ОЛЧАГУЛ
21
Сарвар қишлоқни яёв айланиб чиқаркан, ўзига қадрдон кўчага қандай бурилганини ҳам сезмади. Таниш дарвоза олдида бир дам тўхтаб, ўзгача умид ва соғинч билан қараб турдида, хўрсинганча кета бошлади. Ўн-ўн беш қадамча юргач, дарвозанинг ғийқиллаб очилганини эшитиб ортига ўгирилдию, ўша қадрдон чеҳрани юрагига ўзгача илиқлик югургандек бўлди.
— Ассалому алейкум, — қўлида челагини кўтарганча оҳиста юрганча ўтиб кетаётган қиз уялибгина салом бериб ўтиб кетди.
— Шунисига ҳам шукур, — салкам икки ҳафтача қишлоқда юриб, бу ернинг одатлари, одамларини оз бўлса ҳам билиб олган Сарвар қизни гап-сўзга қўймаслик учун ортидан бормади. Фақат у кўринмай кетгунча ортидан қараб турди. У кўринмай қолгач, секин ортга қайтди.
🌺🌺🌺
— Вой Гул бормисан? — сув олиш учун келган Гулбаҳор дугонасини кўриб хурсанд бўлиб кетди, — бундоқ йўқлаб ҳам бормайсан-а? — бироз хафа бўлгандек гапирди.
— Биласанку, уй ишлари дегандек, — Олмагулни ўзи ҳам хижолат бўлганча жилмайди.
— Хўш нима янгиликлар? Тўйдан дарак борми? Анави йигит нима бўлди? — вақт камлиги учун тез-тез савол бера бошлади.
— Билмасам юргандир, — Олмагул шундай дейишга дедию, икки юзи дув қизарди.
— Ёлғон гапиришни ҳам эплолмайсан, юзларинг дарров сотиб қўйди, — Гулбаҳор қитмирларча куларкан, — қани гапир, йигит совчи қўймоқчими?
— Билмасам, бу ҳақида қандай сўрайман. Ҳали менда кўнгли борми йўқми билмасам, — Олмагул ўйчан жавоб берди.
— Гаплашиб кўришинг керак. Қишлоқни биласан, биттаси оғиз солмай бурун отини қамчиламаса қуруқ қолади. Кейин икки бармоғини бурнига тиқиб жўнайди ўша шаҳарига.
— Қандай гаплашаман, уяламан.
— Унда бундоқ қиламиз, — Гулбаҳор унга яқин келиб ўйлаганини дугонасининг қулоғига пичирлаб айтиб берди.
— Қандай бўларкин? Ҳали менда кўнгли борми йўқми билмасак.
— Қанддек бўлади. Мана кўрасан у дилини очади.
— Ким кимга дилини очади? — суҳбат устига Шоҳсанам келиб қолди. У жуда хурсанд кўринарди.
— Бунча оғзинг қулоғингда? Нима эрга тегяпсанми? — Гулбаҳор кулганча қош учириб қўйди.
— Шунақа деса ҳам бўлади.
— Хўш, ким экан ўша шўр пешона?
— Нега шўр пешона бўларкан, қайтанга бахти ярқираган йигит де, — Шоҳсанам Гулбаҳорга гинали лаб бурди.
— Хўп, почча ким экан айтчи.
— Уни сизлар ҳам танийсизлар, аммамни ўғли Сарвар, — Шоҳсанам шундай деганча Олмагулга қаради. Сезди, бу гапи дугонасига ёмон таъсир қилди.
— Вой ростанми? — бу янгилик Гулбаҳорни ҳам ҳайрон қолдирди, — рост айтяпсанми?
— Албатта, эртага аммам совчиликка келарканлар. Вой бирам ҳаяжонланиб кетаяпманки. Энди шаҳарда яшайман, шаҳарлик хоним бўлиб.
— Бахтли бўлинглар, — Олмагул сув олишни ҳам унутиб уйига чопиб кетди.
— Санам сен ҳозир ҳазиллашдинг тўғрими? — Гулбаҳор ҳали ҳам ишонмаётганди.
— Нега ҳазиллашаман? Ана аммамни ўзи шунақа деб бувимга қўнғироқ қилибдилар. Айтишларича, Сарвар ака мени бир кўришда севиб қолибдилар, — Шоҳсанам уялган киши бўлиб сочини ўйнади.
📝Ривоят
Мусо алайҳиссалом, энди пайғамбар бўлиб, Аллоҳу Таоло унга асо бериб, ўша мўжиза бўлган асоси билан кетаётсалар йўлида бир зот кўринди, лекин Одам деса унчалик одамга ҳам ўхшамайди, сиз кимсиз дедилар Мусо Алайҳисалом.
Шунда у, ман Азозилман аввалги, ҳозирда лаънатланган ва малъунга айланган шайтонман деди. Олдимдан кетсин деб Мусо алайҳиссалом унга асони кўрсатувдилар, шайтон кулди ва эй Мусо мен айтаябманку азозил эдим, шайтон бўлдим деб, мен бу асодан қўрқмайман, жаннату-дўзахни кўрган шайтонман, Аллоҳнинг энг суюкли бандаларидан бўлган, беҳисоб фаришталарнинг устози бўлган шайтонман, мен фақат қалби соф одамдан қўрқаман. Қалби соф одамнинг дуоси тез мустажоб бўлади. Агар мингта одамнинг ичида битта қалби соф одам бўлмаса, мингтасини ҳам бир пасда адаштираман, юзтами, ўнтами, шуни ичида битта қалби соф бўлса адаштиролмайман ва уларни олдига яқин ҳам боролмайман.
Қалби соф одам ким, ҳеч кимга хасад қилмайдиган қалби соф одамдир. Эй Мусо насиҳат қиламан эшитасизми деди Шайтон. Мусо а.с “Ё Роббий шайтон менга насиҳат қилмоқчи эшитайми деди,
-« Эшитинг »деди
Аллоҳу Таоло, «адаштиришга навбат келганида мен уни тўхтатиб қўяман» деди ва Мусо алайҳиссалом шайтонга
-айтинг,деди.
Шайтон;
- биринчи сўзим ҳеч қачон такаббур бўлманг, кибр ҳамма ишни хорликка олиб келтириб қўяди.
Тоатга бино қўйманг, чунки ҳали қабул бўлдими, бўлмадими билмайсиз. Илмингизга ҳаволанманг, чунки у фойдали илм бўлаяптими ёки нофойдами билмайсиз, бино қўйдим тоатимга, илмимга ҳаволандим, ҳеч кимни менсимадим, шайтон бўлдим, кимки такаббур экан охири хор бўлади деди.
- Иккинчи сўзим, ҳеч кимга хасад қилманг, дунёда ҳамма бало, ҳамма жанжал-уруш, ҳатто қон тўкилишлар ҳаммаси хасад туфайли бўлади, отангиз Одамнинг ўғли укасига бўлган хасади туфайли укасини ўлдирди, шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир-бирини ўлдириш пайдо бўлди, нимадан хасаддан ва кўролмасликдан, кўраолмаган одамини ғийбатини қилади, иғво қилади, орқасидан ҳар ҳил бўхтон ва уйдирмаларни тўқиб чиқазади, иложини қилса ўлдиради.
- Учинчи сўзим, ҳеч қачон сизга номахрам бўлган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингизни ўртангизда ўзим элчи бўлиб, зино қилдиртираман. Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни йўқ қилдириб юборади. Инсонларни ниятига етказтирмайди, инсонни нопок қилиб қўяди, қалбини қоралайди, ҳеч қачон зинога қадам қўйманг номахрам билан ёлғиз ўтирманг деди.
-Тўртинчи сўзим деганди,
- Аллоҳ таоло шайтонни тўхтади ва «Эй Мусо шайтон энди алдашни бошлайди, учта ҳақ сўзни гапирди, лекин буёғида энди ишончингизга кириб алдашни бошлайди ва ёлғонга, адаштирувга бошлайди» деди.
Шунақа инсонлар бор, шайтоний инсонлар ишончимизга кириб,
илдизимизни билиб олгандан кейин томиримизга болта уради, улар шайтон сифатли инсонлардир, бундай инсонлардан Яратганни ўзи сақласин илоҳим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг.
@ibratli_sozlar
Етса-раҳмат,етмаса-узр дейдилар-
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар,,
Еттининг биттаси-Ҳизр дейдилар-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Ўзидин ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак хам ёрдам бермоққа илож-
Дуо учун ахир олинмайди бож,,,-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Мағфиратин биздан тутмасин дариғ,✋
Меҳр кутиб рангимиз бўлмасин сариғ,😔
Чумчуқдан қўрққанлар экмасин тариғ-☝
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Қилингунча бору-йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача бир яхши амал,
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,🙏
Ўзимизга шу ишни айласак одат-
Бўлсакда меҳнатда,қилсак ибодат-
Туфайли кечирса айбимиз шояд-
Дуо қилиб юрайлик бир-биримизни,,,🙏
Ижобат дейдилар кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси,
Сўзимнинг бошию ҳам интиҳоси-
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни,,,!!!
🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»
Насоий, Табароний, Баззор.
🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽
🍀👇👇👇🍀
@ibratli_sozlar
ОЛЧАГУЛ
20
Кунлар шу зайилда ўтаверди. Олча терим тугаб, Сарвар қишлоқда қолиш ҳақида баҳона излай бошлади ва уч кун деганда топди ҳам.
— Ҳа бу жуда яхши фикр, — ўйлаган режасидан хурсанд бўлганча тоғасининг уй телефонидан дадасига қўнғироқ қилди.
— Эшитаман, — Асрор ака биттада жавоб берди.
— Ассалому алейкум дада. Яхшимисиз, соғлиқлариз яхшими? Ойим, акам, янгам яхши юришибдими? — Сарвар негадир шошиб гапирарди.
— Ваалейкум ассалом, ҳаммаси яхши. Ўзингчи, қишлоқ ҳаёти ёқдими ёки ортга қайтай дейиш....
— Йўқ, йўқ, — Сарвар дадасининг нима демоқчи эканлигини тушуниб, тезда рад қиларкан, — бу ерлар менга жуда ёқди.
— Ана, биз бир нарсани билмасак гапирмаймиз. Балки бошлаган ишинга ҳам ўша тарафлардан ғоя оларсан.
— Балки, лекин ҳозир мен бошқа масалада қўнғироқ қилаётгандим.
— Нима экан? Бу дейман биттаси юрагингдан а лаббай? — Асрор ака ёйилиб кулди.
— Йўғе, мен иш бўйича айтмоқчи эдим. Биласиз, тоғамни боғи катта. Ҳар хил мевалар бор. Мевалари ҳақиқий асал борку, — Сарвар тоғасининг боғи ва мевалари ҳақида тўлиб-тошиб гапира бошлади, — олмалари ҳам ғарқ пишибди. Шунга олма шарбати учун ҳам шу ердан олсак дегандим. Ҳар ҳолда ишонли маҳсулот.
— Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаётгандим. Бу ҳақида бир ўтириб тоғангни ўзи билан гаплашишим керак.
— Қишлоққа келмоқчимисиз?
— Ҳа, ойинг ҳам боради. Анчадан бери борайлик, ойимни соғиндим деётганди. Баҳона ишни ҳам ҳал қилиб келамиз.
— Яхши, — Сарвар иш бўйича дадаси билан яна бироз гаплашдию, суҳбатга якун ясади. Бироз ўтирдию, қишлоқни айланиб келишга қарор қилди, — балки уни узоқдан бўлса ҳам кўриб қоларман, — уч кундан буён Олмагулни кўрмагани боис, уни соғинаётганини ҳис қилди.
🌺🌺🌺
— Шодиёр боғбон яна терим ишларини ташкил қилмасмикин? — бир ҳафтадан буён Олмагулни кўрмаган Илёс қишлоқни ҳар куни ўн марталаб айланавериб чарчаб кетганди. — Уйигаям шунчалик кўмиладими-эй одам деган? — жаҳли чиққанча ўзига-ўзи гапириб кетаркан, — ёшгина нарса, уйда ўтиравериб зиқ бўлдим деб, бундоқ кўча-пўчага чиқиб турса бўладику. Йўқ, бу кишим умуман чиқмайди, хатто адашиб ҳам. Ёки у чиққан пайтда мен кўрмай қоляпман, — бу борада эса Илёс ҳақ эди. Олмагул у-бу иш билан кўчага чиққан пайтда, Илёс қишлоқнинг нариги четида, далада ишлаётган қизу аёлларга гап отиш билан банд бўлар эди.
🌺🌺🌺
— Опа тур, — Шоҳсанам эндигина чўзилганди, ўзидан бир ёш кичик синглиси югуриб кирганча, — ойим чақиряпди.
— Ҳозир чиқадикан де, — Шоҳсанам хорғинлик билан жавоб берди.
— Турсангчи, иш кўп. Эртага аммам келаркан.
— Аммам? — Шоҳсанамнинг кўз олдига ҳар келганида унга ақл ўргатиб кетадиган Қумри аммаси келди, — келса келар, — бузи буришди, — нима келмай юрган жойими? Худони берган куни шу ердаю.
— Қумри аммам эмас, Ирода аммам келаркан. Боя қўнғироқ қилдилар. Эртага борамиз деб.
— Ирода аммам? — Шоҳсанам ўрнидан ирғиб тураркан, — олдинроқ шундай демайсанми? — деганча югуриб ойисининг ёнига чиқиб кетди.
ОЛЧАГУЛ
18
— Баҳор? — Шоҳсанам бир ўзи келган Гулбаҳорни кўриб ҳайрон бўлди, — Гул қани?
— Ҳа уми, идишларни ювгани қолди, — Гулбаҳор хотиржамгина жавоб берди.
— Бир ўзими? — Шоҳсанам у келган томонга қаради.
— Ҳа бир ўзи. Лекин ёнида Шодиёр аканинг жияни бор. Адашмасам у сени ҳам қариндошинг бўлади шекилли?
— Ҳа аммамни ўғли, — Шоҳсанамнинг икки кўзи ҳали ҳам Гулбаҳор келган тарафда эди.
— Ҳааа, — Гулбаҳор тушунарли дегандек атайин чўзиб айтди.
— Тез келармикин?
— Хавотир олма, — Гулбаҳор қўл силкиб қўйганча, — ёнида одам борку, — дедию олча теришга тушиб кетди. Шоҳсанам ҳам олча тераркан, икки кўзи ҳалиям Олмагул келиши керак бўлган тарафда эди.
