Менга ўта кетган даражада разиллик қилишди. Йигитимни бир дўсти бор эди. Бирга ишлашарди. Исми Баҳодир. У йўқлигида у бу келтириб берарди баъзан. Сира ёмон ҳаёлини сезмагандим. Бир куни сув жўмраги бузилиб қолди. Уста дейманми деб чақирдим... Ҳаётимдаги энг катта хатойим бўлди шу... Келиб тузатди. Кетаётган пайти ҳайрлашмоқчидек қайрилгани ёдимда... У ёғини эслолмайман... У ифлос чиркин ниятига...
Читать полностью…😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
🔥 Ёғ босган товалар деярли барча хонадонда учрайди.
Бир дўстим менга уни қандай қилиб тоза ва осон тозалашни ўргатди.
Бунинг учун бизга қуйидаги ингредиентлар керак бўлади:
Давомини ўқиш... 😳🔽
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
😳 ОДАМХӮР КЕЛИН...
Тӯй жуда ҳам даб - даба билан ӯтди. Лекин менга Келинойим ёқмади совуқроқ эди қараши гӯё. Мен тӯйдан сӯнг икки ёшли қизим билан Акамнинг уйида қолдим. Эртаси куни қарасам Қизим йӯқ ӯша куни сӯрамаган одамим қолмади кейин Қидирувга бердим орадан 15 кун ӯтди топилмади. 2 кундан сӯнг Онам ҳам тӯсатдан Ғойиб бӯлди анча Акам билан қидирдик тополмади. Шу тарзда Онам ҳам йуқолди. Бир кун соат кечаси 05:15да ер тӯлага секин мӯралаб қарасам Келинойим...😳😱😱 БУ ДАХШАТ...
ДАВОМИ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37821
#TEZKOR
СИЗИ ТИЗЗАЛАРИЗ ОГРИЙДИМИ?
Мана сиз-га мендан соглом бугимлар сири👇
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
📌БАТАФСИЛ👇
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
‼️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
50
— Ойи, — Аброр қўлидагиларни стол устига олиб келиб қўяркан, — биламан мен учун қўлингиздан келган ҳаммасини қилдингиз. Ота ўрнида ота, ака ўрнида ака, опа ўрнида опа бўлдингиз. Бир ўзингиз бутун борлиғимни меҳр-муҳаббат билан ўрадингиз. Сиз учун нима қилсам ҳам кам. Лекин ойи илтимос мени ҳам бир марта тингланг. Ҳеч йўқ бир марта қалбимга қулоқ солинг. Ахир мен уни севаман. Ҳаётимни қолган қисмида у ёнимда бўлишини, сизнинг келингиз, фарзандларим онаси бўлишини истайман.
— Сени тушунаман ўғлим, — Каромат опа ўғлининг ёнига келди, — лекин сен ҳам мени тушун. Нима қилсам ҳам сени бахтинг, келажакинг учун қиламан. Сабиҳа жуда яхши қиз. Тарбияли, ҳаёли. Қўли гул пазанда. Бичиш-тикишни ҳам эплайди.
— Ойи лекин...
— Лекин-пекини йўқ, — яхши гап билан ўғлига гап тушунтира олмаган Каромат опанинг қошлари чимирилди, — эртага учрашув, индинга бориб нон синдириб келамиз.
— Шу пайтгача гапингизни икки қилмадим. Лекин бу сафар ўз бахтим ва севгим учун курашаман. Тўғри хафа бўларсиз, юзимни ҳам кўргингиз келмас, аммо, кейинчалик бахтли эканлигимни кўриб мен тўғри қилганимни тушунасиз.
— Икки дунёда ҳам ўша алвастини келин қилмайман. Эркак кишига кўз сузиб, бошини айлантириб олган суюқ оёқ бу остонамни хатлаб, харом қилишига йўл қўймайман. Агар ўша мегажинни дейдиган бўлсанг, сендек ўғлим йўқ. Берган сутимга рози бўлмайман. Оқ қиламан сени, — Каромат опа жазавага тушгандек баланд овозда тез-тез гапириб ташлади.
— Бўлдими? — Аброр ойисидан кўзларини олиб қочганча сўради.
— Бўлдими? — унинг бу саволи Каромат опани баттар тутоқтириб юборди, — мен шунча гап гапирсаму, бу кишим кўзларини лўқ қилиб бўлдими дейди? Қандай кунларга қолдим? — кўксига бир уриб йиғлай бошлади, — ўз ўғлим битта суюқоёқни деб юзимга тиқ қарасая.
— Ойи...
— Ойи дема, ойи дема мени, — Аброрни итариб хонаси томонга кетаркан, — мени сендек ўғлим йўқ. Токи фикрингдан қайтмас экансан, сени ойинг йўқ. Ўлган сени ойинг, — деганча хонасига кириб, эшикни қарсиллатиб ёпди.
48
— Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр, — Ҳалима опа лабини қийшайтириб, қошини учириб қўйди, — келибдиларда? — Наргизага менсимагандек кўз қири билан қараб қўйганча, — хотинингни олиб келганинг яхши бўлибди ўғлим, — жилмайганча Фурқатга гапира бошлади, — эндигина оғилхонани тозаламоқчи бўлиб тургандиму, лекин шу белим қурғур қўймаётганди, — белини ушлаганча, — қани келинпошша ишга киришинг. Олдин оғилхонани тозаланг, кейин ҳовлиларни супуринг. Орада катта қоғонда сув иситиб кир ювинг. Кечга сўмса қиларсиз. Жудаям тандирнинг иссиққина сўмсасидан егим келиб юрганди ўзи.
— Хўп бўлади ойижон, — Наргиза қанчалик жони оғримасин жимгина оғилхона томонга кетди. Чунки қайнонасини ҳам, эрини ҳам билади. Уларнинг ҳеч бирининг раҳми келмайди унга, — иложи бўлиши билан қочиб кетаман, — ўйлади у. Бу сафар узоққа кетаман. На булар, на бошқалар топа олмайдиган жойларга.
🌺🌺🌺
— Ассалому алайкум, — Дилафруз дарвоза олдида кутиб олган овсинига салом берганча қизлари қатори ўтираркан, — мени асалларим эсли қиз бўлиб ўтиришдими? — навбати билан уларнинг юзларидан ўпиб қўяркан, — катта раҳмат опа. Яхшиям сизлар борсизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
— Ахир опа-сингилдек гапмиз, — Манзура кўзларини сузиб, — қарасак бегонани фарзандларини қарабмизми? Бирингиз укам, бирингиз синглимсиз ахир.
— Раҳмат, — Дилафруз қайта-қайта миннатдорчилик билдириб ортига қайтди. Таксида яна ўз ҳаёллари билан банд бўлиб кетар экан, телефоннинг овози ҳаёлларини тарқатиб юборди. Телефонни қўлига олиб, экрандаги ёзувни кўриб ҳафсаласи пир бўлди, — битта сен кам эдинг, — деганча телефонининг ён тугмасини босиб қўйди.
Уйига келиши билан қизларини хонасига олиб кириб уст-бошини алиштириб, жойларига ётқизиб ўзига ҳам ерга жой солди. Бугунча уларнинг хонасида, ёнида ухлашни истади. Ярим тунгача уйқуси келмади. Негадир юраги ғаш. Худдики, ҳозир ухлаб қолса ҳамма нарсани йўқотадигандек туюлаверарди.
46
Дилафруз тушкун кайфиятда уйга кириб келаркан, уй хувиллаб ётгандек туюлди.
— Қизларни олиб келсам бўларкан, — ҳаёлидан ўтқазди у, — яхшиси овсинимга қўнғироқ қиламан. Муллам ғир этиб олиб келиб ташлаб кетадилар, — деганча телефонини олиб, овсини Манзуранинг рақамини терди.
— Ало, — узун гудокдан кейин овсинининг уйқусираган овози эшитилди.
— Узр бу яна мен, — Дилафруз хижолат бўлганча гап бошлади, — қизлар яхшими деб сўрамоқчи эдим.
— Ҳа яхши, юришибди ўйнаб, — эснаб қўяркан, — қайним яхшимилар?
— Аллоҳга шукур яхши. Анча ўзларига келиб қолдилар. Шунга сен боравер деб мени уйга жўнатиб юборгандилар.
— Вооой келяпсизми? — Манзура ўзини бироз ҳайрон, бироз хурсанд бўлгандек тутганча, — бунча яхши. Икки овсин иккимиз бир чақчақлашиб дунёни ғийбатини қиларканмизда? — ёйилиб куларкан, эснаб қўйишни унутмади.
— Бошқа сафар опажон. Мен ҳозир уйимизга келгандим. Шунга мулла акам уйда бўлсалар қизл....
— Уйизга бордизми? — лабини қийшайтириб қўяркан, — мулла акангиз, — боядан буён телевизор кўриб ўтирган эрига қараб қўйганча, — уйда эмасдиларда. Бўлмаса жон деб жиянларини олиб бориб келардилар. Буни ўзингиз ҳам биласизку, ўргилай.
— Ҳа албатта, — Дилафруз оғир юк босгандек ўрнидан тураркан, — унда ҳозир ўзим бораман. Сиз қизларни тайёрлаб тура оласизми?
— Албатта, — Манзура кўзларини сузиб қўяркан, — буёғидан хавотир олмай бемалол келаверинг. Мен унгача қизларни тайёрлаб тураман.
— Раҳмат опа, — Дилафруз телефонни ўчираркан, биринчи марта ўзини иложсиз, кимсасиз сезди. Ахир шу пайтгача нима деса ҳаммаси бўлиб келганди. Қизлик пайтида дадаси ва акаси, турмушга чиққандан кейин эри. Тўғри улар бир-бирини сева олишмади. Балки Дилафруз севгандир, севар. Буни ўзи ҳам билмайди. Лекин ўртада қандайдир илиқлик бор. Сарвар у нима деса ҳам йўқ демайди, кўнглига қарайди. Дилафруз шуларни ўйлаганча кўчага чиқиб такси тўхтатди. Таксига ўтираркан, манзилни айтдию яна ҳаёллар уммонига ғарқ бўлди.
