳикматни очиб беради.
Бу илм – бу дунёдаги сабаблар ва пайғамбарларга берилган ваҳийга асосланган илм эмас. Бу Аллоҳнинг олий тақдири билан боғлиқ бўлган бир илм, кўздан ёпиқ, пинҳона. Бу ҳикоя инсон қалбидаги энг мураккаб саволларга жавоб беради: Аллоҳ таоло нега ёмонлик, қашшоқлик, азоб-уқубат, урушаётган жанглар ва касалликларни яратди? Нега болалар вафот этади? Тақдир қандай ишлайди?
Баъзилар Ҳазрат Ҳизрни "суҳбатда гапирувчи тақдир" деб аташади ва у бизга раҳмат ва илмдан иборат бўлган тақдирнинг вазифаларини кўрсатиб беради: ﴿ فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ﴾
Мусо алайҳиссалом раҳмат ва илмга эга бўлган бу бандадан «Мен сиздан ўрганайми?» деб сўрайди. Ҳазрат Ҳизр «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан» дея жавоб беради. Чунки инсон ақли учун Аллоҳнинг тақдирини тушуниш оғирдир. Аммо Мусо алайҳиссалом, «Албатта, сабр қиламан ва сизга бўйсинаман», деб ваъда беради.
Иккови бир қайиққа чиқади ва Ҳазрат Ҳизр уни тешиб юборади. Мусо алайҳиссалом: «Сен қайиқни тешиб, уни ғарқ қилмоқчимисан? Сен нозик иш қилдинг!» дейди. Бунга Ҳазрат Ҳизр: «Сен мен билан сабр қила олмайсан» деб эслатади. Бу ерда Аллоҳнинг тақдирини тушуниш инсон ақли учун оғирлигини кўрамиз.
Кейин Ҳазрат Ҳизр бир болани ўлдиради. Бу гал Мусо алайҳиссалом қаттиқ ғазабланиб: «Сен бегуноҳ болани ўлдирдинг, бу аянчли иш!» дея эътироз қилади. Бунга Ҳазрат Ҳизр яна эслатади: «Сен сабр қила олмайсан».
Сўнг улар бир шаҳарга келиб, Ҳазрат Ҳизр етимларнинг деворини тиклайди. Мусо алайҳиссалом яна сабр қилолмайди ва сўз очади. Шунда Ҳазрат Хизр «Бу бизнинг ажралишимиз» деб ҳикмат сирини тушунтиришни бошлайди.
Бу ҳикоя бизга уч турдаги тақдирни англатади:
1. Биринчиси – сиз ёмонлик деб билган нарса яхши натижалар келтириши мумкин.
2. Иккинчиси – ёмонликка ўхшаган воқеаларнинг фойдаси, лекин бу дунёда сирлигича қолади.
3. Учинчиси – ёмонликдан ҳимоя қилинадиган тақдир бўлиб, Аллоҳнинг лутфи билан сиздан яширинади.
Ҳазрат Хизр айтганидек: «Сен Аллоҳнинг тақдирини тушуна олмайсан. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда сабр қил. Агар сиз Аллоҳга ишончли бўлсангиз, ҳар бир воқеада хайр бор».
Аллоҳнинг раҳмати барчага бўлсин!
Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааимa мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
Ибратли дарс
1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.
Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 60 qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya endi aksiyada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
118
— Аёлимни аҳволи яхшими? — ичкаридан чиққан ҳар бир ҳамшира ва доктордан Дилафруз ҳақида сўрайвериб Сарварнинг тоқати ҳам тоқ бўлиб кетди.
— Ҳозир доктор чиқса аниғини айтади, — ҳамшираларнинг жавоби шундан нарига ўтмади. Орадан йигирма дақиқа вақт ўтиб доктор чиқиши билан Сарвар унинг олдига югуриб келди.
— Аёлимни яхшими?
— Ҳозир яхши. Енгил ток уруши натижасида йиқилиб бошидан лат еб хушидан кетган. Хавотирли ҳеч нима йўқ. Аёлингиз ўзига келиши билан истаса олиб кетишингиз мумкин.
— Дwмак, ҳаммаси яхши шундайми? — Сарвар қайта сўради.
— Албатта.
— Раҳмат сизга, — Сарвар докторга миннатдорлик билдирганча хонадан чиқиб кетди.
🌺🌺🌺
Аброр уйга кириб келаркан, димоғига урилган сомса ҳидидан ўша кунги учрашув кўз олдида гавдалангандек бўлди.
