#ФОКУС #ТEСТ
Қайси санада туғилганизни танланг!
Натижасини ўзиз кўрасиз 😄
Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉
ОЛМА
(Бўлган воқеа)
Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.
Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...
Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.
Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"
"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.
Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.
Ҳар доим олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда нафслари истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."
Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.
Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираганча ётоқда ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.
Зулфия Махмуд.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 90-qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
74
— Жуда қўрқиб кеттим, — Аброр ўтмиш хотираларини бир четга суриб ойисининг қўлларидан ўпаркан, — сиздан айрилиб қолдим деб....
— Мен яхшиман болам, — Каромат опа базўр гапираркан, — фақат қиз тарафни гапларини ўзимга қаттиқроқ олиб юбордим шекилли, шунга қон босимим бироз ўйнадида.
— Сиз уларни ўйламанг, мен ўзим...
— Болам уларнинг олдида роса уятга қолдимда, қандай ўйламай? Ахир...
— Ойи, — Аброр ойисининг қўлларини юзига босаркан, — ўзизни қийнаманг.
— Эҳ болажоним-а, — Каромат опа секин қўлини тортиб оларкан, — онанинг кўнгли болада, болани кўнгли далада деб тўғри айтишган экан. Мен сенга ишониб, ўғлим гапимни икки қилмайди. Одамларни олдида юзимни шувит қилмайди деб, кўкрак кериб совчиликка боргандим. Лекин сен ишончимни оқламадинг. Мени қаёқдагиларни олдида уятга қўйдинг. Мен бунга чидай олмайман. Бу кунимдан ўлганим яхши эди. Бир тарафда қулоқсиз ўғлим, бир тарафда уни деб ер бўлган ғурурим.
— Ойи мен....
— Ўзингни қийнама болам, — Каромат опа энди йиғлай бошлади, — ўзинг айтганингдек ҳаёт сеники. Уни ўзинг истагандек яшашга ҳаққинг бор. Мен ким бўлибман аралашиб. Беш кунлигим борми, йўқми. Ҳа майли бор, истаганингдек яша. Мени ўйлама. Ўламанми, қоламанми ўйлама. Муҳими ўзинг истагандек яшайвер, — Каромат опа йиғлаганча гапираркан, Аброр ўзини дунёдаги энг худбин одамдек ҳис қилиб кетди. Тўғри у Анорани севади. Лекин ойиси....
Ойиси унинг борлиғи. Бир қизни деб бир ҳафта ойисини ташлаб кетгани учун айни дамда ўзини ёмон кўриб кетди.
— Сиз нима десангиз шу, — ўн икки ёшида ва сал олдин ҳис қилган қўрқувни қайта ҳис қилишни истамай айтган гапи шу бўлди.
— Бу нима деганинг? — Каромат опа унинг гапини жуда яхши тушунганига қарамай, тушунмаганликка олиб сўради.
— Мен розиман, фақат сиз касал бўлманг. Менга сиздан бошқаси керак эмас, — Аброр бир неча сония сўзсиз ойисининг қўлларини юзига босиб турдию чиқиб кетди.
🌺🌺🌺
— Шу десанг жиянимни уйлантирмоқчиман, — Муҳсин дўстлари билан ўтираркан битта дўсти гап бошлаб қолди, — лекин шу қиз муаммо бўлиб турибдида.
— Қишлоқда яхши қизлар кўпку, — яна биттаси гапга аралашди.
— Тўғри кўп, лекин ҳаммасини эгаси бор.
— Бу ҳам тўғри. Топилар насиб қилгани.
— Мен биламан биттасини, — Муҳсин бироз ўйлаб тургач гапга аралашди.
— Ким экан у? — жиянига қиз қидириб юрган дўсти унинг оғзига тикилди.
— Ким бўларди, Дадахоннинг марҳум рафиқасининг синглиси.
— Рухсора опани қизими? — дўстининг юзи буришди.
— Ҳа, худди ўзи. Жуда яхши, тарбия...
— Нимаси яхши, нимаси тарбияли? Унинг қанақа эканлигини бутун қишлоқ билади.
72
— Яхшимисан? — беморларга укол қилиб қайтиб келаётган Аноранинг йўлини Сарвар тўсди.
— Яхши, — Анорага унинг сенсирагани ёқмаган бўлса ҳам, буни билдирмаганча ўтиб кетаётганди,
— Олмагул тўхта, илтимос, — унинг билагидан тутиб қолди.
— Нима қиляпсиз? — Анора қўлини тортиб оларкан, — менга тегинишга нима ҳаққингиз бор? Камига мени кимгадир ўхшатиб, сенсираяпсиз. Бунга эса умуман ҳаққингиз йўқ.
— Олмагул мен...
— Анора. Менинг исмим А-но-ра, — исмига алоҳида урғу бериб бўғинлаб айтдида, уни эшитишмасдан кетиб қолди.
🌺🌺🌺
— Бугунги кечки овқат эсингдами? — Дилафруз бугун эрининг чиқишига уйларни тозалаб, бир четда эрининг яхши кўрган овқатини ҳам тайёрлаш учун уринаётганда Саидадан хабар келди.
— Бугун вақтим йўқ. Чунки бугун Сарвар акам касалхонадан чиқадилар, — Дилафруз тезда жавоб ёздию, яна ишларига чалғиб кетди.
— Битта сенда борда эр, — Саида бурнини жийирганча телефонини стол устига қўяркан, — энди ҳаммаси битай деганида яна ўзини тарозига солишига ўлайми? Икки кун олдин Аҳмадни олдида роса нозланиб, ўзини кўрсатганди. Ўшанда эри эсига келмаптими, савил, — Саида асабийлашганча пардоз қила бошлади.
🌺🌺🌺
— Ойиии, — Аброр уйга кириши билан ойисини чақира бошлади, — ойи қаердасиз?
— Бунча бақирасан? — уни овозини эшитган Сарагул опа қовоқ уйганча чиқиб келди, — ойинг борлиги энди эсинга тушдими?
— Хола ойим қани? — ичкарига кирмоқчи эди, холаси йўл қўймади.
— Йўқ ойинг. Ўша алвастини танлаб кетган кунинг ўлди ойинг.
— Хола, — Аброр холасини айланиб ўтиб ичкарига кирмоқчи бўлганди, Сарагул опа уни силтаб ташлади.
— Кирмайсан. Опамни ўғли йўқ бўлса ҳам мана синглиси бор. Бор жўна, ўша алвастинг билан қўшилиб, қўшмозор бўл.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
📝ГУЛ ҚИЗ
Йигит ҳар куни ишга кетаётиб, йўли устидаги анвойи гуллар очилиб турган боғчага қараб ўтарди. Ҳар тонг боғчадаги ранг –баранг гулу чечаклар юрагини завқ ва севинчга тўлдирарди.
Вақт ўтиб гулларга боқадиган кўзлари боғчанинг ортидаги уйга тақаладиган бўлди. Чунки кейинги кунларда ўша уйда парда орқасида бир қизнинг соясини кўрарди. Ҳар ўтганида боғчадаги гулларга ва дераза ортидан билинар-билинмас бир кўриниб ғойиб бўлган қизга қарамай ўтолмасди. Бир куни тонгда ҳар доимгидан эртароқ йўлга чиқди. Боғчага яқинлашганида юрагининг титрагинини, ҳаяжонланганини ҳис қилди. Ҳар куни қалин парда ортидан кўринадиган қиз боғчада гулларни суғорарди.
Гўзал қиз йигитни кўриб, юзи гулларидек қизариб ичкарига қочди. Йигит қизнинг хаёли кўзларидан йўқолмаслигини истаб, нигоҳларини бир гулга тиккан кўйи шу аҳволида қола қолди. Ҳозиргина кўрган гўзаллигининг сеҳридан маст эди. У севиб қолган эди.
Йигит энди қизни яна бир бор кўрармиканман, деган умидда ҳар куни аввалгидан бироз эрта йўлга тушар, аммо қалин парда ортидаги соядан бошқасини кўролмай, аламда ёнарди. Қиз ҳам ҳар тонг ҳаяжон билан қалин пардалар ортига келар, йигитнинг йўлини пойлар эди.
Бир куни йигит боғча олдидан ўтмади. Қиз кун бўйи бирор иш қилмай уни кутди. Эртаси куни ҳам, ундан кейин ҳам, ҳафталар ҳам кутди, йигит ўтмади. Қизнинг юрагини изтиробу алам ўртади.
Бир куни яна умидсиз кўзларини йўлга тикиб кутаётганида, бир тўда одамларнинг елкаларида тобут ортиб кетаётганларини кўрди қиз. Хаёлидан кечган қўрқинчли ўйдан бутун вужуди титраб-қақшади, юраги сиқилди. Наҳотки, ўша йигит ўлган бўлса?!..
Қиз яна ҳар куни қалин пардалар ортига ўтиб йўл кутар, юзи ҳам қаровсиз қолган, суғорилмаётган гулларидек сўлиб бораётир эди.
Йигит яна бир куни боғча олдидан ўтди. Автоҳалокатдан сўнг бир неча ой касалхонада ётган, соғайиб чиққанидан кейин қилган энг аввалги иши гул тўла боғча олдига келганди. Аммо умид билан келгани боғча қаршисида табассумли юзига қайғу инди: боғчадаги гуллар сўлиб ётганди, уйнинг деразаларига қора парда тутилганди.
Йигит йўлда ўйнаётган болалардан сўради:
— Бу уйда биров яшамайдими?
— Кекса бир аёл яшайди,- деди бир болакай. Йигит жавобини эшитишдан қўрқиб:
— Бу уйда бир қиз яшарди, у қаерда?- дея сўради. Болалардан бири:
— У ўлди,- деди.- Йигитнинг танасидан мадор қочиб, кўзларига ёш келди. Бир болакай унга парво қилмаган кўйи: — Сил бўлган экан. Кеча ўлди,- деди.
Орадан бир неча йиллар ўтди. Болакай ҳаяжон билан отаси ва онасининг ёнига келди. Гуллар орасидаги, арғимчоқ-ўриндиққа ўтирган кекса одамни кўрсатиб бақирди: — Бобом куляптилар, ана бобом куляптилар, дадажон!
Эр-хотин кекса кишининг олдига чопдилар.Унинг ҳеч қачон кулмаган юзига қарадилар. Бир дона гулни бағрига босган чолнинг юзига ҳақиқатдан ҳам табассум ёйилган эди. Гўёки йиллар бўйи юрагини эзган ҳасрати тугагандек севинч билан, узоқ йиллар кўрмагани бир инсонининг дийдорига етишганидан бахтиёрлик қувончи эди у табассум. Фақат кўзлари юмилган эди. Мангуга...
Аҳмад Унал Чам
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси
Манба: «Турк ҳикоялари» китобидан.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@ibratli_sozlar
📝ИБРАТ
Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
ДАДАМГА АЙТИБ ҚЎЙМАНГ...
Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝Аёл неча ёшда нима истайди?!
Аёллар кучли жинс вакилларидан нималарни исташи ҳақида қуйидагиларни ўқиб, кўзгуда танишингизни ёки ўзингизни учратсангиз ажаб эмас…
22 ёшда:
1. Орзумдаги шаҳзодадек кўркам бўлсин!
2. Бир қараганда мафтун эта олсин.
3. Бир касбнинг эгаси, ҳаётда ўз ўрнини топган шахс.
4. Жон қулоғи билан тинглаш санъатига эга.
5. Керакли вақтда, керакли гапни топиб айта оладиган.
6. Жисмонан соғломлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.
7. Дид билан кийиниши шарт!
8. Ажойиб натижали ишни тан олишни ҳам билсин.
9. Кутилмаган совғалар ҳадя этиб турса ёмон бўлмасди.
10. Ҳаётимни эътиборли ва романтик йигит билан боғлашни истайман!
32 ёшда:
1. Келишган қадди-қоматини йўқотмасин-да! Айниқса, сочлари эрта тўкилмаса эди.
2. Илтифотлилиги умр бўйи сақлансин. Ахир машинанинг эшигини очиб беришига ўрганиб қолганман.
3. Тўйдан аввалгидек тез-тез тушлик ё кечки овқат учун бирор сокин жойга олиб боришни канда қилмасин.
4. Камроқ гапириб, кўпроқ мени тингласа.
5. Ҳазилкаш бўлсин.
6. Бозор-ўчарни ўзимнинг зиммамга юкпаб қўймасин.
7. Камида битта бўйинбоғи бўлсин. Эримнинг костюмда юришига «касал»ман-да!
8. Тайёрлаган таомимни севиб истеъмол қилсин.
9. Туғилган кунлар, тўйимиз санаси ва шунга ўхшаш мyҳим байрамлар ёдида турсин.
10. Ҳафтада бир бор бўлса ҳам романтик оқшом ҳадя этсин!
42 ёшда:
1. «Энди олма-ўрик бўлармидим» демай, ташқи кўринишига эътиборли бўлсин!
2. Янги келин-куёвлигимиздагидек илтифот билан машинага чиқариб қўйса.
3. Ишга муккасидан кетган бўлса ҳам, тушликка уйга келишга вақт ажратсин.
4. Гапирганда бош чайқатиб турсин.
5. Ҳазилни ҳам тушунсин.
6. Жисмонан бақувват бўлсин. Уй жиҳозларининг жойини ўзгартиришда одам йўллашга ҳожат қолмасин.
7. Қорнини ёпадиган кўйлак кийсин.
8. Ичкиликларга ружу қўймасин.
9. Тартибли бўлса, ортидан йиғиштириб юришга тўғри келмасди.
10. Дам олиш кунлари ҳам соч-соқолини олдиришга одатлансин.
52 ёшда:
1. Сочини олдириб, кўркам бўлиб юрсин.
2. Барчанинг олдида кекириш, эснашдан ўзини тийсин. Одоб чегарасидан чиқмасин!
3. Қарз олиш касаллигига чалинмасин.
4. Бирор масала юзасидан маслаҳатлашмоқчи бўлганимда, ухлаб қолмасин.
5. Бўлган воқеаларни қайта-қайта айтавермасин.
6. Жисмоний машқлар билан шуғулланишни канда қилмасин. Қарилик гаштини ҳассасиз ўтказсин.
7. Барча либосларини тез-тез алмаштирсин.
8. Телевизордаги кўрсатувга берилиб кетиб, тушликда нима еганининг фарқига бормай қолмасин.
9. Барча яқинларимизнинг номини ёддан чиқармасин. Бунинг учун эса хотира машқларини бажаришни канда қилмасин.
10. Соқолини ўстириб юрмасин.
62 ёшда:
1. Ёш болаларни қўрқитмасин.
2. Нима қаерда жойлашганини ёддан чиқармасин.
3. Оила боқиш учун кўп пулга учмасин.
4. Ухлаганида енгил хуррак отса ҳам майли.
5. Нима воқеа сабаб кулгани ёдида турсин.
6. Худди йигитлардек қаддини ғоз тутиб юрсин.
7. Одатдагидек кийинсин.
8. Енгил ҳазм бўладиган маҳсулотлар олиб келсин.
9. Керакли буюмларини қаерда қолдирганини эслай олсин.
10. Дам олиш кунлари билан иш кунларини фарқласин.
72 ёшда:
1. Тўрт мучаси соғ бўлса бас!
2. Йиқилиб бирор ташвиш орттирмасин!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БУГУННИНГ МУАММОСИ
Муаллима ўқувчиси Юсуфнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини мактабга чақиртирди. Ота келгач, унга: «Жаноб! Ўғлингиз «Риталин» (диққатни жамлашга қийналувчи ва ҳаддан ташқари ҳаракатдан азият чекувчилар учун дори) таблеткасини ичиши керак. Чунки у дарсларни яхши ўзлаштирмайди, кўпинча синфдошларига дарс асносида халақит беради», деди.
Юсуфнинг отаси ўқитувчининг таклифига рози бўлди. Аммо Юсуф отасига синфдошлари олдида дори ичишдан уялишини айтди. Шунда муаллимаси Юсуфга «Ундай бўлса, танаффус вақтида ўқитувчилар хонасига бориб, дорини ичиб, менга қаҳва олиб келасан», деди. Юсуф рози бўди.
Бир ой барча ишлар худди улар келишганидек давом этди. Муаллима Юсуфнинг отасини иккинчи бор чақиртирди. Унга ўғлининг хулқ-атвори ва дарслари яхши тарафга ўзгаргани ҳақида мақтаниб гапирди. Юсуфнинг отаси муаллиманинг гапларидан жуда хурсанд бўлди. Ўғлига қараб жилмайди.
Улар уйга келгач, отаси Юсуфга: «Олдингидан янада яхши ўқиётганинг жуда зўр бўлибди-да! Энди менга қандай ўзгарганинг ҳақида гапириб берарсан», деди. Шунда Юсуф отасига қараб: «Отажон! Бу жуда ҳам оддий. Мен ҳар сафар ўқитувчиларнинг хонасига бориб, муаллима учун қаҳва тайёрлаб, бир дона «Риталин» таблеткасидан қаҳвага солиб қўярдим. Шундай қилиб, кундан-кунга муаллимамизнинг асаблари тинчланиб, бизга дарсларни маромида бера бошлади», деди.
Қиссадан ҳисса шуки, ўзингни бир сарҳисоб қил. Эҳтимол, камчилик ўзгаларда эмас, ўзингдадир. Айбни аввал ўзингдан қидир, ўзгаларнинг айбини ахтарма. Барчамиз айбларимизни ўрганиб чиқиб, уни муолажа қилишга, яхши томонга ўзгартиришга муҳтожмиз. Ўзгаларнинг айблари қанчалар катта бўлмасин, уларни Холиқига ҳавола қилмоғимиз даркор.
Умму Билол таржимаси.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
📝"АЛЛА" билмас онам.
(Канал аъзосидан)
Инсон зоти борки доим туққан ёки тарбиялаган онасига ва туғилиб ўсган ватанига талпиниб,узоклашса соғинб яшайди.Бу холат айримларда кузатилмас балки,шунинг учун хам уша инсонлар ўз вақтида онасини ва ватанини қадрига кеч етиб оқибатта кейинчалик афсус надомат қилишади.
Сарлавхани ўқиб хайрон бўлаётган бўлсангиз керак...Бир пайтлар мен хам ойилада кенжа ва эрка фарзанд эдим...Онам (рахматлик) мени эркалаб ўзгача ном билан чақирар, мендан хафа бўлсалар гаплашмай қўяр кейин ўзим ялиниб кечирим сўрар эдим чунки онамни бу усуллари ургандан хам қаттиқ азоблигини билардилар.Барча онасини севадиганлар оналарини тарифласа"онам беқиёс пазанда қўли ширин,чиройли,доно деб айтади.Мен қўшимча қилиб "Алла"ни билмайдиган онам дейман...Ажабланяпсизми?!
Ёш пайтим оилавий ухлашга ётсак онамни қучоғида мен,дадамлар(рахматлик)акаларим ён хонада ётар эдилар.Биз ётган уйдан улар ётган уйга ўтилар ва шу эшик доимо очиқ бўлар эди.Уйқуга ётиш олдидан "Алла" ўрнига ...
Онамни:"Алхамду лиллахи роббил ааламийн,"
Мен ва акаларим:"Алхамду лиллахи роббил ааламийн,"
Онам:"Аррохманир рохийми малики явмиддийн"
Мен ва акаларим:"Аррохмани рохийми малики явмиддийн,"деб "Фотиха" ва "Ихлос"сурасини 3 маротаба такрорлаш билан уйқуга кетар эдик.Гарчи хаммамизга ёд бўлиб кетса хам базан онамни такрор айтишларини истасак онам хам ўз ўрнида ухлашдан аввал айтишимизни талаб қилар эдилар.Бу такрорлар айниқса мен учун жуда хам ёқимли ва ажойиб эди.Чунки хар гал "Фотиха"сурасини "мағзубий"деган жойи такрор келса мен худди мағиз егандек тасаввур қилиб тамшаниб ютиниб қўяр эдим.Бу мени беғуболарча болалик тасаввурларим эди.Бир куни онамга"Алла" айтиб беринг дедим.Онам:"Оллойе,Оллойе,Олло!Олложоним Оллойе,Оллооо!!!"дедилар.Мен эса инжиқлик қилиб "йўққққ!!! Аллаааа!!! деб айтинг дедим.Онам эса:"Болам алла сўзи Оллохдан олинган экан бошқача айтолмиман..." дедилар мени эркалаб.Мен ўша лахзаларда онамни эркалаб,ялинганнамоо қараши,уларни менга бўлган мехр таровати ўзга хеч бир инсонда такрорланмаслигини афсус англаб етмаган эдим.Ўша беғубор болалигимни эсласам ,онамни кучоғидаги сурурбахш онларим райхон иси уфуриб турган(чунки онам ўзи эккан райхонни жаннат ўсимлиги деб мушк сифатида қишу ёз фойдаланар эди)ифорли онамни эслаб соғинч азобидан ичимдан фарёд отилади.Лекин тилимни қонатгудек тишлаб томоғимга тошдек тиқилган нарсани базор ютаман.Бунга чидолмаган кўз ёшларим киприкларим орасидан чаккиллаб тўкила бошлайди....
Авваллари "фалончи вафот этибди " десалар "Ха, Оллох рахмат қилсин!"деганларга қўшилиб юзларимни силаб қўяр эдим.Онамни йўқотгач билдимки жудолик оғир мусибат эканлигини.Бу гапларимни яқин севган инсонларини йўқотганлар хис қила олади.Шундай экан азизлар ота-онангизни хозироқ уларга севишингизни Оллох учун айтиб қўйинг вақтингиз борида.Ишонинг куни келиб бу ишингиздан завқ олиб фахрланасиз асло афсус қилмайсиз!!!
Мен афсус қилмайман фақат қани эди кўпроқ ёнида бўлсам эди деган армоним бор ва бу борада катта акамга "сизга хасадим бор, мендан кўра кўпроқ онам билан бўлгансиз яна туғилган кунларингиз бир кунда(1-май)"деб араз қиламан...
Аллохимга бэадад шукурлар бўлсин менга шундай онадан яратганига!!!Алхамдулиллах!!! Шундай онаки аёллар гаштагига келган "Отин аяга" бошидаги рўмолини ечиб поёндоз қилиб тўшаб:"илимлисиз бизга хам юқсин!"дея рўмолини устидан зорлаб ўтказган,фарзандларига хам дунё хам диний таълим бераолган,кечалари ибодатта бедор бўлиб "ухламисми она!"десам"еее болама гўрда хам одам ухлаб ётади"дея жавоб берган,шаҳидлар-пайғамбар ва сиддиқлар қаторида бўларкан деб хавас қилиб,гарчи бемор болсада орзусига эришиб автохалокатда шахид кетган ва яна ўша сиз эшитган,билган "АЛЛА"ни бузиб айтадиган бу МЕНИНГ ОНАМДУР!!! МУШФИҚ ВА БЕОЗОР ЯЛИНЧАК ОНАММ!!!
Сизга онам ёққан бўлса онам хаққига дуо қилиб қўйинг азизлар!!! Тилагим ота-онангиздан мехрингизни аяманг улар ғанимат.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝ҲАСАДДАН АЛЛОҲ ЎЗИ САҚЛАСИН!
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
" Ҳасад қилгувчи мендан эмас" , дедилар".
Имом Табароний р.а. ривоят қилган.
Ҳасаднинг зарарлари кўп бўлиб улардан баъзиларини эслаб ўтамиз:
1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир.
2. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади.
3. Ҳасад ўз эгасининг мартабасини пасайтиради.
4. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради.
5. Ҳасад неъматнинг заволига сабаб бўлади.
6. Ҳасад катта ёмонликларнинг манбаидир.
7.Ҳасад жамиятни бузувчи чўқмордир.
8. Ҳасад аҳлоқсизлик аломатидир.
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
﷽ℓฉ iℓℓฉhฉ iℓℓα Αℓℓαh
🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
JUMA Muborak.
🍀🌸🍀
𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽
🍀👇👇👇🍀
@ibratli_sozlar
70
— Ойи, ойи кўзингизни очинг, — ишдан келиши билан ойисидан хабар олгани кирган Мансур ойисининг бехуш ётганини кўриб қўрқиб кетди, — ойи кўзингизни очинг, — югуриб келиб чўккалаб олганча ойисини қучоқлаб олди, — илтимос кўзларизни очинг ойижон, — иложсиз бир аҳволда ойисининг юз-кўзларидан силаганча, — Дурдоооон, — аёлини чақирди.
— Лаббай дадаси, чақир.... Вой ойижон, — эрининг овозини эшитиб қайнонасининг хонасига кирган Дурдонанинг капалаги учиб кетди, — ойижон, — эрининг ёнига ўтириб қайнонасининг юзига тушиб ётган сочларини олиб қўяркан, — мен ҳозир тез ёрдам чақираман, — қўллари қалтираганча рақам тера бошлади. Бу қалтираш қайнонасидан хавотирга тушганидан эмас, эри ишга кетаётиб ойимдан кўз узма, ёнидан бир қадам ҳам жилма деб тайинлаб кетганига қарамасдан болаларининг бир неча кир кийимларини ювгани чиққани ва бунинг учун у оладиган жазо оғир бўлиши унинг миясида тинмай айланарди.
«Ойимга яхшилаб қара. Улардан кўз узма. Уларга нимадир бўлса қара лекин, ҳеч нимани ўйлаб ўтирмасдан жавобингни бераман»
Эри эрталаб ишга кетаётиб шу сўзларни айтганди. Дурдонанинг миясида шу сўзлар, тилида эса,
— Эй Худойим ишқилиб ойижонга ҳеч нима қилмасин. Акс ҳолда мени оилам тўзғиб кетади. Ўтинаман Художон норасида болаларим ҳаққи ойижон ўзларига келсинлар.
— Юқори иситма сабаб хушини йўқотганлар, — Саломат опани касалхонага олиб келишлари билан айтилган биринчи гап шу бўлди, — иситамаси тушгач, яна бир марта кўрикдан ўтказамиз, — катта ҳамшира шундай деганча ичкарига кириб кетди.
— Мен билан юринг, — таҳминан қирқ дақиқалардан кейин чиққан доктор Мансурга шундай деганча ўз хонаси томонга кетди. Мансур унинг ортидан қандай етишиб келганини ҳам билмади, — онангизнинг қандай касал эканлигини биласизми?
— Оддий шамоллаш бўлса керак, ўтган гал келганимизда бир доктор шунақа деганди, — Мансур доктор нега сўраётганини тушунмасдан жавоб берди.
— Тушунарли, — доктор кўз ойнагини ечиб қўяркан, — онангиз милиар сили бўлган.
— Нима у? — Мансур бу сафар аниқ тушунмаганди.
— Оддий қилиб тушунтирадиган бўлсам сил яъни туберкулёз.
— Нима? — Мансур карахт бўлиб қолгандек қаради. Чунки қачонлардир бир ерда ўқиганми ёки эшитганми, хуллас эсида йўқ. Эсида бори эса, Сил касали охири ўлим билан тугайди. Унга ҳеч қандай даъво йўқ.
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
75
— Қанақа экан? — Муҳсин ўзини ҳеч нима билмагандек тутди. Бундай олиб қаралса чиндан ҳам ҳеч нимани билмайди. Билгани Дадахон мастлигида унинг қўйнига киргани. Дадахон унга тегиндими йўқми буни Зулхумордан бошқа ҳеч ким билмайди. Зулхумор эса ҳақиқатни айтмайди.
— Тарбияли қиз ўлган опасининг эриникида юрадими?
— Дадахон уни синглиси сифатида кўради, — Муҳсин дўстини тарафини олган бўлди.
— Тўғрикуя, лекин ҳар ҳолда хотин кўрган эркак. Шайтон деган бало бор. Буни устига ўша Зулхумор деганингни кўзи ўйноқи. Бир-икки марта кўчада Жамол билан кўз уруштириб турганини кўрганлар ҳам бор.
— Жамол? Қайси Жамол? — Муҳсин энди чинакамига ҳайрон бўлди.
— Қайси бўларди, Исмат акани кенжа ўғли Жамолда.
— Адашмасам улар тенгдош шекилли? — Муҳсин балки адашаётгандирсан дегандек қаради.
— Тенгдош дегани чекка-чеккаларда хиринглашиб юрмайди, — бошқаси гап қистириб ўтди.
— Йўғе? — даврадагилар ҳайрон бўлганча унинг оғзига тикилди, — балки адашаётгандирсан?
— Ўз кўзим билан бир неча марта дала тарафда кўрганман.
— Эркак кишига ярашадиган ишми шу? — Муҳсиннинг бироз ғаши келди, — ғийбатчи аёлларга ўхшаб гаплашаётган гапимизни қаранглар. Камига турмушга чиқмаган қизни, — Муҳсин етарли дегандек гапни бўлди.
— Тўғри, — даврадагиларнинг биттаси унинг гапини маъқуллади. Шу билан мавзу ўзгариб кетди. Лекин Муҳсиннинг ҳаёлида Зулхумор ҳақидаги гаплар.
🌺🌺🌺
Аброр ойисига розиман дедию боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис қилди ўзини.
— Энди нима қиламан? — миясида ҳам, юрагида ҳам, бутун борлиғида шу савол. Шу пайтгача икки марта: биринчи марта ўша ўн икки ёшида, иккинчиси ҳозир, иложсиз бир аҳволда эди, — унинг олдида ким деган одам бўлдим? Номард, бебурд экан демайдими? Лекин на илож, буёқда ойим...
Ўзи бошидан хато қилдим. Олдин ойимни кўндириб, кейин унга умид беришим керак эди. Эркакни ишини қилмадим.
73
— Хола, — Аброр кўзларини юмиб очиш баробарида чуқур нафас олиб чиқараркан, — мен ойимни кўришим керак.
— Нега? Ойингни яна азоблашинг учунми?
— Билмаган нарсангизга...
— Нимани билмас эканман? — Сарагулнинг чинакамига жаҳли чиқа бошлади. Бошида унинг ёнини олиб, опаси билан тортишгани учун ўзини ёмон кўриб кетди, — опам сени ёлғиз боши билан катта қилди. Ўгай ота қўлида қолмасин деб бир умр ёлғиз яшадилар. Энди раҳматинг шуми кўрнамак?
— Хола олдин ойимни кўрай, кейин майли қанча гапиз бўлса эшитаман. Фақат ҳозир ойимни кўрай, жон хола илтимос, — Аброр иложсиз бир аҳволда ялингандек гапирди. Сарагул опа бир дам унга жудаям раҳми келиб кетди. Ахир у ойисидан чиндан хавотир олмоқда, Каромат опачи? Ўз сўзини ўтказиш учун томоша қўймоқда. Аброр бор гапни билса қандай аҳволга тушаркин? Сарагул опа бир сўз демай йўлни бўшатди. Аброр уйга ўқдек учиб кириб кетди.
— Эҳ опа-я, — остонага ўтириб оларкан, — қайсарлик қилиб ёлғизгина ўғлингизни бахтсиз қилиб қўймасангиз бўлди эди.
— Ойиии, — Аброр ойисининг хонасига кираркан, каравотда беҳолгина ётган Каромат опани кўриб юраги увишди, — ойи, — келиб ойисининг қўлидан тутганча каравот четига ўтирди, — мен келдим.
— Болам, — Каромат опа хаста ва синиқ овозда (албатта рўл ўйнаяпти), — болажоним, — базўр жилмайди, — келдингми?
— Ҳа келдим, энди сизни ёлғиз қолдириб кетмайман, — Аброр ойисининг қўлларини юзига босаркан бир пайтлари ҳис қилган ўша қўрқув ва оғриқни яна ҳис қилди.
Ўшанда Аброр ўн икки ёш эди. Айни қиш пайти, ҳамма ёқ қор, муз. Йўллар сирпанчиқ. Кўча жуда совуқ. Ойиси уч кундан бери грипп бўлиб ётгани учун мактабга ҳам бормасдан кўчада нима иш бўлса қилиб, топган пулига ойисига дори, нон ва егуликлар олиб келган. Каромат опа иситмаси кўтарилиб олдин алахсираб, кейин жим бўлиб қолганида Аброр жуда қўрқиб кетган. Бу дунёдаги ягона меҳрибонимдан айрилиб қолдим дея тонггача йиғлаб чиққан. Тонгга яқин қандай ухлаб қолганини ўзи ҳам билмади. Уйғонганида ойисининг иссиқ ўрнида, кўрпага ўраниб ётарди.
— Ойижон, — кўзини очиши билан сапчиб ўрнидан турдию эшик томонга шошди, — ойимни олиб кетманглар, — бақирганча оёқ кийимини кия бошлади.
— Аброр, — унинг овозини эшитиб ошхонадан чиққан Каромат опани кўрган Аброр бир он карахт бўлиб қолди.
— Ойижон, — тили зўрға айланди.
— Кела қол тойчоғим, сен яхши кўрган нўхатли шўрвадан пиширганман, — тамом. Аброрнинг кўкси тўлиб, югуриб келиб ойисини қучоқлаб олишига меҳр тўла икки оғиз сўзнинг ўзи кифоя қилди.
— Раҳмат сенга Аллоҳим. Ойимни олиб қўймаганинг учун раҳмат, — ойисини маҳкам қучиб пичирлади.
71
— Энди мен борай, — Аброр истамаса ҳам Анора билан хайрлашаркан, — ўзингизни эҳтиёт қилинг.
— Сиз ҳам.
— Хайр.
— Хайр эмас кўришгунча бўлади. Хайр ҳамма нарсага якун ясалди деганидек, — Анора гапиришга гапирдию, икки юзи дув қизарди.
— Кўришгунча, — Аброр жилмайиб қўйганча хайрлашиб кетаркан, — бир ҳафталик ёлғизлик менимча етарли. Бугун уйга қайтаманда ойим билан гаплашаман. Балки энди қарорларини ўзгартирарлар, — Аброр шундай ўйлар билан ишига йўл олди.
Анора ичкарига кириб келар экан, доктор рухсат берса ҳам кечадан бери касалхонадан кетишни ҳаёлига ҳам келтирмаётган Сарварнинг ўзига термулиб турганини кўриб ғалати бўлиб кетди. Унга бир қараб қўйдида қадамини тезлатиб кетиб қолди.
— Бу одамни эси жойидамас, — Анора ҳамширалар ўтирадиган хонага кириб ўзига-ўзи гапирди.
— Худди сенга ўхшабми? — боядан буён дераза олдида турган Нилуфар унга қараб хиёл қош чимирган бўлди.
— Менга нима бўлибди? — Анора ҳеч нимани тушунмай сўради.
— Ким у йигит?
— Ким ким?
— Қўлингдаги берган йигит ким?
— Ҳа уми? Аброр акам, — Аноранинг юзлари қизарди.
— Аброр аканг? Мободо севиб қолмадингми? — Нилуфарнинг юзида кулгу ўйнади.
— Йўғеэе, улар шунчаки....
— Севиб қолиииибсан, — Нилуфар қиқирлаб кулиб келиб Анорани қучоқлаб олди, — табриклайман дугонажон. Илоҳим шу йигит билан бахтли-тахтли бўлгин, — қизлар кулишганча бироз суҳбатлашиб ўтиришди. Уларнинг суҳбатини бир ҳамшира келиб, Анорани чақириб келгани бўлди.
🌺🌺🌺
Аброр энди банкка кириб бораётганди телефони жиринглаб қолди.
— Холамми? — экрандаги ёзувни кўриб бироз ҳайрон бўлганча жавоб берди, — ассалому алайкум хола, яхшимисиз?
— Қаердасан? — ҳол-аҳвол сўрашни четга суриб сўроқлай бошлади, — бир ҳафтадан бери уйга келмай қай гўрларда санғиб юрибсан? Бу ёқда ойим бор эди, уйим бор эди деган ўй йўқми?
— Хола нима бўлди? — холасининг бундай гапирганини ҳеч ҳам эшитмаган Аброр хавотирланганча сўради.
— Дард бўлди, бало бўлди. Буёқда онанг ўлим тўшагида ётсаю, сен биттасини этагига осилиб юравер.
— Ойим? Уларга нима бўлди? Яхшимилар? Ҳозир бораман, — Аброр телефонни ўчириб, ишга киришни ҳам унутиб уйига шошди.
😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади
Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...
Батафсил:👇👇👇
😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱
📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇
😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊
🙊🫠Davomi🤭👇
ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱
👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди!
😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди!
Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган...
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻
😍😍😍𝗤𝗶𝘇𝗹𝗮𝗮 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗱𝗮 𝗯𝗼𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸 𝗯𝗼ʻ𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹😍😍😍
🪡🧵𝗧𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵 𝗯𝗶𝗰𝗵𝗶𝘀𝗵𝗴𝗮 𝗾𝗶𝘇𝗶𝗾𝗾𝗮𝗻𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗺𝘂𝘀𝘁𝗮𝗾𝗶𝗹 𝗼'𝗿𝗴𝗮𝗻𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗾𝗼'𝗹𝗹𝗮𝗻𝗺𝗮!
𝗕𝗼𝘀𝗵𝗾𝗮 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮 𝗽𝘂𝗹𝗴𝗮 𝘀𝗼𝘁𝗶𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗴𝗮𝗻 𝗰𝗵𝗲𝘃𝗮𝗿𝗰𝗵𝗶𝗹𝗶𝗸 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘃𝗶𝗱𝗲𝗼𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘁𝗲𝗸𝗶𝗻 𝗼ʻ𝗿𝗴𝗮𝗻𝗮𝘀𝗶𝘇 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮😍✨
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🔹𝙊𝙙𝙙𝙞𝙮 𝙛𝙖𝙨𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙨𝙝𝙡𝙖𝙧𝙞
🔹𝙊𝙦𝙨𝙝𝙤𝙢 𝙡𝙞𝙗𝙤𝙨𝙡𝙖𝙧𝙞 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙢𝙞
🔹𝙈𝙖𝙝𝙨𝙪𝙨 𝙛𝙤𝙧𝙢𝙖𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙩𝙞𝙠𝙞𝙨𝙝
🔹𝙔𝙪𝙗𝙠𝙖 𝙠𝙤𝙛𝙩𝙖 𝙩𝙞𝙠𝙞𝙨𝙝
🔹𝙈𝙪𝙧𝙖𝙠𝙠𝙖𝙗 𝙪𝙨𝙡𝙪𝙗𝙙𝙖𝙜𝙞 𝙢𝙤𝙙𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙞𝙘𝙝𝙞𝙢𝙞
🔹𝘽𝙚𝙯𝙖𝙠 𝙫𝙖 𝙠𝙖𝙨𝙝𝙩𝙖𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙠
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
𝗕𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵 𝗯𝗶𝗰𝗵𝗶𝘀𝗵 𝘀𝗶𝗿 𝗮𝘀𝗿𝗼𝗿𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗶 𝗼ʻ𝗿𝗴𝗮𝗻𝗮𝘀𝗶𝘇
✂️🪡
@moyhobbi_chevarlar_tikuvchilar
#Астағфируллоҳ #Тарқатинг
‼️Шундай касб эгалари борки охиратда қабрларидан қорнилари шишиб жойларидан тура олмайдилар, турганда ҳам жин чалган мажнун(жинни) каби турадилар. Бу касб эгаларининг энг кичик гуноҳи ўз онаси билан зино қилган билан баробардир.
Савол: Бу қайси касб эгалари?
😱 ЖАВОБИ БУ ЕРДА 👇🏻
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
69
Орадан бир ҳафта ўтди.
Бу орада Анора ва Аброрнинг ўртасида илиқлик пайдо бўлгандек эди. Яъни Анорада Аброрга нисбатан ишонч ва умид уйғона бошлаганди.
— Бу гуллар сизга, — ҳар доимгидек кредиторлари билан гаплашиб ортга қайтаётган Аброр ишга бориш олдидан Анорани кўриб ўтишга қарор қилганча касалхонага келди.
— Вооой бунча чиройли! — Анора гулларни олиб бағрига босиб, тўйиб ҳидларкан, — катта раҳмат.
— Сиз бундан ҳам кўпига лойиқсиз, — Аброр қизга ўзгача меҳр билан тикилганча, — тушлик қилдингизми?
— Ҳа боя Нилуфар билан бирга қилгандик.
— Демак, бугунги куннинг энг бахтли одами Нилуфар бўлибдида? — кулди.
— Нега?
— Сиз билан тушлик қилиш бахтига сазовор бўлгани учунда, — буни эшитган Анора кулганча,
— Ундай бўлса, Нилуфар жуда-жуда бахтли одамлардан экан. Чунки деярли ҳар куни у билан тушлик қиламан.
— Негадир сизни дугонангиздан қизғона бошлаяпман.
— У дугонамку, — жилмайди.
— Менга шундай бахт қачон насиб қиларкин?
— Дугона бўлишми? — Анора ўзини ҳеч нимани тушунмагандек тутганча сўради.
— Ҳар бир кунимни сиз билан ўтказиш. Сиз билан бирга бахт китоби саҳифаларига гўзал онларни муҳрлаш, — Аброр шундай самимий ва меҳр билан гапирдики Анора эриб кетди гўё.
🌺🌺🌺
— Опа бу ишингиз умуман тўғри эмас, — Сарагул Каромат опанинг гапларини эшитиб, қароридан қайтаришга ҳаракат қила бошлади, — бу билан ҳеч нимага эриша олмайсиз.
— Эришаман. Сен эса жим кузатасан, — ўйлаган режасини амалга ошириш учун керакли нарсаларни тахт қилиб бўлгач, — бўл Аброрга қўнғироқ қил. Бир ҳафтадан бери онасидан хабар олмаётган ўша бемеҳрга қўнғироқ қилда, боя айтганларимни сўзма-сўз такрорла.
— Опаааа....
— Сенга бўл дедим, — телефонни ниқтагандек мажбурлаб қўлига тутқазиб қўйди, — тер ўша Рамеони рақамини.