— Нега ёлғон гапирдинг? — хотини телефонни қўйгунча жим турган Рустам ўрнидан тураркан сўради, — шу пайтда аёл боши билан кўчада юрадими?
— Дарров ваҳима қилиб ташламанг, — бурнини жийириб гапираркан, — бола уникими, келиб ўзи олиб кетсин.
— Манзур....
— Сиз чарчагансиз, дамингизни олаверинг. Овсинимни ўзим кузатиб қўяман, — Манзура жилмайганча чиқиб кетди.
Аввалам бор ўзимга кейин эса сизларга эслатма!
Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар. [24-19]
Хар хил канал ва гурухларда бир бирига шариат жоиз бўлмаган нарсаларни таркатаётганлар учун мухим эслатма
Икки дўст балиқ овига боришибди. Уларнинг бирини тўрига улкан балиқ илинибди. Уни халтасига солиб, уйга қайтишга шошилибди.
- Қаерга отландинг? -деб сўрабди, дўсти.
- Уйга, каттагина балиқ тутдим, менга шу етади,- дебди.
- Кетма, бунақа балиқлардан кўпини овла.
- Уларни нима қиламан?
- Сотасан!
- Кейинчи?
- Пулинг кўпаяди.
- Кейинчи?
- Банкга қўясан. Ҳисобингдаги пул кўпайиб бораверади.
- Кейинчи?
- Бой бўласан.
- У бойликни нима қиламан?
- Кунлар келиб ёшинг улғайганда, аёлинг ва болаларинг билан вақтингни мазза қилиб, ўша пулларни сарфлаб яшайсан.
- Мен ҳозир нима қиляпман? Балиқни тутим. Оилам билан вақтим чоғ ўтади. Ҳаётдан, оиладан завқ олиш учун йиллар ўтишини, умрим кетишини кутмоқчи эмасман.
Ибрат:
Келажакни унутмаган ҳолда, ҳозирги вақтингизнинг гўзаллигидан ҳам бебаҳра қолманг. Хаёлларингизга берилиб, умригизнинг энг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юворишингиз, келажакда бахтли қиламан деган инсонларингизни ўша вақтга бориб топа олмаслигингиз мумкин. Ҳамма нарсани ғанимат билинг. Кўл остингиздаги бор имконият, шахслар билан бахт уйини қуришни ўрганинг.
Канални дустлар билан баҳам кўринг!
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
Оилавий муносабатларим яхши эмас.😔
Эрим билан кўп тортишамиз.
Уй юмушларидан бўшаб ўзимга қарашга вақт йўқ .
Фарзандларим тарбиясида ҳам қийналаман, жуда шўх гапимга қулоқ солишмайди.
Аксига олиб охирги пайтлар семириб кетябман.
Нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди, номи. "@Betakror_Ayoll " экан Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим!
Мана 2 ойдирку " @Betakror_Ayoll " хар куни кузатаман. Нафақат оилавий муносабатларда балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топдим!. Эрим эса ҳар куни менга совғалар олиб келади кўнглимга қарайди, ҳозир жуда бахтлиман
✅Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
ПУЛЛАР БИЛАН КЎМИЛГАН ОНА 😢
Бир ёши ўтиб қолган аёл нафақа пулларини олиб ўтирган кўрпачаси ичига тикиб қўярди. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, сизларга васиятим деб айтиб юрарди. Вақтлар ўтиб онанинг куни битибди. Ўғиллари онамизни васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию, нима қилишини билмай имомни олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишни фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қарасаки... давоми..
🔊❗️❗️❗️❗️❗️❗️
🚨QAYNOQ RAMANTIK KECHALAR
🚨TURMUSH ÓRTOG'IZNI
ETIBORINI TORTISH SIRLARI
🚨ER XOTIN MUNOSABATINI MUSTAHKAMLASH
🟠SOVG'A VA PULLARGA OCHILSH SIRLARI
🔴BULARNING BARCHA TEHNIKASINI SIZ UCHUN TEKINGA ÓRGATMOQCHIMAN
🟠MUTLAQO BEPUL MARAFON JOZIBADOR AYOL KURSIGA BARCHA AYOLLARNI TAKLIF QILAMAN❤️🔥
🔴SILKA ÓCHMAY TURIB TEZ ULANIB OLING
🔴🔴🔴🔴🔴🔴
/channel/+QTEqFjyFHIEzZmFi
/channel/+QTEqFjyFHIEzZmFi
📝Абдулла Қаххор.(Бемор хикоя)
Осмон йироқ, ер қаттиқ.
Мақол
Сотиболдининг хотини оғриб қолди. Сотиболди касални ўқитди — бўлмади, табибга кўрсатди. Табиб қон олди. Бетобнинг кўзи тиниб, боши айланадиган бўлиб қолди. Бахши ўқиди. Аллақандай бир хотин келиб толнинг хипчини билан савалади, товуқ сўйиб қонлади… Буларнинг ҳаммаси, албатта, пул билан бўлади. Бундай вақтларда йўғон чўзилади, ингичка узилади.
Шаҳарда битта докторхона бор. Бу докторхона тўғрисида Сотиболдининг билгани шу: салқин, тинч паркда, дарахтлар ичига кўмилган баланд ва чиройли оқ иморат; шиша қабзали кул ранг эшигида қўнғироқ тугмаси бор. Чигит пўчоқ ва кунжара билан савдо қиладиган хўжайини Абдуғанибой омборда қулаб кетган қоплар остида қолиб ўладиган бўлганида бу докторхонага бормай Симга кетган эди. Докторхона деганда Сотиболдининг кўз олдига извош ва оқ подшонинг сурати солинган 25 сўмлик пул келар эди.
Бемор оғирлашди. Сотиболди хўжайинининг олдига арзга борди, аммо бу боришдан муддаоси нима эканини аниқ билмас эди. Абдуғанибой унинг сўзини эшитиб кўп афсусланди, қўлидан келса ҳозир унинг хотинини оёққа бостириб беришга тайёр эканини билдирди, кейин сўради:
— Девонаи Баҳоваддинга ҳеч нарса кўтардингми? Ғавсул-аъзамга-чи?
Сотиболди кетди. Беморнинг олдидан жилмаслик ва шу билан бирга тирикчилик учун хонаки бир касб қилишга мажбур бўлди — ҳар хил саватчалар тўқишни ўрганди. У эртадан-кечгача офтобшувоқда гавронлар ичига кўмилиб сават тўқийди.
Тўрт яшар қизчаси қўлига рўмолча олиб, онасининг юзини карахт, нимжон, хира пашшалардан қўрийди; баъзан, қўлида рўмолча, мукка тушиб ухлаб қолади. Ҳаммаёқ жим. Фақат пашша ғинғиллайди, бемор инқиллайди; ҳар замон яқин-йироқдан гадой товуши эшитилади: «Ҳей дўст, шайдулло баноми олло, садақа радди бало, бақавли расули худо…»
Бир кечаси бемор жуда азоб тортди. У ҳар инграганда Сотиболди чаккасига буров солинган кишидай талвасага тушар эди. Қўшниси бир кампирни чақирди. Кампир беморнинг тўзиган сочларини тузатди, у ёқ-бу ёғини силади, сўнгра… ўтириб йиғлади.
– Бегуноҳ гўдакнинг саҳарда қилган дуоси ижобат бўлади, уйғотинг қизингизни! — деди.
Бола анчагача уйқу ғашлиги билан йиғлади, кейин ота-сининг ғазабидан, онасининг аҳволидан қўрқиб, кампир ўргатганча дуо қилди:
– Худоё аямди дайдига даво бейгин…
Бемор кундан-кун баттар, охири ўсал бўлди. «Кўнгилга армон бўлмасин» деб «чилёсин» ҳам қилдиришга тўғри келди. Сотиболди тўқиган саватчаларини улгуржи оладиган баққолдан йигирма танга қарз кўтарди. «Чилёсин»дан бемор тетик чиққандай бўлди; шу кечаси ҳатто кўзини очиб, қизчасини ёнига тортди ва пичирлади:
– Худо қизимнинг саҳарлари қилган дуосини даргоҳига қабул қилди. Дадаси, энди тузукман, қизимни саҳарлари уйғотманг.
Яна кўзини юмди, шу юмганича қайтиб очмади—саҳарга бориб узилди. Сотиболди қизчасини ўлик ёнидан олиб, бошқа ёққа ётқизаётганда қизча уйғонди ва кўзини очмасдан одатдагича дуо қилди:
– Худоё аямди дайдига даво бейгин…
Сим — ҳозирги Фарғона шаҳри.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади:
Чақирув бўйича айтилган манзилга етиб келиб, сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутиб турдим. Уйдан ҳеч ким чиқмади. Қайта сигнал чалдим. Бу ўша кунги охирги рейсим бўлганлиги учун кетиб юборишни ҳам ўйладим. Лекин, аксинча, негадир машинадан тушдим-да, уй олдига бориб, эшикни тақиллатдим. «Бир дақиқа» — кекса аёлнинг хирилдоқ овози келди. Товушидан оғир бир нарсани полда судраб тортаётганга ўхшади.
Бир оз ўтгач эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кекса аёл турарди. Устида читдан тикилган кўйлак, бошида эса кенг шляпа. Худди 1940-йиллардаги киноқаҳрамонлардек. Олдида унча катта бўлмаган чемодан. Ичкаридан уй анчадан бери ҳеч ким яшамаётганга ўхшарди. Барча мебеллар чойшаб билан ўралган. Деворда биронта ҳам соат ёки безак йўқ. Токчаларда эса битта ҳам идиш кўринмасди. Уйнинг бир бурчагида эса ичи тўла сурат ва шиша идишлар бўлган картон қути ётган эди.
— Сумкамни машинагача олиб боришга ёрдам беролмайсизми?-кекса аёлнинг илтимоси ҳаёлимни бузди. Чемоданини машинага жойлагач, қайтиб бордим-да аёлнинг қўлидан тутиб, машинамгача секин-аста келиб олишига ёрдамлашдим.
Шу арзимас ёрдамим учун қайта-қайта раҳмат айтди.
— Бемалол, хоним,-дедим мен. -Шунчаки йўловчиларимга онамга қандай муомала қилишларини ҳоҳласам, шундай муомалада бўламан.
— Эҳ, қандай яхши фарзанд экансиз-а,-деб қўйди аёл.
Машинага ўтиргач, бормоқчи бўлган манзилини айтди ва қўшиб қўйди:
— Шаҳар маркази бўйлаб кетсак бўладими?
-Майли-ю, лекин бу қисқа йўл эмас-ку?-жавоб бердим мен.
-Шошаётганим йўқ,-деди аёл.-Хосписга кетяпман барибир. (Хоспис — давосиз касалликнинг сўнгги босқичини бошидан кечираётганлар парваришланадиган махсус жой)
Ойнадан у аёлга бир қараб қўйдим. Нурли кўзлари ёниб турганди.
— Оилам аллақачон кетиб бўлган,-босиқлик билан давом этди аёл.-Врачнинг айтишича, менинг ҳам саноқли кунларим қолган.
Кекса хонимнинг бу гапидан кейин таксидаги ҳисоблагични ўчириб қўйдим.
— Қаерга десангиз, ўша ерга борамиз!
Кейинги 2 соат давомида шаҳар кездик. Йўлда у бир пайтлар лифт ходими бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Кейин эса вафот этган хўжайини билан ёшлигида бирга яшаган туманни айландик. Шунингдек, ҳали ёш қизалоқ пайтлари рақс билан шуғулланган, ҳозир эса мебел омборхонасига айланган жойни кўрсатди.
Баъзида бирор бино ёки торкўча қаршисида тўхтатарди-да, ҳеч нарса демасдан ўша жойга тикилиб ҳаёл суриб қоларди. Сўнгра бирданига:
— Чарчадим, кетдик,-дерди.
Ва ниҳоят, айтилган манзилга етиб келдик. Бу пастаккина, санаторияга ўхшаш бир бино эди. Икки санитар олдимизга келди ва аёлнинг машинадан тушишига кўмаклашишди. Менимча, аёлни кутиб туришган бўлса керак олдиндан. Юкхонани очиб, аёлнинг кичкина чемоданини олдим. Кекса хоним аллақачон ногиронлар аравачасига ўтириб олганди.
— Неча пул беришим керак,- сўради аёл ҳамёнини очиб.
— Ҳеч қанча,-дедим мен.
— Ахир, бу тирикчилингиз-ку?!
— Бошқа йўловчилар ҳам кўп.
Кейин эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан, эгилдим-да, уни бағримга босдим. У ҳам мени қаттиқ қучиб қуйди.
— Сен мендек қари аёлга оз бўлса-да хурсандчилик улашдинг,-деди онахон.- Чин юракдан миннатдорман.
Унинг қўлини сиқиб қўйдим ва машинамга қайтдим… Орқамдан эса эшик ёпилгани эшитилди. Бу яна бир ҳаёт китобининг ёпилиши эди.
Қайтишда бошқа йўловчи олмадим. Бошим оққан томонга ҳайдаб кетавердим. Кун бўйи ўй-ҳаёлларим билан банд бўлдим. Деярли гапирмадим ҳам. Агар ўша аёлга асабийроқ ё бесабрроқ ҳайдовчи учраганда нима бўларди? Ёки бўлмаса, мен ҳам бир-икки сигнал чалиб, жавоб бўлмагач кетиб юборганимда-чи?
Сўзим охирида айтмоқчиман-ки, эҳтимол, шу қилган ишимдан кўра муҳимроқ бирор иш қилмагандирман ҳаётимда.
Кўпчилигимиз, ҳали буюк ишлар қиламан, деб кутиб яшашга одатланганмиз. Лекин аслида, буюк ишлар ўзимиз кутмаганда вақтда, атрофдагиларга арзимас бўлиб кўринган нарсаларда рўй беради.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🔺Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
📝 УЗУК СОТУВЧИ (ҳаётий воқеа)
Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нарҳини сўрадик. «1400 жунайҳ» деди. Бир оз нарҳини тушириб беришини илтимос қилдик,
«Қаерликсизлар?» деди.
«Ўзбекистонлик, Мовароуннарданмиз, Бухорий юртидан» дедик.
«Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз» деди. Бизга ёқиб кетди. «Яна қандай олимлар бўлган?» деб сўради.
«Имом Термизий» дедик.
«МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми?» деди бири ишонқирамай.
«Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган» дедик.
«Яна ким?»
«Имом Замахшарий» дедик.
Сотувчи «МашаАллооооҳ» деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин «Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди» деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: «Шундан икки дона беринг»…
Мен уялиб кетдим. «Майли, бераман» деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. «Ҳа, намоз ўқийсизларми?» деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди…
Бир оз сукутдан кейин «Жумъа намозига чиқиб турамиз» деди кимдир. «Бошқа намозларничи?» деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина «йўқ» дея олдик. Сотувчининг қўли муааллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан «Майли, мен мусулмонман, айтган нарҳимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!» - деди…
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 БЕРАХИМ ОНА
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими? Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калласига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди.
Қоғозлардан бирини олиб ўқиди.
Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади.
Қилмишига пушаймон бўлди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
49
— Анора, — эрталабдан ишга кетаётган қизнинг йўлини Аброр тўсди, — яхшимисиз?
— Ассалому алайкум, — қиз унга қарамасдан салом бердию, уни айланиб ўтиб йўлини давом қилди.
— Анора шошманг, — Аброр унинг ортидан келаркан, — менга ишонишингиз учун нима қилай?
— Нимадир қилишга мажбур эмассиз. Мени тинч қўйсангиз бўлди.
— Буни иложи йўқ, — Аброр у тенги юраркан, — мен бугун ойим билан сиз ҳақингизда гаплашмоқчиман. Насиб қилса жуфти ҳалолим бўласиз.
— Аброр мен ўшандаёқ жавобимни айтганман. Шундай экан, мени тинч қўйинг, — Анора шундай деганча тез-тез юриб кетди.
— Мен таслим бўлмайман, — Аброр кечадан бери ўйлаётганларини бугундан қолдирмасдан амалга ошириш қарорини қатъий қилганча ишига кетди.
🌺🌺🌺
— Опа тўғри қилаётганингизга ишончингиз комилми? — Сарагул опаси Каромат опанинг қўлидаги матоларга бир қараб қўйганча сўради, — Аброрнинг кўнглига ҳам бир қўл солиб кўрсангиз бўлармиди?
— Эркак киши хотинни яхши ёмонлигини қаердан ҳам биларди? Унга ёқадиганини ўзим танлаб бераман, яшайди шу билан. Шу пайтгача ҳам мени айтганим бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади.
— Кейин афсус қилмасангиз бўлди, — Сарагул бошқа бу мавзуда гапирмади. Опа-сингил иккиси тушлик пайти Каромат опа топган қизникига совчиликка бориб келишди.
— Ойи мен келдим, — Аброр ойиси яхши кўрган ширинликни кўтарганча кириб келаркан, — топингчи сизга нима олиб келдим?
— Яхши келдингми? — Каромат опа ўзгача хуш кайфиятда ўғлига пешвоз чиқаркан, — сенга хушхабар айтишимни билиб, ширинлик олиб келдингми?
— Хушхабар? — Аброр оёқ кийимини ечиб, четга олиб қўяркан, — яна қанақа хушхабар?
— Бугун холанг билан совчиликка бордик. Қизни бир кўрсанг эди. Ой деса...
— Ойи мен сизга айтга....
— Мен ҳам айтгандим. Мен нима десам шу бўлади. Сабиҳага уйланасан. Ундан бошқасини келин қилмайман.
47
Сарвар ўзига укол қилиб чиқиб кетаётган ҳамширадан ўзини қийнаётган саволга жавоб олиш учун, уни гапга тутди.
— Кечирасиз, сиздан бир нарса сўрасам майлими?
— Бемалол, — ҳамшира аёл табассум қилганча, — сизга қандай ёрдам бера олишим мумкин?
— Мен беҳуш ётганимда қараган ҳамшира....
— Ҳа уми? У навбатчилигини топшириб уйига кетди. Энди эртага ёки индинга келиши мумкин.
— Унинг исмини билсам бўладими? — Сарварнинг ичида қандайдир умид учқуни пайдо бўлаётгандек эди.
— Исми Анора.
— Анора? — умуман бегона исмни эшитган Сарвар дами чиққан пуфакнинг ҳолига тушди, — раҳмат.
— Тузалиб кетинг, — ҳамшира аёл соғлиқ тилаганча чиқиб кетди.
— Демак, адашибман? — ўйлади Сарвар, — шунчаки уни соғинганим, жудаям кўргим келгани учун ҳам кўзимга кўрингандек бўлган. Ахир мен ўша пайтда наркоз таъсирида эдим. Ва бундай пайтда кўзимга рўё ҳам кўриниши табиий ҳол. У энди йўқ, — кўзларини юмаркан, — уни олиб қолиш қўлимдан келмади. Севаман дедиму севгим учун бармоғимни ҳам қимирлатиб қўймадим.
🌺🌺🌺
— Ким бор? — Фурқат Наргизанинг қўлидан етаклаганча ҳовлига кириб келаркан, — Ҳалима султон, — ойисини чақирди.
— Ҳуууу, — оғилхона томондан овоз келди.
— Буёққа қаранг ким келди?
— Яна ўша бетайин ўртоқларингни битт..., — Ҳалима опа асабий ғудранганча дарвоза тарафга юриб келаркан, Наргизани кўриши билан жим бўлиб қолди, — ахир бу...
— Ҳа ойижоним, меҳрибоним келинингизни олиб келдим, — Фурқат иршайганча хотинининг қўлидан тутиб ойисининг ёнига келаркан, — қани жоним бир ойимга салом қилворингчи.
— Ассалому алайкум ойижон, — Наргиза қўлини кўксига қўйиб эгилиб салом бераркан, боягина унутган оғриғини белида ҳис қилди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩
2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар бериб бориладиган канал👇
--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга
Кийишга мос фасонлар жамланган канал билан
танишинг
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇
/channel/+pWX-NUmhNcdhMjVi
#Ҳикоя
ҚАРЗ
Бани Исроилдан бўлган киши бир одамдан минг динор қарз беришини сўради. Ҳалиги одам:
- Гувоҳинг борми?, деб сўради.
У:
- Гувоҳим Аллоҳ, деди. Ҳалиги одам:
- Тўғри айтдинг, Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилур, деди ва:
- Вакилинг борми?, деди.
У:Вакилим Аллоҳ, деб жавоб берди.
Ҳалиги одам:
- Аллоҳ вакилликга кифоя қилур, деди ва унга минг динорни берди.
Бир муддатни белгилаб, ваъдалашишгач, қарзни олган одам қайтиб кетди. Бу икки - қарз берувчи ва қарз олувчининг ўртасида бир дарё бор эди. Ваъдалашилган вақт етиб келгач, қарз олган одам қарзларини эгасига қайтариш учун ҳақдорнинг олдига бормоқчи бўлиб, дарёнинг у томонига ўтиш учун қирғоқда қайиқ келишини кутиб турди, лекин кеч тушиб, анча вақт ўтишига қарамасдан дарёда ҳеч қандай қайиқ кўринмади.
Шунда у Парвардигорига муножот қилиб:
- Аллоҳим, қўлимдаги пулларнинг эгаси гувоҳ сўраганида ҳам, вакил сўраганида ҳам Сени кўрсатган эдим, Аллоҳим, бу мактубимни унга етказгин, деди ва бир ёғочни олиб, уни ўйиб, ичига пулларни жойлаштирди, ёнига ёзган мактубини ҳам қўйиб қўйди, сўнгра ёғочни дарёга отиб юборди.
Бу ёғоч Аллоҳнинг изни ва лутфи - инояти билан сувда сузиб кетди. Худди ана шу пайтда ўша пулларнинг эгаси ҳам ваъдага биноан дарё ёқасида - қарздорни кутиб турган эди. У ерда ҳеч ким йўқлигини кўргач ортига қайтмоқчи бўлиб, ўзича:
- Ҳеч бўлмаса уйимга ўтин оламан, деб турган пайтда олдига бир ёғоч сузиб келди, у ёғочни уйига олиб кетди. Уйга келиб, ёғочни ёргач, ичидан унинг пуллари ва бир парча мактуб чиқди. Чунки гувоҳ бўлган Аллоҳ қарздорга ёрдам берган, вакил бўлган Аллоҳ ўз ваколатини адо қилган эди.
У Зот нақадар Буюкдир.
«…Бас, мўминлар Ёлғиз Аллоҳга таваккул қилсинлар — суянсинлар!».
(Тағобун сураси, 13-оят).
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигит
Аввал иқтисодий аҳволи яхши эмас эди, лекин кейин ўзини тиклаб олди. Отаси тақводор инсон бўлиб, имомлик қиларди. Иқтисодий аҳволи яхшилангач, отасига:
— Отажон энди уйланишни истайман. Шунча йил ўтди, энди оила қуриш вақти келди, бўлажак аёлимни ўзингиз топишингизни истайман, деди. Ҳаттоки куттирмай, никоҳлашингизни истайман. Тўйим, борган кунимда бўлсин. Топган келинингизни кўришим ҳам шарт эмас...
Бу аслида отасига бўлган ишончнинг бир кўриниши эди. Албатта тақводор бир мўмин, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:
“Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!”, деган ҳадисларига амал қилади. Отаси унга солиҳа, диндор бир қиз топди. Лекин қиз гўзал эмасди.
Йигит юртига қайтди. Уни аэропортда кутиб олишиб, келинлик либосига ўранган аёлининг ёнига олиб боришди. Хуллас хонада икки ёш ёлғиз қолдилар. Қиз ёпинчиғини олар-олмас, йигитнинг кайфияти тушиб кетади.
Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва... Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:
— Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:
"Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!".
Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз! Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар.
Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:
— Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 Бир куни мактабда бирга ўқиган дугонамни учратиб қолдим. У билан соғинч билан саломлашдик. Йўл- йўлакай мактаб давримизни эслашдик. Бахтимизга йўлимиз ҳам бир чиқиб қолди. Биз "Дамас" автоуловига чиқдик. Ширин дамларни ёдга олиб, мароқли суҳбат қуриб кетарканмиз, ушбу учрашувдан беҳад мамнун эдик. Аммо бир йўловчи аёл гоҳ менга, гоҳ дугонамга нигоҳ ташлаб, хўрсиниб қўяр эди. Бу ҳол бизга эриш туюлди. Дугонам аёлга қараб: - Ҳа, опажон, нега бизга тикиляпсиз? Айбимиз бўлса, юзимизга айтинг, - деди.
Мен "бас қил" дегандай ўртоғимни туртиб қўйдим. Дугонамнинг аччиқланганидан аёл ўзини бироз ноқулай сезди шекилли, мобил телефонини қўлига олиб, ниманидир ёза бошлади. Биз суҳбатимизни давом эттирдик. Бир пайт нафис қўл елкамга оҳиста тегди. Ёнимга ўгирилдим. Ўша аёл қўл телефонини менга узатди. Хайрон бўлиб телефонни қўлимга олиб, дугонам иккаламиз ёзувларга кўз югуртирдик. Ёзувларни ўқигач, қўлларим титраб, телефонни қандай қилиб эгасига қайтариб берганимни ҳам билмай қолдим. Аёл ҳайдовчига имлаб, машинадан тушиб қолди. Дугонамга қарасам, у ҳам овози титраганича "У аёл..." дея ортиқча гапиролмади.
Ҳа, аёл соқов экан. Аллоҳ бу бандасига тил-забон бермабди. Биз-чи, шу тилимиз билан ўйламай-нетмай унинг яримтагина нозик кўнглини аччиқ сўз деб аталмиш ўқ билан поралабмиз. У аёл менга ёзиб кўрсатган телефонида қуйидаги сўзлар битилган эди.
"Аллоҳ сизларга жуда чиройли забон берибди. Оҳ тортишимга сабаб худди шундай забоннинг менда йўқлиги. Ушбу овозларни эшитганимга ҳам шукр. Аммо сизларни мақташ ўрнига бироз ранжитиб қўйганимдан, кечирим сўролмаганимдан афсусдаман". ...
Биз дугонам билан то манзилимизга етгунимизча бир-биримизга "миқ" эта олмадик.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝ОТА ДУОСИ
Талабалик йилларимиз собиқ шўролар даврига тўғри келган. У пайтларда Фарғонадан Тошкентга поездда қатнардик. Ўша кезларда оппоқ соқолли, юзларидан нур ёғилиб турадиган отахон бир воқеани ҳикоя қилиб берган эди:
«Э-э болам, менинг бошимдан нималар ўтмади дейсан! Энг аламлиси, ўғилларимдан бири энди вояга етиб уйланадиган бўлганда, бутун баданига “оқ доғ”лар тошиб кетса бўладими? Бормаган шаҳаримиз, кўрсатмаган врачимиз, қилмаган дори-дармонимиз, учрамаган табибимиз қолмади! Онаси сиқила-сиқила, ётиб қолди. Турмушдан барака учди, сотиб харжлагани уйимизда ҳеч нарса қолмади, қийинчилик бошланди... Нима қилишга ҳайронман, бошим қотгандан-қотди...
Шундай кунларнинг бирида чойхонадаги бир мўйсафид тушкунлигимни пайқаб: “Мунча хафа кўринасиз, ука, тинчликми?” деб сўраб қолди. Дардим сал енгиллашармикан, дея юрагимни ёрдим. «Сизга бир нарсани айтайми, – деди раҳми келиб қария, – “Аллоҳнинг раҳматидан кофир қавмгина ноумид бўлади”, бу Аллоҳнинг сўзи, яъни ояти карима!” Туннинг ярмидаги дуолар бешак ижобат бўлиши ҳақида кўп эшитганмиз. Ва яна: “Отанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси пайғамбарнинг қавмига қилган дуоси кабидир”, мазмунидаги ҳадиси шариф ҳам бор. Аллоҳ фарз қилган барча амалларни вақтида бажарасиз, ҳар кеча соат бир ёки иккида турасиз. Таҳажжуд намозини ўқиб, йиғлаб Аллоҳдан шифо сўрайсиз. Шуни, ҳеч бўлмаса, беш-олти ой канда қилмай бажариб кўринг, шифосини берса, Ўзига осон...”
Фарзанд ширин эмасми, олти оймас, икки ярим йил кечалари, йиғлаб-ёлвориб болагинамга шифо сўрадим. Раҳматидан айланай, Ўзи шифо берди! Кўп ўтмай ўғлим бутунлай тузалиб кетди. Хурсандчилигимизнинг чеки йўқ эди. Онасиям оёққа турди, уйимизга барака ҳам қайтди! Қувончимизни сиғдиргани еру осмон кичкиналик қилиб қолди!..»
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝 ИШОНЧ
АҚШнинг Детройт шаҳридаги бир электрик компаниясида ёш механик йигит ишларди. У ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси уйидаги устахонада двигатель яратиш билан овора бўларди. Отаси унга бекорчи ишлар учун беҳуда вақт сарфламасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.
Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди. Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари ишлашга ёрдам берарди, соатлаб тепасида керосин лапма тутиб турарди. Қўллари мой бўлганда тозалаб артиб қўяр, совуқда устига қалин кийим ташларди. У эрини доим қўллаб қувватларди.
Йиллар ўтиб бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки тентак деб санашган бу одам хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди.
От миниб ўрганган одамларга бу ғалати ускуна ҳақиқий мўъжиза эди. Бу қўшни йигитнинг исми тез орада элга ёйилди: Генри Форд...
Форд катта машҳурликка эришди. Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди. Журналистлар унга турфа саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, жаноб, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
— Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ.
Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — деб жавоб берарди Генри жилмайиб.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!