🙋♀Qizlarjonlaru!!!! Har kuni nima ovqat qilish xaqida bosh qotirish joningizga tegdimi ⁉️
🤗 Shirin taom tayyorlab, oilangizni xursand qilishni xohlaysizmi?
Unday bo'lsa OSON RETSEPTLAR kanali aynan Siz uchun!
5000 xil retseptlarni bepulga oʻrganing!
✅Xoziroq kirib obuna bo'ling va oila az'olaringizni xayron qoldiring!
👇👇👇/channel/+dFuHKlwhfdQxMGRi
Ideal ko'rinish uchun qaysi biri muhim ahamiyatga ega deb o'ylaysiz?!
— Ozg'in bo'lishingizmi,
— To'g'ri va mukammal makiyaj qila olishingizmi,
— Yoki, soch turmagingizni kiyimingizga moslab qilishingizmi?!
/channel/fitnes_dancee
Одина ҳаммом эшигини кимдир очишга уриниб тиқирлатаётганини эшитиб, юраги тавонига тушиб кетди. Чунки ҳовлида ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Онаси ёки опаси бўлганда, чақирган бўлишарди. Нияти тўғри одам, нега овоз бермайди. Тиқир~тиқир бир оз тингандек бўлиб, кейин эшик ошкора тақиллади:
- Одина... Одиш... Бу мен. Эшикни оч...
Овоз эгасини таниган қиз даҳшатга тушди. Чунки бу унинг ўгай отаси эди.
40
Лазизнинг қўнғироғидан кейин касалхонага қандай етиб келганини ҳам сезмай қолган Дилафруз операция хонаси олдида тинмай уёқдан-буёққа бориб келаркан, ҳар бир ўтган сония унга асрдек туюлиб борарди.
— Нега бундай бўлди? — бир айланиб келиб, яна ўша саволини нечинчидир марта сўради.
— Билмайман, — Лазиз айбдорона бошини қуйи солиб тураркан, — мени архивга жўнатгандилар. Айтган папкаларин олиб киргандим бу аҳволдалар.
— Кеча аҳволлари яхшимиди? — Дилафруз шу саволни бераркан ҳаёлининг бир чеккасига гумон ўралади. Жавоб кутиб Лазизнинг оғзига тикиларкан, у рост айтмоқчими ёкида ёлғон билишга урунаётгандек эди.
— Ҳа яхши эдилар. Фақат....
— Нима фақат? — Дилафруз унинг гапини бўлди. Худдики, ҳозир ёмон хабар эшитадигандек. Гўёки, Лазиз ҳозир, — «Кеча Сарвар Асрорвич ишда эмасдилар», — демоқчидек.
— Фақат кечаси билан ухламай ишладилар. Овқатланиб олиш ҳақидаку умуман ўйламадилар ҳам.
— Нима? — Дилафруз ҳолсизгина ўтириб қолди. Ўзича нималарни ҳаёл қилиб ташламади. Лекин ҳозир эшитганлари. Эри туну кун ишда, у эса эрини бошқаларга илакишиб юрибди деган ўй билан ундан гумонсираб, нималарни ҳаёл қилмади. Энди эса...Дилафрузнинг кўзлари ёшланди.
Орадан бир соатча вақт ўтдими йўқми, операция ҳам тугади. Сарварни наркоз таъсиридан чиқмагунча жонлантириш бўлимида ётқизишадиган бўлишди.
— Доктор эримни аҳволи яхшими? Уларга нима бўлибди? — Дилафруз ёшли кўзларини докторнинг оғзига тикди.
— Эрингиз аппендицит бўлган. Яхшиям вақтида олиб келинган, акс ҳолда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмасди.
— Аппендицит? — Дилафруз тушунмагандек, — Сарвар акам шу пайтгача соғлиғидан бирор марта ҳам шикоят қилмаганлар. Бу қандай...
— Синглим биласизми, шу пайтгача бу касалликнинг аниқ сабаблари топилмаган. Ягона билганимиз бу касаллик шамоллаш ва аппендикснинг яллиғланишидан келиб чиқади. Аппендикс бу кўричакнинг бошланғич қисми, — доктор Дилафрузнинг юз ифодасига қараб тушунтириш бериб ўтди. Бунинг устига касаллик ҳеч қачон сўраб, огоҳлантириб келмайди. Шунинг учун ҳам соғлиғимизга ўз вақтида эътиборли бўлишимиз ва Аллоҳ берган жонни ҳа деб қийнамаслигимиз керак, — доктор бошқа гапингиз бўлмаса менга рухсат дегандек бош силкиб қўйдию ундан узоқлашди.
38
— Боя нега кетиб қолдинг? — Саида қовоқ уйганча келиб Дилафрузнинг ёнига ўтираркан, — ўзингни одобсиз қизчадек тутганингни биласанми? Аҳмад ака сендан жуда хафа бўлди.
— Менга буни қизиғи йўқ, — Дилафруз қўлидаги идишдан сувни эринмасдан, майдалаб ичаркан, — хафа бўлса ундан нари.
— Дили сен унинг кимлигини биласанми ўзи? У жуда катта....
— Билишни ҳам хохламасдим.
— Дилииии...
— Саида сен нима қилмоқчисан, нимага ҳаракат қилаяпсан билмадиму, лекин ишон беҳуда уруняпсан.
— Сенга яхшилик қилмоқчи бўлган мен аҳмоқ. Юравер ўша латта эрингни этагига осилиб, — Саида зарда қилгандек гапирдию ўрнидан туриб кетди.
🌺🌺🌺
— Сарвар Асрорвич, — ёрдамчи йигит қўлида бир папка ҳужжатлар билан хонага кириб келдию оғриқдан икки букилиб ўтирган Сарварни кўриб кўзлари косасидан чиқиб кетай деди, — сизга нима бўлади Сарвар Асрорвич? — қўлидагини ташлаб унинг ёнига учиб келди гўё.
— Тез ёр-дам ча-қир, — Сарвар оғриқдан хирриллаб зўрға гапирди.
— Ҳҳҳооозир, — йигит қўллари қалтирганча телефонини қўлга олиб зўрға рақам терди.
Касалхонага келишлари билан Сарварни операция хонасига олиб кириб кетишди. Ёрдамчиси Лазиз ҳали бунақа ҳолатга тушмагани боис нима қилишни ҳам билмасдан, тинмай уёқдан-буёққа бориб келарди.
— Энди нима қиламан? Сарвар Асрорвич ўлиб қолсая? Ё Худойим фақат бу эмас. Нима қилсам....Келинойимга қўнғироқ қиламан, ҳа энг тўғриси ҳам шу, — телефонини чиқариб қачонлардир керак бўлиб қолар дея «Сарвар Асрорвич келинойи» деб сақлаб қўйган рақамига қўнғироқ қилди.
36
— Музқаймоқ учун раҳмат, — Нилуфар секин ўрнидан тураркан, — лекин мени жуда хижолатга қўйдингиз. Музқаймоқни пулини ў....
— Яна бир марта шу мавзуда гапирсангиз, — Беҳруз ёлғондакам қошларини чимирганча, — қулоғингизни чўзиб қўяман.
— Йўғеэе? — Нилуфар кулиб юбормасликка урундию, барибир бўлмади. Пиқ этиб кулиб юборди. Беҳруз ҳам унга қўшилиб куларкан,
— Одатда қулоғингни чўзаман деган гапни эшитганлар йиғлаши керак эди, лекин сиз...
— Бир нарса эсимга тушиб кетди, айбга буюрманг.
— Қани эшитайликчи, нима экан?
— Ёшлигимизда дугоналарим билан мактабдан қайтишда йўл бўгидаги ўрикдан довча ўғирлардик. Ўша ўрик ёнидаги эски ҳовлида бир қария яшарди. Бир куни ўша қария бизни тутиб олдида урушиб берди.
— Буни нимаси кулгули тушунмадим? — Беҳрузнинг қошлари хиёл кўтарилди.
— Ўша қария бизни ёлғондакам урушгандида. Унинг қарашларида, сўзларида меҳр уфуриб турарди. Кулганимни сабаби эса, — бироз жимиб қолдида, — ўша қария урушаётганида мен ва дугонам Гул йиғлаб юборгандик. Кейин бўлса бизни овутиш учун қанча ширин сўз айтди. Шунда ҳам овунмагандик. Шундан кейин, ҳозир йиғлашни тўхтатмасангиз қулоғингизни чўзаман деганди йиғидан таққа тўхтаб қолганман, — Нилуфар гапираркан кўзлари беихтиёр ёшланди.
— Йиғламанг...
— Ўша даврларни соғиндим. Беғубор, содда ва бир-биридан меҳрини аямайдиган болалагимни.
🌺🌺🌺
— Салом хонимлар, — залга кириб, машқ қилишни бошлашдан олдин салгина қизишиб олиш учун уёқ-буёққа қараб ҳаракат қилаётган Саида ва Дилафрузнинг ёнига Зуфар ва дўсти келди.
— Сизларга ҳам салом, — Саида нозланди.
— Яхшимисиз? — Зуфарнинг ёнидаги йигит Дилафрузга суқланганча қараркан, — халақит бермаймизми?
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ
📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.
Кўзларимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқдир.
(Конфуций)
📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир
(Генри Давид)
📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(МаркТвен)
📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)
📝Шайтоннинг қўрқуви
Бир мўмин кечқурун ҳуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташкарида ёмғир ёмғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди.
Алҳамдулиллаҳ деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди. Қани биродар эҳтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин хайрон бўлиб:
- “Биродар масжидга кирмайсизми?” - деб сўрабди.
- “ Йўқ кирмайман” - дебди.
- “Нега?”
- “Чунки мен Шайтонман” - деди.
- “Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?”. Шайтон:
- “ Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйиндан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиқганингда Аллоҳ бу амалинга аҳли оилангни гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллох бу амалинга бутун шахар мўминларни гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу сен яна чиқсанг Аллох таоло бутун ер юзидаги мўминларни гунохларини кечириб юборишидан қўрқдим” - деган экан.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
#Kitobdan
AJDODLARIMIZ ASAB KASALLIGI NIMALIGINI BILISHMAGAN
Asab kasali qadimdan ma’lum, ammo xalq tabobatida uni alohida kasallik deb hisoblashmagan. U hozirdagidek keng miqyosda kun tartibida bo‘lmagan. Allomalar jahl chiqishini qoralashgan, odamiylikka, odob-axloqqa, og‘ir-vazmin bo‘lishga chaqirishgan. Afsuski, keyingi 40-50 yil ichida asab kasali alohida bo‘lib chiqib, ko‘pchilikni qamrab oldi.
Avvallari kundalik hayot juda oddiy kechgan, ko‘p vaqtni jismoniy ish tashkil qilgan, meva-sabzavotlar o‘g‘itsiz, ekologik toza, tabiiy bo‘lgan.
Hozirgi zamonda hayot murakkabligi, serqirraligi, texnika taraqqiyoti, shovqin-suron ko‘pligi, muammolar birin-ketin paydo bo‘lishi, jismoniy ish kamayib, aqliy mehnat ko‘payishi, yeguliklar kimyoviylashuvi, ekologiya buzilishi kabi son-sanoqsiz sabablarga ko‘ra, asabiylashish ko‘pchilikda uchraydi. Ko‘chada, ishda, uyda, bozorda, do‘konda, oilada, hatto dam oladigan joylarda odamlar bir-birlari bilan munosabatlarda ko‘pincha jig‘ibiyron bo‘lishadi. Inson tanasi charchaganda, uyqusizlik holati ro‘y berganida, asab tizimiga turli salbiy ta’sirlar o‘tkazilganida bir qator kasalliklar kelib chiqishi aniqlangan.
Ko‘p odamlarda xudbinlik, shuhratparastlik, badjahllik, hasadgo‘ylik, jizzakilik, so‘zni o‘tkazishni yaxshi ko‘rish, badnafslik kabi yomon odatlarni kuzatish mumkin. O‘z imkoniyatlariga to‘g‘ri baho bera oladigan oddiy, sergak, vazmin odamlar ishdagi, oiladagi keskin vaziyatlarda o‘zlarini xotirjam tutadilar. Yuqoridagi illatlarga chalingan kishilar esa bunday holatlarda o‘zlari asabiylashishlari yetmaganiday, atrofdagilarning ham kayfiyatini buzadilar.
Odam irodasi zaif bo‘lishi, muqarrar ravishda vujudga keladigan qiyinchiliklarni bartaraf etolmaslik, o‘zidan norozi bo‘lish, vaziyatlar fojeali tus olishi salbiy hissiyotlarga – vahimaga, qo‘rquvga, g‘am-g‘ussaga, zerikishga, qattiq ruhiy hayajonlar avj olishiga sabab bo‘ladi.
Kam harakat qiladigan, doim o‘tirib ishlaydigan odamlar qoni kislorod bilan yetarli ta’minlanmaydi, to‘qimalari, a’zolari kislorodga yolchimaydi. Natijada odam tez charchaydi, toliqib qoladi. Kislorod esa kuch-quvvat manbaidir. Aqliy mehnatda kislorod ko‘p sarf bo‘ladi. Asab hujayralari bir necha daqiqa ham kislorodsiz tura olmaydi. Shuning uchun aqliy mehnat bilan shug‘ullanadigan kishilarga dam-badam jismoniy mashqlar bajarish, juda uzoq vaqt bir joyda o‘tirish ishlamaslik, vaqti-vaqti bilan turib havo almashtirish, miyaga, ko‘zga dam berish tavsiya etiladi.
✍️ Ziyovuddin Rahim, "Baxtli hayot sari" kitobidan
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?
🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.
❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇
🔥“Tvorogli yostiqchalar”🍂
🍄 Kerakli masalliqlar:
•100gr saryogʼ
•200 gr un
•2dona tuxum
•10gr Razrixlitel
•1chimdim vanilin
•250gr quruq tvarog
•200gr shakar
•limon sedrasi
🔹 Бир аёл турмушга чиққанига
бир неча йиллар ўтиб кетса ҳам ҳеч фарзандлик бўлмас эмиш. Кунлардан бир кун Аллоҳнинг фазли ила орзуси ушалиб бўйида бўлиб қолибди. Ҳомиланинг тўртинчи ойида дўхтир кўригидан ўтиш учун табиб ҳузурига борибди. Аммо ўзи ва эри табибнинг гапини эшитиб донг 😳 қотиб қолишибди! ʺҚорнингизда кўтариб юрган ҳомила... 😱😱😱
👉ДАВОМИ👈
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Давомини ўқинг ХАЙРАТГА солувчи ибратли хикоя.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🦋
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
❤️𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️
🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰
🦋𝕍𝔼ℂℍ𝔼ℝℕ𝕀𝕐 𝕂𝕆'𝕐𝕃𝔸𝕂𝕃𝔸ℝ💅
🦋𝕁𝕀ℕ𝕊𝔸 𝕋ℝ𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ🦋
🦋𝕊𝕌𝕄𝕂𝔸, 𝕂𝕃𝔸ℂℍ𝕃𝔸ℝ👜🌟
🦋𝔹𝕆𝕃𝔸𝕁𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ𝕀❤️
❤️🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️🔥
🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈
❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️❤️
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄
🔥ХОМИЛАДОРМИСИЗ❓
ТЕЗ ХОМИЛАДОР БУЛИШНИНГ 15 УСУЛИ❗️
КУРИШ УЧУН👇
/channel/+JMsTRb_eVpI2MTAy
📝ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин
“Бизникига меҳмонга келган қишлоғимиз қабристонининг қоровули гапириб берди. Эшитиб, юрагимизни қўрқув ва ваҳм босди.
— Ҳамма билади, эсимни билганимдан буён шу қабристонга қоровулман, — деб гап бошлади бобо. — Отам шу касбни қилган, отамнинг ёнида юриб, менга мерос қолди. Кўп ажабтовур воқеаларга дуч келганмиз.
— Арвоҳларни ҳам кўрганмисиз? — сўради қизиқсиниб акам.
— “Арвоҳ — ҳозир”, деган гап бор. Қай бир оиланинг бошига ғам, қайғу соя солса, албатта нимадир бўлган. Уларни ҳозир биттама-битта эсласам, бирига ишонасиз, бирига йўқ. Битта сира эсимдан чиқмайдигани бор, шуни айта қолай. Унда раҳматли отам ҳам ҳаёт эди. Қоровулхонада ётиб қолишимга изн бермасди. Онам ва укаларимнинг ёнига қайтариб юборарди. Бир куни отамга овқатини келтириб берганимдан сўнг, атай қоровулхонанинг бурчагига чўзилдим.
— Ётма болам. Уйқунг келиб қолади. Уйга бор, бир йўла уйда ухлайсан, — ҳар боимгидек эътироз билдирди отам. — Тур, турақол. Ўзим сени дарвозадан чиқариб юбораман...
Иккаламиз дарвоза томон юрдик. Отам мени шитоб билан етаклаб, қабристондан чиқариб юборишга тиришарди. Аммо мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу қоронғиликда аслида туман умуман сезилмаслиги керак. Аммо шарпа аниқ эди. Мен негадир қўрқмадим. Отам худди ҳар куни дуч келиб юрадигандек парво қилмасликка уринди. Лекин менинг кўрганимни сезиб, секин деди:
— Кетишга қўрқмайсанми? Қўрқсанг, қол.
— Онамга нима деймиз? — дедим мен отамнинг ёнида қолаётганимдан қувониб.
— Ўтган-кетгандан айтиб юборамиз, — отам шундай деб кўчага аланглади.
Ўн дақиқа ўтар-ўтмас велосипедда бир киши ўтди. Биздан икки уй нарида турадиган қўшнимиз экан. Отам дарҳол унга менинг қаровулхонада қолганимни уйдагиларга айтиб қўйишимни тайинлади.
Сўнг отам иккимиз ортга қайтдик. Отам дарҳол ўтириб тиловат қилишга тушди. Узоқ дуо ўқигач, менга юзланди:
— Чўпон бобонинг мазаси йўқ дейишди. Шу гап чиққанидан буён бобонинг кампири ётган томонда шарпа пайдо бўлгандек. Икки марта кўзим тушди. Дуо ўқиб юбордим ҳақига. Энди тинчийди.
Отам буларни менга сабоқ бўлсин, келажакда шундай қилсин, деб айтишини билардим. Ҳозир ўзим ҳам отамнинг йўлини тутаман. Яқинда бўлган воқеадан кейин анча ўйланиб қолдим. Сабаби, бунақасига отам ҳам дуч келмаган бўлса керак. Икки кеча қабристонда чақалоқ йиғлагандек бўлди. Аниқ-тиниқ эмас-у, бир-бир инграган, “инга”лаган овоз эшитилиб қолади. Мушукмикан, десам қиш эмас, қулоғимга чалиняптимикан, десам, бир эшитмадим. Отамга ўхшаб, дарҳол дуо ўқишга киришдим, қани тинчиса. Кўп эмас, ярим тунда бир-бир эшитилиб қолади. Охири кундузи чақалоқлар кўпроқ қўйилган томонга юриб, синчиклаб қарадим. Тоғ яқин эмасми, ярамас тулкилар битта-иккита қабрчаларни кавлабди. Дарҳол кетмон келтириб, яхшилаб бекитдим. Дуо ўқидим. Ўша куниёқ уйдаги кучугимизни олиб келдим. Овози чиқиб турса, тулки қочади-да. Шу билан овоз ҳам, шовқин ҳам тинди. Тулки кавлаганига гўдакларнинг руҳи чирқираганига амин бўлдим. Бунақа воқеалар ора-сира бўлиб туради. Шунинг учун қабристон қоровули ҳушёр бўлиши керак...
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝Ибрат_Учун
Қадимда бир эркакнинг аёли қазо қилди. У кишининг фарзандлари алоҳида яшаганлари сабаб қайта уйланишини, ҳафa бўлмасликларини тушунтиришди. Bақти етиб ўзидан анча ёш ва гўзал бир қизга уйланди. Улар баҳтли яшай бошлади. Ёр Аллоҳга кўнгил қўйган ва намозини қолдирмасди, рўзғорини доимо бут қиларди. Аёли эса эрининг ҳар айтган сўзини ерда қолдирмай қилар эди. Уларга ҳамма ҳавас қиларди. Фақат бир ҳасад гуй аёлдан ташқари. Аёл ҳар куни сув олиш учун кўчага чиққанида уни тўҳтатиб:- "Сен ёш ва гўзалсан умрингни бир ёши катта билан эмас ўзингдек ёши билан ўтказ!?", деб айтди. Aёл эса:- "Mени ҳаётим яхши нолимайман!," дея кириб кетарди. Бу ҳолат анча вақт такрорлана верди. Ҳасад гўйнинг янада кучлироқ айнитишлари оҳир оқибат ўз кучини кўрсатди. Аёл ўйланиб қолди. Эрим мендан катта эртага ўлиб қолса фарзандлари уйдан мени ҳайдашади. Мен кейин нима қиламан. У бу сафар сувга чиққанида паранжи эмас румол ўраб чиқди. Ҳасад гўйдан:- "Нима қилсам эримни мендан кўнгли қолади?! дея сўради. Ҳасад гўй:- "Уйингдаги қиммат баҳо нарсаларни сот!", деди. Аёл шу куннинг ўзидаёқ қимматли бир буюмни сотди ва эри келганда унга:- "Mен бугун шу нарсани сотдим." деди. Эри:- "Mайли жонингиз соғ бўлса янгисини оламиз" деди. Пинак ҳам бузмади. Бу ҳолатлар такрорлана верди эр эса аёлига соғлик тилаб қўяверди. Аёл бу ҳолатдан ачиқланиб эрининг таҳорат олишда фойдаланадиган обдастани ерга уриб синдирди ва эри келганда бу қилган ишини эрига айтди. Эри бир зум ўйландида кўзларига ёш келди.. Бу ҳолатдан аёл янада аччиқланиб:- "Уйдан шунча қиматли нарсаларни сотганимда - «Жонинг соғ бўлсин!» дердингиз, энди эса бир оддий сув идишга ачинябсиза?!" деди. Эри:- "Сиз учун оддий бу сув идишда, мен умрим бўйи таҳоратолдим. У мани аврат жойларимни кўрган эди. Мен энди янги обдастага яна авратимни кўрсатишдан уялиб йиғлаябман" деди. Аёл эрининг мустаҳкам эътиқодини кўриб кечиришини сўраб оёқларига бош уриб йиғлади. Нақадар Тақволи киши. Оддий Тахорат оладиган идишга авратини кўрсатишни ҳоҳламаган. Зинокорларчи уялмай бегона номахрамларга авратини кўрсатади. Астағфируллоҳ Ал-Азийм Ва Атубу Илайҳ Аллоҳ Субҳанаҳу ва Ҳақ Таоло Ўзи Мағфират қилсин, бизни Ҳақ йўлидан адаштирмасин, Aмин!!!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
39
— Мен келдим, — Нилуфар эшикни очиб кираркан, остонада Шосанамнинг оёқ кийимини кўриб овоз берди.
— Яхши келдингми? — Шосанам фартук осган ҳолда ошхонада чиқиб келаркан, — имтиҳонлар қандай ўтди? Қийналмадингми?
— Ҳаммаси аъло. Ўйлайманки, ҳаммасини кўнглимдагидек топширдим. Ўзингчи, бугунги иш кунинг қандай ўтди?
— Бугун фақат суҳбат ва таништирув бўлди. Иш эртадан бўларкан. Менежер эртагаёқ меҳмонхонага кўчиб ўтишимни тайинлади.
— Санам шу шартмикин? — Нилуфарнинг юзидаги хурсандчилик тарқаб кетгандек бўлди.
— Ҳа, бу меҳмонхона ички тартиб қоидаларига кираркан. Ахир биз меҳмонларга йигирма тўрт соат хизмат кўрсатамиз, шунинг учун ҳам...
— Бўлди тушундим, — Нилуфар таслим бўлгандек қўлини кўтараркан, — битта нарсага ваъда бер. Дам олиш ва байрам кунларида мен билан бирга бўласан. Ахир бу шаҳарда сендан бошқа яқиним йўқ.
— Сен қишлоққа қайтмоқчи эмасмисан?
— Йўқ. Мен ҳали ўқишимни давом қилдираман. Танловдан ўта олсам Германияга кетаман. Ундан кейин Кореяга бориб, уларнинг тиббиёт ва халқ табобати сирларини ўрганаман, — Нилуфар келажак мақсадлари ҳақида шунақа тўлқинланиб гапирардики, Шоҳсанамни унга ҳаваси келди.
— Ўқиш мазза бўлса керак-а? Ҳар куни янги билимлар, янги танишлар.... Дунё қарашинг кенгайиб, бу оламни ўзгача нигоҳ билан кўра бошлайсан.
— Ҳа талаба бўлишни ҳам ўзгача гашти бор, — Нилуфар ўтган талабалик йилларини эслаб жилмайиб қўяркан, — ўзга оламга тушиб қолгандек бўласан. Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан дўстлар, танишлар орттирасан. Уларнинг шеваси, урф-одатларини ўрганасан. Талабалар ётоқхонасидаги ҳаётнику айтмай қўя қолай, — кулди.
— Сен орамиздаги энг омадли ва бахтлисисан, — Шоҳсанам хўрсиниб қўяркан, — мен ҳам вақтида ақлимни беҳуда нарсаларга йўналтирмай ўқиш ҳақида ўйлаганимда ҳозир битта касбни бошини тутган бўлармидим?
— Ўқишни эрта кечи йўқ. Хохласанг бу йил топширишинг мумкин, — Нилуфар унда ҳали имконият борлигини айтди.
— Энди кеч, қолаверса мен тайёрланмаган бўлсам.
— Санам, — Нилуфар унинг елкаларидан тутиб, — мана ишга ҳам кирдинг. Яшаш шароитлари ҳам бор деяпсан. Ишинг йигирма тўрт соатлик бўлса ҳам, туну кун ётволиб ишламайсан. Менимча ўша ерда ҳозиргидан кўп вақтинг бўлади. Буни устига пойтахтдаги меҳмонхоналар ҳаммаси интернет билан таъминланган. Бу дегани эса сенда имкониятлар етарли дегани. Имтиҳон топширишга ҳали салкам икки ой вақт бор.
— Қандай бўларкин? — энди Шоҳсанам ҳам иккиланиб қолганди.
— Қанддек бўлади дугонажон. Ин Шаа Аллоҳ ўқишга кириб, бир пайтлари ўзинг орзу қилгандек энг яхши устоз бўласан.
37
— Беря....
— Йўқ, — Дилафруз гапини тугатмасидан Саида жилмайиб қўяркан, — бемалол биз билан бирга машқ қилишингиз мумкин.
— Лекин бу дугонангизга ёқмади шекилли? — Зуфарнинг дўсти Ахмад Дилафрузга бошдан оёқ қараб қўяркан, — унга ташрифимиз маъқул келмади чоғи?
— Унақа эмас, — Саида Дилафрузни секин туртганча, у томонга эгилиб пичирлади, — қовоғингни оч.
— Саида мен....
— У ўзи шунақа бироз тортинчоқроқ. Аҳамият бермайсизлар, қани марҳамат, — Саида Зуфарга ёнидан жой кўрсатаркан, — сиз Дилини ёнига тура қолинг.
— Раҳмат, — эркак Дилафрузнинг ёнига бироз яқинлашаркан, — исмим Аҳмад. Сизникичи?
— Билишингиз шарт эмас, — Дилафруз унга жавоб бериш баробарида Саидага ёмон қарадию, у ердан кетиб қолди.
🌺🌺🌺
— Хайрли кун, — Аброр қўлида бир даста гул билан палатага кириб келаркан, каравотда ётган онахонга ҳам бош чайқаб қўяркан, — бу сизга ҳамшира хоним, — капилниция улаётган қизга қўлидагиларни узатди.
— Раҳмат, лекин бу гулларни умуман керагиси йўқ, — қиз унга ҳам, гулига ҳам қайрилиб қарамасдан жавоб бераркан, — энди марҳамат қилиб чиқиб кетсангиз менга ҳалақит беряпсиз.
— Ҳа майли, — йигит хўрсингандек нафас олиб чиқарганча, — унда бу гулларни сизга бериб кетай онахон, — деганча гулни каравот ёнидаги тумба устига қўйдию, чиқиб кетди.
— Менимча у йигит сени чиндан севади.
— Лекин унинг тақдири мен эмасман. Истасам ҳам бўла олмайман, — қиз қилаётган ишидан кўз узмасдан жавоб бераркан, — шунинг учун умид бермаганим маъқул.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Kiyim tiktirmoqchisiz-u lekin eng trenddagi chiroyli fasonlarni topolmayapsizmi? 🥲❤️
Unda bu kanalni tavsiya qilaman👇🏻
•| Vecherniy ko'ylak fasonlar👗
•| 0 dan makiyaj qilish🌹👗
•| Homladorlarga fasonlar👗
•| Uyga kiyishga fasonlar👗
•| Kelinchaklarga fasonlar💘👗
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas 🤩👇
/channel/+mzuhBofqhf41MDE5
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
📝Телебошловчи бир миллионер мехмонидан сўраяпти:
- Хаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва нихоят чин бахт нималигини англадим.
1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбахо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг хам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойихаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёхатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дархол рози бўлдим.
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингохларда юргандек қувнашарди.
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим хам яйраб кетдим.
Шундан кейинги холат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга махкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигохи юзимга қадалган эди. Хайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегунох, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, Жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан хушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
Ё Аллох! Мен қандай хаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Хамма-хаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим хам бахтли бўлолмадим, бировни хам бахтли қилолмадим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
#pechenye
🧑🍳 Yongʻoqcha shirinligi 😋
📌 Kerakli masalliqlar
200 gr @ot.shedroy.xozyayki
500 gr un
1 ch q vanilin
1 ch q razrihritel
2 ta tuhum
200 gr shakar.
🍃🍃🌺🌺🌺🍃🍃Saryog’da pishgan yumshoq va mazali qo’y go’shti retsepti
🥩 Kerak mahsulotlar:
•Qo’y go’shti
•|Tuz
•Pomidor
•Sarimsoq piyoz.
•Ro’zmarin
•zira
•Sariyog’ 200gr
•Kartoshka
•Suv
Бир куни подшоҳ баланд қасрида деразадан пастга қараб шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам аравада тарвуз олиб келиб сотаётганига кўзи тушибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб қолибди. Бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвузни кўрсатиб бориб битта олиб келгин, бир мазза қилиб ейлик, дебди.
Бош вазир шоҳнинг хонасидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, бор битта тарвуз олиб кел дебди, зами ҳам коридорга чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, бор тарвуз олиб кел, дебди. Молия министри шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, битта олиб кел, дебди.
Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқни, божхонани, участковойни, МИБни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди.
Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди, шопир шундан биттасини олиб, қолганини «по цепочке» юқорига узатиб юборибди.
Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ мазза қилиб еб туриб бош вазирдан: «Ўзи халқимиз қалай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?» деб сўрабди.
Бош вазир: «худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат», деб жавоб берибди.
Шунда подшоҳ: «Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотгандан кейин бой бўлади-да», деб жавоб берган экан…
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
#таъсирли_воқеа
"ОҚИБАТ" ҲАҚИДА
📹Муҳаммад Али
Бу дунёда ота-онадек борини сизга тутадиган жонфидо йўқ...
Уларни борида қадрланг...
Кўринг...
Ҳаммамизга ибрат бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📝 “Ўғлим мени уради” оқпадар фарзанд дастидан азоб чекаётган ота армони (Ўқинг фақат йиғламанг)
Бу ҳақда ёзиш ҳар бир ота-она учун жуда оғир бўлса керак. Ичимдан чиққан чаёнимнинг заҳрига чидаб яшаш мен учун кундан-кун қийин бўляпти. Ҳа, менинг ўғлим ана шунақа — ота-онасига азоб берадиган фарзандлардан бири бўлиб улғайди. Аслида, болани эркалатиб ўстирмаслик керак экан. Афсус, мен болаларимни, айниқса, катта ўғлимни ҳаддан ташқари эркалатиб юборибман. Бу хатомни энди-энди англаб етаётгандекман. Ўғлим туғилганда шунақа хурсанд бўлган эдимки, ҳатто қаттиқ қувонганимдан тўй қилиб берганман. Умрим бўйи турли ташкилотларда раҳбар лавозимларда ишлаганман, топиш-тутишим яхши эди. Шу боис рўзғорим ҳар доим тўкин-сочин ва болаларимнинг ҳам ҳеч нарсадан ками бўлмаган. Ўша пайтлари қанақа кийим ёки велосипед урфга кирса, катта ўғлим тенгдошларидан энг биринчи бўлиб шу нарсаларга эга бўларди. Хуллас, фарзандларим бахтли болаликни бошидан кечиришган, десам, хато бўлмайди. Аммо уларга меҳр бериб, қанча эркалатиб ўстирган бўлсак, кампирим иккаламиз қариганда шунча жабр кўрдик. Катта ўғлим дангаса, ишга бўйни ёр бермайдиган йигит бўлиб улғайди. Топганига ичадиган одат чиқарди. Уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилмадик, дейсиз, аммо ҳеч бири наф бермади. Уйланиб, бола-чақали бўлгач ҳам, тайинли бир ишнинг бошини тутмас, хотини ва фарзандлари учун қайғурмасди. Шунинг учун иккинчи ўғлимга «Акангнинг аҳволи бу, икки дунёда ҳам алоҳида уй қилиб чиқолмайди. Яхшиси, сен уй-жой қилиб кўчиб чиқ, ҳарҳолда сен
ҳаракатчан йигитсан. Акангга шу уйни васият қилиб қолдирамиз. Бошқа иложим йўқ», дедим. Кичик ўғлим ортиқча гап-сўзсиз уй-жой қилиб, чиқиб кетди. Аммо менга тегишли бўлган ҳовли-жой ўзига қолишини билиб, катта ўғлим баттар ёмонлашди. Энди унга на насиҳат ва на бошқача гап-сўз таъсир қиларди. Ҳар куни ичиб келиб, жанжал кўтарар, агар онаси иккимиз бирор нарса дегудек бўлсак, бизга қўл кўтаришдан ҳам тоймасди. Унинг жанжалларидан безор бўлган хотиним бир куни қаттиқроқ гапириб юборганди, ўғлим ўз онасини уриб, қўлини синдирди. Аёлим ўла-ўлгунча боласидан норози бўлиб кетди. Ўлими олдидан «Мен-ку, кетяпман, аммо энди сизга қийин бўлади-да», дея менинг раҳмимни ерди шўрлик. Аёлимни бир йил один тупроққа қўйдик. Ҳақиқатан ҳам, у оламдан ўтгач, менга янада қийин бўлди. Ўғлимдан безор бўлган келиним эрига жаҳл қилиб, уйда овқат ҳам пиширмас, бир пиёла чой тутиш у ёқда турсин, ҳолинг нима деб сўрамасди ҳам. Аммо келинимдан хафа эмасман. Чунки ўғлим мени қадрламаганидан, ҳурмат қилмаганидан кейин қандай қилиб келин қадримга етсин. Келинимнинг нияти қандай бўлмасин ўғлим билан ажрашиш. Аммо нима бўлганда ҳам, боламнинг рўзғори бузилишини истамайман. Шу боис ёшим саксонга етган бўлса-да, чойимни ўзим қайнатаман, уст-бошимни ҳам ўзим юваман. Иссиқ овқат егим келса, кўча-кўйдаги ошхоналардан бирортасига бораман. Бир куни касал бўлиб, иситмам чиқиб кетди. Ўғлим ёки келиним эшикдан бош суқармикин, дея кун бўйи термилиб ётдим. Аммо ҳолимдан хабар оладиган бирор инсон бўлмади. Ўғлим кечки пайт ичиб келиб, хотини билан жанжаллашаётган пайтда уйга “Тез ёрдам” машинаси келди. Ўғлим шунда ҳам «Отамга нимадир бўлдими, нега уйимизга “Тез ёрдам” машинаси келди?» дея хавотир олмади. Куним шу тарзда ўтиб турса-да, у мени сира тинч қўймайди. Бир куни қўл телефонимни ўғирлаб олганлигини билиб, қайтариб беришини сўрагандим, уриб бошимни ёрди. Хуллас, қариганда мана шундай ит азобида умр кечиряпман. Ҳеч кимни Худо оқпадар фарзанд билан жазоламасин экан. Чунки бу бировга айтиб бўлмайдиган ғам, тузалмайдиган дард. Халқимиз бежизга дастурхон бошида «Оқил фарзанд ато эт», дея дуо қилмас экан. Номақбул фарзанд юрак доғи, кўнгил армони, деб шуни айтсалар керак-да.
ОЛИМ ота Тошкент вилояти
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📝Ҳаётий воқеа:
ЧИРОҒИ СЎНГАН ОИЛА...
Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди.
Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди.
Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди.
Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди.
Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди.
Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди.
Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди.
Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди.
Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди.
Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди.
Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди.
Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди.
Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин Оиласининг чироғини ёқиб туради деб Аллоҳдан илтижо қиларди
Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди
Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.