рни кўрмай қолибман. Қайнонам кира солиб мени ура кетди. Эмишки, ўйнашим билан,қочиб кетганмишман. Тавба, мен нима ғамдаману, буларнинг гапини кўринг. Орқада бекиниб турган ифлос қайнотамни кўриб, жаҳлим чиқиб кетди.
-Қайси юзинг билан келдинг, мараз. Ўз келинига осилган ифлосни ким деб аташ мумкин? Уйимни бўшат дедиларинг,,мана бўшатдим, яна нима керак сенларга?
-Биз Москвада бўлсак,,сенга кун йўқ, йўқотамиз сени бу ердан, -дейишяпти.
Жанжал, тўполондан ҳолдан тойдим. Юз-кўзим тирналган, қўлимнинг бир бармоғи синган, болаларим додлаган, Тўполонга чиққан қаҳвахона хизматчилари келиб бизни ажратиб қўйишмаса, мени бир ало қидиб кетишарди.
Тўполон устига кимдир қўнғироқ қилганми, бошлиқ келиб қолди. Унинг келганини кўриб, жангчилар, индамай қочиш билан бўлишди. Аҳволимни кўриб, бошлиқнинг менга раҳми келди,
-Сенга улар бу ерда кун беришмайди,,яхшиси бу ерда ишлама, юз-кўзинг яхши бўлса, хабар бер, бошқа дўконимга ишга қўяман,- деб қўлимга пул берди. Мен болаларим билан уйга қайтдик. Бу ҳолдан фақат йиғлардим. Худди тиланчига ўхшаб қолгандик. Кечки пайт аҳволимдан хабар олгани Ваҳоб келди. Юз-кўзим шишган. Бир қўлимни зўрға ишлатардим. Аввало наркоз асорати,,кейин қайнонамнинг қўлимдан ушлаб, тортганида бармоғимни синдирган экан. Ўша чўлоқ қўлим билан юкларни тахлаб, жойлаштирганим учун, баттар бўлганди.
Дилбар ора тинмай юзимга муз қўйиш билан овора, болаларим эса кўрганларини тинмай такрорлашарди.
-Дадам ойимни росса урди, бувим сочларини юлди, бобом кулиб ўтирди ва ҳоказолар.Менинг аҳволимни кўриб, жаҳли чиқиб кетди.
-Улар инсонмас, инсонга ўхшагани билан, одамбашара махлуқлар. Ҳали унақалар жазосиз қолмайди,-деб гапирди. Бозорлик қилиб келган экан, мастава пиширди.
Овқат пишгач, ҳаммамиз ўтириб овқатландик Ойим билан укамнинг йўлга чиққанларини айтиб қолди. Жуда яхши. Аммо ўттизинчи декабрда кичик қизимнинг туғилган куни эди. У кунгача ойимлар етиб келишолмайди. Қизимнинг туғилган кунига ҳатто озиқ-овқат ололмасдим. Уйдан чиқаётганда, қайнатамнинг телефонини олгандим. Ҳар хил смслар ёзавериб, безор қилишганди. Ўчириб қўйгандим
Бир -иккитасини ўқидим. "Ҳали ўйнашинг ташлаб кетса, яна бизни эслаб қоласан, лекин у пайтда бизнинг эшишимиз сен учун ёпиқ бўлади. Тепада худо кўриб турибди. Сен ҳали қилган ишингга пушаймон бўласан"
Тавба,мени қочиб кетишга ўзлари мажбур қилишди-ку. Ўйнаш бўладиган бўлса, битта мени опқочарди, болаларимни эмас,- дея уларнинг смсларига жаҳлим чиқарди.
Ўттизинчи декабр куни қизалоғим торт оберинг деб хархаша қилди. "Қорбобога айтганман, кечқурун олиб келади" деб алдадим. Хонадошларим учун байрамлар бошланганди. Дилбар опа бирга ишлайдиган дугоналари билан байрамга кетган. Гулнора опа ва қизлари ишда. Уйда фақат болаларим билан мен эдик. Эшик жиринглади. Гулнора опалар келишгандир,-деб эшикни бориб очсам, Ваҳобжон бир дунё совға-салом билан эшик олдида турибди.
-Кечикмадимми?- деб сўради.
-Бунча нарсани бекорга олиб келибсиз, Бу яхшилигингизни қайтаролмасам...
-Эртага ошналар билан ўтирадиганмиз. Шунинг учун сизлар билан бугун байрам қилишга келдим,- дейди.
Совға-салом, ҳатто болаларга қорбобонинг чироғи ёниб ўчадиган шапкаларигача олиб келибди, кичкинамга қорбобонинг кийимчасини олибди. Болалар дарров кийиб олишди.
Дарров дастурхон ясатдик. Ўзи ош пиширди. Мен салатларни тайёрлаб қўйдим. Торт ҳам бор. Болаларим хурсанд, Ваҳобжон билан эл бўлиб кетишган.
Унинг бу қилаётган яхшиликларининг бир боиси бўлса керак, деб гумон қиламан. Шайтон қурғур, бир нияти борга ўхшайди, дерди. Тавба деб уни кузата бошладим. Кичкинамни тиззасига олиб мандарин арчиб егизяпти. Мен билан ҳатто иши ҳам йўқ.
-Бугун туғилган куни,-дедим.
-Билмасдим, табриклайман, деб яхши ниятлар қилди У ёқдан, бу ёқдан гаплашиб, кулдириб ўтирди. Охирги марта қачон шундай бамайлихотир ўтирганимни эслай олмасдим. Эримнинг уйида игнанинг устида ўтиргандай ҳис қилардим ўзимни. Қайси мавзудан гап очилса, гуноҳкор мен бўлиб чиқаверардим.
Аллоҳнинг бунақа яхши инсонлари ҳам бор экан-ку дердим ўзимга ўзим.
Гулнора опа қизлари билан ишдан келишди. Дастурхонга уларниям таклиф этдик, Болалар ўйнашар,мениям чиройим очилганди.
Қайнонам бир гапни кўп қ
Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради.
Кекса ёшли киши институтнинг дарсхонасига кириб келди. Талабалар уни ўқитувчи деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши савол назри билан қараган талабаларга юзланиб, шундай деди: Мен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган эди, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: «Дада, гапга аралашманг, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!» Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўканимда ҳаммасини ўқиб чиқдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса бакалврликка оид китобларни сотиб олдим. Уларни ҳам уч йилда ўқиб тугатдим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Бугун эса институга қабул қилиндим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираманда, уларга: «Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?», дейман!
@ibratli_sozlar
Бузуқ ҳаво
(Бўлган воқеа)
Турмушнинг муштларга сабр қилиб яшаётган аёл, муштлардан ўзини йўқотди. Эрининг доим далда берадиган бир гапи бор: "Сабр қил! Сени севаман-ку, шу етарлик эмасми?"
