89
Туни билан ўйлаб чиққан Сарвар нонушта қилмасдан ҳам ишга кетди. Дилафрузни эса иши ҳам бўлмади. Бутун ҳаёли бугунги учрашувда. Ахир кеча Аҳмад акасига ваъда берди. У билан албатта учрашади. Айни пайтда унга эътибор бераётган ягона эркак, бу Аҳмад акаси. Эри иши ҳам. Бутун ҳаёли ишда. Унга иш бўлса бўлди.
— У нега мени танимаяпти? — Сарвар ишга келиб ҳам Анора ҳақида ўйлашдан тўхтамасди, — ахир у мени севарди. Мен ҳам...
Балки мендан хафа бўлганмикин? Уни изламай бошқасига уйланганим учун. Агар шундай бўлса, мен ҳаммасини тўғирлайман. У бир оғиз хўп деса бўлди, — шуларни ўйлаганча ўтираркан, унинг қарори борган сари қатъийлашиб борарди. Кўзларини юмиб, бошини орқага ташлаганча яна бироз ўйга толиб ўтираркан, бирдан кўзларини очди, — Бу сафар ортга чекинадиган аҳмоқ йўқ, — Сарвар қатъий қарорга келганча ўрнидан турди.
🌺🌺🌺
Анора Нилуфарнинг ёнига кириб ўтираркан, бир дам уни нима деб юпатишни билмай қолди. Чунки Нилуфарнинг ҳозирги аҳволида яримта гап ҳам унга оғирлик қиладигандек эди.
— Нилу, — овози титраганча унинг исмини айтаркан, секин ёнига ўтираркан, — мен келдим, — унинг елкасидан қучди.
— Ойим кетди, — хонага чўккан сукунатни Нилуфарнинг дардли овози бузди, — мени кутиб илҳақ ётган эканлар. Ёнларига кириб, дийдорига тўймасимдан жонлари узилди.
— Нилууу, — Анора дугонасининг елкалари силкина бошлаганидан кейин бошини кўтарди ва айланиб унинг олдига ўтиб ўтираркан, — йиғла, — уни ўзига тортиб бағрига босди, — йиғла енгил тортасан.
— Энди мен нима қиламан? Ойимсиз мен кимман? Мен фақат ойимдан айрилмадим. Ойим мен учун ҳамма, бутун борлиғим эди. Опам, синглим, энг яқин дугонам, сирдошим эди, — Нилуфар уёғига гапира олмайман фақат йиғларди. Охирги марта ўша куни касалхонада йиғлаганди. Кейин онги ойиси вафот этганини қабул қилмай қўйдими, ёки ўзи буни истамадими йиғламасдан ойисининг хонасига қамалиб ўтираверганди. Бугун эса кўз ёшларини тўхтата олмаяпти.
87
Анора ҳайдовчи тушунтириб юборган йўлдан кетаркан ўзини жуда ғалати ҳис қилиб кетарди. Ёнидан ўтган одамларнинг ҳам қараши ғалати эди. Балки унинг ҳаёлига шунақа туюляптими, хуллас ҳамма нарса ғалати. Нилуфарнинг дарвозаси олдига келганида бир дам тўхтади. Бу дарвоза ҳам танишдек.
— Менга шунақа туюляпти шекилли? — ўзини чалғитишга урунганча келиб дарвозани тақиллатди.
— Ҳозир, — ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди, — кел...., — Нилуфарнинг янгаси уни кўриши билан тўхтаб қолди, — Ё Алҳазар!
🌺🌺🌺
Ҳаммаси Аброр ўйлаганидан ҳам тезлашиб кетди. Ўтган уч-тўрт кун ичида нон ҳам синдирилди, ёшларнинг фотиҳаси ҳам ўтди.
— Ҳамма менга ҳавас билан қарашаётганини кўрдингми? — олган сарполарига кўзи қувнаб қараркан Каромат опанинг оғзи қулоғида эди, — Сабиҳага оғиз солганлар қанча эди, сиз илиб кеттиз деб айтишгани айтишган.
— Ҳа харидори кўплигидан сиз боргандан рози бўлишибдида. Ўлиб тургандек, — Аброр шундай деганча ўрнидан туриб кетди.
— Кўрнамаклик қилма бола, — Каромат опа ўғлининг ортидан гапириб қоларкан, — Сабиҳадек қизнинг қадрини билмасанг кўр бўласан.
— Рози эдим, — фақат ўзи эшитиладиган қилиб пичирларкан, қиз билан биринчи учрашган куни Анора уларни кўриб қолиб ортига ўгирилиб кетгани кўз олдига келди, — бу кунларни кўргунча кўр бўлсам бўлмасмиди? Бир қалбни синдирмаган, қилган ишимдан ҳаммадан кўп ўзим азобланмасмидим балки?
🌺🌺🌺
Дилафруз қизларини боғчага ташлаб Саиданинг олдига, унинг уйига йўл олди.
— Энг тўғриси ҳам шу, — кела келгунча ўзини овутиб келди. Чунки у ҳам аёл. У ҳам меҳр, эътибор, севги хохлайди. Ва ўша хохлаган севгисини Аҳмадда топгандек эди гўё. Шунинг учун ҳам ўзи билмаган ҳолда унга талпинаётганди.
Тўғри у билан бор йўғи икки ёки уч марта учрашди, суҳбатлашди. Ўша суҳбатларнинг барчаси унга самимий, унинг ҳар бир сўзи ўзи учун аталгандек туюлди.
85
Анора бу иркитдан қутилиш йўли ўзини гавжум одамлар орасига уруш деб ўйлаб, бозор ичига югурди.
— Шошма, — эркак ҳам унинг ортидан қолмай югурди.
— Бир ками шу қолганди, — Анора ўзини койиганча югуриб кетаркан, орқасига қараб қўйишни ҳам унутмади. Негадир ўша эркак кўринмай қолди, — ўзинга шукур Аллоҳим, — Анора қадамларини секинлатганча енгил нафас оларкан, — нега ҳамма кўнгилсизликлар менга ёв? Етмаганига бугунни ўзида ҳаммаси бирин-кетин..., — ҳаёлига яна Аброр келиб йиғлагиси келди. Ахир, унга энди ишона бошлаганди. Унинг ўзига бўлган ҳисларини самимий деб ўйлаб, севилганига хурсанд бўлганди. Ўзини кимгадир керакли деб ўйлаб, қалби қувончга тўлганди. Лекин нима бўлди?...
— Яхшиям эртароқ айтди, — ўзини шундай овутаркан, — чуқурлашиб кетмасимиздан айтганига ҳам шукур. Акс ҳолда нима бўларди? Шугинага қалбим шунчалик оғрияптию, уёғини тасаввур қилишга ҳам қўрқади одам. Яхшиям эрта....
— Гулим, — олдидан яна ўша иркит эркак чиқди.
— Эеэ йўқ, — Анора унинг қаердан пайдо бўлганини англагунча эркак унинг ёнига келиб улгурганди.
— Мен сендан кечирим сўрайман. Сенга қилганларим учун кечир. Мени сени уволинг тутди, — энди аҳамият берди, эркак йиғларди.
— Узр, лекин мен сизни танимайман, — Анора қандайдир ижирғаниш билан ортга юрди.
— Мени кечир илтимос, — эркак иркит қўллари билан унинг этагига ёпишиб, оёқларига йиқилди, — ўтинаман кечир.....
— Сизни Аллоҳни ўзи кечирсин, — Анора унинг нега бунчалик йиғлаб узр сўраётганига тушунмасди. Ягона билгани ҳозир боши жуда қаттиқ оғриётгани ва бу ердан тезроқ кетиш кераклиги.
🌺🌺🌺
Фурқат сал ўзига келиши билан Дилшоддан қандай бўлмасин ундан аламини олиш ҳақида ўйларди.
— Ўша синглингни ҳам, сени ҳам, — ётса ҳам, турса ҳам ҳаёли фақат шу ўй билан банд эди.
Бугун ҳам битта ошнасиникига туғилган кунга келиб, ичиб маст бўлиб олиб тинмай шу ҳақида валдираяпти.
— Қўйсангчи, — охири биттаси уни жеркиб берди, — одамга ўхшаб яшаганингда ҳеч йўқ битта хотининг ёнингда бўларди. Ўзингни ҳайвонлигингдан хабаринг йўғу, яна кетиб қолган хотинларингни ортидан минғирлайсан. Ҳе сени эркак бўл..., — гапини тугатмасидан юзига мушт тушди.
МЎЛЖАЛГА ТЕГМАГАН ЎҚ
Бир киши бир ҳаким зотнинг олдига келиб:
-Фалончи бир жойда сизни роса ёмонлади,- деди.
Шунда ҳаким зот деди:
-У менга ўқ отибди, лекин мўлжалга ура олмабди. Энди нима учун сен ўша ўқни олиб келиб, қалбимга санчмоқдасан?
ЎГИТ: Бировларнинг ғийбатини бошқаларга ташиётган чақимчилар, эсдан чиқарманг, бу ишингиз билан ҳам бошқаларнинг орасини бузяпсиз, ҳам ўзингиз гуноҳга ботяпсиз. Бундай чақимчилар қабрда азобланиши ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар.
Халқимиз чақимчиларни ниҳоятда қабиҳ одам санайди ва улардан нафратланади. Қуйидаги мақолларга эътибор беринг:
ЧАҚИМЧИГА – ЧОРАК ЎҚ,
ҚАЙТИБ КЕЛСА У ҲАМ ЙЎҚ.
Бу мақол билан: “Сен чақимчига чорак ўқ ҳам – ҳайф!” демоқчи. Ўқ – бу ерда “тақсим”, “улуш” деган маънода келтирилган. Маълумки, жуфтни тоққа, тоқни жуфтга тақсимлаганда бироз каср қолади. Ана шу касрни яна бўлакларга бўладилар. Охирида қолган энг кичик бўлакни “ўқ” деб атайдилар.
ЧАҚМАЧАҚАР – ОЛОВ ЁҚАР, ТОМГА ЧИҚИБ БИТИНИ БОҚАР”
Яъни, чақмачақар, иғвогар чақуви ва фисқ-фасоди билан одамлар ўртасига нифоқ солиб қўйиб, ўзи билмаган киши бўлиб, четга чиқиб томоша қилиб туради”, дейилмоқчи.
“ЧАҚИМЧИНИНГ ЖОЙИ – ЖАҲАННАМ”
Чақимчилик ва ғийбатдан сақланайлик!
Қанчалик тўғри билмадим-ку , эшитишимча ; жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан.
Агар отлари кўпайиб , зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.
Ҳамма отларни бир жойга тўплаб , емиш ва сувдан маън қилиб, уларни қийнаб , уришар экан.
Сўнгра бироз ўтгач , уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан.
Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар , иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.
Улар мана шундай услуб ила асл , зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан...
Сўнгги пайтларга келиб ; реал ҳаётимизда ҳам , биз фаолият юритаётган тармоқларда ҳам одамларни ажратиш жуда қийин бўлиб қолди.
Мўминлар ёлғон гапирмайди дея қаттиқ ишонардим , лекин сўнгги пайтларда ёлғон гапириш "мўмин" ларга ҳам оддий холга айланиб бораётганига гувоҳ бўлиб борябман...
Омонатга ҳиёнат — мунофиқлик аломати дея онгимизга қуйилганди , минг афсуски бу иллат ҳам кенг тус олибди...
Ваъдага вафони-ку гапириб ўтирмасак ҳам бўлавераркан.
Юқорида мўминни мунофиқдан ажратувчи энг аниқ сифатларни санаб ўтдим холос. Майда-чуйдаларига киришмадим.
Аслида биз мусулмонлар учун энг муҳим бўлган ўрин — хулқ тарбиясидир ва бу нарса бизда шаклланса кўп иллатларимиз ўз-ўзидан тузалиб кетади.
Аллоҳ бизга офият берсин , қалбларимизни ислоҳ қилсин.
Имрон ва унинг оиласи
Қуръонда зикр этилган тарихий шахслардан бири — Имрон ва унинг оиласидир. Улар оддий, аммо тақводор ва Аллоҳга қаттиқ ишонган оила бўлган. Имрон ва унинг хотини кўп йиллар давомида фарзанд кўрмаганлар.
Бу вақтда Фаластинда румликлар ҳукмрон бўлиб, бутпарастликни ва кўпхудоликни тарғиб қилаётган, аҳолини ўз динига мажбурлаётган эди. Кимки уларнинг динини қабул қилмаса, оғир жазоланарди, айримларини йиртқич ҳайвонларга ташлар, бошқаларини қийноққа солар эдилар. Шу мураккаб вазиятда Имроннинг хотини ўзгариш қилишни, яхшиликни тарқатадиган фарзанд кўришни ният қилади. У Аллоҳдан самимий ва тинимсиз дуо қилиб, қуйидагича ният қилади:
"Эй Роббим, қорнимдаги болани Сенга бағишладим. Уни Сенинг йўлингда хизмат қиладиган, озод (дунёвий ишдан холи) қиламан. Дуоимни қабул қилгин. Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан" (Оли Имрон, 35).
Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди. Бироқ, у ўғил туғишни ният қилган эди, қиз туғилди. Бу вақтда хотини айтади:
"Эй Роббим, мен қиз туғдим, ҳолбуки ўғил қизга ўхшамайди. Мен унинг исмини Марям қўйдим ва уни Сенга ва унинг авлодини лаънатланган шайтондан сақлаб қолишингни сўрайман" (Оли Имрон, 36).
Аллоҳ бу қизни қабул қилди ва уни яхши тарбияланган қилиб етиштиради. Қизнинг исмини Марям қўйдилар, бу "Аллоҳга хизмат қилувчи" деган маънони англатади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Ҳар бир янги туғилган болани шайтон чимчилайди ва у йиғлайди, фақат Марям ва унинг ўғлидан бошқа".
Бу эса Имроннинг хотини қилган дуонинг қанчалик самимий ва ижобат бўлганлигидан даракдир.
Марям Қуръонда номлари аниқ зикр қилинган ягона аёлдир. Унинг исми 34 марта келтирилган, бу эса мусулмонларнинг кундалик 34 марта сажда қилишларига мос келади. У бутун борлиқнинг энг юксак даражали аёли деб ҳисобланади. Аллоҳнинг китобларида унинг поклиги, ибодатга садоқати ва тақвоси алоҳида таъкидланган.
Марям кўп ибодат қилади, кўп сажда қилади ва ибодат учун яқинлари ва бошқалардан узоқлашади. Қуръон бу ҳақда шундай дейди:
"Китобда Марямни эсла: у ўз аҳлларидан узоқлашиб, шарқий бир жойга кетди" (Марям, 16).
Марямнинг отаси Имрон вафот этганидан кейин унинг тарбиясини пайғамбар Закариё алайҳиссалом ўз зиммасига олади. Закариё ҳар сафар Марямнинг ибодат қилиши учун ажратилган жойга кирганда, у ерда ғаройиб ҳодисаларга дуч келарди. Марямнинг олдида мавсумга мос келмайдиган мева ва озиқ-овқатларни кўрарди. Шунда у Марямдан сўрайди:
"Эй Марям, бу нарса қайдан келди?"
Марям жавоб беради:
"Бу Аллоҳдан келган. Аллоҳ хоҳлаган бандасига ҳисоб-китобсиз ризқ беради" (Оли Имрон, 37).
Бу воқеалар Марямнинг нечоғли тақводор, Аллоҳга боғланган ва унинг марҳаматига муносиб инсон эканлигини кўрсатади.
Марямнинг ҳаёти бутун инсоният учун ибратдир. Унинг тақвоси, мустаҳкам эътиқоди, Аллоҳга садоқати ҳар бир мўмин учун намунадир. У ўз авлоди — Исо алайҳиссаломни дунёга келтириб, Аллоҳнинг буюк иродасини амалга оширган.
Марямнинг қиссаси шундан далолат берадики, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай ҳолатда ҳам собит қолиш инсон учун энг олий мақсаддир.
