Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
155
— Ўзимни полвоним, — Нилуфар у тенги ўтириб Бобурни маҳкам бағрига босаркан, — қачон катта бўласан? Сени кутиб чиройли кампир бўлиб қолмасам бўлди, — кулди.
— Яна озгина ўсай, — Бобур қўлини бўйидан бир қаричча баландга кўтарди, — кейин сизга уйланаманда уйимизга олиб келаман. Ҳар доим биз билан яшайсиз. Менга ҳар куни ширинлик, мевалар олиб келасиз.
— Бўлдида, — Нилуфар ёйилиб куларкан, — унда сен тезроқ ўсгин. Мен сени кутаман.
— Ана кўрдингизми? — Бобур ойисига қараб, — чиройли холанг сенга тегмайди дегандингиз. Холамни ўзи ҳам мени севарканку.
— Жимитдеккина бўлиб севгини сенга ким қўйибди? — Гулбаҳор ўғлини урушиб ичкарига киритиб юбораркан, — бу болани боғчага бериб хато қилдимми дейманда. Борганига бир ҳафта бўлмасидан ўрганган нарсасини қара. Эртага боғча опаси билан яхшилаб гаплашиб қўймасам бўлмайди шекилли.
— Ҳали болаку, — Нилуфар ҳали ҳам Бобурнинг гапларига кулганча, — улар учун озгина эътибор ҳам севги. Энг беғубор даври ҳозир уларнинг.
— Шуни айтаманда. Ўша беғубор даврини ҳам эси йўқ тарбиячиси булғаётгандек. Эртага аниқ бориб келаман. Эсим қурсин, — пешонасига уриб қўйганча, — сени ичкарига таклиф қилишни унутибманку.
— Шуни айт. Бугун дарвоза олдидан қайтаманми деб ўйлаётгандим, — Нилуфар бу ерга келиб адашмаганига яна бир бор аъмин бўларкан, шундай яқин дугонаси борлиги учун Аллоҳга шукур қилди.
Нилуфар дугонаси билан ёшлигини эслаб кулишиб ўтираркан, телефони жиринглаб қолди.
— Ассалому алайкум келинойи, — жавоб бериши билан саломлашаркан, — дадам, акам, жиянларим яхшими? Ўзингиз тузукмисиз?
— Яхши раҳмат, ўзингиз яхшимисиз? Имтиҳонларни тугатиб олдингизми?
— Ҳа ҳаммаси тугади. Насиб қилса эртага йўлга чиқаман.
— Бунча яхши, — Дурдона хурсанд бўлганча, — ўзи қачон келасиз деб сўрамоқчи эдим. Дадажон сўраганди.
— Тинчликми ёки дадам ҳам..., — касал бўлиб қолдими дейишга тили бормади.
— Дадажон яхшилар. Фақат шу бугун сизга совчи келганди.
— Совчи? Яна қанақа совчи?
— Совчимисан совчи ўзиям. Бўлажак куёвни ўзи совчиликка келганини айтмайсизми?
— Нима? — Нилуфар эшитганларини англай олмай қолди.
ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН.
Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.
"Ҳикматлар хазинаси"
Каналга уланиш учун !👇👇
@ibratli_sozlar
Бу - Бельгиядаги ҳайкал ва унинг қайғули бир тарихи бор экан: қаҳратон қиш бирида тунда кўчада қаровсиз қолган кичкина болакай ва дайди бир ит шу ерда совуқ қотиб ўлган ҳолда топилган. Ит кетиб юбориб, жонини омон сақлаб қолиши мумкин эди, лекин ундай қилмаган. Болакайга "кўрпа" бўлган…😓😓
Энг ачинарлиси, шу кўчада яшовчилар тунда бир итнинг уввиллаётганини эшитишган (балки, совуқдан ўлаётган болакай учун ёрдамга чақиргандир), аммо ҳеч ким иссиқ ўрнидан туриб ҳеч бўлмаса деразадан кӯчага қараб қўйишни лозим топмаган...!
@ibratli_sozlar
Ҳангома
(Ҳаётий воқеа)
Эрталаб соат ўнларда бирдан уй телефони жиринглаб қолди.Мария Ивановна тўқиб ўтирган пайпоғини ёнига қўйиб, гўшакни кўтарди.
-Набирангиз ҳозиргина жиддий автоҳалокатга учради.Унинг айби билан қимматбаҳо чет эл машинаси пачоқланган,қурбонлар бор...-Шошилиб гапира кетди бегона овоз.-Бунинг устига набирангиз яна уч йилдан беш йилгача қамалиши мумкин.. У қамалмаслиги учун сиз бизга пул беришингиз керак !
-Қанча беришим керак?
-Икки юз минг!-Хотиржам овоз эшитилди гўшакдан.-Пулни тайёрланг,ҳозир ёнингизга бизнинг одамимиз боради.Ҳа,унутманг,қўнғироқ қилганим сир бўлиб қолсин.Бўлмаса набирангиз нақ панжара ортига тушади-я!
-Лекин уйда бунча пул йўқ,-йиғламсиради Мария Ивановна.-Банкка боришим керак, банк эса шаҳар четида жойлашган.
-Бироздан кейин кўчага чиқинг.Подъездингиз ёнига кумушранг “Жигули” келади.Ва сизни қаерга десангиз олиб боради. Набирангизнинг ҳаёти бизнинг қўлимизда. Бу ҳақда ҳеч ким билмаслиги кераклигини унутманг.-Шундай деб гўшакдан гудок овози эшитилди.
Ҳақиқатан ҳам Мария Ивановнани подъезд ёнида айтилган улов кутиб турган экан. Шаҳарни айланиб,банк ёнига боришгач,ҳайдовчи лабига бармоғини босиб,”оғиз қулф” ишорасини қилди.Мария Ивановна ҳам худди шундай имо билан унга жавоб берди-да,банкка қараб юрди.
Ярим соатлардан кейин чиққан Мария Ивановна ҳайдовчига қараб:
-Карточкамнинг пин-коди эсимдан чиқиб қолибди,-деди оғир хўрсиниб.-Дала ҳовлига бориб келиш керак.Пин-код ўша ердаги дафтаримда ёзилган эди.
Шаҳардан ўттиз километрча узоқда бўлган дала ҳовлидан Мария Ивановна қўлида икки сумка картошка ва бир сумка пиёз билан қайтиб чиқди.
-Машинангнинг юкхонасига буларни қўй, кейин кетамиз!-деди у ўзини кутиб зериккан ҳайдовчига.
-Банкками?-сўради ҳайдовчи.
-Аввал уйга кириб ўтамиз,-деди Мария Ивановна.-Картошка билан бирга банкка бормаймиз-ку.Йўлда супермаркетнинг ёнида тўхтаб ўт.Сут ва нон олишим керак.
Ҳайдовчи йигит унинг қилиқларидан аччиқланса-да,жим ўтиришга мажбур,чунки унга пул керак эди.Уйга етиб келишганда анча қоронғи тушиб қолган,йигит асабийлашар,Мария Ивановна эса аксинча жуда сокин эди.
-Ялпайиб ўтиргунча,менга ёрдамлашсанг яхши бўларди,-танбеҳ берди у машинадан тушаркан.
Фирибгар итоаткорона юкларни бешинчи қаватга олиб чиқиб берди.Уни тепада полиция ходимлари кутаётган экан.
-Набирангиз билан нима бўлади энди?-талмовсиради уларнинг қўлига тушган фирибгар.
- Мени ҳеч қандай набирам йўқ,-осойишталик билан жавоб берди фирибгарлик қурбонига айланмаган Мария Ивановна.-Сен айтган автоҳалокат ҳам юз бермаган,ҳеч ким бундан жабр ҳам кўрмаган.Мен буни бошиданоқ билган эдим.
-Унда нимага банкка бордик?
-Уй ва телефон тўловларини қилишим лозим эди.
-Дала ҳовлига-чи?
-Картошка ва пиёзларимни уйга ташиб олишим керак эди-ку,-тушунтирди Мария Ивановна.-Бор,бор.Йўлингдан қолма.Мен уйда ўтирадиган,ҳеч нимадан бехабар кампир эмас,балки заҳирадаги милиция майориман!!!
Интернетдан олинди.(Муаллифи номаълум)
Рус тилидан Моҳигул Назарова таржимаси.
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...
1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.
2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.
3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.
4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.
5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.
6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.
7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.
8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.
9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.
10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.
11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.
12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.
13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.
14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.
15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.
ШАЙТОННИНГ КИМЛАРГА КУЧИ ЕТАДИ
Ибн Жавзий «Талбису иблис» китобида қизиқ бир қиссани келтиради:
Аллоҳга шерик қилиб, сиғиниб юрилган бир дарахт бор эди. Бир куни бир киши Аллоҳ учун ғазаб қилиб, шу дарахтни кесиб ташлашга аҳд қилди. У дарахт ёнига келганида шайтон инсон суратида унинг олдида пайдо бўлиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.
«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.
«Сен ўзинг унга сиғинмас экансан-ку, сиғинадиганларнинг сенга нима зарари бор?!», деди шайтон.
«Йўқ, мен уни албатта кесиб ташлайман!», деди ҳалиги одам.
«Мен сенга ундан кўра яхшироқ бир таклиф айтсам, нима дейсан? Сен уни кесмагин, эвазига ҳар куни уйқудан уйғонишингда ёстиғинг олдида икки динор қўйилганини кўрасан».
«Ким бунга кафил бўлади?!»
«Мен кафилман!».
Шундан сўнг ҳалиги одам ортига қайтди. Эрталаб уйқудан турганида ёстиғи олдида икки динор қўйилганини кўрди.
Эртасига эрталаб ваъда қилинган икки динорни ёстиғи олдида топмади. Шунда ғазабланиб, болтасини кўтариб, дарахтни кесиш учун жўнади. Дарахт олдида шайтон унга кечаги суратида йўлиқиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.
«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.
«Бекор айтибсан, бунга ҳаргиз йўл қўймайман!», деди шайтон.
Киши дарахтга болта урмоқчи бўлганида шайтон уни кўтариб, ерга урди, бўғиб, ўлдириб қўяёзди.
Сўнг: «Биласанми, мен кимман? Мен шайтонман. Сен аввалги сафар Аллоҳ учун ғазаб қилиб келгандинг, шу боис сенга кучим етмас эди. Шунинг учун мен сени икки динор билан алдадим. Аммо, бугун ўша маҳрум бўлганинг икки динор учун ғазаб қилиб келдинг, шунинг учун мен сени мағлуб қилдим», деди.
Ўйлаб кўринг, эй Аллоҳнинг бандаси!
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон)учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир» (Наҳл: 99, 100).
Мўминларга шайтон ҳукмрон бўлолмайди.
Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)»
(Ҳижр: 42-оят).
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ
(Ҳамма билиш зарур)
Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
Куёвлари:
Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
Набиралари:
Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.
(Имом Термизий, «Шамоили Муҳаммадия»).
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
💥Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @Ibratli_sozlar
153
— Тушунарли, — Абдулла ака бироз ўйчан аҳволда, — мен қизим билан гаплашиб кўрай. У нима деса шу.
— Мен ҳалиги...
— Шунча йўл босиб келибсиз, меҳмонимиз бўлинг.
— Раҳмат амаки, — Беҳруз хижолат бўлганча ўрнидан тураркан, — энди менга рухсат. Ҳали шаҳарга етиб олишим керак.
— Бу оиланинг раҳматли аёлимдан қолган чиройли бир одати бор, — Абдулла ака синиққина жилмайиб қўяркан, — бу хонадонга ким келишидан қатъий назар ош емасдан кетмайди. Шундай экан бугун...
— Раҳмат, — Беҳруз қўлини кўксига қўйганча, — насиб қилса ҳали кўп ейман, — хижолатомуз кулиб қўйдию, айтган гапининг маъносини кейин тушундими кўзларини олиб қочди-ю, тезроқ кетиш пайига тушди. Абдулла ака қанчалик қистамасин қолмади. Дарвозадан чиқиб бироз енгил тортгандек бўлди, — аҳмоқ, — ўзини койиган бўлди, — нима деганингни ўзинг ҳам тушунмасдан гапирган гапингни қара. Лекин бу ҳам бир яхши ниятда, — кулиб қўйди.
Шаҳарга ҳам ўзгача хуш кайфиятда қайтди. У шунчалар хурсанд эдики, худдики Абдулла ака қизимни сенга беришга розиман дегандек.
🌺🌺🌺
— Мен эртага Нилуфарни кўриб келишим керак, — Шоҳсанам қўлидагиларни стол устига қўяркан Жафардан рухсат сўрагандек гапирди.
— Бемалол, — Жафар компютердан кўз узмасдан жавоб бераркан, — ҳайдовчига айтсанг истаган жойинга олиб бориб келади.
— Раҳмат. Ҳалиги....
— Болаларнинг боғчасини ҳал қилиб қўйдим. Эртадан боришлари мумкин.
— Катта раҳмат, — Шоҳсанам унинг нима демоқчи эканини бир оғиз гапидан тушуниб олган Жафарга ўзгача ҳурмат билан қараб турдида, сал туриб чиқиб кетди.
Айни пайтда Шоҳсанам Дадахоннинг болалари билан Жафар топиб берган ижара уйда яшаётганди. Идда муддати тугагунча шундай яшашни маъқул кўришди. Бу ҳар икки тараф учун ҳам яхши эди. Бу вақт Жафарнинг фарзандлари ҳам Шоҳсанамга ўрганишлари, унинг ёнидаги икки қора кўз ҳам Жафарни илиқ қабул қилишлари учун ҳам айни керакли муддат эди.
151
— Нилуфар, — Беҳруз охирги имтиҳонни топшириб бўлиб, ўқдек учиб кетаётган қизга зўрға етишиб оларкан, — нега мендан ўзингизни олиб қочиб юрибсиз?
— Ўзингизни билмаганликка олманг, — Нилуфар унга қош чимириб қараб қўйдию йўлида давом қилди.
— Хўп мендан ўтди. Лекин нима қилай? Сизни севаман ва аллақачон оилам аъзоси сифатида қабул қилиб бўлганим учун опам ва ойим билан таништиришни истагандим.
— Опангизку майли, лекин ойингиз...., — Нилуфар ўша аёл билан бўлган охирги суҳбатни эслаб юзлари дув қизарди. Ахир ўша суҳбат мавзусини айнан Беҳрузнинг ўзи эди.
— Нилуфар, — Беҳруз айланиб ўтиб унинг йўлини тўсаркан, — ҳамма нарсани жиддий қабул қилиб юборяпсиз. Бир неча марта айтдим, яна айтаман ойим сизни аллақачон ўз қизларидек қабул қилиб бўлган. Сиз ҳақизда ҳар куни сўрайдилар.
— Беҳруз сиз тушунмаяпсиз. Ахир....
— Ҳаммаси тушунарли, — Беҳрузнинг ҳам тоқати тоқ бўлди чоғи, — сиз билан гаплашгандан фойда йўқ. Мен бугуноқ йўлга тушаман. Бориб дадангизга ҳаммасини тушунтираман. Келаси йил тўйимиз бўлади, — дедию ўгирилиб кета бошлади.
— Нима? Яна қанақа тўй? Сиз эсингизни едингизми? — бу сафар Нилуфар унинг ортидан юрди, — сиздан сўраяпман.
— Сиз бу ишларга ёшлик қиласиз, — Беҳруз бир қараб қўйганча кўз қисиб қўйдию, яна олдинга қараб олиб, ўша жиддий қиёфага кириб олди.
🌺🌺🌺
Беҳруз айтганини қилиб шу кунни ўзидаёқ қишлоққа йўл олди. Унинг нияти Нилуфарнинг оиласи билан яқиндан танишиш ва имкони бўлса, Нилуфарнинг қўлини сўрашни дилига тугиб олганди.
Машина у айтган уй олдида тўхташи билан машинадан тушаркан, бироз ҳаяжонлангандек бўлди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
✅✅✅✅✅✅✅✅✅✅
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
✔️ TOʻGʻRI OVQATLANISH
✔️HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
✔️HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA.
✔️DETOKS VA RAMAZON 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILADI
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
DIETOLOG NAZORAT 100%
DAVLAT ROYXATIDAN OTGAN DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA
💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃
MRAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
GURUHGA KIRING
📤📤📤📤📤📤📤📤📤📤
#Диққат #Тарқатинг
Эртага 03.02.2022, Ражаб ойи ҳам кириб келди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, Пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рўза тутишнинг нияти:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (Қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.
@ibratli_sozlar
ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰
❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...ДАВОМИ 😱👇
Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️
Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…
Бу сирни очаман ёзиб олинг:
•кечки пайт ухлашдан олдин
бинтга… Давомини ўқиш👇
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
Отангизга пул берсангиз хеч қачон санаб берманг....
@ibratli_sozlar
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️
BEK BARAKA BOZORLARIDANAM ARZON TAVARLARI🔊🔊🔊
BAXORGA SHIKARNIY MADELLAR KEGAN. OPTIM NARXDA DONAGAYAM BERILADI📣📣📣
Kanal linki⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+q-U4weAF1X5hMzIy
/channel/+q-U4weAF1X5hMzIy
Homiy
/channel/+OfhQZoaBWL80Mjky
😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?
❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби
✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
📝 ХОТИНИМНИ УШЛАБ ОЛДИМ😨
Ҳаммаси ўша кундан бошланди. Кўчада холаваччам Салимни учратиб қолдим. Ҳол-аҳвол сўрашгач, у иккиланиб:
— Бир гап айтаман.
— Тинчликми, оғайни?
— Буни айтишга тилим ҳам бормаяпти. Айтмасам, кўриб-билиб туриб...
— Гапни бошладингми, охиригача айтда энди!..
— Қандай айтсам экан… Хотининг сенга хиёнат киляпти, — деди Салим.
Дунё кўзимга кўринди. Умуман ишонмадим. Кечга яқин ҳеч нарса бўлмагандай, уйга келдимда:
— Мени шошилинч ишга чақиришяпти, бугуноқ кетишим керак. Бу сафар бир ойлардан кейин келаман, — дея хайрлашиб «сафарга кетдим»...😳😰😱😱
ДАВОМИ👇👉 /channel/Solixa_Ayol/63578
154
— Мана имтиҳонлар ҳам тугади, — Нилуфар хўрсиниб қўяркан, — энди қишлоққа қайтаман. Дадамни ёнида бўламан. Шусиз ҳам армоним етарли. Дадамнинг ҳам дийдорига тўймай қолдим деб ўзимни кечира олмай юрмай яна, — Нилуфар шундай ўйлар билан ижара уйига йўл олди.
Уйга келиши билан нарсаларини йиғди. Бу сафар ҳамма нарсасини йиғаркан, энди умуман шаҳарга қайтмаслик ҳақида ўйларди.
— Кетиш олдидан Баҳор билан ҳам кўришиб олишим керак. Санамни ҳам ёнимга оламан. Улар ҳам ҳақиқатни билишга ҳақли. Айниқса, Санам! Ахир у ҳали ҳам ўзини айбдор ҳисоблаб, кечира олмайди.
Нилуфар ҳамма нарсани йиғиб бўлиб, биринчи навбатда Олмагул билан гаплашиб олиш учун касалхонага қўнғироқ қилди. Унинг ишдан бўшаб кетганини эшитиб бир хафа бўлган бўлса, бир хурсанд бўлди.
— Демак оиласи бағрига қайтибдида, — жилмайиб қўяркан, — балки шуниси ҳам яхшидир. Ахир оиладан, ота-онадан ортиғи йўқ бу дунёдада. У учун хурсандман. Шуларни ўйлаб йўлга тушди. Билади, Баҳор ҳамиша уйида, чунки унинг қизалоғи ҳали энди икки ёшдан ўтган. Йўл устида мева олишни унутмади. Жажжи Олмагул банан пюресини зўр иштаҳа билан ейди. Унинг тамшаниб ейишини кузатиш Нилуфарга ўзгача завқ бағишлайди. Ана шундай пайтда ўзи ҳам фарзандли бўлишни истаб, энтикиб кетади.
— Ҳозир, — Нилуфар эшикни тақиллатиши билан ичкаридан дугонасининг овози эшитилди, — Бобур синглинга қара, — деганча келиб эшикни очдию Нилуфарни кўриб хурсанд бўлиб кетди, — хуш келибсан, — у билан қучоқлашиб кўришаркан, — бир неча кундан буён сендан хабар оламан деб ёнинга бора олмай юргандим, — уни ичкарига таклиф қиларкан, — анча яхшимисан? — жанозага бориб келганидан буён фақат унинг аҳволи нима бўлди экан деб ўйлайверган Гулбаҳор Нилуфарни кўриб жуда севиниб кетганди.
— Яхши рахмат, ўзинг яхшимисан? Болаларинг яхшими? Қизинг улғайиб қолдими? Мени ошоғим қани? — кулди.
— Ичкарида, — Гулбаҳор ҳам кулганча, — икки кундан бери синглисини йиғлатиш билан овора. Олмагул ҳам ҳеч акасидан қолишай демайди шумтака.
— Худди ўзимизни Гулдек, — Нилуфар шундай дедию кўзлари ёшланай деб турган Гулбаҳорга кўзи тушиб тилини тишлади. Ахир ўша пайтда Гулбаҳор кам азоб чекдими? Олмагулнинг ўлими сабаб анча пайтгача ўзига кела олмай юрди хатто, — қишлоққа қачон қайтмоқчисизлар?
— Билмадим, — Гулбаҳор тўкилай деб турган кўзёшларини ичига ютаркан, — дадаси бир-икки кунга бориб келамизми деяётгандилар. Биласан, келаси ойда овсин туширмоқчимиз.
— Бунча яхши. Катта овсинингни елкасига шамол тегадиган бўлибдида?
— Нимасини айтасан? Ўзи ҳар борганимизда менга кинояли гап қилиб чарчамасди.
— Энди янги келинга қиларканда? — кулди Нилуфар.
— Менга нима, — Гулбаҳор қўл силтаганча, — биз тўйдан кейин тезда ортимизга қайтамиз.
— Тўғри қиласизлар. Энг тўғ...
— Ойи анави қизингиз....Вой чиройли холам келибдилар, — Бобур Нилуфарни кўриши билан нима деётганини ҳам унутиб унинг ёнига югурди.
152
Бир чуқур нафас олиб чиқараркан, анча дадиллашгандек бўлди. Келиб дарвозани тақиллатди.
— Ким? — ичкаридан эркак кишининг овози эшитилдию, сал туриб дарвоза очилди, — келинг, хизмат, — дарвозани очган Мансур дарвоза олдида турган нотаниш йигитга бошдан оёқ разм солишни унутмади.
— Ассалому алайкум, — Беҳруз одоб билан салом бераркан, — менга Абдулла ака керак эди, — ҳамма нарсани қизнинг дадаси билан гаплашиб оларман деган фикрда дона-дона қилиб гапирди.
— Киринг, — дадасининг исмини эшитишгач уни ичкарига таклиф қилди.
— Раҳмат, — Беҳруз ҳовлига кириб келар экан, бу ҳовли унга қандайдир файзлидек туюлди. Шу пайтгача кўрган ҳовлиларидан гўзалроқ кўриниб кетди. Уй ичи ҳам файзли, ҳар бир бурчагидан бахт уфуриб тургандек туюларкан, — раҳматли қайнонам жаннатий аёл бўлган эканлар, — ўйлади. Чунки уйнинг файзи, бахти бу оқила аёл. Албатта, Беҳруз шундай фикрда эди.
— Дада сизни сўраб келишибди, — Мансур Беҳрузни дадасининг хонасига таклиф қилиб кираркан, дадасига нега кирганини билдириб қўйишни унутмади.
— Ассалому алайкум, — Беҳруз хонага кириши билан қўлини кўксига қўйиб салом берди. Абдулла ака қўлидаги расмни жавон устига қўйиб улар томонга ўгирилиб, саломига алик олганча жой кўрсатчи. Беҳруз бироз тортиниброқ ўтираркан, гапни нимадан бошлашни билмай қолди. Дабдурурстдан Нилуфар учун келдим дея олмайди. Дадаси қолиб акаси тепкилаб кетиши мумкин. Шунинг учун яхшилаб ўйлаш керак.
— Мен ҳозир, — Мансур меҳмоннинг ҳурмати учун дастурхон ёйиш ҳақида ўйладими ёки бошқами, хуллас чиқиб кетди.
— Қулоғим сизда, — Абдулла ака Беҳрузга синчиков қараб қўйганча, — нимадир хизмат билан келмаганингиз аниқ.
— Мен ҳалиги, нима десам экан? Хуллас олдингизга бир яхши иш билан, яхши ният билан келгандим.
— Нилуфар билан бирга ўқийсизларми? — Абдулла ака Беҳруздан кўз узмасдан сўради.
— Ҳа, мен....Ҳалиги...., — бундай саволни кутмаган Беҳруз каловланиб қолди. Ахир у ҳаммасини бир бошдан ётиғи билан, Нилуфарга гард юқмайдиган қилиб тушунтирмоқчи эди. Лекин вазият у кутмаган тарафга бурилиб кетди.
150
Олмагул ўзи учун қадрдон ҳовлига кириб келаркан, биринчи бўлиб кўзи тушгани доим ойиси ўтириб ип йигирадиган айвон бўлди. Ҳозир у ер бўм-бўш. Лекин ип йигириш учун керакли анжомлар ўша ерда.
— Ойим ип йигирмай қўйдиларми? — дадасига бир қараб қўйди.
— Ойингни ўша кундан бери эси кирди-чиқди бўлиб қолган. Нуқул ўзи билан ўзи гаплашади. Менимча ўша айрилиқ унга қаттиқ таъсир қилган. Ахир сени ўша махлуққа турмушга беришни ҳаммадан ҳам кўп ойинг истаганди. Қизим, — Абдурайим ака уни ўзига қаратаркан, — уларни кечира олмайман, кечирмайман десанг ҳам ҳаққинг бор. Мен сен тарафман. Нима десанг ҳам....
— Мен ойимдан хафа эмасман. Ахир улар ҳам бошқа оналар каби мени бахтимни ўйлаганлар. Мен улардан юз ўгира олмайман. Агар ҳаммаси сиз айтгандек бўлса, мен айни пайтда уларга керакман. Улар менинг ойим, меҳрибоним, — Олмагул жилмайиб қўйганча уй тарафга қараб юрди.
— Опа, — қўлида челак билан чиқиб келган Турсунбой челакни тарақлатиб ташлаганча Олмагул тарафга чопди, — опажон, — кела солиб опасини маҳкам бағрига босаркан, — бу қандай....Ахир ўша куни....
— Ҳаммаси кейин. Ҳозир шунчаки сизларга тўйишни хохлайман.
— Ойим хоналарида. Зиёдулла уларнинг ёнида, — деганча келиб дадаси билан кўришаркан, — сизга катта раҳмат дадажон. Опамизни уйга олиб келдингиз. Энди сиз ҳам биз билан яшайсиза? — кап-катта бўлса ҳам йиғлаб юборди. Ахир осонми? Анча йилдан буён ўлган деб ўйлаган инсони тирик. Уларни тарк этган дадаси ҳам қайтиб келди. Энди улар бир оила бўлиб яшайди.
Олмагул секин уйга кириб келаркан, бу уйнинг ҳар бир бурчаги унга қадрли эканлигини ич-ичидан ҳис қилиб борарди. Ойисининг хонасига яқинлашгани сари эса юраги ўйнаб кетарди.
— Ҳозир кирсам юрагини мазаси қочиб қолсачи? — эшик дастасини ушлаб турганча иккиланди, — лекин уларни кўришим керак, — секин эшикни очиб ичкарига қаради. Ойиси шифтга термулганча ётибди. Укаси Зиёдулла эса ойисининг оёқларини уқалаяпти. Охиста қадам босиб кираркан, бошида уни пайқашмади ҳам. Олдинга юриб бораётиб битта ғичирлайдиган тахтани босиб, уларнинг диққатини ўзига қаратди.
— Қизим, — унга кўзи тушиши билан Хосият опанинг бутун танасига жон кирдими, ирғиб ўрнидан турди, — мен нима дегандим? У тирик, мен уни кўрдим деганмидим? Мана у келди. Бизни соғиниб келди. Чунки у мени қизим, мени гўзал Гулим, — Хосият опа йиғлаганча Олмагулни бағрига босди.
🍃ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР
💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.
💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.
💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.
💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.
💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.
💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.
💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.
Умму Амина тайёрлади
ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН.
Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.
"Ҳикматлар хазинаси"
Каналга уланиш учун !👇👇
@ibratli_sozlar
Oxir-oqibat siz ketasiz, so‘zlaringiz esa qoladi....
Shunday ekan, yaxshilikdan boshqasini aytmang...
©️ Malohat Anvar
@ibratli_sozlar
#Ibratli_Filmlar
🎥 - Echki hayoti -
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ish qidirish maqsadida hindistonlik Najib Saudiya Arabistoniga keladi,
va o'zi bilmagan holda chekka cho'lda echki boqib, qullika mahkum bo'ladi, umidini esa Allohdan uzmaydi..
- "Inson boshidan kechirmagan hayotni afsona deb biladi"...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🇮🇳Hindiston
🇺🇿O'zbek tilida
💾HD 720p
⌛️Davomiyligi 164 daq.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📝Бераётган садақангиз озлигидан ҳаё қилманг
Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди. Мен ундан:
«Маҳзунлигингиз сабаби недандир?» деб сўрадим.
У жавобан:
- Aнави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди. Унга дедим:
Зурриётингиз йўқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш. Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, - деди. Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, - деб сўрадим.
У:
Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Aрзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?», деб сўрадим. У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди. Сўнгра мен Aллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса,
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Aллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Aллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Aллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.