47
Сарвар ўзига укол қилиб чиқиб кетаётган ҳамширадан ўзини қийнаётган саволга жавоб олиш учун, уни гапга тутди.
— Кечирасиз, сиздан бир нарса сўрасам майлими?
— Бемалол, — ҳамшира аёл табассум қилганча, — сизга қандай ёрдам бера олишим мумкин?
— Мен беҳуш ётганимда қараган ҳамшира....
— Ҳа уми? У навбатчилигини топшириб уйига кетди. Энди эртага ёки индинга келиши мумкин.
— Унинг исмини билсам бўладими? — Сарварнинг ичида қандайдир умид учқуни пайдо бўлаётгандек эди.
— Исми Анора.
— Анора? — умуман бегона исмни эшитган Сарвар дами чиққан пуфакнинг ҳолига тушди, — раҳмат.
— Тузалиб кетинг, — ҳамшира аёл соғлиқ тилаганча чиқиб кетди.
— Демак, адашибман? — ўйлади Сарвар, — шунчаки уни соғинганим, жудаям кўргим келгани учун ҳам кўзимга кўрингандек бўлган. Ахир мен ўша пайтда наркоз таъсирида эдим. Ва бундай пайтда кўзимга рўё ҳам кўриниши табиий ҳол. У энди йўқ, — кўзларини юмаркан, — уни олиб қолиш қўлимдан келмади. Севаман дедиму севгим учун бармоғимни ҳам қимирлатиб қўймадим.
🌺🌺🌺
— Ким бор? — Фурқат Наргизанинг қўлидан етаклаганча ҳовлига кириб келаркан, — Ҳалима султон, — ойисини чақирди.
— Ҳуууу, — оғилхона томондан овоз келди.
— Буёққа қаранг ким келди?
— Яна ўша бетайин ўртоқларингни битт..., — Ҳалима опа асабий ғудранганча дарвоза тарафга юриб келаркан, Наргизани кўриши билан жим бўлиб қолди, — ахир бу...
— Ҳа ойижоним, меҳрибоним келинингизни олиб келдим, — Фурқат иршайганча хотинининг қўлидан тутиб ойисининг ёнига келаркан, — қани жоним бир ойимга салом қилворингчи.
— Ассалому алайкум ойижон, — Наргиза қўлини кўксига қўйиб эгилиб салом бераркан, боягина унутган оғриғини белида ҳис қилди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩
2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар бериб бориладиган канал👇
--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга
Кийишга мос фасонлар жамланган канал билан
танишинг
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇
/channel/+pWX-NUmhNcdhMjVi
#Ҳикоя
ҚАРЗ
Бани Исроилдан бўлган киши бир одамдан минг динор қарз беришини сўради. Ҳалиги одам:
- Гувоҳинг борми?, деб сўради.
У:
- Гувоҳим Аллоҳ, деди. Ҳалиги одам:
- Тўғри айтдинг, Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилур, деди ва:
- Вакилинг борми?, деди.
У:Вакилим Аллоҳ, деб жавоб берди.
Ҳалиги одам:
- Аллоҳ вакилликга кифоя қилур, деди ва унга минг динорни берди.
Бир муддатни белгилаб, ваъдалашишгач, қарзни олган одам қайтиб кетди. Бу икки - қарз берувчи ва қарз олувчининг ўртасида бир дарё бор эди. Ваъдалашилган вақт етиб келгач, қарз олган одам қарзларини эгасига қайтариш учун ҳақдорнинг олдига бормоқчи бўлиб, дарёнинг у томонига ўтиш учун қирғоқда қайиқ келишини кутиб турди, лекин кеч тушиб, анча вақт ўтишига қарамасдан дарёда ҳеч қандай қайиқ кўринмади.
Шунда у Парвардигорига муножот қилиб:
- Аллоҳим, қўлимдаги пулларнинг эгаси гувоҳ сўраганида ҳам, вакил сўраганида ҳам Сени кўрсатган эдим, Аллоҳим, бу мактубимни унга етказгин, деди ва бир ёғочни олиб, уни ўйиб, ичига пулларни жойлаштирди, ёнига ёзган мактубини ҳам қўйиб қўйди, сўнгра ёғочни дарёга отиб юборди.
Бу ёғоч Аллоҳнинг изни ва лутфи - инояти билан сувда сузиб кетди. Худди ана шу пайтда ўша пулларнинг эгаси ҳам ваъдага биноан дарё ёқасида - қарздорни кутиб турган эди. У ерда ҳеч ким йўқлигини кўргач ортига қайтмоқчи бўлиб, ўзича:
- Ҳеч бўлмаса уйимга ўтин оламан, деб турган пайтда олдига бир ёғоч сузиб келди, у ёғочни уйига олиб кетди. Уйга келиб, ёғочни ёргач, ичидан унинг пуллари ва бир парча мактуб чиқди. Чунки гувоҳ бўлган Аллоҳ қарздорга ёрдам берган, вакил бўлган Аллоҳ ўз ваколатини адо қилган эди.
У Зот нақадар Буюкдир.
«…Бас, мўминлар Ёлғиз Аллоҳга таваккул қилсинлар — суянсинлар!».
(Тағобун сураси, 13-оят).
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигит
Аввал иқтисодий аҳволи яхши эмас эди, лекин кейин ўзини тиклаб олди. Отаси тақводор инсон бўлиб, имомлик қиларди. Иқтисодий аҳволи яхшилангач, отасига:
— Отажон энди уйланишни истайман. Шунча йил ўтди, энди оила қуриш вақти келди, бўлажак аёлимни ўзингиз топишингизни истайман, деди. Ҳаттоки куттирмай, никоҳлашингизни истайман. Тўйим, борган кунимда бўлсин. Топган келинингизни кўришим ҳам шарт эмас...
Бу аслида отасига бўлган ишончнинг бир кўриниши эди. Албатта тақводор бир мўмин, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:
“Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!”, деган ҳадисларига амал қилади. Отаси унга солиҳа, диндор бир қиз топди. Лекин қиз гўзал эмасди.
Йигит юртига қайтди. Уни аэропортда кутиб олишиб, келинлик либосига ўранган аёлининг ёнига олиб боришди. Хуллас хонада икки ёш ёлғиз қолдилар. Қиз ёпинчиғини олар-олмас, йигитнинг кайфияти тушиб кетади.
Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва... Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:
— Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:
"Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!".
Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз! Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар.
Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:
— Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Бир куни мактабда бирга ўқиган дугонамни учратиб қолдим. У билан соғинч билан саломлашдик. Йўл- йўлакай мактаб давримизни эслашдик. Бахтимизга йўлимиз ҳам бир чиқиб қолди. Биз "Дамас" автоуловига чиқдик. Ширин дамларни ёдга олиб, мароқли суҳбат қуриб кетарканмиз, ушбу учрашувдан беҳад мамнун эдик. Аммо бир йўловчи аёл гоҳ менга, гоҳ дугонамга нигоҳ ташлаб, хўрсиниб қўяр эди. Бу ҳол бизга эриш туюлди. Дугонам аёлга қараб: - Ҳа, опажон, нега бизга тикиляпсиз? Айбимиз бўлса, юзимизга айтинг, - деди.
Мен "бас қил" дегандай ўртоғимни туртиб қўйдим. Дугонамнинг аччиқланганидан аёл ўзини бироз ноқулай сезди шекилли, мобил телефонини қўлига олиб, ниманидир ёза бошлади. Биз суҳбатимизни давом эттирдик. Бир пайт нафис қўл елкамга оҳиста тегди. Ёнимга ўгирилдим. Ўша аёл қўл телефонини менга узатди. Хайрон бўлиб телефонни қўлимга олиб, дугонам иккаламиз ёзувларга кўз югуртирдик. Ёзувларни ўқигач, қўлларим титраб, телефонни қандай қилиб эгасига қайтариб берганимни ҳам билмай қолдим. Аёл ҳайдовчига имлаб, машинадан тушиб қолди. Дугонамга қарасам, у ҳам овози титраганича "У аёл..." дея ортиқча гапиролмади.
Ҳа, аёл соқов экан. Аллоҳ бу бандасига тил-забон бермабди. Биз-чи, шу тилимиз билан ўйламай-нетмай унинг яримтагина нозик кўнглини аччиқ сўз деб аталмиш ўқ билан поралабмиз. У аёл менга ёзиб кўрсатган телефонида қуйидаги сўзлар битилган эди.
"Аллоҳ сизларга жуда чиройли забон берибди. Оҳ тортишимга сабаб худди шундай забоннинг менда йўқлиги. Ушбу овозларни эшитганимга ҳам шукр. Аммо сизларни мақташ ўрнига бироз ранжитиб қўйганимдан, кечирим сўролмаганимдан афсусдаман". ...
Биз дугонам билан то манзилимизга етгунимизча бир-биримизга "миқ" эта олмадик.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝ОТА ДУОСИ
Талабалик йилларимиз собиқ шўролар даврига тўғри келган. У пайтларда Фарғонадан Тошкентга поездда қатнардик. Ўша кезларда оппоқ соқолли, юзларидан нур ёғилиб турадиган отахон бир воқеани ҳикоя қилиб берган эди:
«Э-э болам, менинг бошимдан нималар ўтмади дейсан! Энг аламлиси, ўғилларимдан бири энди вояга етиб уйланадиган бўлганда, бутун баданига “оқ доғ”лар тошиб кетса бўладими? Бормаган шаҳаримиз, кўрсатмаган врачимиз, қилмаган дори-дармонимиз, учрамаган табибимиз қолмади! Онаси сиқила-сиқила, ётиб қолди. Турмушдан барака учди, сотиб харжлагани уйимизда ҳеч нарса қолмади, қийинчилик бошланди... Нима қилишга ҳайронман, бошим қотгандан-қотди...
Шундай кунларнинг бирида чойхонадаги бир мўйсафид тушкунлигимни пайқаб: “Мунча хафа кўринасиз, ука, тинчликми?” деб сўраб қолди. Дардим сал енгиллашармикан, дея юрагимни ёрдим. «Сизга бир нарсани айтайми, – деди раҳми келиб қария, – “Аллоҳнинг раҳматидан кофир қавмгина ноумид бўлади”, бу Аллоҳнинг сўзи, яъни ояти карима!” Туннинг ярмидаги дуолар бешак ижобат бўлиши ҳақида кўп эшитганмиз. Ва яна: “Отанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси пайғамбарнинг қавмига қилган дуоси кабидир”, мазмунидаги ҳадиси шариф ҳам бор. Аллоҳ фарз қилган барча амалларни вақтида бажарасиз, ҳар кеча соат бир ёки иккида турасиз. Таҳажжуд намозини ўқиб, йиғлаб Аллоҳдан шифо сўрайсиз. Шуни, ҳеч бўлмаса, беш-олти ой канда қилмай бажариб кўринг, шифосини берса, Ўзига осон...”
Фарзанд ширин эмасми, олти оймас, икки ярим йил кечалари, йиғлаб-ёлвориб болагинамга шифо сўрадим. Раҳматидан айланай, Ўзи шифо берди! Кўп ўтмай ўғлим бутунлай тузалиб кетди. Хурсандчилигимизнинг чеки йўқ эди. Онасиям оёққа турди, уйимизга барака ҳам қайтди! Қувончимизни сиғдиргани еру осмон кичкиналик қилиб қолди!..»
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 ИШОНЧ
АҚШнинг Детройт шаҳридаги бир электрик компаниясида ёш механик йигит ишларди. У ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси уйидаги устахонада двигатель яратиш билан овора бўларди. Отаси унга бекорчи ишлар учун беҳуда вақт сарфламасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.
Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди. Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари ишлашга ёрдам берарди, соатлаб тепасида керосин лапма тутиб турарди. Қўллари мой бўлганда тозалаб артиб қўяр, совуқда устига қалин кийим ташларди. У эрини доим қўллаб қувватларди.
Йиллар ўтиб бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки тентак деб санашган бу одам хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди.
От миниб ўрганган одамларга бу ғалати ускуна ҳақиқий мўъжиза эди. Бу қўшни йигитнинг исми тез орада элга ёйилди: Генри Форд...
Форд катта машҳурликка эришди. Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди. Журналистлар унга турфа саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, жаноб, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
— Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ.
Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — деб жавоб берарди Генри жилмайиб.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган.
Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади.
Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
#ўйларим
Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.
Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).
Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.
Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.
Биласизми, нега?!
Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.
Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!
Буларда бизлар учун ибрат бор.
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
44
— Мен бунақа нарсаларга ўрганмаганман, — Аҳмад қўлидаги қадаҳни бир кўтарганда бўшатаркан, — яхшиям қиз бола эмас. Нимасига ноз қилади, тушунмайман.
— Қўйсангчи, — Зуфар унинг қадаҳини қайта тўлдираркан, — қиз бола билан юриб ҳеч қандай маза топмаслигингни ўзинг ҳам яхши биласан. Қиз бола фақат бош оғриғи бўлади. Мазза қилиб юргани шунақалар яхши. Қолаверса уларда тажриба бўлади, — кулди.
— Шу бир ой ичида йўримғимга юрмаса керакмас. Бошқасини топаман, — Аҳмад иккинчи қадаҳни ҳам бўшатаркан, кетидан икки бўлак шўр бодрингни оғзига солганча чаппилатиб чайнай бошлади.
🌺🌺🌺
— Буни ичиб олинг, — Дилафруз иссиқ шўрвани пуф-пуфлаб Сарварнинг оғзига тутаркан, — ойижон сиз яхши кўрган шўрвани олиб келибдилар.
— Қизлар қаерда? — Сарвар шўрвани секин симираркан сўради.
— Муллакам олиб кетдилар. Бугунча овсиним қараб тураркан.
— Яхши экан, — шўрванинг ярмини ичиб, қолганини Дилафрузга узатаркан, — сен ҳам бу ерда ўтирма. Қизларни ёнига бор.
— Мен сизни ёнингизда қоламан. Ахир ҳали ярангиз янги б....
— Дилафруз, — Сарвар орқасидаги ёстиқни тўғирлаб секин бошини қўяркан, — мен яхшиман. Энди фақат ухлайман, — хўрсиниб қўйганча, — сен боравер. Нимадир керак бўлса ана ҳамшираларга айтаман. Сен қизларни ёлғиз қолдирма.
— Сарвар ака мен....
— Бора қол, — Сарвар кўзларини юмиб олди.
— Хўп, — Дилафруз хўрсиниб қўйдида ўрнидан турди, — шўрвани қолдираман. Термосда туради. Ичкиʼ келиб қолса солиб ичарсиз.
— Аха.
— Мен кеттим, — Дилафруз истамайгина палатадан чиқиб кетар экан, Сарвар унга эътибор ҳам бермади ҳам. Ҳаёли ўша наркоз таъсирида кўрган чеҳрасида эди.
— Чиндан кўрдимми? Йўғе, — лабини четида кулимсираркан, — бу шунчаки наркоз таъсирида алахсирашдан бошқа нарса эмас. Ахир у йўқ, ўлган.
42
Дадахонни ёнидан чиққан Муҳсин уйига ул-бул олиш учун дўконга кирар экан ўзига туртилиб, лекин бир оғиз узр ҳам сўрамасдан чиқиб кетаётган қизга ҳайрон бўлганча ичкарига кираркан, дўкон эгасининг кимнидир «ширин» сўзлар билан алқаётганини кўриб кулганча,
— Абдулла дўкончи ҳалиям ўша-ўша эканда? — келиб дўкон эгаси билан қучоқ очиб кўришаркан, — ким бўлса ҳам, ёмон жаҳлизни чиқарган кўринади.
— Кўрмайсанми жимитдеккина бўлиб юзимга сапчийди. Яна қиз бола ҳолигая, — Абдулла ака стол устида турган чойнакдан чой қуйиб узатаркан, — оилада эркак бош бўлмагандан кейин шуда. Унақа деса раҳматли опаси жуда яхши қиз эди. Одобли, тарбияли, худди дадаси Воҳиджонни ўзи эди раҳматлик.
— Воҳид деганингиз Дадахонни қайнотасими?
— Худди ўзи. Келинглар, — Абдулла ака ҳозир деганча келган мижозларга қараш учун ўтиб кетаркан, Муҳсиннинг диққатини ўша аёлларнинг гапи тортди.
— Ўзи ҳаммасига Рухсорани ўзи бош-қош бўлиб ўтирибди. Шўрлик Шоҳсанамнинг кетиб қолишида шу она-болани қўли борлиги аниқ. Чунки Зулхумор опаси ўлиб, танаси совуб улгурмасидан ўзим жиянларимга оналик қиламан деган экан. Демакки, бу гап уйида ҳам айтилган. Йўқса ўзидан-ўзи шунақа дейдими?
— Жа унақамасдир, — иккинчи аёл ҳайрон бўлганча, — ўша гапни яхши ниятда, жиянларим ўгай қўлида қолмасин дегандек айтгандирда?
— Шоҳсанам ҳеч ҳам ўгайлик қилмади. Шўрлик ўзи фарзандли бўлолмагани учун бор меҳрини шу икки болага бериб, энди ўша уйга ўрнашаётгандия. Аслидачи, анави сўлтаматни миясида иш бор. Хотини кетиб қолсаям ҳеч нима бўлмагандек юрибди.
— Хотин олиш ёқиб қолгандирда, — учинчи аёл гапга аралашаркан, — балки анави ойпопук билан-а, — ҳамсуҳбатларига қараб қош учирганча кулиб қўйди.
— Унда кеча тунда эрта ухлаб қолган шекилли? — аёллар пиқ этиб кулганча, — ойпопукни қовоғидан қор ёғаётгандию.
— Ёш бўла туриб ёши ўтган эрга тегсанг шуда. На ўйнаб кула оласан, на бошқаси.
— Бошидан ўтган табибда барибир, — аёл бошқа Зулхумор ҳақида гапиришмади.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
😳 ОДАМХӮР КЕЛИН...
Тӯй жуда ҳам даб - даба билан ӯтди. Лекин менга Келинойим ёқмади совуқроқ эди қараши гӯё. Мен тӯйдан сӯнг икки ёшли қизим билан Акамнинг уйида қолдим. Эртаси куни қарасам Қизим йӯқ ӯша куни сӯрамаган одамим қолмади кейин Қидирувга бердим орадан 15 кун ӯтди топилмади. 2 кундан сӯнг Онам ҳам тӯсатдан Ғойиб бӯлди анча Акам билан қидирдик тополмади. Шу тарзда Онам ҳам йуқолди. Бир кун соат кечаси 05:15да ер тӯлага секин мӯралаб қарасам Келинойим...😳😱😱 БУ ДАХШАТ...
ДАВОМИ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37821
46
Дилафруз тушкун кайфиятда уйга кириб келаркан, уй хувиллаб ётгандек туюлди.
— Қизларни олиб келсам бўларкан, — ҳаёлидан ўтқазди у, — яхшиси овсинимга қўнғироқ қиламан. Муллам ғир этиб олиб келиб ташлаб кетадилар, — деганча телефонини олиб, овсини Манзуранинг рақамини терди.
— Ало, — узун гудокдан кейин овсинининг уйқусираган овози эшитилди.
— Узр бу яна мен, — Дилафруз хижолат бўлганча гап бошлади, — қизлар яхшими деб сўрамоқчи эдим.
— Ҳа яхши, юришибди ўйнаб, — эснаб қўяркан, — қайним яхшимилар?
— Аллоҳга шукур яхши. Анча ўзларига келиб қолдилар. Шунга сен боравер деб мени уйга жўнатиб юборгандилар.
— Вооой келяпсизми? — Манзура ўзини бироз ҳайрон, бироз хурсанд бўлгандек тутганча, — бунча яхши. Икки овсин иккимиз бир чақчақлашиб дунёни ғийбатини қиларканмизда? — ёйилиб куларкан, эснаб қўйишни унутмади.
— Бошқа сафар опажон. Мен ҳозир уйимизга келгандим. Шунга мулла акам уйда бўлсалар қизл....
— Уйизга бордизми? — лабини қийшайтириб қўяркан, — мулла акангиз, — боядан буён телевизор кўриб ўтирган эрига қараб қўйганча, — уйда эмасдиларда. Бўлмаса жон деб жиянларини олиб бориб келардилар. Буни ўзингиз ҳам биласизку, ўргилай.
— Ҳа албатта, — Дилафруз оғир юк босгандек ўрнидан тураркан, — унда ҳозир ўзим бораман. Сиз қизларни тайёрлаб тура оласизми?
— Албатта, — Манзура кўзларини сузиб қўяркан, — буёғидан хавотир олмай бемалол келаверинг. Мен унгача қизларни тайёрлаб тураман.
— Раҳмат опа, — Дилафруз телефонни ўчираркан, биринчи марта ўзини иложсиз, кимсасиз сезди. Ахир шу пайтгача нима деса ҳаммаси бўлиб келганди. Қизлик пайтида дадаси ва акаси, турмушга чиққандан кейин эри. Тўғри улар бир-бирини сева олишмади. Балки Дилафруз севгандир, севар. Буни ўзи ҳам билмайди. Лекин ўртада қандайдир илиқлик бор. Сарвар у нима деса ҳам йўқ демайди, кўнглига қарайди. Дилафруз шуларни ўйлаганча кўчага чиқиб такси тўхтатди. Таксига ўтираркан, манзилни айтдию яна ҳаёллар уммонига ғарқ бўлди.
— Нега ёлғон гапирдинг? — хотини телефонни қўйгунча жим турган Рустам ўрнидан тураркан сўради, — шу пайтда аёл боши билан кўчада юрадими?
— Дарров ваҳима қилиб ташламанг, — бурнини жийириб гапираркан, — бола уникими, келиб ўзи олиб кетсин.
— Манзур....
— Сиз чарчагансиз, дамингизни олаверинг. Овсинимни ўзим кузатиб қўяман, — Манзура жилмайганча чиқиб кетди.
Аввалам бор ўзимга кейин эса сизларга эслатма!
Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар. [24-19]
Хар хил канал ва гурухларда бир бирига шариат жоиз бўлмаган нарсаларни таркатаётганлар учун мухим эслатма
Икки дўст балиқ овига боришибди. Уларнинг бирини тўрига улкан балиқ илинибди. Уни халтасига солиб, уйга қайтишга шошилибди.
- Қаерга отландинг? -деб сўрабди, дўсти.
- Уйга, каттагина балиқ тутдим, менга шу етади,- дебди.
- Кетма, бунақа балиқлардан кўпини овла.
- Уларни нима қиламан?
- Сотасан!
- Кейинчи?
- Пулинг кўпаяди.
- Кейинчи?
- Банкга қўясан. Ҳисобингдаги пул кўпайиб бораверади.
- Кейинчи?
- Бой бўласан.
- У бойликни нима қиламан?
- Кунлар келиб ёшинг улғайганда, аёлинг ва болаларинг билан вақтингни мазза қилиб, ўша пулларни сарфлаб яшайсан.
- Мен ҳозир нима қиляпман? Балиқни тутим. Оилам билан вақтим чоғ ўтади. Ҳаётдан, оиладан завқ олиш учун йиллар ўтишини, умрим кетишини кутмоқчи эмасман.
Ибрат:
Келажакни унутмаган ҳолда, ҳозирги вақтингизнинг гўзаллигидан ҳам бебаҳра қолманг. Хаёлларингизга берилиб, умригизнинг энг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юворишингиз, келажакда бахтли қиламан деган инсонларингизни ўша вақтга бориб топа олмаслигингиз мумкин. Ҳамма нарсани ғанимат билинг. Кўл остингиздаги бор имконият, шахслар билан бахт уйини қуришни ўрганинг.
Канални дустлар билан баҳам кўринг!
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
Оилавий муносабатларим яхши эмас.😔
Эрим билан кўп тортишамиз.
Уй юмушларидан бўшаб ўзимга қарашга вақт йўқ .
Фарзандларим тарбиясида ҳам қийналаман, жуда шўх гапимга қулоқ солишмайди.
Аксига олиб охирги пайтлар семириб кетябман.
Нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди, номи. "@Betakror_Ayoll " экан Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим!
Мана 2 ойдирку " @Betakror_Ayoll " хар куни кузатаман. Нафақат оилавий муносабатларда балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топдим!. Эрим эса ҳар куни менга совғалар олиб келади кўнглимга қарайди, ҳозир жуда бахтлиман
✅Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
ПУЛЛАР БИЛАН КЎМИЛГАН ОНА 😢
Бир ёши ўтиб қолган аёл нафақа пулларини олиб ўтирган кўрпачаси ичига тикиб қўярди. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, сизларга васиятим деб айтиб юрарди. Вақтлар ўтиб онанинг куни битибди. Ўғиллари онамизни васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию, нима қилишини билмай имомни олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишни фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қарасаки... давоми..
🔊❗️❗️❗️❗️❗️❗️
🚨QAYNOQ RAMANTIK KECHALAR
🚨TURMUSH ÓRTOG'IZNI
ETIBORINI TORTISH SIRLARI
🚨ER XOTIN MUNOSABATINI MUSTAHKAMLASH
🟠SOVG'A VA PULLARGA OCHILSH SIRLARI
🔴BULARNING BARCHA TEHNIKASINI SIZ UCHUN TEKINGA ÓRGATMOQCHIMAN
🟠MUTLAQO BEPUL MARAFON JOZIBADOR AYOL KURSIGA BARCHA AYOLLARNI TAKLIF QILAMAN❤️🔥
🔴SILKA ÓCHMAY TURIB TEZ ULANIB OLING
🔴🔴🔴🔴🔴🔴
/channel/+QTEqFjyFHIEzZmFi
/channel/+QTEqFjyFHIEzZmFi
😳 400 ЙИЛДА 1 МАРТА ТУҒИЛАДИГАН ЭГИЗАКЛАР
Хитойда бир оилада эгизак туғилди.
Болларни бири отасига ўхшайди иккинчиси на отасига на онасига на эгизагига ўхшайди. Буни пайқаб қолган ота, болаларини ДНК текширувидан ўтказади. Текшув натижаларини кўрган экспертлар шокка тушишди. Чунки...😱😱😱 ШОК ...
БАТАФСИЛ ДАВОМИ....👇
#ЯНГИЛИК
Псориаз ва экземадан халос бўлишнинг ишончли усули топилди!
Тошмалар совуқ кунда ёрилиб азоб беряптими?
Терингизга игна санчгандек оғриқ беряптими?
Хозироқ янги, 100% табиий усул билан танишинг. Ибн Сино табобати асосида...
Кафолатланган бу усул орқали барча псориаз ва экземадан халос бўлмоқда
Бу усул натижасини хозироқ ўзингиз кўринг👇👇👇
➡️➡️➡️ https://bit.ly/st0p_psoriaz
➡️➡️➡️ https://bit.ly/st0p_psoriaz
➡️➡️➡️ https://bit.ly/st0p_psoriaz
(Бир ойлик даволаниш бепул, хозироқ кўк ёзув устига босинг)
Қуронда келтирилган оятда УЛИМДАН бошқа хар бир дардга даво булувчи ноёб хусусиятли мева борлигини билармидингиз 🤔
Хар бир дардга даво ва гузаллик улашувчи, нур тарқатувчи бу мева борки дардга дармон ❗❗❗
Хаста инсон бу мевадан истемол қилса 7 кундаёқ даво топади.
💁♀ Мойини эса танангизга сурсангиз энг Гузал инсон буласиз , энг қиммат космитакада ҳам аъло
Бу дуони уқиб бу мевани еган инсон гузал ва юзларида нур таралиб соглом булади 🥰
⚡️ Хозироқ бу қайси мева эканлигини билиб олинг👇👇👇
45
— Демак, ўқишга топширсан-а? — Нилуфар кўз ёшларини артаркан сўради.
— Ҳа насиб қилса албатта, — Шоҳсанам ҳам кўз ёшларини артганча, — энди юра қол, манти ҳам пишиб қолгандир.
— Ҳозир уст-бошимни алиштириб чиқай, — Нилуфар кириб кийимини алиштириб чиқди. Дугоналар гоҳ кулишиб, гоҳ йиғлашиб болалалик ва мактаб даврларини эслаб овқатланиб олишди. Биргаликда ошхонани тартибга келтириб бўлишгач, Шоҳсанам нарсаларини йиғиш учун кириб кетди. Нилуфар эса бугунги имтиҳон чарчоқларидан холос бўлиш учун ухлагани ётди.
— Қандай ажойиб дугонам бора? — Шоҳсанам бир неча кун олдин Нилуфар билан бориб бозордан олиб келган кийимларини тахлаб сумкага соларкан, — лекин мен уларга лойиқ бўла олмадим. Айниқса..., — бўғзига нимадир тиқилгандек нафас олиши қийинлашди, — Гулим мен ҳали ҳам ўзимни кечира олмаяпман. Менинг аҳмоқлигим сабаб сен хазон бўлдинг. Бу гуноҳимни ювиш учун қайта ҳаётга келиб, умримни охиригача сени рози қилиш учун яшасам ҳам кам.
Сени ўша беғуборлигингни соғиндим. Кулгуларинг, ширали овозингни, — кўз ёшлари юзини юва бошлади.
🌺🌺🌺
— Мен келдим, — Аброр уйга кириши билан овоз бердида, хонасига кириб кетди.
— Сенга нима бўляпди? — кирар-кирмас ортидан ойиси кириб келди.
— Ҳеч нима, — Аброр устдагини ечиб ётоқ устига ташларкан, — чарчадим. Душ қабул қилиб бироз дам олмоқчиман.
— Бугун холанг билан...
— Ойи сизга кечаям айтгандим, бугун ҳам айтаман. Хотин керак бўлса ўзим топаман. Ўзингизни беҳуда урунтирманг. Чунки ҳали уйланиш ниятим йўқ.
— Бекорларни айтибсан, — Каромат опанинг жаҳли чиқа бошлади, — хўп, хўп деб шу ергача келдим. Ҳа демай ўттизга кирасан.
— Қирққа кирсам ҳам, — Аброрнинг овози бир тон баландлади, — ўн қиз топсангиз ҳам, минг қиз топсангиз ҳам ўзим истаганимга уйланаман. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди, — деганча ювиниш хонасига кириб кетди.
43
— Сарвар ака, — Дилафруз ҳамширадан унинг ҳушига келган заҳоти палатага учиб кирди, — яхшимисиз?
— Ҳа, — Сарвар оғриқдан зўрға гапирди.
— Мен жуда қўрқиб кетдим. Сизга нимадир бўлса...
— Қўрқинчли ҳеч нима йўқ, — доктор кириши билан Дилафрузнинг гапини бўлди, — бунақа гаплар билан беморни баттар сиқманг. Усизам наркоз таъсири йўқолгани сари оғриқ ўз ишини қилмоқда, — доктор юриб келиш баробарида гапираркан, — аҳволингиз яхшими? Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? — Сарвардан ҳол-аҳвол сўрашни ҳам унутмади.
— Битта нуқтага айланиб қолгандекман, — Сарварнинг юзи аччиқ бир нарса еб қўйган одамникидек буришиб кетарди, — танам вазнсизлик ҳолатида гўё, лекин бу ерим, — кесилган жойига ишора қилганча, — мени ўзим сенга етаман деётгандек.
— Тушунаман, — доктор унинг ярасига бир қараб қўяркан, — ҳозир оғриқ қолдирувчи укол қилишади.
— Яхши бўларди, — Сарвар ўрнидан туриб ўтирмоқчи бўлдию, лекин салгина қимирлаганидан яраси илиб қолгандек оғриқ берганча қимирлатмай қўйди, — яна қанча ётаман?
— Аниқ муддатини айтсам уни ҳам қисқартиришга урунишиз аниқ.
— Ишим, — Сарвар ярасини ушлаганча сал кўтарилиб ўтиришга урунаркан, — ҳа демай янги лойиҳа бошламоқчиман. Шунга...
— Бунақаси кетмайди, — доктор тиззасига уриб қўйганча ўрнидан тураркан, — сизга бир ҳафтаси рухсат йўқ. Қатъий ётоқ режимида даволанишингиз шарт. Иш қочиб кетмайди. Лойиҳангиз бир ҳафтага кечикса зарар қилмас. Оёққа туриб кетиб ҳам амалга ошираверасиз. Менга рухсат, — эшик томонга йўналганча, — сизга ўхшаган бир талай қайсар беморларим бор, — жилмайиб қўйганча, — ҳозир ҳамширани жўнатаман. Сизга оғриқ қолдирувчи укол қилиб қўяди.
🌺🌺🌺
— Саидахон бу дейман дугонангиздан натижа йўқ шекилли? — Аҳмад бироз асабийлашганча сўради.
— Йўғе нега унақа дейсиз? — Саида зўраки жилмайганча, — у шунчаки тортиняпдида. Биласизку, бунақа нарсалар дарров бўладиган эмас. Аста-секин дегандек...
— Мен кутишни ёмон кўраман. Истаган нарсамга тезда эришсам дейман.
— Тинчлан оғайни, — Зуфар унинг елкасига қўлини қўйганча, — Саида ҳақ. У хали ҳуркак оҳу. Чунки унга эридан бошқани бармоғи ҳам тегмаган. Озгина сабрли бўлишни ўргансанг, шунақа жанон қўйнингда бўлади, — иршайди.
41
Зулхумор кечки овқатга ош қилиш учун ошхонага кирди. Қараса сабзи йўқ.
— Оббооо, — асабий ер тепиниб қўяркан, — қанақа эркак бўлди, рўзғорини камисини бутлаб қўймаса? — охири ўйлай-ўйлай дўконга чиқиб келишга қарор қилди, — ишқилиб Абдулла дўкончида сабзи бўлсинда, — ўзига-ўзи гапирганча йўлда кетаркан олди томондан келаётган Жамолни кўрдию ўзини кўрмаганга солиб ўтмоқчи бўлди. Аммо, Жамол уни кўриб қолиб ёнига келди.
— Салом гўзалим, — тиржайганча унинг жингалак сочларига қўл югуртирди.
— Тегма, — Зулхумор ўзини бир қадам ортга оларкан, — одамлар кўриб қолса нима дейди? Эрта-индин эрга тегадиган қиз бўлсам, — гапирганча ён-атрофга кўз югуртирди.
— Қиз? — Жамол қах-қах отиб кулиб юборди, — сенми?
— Жамол! — Зулхумор жаҳл билан қошларини чимирганча, — бўлди қил.
— Сенга бунақаси ярашмас экан, — Жамол у томонга яна бир қадам ташларкан, — яна ўша кунгидек нозланиб қарашингни истайман.
— У бир хато эди. Энди бундай бўлмайди. Мен ҳа демай поччамга тегаман. Чунки....
— Демак уддалабсанда? — Жамол қош учириб қўяркан, — гап йўқ.
— Ҳа, чунки шунга мажбур эдим. Бунга эса се...
— Жим, — Жамол унинг оғзини қўли билан ёпди, — эсингни едингми? Сен билан нимага келишгандик? Бу ҳақида гапириш тугул хатто ўйламаймиз ҳам деганмидим?
— Торт қўлингни, — Зулхумор куч билан Жамолни қўлини силтаб ташларкан, — биринчи ўзинг бошладингку.
— Хўп, — Жамол бироз ховрудан тушгандек, — бўлар иш бўлди. Энди бу ҳақида гапирмайлик. Сен ҳам ниятинга етибсан, буёғига бахтли бўл.
— Раҳмат, — Зулхумор уни айланиб ўтдида, тез-тез юрганча дўкон тарафга кетди.
— Ҳозирча ўзингни шундай хурсанд қилиб юра тур, — Жамол унинг ортидан қараб лабини четида кулиб қўяркан, — ҳали ўз оёқларинг билан олдимга келасан. Негаки, ўша қари поччанг натижа йўқ.
🌺🌺🌺
Наркоз таъсири тўлиқ тарқамай кўзини очган Сарвар димоғига урилган аччиқ ҳиддан юзини буриштирганча,
— Сууув! — эшитилар-эшитилмас овоз берди. Ҳеч ким жавоб бермади. Аммо, палатада кимдир бор, — ҳеэей, — у юзини овоз чиқиб турган томонга бураркан, сал нарида фақатгина оппоқ бўлиб турган гавдани кўрди, — ҳеэеэй, сув!
— Вой ҳозир, — ниҳоят уни эшитди чоғи кимдир овоз берди, — мана олинг, — бояги овоз эгаси қошиқ ёрдамида унга сув ичира бошлади, — мана бўлди, — 3-4 қошиқдан кейин сувни олиб қўяркан, — ҳозир докторни чақириб келаман, — ҳамшира табассум қилганча унинг устини тўғирлаб ёпиб қўяркан, унинг юзини яқиндан бўлса ҳам хира кўрган Сарварнинг тили айланмай қолди.
— Ахи.....Сеэ....
📝 Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Хона деворларида осиғлик диплом ва совринларини эслади. Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади. "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?"
БАХТ БУ...
Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.
📒 "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar
Eng yaxshi koʻrgan kitobim!
📓 Qiyomat va Oxirat
✍ Imom Gʻazzoliy
Oqil kishi, Qiyomat borligini biladi, gunohlarni katta kichik sanamay tark etadi.
Qilgan gunohiga pisand qilmagan, ahmoqlikning cho'qqisidadir, hoh uni qizil diplomi bo'lsa ham...
Qiyomat shubhasiz qoyim bo`luvchidir...!