ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌼Болангизга: "тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!

🌼 Болангизга: "тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у"  деб айтинг!

🌼 Болангизга: "тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!

🌼 Болангизга: "тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!

🌼 Болангизга "чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган" деб айтинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мактабдаги хотираларим

Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям...
   Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин. 
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.
   Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
   Патнисда тахланган язиклар ҳар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
   Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.
   Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
   Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
   Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
   Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, ҳаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда ҳар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
Шоолим Шомансур

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun sotuvni oxirgi kuni!!!
🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

143


— Бўлди, — охири сабри чидамай қизни қўлидан тортиб бағрига босди, — ўзингни айблайверма. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Мен ёнингдам. Фақат йиғлама. Бу аҳволингни даданг кўрса қай аҳволга тушади?
— Лекин мен....
— Ўйлама, — Алишер уни янада қаттиқроқ бағрига босаркан, — мен ёнингдаман. Қолганини ўйлама.
— Мени бу ердан олиб кетинг, — Олмагул елкалари силкиниб йиғларганча, — ҳаммасини унутишни истайман. Ўтмишдан, ундаги азобларни унутишни хохлайман.
— Кеттик, — Алишер уни бағридан бўшатиб қўлидан ушлаб олд ўриндиққа ўтқаздию, айланиб ўтиб ўзининг жойини эгалладию машинани ўт олдирди.

🌺🌺🌺


— Доктор нима деди? — Собир ака палатага кириб ҳолсизгина стулга чўкаркан, — бугун рухсат беришармикин?
— Доктор ҳали вақт бор деяптию, лекин ўғлингиз чиқаман деб қўймаяпти.
— Шунинг ҳам бошга ботган бало бўлди, — Собир ака хўрсиниб қўяркан, — мен уйни сотдим.
— Нима? — Ҳалима опанинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди, — нега сотасиз? У уйни сотсангиз биз қаерда яшаймиз? Бошқа уйимиз бўлмаса.
— Очиқ мозорда яшаймиз, — Собир ака ўқрайганча, — бу нарсаларни олдинроқ ўйлашинг керак эди. Ўша бетайин ўғлинг хотинига зўравонлик қилганини билиб туриб жим турмасдан вақтида буларни олдини олганингда ҳозир бундай аҳволга тушмасдик.
— Лекин дадаси...
— Жим бўл, — Собир ака ўрнидан тураркан, — мен уйни сотдим ва пулини Дилшоднинг гарови учун тўладим. Эртага Дилшод қамоқдан чиқади. Биз эса бу қишлоқдан кетамиз. Усиз ҳам бу қишлоқда бош кўтаргулик еримиз қолмади. Умримиз энди ўша «хажи қиз» ўғлингни боқиш билан ўтади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.

Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

«Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Коксартроз
Гоноартроз
Полиартрит
Артрит
Артроз
Острехандроз
Грижа

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

139



— Келинг, — доктор Дилафрузга жой кўрсатаркан, — булар эрингизни буюмлари шекилли, — олдидаги қутини Дилафрузнинг олдига суриб қўяркан, — кўздан кечириб, қабул қилинг олинг.
— Хўп, — Дилафруз қўллари қалтираганча қутини очаркан, кўзи биринчи бўлиб эрининг ҳайдовчилик гувоҳномасига тушди:
«Қодиров Сарвар Асрорович»
— Сарвар ака, — Дилафруз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб йиғлаганча бағрига босди.
— Синглим, — доктор томоқ қириб қўйганча, — биламан ҳозир сизга ҳам осон эмас, лекин сизга борини айтишим керак. Эрингиз автоҳалокатда жиддий жароҳатланган. Машина катта тезликда бетон тўсиққа бориб урилгани учун олд томони эзилган ва бу ҳайдовчини яъни эрингизни ҳам қисиб қўйган. Айниқса оёқларини. Эрингиз ногирон бўлиб қолиши мумкин. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Буёғи Аллоҳдан.
— Сарвар акам энди юра олмайдими? — Дилафруз шу саволни бердию тилини тишлади. Ахир ҳаммасига ўзи айбдор эмасми? Ўша Аҳмад ҳақида айтмасидан олдин ҳаммаси яхши эди. Сарвар билан муносабатлари ҳам яхшилангандек эдику. Негаям айтди ўзи. Ҳаммаси уни деб бўлди. Виждон, виждон деб нима қилиб қўйди? Энди эри бир умр ногирон бўлиб қолади. Юра олмайди. Бундан буёғи ҳаётлари қандай кечади? Сарвар ўзига келгач бу хабарни қандай қабул қиларкин? Ундан ҳам муҳими уни кечира олармикин? Қабул қила олармикин? Тўғри Аҳмаднинг қўйнига кирмади. Лекин у билан бир неча марта оғиз-бурун ўпишди. Эркаланди. Қилар ишни қилиб қўйиб, яна Сарварга айтгани нимаси? Ҳақиқий аҳмоқ. Мана шу аҳмоқлиги эрини бошини еди. Эри энди умрбод ногирон бўлиб қолди.
Дилафруз ич-ичидан ўзини ёмон кўриб, ҳаммаси учун ўзини айбдор ҳис қиларди. Тинмай ўзини айблайвергани учунми докторнинг охирги гапларини эшитмади ҳам. Ҳозир ягона билгани, эри энди бир умр ногирон. Бунга эса у айбдор.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

137


Шоҳсанам болаларни олиб ошхонага кириб уларни овқатлантира бошлади. Анчадан буён қаровсиз қолиб кетган болакайлар жуда озиб кетишган экан. Буни энди сезди. Уларнинг қуймоқларни иштаҳа билан еётганини томоша қилиб ўтираркан, уларнинг юз-кўзларидаги бояғи маъюслик ўрнини қувонч эгаллаганини кўриб ўзининг ҳам дили ёришгандек бўлди.
— Аллоҳ мени она бўлиш бахтига муносиб кўрмади деб ўксинардим. Лекин ундай эмас экан. Мана менинг фарзандларим. Қора кўзларим, — ўзгача бир ҳис билан пичирлаб қўйди.
— Яхши бўлибди, баттар бўлишсин, — шу пайт уйга дадаси Мадиёр ака кириб келди, — Аллоҳ жазосини бергани рост бўлсин.
— Тинчликми дадаси? — эрига пешвоз чиққан Жамила опа ҳеч нимага тушунмасдан сўради, — Аллоҳ кимни жазосини берибди?
— Кимни бўларди, анави ношуд доктор куёвингнида. Уйига ўт кетибди. Айтишларича, уй ичида ўзи ҳам бор эмиш. Ҳозир бутун қишлоқ ўша ерда. Кимдир оловни ўчиришга қарашган, яна кимдир томошага борган.
— Вооой шўрим, — Жамила опа рўмолининг четини тишлаганча, — бечора болалар, — ошхона тарафга раҳми келгандек қараб қўйди. Дадаси келганини эшитиб эшик ёнига келган Шоҳсанам ҳам беҳолгина деворга суяниб қолди. Ахир бирозгина олдин ҳаммасини тўғирлашга қарор қилганди. Ичкаридаги икки қора кўз учун ўша эрининг олдига қайтиш ҳақида ўйлаётганди. Майли унга ишонмаган бўлсин, уни ўғри деб билсин. Унга қизиқмас. У учун болажонлар муҳим эди. Ўз оналаридан айрилган болажонларнинг энди дадаси ҳам йўқми? Ё Аллоҳ, бу яна қандай синов? Наҳотки энди улар етим? Энди улар ота меҳрини ҳис қилмай, қалби кемтик бўлиб катта бўлишадими? Тўғри Шоҳсанам уларга энг яхши она бўлиши мумкин, лекин отанинг ўрни бўлак. Унинг меҳри бўлак. Шоҳсанам минг урунгани билан ўша бўлакни тўлдира олмайди.
— Ҳали бу ҳолваси, — Мадиёр ака устидагини ечиб илдираркан, — уй ичида куёвингдан ташқари анави Рухсора сатанг ва уни қизи ҳам бўлган эмиш.
— Йўғе жа унақамасдир? — Жамила опа қизига қараб қўйганча, — бўлмағур гапни қўйсангизчи?
— Нимаси бўлмағур? Ўша хотинни болта кўтариб уй ичига кириб кетганини кўрганлар айтди. Ундан олдин ўша куёвинг Зулхуморни қувлаб кириб кетган экан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

135


— Қанжиқ, — Дадахон унинг сочидан тортиб хона тўрига судради, — бундай қилишга қандай ҳаддинг сиғди? Қайси юз, қайси виждон билан қилдинг бу ишни?
— Қўйвор сочимни, — Зулхумор жавоб бериш ўрнига унинг чангалидан халос бўлиш учун типирчиларди.
— Қилар ишни қилиб мени айбдор қилмоқчи бўлганинг нимаси? — Дадахон ғазабдан нима қилаётганини англай олмасди. Зулхуморнинг сочига ёпишган қўллар бир сонияда унинг бўйнига ўтди ва қаттиқ бўға бошлади, — мен ҳозир сени ў...., — гапи оғзида қолиб гурс этиб полга йиқилди. Чуқур-чуқур нафас олиб ўзига келгандек бўлган Зулхумор қўлида гўшт чопадиган болта ушлаб турган ойисини кўриб йиғлаб юборди.
— Ойижон, — ўзини ойисининг бағрига отиб елкалари силкиниб йиғларкан, — яхшиям келганингиз. Сиз келмаганизда у мени ўлдириб қўярди.
— Йиғлама, — Рухсора опа уни ўзига қаратаркан, — яхшиям Жамол бор экан. У айтмаганида эртага сени жанозанга келардим. Отасига раҳмат.
— Минг лаънат ўша ифлосга, — Зулхумор Жамолнинг исмини эшитиши билан тутоқиб кетди, — ҳаммасига у сабабчи. Бу тўнкага ҳам бориб ҳаммасини айтиб берган ҳам у.
— Тушунмадим, яна қанақа ҳаммаси? — Рухсора опанинг қошлари хиёл чимирилди. Зулхумор асабийлашганча бўлган воқеаларни қисқача айтиб бераркан,
— Мендан фойдалангани етмагандек мени шарманда ҳам қилди. Шу қилгани учун ҳам уни ўзим ўлдираман.
— Аҳмоқ, — Рухсора опа унга шапалоқ тортиб юбормаслик учун ўзини сал орқага олди, — қайси ақлинг билан уни тагига кирдинг? Хўп кирибсан, айбни мана бу овсарни, — Дадахонга ишора қилганча, — бўйнига илишга ҳаракат қилаётган пайтингда этагингни кўтариб яна унинг ёнига чопишга бало бормиди?
— Ойи мен....
— Жим бўл, — унга еб қўйгудек қараганча, — уни бир ёқлик қилиш керак. Хушига келса сени соғ қўймайди. Мободо ўлиб қолса ҳам сен балога қоласан.
— Энди нима қиламан? — Зулхумор ойисининг гапларидан ваҳимага туша бошлади, — мен қамалиб кетишни хохламайман.
— Мен ҳам, — Рухсора опа бироз ўйланиб турдида, — менга....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qachonki, ozor ko‘rsam sukutga toldim... Keyin-chi, deysanmi? Nima bo‘lardi, ozorlar o‘zgartirdi-da meni...

@Ibratli_Sozlar🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р килиб овкат килишни хам ўргандим. Бари бир киз болани
ёшликдан уй ишларига ўргатмаса
к,ийланар экан. Кўчаларни хам чала-чулпа
к,илиб зўрға супирардим.
Дилрабони тўйида энди карнай -сурнайга
к,изларга ўйнаб бермадим. "Бошим
оғрияпти" деб бахона к,илдим. Бир чеккада ўтириб келинни роса томоша к,илдим. К,из
бола бўлиб, биринчи мартта келинчакка
махлиё бўлишим. Дило жуда гўзал
келинчак бўлди. Мен энди ўзимми шу келин
либосида фараз к,илдим...

Эртаси ишга боргач яна севишганларни
кузатдим. Шу "Рамео"га к,андайдир
кўнглимда илик,лик пайдо бўлганди. У мени
дўстим деб чак,ирарди. "Жулетта"чи хамма
к,излардан к,изғонсаям мендан хеч
к,изғонмасди, сабабини биласиз.,,

Онамга уни ёқтиришимми айтдим,
"Жулетта"си борлигини хам. Онам бир оз
ўйланиб :"Хеч к,иси йўк, к,изим, шу йигитга
тегишни хохлайсанми? "- дедилар,
Мен биринчи мартта онамдан уялиб ерга
к,араб "хм" дедим. Буни иложи йўқда
афсус деб ўйландим. Онам мендан йигитни нимани яхши кўришини, нималарга к,изик,ишини , хуллас барини суриштириб билдилар. Фабрика олдига магазин бб мен хар замонда зивачка шоколад шунга ўхшаган нарсалар олиб ердим. У бола "менга сигарет огач келинг " деб пул берарди, мен
опкеб берардим.

Эртаси куни онам менга худди "Ромео"
чекадиган сигаретдан қўлимга берди ва:" У
сўраганда шуни магазиндан опкиргандай
бер, пулини эса менга олиб ке" дедилар. Мен
"хўп" дедим. Энди онам тез-тез сигарет, зивачка, шакалат берадиган бўлдилар, мен уларни пулини опкелиб берардим. Кейин билсам онам бахшига бориб шу нарсаларга дам солдириб келардикан. Севишганлар кейинги пайтда аразлашадиган бўлиб қолишди. Мен иккисига хам ўзимни яқин дўст тутиб шароитни ўрганардим ва онамга ипидан нинасигача айтберардим. Онам менга йўл -йўрик, кўрсатарди, бу иш берарди.

Севишганлар ажралишди. "Жулетта"ни тўйи бўлди. Тўйи куни мен унга "Ромеойинг сени севмасдикан , севса сенга уйланарди... " дедим , у эса " хм шунака шекилли, лекин мен уни севардим " деб йиғлади. Унга рахмим келди шу пайт, ичимда бахтим учун курашяпманда дердим. Йигит хам қизни тўйи куни аламини ароқдан олди. "Уни жонимдан ортик, севардим, усиз қандоқ яшайман энди "деб дод солди. Унга хам хамдард бўлдим....

Уйга келиб онамга "Яхши иш к,илмадикмикан
икковлари бахтсиз бугун" дедим хўрсиниб.
Онам : " Қўявер вақт ўтса эсларидан чиқади , ана энди йўлингда тўғаноқ йўқ!"- деди. Мен хам хурсандман, хам хафа. Бахшини дами кучлими, онамни макрими, хуллас мавсадимга эришардим. Йигитга онам ўргатгандек муомилада бўлардим. Йигит энди хеч кимни
севмаслигини айтиб халиям хаёли у қиздалигини , хар куни тушдарида уни
кўрятганини, қиз йиғлаётганини айтарди. Мен "Сен кўп сиқилаверма, усиз ҳам ҳаёт давом этади. Хозир Жулеттанг бахтлику, тўйи куни хам жуда бахтиёр эди. Бўлди уни унут энди, мана мени қара хеч кимни севмайман, хамма
хозир бевафо, севги йўқ нарса " дердим.

Бир кун йигит менга :" Дўстим яхшиям сен
борсан, уйдагилар мени уйлаймиз дейишяпти,
хеч бир қизга ишонмайман энди. Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳам кимнингдир севган ёри бўлишини хохламайман, сени бўлса яхши биламан... Сенга уйланаман десам
розимисан?" - деса бўладими. Ха! деб жавоб
берворе дедим. Ўзимни зўрға тутдим ва " Дўстим мен ота- онамни розилигисиз бир нарса деёлмайман"~дедим уялган киши бўлиб....

Уйга шошардим, онамга бу янгиликни
етказишга шошардим. Бу гапларни эшитган онам хурсанд ,мен бахтимдан қувнардим. ..
У совчи жўнатди, онасига бизни оиламиз уй
тутишларимиз ёқмабти, лекин боласини
"шундан бошкасига уйланмиман" деган сўзи
учун иложсиз рози бўлган.

Мана мен орзу қилган тўй бўлди. Тўйим куни эски дардим тутиб карнай- сурнайга "келин беркитти" уйида роса қизларга ўйнаб бериб кулдирдим хаммани. Бу сафар чин дилдан ўйнадима. Куёвни хаёли паришон эди. Мен эса жуда бахтлиман. Унга қараб «хали хаммаси йўлига тушиб кетади, бола- чақалик бўлсак" ~деб ўйладим. Қайнонам билан қайнотам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашарди. Куёвим оилада кенжа ўғил. Ундан катта акаси ва опаси бор. Мен аҳмоқ келин бўлишни хавас
қилибману, уй юмишларига эса умуман хушим
йўқ эди. Эрталаб эшик супуришни умуман хохламардим. Ўлганимни кунидан зўрға ўрнимдан ​​туриб чала чулпа те

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​КИМ НОЗИК?

Отанинг бўйга етган икки қизи бор эди. Ота ҳаммадан ҳам тўнғич қизини яхши кўрар эди. Чунки унинг юзлари силлиқ, гулоб ранг, овози ҳам майин, сочлари жилвакор эди.
-Сен менинг нозигимсан қизим, -шундай дея алқарли катта қизини ота.
Кенжа қиз ҳам ёқимтойгина, ҳам бамаъни эди. Аммо шунга қарамай ота уни ёқтирмасди. Негаки унинг юзлари дағал, кафтлари кўп ишлаганидан қадоқ бўлган эди. Шунинг учун у бу қизига кам эътибор қаратар, кам суярди.
Бир куни бахтсизлик рўй берди. Ота билмасдан қурол тепкисини босиб юбориб, қўл ва юзларини жароҳатлаб олди. Шифокор отанинг жароҳатини синчиклаб текшириб, уни ўқ парчаларидан тозалаб, юз ва қўлларини оппоқ латта билан ўраб қўйди. Ота шундан сўнг ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. На кўра олар, на ўзи мустақил овқатлана оларди. Бу дам кенжа унинг олдидан узоқлашмасди:
-Ўйланманг дадажон, мен сизга қўл ва кўз бўламан, то тузалиб кетгунингизча олдингиздан жилмайман.
Шу кўйи кенжа қиз уни едириб, ичира бошлади. Бу ҳол қарийб бир йил давом этди. Отанинг аҳволи ўнгланиб борди. Қўлидаги куйик излари тузалди, аммо кўзлари тўла тузалмагани учун ҳамон боғлоқлик эди. Шу муддат ичида ота баъзан тўнғичидан кўмаклашиб юборишни илтимос қиларди. У эса иш билан машғуллигини писанда этар, бошқа вақт кўчага чиқиб кетарди.
Ниҳоят отанинг кўзлари ҳам тузалиб, боғични олиб ташлашди. У аввалгидек кўра бошлади. Боғич олинганида унинг ёнида икки қизи ўтарарди. Катта қиз – нозикой, кенжа қиз –одатдаги қиз...
Ота туйқус кенжа қизини қучоқлаб, деди:
-Раҳмат она қизим, энди билсам, сен менинг нозикойим экансан.
-Менчи?-ҳайрон бўлди тўнғич қиз.
-Хаста пайтимда ҳақиқатни билдим: нозиклик тана терисининг силлиқлиги билан эмас, қалбнинг гўзаллиги билан белгиланаркан.

Умид АЛИ таржима қилди.

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱🍳Ошхонадаги Това, Қозон, Газ ва Печлардаги Эски Kир ва Ёғлардан чарчадингиз?

🤔Бир дўстим Кимиё лабораториясида ишлайди. У бир куни менга жуда самарли тозалаш воситасини тайёрлаш усули ҳақида гапириб берди. 😱Энг қизиғи ҳар қандай Уй бекаси буни атиги 2 дақиқада тайёрлай олади!

🔴 Бунинг учун бизга қуйидаги 3 та нарса керак бўлади.. Билиш учун босинг👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?

Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)
😁👇

Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муваффақиятингиз тонгингизда

Ҳеч қачон ўйлаб кўрганмисиз, нима учун баъзи кишилар улкан ютуқларга эришади, баъзилар эса бир хил ҳолатдан чиқа олмайди? Бунинг сири бирор бир сеҳр-жоду ёки омадга боғлиқ деб ўйлайсизми? Асло, бунинг сабаби оддий ва айни пайтда ҳаммага бу имконият берилган. У ҳам бўлса - тонг!
Тонгингиз тўлиқ бир кунингизни йўналишларини аниқлаб берадиган компасдир. Агар кунингиз фаол ҳаракат ва аниқ режа билан бошланса, кун давомида олдингизда улкан имкониятлар эшиклари очилади. Бордию, тонгингиз бетартиб ва режасиз бошланса, бу кунингизнинг қолган қисмига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши табиийдир.
Тонг вақти шунчаки янги куннинг бошланиш вақти эмас. Балки бу вақт кунингизни ютуқлар билан ўтказасизми ёки самарасиз кетказасизми, шуларни белгилаб олиш лаҳзасидир. Қандай қилиб дейсизми?
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, тонг вақти кун тартибини белгилаш, энергияни ошириш ва ақлни ривожлантириш учун энг яхши вақтдир. Асосийси, тонгингизни шошма-шошарлик билан ёки бетартиблик билан бошламанг. Тонг вақти бу сизнинг кичик бўлсада сармоянгиз, у сизнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда катта самара бериши мумкин.
Энг муваффақиятли инсонларнинг аксариятида тонгда бажарадиган муайян машғулотлари мавжудлигини биласизми? Тонгги машғулотларга риоя қилиш сизда қуйидаги кўникмалар ҳосил бўлишига ёрдам беради:
1.Аниқ мақсад билан уйғониш.
2.Чалкашликлардан халос бўлиш.
3.Ижобий мақсадлар сари одимлаш, кунни унумли ўтказиш учун замин яратиш.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган тонгда айтиладиган дуо ва зикрларнинг маъно ва мазмунларига бир эътибор беринг-а. Унда инсонни ҳотиржам қиладиган, ҳаётдан унумли фойдаланишга ундайдиган, ҳар бир ишда фақат Унинг ўзига таваккул қилишга чақирадиган маънолар бор. Демак, ҳар тонгни мана шундай ғоя ва ақида билан бошлашга одатланган кишининг кунида барака ва ривожланиш бўлади, иншааллоҳ.
Тонгни муваффақиятли бошлашнинг бешта асосий унсури бор:
1. Эрта уйғониш: бунда сиз тафаккур қилиш, ишларни режалаштириш ва сокин вақтдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўласиз.
2. Жисмоний машқлар: намоз ўқиш ва ҳатто енгил бадантарбия машқларини бажариш ҳам қон айланишини яхшилаб, танага қувват (энергия) беради.
3. Ҳаёт (тириклик) ҳақида фикр юритиш, неъматларга шукр қилиш.
4. Кунлик режани белгилаб олиш.
5. Соғлом овқатланиш: эрта тонгда қилинган нонушта кун давомида фаол бўлиш учун зарур энергияни беради.

Эртадан бошлаб кунингизни шу тарзда бошланг ва ҳаётингизда қандай ижобий ўзгаришлар бўлишини ўзингиз кузатинг.
Ҳар кунингизни тонг саҳардан бошлашга одатланинг, кунингиз баракали, ишларингиз муваффақиятли бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматлари ҳақига Аллоҳдан тонгимизга барака сўраб дуо қилганлар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉  @IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

144



Дадахонни қабрга қўйиш учун олиб кетишар экан Ойша опа йиғлаб тобутга осилди.
— Ўғлимни олиб кетманглар, — ўзини уриб йиғларкан, — ўғлимни олиб кетманглар, — қўллари тобутдан тойиб ерга йиқиларкан, юзини тупроққа босиб йиғлай бошлади.
— Ойижон, — Шоҳсанам келиб уни елкасидан тутиб ўрнидан турғизаркан, — туринг.
— Ўғлим, — Ойша опа ўрнидан тураркан Шоҳсанамга кўзи тушдию яна қутира бошлади, — қотил! Ўғлимни сен ўлдирдинг. Сен бўлмаганда ўғлим тирик бўларди. Сен, — Ойша опа унинг юзига ура бошлади, — сен манжалақи ўлдирдинг ўғлимни, — Ойша опа ҳовли ўртасида қиз шўрликни ҳам ҳақорат қилар, ҳам урарди. Шоҳсанам бўлса бунга эътибор бермай аёлни ичкарига олиб киришга ҳаракат қиларкан, кутилмаганда Ойша опа уни тепиб юборди. Йиқилай деган Шоҳсанамни бақувват қўллар тутиб қолди.
— Етар! — Шоҳсанамни ушлаб қолган Жафар баланд овозда Ойша опага гапириб ташлади, — ўғлингиз ўз бошини ўзи еди. Қаерда харом ейиш, харом яшаш бор экан, бундай ҳаётнинг охири мана шундай бўлади. Сизни ўғлингиз ҳам айнан шундай яшаб, ҳаёти шундай якунланди.
— Ёлғооон, — Ойша опа Жафарга ҳам чанг солмоқчи бўлди, лекин Жафар унинг қўлини ушлаб қолди.
— Ўғлингиз марҳума рафиқасининг синглиси билан бир уйда яшаган. Ўзига тўғри бўлган инсон бундай ҳаётни ўзига эп кўрмайди. Уларнинг орасида нима бўлганини бир Аллоҳ билади. Аммо, улар тўғри яшади деб ким айта олади? Ўша қиз бу уйга келганидан кейин келингизни ҳам уйдан ҳайдаб солдингиз.
— У ўғирлик қилди.
— Бўлмаган гап, — Жафар Шоҳсанамга ўзгача меҳр билан қараб қўйди, — Шоҳсанам ундай эмас. У меҳри дарё аёл. Биргина исбот айтайми? Ўғлингиз уни ҳайдаб солганига қарамай уйига қайтиши билан унинг фарзандларини яна бағрига олди. Улардан меҳрини қизғонмади. Хўш, бу пайтда ўша ўғлингиз, болаларнинг отаси қаерда эди? — Жафарнинг бу саволидан кейин Ойша опа бўшашганча кўзларини олиб қочди, — гапиринг. Нега жимсиз? Ўғлингиз қаерда эканлигини нега айта олмаяпсиз?
Айта олмаслигингиз табиий. Чунки бу пайтда ўғлингиз ўз қайнисинглиси билан уйда...., — Жафар уёғига гапирмасдан жим қолди. Бироз турдида, — сиз ҳам, бошқалар ҳам яхшилаб эшитиб қўйсин. Шоҳсанамни ёмон отлиқ қилмоқчи бўлган, унга бўҳтон қилиб, тухмат тошини отмоқчи бўлганлар қаршисида мени кўради. Шоҳсанамни ранжитишга урунган одамни аяб ўтирмайман. Болаларга келадиган бўлсам, Шоҳсанам уларни ўзим билан олиб қоламан деса мен ҳеч бир иккиланишсиз уларни ўз фарзандим деб қабул қиламан ва фамилиямни бераман. Ана ундан кейин, — Ойша опага тешиб юборгудек қараб, қўлини қўйиб юбораркан, — Худони зорини қиласизми, тепага чиқасизми болаларни тола сочини ҳам ололмайсиз. Икки фарзандимни ёнига яна иккиси қўшилса мен бундан фақат хурсанд бўламан, — дедию Шоҳсанам қўлидан ушлаб олиб чиқиб кетди. Қишлоқ аҳли жанозага келганини ҳам унутиб, ўзаро шивир-шивирга тушиб кетишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

142


Алишер оғир қадамлар билан деворга беҳолгина суяниб турган Олмагулнинг ёнига келди.
— Уни ҳали ҳам севасанми? — ўзгача бир дард билан сўради.
— Севги? — Олмагул синиққина жилмайганча, — уни ўлишга ҳаққи йўқ эди. Ундан сўрайдиган ҳисобларим бор эди. У ҳам мен ҳис қилган оғриқларни ҳис қилишини ўз кўзим билан кўришим керак эди. Лекин улгурмадим. У ўлиб осон қутилди. У яшаши ва ҳар куни ўлгандан баттар бўлиши керак эди. Ҳар куни ўлимни орзу қилиб яшаши керак эди. Худди мендек, — Олмагул гапираркан уни ҳар бир гапида қалбидаги дард ва оғриқлар яққол билиниб турарди, — менга ҳис қилдирганларини ҳис қилмасдан ўлишга ҳаққи йўқ эди. Сиз севги дейсиз, мен ундан хатто нафратланмайман ҳам. Сабаби, севги ва нафратнинг ораси бир қадам. Мен ундан жирканаман. У бир махлуқ эди. Фақат ўзини, хохишларини, нафсини ўйлайдиган махлуқ. Ўзгаларнинг ҳислари, оғриқлари, бору йўғининг аҳамияти ҳам йўқ эди, — Олмагул жимиб қолганча ўтириб қолар экан пичирлади, — у ўлмаслиги керак эди. Бунга ҳаққи йўқ эди.
— Ўрнингдан тур, — Алишер уни елкасидан тутиб ўрнидан турғазаркан, — юр сув ичиб ол, бироз ўзинга келасан.
— Мен уйга кетишни хохлайман, — Олмагул уни тутиб турган йигитга беҳолгина суянди, — ойимни, синглим ва укаларимни кўришни хохлайман. Ўша болалагим ўтган уйимга қайтишни хохлайман. Ойимни тиззасига бош қўйиб ҳаммасидан арз қилишни, тўйиб-тўйиб йиғлашни хохлайман. Мен чарчадим, ҳаммасидан. Одамлардан, бутун дунёдан. Биласизми нима? — кўзларида ёш билан кулганча, — мендан хатто ўлим ҳам юз буриб кетган. Қани эди ўшанда ўлиб кетсам. Лекин ўлим ҳам мени олиб кетишни истамади. Демакки, мен..., — Олмагул гапиравериб чарчадими жимиб қолди. Алишер бир сўз демасдан уни машинасига ўтқазаркан, қизнинг аҳён-аҳёнда силкиниб қўяётган елкаларидан билдики у йиғлаяпти. Йиғлаганда ҳам унсиз, оғриқларини ичига ютиб йиғлаяпти. Алишер бўлса бундай пайтда чорасиз турибди. Ҳеч йўқ уни бағрига босиб овута олмаяпти. На ёнига ўтира олади, на ўз жойини эгаллаб машинани ўт олдира олади. Олмагул ёмон аҳволда, лекин Алишерни аҳволи ундан ҳам ёмон. Олмагул ўз чорасизлигини кўз ёши билан ўтқазиб юбора олиши ва кун келиб буни унутиб, қайта эсламаслиги мумкин. Лекин Алишер ўтқазиб юбора олмайди. Куни келиб унутиш нари турсин, бир лаҳза бўлса ҳам ўзини кечира олмайди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дарвеш ва ҳақ йўл

Мен айтдим: – Эй дарвеш, тажаллиӣ қачон бошланади?
У айтди: – Таҳаллий тугаган жойда.
Мен айтдим: – Таҳаллий қачон тугайди, эй дарвеш?
У айтди: – Тахаллий тамомига етганда.
Мен айтдим: – Қандай тахаллий, эй дарвеш?
У айтди: – Нафслар ўз хоҳишларидан воз кечганларида.
Мен айтдим: – Нафсоний хоҳишларнинг энг хавфлиси қайси, эй дарвеш?
У айтди: – Инсонларни ғийбат қилиш, ҳаромга қараш, кибр ва риёга ҳамроҳ бўлган ғурур.
Мен айтдим: – Риё нима, эй дарвеш?
У айтди: – Инсонлар учун безаниш – бу ихлосдан воз кечган қалбдир.
Мен айтдим: – Қалб бурилиш қилиши мумкинми, эй дарвеш?
У айтди: – Ҳа, агар у инсонлар билан машғул бўлса, Раббисини унутса.
Мен айтдим: – Ихлос нима, эй дарвеш?
У айтди: – Бутун борлиғингни Аллоҳга бағишлаш, нафсингнинг манфаатларига қарамаслигинг.
Мен айтдим: – Нафснинг манфаатлари нима, эй дарвеш?
У айтди: – Таниқли бўлишга, бошлиқ бўлишга, энг олдинда бўлишга ва ҳукмронликка интилиш.
Мен айтдим: – Нажот арқони нима, эй дарвеш?
У айтди: – Ақлингни хоҳишларинг устидан ҳукмрон қилишинг ва қалбингни нафсинг устидан ҳукмрон қилишинг.
Мен айтдим: – Ақл неъмат, қалб ҳикмат эмасми, эй дарвеш?
У айтди: – Ҳа, лекин ўртада парда бўлмаслиги шарт. Ақл моликлик учун, қалб эса Аллоҳнинг каломини тушуниш учун. Руҳ билан низо қилиш учун эмас.
Мен айтдим: – Руҳ нима, эй дарвеш?
У айтди: – Аллоҳнинг бизга жойлаган қадимий сири.
Мен айтдим: – Қандай қилиб, эй дарвеш?
У айтди: – Руҳлар азалда Унинг хитобига мушарраф бўлган. Улар ақл ва қалб кўрмаган нарсаларга шоҳид бўлган.
Мен айтдим: – Хитоб нима, эй дарвеш?
У айтди: – Аллоҳнинг сўзи:
(Ва сизларнинг Роббингиз Одам болаларидан уларнинг авлодларини олганида ва уларни ўзларига шаҳодат қилдирганида: «Мен сизнинг Роббингиз эмасманми?» – деди. Улар айтдилар: «Ҳа, биз шаҳодат берамиз».)
Мен айтдим: – Ундай бўлса нима учун руҳ қалб ва ақлни нур билан суғормайди, эй дарвеш?
У айтди: – Агар руҳнинг суғориши бўлмаганида, бирорта ҳам мўмин банда топилмасди. Лекин унинг суғориши ақл ва қалбнинг поклигига боғлиқ.
Мен айтдим: – Қалб қандай покланади, эй дарвеш?
У айтди: – Аллоҳ билан унс бўлиш нурдир, махлуқлар билан унс бўлиш эса, – ташвишдир.
Мен айтдим: – Маҳаббат нима, эй дарвеш?
У айтди: – Сени яратган, тикқомат қилган ва адолат қилган Зотни севиш.
Мен айтдим: – Бунинг йўли қандай, эй дарвеш?
У айтди: – Пайғамбари ва расулига муҳаббат ва унга эргашиш.
Мен айтдим: – Бунга борадиган йўлни осонлаштирувчи нарса нима, эй дарвеш?
У айтди: – Нафснинг рози бўлиши.
Мен айтдим: – Нафс қачон рози бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Касалликлардан халос бўлганда.
Мен айтдим: – Касалликлар қачон йўқолади, эй дарвеш?
У айтди: – Нур чиққанда ва ёлғон йўқолганда.
Мен айтдим: – Нур қачон пайдо бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Нигоҳ тўғри бўлганда.
Мен айтдим: – Нигоҳ қачон тўғри бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Тафаккур бошланганда.
Мен айтдим: – Тафаккур қачон бошланади, эй дарвеш?
У айтди: – Гуноҳ тугаганда.
Мен айтдим: – Гуноҳ қачон тугайди, эй дарвеш?
У айтди: – Кўз ёш тўкканда.
Мен айтдим: – Кўз қачон ёш тўкади, эй дарвеш?
У айтди: – Руҳ кўрабошлаганда.
Мен айтдим: – Руҳ қачон кўрабошлайди, эй дарвеш?
У айтди: – Нафс кўрабошлаганда.
Мен айтдим: – Нафс қачон кўрабошлайди, эй дарвеш?
У айтди: – Қалб кўрабошлаганда.
Мен айтдим: – Қалб қачон кўрабошлайди, эй дарвеш?
У айтди: – У фақат Унгагина қараганда.
Мен айтдим: – Унга қараш нима, эй дарвеш?
У айтди: – Ҳар нарса фоний, фақат Унинг ўзи боқий қолади, деб ишонч ҳосил қилганда.
Мен айтдим: – Қалбнинг илк кўриши қачон, эй дарвеш?
У айтди: – Инсон туғилганда.
Мен айтдим: – Охирги кўриши қачон, эй дарвеш?
У айтди: – Инсон йўқ бўлганида.
Мен айтдим: – Қачон йўқ бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Банда тасаввуфга етганида.
Мен айтдим: – Тасаввуф нима, эй дарвеш?
У айтди: – Сени Парвардигорингдан чалғитувчи ҳар нарсадан воз кечишдир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

138


— Айтиб бекор қилдим, — бир неча соатдан бери Сарварга қайта-қайта қўнғироқ қилиб ҳам боғлана олмаган Дилафруз ўзини еб битира ёзди.
Соат миллари тунгги 03:47 ни кўрсатганида унинг телефони жиринглади. Бегона рақам.
— Ким бўлди экан шу пайтда? — минг иккиланиш билан жавоб берди.
— Ассалому алайкум биз сизни марказий шифохонадан безовта қиляпмиз боядан буён битта рақамга қўнғироқ қиляпсиз, лекин телефон экрани қотиб қолгани сабаби жавоб беришни иложи бўлмади. Иложи бўлса шифохонага келиб кетишингизни сўрардик. Чунки ўша рақам эгаси бироз олдин автоҳалокатга учраб, шифохонага олиб келинди. Ҳозир операцияда.
— Нима? — Дилафруз эшитганларини таҳлил қиларкан, қўнғироқ қилган одамнинг охирги гапларини узуқ-юлуқ эшитди.
— Келасизми? — шунча гапни тушунгани шу бўлди.
— Ҳа ҳозир бораман, — Дилафруз шошиб уйдан чиқиб кетди. Яхшиям қизлари бир неча кундан бери қайнонасиникида. Ҳозир шу ҳам қўл келганди.
Шифохонага кириб келганида Сарвар операцияда эди.
— Эрим қаерда? — кириб келиши билан йўлида учраган ҳамшираю докторлардан сўрай бошлади. Баъзилари жавоб берса, баъзилари умуман индамасдан ўтиб кетишарди. Ниҳоят биттаси сал инсофи бор эканми, уни операция хонаси эшиги олдига олиб келаркан,
— Мана шу ерда операциянинг тугашини кутасиз. Анави ерда стуллар ҳам бор, — сал нарида турган стулларга ишора қилдию, ўз иши билан кетди.
Орадан бир соатдан кўп вақт ўтдими йўқми аниғини билмайди ҳам. Ниҳоят операция хонаси эшиги очилиб доктор кўриниш берди.
— Эрим яхшими? — Дилафруз уни кўриши билан ёнига югуриб келганча сўрай бошлади, — уни кўрсам бўладими?
— Мен билан юринг, — доктор унга бир қараб қўйганча ёнидан ўтиб кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

136


— Уйда бензин борми? — Рухсора опа мияси келган фикрдан кўзлари чақнаганча сўради.
— Ҳа бор эди, — Зулхумор ҳеч нимага тушунмасдан жавоб берди.
— Унда тез бориб олиб кел, гугурт ҳам эсингдан чиқмасин, — қизини итариб хонадан чиқариб юбораркан, — бугун ҳаммасига нуқта қўямиз.
— Мана, — Зулхумор қўлида бензин солинган баклашка ва гугурт билан қайтиб келди.
— Энди буни анави сатангни устидан қуй.
— Лекин ойии...
— Шарманда бўлишни истамасанг айтганимни қил, — Рухсора опа қошларини чимирганча, — вақтида этагингни ёпганингда шунақа бўлмасди.
— Хўп, — Зулхумор ойисини айтганини қилиб бензинни юзтубан ҳолда хушсиз ётган Дадахоннинг устидан қуя бошлади.
— Энди гугуртни чақ, — Зулхумор буни ҳам сўзсиз қилди. Гугурт тушган жойидан ловуллаб ёна бошлади, — кеттик, — қизининг билагидан ушлаб эшик томонга юрди, — эшикни нега қулфладинг? — икки марта уруниб ҳам эшикни оча олмаган Рухсора опа қизини турткилаганча, — бўл оч эшикни.
— Қулфламагандим, — Зулхумор эшикни очишга минг урунмасин эшик очилай демасди.

🌺🌺🌺


— Мана бўлди, — Шоҳсанам Севинч ва Бахтиёрни сочларини қуритиб қўяркан, — энди биргаликда овқатланамиз.
— Санам ойи энди кетиб қолмайсизми? — Бахтиёрнинг мунчоқ кўзлари жойдираб, унда ёш ялтиради.
— Йўқ, — Шоҳсанам уни бағрига босаркан, — энди ҳар доим сизлар билан қоламан.
— Сизни яхши кўраман, — Бахтиёр ҳам уни бўйнидан маҳкам қучоқлаб оларкан, — доим ёнимизда бўлинг. Ширин овқатлар, печеньелар тайёрлаб беринг. Сиз кетгач ҳеч ким бизга унақа нарсалар тайёрлаб бермади. Бувим ҳам, холам ҳам, дадам ҳам. Ҳеч ким бизга алла айтиб ухлатмади. Энди кетиб қолманг илтимос, — болажон гапираркан, Шоҳсанам йиғлаб эшитарди. Ўша пайтда фақат ўзини ўйлаб эндигина унга ўргана бошлаган бу болажонлар ҳақида бир марта бўлсин ўйлаб ҳам кўрмагани учун ич-ичидан ўзини ёмон кўриб кетаётганди.
— Сизни жуда соғиндик, — Севинч ҳам ўзини тутиб тура олмай уни бағрига отилди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​з супириб, кўллатиб сув сепардим чалалиги билинмасин
деб. Куёвим билан баъзан эр- хотинлигимиз
эсимда йўқ ховлида хазиллашиб олишиб
кетардим.Қайнонамни бизга бир икки кўзи тушиб хам қолди. Куёвим менга энди аввалги
дўстмасмиз келинлигингни унутма деб тушинтирарди. Мени бу гап у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетарди. Овқат пиширишда куёвим ёрдам берарди. Билардим эримни менда кўнгли йўқлигини, болали бўлсак кўнгли тушар деб умид к,илдим.

Мана келин бўлганимга хам бир йилдан
ўтди. Онамни уйига бориб турардим. Онам у
уйдаги гапларни сўрарди, мен айтардим,
бахшидан дам солинган нарсалардан
тамирлаб турдилар. Болали бўлдим хамки
эримни мен билан иши йўқ,. Қўшнимизникига келин кеганда эрим шу келинга хавас билан қарашини сездим. Муомиласи жуда чиройлик эдида. Нима қилай унга ўхшай олмасам....
Бу орада мендан кичик. синглимни турмушга
бердик. Синглим бой хонадонга турмушга
чиқди. Қудалар фермер, мол қўйи кўп эди. Оиласида хаммаси ўғил бўлиб, куёвимиз ҳам кенжаси экан. Куёв бола кўримсиз (жудаям хуник) эди. Синглим эртадан кечга эшшакдай
ишларди . К,уда ҳола фарзандлари ҳаммаси ўғиллигига қаттиқ қўл , менга ўхшаб қўпол, лекин мард аёл эди. Онам синглимни хам ўз "дам" лари билан таминлаб турди, синглим эса қайнонасидан яшириб қаймок, , сарёғ, сузма опкеларди. Синглим хам фарзандли бўлди. Онам мендан кўра унга эътиборли, мехрибон эди, чунки ундан "фойда" борда.

Бир куни синглим хар галгидак онамларникига
мехмонга келётганда боласини кийимлари
тагига банкада сарёғ ва эридан боламга деб
сўраб яшириб тўплаган пулини беркитиб
сумкани айвонига қўяди. Ўзи эса ичкарига
кийингани кириб кетади. Бу орада қайнонаси
икта нон ва чинида қаймок, кўтариб уни
сумкасига солмок,чи бўлиб " Келин, қудамга
мана буларни оборинг. , қуруқ борманг "
дейди. Сумкадаги нарсаларга кўзи тушади,
синглим. уйидан шошилиб чиққанида кеч
бўлганди...

К,уда хола синглимни махаллада шарманда
к,илиб онамни уйига ташлаб кетди. Анча вақт ўтиб. молларга қарагани одам топилмади е'ки онамни бахшилари ёрдамида синглим уйига к,айтди. У хозир хам пул ва нарсалар онамга опкелади. Ўша пулларга онам янаям кучли бахшилар излашда....
Мен эса болам билан эримдан ажрашдим.
К,айнонам зиёли одамлиги учун уруш қилмадилар, тинчлик билан ташлаб кетдилар.
Нима к,илай, болалигимда ота - онамга ўғил
болага ўҳшашим ёқарди, болалар билан
уришсам хурсанд бўлишарди. Балким мени
к,из боладек тарбиялашганда сингилларимга
хам ўрнак бўлармидим, хозиргидак онамни
уйидамас умр йўлдошим олдида бўлармидим..

Аллоҳ қўшмаса бандасини, бахшисини
қўшгани бир тийин экан. Бу аёл гапни орасида синглисини молларга ўт қирқадиган аппаратда ишлаётганда икки бармоғидан хам айрилганини йиғлаб айтди. Энди шу бахши синглисини бармогини ўз дами билан ўстириб беролармикан а? Онаси эса бахшига югурган вақтини, шу қизларига кетказиб уларни оилага
тайёрласа, қиз болани ўрнини, оилада
сарамжон - саришталикка ўргатганда , балким к,излари бахтли бўлармиди...
Оилада яна уч қиз вояга етяпти ахир,
уларни хаёти, келажаги нима бўларкин....
Бу фақат ёлғиз яратганга аён.... Ўқинг
фикр қилинг , сизни оналарингиз ундай
аёлмаслигига шукроналар келтиринг....

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Тарбия кўрмаган қиз қисмати...

Хурматли диндошим, бу хикояни ёзишдан
аввал жуда кўп ўйландим.
Бизнинг мусулмон аёлларимиз хавас
қилгудек албатта, лекин гуруч курмаксиз
бўлмайди деганларидек , бъзан шундай
аёлларимиз хам учраб турар экан.
Сизлардан илтимос, хикояни ўқиётганда
яхшилаб эътибор беринг, каментарияда ошиқча к,ўпол мулохаза билдирилмасин. Сизларга бир аёл номидан ёзаман. Ўк,иб фикр қилинг. Сизнинг оналарингиз ундаймаслигига шукр қилинг.

Оилада беш к,измиз , мен энг каттаси. Опа-
сингиллар ораси 2*3 ёш фарк, к,иламиз.
Болалигимиз ўзимиз хохлаганимиздак ўтган.
Ота-онам хеч вак,т ўғлимиз йўк, деб
нолишмаган, аксинча "ўғил бола к,изларим "
деб эркалатишарди. Дадам хамиша
"К,изларими тирноғини кирига хам
алишмиман ўғилни " дердилар. Бир хаммамиз хак,ик,атдан ўғил болларга ўхшардик.
Хаммамизни уй ишлалига мунча хушимиз
йўк, , Доим дадамни булдозерида ўйнаб
ўтирардик. Ер чопиш, мол бок,иш,
велосипед миниб юриш бизни ишимиз эди.
Онамлар уй ишларини хеч буйримардилар ,
ўзлари хам уйни кам йиғиштирардилар.
Кўпро махалла хотинлари билан уйимиз
олдидаги тўнгакда гаплашиб ўтирардилар.
(Тўғриси ғийбатлашишни яхши кўрардилар.
Биз ўша атрофда ўйнаб ўтирардикда
қулоғимизга уларни гаплари чалинарди)
Мактабда хам мени "эркак" деб эрмак
к,илишарди. Мен эса бунинг учун уларни
яхшигина тазирини берардим. Мактабни хам
3 * 4 бахолар билан битирдим. Ўк,ишга
киришни хаёлимга хам келтирмадим.

Текстил фабрикасига ишга кирдим. У ерда
хам хамма к,излар менга бошк,ача к,араш
к,илишарди. Хеч ким билан дугона
бўлмадим, рости хеч ким дугона бўлишни
хохламарди. Ўғил боллар билан яхши
чик,ишардим.Цех бошлигига хам мени
к,излар ишига эмас, аксинча боллар ишига
қўйишини сўрардим. Синфдошларими
ўк,ишга кирганлари ўк,ишарди,
киролмаганлари бири чеварга шогирт
тушган, яна бирлари холаларини магазинда
ишлашарди...

Мана синфдош к,излар хам бирин-кетин
учурма бўла бошлашди. Уларни тўйларида
келин беркинган уйда роса карнай-сурнай
овозига ўйнаб хаммани кулдирардим.
Онам бир куни менга :
"Ёқтирганинг борми к,изим? " дедилар.
Кутилмаган саволга аввал хайрон бўлиб
карадим онамга, кейин овозимни борича
роса хохолаб кулибман (кулишларим хам овозим хам қўполда)
"Кизумисиз онам, ха менга кимми кўзи
учиб турибдикан, бечора боллар гапиргани қўрк,ишадику" ... кулавериб жағларим толди. Онам эса : " Бу юришингда сени ит хам олмайди, сал к,из боладек муомила к,илсанг бўлмайдими?
Ана синфдошинг Дилони к,ара, юришлари нозли, ширин овозли, озодалигини айтмайсанми. Сен бўлса худди айиққа ўхшаб маймок, босасан к,адамингни хам, кийинишингнику айтмай қўя қолай ..."

Онамми синфдошими маётаётгани
асабимни бузди. "Мен Дилога ўхшомиман!!!
Хохламайман хам!!!" аразлаб эшикни
қарсиллатиб ёпиб сингилларим билан
ётадиган хонага кириб ўтирволдим.
"Нима Дилодан каерим кам?!
Айиққа ўхшаб юрармишман хм" деб ғудрандим.
Кўз олдимда эса синфдошим Дилрабо
гавдаланди. Хааа, у жуда чиройли к,изда
ўзи хам, шу онам мени ўғил к,илиб
туғмаганларда, бўлмасам ўзим шу кизни
олардим. Ким унга гап отса дабдаласини
чик,арардим."..
Бир оз хаёл сурдиму ишга борадиган вақтим
бўлганлиги ёдимга тушди. Апил -тапил
кийиниб кўзгуга хам к,арамай (умуман
кўзгуга карамай сочимми йиғиштирардим)
сочимми наридан бери тараб хар кунгидек
"хвостик" килдимда ишга отландим.

Ишхонамизда севишганлар бор эди. Мен
уларни "Лайли ва Мажнун " , "Ромео ва
Жулетта" деб эрмак к,илардим. Улар эса
бунга бепарво. Негадир бугунги онам билан
сухбатимиз хаёлимдан кетмади.
Севишганларга бугун ич- ичимдан хавасим
келди. Лайли ва Мажнун мендан
сал нарирокда қўлларини ушлашиб
сухбатлашишарди. Уларга тикилиб бир зумга
шу кизни ўрнида ўзимни фара қилдим. Во ажаб, хаётимд биринчи мартта ўзимдан уялиб кетдим.

Энди хар куни шу икковига караб
ўтирадиган одат чик,ардим ва хар сафар кизни ўрнида ўзимни фараз килардим. Бир куни онам Дилони унаштиришганини айтди. "Хой киз энди кап-катта киз бўб колдинг юриш- туришингни ўнгла, уй ишларига ёрдам бер, нон ёпишни ўрган, качонгача кўлим кўсов сочим супурги бўлади, сингилларинг Сендан ўрнак олишади..." деб роса жаврадилар. Бу сафар мен жимман. Нон ёпишни ўргандим, ғўр - шў

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қанчалик тўғри билмадим-ку ,  эшитишимча ; жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан.

Агар отлари кўпайиб , зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.

Ҳамма отларни бир жойга тўплаб , емиш ва сувдан маън қилиб, уларни қийнаб , уришар экан.

Сўнгра бироз ўтгач , уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан.

Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар , иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.

Улар мана шундай услуб ила асл , зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан...

Сўнгги пайтларга келиб ; реал ҳаётимизда ҳам , биз фаолият юритаётган тармоқларда ҳам одамларни ажратиш жуда қийин бўлиб қолди.

Мўминлар ёлғон гапирмайди дея қаттиқ ишонардим , лекин сўнгги пайтларда ёлғон гапириш "мўмин" ларга ҳам оддий холга айланиб бораётганига гувоҳ бўлиб борябман...

Омонатга ҳиёнат —  мунофиқлик аломати дея онгимизга қуйилганди , минг афсуски бу иллат ҳам кенг тус олибди...

Ваъдага вафони-ку гапириб ўтирмасак ҳам бўлавераркан.

Юқорида  мўминни мунофиқдан  ажратувчи энг  аниқ сифатларни санаб ўтдим холос. Майда-чуйдаларига киришмадим.

Аслида биз мусулмонлар учун энг муҳим бўлган ўрин — хулқ тарбиясидир ва бу нарса бизда шаклланса кўп иллатларимиз ўз-ўзидан тузалиб кетади.

Аллоҳ бизга офият берсин ,  қалбларимизни ислоҳ қилсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо  бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

👉  @IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

134


— Аблах, — Зулхумор Жамолни сўкинганча уй томонга югуриб кетар экан, айни пайтда қандай бўлмасин Дадахондан қутулишни ўйларди. Бир ҳаёли ўтириб у билан ҳаммасини гаплашиб ойдинлик киритиш ҳақида гаплаш деса, бошқаси бундан фойда йўқлиги ҳақида гапирарди. Уй ичига кирдию ўзини хонага уриб устидан қулфлаб қўяркан, — энди нима қиламан? Бекор ўша Жамол билан ўралашдимда. Шарманда бўлдим, — Зулхумор йиғлаганча хонани тинмай айланаркан, эшикнинг тақиллашидан чўчиб тушди, — келди, — қўрқув билан пичирлади.
— Зулхумор эшикни оч, — бу сафар эшикнинг тақиллаши билан бирга Дадахоннинг дарғазаб овози эшитилди, — эшитяпсанми мени, оч эшикни!
— Йўўўқ, — Зулхумор хонага умид билан кўз югуртираркан, мободо ичкарига кириб келгудек бўлса ўзини ҳимоя қилиш учун нимадир излай бошлади.
— Оч дедим сенга, — бу сафар Дадахон эшикни тепа бошлади.
— Йўқ дедим, — бу сафар Зулхуморнинг овози қўрқув аралаш чиқаркан, — Аллоҳим ўзинг ёрдам бер. Ҳозир ичкарига кириб қолгудек бўлса нима қиламан?
— Зулхумор эшикни оч, — Дадахон овозини бироз пастлатганча, — сен билан гаплашиб олишимиз керак. Ҳаммасини бафуржа гаплашиб, ҳал қилиб оламиз.
— Сизга ишонмайман, — Зулхумор кўз ёшларини артаркан, бу хонага қамалиб олганига афсуслана бошлаганди.
— Зулхумор, — Дадахон ўзини босиб гапиришга ҳаракат қилгани билан эшикни ташқаридан очиш пайида эди.
— Мен ҳозир, — Зулхумор эшикнинг безовта тақир-туқурлашидан қўрқиб қочиш учун жой қидириш билан овора эди. Чиқиб кетай деса деразага панжара ўрнатилган. Минг урунгани билан бефойда, — яхшиси ҳозир мен эшикни очаман, — шундай деганча эшик томонга юрди. Қўлига стол лампасини олишни ҳам унутмади, — ҳозир очаман, — эшикни ёнига келиб бир чуқур нафас олдида эшик қулфини товлаши билан эшикни бир тепганча ичкарига Дадахон отилиб кирди ва Зулхуморнинг сочига чанг солди. Бундай бўлишини кутмаган Зулхумор қўлидаги ташлаб юбориб, унинг қўлига ёпишди.

Читать полностью…
Subscribe to a channel