Oxir-oqibat siz ketasiz, so‘zlaringiz esa qoladi....
Shunday ekan, yaxshilikdan boshqasini aytmang...
©️ Malohat Anvar
@ibratli_sozlar
#Ibratli_Filmlar
🎥 - Echki hayoti -
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ish qidirish maqsadida hindistonlik Najib Saudiya Arabistoniga keladi,
va o'zi bilmagan holda chekka cho'lda echki boqib, qullika mahkum bo'ladi, umidini esa Allohdan uzmaydi..
- "Inson boshidan kechirmagan hayotni afsona deb biladi"...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🇮🇳Hindiston
🇺🇿O'zbek tilida
💾HD 720p
⌛️Davomiyligi 164 daq.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📝Бераётган садақангиз озлигидан ҳаё қилманг
Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди. Мен ундан:
«Маҳзунлигингиз сабаби недандир?» деб сўрадим.
У жавобан:
- Aнави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди. Унга дедим:
Зурриётингиз йўқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш. Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, - деди. Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, - деб сўрадим.
У:
Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Aрзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?», деб сўрадим. У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди. Сўнгра мен Aллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса,
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Aллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Aллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Aллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР
✨Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
✨Отангни жим турганини курганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
✨Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
✨Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
✨Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
✨ Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
✨Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
✨Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
✨Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
✨Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.
149
Машина касалхона олдида тўхтаркан, унинг ичидаги икки инсон ҳам жим эди.
— Раҳмат, — охири Олмагул сукунатни бузганча миннатдорчилик билдирдию, тушишга шайланди.
— Олиб кетгани келайми? — Алишер кичик бир умид билан сўради.
— Йўқ овора бўлманг. Мен ўзим кетаман.
— Хўп, — қиз тушиши билан хайрни ҳам айтмасдан кетиб қолди. Олмагул бунга эътибор ҳам бермасдан ичкарига кирди. Энг зарур ишларини ҳал қилиб, кейин докторни олдига кириб аризасини ёзди. У ҳозир бир нарсани ҳаммасига қўл силтаганча қишлоққа, болалиги ўтган ўша уйга қайтишни истарди. Бунинг учун нималардан воз кечиш керак бўлса ҳаммасидан воз кечади. Иши, шаҳардаги уйи, хуллас ҳаммасидан.
Аризани ёзиб, ҳаммасини ташлаб кўчага чиқаркан, ўзини анча енгил тортгандек ҳис қилди. Бояги ёмон кайфияти бироз тарқагандек бўлди. Атрофни томоша қилганча кетиб бораркан, секин-аста қорайиб бошлаган осмон бетида қора булутлар пайдо бўлаётганини кўриб юзига синиққина табассум югурди. Табассум сабаби, ҳа демай ёмғир ёғади. У ёмғирни яхши кўради. Табассумнинг синиқлиги эса ёмғир билан боғлиқ оғриқли хотиралари.
Ёмғир томчилай бошлагач такси тўхтатиб манзилни айтдию, ёмғир томчиларини кузатиб кетди.
🌺🌺🌺
— Бу қарорингдан кейин афсусланмайсанми? — қишлоққа келиб тўхтаган дамас машинасидан тушишаркан Абрурайим ака нечинчи мартадир қайта сўради.
— Йўқ, — Олмагул ўпкасини тўлдириб қишлоқ ҳавосидан нафас оларкан, шаҳардаги нотинчлик ўрнини ажиб бир хотиржамлик эгаллагандек ҳис қилди ўзини.
— Яхши, — Абдурайим ака у билан ёнма-ён кетаркан, қизи ва ўзига қаратилган ҳайрат тўла нигоҳларни кўрмасликка олиб кетишга ҳаракат қиларди.
147
— Нилуфар, — Нигора опа пиёлага сув қуйиб қизнинг оғзига тутаркан, — бўлди гўзалим йиғлама.
— Ойимни соғиндим, — Нилуфар баттар ўксиб йиғларди, — ахир улар менинг борлиғим эдилар. Ўзлари оқ фотиҳа билан куёвга топширмоқчи эдилар. Уларнинг оқ фотиҳаси, дуолари энди мен учун бир умрлик армон.
— Ягонам мени, — Нигора опа ундан ортиғига сўз топа олмади. Нима ҳам дея оларди? Тўғри касб тақозоси билан жуда кўп ўлимларни, яқинларидан айрилиб эзилиб йиғлаган инсонларни кўрди. Улар учун куюнган вақти ҳам бўлди. Ўша пайтларда уларни юпатгани ҳеч йўқ икки оғиз сўз топа оларди. Аммо, ҳозирчи? Нилуфарни юпатгани ҳеч бир сўз топа олмаяпти. Балки уни ўзига яқин олиб, дардини ҳис қилгандек бўлаётгани учундир. Буни ўзи ҳам тушунмайди. Аммо, бир нарсани билади. Инсон учун энг катта йўқотиш бу ота-онаси ва бир қориндан талашиб тушган жигарларидан айрилиш. Фарзандидан айрилса, вақт ўтиб яна фарзандли бўладию, бу дардни бироз унутгандек бўлади. Эри ёки аёлидан айрилса қанчадир вақт ўтиб унинг ҳам ўрнини тўлдиридагини топилади. Аммо, ота-онанг ва жигарларингни ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди.
Нигора бир сўз демасдан Нилуфарни бағрига босиб йиғлаб бироз бўлсада енгил тортиши уни жим турди. Нилуфар йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолди.
🌺🌺🌺
— Ойижон, — Сожида бир сиқим бўлиб қолган қайнонасига ачиниб қараркан, ич-ичидан эзилиб кетарди. Ахир унинг ҳам дарди қайнонасиникидан кам эмас, — бугун Наргизани олиб чиққани ўзим борайми? Сиз уйда қолиб бироз дам олсангиз дегандим.
— Йўқ мен ўзим, — қайнонаси ўрнидан тураётиб ўз оёғига чалиндими ёки ҳолсизликданми яна жойига ўтириб қолди.
— Ойижон, — қайнонам йиқилиб тушди деб қўрқиб ушлаб қолган Сожида унинг елкасидан тутиб қоларкан, — сиз уйда ўтирақолинг. Мен бориб Наргизани олиб тезда қайтаман. Кейин сизларга қайнатма шўрва қилиб бераман, — Сожида у деди, бу деди хуллас қайнонасини кўндириб шўр пешона қайнисинглисини касалхонадан олиб чиққани кетди.
Шошиб чиқиб кетган келинининг ортидан кўзларида ёш билан қараб қолган онаизор титроқ қўллари билан келинини дуо қила бошлади.
— Илоҳим умрингиз узоқ бўлсин. Фарзандларингиз роҳатини кўринг. Ўғлим билан..., — дедию жимиб қолди. Икки кўзи дарвоза тарафда. Дарвоза олдида эса соч-соқоли анчайин ўсиб кетган Дилшод соғинчли нигоҳларини тикканча ойисига қараб турарди.
145
— Бу нима қилгангиз? — Шоҳсанам тез-тез юруб кетаётган Жафарнинг ёнида югургандан сал бундайроқ бўлиб кетаркан, бу сафар қўлини тортиб олиш ҳақида ўйламасди ҳам, — нега мени у ерда....
— Зинҳор ўша эримга бир умр вафо сақлаб яшамоқчи эдим дема, — Жафар тўхтаб ортига ўгириларкан, Шоҳсанам унинг кўксига урилиб тўхтади.
— Йўқ, лекин....
— Унда муаммо нимада?
— Энди бутун қишлоқ аҳли мени қўли билан кўрсатиб яшайди, — Шоҳсанам бошини ҳиёл эгди.
— Менга қара, — Жафар унинг иягидан тутиб ўзига қаратди, — сен буёғини ўйлама. Кимки сени кўрсатиб гапирадиган бўлса, ўша гапирган тилини суғуриб, қўли билан кўрсатса қўлини, оёғи билан кўрсатса оёғини синдираман. Сени хафа қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ.
— Бу ер шаҳар эмас. Қишлоқда ҳамма бир-бирини кўздек танийди ва бу қилаёт....
— Шаҳар бўлмаса кетамиз шаҳарга. Ўша ерда яшаймиз. Ахир у ерда меҳмонхонам бор. Уни бошқаришим керак. Бунда эса менга ёрдамчи жуда зарур, — Жафар кулиб қўйди.
— Лекин болаларчи? Уларни...
— Мен боя нима дедим? — Жафарнинг юзидаги кулгу ўрнини жиддийлик эгаллаб, қошлари бироз чимирилди.
— Мен шунчаки.....
— Мен ҳеч қачон шунчаки гапирмаганман. Гапирдимми бажараман. Бунинг устига болаларни бу ерда қолдириб кетишни ўзи катта хато. Уларни бирга олиб кетамиз. Била туриб келажакларига болта ура олмайман. Чунки ўша «қайнонангдан», — бошқача урғу бериб гапирди, — ишонмайман. У кампир эсини еб қўйган.
— Бироз ошириб юбормадингизми? — Шоҳсанам бир қошини кўтариб, жиддий тортди.
— Борини айтдим, — Жафар лабини бироз қийшайтириб қўйганча, — бу ерда гап сотиб тургандан фойда йўқ. Уйинга юр. Болаларни олиб шаҳарга кетамиз. Бундан буёғига бир оила бўлиб...
— Эсингизда бўлса мен азали аёлман, — Шоҳсанам ҳали ҳам Дадахон билан шаръий никоҳи бор эканлигини эслатиб ўтгандек бўлди.
— Мен кутаман. Тўрт ою ўн кун кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Бунинг устига кутиб эришганингдан тотлиси йўқ, — Жафар кўз қисиб қўйдида, Шоҳсанамнинг ҳали ҳам тутиб турган қўлини маҳкам сиққанча юриб кета бошлади. Шоҳсанам ҳам у билан ёнма-ён кетар экан, айни пайтда қалбида ўзгача хотиржамликни ҳис қилар эди.
Қалбдаги хотиржамлик, ҳузур такрор айтилган севги изҳорларида эмас. Баъзан унинг бир оғиз койиши, аҳволинг билан қизиқишида ҳам бўлиши мумкин.
