ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар


Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.

*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.

*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

119


Орадан бир ҳафта ўтди.
Бу орада Наргиза сал ўзига келиб қолди.
— Ойи бу ердан чиққач акамни кўргани борайлик, — Наргиза шифтга термулганча гап бошлади, — уларни соғиндим.
— Хўп қизим, — ойиси унинг сочларини силаб ўтираркан, қудалари билан бўлган суҳбатни эслади.

« — Жон қуда, — Ҳалима опа йиғлаганча Наргизанинг ойисининг оёқларига йиқилди, — илтимос шикоят қилманг. Наргизанинг қанча ҳаражати бўлса қиламиз. Фақат устимдан ёзиб юборманг. Ёзиб юборсангиз уёқда....., — Ҳалима елкалари силкиниб йиғларкан, — ахир қишлоқ жой бўлса, эртага кўз-кўзга тушганида бир-биримизга қандай қараймиз? Одамгарчилик қилинг.»

Қизининг сочларини силаб ўтирганча шуларни ўйларкан, Дилшодни устидан ёзиб берганларида ўша одамгарчилик, қишлоқ жой деган сўзлар қаерда қолган экан? Онаизор шуларни ўйларкан, бир қизига куйса, бир қамалиб кетган ўғлига куярди.
Эркак қуда яхшилаб суриштириб, улар аризасини қайтиб олишган тақдирда ҳам энди Дилшодни чиқариб олишолмаслигини афсус билан айтганида унинг қалбидаги бор умид ҳам сўнганди. Ахир, Ҳалима опа Наргизани пичоқлаб қўйгани устидан даъво аризаси ёзмаслиги эвазига улар Дилшодни устидан ёзилган даъво аризасини қайтиб олишларини, кейин Дилшодни чиқариб олишлари мумкинлигини айтганида рози бўлганди. Лекин бунинг иложи йўқ эканлигини эшитиб, чўкиб қолди шўрлик аёл.

🌺🌺🌺


— Мен имтиҳонларимни якунлаб қайтаман, — Нилуфар акаси ва келинойиси билан хайрлашаркан, — дадамни эҳтиёт қилинглар. Ойимдан кейин жуда чўкиб қолдилар. Дўконга ҳам чиқмай қўйдилар, — Нилуфар боя дадаси билан хайрлашгани кирганида кўрган аҳволидан кўзлари ёшланди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

117


— Фурқат Асқаровни танийсизми? — Шоҳсанам майли дегач, йигитларнинг биринчи берган саволи шу бўлди.
— Фурқат? — Шоҳсанам унинг исмини эшитиши билан бутун ўтмиши бир зумда кўз олдида кино лентасидек айланиб ўтиб кетди. Ўша пайтдаги оғриқларни қайта ҳис қилгандек, юзи буришди, — ҳа танийман, — бироз жим тургач жавоб бераркан, — у менинг собиқ биринчи турмуш ўртоғим, — Шоҳсанам гапириш баробарида Жафарга қараб қўйишни ҳам унутмади. Берган жавобидан эса Жафарнинг юзида ҳайрат акс этганини кўрмай қолмади.
— Эрингиз? — йигитлар ҳам бироз ҳайрон бўлганча, — эрингиз билан қачон ажрашгансиз? Чунки Фурқат Асқаров шу пайтгача тўрт марта уйланган эканлар. Сиз уларнинг нечинчи...
— Иккинчи турмушиман.
— Тушунарли, — қўлидаги қоғозга нималарнидир ёзиб қўяркан, — сиз Наргиза Солиевани танийсизми?
— Йўқ. Лекин эшитгандек бўлгандим, адашмасам у Фурқатнинг ҳозирги хотини бўлса керак.
— Ҳа, худди ўзи. Уларнинг муносабати ҳақида эшитганмисиз? Яхши яшашганми?
— Билмайман. Чунки мен олти йил олдин қишлоқдан кетганман. У ерда нима гап бўлди, нима қилди мен билмайман.
— Демак Фурқат Асқаровга Наргиза Солиеванинг акаси Дилшод Солиев жиддий жароҳат етгазиб қамалиб кетганини, бунга чидай олмаган Наргиза Солиева Фурқат Асқаровни ўлдиришга ҳаракат қилиб, қайнонаси билан тортишиб қолиб, қайнонаси Наргиза Солиевани пичоқлаб қўйганини ҳам билмайсиз.
— Йўқ, мени ҳеч нимадан хабарим йўқ.
— Раҳмат, — йигитлар бир-бирига маʼноли қараб қўйганча ўрнидан туришаркан, — майли бизга рухсат. Яна керак бўлсангиз албатта йўқлаб келамиз, — йигитлар хайрлашиб чиқиб кетишаркан, Шоҳсанам ўзини таъқиб қилаётган нигоҳлардан қочиш учун эшик томонга юрди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

115


Сарвар Дилафрузни олиб кетган тез ёрдам машинаси ортидан машинасини катта тезликда ҳайдаб бораркан, ҳозирда ҳис қилаётгани Дилафрузни йўқотиб қўйиш қўрқуви эди.
— Аллоҳим уни биз учун асра, — у тез ёрдам машинаси билан биргаликда кетар экан, ҳеч бир йўл қоидаларига риоя қилмасдан кетарди.
Шифохонага боришлари билан Дилафрузни жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишди.
— Хотинимга нима қилди? — Сарвар ҳам уларнинг ортидан кириб тез ёрдам машинасида келган доктордан сўрай бошлади, — аҳволи жиддий эмасми?
— Аёлизни енгил ток урган. Буни натижасида йиқилиб боши лат егани боис хушини йўқотган. Аниқ нима бўлганини ҳозир текшириб айтамиз.
— Жароҳати жиддийми? — Сарвар қайта сўради.
— Текширувдан кейин маълум бўлади, — доктор шундай дедию шошганча ичкарига кириб кетди.

🌺🌺🌺


Аҳмад Саида берган манзилга қандай тез келган бўлса, шундай тез чиқиб кетди.
— Худони балоси, — машини ролига бир уриб қўяркан, — ишқилиб ҳеч ким кўрмаган бўлсинда. Акс ҳолда ҳаммаси мени бўйнимга синиб кетади. Ўзи анави манжалақи дугонаси огоҳлантиргандия, — машинани катта тезликда ҳайдаб кетар экан, бу ерга келгани учун ўзини қайта-қайта сўкиб борарди.
Аҳмад Сарварникига келганида уй эшиги қия очиқ эди. Айни муддао деганча уйга секин кириб келаркан, ошхона эшигини ёнида хушсиз, боши ёрилган бир аҳволда ётган Дилафрузни кўриб юраги ёрилай деди ва уйдан қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
- Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
- Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин,; - деди.
 
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди. Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди (яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин, талоғинг ўз қўлингда, дегани эди). Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
 
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
  
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
 
• Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
• Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸

Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq.
Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃


Javobi: Onajonlar va bolajonlar kanalida

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАДИС ДАРАЖАЛАРИ

1️⃣ Саҳиҳ – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.

3️⃣ Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорий ва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.

3️⃣ Ҳасан – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.

4️⃣ Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.

5️⃣ Заиф – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.

6️⃣ Мурсал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.

7️⃣ Муъзал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.

8️⃣ Мунқотиъ – узилиши қандай сабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.

9️⃣ Мудаллас – иснодидаги бирон айбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.

🔟Мавзуъ – Расулуллоҳ ﷺ га нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.

1️⃣1️⃣ Матрук – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.

1️⃣3️⃣ Мункар – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.

 1️⃣3️⃣Марфуъ – Расулуллоҳ ﷺ га бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.

1️⃣4️⃣ Мавқуф – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.

📜Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий «Танбеҳул-Ғофилийн» китобидан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир кунда 4 кг озиб натижасидан шокка тушасиз. Бир кеча қўллаш етарли❗️😱

Овсиним 2 та туғиб яхшигина семириб кетганди. Эри қачон озийсан деб гапираверганидан, қайнанамга ёрилди. Охири қайнанам қандай қилиб 1 кечада 4кг озиш сирини очди, бу усулни 1 ой қилиб овсиним тушмагур 16 кило весидан айрилди. Менам бу усулни синаб кўргандим. Натижасидан шокка тушдим. Осилган қорнимдан асар ҳам қолмади. Ростан ҳам ҳаммада ухшар экан. Бу усулни ўрганган кунимиздан бери овсиним билан қайнонамга раҳмат айтамиз.

• Озиш сири шундаки кечқурун ётишдан аввал
… Батафсил👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

99


Муҳсин ўша куни эшитганларини ўзича таҳлил қилиб, бу ишларнинг бошида Дадахоннинг қайнонаси турганини англаб етаркан, уларнинг режасини яхши англаб етгандек бўлди.
— Буларнинг наздида Дадахон лаққа балиқ. Топиш-тутиши яхши. Алоҳида чиқиб олган. Тайёр бола-чақа, — лабини чети билан кулиб қўяркан, — наҳотки инсонни шулар бахтли қила олса? Камига ўзга инсоннинг кўз ёшлари эвазига. Буларни қилиш нари турсин, ўйлаш учун одамнинг қанчалик қалби кирлаш бўлиши керак? Мен шунисини тушунмадим, — шуларни қанчалик ўйламасин, ўйлаб ўйига ета олмасди.

🌺🌺🌺

Буёқда Дадахоннинг ҳам боши қотган. Дўсти айтгандек Зулхумор олдиндан бунақа ишларни қилиб юрган бўлса, у эркак тафтини соғиниб, қўмсаб унга суйкалишини, уни истаётганини билдириши керак эди. Лекин Зулхумор тинч. Ёкидау сезмадими? Йўқ, чиндан ҳам тинч. Бир ҳаракат ёкида имо бўлганида у сезган бўларди.
— Ёки чиндан ҳам ўша ишни мен қилдимми? Шундай ҳам бўлди дейлик, унда нега мен эслай олмаяпман? Ўзи негаям ичдим? — бошини икки қўли орасига оларкан, — аҳмоқлик қилдим. Бир эмас, бир неча марта. Биринчисида, Шоҳсанамни эшитмадим. Иккинчисида эса, уни излаб ҳам кўрмадим. Учинчиси эса, — кўзларини қаттиқ юмиб очаркан, — баттар бўлай. Мендек ўқиб уқмаган ақли ноқисга бу ҳам кам. Мен буни бир ёқли қилишим керак. Ҳа демай Рухсора опа, — негадир бу сафар қайнонам ёкида ойижон дейишни истамади, — берган муҳлат ҳам тугайди. Унгача ҳал қилмасам, булар мени бутун қишлоққа шарманда қилишади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

97


Бутун қишлоқда шов-шув, деди-деди болалаб кетди. Нимамиш, Дилшод Фурқатни ўлдириб қўйибди. Уни тут дарахтида ҳамма ёғи қон бўлиб, чала жон аҳволда кўрганлар бирга ўнни қўшиб ваҳима қилиб юборди. Собир мироб эса Дилшоднинг устидан ёзиб берди, иш терговга оширилди.
— Демак бу ишни онгли равишда қилгансиз? — терговчи Дилшодни диққат билан тингларкан, унинг юзида заррача ҳам афсус, пушаймонликни кўриб тўғриси ҳайрон қолди.
— Ҳа, — Дилшод қатъийлик билан жавоб бераркан, — тўғри қилдим деб ўйлайман.
— Камида беш йилга кесилишингизни билсангиз ҳамми?
— Ҳа, — Дилшод ўша қатъий нигоҳларини терговчига тикканча, — сиз синглингизни бахтли бўлсин дея турмушга берсангизу, унинг эри унга зўравонлик қилса, одамнинг ҳаёлига келмаган қийноқлар билан қийнаса, бир гап билан одам ўрнида кўрмаса нима қилган бўлардингиз?
— Ўйлаб ўтирмасдан отиб ташлардим, — терговчининг кўз олдига ўн уч ёшли синглиси келди.
— Ана кўрдингизми? — Дилшод мийиғида кулиб қўяркан, — сиздан фарқим мен уни ўлдирмадим.
— Лекин ўлгандан баттар қилдингиз. Энди у бутун умр фарзанд кўра олмайди.
— Унга бу ҳам кам, — Дилшод ўзини орқага ташлаб бемалол ўтирганча, — аслида таг-туги билан кесиб ташамоқчи бўлгандим, лекин ҳа майли ҳеч йўқ хожатга чиқишига ярасин деб бичиб қўя қолдим.
— Лекин бутилкачи? Ундан нега фойдаландингиз? Ёки бир кўнгилхушлик қилсам, охиригача қилай дедингизми?
— Йўқ, — Дилшоднинг юзи бирдан жиддий тортди, — шунчаки синглим ҳис қилган оғриқни ўзида ҳис қилиши учун қилдим, — Дилшоднинг бу гапидан кейин терговчининг тили айланмай қолди. Тўғри иши бўйича бундай ҳолатларга, Фурқатга ўхшаган ҳайвонларга жуда кўп дуч келган. Лекин Дилшодга ўхшаган акалар билан кам юзлашган.
— Мен ўзим адвокат...
— Керакмас, — Дилшод унинг гапини бўлиб рад қиларкан, — мен қилган ишимни тан оламан ва айбимга иқрорман.
— Лекин оилангиз...
— Ҳеч нима қилмайди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

95


Ҳеч нарсага тушунмаган Сабиҳа нима дейишни ҳам, нима қилишни ҳам билмай хона ўртасида туриб қолди. Нима ҳам десин? Сўрай деса куёвни унчалик билмайди. Ойисининг қистови билан бир-икки марта учрашди, унда ҳам йигит очилиб гаплашмади. Ҳа, йўқдан уёғига ўтишмади. Тўй эса катталарнинг қарори билан тезлашиб кетди.
— Ҳали ҳам турибсанми? — бир маҳал нима учундир ортига ўгирилган Аброр Сабиҳага ажаблангандек қараганча, — мен сенга ухлайвер дегандимку.
— Лекин янгалар...., — Сабиҳа шундай дедию тилини тишлади.
— Янгалар дегин? — Аброр ўрнидан турди, — хўш, ўша янгалар нима деди?
— Ҳалиги..., — Сабиҳа икки юзи дув қизарганча гапира олмай қолди. Аммо, Аброрга унинг юзининг қизаргани кўринмасди, чунки Аброр унинг бошидаги рўмолини олмагандида.
— Тушунарли, — Аброр оҳиста юриб у томонга яқинлашаркан, — ҳозир сенга айтмоқчи бўлганларимни диққат билан эшит. Ана ундан кейин қандай қарор қабул қилсанг хохишинг. Яширмайман, ўзгасини севаман. Сенга ойимни хохиши билан уйландим. Биттасини қалбини синдиргандим етарли бўлгани учун ҳам сенга тегинмадим. Бундай ниятим ҳам йўқ. Чунки кун келиб барибир сен билан ажрашаман. Тўғри севганимни олдига қайтиб бора олмайман. Бунга виждоним йўл қўймайди, шу билан бирга сени ҳам бахтсиз қилишни истамайман. Бунга ҳаққим ҳам йўқ, — Аброр бироз жим турдида, — шундай экан янгаларни ҳам, уларнинг айтганларини ҳам унутда, ётиб ухла.


🌺🌺🌺


Мана бир неча кундирки, фабрика ишларини ҳам бир четга суриб қўйган Сарвар касалхона эшигини пойлайди. Ўша таниш чеҳра кўриниш берармикин деган умид билан икки кўзи эшикда. Оиласи, қизлари ҳақида умуман ўйламаяпти ҳам.
Буёқда Дилафруз ҳам ўзи билан ўзи овора. Аҳмад акаси билан бўлган ўша учрашувдан бери бахт осмонида парвоз қилмоқда. Тўғри у билан жа чуқурлашмадию, хушторининг қўлларини белида, лабини юзида ҳис қилган онда, аёллиги, унда ҳам ҳис-туйғу, эҳтирос борлигини ҳис қилди. Сарвар охирги марта қачон бундай ҳисларни туйдирганини эслай ҳам олмагач, хўрсиниб қўйганча кечки овқатга уннай бошлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Аёлнинг феъли ундоқ бўлсин, табиати мундоқ бўлсин" деган талаблар қўяётган баъзи эркаклар ҳам бор...

Лекин... Аёллар ҳам эркакларда йўқолиб кетаётган баъзи сифатларни бўлишини ҳохлайди!

Тиқилинч жойларда, тор кўчаларда бир четга сурилиб, йўл очиб, аёл кишини ўртадан ўтмаслигини таъминлайдиган фаҳмли эркаклар кўпайишини истаймиз...

Ўз аёлига ташрифини билдириш учун остонада қисқа йўталадиган,  ичкаридагилар ўзини тузатиб олмагунча ичкарига кирмайдиган фаросатли беклар кўп бўлишини тилаймиз...

Машинада келини ўтирганда, укаси бир юмуш билан машинадан тушадиган бўлса, салонда ялпайиб ўтиравермайдиган, иши бўлмаса ҳам машинадан тушиб, нарироққа бориб турадиган ҳамиятли акалар кўп бўлишини истаймиз...

Бировнинг аёлига суқланиб қарамайдиган, бир кўзи тушиб қолса ҳам, назарини четга бурадиган асл эркаклар бор бўлишини ният қиламиз...

Аёллар гаплашиб турган жойларга бош суқмайдиган, луқма ташламайдиган, жуда аралашиш талаб этилса, аёлидан буни илтимос қиладиган фаросатли инсонлар йўқолиб кетмаслигини тилаймиз...

Сиз солиҳасини қидирасиз, лекин солиҳага муносиб солиҳ ҳам бўлиш керак...
Хулоса ўзингиздан...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қайнона

📝 Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти...  .
Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди.
Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди:
- Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим...
- Бир нима дедингизми болам?
Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади.
У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади:
- Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ...
Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди...
- Қўлингиз ширинда болам, барака топинг...
Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди:
-Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир.
Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди :
- Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади.
Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади:
- Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим.
Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди.
- Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми?
-Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да!
Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди.
- Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима?
- Ўзингиз топингчи?
Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди.
- Бу- мевали салат!
Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади:
- Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз!
Ҳамида илжайди.
- Шаҳар бердим!
Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди:
- Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди сизга ҳар куни пишириб бераман....
Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди. 
Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди:
- Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин...Худодан қайтсин, болам!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ибратли дарс

1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.

Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 60 qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya endi aksiyada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

118


— Аёлимни аҳволи яхшими? — ичкаридан чиққан ҳар бир ҳамшира ва доктордан Дилафруз ҳақида сўрайвериб Сарварнинг тоқати ҳам тоқ бўлиб кетди.
— Ҳозир доктор чиқса аниғини айтади, — ҳамшираларнинг жавоби шундан нарига ўтмади. Орадан йигирма дақиқа вақт ўтиб доктор чиқиши билан Сарвар унинг олдига югуриб келди.
— Аёлимни яхшими?
— Ҳозир яхши. Енгил ток уруши натижасида йиқилиб бошидан лат еб хушидан кетган. Хавотирли ҳеч нима йўқ. Аёлингиз ўзига келиши билан истаса олиб кетишингиз мумкин.
— Дwмак, ҳаммаси яхши шундайми? — Сарвар қайта сўради.
— Албатта.
— Раҳмат сизга, — Сарвар докторга миннатдорлик билдирганча хонадан чиқиб кетди.


🌺🌺🌺


Аброр уйга кириб келаркан, димоғига урилган сомса ҳидидан ўша кунги учрашув кўз олдида гавдалангандек бўлди.
— Бунақаси кетмайди, — қўлини чап кўксига қўяркан, — минг истаганим билан у мени энди қабул қилмайди. Буёғига тақдирга тан бериб яшашга мажбурмиз, — бу сафар Олмагулнинг бугунги қарашлари кўз олдида тасвирланди, — ҳа энди буёғи Аллоҳдан. Аллоҳим, уни ўйлаб сен муқаддас қилган никоҳимга хиёнат қилаётганим учун ўзинг кечир. Сабиҳаку майли, эртага қиёматда нима деб жавоб бераман. Ўзинг ёрдам бер Тангрим, — Аброр бир муддат эшик олдида туриб қоларкан, ўзига нима бўлаётганини тушуна олмаётганди. Ахир бир ойча олдин ўша қиз учун ойисини хафа қилишгача борганди. Бугун эса...
Фақат бир нарсани билади, инсон ўзи истаган, талпинган инсонининг кўзларида ўзини, ўзига нисбатан бирор илиқ туйғуни кўрмас экан, истасин истамасин ундан узоқлашар экан. Балки Аброр ҳам ҳозир шундай ҳолатдадир. Аммо, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини ўзи ҳам билмайди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

116


Олмагул дадасини қучоқлаб ўтираркан, эшик очилиб кимнингдир,
— Мумкинми? — деб кириб келган овозни эшитиши билан ирғиб ўрнидан турди.
— Ассалому алайкум келинг, — дадасига ётишига ёрдамлашаркан, — сизга ким керак эди?
— Ҳалиги, — Алишер бир Олмагулга, бир Абдурайим акага қараб қўйганча гап бошлади, — мен шу кишини машинада уриб юбор...
— Нима? — Олмагул унинг гапини эшитиши билан тутоқиб кетди, — қилар ишни қилиб энди безрайиб келганиз нимаси? Дадамга нимадир бўладиган бўлса, ёки ўлиб қолсалар нима бўларди?
— Мен....
— Нима сиз? Бир одамнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, яна гапиришингиз...
— Яхши қиз, — усиз ҳам таранг асаблари баттар таранглашган Алишернинг қўллари мушт бўлиб тугулди. Кўзларини юмиб чуқур нафас оларкан, бўйин томирлари бўртиб чиқа бошлади, — безрайиб келаманми бошқами, хуллас келдим. Дадангизни даволаниш учун кетадиган ҳамма харажатни қоплайман.
— Кимдир сиздан пул сўрадими? — Олмагулга бу йигитнинг қўрслиги ёқмади.
— Менга қаранг, — Алишер унга сўкиб юбормаслик учун дона-дона гапиришга ҳаракат қилганча, — эеэ бореэеэ деб кетиб қолган тақдиримда ҳам қўлиздан ҳеч нима келмасди. Лекин мен унақа виждонини еб қўйганлардан эмасман. Мана бу касалхона харажатлари учун, — чўнтагидан пул чиқариб узатди.
— Пулингиз бошингизда қолсин, — Олмагул унинг қўлидагини юлиб олдию, юзига отди, — энди эса бу ердан жўнанг.

🌺🌺🌺


Сабиҳа қўлидагиларни хонасига қўйиб чиқаркан, Аброрнинг гапларини ҳали ҳам тўлиқ англай олмаганча ошхонага кирди. Бир муддат эшик олдида туриб қолди. Телефони жиринглаб қолмаганда яна қанча турарди билмайди ҳам.
— Эшитаман, — экрандаги ёзувни кўриб ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди, — ассалому алайкум ойи яхшимисиз?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💡DIQQAT SAVOL: (Butun Internetni portlatgan savol, va nihoyat javobi topildi)

1. Qordan oppoq, 2. tundan qora.
3. "Yeyish harom," 4. "ichish" halol.
QUR'ON da ham bor.
5. Arabchada 5 ta harf ya'ni
M dan boshlanib M bilan tugaydi.
6. ERKAK kishi kuniga 3 marta ham qatnashishi mumkin,
AYOL kishi umrida 1 marta qatnashadi


Bu nima ? 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар бир қизга уни гўзал, жозибадор ва маҳлиё деб мақташлари ёқади.
Аммо савол туғилади: гўзаллик нима?
Гўзаллик — бу упа, рўмолча, крем, лаб бўёғи ва кўз бўёғими?
Ёки сочнинг ранги, узунлиги, турмача шакли, кўкракнинг ўлчами, белнинг айланаси, оёқларнинг чиройли шакли, юзнинг ўткир чизмаларими?
Гўзаллик — фақат кийим, парик, сумка, туфли ёки кўзойнакми?
Аёллар шундай деб ўйлашади.
Аёллар доимо ўз ташқи кўриниши, ўлчамлари, кўз ва лаблар атрофига чизилган нақшлари ҳақида ўйлайди.
Улар гўзалликни юзда чизиш мумкин, деб ўйлашади. Турли пардозлар ва аксессуарлар орқали гўзаллик яратиш мумкин, деб ишонишади. Аммо улар унутмасинларки, бунинг ҳаммаси фақат сиртқи бўёқ.

Бу бўёқ бир ювинишда ёки терлаган пайтда ювилиб кетиши мумкин. Ҳатто бу сунъий гўзаллик эркакларни ҳайратга солиши мумкин, аммо у доимий бўлмайди.
Ҳатто аёлнинг тенгсиз жисмоний ўлчамлари ҳам туғруқдан кейин ўзгариши мумкин.
Ташқи гўзаллик доимо йўқ бўлиб кетади. У фақат битта "қопқон" ролини ўйнайди. Чирой аёлга эркакни ўзига жалб этиш учун берилган вақтинчалик ҳадиядир.
Шунинг учун, аёлнинг гўзаллиги ҳақида ҳукм чиқаришдан аввал унинг ички хусусиятлари, руҳий дунёсига назар солинг. Гўзаллик — бу одоб-ахлоқ, поклик ва меҳрибонлик.
Гўзаллик — бу меҳр-шафқат, муҳаббат, оналик туйғуларига бой қалб.
Инсонийликнинг юксак даражаси — ўз тилини, қўлини, қалбини ва ҳатто тасаввурларини пок сақлай олиш. Буларнинг ҳар бири гўзалликнинг алоҳида бир кўриниши.
Шунингдек, яхши хулқ-атвор, сабр-тоқат, кечиримлилик ва оддийлик — гўзалликнинг ажралмас қисмларидир. Нозик, сезгир руҳ, очиқ ва ростгўй табиат ҳам гўзалликнинг белгиларидир.
Энди тасаввур қилинг, ташқи жиҳатдан гўзал бўлган аёл ёмон хулқли, маккор, ёлғончи ва дунёвий қизиқишларга тўла бўлса, унинг юзининг гўзаллиги қандай аҳамиятга эга?
Қандай қийматга эга, агар жозибали лаблардан фақат заҳарли сўзлар чиқса? Ёки чиройли оёқлар қўпол ҳаракатлар учун ишлатилса? Ёки ясанган сочлар остида ақл бўлмаса?

Агар бир аёл ҳақиқий гўзалликка эга бўлса, уни фақат ташқи кўриниш билан эмас, балки унинг шахсияти, маънавияти ва руҳий олами билан баҳолаш керак.
Шунинг учун аёлга ҳукм чиқаришда фақат кўзлар билан қараманг, балки ақлингиз билан кузатинг. Чунки ташқи кўриниш қўпол хато қилиши ёки хаёлнинг қурбонига айлантириши мумкин.
Биринчи қарашдаги гўзал кўриниш чалғитувчи бўлиши мумкин. Бундай пайтда ҳислар тўлқини ва ҳаяжон ботқоғи остида кўриш қобилияти йўқолади. Шунда ҳатто маймунсимон юзлар фариштасимон бўлиб кўриниши мумкин.

Аёл — бу китоб. Уни аввало ақлингиз билан ўқинг, ташқи муқовасига қарамасдан, ичида нима ёзилганини тушуниб олинг.
Ҳиссиётлар ўрнига танқидий фикрлаш усули билан яқинлашинг. Акс ҳолда, гўзал кўриниш билан ниқобланган асл ҳақиқатни кеч англашингиз мумкин.
Аёллар бунга йўл қўймаслик учун ақл билан ҳаракат қиладилар ва сизни аввало ошиққа айлантириб, ақлингизни йўқотишингизга ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, кўпгина эркаклар ҳақиқатни жуда кеч англайдилар. Ҳақиқатни англаганлар эса фалсафий йўналишга бурилиб, "гўзаллик" ҳақида ўйлай бошлайдилар ва гўзалликнинг ўзига ошиқ бўлиб кетадилар.
Аммо ҳатто бундай фалсафий инсон ҳам аёлнинг ақлли ҳаракатларидан четда қолмаслиги мумкин. Чунки аёллар ҳар доим ўзлари билан бирга "алоҳида қўшимча китоб" олиб юришади...

Доктор Мустафа Маҳмуднинг "Шайтон ҳукм суради" асаридан "Тузоққа тушиш" парчаси

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 60 qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

98


Дилшод айбини тан олгани, айни пайтда Фурқатнинг оғир аҳволда, хушсиз ётгани ҳисобга олиниб, суд тақдим этилган ҳужжатларни ҳам кўриб чиққан ҳолда Дилшодга олти йиллик қамоқ жазоси берилди.
— Акааа, — ҳаммадан кўп эзилаётган, бунинг учун ўзини айбдор ҳис қилаётган Наргизанинг кўз ёшлари тинай демасди, — илтимос акамни озод қилинглар. Ўрнига мени қаманглар. Ахир акам мени деб..., — Наргиза акасини олиб кетаётган йигитларнинг қўлига осилиб йиғларди.
— Ўзингни қўлга ол, — Дилшод синглисига бошқа ҳеч нима дея олмади. Нима ҳам десин? Айтадиган гаплар кўпу айтишга тил йўқдек. Ёкида айтишга тил бору, айтадиган гапни ўзи йўқдек, тушуниксиз бир ҳолат эди.

🌺🌺🌺


— Жонимга тегди, — ўша воқеадан бери уйига тўрт мартагина бориб келган Зулхумор Дадахоннинг оғзини пойлавериб чарчаб кетганди, — нима бало икки марта уйланиб, эркаклиги ўлиб қолганми буни? Кўз олдида мендек сулув нозланиб бориб-келиб турса тап этиб бағрига босмайдими? Йўқ, бу қария сабр қилдан нарига ўтмайди. Бу туришда мен қачон эрга тегаману, қачон эри бор дугоналаримдек мазза қилиб яшайман. Улар доим эрга тегсанг мазза экан деб ичимни ёқишади. Ўтли кечаларию, уйқусиз тунларини оғизларидан бол томиб гапиришади. Менда қачон шундай бўларкин? — қўлида сочиқни асабий стол устига ташларкан, — бунақаси кетмайди. Бу қария бир қарорга келгунча, Жамол билан овуниб тураман шекилли? Ҳар ҳолда у ҳам чанқаб юрган бўз йигит, — кўзлари сузилиб, кулиб қўяркан, — бунинг устига қилмаган ишимиз эмас. Ахир биринчи мартаям...., — қишлоқнинг кимса юрмас томонида бўлган ўша учрашувни эслаб энтикиб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

96


— Сарвар ака овқат тайёр, — Дилафруз шундай дедию, овқатни стол устига қўйиб, ўзи телефонини олиб қизларини хонасига кириб кетди. Буёқда Сарвар ҳам ўз ҳаёллари билан банд. Овқат умуман эсига ҳам тушаётгани йўқ.
— Эртага кириб гаплашаман, — Сарвар бир қарорга келгандек бўлдию, бироз хотиржам тортди, — ҳа шунақа қиламан. Унга ҳам, Дилафрузга ҳам вазиятни тўғри тушунтираман. Хўп деса қизларимни ўзим билан олиб қоламан. Чунки мен унга ишонаман, у қизларимга яхши она бўла олади.


🌺🌺🌺


— Балки энди ҳаммасини айтарсан? — Анора ҳолсизгина ўрнидан туриб ўтираркан, — менга нима бўлган? Нега бу аҳволдаман? Оилам нега мени изламади?
— Буни тарихи жуда узун, — Нилуфар хўрсиниб қўйганча гап бошлади, — биласан мактаб давридан бери тиббиётга қизиқишим юқори бўлган. Ойимни орзусини амалга ошираман деб ўқиб, изланардим. Ҳар гал янги маълумот топганимда эслаб қолишим учун қайта-қайта ўқирдим.
— Камига бизга ҳам айтиб берардинг, — синиққина жилмайди.
— Демак эсингда? — Нилуфар ҳам жавобан жилмайиб қўйди.
— Лекин уйимдагилар...
— Улар сени ўлди деб ўйлашган. Сени тирик эканингни мен ва ўлик ювувчи аёл биламиз холос. У аёл ҳам бир неча ой олдин вафот қилди.
— Бўлиши мумкин эмас, бу қандай....Мен....
— Тиббиёт тили билан тушунтирганда Гипотермия.
— Тана ҳароратининг кескин тушиб кетиши, — эшитилар-эшитилмас пичирлади.
— Бунинг сабабини мендан яхши билсанг керак?
— Ҳа, — ўзгача алам ва оғриқ билан жавоб бераркан, ўтмиш кўз олдида жонлангандек бўлди.

«Ёмғир тагида бироз турсанг топ-тоза бўласан. Устинга Худонинг раҳмати ёғади.»

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Do'mboqlarim Iltimoslariga binoan
3️⃣9️⃣ ming so'm evaziga

1️⃣5️⃣ kunda 1️⃣0️⃣ kg ozish marafoniga
takror start beramiz

Marafonda sizga uyingizdagi maxsulotlardan kelib chiqqan xolda ratsion tuzib beraman

Bunday narxda marafon takror bo'lmaydi foydalanib qoling go'zallarim
Joylar sanoqli tez murojaat qilmasez ulgurmaysiz


Kanalim ulanib oling👇👇👇👇

/channel/Sarviqomat_sirlari
/channel/Sarviqomat_sirlari
/channel/Sarviqomat_sirlari

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ШАРМАНДА ЮЛДУЗ УСМОНОВА САХНАДА ЙИҚИЛИБ ТУШДИ.
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ😭

ДАХШАТ БЎЛДИ ЮЛДУЗ ТИРИК ҚОЛДИМИ?😳

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН
🔴 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ozish endi orzu emas, keling orzularingizni birga amalga oshiramiz

🎓 Men Oliy toifali Dietolog, Psixolog Nodira Ochilova sizni bir oyda 6 kg dan 15 kg gacham bemalol cheklovlarsiz ozishingizga yordam beraman.

Siz biz bilan hamma narsa yeb ozasiz, hatto emiziklilar ham bemalol ozaoladi. 🤱

Natija yuqumli, rasmdagi natijalar sizda bòlishini xoxlasangiz tezda bizni kanalga obuna bòling.

Ozishning eng onson va samarali ussullarini òrgatamman ✅
/channel/TezdaOzishusuli
/channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…
Subscribe to a channel