— Бунақаси кетмайди, — қўлини чап кўксига қўяркан, — минг истаганим билан у мени энди қабул қилмайди. Буёғига тақдирга тан бериб яшашга мажбурмиз, — бу сафар Олмагулнинг бугунги қарашлари кўз олдида тасвирланди, — ҳа энди буёғи Аллоҳдан. Аллоҳим, уни ўйлаб сен муқаддас қилган никоҳимга хиёнат қилаётганим учун ўзинг кечир. Сабиҳаку майли, эртага қиёматда нима деб жавоб бераман. Ўзинг ёрдам бер Тангрим, — Аброр бир муддат эшик олдида туриб қоларкан, ўзига нима бўлаётганини тушуна олмаётганди. Ахир бир ойча олдин ўша қиз учун ойисини хафа қилишгача борганди. Бугун эса...
Фақат бир нарсани билади, инсон ўзи истаган, талпинган инсонининг кўзларида ўзини, ўзига нисбатан бирор илиқ туйғуни кўрмас экан, истасин истамасин ундан узоқлашар экан. Балки Аброр ҳам ҳозир шундай ҳолатдадир. Аммо, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини ўзи ҳам билмайди.
116
Олмагул дадасини қучоқлаб ўтираркан, эшик очилиб кимнингдир,
— Мумкинми? — деб кириб келган овозни эшитиши билан ирғиб ўрнидан турди.
— Ассалому алайкум келинг, — дадасига ётишига ёрдамлашаркан, — сизга ким керак эди?
— Ҳалиги, — Алишер бир Олмагулга, бир Абдурайим акага қараб қўйганча гап бошлади, — мен шу кишини машинада уриб юбор...
— Нима? — Олмагул унинг гапини эшитиши билан тутоқиб кетди, — қилар ишни қилиб энди безрайиб келганиз нимаси? Дадамга нимадир бўладиган бўлса, ёки ўлиб қолсалар нима бўларди?
— Мен....
— Нима сиз? Бир одамнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, яна гапиришингиз...
— Яхши қиз, — усиз ҳам таранг асаблари баттар таранглашган Алишернинг қўллари мушт бўлиб тугулди. Кўзларини юмиб чуқур нафас оларкан, бўйин томирлари бўртиб чиқа бошлади, — безрайиб келаманми бошқами, хуллас келдим. Дадангизни даволаниш учун кетадиган ҳамма харажатни қоплайман.
— Кимдир сиздан пул сўрадими? — Олмагулга бу йигитнинг қўрслиги ёқмади.
— Менга қаранг, — Алишер унга сўкиб юбормаслик учун дона-дона гапиришга ҳаракат қилганча, — эеэ бореэеэ деб кетиб қолган тақдиримда ҳам қўлиздан ҳеч нима келмасди. Лекин мен унақа виждонини еб қўйганлардан эмасман. Мана бу касалхона харажатлари учун, — чўнтагидан пул чиқариб узатди.
— Пулингиз бошингизда қолсин, — Олмагул унинг қўлидагини юлиб олдию, юзига отди, — энди эса бу ердан жўнанг.
🌺🌺🌺
Сабиҳа қўлидагиларни хонасига қўйиб чиқаркан, Аброрнинг гапларини ҳали ҳам тўлиқ англай олмаганча ошхонага кирди. Бир муддат эшик олдида туриб қолди. Телефони жиринглаб қолмаганда яна қанча турарди билмайди ҳам.
— Эшитаман, — экрандаги ёзувни кўриб ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди, — ассалому алайкум ойи яхшимисиз?
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
💡DIQQAT SAVOL: (Butun Internetni portlatgan savol, va nihoyat javobi topildi)
1. Qordan oppoq, 2. tundan qora.
3. "Yeyish harom," 4. "ichish" halol.
QUR'ON da ham bor.
5. Arabchada 5 ta harf ya'ni
M dan boshlanib M bilan tugaydi.
6. ERKAK kishi kuniga 3 marta ham qatnashishi mumkin,
AYOL kishi umrida 1 marta qatnashadi
Bu nima ? 👇👇👇
Ҳар бир қизга уни гўзал, жозибадор ва маҳлиё деб мақташлари ёқади.
Аммо савол туғилади: гўзаллик нима?
Гўзаллик — бу упа, рўмолча, крем, лаб бўёғи ва кўз бўёғими?
Ёки сочнинг ранги, узунлиги, турмача шакли, кўкракнинг ўлчами, белнинг айланаси, оёқларнинг чиройли шакли, юзнинг ўткир чизмаларими?
Гўзаллик — фақат кийим, парик, сумка, туфли ёки кўзойнакми?
Аёллар шундай деб ўйлашади.
Аёллар доимо ўз ташқи кўриниши, ўлчамлари, кўз ва лаблар атрофига чизилган нақшлари ҳақида ўйлайди.
Улар гўзалликни юзда чизиш мумкин, деб ўйлашади. Турли пардозлар ва аксессуарлар орқали гўзаллик яратиш мумкин, деб ишонишади. Аммо улар унутмасинларки, бунинг ҳаммаси фақат сиртқи бўёқ.
Бу бўёқ бир ювинишда ёки терлаган пайтда ювилиб кетиши мумкин. Ҳатто бу сунъий гўзаллик эркакларни ҳайратга солиши мумкин, аммо у доимий бўлмайди.
Ҳатто аёлнинг тенгсиз жисмоний ўлчамлари ҳам туғруқдан кейин ўзгариши мумкин.
Ташқи гўзаллик доимо йўқ бўлиб кетади. У фақат битта "қопқон" ролини ўйнайди. Чирой аёлга эркакни ўзига жалб этиш учун берилган вақтинчалик ҳадиядир.
Шунинг учун, аёлнинг гўзаллиги ҳақида ҳукм чиқаришдан аввал унинг ички хусусиятлари, руҳий дунёсига назар солинг. Гўзаллик — бу одоб-ахлоқ, поклик ва меҳрибонлик.
Гўзаллик — бу меҳр-шафқат, муҳаббат, оналик туйғуларига бой қалб.
Инсонийликнинг юксак даражаси — ўз тилини, қўлини, қалбини ва ҳатто тасаввурларини пок сақлай олиш. Буларнинг ҳар бири гўзалликнинг алоҳида бир кўриниши.
Шунингдек, яхши хулқ-атвор, сабр-тоқат, кечиримлилик ва оддийлик — гўзалликнинг ажралмас қисмларидир. Нозик, сезгир руҳ, очиқ ва ростгўй табиат ҳам гўзалликнинг белгиларидир.
Энди тасаввур қилинг, ташқи жиҳатдан гўзал бўлган аёл ёмон хулқли, маккор, ёлғончи ва дунёвий қизиқишларга тўла бўлса, унинг юзининг гўзаллиги қандай аҳамиятга эга?
Қандай қийматга эга, агар жозибали лаблардан фақат заҳарли сўзлар чиқса? Ёки чиройли оёқлар қўпол ҳаракатлар учун ишлатилса? Ёки ясанган сочлар остида ақл бўлмаса?
Агар бир аёл ҳақиқий гўзалликка эга бўлса, уни фақат ташқи кўриниш билан эмас, балки унинг шахсияти, маънавияти ва руҳий олами билан баҳолаш керак.
Шунинг учун аёлга ҳукм чиқаришда фақат кўзлар билан қараманг, балки ақлингиз билан кузатинг. Чунки ташқи кўриниш қўпол хато қилиши ёки хаёлнинг қурбонига айлантириши мумкин.
Биринчи қарашдаги гўзал кўриниш чалғитувчи бўлиши мумкин. Бундай пайтда ҳислар тўлқини ва ҳаяжон ботқоғи остида кўриш қобилияти йўқолади. Шунда ҳатто маймунсимон юзлар фариштасимон бўлиб кўриниши мумкин.
Аёл — бу китоб. Уни аввало ақлингиз билан ўқинг, ташқи муқовасига қарамасдан, ичида нима ёзилганини тушуниб олинг.
Ҳиссиётлар ўрнига танқидий фикрлаш усули билан яқинлашинг. Акс ҳолда, гўзал кўриниш билан ниқобланган асл ҳақиқатни кеч англашингиз мумкин.
Аёллар бунга йўл қўймаслик учун ақл билан ҳаракат қиладилар ва сизни аввало ошиққа айлантириб, ақлингизни йўқотишингизга ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, кўпгина эркаклар ҳақиқатни жуда кеч англайдилар. Ҳақиқатни англаганлар эса фалсафий йўналишга бурилиб, "гўзаллик" ҳақида ўйлай бошлайдилар ва гўзалликнинг ўзига ошиқ бўлиб кетадилар.