Бу гўзал қиз даҳшатли болани дунёга келтирди 😨
У ғалати товушлар чиқарди ва шифокорларни тишламоқчи бўлди, полиция ҳодимлари эса уни сўроқ қилиш учун маҳкамага олиб келишди. Шунда қиз бу иш билан шуғулланганини тан олди яъни бу иш...😳👇👇
/channel/Solixa_Ayol/26057
МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусулмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1) Ёлғон сўзлаш.
2) Ваъдага хилоф қилиш.
3) Омонатга хиёнат қилиш.
Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон. Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.
Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.
Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр» яъни хиёнат дейилади.
Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат. Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Ҳаттоки, санаш учун пул берилган омонат пуллар ўрнига бошқасини қайтариш ҳам молга хиёнат қилиш бўлади. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.
“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.
🌼Болангизга: "тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!
🌼 Болангизга: "тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у" деб айтинг!
🌼 Болангизга: "тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!
🌼 Болангизга: "тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!
🌼 Болангизга "чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган" деб айтинг!
Мактабдаги хотираларим
Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям...
Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин.
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.
Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Патнисда тахланган язиклар ҳар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.
Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, ҳаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда ҳар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
Шоолим Шомансур
Bugun sotuvni oxirgi kuni!!!
🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
143
— Бўлди, — охири сабри чидамай қизни қўлидан тортиб бағрига босди, — ўзингни айблайверма. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Мен ёнингдам. Фақат йиғлама. Бу аҳволингни даданг кўрса қай аҳволга тушади?
— Лекин мен....
— Ўйлама, — Алишер уни янада қаттиқроқ бағрига босаркан, — мен ёнингдаман. Қолганини ўйлама.
— Мени бу ердан олиб кетинг, — Олмагул елкалари силкиниб йиғларганча, — ҳаммасини унутишни истайман. Ўтмишдан, ундаги азобларни унутишни хохлайман.
— Кеттик, — Алишер уни бағридан бўшатиб қўлидан ушлаб олд ўриндиққа ўтқаздию, айланиб ўтиб ўзининг жойини эгалладию машинани ўт олдирди.
🌺🌺🌺
— Доктор нима деди? — Собир ака палатага кириб ҳолсизгина стулга чўкаркан, — бугун рухсат беришармикин?
— Доктор ҳали вақт бор деяптию, лекин ўғлингиз чиқаман деб қўймаяпти.
— Шунинг ҳам бошга ботган бало бўлди, — Собир ака хўрсиниб қўяркан, — мен уйни сотдим.
— Нима? — Ҳалима опанинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди, — нега сотасиз? У уйни сотсангиз биз қаерда яшаймиз? Бошқа уйимиз бўлмаса.
— Очиқ мозорда яшаймиз, — Собир ака ўқрайганча, — бу нарсаларни олдинроқ ўйлашинг керак эди. Ўша бетайин ўғлинг хотинига зўравонлик қилганини билиб туриб жим турмасдан вақтида буларни олдини олганингда ҳозир бундай аҳволга тушмасдик.
— Лекин дадаси...
— Жим бўл, — Собир ака ўрнидан тураркан, — мен уйни сотдим ва пулини Дилшоднинг гарови учун тўладим. Эртага Дилшод қамоқдан чиқади. Биз эса бу қишлоқдан кетамиз. Усиз ҳам бу қишлоқда бош кўтаргулик еримиз қолмади. Умримиз энди ўша «хажи қиз» ўғлингни боқиш билан ўтади.
Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:
1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.
Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:
1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:
1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.
«Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз
✅ Грижа
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰
❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...ДАВОМИ 😱👇
Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️
Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…
Бу сирни очаман ёзиб олинг:
•кечки пайт ухлашдан олдин
бинтга… Давомини ўқиш👇
ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱
👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди!
😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди!
Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган...
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзинга кўринмайди. Улар:
• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.
Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
148
— Болам! — онанинг қуруқшаб қолган лабларидан секингина янграган бу сўз бутун қишлоқни тутгандек бўлди гўё, — болажоним, — қандай ўрнидан туриб кетганию, югуриб келиб ўғлининг бўйнидан қучганини ўзи ҳам сезмай қолди, — болам, — кўзларидан қуюлаётган ёшлар сабаб ўғлини юзини тиниқ кўра олмаётганига қарамай, унинг соқоли ўсиб кетган юзини тинмай силаб, болам дерди.
— Она, — Дилшод ҳам онасини маҳкам бағрига босаркан, — аҳволингиз яхшими? Наргиза қани? — ўзи бир аҳволда чиқиб келганига қарамай жигарини сўради.
— У ҳозир келади, — ўша совуқ панжара ортидан эндигина қайтган ўғлига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб, вазиятни яна чигаллаштиришни истамади.
— Яхшими ахир? Ўзини айблаб адо бўлмадими? — синглисининг суд кунидаги аҳволи ҳали ҳам кўз олдидан кетмаганди.
— Ҳа яхши, — ойиси уни ичкарига бошлаганча, — сен кириб ювиниб чиқ. Мен унгача дастурхон ёзаман. Ҳа демай синглинг ва Сожида ҳам келиб қолади.
— Сожида ҳам кўчадами? — бу сафар Дилшоднинг қошлари ҳиёл чимирилди, — бу оилани эркаки ўлмасдан аёллари кўчага югуриб қолдими? Келаверсинчи, — қўллари мушт бўлиб, бўйин томирлари бўртиб чиққандек бўлди.
— Ўғлим ёмон нарсани ўйлама. Улар ҳа демай келишади. Сен кириб ювиниб чиқа қол. Қолганини кейин гаплашамиз, — ойиси минг қистамасин Дилшод қайсарлик қилганча эшик олдига ўтириб олганча синглиси ва аёлини кута бошлади.
🌺🌺🌺
— Яхшимисан? — Алишер йиғлайвериб юз-кўзи ишиб кетган қизга сув узатаркан ундан кўз узай демасди.
— Билмадим, — сувни олиб ичишни ҳам, ичмасликни ҳам билмасдан бир нуқтага тикилиб ўтираркан, — ўзимга нима бўлаётганини англай олмаяпман. Мана бу ерим, — чап кўкси устига қўлини қўйди, — қандайдир хувиллаб қолгандек. Нега бунақа билмайман ҳам. Анора бўлиб яшаганим яхши эди. Буларнинг ҳеч бирини эслай олмасдим.
— Анора? — Алишер ҳайрон бўлди, — униси энди ким бўлди?
— Буни тарихи узун, — Олмагул хўрсиниб қўйди, — мени касалхонага олиб бориб қўя оласизми?
— Майли, — Алишер нега деб сўрамади. Сўрасаю, ўша ўлган эри учун бораётганини эшитиб, яна ҳаммасини оёғи осмондан бўлишини истамади.
146
— Нима? — Нилуфар ичаётган чойига тиқилиб қолай деди, — Нигора опа сиз ҳозир нима дедингиз?
— Беҳруз эртага бориб оиланг билан танишиб, гаплашиб келмоқчи, — Нигора опа ним табассум билан жавоб бераркан, қаршисида кўзларини катта-катта очганча қараб турган қизга қараб кулиб юбормаслик учун ҳаракат қиларди.
— Нега? Ахир мен уларга..., — Нилуфар гап бошладию, тилини тишлади. Чунки бир сония, бор йўғи бир сония қаршисидаги инсон Беҳрузнинг опаси эканлигини унутиб, у билан кеча гаплашиб олганини айтиб юборишига сал қолди.
— Мана гап қаёқда? — Нигора кулиб юборди, — укам доим айтарди у билан опа-сингил, устоз-шогирд бўлинг шунда сиз билан бемалол гаплаша олади деб. У ҳақ экан. Чунки ҳозир сен ўзинг билмаган ҳолда унга бефарқ эмалигингни билдириб қўйдинг. Рости мен бундан хурсандман. Сабаби сени биринчи марта кўрганимдаёқ ёққансан. Хатто ойимга ҳам.
— Ойингиз? — Нилуфарнинг кўзлари янаям каттариб кетди, — улар бунга қачон улгурдилар?
— Янги ишга келган пайтинг эсингдами? Ўшанда биринчи марта укол қилган беморингчи?
— Улар сизни ойингиз...., — Нилуфар иширилиб, дами чиқиб қолган пуфакдек бўлиб қолди. Ахир у ўша аёл билан нечи марталаб суҳбатлашган, кулишган. У аёлни ҳам бошқа беморлари қатори кўргани боис шундай қилган. Ҳозир эшитганлари бўлса....
Нилуфар ҳозир шуларни ўйлар экан уятдан ерга кириб кетгудек бўлиб борарди. У шундай турдию, кутилмаганда йиғлаб юборди.
— Нилуфар сенга нима бўлди? — бундай бўлишини кутмаган Нигоранинг хуши бошидан учиб, оёқ-қўлидан жон қочгандек бўлди. Чунки боягина кулиб ўтирган қиз ҳозир ўксиб йиғларди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
📝ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИБАД ҚИЛМАНГ!
(дунё оналарига йўлланган мактуб)
Бу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик – эски биллур бир шиша идиш бор эди. Уни менга онам ҳадя қилганди, уни жуда яхши кўрар эдим, кўз қорачиғимдек асрар эдим.
Кунлардан бир куни ўғлим ўйноқлаб юриб, шиша идишни синдириб қўйди. Идиш кўз ўнгимда ерга тушиб чил-чил синди. Бу онамдан қолган ардоқли, азиз буюм эди. Шунда мен бехосдан фарзандимни “Шоядки сени ҳам девор босиб суякларинг шу идиш каби майдаланса” деб қарғаб юбордим. Орадан вақтлар ўтди, мен у гапимни унутиб юбордим. Фарзандларимиз вояга етишди. Ўғлим ҳам кейинги фарзандларим каби ўсиб-улғайди. Биз унга бир шаббодани ҳам раво кўрмас эдик. Ҳатто, ҳар қандай кичик зарарлардан ҳам хавфда бўлардик. Бизнинг бу меҳрибончилигимиз сабаб, фарзандларимиз ичида бизга энг меҳрибон ва энг суюклиси шу ўғлимиз эди.
Ўғлим кунлар ўтиб ўқишни битириб ишга жойлашди ва мен унга солиҳа бир келин қидира бошладим. Ўғлим отасининг ишхонасига борди. Уларнинг ишхоналари ёнида бир эски бино бўлиб, ўша кунлари уни бузиб, ўрнига янги иншоот қуриш режаси билан қурувчилар ишлашаётган экан. Эски бинонинг орқа тарафида ишчилар бузиш ишлари билан машғул бўлган бир пайтда бинонинг орқа томонидан ўтаётган ўғлимнинг, ҳа, айнан ўғлимнинг устига бинонинг девори ағанаб, уни босиб қолибди. Қурувчилар уни ўтаётганини сезишмаган ҳам. Ўғлим қаттиқ бир овоз чиқарибди-да, бошқа ҳеч нарса демабди. Буни кўрганлар тезлик билан йиқилган деворни кавлаб ўғлимни тортиб чиқаришибди. Тез ёрдам чақирилганда, ён-атрофдан анча-мунча одам тўпланган экан. Бу ҳақида турмуш ўртоғим менга хабар бериш учун келди. Бўлиб ўтган воқеани эшитиб ҳушимдан кетдим. Бир оздан кейин кўзимни очсам шифохонада ётган эканман. Биринчи айтган гапим ўғлим ҳақида бўлди ва уни кўрсатишларини сўрадим.
Оҳ! Қани энди уни кўрмасам эди. Кўз олдимда ётган ўғлимнинг бутун баданидаги суяклари худди ўша идиш каби майдалиб кетган эди. Буни кўргандим-у, гўёки юрагим уришдан тўхтади. Мен бир неча йиллар аввал қилган ўша дуо Аллоҳ таоло ҳузурида ижобат бўлганини ва уни, айнан шу кунда содир бўлишини билмаган эдим. Гўёки “Мана сен қилган дуоибаднинг ижобати, шунча йил уни сақлаб турган эдим. Бугун рўёбга чиқардим” дегандек эди. Болам сўнгги нафасини чиқарди.
Қани энди, ўша синган идишдан минглаб бўлса-ю, болажоним уларни қайта-қайта синдирса! Қани энди, ўшанда мен бир умрга тилдан қолиб, ўша дуони қилмасам эди. Қани энди, қани энди, қани энди!..
Афсус, бу каби қани эндилардан асло фойда йўқ...
Дунёдаги оналарга менинг мактубим! Фарзандларингизни дуоибад қилманг. Жуда қаттиқ жаҳлингиз чиққанида шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўранг. Майли уринг, аммо асло дуоибад қилманг. Асло...
ҲАДИС ДАРАЖАЛАРИ
1️⃣ Саҳиҳ – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.
3️⃣ Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорий ва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.
3️⃣ Ҳасан – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.
4️⃣ Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.
5️⃣ Заиф – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.
6️⃣ Мурсал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.
7️⃣ Муъзал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.
8️⃣ Мунқотиъ – узилиши қандай сабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.
9️⃣ Мудаллас – иснодидаги бирон айбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.
1️⃣🔠 Мавзуъ – Расулуллоҳ ﷺ га нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.
1️⃣1️⃣ Матрук – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.
1️⃣3️⃣ Мункар – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.
1️⃣3️⃣Марфуъ – Расулуллоҳ ﷺ га бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.
1️⃣4️⃣ Мавқуф – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.
📜Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий «Танбеҳул-Ғофилийн» китобидан
Муваффақиятингиз тонгингизда
Ҳеч қачон ўйлаб кўрганмисиз, нима учун баъзи кишилар улкан ютуқларга эришади, баъзилар эса бир хил ҳолатдан чиқа олмайди? Бунинг сири бирор бир сеҳр-жоду ёки омадга боғлиқ деб ўйлайсизми? Асло, бунинг сабаби оддий ва айни пайтда ҳаммага бу имконият берилган. У ҳам бўлса - тонг!
Тонгингиз тўлиқ бир кунингизни йўналишларини аниқлаб берадиган компасдир. Агар кунингиз фаол ҳаракат ва аниқ режа билан бошланса, кун давомида олдингизда улкан имкониятлар эшиклари очилади. Бордию, тонгингиз бетартиб ва режасиз бошланса, бу кунингизнинг қолган қисмига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши табиийдир.
Тонг вақти шунчаки янги куннинг бошланиш вақти эмас. Балки бу вақт кунингизни ютуқлар билан ўтказасизми ёки самарасиз кетказасизми, шуларни белгилаб олиш лаҳзасидир. Қандай қилиб дейсизми?
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, тонг вақти кун тартибини белгилаш, энергияни ошириш ва ақлни ривожлантириш учун энг яхши вақтдир. Асосийси, тонгингизни шошма-шошарлик билан ёки бетартиблик билан бошламанг. Тонг вақти бу сизнинг кичик бўлсада сармоянгиз, у сизнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда катта самара бериши мумкин.
Энг муваффақиятли инсонларнинг аксариятида тонгда бажарадиган муайян машғулотлари мавжудлигини биласизми? Тонгги машғулотларга риоя қилиш сизда қуйидаги кўникмалар ҳосил бўлишига ёрдам беради:
1.Аниқ мақсад билан уйғониш.
2.Чалкашликлардан халос бўлиш.
3.Ижобий мақсадлар сари одимлаш, кунни унумли ўтказиш учун замин яратиш.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган тонгда айтиладиган дуо ва зикрларнинг маъно ва мазмунларига бир эътибор беринг-а. Унда инсонни ҳотиржам қиладиган, ҳаётдан унумли фойдаланишга ундайдиган, ҳар бир ишда фақат Унинг ўзига таваккул қилишга чақирадиган маънолар бор. Демак, ҳар тонгни мана шундай ғоя ва ақида билан бошлашга одатланган кишининг кунида барака ва ривожланиш бўлади, иншааллоҳ.
Тонгни муваффақиятли бошлашнинг бешта асосий унсури бор:
1. Эрта уйғониш: бунда сиз тафаккур қилиш, ишларни режалаштириш ва сокин вақтдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўласиз.
2. Жисмоний машқлар: намоз ўқиш ва ҳатто енгил бадантарбия машқларини бажариш ҳам қон айланишини яхшилаб, танага қувват (энергия) беради.
3. Ҳаёт (тириклик) ҳақида фикр юритиш, неъматларга шукр қилиш.
4. Кунлик режани белгилаб олиш.
5. Соғлом овқатланиш: эрта тонгда қилинган нонушта кун давомида фаол бўлиш учун зарур энергияни беради.
Эртадан бошлаб кунингизни шу тарзда бошланг ва ҳаётингизда қандай ижобий ўзгаришлар бўлишини ўзингиз кузатинг.
Ҳар кунингизни тонг саҳардан бошлашга одатланинг, кунингиз баракали, ишларингиз муваффақиятли бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматлари ҳақига Аллоҳдан тонгимизга барака сўраб дуо қилганлар.
ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @IBRATLI_SOZLAR
144
Дадахонни қабрга қўйиш учун олиб кетишар экан Ойша опа йиғлаб тобутга осилди.
— Ўғлимни олиб кетманглар, — ўзини уриб йиғларкан, — ўғлимни олиб кетманглар, — қўллари тобутдан тойиб ерга йиқиларкан, юзини тупроққа босиб йиғлай бошлади.
— Ойижон, — Шоҳсанам келиб уни елкасидан тутиб ўрнидан турғизаркан, — туринг.
— Ўғлим, — Ойша опа ўрнидан тураркан Шоҳсанамга кўзи тушдию яна қутира бошлади, — қотил! Ўғлимни сен ўлдирдинг. Сен бўлмаганда ўғлим тирик бўларди. Сен, — Ойша опа унинг юзига ура бошлади, — сен манжалақи ўлдирдинг ўғлимни, — Ойша опа ҳовли ўртасида қиз шўрликни ҳам ҳақорат қилар, ҳам урарди. Шоҳсанам бўлса бунга эътибор бермай аёлни ичкарига олиб киришга ҳаракат қиларкан, кутилмаганда Ойша опа уни тепиб юборди. Йиқилай деган Шоҳсанамни бақувват қўллар тутиб қолди.
— Етар! — Шоҳсанамни ушлаб қолган Жафар баланд овозда Ойша опага гапириб ташлади, — ўғлингиз ўз бошини ўзи еди. Қаерда харом ейиш, харом яшаш бор экан, бундай ҳаётнинг охири мана шундай бўлади. Сизни ўғлингиз ҳам айнан шундай яшаб, ҳаёти шундай якунланди.
— Ёлғооон, — Ойша опа Жафарга ҳам чанг солмоқчи бўлди, лекин Жафар унинг қўлини ушлаб қолди.
— Ўғлингиз марҳума рафиқасининг синглиси билан бир уйда яшаган. Ўзига тўғри бўлган инсон бундай ҳаётни ўзига эп кўрмайди. Уларнинг орасида нима бўлганини бир Аллоҳ билади. Аммо, улар тўғри яшади деб ким айта олади? Ўша қиз бу уйга келганидан кейин келингизни ҳам уйдан ҳайдаб солдингиз.
— У ўғирлик қилди.
— Бўлмаган гап, — Жафар Шоҳсанамга ўзгача меҳр билан қараб қўйди, — Шоҳсанам ундай эмас. У меҳри дарё аёл. Биргина исбот айтайми? Ўғлингиз уни ҳайдаб солганига қарамай уйига қайтиши билан унинг фарзандларини яна бағрига олди. Улардан меҳрини қизғонмади. Хўш, бу пайтда ўша ўғлингиз, болаларнинг отаси қаерда эди? — Жафарнинг бу саволидан кейин Ойша опа бўшашганча кўзларини олиб қочди, — гапиринг. Нега жимсиз? Ўғлингиз қаерда эканлигини нега айта олмаяпсиз?
Айта олмаслигингиз табиий. Чунки бу пайтда ўғлингиз ўз қайнисинглиси билан уйда...., — Жафар уёғига гапирмасдан жим қолди. Бироз турдида, — сиз ҳам, бошқалар ҳам яхшилаб эшитиб қўйсин. Шоҳсанамни ёмон отлиқ қилмоқчи бўлган, унга бўҳтон қилиб, тухмат тошини отмоқчи бўлганлар қаршисида мени кўради. Шоҳсанамни ранжитишга урунган одамни аяб ўтирмайман. Болаларга келадиган бўлсам, Шоҳсанам уларни ўзим билан олиб қоламан деса мен ҳеч бир иккиланишсиз уларни ўз фарзандим деб қабул қиламан ва фамилиямни бераман. Ана ундан кейин, — Ойша опага тешиб юборгудек қараб, қўлини қўйиб юбораркан, — Худони зорини қиласизми, тепага чиқасизми болаларни тола сочини ҳам ололмайсиз. Икки фарзандимни ёнига яна иккиси қўшилса мен бундан фақат хурсанд бўламан, — дедию Шоҳсанам қўлидан ушлаб олиб чиқиб кетди. Қишлоқ аҳли жанозага келганини ҳам унутиб, ўзаро шивир-шивирга тушиб кетишди.
142
Алишер оғир қадамлар билан деворга беҳолгина суяниб турган Олмагулнинг ёнига келди.
— Уни ҳали ҳам севасанми? — ўзгача бир дард билан сўради.
— Севги? — Олмагул синиққина жилмайганча, — уни ўлишга ҳаққи йўқ эди. Ундан сўрайдиган ҳисобларим бор эди. У ҳам мен ҳис қилган оғриқларни ҳис қилишини ўз кўзим билан кўришим керак эди. Лекин улгурмадим. У ўлиб осон қутилди. У яшаши ва ҳар куни ўлгандан баттар бўлиши керак эди. Ҳар куни ўлимни орзу қилиб яшаши керак эди. Худди мендек, — Олмагул гапираркан уни ҳар бир гапида қалбидаги дард ва оғриқлар яққол билиниб турарди, — менга ҳис қилдирганларини ҳис қилмасдан ўлишга ҳаққи йўқ эди. Сиз севги дейсиз, мен ундан хатто нафратланмайман ҳам. Сабаби, севги ва нафратнинг ораси бир қадам. Мен ундан жирканаман. У бир махлуқ эди. Фақат ўзини, хохишларини, нафсини ўйлайдиган махлуқ. Ўзгаларнинг ҳислари, оғриқлари, бору йўғининг аҳамияти ҳам йўқ эди, — Олмагул жимиб қолганча ўтириб қолар экан пичирлади, — у ўлмаслиги керак эди. Бунга ҳаққи йўқ эди.
— Ўрнингдан тур, — Алишер уни елкасидан тутиб ўрнидан турғазаркан, — юр сув ичиб ол, бироз ўзинга келасан.
— Мен уйга кетишни хохлайман, — Олмагул уни тутиб турган йигитга беҳолгина суянди, — ойимни, синглим ва укаларимни кўришни хохлайман. Ўша болалагим ўтган уйимга қайтишни хохлайман. Ойимни тиззасига бош қўйиб ҳаммасидан арз қилишни, тўйиб-тўйиб йиғлашни хохлайман. Мен чарчадим, ҳаммасидан. Одамлардан, бутун дунёдан. Биласизми нима? — кўзларида ёш билан кулганча, — мендан хатто ўлим ҳам юз буриб кетган. Қани эди ўшанда ўлиб кетсам. Лекин ўлим ҳам мени олиб кетишни истамади. Демакки, мен..., — Олмагул гапиравериб чарчадими жимиб қолди. Алишер бир сўз демасдан уни машинасига ўтқазаркан, қизнинг аҳён-аҳёнда силкиниб қўяётган елкаларидан билдики у йиғлаяпти. Йиғлаганда ҳам унсиз, оғриқларини ичига ютиб йиғлаяпти. Алишер бўлса бундай пайтда чорасиз турибди. Ҳеч йўқ уни бағрига босиб овута олмаяпти. На ёнига ўтира олади, на ўз жойини эгаллаб машинани ўт олдира олади. Олмагул ёмон аҳволда, лекин Алишерни аҳволи ундан ҳам ёмон. Олмагул ўз чорасизлигини кўз ёши билан ўтқазиб юбора олиши ва кун келиб буни унутиб, қайта эсламаслиги мумкин. Лекин Алишер ўтқазиб юбора олмайди. Куни келиб унутиш нари турсин, бир лаҳза бўлса ҳам ўзини кечира олмайди.
Дарвеш ва ҳақ йўл
Мен айтдим: – Эй дарвеш, тажаллиӣ қачон бошланади?
У айтди: – Таҳаллий тугаган жойда.
Мен айтдим: – Таҳаллий қачон тугайди, эй дарвеш?
У айтди: – Тахаллий тамомига етганда.
Мен айтдим: – Қандай тахаллий, эй дарвеш?
У айтди: – Нафслар ўз хоҳишларидан воз кечганларида.
Мен айтдим: – Нафсоний хоҳишларнинг энг хавфлиси қайси, эй дарвеш?
У айтди: – Инсонларни ғийбат қилиш, ҳаромга қараш, кибр ва риёга ҳамроҳ бўлган ғурур.
Мен айтдим: – Риё нима, эй дарвеш?
У айтди: – Инсонлар учун безаниш – бу ихлосдан воз кечган қалбдир.
Мен айтдим: – Қалб бурилиш қилиши мумкинми, эй дарвеш?
У айтди: – Ҳа, агар у инсонлар билан машғул бўлса, Раббисини унутса.
Мен айтдим: – Ихлос нима, эй дарвеш?
У айтди: – Бутун борлиғингни Аллоҳга бағишлаш, нафсингнинг манфаатларига қарамаслигинг.
Мен айтдим: – Нафснинг манфаатлари нима, эй дарвеш?
У айтди: – Таниқли бўлишга, бошлиқ бўлишга, энг олдинда бўлишга ва ҳукмронликка интилиш.
Мен айтдим: – Нажот арқони нима, эй дарвеш?
У айтди: – Ақлингни хоҳишларинг устидан ҳукмрон қилишинг ва қалбингни нафсинг устидан ҳукмрон қилишинг.
Мен айтдим: – Ақл неъмат, қалб ҳикмат эмасми, эй дарвеш?
У айтди: – Ҳа, лекин ўртада парда бўлмаслиги шарт. Ақл моликлик учун, қалб эса Аллоҳнинг каломини тушуниш учун. Руҳ билан низо қилиш учун эмас.
Мен айтдим: – Руҳ нима, эй дарвеш?
У айтди: – Аллоҳнинг бизга жойлаган қадимий сири.
Мен айтдим: – Қандай қилиб, эй дарвеш?
У айтди: – Руҳлар азалда Унинг хитобига мушарраф бўлган. Улар ақл ва қалб кўрмаган нарсаларга шоҳид бўлган.
Мен айтдим: – Хитоб нима, эй дарвеш?
У айтди: – Аллоҳнинг сўзи:
(Ва сизларнинг Роббингиз Одам болаларидан уларнинг авлодларини олганида ва уларни ўзларига шаҳодат қилдирганида: «Мен сизнинг Роббингиз эмасманми?» – деди. Улар айтдилар: «Ҳа, биз шаҳодат берамиз».)
Мен айтдим: – Ундай бўлса нима учун руҳ қалб ва ақлни нур билан суғормайди, эй дарвеш?
У айтди: – Агар руҳнинг суғориши бўлмаганида, бирорта ҳам мўмин банда топилмасди. Лекин унинг суғориши ақл ва қалбнинг поклигига боғлиқ.
Мен айтдим: – Қалб қандай покланади, эй дарвеш?
У айтди: – Аллоҳ билан унс бўлиш нурдир, махлуқлар билан унс бўлиш эса, – ташвишдир.
Мен айтдим: – Маҳаббат нима, эй дарвеш?
У айтди: – Сени яратган, тикқомат қилган ва адолат қилган Зотни севиш.
Мен айтдим: – Бунинг йўли қандай, эй дарвеш?
У айтди: – Пайғамбари ва расулига муҳаббат ва унга эргашиш.
Мен айтдим: – Бунга борадиган йўлни осонлаштирувчи нарса нима, эй дарвеш?
У айтди: – Нафснинг рози бўлиши.
Мен айтдим: – Нафс қачон рози бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Касалликлардан халос бўлганда.
Мен айтдим: – Касалликлар қачон йўқолади, эй дарвеш?
У айтди: – Нур чиққанда ва ёлғон йўқолганда.
Мен айтдим: – Нур қачон пайдо бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Нигоҳ тўғри бўлганда.
Мен айтдим: – Нигоҳ қачон тўғри бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Тафаккур бошланганда.
Мен айтдим: – Тафаккур қачон бошланади, эй дарвеш?
У айтди: – Гуноҳ тугаганда.
Мен айтдим: – Гуноҳ қачон тугайди, эй дарвеш?
У айтди: – Кўз ёш тўкканда.
Мен айтдим: – Кўз қачон ёш тўкади, эй дарвеш?
У айтди: – Руҳ кўрабошлаганда.
Мен айтдим: – Руҳ қачон кўрабошлайди, эй дарвеш?
У айтди: – Нафс кўрабошлаганда.
Мен айтдим: – Нафс қачон кўрабошлайди, эй дарвеш?
У айтди: – Қалб кўрабошлаганда.
Мен айтдим: – Қалб қачон кўрабошлайди, эй дарвеш?
У айтди: – У фақат Унгагина қараганда.
Мен айтдим: – Унга қараш нима, эй дарвеш?
У айтди: – Ҳар нарса фоний, фақат Унинг ўзи боқий қолади, деб ишонч ҳосил қилганда.
Мен айтдим: – Қалбнинг илк кўриши қачон, эй дарвеш?
У айтди: – Инсон туғилганда.
Мен айтдим: – Охирги кўриши қачон, эй дарвеш?
У айтди: – Инсон йўқ бўлганида.
Мен айтдим: – Қачон йўқ бўлади, эй дарвеш?
У айтди: – Банда тасаввуфга етганида.
Мен айтдим: – Тасаввуф нима, эй дарвеш?
У айтди: – Сени Парвардигорингдан чалғитувчи ҳар нарсадан воз кечишдир.
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidkada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan