Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Имрон ва унинг оиласи
Қуръонда зикр этилган тарихий шахслардан бири — Имрон ва унинг оиласидир. Улар оддий, аммо тақводор ва Аллоҳга қаттиқ ишонган оила бўлган. Имрон ва унинг хотини кўп йиллар давомида фарзанд кўрмаганлар.
Бу вақтда Фаластинда румликлар ҳукмрон бўлиб, бутпарастликни ва кўпхудоликни тарғиб қилаётган, аҳолини ўз динига мажбурлаётган эди. Кимки уларнинг динини қабул қилмаса, оғир жазоланарди, айримларини йиртқич ҳайвонларга ташлар, бошқаларини қийноққа солар эдилар. Шу мураккаб вазиятда Имроннинг хотини ўзгариш қилишни, яхшиликни тарқатадиган фарзанд кўришни ният қилади. У Аллоҳдан самимий ва тинимсиз дуо қилиб, қуйидагича ният қилади:
"Эй Роббим, қорнимдаги болани Сенга бағишладим. Уни Сенинг йўлингда хизмат қиладиган, озод (дунёвий ишдан холи) қиламан. Дуоимни қабул қилгин. Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан" (Оли Имрон, 35).
Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди. Бироқ, у ўғил туғишни ният қилган эди, қиз туғилди. Бу вақтда хотини айтади:
"Эй Роббим, мен қиз туғдим, ҳолбуки ўғил қизга ўхшамайди. Мен унинг исмини Марям қўйдим ва уни Сенга ва унинг авлодини лаънатланган шайтондан сақлаб қолишингни сўрайман" (Оли Имрон, 36).
Аллоҳ бу қизни қабул қилди ва уни яхши тарбияланган қилиб етиштиради. Қизнинг исмини Марям қўйдилар, бу "Аллоҳга хизмат қилувчи" деган маънони англатади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Ҳар бир янги туғилган болани шайтон чимчилайди ва у йиғлайди, фақат Марям ва унинг ўғлидан бошқа".
Бу эса Имроннинг хотини қилган дуонинг қанчалик самимий ва ижобат бўлганлигидан даракдир.
Марям Қуръонда номлари аниқ зикр қилинган ягона аёлдир. Унинг исми 34 марта келтирилган, бу эса мусулмонларнинг кундалик 34 марта сажда қилишларига мос келади. У бутун борлиқнинг энг юксак даражали аёли деб ҳисобланади. Аллоҳнинг китобларида унинг поклиги, ибодатга садоқати ва тақвоси алоҳида таъкидланган.
Марям кўп ибодат қилади, кўп сажда қилади ва ибодат учун яқинлари ва бошқалардан узоқлашади. Қуръон бу ҳақда шундай дейди:
"Китобда Марямни эсла: у ўз аҳлларидан узоқлашиб, шарқий бир жойга кетди" (Марям, 16).
Марямнинг отаси Имрон вафот этганидан кейин унинг тарбиясини пайғамбар Закариё алайҳиссалом ўз зиммасига олади. Закариё ҳар сафар Марямнинг ибодат қилиши учун ажратилган жойга кирганда, у ерда ғаройиб ҳодисаларга дуч келарди. Марямнинг олдида мавсумга мос келмайдиган мева ва озиқ-овқатларни кўрарди. Шунда у Марямдан сўрайди:
"Эй Марям, бу нарса қайдан келди?"
Марям жавоб беради:
"Бу Аллоҳдан келган. Аллоҳ хоҳлаган бандасига ҳисоб-китобсиз ризқ беради" (Оли Имрон, 37).
Бу воқеалар Марямнинг нечоғли тақводор, Аллоҳга боғланган ва унинг марҳаматига муносиб инсон эканлигини кўрсатади.
Марямнинг ҳаёти бутун инсоният учун ибратдир. Унинг тақвоси, мустаҳкам эътиқоди, Аллоҳга садоқати ҳар бир мўмин учун намунадир. У ўз авлоди — Исо алайҳиссаломни дунёга келтириб, Аллоҳнинг буюк иродасини амалга оширган.
Марямнинг қиссаси шундан далолат берадики, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай ҳолатда ҳам собит қолиш инсон учун энг олий мақсаддир.
Эчкининг ҳаққи
Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.
Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.
Кимлардир бизга қироличалардек муносабатда бўлади. Кимлардир қиёссиз малак деб билади. Яна кимлар учундир эса оддий канизакмиз.
Биз томон йўналган қарашларнинг бу каби қарама-қаршилигида ҳеч бир ажабланарли жиҳат йўқ. Ким бизни қандай кўришни ихтиёр этса ҳудди шундаймиз.
Муаммо бизда эмас. Аслида бу масалада ҳечқандай муаммонинг ўзи йўқ... Ташқи ёки ички дунёимизнинг қай ҳолатда эканлиги ҳам аҳамиятсиз.
Муносабатлардаги турфа хиллик бизнинг инсонлар ҳаётида тутган ўрнимизни белгилайди. Истасак қироличаликни танлашимиз мумкин, ҳохласак... чўриликни... Энг машаққатсизи ҳеч қандай унвон ёки даража бизни қизиқтирмаслиги ва муносабатларни борича қабул қилишимиздир.
Зеро, бандалар эмас, Аллоҳ наздида кимлигимиз, қандайлигимиз муҳим. Роббимизга итоатда, Яратувчимизга севимли бўлишга уринишимиздагина манфаат бор. Барчага Холиққа севимли бўлиш саодати насиб этсин.
ПУЛСИЗЛИК ЖОНИНГИЗГА ТЕГДИМИ БИЗ БИЛАН ХУНАР УРГАНИНГ😉
Бу борада сизга ёрдам берадиган ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ канални тафсия киламан
---бепул дарсликлар
---дизайнерлар ижодлари
---тикувчилар мехнатлари
---тикувчилик лайфхаклари
Барчаси мутлоко текин
Кузатиб мохир чеварга айланинг манзил👇
/channel/+v8yg7c8WK2oyZGE6
/channel/+v8yg7c8WK2oyZGE6
Фасонлар хамкорликда
/channel/+7YoZBHV3ISVlY2Ni
😱ШАРМАНДА ЮЛДУЗ УСМОНОВА САХНАДА ЙИҚИЛИБ ТУШДИ.
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ😭
ДАХШАТ БЎЛДИ ЮЛДУЗ ТИРИК ҚОЛДИМИ?😳
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН🔴 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
«...Уч нарса бордир... Бу уч нарса кимда бўлса, иймоннинг мазасини ҳақиқий лаззати ила тортади. Булар:
1. Аллоҳ ва Расулини ҳар нарсадан ортиқ севиш;
2. Яхши кўрган одамини фақат Аллоҳ ризоси учун яхши кўриш;
3. Такрор куфр ҳаётига қайтишни худди олов отилаётган каби ёмон деб билиш...»
ГЛАВНИГА КАНАКА РАСМ ВИДЁ КУЯМАН ДЕБ ХАММА КАНАЛЛАРГА КИРИБ ВАКТ КЕТКАЗИБ ЮРИБСИЗМИ
💥ОИЛАВИЙ
💥ГУЛЛАР
💥МАНЗАРА
💥КИЗАЛОКЛАР
💥ИСМЛАР БОШ ХАРФЛАРИ
ХУЛЛАС ТАКРОРЛАНМАС РАСМЛАР ВИДЁЛАР ЖАМЛАНГАН
БИЗНИНГ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
/channel/+OerR4-ntLxJlMzNi
КИЗАЛОКЛАРИМИЗ УЧУН АСАЛ ФАСОНЛАР КАНАЛИ
/channel/+W7vTKRVcJZUyZmNi
/channel/+W7vTKRVcJZUyZmNi
❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨
Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
Тўй зўр ўтди. Ўз ҳаваси йўлида ўғлининг севгисини қурбон қтлган онанинг юзида табассум. Ахир у орзусидаги келинга эришди. Аммо...
Тўй кеча аламидан ичган куёв келинчакни мева артадиган пичоқни олиб...
-У сени бахтсиз қилган деб менга сира ҳам тегмайди. Бизни ўртамизда сен катта жарликсан.
-Шахбоз ака...
-Кичкина қўшни қизлигингча қолганинг тинч эди. Афсус...
Шахбоз қайта Замирага ташланди. Бу гал қиз бақиришгаям улгурмади. Кўзи қонга тўлган куёв, илк висол оқшомида келинни баданида пичоқ кесмаган жой қолдирмади. Замирани минг қийноқ билан инсон зотига ярашмаган тарзда вахчийларча чавақлади. Кейин эса ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди. Хонада қонга беланган янги келинчак...
Давоми👇👇👇
84
— Хўп, бу сафар кетаман, — Сарвар қизга ён босгандек, — лекин кейинги сафар сизни ҳам ўзим билан олиб кетаман. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. На сиз, на ўша дугонангиз, — дедию чиқиб кетди.
— Бунақа эркакдан Худони ўзи асрасин, — Анора асабийлашганча гапириб қолаверди.
Сарвар касалхонадан келиб ҳам Анора ҳақида ўйлашни канда қилмасди. Айни пайтда кўзига аёли ҳам, шириндан шакар қизлари ҳам кўринмаётганди. Эри келганидан буён атрофида гирдиркапалак бўлаётган Дилафруз бўлса эрининг бундай ўтиришидан бироз хафа.
— Сарвар ака ҳеч йўқ қизларимизга бироз эътибор берсангиз бўларди. Ахир улар сизни соғинишган.
— Мен бироз чарчадим. Кириб дам олай, — Сарвар унга эътибор ҳам бермасдан ўрнидан туриб кетди.
🌺🌺🌺
Иш вақти тугаб уйига йўл олган Анора қандай бозор тарафга айланганини ҳам сезмай қолди. Одамларнинг ўзаро талашиб-тортишаётган овозларидан ҳаёлларини йиғиб оларкан,
— Бу ерга қандай келиб қолдим? — атрофга бироз тушунмагандек қараб тураркан, бозор ва ундаги одамлар унинг кўзига жудаям хунук кўриниб кетди, — одамлар нега бунақа экан-а? — бир сўм учун талашиб-тортишаётганларга бир қараб қўйдида ортига ўгирилди. Айни пайтда бу дунёни ҳам, ундаги одамларни ҳам ёмон кўриб кетарди. Тўғри уларнинг ҳеч бир айби йўқ, лекин барибир...
— Мен кимман ўзи? — чалкаш ўйлар ичида биргина топган саволи шу бўлди? — Атрофимдагилар ким? Нилуфарчи? Доим мен ҳақимда қайғуради. Лекин саволларимга жавоб бермайди. Ота-онам ким? Ўша эркакчи? Нуқул Олмагул дейди. Олмагул деганлари ким экан? Ўша эркакни Нилуфар таниса керак. Акс ҳолда уни ёнига киришимга қаршилик қилмасди. Бу ерда....
— Сссеэеэннн? — унинг ҳаёлларини олдидан чиққан эркак тўзғитиб юборди, — наҳотки сен...
— Кечирасиз, — негадир Анорага бу эркак жуда хавфлидек туюлиб кетди. Камига унинг уст-боши, юзлари одамни кўнглини айнитадиган даражада иркит эди.
— Гулим, — эркак Анора томонга талпинганди, Аноранинг юраги товонига тушди, — мени кечир.
— Менимча сиз адашдингиз, — Анора зўрға шундай дедию ортига ўгирилиб қочиш ҳаракатига тушди.
Кечаги шеърнинг тўлиғи.
* * *
Сизнинг ўрнингизга энди онажон,
Бу уйда соғинчлар кутмоқда мени.
Остонани ҳатлаб кирганим замон,
Ямламай хоналар ютмоқда мени!
Бари ўша-ўша...
Китоблар,
жавон,
Ёстиқдан исингиз келиб турибди.
Сизни ўзингизни тополмай, ҳайрон,
Бечора қизингиз нолон юрибди.
Бунча ҳувиллади ҳайҳотдек бу уй,
Шунча файз бормиди сизда онажон.
Гўё райҳонлари йўқотгандек бўй,
Гўё атиргуллар бериб бўлган жон!
Менинг истиқболим кимга ҳуш энди,
Кимдир термуларми йўлларимга зор?
Меҳрли бағрингиз ширин туш энди,
Сиздек менга муштоқ энди қайда бор?
Энди бу уйларнинг болишлари тош,
Ичилмай совийди пиёлада чой.
Ётсам, етти қават тўшалар бардош,
Кетсам, кузатмайди ҳеч ким, ҳойнаҳой!
Энди бу уйларнинг тамбалари зич,
Онам бор кунларда қадрим қолдида...
Бошлаб келаверар шу уйга соғинч,
«Ким бооор», деб турибман эшик олдида.
Малика Тавфиқ
81
Нилуфар ойисининг қўлига юзини босиб ўтираркан, сочларини кимдир силагандек бўлди. Бошини кўтариб, бу ойиси эканлигини кўрдию,
— Ойижон, — ойисининг юзларидан ўп, — мен келдим. Энди ёнизда бўламан. Тузалиб кетгунизча ўзим ғамхўрлик қиламан, парваришлайман.
— Қизим, — Саломат опа зўрға гапирарди, — ўқиши...
— Ҳаммаси яхши ойи. Ўқишимни тугатдим. Имтиҳонларни ҳаммасини топшириб бўлдим, — ойисини хотиржам қилиш учун ёлғон гапирди.
— Ўзимни доктор қизим, — Саломат опа жилмайишга урунди, лекин йўтал сабаб буни уддалай олмади. Тўсатдан, аммо, тез-тез тутиб қолаётган бундай йўталлар Саломат опани тинкасини қуритиб борарди. Бир тутса бир-икки дақиқа тутар, шугина ҳам шўрлик аёлни қора терга ботириб қўярди.
— Ойи яхшимисиз? — Нилуфар тинмай йўталаётган ойисига қандай ёрдам беришни билмай иложсизликдан йиғларди, — бошингизни бироз..., — бошини тикласа йўтали тўхтар деган умидда ойисининг бошини тўғирлаб қўймоқчи бўлди. Шу пайт йўталавериб чарчаган онаизорнинг оғзидан бир лахта қон отилиб чиқдию йўтали босилгандек бўлди, — ойииии, — Нилуфар лабларини тишлаганча ойисини маҳкам бағрига босди.
— Қизим, — Саломат опа унинг сочларини меҳр билан силаганча, — сен албатта катта доктор бўлишинг, оналарга, болаларга ёрдам беришинг керак. Сендан шифо истаб келганлар ноумид ортга қайтмасин. Даво бўла олмасанг ҳам, ҳеч йўқ ширин сўзингни аяма, — Саломат опа тутилиб, қийналиб зўрға гапирарди.
— Албатта сиз айтгандек, сиз истагандек бўламан. Ҳали мен билан фахрланиб юрасиз. Бу менинг қизим. Унинг биринчи устози ўзимман. Унга чиройли орзулар қилишни, олдинга мақсад қўйиб унга томон одимлашни мен ўргатдим, унинг меҳр тўла юрагининг устаси ўзимман дейсиз, — Нилуфар гапираркан сочини силаётган бармоқлар ҳаракати сезилмай қолганди, — ойи, — ойисини чақирди, — ойижон мени эшитяпсизми? — онгидаги қўрқув бутун вужудига кўчди, лекин юрак буни инкор этиб турарди, — ойижон, — ойисини секин бағридан бўшатаркан, сочларини силаётган қўл сирғалиб тушди, — ойииии, кўзингизни очинг ойиииии. Йўўўўўқ, ойижоооооон! — палатани Нилуфарнинг дардли овози тутди.
Кимлардир бизга қироличалардек муносабатда бўлади. Кимлардир қиёссиз малак деб билади. Яна кимлар учундир эса оддий канизакмиз.
Биз томон йўналган қарашларнинг бу каби қарама-қаршилигида ҳеч бир ажабланарли жиҳат йўқ. Ким бизни қандай кўришни ихтиёр этса ҳудди шундаймиз.
Муаммо бизда эмас. Аслида бу масалада ҳечқандай муаммонинг ўзи йўқ... Ташқи ёки ички дунёимизнинг қай ҳолатда эканлиги ҳам аҳамиятсиз.
Муносабатлардаги турфа хиллик бизнинг инсонлар ҳаётида тутган ўрнимизни белгилайди. Истасак қироличаликни танлашимиз мумкин, ҳохласак... чўриликни... Энг машаққатсизи ҳеч қандай унвон ёки даража бизни қизиқтирмаслиги ва муносабатларни борича қабул қилишимиздир.
Зеро, бандалар эмас, Аллоҳ наздида кимлигимиз, қандайлигимиз муҳим. Роббимизга итоатда, Яратувчимизга севимли бўлишга уринишимиздагина манфаат бор. Барчага Холиққа севимли бўлиш саодати насиб этсин.
Анкабут сурасидан иккита гўзал фойда:
Биринчи фойда:
Нега Қуръони каримда "анкабут" (ўргимчак) сўзи муаннас (аёл) шаклида келтирилган, гарчи у музаккар (эркак жинсида) бўлсада?
Оятда шундай дейилган:
مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنْكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا
"Аллоҳдан ўзгани дўст тутганларнинг мисоли, ўз уйини қурган ўргимчак кабидир..." (Анкабут сураси, 41-оят).
Оятдаги اتَّخَذَتْ калимасида аёл жинсига далолат қилувчи ت "т" ҳарфи келганига эътибор беринг.
Аслида "عَنْكَبُوتِ" (ўргимчак) сўзи эркак жинсига тааллуқли.
Демак оятда اتخذ бўлиши керак эди. Лекин, اتَّخَذَتْ шаклида, аёл сийғасида келди.
Замонавий илм-фан шуни исботладики, табиатан урғочи ўргимчаккина фақат уй қуришга қодир экан. Эркак ўргимчак эса, фақат тўрдан фойдаланиб ҳаракатланар, лекин уй қуриш имкониятига эга эмас экан.
Агар Аллоҳ таоло оятда "анкабут"ни эркак сийғасида зикр қилганида, бу илмий ва биологик жиҳатдан нотўғри бўларди. Аммо Аллоҳ таоло, аёл сийғасини ифодаловчи ت "т" қўшимчасини келтириши Куръони карим ҳақ калом эканига бўлган имонимизни янада мустаҳкамлади ва бизга ҳақиқатни кўрсатди.
Иккинчи фойда:
Урғочи ўргимчак, болалари туғилиши билан эркагини ўлдириб, уйнинг ташқарига улоқтиради.
Сўнгра болалар катталашганда, онасини ўлдириб, уни ҳам уйдан ташқарига улоқтирадилар.
Энг заиф ва нотавон уй
Қуръонда буни битта оят билан тасвирлаган:
"Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди" (Анкабут: 41)
Одамлар ўргимчак уйининг жисмонан заифлигини билишган, лекин унинг маънавий заифлигини фақат шу замонда тушундилар. Шунинг учун, оят: "Кошки билсалар эди!", жумласи билан якунланди.
Шунга қарамай, Аллоҳ таоло Қуръон сураларидан бирини шундай ёқимсиз ҳашаротнинг номи билан атади. Ушбу сура бошидан охиригача фитналар ҳақида ҳикоя қилади.
Суранинг бошланиши: "Одамлар »иймон келтирдик« дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми?" (Анкабут сураси, 2-оят).
Давомида:
"Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?!" (Анкабут сураси, 10-оят).
Эҳтимол, фитналарга "ўргимчак"нинг нима алоқаси бор деб ўйларсиз?
Жавоб шуки, фитналарнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқлиги гўё ўргимчак тўрининг ипларига ўхшайди.
Фитналар шунчалик бир-бирига киришиб кетганки, уни бир-биридан ажратиб, фарқлаб олиш жуда мушкул. Улар жуда кўп ва мураккаб, аммо Аллоҳдан мадад тилаганлар учун улар ўта заиф ва жуда нозикдир.
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
#Иқтибос
Аёллар иқрори:
“Эркакларга ишониб бўлмаслигини биламан, аммо ўзинг ҳақингдаги мақтовларга ишонмасликнинг иложи йўқда!“
(кимнингдир гапи)
Аёлнинг кўзини кўр, қулоғини кар қиладиган нарса хушомад. Эркакнинг аёлни аврашида энг ишончли қуроли ҳам айнан хушомад.
Хушомадларга алданмаслик ҳам илм. Бизни ўзимизда бор - йўқ сифатлар билан мақтайдиганларни учратганимизда, улардан эмас, Ўзимиздан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
Чунки бизни ўзимизга мақтовчилар ҳар қанча кўп бўлмасин, биз совуққонлик билан ақлимизни йўқотмасак хушомадгўйлар таъсирида ҳис-туйғуга берилиб, хатоликлар содир этилишига имкон бермаймиз.
Инсонга ўзи имкон берганичалик ҳеч ким ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам қилолмайди.
Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
#Ҳадис
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Уч кишининг дуоси рад этилмайди: отанинг (фарзанд ҳаққига) дуоси, рўзадорнинг ва мусофирнинг дуоси”.
Имом Байҳақий ривоят қилган.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
#кун_ояти
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.
"Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).
Тафсир: Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига: «Мени эслангиз», демокда. Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ, у беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилиб эслашлари ила Аллоҳ таоло уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолонинг эслаши қайда! Банда қандай, қачон ва қаерда эслайди? Аллоҳ-чи?
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
#ЖАННАТ АҲЛИНИНГ УЧРАШУВИ...
Уларнинг учрашуви абадий жаннатда бўлади. Унинг кенглиги еру-осмонлар кенглигича бўлади. У ерда кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, башариятнинг қалбига келмаган нарсалар бўлади.
#Жаннатда суюкли инсонлар билан учрашиш учун фақатгина битта шарт бор: Бу дунёда Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш. Унинг калити “ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир!
#У ерда, жаннатда учрашувдан саодатга тўламиз. Суҳбат ажойиб бўлади, ҳамроҳлик бошқача бўлади. Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса бас, ўшалар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат берганлар билан бирга бўлишади. Ва улар билан бирга бўлиш қандай яхши!”, дейди.
#Жаннатдаги биринчи учрашувга нафсларимиз муштоқ бўлади. Руҳларимиз унга интилади. У лаҳзалар қанчалар гўзал бўлади! Ундан гўзали бўлмайди. Қанчалар саодатга тўламиз ўшанда! Ундан ошадиган саодат бўлмайди.
#Ўшанда бу дунёдаги умримиз мевасини терамиз. Уни қанчалар энтикиб орзу қиламиз! Бу лаҳзаларни қанчалар кутганмиз!
#Жаннатдаги илк учрашув биз билан абадий неъматлар учрашувидир. Жаннатдаги илк учрашувда ортда қолган машаққатлардан роҳат бор. Бизга ваъда қилинган муқим неъматлар бор!
#Ғам-ташвишсиз илк кун ўша ерда бўлади. У ерда келажак ҳақида фикр қилинмайди. Ҳаётнинг режасини қилмайсиз!
#У ерда фақатгина неъмат, неъмат ва абадий неъмат!
Дунёда ажралган суюкли инсонларимиз билан илк учрашув ўша ерда бўлади. У лаззатга ҳеч бир лаззат тенг кела олмайди. У ердаги неъматларга ҳеч бир неъмат ўхшамайди!
#Ё Раббий! У ерни қанчалар соғиндик! У ерга руҳимиз қанчалар муштоқ!
У ерга киришни сабр билан кутамиз!
#Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини у ерда жамлашини хабар беради. У ерда оталар, оналар, болалар учрашади. У ерда завжалар учрашади. Бу Аллоҳнинг фазлидир:
“Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирадилар. Сўнгра уларнинг ҳузурига ҳар эшикдан фаришталар кирадилар!”.
#Яъни, жаннатда аҳли-оила, оталар, ўғиллардан жаннатга муносиблари жамланишади. Кўзлар қувончга тўлади!
#Ҳатто улардан даражаси пастларини даражаси юқори бўлганларга қўшилади. Даражаси юқори бўлганлардан ҳеч нарса камайтирилмайди:
“Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарса камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз қилмиши гаровидир. Ва Биз уларга истаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик!”.
#Жаннатда юзта даража бор. Ҳар-бир даражанинг ораси еру-осмон қадардир. Фирдавс энг юқори даражадир. Жаннатнинг анҳорлари ўша ердан бошланади. Унинг тепасида Раҳмоннинг Арши бўлади.
#Жаннатда мусаффо асалдан, сутдан, хамрдан бўлган анҳорлар бор. Жаннат аҳли улардан ичиб лаззатланишади.
#Жаннат аҳли қаримайди. Кийимлари эскирмайди. У ерда бавл ва ғоит қилиш йўқ. У ерда бурундан ҳеч нарса келмайди. У ерда туфланмайди. У ерда тароқлар олтиндан бўлади. Бадандан чиқадиган терлар мушк каби бўлади.
#Жаннатда йиғламаймиз, хафа бўлмаймиз, рашк қилмаймиз, ҳасад қилмаймиз. Бу дунёдаги мўъминларнинг хотинлари жаннат маликалари бўлишади. Улар дунёда қилган ибодатлари сабабли ҳурлардан ҳам гўзалроқ, мукаммалроқ ва афзалроқ бўлишади!
#Мўъминлар жаннатда кўрадиган неъматларнинг энг буюги Аллоҳнинг жамолини кўришлари бўлади.
#Эй Роббим! Бизни ортида ғазабинг бўлмаган неъматлар ила неъматлантир!
#Дуо қилинглар, Аллоҳ барчамизни жаннатида неъматлантирсин, учраштирсин. Бу нарса Унга қийин эмас...
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 90-qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya narxi 8.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
83
Сарвар Дилафрузга келма ўзим бораман уйга дедию, касалхонадан чиқиб кетишни ҳаёлига ҳам келтирмади.
Нилуфар акаси билан гаплашаётганидан фойдаланиб хонадан чиқиб кетган Аноранинг олдига яна келди.
— Икки оғиз гапим...
— Гапингизни менга кераги ҳам, қизиғи ҳам йўқ, — Анора унинг гапини бўларкан, — ҳурматиз борида кетинг.
— Лекин мен...
— Сиз қанақа одамсиз? — алам билан гапира бошлади, — оилангиз, гулдек аёлингиз бор. Уни қадрига етиш ўрнига бу ерда мени асабимга ўйнашдан ортмаяпсиз. Камига кимгадир ўхшатишиз ортиқча. Нега тушунмайсиз, мен сиз ўйлаган одам эмасман. Ҳа деб ёнимга келаверманг.
— Юрагим адашмайди, — уни жим тинглаган Сарвар қўлини кўкси устига қўйиб жавоб берди.
— Юрагингиз? — Анора алам билан кулиб юборди, — хўп шунақа ҳам дейлик, унда айтинчи нега мени сева туриб бошқасига уйлангансиз? Нега мени ёнимда эмассиз? Нега мени сиз билан боғлиқ хотираларим йўқ? Нега? Жавоб бера оласизми? Йўқ, чунки мен сиз ўйлаётган ва севган қиз эмасман. Аслида, ўша қизни ҳам севмагансиз. Севганизда ҳозир ёнигизда ўзгаси эмас, ўша қиз бўларди.
— Мен....
— Жим! — Анора унинг гапини бўлиш баробарида бошини ушларкан, — мени тинч қўйинг. Сафсаталарингизни ортиқ эшитишни истамайман.
— Олмаг....
— Анора, менинг исмим Анора. Яна бир марта Олмагулми Олчагулми ёкида Беҳигулми десангиз мендан хафа бўлиб юрманг. Энди эса даф бўлинг.
🌺🌺🌺
— Нима? — Саиданинг гапини тугатмасидан Аҳмад тутоқиб кетди, — бу нима деганинг? Ўтган гал ичиб олиб, маст бўлиб роса жилпанглаганди. Энди эса ноз қилаяптими? Ўша дугонангга айтиб қўй, пулини тўлаб бўлса ҳам ниятимга етаман. Фақат унда унга қийин бўлади.
— Менга нега жаҳл қиласиз? — Саида лаб бурганча, — мана рақами, гапиз бўлса ўзингиз айтинг. Усизам ораларизда юравериб чарчадим. Энди муаммоларизни ўзинглар ҳал қилинглар, — деганча ўрнидан туриб кетди.
82
Бари ўша-ўша...
Китоблар,
жавон,
Ёстиқдан исингиз келиб турибди.
Сизни ўзингизни тополмай, ҳайрон,
Бечора қизингиз нолон юрибди.
Бунча ҳувиллади ҳайҳотдек бу уй,
Шунча файз бормиди сизда онажон.
Гўё райҳонлари йўқотгандек бўй,
Гўё атиргуллар бериб бўлган жон!
Менинг истиқболим кимга ҳуш энди,
Кимдир термуларми йўлларимга зор?
Меҳрли бағрингиз ширин туш энди,
Сиздек менга муштоқ энди қайда бор?
Малика Тавфиқ
Уч кун. Саломат опани қора тупроққа қўйишганига уч кун бўлди. Уч кунда бу хонадонда ҳаёт тугагандек, ҳамма жой нурсиз, файзсиз бўлиб қолди. Хонадон эгаларининг ҳам ҳаёли жойида эмас. Ким келди, ким кетди англай олишмади ҳам. Фақат билганлари улар гапирганида шунчаки бош силкиб туришди. Аммо, ўзидан ўтганларини бир ўзлари, бир Аллоҳ билади.
Уч кундирки, Нилуфар ойисининг хонасидан чиқмайди. Ойисининг кийимларини бағрига босганча бир сўз демай ўтирибди. Кўнгил сўраб келганлар билан ҳам иши йўқ. Бир нуқтага тикилганча қимир этмайди. На ейди, на ичади ва на йиғлайди.
— Дадаси, — Дурдона секин эрининг ёнига ўтираркан, — балки Нилуфар билан ўзингиз гаплашиб кўрарсиз. Бу ўтиришида охири касал бўлиб қолишидан қўрқаман.
— Хўп, — Мансур ҳам ойисини қора тупроққа қўйиб келган кунидан буён анчагина чўкиб қолган. Йиқилай деб бир томирда юрибди. Аммо, йиқилишга ҳаққи йўқ. Бир тарафда ёлғизгина синглиси, бир тарафда шунча йиллик умр йўлдошидан айрилган дадаси.
Саломат опани ўз қўллари билан қабрга қўйиб, устига тупроқ тортган Абдулла ака сўнгги бел тупроқни ташладию, чўккалаб қолди. Шу ҳолида қабр бошида соатлаб ўтирди. Бу қабрга фақат рафиқасини эмас, қалбини, кўз нурини, ҳаловатини қўйган эди у. Эсида ўз вақтида Саломат опага уйланиш учун кимларга қарши чиқмади. Нечта йигитни уриб бошини ёрди, бурнини синдирди. Бир марта ҳазилга солиб, аёлига мен сендан олдин кетаман, сен ортимда қол дерди. Ўшанда Саломат опа йўқ мен сиздан олдин кетаман, сиз эса фарзандларимизга бош бўлиб узоқ яшайсиз деганди. Шу бир оғиз сўзига фаришталар «Амин» деганми Саломат опа қирқ етти ёшида Аллоҳга омонатини топширди.
ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!
🔥ОЛЧАГУЛ🔥
Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!
#ЯНГИЛИК
Псориаз ва экземадан халос бўлишнинг ишончли усули топилди!
Тошмалар совуқ кунда ёрилиб азоб беряптими?
Терингизга игна санчгандек оғриқ беряптими?
Хозироқ янги, 100% табиий усул билан танишинг. Ибн Сино табобати асосида...
Кафолатланган бу усул орқали барча псориаз ва экземадан халос бўлмоқда
Бу усул натижасини хозироқ ўзингиз кўринг👇👇👇
➡️➡️➡️ https://bit.ly/st0p_psoriaz
➡️➡️➡️ https://bit.ly/st0p_psoriaz
➡️➡️➡️ https://bit.ly/st0p_psoriaz
(Бир ойлик даволаниш бепул, хозироқ кўк ёзув устига босинг)
🚷Ўғил отасини қабридан қазиб олди
Ҳодиса 27- Ноябрда Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди
У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу🤯👇
Давомини укиш…✅