68
— Қаерда юрибсиз? — Анора палатага кирган заҳоти Сарварни тинчлантира олмаётган Мажидов аламини қиздан олди.
— Мен ҳалиги....
— Бўлинг тез беморни ярасини тозалаб, боғлаб қўйинг, — ўзи эса унинг қўлларини ушлаб турарди. Бундай ҳолатда Сарвар эшик тарафга умуман қарай олмас, ким келганини ҳам кўра олмасди.
— Мана ҳозир, — Анора дори ва бинтни олиб тинмай типирчилаётган Сарварга яқинлашаркан, унинг яраси очилиб қонаётганини кўриб унга раҳми келиб кетди, — илтимос бунақа кескин ҳаракатлар қилманг. Усиз ҳам ярангиз очилиб қонаяпти. Сиз фақат баттар қилаяпсиз.
— Керакмас, — Сарвар бу сафар қаттиқроқ ҳаракат қилдими ёки доктор ўзи қўйиб юбордими унинг қўлидан силтаниб чиқиб, — мен ни..., — Анора тарафга ўгирилдию гапи чала қолди, — наҳотки бу сен, — кутилмаганда Анорани бағрига босиб, — бўлиши мумкин эмас. Аммо, бу чиндан сен. Сен тириксан, ҳозир муҳими шу, — нафас олмасдан тез-тез гапирарди.
— Бу нима қилганингиз? — ҳеч нимани тушунмаган Анора докторнинг олдида хижолат бўлганча Сарварни ўзидан итарди, — қўйиб юборинг мени.
— Узр, — Сарвар уни бағридан бўшатаркан, — мен шунчаки сени қаттиқ соғинганимдан нима қилаётганимни билмай қолдим. Мени кечир.
— Ярангизни кўриб қўяй, — Анора тезроқ ишини якунлаб бу ердан чиқиб кетишни истарди. Доктор Мажидов ҳайрон бўлганча палатани тарк этди, — мана бўлди, — нақ ярим соатлик тозалов ва боғлов ишларидан кейин Анора шошганча эшик томонга юраркан, — соғайиб кетинг, — дедию чиқиб кетди.
— Қалбим алдамаган экан, — Сарвар хурсанд бўлганча бошини ёстиққа ташларкан, — у тирик, — тинмай шу сўзни такрорларди.
🌺🌺🌺
— Дили бугун мен билан борасан-а? — ўзини чалғитиш учун залга келган Дилафрузни Саида ҳоли жонига қўймай бугун кечки овқатга бирга борайлик дейишдан тўхтамаяпти.
— Мен Сарвар акамга...
— Сарвар аканга қарайдиган докторлар, ҳамширалар бор. Даволадик деб жарақ-жарақ пулини олганига яраша қарашсин. Сен уйга чиққанидан кейин ҳам қарайверасан. Бугун эса иккаламиз мазза қилиб ресторанда кечлик қиламиз. Битта зўр жойни биламан.
— Қандай бўларкин? — Саиданинг гапини миясида айлантирган Дилафруз кўнаётгандек эди.
66
— Сарвар ака, — Дилафруз эрининг қўлини қўйиб юбормасдан, — тузалиб кетганиздан кейин оилавий дам олишга борайлик. Бирга вақт ўтказмаганимизга ҳам анча бўлибди.
— Яхши, — Сарвар ўша ҳиссиз оҳангда жавоб берди.
— Нимадир ейсизми? Ётавериб оч бўлиб кетгандирсиз.
— Ҳеч нима керакмас. Егим келса ҳамшираларга айтарман, — ҳамшира дейиши билан ҳаёлига яна ўша юз кўз олдида гавдаланди.
— Хўп, — Дилафруз эридаги бу ҳиссизликни операциядан кейинги тушкинлик деб, ортиқ уни қийнамасликка қарор қилганча, — сизни ҳам урунтириб қўймай, — ўрнидан тураркан, — мен борай. Кечга сиз яхши кўрган шўрва билан келаман.
— Яхши.
— Яхши дам олинг, — Дилафруз унинг юзидан ўпиб қўйдию, чиқиб кетди.
🌺🌺🌺
Шоҳсанам эрталабдан ўзига тегишли хоналарни бир қатор кўздан кечириб чиқаркан,
— Яхшиям ҳозирча ҳеч ким йўқ, — иши анчайин енгил кетаётганидан хурсанд бўлганча нарсаларини олиб пастга тушиб кетар экан, иш бошқарувчи уни чақириб қолди.
— Шоҳсанам.
— Эшитаман.
— Ишингизни бўлган бўлсангиз 303-хонани ҳам тартибга келтириб чиқинг. Меҳмон хонадаги тартибсизликда норозилик билдирди.
— 303? — Шоҳсанам бироз ўйланиб турдида, кўзлари катта-катта бўлиб кетди, — ахир бу ўша совуқни хонасику! — фақат ўзига эшитиладиган қилиб гапирди.
— Нимадир дедингизми?
— У хонани Малика тозалаши керак эмасмиди демоқчи эдим.
— Ўтган гал сиз тозалаган экансиз. Меҳмон айнан сизни исмингизни айтиб тайинлади. Шунга сиз боришингиз шарт. Чунки у меҳмоннинг таъби жуда нозик. Бунинг устига жуда талабчан ҳам. Шунинг учун ҳам сиз боришингиз шарт.
— Тушунарли, — Шоҳсанам хўрсиниб қўйганча ортига қайтаркан, — Тундрага олға!
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...
Агар бугун ҳеч кимга яхшиликнинг йўлини тўсмаган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам албатта тўсиқсиз эга бўласиз...
Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...
ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
@ibratli_sozlar
📝Бир_хикоя.
Болакайнинг онаси ҳомиладор бўлгач отаси оиласини ташлаб кетди. Бундан она қаттиқ тушкунликка тушди.
Орадан йиллар ўтишига қарамай, қалбини синдирган аламларни она ўз ўғлидан ола бошлади.
"Синглингга қарамайсан. Уни йиғлатасан. Шоколадни ҳам баҳам кўрмайсан. Уни урасан, мактабдан ҳам бирга олиб келмайсан..."
У ўғлини шу гапларни айтиб савалар, таом бермас, бошида таёқларни синдирар, айрим ҳолларда эса куннинг совуғида ҳам кўчага қувиб юборарди.
Болакай эса лом-мим демас, ҳайрон бўлар, аммо индамай рўзғорни елкасига олган, онасига меҳр кўрсатишда давом этарди.
Балким айтарсиз, "Акалик вазифасини бажарса нима қилибди? Буни нимаси ёмон?" дея?
Гап шундаки, ота оиласидан воз кечгач, она қаттиқ тушкунликка тушиб, ҳомиласидан айрилган экан.
Бу ҳам унга таъсир қилиб, она "шизофрения" касаллигига дучор бўлибди.
У умри давомида аслида мавжуд бўлмаган қизалоғини парваришлар, унга акалик "қилмаётган" ўғлига шу сабабли жуда кўп озорлар берарди.
Бола эса буни тушунар, аммо ич-ичидан қаттиқ эзиларди.
Ҳатто ўлими олдидан ҳам "Синглингга яхши қарамадинг! Мен сендан рози эмасман!" дея она ҳаётдан кўз юмди.
Бундан ўғли жуда қаттиқ изтироб чеккани юз-кўзини юваётган кўз ёшларидан маълум эди...
"Онамни рози қилмадимми?!"
Ҳозир сиз ўқиган ушбу хикоя менинг бугун интернетда ўқиб қолган хикоям эди. Озроқ таҳрир қилдим...
Ҳаёлимга ўз ҳаётимдаги бир воқеа келди. Онамнинг оёғи сонидан кесилгач, эрта тонгда "оёғим букланиб қолди, узатиб юбор!" деган талаблардан мен ҳам нима қилишимни билмай ҳайрон бўлардим. Йўқ оёқ қандай букланиб қолиши мумкин деб... Ичимда ҳозир ҳар ҳил ҳотиралар уйғониб кетди. Балки сиз хикоядаги аёл ўғлини наҳақ урганидан ажаблангандирсиз, лекин камина уни тушунгандайман...
Одамни озорлар ўзгартиради... Ютади, ютади, қорнига солади, яқинларнинг ҳиёнатини кўтаради, яна амаллаб уларга ишонади, яна панд ейди, ўз ҳақиқатларини букилишини ва синишини, бошқалар томонидан ҳиссиз кутиб олинишини кўради, тошбўрончилар ичида кулиб турган ўз яқинларини...
Одам ҳеч кимга ишонмай қўйганда ўша аёлдек ўз-ўзини рад этиш, бошқа суйганларини ҳам ўзидан бездириш ҳолатига тушиб қолади...
Шунинг учун бировнинг ҳислари билан ўйнашманг...
Сиз ўйин қилган нарса- кўпчиликнинг бахтсизлигига ва надоматига сабаб бўлмасин!
Ummu zaynab ummu.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝Интернетда ҳал бўлган тақдир
Зулайҳо гарчи сўнгги пайтларда ўзи билан аёвсиз курашаётган бўлса-да, аммо бугун ҳам ўзини одатдагидек тутди. Қайсар, мағрур ва сирли. Клавиатура устида у ёқдан-бу ёққа ғизиллаётган бармоқлари мониторга дилидагиларни эмас, тилидагиларни тера бошлади.
Ҳаммаси қандай яхши!
Зулайҳо Тўлқин билан роппа-роса олти ой олдин танишганди. Дугонасининг шеъри остига барча танишлари ўз фикрини ёзиб қолдираётган бўлишига қарамай, унинг эътиборини фақатгина Тўлқиннинг фикрлари жалб этди. Шу-шу Зулайҳо Тўлқин билан ора-сира виртуал оламда гаплашиб турадиган бўлди. Унинг назарида Тўлқин жуда бамаъни, ўқимишли йигит эди. Кейинчалик уларнинг дақиқалик суҳбатлари соатларга айланганига қарамай, на Тўлқин ва на Зулайҳо чегарадан ташқарига бир одим бўлсин қадам ташлашмади. Зулайҳо интернетда рақамини сўраб ёки учрашувга таклиф этаётган йигитларнинг кўпини кўрган. Уларга зиғирчалик ишонмасди. «Улар интернетдан шунчаки зерикканидан ёки вақт ўтказиш учун фойдаланишади, мабодо дўстлар орттиришса, шунчаки кўнгилҳушлик учун», дерди нуқул ўзига-ўзи. Аммо Тўлқин… Тўлқин умуман бошқача. Суҳбатни тарихдан бошлаб адабиётда якунлайди. Зулайҳога бугунги ижодий жараён, адабиётда эришилаётган ютуқлар ҳақида, қолаверса, бадиий асарлар ҳақида гапиради. Аммо ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам ўзини ножоиз тутмас, дунёни ўз қаричи билан ўлчамасликка одатланганди. Ушбу зайлда ўтаётган кунлар Зулайҳонинг кўнглида дастлаб унга нисбатан чексиз ҳурматга олиб борган бўлса, кейинчалик дилида аллақандай илиқликни ҳис эта бошлади. Бора-бора ундан ҳеч нарсани яширмайдиган, энг яқин қадрдонидек кўра бошлади, фақат… Фақат уни ўзининг ҳаёт китоби билан таништираётганида айрим саҳифаларини юлиб олди. Кундан кунга ўзини маҳв этиб бораётган бедаво дарди ҳақида ғойибдаги дўстига ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилди. У мендан узоқлашиб кетади, деб ўйладими, унга ачина бошласа, ўзини хўрлангандек ҳис этишиними ёки шунчаки унинг сиқилишини истамадими, хуллас, хасталиги ҳақида унга лом-мим демади. Аммо куни кеча бўлиб ўтган дилни хун этувчи суҳбатдан сўнг…
Зулайҳо шунчаки толиқдим, ўтиб кетади, деб ўзини ҳар қанча аврашга уринмасин, ишончи, барибир, панд берди. Шифокорга боришдан бошқа илож тополмади. Тўғри, шифокор унга деярли ижобий гаплар айтди. Бироқ, негадир, Зулайҳонинг дилидаги ғашлик тарқамади. Гўё шифокорнинг кўзларида ачиниш ҳиссини туйгандек бўлди. «Ҳозир тасалли учун шундай деяпти, эртага анализларнинг натижаси аянчли чиқса керак», деб ўйлади. Эртага натижаларни билгани келишини айтганидан сўнг шифокорнинг жавобидан ҳам чиройи очилмади, уйига келиб ҳам кўнгли ёзилмади. Руҳиятидаги тушкунлик ўз кучини кўрсатди. Ич-этини ея бошлади. Ниҳоят, кун ботиб, у ҳам интизорлик билан, ҳам юрагини ҳовучлаб кутаётган дамлар етиб келди. Кун бўйи айнан шу лаҳзаларни кутиб ўтирганига қарамай, компьютерини ёқаётган паллада тўхтаб қолди. Унинг нима дейишини ўз назари остида чамалаб кўрди. Унинг бедаво касалини билганидан сўнг Тўлқин ҳам аксарият танишларидек ундан йироқлашиб кетармикан ёки, аксинча, ёнида бўлиб, ҳақиқий дўстлик, эҳтимол, кўзга кўринмас ип билан боғланган риштанинг кучини кўрсатиб берармикин?
Хуллас, Зулайҳо иккилана иккилана компьютерини ёқди. Интернетдаги дўсти виртуал оламда экан. Ич-ичидан қувонди.
— Салом!
Одатдагидек Зулайҳо ҳали ўнгланиб ўтирмасиданоқ Тўлқин унга салом йўллади.
— Ассалому алайкум!
— Ва алайкум ассалом. Кун қандай ўтди?
— Ёмон.
— Нима бўлди? Тинчликми?
— Сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчийдим. Фақат ҳазиллашяпти, деб ўйламанг.
— Хўп, айта қолинг, нима бўлди, шоширтириб қўйдингиз-ку одамни.
— Тўлқин ака, мен… Ҳалиги… Менинг исмим Феруза эмас, Зебо.
Аслида, Зулайҳо асл исмини айтмоқчи эди-ю, аммо негадир тағин ёлғон гапириб юборди. Юрагининг бир четида ҳамон теваракдан, одамлардан яширинишга бўлган иштиёқ ҳар доимгидек бўй кўрсатганди.
— Зебо?!
— Ҳа, олдин сизга ишонмагандим, ўз шаънимни ўйлаб, ёлғон гапиргандим, кейин эса…
— Кейин ишончингизни қозондимми?
— Ҳа, аммо айтолмадим, хафа бўласиз, деб ўйлагандим. Аслида, буларнинг ҳозир унчалик аҳамияти йўқ. Энг муҳими?..
Кечиринг мени!
— Феруза!
—…
— Зебо!
БИЛМАСДАН ТУРИБ ОДАМЛАРНИ АЙБЛАМАНГ
Муаллим ўқувчидан сўради:
-Отанг нима касб билан шуғулланади?
-Бола жим қолди, жавоб бермади.
-Яна сўради: Эй фалончи! Отанг нима иш қилади?
-Бола яна жим тураверди, жавоб бермади.
-Муаллим ғазаб ила, ўқувчиларнинг олдида боланинг юзига бақириб: Эй аҳмоқ! Отанг нима иш қилишини ҳам билмайсанми? - сўради.
-Бола, бошини аста кўтариб: "Биламан, у ернинг остида―қабрида ухлаб ётибди" деб жавоб берди.
Баъзан шошилиб, бошқаларнинг жим, сукут сақлаб туришининг сабабини билмасдан туриб, уларни ранжитамиз ва қалбларига озор бериб қўямиз.
Одамларнинг ичидаги ҳолатларини билмасдан туриб, уларга ҳукм беришга шошилманг...
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇
ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
𝑨𝒚𝒐𝒍 𝒐𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒗𝒂 𝒖𝒅𝒅𝒂𝒃𝒖𝒓𝒐𝒏 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒂 𝒎𝒖𝒂𝒎𝒎𝒐𝒏𝒊 𝒐𝒏𝒔𝒐𝒏𝒈𝒊𝒏𝒂 𝒉𝒂𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒂 𝒐𝒍𝒂𝒅𝒊.
𝑩𝒊𝒛 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒉𝒂𝒓 𝒔𝒐𝒉𝒂𝒅𝒂 𝑸𝑰𝑹𝑶𝑳𝑰𝑪𝑯𝑨 𝒃𝒐'𝒍𝒊𝒏𝒈.
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
/channel/+TQSltgXYbdJiNTMy
👸 @QIROLICHA 👸
Gulni faqat erkaklar beradi degan bir qonun yo'q!
Kimdirdan nimadir kutsangiz narsasiz qolasiz deymi(hazil).
Ammo haqiqat, avvalo o'zingizni o'zingiz seving, shundagina ''sevimli ayol'' bo'lasiz.
Sevimli ayol bo'lmoqchimisiz unda bu @sevimli_ayol_siri kanaliga marhamat.
Bu kanalda siz:
— mazali retseptlar,
— eringiz bilan o'ynashga har xil o'yinlar,
— yuzni to'g'ri ''uxod'' qilishni o'rganasiz.
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа) ҚИЗЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЕЛИН ҚИЛИНГ❗️
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/TaqdirlarQismatlarHikoyalar/100831
64
Аброр уйдан чиқиб кетиши билан телефонини ўчириб қўйди. Чунки билади, ойиси ҳар дақиқада қўнғироқ қилиб, учрашувни эслатавериб асабига тегиб юборишини.
— Ишқилиб иш жойимга қўнғироқ қилмасинларда, — шундай ўйлар билан банкка кириб келди. Ҳали иш вақти энди бошланаётгани учунми одам кам, — бизни иш жойимизни олдида ҳам одам кам бўларкану, — ўзига гапириб кулиб қўйганча хонасига кирди.
— Ассалому алайкум, — ўзидан бир ёш кичик ҳамкасби салом бериш баробарида ўрнидан тураркан,
— Яхшимисан? — Аброр ўз жойини эгаллаганча, — сенга яна нечи марта айтай? Ўтирган жойингда беравер саломни деб.
— Энди одат бўлиб қолганда, — йигит хижолатли жилмайди.
— Бу одатингни қорни катталарни олдида қиласан. Менга ўтириб салом берсанг ҳам бўлаверади. Қачондир мен ҳам ўша қорни катталардан бўлсам, ана шунда туриб салом берсанг арзийди.
— Илоҳим ниятингизга етинг.
— Раҳмат укам, — Аброр шу кўйи ишга шўнғиб кетди. То тушлик пайтига топширилиши керак бўлган ҳисоботларни якунлади. Кредит бўлимида ишлагани учун, қўли билан берган кредитларини энди оёғи билан йиғишига тўғри келаётганини ўйлаб асаб толалари бир-бир узиларди. Соатига қараб қўяркан, — тушлик вақти ҳам бўлиб қолибдику, — ўрнидан турди, — мен кеттим. Йўл-йўлакай тушлик қилиб, кейин соғинганларимни бир йўқлаб келай, — кулди.
— Роса соғинганиздан ҳар куни қатнаяпсизку, — шериги ҳам гап қистириб ўтмай қолмади.
— Нимасини айтасан? Бизни ишимиз шу, соғиниб, йўқлаб бориш.
🌺🌺🌺
Анора Нилуфарни бироз тинчлантиргач, эрталаб нонушта қилмагани учун тушликка вақтлироқ чиқишга қарор қилди ва шифохона ёнидаги кичкина кафега йўл олди.
— Менга иккита сўмса ва яхна чой, — кириб буюртма бериб ўтаркан, ортидан келган таниш овоз сабаб тўхтади.
— Менга тўртта сўмса ва бир шиша cола.
— Сиз? — бу ерда нима қилаяпсиз дегандек Аброрга қаради.
— Ҳа мен, — Аброр жилмайиб қўяркан, — сўмса егани келгандим. Касалхонада ётганимда еганимдан бери мазаси оғзимдан кетмайди, — Аброр тушунтирган бўлди.
— Яхши, — Анора ҳеч нима дея олмай ўгирилиб бўш жой қидираркан, йигитнинг гапи сен учун келмадим дегандек эшитилиб кетганди.
62
Анора Нигора опанинг топшириғи билан беморлардан хабар олиб чиқаркан, охирида фақат Сарвар ётган 3-палата қолганди.
— Нега бу палатага киришимни исташмади? — елка қисиб қўяркан, — ахир бу бемор кеча операция бўлган бўлса, ярасини тозалаб, янгидан боғлаш керак эмасмикин? Ҳа майли, нима бўлса бўлар кириб бемордан хабар олай, — деганча энди палата эшигини очганди ҳамки эшик тарақлаб ёпилиди, — Нилуфар?
🌺🌺🌺
— Ойи аҳволингиз яхшими? — Мансур қўлидаги дориларни ёстиқ ёнига қўяркан, — ҳеч қаерингиз оғримаяптими?
— Мен анча яхшиман, — Саломат опа гавдасини тиклаб ёстиққа суяниб ўтираркан, — ишқилиб синглинга айтмадингми?
— Йўқ, ўзингиз айтганингиздек имтиҳонларини топшириб олсин.
— Уканга ҳам, келинларга ҳам тайинла, қўнғироқ қилиб қолгудек бўлса айтиб қўйишмасин. Мендан хавотир олиб ҳаёли чалғийди. Кейин имтиҳонларини топшира олмай шунча йил ўқигани куйиб кетади, — Саломат опа куюнчаклик билан гапираркан, — тезроқ имтиҳонларини топшириб ёнимизга қайтса бўларди, — охирги гапида меҳр ва соғинч қоришиқ эканлиги шундоқ сезилиб турарди.
— Бугун гаплашаман. Имтиҳонлари тугаши билан олиб келаман, ёнингизда бўлади, — Мансур ойисининг қўлини меҳр билан силади.
— Фақат ҳаёлларини бўлма. Синглинг катта жарроҳ бўлиши керак. Одамларга ёрдам бериб, уларнинг жонига оро кириб, бизга раҳматлар кел..., — Саломат опани йўтал тутиб қолди.
— Ичиб олинг, — Мансур ойисининг йўтала босила бошлаши билан дори ва сут тутди, — ойи балки шаҳарга олиб борарман.
— Йўқ, мен яхшиман болам, — йўталавериб ҳоли қочган Саломат опа бошини беҳолгина ёстиққа қўяркан, — у ерга борганимиз билан ҳам ўша гапни айтишади, — синиққина жилмайди.
— Балки давоси бордир? Ҳар ҳолда шаҳарнинг докторлари яхшироқ билади дейманда, — Мансур ойисининг ранг қочган юзига иложсизлик нигоҳлари билан боқди.
— Хўроз ҳамма жойда бир қичқиради. Буни устига икки кун йўтал тутди деб шаҳарга чопавермаймизку.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
— Куёв бола, умрингизда илк бор аёл зотига қўл теккизган бўз йигитдек осмону фалакда юрибсиз. Ҳали завжаларингиз сони тўрттага етса, ердан изингизни қидирамиз, чоғи? - дея калака қилди раҳнамоси эримни...
Эрим илжайди. Билдимки, эрим яна учта хотин олади. Кейин нима қиламан?
Биринчи бор, нима ўйлаётганимни, нима қилаётганимни, умуман кимлигимни билмайдиган телба ҳолига тушдим. Демак, жондан севган эрим ҳозирданоқ ҳар куни қизларни бирма-бир...
67
Шоҳсанам хона эшиги олдига келганида оёқларидан жон қочгандек бўлди.
— Йўқ, — орқасига ўгирилганча бир қадам олдига юрдию тўхтади, — киргим келмаяпти. Оёғим тортмаяпти. Лекин киришим, тозалашим керак, — Шоҳсанам йиғлагудек бўлиб ўзига-ўзи гапираркан, — бунақаси кетмайди, — бирдан қарори қатъийлашиб, — мен ўз вазифамни бажаришим керак. Бугун ўша совуққа умуман гапирмайман. Шундоқ кираманда, ишимни тез-тез қилиб чиқиб кетаман, — дадил қадам босганча ортга қайтиб эшикни ручкасини ушларкан, қўллари титраётганини кўриб, — бунақаси кетмайди. Бугун сени қалтирашга ҳаққинг йўқ. Бугун дадил бўлишимиз керак, — қўлига гапирганча эшикни очди. Чуқур нафас олганча ичкарига кириб эшикни ёпиши билан,
— Ҳар доим шунақамисан? — ўша совуқ овоз эшитилди.
— Менга нима қилибди? — Шоҳсанам дадил бўлишга ҳаракат қилганча ичкарига кириб келди.
— Бирор хонага кириш ва чиқиш олдидан икки соат ўзинга гапириб турасанми? — бу сафар овоз бироз юмшагандек, лекин уни масхара қилаётгандек эди.
— Буни сизга тааллуқли жойи йўқ, — Шоҳсанам шундай деганча ишга киришди. Тез-тез ҳаракат қилганча хонани тартибга келтираркан, хона атайин тўзғитилгани унинг асаб толаларида чиройли куйлар чалинишига сабаб бўларди, — ниҳоят, — охирги иши чангларни олишни ҳам якунлаб, нарсаларини олдию индамасдан чиқиб кетди.
🌺🌺🌺
— Ажойиб тушлик учун раҳмат, — Аброр Анорани иш жойигача кузатиб қўяркан, — имкон учун эса алоҳида раҳмат, — меҳр билан қизга тикилди. Анора жилмайиб қўйишдан нарига ўта олмади. Аброр билан хайрлашиб ичкарига кириб кетар экан, юрагининг урушини аниқ эшитиб борар, ҳаяжон ва бахтдан ҳеч қаерга сиғмасди. Осмонга учиб кетадигандек енгил ҳис қиларди ўзини.
— Қаерларда юрибсан? — уни кўрган бир ҳамшира ховлиққанча, доктор сени роса излади. 3-палатадаги бемор ёнига ҳеч кимни яқинлаштирмай қайсарлик қилаяпти. Балки Анора кириб кўрар, уни топинглар деди.
— Нигора Восидованинг ўзлари уларнинг олдига кирмаслигимни тайинлаганди.
— Қанақа Восидова? Мажидов сўради сени.
— Хўп ҳозир, — Анора шошганча 3-палатага тарафга кетди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
❤️❤️❤️🔴🔴🔴❤️❤️❤️
🌺BAHORGI COLLECTION🌺
😐𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬, 𝗭𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
🤚𝗞𝗢'𝗣𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗢𝗧𝗔-𝗢𝗡𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗜𝗡𝗜 𝗤𝗢𝗭𝗢𝗡𝗔 𝗢𝗟𝗚𝗔𝗡
🆗𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧 𝗩𝗔
1⃣⏩🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷
𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔 𝗧𝗨𝗥𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗗𝗘𝗧𝗜𝗦𝗞𝗜Y 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥😐
𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔.
🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷
💘💘💘💘💘💘💘💘💘
𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗔𝗡𝗜𝗕 𝗤𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚😍😍
⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬
➡️/channel/+jcDC4R1k9XNiODQy
➡️/channel/+jcDC4R1k9XNiODQy
➡️/channel/+jcDC4R1k9XNiODQy
🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝
⚠️Bɪᴢ sɪᴢɴɪ ᴛᴇᴢᴋᴏʀʟɪɢɪᴍɪᴢ ʙɪʟᴀɴ sɪᴢɴɪ ʟᴏʟ ǫᴏʟᴅɪʀᴀᴍɪᴢ⭐⭐
Зулайҳо, барибир, гапиролмади. Нима дейишни ҳам билмай қолди. Дарҳол компьютерини ўчириб қўйди. Ўзини қўярга жой тополмади. Бир пайт дабдурустдан кўнглининг бир четида туғилган умид уни ниҳоят бир тўхтамга келтирди.
«Эҳтимол, шифокор шунчаки далда тариқасида гапирмагандир. Ростдан ҳам натижалар ижобий чиқар-а? Подадан олдин чанг чиқариб, кейин тилимни тишлашим шартми? Яхшиси, бугун умуман интернетга кирмайман. Эртага аниқ хулосалардан сўнг бафуржа гаплашаман».
Зулайҳо шу ва шунга ўхшаш хаёлларнинг қуюнидан халос бўлолмай тонг оттирди. Ўзини зўрға қўлга олиб, зил-замбилдек қадамлар билан шифохонага йўл олди. Ва… Ва у ердан хуш кайфият билан чиқди. Қушдек енгил бўлди. Янги туғилган чақалоқдек эди гўё. Уйига қандай етиб келганини сезмай ҳам қолди. Хонасига кириши биланоқ биринчи қилган иши компьютерини ёқиш бўлди. Катта афсусланиш ва узрхоҳлик билан кечаги суҳбатни узилиб қолган жойидан давом эттиришга жазм этди. Интернетини ёқди. Афтидан, кеча компьютерини ўчириб қўйган бўлишига қарамай, Тўлқин ёзишда давом этаверган. Чунки Зулайҳонинг электрон почтасида ўқилмаган хабар белги бериб турарди.
— Нега ўчириб қўйдингиз, Зебо? Мендан хижолат бўлаётган бўлсангиз, сира ҳожати йўқ. Мен хафа эмасман. Аслида мен шифокорман. Шунчаки ижодни жуда севаман, ундан ўзимни бўлакча ҳис этолмайман. Келинг, яхшиси, мени алдагансиз деб эмас, яширгансиз, деб тасаввур этамиз, хўпми?
Зулайҳонинг миясига кутилмаганда Тўлқиннинг «Аслида, шифокорман», деган гапи гурзи бўлиб тегди. Қўллари ўзига бўйсунмаган ҳолда унинг таржимаи ҳолини қидиришга тушди. Наҳотки?! Бўлиши мумкин эмас. Шифокорининг исм-шарифи Тўлқин Азимов. Қадрдони нафақат Тўлқин Азимов, ҳатто шифокор ҳам. Бунинг устига, иккаласи ҳам битта касалхонада ишлашаркан. Бундан келиб чиқадики… Улар битта инсонми?
Шу пайт Зулайҳо Тўлқиннинг янгиланган статусини кўриб қолди: «Бугун бир қадрдоним мендан узоқлашди. Атайлаб қилмаган айби учун… Қанчадан-қанча гуноҳлар кечириляпти-ю, мен шу арзимаган важ-карсонга хафа бўлмаслигимни унга айтишга улгуролмадим. Зебо, илтимос, мен билан боғланинг. Хатосиз инсоннинг ўзи бўлмайди-ку ахир. Беайб парвардигор. Ёлғон ҳар кимда ҳам бўлади, Зебо, ишонинг. Мана, мисол учун, мен ҳам ғирт ёлғончиман. Бугун бир беморимнинг кўзига қараб ёлғон гапирдим. Унинг исми Зулайҳо, ўзи жудаям яхши қиз. Аммо яхшига кун йўқ, ёки яхшиларни Тангрим чақириб олади, деганлари рост экан. Мен унга бир неча ой умри қолганини айтолмай, кўзларига қараб туриб «Яшайсиз!», дедим. Ҳа, яшайсиз, дедим».
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🌼🌼🌼🌼𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗢𝗟𝗔𝗠𝗜🌼🌼🌼🌼
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🔹𝗨𝘆𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗽𝗮𝗿𝗱𝗮 𝘁𝗶𝗸𝘁𝗶𝗿𝗺𝗼𝗾𝗰𝗵𝗶𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 𝘇𝗼ʻ𝗿 𝗽𝗿𝗼𝗳𝗲𝘀𝘀𝗶𝗼𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗶𝗸𝘂𝗰𝗵𝗸𝗶 𝗾𝗶𝗱𝗶𝗿𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶? 🌝
𝗨𝗬𝗗𝗔 𝗢‘𝗧𝗜𝗥𝗚𝗔𝗡 𝗛𝗢𝗟𝗗𝗔 𝗢𝗡𝗟𝗔𝗬𝗡 𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗧𝗜𝗞𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗢‘𝗥𝗚𝗔𝗡𝗜𝗡𝗚
🔹𝗜𝘁𝗮𝗹𝘆𝗮𝗻𝘀𝗸𝗶𝘆
🔹𝗦𝗵𝗼𝗵𝗶𝗻𝗮 𝗱𝗮𝘀𝘁𝘂𝗿𝗵𝗼𝗻 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
🔹𝗦𝘁𝘂𝗹𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗖𝗵𝗶𝗵𝗼𝗹 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
🔹𝗣𝗮𝗻𝗼 𝗳𝗮𝘀𝗼𝗻 2 𝗵𝗶𝗹 𝘂𝘀𝗹𝘂𝗯𝗱𝗮.
🔹𝗜𝘁𝗮𝗹𝘆𝗮𝗻𝘀𝗸𝗶𝘆 𝗯𝘂𝗳
🔹𝗬𝗮𝗻𝗴𝗶 𝘂𝘀𝗹𝘂𝗯𝗱𝗮
🔹𝗣𝗶𝗿𝗮𝗺𝗶𝗱𝗮
🔹𝗧𝘂𝗿𝗯𝗮 𝗞𝗮𝗿𝗻𝗶𝘇
🔹𝗦𝘂𝗻𝘆𝗼𝗿𝗶𝘁𝗮
🔹𝗚𝗶𝗿𝗯𝗶𝘀𝗵𝗼𝗸𝗹𝗶 𝗥𝗶𝗺𝘀𝗸𝗶 𝗽𝗮𝗿𝘁𝗲𝗿
🔹𝗧𝘂𝗹𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗴𝘂𝗹𝗶𝗻𝗶 𝗼𝘀𝗼𝗻 𝗖𝗵𝗶𝗾𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵.
🔹𝗜𝗽𝗹𝗶𝗸 𝘁𝘆𝗮𝘁𝗿𝗮𝗹𝗸𝗮𝗻𝗶 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
𝗕𝘂 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗲𝗺𝗮𝘀.
𝗗𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗱𝗮𝘃𝗼𝗺𝗶𝗱𝗮 𝗷𝘂𝗱𝗮 𝗸ô𝗽 𝘁𝗶𝗸𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗶𝗸 𝘀𝗶𝗿𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗯ô𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗯 𝗯𝗼𝗿𝗮𝗺𝗮𝗺𝗶𝘇.
𝟮𝟬 𝘆𝗶𝗹𝗹𝗶𝗸 𝗺𝗮𝗹𝗮𝗸𝗮𝗹𝗶 𝗰𝗵𝗲𝘃𝗮𝗿 𝗛𝗨𝗟𝗞𝗔𝗥𝗛𝗢𝗡𝗜𝗠𝗱𝗮𝗻 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴!
𝗞𝗨𝗥𝗦 𝗩𝗔 𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗧𝗜𝗞𝗧𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗤𝗜𝗭𝗜𝗤 𝗕𝗢ʻ𝗟𝗦𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗔ʼ𝗭𝗢 𝗕𝗢ʻ𝗟𝗜𝗡𝗚 ✨
📝ИҚРОР
Қайнона билан келиннинг гапи гапига тўғри келмади. Бири “ади” деса, иккинчиси “бади” деди. Бўш келмади. “Каттаман”, деб қайнона кўприк бўлмади. “Ёшман”, деб келин тилини тиймади. Икки ўртада қолган йигит қайси бармоғини тишламасин оғриди. Ноилож аламини хотинидан олди. Бир мушт туширганди, кўзи кўкарди. Бундай муносабатга кўникмаган келин аразлаб кетди...
Қайнона ҳовуридан тушиб, келинини кечирган бўлди. Ўғлини уни олиб келишга жўнатганди куёвни бутун бошли оила талади:
– Ҳовлимга қайтиб оёғингни босма, - деди ота. – Сенга берадиган қизим йўқ.
– Тор қорнимга сиққан, кенг уйимгаям сиғади, - деди она.
– Синглимни урган қўлларингни синдираман, - деди ака.
– Сизга теккандан бери дарддан чиқмайди, - деди қайнопа.
Хуллас, ҳамма куёвга қарши турди. Ҳеч ким ундан: “Нега қўл кўтардинг?” - деб сўрамади. Қарс икки қўлдан чиқишини ўйламади. Куёвнинг авзойи бузилди. Бурилиб кетди.
Келин кўрдики, вазият қалтис. Эрига тош отишяпти, ҳайдагандан баттар қилишяпти. Бу гаплар унга оғир ботишини билди. Бу гапларни кўтаролмаслигини билди. Шунинг учун ортидан югурди.
– Тўхтанг, мен сиз билан кетаман!..
Келин ортига ўгирилди. Ғалати аҳволда қолган яқинларига гуноҳкорона боқди:
– Узр, айб мендан ҳам ўтганди...
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝ОЧИЛ ДАСТУРХОН...
Шаҳардан қишлоққа келин тушди. Орадан бир ой ўтиб, дугоналари келинпошшани йўқлаб келмоқчи бўлдилар. Йўлда бора туриб у ҳақда гап кетди. Шундоқ илмли қиз қишлоққа увол бўлдида деди биттаси ачиниб. Ҳа биз тўрт йил ўқиб битта инглиз тилини зўрга ўргандик у бўлса тўрт бештасини қойил қилиб ташладия. Домлалар институтда олиб қолмоқчи ҳам бўлишдия. У бўлса, севгининг кўзи кўр бўлар эканда қишлоқига эрга тегиб кетди. Қишлоқда нима қилаяпди экан билдиларингми деди бири. Ойисини айтишича мактабда иш йўғакан, аммо куёв бўлмиш ҳар ҳафта сут, қатиқ, сарёғ, асал, тухумгача ташлаб кетаркан. Менимча эри билан фермерлик қилаяпти шекилли. Энди молларни тилини ўрганаётгандирда, ахир у тил жиннисику дейишди кулиб. Эссиз шунча ўрганган тиллари бари савил қобдида. Сигир соғиб, таппи ясаб, қўй боқиб юргандирда. Улар келинпошшаникига келиб, ҳангу манг бўлиб қолдилар. Дугоналарини товуқхонаданми, молхонаданми чиқиб келса керак деб ўйлашган эди. Аксинча, келинпошша бир уйда тўрт беш болага чет тилидан дарс бераётган экан.
Келинпошшани қайнонаси уларни уйга таклиф қилди. Ўрисчани ўрганувчи болалар ҳозиргина кетишди, ҳозиргилари немисчага келишди. Малайзияга ишлагани кетмоқчи бўлган йигитлар ҳам бор, уларга малай тилини ўргатади. Барака топкур келиним. Туманимизда учта ишбилармон япон боракан, уларга ўзбек тилини ўргатади, келинимни бош қашишга вақти йўқ. Ҳовлимиз институтга айланиб қолган қизларим... Биз бўлсак уни фермерлик қиляпти деб юрибмиз, опоқи. Фермердан қолишадиган жойимиз йўқда айланайлар, кулди қайнона, товуқ боқмаймиз, лекин тухумимиз тайин, бузоғимиз йўқ, бироқ сут қатиқ, қаймоқ узилмайди. Келинимиз, барака топкур тил ўргатганига болалардан пул олмайди, кимни ҳонадонида қанақа имконияти бўлса шунга кўнаверади. Қассоб гўштдан, асаларичи асалдан, деҳқон деҳқончилигидан дегандек... Бу келин эмас очил дастурхон деди қайнона. Ҳаммалари яйраб кулишди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝Туҳмат ёхуд Қайтар дунё...
Ўқинг сизга илиндим...
Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Бир ривоят эшитгандим. Уша пайтларда бу нарсаларни унча тушунолмасдим. Вакт утиб, энди уша ривоятнинг накадар буюк маъноси борлигини англадим ва сиз азизлар билан бахам куришга ошикдим...
Киёмат булибди... Одамлар кабрларидан хар хил холатда бош кутарган. Кимдир куйиб корайиб кетган, яна кимдир эса касалланиб, майиб булиб кетган. Одамлар катор-катор булиб, Машхарга егилмокда. Хар бир одамнинг юзида куркув, Машхар олов каби иссик. Тарози олдида хар бир одамнинг савобу гунохлари тортилиб, манзиллари жаннат ёки дузахлиги билиниб, йул олишмокда, дахшат...
Куп катори 2 одамнинг хам амаллари тарозига куйилди. Гунохи огир босди, ДОД деди бир ода. НЕГА МЕНИНГ ГУНОХИМ КУП ЧИКДИ, НЕГА дея йиглай бошлади. Тарозибон одамга юзланиб, СЕН ХАЁТИНГДА ЖУДА КАТТА ХАТО КИЛГАНСАН, деди. Одам хайрон булиб, КАНДАЙ ХАТОКИ У МЕНИ ДУЗАХГА БОШЛАДИ, деди. Тарозибон шундай деди:
-Эй одамзот, сен хаётлигингда умуман одамларга ишонмасдинг, факат гумонлар ичида юрардинг, кишининг гапига кулок солмасдинг, сенинг шу айбинг гунохларингни купайтирган, деди. Одамзот, БУ АЙБМИ? ИШОНМАСАМ НИМАСИ АЙБ ВА ГУНОХ дебди. Тарозибон давом этибди:
-Киёмат бор деган кишига бепарво булдинг, дузах бор дейишса гумонга бординг, хамма амалларинг хисоб-китоб килинади дейишса кулимсирадинг, одамларга ишонмадинг, дея хатоларини айтди ва хисобни тугатиб, дузахга бошланг, деди. Одамзод дод-вой килиб, дузах сари равона булди...
Тарозибон навбатдаги одамнинг амалларини куйди. Бунда хам гунох огир булиб, босиб кетди. Бу одам хам НЕГА ГУНОХИМ ОГИР БОСДИ, дея юзланди. Тарозибон бу одамга:
-Сен хаётлигингда одамларга жуда ишонувчан булгансан, хаммага ишониб кетавергансан, деди. Одамзот бу жавобдан бир оз жахли чикиб, АХИР ХОЗИРГИНА БИР ОДАМГА СЕН ОДАМЛАРГА УМУМАН ИШОНМАГАНСАН, ГУНОХИНГ КУП, ДЕДИНГ, ЭНДИ ЭСА МЕНГА ОДАМЛАРГА ЖУДА ИШОНИБ ГУНОХГА БОТГАНСАН, деяпсан. Буни кандай тушунай дебди. Шунда Тарозибон одамга караб:
-Сен хар кимнинг хар кандай гапларига хам ишониб кетавергансан. Харомни ема дейишса емай, ейвиргин, Худо кечиради дейишса еб кетавергансан. Арок ичма деса ичмай, э ичавер Худо кечиради дейишса ичавергансан. Зино килма дейишса килмай, э килавер Худо рахмдил Зот дейишса зино килавергансан, намоз уки деса, укиб, укимаган битта сен эмаску деса укимай кетавергансан, дебди. Шу пайт одамзот БУЛДИ, БУЛДИ, МЕН ГУНОХКОРМАН деб уввоз тортиб йиглаб юборибди. Дузах эса гунохлари куп одамларни дамига тортаверибди...
Мана азизларим, бир вактлар эшитган ривоятимни ёздим. Энди хулоса сизлардан. Факат бир нарса, ОДАМЛАР ГАПИГА УТА ИШОНУВЧАН ХАМ, УМУМАН ИШОНМАЙДИГАН хам булманг. Дин курсатган йул ва Худо берган аклни ишлатиб, урни келса ишониб, амал килинг, урни келса ишонмай, рад этинг. Аллох икки дунёмизни обод айласин, амийн!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Бир ривоят эшитгандим. Уша пайтларда бу нарсаларни унча тушунолмасдим. Вакт утиб, энди уша ривоятнинг накадар буюк маъноси борлигини англадим ва сиз азизлар билан бахам куришга ошикдим...
Киёмат булибди... Одамлар кабрларидан хар хил холатда бош кутарган. Кимдир куйиб корайиб кетган, яна кимдир эса касалланиб, майиб булиб кетган. Одамлар катор-катор булиб, Машхарга егилмокда. Хар бир одамнинг юзида куркув, Машхар олов каби иссик. Тарози олдида хар бир одамнинг савобу гунохлари тортилиб, манзиллари жаннат ёки дузахлиги билиниб, йул олишмокда, дахшат...
Куп катори 2 одамнинг хам амаллари тарозига куйилди. Гунохи огир босди, ДОД деди бир ода. НЕГА МЕНИНГ ГУНОХИМ КУП ЧИКДИ, НЕГА дея йиглай бошлади. Тарозибон одамга юзланиб, СЕН ХАЁТИНГДА ЖУДА КАТТА ХАТО КИЛГАНСАН, деди. Одам хайрон булиб, КАНДАЙ ХАТОКИ У МЕНИ ДУЗАХГА БОШЛАДИ, деди. Тарозибон шундай деди:
-Эй одамзот, сен хаётлигингда умуман одамларга ишонмасдинг, факат гумонлар ичида юрардинг, кишининг гапига кулок солмасдинг, сенинг шу айбинг гунохларингни купайтирган, деди. Одамзот, БУ АЙБМИ? ИШОНМАСАМ НИМАСИ АЙБ ВА ГУНОХ дебди. Тарозибон давом этибди:
-Киёмат бор деган кишига бепарво булдинг, дузах бор дейишса гумонга бординг, хамма амалларинг хисоб-китоб килинади дейишса кулимсирадинг, одамларга ишонмадинг, дея хатоларини айтди ва хисобни тугатиб, дузахга бошланг, деди. Одамзод дод-вой килиб, дузах сари равона булди...
Тарозибон навбатдаги одамнинг амалларини куйди. Бунда хам гунох огир булиб, босиб кетди. Бу одам хам НЕГА ГУНОХИМ ОГИР БОСДИ, дея юзланди. Тарозибон бу одамга:
-Сен хаётлигингда одамларга жуда ишонувчан булгансан, хаммага ишониб кетавергансан, деди. Одамзот бу жавобдан бир оз жахли чикиб, АХИР ХОЗИРГИНА БИР ОДАМГА СЕН ОДАМЛАРГА УМУМАН ИШОНМАГАНСАН, ГУНОХИНГ КУП, ДЕДИНГ, ЭНДИ ЭСА МЕНГА ОДАМЛАРГА ЖУДА ИШОНИБ ГУНОХГА БОТГАНСАН, деяпсан. Буни кандай тушунай дебди. Шунда Тарозибон одамга караб:
-Сен хар кимнинг хар кандай гапларига хам ишониб кетавергансан. Харомни ема дейишса емай, ейвиргин, Худо кечиради дейишса еб кетавергансан. Арок ичма деса ичмай, э ичавер Худо кечиради дейишса ичавергансан. Зино килма дейишса килмай, э килавер Худо рахмдил Зот дейишса зино килавергансан, намоз уки деса, укиб, укимаган битта сен эмаску деса укимай кетавергансан, дебди. Шу пайт одамзот БУЛДИ, БУЛДИ, МЕН ГУНОХКОРМАН деб уввоз тортиб йиглаб юборибди. Дузах эса гунохлари куп одамларни дамига тортаверибди...
Мана азизларим, бир вактлар эшитган ривоятимни ёздим. Энди хулоса сизлардан. Факат бир нарса, ОДАМЛАР ГАПИГА УТА ИШОНУВЧАН ХАМ, УМУМАН ИШОНМАЙДИГАН хам булманг. Дин курсатган йул ва Худо берган аклни ишлатиб, урни келса ишониб, амал килинг, урни келса ишонмай, рад этинг. Аллох икки дунёмизни обод айласин, амийн!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
65
Анора деразага яқин жойдан бўш жой топдида бориб ўтирди.
— Майлими шу ерда ўтирсам? — у жойлашиб улгурмасидан Аброр ҳам етиб келди, — ҳозир тушлик пайти бўлгани учун бўш жой йўқ экан.
— Майли, — Анора кўзларини олиб қочди.
— Раҳмат, — Аброр жилмайиб қўйганча унинг қаршисига ўтирганча, — иложи борича сизга халақит қилмасликка ваъда бераман.
— Умид қиламан, — Анора жилмайиб қўйди. Бу орада уларнинг буюртмалари ҳам келди. Жим ўтириб овқатланиша бошлашди.
— Ҳалиги, — битта сўмсасини еб бўлиб секин гап бошлади Аброр, — Анора гапларимни ўйлаб кўрдизми?
— Мен ўшанда жавобимни айтгандимку. Нега яна...
— Мен ҳам ортга қайтмайман дегандим шекилли, — Аброр қош учириб қўйганча иккинчи сўмсасидан иштаҳа билан тишларкан, кўз қисиб қўйишни ҳам унутмади.
— Лекин мен....
— Анора, — Аброр ярим тишланган сўмсани тарелкага қўяркан, — наҳотки шунчалик ёмон одамга ўхшасам?
— Йўқ, — Анора киприкларини пирпиратганча унга тикилди.
— Унда нега мени рад қилаяпсиз? Шуни тушунмаяпман. Ёки ўзим билмаган бирорта камчилигим борми?
— Йўқ унақа эмас. Фақат....
— Унда нима? — Аброр ним табассум билан қизнинг кўзларига тикилди.
— Мен....ҳалиги....
— Демак имкон берасиз? — кулиб қўйганча сўмсасини ейишда давом қилаверди.
— Унақа демадимку, сиз...
— Мен тушунадиганимни тушуниб бўлдим. Қани сўмсангизни енг, совуб қолмасин, — деганча овқатланаверди. Анора бўлса нима дейишни ҳам билмай қолди.
🌺🌺🌺
Дилафруз қизларини боғчага ташлаб, эридан хабар олгани келди.
— Ассалому алайкум, — палатага кириши билан салом бераркан, — яхшимисиз? Оғриқлар йўқми?
— Яхши, — Сарвар ҳиссизгина жавоб берди.
— Бундан хурсандман, — Дилафруз эрининг бу ҳиссизлигини ярасининг оғриғига йўйганча унинг қўлидан тутди, — ҳамиша яхши бўлинг. Соғ-саломат оиламизга бош бўлиб юринг.
— Ҳмммм, — Сарвар шифтдан кўз узмасдан ётаверди.
63
— Нилуфар бу нима қилганинг? — Анора унга таажжубланганча қараб тураркан, — ичкаридаги беморнинг ярасини кўриб қўйиш...
— Ундан хавотир олма, — Нилуфар Аноранинг билагидан ушлаб олгнача кета бошлади, — у ўлмайди. Ўлишни истаган тақдирида ҳам ўлмайди. Чунки унга ўхшаганлардан ўлим ҳам ҳазар қилади, — охирги гапларини фақат ўзи эшитадиган қилиб пичирлаб айтди.
— Нилуфар, — Анора қўлини силтаб тортиб оларкан, — сенга нима бўлди? Мен билган Нилуфар беморларга орқа ўгириб кетмасди.
— Бир марта истисно қилдим ва бундан афсусланмайман. Чунки ичкарида ётган ўша тўнка бунга арзийди, — Нилуфар иложи борича ўзини қўлга олиб гапирарди.
— Нима у собиқ йигитингми? — Анора бироз ўйланиб турдида ҳаёлига келган биринчи таҳминини айта бошлади, — бунақа асабийлашиб, ўша бечорага хатто ўлимни раво кўраётганинга қараганда у сенинг собиқ йигитинг. Сени ташлаб бошқасига уйланиб кетган. Бундай деётганимни сабаби ўша куни хотини ҳам шу ерда эди.
— Хотини? — Нилуфар ҳайрон бўлганча, — хотини ҳам шу ердамиди?
— Ҳа, эри операциядан чиқиб, ўзига келгунича шу ерда эди.
— У сени кўрдими? Яъни хотини ёки ўзи?
— Эри хушига келган пайтда хотини ва докторга ўзим айтгандим.
— Демак у сени кўрган, — Нилуфар ўйчан аҳволда, — у сенга ҳеч нима демадими? Эри сенга гапирмадими?
— Сув сўради фақат. Кейин у наркоз таъсирида эди.
— Тушунарли, — Нилуфар вазиятни ўзича таҳлил қиларкан, — нима бўлса ҳам ўша тўнкани палатасига кирмайсан. Ана қарайман деса минг ҳамшира.
— Нима сен собиқ йигитингни мендан рашк қиляпсанми? — Анора ҳазиллашиб гапираётган бўлса ҳам буни сездирмаслик учун ёлғондакам қовоқ уйиб олди.
— Ҳа рашк қилдим, бўлдими? — Нилуфар қайта дугонасининг билагидан ушлаб оларкан, — кўнглинг жойига тушдими?
— Йўқ, — Анора лаб буриб, — лекин йигитинг жуда келишган экан, — деганча қош учириб қўйди.
— Бўйи лахадда чиригур, келишган бўлмай ҳар бало бўлса бўлмасмиди? Раззоқ амакини Ғанисига ўхшаган букри ва бурни қийшиқ бўлса ҳам майли эди.
— Уни шу ҳолида ҳам севардим деб қўшимча қўшиб кет, — Анора қиқирлаб кулди.
— Ҳа севардим, — кинояли оҳангда жавоб берди, — бир ками шу сўтакни севишим қолувди. Фууууу, влааақ, — Нилуфар Сарвар эслаб кўнгли айнигандек қилиқ қилди. Чунки у Сарварни одам деб бир шахс сифатида ҳам кўрмайди. Унинг учун бўлиб ўтган воқеаларнинг асосий айбдори фақат — У!
61
— Бугундан бошлаб остона хатлаб кўчага чиқмайсан, — кечаги жаҳли ҳали ҳам босилмаган Дилшод эрталабдан аламини синглисидан олди.
— Хўп, — Наргиза ердан кўзини узмасдан, елкасини қисиб зўрға гапирди.
— Ойи бунга кўз-қулоқ бўлинг, уй ишларини ана Нозимани ўзи эплайди, — хотинига мени тушундингми дегандек қаради.
— Хўп, — бутун оила Дилшоднинг жаҳлини билгани учун бошқа бир сўз айтмади.
🌺🌺🌺
— Мен кетяпман, — Аброр эрталаб нонушта ҳам қилмасдан ишга кетаркан ортидан Каромат опанинг овози эшитилди.
— Бугун учрашувинг бор, эсингдан чиқмасин.
— Ойи мен қароримни айттим ва ўзгартирмайман, — Аброр шундай деганча ковушини кияркан, — ўша қизга ҳам, оиласига ҳам айтинг бу тўй бўлмайди.
— Мени айтганимни қилмас экансан, юзингни ҳам кўришни истамайман. Бу уйга қайтиб қадамингни бос, — Каромат опанинг жаҳл тўла овози эшитилди.
— Хохишингиз, — Аброр елка қисиб қўйганча чиқиб кетди.
— Аҳмоқ бола, — Каромат опа келиб эшикни қулфлаб қўяркан, — барибир мени айтганим бўлади. Минг қайсарлик қилма, чиранма барибир Сабиҳани келин қиламан, — Каромат опа кун давомида яна тўй ташвишлари билан банд бўлди. Кам-кўстига деб бозорга тушиб чиқди. Қилган ишларидан кўнгли кечга овқатга уннади. Кун қорайиб, тун бутун борлиқни ўз пардаси остига ола бошлади ҳамки Абрордан дарак йўқ, — аҳмоқ бола, — Каромат опа унга бир неча марта қўнғироқ қилиб, боғлана олмади. — Ҳали шунақами? Майли, сендан хавотир олмаганим бўлсин. Шундай қилайки, ўзинг олдимга чопиб кел. Ойижон мен розиман деганингни билмай қол, — Каромат опа энди ўғлини қандай кўндириш ҳақида ўйлай бошлади.
📝УЙЛАНИШ
• Танишим уйланаман деб 65 та қиз билан учрашди. Хатто баъзилариникига адашиб 2 мартта борди. Охири шундай қизга уйландики, хар қадамида «Отчет» топшириб туради эр жонивор.
Контрол фақат хотинда.
• Бир яқин одамим росса қиз танлади. Уни бундоқ, буни ундоқ деган бахоналар билан. Охири шундай қизга уйландики, оила бошқариш ўша келинга ўтди
• Аёл кишида кўриниш бор, хусн бор, хулқ бор, дин бор.
Танлашни Аллохга топширинг.
Ўзиз идеалмассиз! Лекин супер идеал қизни қидирасиз.
Ўзингиз ихлос сурасини эплаб ўқолмайсиз, лекин қория қиз қидирасиз.
• Яхши қизга уйланиш учун, аввал ўзингиз идеалга яқинлашинг.
Танлаш жойнамоздан бошлансин, ярим тунда.
Оламларнинг Роббисидан сўранг.
Ўзизчалик танласангиз, ўтириб қўяпсиз.
• Ўртача хусни бўлса, хаёси бўлса, башарага тик қарамаса, онаси камтар бўлса уланавериш керак.
Барибир хотин эрга тақлид қилади.
Тўнка бўлсангиз, тез орада хотинингиз хам тўнкага айланади.
Қоматиям, хулқиям.
• Тахажжудга турсангиз, эрта индинг сафингиз кенгаяди.
Ишонаверинг!
• Инжиқ одамлар хаётда ўта қийналиб яшайдилар.
10 кун уй ремонти учун обой танлайдилар.
Кетига шим олиш учун бир кун бозор айланадилар
• Инжиқларни хамма иши оғир кечади. Хатто уй қурса хам, дабдала уй қуради. Йиллаб қуради. Юзлаб усталар алмашади.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🔴Савол-жавоблар.
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.
“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.
“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!