ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оддийгина кўк чойни кўз учун фойдаси борлигини билармидингиз.

Видеони албатта яқинларингизга хам улашиб қўйинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сизда гормонал ўзгариш борми.

Ушбу видеони дугоналарингизга хам улашиб қўйинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_савол?

Расмга қараб пайғамбарларни аниқлай оласизми⁉️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дунёдаги энг қиммат нарсанинг нархи қанча?
Дунёдаги енг қиммат нарса нима экани ва у хақда эшитганмисиз?
Олтин эмас!
Олмос эмас!
Бриллиант хам эмас!!!

Олтин олмослар унинг олдида текиндек бу нарса-........

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

19


— Қуда хола мени нотўғри тушунмасангиз бир гап айтмоқчиман, — Зулхумор болалар билан кўчага чиққанидан фойдаланиб уйга келаётган Ойша опанинг йўлидан чиқиб секин гап бошлади, — кеча келинизга айтаётганларизни эшитиб, бу ҳақида айтсамми йўқми деб роса иккиландим тўғриси. Ўтган куни келиниз хонайизни тозалагани кириб кетганди. Кираётганида қўли бўш эди. Чиқаётганида эса қўлида нимадир бор эди. Адашмасам, шойидан бўлган матога ўралган эди.
— Аниқми? — Ойша опанинг кўзлари катталашаркан, — адашмаяпсизми ишқилиб?
— Йўға нега адашаман? Адашдимми деб қайта-қайта қарадим. Келиниз ўша нарсани хонасига олиб кириб кетди. Ичкарига кираётиб атрофга аланглаб қараб қўйди.
— Раҳмат қизим, — Ойша опа у билан хайрлашиб уйга кетди.
Ҳозир шуларни ўйларкан, Шоҳсанамни бўғиб қўйгиси келди. Ахир, унинг ичидаги оз-мунча нарсами? Уч йиллик пенсияси, яна қайнонаси раҳматликдан қолган тиллалар.
— Ойи балки...
— Мен келинни жавонини кўрмоқчиман. Олмаган бўлса нимадан қўрқади? Тўғрими келин?
— Тўғри, — Шоҳсанам бироз енгил тортгандек бўлди. Ҳозир қайнонаси бориб жавонини қарайди. У ердан барибир ҳеч нарса чиқмайди. Кейин эса қайнонасининг гумонларидан қутулади.
— Унда юринглар, — Ойша опа уларни ортидан эргаштирганча ўғлининг ётоқхонасига кирди, — мана шу ерни қарайман, —деганча қидиришни кичик тортмалардан бошлади. У ердан ҳеч нима топа олмагач, хафсаласи пир бўлганча кийим турадиган шкафга ўтди, — манаааа! — шкафни титар экан, Ойша опанинг бақиргани эшитилди, — топдим. Мана шу ерда экан, — тугунчани кийимлар орасидан оларкан, — мен нима дегандим?
— Ойижон мен....
— Жим бўлинг, — Ойша опа тугунчани ерга қўйиб ичидагиларни кўздан кечира бошлади, — вой доооод! — тиззасига шараплатиб урди, — бу келин тоза ўғри эканку.
— Ойииии, — Дадахон ҳеч нарсага тушунмасдан, — нималар деяпсиз?
— Тугунчани олгани етмагандек, ичидаги пулларимни ҳам ишлатибди, ўғри! — Ойша опа Шоҳсанамга еб қўйгудек қаради.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
17


Ойша хола ниманидир унутиб қўйгандек шошиб уйга кириб келаркан,
— Келин, ҳой келин, — уйга кириши билан Шоҳсанамни чақирди.
— Лаббай ойижон, — Шоҳсанам югуриб чиқди.
— Эрингиз келдими?
— Йўқ, энди келиб қолсалар керак, — Шоҳсанам қайнонасининг юзига бир қараб қўйдида кўзларини олиб қочди.
— Ҳа тушунарли, — Ойша опа хонасига йўл оларкан, — ўйлайманки, кечаги гап ўғлимга етиб бормасидан ҳал бўлади деган умиддаман, — деганча кириб кетди. Шоҳсанам оёқ-қўлидан жони қочиб ўтириб қолди. Нима қилсин? Қарамаган жойи қолмади.
Сезгандек, Дадахон ҳам бугун эрта қайтди.
— Мен келдим, — кириши билан овоз бераркан, унинг овозини эшитиб фарзандлари югуриб чиқди.
— Дадажон....
— Шакарларим ўзимни, — Дадахон чарчаб келганига қарамай уларни навбати билан эркалатди.
— Яхши келдизми? — Шоҳсанам чиқиб эрини кутиб оларкан, буни ичкари уй деразасидан кузатиб турган Зулхумор асабийлашиб кетарди.
— Яхши, ўзлариз яхши ўтирибсизларми? Ойим қаерда?
— Хоналарида, дам оляпдилар.
— Яхши, мен олдиларига кириб чиқай, — болаларини етаклаганча Ойша опанинг хонаси томонга кетар экан, Шоҳсанам қулт этиб ютиниб қўйди.
— Тамом, — ўйлади у. Эри ичкарига киргандан қайнонаси айтади. Кейин улар икковлашиб Шоҳсанамни сиқувга олишади. Шоҳсанам бўлса ҳеч нимани топиб бера олмай ўғирликда айбланиб, бу уйдан ҳайдалади. Кейин нима бўлади, буни ҳеч ким билмайди. Ота уйига қайтгани билан сиғмайди. Шоҳсанам шуларни ўйлаб тураркан, ҳаёлини эрининг овози бўлди.
— Шоҳсанам.
— Ла...Лаббай, — кўзлари жовдиради.
— Ойимни хонасига дастурхон ёз. Ўтириб ойим билан чой ичайлик.
— Хўп бўлади, — Шоҳсанам тезда дастурхон ёзди, чой олиб кирди. Ҳар кирганда, чиққанда икки кўзи қайнонасида. Қайнонаси ҳам жим, ҳеч бузмайди. Шоҳсанам бу жимликдан қўрқа бошлади. Бу жимлик, тўфон олдидан бўладиган сукунатдек эди. Шоҳсанам ҳамма нарсани тахт қилиб чиқиб кетаётганди,
— Қизим, — Ойша опа ўзгача мулойимлик билан, овқатингиз тайёр бўлган бўлса униям шу ерга олиб келаверинг. Зулхуморни ҳам чақиринг, ўзингиз ҳам келинг. Ҳаммамиз шу ерда ўтирамиз.
— Хўп бўлади, — Шоҳсанамнинг юраги қайнонаси қизим деган пайтда товонига тушиб бўлган эди. Кечки овқатни қандай сузганини ҳам, уни қандай ичкарига олиб кириб, қандай еганини ҳам билмади. Икки кўзи қайнонасининг оғзида. Аксига олиб, қайнонаси ҳам жим. Етмаганига анчайин хотиржам.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
15

— Келдик, — Эргаш такси ҳаққини бериб тушаркан, — сен болаларни олиб тушавер, сумкаларини ўзим оламан.
— Хўп, — Гулбаҳор тушиши билан димоғига қишлоқнинг тоза ва мусаффо ҳавоси урилиб, танаси узра илиқлик югургандек бўлди.
— Ойи бувамга келдикми? — Бобур тушиши билан таниш дарвога кўзи тушиши билан юзи ёришиб кетди.
— Ҳа ўғлим буванга келдик, — Гулбаҳор энди йиғлай деб турган қизининг оғзига сўрғичини соларкан, жавоб берди.
— Урраааа! — Бобур югуриб ичкарига кириб кетди, — буважон, бобожон, — хурсандлигидан дарвозадан кирмасидан бақира бошлади, — биз келдик. Биз шаҳардан келдик.
— Ўзимни полвоним, — набирасининг овозини эшитган Эшмат ака ўтирган жойидан қандай туриб кетганини ҳам билмай қолди, — той болам келибдида? — супадан тезда тушиб, набирасига пешвоз чиқиб, уни кўтариб олиб айлантирди.
— Биз келдик. Анора ҳам келди, — Бобур қиқирлаб куларкан, — бува соқолиз чақяпти, — қиқирлаб кулишда давом қиларкан, — биз бугун қоламиз экан.