Сабр қилди... Эри учун, болалари учун... Лекин қайнона жим бўлмасди, эрининг опа-сингиллари: "Жим бўлай!", демасди.
Аёл чарчади... Асаблари таранглашиб, қичқирадиган бўлиб қолди. Аёлнинг қичқириғига кечалари эри чўчиб уйғониб кетадиган бўлди. Бора-бора эрининг оила аъзолари ҳам келиннинг аҳволига гувоҳ бўлдилар. Ҳеч бири: "Биз сабабчимиз", демади. Ҳеч бири айбни ўзидан қидирмади. Ўзаро ўрталарида келиннинг аҳволига ташҳис қўйдилар: "Жинни экан-ку... Шунча йилдан бери Шавкат жинни хотин билан яшаб юрган экан-да".
Уни ва фарзандларини олиб ота уйига ташлаб келдилар. "Қизингиз жинни экан. Нега шуни узатмасингиздан аввал айтмаган эдингиз?"
Бир оила тубан инсонлар ортидан бузилди. Бир оила жирканч кишилар ортидан парчаланди. Ҳар кимнинг оиласи, фарзанди бор. Дунё эса қайтади!
© Зулфия Махмуд
@ibratli_sozlar
😳Бу бўлган реал воқеа...
Агар юраги бўшлар бўлса, бу воқеани ўқимасин...😱
Ҳуллас бу воқеа бир оилада содир бўлган. Тунги соат 01:55 дан 02:00 га ўтар кечаси ҳамма ширин уйқуда.
Бирдан ювиниш хонасидан қандайдир овозлар эшитила бошлади, аввалига хеч ким эшитмади, кегин ота ўрнидан туриб, ювиниш хонаси томон кетди. Орадан 15 минут вақт ўтди, ота қайтиб чиқмади. Бундан ҳавотирга тушган рафиқа ҳам ювиниш хонаси томон кетди. Орадан анча вақт ўтди, иккаласи ҳам қайтмади.
Бундан ҳавотирланган катта ўғил ҳам ювиниш хонасига кириб кетиб қайтиб чиқмади. Шунда кичкина ўғил нима қилишини билмай у ҳам ювиниш хонасига аста яқинлашиб эшикдан қараган эди не кўз билан кўрсинки... 😨😳
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇👇
«Майлику-я…»
У маҳалла раиси олдига келиб ўзини ночордан олиб ночорга солди ва моддий ёрдам сўради.
— Қўлдан берганга қуш тўймайди, ука, − деди раис. − Яхшиси юзта товуқ олишингга кўмаклашаман. Кунига 70-80 тадан тухум туғсаям рўзғорингга барака киради, сотиб, пул топасан. Товуқ етти хазинанинг бири, ахир.
— Майлику-я, − деди у чайналиб. − Лекин ҳовлимда товуқ катагим йўқ-да...
− Унисигаям кўндим, − оқсоқол ён босди. − Иккита йигитга айтаман товуқ катак қуришингга ёрдамлашади. Бўладими?
— Майлику-я, − у яна чайналди. − Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон, деганларидай, юзта товуқни қандай боқаман?
— Бу ёғини ўйлама, − раиснинг энсаси қотсаям сездирмади. − Тўрт-беш кунга етадиган ем топиб бераман.
— Майлику-я, − баттар чайналди у. − Аммо тўрт-беш кундан кейин нима қиламан? Товуқ боқишнинг ўзи бўладими?
Раиснинг жаҳли чиқди:
— Унда кетавер. Товуқларни катаги бор, дон-дун топадиган бошқа оилага берамиз. Бўладими?
— Майлику-я, моддий ёрдам-чи? Моддий ёрдам нима бўлади?
— Моддий ёрдам сенга тўғри келмайди!.. Сур ғалтагингни...
У ўша куннинг ўзида раиснинг устидан шикоят ёзди...
Лола Ўроқова
👉🏻@IBRATLI_SOZLAR
устидан кулиш учун ҳар хил йигитларни қармоғига илинтириб, «Амбассадорс»га олиб борадиган бўлган. Бирорта йигит ҳам ҳали унга эришолмаган. Сени нима учун у ерга олиб борганини энди тушундингми?
Слег пешонасини тириштирди.
-Нимага айнан «Амбассадорс»га?-сўради у.
-Эри худди ўша ерда ишлайди. Офитсиант бўлиб.
Слег қотиб қолди.
-Баланд бўйли кишими? У менга йигирма беш доллар қарз берди.
-Ҳа, ўша бўлса керак. Жонни Роза сени аҳмоқ қилаётганини билган. Сенга раҳми келган бўлса керак.
-Энди тушундим,-деди Слег.-Унинг эри менга яхшилик қилди, мен ҳам бу яхшилигини қайтаришим керак.
-Ҳа. Жонни бунга лойиқ. Мен уйга кетишим керак. Кетасанми?
Слег бош чайқади.
-Мана бу шишадагини тугатиб олай.
Жо унинг елкасига шапатилади:
-Майли, асабийлашма.
Слег виски ичганча Роза ва унинг эри ҳақида ўйларди. У нимадир қилиши кераклигини тушунди.
У кўчага чиқди ва сартарошхона томон йўл олди. «Мен бу хонимнинг ақлини киритиб қўяман,-деди у ичида.-Эри жуда яхши одам экан. Ҳаммаси учун жавоб беради ҳали бу аёл».
У аёл яшайдиган уй олдига келди. Розанинг исми ёзилган эшикни топгач, итариб кўрди. Эшик берк эди. Слег йўлакка чиқиб деразани очди ва ташқарига разм солди. Розанинг деразаси олдида томга чиқадиган нарвон жойлашганлигини кўргач, аста нарвонга осилди ва ундан балконга ўтди. Балкон эшиги очиқ эди. У ичкарига кирди.
У гугурт чақиб чироқ тугмасини топди ва чироқни ёқди.
Роза ётган жойидан сакраб турди ва қичқириб юборди. У кўзларига ишонмасди.
-Уйимга бостириб киришга қандай ҳаддингиз сиғди!-чинқирди у.-Йўқолинг тезда!
Слегнинг ғазаби қайнади. У бор кучи билан аёлнинг юзига шапалоқ туширди. Аёл чинқирганча каравотга қулади.
Слег унинг устига бостириб борди. Аёл уни тепмоқчи бўлди, аммо Слег унинг қаншарига тарсаки туширди. Роза гарангсиб қолди. Слег уни бўға бошлади.
У аёлнинг қачон жон берганини ҳам пайқамай қолди. Чунки у жазавага тушганча аёлни маҳкам бўғиб турарди.
Ниҳоят у қўлларини аёлнинг томоғидан олди. Сўнгра Розанинг жонсиз танасига тикилиб турди. У ўзини офитсиантдан қарзи қолмагандек ҳис қилди.
У энди нима қилишни ўйламоқчи бўлди. Аммо мияси ўйлайдиган ҳолатда эмасди. Бир оз ўтиргач, у телефон гўшагини кўтарди ва полицияга қўнғироқ қилди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
. «Амбассадорс» бўлса «Амбассадорс»га-да.
Слег Розанинг ёнига ўтирди. Қиз четроққа сурилди ва кўйлагини астойдил тўғрилади. Слег унинг кўйлагини ғижим қилиб қўймаслик учун машинанинг бу бурчагига сурилди. Қиз унга қараб жилмайди.
-«Амбассадорс»га бораётганимизга ҳалиям ишонгим келмаяпти,-деди у.-Гарри ҳасаддан ёрилиб ўладиган бўлди.
Слег қовоғини солди.
-У йигит билан энди учрашманг,-деди у.-Энди сиз менинг қизимсиз.
Қиз кулди.
-Тентакмисиз,-деди у,-мен ҳеч кимнинг қизи эмасман. Истаган жойимга бораман, истаганимни қиламан, ҳеч ким менга буйруқ бера олмайди.
Слег унга нигоҳ ташлади ва бошқачароқ йўл тутиш кераклигини тушунди. «Бу хоним асов, уни жиловлаш қийин бўлади. Аммо унинг гўзаллиги ҳар қанча қийналишга арзийди»
У қизнинг қўлидан ушламоқчи бўлди, аммо қиз бунга йўл қўймади.
-Илтимос, керакмас,-деди у.-Кўйлагим ғижим бўлади.
Слег жойига сурилди, унинг кайфияти бузилди. Аммо қиз ундан жанг ҳақида сўради, у-бу нарсалар ҳақида гаплашиб кетди ва Слегнинг кайфияти яна яхшиланди.
Такси клуб эшиги олдига келиб тўхтади. Оппоқ қўлқоп кийган швейтсар машина эшигини очди.
Слег йўлкира ҳақини тўлади ва эшикбонга чойчақа узатди. Сўнгра Розанинг ортидан ичкарига кирди.
Катта залда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб туришарди. Улар суҳбатлашар, кулишарди. Слег ерга кириб кетгудай ҳолатда аёллар учун мўлжалланган залга қараб кетаётган Розанинг ортидан эргашди. Роза ортига ўгирилди:
-Бир оздан сўнг шу ерда учрашамиз,-у шундай деб аёллар орасида ғойиб бўлди.
Слег атрофга мўлтираб қаради. Шу пайт бир киши келиб унинг тирсагидан ушлади.
-Бу ёққа, жаноб,-у Слегни гардероб томон етаклади. Бу ерда бир қиз кийимларни қабул қилиб олар ва рақам ёзилган қоғоз узатарди.
Слег доллар ташлаганча рақамли қоғоз олаётган кишиларни кўзлари катта-катта бўлиб кузатиб турди. Унинг навбати келгач, қиз унга қоғоз узатди ва жилмайди. Слег ҳеч ачинмасдан бир доллар узатди.
У ортига қайтди ва улкан бочкаларга ўрнатилган палмалар остидан бошпана топди.
У бу ерда бир неча дақиқа ҳам турмади. Унинг ёнига чарм папкали бир киши келди.
-Овқатланасизми, жаноб?-сўради у ярим эгилиб.
-Сизга нима?-деди Слег.
-Кечирасиз, жаноб, ташрифингиз аъло кайфиятда ўтиши бизга боғлиқ. Бир ўзингизмисиз? Столга буюртма берасизми?
Слег шошиб унинг қўлига ёпишди.
-Менга қара, оғайни,-деди у.-Менга сен керак эдинг. Бир хоним билан келганман. Жудаям чиройли хоним билан. Пулим бор. Бирор нарса уюштир. Ўкей?
Эркак таъзим қилди.
-Албатта, жаноб,-деди.
-Ҳаммаси сенга боғлиқ,-деди Слег.-Оқшом зўр ўтиши керак.
-Ўн саккизинчи рақамли столга ўтирасизлар. Мана бу эшикдан кирганингизда ўнг тарафда.
У кўздан ғойиб бўлди.
Слег худди душманларини кузатаётган жангчидек яна палмалар остига ўтди. Ниҳоят Роза аёллар хонасидан чиқди.
Слег тўнғиллади:
-Адашиб қолдингизми?
Қиз бош чайқади.
-Ҳамма нарса тайёрми?-сўради у.
Слег унинг қўлидан тутди.
-Албатта. Кеча тайёрлаб қўйганман. Ўн саккизинчи столга ўтамиз. Ҳамма нарса тайёр.
Қиз қўлини тортиб олмоқчи бўлди, аммо Слег ҳадеб унинг айтгани бўлавермаслигини кўрсатиш учун қизнинг қўлини маҳкам ушлаб олди.
Афсуски, зиёфат Слегга ёқмади. Шампан ичиб бурни тўхтовсиз қичишди, турли хил франтсузча овқатларни еб кўнгли беҳузур бўлди. Кумуш пичоғу қошиқ-вилкаларни тўғри ушлайман деб пешонасидан тер чиқиб кетди.
Иккинчи томондан эса у мақсадига эришганди. Роза хурсанд эди. У тинмай одамлар, оркестр, ушбу маскан ҳақида гапирарди.
Слегнинг олдида турли хил номини ҳам билмайдиган овқатлар пайдо бўлар, олдидаги қадаҳ ўз-ўзидан тўлиб қолаётгандек эди. Аммо у борган сари маъюс торта бошлади.
Бир киши келиб Розани рақсга таклиф этди. Улар рақс майдончаси томон йўл олишгач, Слег ҳатто ўзи ёлғиз қолгани учун анча енгил тортди.
Унинг олдига офитсиант келиб ҳол-аҳвол сўради. Слег маъюс жилмайди.
-Бу ер менбоп жой эмас экан,-тан олди у бошини қашларкан.-Балки кимлардир бу ерда роҳат қилар, аммо мен учун бу ер азобхона экан. Кетамиз энди, ҳисобни айтинг.
Офитсиант таъзим қилди ва ликопчага бир парча қоғоз қўйди. Слег қоғозга бефарқ назар ташлади. У бу оқшо
-Сизларда тирноқни пардозлайдиган қиз борми?-сўради Слег.
-Ҳа, албатта, жаноб Мойнихен. Келинг, ўтиринг.
Слег унга шубҳаланиб қаради.
-Менинг Мойнихен эканлигимни қаэрдан биласиз?-сўради у.
Браунриг жилмайди.
-Мен жангларингизни кузатиб бораман,-деди у.-Сиз чемпион бўлишга қодирсиз.
Слегнинг кўнгли хотиржам бўлди.
-Яхши,-тўнғиллади у.-Ўша қизни чақиринг. Мен шошиляпман.
Браунриг сартарошхона бурчагидаги парда ортига ўтиб кетди ва бир неча дақиқадан кейин қайтди.
-Хенсон хоним ҳозир чиқади,-деди у.-Биратўла соч-соқолингизни ҳам олдирасизми?
Слег унга ғазаб билан тикилди.
-Йўқ. Мен бу қиз билан гаплашиб олишим керак.
Браунриг таъзим қилди ва қўшиб қўйди:
-Яхши, жаноб Мойнихен.
Слег тиржайди.
-Бўпти,-бош ирғади у,-тезроқ кирсин.
Браунриг қўшни хонага кириб кетди, лекин эшикни қия очиқ қолдирди.
Парда ортидан пардоз буюмлари жойлаштирилган ғилдиракли аравачани юргизганча Роза Хенсон пайдо бўлди. У Слегни кўргач, юзи жиддийлашди.
-Ҳа, сизмисиз?-деди у киноя билан.-Нима хизмат?
Слег унга суқланиб тикилди.
-Тирноқларимни пардозласангиз бўлди,-деди у.-Мен эса сизни зериктирмай ўтираман.
Қиз бош чайқади.
-Сизга маникюрнинг кераги йўқ,-деди у.-Бундай қўллар учун моторли арра керак.
Слег қўлларини айлантирди.
-Менга қара, азизам,-деди у,-бу қўлларим билан яхшигина пул топаман. Бўл, пардозингни бошла.
Қиз аравачасини унинг ёнига олиб келди ва тиззаларини намойиш этганча курсига ўтирди. Слег унинг оёқларига ошкора тикилди.
-Оёқларинг чиройли экан. Демак, гўзалсан.
Қиз унинг қўлидан тутди.
-Гўзаллигимни таърифлашингизнинг кераги йўқ. Буни ўзим ҳам яхши биламан.
Слег лабини чўччайтирди. «Бу хоним қаттиқ ёнғоқ экан,-ўйлади у.-Уни чақиш осон бўлмайди».
-Жангимга чипта керакми?-сўради у яширин қуролларидан бирини ишга солиб.-Эртага зўр томоша бўлади. Сизга рингга яқин жойдан чипта олиб беришим мумкин.
-Нима дедингиз?-сўради қиз.
Слег уф тортди ва таклифини такрорлади.
-Жангларингиз мени қизиқтирмайди,-деди қиз унинг тирноқларига ишлов беришни бошлар экан.-Аммо чиптангизни дўстимга беришим мумкин.
-Анави сиз билан рақсга тушган новчани айтяпсизми?-сўради Слег.
Роза унга бир қараб қўйди.
-Гаррига бокс томоша қилиш ёқади.
-Менга унга ўхшаган йигитлар ёқмайди,-деди Слег.
Роза унга бир қараб қўйди.
-Гаррига бокс томоша қилиш ёқади.
-Менга унга ўхшаган йигитлар ёқмайди,-деди Слег.
Роза қовоғини уйди.
-Буни қаранг-а,-деди у совуқ оҳангда.
Орага жимлик чўкди. Слег ҳеч нарсага эришолмаганини ҳис қилгач, ўзининг асосий қуролини ишга солди:
-Эртага қўлимга яхшигина пул тушади. Балки бирор жойга борармиз?
-Қаэрга борамиз?-эҳтиёткорлик билан сўради Роза.
-Менимча, ўзингиз таклиф қилишингиз мумкин,-деди Слег хурсанд бўлиб.-Истаган жойингизга борамиз.
-Унда…-қиз бир оз сукут сақлади, сўнг бош чайқади,-йўқ, у ерга боришга унамайсиз.
Слег қовоғини уйди.
-Айтинг,-деди у.-Қаэрга?
-Мен анчадан бери «Маями» клубига боришни истайман, у ерга пулдорлар киришади. Сиз кира олмасангиз керак.
Слегнинг юраги тўхтаб қолгандек бўлди ва дарҳол жавоб қайтарди:
-Ким айтди сизга? Сиз истаган жойга олиб боришга қурбим етади.
Роза курси суянчиғига бошини ташлади ва унга тикилиб қолди.
-Зўр-ку!-деди у.-У ерга ҳатто Гарри ҳам бормайди. Ростдан қўлингиздан келадими?
Фалаба қозонганини ҳис қилган Слег дарҳол ташаббусни қўлга олди.
-Албатта,-деди у.-Сиздай гўзални албатта олиб бораман.
-Жаноб Мойнихен, пулингиз бунчалик кўплигини билмаган эканман. Балки «Маями» клубига бормасмиз? Келинг, «Амбассадорс»га борамиз. У ерга боришни анчадан бери орзу қиламан.
Слегнинг нафаси ичига тушиб кетди. У мақтанчоқлиги нимага олиб келганини жудаям кеч тушунди. «Маями»га бўлса майли эди. Аммо «Амбассадорс» шаҳардаги энг қиммат тунги клуб эди. Бу ерга ҳатто смокинг киймаганлар киритилмас, Слегнинг эса смокинги йўқ эди. У бу ерга бориш қанчага тушишини ҳисоблагунча терга ботиб кетишини ҳис қилди.
Роза эса қувончдан терисига сиғмасди.
-Келинг, эртага борамиз,-таклиф қилди у.-Эртага бўшман. Кеч соат тўққизда учрашамиз. Ҳозир жаноб Браунригни чақираман, соч-соқолингизни тартибг
наркоз қўлимни еб бораётганди. Бошим айланар, зўрға жойимга ўтирдим.
Қайнонам мени кўриб, ўрнидан қўзғалди,
-Соғ-омон қутилиб олдиз, энди мен борай деб дўкондан чиқиб кетди.
Қайнонам кетгач, бироздан ҳалиги боланинг ошнаси, нарсаларни бериб кетди. Бирданига учта сомсани паққос туширибман. Яна бир пакетда узам, анор каби қиммат мевалар турарди. "Барака топкур,қанча ҳаражат қилибди" деб алқаб алқаб едим."Илоҳим яхши қиз учрасин, бахтли бўлсин" деб дуо қилдим Шу пайт қайнотам телефон қилиб қолди.
-Қутилибсиз, шукур,-дейди хотинларга ўхшаб. Бизда бу гапни, омон-эсон боласини тирик қўлига олганга айтишади. Трубкани қайнонам олиб, ҳол-аҳвол сўраётганда, қайнотамнинг овози эшитилиб турарди."Ҳаром эди боласи, олдиргани яхши бўлди, бўлмаса, яна докторма-доктор югурардинг" деяпти.
-Одаммисанлар, кимсанлар. Қайси одам келинини
шунақа маломат қилади,-деб росса йиғладим. Жаҳлим чиқди. Мени сўкаётиб, онамни йўқлагани жуда алам қилганди. Тинмай қалтирардим. Онамнинг айби нима, қиз туғиб, буларга қул қилиб берганими, дердим.
Қон кета бошлади.Бугунги операция ўзи жуда қийин бўлганди. Наркоздан очилишим қийин бўлганди, ҳозиргиси ошиб тушди. Дўкон қулф, ташқаридан кафедаги қизлар, очинг деб бақиришади, ўрнимдан туролмайман. Оёқларим қалтираб, юришга мажолим йўқ.
Бақирганимни эшитган кафедагилар дарров етиб келишди, эшикни тақиллатишади, очолмайман. Бир амаллаб эшикни очдим. Қизлар дарров Тез ёрдамга қўнғироқ қилишган, Тез ёрдам келиб мени олиб кетмоқчи бўляпти, аммо дўкон эгасиз қолади деб унамаяпман. Бирдан ҳалиги савобталаб бола пайдо бўлди Дераза, эшикларни қулфлаб,мени тезёрдам машинасида жўнатди. "Жонингиздан азиз бўлганми, ўлиб қоласиз!"
Касалхонада кимдир текширган, кимдир укол қилган. Қонни тўхтатишди. Ярим кечада ўзимга келиб, жавоб сўрадим. "Яна битта укол ол, аҳволинг оғир дейишди". Қолишимга тўғри келди. Эрталаб врачларнинг кўригидан кейин менга жавоб беришди. Дўконга борсам, эрим, қайнонам, қайнотам мени бузуқдан олиб, ҳаромга солишяпти. "Дўконни ташлаб, ўйнаши билан кетган" деб. Уларнинг башарасига доктор берган рецептларни отишимга тўғри келди. "Шарофатингиз билан кеча ўлишимга бир баҳя қолди. Доктордан келяпман!"
Дўкон эгаси ҳам шу ерда эди.,"Менинг дўконни ёпиб кетганимга жаҳли чиқиб, ишдан бўшатмоқчи бўлди. Индамадим. Бўшатсин. Барибир пулни улар олишади. Дўкон эгаси ўрнимга одам топиб эртаси ревизияни бошлади. Дўконни топшириб, уйга қайтдим.
Болаларим хурсанд, улар билан чалғиб, уйдагиларнинг гапига эътибор бермадим. Икки кунда қайнатам гап бошлаб қолди.
-Энди уйда текинтомоқ бўлиб ўтирасизми, битта ишни эплолмадиз, шунақаям ношуд бўласизми?
-Сиз ўзингизни билинг, сиз эркак киши, сиз ишланг,-дедим. Жаҳли чиқиб, уйдан ҳайдай бошлади. "Ҳеч қаёққа кетмайман.Эрим эр бўлиб туғдирганми, уйимгаям жўнатади дедим"
Кап-катта эркак, болалар Шерзодникимас дейди. Хуллас, қайнотам бизни ҳеч сиғдирмасди.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
рни бирма-бир айтиб бераётганди. Виждонсиз, номард. Қандай юзи чидаб бу гапларни ўгай отасига айтяпти?
Қайнотам унга гап ўргатяпти. Мажбур қил, сен эркаксан,сенинг айтганингни қилмаса, у қанақа хотин экан, ё бошқа биттасини топдимикин?
Бу гапни эшитиб, яна хафа бўлдим.
-Биронта ўрисга уйланвол, гражданствоям оласан. Айтганингни қилмаса,-дейди мараз устози.
Менинг чиққанимни кўриб, гапни бошқа ёққа буришди. Менам индамай ишимга ўтиб кетдим.
Эрим одноклассникда қизлар билан ёзишарди. Қизиқиб қолдим. Нималарни ёзишар экан деб. Ёнимда Ася деган қиз ишларди.унга илтимос қилиб, одноклассник очтириб олдим. Харидор йўқ пайти сайтдан эримнинг профилини излаб топдим, албатта бошқа, ёшгина қизнинг расмини қўйиб олгандим, исм ҳам меникимасди. Эримни текширишим зарур эди. Унга дўстлик ташлаб, телефонни ўчириб қўйдим.
Ишга бориб, одноклассник очтиргандим. Эримга дўстлик ташлаб, ўчириб қўйгандим.
-Салом гўзал қиз, яхшимисиз?
-Салом, яхши раҳмат, ўзиз қалай,,кўпдан буён Русдамисиз?
-Беш йилча бўлди, сизчи.
-Мен яқинда келдим.
-Учрашайлик, шаҳарни томоша қилдираман, кўп жойларни билмасангиз керак.
-Ҳозирдан учрашолмайман. Оилалимисиз.
Ажрашганман. Хотиним юриб кетган.
Буёғига чидолмадим.
-Ифлос, мараз ман юриб кетганманми, мен ўша сенинг хотининг бўламан.
-Мани сандай хотиним ва болаларим йўқ.
-Йўқ бўлса, уйга жўнатвор!
-Ўзинг ишлаб пул топиб,топиб итваччаларингни олиб кетавер!
Однонлассникдан чиққанимдан кейин телефон қилиб росса сўкди. Ундан ололмаган жаҳлимни телефондан олдим. Асабийлашиб, телефонни отиб юбордим. Бунгаям қониқмай, бўлакларини ердан олиб,,майда-майда қилиб синдирдим Ўзим билан ўзим бўлиб, дўконга харидор келганини ҳам билмай қолибман. Эшикдан кирган жойида тахтадай қотиб қолган. Ўзбек йигити. Ҳамма гапларимни эшитиб турган экан. Дардим тўлиб кетганиданми, вазиятни гапириб бердим.
-Хафа бўлманг опа, ёрдам керак бўлса, тортинмай айтаверинг, мен шу ораларда ишлайман,-деди. Бегона юртда биров кўнглингни сўраса, кўнглинг кўтарилар экан. Унга раҳмат айтдим, уйга телефон қилмоқчи бўлдим. Телефоним йўқлиги эсимга тушиб кетди. Дўконни ёпиб, бирон жойга кетишим мумкин эмас. Кечқурун озарбайжон аёл, дўконнинг эгаси, келиб, савдо бўлмаган бўлса, росса уришиб кетади. Гўё савдо бўлмаганига мен айбдордай. Фақат тундагина одам келмаган пайти телефон қилиш мумкин.
У боладан телефонини сўраб, ойимга қўнғироқ қилдим. Вазизиятни тушунтирдим. Уйга қайтаман, пул топсам, дедим.
Раҳмат айтиб телефонини қайтариб бердим. Шу кундан бошлаб бу йигит кунда-кунора дўконга келиб, ҳол-аҳвол сўрайдиган бўлиб қолди.
Кечқурун эрим дўконга кириб келди. Ҳеч нарса бўлмагандай, тиржайиб, кундузи ажрашаман деганлари эсимга тушиб,баттар жаҳлим чиқди. Дўконга киритмадим. Аламидан, "Сенга уч кун муҳлат, йўқол, деб сўкиб кетди. Уйга бориб қайнонамга, менинг дўконга киритмаганимни, ҳомилам борлигини ва бошқа гапларни айтибди. Қайнанам туни билан менга қўнғироқ қилган, мен телефонни синдирганим учун ўчиқ кўрсатган. Бундан улар ўз мақсадлари йўлида фойдаланишган. "Ана, бу бировни топиб, телефонни ўчириб қўядиган бўлган" деб ғийбату бўҳтонларга мени кўмишган. Қайнонам тонгда келиб жанжал қилиб кетди. Мен ўғлини менсимай қўйганмишман. Болангни тез олдирасан, деб туриб олди.
-Болани олдириб, гуноҳга ботмайман. Ўғилми, қизми Худонинг бергани. Уйга қайтиб кетиб, ўзим боқволаман,-деч жавоб бердим.
-Сен ҳали менга қарзларингни тўлаганинг йўқ, ҳеч,қаёққа кетмайсан!-жазавага минди қайнонам.
Келаси ҳафта пул бераман, болани олдирасан,-деб ишига ўтиб кетди.
Ноилож ҳафта охиригача ишладим. Ҳафта охирига пулимни тўплаб,,қўлига берарканман, -Чоршанба куни дам олиш экан, докторга бориб, болани олдирасан,-деб докторнинг манзилини берди.
Якшанба куни кечқурун дўкон эгаси келиши керак эди. Тунги ўн иккигача ишлаб, дўконни ёпиб кетиши керак эди. Эртаси тонгдан келиб, ўз калитим билан дўконни очиб, ишни бошлардим. Дўконнинг эгаси келмагач, уйга хабар қилиб қўйишим керак эди. Бир пайт яна ўша бола келди. Яна телефонини сўраб, уйга қўнғироқ қилдим. Қайтариб бераётсам,
-Телефонингиз йўқми,-деб сўради.
-Жаҳл билан синдиргандим.
Эртага ишдан қайтишда бекорчи телефонларимдан бирини ташлаб ке
р,,жанжаллару ёмон қилиқлар билан ўтказиб юборса..
Онажонимни юпатар эканман, дадамга бўлган нафратим ҳеч сўнай демасди Дадам қандай бўлмасин, ойимни ҳайдашга уринарди.
Кўчадан биров ҳол сўраб келса, онамни ёмонлайдиган одатини қўймади. Ҳозир мен борлигимга ойимга қўл кўтаришга ботинолмасди.
Бир куни уйларни йиғиштираётган эдим. Ойимнинг йиғлаганлари эшитилди. Нима гап деб чиқсам, дадамнинг жиянлари ойимни урмоқчи. Етиб боргунимча, юзига шапалоқ еган ойимни кўриб, ғазабим қўзиб кетди. Қўлимга илган нарса билан Ботирни айлантириб солдим.
"Ўрнингни билиб ўтир, болани уволига қолдинг" дейди яна. Дадам эса томоша қилиб ўтириб,
"Қўй Ботир, эрта-индин ўламан деб турибди Товонига қоласан" деяпти. Бу гапи ҳаммасидан ошиб тушди. Ботирни милицияга ёзиб бердим. Дадамнинг кийимларини сочиб ташлаб, уйдан ҳайдадим.
-Керакмас бизга сиздақа ота,-деб йиғладим. Ўз навбатида уям, "Мениям сендай қизим йўқ" деб оқ қилиб кетди Эртаси бизни хонасига чақирган участка нозири дадамни қўни-қўшнилардан суриштирган экан, унинг гапларини инобатга ҳам олмади. Ботирни топа олишмади. Эртаси куни у уйимизга келиб, ойимдан кечирим сўради. Ойим табиатан раҳмдил бўлганлари учун, кечирдилар.
Дадам эса, ойимнинг устидан прокупатурага ариза ёзибди.Яна идорама-идора юрдик. Ишни текширган прокурор, дадамнинг ўзига, "Шунақа давом этадиган бўлсанг, муштипар аёлга ит азобини берадиган бўлсанг, сени жиноий жавобгарликка тортамиз" деб қатъий гапирди.
Кунлар ўтаверарди. Бир ҳовлида икки душман томонлар бўлиб яшардик. Мен дадам ва бувимдан анча ёш бўлсам ҳам уларнинг бу қилмишлари Аллоҳгаям, бандасигаям ёқмаслигини билардим. Бундан кейин ойимни ҳайдаб, бошқага уйлантиролмаслигини, ойимнинг ҳам ўз укаларининг, жигарларининг уйига сиғмаслигини англардим. Балиқ бошилан сасийди деганлари рост. Дадамда меҳр-муҳаббвт, ғамхўрлик, ачиниш ҳисси бўлмагач, биз ҳам чарс, бетгачопар, қаттиққўл, бешафқат эдик.
Дадам бизни прокуратурага ёзиб берганди. Ойимни руҳий хаста, болаларга таъсир этяпти, идожи бўлса касалхонага ётқизинглар... деган гаплар бор эди. Бизниям у ерга судрашди.Ойим иккимиз ҳақоратлар остида қолдик.
Аввалдан қонун-қоидаларга яхши тушунаман деб ўйлаган дадам, шу йўл билан бизни ҳовлидан чиқартирмоқчи эди. Аммо ўз қазган чуқурига ўзи тушишига тўғри келди. Чунки у ҳовлида дадамдан бошқа, ойим ва яна тўрт фарзандлари ҳам рўйхатда бўлиб, жой тақсимланадиган бўлса, олтидан бир бўлаги дадамга тегиши керак экан. Бу гаплардан хабардор бўлгач, энди ҳийла йўлига ўтди. Ойимга яхши гапирар, ҳовлига қайтмоқчи бўларди. Содда онам эл-юртдан уялдими, ёки дадамга ачиндими, уни кечирди.
Аввалига яхши яшай бошладилар. Ойим ҳам беш вақт намозларини ўқир, кўчага кам чиқардилар. Кўчага чиқсаям, укамнинг дўстларини кўрса, кейин уйга келиб йиғлар, болам шуларнинг қаторида тирик юрса нима қиларди, дея яна дами қисиб қоларди..
Дадам уйга келгач, ойимнинг суянган тоғи мен эканимни сезиб, мени йўқотиш пайига тушди. "Сени эрга бериб ҳам ёлчимадик. Энди сенам ўз уйингга бориб ўтир", деб менга азоб бера бошладилар. Тузук, намозли-ниёзли, имонли одамларга берган бўлсалар ҳам майли эди. Умрида бир марта жойнамоз солиб намоз ўқимаган, ёки дастурхон бошидан фотиҳа ўқиб, шукрини тилаб турмаган бир худобехабарларга, ароқхўрларга топшириб қўйганди. Қани буларни айтолсам.
Ёз бўлгани учун, далада иш кўп эди. Қўшни қизлар билан мардикор ишлашга чиқдим. Шолини кўчат қилардик.Эрталабдан кечгача совуқ сувнинг ичидамиз. Мардикор ишлари ҳам вақтинчалик эди. Бекор қолган кунимдан яна эски дийдиёсини бошлади. Бу ҳолатни, болалари билан ота уйига келиб яшаётганлар жуда яхши хис қилишса керак.
Дадамнинг гапидан қочиб, эримнинг уйига бориб, тозалаб, ёнимдаги хонага ижарага ҳарбийни қўйгандим. Оилали, икки болали. Уларнинг берган ижара пулларига яшадим.
Ойижоним бизларга суяниб қолган эдилар, яна уйга чақирдилар. Ўзларини уйда олиб қолмоқчи бўлсам, укангнинг чироғини ёқиб ўтиришим керак деб унамадилар.
Мен ойижонимнинг райидан ўтолмай уйга қайтдим. Дадам ҳеч ўзгармаган.Олдимизда укамнинг ҳайитлари турарди, синглиминг ой-куни яқин эди. Дадам ҳар дастурхоннинг бошида шу гапларни айтарди. Эримдан икки юз доллар қарз сўр
#Ҳадис
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳасаддан сақланинглар! Шубҳасиз, ҳасад худди олов ўтинни ѐки хашакни егандек ҳасанотларни ейди», дедилар».
✍(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган).
Шарҳ
📌 Ушбу ҳадисдан ҳасадчи инсоннинг қилган савоб ишлари бўлса, бекорга чиқиши ҳамда умуман, ҳасад бор жойда яхшилик қолмаслигини тушуниб оламиз.
📌Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар.
📌Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам, аввало, ҳасадчининг ичини куйдиради.
📌Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.
📌Шунинг учун ҳам ҳасадчига эътибор билан назар солсангиз, унда ҳеч бир яхшилик аломатларини тополмайсиз.
📌Ҳасад тарқалган жамиятда ҳам худди шу манзаранинг ўзини кўрасиз.
✅Ҳасадчилар жамиятида яхшиликдан асар ҳам қолмайди.
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
Уларга ўхшама!
1. Сенга бақирган одамга сен ҳам бақириб жавоб қайтармаслигинг, сенинг ожизлигинг эмас.
2. Сенга ёмонлик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтармаслигинг, сенинг қўлингдан бир иш келмайди дегани эмас.
3. Сени ғийбат қилган одамни сен ҳам бошқаларга ёмон томонини айтиб бермаслигинг, сенинг қўрқоқлигинг эмас.
4. Сени ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган одамга сукут билан жавоб қайтаришинг, бебурдсан дегани эмас.
Ушбу ҳикматни ҳам ёдингда тут: якунда сен кетасан, лекин айтган сўзларинг қолади. Шунинг учун фақат яхши, ширин сўзларни айтгин.
QodirMuhammad
ҲАҚИҚИЙ ОРЗУ-ҲАВАС НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ?
"Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам"
(Наба сураси, 40-оят).
"Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам"!
(Фажр сураси, 24-оят).
"Эҳ, қанийди (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!"
(Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).
"Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам"
(Фурқон сураси, 28-оят).
"Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда"
(Аҳзоб сураси, 66-оят).
"Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам"
(Нисо сураси, 73-оят).
☝️Мадомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
Бир ҳаким зот ўғлига шундай насиҳат қилди:
"Ўғлим! Хурсанд пайтингда дунёдан, унинг ўзгариб қолишидан хотиржам бўлма!
Қийин ҳолатда эса Аллоҳнинг раҳматидан ҳам ноумид бўлма!
Ҳамиша васатий-мўътадил бўл!"
📚"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 4--қисм.
ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Эримнинг холасининг гапига кириб, қайнотам билан гап талашганим сабабли жабр кўрдим. Нарсаларимизни ташқарига отиб, эшикни ичидан қулфлаб қўйди. Номард одам, ёш болаларга раҳми келмади. Қиш, ҳаво совуқ, ташқарида ўтиришнинг иложи йўқ эди. Болаларимни қалин кийинтириб, подъездда ўтирардик. Нарсаларимиз подъезд бўйлаб териб қўйилган. Эримнинг телефони ўчик. Қайнонамга телефон қилганимнинг фойдаси йўқ эди Чунки, барибир ўз эрининг томонини олади, бизни қоралайди. Ўтириб яна ўша болага, Ваҳобга телефон қилдим. Биронта ижара уй бўлса, қайнотам ташқари чмқариб қўйди, дедим. У менга уч-тўртта номер берди, "Шулар ёрдам беришади" деди. Уларга телефон қилдим, ёш бола билан ҳеч бири ҳам қабул қилмади.
Ташқарида дилдираб ўтирарканмиз, қўшни аёл Надя хола, бизга кўзи тушиб қолди. "Алкаш яна сизларга азоб беряптими?" деб эшикни ура бошлади. Ўғлиям эшикни уриб, тепа бошлади. Анча пайтдан кейин эшик очилди.
-Агар ёш бола билан кўчага ҳайдайдиган бўлсанг, полицияга топширвораман сен алкашни,-дея сўкди. Ўзидан баланд келганни кўриб, қайнатам бошини қуйи солди.
-Ман ҳайдамадим,-деб ўзини оқлашга уринди.
Ичкари кирдик. Надя холанинг ўғли нарсаларимизни уйга киритиб берди. Ҳаммамиз совқотганмиз. Болаларни овқатлантирай деб ошхонага кирсам, қайнотам пул сўради. Юз рубл пулим бор эди, бердим. Магазинга кетиб, чекушка олиб келди. Биз овқатланаётган пайтимиз ичиб олди. Овқатланиб бўлгач, ошхонага кириб идишларни ювмоқчи бўлиб ўрнимдан турдим Орқамдан келиб қучоқлаяпти."Қўйворинг, нима қиляпсиз" деб силтаб ташладим. Болаларим ҳам додлашди. Ҳартугул қўйиб юборди. Болаларимга қараб, "Аянгни маммалари оппоққинада, тишлаб олсанг" дейди мараз. Жаҳлим чиқиб уришиб кетдим.
-Мол бўлмасанг, ўз келинингга осиласанми, ифлос!
-Нима қипти, Азизжонники ёқмаяптийкан, айтди. Манга хотин бўлавер,-дейди болаларнинг олдида.
Қўлимга илган нарсани бетига отяпман, номуссиз, куляпти.Апил-тапил ичкари кириб, эшикни ичидан қулфладик. Уйда дир-дир титрайман. Қайнонамга телефон қилсам, "Ўзинг осилгандирсан"дейди. Эримга қилсам, ўчириб қўйган.
Қайнотам эшикни тақиллатяпти.
-Болалврингни ухлатиб, тез ёнимга кел!
Ноилож яна Ваҳобжонга қўнғироқ қилдим.
-Бизга ёрдам беринг, жон ука, қайнотам ҳозир зўрлаб қўяди,- деб йиғладим.
-Бўпти, тезроқ кийиниб ташқари чиқинглар, мен бирон жой топишга ҳаракат қиламан,-деди. Болаларни кийинтириб, ўзим кийиниб, нарсаларимизни уч бўхча қилиб, деразадан пастга ташладик. Ва секингина чиқиб қочдик.
Кўчада бир соатча кутишимизга тўғри келди. Ваҳобжон бизнинг уйимизни топиб келгунча анча пайт ўтди. Мен эса,,кўчада болаларимни қучоқлаб ўтирарканман, қайнотамни қарғардим. Шу пасткаш, бир пайтлар ун сепиб оқлик тилаганмиди дея,йиғлардим. Турқинг қурсин мараз, туршак. Ифлос, қайси қайнота келинига бунақа қилибди?.Виждонсиз, ифлос,- дея қарғардим.Қанақа одамлар бор. Ахир, болангга қўшилгач,,менам болангга айланмадимми Тайёрини еб ётиб, маст бўлган, бу эшакни суткага ишга қўйиш керак. Оч сақлаш керак...
Бор жаҳлимни, дилимдагиларни тўкиб қарғадим ва бироз совишдим. Машина чироқлари кўринди.Ваҳобжон нарсаларимизни багажга қўйиб, бизларни ичкари таклиф этди. Қишлоқдошлари бўлган опахонларининг уйига олиб борди. Уч хонали уйда, яшашар экан. Биз залга жойлашдик. Ижара уйга келишга келдигу, аммо ижара ҳақини беришга ҳеч вақомиз йўқ эди. Менинг хижолат бўлаётганимни кўриб, Дилбар опа кўнгиллик берди.
-Сиқилманг синглим, Ваҳобжон бир ҳафтада олиб келаман деб кетди ижара пулларни,- деди. Аммо мен тириктовон бўлиб ўтиришга уялардим. Шу сабабли, бошлиғимга яна қўнғироқ қилдим.
Аҳволни тушунтирдим.
-Агар имкони бўлса, болларим билан ишлаб турсак,-деб ёлвордим.
Янги олган ишчиси кўнглига маъқул эмаскан, эртадан ишга чиқ,-деди. Хурсанд бўлиб кетдим. Эртаси куни болаларимниям олиб, дўконга бордим. Дўкончи аёл, янги юклар келтирган экан. Бизга калитни ташлаб кетди. Бир амаллаб ухлашга жой тайёрладим. Болаларим тўполон қилишмас, индамайгина бирон нарса билан машғул бўлишарди
Дўконга ишга кирганимга икки кун бўлганди. Эримнинг одамлари топиб келишибди.Дўконга юк келганди! Уларни тартибга солаётгандим. Ула
Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса...
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?
• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
Улашди #Мойчечак
@ibratli_sozlar
#маълумот
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_sozlar
Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?
Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️
Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩
Ozish kursi 10 -avgustda boshlanadi
1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩
Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩❤️💋👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️
Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova
Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇
👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli
м катта пулга тушишини билган, аммо бундан ташвишланмаганди. Бироқ қоғоздаги ёзувни кўргач, юзи бужмайиб кетди.
-Бир юз йигирма беш долларми?
Офитсиант таъзим қилди.
-Ҳаммаси тўғри.
Слегнинг аъзои бадани музлаб қолди. Ҳозир Роза келиб қолиши мумкин эди. У ўрнидан турди.
-Бир дақиқага, жаноб,-деди офитсиант.-Бу нарх сизга маъқул келмаяптими?
Слегнинг пешонаси тиришди.
-Гапинг тўғри, оғайни, -деди у. -Ёнимда бор-йўғи юз доллар бор эди. Жин урсин! Бу ерда куппа-кундуз куни одамларни талашингларни билмаган эканман.
-Сиз адашяпсиз. Бу ерга келмаслигингиз керак эди.
Слег ғамгин бош ирғади.
-Гапингиз тўғри. Хоним шу ерга киришни истагани учун келгандим. Нима қиласиз, полиция чақирасизми?
Офитсиант у ёқ-бу ёққа аланглаб олгач, ликоп устига йигирма беш доллар ташлади.
-Қарз бериб тураман,-таклиф қилди у.-Мен ҳам бир пайтлар шундай аҳволга тушганман.
Слег унга қараганча оғзини очиб қолди.
-Жин урсин!-деди у.-Раҳмат. Қарзимни тезда қайтараман.
Офитсиант елкасини қисди.
-Қолган пулни тўласангиз, такси чақираман.
Слег юз долларни чиқарди. Унинг чўнтагида бор-йўғи икки доллар пули қолганди.
-Бу ерга қайтиб келмайман.
Офитсиант таъзим қилди.
-Балки бошқа жойда ўзингизни яхшироқ ҳис қиларсиз.-У шу сўзларни айтиб кўздан ғойиб бўлди.
Роза столга қайтди.
-Жаҳлингиз чиқмадими?-деди у.-Рақсга зўр тушаркан. Шампан қолдими?
Слег ўзини зўрға тутиб турарди.
-Уйга қайтамиз, азизам,-деди у.-Юр, кетдик.
-Уйга? Уйга қайтгим келмаяпти. Кетдик, рақс тушамиз.
Слег унинг қўлидан тортди.
-Кетдик деяпман.
Улар ташқарига чиқишди. Эшик олдида такси турарди.
Улар таксига ўтиришлари билан Роза унга заҳрини соча бошлади.
-Бу қанақаси?-деди у.-Оқшомни расво қилдингиз. Нега «кетдик» дедингиз?
Слег унга яқинроқ сурилди.
-Сен билан ёлғиз қолгим келди, гўзалим,-деди у пуллари ҳавога совурилишига йўл қўймаслик учун.
-Нарироқ сурилинг,-деди қиз жаҳл билан.-Кўйлагимни расво қиласиз.
Слег унинг белидан қучди ва ўзига тортди.
-Кўйлагингни ўйлама,-деди у.-Вақтинг чоғ ўтдими? Энди бунинг эвазига менга нима берасан?
У қизнинг лабларидан ўпди. Қизнинг лаблари қаттиқ ва совуқ эди. Слегнинг ҳафсаласи совиб қизни ўзидан итарди ва негадир ундан нафратлана бошлади.
Қиз лабларини силади.
-Тарбиясиз экансиз,-деди у.-Нарироқ ўтиринг.
Слег нари сурилди. У нима қилишни билмасди.
Улар сартарошхонага келгунларича «миқ» этишмади. Етиб келишгач, қиз деди:
-Бугунги оқшом учун раҳмат. Сиз билан бошқа учрашолмайман.
Слег шунчалик ғазабда эдики, ҳатто жавоб қайтаришга ҳам тили айланмади. Унинг ҳамма нарсадан ