ТИЛНИ ТИЙИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ ﴾
яъни: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Инсон нимани гапирса, талаффуз қилса, елкасидаги икки фаришта, албатта, унинг айтганларини ёзиб боради. Яхши гапларига савоб, ёмон гапларига гуноҳ битади.
Уқба ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва салламдан нажот нимадалигини сўраганида, у зот алайҳиссалом: “тилингни тий”, деганлар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳм яхшилик нима деб сўраганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом тилда, деганлар.
Офият ўн нарсада, унинг тўққизтаси сукут сақлашдадир. Ўнинчиси эса эси паст, аҳмоқлар билан ўтирмасликдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «“Ишнинг асоси Ислом, тиргаги намоз, чўққиси жанг қилишдир”. Сўнгра дедилар: “Сизларга буларнинг энг улуғи ҳақида хабар берайинми?” (Муоз ибн Жабал): “Ҳа, ё Набийюллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб: “Мана буни тий”, дедилар. Мен: “Биз айтганларимиздан ҳам тутиламизми?” дедим. У зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, эй Муоз. Инсонлар юзлари ёки бурунлари билан қилган амаллари туфайли жаҳаннамга қуйилмайдими?!” дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўн икки йил оғизларига тош солиб юрганлар. Фақат намоз, овқатланиш ва уйқу пайти чиқариб қўйганлар. Сукути тафаккур, сўзи зикр, назари ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.
Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам чўлда кетаётиб, тоғ устида дунёдан узилган бир роҳибни кўрди. Уни: “Эй роҳиб”, деб чақирди. У индамади. “Эй фалончи”, деган эди у жавоб қайтарди. Иброҳим ибн Адҳам: “Нега роҳиб деб чақирганимда жавоб бермадинг?” деди. Ҳалиги киши: “Роҳиб дунёдан юз ўгирган, охиратда Аллоҳнинг мукофоти истайдиган кишидир. Мен ундай эмасман”, деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Ейиш-ичишинг нимадан бўляпти? – деди. Ҳалиги киши:
– Аллоҳдан сўра, мен билмайман, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– У ерда нима қиляпсан? – деди. У:
– Менинг бир итим бор, инсонларни қопади, уни асраш учун бу ерга олиб чиқдим, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Қайси кучук? – деди. Ҳалиги киши тилига ишора қилиб:
– Бу итимни асрамасам, дўзахда куяман, агар асрасам, нажот топаман.
Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ҳар бир нарсанинг далили бордир. Тафаккурнинг далили сукутдир. Ҳар бир нарсанинг манбаи бордир. Ақлнинг манбаи тавозедир. Буйруқларни билмасдан гуноҳга қўл уришинг жоҳиллигингга кифоя. Инсонларни ёмонликдан қайтаришинг ақллилигингга кифоя”.
Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.
Тилинг – шеринг, уни ташлаб қўйсанг, сени ўлдиради.
Эй мусулмонлар, тилингизни ғийбатдан, чақимчиликдан, бўҳтондан, ёлғондан, ёлғон гувоҳлик беришдан, мусулмонга озор беришдан, сўкишдан, ёмон сўзлардан тийинг!
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Gohida mahzunlik sabablarini tushuntirgandan ko‘ra o‘zingni baxtiyor ko‘rsatish osonroq...
@ibratli_sozlar🕊
“ЎЗ ТЎЙИМДА БЕГОНА ЭДИМ…”
Севара, 35 ёш ...
Чимилдиқ муқаддас.
Унинг азизлигини ҳамма ҳам англай олмайди. Афсуски, чимилдиқ ўзига хиёнат қилганларни бир умр бахтдан бенасиб қилади. Яхшиямки, мен буни вақтида англадим. Ён қўшнимизнинг пойтахтда ўқийдиган ўғлига маҳалладаги қизларнинг кўпи ошиқ эди. Биз айнан шу қўшнимиз билан жудаям аҳил эдик. Уларникига кўп чиққаним учун маҳалладаги қизларнинг менга ҳаваси келар, мен учун эса, Ўктам ака худди акамдек эди. Ўктамни уйлантиришаркан, сен ҳам қиз топ, дейишганида, бир-икки дугонамникига ҳатто улар билан бирга бордим. Ҳа, акамизнинг димоғлари анча баланд, биз топган номзодлар унга ёқмабди. Бўлажак куёвнинг “дарди” кейинроқ маълум бўлди: Ўктамбойга мен ёқармишман. “Тавба, келиб-келиб, мана шу пешонасида сочи кам одамга тегаманми? Дада, ойи, ўз акамдек… бу гап умуман тўғри келмайди”, десам, ҳеч кўнишмайди. “Тегсанг, шундай йигитга тегасан-да, бошқа кимгаям тегардинг?! У шаҳарда ўқийди, келажаги бор”, дейишди. “Бизга қаршилик қилсанг, оқ қиламиз”, деб ҳам қўрқитишди. Бир ҳафтадан кейин нон синдирилиб, фотиҳа қилинди. Уйдаги ҳамма тўйга тайёргарликни бошлаб юборган. Худди менинг ҳечам алоқам йўқдек, ўзларича ҳамма нарса қилишяпти. Барибир, бу тўйга кўнглим чопмади. Менинг норозилигим ҳеч кимнинг кўнглида меҳр уйғотолмади. Тўй куни қошимни чимириб, қовоғимни солиб юрганимни қариндош-уруғлар ҳалигача гапиришади. Тўй ўтди. Эртаси куни қочиш режасини тузаётгандим. Янгаларимга ўзимни худди тақдирга тан бергандек кўрсатдим. Улар хотиржам, ҳовли этагидаги уйга чиқиб кетишди. Тезроқ ҳаракат қилмасам, ҳали-замон куёв кириб қолади. Ўша вақтдаги юрагимнинг ургани ҳанузгача қулоғим остида жаранглайди. Сарподаги оддийгина кўйлакни кийиб, деразадан сакраб уйга қочдим. Ота-онам мени кўриб, бошлари гангиб қолди. Отам, сени ҳозир чопиб ташлайман, деб қувлади. Ойим уйга олиб кириб, чимилдиқ хиёнатни кечирмайди, болам, дея юм-юм йиғлади. Изимдан қайнота-қайнонам етиб келиб, бу ҳали ёш, урушманглар, деб уйга олиб кетишди. Жин текканми, ажина чалганмикин, деган ўйда азайимхон-у домлаларга ўқитишди. Барибир кор қилмади. Ҳар куни кечқурун ўзимдан бир ёш кичик қайнсинглим билан бирга ётардим. Қайнотам, ўзинг танлаган қиз, энди чидайсан-да, деб эримни юпатди. Орадан қирқ кун ўтиб, чилламиз чиққанида ҳам, мен ҳали бокира эдим. Эринг ўқишга кетиши керак, сен ҳам бирга кетасан, деб мени унга қўшиб жўнатиб юборишди. Фақат пойтахтга келгачгина, биз ҳақиқий эр-хотиндек яшай бошладик. Ўша дамлардаги эримнинг бардошига, қайнота-қайнонам нинг вазминлик қилганларига шукр қиламан. Ҳозир учта боланинг онаси, суюкли рафиқаман.
@Ibratli_sozlar
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!
Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!
Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!
Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!
Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.
Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!
Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!
Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...
Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри:
• доимо тоза ва покиза таомларни енг;
• жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
• таомни узоқ чайнаб, кейин енг;
• овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг;
• овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
• қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг;
• дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун;
• яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
• чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг;
• синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
• сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
• агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор;
• нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
• беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
• кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
• сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди;
• истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг;
• ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
• асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин;
• овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!
Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг бор. Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган ҳадисларда “Фолчилик, ирим-сиримлар бутпарастлик билан баробардир”, “Ирим қилувчи ёки ирим қилдирувчи бизлардан эмас”, дейилган.
Тирноқ олиш.
Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Гарчи шу мавзуга доир кўпгина ҳадислар мавжуд бўлса-да, тадқиқотлар асносида мавзуъ ҳадислар эканлиги аниқланган. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақтдан қатъий назар олинаверади.
Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: “Кечаси тирноқ олса бўладими?” – деб сўраганларида: “Бўлади”, дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: “Хайрли ишлар кечиктирилмайди”, деган асосли жавобни берганлар. Қайси куни тирноқ олишга ҳам юқоридаги далиллар кифоя.
Мушук кесиб ўтиши.
Бизнингча, қадимда халқимиз орасида бундай ирим бўлмаган. Руслар орқали кириб келган, шекилли. Қарғанинг қағиллаганини эшитиб йўлидан қайтган кимса, товушқон (қуён) йўлидан кесиб ўтганда йўлидан қолган киши ҳам куфрга кетган, деб ҳисобланади. Аслида мусулмон киши ҳар бир иш Аллоҳ таоло иродаси билан бўлишига иймон келтиради. Шу сабабли юқоридаги каби ҳолатларни бахтсизликдан огоҳлантириш тарзида қабул этиш мутлақо мумкин эмас. Бу исломий эътиқодга асло тўғри келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқмайди (ҳеч қайси касаллик Аллоҳнинг иродасисиз ўзича юқмайди), ирим-сирим бемаънилик, бойқуш бахтсизлик келтирмайди ва сафар ойи бехосият эмас”, деганлар.
Худди шунингдек, сана ва кунларнинг ҳам бахтсиз ёки бахтлиси бўлмайди. Аллоҳнинг барча кунлари бир хил. Унинг иродаси ва ҳукмисиз ҳеч нарса содир бўлмайди, бирор махлуқ тақдири илоҳийдан қочиб қутула олмайди.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
и қоядан олиб тушиб бўлмайди.
– Мен билмайман, боринг, боринг дедим сизга!
– Э-э.
– Бўлмаса, ўзим бораман! Қаердалигини айтсангиз, бас.
Эргашали нима қиларини билмай қолди. Бургут ундан қасос олганди. У икки кун тоққа қандай чираниб чиқиб, унинг боласини ўғирлаган бўлса, қушчанинг онаси ҳам шундай йўл тутганди. Жонга жон бўлди: ўч олинди. Бундан бехабар Райҳон йиртқич қушларни қарғашга тушди. Бу ерга келин бўлиб тушганига афсус-надомат чека бошлади. Боласига бир нарса бўлса, ҳаммаёқни остин-устун қилиб ташлашини айтганда Эргашали чидаб туролмади, милтиқни ўтов томонга улоқтирди-да, қоя сари йўлга тушди.
– Ҳой, отга минмайсизми?
Эргашали хаёлини йиғди, дарвоқе, тулпори бор-ку. У отга эгар уриб ўтирмади. Бир сакраб устига минди-да, энди оёқлари билан биқинига ниқтаган эди, дадасига кўзи тушди. Райҳон қайнотасини кўриб, ўкириб йиғлаб юборди.
Нима ҳодиса юз берганини кўрган Қурбон ака ўғлининг йўлига ғов бўлди. Эргашали отни аранг тўхтатиб қолди. Дадасининг ғазаб тўла нигоҳларига чидай олмай бошини хам қилди.
– Боласига тегиндингми?
Эргашалининг тили айланмади.
– Сендан сўраяпман, ярамас!
Эргашали зўрға бошини қимирлатди. Шу ишорани кутиб турган Қурбон ака ўғлига яқин келди-да, қарсиллатиб шапалоқ тортиб юборди. От ҳуркиб кетди, Эргашали ўмбалоқ ошиб ерга қулади.
– Кўрнамак! Кимга сотмоқчи бўлдинг? Нега катта гапириб қолди десам, гап бу ёқда экан-да.
– Ота, кечиринг мени, пулга қизиқиб… – Эргашали ўрнидан туриб дадасининг оёқларига ёпишди.
– Пул деса виждонингни ҳам сотасанми?
– Жон ота, билмай қолдим, сиздан ёлвориб сўрайман, боламни қайтаринг!
– Сен менга эмас, анави бургутларга ёлвор, аҳмоқ!
Эргашали бундай қараса, хотини тепасида турибди. Қўлида қўшотар. Кўзлари қинидан чиқиб кетган эр бир отасига, бир нафрат билан тикилиб турган Райҳонга қаради.
– Нима қиляпсан? Э-э-эсинг жойидами?
– Агар боламни тириклайин олиб келмасангиз… сизни ҳам, ўзимни ҳам отиб ташлайман!
Қурбон ака хотинини сурув олдида қолдириб келиб тўғри қилганини тушунди. Бу кўргиликларга гувоҳ бўлганида чидармиди, бояқиш. Келинида пайдо бўлган журъат Қурбон акани сергаклантирди.
– Полапонни қаерга яширдинг?
– Тепалик ортидаги дарахт ковагига.
– Бор, опке!
Эргашали отга қамчи босди. Қурбон ака мулойим гапириб, келиннинг қўлидаги қуролни олди. Қаердадир чақалоқ овози эшитилгандай бўлди. Райҳон бошини чангаллаб яна дод солди. Кейин йўлга тушган қайнотасига эргашди.
– Йўқ, сиз шу ерда кутинг.
– Бормасам бўлмайди. Бургутлар боламни тилка-пора қилиб ташлаган бўлса-чи? – тиззаларига муштлади келин.
– Улар ваҳший эмас, қизим. Полапонини кўришса… қайтиб келади. Мана кўрасиз, набирамга зиён етказишмайди.
– Хўп, ота. Боринг, борақолинг, бўлмаса.
* * *
Эргашали полапонни қояга олиб чиқмоқчи бўлди. Қурбон ака унамади. Баланд тепаликка кўтарилиб, ерга оқ чойшаб ёйди ва унинг ўртасига бориб қанот чиқариб қолган қушчани икки қўллаб учириб юбормоқчидай боши узра бир неча марта ҳаволатди, лекин эркига қўймади. Очиққан қушча ота-онасини қидиргандай нолий бошлади. Унинг ғазабкор овози аста кучайди. Қурбон ака қоялардан кўз узмас, бир зум жим қолган полапонни юқорига кўтариб, жаҳлини чиқаришда давом этарди.
Ана, ҳавода бир эмас, икки бургут кўринди. Қурбон ака вақт бўлганини англади ва полапонни чойшаб устида қолдириб, пастга туша бошлади. Қушлар овозни таниган эди, шундай бўлса-да, тепаликка қўнишга шошилмади. Обдон айланишди, ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина эркак бургут биринчи бўлиб боласининг олдига тушди. Лекин чойшаб устига чиқмади. Полапон қанот силкиб жойида тураверди. Шунда қандайдир овоз чиқарди, афтидан боласини ёнига чорлади. Бу ҳолдан она бургут хавотирланди чоғи, пастлаб учиб келди-да, қанотлари билан полапонни нари сурди. Чойшабдан тушган қушча икки-уч қадам ташлади. Худди шу пайтни пойлаб эркак бургут панжаларини ишга солди: боласини чангаллаб осмонга кўтарилди.
Қурбон ака енгил нафас олди.
Эргашали қояга тикилганича донг қотиб тураверди.
– Кетдик!
– Қаерга?
– Ўтовга.
– Ўғлим-чи?
– Ўғлинг ишончли жойда.
– Дада! Ҳазилнинг вақтими, ҳозир?
– Бола ўғирлатиш қалай бўларкан?
– Дада! Мазах қилманг, илтимос. Мен ҳозир…
– Қаёққа?
ир бўлди. Қўлидаги нарсаларни жойига ташлади. Кечадан бери бир жойда туриб қолган Толмас бу ҳолатдан жаҳли чиққандай ер депсинди. Қурбон ака: “Нима қилай, чорасизман” – дегандай қўлларини ёнига шапиллатиб урди.
Боботоғ тепасида бир жуфт бургут ҳамон чарх уриб учарди. Келиннинг ўзини қолдиришга кўнгли бўлмаган Қурбон ака жойида ўтиролмай қолди. Хотини ҳали-бери келмаслигини билиб, баттар аччиқланди. “Шу хотинларга ҳам ҳайронман, – деди ўз-ўзи билан гаплашиб. – Бир гапга тушиб кетишса уйи борлигини ҳам унутиб қўйишади”. Тер босган пешонасини артаркан, бирдан бекорга жаҳл қилаётганини англаб қолди. Бу тоғу тошда, ўтовда ҳаёт кечиришнинг ўзими? Хотини бечора шунақа пайтларда бир яйраб олмаса, қачон яйрайди? Худога шукрки, келин олиб, айниқса, невара кўриб бағри-дили очилган, баъзида шу кенгликларга ҳам сиғмай кетади. Майли, тўйга бормаганга яраша, юз очдида бемалол ўтириб келсин. Анов гаплар чин бўлиб, келин ҳам шаҳарга кетиб қолса… юраги яна яримта бўлиб қолади. Худди анави безовта бургутлар мисоли ўзини қаерга қўйишни билмай қолса керак. Бояқишга қийин бўлади-да.
Қушлар ўтовга анча яқин келиб учиши Қурбон аканинг хаёлини бўлди. Одатда улар ўтов тепасига камдан-кам келишарди. Ҳа, охирги марта қачон келганини эслади. Чақалоқ овози қир-адирларда акс-садо берганда уларни шу яқин-атрофда кўрганди. Гўё қутлагани келишгандай анча парвоз қилиб қайтиб кетишганди. Қурбон ака янглишмаса, ўша кунлари уларнинг полапонлари ҳам кўз очганди. Бургутларнинг ҳозирги хатти-ҳаракати ўша пайтдаги сокин парвозга сира ўхшамас эди. Овоз чиқаришлари ҳам бўлакча. Гўё бошларига хатар тушгандай, ундан огоҳ этмоқда. Ёки тоғда қандайдир ёв ўрмалаб юрибди…
Қурбон ака қўл-оёғи ипсиз боғланган одам деган нақлнинг моҳиятини ана энди тўлиқ тушунганди. Ўзидай ночор аҳволга тушиб кўзлаган манзилга кета олмаган одам айтган экан-да, деб фикр юритди қўрғон атрофини айланар экан. У шу зайлда бот-бот тулпорининг ёнига келиб қолар ва эгарга кўз ташлаб қўярди.
Бургутлар бу ерда ҳеч қандай нажот йўқдай бирдан ғойиб бўлишди. Аммо кечга яқин негадир поданинг устида айланиб учиб ўтовга яқинлашишди. Улардаги бу журъатни кўриб Қурбон ака яна таажжубга тушди. Улар энди безовталаниб қанот қоқишмас, бир-бирини таъқиб ҳам қилмас эди. Тинч ва сокин парвоз Қурбон аканинг кўнглидаги ғашликни бироз аритса-да, неча йиллардан буён қадрдон бўлиб қолган бу қушларнинг жимгина ўтовни кузатишлари алланечук ғалати туюлаётганди.
Ўғлига разм солди. Эргашали одатдагидай сипо эди, аммо қаттиқ толиққани билиниб турарди. Қурбон ака отга нигоҳ ташлади. Жонивор яхшигина дам олган чоғи, чарчоқ аломатлари сезилмасди.
– Бургутлар бугун жуда безовта бўлишди-да, ини атрофида бегона одамга кўзинг тушмадими?
Эргашали бу саволни кутган шекилли: “Йўқ, кўрмадим”, – дея хотиржамлик билан жавоб қилди. Бироқ қўй-қўзиларни қўрага қамаркан, кўз қирини отасидан узмади.
– Қоронғи тушиб қолди, қайтишса бўларди.
– Ҳайдаб юборайми?
– Улар одамзоднинг гапига қулоқ солмайди, ўғлим.
– Милтиғингиз бор-ку.
– Нима, уларга ўқ узмоқчимисан?
– Қўрқитсак, қайтиб кетишармиди, дейман-да.
– Ана, кетишяпти.
Дарҳақиқат, бу пайтда бир жуфт бургут ўтовдан узоқлаша бошлаган эди.
* * *
– Хўп десангиз, бугун экин-тикинга қарасам, – деди Эргашали юз-қўлини шошилмасдан ювиб келгач.
– Ҳм, чарчадингми?
– Онамга ҳам қарашай-да. Тошкентга кетиб қолсам…
– Шунақами? – дея хотинининг юз-кўзида пайдо бўлаётган маъноли ифодалардан бир нималарни уққан Қурбон ака белини маҳкамроқ боғлади. – Майли, онангга қараш, экин-тикинларни эпақага келтир. Ишқилиб, бугун-эрта кетиб қолмайсанми?
– Ўтовдаги ишларни тугатай-чи.
– Бўпти, мен кетдим. Ийи, полвоним билан хайрлашмадим-ку. Бор, олиб чиқ!
Қурбон ака набирасини қўлга олиб эркалатди. Шоп мўйловини жажжи қўлларига ишқаб кулдирди. Бу орада ўғлига юзланиб, шу қувончни биздан олиб кетмоқчимисан, дегандай бошини сарак-сарак қилди. Кейин нари кетаркан, ичидагини барибир гапирди.
– Бу полвон шаҳарнинг боласи эмас. Анави эркин бургутлардек шу кенг қир-адирларнинг, осмонўпар тоғларинг шунқори бўлади. Сенинг йўлингни тўсмайману аммо бу паҳлавонни олиб кетиб қолма. Ўқишни битирсанг, у ёғи бир гап бўлар.
Эргашали
ига зимдан назар ташлаб. – Нега бунчалар ичи қизияптийкин?”
Дастурхонга дуо қилингач, Қурбон ака неварасини бағрига олди. “Данагидан мағзи ширин-да”, – деди негадир мўлтираб турган хотинига кўз қирини ташлаб. Кейин болакайни эркалай бошлади. Эргашали бу ҳолни узоқ кузатиб ўтиролмади, ниманидир баҳона қилиб ўрнидан турди. Мазали палов учун раҳмат эшитган келин аввал идиш-товоқларни, кейин дастурхонни йиғиштирди. Каттагина суяк билан сийланган Олапар қўра томон кетди.
* * *
Эргашали барвақт туриб, сурувни олдига солди. Отаси ҳамроҳ бўлай деганди, унамади.
– Чарчагансиз, дам олинг.
Бу ғамхўрликни ўзича тушунган Қурбон ака ноилож ўтовда қолди. “Мендан кейин боқаверасиз, подайизни, дегани-да бу”, – дея хаёлидан ўтказди қўлига кетмон оларкан.
Ўғли шаҳарга кетгандан буён экин-тикинга қарай олгани йўқ эди. Ишлашга фурсат топилгани учун бошқа гапларга қўл силтади. Тепадан сизиб келаётган сув йўлини тўсиб, помидор экилган эгатларга тўғрилади. Кейин сал пастроқдаги теракзор томон юрди. Анча кўзга кўриниб қолган дарахтлар унинг кўзини қувонтирди. Энди уларнинг ёнидан чиққан майда шохларни кесиб, шакл бериш кераклигини ўйлаб ўтовда анча ишлар йиғилиб қолганини пайқади. Эргашалига рухсат берганига ачинди. Шу ишларни у бажарганда яхши эди-да. Олтмишга кирганда дарахтма-дарахт чиқиб юрмайди-ку ахир. Яхшиси, эртага ўғлини ўтовда қолдиради. Ростдан ҳам кетиб қоладиган бўлса, барча қийин ишларни тугатиб кетсин. Қишдан бир амаллаб чиқиб олишса, у ёғи бир гап бўлар.
Гўдак йиғиси эшитилди. Қурбон ака невараси уйғонганини англаб, чайлага қайтди. Қуёшнинг тафти танга ёқа бошлади. Тут соясига келиб ўтиргач, келинига: “Қани, полвонни опчиқинг-чи!” – деди меҳри товланиб.
Зурриёд! Қурбон ака гўдакни қўлга олиб пешонасидан ўпганда юрагида қандайдир ўзи дарров англаб етмаган ҳислар жўш урганини сезди. Насл давомчиси туғилганида бир қувонган бўлса, ҳозир у қучоғини тўлдириб турганидан, бобосига қараб жилмайиб қўяётганидан минг қувонди. Қани эди, Йўлдошали юриб қолган бўлсаю, қадами етган бутун ерларни кўрсатиб чиқса! От миндириб, атрофдаги борлиқ жониворларни бир-бир таништирса, уларга ошно қилиб, меҳр уйғотса… балки шаҳарга кетишни истамаган бўлармиди?
Хотинининг кечаси алламаҳалда айтган гапи эсига тушиб, кўнгли ғашланди. Нима эмиш, агар ўқишга кирса, бола-чақасини олиб кетармиш. Ёпирай, бу нарса унинг хаёлига қаердан келди? Ёки келин шунақа шарт қўйдимикин? Тавба, бу бола шаҳарга ўқиш учун кетяптими ёки оиласини боқишгами?
Уйқуси қочган Қурбон ака кечки овқат устидаги гап-сўзларнинг моҳиятини эндигина англагандай бўлди. Ҳм, ўзини сал баланд тутиши бекорга эмас экан-да. Ҳали институтга кира оладими, йўқми? Яна ўтган йилга ўхшаб… лекин имтиҳонлардан ўтса-чи? Унда нима бўлади?
Қурбон ака беихтиёр қўлидаги гўдакка термилди. Яна бир неча кундан кейин невараси кетиб қоладигандай уни маҳкамроқ қучди. Дадасига йўлдош бўлсин деб, исмини Йўлдошали қўйгани-чи? Энди афсус чекишга ҳожат йўқ: чақалоққа исм қўйилган, қулоғига азон айтилган. Балки ақлини танигач, бобосининг олдига қайтар? Қариган чоғида белига қувват, кўзига нур бўлар. Яна ким билади? Ахир ўғлига ҳам не умидлар билан Эргашали деб исм қўйганди менга эргашсин, ўрнимни боссин деб. Аммо оқибати нима бўлди? Беш-олти кун шаҳарда юриб: “Бирор ҳафтада кетаман”, – деб ўтирибдию, бу гўдак у ернинг нонини еб, ҳавосидан нафас олса, қайтиб келармиди?
Қурбон ака биринчи марта ўзини ожиз сезди. Бироқ тезда фикрини жамлади: ҳозирданоқ умидсизликка тушишни эп кўрмади. Чақалоқни кўтариб ўтов атрофини айлантирди. Келинининг иссиққа олиб чиқманг, деб куйинганига эътибор қилиб ўтирмади. Тоғнинг тоза ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олсин, дея соя-салқин жойларда анча юрди. Ҳатто қорни очқаб йиғига тушганда ҳам онасининг қўлига тутқазишга шошилмади.
“Даданг менданам қайсар чиқибди. Эсини таниганда “Сени ўқитаман”, деган битта гапимни маҳкам ушлаб олганини қара. Ростдан ҳам чин кўнгилдан айтганманми ёки отдан қулаб касал ётганимда жаҳл устида гапириб юборганманми, билмадиму аммо оғзимдан чиққани ҳақиқат. Шунинг учун лафзимдан қайтолмай, ўқишига қаршилик қилмадим. Негаки, киролмаслигига кўзим етади-да. Чўпоннинг ўғли инстит
ДОЯ ЭРКАК...
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Яқинда фарзандлик бўлдим Алҳамдулиллаҳ. Аммо, гап бу ҳақида эмас.
• Аёлим кириб кетган, докторлар бир нарсаларни сўрашди. Олиб келдим. Шу вақт бир мен қатори йигит ҳам аёлини келтиган экан. Кўрик хонасига киргазиб юбораётиб безовталанди:
- Опа эркаклар текширмайдими, аёл доктор кўрсин.
- ... (ичкаридан нима жавоб бўлгани эштилмади)
• Бир вақт йигит ичкарига қараб бақирди:
- Хей сиз! Буяққа ўтин, савол берманг аёлимга.
Ичкарида бир #ҳезалак, эээ кечирасиз “эркак“ практикант йигит кўринди:
- Бу мени ишим ака.
- Бу аёлларни иши. Аёлларни аёллар текширади!
Гап бошланиб кетди...
• Буни кўриб асабим қаттиқ бузилди. Дарров гапга аралшдим:
- Сиз менга қаранг, эркак кишисизку. Эркаклар қиладиган иш қилсангиз бўлмайдими, дедим.
- ... (тўғриси нима деб жавоб бергани менга бир тийин)
- Ҳеч бўлмаса эркакларни даволайдиган доктор бўлинг, “зато“ ҳамма сизга хурмат билан қарайди... Бутун умир аёлларни кетига қараб пул топмоқчимисиз?!
Бу орада бояги йигит ҳам гапдан тохтамаганди. Хуллас “мужик“ ўзини оқлаши фойдасиз эканлигини билди ва нарироқ бориб, энса қотириб турди...
Ичимдан қандайдир жирканч холатни ҳис этидм... Бу нимасси ахир?
• Дарров аёлимга телефон қилдим:
- Ичкарида ҳезалаклар йўқми? Саволни тшунди:
- Йўқ.
- Кўринса “сразу“ менга айт. Қаттиқ бақириб хонадан хайда. Менга “сразу тел қил!
- Хоп!..
Кўнглим жойига тушди дейсизми? Албатт йўқ! Нима фақат мени аёлим аёлми? Муслималаримизни иффатику бу. Эраркларни ғурурику бу!
• Эркакларга нима бўляпти? Қай юз билан шу соҳада ўқиди? Курсдош қизлар олдида қандай чидаб дарсда ўтирди? Ота онасига нима деб айтган, шу касбни танлаганида? Ёки ота онадан бошланганми ҳаммаси? Нима қилиш керак?
• Хуллас бошим қотди. Асабим ҳали ҳам бузиляпти эсимга тушса. Сўкай десам шунақа сўзлар келяпти-ки... Гуноҳ ортириб нима қилдим. Қарғайми? Тавба! Уруш-жанчалчи? Фойдаси йўқда... Шунақа ғалати холатда шу пўстни ёздим...
📌пс: Постни бўлишишингизни сўрайман. Зора шу доя “эркак“ бўламан деб юрганларга қайтариқ бўлса. Бошлаганлар ортига қайтса...
ДИҚҚАТ: Бу пост бола туғилишидан ташқари, одатий кунларида ҳам #БУЗУҚ ҳаёт тарзида яшаётганлар учун эмас...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
келиним овқатни сузмай караб ӯтиргандир,— деди атайлаб баланд овозда.
— Ойи яхши ӯтирипсизми Боходир онасини ёнига келиб ӯтирди.—Яхши овқат сузайми оч юргандирсизлар? Назира опа ӯрнидан турмоқчи бӯлганди Боходир йӯқ биз концертдан чиқиб кафега кирдик,— деди Сабина ҳам устини алмаштириб келиб уларни ёнига ӯтирди.—Ойи пул берасизми? биз эрталаб йӯлга чикмоқчимиз биласиз йул узоқ агар бормасак ойим хафа буладилар куёвларидан лоақал 8 мартда табрикламадиям, ундан кейин совғадан қочди,деб ӯйлашлари ҳам мумкин — Бераман қизим албатта фақат нима олмоқчисизлар билмайман мана олинг!— Назира опа бугун ишхонасида берилган пулларни хаммасини конверти билан келинига тутқазди.
Сабина пулни чӯғи у ӯйлаганчалик эмаслигини билди— ю, раҳмат ойи,деб хонасига кириб кетди.—Боходир чап қӯлини иягига тирадида ӯнг қӯли билан онасини елкасидан ушлаб ӯзига қараб тортди— ойижон хафа эмасмисиз? Ишларим юришиб кетсин ӯн баравар қилиб қайтараман ойи! Йуғ—э болам, сен тинч бӯлсанг бӯлгани ахир сен хотинингни жуда яхши кӯрасан, униям тушунса бӯлади қӯлини совуқ сувга урмаган отасини давлатини орқасидан қийинчилик кӯрмай данғиллама уйда яшаган, халиям бизни уч хона катакчамизга кӯникиб яшаяпти нима қиласан энди тақдирингга шу битилган эканда чидайсан худога шукур ӯғлинг бор хали хаммаси яхши бӯлиб кетади болам, сен хафа бӯлмасанг бӯлгани мен учун муҳими сен хотининг билан бахтлисан уни жонингдан ортиқ кӯрасан. Назира опа бармоқлари билан ӯғлини сочларини таради. Бор энди болам хонангга кир эртага йӯлга чиқасизлар!
—Боходир хонасига кирганда Сабина диванни устида пиққиллаб йиғлаб ӯтирарди.—Сабина нима бӯлди нега йиғлаяпсан? Боходир Сабинани куз ёшларини артиб қӯйди Сабина ёнида турган конвертни Боходирга қарата суриб қӯйди,—бу пул бензинггаям етмайди эртага қандай борамиз? — Қанча экан? Икки юз эллик минг,деди Сабина беписандларча — нега етмайди деяпсан? етади мана менда ҳам етмиш минг бор. Боходир чӯнтагидаги пулларини чиқариб конвертни устига ташлади. Етмайди нима шунча йӯлдан онамникига икки қӯлимизни бурнимизга тиқиб борамизми?Сабина Боходирга қараб яна кӯзларини ёшлатди.— Мен беш юз мингга куйлак кӯргандим шуни олмоқчи бӯлгандим. — Нима қил, дейсан Сабина? яхшигина ишлаб турган еримдан бу иши
гиз бӯлмайди ,деб холи жонимга қӯймай ишимни алмаштиртирдинг, мен чизган лойиҳалар хали тасдиқдан ӯтган йӯқ. Ӯтсин қурилиш ишлари бошлансин секин аста ишим ривожланиб кейин биз ҳам пулга қийналмай яхши яшармизда хозир кӯрияпсан хамма рӯзғорни оғир енгилини онам бир ӯзлари қӯтарияптилар бирор мартта бӯлса ҳам нолиганлари йуқ оч қолганимиз йуқ, ку топганларини бизга бераётган бӯлсалар.
—Уф хаммаси жонимга тегиб кетди!Сабина ӯзини краватга отдида деворга қараб угирилиб ётиб олди.У хамон пиккиллаб йиғларди Боходир бӯғилиб кетди тозза хаводан нафас олиш учун балконга чиқди.
Онасига сездирмаслик учун балконни эшигини шунчалар секин очдики, барбир онаси сезди.—Кир ухла ӯғлим эртага бировдан қарз олиб берарман,хотинингни арзимаган нарса учун хафа қилма,деб хонасига кириб кетди
—Ӯшанда Назира 10 синф битирувчиси эди. Имтих,онларга тайёрланиш учун уй ишларидан ортиб вақт топдим дегунча китобдан бошини кӯтармай дарс таёрларди.Уни мақсати мактабни тугатиб унивирситетни физика математика факултетига кириб ӯқиш олий маълумотли ӯқитувчи бӯлиш эди.У пайтларда савдогарлар молларини очиқчасига бозор да сотишмаш,уйма уй кириб сотишиб юришарди. Зебот опа деган бир савдогар хотин уларникига тез— тез келиб янги чиккан материаллардан ташлаб кетар янаги келганида пулини олиб янгисидан колдириб кетарди
НАДОМАТ ....
1 - 2
— Назира опани эртага туғилган куни— шу туғилган кунни нишонлашни ким ӯйлаб топган экан, ӯзи?
—Соат тӯртдан буён ошхонадан бир қадам силжигани мас торт пиширди,энди манти букади ,чунки ишхонадагилар хеч ким Назира опадек чиройли маззали манти пиширолмайди ундан кейин бир нечи кун илгари бошлиғи Саид Ахмедович — Назирахон масалиғини олиб берсам бир манти пишириб бермайсизми? — деганди Бунга жавобан Назира опа кулиб қӯйганди.— Бечора бошлиққа ҳам қийин ,хотини ӯлгандан кейин қайта уйланмади икки қизига ҳам ота ҳам она бӯлиб оқ ювиб оқ таради ӯқитди, қизларини тенгини топиб турмушга узатди,лекин икки куёвидан бирортаси ички куёв бӯлишга унамади шекилли мана неча йилдан буён хайхотдек ховлида бир узи яшаяпти .— Сабина тур жоним! — Боходир секин юзини кӯрпа билан беркитиб олган хотинини елкасини силади— Хали эртаку яна озроқ ухлай хотини Боходирни қӯлини елкасидан олиб ташлади.Боходир хотинини уйғотолмаслигига кӯзи етиб, ӯзи ӯрнидан турдида ювиниш хонасига кирди.Ошхонадан келаётган ёқимли хиди бирданига думоғига урилиб кайфияти кӯтарилиб иштаҳаси очилиб кетди. Муздан сувга юз қӯлини ювиб тетиклашди Ӯғли ётган хонага кириб ӯғлини уйғотди Бирин кетин ошхонага кириб келишганда онаси ишларини тугатиб дастурхон тузаб нонушани таёрлаб уларни келишини кутиб ӯтирарди.— Бувижон Бахтиёр ӯзини бувисини қучоғига отди— бувижон бугун боғчага бормайин? Ойим йуқ борасан! деяптилар хуп бувижооон Бахтиёр бувисини бӯйнидан икки қӯллаб қучоқлаб ялиниб юзаридан чӯлпиллатиб ӯпди.— Йӯқ болам, бугун боғчага борасан иккаламиз бирга ёдлаган шеъримизни боғча опаларингга айтиб берасан кейин уч кун бормайсан хупми асалим ахир ӯзинг аққили боласанку!— Хӯп уч кун бормайман-а? Бахтиёр бармокчалари билан учни кӯрсатди. — Ойи кечаси билан тиқ тиқ нималар қилиб юрипсиз десам мунча нарса пиширипсиз, байрам эртадан кейин бӯлса ё бирор киши келадими? Боходир пиёлага чой қуяр экан онасига юзланди.— Йӯқ ӯғлим, ӯзим шунчаки бугун туғилган куним шунга иш хонамдагиларга озроққина ул бул пишириб олдим.
— Ҳа ойижон биламан, лекин биз кечга сизни табрикламоқчи эдик.
Боходир ёлғон гапираётганидан юзлари қизариб, кӯзини онасидан олиб қочди.— Сабина бир сӯз демай ӯғлини силтаганча етаклаб ичкарига олиб кириб кетди. Бахтиёр додлаганча йиғлар, бувижон мен сиз билан боғчамга бораман,деб бувисига қараб талпинарди.Боходир ҳам индамай уларга эргашиди.Бунча қаҳрни қаердан олган экан бу келин тушмагур Назира опа кӯнглидан ӯтказди.Дастурхонни йиғиштириб кийинди пишириқларини сумкага жойлаб, мантини қозони билан бошқа елим халтага жойлаб ӯғлини чиқишини кутиб турди,тайёр бӯлиб турса балки ишхонасига ташлаб қӯяр.
Пардоз андозини ӯз ӯрнига қӯйиб аввал Сабина орқасидан ӯғли билан невараси чиқиб келишди.
— Ойижон туғилган кунингиз билан табриклаймиз,!— биз кечга ӯғлингиз билан концертга тушмоқчи эдик. Бахтиёрни боғчадан ӯзингиз оларсиз,ундан кейин хали ойлигимизни олганимиз йӯқ пул берсангиз онамни байрам билан табриклаб келсак ӯзингиз биласиз йул узоқ шу 8 мартни бахонасида бормасак қачон борамиз?— Бу эса сизга Сабина қулидаги қутини столни устига қуйди— Ойижон туғилган кунингиз билан табриклаймиз Боходир онасини юзидан ӯпди Назира опа зӯрғагина раҳмат ӯғлим соғ бӯлинглар дея олди холос— Келинига қараб сизлар бемалол концертга бораверинглар хавотир олманг,мен Бахтиёрни узим боғчадан оламан кечга эса онангизникига боришга пул бераман,— деди.
— Боходирни бир оғиз ойи юринг ишингизгача ташлаб қӯяман демаганига индамай ӯғлини кӯтариб,хотинини етаклаб чиқиб кетганига хафа бӯлиб турган ӯрнида кимирламай уларни орқасидан термулиб қолди.
— Келини берган қутини очиб кӯриб, кӯзларидан беихтиёр оқкан ёш юзини ювиб лабига томди.Яримидан купроғи ишлатилган духини келини унга совға қилган эди.
— Кузларини бир нуқтага тикиб хаёл гирдобига ғарқ булаётган Назира опани хаёлларини қӯшниси Малохат опани овози бузиб юборди.
—Назирахон уйдамисиз айланай?— Келинг опа келинг! Назира опа кӯз ёшларини сидириб ташлаб опасидек бӯлиб колган ён қушниси Малохат опага пешвоз чиқди.
— Сизни ишга кетиб қолмадимикан,деб бировга чиқкандим,туғилган кунингиз муборак бӯлсин, кушнижон!
— Малохат опа қӯлид
Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
· “Илоҳий мўъжизалар” китобидан.
- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀
БАДАВЛАТ АЁЛ ВА СОЛИҲ ЙИГИТ (қисса)
Бир фожир аёл мусулмон, тақводор, солиҳ ва гўзал бир йигитга ошиқ бўлиб қолди. Йигит шу атрофдаги бир масжидга қатнар, лекин доим Аллоҳдан хавфда бўлар эди. Фожир аёл эса бадавлат ва гўзал эди. У йигитни бир неча марта ўз уйига чақирди, аммо йигит бош тортди. Аёл йигитни оғдириш учун кўп чоралар қўллади, аммо барчаси беҳуда кетди. Аёлнинг қалбидан йигит мустаҳкам ўрин олган бўлса, йигитнинг қалбидан Аллоҳ жой олган эди.
Ниятига етиша олмаган аёл ниҳоят сеҳр-жодуга қўл уриб, йигитни кечаси келадиган қилиб сеҳрлади. Ярим тунда йигит ўзида нимадир ҳис қила бошлади. Нимадир уни қаергадир тортар эди. Йигитнинг кўнглида ўша аёлни кўришга иштиёқ пайдо бўлиб, кучая бошлади. Йигит бунга қарши чиқишга ҳаракат қилар, лекин уддасидан чиқа олмас эди.
Ниҳоят, оёқлари уни ташқарига бошлади. Шунда йигит отасининг олдига бориб, «Отажон, мени боғлаб қўйинг» дейишга мажбур бўлди. Ота аввалига бундан бош тортди, лекин ўғли гапида туриб олгач, ноилож уни уйнинг устунига боғлаб қўйди.
Йигит: «Отажон, дод деб йиғласам ҳам арқонни ечманг», деб тайинлади. Вақт ўтган сари йигитнинг дод-фарёди ортиб борар, йиғлаб, оғриқдан бақирар эди. Тонг отгач, йигитни овози чиқмай қолди. Отаси яқинига борганда эса у ҳаёт билан видолашиб бўлган эди.
Офарин! Қалби пок йигит ўлим азобида ҳам Роббига хиёнат қилмади. Шунинг учун Аллоҳ ҳам уни ҳимоя қилиб, гуноҳдан сақлади ва гўзал хотима билан тақдирлади.
@Ibratli_sozlar
Shunday savollar borki, javobini faqat narigi dunyoda olishingiz mumkin...
— Omina Shenlikoʻgʻli (Imomning maneken qizi kitobidan)
@ibratli_sozlar🕊
Бир ойча олдин қилар ишни қилиб қўйиб "Мени кечир , Таҳмина" деб кечирим сўраб чиқиб кетган кунингиз бунёд бўлган болангизни айтяпман.
Камрон ака!
Мен яна ҳомиладорман! Ўша кундан буён мендан қочиб юрибсиз. Қўнғироқларимга жавоб қайтармадингиз Шу сабаб сизга булар ҳақида айта олмадим. Аммо энди эшитиб олинг ! Мен сизнинг иккинчи фарзандингизга ҳомиладорман ! Фотимангиз эса ҳозир шу ҳақда билгандан сўнг уйимдан индамай чиқиб кетди ...
#давомини_ўқиш 👇
РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ
ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732
– Қояга чиқиб…
– Бургутларнинг учта ини бор, қайси бирига чиқасан?
– Ҳозир қорни очиб йиғлай бошлайди. Шунга қараб, қаердалигини билиб оламан.
– Шу ердан қимир этма. Кут! Мен сурувнинг олдига кетдим. Онанг таъзирини егандир.
– Нимани кутаман? Қачонгача кутаман? – сўради Эргашали отга минаётган дадасидан жаҳли чиқиб.
– Бургутлар болангни олиб тушгунгача.
– Олиб тушмаса-чи?
– Улар сенчалик бағритош эмас.
– Дада!
– Нима, дада? Шаҳарга кетганидан кўра… қояда униб-ўсганиям маъқул менга.
– Йўқ, уни олиб тушмасам бўлмайди. Мана кўрасиз, ҳали замон келинингиз ҳам етиб келади. Мен чиқмасам… у ўзини қояга отади. Бу ерда қўл қовуштириб ўтираверсам, икковидан ҳам айрилиб қоламан.
Эргашали шундай деб йиғлаб юборди.
– Майли, йиғла-сиқта. Аммо ярим соат жойингдан қимирлама. Мен тезда қайтиб келаман.
Қурбон ака сурув томон от чоптириб кетди. Ўғлининг ўкириб йиғлашига юраги эзилса-да, ортига қарамади.
°°°°
Анчадан кейин осмонда таниш бургут кўринди. Бироқ унинг чангалида йўргакланган бола кўринмади. Эргашалининг кўзлари тиниб, боши гир айлана бошлади. Томоғи қуриб, оғир-оғир ютинди. Тиззалаб олганича қояга тикилди, тикилаверди. Энди унда биргина илинж қолганди: ҳадемай инида қолган урғочи бургут парвоз қилади ва унинг ўткир панжаларида йўргак бўлади…
хикоя тугади.
Акбар Мирзо
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
гап орасида бургутлар деган сўздан кейин хаёли чалғиб, паҳлавонни полапон деб эшитгандай бўлди, тезда бошини эгаркан, ер остидан тоққа қараб қўйди. Дадаси сал узоқлашгандан кейингина енгил нафас олди.
Тушга яқин Сарвихон ая: “Дадангга овқат ташлаб келай”, – деган баҳонада ёшларни холи қолдирди. Она фарзандининг дилини сезади, келиннинг ҳаракатларидан ниятини билади. Ахир у она-да.
Эмин-эркин қолган ёшлар бир-бирининг дийдорига тўйишди. Кейин озроқ тамадди қилган бўлишди-да, яна ўтовга ошиқишди. Ичкари иссиқ ва дим бўлгани боис, чақалоқ инжиқлик қила бошлади. Райҳон болани тутнинг соясидаги беланчакка солиш учун ташқарига олиб чиқди. Нимадир ёдига тушиб, ўғилчасини супачага ётқизди-да, яна ичкарига ошиқди. Гўдагининг оёқ-қўлларини яхшилаб йўргаклаб қўймаса, қимирлаб уйғониб кетиши мумкин. Маҳкам йўргакда бола тинч ва узоқ ухлайди.
Эргашали дарров қайтган хотинини бағрига тортди.
– Болани ҳали ётқизмадим.
– Бўлақол, жоним.
Райҳон кўзлари юмилиб кетаётган чақалоғини юзларидан ўпиб-ўпиб йўргаклади, энди беланчакка ётқизмоқчийди, белидан боғлайдиган боғични олмагани ёдига тушди. Беланчакни ўртасидан боғламаса бўладими?
– Келдингми, асалим.
– Бирпас сабр қилсайиз-чи. Хаёлимни ўғирлайсиз-а.
– Ҳм, яна нима?
– Боғични олмабман-ку. Беланчакни боғлашим керак.
– Бўпти, бўпти. Борақол. Ҳа, тўхта, биласан-а, яқин кунларда сени шаҳарга олиб кетишимни. Яхши бир жойни ижарага олиб маза қилиб яшаймиз, – деди Эргашали хотинининг елкасидан қучиб. – Бу тоғу тошларда тентираб юрмаймиз. Биз бошқача яшаймиз!
– Аввал ўқишга кириб олинг-чи.
– Мана кўрасан, бу йил албатта, кираман.
– Бўпти, ҳозир келаман.
– Шошма, бир ўпиб олай.
– Бола ташқарида қолди.
– Ке, келсанг-чи!
Эргашалининг бақувват қўлларидан чиқиб кетиш осон бўлмади. Эрининг иссиқ бағрида Райҳоннинг кўз ўнгидан ҳамма шароитлари бор шинам хонадон ўтди. Қандай яхши! Кирни машина ювса, гиламни чанг ютгич тозаласа, сув иситмаса, ёзилгани ташқарига чиқмаса. Биргина юмуш – овқат тайёрлашгина қоларкан-да унга. Эриб кетди. Эргашалининг оташ бўсалари унга порлоқ келажак ҳадя қиларди…
Бир пайт Райҳоннинг чинқириғи бутун борлиқни тутди. Тоғнинг баланд қояларига урилиб акс-садо берди. Нафаси ичига тушиб кетган Эргашали ташқарига отилиб чиққанида хотини дод солганича қандайдир баҳайбат қушнинг ортидан чопиб борарди. Бир пайт бошидан рўмоли учди, сочлари тўзиди, қадамлари тезлашди. Бақириқ борган сари ҳам кучаяр, ҳам пасаяр эди.
“Бу урғочи бургут-ку! Нима, у ўғлимни олиб қочдими?”
Эргашали Райҳоннинг: “Боламни қайтар! Қайтар деяпман сенга!” – деган нидосини энди англади. Мудҳиш ҳодиса рўй бергани миясига урганда тамом бўлди. “Қасос!” У кечирилмас хатога йўл қўйганини тушуниб етганида бўғзидан ана шу биргина сўз отилиб чиқди.
– Ўлдираман! Ўлдираман, боламни жойига қўй! – дея бақирди Эргашали. Унинг ҳам ғазаб, ҳам ўкинчга тўла овози узоқ-узоқларга етиб борди.
Райҳон бирдан тўхтаб, орқасига ўгирилди. Эрининг таҳликали бақириғи уни шунга мажбур қилганди. Эргашали гандираклаб ўтовга кириб кетди. Бағрини тиғлаётган ёш онанинг кўнгли яна бир даҳшатли ҳодиса рўй бериши мумкинлигини сезди чоғи, энди ортига қараб чопди. Йиқилиб тушди, аммо бунга эътибор қилмади. Оёқлари қийшайиб кетса-да, чопди, унинг бирдан-бир мақсади тезроқ ўтовга етиб келиш эди. Бу пайтда кўзлари қонга тўлган Эргашали қўлида қўшотар билан ўтовдан чиқди. Вақтни бой беришни хоҳламади, отмаса, бургут унинг ўғлини қоядаги инига олиб кетади. Типирчилаган бола у ердан тушиб кетиши мумкин. Шунча баланддан қулаган чақалоқнинг тирик қолиши… йўқ, у тошларга урилиб, нобуд бўлади. Ундан кўра қушни яралагани маъқул. Ўлжадан айрилишни истамаган бургут гўдакни ташлаб юбормайди. Аста бирор ерга қўнади. Хаёлидан яшин тезлигида ўтаётган бу фикр унинг назарида тўғри эди. Мўлжалга олди. Отди, аммо шу он кимдир қўлларига тирмашди: ўқ хато кетди.
– Отманг! Асло ота кўрманг! Ўқ боламга тегса нима бўлади? Уни ўз қўлларингиз билан ўлдирмоқчимисиз?
– Нари тур!
– Отмайсиз!
– Ўлдираман бу газандаларни! Тухумини қуритаман!
Эр-хотин тортишар, бургут эса шиддат билан қоядаги ини томон учиб борарди.
– Милтиқни менга беринг! Боринг орқасидан, боламни олиб келинг!
– Болан
утга кира олардими? Эртаю кеч қўйнинг ортидан таёқ кўтариб юрган бўлса, қанақа билим бўлсин унда? Ойда бир-икки марта мактабга бориб қўйса, ҳисобга ўтарканми? Ёки мактабни тамомлагани ҳақидаги гувоҳнома нима учун ёзиб берилганини билмайманми? Эҳ, Эргашали-я, Эргашали, гапимга қулоқ тутмади. Ана, ўтган йили нима бўлди? Йиқилган курашга тўймаслигини биламан. Нега сал кунда қайтиб кетаман, деб гапирдийкин? Бу эси паст даданг нимага бунақа дедийкин? Ё мени синаш учун атай айтдимикин? Гапир, гапирсанг-чи, миттивой! Ғала-ғовур шаҳарга кетасанми ёки мана шу тинч, осуда адирда мен билан қоласанми? Мана бу боғни кўряпсанми? Ҳов, анави баланд тоғларни-чи? Ҳа, баракалла. Энди буларнинг ҳаммаси ўзимизники, болам. Уларга кўз-қулоқ бўлмасак, асраб-авайламасак, нима бўлади? Ие, Бургутвой ҳавога кўтарилибдими? Қара, кўряпсанми? Ана, ҳув, ана. Лекин… сал безовтами, дейман. И-и, шеригиям чиқиб олибди-ку. Нега боласини ёлғиз қолдирди экан? Ё сенга ўхшаб уларнинг ҳам қорни очдимикин? Онангни чидолмай олдимизга келаётганига қараганда уям сенинг очиққанингни сезганга ўхшайди. Бўпти, қани, юр-чи, бўлмаса”.
Райҳон ўғлини олиб ўзларига ажратилган чайлага кириб кетди. Қурбон ака дастурхон ёзилган супага келиб ўтирди. Иштаҳаси йўқлигидан, биқинига ёстиқ тиради. Кейин неча йиллардан буён Боботоғни макон қилган Бургутойга термилди. Унинг гоҳ пастлаб, гоҳ баландлаб учишини, баъзида таниш овоз чиқариб қўйишини сал хавотирланиб кузата бошлади. Бояқиш ўтган йили боласидан айрилиб, аламзада бўлиб анча учиб юрди. Бир жойда қўним тополмай ўзини тоғдан тоққа ургани-чи? Тинчлангунча атрофдаги жонзотларни анча ҳалак қилди. Ҳартугул бу йил полапон очиб, яна хотиржам парвоз қила бошлади. Нечта очдийкин? Боласи қанот чиқариб қолгандир?
Дастурхонга нигоҳи тушиб, бир пиёла чой қуйди. Бироқ хаёли ўғлига кўчиб, иштаҳаси йўқолди. “Бу ерда кўп қолмасмиш. Шаҳарда яшаса, худди ўқишга кириб кетадигандай гапирди-я. Нимасига ишоняпти бу бола? Ишлаб қорнига, ижарасига пул топадими ёки ўқишга тайёргарлик кўрадими? Ростданам тушунолмай қолдим. Ҳали келса, жиддийроқ гаплашаман шекилли”.
* * *
Кечқурун суҳбат учун умуман имкон бўлмади. Кийимларини апил-тапил алмаштирган Эргашали қишлоққа тушиб кетди. Синфдоши уйланаётган экан, бормаса бўлмасмиш. Ўғлининг ортидан қараб қолган Қурбон ака балки тўй учун қайтиб келгандир деган ўйга борди. Ижара бандлигини баҳона фаҳмлаб, бошини сарак-сарак қилганича телевизор кўриш учун ёнбошлади.
Эрталаб ўғлини эгарланган от устида кўриб гапиришга яна ботинолмади. Эркаклик туси ураётган Эргашалига от жуда ярашиб турарди. Уларга қараган одам “От – йигитнинг қаноти” деган мақол нақадар тўғри айтилганига яна бир бор амин бўлиши аниқ. Шундоқ ўктам йигитнинг раъйига қарши боргинг ҳам келмайди. Бунинг устига адирма-адир қўй боқиш узоқ сафарга чиқиш билан баробар. Йўлга отланган одамнинг дилини билиб-билмай оғритиб қўйсанг, иши юришмаслиги мумкин. Худо кўрсатмасину мабодо бирор хатарга йўлиқса, бир умр афсус-надоматдан қутулолмайсан. “Кейинги пушаймон – ўзингга душман”, деб бекорга айтилмаган ахир. Марҳум дадасидан эшитган панд-насиҳатлар хаёлидан ўтиб, ортиқча гап қилиб ўтирмади: “Бўпти, яхши бориб ке. Омадингни берсин”.
Тушдан кейин осмонда яна таниш қушлар пайдо бўлди. Диққати бўлинган Қурбон аканинг қўли ишга бормай қолди. Бургутларнинг шиддатли парвози кўнглини хижил қилди. Нима бўлдийкин уларга? Кечаям бунчалик безовта эмасди-ку? Ёки инига бирортаси таҳдид солдимикин-а? Бироқ қояга чиқиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Балки илондир дейишга одамнинг тили бормайди. Чунки бургут тоғу тошдаги ҳар қандай тажовузкор илондан қўрқмайди. Унда бургутларнинг тинчини бузишга ким журъат қилдийкин? Бу қадрдон қўшнисининг ҳаловати йўқолиб, нега чир айланиб учяпти?
Қурбон ака отга миниб Боботоғ томон борсаммикин, деб тараддудга тушиб қолди. Эгар-жабдуқни энди қўлига олганди, бирдан хотини юз очдига кетгани миясига урилди: аттанг! Чор-атрофга нажот билан термилди. Анчагача ҳам ҳеч кимдан дарак бўлмади. Шундай пайтда Олапари ёнида бўлмаганига афсусланди. Уни бемалол қоровул қилиб ташлаб кетиши мумкин эди. Тарвузи қўлтиғидан тушган одамдай ҳафсаласи п
Қоядаги чақалоқ .
(ҳикоя)
Қуёш тоғ ортига ўтди. Қурбон ака отнинг белига ташланган хуржундан қалин латтага ўралган қўнғироқ олиб, боши баробар кўтарганича қаттиқ чалди. Адирни бирдан қўй-қўзиларнинг баъраган овози тутди. Қўзичоқлар диконглаб чопишдан тўхтаб, оналарини қидириб қолишди.
– Қани, ўтовга, қайту қайт!
Қурбон аканинг ҳайқириғидан сўнг адирни яна жимлик қоплади. Серка буйруқни тушунгандай йўл бошлади, пода аста адир ёқалаб пастга йўрғалади.
Тоғнинг сояси чор-атрофни қоплай бошлади. Узоқдаги қорамтир булутларга кўзи тушган Қурбон ота тоғ ҳавосига ишониб бўлмаслигини яхши билади, кўнглига келган хавотир ичида: “Олапар!” – деди қўнғироқни жигарранг хуржунга жойларкан. Олапар эгасига бир қараб қўйди-да, лапанглаб подани бироз тезлатди. Сурув қоронғи тушмасдан ўтовга етиб келди. Қурбон ака қўра олдида пешвоз чиққан ўғлини кўриб ҳайрон бўлди. Йўлда Олапар бежиз ҳуримаганини, ўтовга етар-етмас чопиб кетганининг боисини энди англади.
– Тинчликми, Эргашали, эрта қайтибсан? – Хавотирини яширолмай сўради Қурбон ака Олапарни силаб эркалаётган ўғлига тикиларкан.
– Тинчлик, дада, тинчлик, – деди Эргашали қаддини тутиб, дадасига салом бергач.
– Биратўла имтиҳонларни топшириб келаман, дегандинг-ку? – отдан тушишга шошилмаган ота ҳамон ўғлига синчков назар ташлаб турарди.
– Ўтган йили ижара турган уйимизда одам бор экан. Яна ўн кунларда бўшармиш. Шаҳарда тентираб юраманми, деб келавердим. Унгача сизга қарашиб турарман, дада, – деди Эргашали энди отнинг жиловини қўлга олиб, унинг кенг пешонасини силаркан.
– Шунақа дегин? – Қурбон ака бу ғамхўрликнинг боисини тушунолмай яна ажабланди. Эргашали эртароқ бормасам бўлмайди, деб туриб олганди-да. Ахир имтиҳонга яқин кетарсан, унгача яхшилаб тайёргарлигингни кўр, яна ўтган йилга ўхшаб киролмай қайтиб келмагин, демаганмиди? Хўш, ким ҳақ бўлиб чиқди? Наҳот бу қайсар бола хато иш қилганини энди тушунган бўлса? Балки шунинг учун отанинг кўзларига тик қарай олмаяптимикан? Ҳа, пушаймон бўлганга ўхшайди. Бўлмаса бунчалар меҳрибончилик қаёқда эди. Қурбон ака ҳамон виқор билан ўтираркан, бошини тебратиб қўйди. Эргашали дадасига қаради: “Тушасизми?” Буни ўзича тушунган ота, ниҳоят, узангига оёғини тиради, пастга тушгач, отининг кетига аста-аста уриб, бугунги хизматига миннатдорчилик билдирди. Толмас бунга жавобан бўйнидаги узун ёлларини силкитди.
Ота-бола қучоқлашиб кўришишди. Эргашали дадасининг соғинганини сезди. “Ота барибир ота-да”, – деди ичида, сўнг чаққонлик билан ишга киришди: отни боғлаб, қўранинг оғзини беркитди. Қурбон ака ўтов четидаги ўчоқ бошида куймаланиб юрган келинига, тарвақайлаб кетган қари тутнинг тагидаги супачада қўлларини йўргакдан чиқариб олганча оғзидаги сўрғични тинимсиз сўраётган неварасига бир-бир қараб чиқди. Тийрак нигоҳлари яна кимнидир қидирди. Ўтов ичидан қўлида дастурхон билан чиқиб келган хотинига кўзи тушгач, вужудини хотиржамлик эгаллади.
Ишини тамомлаган Эргашали супа томон юрди. Тут шохига илинган чироқни бураб ёқди. Кейин бугун роса уч ойлик бўлган фарзандининг устига энгашди. Гўдак дадасини танигандай митти қўлчаларини ўйнатиб талпинди, оғзидан сўрғични чиқариб юборди.
– Сени соғинибди, – деди хонтахта устига дастурхон ёзаётган Тошхон ая жилмайиб. Аммо кейин бирдан ўзгарди: йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тийди, дилини ўртаган гапни эса пичирлабгина айтди: – Буларни опкетиб қолсанг… қандай чидарканман?
– Ҳали кетаётганим йўқ-ку. Аввал ўқишга кирай-чи.
– Барибирам-да, – деди Тошхон ая неварасини қўлга олиб, жажжи бармоқчаларидан кетма-кет ўпаркан.
– Бўлди, она, – Эргашали дадаси томон кўз қири ташлади. – Илтимос, бошламай туринг. Дадам эшитса…
Итининг феъли эгасига маълум, дейдилар. Тошхон ая дарров ўзини қўлга олди: ҳеч нарсадан хабари йўқдай, эрига: “Келдингизми, чарчамай”, – дедию келини томон юриб намиққан кўзларини яширган бўлди.
Оила дастурхон атрофида тўпланганда адир тагидаги ўтовга яна файз кирди. Қурбон аканинг наздида ўғли бироз сермулозамат эди, ўзини анча эркин тутиши, ўқишга киришига ишонч билан гапириши ҳам эътиборини тортган, ҳатто таажжубланишига сабаб бўлаётганди. “Қизиқ, – хаёлидан кечиради ота ошни иштаҳа билан паққос тушираётган фарзанд
Назиралар олти нафар қиз бӯлганликлари сабабли онаси уларга шу йул билан сеп йиғарди.—Назирани одоби, муомуласи бошка қизларга ӯхшаб Зебо опа келганда уларни олдиларига утириб олиб бир бир материалларни титкилаб униси менга, буниси менга демаслиги молпарас эмаслиги қизларни кӯравериб кузи пишиб кетган Зебо опага жуда маъкул келиб, дугон шу қизингиз мактабни битирса ӯзим келин қиламан деярди.Зебо опани гапларига фаришталар омин дегамикан Назира ӯша йили ӯқишга киролмади
—Зебо опа ӯқийман деса ӯзимиз келаси йил ӯқишга киргизамиз,деб Назирани қаршилигига қарамай унга совчи қӯйди. Назира ота— онасини раъйини қайтаролмай 17 ёшида келин бӯлди...
Давоми бор...
МУАЛЛИФ : РУХСОРА РАХИМОВА
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
аги чиройли румолни Назирани бошига ташлади, оз булса ҳам купни урнида кабул киласиз айланай!
—Раҳмат опажоним—эй, бирор мартта унутмайсиз— а? — Майли ишга шошияпсиз шекилли ҳали кечга чиқарман.
Кечга чиқинга опа чақкаклашиб ӯтирамиз бир паст.Чиқаман ургилай чиқаман Назира опа сумкаларини кутариб Малоҳат опа билан эшиккача бирга чиқди.
—Вой шунча нарса билан автобузда ишга бормоқчимисиз?— Малоҳат опа кӯзи билан Назира опани қӯлидаги сумкаларга ишора қилди.
— Ҳа Боходиржонни иши бор экан эртароқ кетди.Биласизку уни ишини вақти соати йӯқ.
Шошманг Назирахон шошманг,мен хозир Азимжонга айтаман бир пастда сизни ишингизга ташлаб келади.— Йук— э опа Азимжонни оввора килмай қӯяверинг,оввора поввора бӯлмайди хозир сиз дарвозангизни қуфлагунча чиқади
—Назирахон авваламбор бутун коллективимиз номидан сизни таваллуд кунингиз билан табриклаймиз,сиз бизларни фахримиз! Купгина ёшларимизга устозлик қилдингиз, шахсан мен шу корхонада беш йилдан буён бошлиқ бӯлиб ишлар эканман бирор мартта ишга кеч келганингизни ёки ӯз ишингизга совукконлик билан ёндошганингизни курмадим,ёки сиз ҳақингизда бирор ёмон гап эшитмадим шуларни хисобга олиб коллективимиз сизга мукофот пули ажратди бу сизга бошлиқ қӯлидаги конвертни Назира опага узатди,буниси эса туғилган кунингизга ходимларимиз томонидан совға учун йиғилган пул ӯзингизга ёққан бирор совға оларсиз! Манабу гулдаста хамда арзимас совға шахсан мени номимдан, деб қабул қиласиз!
—Раҳмат, раҳмат Назира опа хаммани бир бир қучоқлаб миннатдорчилик билдирди.
— Маззали манти учун алоҳида раҳмат!— Ош бӯлсин сизларга ҳам катта раҳмат,сизлар бемалол ӯтириб туринглар! Мен боғчадан неварамни олишим керак эди Назира опа дилидагини зӯрға тилига чиқариб узрини айтди.
— Дугон ҳеч бӯлмас келининг шу бугун боласини боғчадан ӯзи олса бӯларди!— Сен кетадиган бӯлсанг биз ҳам туриб кетамиз! Биласанку мени иложим йӯқ келиним билан ӯғлим бугун ишдан кеч қайтишади қанақадир учрашуви бор экан Мен бориб неварамни боғчасидан олмасам бир ӯзи қолиб кетади— Сен мени ӯрнимни билдирмай туришинг керак дугонажоним!
_Малохат опа олинг овқатга қаранг! Яхшиям чиққанингиз бӯлмасам бир ӯзим шуппайиб ӯтирган бӯлардим Бахтиёрим ухлаб колди— Шу келинингизга хеч тушунмадим— да шундай мӯмин қобил ӯғлингизни ӯз йуриғига солиб олди—я, хеч бӯлмаса шу бугун ишдан эртарок келиб кӯнглингизни олса бӯлардиёв !—Ӯзингиз бӯшсизда Назирахон жуда бӯш сиз битта ӯғил деб келинни ҳам зиёти билан эркалатиб юбордингиз супур сидир ,пишир куйдир, юв чай хаммаси ӯзингизни зиммангизда Келинингиз эса кунда хил хил кийиб доим қачон қарамай ишда келингаям сал қайнана бӯлиб қаттиқроқ турингда айланай— Хали ёшда опа ундан кейин ӯғлим хотинини жуда яхши кӯради
—Олинг опа манабу ширинликлардан олинг! Назира опа ширинликларни кӯшнисига яқинрок сурди...
— Олияпман айланай бирам қӯлингиз ширин— эй Малохат опа тортдан оғзига солар экан яна қӯшнисини мақтаб мақтаб гап орасида келинларини мақтаб кетди. Баракатопкур келиним жа яхши чиқдида эрталаб мен тургунга қадар хамма ёқни ёғ томса ялагудек супуриб ноушталарни тайёрлаб қӯяди қачон туради,қачон ётади хатто билмайманам рӯзғорни қӯш қӯллаб топшириб қӯйганман Сиз эса келин олиб,ӯзингиз қайтадан келин бӯлдингиз айланай кӯнглингизга олманг— у сизга ачингандан гапирияпманда. Мана кеч бӯлдию, халиям ишда,келин деган сал эртароқ келмайдими?
—Опа иши шунақада ха майли мен хали кучдан қолганим йуқ бу уйда нимаям иш борки улгурмай қолсам .Назира опа келиним ӯғлим билан канцертга кетган,дегиси келмади .
— Бошқа куни бӯлса майли эди ахир бугун туғилган кунингиз бӯлса,— ӯзи сизни табриклаб бирор совға бердими?— Малохат опа яна кӯшнисини гапга тутди.— Ҳа беришди Назира опа эрталаб келини столни устига қӯйиб кетган ярим шиша духини кӯрсатди.— Вой ӯлмасам Малохат опа духини қӯлига олиб хайратдан ёқа ушлади Назирахон хазиллашмияпсизми? Келинингиз шу ни сизга совға қилдими? Вой ӯлмасам, шуни— я қӯйинг— э башшарасига қараб отмадингизми?
—Шу пайт кӯча эшиги тарақлаб очилиб Боходир билан хотини кириб келишди.
Малохат опа улар билан юзаки сӯрашган бӯлди— ю кетишга тарадудланди майли сизлар оилавий ӯтиришни давом эттиринглар мен чиқайчи
🌹🌹БЎЛГАН ВОҚЕА !!
Уйда ота~бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни зарда билан тақиллатибди. Ўғил эшикни очибди. Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
~ Аллоҳдан қўрқинг! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг! ~дебди...
....Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил хафа бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди.
Сўнг келган кишидан:
~ Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор? ~дея сўрабди.
Киши:
~ Тўқсон мингдан ошиқ.
Ўғил:
~ Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. ~дебди~да хонасига кириб кетибди.
Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минги бор эди. У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди.
Пулларни олиб чиқибди ва:
~ Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, ~дебди.
Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди. Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди.
Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди. Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа қарз масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди.
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
~ Отажон! Бу пуллар сиздан азиз эмас! Қолган ишлар вақт~соати билан бўлади, ~ дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
~ Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим! Ишларингни ўнгласин! Хатоларингни кечирсин!
....Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди. Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
~ Дўстим, кеча бой~бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ~атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради. Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин~да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз.
....Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
~ Бу отамнинг дуоси! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди.~дебди.
....Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди. Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
-Ойлигим 4970 ~дебди.
Тадбиркор:
~Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй~жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан. Уст~бошингни тўғирлаб оласан.
....Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди. Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди.
Шамс.....
https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkklNDnJqQva1g