эзила-езила йўқ бўлиб кетаёзган чиптани Кариманинг қўлига тутқазаркан, у севинчдан додлаб юбораёзди. Чунки, Карима учун энасининг омон қолгани бир бахт бўлса, чиптани қайта қўлга киритиш яна битта қувонч эди…
Яқинда аллакимдан эшитиб қолдим. Салима опа тузалиб чиқиб ўз ютуғини олгач, алоҳида уй, машина, яна беш-ўнта қорамол сотиб олибди.
@ibratli_sozlar
164
— Сабиҳа, — Аброр қўлидагиларни эшик олдида қўяркан, ҳар куни чиройли табассум билан кутиб оладиган аёли бугун чиқмаганига бироз ҳайрон бўлди, — тинчликмикин ишқилиб? — ичкарига кирди, — ойи, Сабиҳа.
— Шу ердаман ўғлим, — хонаси тарафдан ойисининг овози эшитилди.
— Сабиҳа қаерда? — савол берганча кириб келаркан, оёғининг товон қисми ишиб кетган Сабиҳага кўзи тушиши билан, — нима бўлди? — шошиб ёнига келиб ўтирди.
— Неча марта қўй болам десам ҳам дераза артаман деб юқорига чиқиб йиқилиб тушди, — Каромат опа вазиятни тушунтирган бўлди.
— Нега деразаг чиқдинг? — Аброрнинг қошлари чимирилди, — жиддий жароҳат олганингда нима бўларди.
— Дераза чанг бўлган экан, шуни артиб олай дегандимда. Оёғим сирпаниб кетишини билмагандим, — Сабиҳа бошини қуйи солиб гапирди.
— Эртагаёқ уй тозалаш хизматидан одам чақиртираман. Ҳамма жойни чиройли қилиб бериб кетишади. Ҳар ҳафта келадиган қилиб гаплашаман. Сен энди уй ишларини қилмайсан. Мана ойим билан гаплашиб, телевизор кўриб ўтирасан.
— Лекин мен келин...
— Сен энг аввало мени рафиқамсан ва мен учун соғлиғинг муҳим.
— Мен нима дегандим? — Каромат опа келинига маъноли кулиб қўйдида ёшларни ёлғиз қолдирганча чиқиб кетди.
Аброр Олмагул билан охирги учрашувдан кейин оиласини танлашга қарор қилганидан буён унинг ҳаётида ҳаммаси яхши. Сабиҳа билан ҳам муносабатлари аъло. Кун ўтгани сари унга меҳри тушиб бормоқда. Ойиси унга шундай жуфти ҳалол танлаб берганидан хурсанд.
🌺🌺🌺
Фурқат сал жонлаганидан Собир ака ўғли ва аёлини олиб қишлоқдан кўчиб кетди. Фурқат сабаб бу қишлоқда бош кўтариб юришга уяладиган бўлиб қолганди. Уларни ҳеч ким танимайдиган, умуман бегона жойларга кетишди. Фурқат энди хотин-қизларни кўрганда шунчаки ютуниб қўйишдан нарига ўтолмайдиган аҳволда эди. Энди уни уйлантиргандан ҳам фойда йўқ. Унга ўхшаган эр кимга ҳам керак?
Нима қилиб қўйганини энди-энди тушунаётган Фурқат ҳар кун минг марта ўлимига рози бўлиб, ўзини ўлдиришга ҳаракат қилар, лекин ҳар сафар ўлим ундан юз ўгириб кетар ва шундай пайтда Фурқат ич-ичидан ўкириб йиғларди.
162
— Акажон, — Наргиза ҳали ҳам акаси уйга қайтганига ишонмасдан йиғларди, — мени деб ҳаётингиз барбод бўлди, жиянларим ота меҳрисиз қолди деб айбдорлик ҳисидан қутула...
— Наргиз бўлди қил, — Дилшод синглисининг қўлини устига қўлини қўяркан, — энди ҳаммаси яхши. Мен уйдаман. Энди сени ҳеч ким хафа қила олмайди.
— Сизни жуда яхши кўраман, — Наргиза ёш боладек эркаланганча акасининг пинжига тиқилди.
Дилшод қамоқдан қайтганидан кейин бу оилага файз, хотиржамлик қайтгандек бўлди. Уларнинг ҳаёти яна ўз измига туша бошлади. Наргиза ҳам оиласи бағрида ҳақиқий бахтни ҳис қилаётгандек эди.
🌺🌺🌺
— Шуларни одамга ўхшаб тушунтирсанг ўлармидинг? — Нилуфарнинг гапларини бир бошдан жим эшитиб ўтирган Гулбаҳор унга гинали қараб, — юрагим ёрилиб ўлиб қолсам кўнглинг жойига тушармиди? Шунда мазза қилармидинг?
— Мен шунчаки сюрприз қилмоқчи эдим, — Нилуфар айбдорона қаради.
— Ҳа жуда катта сюрприз бўлди, — Гулбаҳор қўлини чап кўкси устига қўяркан, — сал қолса мени уёққа узатиб юборардинг.
— Кечир, — Олмагул Гулбаҳорни авайлаб бағрига босаркан, — бу ерда мени ҳам айбим бор.
— Сени жуда соғинибман, — Гулбаҳор ҳам уни бағрига босаркан, йиғлаб юборди.
— Мен ҳам сизларни соғиндим, — Олмагул ҳам йиғлади. Гулбаҳорни қучоқлаб ўтирганча Шоҳсанамга сен ҳам кел дегандек имлади. Шоҳсанам ҳам шуни кутиб тургандек уларнинг ёнига келиб, Олмагулни маҳкам қучиб йиғлаб юборди.
— Мени кечир, — лаблари титради, — илтимос кечир!
160
— Хуш келибсизлар! — Нилуфар Гулбаҳор билан Шоҳсанамни кулиб кутиб оларкан, — ўзим чақирмасам келмайсизлар ҳам-а? — ёлғондакам гина ҳам қилиб қўйди.
— Сен ҳам эрга тег кейин кўрамиз аҳволингни, — Гулбаҳор қизини унинг қўлига тутқазиб қўяркан, — йўлда кела-келгунча қорним очқаб кетди. Мен овқатланиб бўлгунча холажониси ўйнатиб туради. Тўғрими асалим? — Гулбаҳор қизининг юзидан ўпиб қўйганча меҳмонхонага кириб кетди.
— Холажонисини жони, ўзимни ягонам, — Нилуфар жажжи Олмагулни ўпиб эркаларкан, — ойисига фақат овқат бўлса бўлди. Ойисига керак бўлмаса, холасига керак. Гўзал қизим ўзимни. Қани холаси сиз ҳам киринг, — ўзларига жилмайиб қараб турган Шоҳсанамни ичкарига таклиф қиларкан, — сеникилар қани?
— Жафар акам билан қолишди. Жафар акам уларни замонавий боғчага жойлаштирган. Бошида бормаймиз деб инжиқлиқ қилишганди, лекин ҳозир анча ўрганиб қолишдими ўзлари югуриб кетишади.
— Жафар аканг бунча яхши, — кирганидан буён оғзи тўхтамай нарса еяётган Гулбаҳор гапга аралашди, — илоҳим бахтингни топганинг рост бўлсин.
— Раҳмат, — Шоҳсанамнинг кўзлари порлаб кетди. Чунки Жафар чиндан яхши инсон. Шу пайтгача Шоҳсанам ҳеч кимдан кўрмаган эътиборини, меҳрини ундан кўряпти.
— Шунақа ўтиришимизни соғинибман, — Нилуфар дугоналаридан кўз узмасдан гапирди.
— Гул ҳам орамизда бўлганда эди, — Гулбаҳор қўлидаги пиёлани столга қўяркан бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди.
— Қани эди шунақа бўлса. Лекин буни иложи йўқ, — Шоҳсанам ҳам хўрсиниб қўйди.
— Иложи бўлса нима қилардингиз? — Нилуфар жилмайганча сўради. Унинг бу гапидан кейин икки дугонаси ҳам эсдан оғиб қолгандек қараб туришарди.
❤️🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❤️
Sevimli insonlaringizni quvonchli kunlarida ularni o'zgacha tarzda tabriklashni xoxlaysizmi?
Albatta buning yechimi "DIL IZXORIM" loyihasida❤️❤️
Bizga murojaat qiling va yaqinlaringizga
❤️ dil izhorlaringizni,
❤️ tashakkurnomalaringizni,
❤️ uzrnomalaringizni
❤️ tabrik maktublaringizni go'zal tarzda biz orqali yetkazing.
Eng arzoni va sifatlisi bizda🤩🤩
Biz orqali yaqinlaringizni shod eting😊
Guruhimizda kutamiz albatta qo'shiling🤫
╔═🌿══════╗ ╔═🌿══════╗
KIRISH 🙂 KIRISH 🙃
╚══════🌿═╝ ╚══════🌿═╝
💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.
SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...
Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
Тухум + Кофе ичсангиз борми ана сизга мўжиза❗️
Корея аёлларининг нафислиги сири очилди. Бу рецепт мўжизани ўзгинаси экан. 60 ёшли бувидан 18 ёшли қизга айландим. 7 кунда 10кг озидим. Юзим қолиб сочларимни ҳам нафис қилиб ташлади. Бу унверсал рецепт сирини ортиқ ичимда сақлай олмайман…
Капека турадиган бу рецептни 9 кечадан кўп қўллаш мумкин эмас: Буни қўллаган аёл хинд гўзалларини синдириши аниқ☺️
Мана ўша рецептни ёзиб олинг:
• 1 дона тухум
• Бир чой қошиқ кофе
• Бир ош қошиқ… Батафсил👇
Аёл киши куйдирги бўлади. «Яхши»си қадрламаганингиз учун ( ташлаб кетиб ) куйдиради, «ёмон»и қадрлаганингиз учун ( ҳаддидан ошиб ) куюктиради.
Мувозанатни ушлай билиш ҳам санъат.
Ушлай олмадингизми ўзингиздан ўпкаланг...
Аёл қийшиқ қовурғадан яратилган. Ўзининг “қийшиқ“лигини тўғрилик деб билади. Чунки фитратан асос шундай. Шунинг учун тарбиялаш учун бўлса ҳам айблаш катта Хато! Айблангани сайин қайсарлигу тентакликлари ортаверади.
Ҳар қандай аёлнинг ичида камчиликларнинг ҳар турлисидан бўлади.
Фақат ҳар кимнинг ботинида беркиниб ётади. Яъни қусур ҳаммада ҳам бор, бироқ, фаросатининг даражасига кўра нуқсонларини кўрсатишга ҳаё қилади холос...
Аёл ҳуда-беҳуда айбланмаса яширин қусурлари то қабригача зоҳирига чиқмай, кўриниш бермай ўтиши мумкин.
Айбловлар эса шу қусурларни қўзғатиб
юборади.
Аёлнинг ёмонлигини ҳеч қачон ўзига исботлашга уринманг. Тарбияламоқчи бўлсангиз фаросат ва меъёрдан чекинмаган ҳолда, фазилатли эканлигини моҳирлик билан ўзига исботланг. Шунда қусурлари ўз-ўзидан тарбияланади. Яъниким, фазилатли эканлиги эътироф этилган аёл, ботинидаги ухлаб ётган иллатларини кўрсатишдан номус қилади.
Бекорга айтилмаган, жиннини жинни деса, жиннимасман дея осмон бўйи сакрабди, деб...
Диққат ила ўйланг!
Бунда ким жинни?!
Жиннилигини ўзи билмаган ҳолда "осмон бўйи" сакраган одам жинними, ёки ақли расо бўлгани ҳолда жиннилиги аниқ бўлган одамнинг ақли заифлигини юзига солиб жазавага туширган одам жиннироқми?!
Бир донишманд айтган: тортишиб, ниманидир исботлашга эришган кимса эмас, ҳақиқатни билсада, баҳслашишдан тийилган киши донодир.
Яна бири : мен кимнидир, қачондир айблаган бўлсам 20 йилдан кейин ҳам жабрини тортганман, деган эътирофни таъкидлаган.
Динимизда гумон ҳаром қилинган. Гумон ҳам мудраган иллатларнинг уйғониб кетиши, ёки умуман бўлмаган қусурларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади.
Яшашимизни осонлаштиришимиз учун файласуф, ёки ақли дониш бўлишимиз шарт эмас аслида. Шаъриатда ҳаром қилинган биргина шу гумондан тийилишимизнинг ўзида қанчалар катта ҳикмат-у, хотиржамлик, енгилликлар бор биз учун...
Роббимиз барчамизни бадгумонликлар ва унинг ортидан келадиган надоматлардан Ўзи асрасин...
📝САБОҚ УЧУН
Эр-хотин жанжаллаша бошлашди ва ярим соатни ичида жанжал катта бўлиб кетди.
Аёл:
-Кетдим, бу уйда ортиқ яшамайман сиз билан бу уйни энди елкамни чуқури кўрсин
Эр:
-Бор кет лекин боланиям ўзинг билан олиб кетасан.
Аёл:
-Мен онамни уйидан бола билан келмаганман қизингз ўзингизда қолади
Эр:
-Бошимни оғритмада олиб кет менга унинг кереги йўқ
Жажжи 4 яшар қизалоқ бу гапларни четда йиғлаганча эшитиб турарди ва тўсатдан боғча опасини қанийди сендек қизим бўлса деган гапи эсига тушиб қолди. Уни боғча опаси Солиха деган аёл эди у турмуш уртоғи билан 5 йилдан буён фарзанд кутарди лекин.......
Қиз куртка, оёқ кийимини кийиб онаси олиб борадиган боғча томон юра бошлади уни уйдан чиқиб кетганини ойиси хам дадаси хам сезмади чунки улар халиям урушиш билан овора эди . Қизча йўл- йулакай ўзига йиғлаганча шу сўзларни айтарди " Бўлди энди уйга бормайман боғча опам билан яшайман фақат ойижон дадажон сизлар урушмасангиз бўлди" у ўзини хеч кимга керакмаслигини англаётганди шу ўйлар билан машинага қарамасдан йўлдан ўта бошлади ва тезлик билан келаётган оқ нексия уни уриб юборди. Қизча қонга бўялган асфалтьда ётарди
-Мана мен йўқман энди урушманглар хўп
Бу қизчани сўнгги сўзи бўлди
Атроф тўла одам хеч ким нима бўлганини тушунмайди, тўсатдан ишга кетаётган Солиха нима бўлаётганини кўрмоқчи бўлиб одамлар орасига кирди ва хайқирди
-Қизалоғим...
159
— Яхшимисиз? — Сарвар кўзларини очиши билан Дилафруз ёнига келди, — нимадир еб оласизми?
— Қизлар яхшими?
— Ҳа ҳозир ухлашяпти.
— Улардан кўз узма.
— Хўп, — Дилафруз бироз жим турдида, — нима пишириб берай?
— Ҳеч нима егим йўқ, — Сарвар шифтга тикилиб ётаркан, — ўзимдан қанчалик нафратланаётганимни билсанг эди. Қизларимиз сал қолса жароҳатланишарди. Мени бўлса қўлимдан ҳеч нима келмай қолди, — Сарвар гапираркан, кўз олдига қизларининг ўйнаб хонага киргани, кейин унинг ёнига югуришгани. Дилафрузнинг эътиборсизлиги сабаб осилиб қолган дазмолнинг симига қоқилишиб йиқилишгани, сал қолса дазмол уларнинг биттасини бошига тушиб ёрилай деганди. Сарвар бўлса ҳеч нима қила олмай қолди, — эртага қизларни боғчага ташлаб келганингдан кейин доктор олдига борайлик. Мен оёққа туришим керак. Бундай ёта олмайман. Қизларимизни ҳимоя қила олмасам, қандай ота бўлдим, — Сарварнинг овози бироз қатъийлашгандек бўлди.
Эртаси куни айтганини қилиб даволанишга ҳаракатни бошлади. Энди у ҳаммасини ортга ташлаб оиласи учун яшамоқчи. Хатто Дилафрузнинг Аҳмад ҳақидаги гапларини ҳам. Энди у учун муҳими фақат оиласи ва қизлари. Бошқа ҳеч ниманинг аҳамияти йўқ.
🌺🌺🌺
— Қачонгача шунақа юрмоқчисан? — Алишернинг ойиси эрталабдан яна бошлади, — мен ҳам бошқалардек тўй қилсам, келинни хизматини кўрсам дейман.
— Хўп ойи, хўп, — Алишер ўйчан жавоб бераркан, — фақат келинни ўзим топаман.
— Топганингчи?
— У билан яхшилаб гаплашиб олишимиз керак. Яна билмадим, — Алишер ҳали ҳам ўйчан жавоб бераркан, бирдан ўрнидан туриб кетди, — мен кеттим. Кечга қараб келаман.
157
— Олмагул, Олчагул, — Дилафруз ўрнидан ирғиб турди. Югуриб қизларининг хонасига кирди. Аммо қизлари бу ерда йўқ, — улар қаерда? — югуриб балкон тарафга борди. Лекин қизлари у ерда ҳам йўқ, — улар... Наҳотки..., — югуриб ўзларининг хонасига кириб қўрқиб кетди. Хонада қизлари йиғлаб ўтиришар, уларнинг ёнида Сарвар ерда ётарди, — Сарвар ака, — Дилафруз келиб эрининг бошини кўтарди.
— Ойи дадам, — Олмагул йиғлаганча ойисининг бўйнидан қучоқлаб олганча, — дадам йиқилиб тушди. Биз шунчаки дадам биз билан ўйнашини хохлагандик, — Олмагулга сингилчаси Олчагул ҳам қўшилди. Сарвар бўлса аёлининг оёғига бош қўйганча кўзини юмиб ётарди. Дилафруз бўлса бир қўли билан унинг пешонасини силаса, бир қўли билан қизларини қучоқлаб ўтирарди.
🌺🌺🌺
Нилуфар кун ярмида қишлоққа етиб келди. Уйга кириши билан дадасининг ёнига шошди. Ойисининг ўлимидан кейин юрагига бир қўрқув ўрнашиб қолган. Кутилмаганда дадамдан ҳам айрилиб қолсам нима бўлади? Ўша пайтда мен уларнинг ёнида бўла олмасам, дийдори бир умрлик армоним бўладими? Мана шу қўрқув сабаб ўқишини давом қилдиришни ҳам унутиб, қишлоққа қайтди. Кун ботгунча дадаси билан гаплашиб ўтирди. Гап орасида дадаси Беҳруз келгани ҳақида гапириб ўтди. Нилуфар ҳеч нима демасдан, шунчаки бошини эгиб жим эшитди. Нима ҳам десин? Йўқ деса Беҳрузга ўзи ҳам бефарқ эмас. Хўп дегани ҳаё қилди.
165
— Дадасининг эсли қизига саломлар, — Олмагул ҳали ҳам асабий иш қиларкан, Алишернинг кириб келганини сезмай қолди.
— Бу ерда нима бор? Чиқиб кет ҳозироқ.
— Мен бу ерга чиқиб кетиш учун келмадим. Кетадиган тақдиримда ҳам ёлғиз кетмайман. Дадасини эсли қизини ўзим билан олиб кетаман, — жилмайиб қош учириб қўйди.
— Сен билан кетадиган аҳмоқ йўқ. Шундай экан, ҳозироқ даф бўл, — Олмагул эшик томонга ишора қилди.
— Олмагул, — Алишер у томонга юрди, — адашмасам исминг шунақа эди-я? Менга қара, — қизга яқин келиб, ортга юраётган қизнинг қўлидан тутиб тўхтатаркан, — мени ниятим жиддий. Бир оғиз ҳа десанг бўлди. Уёғи сен ўйлагандан ҳам гўзал бўлади. Шунчаки менга ишонсанг бас.
— Лекин мен....
— Ҳеч қандай лекини йўқ. Шунчаки ҳа де бўлди. Қолгани мени ишим, — Алишер уни ўзига яқинроқ тортганча, — нимадан қўрқаяпсан?
— Ўтмишим эртага бошимга бало бўлишидан, — овози титради.
— Ўтмишни унут. Менга ва эртанги кунинга ишон. Ҳаётингни бахтга тўлдираман. Ишонасанми? — Алишер унга янаям яқинроқ келди. Ўртадаги масофа сантимерт ҳам чиқмасди.
— Ҳа, ле....., — лабларнинг қисқа туташуви қизнинг гапини бўлиб қўйди.
🌺🌺🌺
Ҳаёт ҳамиша биз истагандек бўлавермайди. Унинг қаерида асал, қаерида аччиқ қалампир тотишимизни ҳеч қачон олдиндан била олмаймиз. Эртанги кунимиз бахтли ёки бахтсиз бўлиши кафолатланмаган. Бизнинг қўлимиздан келадигани яқинларимизга меҳрли бўлиш, уларга нисбатан ҳасад қилиб худбинлик қилмаслик. Нимадир қилишдан олдин оқибатини ҳам ўйлаш лозим. Фақат ўзим деб яшаган инсон, ҳеч қачон ҳақиқий бахтни ҳис қила олмайди. Негаки, бу ҳаёт буюк муаллим. Қилганимизга яраша шундай сабоқ берадики, қачон ўша нуқтага етканимизни ҳам билмай қоламиз. Бир нарсани унутмайлик:
"Яшатганимиз қадар яшаймиз. Ҳис қилдирганимиз қадар ҳис қиламиз".
Жайдарисига айтганда:
" Нима эксанг, шуни ўрасан".
ТАМОМ.
17.10.2024
22.12.2024
Ҳикоя шу ерда тугади. Ўйлайманки, ҳар бир қаҳрамоннинг ҳаётини меъёрида ёритиб ўтдим. Баъзларининг бахтли якуни бўлмади дерсиз, эҳтимол. Якун бўлмадими, демакки давом қилади. Албатта, буни ҳар ким ўзича тасаввур қилиб олади.
Қолган хулоса ўзингиздан азизлар.
Кетгазкан вақтингиз, нақтингиз ва кўз нурингизга рози бўлинг.
Ҳурмат билан Моҳира Икромовна.
163
Дугоналар бир йиғлаб ўтган йиллар соғинчи ҳиссасини чиқаришди. Шоҳсанам қалбини босиб турган айбдорлик ҳисидан ҳалос бўлиш учун ҳаммасини айтиб берди. Олмагул уни кечирди.
— Ўтган иш ўтиб кетди. Ҳаммаси Аллоҳдан. Тақдиримиз шу эканда, — Олмагул жилмайиб қўйганча Шоҳсанамни маҳкам бағрига босаркан, — муҳими биз яна биргамиз. Олдингидек энг яқин дугонамиз. Менга бундан ортиғи керак ҳам эмас, — бир йиғлаб олган қизлар, энди кулишиб, ҳазиллашиб ўтиришди. Уларнинг бу ўтиришлари, суҳбатлари тун ботгунча давом қилди, — мен энди борай, — Олмагул юзига фотиҳа тортиб ўрнидан турди, — ойим хавотир олаётгандир.
— Хосият янгаям хурсанд бўлгандирлар. Ахир оз мунча азобландими? — Гулбаҳор хўрсиниб қўяркан, — сен учун ҳам, оиланг учун ҳам хурсандман гўзалим, — Гулбаҳор Олмагулни қайта ва қайта бағрига босди.
Олмагул уйига қайтди. Қолган қизлар бугун Нилуфарникида ётиб қолишадиган бўлди. Олмагул уйига яқинлашар экан, дарвозаси олдида турган таниш машинани кўриб юришдан тўхтади.
— Бўлиши мумкин эмас, — кўзларига ишонмасдан машина рақамига қайта-қайта қаради, — худди ўзи, — секин уйи томонга юрди. Дарвозани очиб ҳовлига мўралади. Ҳовлида жимжитлик ҳукм сурмоқда, — қайгўрда қолди экан-а? — қадамини бироз тезлатиб уй ичига кираётиб ўзаро кулишаётган овозларни эшитиб тўхтаб қолди, — бу телба нималар қиляпти? — оёғи учида юриб меҳмонхона эшиги ёнига келиб ичкарига қулоқ тутди. Ичкарида дадаси ва Алишернинг кулишаётганини эшитиб пешонаси тиришди, — мен ҳозир уни, — ичкарига отилиб кирдида, — бу ерга қайси юз билан келдинг? Мен сенга нима дегандим?
— Қизим! — Абдурайим ака хижолат бўлганча ўрнидан тураркан, — меҳмонга ҳам шунақа муомала қилинадими?
— Дада у...
— Алишержон мени кўргани келибди. Сен бўлса нималар деб ташаяпсан? Ундан кўра бор чой олиб кел. Уканг дастурхон ёзганди. Камчиликлари бўлса тўғирлаб қўй. Ахир ўзинг эсли қизсанку, — Абдурайим аканинг гапидан кейин Олмагул қандай чиқиб кетганини ўзи ҳам билмади.
— Дадамни кўргани келганмуш, кошки билмасам, — асабийлашганча ошхонага кириб келар экан, айни пайтда Алишерни бўғиб қўйишни истарди.
161
— Нима? — охири Шоҳсанамнинг тили зўрға айланди, — ҳозир нима деганингни ўзинг биласанми?
— Ҳа, — Нилуфар ҳали ҳам ўша табассум билан, — тасаввур қилинг: Гул тирик ва ҳозир мана шу эшикдан кириб келади, — деганча эшик тарафга ишора қилди.
— Қўйсангчи, — Гулбаҳор юзига томган икки томчи ёшни артиб ташларкан, — буни умуман иложи йўқлигини ҳаммамиз биламиз. Буни устига ҳа деб унинг рухини безовта қилавермайлик. Эшитишимча, безовта бўлган рух тушга кириб қўрқизаркан. Шунга....
— Биринчи кимни тушига кирсам экан? — Гулбаҳор эшик тарафга қараб гапираркан, эшик очилиб кириб келган одамнию, унинг гапини эшитиб ўзининг нима деяётганини ҳам унутиб қўйди.
— Ааааррвооооҳ, — ирғиб ўрнидан туриб, жазавага тушиб бақира бошлади, — энди нима қиламиз? Хонада арвоҳ юрибди, — унинг аҳволини кўрган Нилуфар кулгудан ўзини зўрға тийиб турар, Шоҳсанам бўлса бутунлай шок ҳолатида эди, — мен сенга нима дегандим? — йиғламсираганча Нилуфарнинг ёнига келди, — ҳа деб рухини безовта қилавермайлик деганмидим? Энди бор арвоҳни кетказиб юбор. Ўзи юрагим нимжон биласан, — Гулбаҳор чуқур-чуқур нафас олиб гапираркан, кўз остидан эшик ёнида турган Олмагулга қараб қўйишни ҳам унутмади, — арвоҳни табассум қилганини биринчи кўришим, — қиз шўрлик ҳозирги ҳолатида кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмасди, — Нилу бор арвоҳни ҳайда, йўқса ўзим сени бир бало қилиб қўя..., — Гулбаҳор хушини йўқотди.
— Баҳор, — эшик олдида турган Олмагул дугонасининг ёнига шошиб келиб, пиёладаги совуқ чойдан сепар экан, — мен сенга нима дегандим? Бунақа ҳазиллашмайлик, ҳаммасини ётиғи билан тушунтирайлик деганмидим? — Нилуфарни койиб, қошларини чимирди, — нега қараб турибсан? Санамга қара. Уни ҳам аҳволи яхши эмас, — Шоҳсанамга соғинч тўла нигоҳлар билан қараб қўйди.
— Бўпти, бунча жаҳл қиласан? — Нилуфар қўлида жажжи Олмагул билан ўрнидан турдида, Шоҳсанамга сув узатди, — ичиб ол.
— Наҳотки у? — Шоҳсанамнинг лаблари титради. Ич-ичида яна айбдорлик ҳиси бош кўтара бошлади, — ахир....Мен.....У...., — нима дейишни, нима қилишни ҳам билмай қотиб тураверди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
☝️БУНИ БИЛАСИЗМИ?
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўчада кетаётганларида болаларга салом берар эдилар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўл бериб кўришсалар то ўша киши қўлини тортиб олмагунча қўлларини биринчи бўлиб олмас эдилар.
— Биласизми?
Кимдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга гапирса унга юзларини ўзи билан балки бутун вужудлари ила юзланар эдилар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан биров бир нарса сўраса хеч қачон йўқ демаганлар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан хеч кимни бир марта ҳам урмаганлар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз нафсилари учун хеч ҳам ғазаб қилмаганлар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг катта мусибатлар ила синалганлар.
Етим бўлганлар.
Аввалда фақир бўлганлар.
Севган аёлларидан айрилганлар.
Ҳаммаси бўлиб еттита фарзанд кўрганлар, олтита фарзандларини ўз қўллари билан қабрга қўйганлар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фолбин, сеҳргар, жинни, шумқадам, каззоб каби ҳақоратли сўзлар ила "сийлаган" душманларининг бирортасини сўкмаган эдилар.
— Биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга хеч қачон "нега бундай қилдинг" ёки "нега қилмадинг" деб койимаганлар.
✅❗️ Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, ўқиб ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📝ҚАСАМ УРАР ЭКАН!
(Бир намозхон дўстим айтиб берган воқеа.)
Бу ибратли воқеа бундан 20 йил олдин содир бўлган эди. Ўша пайтлар тўй-маракаларда ароқ ичиб турардим. Шу ҳаром ичимликни ташлашга бир неча марта ҳаракат қилиб кўрдим, аммо ҳар сафар бир нарса сабаб бўларди-да, нафсим устунлик қилиб яна ичиб қўярдим. Кейин иродам сустлиги учун хафа бўлиб, ўзимни-ўзим койиб юрардим.
Охири бир куни масжидга кирдим-у меҳробнинг олдига бориб, қиблага қараб: “Аллоҳим, уйингда туриб, фарзандимни ўртага қўйиб қасам ичаман, энди умримнинг охиригача ароқ ичмайман!” деб қасам ичдим. Бу қасамнинг қанчалик масъулиятли ва оғирлигини ҳис қилардим, шунинг учун, ана 20 йил бўлибдики, ароқни қайтиб оғзимга олмадим!
“Дўстларим” аввалига ишонишмади, ҳайрон бўлишди, кейин эса кўникиб, мени “давралари”га чақирмай қўйишди. Мен эса қутулганимга хурсанд эдим.
Шу воқеадан икки йил ўтгач, бир дўстим ёнимга келиб, ароқни ташламоқчи эканлигини, аммо уддалай олмаётганини, мендан қандай ташлаганимни маслаҳат сўради. Мен бўлган воқеани айтиб бердим. Тафсилотларни эшитгач, дўстим ҳам ўша заҳотиёқ шундай қилмоқчи бўлди. Биргаликда машинага ўтирдик-у, тўғри масжидга бордик. Масжидга кириб дўстим худди мендан эшитганидек: “Аллоҳим, уйингда туриб, ФАРЗАНДИМНИ ЎРТАГА ҚЎЙИБ ҚАСАМ ИЧАМАН, энди умримнинг охиригача ароқ ичмайман!” деб қасам ичди!
Қасам ичишдан олдин ҳам, кейин ҳам мен уни қасам билан ўйнашиб бўлмаслигини қаттиқ огоҳлантирдим, у эса “тушунаман, биламан” деб тасдиқлаб турди. Лекин, афсуски, кўп ўтмай мен қўрққан ва охири фожеага олиб келган воқеалар юз бера бошлади...
Дўстимнинг бир ўғли ва бир қизи бор эди. Ўғли ўша пайтда 6 ёшда эди...
Қасам ичгандан сўнг 40 кун ўтиб, дўстимнинг синглиси турмушга чиқди. Тўйга бориб не кўз билан кўрай-ки, дўстим маст ҳолда даврада ўйнар эди! Ҳайратдан қотиб қолдим! Энди нима бўлади, ахир у ўғлини ўртага қўйиб қасам ичган эди-ку?! Кайфиятим учиб, даврага ҳам ўтирмай, қайтиб кетдим.
Кейинги кун дўстимга роса гапирдим, тушунтирдим, у эса индамай тураверди. Энг ёмони – ароқ ичишда давом этаверди... Шу алфозда 4 йил ўтди. Менинг кўнглим эса, доимо бир нохушлик келишини сезгандек, нотинч эди.
Охири ўша нохуш хабар келди! Дўстимнинг ўғли онаси билан қишлоққа, бувисиникига бориб, 10 ёшида ўша ердаги ҳовузга чўкиб ўлди! Бу мусибатнинг асосий сабабчиси – боланинг отаси эканлигини фақатгина мен ва дўстим билар эдик. Отанинг қалбидаги армон ва пушаймонликни кўришга тоқатим етмас эди. Дўстим ҳам, орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам, юзимга тик қарай олмайди, мендан қочишга ҳаракат қилади, бу сирни бировга айтиб қўйишимдан қўрқади.
Бу ачинарли воқеани бошқаларга ибрат бўлсин деб қоғозга туширдим. Мусулмонлар, қасам ҳақ экан, бузсангиз урар экан, жазосиз қолмас экан! Бўлар-бўлмасга қасам ичаверадиганлар учун, қасамни ичиб, сўнг уни бемалол бузадиганлар учун бу ҳаётий воқеа дарс бўлсин, акс ҳолда пушаймонлик гирдобида қолиб кетасиз!
✒️ Намозда Фотиҳа сурасини шошиб ўқиманг. Бунинг сабаби нимада эканига бир қаранг:
Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».
Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.
Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ).
༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...
Каналимизга обуна булинг.
Эчкининг ҳаққи
Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.
Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.
Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” десайдим, нелар бўлмасди...
Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️
-99ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-99ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-99ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-110ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-110ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-110ming so’mdan asal dvoykalar 😍
Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀
Астағфируллох, ҳеч кимнинг бошига бундай иш тушмасин 👇
Одатда вафот этган инсонни қабрга қўйиш учун эркаклар жамоаси иштирок этади. Аёллар қабристонга бормайдилар. Лекин расмдаги бу аёл туғишган акасининг вафотидан сўнг уни сўнги манзилга кузатиб қўйишга қарор қилди. Аммо кутилмаганда жаноза вақтида баланд овозда:
— Ё Аллоҳим! Энди у сенинг қўлингдадир! Сен ўзинг адолатлиларнинг энг адолатлисисан. Акамни менга қилган иши туфайли уни раҳматингдан маҳрум қилгин амин“ деб жамоа олдида баддуо қилди. Жанозага йиғилганлар шокка тушдилар ва аёлдан:
— “Нега ўз акангни қарғаябсан, сенга нима қилганки бунчалик Аллоҳдан унга ёмонлик сўраяпсан?“ дедилар.
Аёлнинг жавобидан кейин кўпчилик шокка тушиб қолди, у шундай деди: батафсил ўқинг.... 👈
158
— Келинойи, — Нилуфар дадаси ухлагани кириб кетгач ошхонадан энди чиқаётган Дурдонанинг ёнига келди, — мен қизларга Олмагул ҳақида айтмоқчиман.
— Жуда яхши ўйлабсиз, — Дурдона бу хабарни эшитиб хурсанд бўлди. Ахир у ҳам Гулбаҳор ва Шоҳсанамнинг нималарни ҳис қилганларини гувоҳи бўлган. Энди дугоналар топишса, олдингидек бўлишса Нилуфар ҳам анча чалғирди. Ахир дийдордан ширини йўқ.
Эртаси куни тушга яқин Гулбаҳор ва Шоҳсанамдан биз қишлоққа йўлга чиқдик деган хабарни олган Нилуфар Олмагулнинг ёнига шошди.
— Ким бор? — қия очиқ дарвозани тақиллатганча тўғри ичкарига кириб борди. Болалигидан одат бўлиб қолгани учунми ҳеч уй эгалари чиқишини кутиб туришга сабри етмайди. Қачон келса шундай, дарвозани тақиллатиб овоз берганча кириб келаверади.
— Ҳозир, — деганча худди олдингидек кўйлак лозимда, бошида рўмол билан Олмагул чиқиб келди, — хуш келибсан, — дугонаси билан қучоқ очиб кўришаркан, — қишлоққа қайтганимни эшитиб, дарров сен ҳам етиб келдингми?
— Ишдан бўшасам бўлди, мендан қутуламан деб ўйлаганмидинг? — қизлар кулишганча ичкарига киришди. Нилуфар Хосият опадан ҳол-аҳвол сўраган бўлди. Олмагул қайтгани учунми Хосият опанинг ҳам рангига қон югуриб қолибди. Унгаям осон бўлмади. Шунча вақт айбдорлик ҳиси билан яшади. Ўзини кечира олмади. Ахир фарзанд доғидан оғири йўқ.
Хосият опа билан бироз гаплашиб ўтирган бўлдию, секин мақсадга ўтди, — Гул қизлар қишлоққа келаяпти?
— Санам ва Баҳорми? — Олмагулнинг кўзлари порлаб кетяпти, — уларни кўрмаганимга ҳам йиллар бўлиб кетди.
— Ҳа, уларни мен чақирдим. Уларга ҳаммасини айтадиган вақт келди. Яна аввалгидек тўртталамиз бирга суҳбат қуришни, кулишишни, сендан бир шингил қўшиқ эшитишни истайман. Қарши эмасмисан?
— Мен ҳам, — Олмагулнинг кўзлари ёшлангандек бўлди.
Олти йил.
Олти йил ҳаммасидан узоқда, ҳеч нарсани эслолмай яшади. Энди ҳаммаси ўзгача бўлади. Уларсиз ўтказилган йилларни ўрнини тўлдиришни истайди. Энди шу учун ҳаракат қилади.
156
— Келинойи мен уйга боргандан кейин гаплашамиз хўп, — у эшитганларини англаш ва таҳлил қилиш ҳақида ўйларкан, кутилмаганда ҳаёлига келган фикрдан юзига табассум югурди.
— Бу дейман совчи севган йигитингданми? — дугонасининг табассумини кўриб Гулбаҳор ҳам хурсанд бўларкан, — ниҳоят сен ҳам сафимизга қўшиларкансанда? — ҳазиллашди.
— Мен ҳозироқ кетишим керак, — Нилуфар шошиб ўрнидан тураркан, ўйлаганини тезроқ амалга ошириш ҳақида ўйларди. Ахир у бу кунларни анча кутди. Энди эса вақти келди ва у буни қилиши керак, — сен бир неча кун демасдан эртагаёқ қишлоққа боргин хўп. Сени ўша ерда кутаман.
— Жуда эрга теккинг келаётганингни билганимда эртароқ ўзим сенга эр топардим, — дугоналар ҳазил-ҳузил билан хайрлашаркан, Нилуфар йўл бўйи Шоҳсанамга хабар жўнатишни ҳам унутмади.
— Ҳаммаси яхши бўлади. Мен айни қулай пайтни танладим. Энг тўғриси ҳам шу. Шунчаси етар, энди буёғи бошқача бўлиши керак, — энг аввало бориб ишдан бўшашни ҳам унутмади. Чунки у ҳам энди шаҳарга қайтмоқчи эмас. Ойисининг ўлимидан кейин кўп вақтини қишлоқда, оиласи даврида ўтказмоқчи.
🌺🌺🌺
— Сарвар ака, — Дилафруз қизларининг овқатини бериб хонага кираркан, қайсарлик қилиб касалхонадан чиқиб келган эрига қараб юраги увушиб кетди. Бироз ётиб даволанганида балки соғлиғида ўзгариш бўлармиди ўйлади, — овқат ейсизми?
— Кет, — Сарвар унинг юзига қарамади хатто, — мени ёлғиз қолдир.
— Сарвар ака, — Дилафруз йиғлаб юбормаслик учун пастки лабини тишлади, — биламан мени қилганларим...
— Дилафруз кет дедим, — Сарвар уни эшитишни ҳам истамади хатто.
— Хўп, — Дилафруз эрини ортиқча асабийлаштирмаслик учун хонадан чиқаркан, кўз ёшларига қандай эрк бериб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди, — ҳаммасига мен айбдорман. Ўша куни тилимни тийганимда ҳозир эрим бундай аҳволга тушмасдилар, — Дилафруз йиғлай-йиғлай ошхонада, стулда ўтирганча қандай кўзи илинганини ҳам сезмай қолди. Бир пайт ниманингдир қарсиллаб йиқилгани эшитиб уйғониб кетди. Вазиятни англагунча қизларининг қаттиқ чинқириб йиғлаганлари эшитилди.