🌺🌺🌺

Гулбаҳор қишлоққа келиб келинлик хизматларига шўнғиб кетди. Кечга қайнонаси билан ўчоқда ош қилишди.
— Келганларингиз жуда яхши бўлдида, — қайнонаси Гулсара опа хурсанд бўлганча, — сизларни кўриб бобожонгиз ҳам анча ўзига келиб қолдилар.
— Аллоҳ умрларини зиёда қилсин, — Гулбаҳор ҳам бобожон анчайин тетиклашганидан хурсанд эди.
Кечки овқатдан кейин оиланинг кичиги Эркинжон қўлида бир идиш олча билан кириб келиб қолди. Гулбаҳор уларни ювиб олиб келиш учун қўлларидан олиб ошхонага кириб идишга солар экан, бехос ўша олти йил олдинги олча теримини эслади.
— Эҳ гулим, гулим, — йиғи аралаш пичирлади.

🌺🌺🌺

— Шоҳсанам, — мана икки кундирки катта ўғлиникида яшаётган Ойша опа кечки овқатдан кейин хонасига кириб кетганига ўн дақиқача ҳам бўлмасдан келинини чақирди.
— Лаббай ойижон, — Шоҳсанам тезда унинг ёнига келди.
— Бу ердаги тугунча қани? — ярим очиқ турган тортмани кўрсатаркан, — унинг ичида тиллаларим ва ўлимлигимга деб йиғиб юрган пулларим бор эди.
— Билмасам, мен кўрмадим, — Шоҳсанам ҳайрон бўлди, — мен бу ерга....
— Бугун бу ерга сиздан бошқа ҳеч ким кирмади шекилли? — қайнонаси унинг гапини бўлганча сўради.
— Рости мен билмайман.
— Бу гапингиз ўтмайди келинпошша. Олган бўлсангиз секин жойига қўйсангиз тушунаман ва кечираман. Акс ҳолда, ўғлимга айтишимга тўғри келади. Сизга 24 соат муҳлат. Энди эса кетишингиз мумкин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

✨✨✨Хулоса✨✨✨

💠 Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!

💠 «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара: 216 #оят)

💠 «У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуаро: 50 #оят).

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳеч қачон ҳаётингиздан нолиманг...

Кўз ёшингизни тия олмайсиз..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ВИДЕО МУРОЖАТЛАР
ЛУИЗА РАСУЛОВА ВА АСАЛ ШОДИЕВАНИНГ ЖАНЖАЛИ АВЖ ОЛИБ КЕТДИ

❗️ЛУИЗА АСАЛНИ ОИЛАВИЙ СИРЛАРИНИ ВОШ ҚИЛИБ ТАШЛАДИ ШОХРУХХОНИНГ ОНАСИГА ОТВЕТ ҚИЛДИ

КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😨

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ХОЗИРГИНА ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИБ КЎРИНГ ДАХШАТ👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр аёли олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, аёли:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
- Эри хотинидаги иффатдан ва
Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, аёли бегона эркак билан ётган эди. Шунда эр
...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ЛУИЗА РАСУЛОВА ВА АСАЛ ШОДИЕВАНИНГ ЖАНЖАЛИ АВЖ ОЛИБ КЕТДИ

❗️ЛУИЗА АСАЛНИ ОИЛАВИЙ СИРЛАРИНИ ВОШ ҚИЛИБ ТАШЛАДИ ШОХРУХХОНИНГ ОНАСИГА ОТВЕТ ҚИЛДИ

КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😨

ВИДЕОНИ ХОЗИРГИНА ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИБ КЎРИНГ ДАХШАТ👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

40 ёшдан ўтган аёллар истеъмол қилиши керак бўлган 4 бад.

Видеони албатта кўринг ва яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⚡️ЖИГАРЛАРИМ

⚡️Нонин ярмин, менга бериб
ўтганларим,
Соғиниб, хўп интиқ бўлиб,
кутганларим,
Ташвишимга, елкасини,
тутганларим
Ака-ука, опа-сингил, жигарларим.

⚡️Аллоҳ сиздек жигарларни,
берган шукур,
Опам-дардкаш, акам- қалқон,
укам- ғурур,
Меҳрингиздан бошим кўкда,
юргум мағрур
Ака-ука, опа- сингил, жигарларим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

Бир донишманддан:
-Сен нима учун ҳеч кимни камситмайсан?- деб сўрашганда, у:
- Сабаби мен ўзим бошқаларни камситгудай ҳар тарафлама мукаммал эмасман-да!-деб жавоб берган экан...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

20




— Шоҳсанам ойим нима деяпти? — Дадахон ҳали ҳам ҳеч нарсани тушунамётганди.
— Билмайман, — Шоҳсанам бўлса йиғлашдан нарига ўтмасди, — мен умуман ҳеч нарсага тегмадим. Дадахон ака илтимос ойижонга тушун...
— Нимани тушунтирсин? — Ойша опа жаҳл қилганча тугунчадагиларни Шоҳсанам томонга отаркан, — шуни ўғирламасдан тўғриликча сўрасангиз ҳам берардим. Ўзи шу тиллаларни сизга бериш учун келгандим бу уйга. Набираларимга ўз фарзандингиздек қараётганингиздан хурсанд ҳам эдим. Кетаётиб ҳамма тиллани сизга бермоқчи эдим. Афсус, минг афсус, — бош чайқаганча ўрнидан тураркан, — тонг отишини буни отасиникига олиб бориб ташла. Набираларимни ўғри аёл тарбиялашини хохламайман, — дедию чиқиб кетди.
— Дадахон ака мен....
— Жим Шоҳсанам, жим, — Дадахон тушуниксиз нигоҳ билан унга қараб, — ойим ҳақ. Мен фарзандларим келажагига бефарқ бўла олмайман, — дедию чиқиб кетди. Тамом, Шоҳсанам учун шу ерда ҳаммаси тугади. У ҳеч йўқ эри ишонишини истаганди. Лекин у ҳам ишонмади, ишонишни истамади. Хона ўртасида бир муддат муаллақ туриб қолгандек бўлди. Кейин нимадир бўлдию шахдам қадамлар билан аввал хонадан, кейин уйдан, сўнгда дарвозадан чиқиб кетди. Қишлоқнинг қоронғу кўчаларида кетиб бораркан, айни пайтда қаерга кетаётганини ўзи ҳам билмасди. Ягона билгани унга ишонмайдиган инсонлар билан ортиқ яшай олмаслиги. Яшашни истаган тақдирида ҳам улар яшаттирмаслиги.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
18

— Мен болаларни ухлатай, — Шоҳсанам ишларини қилиб бўлиб, болаларни баҳонасида ичкарига кириб кетаётганди,
— Болаларни Зулхумор ухлатади, сиз буёққа келинг, — ҳовлида айланиб юрган Ойша опа шундай деганча хонаси томонга юраркан, — эрингизни ҳам чақиринг.
— Хўп бўлади, — Шоҳсанам тушундики, қайнонаси унга вақт бергандек жим ўтирган. Лекин бу нимани ҳам ҳал қиларди? Шоҳсанам у тугунчани кўрмаган ҳам, олмаган ҳам.
— Нима гап ойи? — эндигина ухлагани ётган Дадахон уйқусираганча кириб келаркан сўради.
— Мана бу ерга ўтирчи, — Ойша опа ёнидан жой кўрсатаркан, — қизим сиз ҳам ўтиринг, — Шоҳсанамга маʼноли қаради.
— Хўп, — Шоҳсанам омонатгина чўкди.
— Ўғлим, — Ойша опа вазминлик билан гап бошлади, — биласан анчадан бери ўлимлигимга деб пул йиғаман.
— Ойи яна шу гапни? — Дадахон қошларини хиёл чимирди.
— Гапимни бўлмай эшит, — Ойша опа бир ўғлига, бир келинига қараганча, — ўша пулларни бир тугунчада сақлардим. Ёнида раҳматли бувингдан қолган тилла тақинчоқлар ҳам бор. Ўша тугунчани доим ёнимда олиб юраман. Бу ерга келаётганимда ҳам ёнимда олиб келдим ва мана бу тортмага солиб қўйгандим. Лекин ўша тугунча, — Ойша опа келинига маʼноли нигоҳ ташлаганча, — кечадан бери йўқ.
— Яхшилаб қараб кўрмадизми? У-бу жойга олиб қўйиб, балки эслолмаётгандирсиз.
— Аниқ шу ерда турганди. Бу хонага мендан бошқа яна келин ҳам кириб чиқади.
— Ойижон мен....
— Ойи Шоҳсанам бундай иш қилмайди. Унга етарлича тилла олиб берганман. Пул керак бўлса....
— Мен ҳали хотининг олди деётганим йўқку. Нега дарров қўрқоқ олдин мушт кўтарар қилаяпсизлар? — Ойша опанинг қошлари чимирилди.
— Ойи мен унақа де....
— Мен шунчаки келинни жавонини биргаликда текширайлик демоқчиман. Бу ҳам энди бир кўнгил хотиржамлиги учунда, — Ойша опа гапираркан, Зулхуморнинг гапларини эслади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
16

— Хўп, — Шоҳсанам қайнонасининг хонасидан чиқаркан, ҳали ҳам вазиятни тўлиқ англай олмаётганди, — мен у ерга кирганим билан тортмага тегиш уёқда турсин, яқин ҳам бормагандим. Лекин қандай қилиб? Болалар олдимикин ёки? Улардан сўрасаммикин? Йўқ, буни ҳам нотўғри тушунишадида, дарров ваҳима қилиб юборишади. Яхшиси эртага ойижон қўшниникига чиққанида хоналарини яхшилаб қарайман. Балки уёқ-буёққа тушгандир, — Шоҳсанам шундай ўй-ҳаёллар билан ошхонага ўтиб ишларини давом қилдира бошлади.

🌺🌺🌺

— Мана бўлди, — Зулхумор тугундаги пулнинг бир қисмини олиб бекитиб қўяркан, — эртага буни анави алвастини нарсалари орасига ташлаб қўя олсам, марра меники, — Зулхумор катта ишни қойиллатгандек иршайди.
Тонг отиши билан қиладиган иши Шоҳсанам ва Ойша опани пойлаш бўлди. Ойша опа тушликка яқин қўшниникига чиқиб кетиши билан Шоҳсанам тугунни излаш учун қайнонасининг хонасига кириб кетаётганини кўрган Зулхумор ҳам тезда унинг хонасига йўл олди. Ойша опанинг хонасидан олган тугунчасини Шоҳсанамнинг кийимларининг энг тагига яшириб чиқдию,
— Келинойи мен болаларни кўчада айлантириб келаман, — деганча кириб ичкарида ўйнаб ўтирган Севинч ва Бахтиёрни олиб чиқиб кетди. Шоҳсанам уни эшитдими йўқми бунга аҳамият ҳам бермади.
Шоҳсанам эса ичкарида ҳамма жойни қараб ҳам тугунчани топа олмасдан, тарвузи қўлтиғидан тушганча сўппайиб чиқиб келди.
— Энди нима қилдим? — йиғлагудек бўлиб эшик олдига ўтириб қоларкан, — ойижон бугун Дадахон акамга айтсалар уларнинг мендан жаҳли чиқади. У ҳам майли менга бўлган ишончи ва ҳурмати йўқолади. Ахир, ўзлари никоҳимизнинг илк кунидаёқ айтгандилар. Ишончим ва ҳурматимни йўқотган инсоннинг ҳаётимда зарра аҳамияти ҳам, ўрни ҳам йўқ деб. Аллоҳим, ўзинг тўғри йўл кўрсат. Энди нима қиламан? Ҳақиқий бахтимни топдим деганда, уни йўқотишни истамайман. Эрим ва болаларим меҳрини энди қозонаяпман деганда, наҳотки ҳаммасидан айрилсам? Бошимда шу кунлар ҳам бормиди? — Шоҳсанам тақдиридан нолиб, энди нима қилиш ҳақида ўйлаб сиқилиб ўтираркан, буёқда Зулхумор ҳа демай бошланадиган янги ҳаёти ҳақида ширин ҳаёллар суриб юрарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-фасл
14


— Мен келдим бўлажак уйим, — Зулхумор очиқ дарвозадан кириши билан ўпкасини тўлдириб нафас оларкан, — ҳа демай сени беканг мен бўламан. Ўша кунларга ҳам ос қолди, — хурсанд бўлганча уй тарафга қараб юраркан, — Севинч, Бахтиёр, — жиянларини чақирди.
— Холам келдилар, — унинг овозини эшитиши билан олдин Севинч, кейин Бахтиёр югуриб чиқди.
— Ўзимни асалларим, — Зулхумор ёнига югуриб чиққан жиянлари тенги ўтириб, бирин-кетин юзларидан ўпаркан, — ширинларим, шакарларим мени.
— Сизни соғиндим, — Бахтиёр Зулхуморнинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оларкан, — бугун мен билан ухланг.
— Мен ҳам сизларни соғиндим, — Бахтиёрнинг лўппи юзларидан қайта-қайта ўпаркан, — хўпда, жоним ўзимни, — уни кўтариб олганча, — мен бугун сизлар билан қоламан. Ачомлашиб ухлаймиз-а? — Зулхумор жиянлари билан биргаликда уйга кираркан, ошхонадан чиқиб келаётган Шоҳсанамга тил учида салом берганча ўтиб кетди.
— Яна нимани бошлади экан-а? — Шоҳсанам болалар хонасига кириб кетаётган Зулхуморнинг ортидан қараб қоларкан, — ишқилиб, Нилуфар адашган бўлсинда, — ўзига-ўзи гапириб, ҳовлига чиқиб кетди.

🌺🌺🌺

Наргизанинг келишини кутишга сабри етмаган Фурқат охири бориб ўзи олиб келишга қарор қилди.
— Бугун бориб олиб келаман ва чақимчилик қилгани учун яхшигина жазолайман, — боргунча бугунги тун учун режалар тузиб борган Фурқатжон, тарвузи қўлтиғидан тушганча қайтиб келди, — мен буни шундай қолдирмайман, — бир жойда ўтира олмасдан ҳа деб хонасини айланаркан, — шу қилгани учун ҳам, уйга келмаса ҳам, кўрган жойимда таппа босаман. Ахир, эскилардан қолган гап бор: — «Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич».
Шундан кейин Фурқат ҳар куни Наргизанинг кўчага чиқишини, чиққанда ҳам ёлғиз чиқишини пойларди. Аксига олиб, Наргиза ҳеч ҳам ёлғиз юрмасди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Glavni uchun videolar va storieslar hammasi shu yerda😍👇🏻

ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞

10 minutdan keyin öçiraman, keyin bunaqa zör kanal aniq topomisila ❤️😅🤪👆🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИРОДАРЛАР БИЗ ХУДОДАН КУРКМАЙ КУЙДИК.
~~~~~
Салом берса аликни карз килиб куйдик .
Мансимасдан кибр билан кулиб куйдик.
Тухмат, бухтон, гийбат, зино, рибо, риё.
Билиб билмай куп гунохлар килиб куйдик.
Биродарлар биз худодан куркмай куйдик.
~~~~
Якинларга мехримиз йук окибат йук.
Ота-она, катталарга киламиз дук.
Тилимизла отилади захарли ук.
КИЁМАТ бор, азоблар бор, худодан курк.
Биродарлар биз худодан куркмай куйдик.
~~~
Омонатни кайтармаймиз
карз оламиз.
Касам ичиб олган карздан тез тонамиз.
Худомасмиз, биз ожизмиз, биз бандамиз.
Биров хакки харомлигин илмай куйдик.
Биродарлар биз худодан куркмай куйдик.
~~~~~
Tònģiz, илон хатто итни гуштин еймиз.
Харом деса йук ахир бу шифо деймиз.
Арок харом киёматда нима деймиз.
Таквомиз йук нафсга карши юрмай куйдик.
Кайси халол кайси харом билмай куйдик.
Биродарлар биз худодан куркмай куйдик.
~~~~
Хотин оила бошкармиш куп пул топиб.
Бозор килиб куча кезиб минг бир ёниб.
Уйда товук кичкирармиш хуроз колиб.
Эркак булиб маъсулятли булмай куйдик.
Оила боши ~биз худодан куркмай куйдик.
~~~~~
Аёлларчи бегонага гул юз булди.
Калта куйлак, тор шимларда минг юз булди.
Ота, эри, ака-ука Даъюс булди.
Эх аёллар аврат нима билмай куйдик.
Буйни ёпик, узууун куйлак киймай куйдик.
Бошлар яланг биз худодан куркмай куйдик.
~~~~
Насихатгуй акллилар амали йук.
Номозхонмиз узимизча кунглимиз тук.
Номозимиз зохири бор ботини йук.
Кечалари тахажудга турмай куйдик.
Бе тахорат биз худодан куркмай куйдик.
~~~
Кассаллар бор, мухтожлар бор, на чоралар.
Етим есир канча бева бечоралар.
Туйлардаку гилам гилам пул сочилар.
Радди бало бизлар эхсон килмай куйдик.
Биродарлар биз худодан куркмай куйдик.
~~~~~
Эхсон килсак номимиз тил достон булди.
Хамма билди шов шув булди инсон билди.
Оёк ерда лекин кибр осмон булди.
Кушни мухтож ён кушнимиз илмай куйдик.
Бир косада кушни хакки бермай куйдик.
Бойваччалар биз худодан куркмай куйдик.
~~~~
Камера бор деса агар, шартта ремен такамиз.
Соглик учун эмас маска, жаримадан куркамиз.
Гайи кузи курмаса бас кизилдан хам утамиз.
Худо бор-ку.... койдаларга хечхам риоя килмай куйдик.
Подшо амри вожиб ахир биз худодан куркмай куйдик.
~~~~
Ёмон элга куп мусибат келар эрмуш.
Яхши элга к,ут барака берар эрмуш.
Яхши булсак киёмат саал кочар эрмуш.
Вактни шиддат утишини сезмай куйдик.
Биродарлар биз худодан куркмай куйдик.
~~~~~
Дунё нотинч, хамма жойда турли миш миш.
Кайда туфон, кайда тошкин, ер силкиниш.
Булар бари киёматдан дарак эрмиш.
Гунох килиб лекин тавба килмай куйдик.
Гафлат босди биз худодан куркмай куйдик.
~~~~~
Етар энди ялинайлик, ёлворайлик , йиглайлик.
Шу балолар даф булсин деб тавба килиб сурайлик.
Келинг бугун бир овоздан тахажудга турайлик.
Мусулмонмиз, биз бандамиз уз урнимиз билайлик.
Аллох кахри ёмон булар
Биз Худодан Куркайлик!
Кассалларни хакларига дуо килиб турайлик.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 Фақат маликалар учун!

Бир инглиз киши мусулмон олимдан:
– Нима учун муслима аёллар ҳамма эркаклар билан саломлашмайди ва улар билан қўл бериб кўришмайди?!~деб сўради...
Олим киши:
– Унга чиройли муомала билан, Сизларда~чи?! Британияда хоҳлаган кимса Қиролича билан қўл бериб кўришиб саломлашадими?!~деб сўради.
Инглиз киши:
– Бизларда қонун бор, унга биноан, инсонлардан фақат ЕТТИ тоифа кишиларгагина бундай қилиши жоиз, яъни, Қиролича билан қўл бериб сўрашиш ~деб жавоб берди.
Шунда Олим киши:
– Бизларда ҳам шундай, аёл билан фақат ўн битта тоифа кишигина кўришиши мумкин, булар:

1. Отаси;
2. Бобоси;
3. Турмуш ўртоғи; (яъни эри)
4. Қайнотаси;
5. Ўғиллари;
6. Ака~укаси;
7. Амакиси;
8. Тоғаси;
9. Ака~укасининг ўғиллари;
10. Опа~синглисининг ўғиллари;
11. Неваралари;

Худди сизлар Қироличангизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром кўрсатганингиз каби бизда (Исломда) ҳам, ҳар бир аёл "МАЛИКА" ҳисобланади ва ҳар бир маликанинг, у билан қўл бериб кўришиши мумкин бўлган аъёнлари бор...
Юқоридаги ўн бир тоифадан бошқа барча эркаклар эса, бу маликага нисбатан бир ОДДИЙ ФУҚАРО мисолида бўлади~ деб жавоб берди...!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ЗАМОНАВИЙ РИВОЯТ

Ҳаммаси ўз қўлингда

Бу воқеа йигирманчи асрнинг бошларида Шотландияда бўлиб ўтган эди.
Даладан уйига қайтаётган фермер ботқоқ ёнидан ўтаётиб, кимнингдир қичқириғини эшитиб қолди. У овоз эшитилган томонга қараб югурди ва бирдан ботқоқ ўз қаърига тортаётган кичкина болага кўзи тушди. Бечора болакай ботқоқдан чиқишга зўр бериб уринар, аммо чангакдай ёпишган ботқоқлик эса сония сайин ўз тубига тортиб борарди. Фермер ҳар доим ўзи билан бирга болта олиб юрар эди. У асбоб билан бир бутанинг йўғонроқ шохини кесиб, ҳалокат гирдобига тушган болани қутқармоққа уринди. Бир неча дақиқалардан сўнг қўрқув ва совуқ ўз комига олган, титраб-қақшаётган болакай ўзини ботқоқдан сал нарида кўрди. Фермер болакайни исиниб олиш ва чой билан меҳмон қилиш учун ўз уйига таклиф қилди. Бироқ у бундан бош тортди.
- Йўқ-йўқ, отам мени кутяпти, у хавотир олиши мумкин, сизга эса катта раҳмат, амаки,-у шундай дея лой сачратиб, югуриб кетди.
Эртаси куни фермернинг эшиги олдига замонавий, дабдабали машина келиб тўхтади.
Машина каретасидан куни кеча фермер томонидан қутқарилган йигитча ва пўрим кийинган жаноб тушди. Йигитча ёнидаги киши отаси эканлигини маълум қилди. У ўғлининг халоскоридан миннатдорчилик билдириш учун келганлиги билиниб турарди.
- Хўш, ўғлимни қутқарганингиз учун сизга қанча тўлашим керак,- деди жаноб салом-аликдан сўнг.
- Ҳеч қанча. Сиз мендан қарздор эмассиз. Мен ҳар бир виждонли одам бажариши зарур бўлган ишни қилдим.-деди фермер.
- Бироқ сиз кичкина иш қилганингиз йўқ, ахир ўғлимни ўлимдан қутқариб қолдингиз,-ажабланди жаноб.
Бу пайт уй зинаси ёнида бир болакай кўринди.
- Бу йигитча сизнинг ўғлингизми?-ногаҳон болага кўзи тушиб, сўради жаноб.
- Ҳа - фахр билан жавоб берди фермер.
- Бўлмаса, менга қулоқ солинг, - ўзида йўқ қувониб кетди бой. - Сиз менинг ўғлимни қутқардингиз. Мен манави ўғлингизни ўзим билан бирга Лондонга олиб кетай, таълим олишига кўмаклашай. Агар шу таклифга кўнсангиз, мени ниҳоятда хурсанд қилган бўлардингиз.
Фермер розилик берди. Шу тариқа фермернинг ўғли жанобнинг ўғли билан Лондонга йўл олди.
Фермернинг ўғли аввал мактабда ўқиди, кейинчалик университетда таҳсил олди. Кўп ўтмай унинг номи машҳур бўлди. Истеъдоди, меҳнатсеварлиги, салоҳияти туфайли у катта-катта ишларни бажарди. Пенциллинни кашф этди. Шу кўйи у Александр Флемминг деган ном чиқарди.
Александрга таълим олиши учун шарт-шароит яратиб берган зот эса Рандольф Черчилл, унинг ўғли кейинчалик Англиянинг премьер-министрлигига кўтарилган шахс Уинстон Черчилл бўлиб етишди. У эса болалигида фермер томонидан қутқарилган болакай эди.
Умид Али таржимаси.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…
Subscribe to a channel