Аммо ҳатто бундай фалсафий инсон ҳам аёлнинг ақлли ҳаракатларидан четда қолмаслиги мумкин. Чунки аёллар ҳар доим ўзлари билан бирга "алоҳида қўшимча китоб" олиб юришади...
Доктор Мустафа Маҳмуднинг "Шайтон ҳукм суради" асаридан "Тузоққа тушиш" парчаси
Омадли эркакларнинг тушликгача битирадиган 12 ишлари
Агар сиз иш унумдорлигингизни янада оширмоқчи болсангиз, 12 ишни тушликгача битиришга ҳаракат қилинг. Шунда қолган вазифаларга вақтингиз бемалол етади.
💓 Кечаси, эртанги кунда бажаришингиз лозим бўлган ишлар режасини тузиб чиқинг. Шунда, кечаси хотиржам бўласиз ва тинч ухлайсиз (Кўчадан қарз бўлсангиз, барибир ухлолмайсиз :)).
💓Тиниқиб ухлаб олинг.
Яхши ухлолмаслик, ишингиз унумдорлигига қаттиқ таъсир қилади. Уйқусраган ҳолда, ишларни чала қилиш ёки умуман эсдан чиқариш ҳеч гап эмас. Эркаклар учун норма 6-8 соат.
💓“Яна 10 дақиқа“ ни унутинг.
Эрта тонгда, будильникни яна 10 дақиқага суриб қўйишдан осон иш бўлмаса керак. 10 дақиқалар соатларга айланиб, кунингиз бебарака отиши ҳеч гап эмас. Динимизда ҳам, вақтли турган одамнинг куни баракали бўлади деб бежиз айтилмайди. Биринчи қўнғироқни ўзида уйгонинг. Бошида қийин, лекин кўникиб кетасиз.
💓Бадан тарбия
Нега машинани ҳайдашдан олдин, 10 дақиқа қиздирилади ? Чунки, мой қизиб, мотор бойлаб силлиқ айланиши учун. Эрта тонгдан бадан тарбия қилиш, танангиздаги барча органларни “уйғониш“ига ва қон айланишини яхшиланишига олиб келади.
💓Эрта тонгда ёлғиз қолиш учун 5-10 дақиқа ажратинг. Ҳох у кофе ичиш ёки қуёш чиқишини кузатиш бўлсин. Хаёлни бир жойга қўйишга ёрдам беради.
💓Нонушта эсдан чиқмасин.
Яхши овқатланиш, танангиз учун яхши ёқилғи болади. Айниқса қишнинг совуқ кунлари тез қорин очади. Фойдали овқатлардан нонушта қилинг. Ёғлиқ, секин хазм бўладиган овқатлардан тийилган яхши.
💓Иш орнингизга вақтида келинг. Агар олдиндаги 6 қоидага амал қилсангиз, ишга вақтида келиш сиз учун муаммо бўлмайди. Ҳамкасбларингиз орасида ҳам ҳурматингиз ошади.
💓Ишингизда озингиздан ақллироқ одамлар билан маслаҳатлашинг. Ишхона бу жамоавий тизим. Жамоавий мажлислардан доим яхши фикрларни ажратиб олса бўлади.
💓Энг қийинидан бошланг
Озингизга эриш туюлган ишларни охирида битиришни мўлжалламанг. Бўладиган ишни бўлгани яхши. Агар қийинини биринчи битирсангиз, хотиржам қолган ишлар билан шуғулланасиз.
💓💓Эрта тонгдаги мажлислардан қочинг. Тонг - ишлаш учун энг яхши пайт. Уни, кейинроқ амалга ошириш мумкин бўлган мажлисга кетказманг.
💓💓Почта, ёки хабарларни текширишга вақт ажратинг.
Телеграм гуруҳидаги ҳабарларни, почтадаги хабарларни ҳар 5 дақиқада текшириш шарт эмас. Улар учун алоҳида вақт ажратинг. Иш вақтида чалғишни бас қилинг!
💓💓Тушликда ўзингизга озгина дам беринг. Смс ларни оқинг, ижтимоий тармоқга киринг. Имкон бўлса, сокин жойда отириб, мияга дам бериш жуда яхши вариант.
Омад қарталари ҳаммада бор, лекин ундан фойдаланишни ҳамма ҳам эплай олмайди. Сиз “эплайдиган“ларданмисиз ? ҚАНИ ИСБОТЛАНГ!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
123
— Қаерга кетяпсиз? — Олмагул югуриб келиб Алишернинг йўлини тўсди, — уйга киришингизга рухсат бермайман.
— Менга рухсатинг шартмас, — Алишер уни сал суриб олдинга юраркан, — адашмасам сен ишга кеч қолаётгандинг.
— Дадамни сиз билан ёлғиз қолдира олмайман. Ким билади балки дадамни ўлдириш учун...
— Ва ниҳоят тушуниб етдинг, бундан хурсандман, — Алишер лабини четида кулиб қўйганча келиб эшикни тақиллатди.
— Ҳозир, — ичкаридан Абдурайим аканинг овози эшитилди.
— Ассалому алайкум, — эшик очилиши билан Алишер салом бераркан, — сиз билан гаплашиб олиш учун келгандим. Йўқ демасангиз албатта.
— Киринг, — Абдурайим ака бироз ҳайрон бўлганча уни ичкарига таклиф қиларкан, қизининг ҳам қайтиб келгани ҳайратини оширмасдан қолмади, — қизим сен ишга кеч қолмайсанми? — Алишернинг олдида бироз хижолат бўлганча сўради.
— Мен ҳам шуни айтгандим. Лекин бу қайсар қизингиз йўқ мен ҳам кираман деб туриб олса бўладими? — Алишер хотиржамгина гапириб диванга ўтираркан, — мен олдингизга яхши бир таклиф билан келдим. Йўқ демасангиз шу қайсар қизингизни менга берсангиз ўзим тарбиялаб олардим, — Олмагулга қараб қош учириб қўйди.
🌺🌺🌺
Аброр бугунги ишларини тез-тез битказиш учун ҳаракат қилар экан, авзойи бузилиб келаётган осмонга қараб-қараб қўйишни ҳам унутмасди.
— Ёғишга топган вақтингни, — сал туриб сепалай бошлаган ёмғирга асабий қараб қўйганча минғирлаб қўйди. У қанчалик тез ҳаракат қилгани сайин, ёмғир ҳам жадалга оларди. Деярли икки соатда ҳамма ишини тугатдию, бошлиқдан рухсат олганча совға олишга йўл олди.
Ойиси тайинлагандек совғанинг энг яхшисини, яъни тилла занжир, катта гулдаста ва туғилган кун учун ширингина торт олди.
— Мана бўлди, — қўлидагиларни машинага жойлаб ўзига ҳам машинага ўтирди, — энди уйга, — деганча машинани ўт олдирди. Бир неча юз метр юргач, машина ҳам ҳазиллашгандек йўл ўртасида ўчиб қолди.
121
Дадахон уни кўриши билан қўлидаги ярим арчилган картошкани ҳам унутиб, ҳовлига чиқди.
— Қаерда эдинг? — қошлари бироз чимирилганча Зулхуморни сўроқлай бошлади, — бу ерда болалар оч ва ёлғиз. Сен бўлса кўчада дайдиб юрибсан.
— Кечирасизу, мен билан гаплашганда муомалангизни бироз тўғирласангиз бўларди. Кейин, нима мен итманми дайдиб дейсиз? Буни устига сизга ҳисоб беришга ва мана бу уйда кўмилиб ўтиришга мажбур эмасман. Сиз менга ўдағайлашдан олдин, қилган ишизга жавоб беришни ўрганинг. Бу кетишда ҳаммасини катталарга айтиб бераман шекилли, — Зулхумор қош кериб қўйганча Дадахонни елкаси билан туртиб ўтиб кетди.
— Менга қара, — Дадахон икки қадамда унинг ортидан етиб келиб, билагидан ушлаганча ўзига қаратаркан, — сен жа ўзингдан кетиб қолмадингми? Ҳали ўша иш орамизда бўлдими йўқми буни бир Худо билади. Буёқда сен ҳам, — дона-дона қилиб гапирганча, — ҳеч нимани аниқлаштирмасдан туриб сенга уйланмайман.
— Буни ҳали кўрамиз, — Зулхумор қўлини силтаб тортдию, зарда қилганча ичкарига кириб кетди.
🌺🌺🌺
— Бугун хотинингни туғилган куни, — Аброр ишга кетиш олдидан Каромат опа яна бир марта огоҳлантириб қўяркан, — янги келинчакни янги уйида ўтказадиган илк туғилган куни эсда қоларли бўлиши керак. Ишдан эртароқ қайт. Ҳа яна бир гап, — Каромат опа уй тарафга қараб қўйганча овозини бироз пастлатганча, — келинимга энг яхши совғадан олиб кел. Тағин қудаларни олдида уялтириб қўйма. Нақ бошингни оламан-а, — бироз пўписа ҳам қилиб қўйганча ўғлини ишга кузатиб қўйди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.
Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.
Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.
Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.
Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.
Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...
Мўмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.
Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳфа йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.
Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!
Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...
📤📤📤📤
Илтимос қиламан эринмай ўқиб чиқишингизни
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади».
✍️Термизий ривояти
Изоҳ: Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.
Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган.
📖 Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди: «Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).
🚫Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.
Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.
Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.
📌Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.
Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
📖 “…Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).
Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.
Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар
Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.
*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.
*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.
*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.
*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.
*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.
*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.
*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.
*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.
*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.
*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.
*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.
*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.
*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.
*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.
*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.
*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Қандай ажойиб ризқ
Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.
Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.
Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.
Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !
119
Орадан бир ҳафта ўтди.
Бу орада Наргиза сал ўзига келиб қолди.
— Ойи бу ердан чиққач акамни кўргани борайлик, — Наргиза шифтга термулганча гап бошлади, — уларни соғиндим.
— Хўп қизим, — ойиси унинг сочларини силаб ўтираркан, қудалари билан бўлган суҳбатни эслади.
« — Жон қуда, — Ҳалима опа йиғлаганча Наргизанинг ойисининг оёқларига йиқилди, — илтимос шикоят қилманг. Наргизанинг қанча ҳаражати бўлса қиламиз. Фақат устимдан ёзиб юборманг. Ёзиб юборсангиз уёқда....., — Ҳалима елкалари силкиниб йиғларкан, — ахир қишлоқ жой бўлса, эртага кўз-кўзга тушганида бир-биримизга қандай қараймиз? Одамгарчилик қилинг.»
Қизининг сочларини силаб ўтирганча шуларни ўйларкан, Дилшодни устидан ёзиб берганларида ўша одамгарчилик, қишлоқ жой деган сўзлар қаерда қолган экан? Онаизор шуларни ўйларкан, бир қизига куйса, бир қамалиб кетган ўғлига куярди.
Эркак қуда яхшилаб суриштириб, улар аризасини қайтиб олишган тақдирда ҳам энди Дилшодни чиқариб олишолмаслигини афсус билан айтганида унинг қалбидаги бор умид ҳам сўнганди. Ахир, Ҳалима опа Наргизани пичоқлаб қўйгани устидан даъво аризаси ёзмаслиги эвазига улар Дилшодни устидан ёзилган даъво аризасини қайтиб олишларини, кейин Дилшодни чиқариб олишлари мумкинлигини айтганида рози бўлганди. Лекин бунинг иложи йўқ эканлигини эшитиб, чўкиб қолди шўрлик аёл.
🌺🌺🌺
— Мен имтиҳонларимни якунлаб қайтаман, — Нилуфар акаси ва келинойиси билан хайрлашаркан, — дадамни эҳтиёт қилинглар. Ойимдан кейин жуда чўкиб қолдилар. Дўконга ҳам чиқмай қўйдилар, — Нилуфар боя дадаси билан хайрлашгани кирганида кўрган аҳволидан кўзлари ёшланди.
117
— Фурқат Асқаровни танийсизми? — Шоҳсанам майли дегач, йигитларнинг биринчи берган саволи шу бўлди.
— Фурқат? — Шоҳсанам унинг исмини эшитиши билан бутун ўтмиши бир зумда кўз олдида кино лентасидек айланиб ўтиб кетди. Ўша пайтдаги оғриқларни қайта ҳис қилгандек, юзи буришди, — ҳа танийман, — бироз жим тургач жавоб бераркан, — у менинг собиқ биринчи турмуш ўртоғим, — Шоҳсанам гапириш баробарида Жафарга қараб қўйишни ҳам унутмади. Берган жавобидан эса Жафарнинг юзида ҳайрат акс этганини кўрмай қолмади.
— Эрингиз? — йигитлар ҳам бироз ҳайрон бўлганча, — эрингиз билан қачон ажрашгансиз? Чунки Фурқат Асқаров шу пайтгача тўрт марта уйланган эканлар. Сиз уларнинг нечинчи...
— Иккинчи турмушиман.
— Тушунарли, — қўлидаги қоғозга нималарнидир ёзиб қўяркан, — сиз Наргиза Солиевани танийсизми?
— Йўқ. Лекин эшитгандек бўлгандим, адашмасам у Фурқатнинг ҳозирги хотини бўлса керак.
— Ҳа, худди ўзи. Уларнинг муносабати ҳақида эшитганмисиз? Яхши яшашганми?
— Билмайман. Чунки мен олти йил олдин қишлоқдан кетганман. У ерда нима гап бўлди, нима қилди мен билмайман.
— Демак Фурқат Асқаровга Наргиза Солиеванинг акаси Дилшод Солиев жиддий жароҳат етгазиб қамалиб кетганини, бунга чидай олмаган Наргиза Солиева Фурқат Асқаровни ўлдиришга ҳаракат қилиб, қайнонаси билан тортишиб қолиб, қайнонаси Наргиза Солиевани пичоқлаб қўйганини ҳам билмайсиз.
— Йўқ, мени ҳеч нимадан хабарим йўқ.
— Раҳмат, — йигитлар бир-бирига маʼноли қараб қўйганча ўрнидан туришаркан, — майли бизга рухсат. Яна керак бўлсангиз албатта йўқлаб келамиз, — йигитлар хайрлашиб чиқиб кетишаркан, Шоҳсанам ўзини таъқиб қилаётган нигоҳлардан қочиш учун эшик томонга юрди.
115
Сарвар Дилафрузни олиб кетган тез ёрдам машинаси ортидан машинасини катта тезликда ҳайдаб бораркан, ҳозирда ҳис қилаётгани Дилафрузни йўқотиб қўйиш қўрқуви эди.
— Аллоҳим уни биз учун асра, — у тез ёрдам машинаси билан биргаликда кетар экан, ҳеч бир йўл қоидаларига риоя қилмасдан кетарди.
Шифохонага боришлари билан Дилафрузни жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишди.
— Хотинимга нима қилди? — Сарвар ҳам уларнинг ортидан кириб тез ёрдам машинасида келган доктордан сўрай бошлади, — аҳволи жиддий эмасми?
— Аёлизни енгил ток урган. Буни натижасида йиқилиб боши лат егани боис хушини йўқотган. Аниқ нима бўлганини ҳозир текшириб айтамиз.
— Жароҳати жиддийми? — Сарвар қайта сўради.
— Текширувдан кейин маълум бўлади, — доктор шундай дедию шошганча ичкарига кириб кетди.
🌺🌺🌺
Аҳмад Саида берган манзилга қандай тез келган бўлса, шундай тез чиқиб кетди.
— Худони балоси, — машини ролига бир уриб қўяркан, — ишқилиб ҳеч ким кўрмаган бўлсинда. Акс ҳолда ҳаммаси мени бўйнимга синиб кетади. Ўзи анави манжалақи дугонаси огоҳлантиргандия, — машинани катта тезликда ҳайдаб кетар экан, бу ерга келгани учун ўзини қайта-қайта сўкиб борарди.
Аҳмад Сарварникига келганида уй эшиги қия очиқ эди. Айни муддао деганча уйга секин кириб келаркан, ошхона эшигини ёнида хушсиз, боши ёрилган бир аҳволда ётган Дилафрузни кўриб юраги ёрилай деди ва уйдан қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.
Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
- Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
- Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин,; - деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди. Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди (яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин, талоғинг ўз қўлингда, дегани эди). Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
• Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
• Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!
@ibratli_sozlar
🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸
Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq.
Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃
Javobi: Onajonlar va bolajonlar kanalida
ҲАДИС ДАРАЖАЛАРИ
1️⃣ Саҳиҳ – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.
3️⃣ Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорий ва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.
3️⃣ Ҳасан – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.
4️⃣ Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.
5️⃣ Заиф – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.
6️⃣ Мурсал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.
7️⃣ Муъзал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.
8️⃣ Мунқотиъ – узилиши қандай сабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.
9️⃣ Мудаллас – иснодидаги бирон айбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.
🔟Мавзуъ – Расулуллоҳ ﷺ га нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.
1️⃣1️⃣ Матрук – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.
1️⃣3️⃣ Мункар – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.
1️⃣3️⃣Марфуъ – Расулуллоҳ ﷺ га бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.
1️⃣4️⃣ Мавқуф – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.
📜Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий «Танбеҳул-Ғофилийн» китобидан