— Нега келмаяпди? — ўзига-ўзи тинмай шу саволни берарди.
🌺🌺🌺
— Мана бўлди, — идишларни тезда сарамжонлаган Олмагул ўз ишидан кўнгли тўлганча, — энди бемалол ўз ишимни қилсам ҳам бўлади.
— Қўлларингиз дард кўрмасин, — идиш ювилгунча қиз билан анча чиқишиб олган Сарвар бироз эркин гаплашарди.
— Сиздан бир илтимосим бор эди, — Олмагул хижолат бўлгандек унга қаради.
— Қўлимдан келса бемалол. Келмаса ҳам уддалашга ҳаракат қиламиз, — жилмайди у.
— Мен сиздан анча кичикман, шунга сизламасангиз дегандим. Ҳар сиз деганингизда ўзимни ноқулай ҳис қиляпман.
— Майли сен нима десанг шу, — Сарвар учун ҳам сенсираш анчайин қулайдек туюлдими, дарров рози бўла қолди.
— Раҳмат, — Олмагул ҳалиям уни ёнида ўзини қандайдир хижолатли тутарди, — майли мен дугоналаримни олдига борай. Ҳали анча иш бор.
— Йўқ демасанг сенга ёрдам берсам? — Сарвар негадир у билан яна гаплашгиси келаверарди, — менга ҳам қўшиқ айтиб берсанг....
— Майли, — Олмагул уялганча жилмайиб қўйди.
— Унда олча тергани кеттик, — улар шундай деганча қизлар юрган томонга кетишди.
— Санам қара, анави каландимоғ қариндошинг Гул билан кулишиб гаплашиб келяпдими? — Нилуфар Шоҳсанамни туртди.
— Йўғе...., — Шоҳсанам уларга кўзи тушиши билан, — бўлиши мумкин эмас, — ичидан қизғанишга ўхшаш нимадир ўтди.
— Улар бир-бири учун яратилгандек, — Гулбаҳор кулишиб келаётган жуфтликка ўзгача ҳавас билан боқди.
— Нималар деяпсан? — Шоҳсанам қошларини чимирганча, — Олмагулни ундан узоқрор тутишимиз керак. Ҳали уни яхши билмаймизку. Тўғри, у қариндошим. Лекин мен уни яхши танимайман ҳам, — гапини тўғирлаб қўйди.
— Санам ҳақ, — Нилуфар унинг гапини маъқулларкан, — Гул содда ва беғубор қиз. Бу шаҳарлик олифта унинг бошини айлантириб, алдаб ташлаб кетиши ҳам мумкин.
— Жа унчаликка бормас, — Гулбаҳорнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб кетгандек бўлди, — кўринишидан туппа-тузук кўри....
— Мен фикримни айтдим. Ўзларингиз биласизлар, — Шоҳсанам елка учириб қўйганча ишини давом қилдира бошлади. Лекин ич-ичидан Олмагулнинг ўрнида ўзи бўлиб қолишни истаётганди. Сабабини эса, сира тушуна олмаётганди.
ОЛЧАГУЛ
16
— Илоҳим айтганиз келсин, — Нодира бироз нозланган бўлди. Гулбаҳор эса буни сезмади, ёкида сезса ҳам билмаганликка олди. Бугун бу хонадонда катта байрам. Оила каттаси Норгул буви пайғамбар ёшига киради. Бугунги кунни оила ва яқинлар даврасида чиройли қилиб нишонлашмоқчи. Ахир, бу ёшга етганлар бор, етмаганлар бор.
— Бувим қаерда? — Илёс Нодирага унчалик эътибор ҳам бермасдан уй тарафга қараганча Гулбаҳордан сўради.
— Хоналарида бўлса керак, — Гулбаҳор Миролим билан андармон бўлганча жавоб берди.
— Мен бувим билан кўришиб чиқай, — Илёс ичкарига юрди.
— Шошманг мен ҳам, — Нодира унинг ортидан эргашди.
— Биз ҳам катта буви билан саломлашгани кирамиз, — Гулбаҳор нима бўлаётганини тушунмаса ҳам ҳа деб жилмаяётган жажжи фариштани олиб ичкарига кирди. Норгул буви невараю эваралари келганига қувончи ичига сиғмай ҳар бирини алоҳида ёнига олиб гаплашарди. Бувиси билан саломлашиб, гаплашиб бўлган Илёс чекиб олиш учун оғилхона томонга ўтиб кетди.
— Маззззааа! — сигарет тутунини борича ичига ютиб, бурнидан чиқараркан, бошқача яйраб кетди.
— Жоним, — кутилмаганда ортидан келиб қучиб олган қўллар сабаб сигарет кайфи тарқаб кетди.
— Бу нима қилганинг? — Илёс олазарак бўлганча уй тарафга қараб оларкан, — эсинг жойидами? — Нодирани ўзидан итарганча, — кимдир кўриб қолади.
— Илёс ака сизни соғиндим, — Нодира яна унга талпинфанча, — нега мендан ўзингизни олиб қочиб юрибсиз? — гина қилган бўлди.
— Ноди эсингни йиғ, — Илёс яна уй тарафга қараб оларкан, — сен энди оилали аёлсан. Фарзандинг ҳам бор.
— Эеэе қўйинг шуни гапирманг, — Нодиранинг юзи буришди, — мен уни эрим деб тан олмайман. Мен учун эрим сизсиз. Унга ҳам сиз айтганиз учун текканман. Миролим эса сизнинг фарзандингиз, — Нодира шундай деганча унинг бўйнидан эндигина қўлини ўтқазганди,
— Баҳоооор! — Илёс тезда унинг қўлини силтаб олиб ташлаганча ўзларидан сал нарида ҳайратдан кўзлари катта-катта бўлиб кетган қиз тарафга юрди, — сенга ҳозир ҳаммасини тушунтир....
— Керакмас, — Гулбаҳор Илёснинг гапини бўлди, — мен ҳаммасини холамларга айтаман. Улар ўзлари...
— Баҳор шошма, — Нодира ҳам унинг ёнига чопиб келаркан, — ўзинг ақлли қизсанку. Буларни ҳеч кимга айтишинг шартмас. Биз шунчаки ҳазиллашаётгандик
Тўғрими ака? — Нодира тиржайганча Илёсга қаради.
— Тўғри, Ноди тўғри айтяпти, — иккаласи бир бўлиб Гулбаҳорни аврашга тушиб кетишди.
— Ишонмайман, — Гулбаҳор уларнинг ёлғонларини эшитаркан, — мен сизларга ишонмайман. Ҳозиргиларни эса катталар эшитиши керак, — Гулбаҳор шундай деганча ортига ўгирилганди, Илёс унинг билагидан ушлаб шарт ўзига тортидию, деворга тиради.
— Баҳоооор! — унинг исмини чўзиб айтганча бармоғини секин унинг юзи бўйлаб юритаркан, — мен ҳозир шундай қиламанки, сен ҳеч кимга ҳеч нима дея олмайсан.
— Тегма менга, — Гулбаҳор ҳам қўрқув, ҳам нафрат билан унинг кўзларига тик боққанча биринчи марта сенсиради.
— Титроқларинг бунча ёқимли, — Илёс унинг юзига яқинлашди. Гулбаҳор эса нажот кутиб Нодирага тикилди. Нодира эса уларга иршайганча қараб тураверди. Гулбаҳор тушундики, ундан ҳеч нимани умид қилмаса бўлади. Ҳозир бақиргани билан ўзини оқлай ҳам олмайди. Чунки Нодира аллақачон номини оқлаб эрга тегиб олган. Иккаласи бир бўлиб унинг номини булғашдан ҳам тойишмайди. Вазиятни ўзича таҳлил қилган Гулбаҳор бор кучини қўлига тўпладию, Илёсни ўзидан итарди. Илёс икки қадам орқага юрди.
— Сизлардан жирканаман, — Гулбаҳор йиғлагудек аҳволда уй тарафга югуриб кетди. Ўша кундан бери Илёснинг ҳам, Нодиранинг ҳам юзига қарамайди. Бир пайтлари суюб эркалаган жияни Миролимни эса қайтиб қўлига ҳам олмади. Тўғри унда айб йўқ, лекин минг қилса ҳам у зино меваси. Гулбаҳорни эса зинодан ҳазар қиладиган қилиб тарбиялашган.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
🔢 MATEMATIKADAN O'ZINGIZNI SINAB KO'RING!
⁉️ USHBU MISOL JAVOBINI TOG'RI TOPA OLASIZMI?
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
😍
🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
😍ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР😍👏👍
Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.
ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА😍
НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️
Заказлар буйича👇
T.me/ROYAL_JIHOZLAR
+998884981010
КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
— Келинингизга «болани олдир», деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман... - ҳасрат қилди ўғил онасига.
— Шунда онаси ўғлига қараб шундай деди, ва бу гапни эшитган ўғил шокка тушиб қолди😱
Давоми👇🏼
❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ҚАНДАЙ БЕЗАТИШНИ ЎЙЛАБ🤔БОШИНГИЗ ҚОТАЯБДИМИ❓
🍽БИЗДА БУНИНГ ЕЧИМИ БОР 999ХИЛ БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱
🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗
🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ
Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.
Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
ОЛЧАГУЛ
14
— Кет, ҳозироқ йўқол бу ердан. Йўқса ҳаммасини дадам ва бувимга айтиб бераман, — Гулбаҳор ҳали ҳам уни челак билан урушда давом қиларкан, уни сенсираётганини ҳам сезмасди.
— Хўп, — Илёс тоғаси ва бувисининг қанақа эканлигини жуда яхши билгани учун у ердан кетишга мажбур бўлди. Тоғаси яъни Гулбаҳорнинг дадаси Толиб ака учун номус биринчи ўринда. Номус масаласида ҳеч кимни аямайди. Хатто ўз ўғлини ҳам. Эсида, бундан беш йил олдин ўғли Қиличбек битта қизни номусига тегиб қўйибди деганларида сал қолса ўғлининг ўша жойини кесиб ташламоқчи бўлганди. Шўрлик Муҳаббат опа эрини зўрға шаштидан қайтарганди. Кейин ҳаммаси ойдинлашганди. Бу ишни Қиличбек эмас, умуман бошқа одам қилгани, қиз эса айбни Қиличбекка ағдариб тегиб олмоқчи бўлгани. Ўз ўғлини аямаган одам сингилларининг ўғли ва қизини ҳам аямаслиги аниқ. — Қаерданам ўша куни оғилхонага ўтдима? — Илёс ўзини койиганча отига минаркан, — ўтмаганимда Баҳор ҳеч нимани билмасди. Бу ҳам майли, яна унга тегажоғлиқ қилмоқчи бўлганимчи? Буни тоғам билиб қолса аниқ мени қайтадан суннат қилиб қўярди. Қилганда ҳам таг-туги билан, — Илёс отига қамчи ураркан, энди Олмагулга яқинлашиш учун бошқа йўллар излаш ҳақида ўйларди.
🌺🌺🌺
— Бу нима қилганинг? — Шоҳсанам Гулбаҳорнинг қўлидаги челакни олиб қўяркан, — ўз аканга ҳам шунақа қиласанми?
— Биринчидан у мени акам эмас, — Гулбаҳор Шоҳсанамга қош чимирганча қараб қўяркан, — иккинчидан кимга қандай муносабатда бўлишни ўзим ҳал қиламан ва ўзига ярашасини қиламан.
— Баҳор ўзингни босиб ол, — Нилуфар келиб унинг елкасидан тутганча, — аканг билан....
— У ҳайвон мени акам эмас, — Гулбаҳор бақириб берди.
— Хўп, лекин ўзингни бундай тутишинг нотўғри, — Нилуфар яна босиқлик билан гапирди.
— Баҳор, — Олмагул айбдорона бош эгганча, — мени кечир. Ҳаммаси мени деб...
— Йўқ, — Гулбаҳор уни маҳкам қучоқлаб оларкан, — дугонажон иложи бўлса ундан узоқ юр илтимос. Мен сени бахтли бўлишингни, юзинг кулиб туришини хохлайман. Илтимос ўша ҳайвондан узоқ бўл, — Гулбаҳор бу сўзларни шивирлаб айтарди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ҚАНДАЙ БЕЗАТИШНИ ЎЙЛАБ🤔БОШИНГИЗ ҚОТАЯБДИМИ❓
🍽БИЗДА БУНИНГ ЕЧИМИ БОР 999ХИЛ БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱
🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ
🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗
🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
ДАВОМИНИ УҚИНГ👇
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
ОЛЧАГУЛ
19
— Хўш, мен учун қайси қўшиқни куйлаб берасан? — биргаликда олча теришаркан, Сарвар ўртадиги сукунатни бузганча сўради.
— Билмасам, сизга қандай қўшиқ ёқишини билмаганим учун...
— Ўзинга ёққан биттасини куйлавер. Мен жон деб эшитаман, — Сарвар челакни у томонга суриб қўйганча, ўзи ҳам бироз сурилди.
— Майли, фақат зерикарли демасангиз бўлди, — Олмагул кулиб қўйганча ўзига ёққан қўшиқларидан биттасини куйлай бошлади:
«Боғ сайлига бормасман, сен бўлмасанг ёнимда,
Гулзор аро юрмасман, сен бўлмасанг ёнимда.
Сен бўлмасанг ёнимда.
Кўрмасам айлаб хумор, тунларим ўтгай бедор,
Ҳар дам йўқлаб бўлгум зор, сен бўлмасанг ёнимда.
Сен бўлмасанг ёнимда.»
Олмагул олча терганча қўшиқни шу даражада маромига етказиб айтардики, Сарвар ундан кўз узмасдан эшитди. Уларни буёқда кузатиб турган Шоҳсанамнинг ичида нимадир ғимирлар, Нилуфар ва Гулбаҳор эса юзида табассум билан дугонасининг қўшиғини мароқ билан эшитарди.
🌺🌺🌺
Гулбаҳор туфайли боғдан чиқиб кетган Илёс тушдан кейин яна боғ томонга йўл олди. Боғга яқинлашаркан, Олмагулнинг овозини эшитиб, юзига табассум югурди.
— Келишимни билгандек қўшиқ айтаётганига қаранглар, — хурсанд бўлиб кетди. Худдики, Олмагул у учун қўшиқ айтаётгандек. Илёс боғ олдида тўхтаб қўшиқни эшитаркан, ичкарига киришни ҳам, кирмасликни ҳам билмай иккиланиб қолди. Кирса оқибати маълум. Гулбаҳор бу сафар уни аяб ўтирмайди. — Эеэе, — уёқдан-буёққа ўтиб, тоқати тоқ бўлган Илёс охири бореэе деб қўл силтаганча боғ ичига қараб юрди.
🌺🌺🌺
Сарвар Олмагул қўшиқни якунлагач, тоғасининг айтган гапи эсига тушиб, бироз ишлари борлигини айтиб шийпон тарафга қараб кетди.
— Хуууух, — унинг кетаётганини кўрган Шоҳсанам бироз енгил тортди.
— Баҳор қара, аммангни ўғли яна келибди, — Нилуфар ёнидаги дугонасини секин туртди.
— Вой аблахеэ, мен ҳозир уни...
— Тўхта, — Нилуфар тезда уни ушлаб қоларкан, — илтимос, аҳмоқлик қилма. Балки нияти ёмон эмасдир. Чиндан Олмагулни ёқтириб қолгандир.
— Тўғри, — Шоҳсанам ҳам Нилуфарнинг гапини тасдиқларкан, — ораларингда нима гап ўтган билмадику, лекин аммангни ўғлини нияти жиддий шекилли, — ўзларига бош силкиб ўтиб кетаётган Илёсга бир қараб қўяркан, қалбида умид учқуни ёнгандек бўлди.
ОЛЧАГУЛ
17
— Баҳор, Баҳоооор! — Гулбаҳорнинг ҳаёлларини Олмагулнинг оҳиста туртиши татқатиб юборди.
— Ҳа, — бироз ҳайрон бўлгандек дугонасига қаради.
— Яхшимисан? — меҳрибонлик билан сўради.
— Ҳа яхши.
— Тушлик пайти бўлди, юр ул-бул еб оламиз, — Гулбаҳор шундагина боғда иккаласидан бошқа ҳеч ким қолмаганини сезди.
— Хўп, — Гулбаҳор Олмагулга эргашаркан, айни пайтда бу ерда ўзидан ҳам кўпроқ Олмагулнинг қолишини истамасди. Ахир, у Илёсни жуда яхши билади. У қизга эришиш учун ҳар бало қилиши мумкин. Қизлар боғ ўртасидаги шипонга келиб ўтиришаркан, Гулбаҳорнинг кўзи шипон четида Олмагулга тикилиб ўтирган Сарварга тушди, — қани эди шу йигит Гулни севиб қолсаю, унга уйланиб бу ерлардан олиб кетса, — ҳаёлидан ўтқазди.
Бугун теримчилар оз бўлгани учун Шодиёр ака уларга овқатни уйида пиширтириб, Сарварга боғга олиб боришини тайинлаганди. Олмагул билан яқинроқ танишиб олишни ўйлаб юрган йигит учун эса бу айни муддао эди. Теримчилар овқатланиб, секин-секин ҳаракатланганча боғ ичига кириб кетишди.
— Сизлар бемалол овқатланиб бўлиб бораверинглар, — қорни тўйган Нилуфар ўрнидан тураркан, — биз Санам билан териб турамиз.
— Хўп, — Олмагул бош силкиб қўйди.
— Балки уларни кутармиз? — Шоҳсанам Сарвар ва Олмагулнинг бир жойда қолишини истамагани учун Нилуфарга қараганча, — ҳали идишларни ҳам....
— Ўзларимиз ювиб қўямиз, — Гулбаҳор шу идишлар баҳона Олмагул бироз бўлса ҳам Сарварнинг ёнида қолишини ўйлаб хурсанд бўлгандек бўлди.
— Тўғри улар ўзлари эплашади, — Нилуфар Шоҳсанамни судрагудек бўлиб шипондан олиб кетди. Овқатланиб бўлишиб, идишларни йиғиб бўлишлари билан,
— Гул, — Гулбаҳор дугонасининг ёнига келиб, — шу идишлар билан сени ёлғиз қолдирсам хафа бўлмайсанми? — айбдорона жилмайгандек, — негадир қорним..., — бир қўли билан қорнини ушлади.
— Майли, — Олмагул дугонасини тушунганча, — ҳаммасини ўзим ювиб қўяман. Сен бемалол.
— Раҳмат, сени жуда яхши кўраман, — Гулбаҳор дугонасининг юзидан ўпиб қўйганча боғнинг бир четида жойлашган хожатхона томонга кетди. Аслида эса, хожатхона бир баҳона бўлиб, у Олмагул ва Сарварни яқиндан танишиб олишлари учун ёлғиз қолдиришга қарор қилганди.
— Дугоналариз дангасароқми дейман? — гапни нимадан бошлашни билмаган Сарвар ҳаёлига келганини гапирди.
— Йўғеэе, улар жуда меҳнаткаш қизлар.
— Идишларни сизга ташлаб қочишганига қараганда унақага ўхшамаяптида. Тағин билмасам.
— Ўзи ўнтача идиш. Шугина учун ҳам ҳаммамиз овора бўлиб юрсак уят бўлар. Улар олча териб тураверсинлар. Ахир бу ерга шу учун келганмиз.
— Тўғри, — Сарвар ўрнидан тураркан, — олча терганиз учун пул оласизлар. Улар сиздан кўп териб, кўп пул олишса ўшанда идишларни бекор ювибман десангизчи?
— Идишни ювсам ҳам, ювмасам ҳам Аллоҳ буюрган рисқимдан ортиғини ололмайман. Нурия буви айтганидек, — «Одамзот икки оёқлаб чопса ҳам, тўрт оёқлаб чопса ҳам Аллоҳ пешонасига ёзганидан ортиғини ололмайди. Гоҳ у бир кунлик рисқи бўлсин, гоҳ бир умрлик», — Олмагул шундай деганча тушундингизми дегандек Сарварга қараб жилмайиб қўйди.
— Бу гапингизда ҳам жон бор, — Сарвар ўқигани ва ёши катта бўла туриб, эндигина мактабни битирган қизнинг ақли етган нарсага ўзининг ақли етмагани учун кулиб қўйди.
— Куладиган гап айтмадим шекилли? — Олмагул негадир хафа бўлгандек бўлди.
— Гапингизга кулмадим, — Сарвар ўзини оқлаган бўлди, — шу нарсага ақлим етмагани учун, ўзимни устимдан куляпман. Сиз бунинг учун хафа бўлманг.
Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат
1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2) Хурмо (финик)
Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.
3) Анжир
Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.
4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5) Асал
Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).
7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8) Қўзиқорин
Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.
9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.
10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
ОТА ДУОСИ.
(воқеий ҳикоя)
Муножаат опа ўғли Элёр олиб келган кичиккина халтачадаги егуликларни кўриб ичи узилди .
- Ўғлим , -деди у ўзи олиб келган муштдеккина колбаса, пишлоқ , дудланган балиқни ликопчага жойлаётган катта ўғлига қараб,- бунча ўзингни қийнайсан ? Ўзинг ҳам жўжабирдек жон бўлсанг. Беш фарзандинг ейман, ичаман деб турган ёшда бўлса.
Аллоҳга шукр , укангнинг ишлари жойида , топиш тутиши барча ҳаражатимизга етиб , хатто ортиб қоляпти. Сен ўзинг шундоқ келсанг бўлди.
Элёр индамади. Бир хўрсинди-ю, ўзи билан олиб келган бир ликоб егуликларни олиб отаси ётган хонага йўл олди.
Отаси Мурод ака мана салкам саккиз ойдан буён оғир касал. Шифокорлар дастлаб буйрак етишмовчилиги деган ташхис қўйишганди. Ўнг тарафдаги буйрак олиб ташлангандан кейин олти ой ичида у кишининг асл касаллиги саратон эканлиги маълум бўлди . Кейинги ойларда саратон отанинг бир неча тана аъзоларида потирлаб юз кўрсата бошлади.
Дард берган Аллоҳ бандасига сабрни ҳам ўзи берар экан . Ота шунча ётса ҳам бир оғиз "Их" демади. Қайтага ётган ўрнида оиладагиларга далда бўлишга ҳаракат қилгани қилган.
Отанинг тўрт фарзанди унинг дардига куйиб кетди. Айниқса тўнғичи Элёр қоп- қарайиб ранги унниқиб кетди.
Уйи бўлак бўлишига қарамай ҳар тонгда ўзи келиб отасини овқатлантириб кетади , ишдан қайтишда ўзи билан шифокор дўстларини чақириб отани кўрсатиш пайида бўлади.
Ота билан бирга яшайдиган кичик ўғил ҳарчанд ўзига тўқ бўлмасин акасига индамайди. Билади-ки, акаси индаса ҳам гапга кўнадиганлар хилиданмас. Билади-ки , акаси худди у каби юрагининг оташига малҳам топа олмай ўзини тўрт тарафга отиб ётибди.
Ота яна икки ой яшади.
Икки ой ҳар икки ўғли ,ҳар икки қизини дуо қилди.
Айниқса тўнғисини дуо қилганда кўзида ғилт- ғилт ёш айланарди :
- Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб этсин.
Отасининг йили ўтгач , Элёр тўнғич қизини узатди. Орадан олти ой ўтиб иккинчисини . Кейинги йил Фотима - Зуҳрасини.
Икки йил ичида тўрт қиз чиқарган , бирин- кетин бешик ва набира тўйлари қилган Элёрнинг рўзғоридаги баракани кўриб кўпчилик ажабланди:
"Тилладан тоғи борми бунинг ? "
Яқинда бир иш билан дўконга кирсам Элёр аканинг еттинчи синфда ўқийдиган кенжаси Тоҳиржон чўнтагидан бир сиқим ҳар хил майда пулларни чиқариб ҳажми гугурт қутисидан сал каттароқ пишлоқ сотиб олди.
Мен уни кузатиб турганимни кўриб қизарганча изоҳ берди :
- Адамла шу пишлоқни яхши кўрадилар ...
Мен унга бир жилмайдим- у индамадим. Болани ҳижолат қилгим келмади.
Қулоқларим остида Элёр аканинг отаси дуо қилаётгандек бўлди :
-Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб қилсин ...
📝АЛДАНГАН КАЙИН АКА(ёхуд маккор куёвнинг найранглари)-деб номладим бу булиб утган воқеани.
Оилада икки киз,бир угилмиз-дея уз бошларидан утказганларини менга ёзиб юборибдилар,однодаги бир дустим. Уларнинг илтимосларига биноан,мен мана шу булиб утган вокеани сизларга такдим этаябман.
Азиз диндошим,мана шу булиб утган вокеани укиб, хамма узига бир хулоса чикарар ва сабок олар деган умиддаман.. Чунки бу хаётда кимнидир алдаб,чув тушуриб,унинг соддалигидан фойданиш,бу энг катта гунох хисобланади.Билиб-билмай биз хам шундай ишларга кул урмайлик,Бировнинг дилини огритиб,уни какшатиб хеч ким хеч качон рушнолик курмаган ва курмайди хам. Бу дустимизга айтадиган бирон маслахатларингиз булса кутиб коламиз..
Мен бир угилман шу сабаб мени ёш уйлантиришди. Биласиз узбекчилик рузгор бола-чакани бокиш учун ишлаш керак. Жиззах бозорига 2000 чи йил паттачи булиб ишга кирдим,у ерда 12 йил ишладим. Уша вактлар топишим яхши кариндош-уруглар нима ёрдам сураса тайёр эдим. Ёрдам сураган одамни сузини ерда колдирмасдим. Менга хам боглаб бермаган экан бу ишни.2012 йил ишдан бушадим,хаммаси шундан кейин бошланди. Углим ва аёлим шифохонага тушди. Узимни ишим оркага кетди,озми купми йигиб куйган пулимни ишлатиб нима иш килишни билмай савдога кул урдим.Бир танишим Тошкетда гипирмаркетда аёллар оёк кийимини сотарди. Шу танишимдан насия килиб савдони бошладим. Худо куллади уша вактлар савдо яхши эди.узимни сал тиклаб олдим. Кунларни бирида куёвимиз синглимни эри келиб,ака менга куп ёрдам килгансиз мени банкда танишларим бор,уч йилга кам фоизли кредит оберай,мени номимга тугирласак асал аричиликка оламиз деди. Уларни асалариси бор эди .лекин харажати бор деди,менга маъкул булди, лекин банкга залогни узим топишим керак эди.
Ёрдам сурамаган кариндошларим колмади хеч кимдан садо чикмади. Ахири ахволимни курган кайни акам матиз машинасини куядиган булди. Битта машина билан иш битмас экан,роса югура-югур когозбозлик харажат купайди. Уттиз беш миллион олиш учун саккиз миллион сум билан яна банкдаги одамга беш юз доллар кетди. Энди пулни оламиз диб уйладим .банкдаги одам бир хафтада оласизлар деди,кута бошладим. Ушанда кун утиши кийин булди ахири айтилган кун келди.
Ман куёвга тел килдим у ака сал кутамиз экан деди. Хуп деб яна бир хафта кутдим.кунига тел киламан куёвимиз хар хил бахона килади. Узим банкга бордим ва суриштирдим ушанда хаммаси маълум булди. Компютирда утирган одам,укажон пул чикиб кетган саккиз кун олдин деди.Куёвингиз олиб кетди деди. Муз каби яхлагандик булдим.
Тугри куёвни олдига бордим. Ака мен машина олиб куйдим сизни харажатларизни бераман деди. Шунда алданганимни сездим савдодаги пулни ишлатганман,Тошкетдан кунига пул сурайди,кайни акам булган вокияни эшитиб машинамни чикариб бер деб туриб олди.
Кайга боришимни,кимга дардимни айтишимни билмай,бир вактлари ёрдам килиб куйганман деб кариндошларника бирма-бир бордим. Хеч ким ёрдам килмади. Кайтанига устимдан кулишди,шармандаликка чидолмай Туркияга чикиб кетдим. Оз ойлик булсада иложим йук монтёрликда ишлаябман. Харажатларим у ёкда турсин кайни акамни машинаси хам чикмади,хали куёвга тел килсам олмайди. Чёрныйга солган бошка номердан чиксам овозимни эшитиши билан учиради.
Исмимни узгартириб бир хикоя килиб берсангиз укиганлар зора мендек адашмасин куймасин дейман.
Хали хечкимга айтмаган дардларимни сизга ёзиб анча енгил тортгандек булдим.
Хурмат ва эхтиром билан Рашидбек.
Мен бу булиб утган вокеага узгартириш киритмадим.. кандай булса,шундайлигича сизларнинг хукмингизга хавола этдим азизларим.. Афсуски бундай адолатсизликлар,чув тушуриб,алдаб кетишлар кариндош-уруглар орасида куп учрамокда..Бу беш кунлик дунёда кариндош-уруглар бир-бирини куллаб-кувватлаб,бир-бирига ёрдам бериш урнига,шундай адолатсизлик килишлари Худога хам хуш келмайди албатта.. Ахир бунинг хам савол-жавоблари бор, бандасини алдагани билан Аллохни алдаёлмаслигини нахотки билишмаса бу курнамаклар... Фикр ва мулохазаларингизни кутиб коламиз.
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси фойдали ёзмаларидан...
ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...
🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...
🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»
☝️Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
✨Бугунги ҳикмат✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.
Ибрат бекати
Аввалдан айтиб қўйиш лозим — бунда ўзимни заррача мақташ ниятим йўқ. Ўшанда нимаики бўлган бўлса, Аллоҳнинг изни биландир.
Бу ҳикоя бундан 11 йил муқаддам, хорижий давлатлардан бирига қилинган сафар чоғида бўлган эди. Дунёнинг 18 та давлатидан тил ўрганиш курси амалиётини ўташ учун келган 120 чоғли талаба ичида эстониялик икки қиз ҳам бор эди. Уларнинг китобхонлиги, айниқса, кўнгилочар дастурлар чоғида ўзларини четга олиб туриши, ҳар бир нарса-ҳодисага ажиб ҳайрат билан боқишлари эътиборимни тортди. Бир оқшом дискотека ва чўмилишдан бош тортган уч-тўрт киши бир стол атрофида ўтириб қолдик ва яқиндан танишдик. Бири Алиса, иккинчиси Кадри экан. Шарқшунослик факултетида ўқишаркан. Суҳбатимиз шарқ алломалари асарларига тақалганда Алиса сўраб қолди:
— Нега “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” каби асарларда ошиқ-маъшуқлар висолга етмайди? Барчасида бир хиллик… Ахир ҳаётда ҳадеб бундай бўлавермайди-ку…
Мен уларга мажозий ишқ, тасаввуф ҳақида билганларимни айтдим. Бунда биру бор бўлган Аллоҳга интилиш борлигини англатдим. Қизиғи, улар ҳали Ислом ҳақида тасаввурга эгамас экан. Гап айланиб динларга тақалди. Шунда улардан сўрадим:
— Сизларнинг динингиз нима?
Улар елка қисишди.
— Ибодат қиласизларми?
— Ҳа, тупроққа сиғинамиз, — дейишди.
— Нега? — дедим беихтиёр.
— Чунки у бизга ризқ беради. Ундан турли ноз-неъмат униб чиқади.
— Лекин сизу-биз унинг юзига оёқ қўямиз-ку?
— Аҳлату чиқиндилар ҳам унинг бағрига тўкилади… — Ёнимдаги қримлик дўстим ҳам мулойим табассум ила қўшимча қилди.
Уларнинг юзи қизарди. Бири баҳсга киришди. Лекин мен ётиғи билан ерни хоҳлаганча “таҳқирласа” бўлишини, қўл билан ушлаш, оёқ билан тепиш, қўполроқ айтганда устига бавл қилиш ҳам мумкин бўлган нарса ҳеч қачон Худо бўлолмаслигини айтдим. Улар хайрлашмай туриб кетишди.
Орадан уч кун ўтгач, Алиса бир аҳволда ёнимга келди. Кўзлари киртайган, ранги сўниққан. Паришон бир вазиятда саломни ҳам унутиб савол берди:
— Борди-ю, ер Худомас экан, унда ким?
— Аллоҳ!
— У қаерда?
— Ҳамма жойда.
— Нега энди Қуёш, Ой ёки кўриниб турган бошқа бир жисм эмас, кўринмас бир нарсани айтаяпсан?
— Уни кўриш, ушлаш мумкин бўлганида Илоҳ бўлолмасди…
— Кўрмай туриб ишониб бўлмайди-ку, ахир…
Унинг изтиробини ҳис қилардим. Сал нарида шериги ҳам мўлтираб турган экан. Иккисини ўриндиққа таклиф этдим ва саволлар бердим.
— Хўш, жисмингиз кўринади-ю, руҳингиз-чи? Дарахтни тебратаётган шамолни айнан кўриб турибсизми? Кислородни-чи?… Кўрмай туриб ҳам борлигига барчамиз шоҳидлик берадиган қанча яратиқ бор ахир…
Ҳар иккиси ҳам ўйга толди. Яна хайрни насия қилиб, ўз тилида ўзаро гаплашиб кетиб қолишди. Сафаримиз якунига етай деганда улар яна йўлимни кесиб чиқишди. Биринчи бўлиб Алиса гап бошлади:
— Мусулмон бўлмоқчиман! Дугонам яна бир карра ўйлаб кўради. Хўш, динингнинг шартлари қандай? Қийин эмасми? Уни қайси китобдан ўргансам бўлади?…
Кўзларимдан ёш чиқиб кетди.
— Субҳоналлоҳ! — дедим.
— Бу нима деганинг? — тушунолмай сўради Алиса.
Ўзимни қўлга олиб, Яратганга шукр айтиб, дўстимнинг саволларига жавоб бердим. У эса қолган вақтда фақат китоб дўконларига кириб, турли тиллардаги Қуръони каримни йиғишга тутинди….
Учоққа чиқиш олдидан ҳар иккиси ўз совғасини берди. Мен ҳам уларга шарқ алломаларининг сара асарларидан ҳадя қилдим…
Орадан анча вақт ўтиб, Алисадан мактуб олдим. У бир мусулмон йигитга турмушга чиқибди. Фарзандларига ҳам Аллоҳни танитаётган экан…
Абдулатиф Абдуллаев.
НОШУКУР
Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
– "Э-э-э..." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди.
Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим.
Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди...
Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...
Аллоҳ Таъоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор"
деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...
ОЛЧАГУЛ
15
Олмагул Гулбаҳорнинг нега бундай деяётганига тушунмаса ҳам, дугонаси у учун фақат яхшиликни истаётганини билиб хурсанд бўлди.
— Насиб қилса албатта бахтли бўламиз. Сен ҳам, мен ҳам, Санам ва Нилу ҳам, — у ҳам Гулбаҳорни меҳр билан қучиб қўйди.
— Меҳр кўзда тугаган бўлса ишга киришайлик, — ўртадаги сукунатни Нилуфарнинг овози бузди.
— Шуни ҳам кўра олма, — Гулбаҳор ёлғондакам гина қилганча Олмагулни бағридан ёздираркан, — Нилу ростини айт битта жойинг куйиб кетяпдия? — у шундай ҳазиллар билан бояги ҳолатини унутишга ҳаракат қилаётганди. Миясида эса ўша кунги гувоҳ бўлган суҳбати тинмай айланарди.
🌺🌺🌺
Икки йил олдин.
— Баҳор ҳаммасини тайёрлаб бўлдингми? — қўлида бир сумка нарса билан акаси Қиличбек кириб келди.
— Ҳа ака бўлдим. Айвонни ҳам, ичкари уйни ҳам чиройли қилиб безадим, — Гулбаҳор ўз ишидан мамнун бўлганча қош учириб қўйди.
— Ҳа тушунарли, — Қиличбек атайин синглисининг асабига тегиш учун, — ойимга айтай, ўзлари бир қилган ишларингни текшириб қўйсин. Ҳа демай меҳмонлар келса уялиб қолмайлик тағин.
— Ҳамма ҳам сиз эмас, — Гулбаҳор лаб бурганча, — мени қилганларим ёқмаса ана Ойшага уйланингда уйга олиб келинг. Ҳаммасини Ойшани ўзи қилади, — Ойша исмини эшитиб Қиличбекнинг юзлари қизғиш тус олди.
— Сен қаердан....?
— Уч кун олдин сой бўйидаги мажнунтол тагида турганларингни кўриб қолгандим. Шўрлик қиз роса йиғлаётганди. Адашмасам қачон уйланасиз деб йиғлаётгандиёв.
— Жимееее бижилдоқ, — Қиличбек ёлғондакам жаҳл қилганча ер тепиниб қошларини чимирганча, — данакдек бурнингни катталарни ишига ҳа деб суқаверма.
— Катталар? — Гулбаҳор кулиб юборди, — нари борса беш ёшга каттасизу, тағин бобомни ёшига киргандек гапирасиз-а? Ойша бўлса бир ёшга катта.
— Шундай экан....
— Ким боооор? — шу пайт дарвоза томондан Нодиранинг овози эшитилди. Нодира Гулбаҳорнинг аммаваччаси. Катта аммаси Гулсара опанинг тўнғич қизи. Ёши 19 да бўлса ҳам, аллақачон бир фарзанди бор. Бу қишлоқда шунақа. Қизларнинг бўйи етдими, тамом. Эгаси топилади. Мактабни битириши билан деярли 95-97% қизлар турмушга узатиб юборилади. Бунга ҳеч ким қаршилик қилмайди. Бутун қишлоқ аҳли аллақачон бунга ўрганиб кетишган ва бу нарсалар оддий ҳолдек эди.
— Киравер, — Қиличбек овоз бердию, — бор Нодини кутиб ол. Мен буларни қўйиб чиқай, — деганча ошхона томонга ўтиб кетди.
— Ассалому алейкум опажон, — Гулбаҳор югуриб бориб Нодира билан кўришаркан, — кимлар келибди? — унинг қўлидаги чақалоғини авайлабгина қўлига олди, — митти фариштам. Жуда ширинда бу миттивой, — Нодиранинг ўғли Миролимни суйиб эркалай бошлади. — Яхши келдингизми опа? Бундоқ келиб турай демайсиза? — хафа бўлган бўлиб, — яхшиям уйингиз кўчамизни бошида. Икки кўча нарига ҳар икки кунда борасиз.
— Мана келдимку, — Нодира жилмайиб қўяркан, дарвоза томонга кўзи тушиб, — вой Илёс ака, — деди.
— Ана тоғамиз ҳам келибди, — Гулбаҳор Миролимни эркалатганча Илёснинг ёнига келиб, — қани тоғаси кўрмана бермайсизми? Қаранг бизникига ким келибди?
— Манада холаси, — Илёс чўнтагидан бир сиқим пул чиқариб чақалоқнинг устидан сочар экан, — илоҳим бой йигит бўлсин, — деганча пешонасидан ўпиб қўйди.
ОЛЧАГУЛ
13
— Йўўўўқ, — Олмагул тонга яқин алахсираб уйғониб кетди. Шифтга кўзи тушиб, ўзининг хонасида эканлигини билиб, — хайрият, — енгил тин олди. Уёғи ташлади, буёғига ташлади, қайта ухлай олмагач ўрнидан турди. Тезда ҳовлиларни супуриб, сув сепиб қўйдию, сигир соғишга ўтиб кетди. Сигирни соғиб келиб, сутни пиширгани қўйди. Бир тарафда нонушта ҳам тайёрлай бошлади. Нонушта тайёрладию, яна боғга ошиқди. Негадир ўзи нонушта қилмади. Боғга келганида ҳали дугоналари келмаган экан. Ўзи секин теришга тушиб кетди.
— Салом бердик, — қаердандир Илёс пайдо бўлди.
— Ассалому алейкум, — Олмагул унга бир қараб қўйдию, ишида давом қилаверди.
— Яхшимисиз? — уёқ-буёққа қараб қўйганча, — дугоналарингиз кўринмайди.
— Ҳозир келиб қолишса керак, — Олмагул унинг гапидан кейин боғнинг кириш қисмига қаради.
— Унгача мен сизга ёрдам бера қолай, — Илёс ҳам секин олча тераркан, қиз тарафга юриб қўйишни ҳам унутмасди.
— Раҳмат, мен ўзим, — Олмагул хижолат бўлганча дарахтнинг нариги томонига ўтиб кетди.
— Олдин сизни ҳеч кўрмаган эканман, — Илёс уни гапга сола бошлади, — сир бўлмаса кимнинг қизисиз?
— Дадам тракторчилар, исмлари Абдурайим.
— Йўғэеее? — Илёс ҳайратини яширмасдан, — Абдурайим аканинг қизимисиз? Буни билмаганимни қаранг. Абдурайим ака билан жуда яқинмиз. Жуда яхши одамлар.
— Раҳмат, — Олмагул дадаси ҳақидаги илиқ фикрларни эшитиб хурсанд бўлиб, ўзида ғурур туйгандек бўлди.
— Лекин ҳеч дадангизга ўхшатмадим. Яъни дадангизнинг қош-кўзлари....
— Мен кўпроқ ойимга ўхшайман. Балки шунинг учун ҳам ўхшатмагандирсиз, — Олмагулнинг овозида ҳали ҳам ўша ғурурни сезиш қийин эмасди.
— Ҳа тўғри, чунки ойингизни кўрмаганман. Балки кўрсам ҳам эслолмаётгандирман, — Илёс ўзини ўйлангандек тутаркан, — қиз тарафга ўтди, — Баҳорнинг синфдошимисиз?
— Ҳа.
— Жуда яхши, — Илёс жилмайганча, челакни ўрталаридан олиб энди унга яқинлашаётганди....
— Гуууул! — Шоҳсанамнинг овози эшитилди.
— Минг лаънат, — Илёс ичида сўкиниб қўйганча қиздан узоқлашди, — ана дугоналарингиз ҳам келди, — ўлганни кунидан зўрға жилмайди.
— Ҳааа, — Олмагул енгил нафас олди.
— Гул шу ердамисан? — бу сафар Гулбаҳорнинг овози эшитилди.
— Ҳа....
— Ҳа шу ердамиз Баҳор келавер, — Олмагул энди гапираётганди унинг овозини Илёснинг овози босиб кетди.
— Гул, — унинг овозини эшитиши билан Гулбаҳор учиб келди гўё, — Гул яхшимисан? — келиб дугонасининг ҳамма ёғини текшира бошлади.
— Мен яхшимисан, — ҳеч нимага тушунмаган Олмагул хижолат бўлганча бир Илёсга, бир сал нарида ҳайрон бўлганча қараб турган Шоҳсанам ва Нилуфарга қаради.
— Баҳоооор! — Илёс ҳам энгса қотиргандек, ҳам масхара қилгандек, — қўйсангчи, дугонангни бунча уялтирмасанг? Қара, қиз шўрлик қип-қизил бўлиб кетди.
— Йўқол, — Гулбаҳор бирдан жаҳли чиқиб кетиб қўлидаги челак билан Илёсни ура кетди, — жўна бу ердан ҳайвон, пасткаш.
— Баҳор эсингни йиғ, —Илёс челакдан ўзини пана қилиш учун қўлини тутганча, — жинни бўлдингми сен қиз?