ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨🌙✨ Азизларим мумин киши бамисоли атиргуллар каби ёкимли, хушбуй булиши керак. Уни курган кузлар кувонсин. Йуклигида калблар согинсин.
Сухбатидан хушбуй ифорлар таралиб, кунгиллар ором олсин!
✨🌙✨ Азизларим кунгил узига ухшаган кунгил томон окар экан. Ха бу жуда хак гап.
Биз сизни курмасакда, биламиз эрта Тонгдан туриб,
каналга кириб, биз ёзган постларни укийсиз. Агар озгина булсада кунглингизга
кувонч олиб кираётган булсак биз бахтиёрмиз
.

✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙✨

✨🌙✨ Азизларим Тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг!✨🌙✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝ОПА СИНГИЛ !!!...

(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)

Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...

-- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор....

-- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон,таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, " урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан", ха ўша опа синглимиз....

-- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз....

-- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг....

-- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб,тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло,мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни....

-- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми....

-- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини.
Унда эшитинг....

Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш.( Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.)

-- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан....

-- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан....

-- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз....

-- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини....
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?,соғлигини жойидами?,жиянларим яхшими?деб кўйинг.....

-- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг...
У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан ҳабар олинг!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ХАЁТИЙ ВОКЕА (АЛБАТТА УКИНГ!!!)

Ибрат учун.


Утган куни касалхонага боргандим куриш учун. Борган якинимга укол улаб энди олишганини камида 20 минут кутишимни айтишди. Касаллаларни йуклови булаётганлиги сабабли киришга уринмадим вактим бемалол кутаман дедим. Шу аснода 10 минутча утирибман. Ёшгина келинни куриш учун кайнотаси келганига кузим тушиб колди. "Кизим узр махаллада маросим булиб колди, кирмасам кушничилик озгина кеч колдим углим сафарда булса дори дармонларизи нима килдиз" - дея суради. Келин хам бирам ширинлик билан "Дадажон хижолат тортманг дорихонага бирон киматбахо нарса берсангиз канча дори керак болса бераркан. Ёнимда ётган холагаям паспортини берса икки милионлик уколни олиб беришибди.
Мен хам хозир олдим, тулаб кетишиз мумкун" - дедида кайнотанинг кулларидаги нарсаларни олиб хонага кириб кетди. Кузатдим лекин уша амакининг чехраси узгарди юзидаги таббасум йуколди бир зумда. Сабабига жудаям кизикдим келинидан угли енидамаслигидан хижолат тортдимикин дея саволга тутдим. Амаки хижолат тортманг хаммаси яхши битта сизнинг фарзандингиз эмас купчилик узокларда дедим. Амаки чукур хурсиндида йук кизим асли мен бундан сикилмадим углим малака оширишда бир икки хафтада кайтади мени уша дори дармонларни паспорт эвазига олган аёлни уйлаябман сог булса касалхонага келмасди. Олаётган дори дармонларни пулини беришни уйлаб сикилганидан фойда берармикин даволаниш, балким шароити огирмикин, шулар уйлантирди деб колди. Бир зум уртага сукут оралади кизим бир иш килмаймизми сиз кириб вазятни билиб чикинг агар шароити булмаса олишга рози булса мени берадигон молимдан закотим яни эхсоним бор эди деди. Кузларим ёшланди. савоб ишга шерик булаётганимдан кувондим. Кирдим вазятни билдим ёлгиз яшар экан угли йук турмуш уртоги оламдан утган ягона кизини турмушга берган экан. Нолимади дилида шукури яхшиям нафака оламан ишга яроксиз булиб колдим синглим деб колди, мен булган гапларни тушунтирдим аёлни кузлари ёшланди ахир кизим шунча пула деди. Нафакамдан узиларман дедию казойим битса буйнимда карз билан кетишни уйласам куркябман деб чукур хурсиниб олди. Онажон дедим яхши одамлар бор бу сизга яратганимнинг тухфаси яратган эгам солих бандаларини йуклаб туради дедим чунки аллакачон онанинг дарди меникига айланганди. Уша эшитиб махзун тортган амакининг савоби ичимдаги чексиз кувончга айланганди. Амаки хозир пуллари акш доллирида эканини буни сумга айлантиришга онахон кийналишини ун минутларда кайтишини айтиб шошиб чикиб кетди айтган вактидан хам эртарок кайтди, чунки калби кувончга кукси мехрга тулганди килаётган ишидан Аллохимнинг ажридан умидвор эди. Кулимга уч милион пулни тутказиб, "Кизим буни келиним оркали килсам хам буларди, у жуда ёш хозир менга айтганидек яна кимларгадир айтса кунгли уксиб колмасин уша онахонинг. Буни сиз мен онахон ягона Аллох билсин" - деди. Шу топда уша амакини юзлари нурланиб кетгандек овозлари калтираб кетганидан уз отамдек яхши курдим Аллох рози булсин амаки сиздан дедим ва эхсонни эгасига йетказдим онажон дедим эртага мени кутинг албатта йуклашга келаман деб хайрлашдим. Кувончим ичимга сигмас мен одамлардан миннаддор эдим. Уйга келдим эрта булишини интиклик билан кутдим, чунки мен хам кичкина булса савобга бир инсоннинг мехрини козонишга шошилардим
...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Elmurod Haqnazarov konsert dasturi 2024

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОНА МЕҲРИ...


Ривоят қилишларича, бир подшоҳ ёши анчага бориб қолганда ўғил кўрибди. Лекин хотини вафот этиб, фарзанди касалманд бўлиб қолибди. Мамлакатнинг ҳеч бир табиби шаҳзодани даволай олмабди.

Шаҳзоданинг ичи, тиши, қулоғи ва кўзи оғрир эди. Подшоҳ амир ва амалдорларга фармон берибди:

— Шундай табиб чақирингларки, у ўғлимнинг дардига шифо топсин.
Ваҳимага тушган давлат арконлари зўр табиб қидириб юриб, бир чўлга кетиб қолибди. Ярим тунда бир чўпоннинг уйида меҳмон бўлишибди.

Меҳмондорчилик пайтида улар чўпонга подшоҳнинг амр-фармонини айтиб, ғам-андуҳ чекишибди. Даҳлизда боласини эмизиб турган чўпоннинг хотини уларнинг гапини эшитиб қолибди. У эрини чақириб, бир шиша суюқлик берибди ва дебди:

— Мана бу дорини уларга беринг, шаҳзодага ярим қошиқдан ичиришсин, кўзига суртиб, қулоғига икки томчидан томизишсин.
Вазир шишадаги дорини ноумид бўлиб олибди ва ҳамроҳлари билан сарой томон жўнабди. Вазир бориб, подшоҳга бўлган воқеани айтибди.

Подшоҳнинг жаҳли чиқиб, тутақиб кетибди:

— Бу дорига ишонмайман. Борди-ю, ўғлимга бир нима бўлса, мен уни қатл эттираман. Чопарлар бориб, чўпоннинг хотинини саройга олиб келишибди. У уч кун шишадаги дори билан шаҳзодани даволабди. Унинг ичи ҳам, қулоғи ҳам, кўзи ва тишлари ҳам тузалиб, ўзи дармонга кирибди. Подшоҳ ўғлининг тузалганини кўриб, хурсандчиликдан боши осмонга етибди.

— Мен сени нима билан рози қилай? — дебди у чўпоннинг хотинига. — Мол-дунё берайми, ё қаср қуриб берайми?

Чўпоннинг хотини заҳархандалик билан жавоб берибди:

— Менга мол-дунё ҳам, шоҳона қаср ҳам керак эмас, она ҳеч қачон ўз сутини сотмайди.

Оқила хотиннинг бу гапларига қойил қолган подшоҳ унинг пойига эгилиб, таъзим қилибди.

Подшоҳлар онага эгилиб таъзим қилганда, фарзандлар онасини ардоқлаб бошига кўтариб юришга бурчлидир. Она-онамизни эъзозлаб яшайлик. Ота-онага кўрсатилган меҳр ва эҳтиромнинг, албатта, мукофоти бўлади. Онасини йиғлатганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Шуни унутманг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#соғинч
​​
АКА , МЕНИ ИЗЛАБ КЕЛИНГ ...

Ака, мени излаб келинг,
Сенлаб келинг, сизлаб келинг,
Соғинчларда қоврилди жон,
Малҳам бўлинг, музлаб келинг

Дилим йиғлар, тинмайди ёш,
Ханжар урди кўп бағритош,
Кўз ёшимга ғарқ бўлди Шош,
Ака, мени излаб келинг...

Танда жоним омонатда,
Тўйдирдилар ҳиёнатдан,
Сабоқ бериб диёнатдан,
Ака, мени излаб келинг...

Елкангизга қўяй бошим,
Тинақолсин кўзда ёшим,
Томоғимдан ўтсин ошим,
Ака, мени излаб келинг...

Отам ҳидин олиб келинг,
Юриб эмас, елиб келинг,
Муштоқлигим билиб келинг,
Ака, мени излаб келинг...

Йўлингизга мен хам чопай,
Суйган тандир нониз ёпай,
Болалигим бир кун топай,
Ака, мени излаб келинг...

Сингилжоним , қайдасан деб,
Орзуйимга бериб бир зеб,
Йўлга тушинг ғамимни еб,
Ака, мени излаб келинг...

Соғинганим билмайсизми,
Чопиб , чопиб келмайсизми,
Бир кун бахтли қилмайсизми,
Ака , мени излаб келинг...

Ҳижрон - оғу, ютаяпман,
Сизни жуда кутаяпман,
Йиғлай шеърим битаяпман,
Ака, мени излаб келинг...

Ака , мени излаб келинг,
Сенлаб келинг, сизлаб келинг,
Отам бўлиб битта сафар,
Ҳам синглим денг, қизлаб келинг...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл дуоси!

Аёл ҳар кеча уйқудан олдин дуо қилиб, Аллоҳга шукр қилади. Бир кеча уйқудан олдин шундай шукрона дуоси қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда ва кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимлари менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Лике ва реаксияларга караб хар куни давоми берилади!!! Такрор айтаман реаксия текин аямай босин!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ОЛЧАГУЛ
4

Шоди (Шодиёр) ака келган ишчилар билан келишиб, уларга олчани қай тартибда териш кераклигини тушинтириб бўлгач, отига миндию уйига қайтди.
— Камола, — дарвозаси олдида отдан тушар экан, бегона машинани кўриб ҳайрон бўлди, — Камола дедим, — овозини баландлатганча аёлини чақириб ҳовлига кирди.
— Лаббай дадаси, — шошганидан қўлини пешбандига артганча югуриб чиқди.
— Дарвоза олдидаги машина кимники? — овозада ҳам ҳайронлик, ҳам ғазаб бор эди. Барибир қишлоқлик эканлигига борадида. Уларда орият, номус кучли.
— Ҳа уми, жиянингиз Сарваржонники. Ўзингиз эрталаб келади деётгандингизку, — тушунтириш берди.
— Сарвар келдими? — Шодиёр аканинг чеҳраси ёришиб кетди, — оббооо жиянеэеэ, — хурсанд бўлганча ичкарига кириб кетар экан, — Сарвар! — жиянини чақирди.
— Ассалому алейкум, — тоғасининг овозини эшитиб чиққан Сарвар тоғаси билан қучоқ очиб кўришди.
— Кап-катта йигит бўлиб кетибсанку полвон, — Шодиёр ака жиянини белидан тутиб бир кўтариб қўяркан, — охирги марта келганингда энди бешинчи синфни тугатган бола эдинг. Кела солиб, тоға отга мингизинг деб қўймасдинг, — Шодиёр ака ёйилиб кулди.
— Ҳа энди у пайтлар бола эдик, — Сарвар ёшлигини эслаб жилмайди.
— Сен учун ният қилиб от боққанман. Жиян келса минади деб. Юр кўрсатаман, — Шодиёр ака жиянини етаклаб ҳовлининг нариги четига юрди. — Ўзиям отмисан отда жонивор. Билсанг ўзини ҳақиқий эркакман деганга фақат Қора байир ярашади. Қора байир отларнинг султони бўлади, — Шодиёр ака тўлиб-тошиб отлар ҳақида билганини гапириб борди, — мана, — оғилхонага етиб келишлари билан қоп-қора бўлиб ялтираб турган отни кўрсатди, — от йигитнинг кўрки жиян, — Сарвар жим туриб тоғасини эшитиб тураверди. Нима ҳам дейди? Ахир бу ерларга келмаганига анча бўлди. Охирги марта 11 ёшида келганди. Шунга ҳам мана 12 йил бўлибди. У пайтлари тоғаси ҳам ёш, навқирон йигит эди. Ҳозир эса қаршисида қирқни қоралаб бораётган эркак турибди.
— Тоға мен ҳалиги....
— Биламан жиян, биламан, — Шодиёр ака унинг гапини бўлиб, — поччам билан гаплашиб қўйганмиз. Сен буёғидан хавотир олма. Бир ҳафта юрасанми, бир ой юрасанми мазза қилиб дам ол. Ишни ўзимиз дўндирамиз. Хохласанг эртага боғга бор. Бир-биридан сулув қизлар юрибди. Биттаси юрагинга тиқ этса, уёғи тўй.
— Тоғааа, — Сарварга тоғасининг бу гапи ёқмади чоғи, пешонаси тиришди. — Келиб-келиб шу қишлоқдан уйланаманми? — ўйлади у, — ҳечамда. Қишлоқ қизлари мени дидимга тўғри келмайди. Қишлоқ қизлари юзлари офтобда куйган, семиз бўлади. Менга оқ юзли, қадди-қомати нозиккина қизлар ёқади, — Сарварнинг кўз олдига ўзларидан бир курс пасда ўқийдиган Маҳлиё келди.

🌺🌺🌺

Қизлар бир пасда ўнтача яшикни тўлдириб ташлашди.
— Хуууух, — Нилуфар бошидаги рўмолини ечиб ўзини елпиркан, — чарчаб кеттимку. Бунча иссиқ бўлмаса?
— Айтма, — Гулбаҳор ҳам унинг ёнига ўтираркан, — одамни эритворай дейдику. Санам, Гул келинглар сизлар ҳам. Отанг ўлса ҳам дам-бадам дейишган, — сал нарида олча териб юрган дугоналарини чақирди.
— Бунақа антиқа гапларни қаердан оласан-а? Отанг ўлса ҳам дам-бадам эмиш, — кулди Нилуфар.
— Уйингда қарилар бўлса шундай бўлади, — рўмолини елпиганча Шоҳсанам келди, — эскилардан қолган гап у. Отанг ўлса ҳам дам олиб, дам олиб йиғла деган. Яъни ҳа деб ўзингни қийнайверма деганида.
— Ҳааа, — Нилуфар қош учириб қўяркан, — мен билмас эканман.
— Энди билдинг.
— Шунинг учун ҳам қари билганни пари билмас дейишарканда, — Олмагул ҳам дугоналарининг даврасига қўшилди.
— Эеэ қариларни қўйинглар, ундан кўра Гул бир шингил қўшиқ куйлаб бер. Бир чарчоғимиз ёзилсин.
— Тўғри, — Гулбаҳор ва Шоҳсанам ҳам Нилуфарнинг гапини маъқуллашди.
— Хўп, фақат ўзим билган қўшиқдан.....
— Майли куйлайвер, — Олмагул яхшилаб ўтириб олганча қўшиқ хиргойи қилишни бошлади:

Деразадан боқар соҳибжамол ой
Нигоҳлари тўла карашма чирой
Кечиргин бўлибман ойга маҳлиё
Ишон энди унга қилмайман парво.
Ойнинг сочларини ўрмайман,
Майли ойнинг сочларини ўрмайман.
Мен сени ойларга
Мен сени ойларга
Мен сени ойларга
Бермайман
!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ОЛЧАГУЛ
2

Ипни қоқ ярим тунда игириб бўлиб, кўзлари юмилиб кетай юмилиб кетай деганча хонасига кириб ётди. Уйқунинг энг ширин жойида ҳовлидаги хўроз асабга тегиб қичқира бошлади.
— Овозинг ўчсин, — кеча кеч ётгани учун уйқуга тўймай уйғонган Олмагул хўрозни «ширин» сўзлар билан сийлаганча ўрнидан турди, — қозонга босилгур ўч, — деразасини очиб хўрозни урушиб берган бўлди. Юзини ювгач уйқуси бироз очилгандек бўлди. Қўлига супурги ва челакни олиб ташқарига чиқди. Қишлоқни бир жойи яхши, кунлар исиб, экин-тикин экиладагин пайт бошлангандан ариқларда шарқираб сувлар оқа бошлайди. То қора кузгача шундай бўлади.
Олмагул тезда супуриб чиқдию, эзиб-эзиб сув сепди. Атрофни нам тупроқ ҳиди тутди. Олмагул кўзини юмиб тўйиб-тўйиб ҳидларкан,
— Мен учун дунёдаги энг ёқимли ҳид, — бироз шундай турдию, ичкари ҳовлини супиргани кириб кетди. У ерни ҳам тезда супуриб, сув сепиб бўлгач, чойнакни газга қўйиб, сигир соғгани ўтиб кетди. Уйида учта соғин сигири бор. Ҳар куни эрталаб ва кечга яқин уларни соғади. Олмагулнинг ҳар кунлик ҳаёти шундай бошланади.
У ҳар куни эрталаб қиладиган ишларини бугун ўзгача иштиёқ ва тез қилиб қўйди. Ахир бугун дугоналари билан олча тергани боради. Майли, ойиси ишлаб келган пулини ҳаммасини олсин, унга ҳеч нима олиб бермаса ҳам рози. Энг асосийси, бугунги кунини дугоналари билан ўтқазади.
— Балки олча териш бир неча кун давом қилар? Шоди амакининг боғи жуда каттаку. Унда олчалар жуда кўп. Уёқ-буёғи уч кунми юрсак ҳам майли эди. Дугоналарим билан мириқиб суҳбатлашиб, ўйнаб-кулиб келаман, — ҳаёлидан ўтқазди у. Ўзи тайёрлаган нонуштани ҳам апил-тапил еб, ойисига айтиб дугонаси Нилуфарникига ошиқди.

🌺🌺🌺

— Дада қишлоққа боришим шартми? — эрталаб эшитган хабари Сарварга унчалик ёқмади.
— Ҳа шарт, — Асрор ака хотиржамгина чойини ичишда давом қиларкан, — бу мавсумдаги шарбатларимиз учун олчани тоғангдан олишга қарор қилдик. Ҳам ишончли, ҳам бошқаларникига қараганда арзонроқ. Сен бориб қанча олча олинди, сифати қанақа, шуларни назорат қиласан.
— Дада биласиз ўша шарбат ишлариз менга ёқмайди. Шуни акам қилса бўлмайдими? — норозилик билдирди.
— Бўлмайди, — ўғлининг олдига қовурилган тухум қўяркан Ирода опанинг қошлари чимирилгандек бўлди, — аканг яқинда уйланди. Ҳали янги куёв, чиллалик бўлса.
— Ҳааа мен ғирт бекорчи, — Сарвар лабини қийшайтириб қўйганча ойиси қўйган тухумни ея бошлади.
— Айни пайтда ҳа. Шундай экан бугуноқ йўлга тушгин хўп ўғлим, — Ирода опа ўғлини эркалаган бўлиб сочини силаб қўйди.
— Ҳа алданг, алданг, — хўрсиниб қўяркан, — доимгидек шу эркалашларингизга ишониб, қанот боғлаб кетадиган содда ўғлингизманку, — охирги тухум бўлагини оғзига солганча лаб-лунжини осганча чайнай бошлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўрабди. Довуд алайҳиссалом:
– Ҳолингга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
– Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, – дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
– Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
– Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқ қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, – дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
– Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, – деди ва унга юз динорни узатиб:
– Буни болаларингга сарфлагин, – деди.
Аллоҳ барчамизни Ўзи тўғри йўлдан адаштирмай, ҳидоятда собит қадам қилсин! Ё Аллоҳ Ўзининг Раззоқсан, ризқимизни ҳалолидан бергин, ўзгани ҳаққидан асрагин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА  ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊

😳ШОК КУЁВ КИМ ?

БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱

ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ

😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....

🔴КУРИШ УЧУН 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OLCHAGUL hikoyasini kutayotganlar bormi???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?

😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?

Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!

Давоми
👉 Бу ерда

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жаннат оналар оёғи остида


🎙Азизҳон домла.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга:
"Хожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари.
Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг.
Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим.
Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди.
Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, фақат ҳаром ёки ҳалол йул орқали эга бўлишни ўзимиз ҳал қиламиз... 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?

Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.

Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...

Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ОЛЧАГУЛ
5

— Бундан иш бўлмайди, — ҳар куни далага чиқиб яхшигина пул топиб юрган баъзи аёлларга олча териш унча ёқмади.
— Нега? Салқин жойдасан, ош-овқатинг келса, ҳеч ким устингда бўл тез деб қамчи ўйнатиб турмаса, — ёнидаги шериги ҳайрон бўлганча сўради.
— Пулини чўғи камда. Ундан кўра, далага чиқиб пахта чопиқ қилганим яхши. Иши қийину, лекин пули яхши. Ҳарна рўзғорга ёрдам.
— Ўзинг биласан.
— Хорманглар, хорманглар. Хирмонларизга барака, — шу пайт суҳбат устига Аъзам раиснинг ўғли Илёс келиб қолди, — иссиқлар билан чарчамаяпсизларми опалар? — Илёс отдан тушиб, отини шу ердаги тутга боғладию, дам олиш баҳонасида суҳбат қураётган аёллар олдига келди, — бу дейман бу йил Шодиёр боғбонни йилими дейман? — кулганча боғга кўз югуртирди, — кўз тегмасин мевалар яхши ҳосил берибди.
— Ҳа нимасини айтасиз, — ёши ўттиздан ошган бўлса ҳам, ҳали ҳам 18-20 ёш қиздек кўринувчи Зубайда қош-кўзини ўйнатганча гапга тушиб кетди, — чиндан ҳам бу йил Шодиёр боғбонни йили. Боғдаги ҳамма мевасини шаҳарлик поччаси қиммат нархда олаётганмиш. Поччасини шаҳарда шарбат чиқарадиган заводи бор экан. Бу боғдаги ҳамма мевалар ўша заводга олиб кетилиб, шарбат қилинаркан.
— Бу йилги шарбатлар ҳам ўзимизники эканда? — Илёс кўзи ўйнаганча Зубайдага қараб гапирди.
— Албатта, — Зубайда нозланганча кўз сузиб қўйди.
— Бу дейман Олмагул ҳам мева тергани чиқибдими? — шу пайт сал нарида қўшиқ овози эшитила бошлагач аёлларнинг биттаси гап қўшди.
— Қиз шўрлик чиқмаса ҳам бўлмайдида. Хосиятни биласизу, итни кетида бир танга бўлса тили билан ялаб олишдан ҳам қайтмайди. Бечора қиз оёғи чиққандан бери меҳнатдая, — бошқа бири ёниб-куйиб гапирди.
— Ҳе юзи қурсин шу Хосиятни. Қўй шуни гапирма. Унгаям боққан бало бордур дердиму, унинг шу бад феълининг касри гулдек фарзандларига урмасин дейманда, — бошқа бир аёл асабийлашиб гапира кетди.
— Астағфируллоҳ, айтган жойдан йироқ бўлсин, — аёлларнинг бир нечтаси ёқасига туфлаб, ерга уриб қўйишди, — шундоқ гулдек фарзандлари бора. Олмагул ҳам, Холида ҳам, Турсунбой ва Зиёдуллалар ҳам тилла болалар. Илоҳим Аллоҳ бахтларини ўзларидек гўзал ва тўкис қилсин.
— Илоҳим айтганиз келсин. Аслида, оталари Абдурайим яхши инсонда. Пасфеългина, бирам содда, самимий инсон. Ҳеч кимга озори йўқ. Лекин қай гўрда Худо уриб, шу Хосиятга йўлиқиб қолган ҳеч тушунмайманда.
—Шу Абдурайим амакига сиз тегиб ола қолмапсизда, — Илёс ҳам гапга аралашди.
— Эеэеэ йўқ, ўзимни эрим яхши. Урсаям, сўксаям эрим тилла.
— Яшанг опа. Мана шу ҳақиқий мард аёлнинг гапи бўлди, — Илёс аёллар билан кулишиб тураркан, қўшиқ овози келиб турган томонга қулоқ ташлаб туришни ҳам унутмади, — қўшиқни жуда чиройли айтаркан.
— Аслида ўзи гўзалда, — аёллар яна бири олиб, бири қўйиб Олмагулни мақтай кетишди. Бири чиройини мақтаса, бири одобини мақтади. Бу мақтовларни эшитган Илёснинг кўнглида бир истак, Олмагулни кўриш истаги уйғонди. Аёллар билан яна бироз гаплашиб турдию, боғни айланиб чиқадиган киши бўлиб, секин қизлар томонга юрди.

🌺🌺🌺

— Ҳа қизлар янгиликни эшитдингларми? — Шоҳсанам ўрнидан туриб рўмолини боғлаш баробарида гап бошлади, — сал қолса эсимдан чиқай дебди.
— Қанақа янгилик? Нима эрга тегяпсанми? — Нилуфар қиқирлаб кулди.
— Йўғаааа, — рўмолини боғлаб бўлган Шоҳсанам қўл силтаб қўяркан, — синфдошимиз Мафтун борку....
— Фозил сартарошни қизими? — деди Гулбаҳор.
— Ҳа ўша, унга ўтган куни совчи келибди.
— Вой ростанми? — қизлар ҳайрон бўлиб қолишди, — кимдан экан?
— Қўшни қишлоқдаги Ваҳоб қассобни ўғлидан.
— Анави айиққа ўхшайдиган йигитданми? — Нилуфарнинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди, — унинг Мафтунни босиб ўлдириб қўядию, — хохолаб кулиб юборди.
— Жимеэе, — Шоҳсанам уёқ-буёққа қараб қўйганча қошларини чимириб қўйди.
— Адашмасам Мафтуна ўқимоқчи эди. Уйдагиларим қарши эмас деяётгандику, — Олмагул ҳайрон бўлганча сўради.
— Қаёқда ўқийди? Ваҳоб қассобни ўғли билан қаймоқлашиб юрган экан, севги-муҳаббати қайнаб-жўшиб ҳуууу борадиган жойига боришибди, — Шоҳсанам асабий ҳолда лабини қийшайтириб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ОЛЧАГУЛ
3


— Салом, — Олмагул икки уй нарида кутиб турган дугоналарининг ёнига хурсанд бўлганча келаркан, — сизлар билан бирга эканлигимдан рости жуда хурсандман.
— Биз ҳам, — қизлар у билан қучоқлашиб кўришаркан, — рости келмайсан деб қўрққандик. Лекин энди қўрқувимиз тарқади. Ахир, Олмагул биз билан. Тўғрими қизлар?
— Нимасини айтасан, — Гулбаҳор хурсанд бўлганча бугун ишлайвериб чарчаб, бунинг устига зерикиб қолсак керак деб ўйлагандим. Гул биз билан бормаса, ким қўшиқ айтиб беради деб....
— Бўлдида, — Олмагул жилмайганча, — бугун куни билан сизлар учун қўшиқ айтаман. Ўзим ҳам қўшиқ айтишни соғинибман.
— Мана бугун соғинч хуморларинг босиладида, — қизлар қиқирлаб кулганча Шоди аканинг олча боғига йўл олишди.

🌺🌺🌺

— Ва ниҳоят, — соатига асабий қараб олган Сарвар, — одамлар бунақа ит топмас жойларда қандай яшашаркин-а? — телефонини олиб қарадию, асаби баттар бузилди, — алоқа ҳам йўқ. Қолоқликнинг энг чўққиси, — текис йўл тугаб, ўйли-чуқурли йўл бошлангач, Сарварнинг асаб толалари бир-бир узилди гўё. Кўчада ўйнаб юрган болаларчалардан сўраб, бир амаллаб тоғасининг ҳам уйини топиб келди.
— Ким бор? — машинани дарвоза олдида тўхтатиб тушиши билан овоз берди, — тоға, янга.
— Ҳозир, — ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди.
— Янгам бўлса керак, — Сарвар уёқ-буёғини тўғирлаган бўлди.
— Вой Сарваржон, ассалому алейкум, — хонадон бекаси бўлмиш Камола опа Сарварни кўриши билан хурсанд бўлиб кетди, — хуш келибсиз. Қани киринг.
— Ассалому алейкум янга, — Сарвар пастаккина дарвозадан бошини эгиб кирар экан, — яхши ўтирибсизларми? Тоғам, жиянлар яхшими?
— Аллоҳга шукур яхши. Ўзингиз яхшимисиз? Опам поччамлар яхшими? Рустамжон ва Манзурахонлар яхшими?
— Яхши юришибди, — Сарвар кенг ҳовлига кўз югуртираркан, — тоғам ва жиянлар кўринмайди.
— Тоғангиз боғга кетганди. Поччам биздан олча оларкан, шунга ҳаммасини бир тердириб бир жўнатаман деяётгандилар. Жиянларингиз ҳам шу тоғангизга дум бўлиб кетганди, — кулди.
— Тушунарли. Унда мен тоғам келганча супада ўтиратураман.
— Вой нега супада ўтирасиз экан? Юринг сизга хонангизни кўрсатай. Тоғангиз келгунча жойлашиб оласиз. Келишингизни олдиндан билдилар шекилли бугун эрталаб тайинлаб кетгандилар, — Камола тез-тез гапирганча унга йўл бошлаб, эрталаб тайёрлаб қўйган хонани кўрсатди. — Бемалол жойлашаверинг. Тоғангиз келгунча бир ухлаб турсангиз ҳам бўлади, — деганча чиқиб кетди. Сарвар ўзига ажратилган хонани кўздан кечириб чиқаркан, ўз хонаси олдида бу хона ғариб бир кулбадек туюлиб кетди.

🌺🌺🌺

— Ассалому алейкум амаки, — Шоҳсанам боғга етиб келишлари билан Шоди акага салом берди.
— Ассалому алейкум, — қизлар бирин-кетин салом беришди.
— Ваалейкум ассалом, Санам қизим келдингизми?
— Ҳа келдик.
— Яхши, сизлар бу қатордан тушиб, олчаларни эзмасдан янчмасдан тоза теринглар. Яшиклар ҳам бор ўша ерда.
— Хўп, қани қизлар кеттик, — Шоҳсанам дугоналарини эргаштириб амакиси айтган томонга кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ОЛЧАГУЛ.


"Олча гули нозик бўлса-да, унинг тасвири қалбда мустаҳкам из қолдиради."


1.


— Мана мактаб ҳам тугади, — Гулбаҳор қўлидаги челагини четга қўяркан, — энди ғирт бекорчимиз-а? — хўрсиниб қўйди.
— Нега бекорчи бўларканмиз? Ана амакимни катта боғидаги олчалар ғарқ пишган. Эшитишимча, шаҳардан катта "заказ" олибди. Шунга эртадан олча териш учун одам керак экан. Ўша ерга борамиз. Чиройли боғ, тоза ҳаво, мўмайгина пул, — Шоҳсанамнинг кўзлари сузилди.
— Санам ҳақ, — Нилуфар унинг гапини маъқуллагандек, — ҳам пул ишлаймиз, ҳам дам оламиз. Олча териш қийин иш эмаску. Қилиб юрган ишимиз. Шахсан мен бораман.
— Мен ҳам, — Гулбаҳор ҳам рози бўлди.
— Мен, Санам, Баҳор, — Нилуфар тезда борадиганларни ҳисобларкан, — сенчи Гул? — боядан бери жим турган дугонасини туртди.
— Билмасам, — елка қисиб қўяркан, — мен ойимдан сўрашим керак.
— Хўп, сўраб кечга менга аниғини етиргин, — Нилуфар унинг ойисининг қанақалигини жуда яхши билгани учун ҳам қистовга олмади.
— Хўп, — Гул тўлган челагини олдию, — майли қизлар мен уйга кеттим. Яна кўришамиз, — жилмайганча қадамини тезлатди.
— Ҳеч тинмайдида шўрлик, — Шоҳсанам ўзларидан узоқлашаётган дугонасига раҳми келганча қараб қоларкан, — қачон қарама иш қилиб юрган бўлади.
— Сени ҳам ойинг Хосият янгадек бўлса кўрардик, — Нилуфар челагини тўлдиргани қўяркан, — Хосият янга эрини аямайдию, қизини аярмиди.
— Шу аёлни жуда ёмон кўраман, — Баҳор ҳам дугонасига раҳми келаркан, — бу ҳам бола бўлиб бир болалик гаштишини сурмади шўрлик. Эсини таниб, оёғи чиққандан бери ишлайди.
— Ойисига инсоф бермаса қийин, — қизлар хўрсиниб қўйишди.

🌺🌺🌺

— Қаерда эдинг? — Олмагул уйига кириши билан ойиси заҳрини сочганча кутиб оларкан, — ўша бемаъни сатанг дугоналаринг билан валдираб юрибсанми?
— Сув олиб келаётгандим, — Олмагул зўрға жавоб берди.
— Бўл, кечки овқатга ҳаракатни бошла. Шу пайтгача мен пиширганим етади. Энди кап-катта қизсан. Буёғига рўзғорнинг ҳамма ишини қиласан.
— Хўп бўлади, — Олмагул челакни кўтариб, ошхона томонга кетаркан, — доим қилиб юрган ишимку. Буни устига ойим ҳақлар, — синиққина жилмайганча кириб, овқат ҳаракатини бошлади.
— Ойимдан эртанги кун ҳақида сўрамабманку, — Олмагул ошнинг гуручини солиб, сал туриб дамга қўйдию, ойисининг ёнига келди, — ойи мен ҳалиги...
— Чайналмасдан тез-тез гапир, — супада ип игириб ўтирган Хосият опа зарда қилди.
— Эртадан Шоҳсанамнинг амакиси боғидаги олчаларни тердирмоқчи экан, шунга мен ҳам....
— Ҳеч гап йўқ, —Хосият опа қизига еб қўйгудек қараганча, — сен кўчада ликкилаб юр-у уй ишларини мен қилайми?
— Терганимиз учун пул берарканда, — ер чизганча зўрға гапирди.
— Пул дедингми? — Хосият опа жонлангандек бўлди, — қанча беради?
— Билмайман, — Олмагул елка қисиб қўйганча, — эртага бориб гаплашамиз шекилли.
— Унда яхши, — Хосият опа ипни игиришда давом қиларкан, — пул берса бор. Ҳарна рўзғорга ёрдам. Ҳа демай сени узатсак, сарпанга ул-бул олармиз.
— Хўп, — Олмагул тўй сўзини эшитиб энгсаси қотса ҳам, буни ойисига билдирмади. Билдиргани билан нима ўзгарарди, барибир ойиси ўзининг айтганини қилади. Ана дадасини ҳам ўз йўриғига юрғизиб қўйибди. Бу уйда ойисининг айтгани айтган, дегани деган.
Олмагул ойисидан розилик олганига хурсанд бўлиб, ишларини якунлаб, укаси Турсунбой билан ҳам қўшниси, ҳам дугонаси Нилуфарникига чиқиб эртага боришини айтдию, тезда ортга қайтди. Уйга кириб ойисига келганини айтиб, энди дам оламан деган фикрда хонасига кирганди, ойиси чақириб қолди.
— Олмагул.
— Ҳозир, — эшикни қандай очган бўлса, шундай ёпдию, айвонга чиқди, — лаббай.
— Ишларингни бўлдингми?
— Ҳа, энди....
— Энди ўтириб ип йигир. Мен кириб дамимни олай. Куни билан ип йигириб чарчадим, — Хосият опа бир керишиб олдию, эснаганча ичкарига кириб кетди. Олмагул куни билан ишлаб чарчаганига қарамай, ип йигиришга тушди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Malikalar jangiga sabab bo’lgan uzuk 🤩
HURRAMning shu uzugini ko’rganimda judayam xohlagandim mandayam bo’lishini

Va man uno topdim 😍
Turkiya Asmanskiy kumushidan yasalgan ushbu mukammal uzuk soni judda kam kelibdi

Hozir skidkada ekan
Darhol kanaliga ulanib oling
Keyin topolmaysiz🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Истиғфор самараси

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.

Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас.Бу истиғфорнинг натижасидир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:
‎وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
“Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас” (Анфол сураси, 33-оят)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Aktivlashaylik??? Hikoyani yaxshi korardingizku??? Qani asl obunachilar???
Bor yoʻgʻi 10 odam layk bosibdi

Читать полностью…
Subscribe to a channel