ОЛЧАГУЛ
12
— Шошмачи, нега бирдан Нодини эслаб қолдинг? Ёки рашк...
— Ҳечамда, — Гулбаҳорнинг чинакамига жаҳли чиқа бошлади, — фақат ҳали ҳам поччамни кўзига чўп суқиб юргани ёқмаяпти. Тағин, — «Миролим бирам Илёс тоғасига ўхшайди-ей», — деганига энгсам қотади. Кошки билмасам.
— Буларнинг бари ўтмишда қолган. Ноди ҳозир оилали аёл. Ўша куни эса мен сенга шунчаки ҳазиллашгандим холос, — Илёс у томонга юрди.
— Мендан узоқроқ туринг, — Гулбаҳор уни айланиб ўтдию, югуриб кетиб қолди.
— Эҳ Баҳоргинам, — Илёс унинг ортидан иршайганча қараб қоларкан, — тўғри ўйлаяпсан. Ўша сўта қўзи поччангни Миролимгинаси мени ўғлим. Лекин содда қишлоқ халқи уни менга ўхшайди деб ўйлайди.
🌺🌺🌺
Сарвар уйга қайтиб ҳам Олмагулнинг юзини кўз олдидан кетказа олмади.
— Йўқ, — ҳали ҳам унинг қишлоқ қизи эканлигини тан олгиси келмасди, — у бу ерлик эмас. Аниқ, шаҳардан келган. Шаҳарнинг қаеридан келганини аниқласам бўлди. Уёғини кейин ўйлаймиз, — Сарвар уёғига ташлаб, буёғига ташлаб қандай ухлаб қолганини ўзи ҳам билмади. Тушида эса бизни Олмагулни кўрди. Иккаласи бирга ўша олча боғда сайр қилиб юришган экан.
🌺🌺🌺
Олмагул бугунги ишлаган пулини ойисига бердию, овқатланиб олдию тезда ошхонани тартибга келтирди. Яхшиям синглиси ва укалари уй ишларини қилиб қўйишган экан. Унга фақат ошхона қолибди. Тезда уни ҳам ҳал қилдию, уйқуга ётди. Чарчагани учунми кўзлари тезда юмилди. Аммо, яхши ухлай олмади. Алақ-жалақ тушлар кўриб, алахсираб чиқди.
Тушида қора бир ит уни ҳа деб таъқиб қилар, баъзан қувлаб тишлаб олишга ҳаракат қиларди. Яхшиям бир бургут бор экан, ўша қора итни чекинишга мажбур қилар, шундай пайтда Олмагул яшириниб олишга улгуриб қолар, лекин қора ит барибир уни топиб оларди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Менга қара,- деди қиз Абдужабборнинг қулоғига шивирлаб, - бизни кузатишаяпти. Қотган косовга ўхшаб шунақа сўппайиб тураверсанг, эртага шу вақтда жасадимиз ўлим печида гуриллаб ёнаётган бўлади.
Унинг сўзларидан сўнг Абдужаббор қизни хонадаги ягона кроватга етаклаб борди ва унга ўтирганча қизни бағрига тортди:
- Гўзалим ўзимни,- у шундай деб аста шивирлади,-айт-чи , бизни қайси тешикдан кузатишаётган экан?
Киз унга жавобан эшикка ишора қилди:
-Шунинг тепасида кичкина тирқиш бор. Икки соат чидасак...
#давомини_ўқиш👇
/channel/xazon_rezgi
- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.
- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.
- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.
- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.
- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!
📝Ажрашган ёки ажрашишни хоҳлаётганлар учун:
Бир қиз тилидан:
“Менинг дадам билан ойим тез-тез жанжаллашиб туришар, ҳатто уларнинг орасидаги адоват кундан-кунга авж олиб бораётгандек туюларди. Еттинчи синфда ўқиб юрган кезларимда ота-онам ажрашдилар, лекин менга билдирмасликка роса уриндилар. Бироқ иложини қила олмадилар, оқибатда мен бу мудҳиш воқеани эшитиб, дадам ва ойим ораларида иккига бўлинишимга тўғри келишидан жудаям қийналдим. Онамга раҳмим келарди, барча иш ўзига қолган бўлса ҳам билдирмасликка ҳаракат қилишини кўриш менга жуда ҳам оғир эди. Ҳар иккалалари ҳам мен учун алоҳида-алоҳида олам туюлардилар. Дадам эса уйга умуман келмай қўйдилар. Борган сари кам кўрадиган бўлдим. Онам дадам тўғрисида бўлар-бўлмас гаплар гапиравериб чарчамасдилар. Билмадим, шу гаплар таъсир қилдими, ёки ҳақиқатда ҳам шундайми, қийналган пайтларимизда чиндан ҳам дадамни ёмон кўриб кетар эдим. Улардан ғазабланадиган, уларни эсласам тушкунликка тушиб қоладиган, ҳамма нарсага бефарқ қарайдиган бўлиб қолдим. Бора-бора эркак киши мен учун зулмкор, бевафо қиёфаларда кўрина бошлади. Ундан кейинги ўтган йиллар менинг ҳаётимда из қолдирмай ўтмади, қайтага ҳамма нарсани дадамдан кўравериб, юрагимнинг юзи доғ босиб кетди.
Дадам бир-икки марта мени кўргани коллежга келдилар, мен эса кўриш тугул, бу ҳақда ўйласам нафратим зиёдалашарди. Коллежга келишга қизиқишим ҳам қолмади. Яна дадам келиб қолсалар-чи деган таҳлика ич-этимни тирнарди.
Чамамда бир ой бўлди. Машғулотларим тугаб уйга келсам, уйда..., ҳа, ҳа уйда ўша “Бизни ташлаб кетган”, “Бераҳм”, “Бевафо”, “Зулмкор” дадам онам билан гаплашиб ўтирибдилар. Қандай қилиб ўз хонамга кириб кетганими ўзим ҳам билмай қолдим. Онам билан анчагача гаплашиб ўтиришди. Ўн-ўн беш кун ўтиб яна келдилар. Кейин яна келдилар. Эртаси куни онам дадам билан бирга яшашимизни айтдилар. Мен эса донг қотиб қолдим. Энди мен нима қиламан? Мен у одам билан қандай қилиб бир том остида яшайман? Дадамни қабул қиладиган юрагим, қалбим чуқур-чуқур из бўлиб, доғ босиб ётибди-ку?!..."
Хулоса аввало ўзингиздан. Бизники қўшимча:
1. Ажрашманг.
2. Тақдир тақозо қилиб ажрашсангиз Эй она фарзандларизга отасини ёмонламанг, ёмон қилиб кўрсатманг. Эй ота фарзандларизни қаровсиз ташлаб қўйманг.
3. Сизларку бир кун келиб яна ярашиб кетишилар мумкин. Аммо фарзандларни меҳрини қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ажрашсангизам меҳр беришда давом этинг.
Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулуллоҳ!
Қишлоқдан бир камбағал киши қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ҳадя қилмоқ ниятида келди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам узумни олиб ундан едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.
У зотнинг табассумларини кўрган фақир киши ҳурсандлигидан осмонга учай деди.
Атрофида У зотнинг асҳоблари қараб турардилар, аммо ҳар галгидек асҳобларига бу сафар узумни улашмадилар, ҳатто косадаги узумни табассум қилиб, охиригача еб тугатдилар.
Фақир киши ҳурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.
Саҳобаи Киромлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – дедилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларга бир табассум қилиб:
"У узумдан бир олгандим жудаям аччиқ экан, сизлар ила шерик бўлсам, бирортангиз у кишининг ҳурсандлигини бузиб қўймоқлигингиздан қўрқдим! дедилар".
© Муслим ҲАНАФИЙ
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
Янги 2025 йил кириб келяпти
Телефон экранига янги йилга мослаб чиройли расмлар видёлар куйишни хохлаганлар учун
💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
каналини манзилини колдираман
👇👇👇
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+LUOb7fWTpr01MmE6
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
Янги 2025 йил кириб келяпти
Телефон экранига янги йилга мослаб чиройли расмлар видёлар куйишни хохлаганлар учун
💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
каналини манзилини колдираман
👇👇👇
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
/channel/+lBlvWwEhsLozMGNi
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+LUOb7fWTpr01MmE6
Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?
Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)😁👇
Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Айниқса ёши катталар учун!
БАРЧА ТУРДАГИ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ҚОЛДИРАДИГАН СУПЕР ИШОНЧЛИ ВОСИТА!
(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)
(Купчиликнинг илтимосига биноан)
Танаси Жаннатда - Томири дунёда бўлган бир дарахт бор
99%одам буни топа олмади
Бу дарахтнинг номи 👇👇👇
ОЛЧАГУЛ
9
— Баҳооор! — Илёснинг бир қоши хиёл кўтарилар экан, — ўзинг ақлли қизсанку, тўғрими? — Гулбаҳор унга нафрат билан қарадию, кетиб қолди, — бир балони бошламаса бўлди, — Илёс кўзларини чала юмган ҳолда бўйни қисирлатиб қўйди. Бу унинг асабларини тинчлантиришга ёрдам берарди. — У бир балони бошламасидан ўша қизни ўзимники қилишим керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам, — Илёс кўзларини юмиб чуқур нафас олдида, боя Гулбаҳор кетган тарафга кетди.
🌺🌺🌺
— Мана шу бизни боғ жиян, — Шодиёр ака боғнинг бироз жойини кўрсатиб чиқаркан, — бу томонда турли навдаги олмалар, ундан уёғида эса анжир бор. Анжир Жаннат меваси. Есанг борми, шундоқ оғзингда эриб кетади. Буёқда эса озгина ўрик бор. Бу тарафда эса...., — шу пайт қизларнинг қийқириб кулгани ундан кейин эса қўшиқ хиргойилари эшитила бошланди, — бошлари омон бўлгурлар-а, — Шодиёр ака завқланиб куларкан, — ҳеч зерикишмайди булар. Қўшиқ айтишаётганига қараганда Олмагулни ҳеч қўйишмаган кўринади, — Сарвар тоғасининг бу гапидан кейингина эшитилаётган овозларга қулоқ тутди. Қўшиқ айтаётган овоз чиндан ёқимли.
Осмон акси, осмон акси дарёда,
Гуллар бўйи, гуллар бўйи самода.
Кабутардек чарх уриб,
кабутардек чарх уриб,
Севги учар дунёда.
Кабутардек чарх уриб,
кабутардек чарх уриб,
Севги учар дунёда
— Овози яхшию, лекин юзи рапидадек бўлса керак? — ўйланди у. Чунки унинг миясида бир нарса қотиб қолган. Қишлоқ қизлари семиз, қора, юзлари рапидадек думалоқ бўлади. Сарвар шуларни ўйлади, ўзини чалғитиш учун бошини силкитиб қўйди.
— Мен билан юр, қизларга бир хормасин айтиб қўяйлик, — Сарвар истамаса ҳам тоғасининг ортидан юрди. — Хорманглар қизларим, — Шодиёр ака кўтаринки кайфиятда қизлардан ҳол-аҳвол сўради, — чарчаб қолмаяпсизларми?
— Йўқ амаки, Олмагул ёнимизда экан чарчаш йўқ, — Нилуфар кимдан олдин жавоб берди.
— Умринглардан барака топинглар, — Шодиёр ака қизлар билан гаплашиб турар экан, Сарвар уларни зимдан кузата бошлади.
— Чакки эмас, — ўйлади у. Оддийгина кўйлак лозими ҳам ўзига ярашиб, бошидаги рўмоли чиройига янада чирой қўшиб турган қизларга бирма-бир қараб чиқар экан, — йўқ, булар ҳақиқий қишлоқ қизлари эмас. Улар ҳам мендек бирор қариндошиникига меҳмонга келган шаҳарликлар. Анавидан ташқари албатта, — Шоҳсанамга қайта қараб қўйди.
— Ия боғбон бува, — Илёснинг овози эшитилди.
— Битта шу кам эди, — Гулбаҳор энгса қотириб қўяркан, — ишқилиб Шодиёр амаки бу ҳайвонни думини тугиб қўйсинда, — ўйлади.
— Илёсбой, Илёсбой, — Шодиёр ака у билан қучоқ очиб кўришаркан, — кесинлар, келсинлар. Биз ғарибларни ҳам йўқлаб келадиган кунингиз бор эканку.
— Хирмонгизга барака дегани кеча келгандим, йўқ экансиз. Шунга бугун ҳам келавердим, — Илёс гапираркан, Олмагул томонга қараб қўйишни ҳам унутмасди.
— Дуруст, дуруст, — елкасига қоқиб қўяркан, — бўлажак раис мана шундай жонкуяр, халқидан хабар олиб туриши керак.
— Йўғеэе шунчаки хабар олай деб айлангандим. Қарасам боғизни манзараси жуда гўзал экан, — Илёс яна Олмагул тарафга кўз ташлаб қўяркан, Сарвар унинг нима демоқчи эканлигини бу сафар тушуниб қолди. Ва негадир бу йигит унга ёқмади. Унинг наздида бу бегона йигит бу тўрт қизга қандайдир ёмонлик қиладигандек, зиён етказадигандек туюлди.
#ОЛЧАГУЛ
7
— Тоға мен боғни бир айланиб....
— Бугунча дамингни ол. Эртага бирга борамиз. Келганингдан ишга солиб юборсак уят бўлади. Меҳмонни ҳам ўз иззати бор, — Шодиёр ака жиянинг елкасига қўлини ташлаб супа тарафга юрар экан, — Камола бугун кечга ош дамла. Жиян билан бир ошхўрлик қилайлик, — деди.
— Хўп бўлади дадаси, — Камола опа ошхонада туриб овоз берди.
— Оббо жиянеэе, — Шодиёр ака ҳали ҳам хурсандчилигини яшира олмай, — келиб жуда яхши қилдингда. Яхшиям поччамни шарбат заводи бор экан, бўлмаса бу яқин орада келмасдинг ҳам, — бироз гина қилгандек бўлди.
— Ҳа энди ўқиш, иш дегандек, — Сарвар ўзини оқлаган бўлди.
— Ҳа иш деганинга эсимга тушди, ҳу бирда опам сени қандайдир мато тўқишми, бўяшми шундай иш билан банд деганди. Шу иш нима бўлди? — супага чиқиб ўтираркан сўради.
— Ҳа уми? — юзини буриштирган бўлди, — ҳозирча шу жойида турибди. Чунки унга қандай ном беришни билмаяпман. Кейин умуман ҳеч қаерда йўқ матоларни ишлаб чиқаришни режа қилаётгандим, лекин ҳеч нима ҳаёлимга келмаяпди.
— Сиқилма жиян. Ҳали ҳамма ишинг ўхшайди. Балки шу қишлоқдан зўр-зўр ғоялар олиб кетарсан.
— Балки, — Сарвар иложи борича бу ердан тезроқ кетиш ҳақида ўйларди.
🌺🌺🌺
Кун пешиндан оға бошлагач, Шодиёр ака келиб олча терганларнинг пулини бериб, бир неча килодан олча ҳам бериб юборди. Теримчилар бугунги кунидан, меҳнатидан ва олган ҳаққидан кўнгли тўлиб уйга қайтишди.
— Қанча пул олиб келдинг? — Олмагул уйга кириши билан айвонда ўтирган ойиси уни кўриши билан сўради.
— Ўттиз минг атрофида. Яна уч килоча олча ҳам, — Олмагул тезда қўлидагиларни ойисининг олдига қўйди.
— Яхши, — Хосият опа пулни олиб ўтирган кўрпачасининг тагига тиқиб қўяркан, — ошхонада овқат бор. Шуни егинда, ошхонани тахлаб, бу олчаларни компот қилиб қўй. Қишда ичамиз.
— Хўп, — Олмагул ўрнидан туриб ошхона томонга ўтиб кетди. Овқатини ҳам тик оёқда туриб еди шўрлик қиз. Бир тарафдан идишларни ювиб тахлаб қўйса, бир тарафдан банкаларни ювиб, чайиб компот учун тайёрлади.
Ҳамма ишини саранжом-саришта қилиб бугун ҳам тун ярмида ухлади шўрлик қизгина. Албатта, бунга ўрганиб кетган. Ойиси унга учинчи синф пайтидаёқ ёнида қўйиб овқат қилишни ўргатган. Еттинчи синфдаёқ бутун ошхонани ўзига топширди. Деярли, рўзғорнинг ҳамма ишини ўзи қилади. Яхшиям синглиси ва укалари анча оқибатли. Ишларига доим ёрдам беришади. Хонасига кириб ётаркан, доимгидек ойиси нега бунақа эканлиги ҳақида ўйлай бошлади.
— Ҳа майли, — охирида яна шу фикр, — нима бўлса ҳам ўз онам. Борларига шукур. Синфдошим Зайнабдек ўгай онанинг қўлида эмасман. Шўрлик қиз, саккизни битириши билан сенга ўқиш нега керак деб ўзидан ўн беш ёш каттага узатиб юборди. Ўгай барибир ўгайда, — Олмагул хўрсиниб қўйганча кўзларини юмдию, бир зумда ухлаб қолди.
🌺🌺🌺
Кечга яқин уйга кириб келган Илёс супада ўтирган холасини кўриб, ҳаммасини тушунди. Яна уни уйлантириш масаласи кўрилмоқда.
— Ассалому алейкум хола, — келиб холаси билан кўришаркан, — яна мажлисми дейман? — кулди.
— Ҳа мажлис, — холасидан олдин ойиси Умриниса опа қошларини чимирганча жавоб берди.
— Хўп, хўп, — Илёс таслим бўлгандек қўлини кўтарар экан, — бугун генералнинг жаҳли ёмонку.
— Ёмон бўладида. Сен тенгиларни болалари аллақачон мактабга чиқяпти. Сен бўлса ҳалиям юрибсан. Ёшинг ҳам ўттизга кирай деб қолди, — ойиси йиғлагудек бўлиб, — мен ҳам тўй қилсам, келин олсам дейман. Келиним қучоғимни набираларга тўлдириб қўйса дейман. Сен бўлса...., — рўмолининг бир чети билан кўз ёшларини артди.
— Хўп ойи уйланаман, — Илёс ойисининг ёнига ўтираркан, — фақат озгина шошманг.
— Яна қанча шошмасин? — бу сафар холаси гапга аралашди, — опам ҳақ жиян. Ёшинг ҳам йигирма еттида. Бунақа юраверсанг одамлар ҳар хил ҳаёлларга бориши мумкин. Кўз остинга олганинг бўлса айт. Ўзим совчиликка бораман. Аъзим раис билан қуда бўламан деб юрганлар қанча қишлоқда?
ОЛЧАГУЛ
11
— Анави ким? — Гулбаҳор Шоҳсанамни туртиб қўйганча пичирлади, — бунча тикилади?
— Аммамни ўғли, — Шоҳсанам Сарварга бир қараб қўяркан, — шаҳардан келган.
— Ҳаааа, — Гулбаҳор лабини қийшайтириб қўйганча, — «қишлақи» лар қанақа бўларкин деб боядан бери тикилаётган эканда шаҳарлик олифта.
— Баҳооор! — Шоҳсанам дугонасига қараб пиқ этиб кулганча, — жим эшитиб қолади.
— Эшитса ундан нари. Ким унга бизга тикилсин деди?
— Яхшилаб қарасанг у бизга эмас, Гулга қараяпди, — Шоҳсанам гапираркан, негадир ғаши келди.
— Вооой ана янгилик, — Гулбаҳор хурсанд бўлганча қўл учида қарсак чалиб қўяркан, — бизни Гул шаҳарга келин бўларканда.
— Билмасам, балки сени амманга келин бўлар, — Шоҳсанам бир Сарварга, бир Олмагулга қараб қўйди.
— Худо сақласин де, — Гулбаҳорнинг қошлари чимирилди, — мен Гулни унга тегишини истамайман.
— Муҳими ойисининг истаги, — негадир Шоҳсанам Олмагул Илёсга тегишини жуда истаётганди.
— Ёрдам керак эмасми? — Сарвар кузатишдан чарчадими ўрнидан туриб Олмагулнинг ёнига келди. — Балки бироз қарашиб....
— Йўқ, раҳмат, — Олмагул тезда уёқ-буёққа қараб қўяркан, — ўзим қиламан. Сиз яхшиси ўз ишингизни қила қолинг.
— Ундан олдин битта саволимга жавоб берсангиз дегандим, — уялганиданми, ёки бошқа сабабданми юзлари қизарган қизга янаям тикиларкан, — айтингчи бу ерга қаердан келгансиз? Яъни қайси вилоят ёки шаҳарнинг қайси туманидан?
— Мен шу ерликман, шу қишлоқдан, — Олмагул кўзларида ўзгача хадик билан яна атрофга қараб қўяркан, ўзига қараб турган уч дугонасини кўриб ғалати бўлиб кетди.
— Бўлиши мумкин эмас. Ахир қишлоқ қизлари....
— Гул, — Шоҳсанам суҳбатни белига тепганча дугонасининг олдига келди, — бугун шу қаторни бўлишимиз керак, — олдинга ишора қилиб қўйди.
— Хўп, — Олмагул челагини олиб дарахтнинг нариги тарафига ўтиб олчаларни тера бошлади. Сарвар кулимсираганча бош чайқаб қўйдида, боғнинг чиқиш тарафига юриб кетди. Шоҳсанам мамнун қош учириб қўйдида, олча теришда давом қилди.
🌺🌺🌺
Гулбаҳор бугунги теримдан ҳаммадан олдин кетишга қарор қилганча, боғдан чиқиб кетар экан боғ тарафга от чоптириб келаётган Илёсни кўриб асабийликдан бузини буриштириб қўйди.
— Бир ўзинг қайтдингми? — боғ тарафга қараб қўяркан, — дугоналаринг қани?
— Сизга нима?
— Баҳор, — Илёс отдан сакраб тушаркан, — бўлдида энди. Ахир узр сўрадимку.
— Бас қилинг, — Гулбаҳор нафратини яшира олмай, — мен токи ўша кунгача сизга бир сингил сифатида ишонгандим. Лекин Нодирага қилганларингизни эшитиб....
— Нодини ўзи айбдор, — Илёс гапни бўлганча, — мен шунчаки....
— Бас! — қўли билан «Тўхта» ишорасини қиларкан, — энди чўпчакларингизга ишонадиган аҳмоқ йўқ.
Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли сўратда яратилган хилқат экан.
- У қўлида бориники опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида ҳўжайнисидан ёқимсиз гапларни эштиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар ҳам эшитар экан. Шунда ҳам ислоҳ этишга урунар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маасулятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов !
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса ҳам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. Боллари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маасулятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар.
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
Ҳаёт – неъмат,
Яратганга шукр қилиш керак.
Ҳаёт – мактаб,
Сабоқларин ўқиш керак.
Ҳаёт – бозор,
Ҳикматларин олиш керак.
Ҳаёт – савол,
Жавобини излаш керак.
Ҳаёт – синов,
Чидаш учун бардош керак.
Ҳаёт – саҳро,
Ундан булоқ излаш керак.
Ҳаёт – дарё,
Унда равон сузиш керак.
Ҳаёт – қоғоз,
Унда ижод қилиш керак.
Ҳаёт – тупроқ,
Унга сайқал бериш керак.
Ҳаёт – шамол,
Ҳар он қадрин билиш керак.
Ҳаёт – олов,
Ҳар дам фаол бўлиш керак.
Ҳаёт – жарлик,
Оҳудайин сакраш керак.
Ҳаёт – зулмат,
Бу ҳолатдан чиқиш керак.
Ҳаёт – тоқат,
Сабр билан кутиш керак.
Ҳаёт – умид,
Дилга доим ишонч керак.
Ҳаёт – ниҳол,
Меҳр ила қараш керак.
Ҳаёт – осмон,
Бахт юлдузин топиш керак.
Ҳаёт – шодлик,
Дўст-ёр ила яйраш керак.
Ҳаёт – қайғу,
Доим тайёр туриш керак.
Ҳаёт – ситам,
Аламларга чидаш керак.
Ҳаёт – турфа,
Оқ-қорани фарқлаш керак.
Ҳаёт – ўрнак,
Унга назар ташлаш керак.
Ҳаёт – таҳлил,
Ҳар нарсани ўлчаш керак.
Ҳаёт – шиддат,
Ғафлатлардан қочиш керак.
Ҳаёт – ғоя,
Ривож учун ўйлаш керак.
Ҳаёт – мозий,
Ўзлигингни англаш керак.
Ҳаёт – Ватан,
Жонни фидо қилиш керак.
Ҳаёт – амал,
Унда меҳнат қилиш керак.
Ҳаёт – аждод,
Доим ёдда тутиш керак.
Ҳаёт – авлод,
Келажакни асраш керак.
Ҳаёт – бу сен,
Теран мақсад қўйиш керак.
Ҳаёт – имкон,
Яшаш мағзин чақиш керак.
Ҳаёт – виждон,
Поклик ила яшаш керак.
Ҳаёт – иймон,
Оллоҳ фарзин узиш керак.
Ҳаёт – фоний,
Эзгу амал қилиш керак.
Ҳаёт – ўлим,
Бу тенгликни англаш керак.
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
Qollaringizni qaysi holatda ushlashingiz shaxsiyatingiz haqida so
zlashi mumkin 🧐🤔🤚
(Жуда чиройли хикоя!)
Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди. Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун ахволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хохларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда махзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл дахшат билан бақирди:- Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку!Эри унга ёрдам беришини айтди. Хар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди. Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча ахволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача харакат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига:- Энди ишга ўзинг бориб қайтасан,- деди.Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи хам астойдил хохлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади. Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, хеч муаммо йўқ эди. Бир куни автобусга чиқаётганида хайдовчи:- Сизга хавасим келади, хонимафанди,- деди.Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, хайдовчи:- Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга мухаббат тўла нигохлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан хавода бўсалар юбориб, адоқсиз севги билан қўлларини силкиб қолади,- деди. Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чехраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди...
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси
📝Қўшнининг косаси!
(Жуда ибратли ҳикоя, ҳамма ўқисин!)
– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.
Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:
– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!
Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.
– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.
Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:
– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.
– Ичиб олсинлар, кейин...
– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!
Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:
– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..
Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.
📝ҚИЗ ҚАДРИ
(жуда ибратли ва таъсирли)
Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди. Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозидан аввал келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди, уни ҳеч ким олиб кетмабди. Ноилож ота қизни уйига қайтариб келди ва кечгача онаси олдида қолдирди. Хуфтон намозидан кейин чақалоқни яна масжид эшиги олдида қолдириб кетди. Бомдод вақтида яна қизини қайтариб олиб келди. Бу ҳол етти кун давом этди. Онаизор эса етти кун тинимсиз қизи учун Қуръон ўқиб, дуо қилиб ўтирарди. Ота ўз ишидан ўзи зерикиб қизни уйда қолдиришга қарор қилди. Бундан она жуда хурсанд бўлди. Озгина муддат ўтиб она яна ҳомиладор бўлди. Бу сафар ўғил! Лекин катта қиз фарзанд тўсатдан вафот этди. Она иккинчи ўғилни дунёга келтирди. Аммо иккинчи қиз вафот этди. Шу зайл ҳар сафар ўғил туғилса, битта қиз дунёдан кўз юмар эди. Она беш ўғилни дунёга келтирди. Лекин бешта қизини қабрга қўйди. Фақат отаси қутилишни истаган кенжа олтинчи қизгина тирик қолди. Кейин эса онанинг ўзи бу фоний дунёни тарк этди. Ҳозир ўша қиз ҳам, укалари ҳам улғайишган. Ўша отаси халос бўлишни истаган олтинчи қиз ким эканини биласизларми? Ўша қиз менман. Отам қариб қолган. Унга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Мен барча хизматларини қиламан, таом ҳозирлайман, хуллас нима парвариш бўлса ўзим қиламан. Турмушга чиқмаслигимнинг асосий сабаби ҳам мана шу. Бешта укам эса отамни зиёратига келиб турадилар. Қайси биридир, бир ойда бир, яна қайсиси икки ойда бир “қораси”ни кўрсатиб кетади. Отам эса менга нисбатан гўдаклигимда қилган ишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни йиғлайдилар...
ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ
Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умид қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.
Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди...
Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!
ҚЎНҒИРОҚ
Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.
Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.
Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.
Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:
- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.
Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.
У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.
Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!
Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!
Хулоса
💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.
💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.
ҚЎНҒИРОҚ
Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.
Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.
Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.
Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:
- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.
Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.
У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.
Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!
Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!
Хулоса
💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.
💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.
📝 БЕРАХИМ ОНА
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими?
Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калла-сига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бири-ни олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.
ОЛЧАГУЛ
10
— Дуруст қилибсиз, — Шодиёр ака Илёснинг кўзлари ўйнаб бошлаганига энди эътибор бердими, уни қизларнинг ёнидан узоқлаштиришга қарор қилди, — қани бу тарафга, — ҳозиргина Илёс келган тарафга ишора қилиб, — Илёсбойни биз муздек айрон билан меҳмон қилайлик-а?
— Камола янгамни айронларини бутун қишлоқ мақтайди.
— Юринг унда, — Шодиёр аканинг феъли шундай, ўзидан катта бўлсин, кичик бўлсин сизлаб гапиради. Бўлмаса шу Илёсдан 12 ёшга катта.
— Майли, — Илёс истамайгина Шодиёр акага эргашди. Қолай деса бўлмайди. Чунки қизларнинг орасида Шодиёр аканинг жияни ҳам бор. Ҳозирча жим кетгани маъқул.
— Тоға мен боғни бироз айланаман, сизлар бемалол, — Сарвар Илёс бор жойга боришни истамади.
— Хўп жиян, — Шодиёр ака Илёс билан кета бошлади. Сарвар турган жойида бироз ўйланиб қолди.
— Борадиган йўлингизни йўқотиб қўйдингизми дейман? — Нилуфар қошларини хиёл кўтарганча қараб гапирди.
— Йўқ, — Сарварга бу қиз қандайдир енгилтакдек туюлди. Унинг наздида одобли, тарбияли, ибо-ҳаёли қизлар йигитларга биринчи гапиришмайди.
— Яхши, — Нилуфар лаб буриб қўйдида, ишини давом қилдираверди. Сарвар бироз қизларга қараб тураркан, уларнинг ҳар бирини шаҳардаги «барби» си Маҳлиё билан солиштириб чиқди.
— Булар барибир Маҳлиё бўла олишмайди. Маҳлиё қаёқдаю, булар қаёда? — ҳаёлидан ўтказаркан, — нигоҳлари Олмагулда тўхтади. Қизнинг оппоқ юзи, қоп-қора қошлари йигитнинг ҳисларини қитиқлаб қўйгандек бўлди.
🌺🌺🌺
Илёс Шодиёр ака билан гаплашиб анча ўтириб қолди. Шодиёр ака билан хайрлашиб ўрнидан тураркан, қизларнинг шўх кулгуси эшитилиб турган томонга бир қараб қўйдию, лекин боришга бу сафар журъат қилолмади. Чунки у ерда Шодиёр боғбоннинг жияни бор. Бунинг устига Шодиёр боғбон қизларнинг атрофида ҳа деб ўралашаверганларни ёқтирмайди. Айниқса, бўйи етган қизларни. Илёс шуларни ҳисобга олганча, секин ортга қайтди.
— Ҳа майли, — отга минаркан, — бугун бўлмаса, эртага гаплашаман. Жа бўлмаса совчи қўяман. Уйидагилар қўш қўллаб бериб юборишади, — иршайди.
Илёс кетаётган пайтда бу ёқда Сарвар дарахт тагида ўтириб тўрт дугонанинг ишларини кузатиш билан банд эди. Лекин нега ўзиям билмайди. Шунчаки шу ерда ўтиришни, оқ юзли қора қошли гўзал қизни томоша қилишни истаётганди кўнгли.
#ОЛЧАГУЛ
8.
— Ҳозирча йўқ, — Илёс шундай дедию, кўз олдига ҳали бугунгина кўрган Олмагул келди.
- Ҳа шунақа юравер ҳозирча йўқ деб, — Умриниса опа ўғлидан аразлагандек, — шу юришинг бўлса хали бери бўлмайди ҳам.
— Ойииии....
— Ойинг ҳақ.
— Хўп хола хўп. Насиб қилса куз кирмай уйланаман, — Илёс ўрнидан турди, — сизлар ҳаракатларингизни қилиб юраверинглар. Келин топилиши билан ўзим хабар бераман, — деганча уй ичига кириб кетди.
🌺🌺🌺
Тонг оқариши билан турган Олмагул бугун ҳам ҳамма ишини сарамжонлаб, нонуштасини қилдию, боғга йўл олди. Дугоналари ҳам уни кўча бошида кутиб туришган экан. Тўрт дугона биргаликда чақ-чақлашиб кетишди.
— Ассалому алейкум амаки.
— Ассалому алейкум, — қизлар бирин-кетин салом бериб ўтишар экан, Шодиёр аканинг ёнидаги бегона йигитга зимдан қараб қўйишни унутишмади.
— Ваалейкум ассалом, яхши келдингизларми? — Шодиёр ака қизларга ўз қизларидек меҳрибончилик билан гапираркан, — Санам буёққа келчи қизим.
— Лаббай амаки.
— Уйдагилар яхшими? Бувинг яхши юрибдими? Акам ва келинойимлар, кичкиналарчи?
— Ҳа яхши.
— Яхши, — Шодиёр ака Сарварни кўрсатаркан, — аканг билан саломлашмайсанми?
— Акам? — Шоҳсанам ҳайрон бўлганча Сарварга қараганча, — амаки бу йигит...
— Ирода аммангни ўғли. Шаҳардан кеча келди.
— Ассалому алейкум, — Шоҳсанам одоб юзасидан салом бераркан, — яхши келдингизми? Аммам яхшими? — Сарварга бир қараб қўяркан, негадир уни қачон кўрганлигини эслай олмади. Бир тарафдан эслай олмаслиги ҳам табиий. Чунки Сарвар қишлоққа охирги марта келганида Шоҳсанам бор йўғи 5 ёш эди. Ҳозир эса 17 ёш. Демак, Сарварни кўрган бўлса 12 йил олдин кўрган. Лекин эслай олмаяпди.
— Яхши рахмат, — Сарвар ҳам бегонадек кўришиб қўя қолди.
— Санамни танидингми ўзи? — Шодиёр ака Сарвардан сўради.
— Ҳалиги...., — Сарвар бошини қашлади.
— Тушунарли, — Шодиёр аканинг қошлари хиёл чимирилганча, — Шоҳсанам Мадиёр тоғангни ўртанча қизи бўлади. Сен шаҳардан келганингда ака, ака деб ортингдан югуриб юрадиган эгизаклар Фотима ва Ҳусанлар борку, ўшаларнинг синглиси. Ҳеч йўқ уларни эсларсан?
— Ҳа эсладим, — Сарварнинг кўз олдига қишлоққа келса доим ортидан қолмайдиган буғдойранг болалар келди. Адашмаса, ўша пайтда у болалар етти ёки саккиз ёш эдилар. Ҳозир кап-катта бўй йигит, бўй қиз бўлишгандир. Сарвар шуларни ҳаёлидан ўтқазар экан, нега ўтган йиллар давомида бу ерга келмагани ҳақида ўйлай бошлади. Ойиси ва дадаси кўп келишади, деярли ҳар ой. Акаси Рустам ҳам, синглиси Рухшона ҳам. Лекин Сарвар...Ўша интернатга ўтганидан кейин умуман келмай қўйди. Ўқиш деди, қўшимча дарслар деди. Шу билан 12 йил ҳам ўтиб кетди.
— Амаки биз қизлар билан кеча келган жойимизда давом қилдираверайликми ёки бошқа...
— Давом қилдираверинг. Шу қаторни охиригача бўлиш керак.
— Хўп, — Шоҳсанам Сарварга яна бир марта қараб қўйдида дугоналарининг ёнига келди, — кечагини давом қилдирамиз экан, — гапираркан, Сарвар томонга кўз остидан қараб-қараб қўярди.
🌺🌺🌺
Ҳар куни абетга яқин уйғонадиган Илёс бугун эрта туриб олган. Яхши кайфият билан нонушта қилди.
— Мен бир қишлоқни айланиб келай, — нонуштадан кейин шундай деганча отига миниб Шодиёр боғбоннинг боғи тарафга йўл олди.
Боғга етиб келиши билан отдан тушиб, отини шу ердаги теракка боғладида, ҳар тарафга қараганча боғ ичкарисига кира бошлади. Бироз юргач, қўлидаги челакни яшикка бўшатаётган Гулбаҳорни кўриб, унинг ёнига келди.
— Салом бердик Баҳорой, — тиржайганча гапирди.
— Мени исмим Гулбаҳор, — Гулбаҳор унга салом ҳам беришни истамасдан тез-тез челакни бўшатдида кетмоқчи бўлганди, Илёс унинг билагидан тутиб қолди.
— Дугоналаринг қаерда?
— Дугоналаримни тинч қўйинг, — жаҳл билан қўлини тортиб оларкан, — мени ҳам.
— Ҳалиям ўша кун учун мендан хафамисан? — Илёс бир ҳаракат билан унинг йўлини тўсганча, — ахир кечирим сўрадимку, мен шунчаки...
— Йўлимдан қочинг. Умуман кўзимга ҳам кўринманг. Йўқса, аммамнинг ўғли эканлигингизга ҳам қараб ўтирмасдан ҳаммасини бувим ва дадамга айтиб бераман.
— Хўп, хўп, — Илёс иршайганча бир қадам ортга юраркан, — ҳаммаси сен айтгандек бўла қолсин. Мен фақат дугонанг Олмаг....
— Ундан узоқ юринг. У бахтли бўлиши керак, сиздек ҳайвонга ем бўлиши эмас.
#ОЛЧАГУЛ
6
— Санам энди жа оширвордингда сенам, — Гулбаҳор ишонқирамай, — Мафтун унақа қизга ўхшамайдику.
— Ҳа ўхшамайди, — лабини четида киноя билан кулиб қўйганча, — ўхшамагани учун ҳам кеча ойиси кўзини ёшини оқизиб бувимдан маслаҳат олгани келибдида?
— Бечора Фазилат келинойи, — Нилуфарнинг аёлга раҳми келиб кетди, — доим қизимни ўқитаман, катта доктор қиламан дерди.
— Ҳа кўрдик, — Шоҳсанам киноя қилганча, — доктор бўламан деб одам анатомиясини чуқур ўрганиб юборибдида.
— Санаааам! — Олмагул дугонасига илтимос дегандек қаради.
— Хўл, мен жимман, — Шоҳсанам оғзини замок ёпгандек қилди.
— Санам фақат....
— Салом қизлар, — Олмагул энди гапираётганди қаердандир Илёс пайдо бўлиб, суҳбатни бўлиб қўйди.
— Ассалому алейкум ака, — Гулбаҳор аммасининг ўғли бўлмиш Илёсга тил учида салом бердию, олча теришга тушиб кетди.
— Ия Баҳор қиз сен ҳам шу ердамисан? — Илёс ўзини оқибатли акалардек тута бошлади, — уйдагилар тинчми? Тоғам, келинойим кичкинтойлар?
— Ҳа ҳаммаси яхши, — бироз қўрслик билан жавоб берди. Илёс буни сезса ҳам, сезмаганликка олиб Гулбаҳорни яна озгина гапга солиб турди. Гулбаҳор унинг суҳбатидан қочиш учун қўлидаги челагини тезда тўлдирда, — Гул юр челакни яшикка бўшатиб келайлик.
— Меники ҳали тўлмагандида, — соддагина Олмагул айбдорона елка қисди.
— Меники тўлди юр, — ҳаммасини тушуниб турган Шоҳсанам Гулбаҳорни олиб нари кетди.
Бу тўрт дугона ичида энг соддаси Олмагул ва Нилуфар. Шоҳсанам ва Гулбаҳор эса уларга қараганда анчайин сезгир. Балки уларнинг тарбияси билан бувилари шуғуллангани учун ҳам шундайдир. Айниқса, Шоҳсанамнинг бувиси Нурия буви жуда қаттиққўл аёл. Узоқ йиллар шу қишлоқ раиси бўлиб ишлаганлар. Ҳозирги қишлоқ раиси Аъзам раис бир пайтлари Нурия бувининг ёрдамчиси бўлган. Нурия буви нафақа чиқаётиб ишнинг кўзини биладиган энг яхши номзод шу деб Аъзамни раисликка қўйдирган. Ана шундан бери Аъзам қишлоқ раиси.
— Боя қўшиқ куйлаётган сенмидинг? — Илёс атайин Нилуфардан сўради.
— Йўғеэеэ, қўшиқни Гул айтди, — Олмагулни кўрсатиб жавоб берди.
— Гул? — Илёс ўзини ҳайрон бўлгандек тутиб, — тўлиқ исмингиз ким? Гулираъно, Гулзебо...
— Олмагул, — қиз қисқа жавоб бердию ишида давом қилаверди.
— Исмингиз чиройли экан.
— Раҳмат.
— Маъносини биласизми? — қизни гапга солиш учун баҳона излагандек сўради.
— Ҳа. Олма гулдек гўзал, чиройли қиз ёки олма гуллаганда туғилган қиз дегани.
— Чиндан олма гуллаганда туғилганмисиз?
— Ҳа, — Олмагул унинг тинмай савол бераётганидан хижолат бўла бошлади.
— Баҳор бу дейман Гул янганг бўладиёв, — челагини бўшатиб келаётган Шоҳсанам ёнидаги Гулбаҳорни туртиб қўйди.
— Худо сақласин, — Гулбаҳорнинг юз ифодаси ўзгариб кетди, — Олмагул икки дунёда ҳам бу итга турмушга чиқмаслиги керак. Аксинча бўладиган бўлса борми...., — қизнинг овозида ҳам қўрқув, ҳам хавотир бор эди.