Қанчалик тўғри билмадим-ку , эшитишимча ; жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан.
Агар отлари кўпайиб , зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.
Ҳамма отларни бир жойга тўплаб , емиш ва сувдан маън қилиб, уларни қийнаб , уришар экан.
Сўнгра бироз ўтгач , уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан.
Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар , иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.
Улар мана шундай услуб ила асл , зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан...
Сўнгги пайтларга келиб ; реал ҳаётимизда ҳам , биз фаолият юритаётган тармоқларда ҳам одамларни ажратиш жуда қийин бўлиб қолди.
Мўминлар ёлғон гапирмайди дея қаттиқ ишонардим , лекин сўнгги пайтларда ёлғон гапириш "мўмин" ларга ҳам оддий холга айланиб бораётганига гувоҳ бўлиб борябман...
Омонатга ҳиёнат — мунофиқлик аломати дея онгимизга қуйилганди , минг афсуски бу иллат ҳам кенг тус олибди...
Ваъдага вафони-ку гапириб ўтирмасак ҳам бўлавераркан.
Юқорида мўминни мунофиқдан ажратувчи энг аниқ сифатларни санаб ўтдим холос. Майда-чуйдаларига киришмадим.
Аслида биз мусулмонлар учун энг муҳим бўлган ўрин — хулқ тарбиясидир ва бу нарса бизда шаклланса кўп иллатларимиз ўз-ўзидан тузалиб кетади.
Аллоҳ бизга офият берсин , қалбларимизни ислоҳ қилсин.
ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ
Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
👉 @IBRATLI_SOZLAR
134
— Аблах, — Зулхумор Жамолни сўкинганча уй томонга югуриб кетар экан, айни пайтда қандай бўлмасин Дадахондан қутулишни ўйларди. Бир ҳаёли ўтириб у билан ҳаммасини гаплашиб ойдинлик киритиш ҳақида гаплаш деса, бошқаси бундан фойда йўқлиги ҳақида гапирарди. Уй ичига кирдию ўзини хонага уриб устидан қулфлаб қўяркан, — энди нима қиламан? Бекор ўша Жамол билан ўралашдимда. Шарманда бўлдим, — Зулхумор йиғлаганча хонани тинмай айланаркан, эшикнинг тақиллашидан чўчиб тушди, — келди, — қўрқув билан пичирлади.
— Зулхумор эшикни оч, — бу сафар эшикнинг тақиллаши билан бирга Дадахоннинг дарғазаб овози эшитилди, — эшитяпсанми мени, оч эшикни!
— Йўўўқ, — Зулхумор хонага умид билан кўз югуртираркан, мободо ичкарига кириб келгудек бўлса ўзини ҳимоя қилиш учун нимадир излай бошлади.
— Оч дедим сенга, — бу сафар Дадахон эшикни тепа бошлади.
— Йўқ дедим, — бу сафар Зулхуморнинг овози қўрқув аралаш чиқаркан, — Аллоҳим ўзинг ёрдам бер. Ҳозир ичкарига кириб қолгудек бўлса нима қиламан?
— Зулхумор эшикни оч, — Дадахон овозини бироз пастлатганча, — сен билан гаплашиб олишимиз керак. Ҳаммасини бафуржа гаплашиб, ҳал қилиб оламиз.
— Сизга ишонмайман, — Зулхумор кўз ёшларини артаркан, бу хонага қамалиб олганига афсуслана бошлаганди.
— Зулхумор, — Дадахон ўзини босиб гапиришга ҳаракат қилгани билан эшикни ташқаридан очиш пайида эди.
— Мен ҳозир, — Зулхумор эшикнинг безовта тақир-туқурлашидан қўрқиб қочиш учун жой қидириш билан овора эди. Чиқиб кетай деса деразага панжара ўрнатилган. Минг урунгани билан бефойда, — яхшиси ҳозир мен эшикни очаман, — шундай деганча эшик томонга юрди. Қўлига стол лампасини олишни ҳам унутмади, — ҳозир очаман, — эшикни ёнига келиб бир чуқур нафас олдида эшик қулфини товлаши билан эшикни бир тепганча ичкарига Дадахон отилиб кирди ва Зулхуморнинг сочига чанг солди. Бундай бўлишини кутмаган Зулхумор қўлидаги ташлаб юбориб, унинг қўлига ёпишди.
132
— Ассалому алайкум, — Жамол салом берганча ичкарига кириб келаркан айни пайтда Дадахоннинг устидан кулишни ҳам, унга ачинишни ҳам билмасди.
— Яхшимисан? — Дадахон унга жой кўрсатаркан, — яхшимисан ука? Уйдагилар тинчми?
— Яхши рахмат, — Жамол у кўрсатган жойга ўтираркан, — олдингизга битта масала бўйича келгандим. Шунга вақтингиз қанақа деб сўрамоқчиман.
— Хўш, қандай мавзу экан?
— Зулхумор мавзуси, — Жамол хотиржамгина жавоб бераркан, Дадахоннинг юзидаги ҳайратни кўриб кулгуси келди.
🌺🌺🌺
Шоҳсанам шу кечнинг ўзидаёқ меҳмонхонадан чиқиб кетди. Тўғри автобуслар турадиган жойга бордию, қишлоғига кетадиган автобуснинг энг тўрига ўтириб олди. Орадан ярим соатча ўтиб уни излаб келган Жафар бахтга қарши уни кўрмади. Чунки Шоҳсанам уни кўриши билан яшириниб олгандида.
Кун осмонда тикка келганида қишлоғига етиб келган Шоҳсанам анчайин енгил тортди. Автобусдан тушиб ўпкасини тўлдириб қишлоқ ҳавосидан нафас оларкан, ҳар бир қарич ерини қадрдон бўлган жойга қайтганидан ўзи ҳам хурсанд эди. Жафарни ҳам, унинг гапларини ҳам бирозга унутгандек бўлди. Бир олам соғинч билан ота уйига кириб келаркан, қадрдон чеҳраларни кўриб йиғлаб юборди. Уларни маҳкам бағрига босиб кўришар экан, кўз ёшлари тўхтай демасди.
— Келиб жуда яхши қилдинг, — Жамила опа қизини қайта-қайта бағрига босарди.
— Ким бор? — шу пайт дарвоза тақиллаб, қўшнисининг овози эшитилди, — Жамила опа Шоҳсанам қайтгани ростми? — қўшни аёл гапирганча ичкарига кириб келар экан, унинг ёнида келганларни кўриб Шоҳсанам ўрнидан ирғиб турдию, улар томонга шошди.
130
Алишер тўхтаб қолган машиналарни оралаб йўл ўртасига келдию,
— Худога шукур, — қулоқларини қўлини билан ёпиб олганча йўлда ўтириб олган Олмагулни ёнига келиб, елкасидан тутиб турғаздию бағрига босди, — энди топдим деганимда йўқотиб қўйдим деб қўрқиб кетдим.
— У ўлдими? — қиз дағдағ қалтираганча сўради.
— Менимча йўқ, — Алишер ортига қараб қўйганча жавоб бераркан, — уни танийсанми?
— Ҳа, у....Мени эрим, — бу жавобдан кейин қизни қучиб турган қўллар бўшашиб пастга тушди.
— Эринг....? — Олмагул бош силкиди.
— Яхши, — Алишер на кетишни, на уни қайта бағрига босишни билмасдан туриб қолди. Тўғри у қизнинг эрга бориб ажрашгани оддий ҳолдек қабул қилган бўлиши мумкин. Аммо, ҳозирги вазият бошқача. Унинг кўзларида ўша эрим деяётган инсонига нисбатан хавотир акс этиб турарди. Ёкида Алишерга шундай туюлаётганмиди, буни англай олмади.
🌺🌺🌺
— Боя автоҳалокат туфайли келган бемор қаерда? — Олмагул касалхонага кириши билан уни олиб келган Алишерни ҳам унутиб ичкарига югуриб кириб кетди.
— Наҳотки уни ҳалиям севса? — Алишернинг миясида тўхтовсиз айланаётган савол тилига кўчди. Айни пайтда гумонлар қуршовида бўлса ҳам қизни ёлғиз қолдиргиси келмай операция хонаси томонга юрди. Ана, Олмагул тинмай уёқдан-буёққа бориб келарди.
— У ўлмаслиги керак, — тилида фақат шу сўз.
— Ҳа, — сал берида тўхтаган Алишер беҳолгина деворга суянди, — уни ҳалиям севади. Дадаси бахтсиз қилдик деганди. Лекин у билан ҳечам бахтсиз яшаганга ўхшамайди. Бахтсиз яшаганида ҳозир ундан бунчалик хавотир олмасди. Балки никоҳдан кейин севиб қолгандир? Ахир никоҳ иситади дейишади, — лабини четида аччиқ кулимсираганча бош силкиб қўяркан, — ўзимча нималарни ҳаёл қилгандим. Унинг олдига келиш олдидан ойим билан қанча тортишдим. Ойим ҳақ кўринади. У биринчи эрини севади ва ҳеч қачон унута олмайди. Мен эса бунақа муносабатни истамайман. Меники бўлдими, ҳаёли ҳам, юраги ҳам меники бўлиши керак. У эса бундай қила олмайди, — Алишер шуларни ўйлаганча у тарафга қараркан, операция хонасидан чиққан докторни ва унинг айтган гапидан кейин деворга суянганча ўтириб қолган қизни кўриб таҳминларини ҳақиқатга яқин деб ўйлаганча жойидан қўзғалди.
Аёл киши куйдирги бўлади. «Яхши»си қадрламаганингиз учун ( ташлаб кетиб ) куйдиради, «ёмон»и қадрлаганингиз учун ( ҳаддидан ошиб ) куюктиради.
Мувозанатни ушлай билиш ҳам санъат.
Ушлай олмадингизми ўзингиздан ўпкаланг...
Аёл қийшиқ қовурғадан яратилган. Ўзининг “қийшиқ“лигини тўғрилик деб билади. Чунки фитратан асос шундай. Шунинг учун тарбиялаш учун бўлса ҳам айблаш катта Хато! Айблангани сайин қайсарлигу тентакликлари ортаверади.
Ҳар қандай аёлнинг ичида камчиликларнинг ҳар турлисидан бўлади.
Фақат ҳар кимнинг ботинида беркиниб ётади. Яъни қусур ҳаммада ҳам бор, бироқ, фаросатининг даражасига кўра нуқсонларини кўрсатишга ҳаё қилади холос...
Аёл ҳуда-беҳуда айбланмаса яширин қусурлари то қабригача зоҳирига чиқмай, кўриниш бермай ўтиши мумкин.
Айбловлар эса шу қусурларни қўзғатиб
юборади.
Аёлнинг ёмонлигини ҳеч қачон ўзига исботлашга уринманг. Тарбияламоқчи бўлсангиз фаросат ва меъёрдан чекинмаган ҳолда, фазилатли эканлигини моҳирлик билан ўзига исботланг. Шунда қусурлари ўз-ўзидан тарбияланади. Яъниким, фазилатли эканлиги эътироф этилган аёл, ботинидаги ухлаб ётган иллатларини кўрсатишдан номус қилади.
Бекорга айтилмаган, жиннини жинни деса, жиннимасман дея осмон бўйи сакрабди, деб...
Диққат ила ўйланг!
Бунда ким жинни?!
Жиннилигини ўзи билмаган ҳолда "осмон бўйи" сакраган одам жинними, ёки ақли расо бўлгани ҳолда жиннилиги аниқ бўлган одамнинг ақли заифлигини юзига солиб жазавага туширган одам жиннироқми?!
Бир донишманд айтган: тортишиб, ниманидир исботлашга эришган кимса эмас, ҳақиқатни билсада, баҳслашишдан тийилган киши донодир.
Яна бири : мен кимнидир, қачондир айблаган бўлсам 20 йилдан кейин ҳам жабрини тортганман, деган эътирофни таъкидлаган.
Динимизда гумон ҳаром қилинган. Гумон ҳам мудраган иллатларнинг уйғониб кетиши, ёки умуман бўлмаган қусурларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади.
Яшашимизни осонлаштиришимиз учун файласуф, ёки ақли дониш бўлишимиз шарт эмас аслида. Шаъриатда ҳаром қилинган биргина шу гумондан тийилишимизнинг ўзида қанчалар катта ҳикмат-у, хотиржамлик, енгилликлар бор биз учун...
Роббимиз барчамизни бадгумонликлар ва унинг ортидан келадиган надоматлардан Ўзи асрасин...
#Xolislik
Ривоят эшитгандим. Қадимда бир аллома (кимлигини эслолмадим) 40 кун давомида Аллоҳга холис ибодат қилиб, 41- куни илм мажлисига борса оғзидан дуру - гавҳарлар сочилгани мисоли илм тўкилибди. Ва айтибди. Қирқ кун холис Аллоҳ учун ибодат қилдим. Эвазига оғзимни очганим ҳамоно илм сочиладиган қилиб қўйиб марҳамат этди.
Буни эшитган бир киши ҳам холис Аллоҳ учун 40 кун мобайнида ибодатга шўнғибди. Лекин унда бу ҳолат содир этилмабди. Холисликда ибодат қилсам ҳам, тилимдан илм тўкилиши насиб этмади, дея маҳзунлашганини кўрган аҳли илмлардан бўлган бир киши, Сен ибодатни холислик билан Аллоҳ учун эмас, оғзингдан илм тўкилиши учун қилдинг, шу сабаб илм ёйишга қодир бўлолмадинг, деган экан.
Қиссадан ҳисса: эътибор истайсизми, муҳаббатми, ҳар неки Аллоҳдан муродингиз бўлса ҳам, Роббингиз билан муносабатингизни холислик устига қуринг. Холислик даъво қилсангиз, эътибор, муҳаббат, бойлик ёки шунга ўхшаш дунёвий эҳтиёжларингиз илинжида эмас, фақатгина Аллоҳнинг розилигини мақсад қилинг. Аллоҳ розилиги йўлидаги қилинган ҳар бир ҳаракат икки дунё саодатига ноил қилади инсонни.
P/S.: Одамлардан эътибор истадим ва беҳад эътиборсизликлар ила синалдим. Ўзимни инсоний меҳр-муҳаббатга ташна бечора каби қуриб қақшагандек ҳис этган кезларим бўлди. Ҳечкимнинг муҳаббатини ҳис этмадим. Бандаларни қўйиб, бутун диққат эътиборимни Роббимга қаратдим ва унинг розилигини энг олий мақсадим дея эътироф этдим. Ва ҳамма нарсага, ўзим бир пайтлар истаган эътибору муҳаббатга ортиғи билан эришдим. Бироқ эришган онимда бандаси томонидан келадиган ҳеч бир марҳаматга эҳтиёжим қолмаганини тушундим. Қалбим Роббимнинг муҳаббати билан кифояланди. Роҳат топди. Аллоҳга нисбатан чин муҳаббат туйишнинг лаззатини бутун дунёдаги инсонларнинг бирлашиб севгандаги лаззати ўрин босолмайди. Ишонмасангиз олий муҳаббатингизни ёлғизгина ҳақли бўлган Зот Яратувчингиз томон йўналтириб, ўзингизни синаб кўринг. Синаш учун эса Сизга бандалари эмас, Роббингиз кифоя бўлсин.
Эчкининг ҳаққи
Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.
Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.
#ибрат
Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:
1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;
2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;
3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;
4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;
5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;
6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;
7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;
8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнига олишади;
9. Уларда ғайритабиий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;
10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;
11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;
12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;
13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;
14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;
15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;
16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;
17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;
18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;
19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;
20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.
128
— Юрагинг олдин ҳам шунақа тез урармиди? — Аброр Сабиҳага жуда яқиндан тикиларкан, қизнинг тинмасдан пирпираётган киприклари, титраётган лаблари унда ўзгача завқ уйғотарди. Қани эди иложи бўлсаю, шу манзарага бир умр тикилиб ўтирса.
— Ҳҳааа...Йўқ...Билмайман, — Сабиҳа ҳаяжондан нима деяётганини ўзи ҳам англай олмади.
— Буниси қизиқ бўлдику, — Аброр ёйилиб куларкан, — бир вақтнинг ўзида уч хил жавоб. Лекин менга жавобинг ёқди. Юрагингни товуши ҳам.
— Аброр ака ме...., — суҳбат шу жойида узилиб қолди. Чунки аллақачон унинг лабларига Аброрнинг лаблари туташиб кетганди.
🌺🌺🌺
— Сарвар ака, — Дилафруз куни билан ўйлаганини ниҳоят тилига чиқаришга қарор қилганча гап бошлади, — сизга бир гапни айтишим керак. Аслида бу гапни айтишимни ўзи умуман нотўғри, лекин айтмасам бир умр виждон азоби билан яшайман. Мен бўлса буни истамайман.
— Ҳозир шуни мавридими? — Сарвар унинг устини ёпиб қўяркан, ўзи ҳам жойига узалди, — ётиб дамингни ол. Эртагами, ёки индинми бафуржа ўтириб гаплашамиз. Ҳозир сен кўпроқ дам олишинг керак.
— Бугун шуларни айтмасам, кейин умуман айта олмайман. Эрта-индин кўчадан эшитганиздан ўзимдан билганиз маъқул деб ўйлайман, — Дилафруз бироз оғриқли овозда гапирди.
— Тинчликми ўзи? — энди чинакамига Сарварнинг ҳам қизиқиши, ҳам хайрати ошди.
— Ҳаммаси сиз фабрикани кенгайтириш ҳаракатида юрганиздан бошланди. Эсизда бўлса Саида дугонам ҳақида айтгандим, — Дилафруз шундай дея бўлган воқеаларни айтиб бераркан ер ёрилсаю ерга кириб кетсам ўйларди у, — кечиринг, — гапириб бўлиб бироз жим тургач, яна гапирди, — мен сизга хиёнат қилдим. Тўғри у эркак билан ётоққача бормадим. Аммо, мен у билан суҳбатлашдим, овқатландим. Биргаликда ичкилик ичдим, — Дилафруз йиғлаб юборди, — бир дам у билан ҳаммасини бошқачадек ҳис қилдим. Чуқурлашмадиму, лекин уни бағримга босдим, эркалик қилдим, — Дилафруз гапираркан Сарвар бутунлай карахт бўлиб қолгандек эди. Ахир у Дилафруздан буни кутмагандида. Ҳозир эса....
126
— Бу нима қилганингиз? — Шоҳсанам ўзини ўнглаб олиб Жафарни ўзидан итариб ташларкан, — мени ўпишга қандай ҳаддингиз сиғди? — тутоқиб бақирди.
— Менга ёқасан, — Жафар ўйлаб ҳам ўтирмасдан ҳисларини тан оларкан, — сен билан бир оила бўлиб яшашни хохлайман.
— Мен эса хохламайман, — Шоҳсанам гапираркан чап тарафида нимадир узилгандек бўлди. Ахир бир эмас, нақ уч марта оила қурди. Лекин қай бирида бахт топди? Ҳеч бирида. Тўғри иккинчи турмушида эри уни яхши кўрарди, аммо, ўртада фарзанд бўлмагач эри фарзанд истагида бошқа аёлни топди. Кейин қишлоғига қайтди. У ерда ҳам нималарнидир умид қилиб Дадахон билан оила қурганди. Нима бўлди? Буни хатто ўзи ҳам тушунмай қолди. Унга оғир ботгани эрининг унга ишонмагани. Ишонч йўқ жойда оила бўлмайди дедию, уйдан бош олиб кетди. Мана шундан бери шаҳарда. Лекин у ҳали ҳам Дадахоннинг никоҳли хотини. Қаршисидаги эркак бўлса мен билан бирга яша дейди. Қандай яшасин? Энди у бундай муносабатлардан қўрқади. Ишона олмайди. Буни устига тўртинчи марта эрга тегса одамлар нима дейди? Шоҳсанам бир дақиқа ичида шуларни ўйларкан негадир хўрлиги келиб кетди. Ахир у ҳам бошқа аёллар сингари бахтли бўлишни, оиласи, ёнида бир суянчиғи, меҳрибони бўлишни, хотиржамликни, ҳаловатни ҳис қилишни истайди. Лекин қўрқади.
🌺🌺🌺
— Раҳмат, — Аброр намиқиб қолган пулидан узатганида керакмас дея пулни олмаган ҳайдовчига такрор-такрор раҳмат айтиб машинадан тушаркан, ёмғирнинг ёғиши бироз секинлашганини сезди, — сен ҳам бир мазза қилай дебсанда? — лабини четида кулиб қўйганча ичкарига кирди, — Сабиҳа, — кириши билан аёлини чақирди.
— Ҳозир, — деганча ичкаридан чиқиб келган Сабиҳа Аброрнинг аҳволини кўриши билан, — вооой шўрим, — ёнига югуриб келганча, — бу нима юриш? — унинг қўлидагиларга эътибор ҳам бермасдан, — мен билан юринг, — деганча хоналари тарафга юраркан, — ҳозир сизга сочиқ бераман.
— Сабиҳа, — Аброр унинг ортидан етиб келиб ўзига қаратганча — бу сенга, — қўлидаги сув бўлиб қолган гулдастани узатаркан, — сувига эътибор бермайсан деган умиддаман? — елка қисиб қўйди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
#ТАФАККУР
Нафақа дафтарчасини вароқлаб, унда,
«ОРЗУЛАРИМ» ни топдим:
ИШГА КИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга эришдим. Ишли бўлдим. Энди ғамим уйланиш бўлди...
УЙЛАНИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Уйландим. Лекин, фарзандсиз ҳаёт, ҳаётми?
ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Менга Аллоҳ фарзандлар берди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, кўп қаватли уйнинг деворлари жонимга тегди.
БОҒЛАРИ БОР ҲОВЛИНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Анча тер тўкканимдан сўнг, ниятимга етдим. Ҳовлим ҳам, боғим ҳам бор бўлди. Лекин... болаларим улғайиб бораётганди...
УЛАРНИ УЙЛАНТИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ... Уйлантирдим... Турмуш қуришди... Лекин..
Мен ишдан зериккан, жуда чарчаган эдим..
ОРЗУЙИМ НАФАҚАГА ЧИҚИШ БЎЛДИ...
Чиқдим ҳам. Ёлғиз, якка бўлиб қолдим.. Худди ўқув юртини битирганимдагидек. Лекин олийгоҳни тугатганимда ҳаётга боқаётган эдим...
Энди ундан юз ўгирмоқдаман.
Шундай бўлса ҳам, орзуларим якун топмади...
Қуръонни ёдлашни ОРЗУ қилдим...
Зеҳним менга панд берди...
Аллоҳ учун рўза тутишни ОРЗУ қилдим...
Лекин... соғлигим кўтармади...
Кечалари туриб намоз ўқишни ОРЗУ қилдим... Лекин оёқларимнинг мени кўтаришга мадори қолмаганди...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги сўзларини айтганларида нақадар ҳақ эканликларига яна бир бор иқрор бўлдим...
Беш нарсанинг қадрини олдиндан билинг:
– Қариликдан олдин ёшлик қадрини;
– Касал бўлмасдан олдин соғлиқ қадрини;
– Камбағал бўлмасдан олдин бойлик қадрини;
– Машғул бўлмасдан олдин бўш вақтнинг қадрини;
– Ўлимдан олдин тириклик қадрини».
#Долзарб
Психолог ким?
Психолог замонавий овчи.
Йўлини йўқотган, аламзада, эридан куйган, хаёт йўлларида йиқилиб, қайта оёққа тура олмаётган, бўшашиб исломни аслини топа олмаётганларга, бўш қармоқ ташлаб, эътиқоди заифларни ўлжа қилаётган ОВЧИ!
Ҳа, ҳа ишонаверинг сиз уларнинг
лаққа балиғи ёки ёғли эшигисиз.
Сизга атаб ҳатто қармоққа чувалчанг ҳам илгани йўқ.
Бўш, қуриқ қармоққа илиниб, алданиб юрибсиз.
Муслимага алдовлар керак эмас, токи унинг ислом деган ҳақиқати бор экан.
Муслимага психолог умуман керак эмас, токи унинг бош қўйганда далда оладиган саждаси, зикр қилганда ором топадиган Роббиси, ўқиганида қалбини эритиб, дардларини унуттирадиган қуръони, ҳар эслаганида ибратланадиган, таъсирланадиган ислом тарихи, доим очиқ турадиган тавба эшиги, қачон сўрайман деса дуоси бор экан.
Қуръон ўқишни билмасангиз саҳиҳ қиссалар ўқинг. Сийратни ўқинг. Абул Қосим Жунайд айтганларидек
“Қиссалар Аллоҳнинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди.”
Аллоҳнинг Ўз, ҳос дўстларидан бўлишни хоҳласангиз бўшашманг, синов келганда қанақадир психологга эмас, Роббингизга сиғининг, чиқиш йўлларини фақат исломдан қидиринг!
Шунда Аллоҳ қалбингизни арзимаган синовда ҳам тўкилиб қолмайдиган қилиб мустаҳкамлайди.
Имтихонларда собит туриб бериш илми билан ризқлантиради.
Муслималар психологга пул сарфлаб, семинарма семинар кезиш ўрнига Аллоҳдан қўрқадиган дўстлар орттиринг. Ўзингиз ҳам шундайлардан бўлишга интилинг.
Ахир исломда мўминнинг мўминга тасалли, далда бермоғи, яхши маслаҳатлар бериб унга тўғри йўлни кўрсатмоғи ҳам катта ажр, пул эмас.
(Пулни садақа ёки эҳсон қилиб руҳи, қалби таскин топсин.)
Энг асосийси уларнинг фани ислом устига қурилмаган.
Албатта эътиқодингизга катта зарар беради.
Чунки эътиқод қалбни йўналтирадиган навигатор ёки иймонни ўз ичида яшатадиган уйдир.
Агар унинг биргина ғишти жойидан силжиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин иймон парчаланиб кетади…
Улар сизга психология фани қуръон билан ҳамоханг десалар ишонманг!
Чунки қуръон яхшиликни фақат ҳолис Аллоҳ учун қилишга буюради, пул эвазига эмас.
Далда, юпанч қидириб, аравани қуриқ олиб қочадиган олиб қочарларга, қармоғи бўш пул овчиларига иймонингизни топшириб қўйманг!
Далда, юпанч фақат исломдадир. Бошқаси чўпчак, бошқаси ғафлат..!
Зеро Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур .” (Раъд сураси 28-ояти).
Эй, Аллоҳнинг синовидан фожиа ясаб оладиган, эй, ҳаммага хаётидан шикоят қилиб, зорланадиган, эй, мусибат вақтида тўғри келганга эргашиб, нафсига ёқса авестодан ҳам юпанч излаб кетаверадиган банда, яраларинга малҳам ўлароқ Аллоҳ етмайдими, сенга вакийл ўлароқ Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми?
Оятда айтилганидек огоҳ бўлмайсанми?
Психология фани катта бир тузоқ.
Исломдан бехабарлар, эътиқодда ортта қолганлар, эътиқоди заифлар тушадиган миссионерларнинг тузоғига ўхшаш чуқур тузоқ!
Осиё Абдулазим қизи
😱🍳Ошхонадаги Това, Қозон, Газ ва Печлардаги Эски Kир ва Ёғлардан чарчадингиз?
🤔Бир дўстим Кимиё лабораториясида ишлайди. У бир куни менга жуда самарли тозалаш воситасини тайёрлаш усули ҳақида гапириб берди. 😱Энг қизиғи ҳар қандай Уй бекаси буни атиги 2 дақиқада тайёрлай олади!
🔴 Бунинг учун бизга қуйидаги 3 та нарса керак бўлади.. Билиш учун босинг👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?
Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)😁👇
Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
133
— Уларга нима қилди? Нега бу аҳволда? — Севинч ва Бахтиёрни маҳкам бағрига босганча қўшни аёлдан сўрай бошлади.
— Сен кетганингдан буён уларга тузук қарайдиган ҳеч ким топилмади. Ойша опани боши касалдан чиқмай қолди. Дадахонга фақат иш керак. Зулхуморга...Худо юзини терс қилгур раҳматли опасининг омонатларига эътибор ҳам бермайди. У алвастининг фикри ёди Дадахоннинг қўйнига қандай киришда. Балки киришга ҳам улгургандир. Чунки анчадан буён ўша уйда яшайди, — қўшни аёл гапиришга гапирдию Жамила опага кўзи тушиши билан тилини тишлади, — сени келди деб эшитганимдан кейин туну кун кўчада юрадиган норасидаларни сени олдинга олиб келдим. Ҳар на қорни тўяди, усти тоза бўлади дейманда.
— Раҳмат. Тўғри қилибсиз, — Шоҳсанам уларни етаклаганча уй томонга юраркан, — ойи буларга бўладиган бирорта кийим борми? Чўмилтириб чиқсам дегандим.
— Хонангдаги шкафда сизлар ёш пайтиз кийган кийимлар турибди. Ўшаларни ичидан олиб кийдиравер, — Жамила опанинг ҳам болаларга раҳми келди, — сизлар чиққунча мен у-бу нарса тайёрлай. Болалар еб олишади.
🌺🌺🌺
— Раҳмат, — Дадахон Жамолнинг гапини бўлмай тинглаб бўларкан, — энди эса кўзимдан йўқол, — қўллари мушт бўлиб тугуларкан, — йўқса сени ҳам бир бало қилиб қўяман.
— Мана кетяпман, — Жамол ирғиб турдию, чиқиб кетди, — энди буёғига зўр томоша бўлади, — Жамол катта ишни қойиллатгандек хурсанд ҳолда хуштак чалиб кетиб бораркан, олдинда келаётган Зулхуморни кўриб қадамини тезлатди, — салом гўзалим, — унинг ёнига келиши билан бироз баланд овозда ҳол-аҳвол сўради.
— Менку яхшиман. Лекин биз келишиб олганимиз эсингдан чиқдими? — Зулхуморнинг кўзлари хиёл қисилди. Бу эса унинг жаҳли чиққанини билдирарди.
— Келишувку эсимда, лекин энди шу билан сени қачон деб эркалайман, — Жамол ортига қараб қўйганча кулиб қўяркан, — эринг келяпти.
— У мени эрим эмас, — Зулхумор тишларини қисиб гапирганча олдинга одимлаганди,
— Сен маслаҳатим ортинга қайт. Тўғрироғи югур, қоч. Чунки мен унга ҳаммасини айтиб бердим, — уларга яқинлашиб қолган Дадахонга ишора қилди.
— Нимааа? — Зулхумор яшин тезлигида ортқа қайтаркан, — Аллоҳ жазойингни берсин ифлос. Шуни бир ёқли қилай, сени ўзим ўлдираман, — югуриб кетди.
— Сени интизорлик билан кутаман гўзалим, — Жамол унинг ортидан бақириб қоларкан, ёнидан ўтиб кетаётган Дадахонга масхара қилгандек кулиб қўйди.
131
— Нилуфар, — Беҳруз ҳар доимгидек шошиб чиқиб кетаётган қизнинг ортидан келаркан, — сизга айтадиган икки оғиз гапим бор эди.
— Яна ўша мавзу бўлса...
— Шошманг олдин мени эшитинг, — Беҳруз унинг қаршисида туриб олганча, — ҳаммасини билиб туриб ярангизни янгилаш ниятим йўқ. Лекин бир нарсага ишончим комилки, раҳматли ойингиз ҳаёт бўлганларида сизни ўз қўллари билан менга топширган бўлардилар. Чунки оналар юраги сезади дейишадику. Ҳа майли, — Беҳруз қизнинг ёшланишга улгурган кўзларига қараб бироз ўнғайсизланганча, — келаси ой дадангизни олдига бормоқчиман. Дадангиз билан гаплашиб уларга тушунтираман. Кейин рози бўлсалар белгили қилиб қўямиз. Тўйни келаси йил ўтказаверамиз.
— Беҳруз сиз...
— Энди ортга қайтиш йўқ. Сизни севаман ва сиз учун ҳаракат қиламан. Ҳозир эса уйингизга боринг, чарчагандир. Дамингизни олинг. Эртага яна имтиҳонга киришингиз керак. Домла билан гаплашиб қўйганман. Насиб қилса қийин саволлар тушмайди, — Беҳруз шундай меҳр билан гапирардики, Нилуфар уни йиғлаб эшитарди.
— Раҳмат, — кўз ёшларини артганча, — сиз дунёдаги энг яхши инсонлардан бирисиз, — Нилуфар шундай дедию югуриб кетди. Чунки билади, ҳозир бу ерда тураверса йиғлайверади.
🌺🌺🌺
— Сарвар ака бирор нарса денг, — Дилафруз гапириб беришга гапирдию, энди афсусланади бошлади. Ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолгани маъқулмиди, ҳаёлидан ўтказди у. Лекин қачондир ўша Аҳмад деганлари Сарварнинг олдига чиқиб ўзидан қўшиб нималардир деса борми, ана унда аниқ ҳаммаси тамом бўларди. Ундан кўра ҳаммасини ўзи айтгани маъқул. Вазият сал бўлса ҳам енгил кўчади, — Сарвар ака, — Дилафруз ўрнидан туриб эрини секин туртди.
— Тегма, — Сарвар кутилмаганда ўрнидан туриб кетди, — ҳеч йўқ ҳозир тегма.
— Сарвар ака, — Дилафрузнинг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди, — мен фақат....мен ҳеч нима...
— Ҳозир эмас Дили, ҳозир эмас, — Сарвар унинг гапини охиригача эшитмасдан чиқиб кетди. Шу чиққанча машинага ўтирдию, уни ўт олдириб тезликни оширди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?
❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби
✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi
Эркаклардан бири айтади:
“Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга харакат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман хамки, валлохи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу хақда унга айтиб берганимда, у мендан:
— Биласизми, нега бундай бўлади?— деб сўради. Мен:
— Йўқ, нимага экан? — дедим. У шундай деди:
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
129
— Нима? — Олмагулнинг қошлари чимирилди, — сиз ҳозир нима дедингиз? Менга берсангиз деганиз нимасиз? Нима мен молманми ёки бошқами берса? Кейин мени тарбиям аъло даражада. Чунки дадамни тарбиясини олганман, — охирги сўзларини фахр билан айтганча келиб дадасининг елкасига суянди.
— Бунга шубҳам йўқ, — Алишер ўрнидан тураркан, — дадангни одобли, тарбияли, ориятли инсон эканлиги юз-кўзидан кўриниб турибди. Бу инсон берган тарбиясига шубҳам йўқ. Лекин, — Алишер ўзини бироз ўйлангандек тутганча, — мендаги маълумотларга қараганда сен охирги 5-6 йил давомида шаҳарда бир ўзинг яшагансан ва табиийки сен яшаган муҳит тарбиянга таъсир қилмасдан қолмаган. Битта исботи, қишлоқлик содда, беғубор қиз ҳозир бетга чопар бўлиб кетган. Мен шуни тўғирламоқчиман.
— Мени суриштирган экансиз, демакки ўтмишимни биласиз, — Олмагул шу орқали ундан қутиларман деган ўйда гапирди, — сиз уйланмаган бўз йигитсиз. Мен бўлса ит теккан ошман. Шундай экан ўз тенгизни топинг. Сизга бошқа гапим. Мен ишга кеттим. Дадажон яхши ўтиринг, — дедию тез-тез юрганча чиқиб кетди.
— Кечирасиз, — Алишер юзи ўзгарган Абдурайим акадан узр сўраркан, — мени ниятим жиддий. Уни ўтмиши билан ишим йўқ. Сиз хўп десангиз мен қизингизни бахтли қиламан.
— Бир марта ота-оналигимизни пеш қилиб бахтсиз қилдик. Буёғига қизим нима деса шу, — Абдурайим ака бошқа сўз айтмади.
— Раҳмат, — Алишер ўзига керакли жавобни олиши билан уйдан чиқиб кетди. Машинага ўтираркан, ўзича Олмагул кетиши мумкин бўлган йўлни таҳмин қилдию, машинани ўт олдирди. Бироз юргач адашмаганини билди. Чиндан ҳам Олмагул у ўйлаган йўлдан кетяпти. Ортидан эса битта иркит эркак бормоқда, — буниси энди ким бўлди? — асабийлашганча машина сигналини чалди. Қайта-қайта янграган машина сигнали сабаб аввал ўша иркит, кейин Олмагул қаради. Уни кўрган қиз асабийлашганча қадамини тезлатди ва йўлнинг нариги тарафига ўтиш учун илдамлади. Ортидан ўша иркитнинг ҳам қадами тезлашди, — тўхта, — машинадан тушган Алишер светофорга бир қараб қўйганча у томонга югурди, — тўхта улгур...., — у гапини тугатмасидан қизил чироқнинг ёниши ва сал ўтмай катта тезликда келаётган машинанинг нимагадир ёки кимгадир урулиб қаттиқ тормиз бериб тўхташи бир неча дақиқалар, балки сониялар ичида бўлиб кетди.
127
— Раҳмат, — Сабиҳа япроқларида сув томчилари ялтираб турган гулга ўзгача меҳр билан қараб тураркан, — фақат бу аҳволда..., — киприкларини пирпиратганча Аброрга қаради.
— Сен гулларни сувга сол. Мен уст-бошимни алиштирай. Буни ҳам ол, — қўлидаги тортни ҳам унга туттирдию, ичкарига кириб кетди.
— Яна бир марта раҳмат, — Сабиҳа гулдастага яна бир бор қараб қўйганча жилмайиб қўйганча ошхона тарафга кетди.
Аброр уст-бошини алиштириб, меҳмонлар билан кўришгани кирди. Ортидан бир чойнак иссиқ чой билан кириб келган Сабиҳага табассум қилиб қўйдида, тағин меҳмонларга чалғиб кетди. Унинг биргина табассуми юрак-юрагига етиб бораркан, айни пайтда Сабиҳадан бахтли инсон йўқ эди.
Туғилган кун ҳам тугаб, меҳмонларни кузатиб ичкарига кирган Сабиҳа ҳамма ерни тартибга келтурганича ярим тун ҳам бўлиб қолди.
— Ухлаб қолдилармикин? — хоналари томонга юриб келаркан, негадир юраги ўзгача дукурлар бошлади, — ишқилиб ухлаб қолган бўлсинларда, — бир ютуниб қўйганча секин эшикни очиб ичкарига кирди. Кириши билан сезилар-сезилмас ётоқ томонга қараб қўйди. Аммо, Аброр эшик тарафга орқа қилиб ётгани учун ухлаяптими йўқми билиб бўлмасди. Сабиҳа оёқ учида юрганча шкафдан тунгги кўйлагини олиб, ювиниш хонасига кириб алиштириб чиқдию, секин келиб жойига ётди. Бир неча сония Аброрга қараб ётдию, хўрсиниб қўйдию у ҳам унга орқа қилиб ётиб олди. Аммо, бир дақиқа ўтар ўтмас, уни қучган бақувват қўллар сабаб усиз ҳам йўқ уйқу, баттар қочиб кетди, — сиииз? — негадир танасида енгил титроқ турди, — ухламаганмидиз? — шивирлади.
— Уйқу келмади, — Аброр ҳам худди унингдек шивирлаганча, — нега эртароқ келмадинг?
— Ишларни қилиши..., — Сабиҳа жавоб бергунча Аброр уни ўзига ўгириб олди.
— Кўзларинг чиройли экан, — Аброр унинг юзига тушган сочларини қулоғи ортига олиб қўйганча оҳиста унинг юзини силади. Сабиҳа юзига теккан қўл тафтидан бир учиб тушгулик бўлди, — ёмғирда қолган мен, лекин сен титраяпсанми? — Аброр кулиб уни ўзига янаям тортганча, — энди яхшими?
— Ҳҳҳааа, — Сабиҳа унинг иссиқ тафтини кийими устидан ҳис қилаётган бўлса ҳам, танасида олов бўлиб ёнаётгандек ҳис қилди ўзини.
— Хуркак оҳугинам, — Аброр унинг сочларини силаб, лабини босди. Сабиҳа бўлса бир сўз демасдан кўзларини юмди, — ухлаб қолдингми? — у сўзсиз қолгани учун Аброр бағридан бўшатиб, иягидан тутиб ўзига қаратаркан Сабиҳа унга бир қарадию, кўзларини олиб қочди, — мендан кўзларингни олиб қочма, — Аброр шундай деганча юзини унинг юзига яқинлаштираркан орадаги масофа қисқаргани сари Сабиҳанинг юраги кўксидан отилиб кетмоқчидек дукурларди.
125
— Шоҳсанам, — кечки пайт ҳамма ишларини якунлаб хонасига кириб кетаётган Шоҳсанам таниш овозни эшитиб, эшик ёнида тўхтади. Лекин ортига ўгирилмади, — сен билан гаплашиб олишимиз керак.
— Буни истамасамчи? — Шоҳсанам суҳбат мавзусини таҳмин қилганча бу суҳбатдан қочишни афзал билганча, — мен бироз да...
— Мен билан юр, — Жаъфар унинг қўлидан ушлаганча лифт тарафга юра бошлади.
— Бу нима қилганингиз? Қўйворинг қўлимни, — Шоҳсанам силтаниб қўлини тортиб олишга қанча ҳаракат қилмасин, уддасидан чиқа олмасди, — мен кимга гапираяпман?
— Жим кет, — Жафар унга қараб ҳам қўймасдан лифтга чиқаркан, энг охирги қават тугмасини босишни ҳам унутмади.
— Мен сиз билан гаплашишни хохламайман. Сиз бўлса мени мажбурлай олмайсиз. Шундай қиладиган бўлсангиз мен устингиздан ши...., — Шоҳсанам гапини тугатмасдан ўзини лифт деворига ёпишиб қолгандек ҳис қилди. Юзи ёнида эса Жафарнинг юзи.
— Мен сенга жим кет деганмидим? — Жафар қандайдир асабий, тез-тез нафас олаётгани учун бурун катаклари катта-катта бўлиб кетарди.
— Лекин..., — Шоҳсанам қисқа-қисқа нафас олганча, уёғига нима дейишни ҳам билмай каловланди. Бу орада лифт кўзланган манзилига ҳам келиб тўхтади.
— Мен билан юр, — Жафар ўша қўрслик билан унинг билагини маҳкам сиққанча лифтдан олиб чиққанча, меҳмонхона тепасига чиқадиган зина томонга кета бошлади, — энди гапир, — юқорига чиқишлари билан Шоҳсанамнинг қўлини қўйиб юбораркан, — Фурқат ким?
— Нима? — Шоҳсанам ҳайрон бўлганча киприкларини пир-пиратганча, — сиз ҳозир мендан ҳисоб сўраяпсизми?
— Шундай тушунаётган бўлсанг, ҳа. Саволимга жавоб бер, Фурқат ким?
— Адашмасам ўша куни хонада сиз ҳам бор эдингиз ва ҳаммасини ўз қулоғингиз билан эшитдингиз. Демакки, саволингизга жавобни ўша куни эшитиб бўлгансиз, — Шоҳсанам жавоб беришга мажбур эмасман дегандек ўгирилиб кетаётганди, Жафар унинг қўлидан тутиб ўзига қаратганча,
— Мен сендан сўраяпман, Фурқат ким? — дона-дона қилиб гапирди.
— Эрим. Фурқат мени эрим. Бўлдими? Кўнглиз жойига тушдими? — Шоҳсанам унинг қўлини силтаб ташлаганча тағин ўгирилиб кетишга чоғландию, лекин улгурмади. Нима бўлаётганини англамасдан Жафарнинг қучоғида пайдо бўлиб қолди. Камига лабида бегона лаб тафтини ҳис қилди.
Ҳангома
(Ҳаётий воқеа)
Эрталаб соат ўнларда бирдан уй телефони жиринглаб қолди.Мария Ивановна тўқиб ўтирган пайпоғини ёнига қўйиб, гўшакни кўтарди.
-Набирангиз ҳозиргина жиддий автоҳалокатга учради.Унинг айби билан қимматбаҳо чет эл машинаси пачоқланган,қурбонлар бор...-Шошилиб гапира кетди бегона овоз.-Бунинг устига набирангиз яна уч йилдан беш йилгача қамалиши мумкин.. У қамалмаслиги учун сиз бизга пул беришингиз керак !
-Қанча беришим керак?
-Икки юз минг!-Хотиржам овоз эшитилди гўшакдан.-Пулни тайёрланг,ҳозир ёнингизга бизнинг одамимиз боради.Ҳа,унутманг,қўнғироқ қилганим сир бўлиб қолсин.Бўлмаса набирангиз нақ панжара ортига тушади-я!
-Лекин уйда бунча пул йўқ,-йиғламсиради Мария Ивановна.-Банкка боришим керак, банк эса шаҳар четида жойлашган.
-Бироздан кейин кўчага чиқинг.Подъездингиз ёнига кумушранг “Жигули” келади.Ва сизни қаерга десангиз олиб боради. Набирангизнинг ҳаёти бизнинг қўлимизда. Бу ҳақда ҳеч ким билмаслиги кераклигини унутманг.-Шундай деб гўшакдан гудок овози эшитилди.
Ҳақиқатан ҳам Мария Ивановнани подъезд ёнида айтилган улов кутиб турган экан. Шаҳарни айланиб,банк ёнига боришгач,ҳайдовчи лабига бармоғини босиб,”оғиз қулф” ишорасини қилди.Мария Ивановна ҳам худди шундай имо билан унга жавоб берди-да,банкка қараб юрди.
Ярим соатлардан кейин чиққан Мария Ивановна ҳайдовчига қараб:
-Карточкамнинг пин-коди эсимдан чиқиб қолибди,-деди оғир хўрсиниб.-Дала ҳовлига бориб келиш керак.Пин-код ўша ердаги дафтаримда ёзилган эди.
Шаҳардан ўттиз километрча узоқда бўлган дала ҳовлидан Мария Ивановна қўлида икки сумка картошка ва бир сумка пиёз билан қайтиб чиқди.
-Машинангнинг юкхонасига буларни қўй, кейин кетамиз!-деди у ўзини кутиб зериккан ҳайдовчига.
-Банкками?-сўради ҳайдовчи.
-Аввал уйга кириб ўтамиз,-деди Мария Ивановна.-Картошка билан бирга банкка бормаймиз-ку.Йўлда супермаркетнинг ёнида тўхтаб ўт.Сут ва нон олишим керак.
Ҳайдовчи йигит унинг қилиқларидан аччиқланса-да,жим ўтиришга мажбур,чунки унга пул керак эди.Уйга етиб келишганда анча қоронғи тушиб қолган,йигит асабийлашар,Мария Ивановна эса аксинча жуда сокин эди.
-Ялпайиб ўтиргунча,менга ёрдамлашсанг яхши бўларди,-танбеҳ берди у машинадан тушаркан.
Фирибгар итоаткорона юкларни бешинчи қаватга олиб чиқиб берди.Уни тепада полиция ходимлари кутаётган экан.
-Набирангиз билан нима бўлади энди?-талмовсиради уларнинг қўлига тушган фирибгар.
- Мени ҳеч қандай набирам йўқ,-осойишталик билан жавоб берди фирибгарлик қурбонига айланмаган Мария Ивановна.-Сен айтган автоҳалокат ҳам юз бермаган,ҳеч ким бундан жабр ҳам кўрмаган.Мен буни бошиданоқ билган эдим.
-Унда нимага банкка бордик?
-Уй ва телефон тўловларини қилишим лозим эди.
-Дала ҳовлига-чи?
-Картошка ва пиёзларимни уйга ташиб олишим керак эди-ку,-тушунтирди Мария Ивановна.-Бор,бор.Йўлингдан қолма.Мен уйда ўтирадиган,ҳеч нимадан бехабар кампир эмас,балки заҳирадаги милиция майориман!!!
Интернетдан олинди.(Муаллифи номаълум)
Рус тилидан Моҳигул Назарова таржимаси.
#Ajrim
Собиқ эр-хотинларнинг ажрашганларидан кейин қариндош-уруғлар, ёру биродарлар, таниш-нотанишлар, ҳамкасблари олдида бир-бирларини шармандасини чиқариб, сирларини фош қилиб, керак бўлса туҳматлар ҳам ёғдириб, обрўсизлантиришга уринишларидан қанақа лаззат тотишларини тушунолмасдан ўтиб кетсам керак бу дунёдан.
Эр ёки хотин қачондир ажрашди, деган гап бир умрлик душманларга айланди дегани эмас. Ажримлар шунчаки муносабатлар тўхтаганини билдиради холос. Ўзаро ёмон гаплар тугул, яхши гапларга ҳам ўрин қолмаганлигини англатади. Тамом.
Эр ёки хотиннинг обрўсини тўкишдан бирортасига бир тийинлик фойда бўлса кошки...
Хоп, бугун бегона, ёхуд душманга айланган инсоннинг ҳурмати қолмаган бўлса, ўртадаги фарзандларнинг ҳурмати бордир. Ёки узоқ йиллик турмушнинг ҳурмати бордир. Жилла қурса озгина яшаб ажрашган бўлса ҳам, шу озгина биргаликдаги яшаган ҳаётининг ҳурмати бордир...
Шу ҳурмат етмайдими ёмонликдан тийилишга?! Ахир ризқ, қадар Аллоҳданку.
Ажрашган бўлса кетар чоғи албатта душманлик қилиб кетиш шартмикин?! Ёки бошқача кетишнинг имкони йўқмикин?!
Бир пайтлар ёниб - куйиб севганишларнинг бир кунда ашаддий душманларга айланиб, қўлидан келганича ёмонлик қилишга уринишлари қизиқ...
Ажралиш фожеа эмас. Сабаблар кўп. Ҳар ким ўзича ҳақ. Лекин оддийгина ҳақиқатни ҳеч биримиз тан олишни истамаймиз, ёки тан олишга қийналамиз. Эр-хотиннинг биргаликдаги ҳаётидаги ризқи тугаган. Вассалом.
Қадарга иймон келтирганлар бундай вазиятларда душманлик қилиб ўтирмайди. Аллоҳдан кўради ва Роббиси учун тақдирига рози бўлади.
Қалбларни Аллоҳ билгувчи. Кимдир кимгадир ёмонлик ёки яхшилик қилдими бу фақатгина ҳар инсоннинг Ўзи учун. Вақти билан қилмишига ярашасини олаверади. Ҳеч бир ҳисоб бошқа бировда қолиб кетмайди.
Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар. Билмаса Холиқ...
Очкўзлик – хорлик, кек сақлаш – душманлик, дунё истагига тобеъ бўлиш – пушаймонлик, астойдил сўраш – раҳмат, қаноат роҳат калитидир.
Изоҳ. Қорин очлиги билан кўз очлигининг фарқи бор. Қорни оч киши еса, тўяди. Кўзи оч кимсани ҳар қанча таом тўйдиролмайди. Чунки унинг қорни ошқозонда эмас, жонда! Очлик жонига сингиб кетган. То тирик экан, у – оч, балки тириклик унинг учун муҳтожликдан иборат. Бундан ортиқ хорлик бўладими?!
Кек сақлаш душманлик эшигини очувчи калитдир. Дўстингиз билан бир масалада тортишиб қолдингиз, гап орасида дилингизни оғритадиган сўзлар унинг оғзидан чиқиб кетди. Вақт ўтди. Кейинги учрашувингизда у очиқ юз билан сизга салом берди. Сиз унинг самимий саломига муносиб алик олмадингиз. Мана шу кекдир, битган ярани тирнаб қонатишдир. Бу кетишда жароҳат чуқурлашади, дўстлик эшиги ёпилиб, адоват эшиги очилади, кекчи ўзига яна бир душман орттиради.
Одамлардан узлат қилган Довуд Тоийдан сўралди:
– Нега одамларга аралашмайсиз?
– Айбларимни мендан яширадиган қавм билан нима ҳам қилолардим, – деб жавоб берди Довуд Тоий.
Демак, ўтган улуғларимиз ўзгаларга танбеҳ бериш билан ўзларининг айбларига эътиборини қаратиш йўлидан борган. Биз нима қиламиз? Айбларимизни юзимизга айтган киши душманимизга айланади, унга нисбатан кек сақлаймиз. Бу иймон заифлигидан бошқа нарса эмас.
Дунёнинг охири жардир. Унга етаман деган киши тубсиз жар томон шошаётган бўлади. Истак қанча кучли бўлса, қулашини англаш шунча секинлашади. Жар ёқасига келиб қолганида эса орқага йўл йўқлигини англайди. «Оҳ» уриб, афсус-надомат қилади, пушаймонлигининг чегараси бўлмайди.
Эшик тинимсиз қоқилса, охири очилади. Оллоҳ марҳамати кенг Зот. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бандаларим Сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).
“Унвонул баён”дан.