Эчкининг ҳаққи
Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.
Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.
Кимлардир бизга қироличалардек муносабатда бўлади. Кимлардир қиёссиз малак деб билади. Яна кимлар учундир эса оддий канизакмиз.
Биз томон йўналган қарашларнинг бу каби қарама-қаршилигида ҳеч бир ажабланарли жиҳат йўқ. Ким бизни қандай кўришни ихтиёр этса ҳудди шундаймиз.
Муаммо бизда эмас. Аслида бу масалада ҳечқандай муаммонинг ўзи йўқ... Ташқи ёки ички дунёимизнинг қай ҳолатда эканлиги ҳам аҳамиятсиз.
Муносабатлардаги турфа хиллик бизнинг инсонлар ҳаётида тутган ўрнимизни белгилайди. Истасак қироличаликни танлашимиз мумкин, ҳохласак... чўриликни... Энг машаққатсизи ҳеч қандай унвон ёки даража бизни қизиқтирмаслиги ва муносабатларни борича қабул қилишимиздир.
Зеро, бандалар эмас, Аллоҳ наздида кимлигимиз, қандайлигимиз муҳим. Роббимизга итоатда, Яратувчимизга севимли бўлишга уринишимиздагина манфаат бор. Барчага Холиққа севимли бўлиш саодати насиб этсин.
ПУЛСИЗЛИК ЖОНИНГИЗГА ТЕГДИМИ БИЗ БИЛАН ХУНАР УРГАНИНГ😉
Бу борада сизга ёрдам берадиган ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ канални тафсия киламан
---бепул дарсликлар
---дизайнерлар ижодлари
---тикувчилар мехнатлари
---тикувчилик лайфхаклари
Барчаси мутлоко текин
Кузатиб мохир чеварга айланинг манзил👇
/channel/+v8yg7c8WK2oyZGE6
/channel/+v8yg7c8WK2oyZGE6
Фасонлар хамкорликда
/channel/+7YoZBHV3ISVlY2Ni
😱ШАРМАНДА ЮЛДУЗ УСМОНОВА САХНАДА ЙИҚИЛИБ ТУШДИ.
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ😭
ДАХШАТ БЎЛДИ ЮЛДУЗ ТИРИК ҚОЛДИМИ?😳
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН🔴 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
«...Уч нарса бордир... Бу уч нарса кимда бўлса, иймоннинг мазасини ҳақиқий лаззати ила тортади. Булар:
1. Аллоҳ ва Расулини ҳар нарсадан ортиқ севиш;
2. Яхши кўрган одамини фақат Аллоҳ ризоси учун яхши кўриш;
3. Такрор куфр ҳаётига қайтишни худди олов отилаётган каби ёмон деб билиш...»
ГЛАВНИГА КАНАКА РАСМ ВИДЁ КУЯМАН ДЕБ ХАММА КАНАЛЛАРГА КИРИБ ВАКТ КЕТКАЗИБ ЮРИБСИЗМИ
💥ОИЛАВИЙ
💥ГУЛЛАР
💥МАНЗАРА
💥КИЗАЛОКЛАР
💥ИСМЛАР БОШ ХАРФЛАРИ
ХУЛЛАС ТАКРОРЛАНМАС РАСМЛАР ВИДЁЛАР ЖАМЛАНГАН
БИЗНИНГ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
КИЗАЛОКЛАРИМИЗ УЧУН АСАЛ ФАСОНЛАР КАНАЛИ
/channel/+W7vTKRVcJZUyZmNi
/channel/+W7vTKRVcJZUyZmNi
❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨
Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
Тўй зўр ўтди. Ўз ҳаваси йўлида ўғлининг севгисини қурбон қтлган онанинг юзида табассум. Ахир у орзусидаги келинга эришди. Аммо...
Тўй кеча аламидан ичган куёв келинчакни мева артадиган пичоқни олиб...
-У сени бахтсиз қилган деб менга сира ҳам тегмайди. Бизни ўртамизда сен катта жарликсан.
-Шахбоз ака...
-Кичкина қўшни қизлигингча қолганинг тинч эди. Афсус...
Шахбоз қайта Замирага ташланди. Бу гал қиз бақиришгаям улгурмади. Кўзи қонга тўлган куёв, илк висол оқшомида келинни баданида пичоқ кесмаган жой қолдирмади. Замирани минг қийноқ билан инсон зотига ярашмаган тарзда вахчийларча чавақлади. Кейин эса ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди. Хонада қонга беланган янги келинчак...
Давоми👇👇👇
88
— Ассалому алайкум, — Анора хижолат бўлганча салом бераркан, — мен Нилуфарни ҳамкасб дугонаси Анораман. Ҳалиги...
— Киринг, — Дурдона дарвозани кенг очиб, меҳмонни ичкарига таклиф қиларкан, — Нилуфар ойижонни хонасида. Бир неча кундан бери ўша ёқдан чиққани йўқ. Нима десак ҳам, нима қилсак ҳам чиқмаяпти. Биз билан гаплашмай қўйган.
— Ўзим гаплашаман, қайси хонада, — Дурдона уни Нилуфар ўтирган хонага бошлаб борди.
🌺🌺🌺
Тунни ўзининг дарвозаси тагида ўтқазган Фурқат тонг оқариши билан уйғониб дарвозани тақиллата бошлади.
— Ҳозир, — ўн дақиқача вақт ўтиб дадасининг норози овози эшитилди. Сал туриб дарвозанинг шарақлаб очилдию, — шу пайтгача қаерда юрибсан? — Фурқатни кўриши билан сўроқлай бошлади, — уст-бошингни қара. Эшшакдан фарқинг йўқ.
— Дада...
— Яна ким билан ёқалашдинг?
— Анави...
— Дилшод биланми? — дадаси унинг гапини бўлиб, — бўлди қил энди. Хотинсираб қолган бўлсанг топиб бераман ўша хотинни. Ҳа деб молга ўхшаб ерга ағанайвермай тек юр.
— Менга Наргиздан бошқаси керакмас, — Фурқат Дилшоддан ўч олишга қулай пайт туғилганидан фойдаланиб ўзини бечора ҳолдек тута бошлади.
— Унут ўшани. Сенга қўшни қишлоқдан биттасини топиб бераман, — уни билагидан тутиб уйга киргизаркан, — кеча ота-онаси қайтиш бўлган битта қиз ҳақида эшитдим. Ўшани олиб бераман. Нима қилсанг ҳам кетмайди.
— Қиз боламикин ишқилиб? — Фурқат дадаси билан гаплашаётганини унутиб иршайди.
86
— Сен, — Фурқат гандираклаганча иккинчи муштга хезланганди, устма-уст икки муштни қабул қилиб олди. Чунки уни жеркиб берган йигит маст эмасди.
— Ҳа «эркак», — бояги йигит бўйнини қисирлатганча, — ҳақиқат нозиккина кўнгилчангизни оғритиб қўйдими?
— Мен ҳозир сени, — Фурқат чайқалганча ўша йигит томонга ташланди. Аммо, бу сафар ҳам яхшигина мушт еб олди. Учинчи ёки тўртинчи муштдан кейин йиқилиб қолди ва бир неча тепкидан кейин умуман ўрнидан тура олмай қолди.
— Бас қилсангчи, — даврадаги йигитларни биттасига ниҳоят инсоф кирдими, ёки уларнинг жанжалидан зерикдими Фурқатни тепкилаётган йигитни нари олди, — ўлиб қолса бошинга бало бўлгани қолади. Бунақаларни ўлиги тиригидан қиммат.
— Буни ҳовлига олиб чиқиб ташанглар, — даврадагилар бурнини жийира бошлашди, — фууу мунча сасимаса...
— Нас босган одам шунақа бўлади ўзи, — деганча биттаси ўрнидан тураркан, — кўтар оёғидан, — ёнидагини туртди. Йигитлар Фурқатни ҳовлига олиб чиқиб ташлашдида, ўзлари туғилган кунни давом қилдираверишди.
— Дилшодни ўлдираман, — бир соатча хушсиз ётган Фурқат кўзини очиши билан шундай деганча ўрнидан тураркан, боши айланиб ўтириб қолди, — уни ўлдираман, кейин Наргиз мен билан бир умр яшайман. Уйга қайтгач, уни хотин ўрнида кўрмайман ҳам. У менинг шахсий фохишам бўлади, — ёқимсиз иршайди.
🌺🌺🌺
Икки кундан бери эридан ширин сўз, озгина эътибор кутавериб чарчаган Дилафруз яна Саиданинг ёнига чопди. Аслида эса, Саида баҳона Аҳмад акасини йўқлаш эди нияти. Чунки биларди, Саидага сал учини чиқариб қўйса бўлди. Аҳмад акасининг ўзи унга алоқага чиқарди.
🌺🌺🌺
Икки кундан бери бир аҳволда юрган Анора тушлик пайти мазаси бўлмай ишдан рухсат олиб уйига кетаркан, эндигина ишона бошлагани Аброрни тасодифан бошқа қиз билан кўриб қолдию, аҳволи баттар бўлди.
— Ҳаммаси атай бўлаётгандек, — Аброр кўриб қолмасин дея ортига ўгирилди, кета бошлади, — ҳамма нарса, ҳамма одамлар келишиб олгандек. Шу пайтда Нилуфар қаерда қолдия? — қўлига телефонини олиб дугонасининг рақамини терди.
— Ало, — нариги томондан нотаниш овоз эшитилди.
— Ассалому алайкум менга Нилуфар керак эди.
— Нилуфар ҳозир гаплашадиган аҳволда эмас. Чунки...., — бироз жимиб қолгач, — чунки уч кун олдин ойижонни бериб қўйдик. Нилуфар ҳозир ўзида эмас.
— Нимааа? — Аноранинг бошига биров гурзи билан ургандек бўлди, — манзил, манзилизни айта оласизми? Мен бугуноқ бораман, — шундай дея Нилуфарнинг келинойисидан манзилни олиб уйига қайтди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман" деб уйдагилар билан хайрлашди.
Биз йўлга тушдик.
-Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика, - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть" қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб, ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки,
-Жооон, -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
-Сендан шашлик айлансин.
Қайноғам машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
/channel/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
#Иқтибос
Аёллар иқрори:
“Эркакларга ишониб бўлмаслигини биламан, аммо ўзинг ҳақингдаги мақтовларга ишонмасликнинг иложи йўқда!“
(кимнингдир гапи)
Аёлнинг кўзини кўр, қулоғини кар қиладиган нарса хушомад. Эркакнинг аёлни аврашида энг ишончли қуроли ҳам айнан хушомад.
Хушомадларга алданмаслик ҳам илм. Бизни ўзимизда бор - йўқ сифатлар билан мақтайдиганларни учратганимизда, улардан эмас, Ўзимиздан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
Чунки бизни ўзимизга мақтовчилар ҳар қанча кўп бўлмасин, биз совуққонлик билан ақлимизни йўқотмасак хушомадгўйлар таъсирида ҳис-туйғуга берилиб, хатоликлар содир этилишига имкон бермаймиз.
Инсонга ўзи имкон берганичалик ҳеч ким ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам қилолмайди.
Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
#Ҳадис
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Уч кишининг дуоси рад этилмайди: отанинг (фарзанд ҳаққига) дуоси, рўзадорнинг ва мусофирнинг дуоси”.
Имом Байҳақий ривоят қилган.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
#кун_ояти
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.
"Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).
Тафсир: Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига: «Мени эслангиз», демокда. Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ, у беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилиб эслашлари ила Аллоҳ таоло уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолонинг эслаши қайда! Банда қандай, қачон ва қаерда эслайди? Аллоҳ-чи?
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
#ЖАННАТ АҲЛИНИНГ УЧРАШУВИ...
Уларнинг учрашуви абадий жаннатда бўлади. Унинг кенглиги еру-осмонлар кенглигича бўлади. У ерда кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, башариятнинг қалбига келмаган нарсалар бўлади.
#Жаннатда суюкли инсонлар билан учрашиш учун фақатгина битта шарт бор: Бу дунёда Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш. Унинг калити “ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир!
#У ерда, жаннатда учрашувдан саодатга тўламиз. Суҳбат ажойиб бўлади, ҳамроҳлик бошқача бўлади. Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса бас, ўшалар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат берганлар билан бирга бўлишади. Ва улар билан бирга бўлиш қандай яхши!”, дейди.
#Жаннатдаги биринчи учрашувга нафсларимиз муштоқ бўлади. Руҳларимиз унга интилади. У лаҳзалар қанчалар гўзал бўлади! Ундан гўзали бўлмайди. Қанчалар саодатга тўламиз ўшанда! Ундан ошадиган саодат бўлмайди.
#Ўшанда бу дунёдаги умримиз мевасини терамиз. Уни қанчалар энтикиб орзу қиламиз! Бу лаҳзаларни қанчалар кутганмиз!
#Жаннатдаги илк учрашув биз билан абадий неъматлар учрашувидир. Жаннатдаги илк учрашувда ортда қолган машаққатлардан роҳат бор. Бизга ваъда қилинган муқим неъматлар бор!
#Ғам-ташвишсиз илк кун ўша ерда бўлади. У ерда келажак ҳақида фикр қилинмайди. Ҳаётнинг режасини қилмайсиз!
#У ерда фақатгина неъмат, неъмат ва абадий неъмат!
Дунёда ажралган суюкли инсонларимиз билан илк учрашув ўша ерда бўлади. У лаззатга ҳеч бир лаззат тенг кела олмайди. У ердаги неъматларга ҳеч бир неъмат ўхшамайди!
#Ё Раббий! У ерни қанчалар соғиндик! У ерга руҳимиз қанчалар муштоқ!
У ерга киришни сабр билан кутамиз!
#Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини у ерда жамлашини хабар беради. У ерда оталар, оналар, болалар учрашади. У ерда завжалар учрашади. Бу Аллоҳнинг фазлидир:
“Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирадилар. Сўнгра уларнинг ҳузурига ҳар эшикдан фаришталар кирадилар!”.
#Яъни, жаннатда аҳли-оила, оталар, ўғиллардан жаннатга муносиблари жамланишади. Кўзлар қувончга тўлади!
#Ҳатто улардан даражаси пастларини даражаси юқори бўлганларга қўшилади. Даражаси юқори бўлганлардан ҳеч нарса камайтирилмайди:
“Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарса камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз қилмиши гаровидир. Ва Биз уларга истаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик!”.
#Жаннатда юзта даража бор. Ҳар-бир даражанинг ораси еру-осмон қадардир. Фирдавс энг юқори даражадир. Жаннатнинг анҳорлари ўша ердан бошланади. Унинг тепасида Раҳмоннинг Арши бўлади.
#Жаннатда мусаффо асалдан, сутдан, хамрдан бўлган анҳорлар бор. Жаннат аҳли улардан ичиб лаззатланишади.
#Жаннат аҳли қаримайди. Кийимлари эскирмайди. У ерда бавл ва ғоит қилиш йўқ. У ерда бурундан ҳеч нарса келмайди. У ерда туфланмайди. У ерда тароқлар олтиндан бўлади. Бадандан чиқадиган терлар мушк каби бўлади.
#Жаннатда йиғламаймиз, хафа бўлмаймиз, рашк қилмаймиз, ҳасад қилмаймиз. Бу дунёдаги мўъминларнинг хотинлари жаннат маликалари бўлишади. Улар дунёда қилган ибодатлари сабабли ҳурлардан ҳам гўзалроқ, мукаммалроқ ва афзалроқ бўлишади!
#Мўъминлар жаннатда кўрадиган неъматларнинг энг буюги Аллоҳнинг жамолини кўришлари бўлади.
#Эй Роббим! Бизни ортида ғазабинг бўлмаган неъматлар ила неъматлантир!
#Дуо қилинглар, Аллоҳ барчамизни жаннатида неъматлантирсин, учраштирсин. Бу нарса Унга қийин эмас...
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 90-qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan