ГУМОН ИСИ.
Эрта саҳардан турган аёл ярим тунда кириб келган эрининг кеча кийган кийимларини ювиб қўйишга чоғланди. Мовий ранг, енги калта кўйлакни оларкан, димоғига аёллар атирининг иси урилди. «Шанель». Атирнинг номи аёлнинг шуурида ярқ этиб юз кўрсатди.
Ўзи очган «Гўзаллик салони»га келувчи аёл-қизларнинг баъзилари мана шу атирдан сепиб келишади. Кўнглига келган шубҳага ишонқирамай, аёл кўйлакни яна бир-икки ҳидлаб кўрди. Йўқ, адашмапти. Ифорнинг бу даражада ўрнашиб қолиши учун хиёнатдан бошқа сабаб топа олмаган Одина чидаб туролмади. Эри Анварнинг қошига бориб, уни уйғотмоқчи, оиласини ким-кимларга алишиб юрганини сўраб, кўнглини кемира бошлаган гумонларига жавоб олмоқчи бўлди. Лекин негадир бунга ботина олмади. Кўйлакни эрининг бурнига яқин келтириб қўйди- да, бориб эшик кесакисига суянганча кузата бошлади.
Димоғига кирган ёқимли ифорданми ёки ички бир сезги сабабми, Анвар кўзларини очди. Олдида турган кўйлакни кўриб, атрофга олазарак кўз югуртирди. Қаерда ётганини аниқлаб олди шекилли, бошини ёстиқдан кўтарди.
- Кўйлагим бу ерда нима қиляпти? Шкафга илиб қўйгандим-ку?
Аёл кифтини учириб жавоб берди:
- Тўғри. Шкафдан олдим. Лекин мен ҳам тушунмай қолдим нега бу ерга келиб қолганини. Балки ундан таралаётган атир сизни яна сархуш қилгиси келиб қолгандир. А, нима дедингиз, да-да-си?!
Унинг «дадаси» сўзига урғу бериб гапиришида «Ҳеч бўлмаса фарзандингизни ўйласангиз бўларди. Хиёнат қилишга қандай юзингиз чидади?» деган маъно бор эди.
Буни Анвар сезиб, ўзини оқлай бошлади.
- Кесатма менга. Аввал сабабини билиш керак. Ундан кейин жанжал қилавер, асосинг бўлса, албатта.
- Нима, бу асос сизга етарли эмасми?
- Қанақа асос? Шу битта кўйлакдан аёллар атирининг ҳиди келганими?
- Ҳа-да.
- Бошқа аёлларга ўхшаб эрингни хиёнат устида ушлаб олсанг ёки уйингдан бегона аёлнинг кийими чиқиб қолса, нима қилган бўлардинг?
- Шукур қилардим, — кесатди аёл. — Ўша аёлни олиб келиб, мени қувиб юбормаганингиз учун шукр қилардим.
- Унда шукр қилавер. Арзимаган атир учун шунча ваҳимами, онаси? — Анвар хотинини тинчлантириш учун бироз паст гапирди.
- Арзимаган эмас-да. Фалон доллар туради бир идиши. Айтинг, ким у?!
- Фалон доллар туришини мен ҳам биламан…
- Ана, ана, — эрининг оғзидан гапини илиб кетди Одина. — Ҳали сотиб олиб бергандирсиз ҳам, а?
- Уф-ф! — Анвар ўтириб олди-да, ёстиқни ғижимлаб қучоғига босди. — Қанақа хотинсан-а? Нега гапимни охиригача эшитишни истамайсан?
- Мана, қулоғим сизда, — аёл кўрсаткич бармоғи билан солинчагига уриб қўйди. — Тўқинг қани баҳоналарингизни, қайси бири ишонарли чиқаркин?
- Э, бор-е, сенга гапириб барака топаманми?! Барибир, ўзингникидан қолмайсан.
- Сиз ҳам ўз билганингиздан қолмаяпсиз. Кузатяпман, анчадан бери бефарқ бўлиб қолгансиз. Нима қиласиз бировларнинг сарқитини? Агар миллион долларлик атир сепса ҳам ўшанақа-да.
- Ким ўшанақа?
- Мен қаёқдан билай кимлигини. Билганимда сочини битта-битта юлардим.
- Сен менга ишонмаяпсанми?!
- Аввал ишонардим, энди эса йўқ.
- Кеча бир ҳамкасбимизнинг туғилган куни эди…
- Ўша ҳамкасбим аёл эди, деманг фақат.
- Ростини айтаман-да. Ҳа, аёл киши эди.
- Бўлди, менга бошқа изоҳ керак эмас. — Аёл ортиқ тортишиб ўтиришга ўзида куч тополмади. Кўзига қуйилиб келган ёшга эрк бериб, бор аламини тўкиб солди. — Нарсаларингизни олинг-да, ўша бузуқингизникига бориб яшайверинг. Оиласи шаънини ўйламаган эркак эркакми?!
- Нима?! — ўрнидан сапчиб туриб кетган Анвар қўлидаги ёстиқни хотинига отмоққа хезланди. — Нима дединг? Яна бир қайтар!
- Эшитганингиз.
- Ҳали менга уйдан чиқиб кет дейдиган бўлдингми? Бу уйда мен ўзи кимман?!
- Унда мен кетайинми? Икки бола билан кўчага чиқиб кетишимни ҳам эп кўрсангиз, кетаман. Садқаи эркак кетинг-е!
Анвар жаҳл билан ёстиқни хотинига отди. Одина ўзини панага олиб, зарбадан қутулиб қолгач, болалари ётган хонага кириб кетди. Кетиш учун нарсаларини йиғиштиришга тушган эди ташқаридан машинанинг ўт олдирилган овози эшитилди. Кейин дарвоза очилиб, машина чиқиб кетди. Аёл ушлаб турган кийимларни яна жойига ташлади. Сўнг ўтириб, қизи ухлаб ётган каравот
Кайнота ва келин.
Санжар доктор кабулидан кандай чикди узи хам билмасди. Докторнинг сизда кучли инфекция бор. Буни даволашга медицина ожизлик килади. Факат Аллох мужизасини кутишингиз м.н. Биз сизга ёрдам бера олмаймиз. Сиз фарзанд куролмайсиз. Шулар хаёлидан утар. Дунёни унутганди. Туртилиб-суртилиб кетиб борарди. Энди нима булади. Эл юрт олдида нима деган одамман энди. Айникса аёли Зарнигорга, унинг оиласига кандай юз б.н карайман. Ахир неча бор уни тугмасликда айблаб, камситиб к.к булса дуппослаган кунлари хам булган. Зарнигорни тили кисик б.б юрган доим. Санжар шу хаёллар б.н уйига кандай кириб келганини билмай хам колди. Остонада Зарнигорни ширин табассум б.н берган саломи Санжарни узига келтирди. Узини унглаб алик олдида, чарчаганини бахона килиб уз хонасига кириб кетди. Кечги овкатга хам чикмади. Буни Саида хола бошкача тушунди. Болам бечора ишдан келганида фарзандлари югириб чикишса чарчок нималигини билмаси бечора болам. Бекорга кайфияти тушкун эмас. Ё кучада бола етаклаб кетаётган одамни курган ё яна билмадим. Зарнигорага еб куйгудек каради. 6йилдан бери келинини тугмасликда айблайди. Курсатмаган доктори, табиби яна бошкалар хаммаси келинингиз сог. Озрок сабр килинглар дейишади. Ё углингиз хам бир текширувдан утсин дейишса. Саидахола хаммани еб куйгудек караб углим сог касал булса шу келин касал, бошкасини олиб берсам уйимни набирага тулгизиб ташлайди деб уришиб ташлайди. Зарнигор бундай сузларга аллакачон куникиб кетган.
Хар сафар Саида опа эри Сардор ака б.н ёлгиз утиришганда келинини хайдаб юборишини айтса Сардор ака келинини ёнини олар, охирги пайтларда у келинига бошкачарок б.б колганди. Буни Зарнигор хам сезиб юрар, бировга огиз очолмас, шундок хам кил устида турган оиласи бузилиб кетишидан куркарди.
Ёлгиз утиришган махал Сардор ака келинига еб куйгудек карар, бунга дош беролмаган келин урнидан туриб кетарди.
Санжар докторга борганини, ташхиси хакида Зарнигорга айтсамми йукми. Уни хам бахтсиз килишим мумкин эмас деб уйларди. Лекин уни йукотиб куйишдан куркиб хеч нима демасликка карор килди. Хаммасини вакт хукмига топширди.
Бу ёкда эса Зарнигор оиладаги муаммоларни кандай хал этиш хакида уйлар, кайнотасини бундай б.б колиши унинг у.н энг дахшатли эди.
Санжарни узгариб колгани Саида холага ёкмади. Чунки Санжар аёлини урушмай куйди, хурматини жойига куйиб еру кукка ишонмай куйганди. Саида хола ишдан келган углига келинини ёмонлар, Санжар эса аввалгидай ойиси томон эмас Зарнигорни кунглини огритмасликка харакат киларди. Сардор ака хам келинини ёнини оларди. Саида хола бундан баттар жазавага тушар, шундогам дарди купаярди гуё. Эртаси куни эса эркаклар ишдалигида Зарнигорга азобли нишлар санчирди.
Уша машум кун Санжар ишхонасида навбатчи эди. Зарнигор ширин уйкуда. Сардор акани уйкуси кочди. Аёлини ухлаганига ишонч хосил килиб, кулида хушидан кетказадиган дори сутилган даст румол б.н келини ётган уйига секингина кирди. Аксига олиб хаво иссиклиги сабаб эшикларни хам очик колдирган эди. Бориб келинини огзига беркитди даструмолчани. Уйкуда ётган Зарнигор хушидан кетди. Сардор ака шу тун уз максадига етди.
Эрталаб дахшат б.н уйгонган Зарнигор курган тушидан сесканиб кетди. Ахволини куриб тушимми ё унгимми, англолмай колди. Ховлиларни супуриб юрганида кайнотаси эшикка чикди. Хеч нарса булмагандай утиб кетди. Зарнигор енгил тин олди. У туш курганига ишонганди.
Сардор ака энди углини навбатчилик кунини интизор кутар, Зарнигор уша кунлари галати кайфиятда уйгонарди.
Орадан бир неча ой утиб Зарнигор узидаги узгаришларга хайрон буларди. Унда хомиладорлик аломатлари пайдо була бошлаганди. Буни аник билмасдан эрига айтмасликка карор килди. Санжар эса аёлини алдаётгани сабаб, уни деб умри утаётгани у.н аёлидан минг хижолатда виждон азоби кийнарди. Булди эрта хаммасини Зарнигорга айтаман. У хам фарзандли б.б бахтли яшашга хакли. Кандай йул тутса хам уни кайтармайман.
КИМ ТАКОСУР сурасини ўқиса,
УНГА КУТИЛМАГАН ЕРДАН КЎП РИЗҚ КЕЛАДИ.
РОББИМ ҲАММАГА ҲАЛОЛ РИЗҚНИ БЕРСИН.
Кунига 1000 оят ўрнини босувчи сура.. Такосур сураси....
Жаннатга киришимиз учун Роббим бизга қандай қулайлик беради. Лекин инсон зотлари туриб олишади...
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
Ким бир кечада 1000 оят қироат қилса, ўзини табассум билан кўрса ҳам Аллоҳ билан суҳбат қуради.
«Ё Расулуллоҳ, ким минг оят қироат қилишга қодир?»
деб сўралганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алҳакумуттакасур»ни (Такосур сурасини) басмала билан охиригача ўқидилар ва:
Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу сура минг оятга арзийди.
(Ҳз.Умар (р.а.)дан).
Рамуз 439/2)
Бутун дунё йўқ деса ҳам...
Генри Уорд Бичер исмли киши мактабда ўқиб юрган кезлари: бир умрга татигулик воқеани бошидан кечирди ва бундан ўзига яраша хулоса чиқара олди.
Ёш Генридан ўртага чиқиб, ўтилган дарсни синфдошларига тушунтириб беришни сўрашади. У мавзуни энидгина бошлаган ҳам эдики, ўқитувчиси «йўқ» дея фикрини бўлади. Генри такрор бошидан бошлайди, аммо устози яна бақиради: «Хато». Иззат-нафсига теккан, бу гапдан жаҳли чиққан Генри бориб жойига ўтиради.
Навбатдаги ўқувчи дарсни гапириб бериш учун ўрнидан туради ва у ҳам маърузани бошлаган заҳоти ўқитувчисидан рад жавобини эшитади: «Бўлмаган гап». Бироқ бу ўқувчи мулоҳазасини охиригача давом этади. Гапини тугатиши билан ўқитувчи «Баракалла», деганча ўтиришга рухсат беради.
Бу ҳол Генрини тамомила шошириб қўйган эди. У устозига бўлиб ўтган англашилмовчиликдан норозилигини баён этади: «Мен ҳам худди шундай гапириб бераётган эдим, ҳеч нарсага тушунмаяпман». Ўқитувчи эса жилмайганча унга шундай дейди: «Дарсни тўлиқ тушунмагансан, буни тан олишинг керак. Сени тўхтатишимга имкон беришинг ўзингга ишонмаганликдан далолат беради. Ҳатто бутун дунё«ЙЎҚ» деса ҳам, сенинг вазифанг «ҲА» дейиш ва ҳақлигингни исботлаб беришдан иборатдир!»
Умр давомида одамлар минг хил кўринишда «йўқ» дейишади:
- Тўхта, буни қилолмайсан.
- Тўхта, янглиш йўлдан кетяпсан.
- Тўхта, бунинг ҳеч бир нарсага ярамайди.
- Тўхта, етарлича билиминг йўқ.
- Тўхта, пулинг йўқ.
- Тўхта, бундай қилинмайди...
Ҳар бир «йўқ» жавобининг ўзингизга бўлган ишонч алангасини токи сиз таслим бўлдим, дегунингизга қадар аста-секин пуфлаб ўчирадиган таъсири бўлади. Атрофингиздагилар ҳар куни сизга «йўқ» десаларда, сиз ўзингизга ишонсангиз «ҲА» дейишда давом этинг ва буни улар õзингиз учун исботланг!!!!
ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС
Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини қуръон мадрасасига юбораётган онани кўриб қолади. Бола "бормайман" деб хархаша қилаётган эди. Онаси унга деди:
- Сен албатта қуръон ҳалқасига бориб таълим олишинг керак. Акс ҳолда мана бу чўпонга ўхшаб қоласан!
Кисоий буни эшитиб: "Ҳали мен инсонларга мисол қилинадиган бўлиб қолдимми?!", дея қўйларини сотиб юборади. Сўнгра илм олишга киришиб луғат ва қироатда имом бўлади. Энди уни инсонлар илмда ва олийҳимматли бўлишда мисол қила бошлашади.
Инсоннинг ўзи учун чиқарганi қарорларни - агар улар иймон ва иродадан содир бўлса - кунлар камдан-кам ҳолатда барбод қила олади!
Ўғил туққан онанинг сути қиз туққан онанинг сутидан кўра озуқавий қиймати юқори бўлар экан.
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришди. Бири ўгил, бири қиз туғди. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишди. Ва қонларидан ДНК текширувини ўтказишди. Натижалар шу даражада яқин эдики, муаммони ҳал қилолмадилар. Ҳайратда қолдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даъво қилиб, оёқ тираб олишди. Ва докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга масъулларга бу хабарни етказишди. Масъулларга бу хабар келганда: буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди, дейишди. Ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишди. Суҳбат шундай кечди...
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммонинг ечими борлигини даъво қиласизлар, а?
Олим:
- Худди шундай, -деди. Америкалик воқеаъни айтиб берди. Олим:
- Ечим - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текшинринглар. Қайси бирини сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди.
Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди. Ва жудаям диққат ва синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жудаям ажабланишди. Ва олимдан:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканлигини қаердан биласизлар? - деб сўрашди. Олим:
- Буни Қуръондаги оят исботлаб турибди. Аллоҳ таоло шундай дейди: (للذكر مثل حظ الأنثيين ) .... "Бир ўғилнинг насибаси икки қизнинг насибасичадир", (Нисо: 11), -деди.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Буюклигининг чеки йўқ. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ динда собит қилсин!
У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди! Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди» дер. (Фурқон: 27-28)
«Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар. (Аҳзоб: 66)
«Вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди. Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди. Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди», дер. (Ҳаққо: 25-27)
«Кошки тупроқ бўлиб кетсам эди», дер. (Наба: 40)
У «Афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан», дейди. (Фажр: 24)
┅•🌸•═•⊰﷽⊱•═•🌸•---
П.С.: Шаъриат қонунларини менсимай, ёки шаъриат ҳукмларидан хато топгандек муҳокама қилиб, ҳозир саҳобийлар замони эмас, ҳозир бу нарса ( нафсига ёқмайдиган баъзи ҳукмларни ) замонга тўғри келмайди дегувчилар ОГОҲ БЎЛИНГ !!!
Замон Аллоҳники ва шаъриат ҳукмларига барча замонларда яъни дунё яратилгандан то қиёмат қадар амал қилинади. Амал қилмаганлар эса ўзига зулм қилувчи золимлар ҳисобланадилар.
Инсоннинг дунёвий ҳаёт тарзи қандай кечса, хотимаси ҳам шунга мувофиқ якун топади. Хотимамиз якуни қандай бўлса қиёматда тирилишимиз ҳам хотимамиз устида бўлади. Барчамизга гўзал хотима ва азизликда тирилиш насиб этсин.
Читать полностью…#Нафрат
Нафрат ҳам туйғу. Муҳаббат билан ораси бир қадам. Нафрат Муҳаббатга, Муҳаббат эса Нафратга айланиши бир зумлик ҳолат.
Нафрат – инсонни емириб битирадиган хавфли касаллик. Уни секин портлайдиган бомбага қиёслаш мумкин.
Кимдир мендан нафратланиб, умрини совурмоқдами, демак мен одамлар соғлигини йўқотишга арзийдиган даражадаги кучли инсонман.
Қалбингдаги нафрат ожизлигингдан, нафратингни беркита олмаслигинг мағлубиятингдан дарак беради. Етук қалбларга нафрат сиғмайди.
Эсимни таниганимдан буён хоҳ жигар бўлсин, хоҳ бегона муҳаббат қўйган кишиларим кўп бўлди. Бироқ, умрим давомида Аллоҳнинг душманларидан бошқа нафратимга арзигулик бирорта ҳам инсонни учратмадим.
Энг кучли туйғу – бефарқлик.
Инсонларни яқинларининг нафрати эмас, бефарқлиги азоблайди.
Insonlarning oz qismi baxtli...
Yana bir qismi baxtsiz...
Qolganlari esa baxtli koringan baxtsizlardir...!
@ibratli_sozlar
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тоатнинг машаққати ўтиб, мукофоти қолади, маъсиятларнинг лаззати кетиб, гуноҳи қолади”.
@ibratli_sozlar
Bir insonga jarohat yetkazsang-u uning sukuti oshib ketsa, ishonki, senga gapirib azoblaganidan ham shafqatsizroq haqqini olibdi...!
@ibratli_sozlar
Зарнигор эса эртаси кун доктор кабулига боришга карор килганди. Эртаси кун Санжар ишга кетгач кайнонасидан рухсат олиб докторга борди. Текширувлар хомиладор эканини тасдиклади. Шу пайт телефони жиринглади, Санжар учрашиб гаплашиб олишини айтди. Уйдан ташкарида гаплашиб олайлик дегани бошкача тушунди.
Учрашу жойига келган Зарнигор хаяжонини зурга босиб афицант бошлаган алохида хонага кирди. У ерда эри уни кузида ёш б.н кутиб турарди.
Зарнигор эрини бу ахволда куриб нима булди экан деб уйлаб унинг ёнига бормокчи эди. Санжар уни рупарасидаги стулга имлади.
Бир оздан сунг Санжар бор хакикатни айтиб берди.
Бу ёги узингга хавола. Ман сани ортик бахтингни ушлаб туролмайман. Мани кечир деб урнидан туриб чикиб кетди.
Зарнигор ахир ман дедию, туш деб уйлагани хакикат эканини энди англади. Нега кайнотасини унга караши бошкача булганидан шуни фахмламади. Уйига кандай келганини билмай хам колди. Нима киламан энди. Кандай яшайман ахир. Бу ерда кололмасам, ота уйимга кандай юз б.н бораман. Ахир вакт утгани сайн хаммаси ойдинлашади-ку. У чора кидира бошлади. Эндигина орзусига етдим деганда бундай кургулик бошига тушиб турибди.
Зарнигор хонасида канча утирди билмайди. Кайнонасини чакиригидан узига келди. Секин ташкарига чикди. Кайнотаси хам ишдан келиб сурида утирарди. У Сардор акани юзига биринчи марта тик бокти. Сардор ака галати ахволга тушиб кузларини олиб кочди. Чунки келинини биринчи марта шундай ахволда куриши эдида.
Ёнидан ифлос деб утиб кетди. Сардор ака янада ажабланди.
Кечки овкатни тайёрлаб булиб ювиниб чиккан Зарнигор хонасига кириб кетди. Бундай шармандаликни кутариб юриш у у.н жуда огир эди. Кечки сукунатни Зарнигорни чинкириги бутун махаллани тутди. У ховлида аланга б.б ёнарди. Афсус уни хеч ким асраб кололмади. Шармандачиликдан кутулиш у.н огир гунохга йул куйганди.
Тиббий экпертлар хулосасига кура Зарнигор хомиладорлиги аник булди. Санжар ниманидир тушунди. Бор хакикатни оиласига, тергов олиб бораётганларга айтди. Сабаб нимада эканини тушунишди. Лекин боланинг отаси ким шу жумбоглигича колди.
Лекин хеч канча вакт утмай Сардор ака келинини тушида курар доим Зарнигор уни бугар, гохо каттик, азобли чинкиригидан чучиб уйгониб кетарди. Бора-бора ухлашдан куркиб хам колди. Вакт утиб уни рухий кассаллар шифохонасига ёткизишди. Доим келинидан кечирим сурар, холи жуда ачинарли холатга тушиб колганди. Хаммасидан хабардор булган оиласи ундан буткул воз кечишган эди.
Азизлар ман бу хикоя б.н хеч кимни онгини захарламокчи эмасман. Хар ким уз каричи б.н улчайди. Кимдир ибрат олар кимдир бошкача тушунар. Хулоса сиз азизлардан.
Тамом.
Камолиддин ижодидан.
@ibratli_sozlar
Baʼzan xato qilganimiz uchun emas, ortiq keragimiz yoʻqligi uchun voz kechishadi...!
@ibratli_sozlar
ЁР ИЗЛАБ
(Бир оз табассум)
Саънат саройида бўлаётган Саккизинчи март халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган
тантанали йиғилишга мени киритишмади. Эшикда турган тилла тишли жужур-ний хотинга ичимда йиғилиб қолган ҳамма гапларни тўкиб солдим.
— Ахир, мен ўн гулидан бир гули очилмаган 72 ёшли йигит бўлсам, нечукки сен мени
отахон, дейсан. Мен бу ерга ўзимга муносиб ёр излаб келганимни биласанми?
У бўлса мени масхара қилаётгандек тилла тишини кўрсатиб кулди. Кулиб туриб менга
ғалатироқ қараш қилди. Ҳе йўқ-бе йўқ, мени олмайсизми, деб юборди-я! Сесканиб кетдим.
Унга дурустроқ қарадим. Бинойидек. Қадди-қомати ҳам жойида. Ҳали қирқдан ошмаган, башарасида битта ҳам ажин йўқ. Жуда менбоп аёл экан. Унга сузилиб туриб, “олганим бўлсин”, дедим. У бўлса эртага МВДга совчи юборинг, улар министрнинг олдига кириб, подполковник Холдоровага совчиликка келдик, деб айтишсин, деди.
Бир қочиш қилдим! Ўлай агар, бунақа қочишга ОБХССнинг ити ҳам етолмайди.
© Саид Аҳмад
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
ШУНДАЙ БИР ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ ТОПДИМ УНДА НОЛДАН БОШЛАБ ЧЕВАРЧИЛИК СИРЛАРИНИ УРГАТИШАР ЭКАН У УЧУН КАНАЛНИ КУЗАТИШИНГИЗ ЕТАДИ
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ
/channel/+YzPd-lhpBdViNmFi
/channel/+YzPd-lhpBdViNmFi
/channel/+YzPd-lhpBdViNmFi
ТЕЛЕФОН ЭКРАНИГА РАСМЛАР👇
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
"Агар умрингни узун, ризқингни кенг бўлишини истасанг ака-уканг, опа-синглингга яхшилик қил".
ㅤㅤㅤㅤ
#Дахшат Бир қиз интернетда ўтирган экан, қўшни аёл кириб: — Қачон қарасам шу компьютеринг олдида ўтирасан. Нима қизиқ нарсалар бор бу ерда?, - деб сўраб қолибди. Қиз эса: — Интернетдаги "Google" ни сизга тушунтираман. Мана қаранг, нимани хоҳласангиз топиб беради, - дебди. Қўшни аёл ҳам қизиқиб:
— Нима сўрасам ҳамма-ҳаммасини топиб берадими?
— Ҳа, хамма нарсани топади. Хоҳласангиз мана ёзиб, излаб кўринг. Қиз клавиатурани қўшни холага бериб, ўзи чой дамлаб келиб қараса, экранда шундай ёзувлар турган экан: 😱
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ👇👇
/channel/+0x-jZwTqfdM2YzNi
/channel/+0x-jZwTqfdM2YzNi
/channel/+0x-jZwTqfdM2YzNi
ТЕЛЕФОН ЭКРАНИГА РАСМЛАР
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
Ўқитувчи маҳорати
Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:
— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!
— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмиб олган эдим.
🚷Ўғил отасини қабридан қазиб олди
Ҳодиса 27- Ноябрда Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди
У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу🤯👇
Давомини укиш…✅
Бомдоднинг шифобахш хусусияти
Ҳисом Муваафий айтади: «Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия (юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ) ва турли тиқилмалардан ҳимоядир.
Тонгда уйғониб, сўнгра уйқуга ётадиган кишида қон ивиши сабабидан юзага келадиган модда танасидан йўқолиб, сўрилиб кетади. Сўнгра жисм яхши ҳолатига қайтади. Шу боис азонда:
«Ас-солату хойрун минан навм», яъни намоз уйқудан афзалдир, дейилган. Субҳоналлоҳ!
ㅤㅤㅤㅤ
Allohning jazosi....
Talabalardan biri ustoziga dedi:
Tinmay gunoh qilsak-da, Alloh jazolamaydi!
Ustozi unga shunday javob qildi:
Ko‘p jazolayapti, lekin sen bilmaysan! Munojot lazzatini qalbingdan olib qo‘ymadimi?! Inson dil yumshamaslikdan ko‘ra og‘irroq biror musibatga mubtalo bo‘lgan emas.
Senga yetishi mumkin bo‘lgan eng oliy jazo solih-ezgu amallarga muvaffaq bo‘la olmasligingdir.
Qur’onni qo‘lingga olmagan kunlaring, tilovat qilmagan kunlaring ko‘p emasmi?!
Kechalar turib namoz o‘qishdan mahrum holda uzun tunlaring o‘tmayaptimi?!
Yaxshilik, fazilat mavsumlari: ramazon... shavvolning olti kuni... zulhijjaning o‘n kuni.. va hokazolar... o‘tmoqda, shularni munosib o‘tkaza olishga muvaffaq bo‘lmayotgan sen emasmi?!
Bundan ortiq yana qanday jazo kerak?!
Toat-ibodat qarshisida o‘zingda og‘irlik-malollanish, dangasalik sezmayapsanmi?! Hoyu havaslar, shahvatlar yo‘lida yo‘rg‘alab, ularga rom bo‘lib qolmayapsanmi?!
Molu dunyo, obro‘-martaba, shon-shuhratga o‘chlik balosi ko‘nglingga in qurib olmaganmi?!
Yana qanday jazo kerak...
Gʻiybat, chaqimchilik, yolg‘onchilik osongina tilingdan chiqib ketmayaptimi... O‘zingga kerakli bo‘lmagan behuda narsalar bilan mashg‘ul bo‘lib yurmayapsanmi... Oxiratdan g‘aflatda qolib, bor e’tiboringni, dardu g‘amingni dunyo qilib olmaganmisan...?
Shuni bilib qo‘y, o‘g‘lim, yuqoridagilar berilgan jazolarning bir bo‘lagi, xolos...
Yaxshilab uqib ol ... Pul yo farzand yoki sog‘likka keladigan zohiriy, ko‘rinib turgan balo katta jazo emas, balki eng katta jazo qalbga jo‘natilgan jazodir.. Ollohga istig‘for aytib, ofiyat so‘ra.. Zero, banda birgina gunoh tufayli ko‘plab toatlardan mahrum qolib, buni sezmasligi mumkin...
©️Sayfulloh Nosir
@ibratli_sozlar
ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ГАРОВИ - ҲАСАД ҚИЛМАСЛИКДИР!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) Улуғ саҳобий Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилади: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У Зот: «Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади» дедилар. Соқолларидан таҳорат суви оқиб турган бир ансорий киши кириб келди. Кавушларини чап қўлига ушлаб олган экан. Эртасига Набий Саллоллоҳу алайҳи васаллам худди шу гапни яна қайтардилар. Яна кечаги киши ўша ҳолатида кириб келди. Учинчи куни яна худди шу ҳолат такрорланди. (Мажлис тугаб) Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам туриб кетганларидан сўнг, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ҳалиги Ансорийга эргашди ва: «Отам билан айтишиб қолиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичган эдим, уч кун сизникида турсам майлими?» деди. Ҳалиги киши розилик билдирди. Кейинчалик Абдуллоҳ ўша уч кун қандай кечганини бундай ҳикоя қилиб берган:
«Уникида уч кун ётдим. Кечаси ҳеч ортиқча ибодат қилганини кўрмадим. Фақат у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилганида Аллоҳни зикр қилар ва такбир айтар эди. Сўнг бомдод намозига турарди. Уч кун давомида ундан фақат яхши сўз эшитдим. Лекин ҳайрон бўлдим, «Наҳотки, жаннатий бўлиш учун шу амалларнинг ўзи етса» деб юборишимга оз қолди. Унга қараб:
"Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ. Лекин Росулуллоҳнинг уч маротаба ”Ҳозир, ҳузурингизга жаннатий киши келади” деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен кириб келдинг. Сен билан яшаб, амалингни ўрганиб, сенга эргашмоқчи эдим. Ҳеч бир катта амал қилганингни кўрмадим. Сени қайси амалинг Росулуллоҳ айтган мартабага эриштирди?» дедим. У:«Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ! - деди. Жўнаб кетаётганимда, мени ёнига чорлаб, яна такрорлади: - Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ. Лекин менинг қалбимда бирорта мусулмонга нисбатан сохталик йўқ. Бирор кишига Аллоҳ неъмат берса, ҳасад қилмайман» деди. Мен: "Сени олий мартабага эриштирган нарса шу экан, унга тоқат ила амал қилиш ҳам қийин" дедим» дейди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
Анвар яна анча нарсани гапирди. Мен паришон булиб гушакни учирдим. Узимга келиб эса яна ёстигимни чангаллаб йигладим. "Угай угайлигини килибидида" деб роса йигладим. Тун ярим эди, эртаси куни кандай килиб булса хам сингилларим билан гаплашишни, хамда анави угай билан хам очикчасига гаплашишни режа килдим. Эндм мени хеч ким, хатто дадам хам тухтатолмасди. Аслида дадамнинг кузлари "кур" эди. Эртаси хам булди. Режамни куни билан яхшилаб туздим, нихоят кун хам ботиб, кечкурунбулди.
Давоми бор
@ibratli_sozlar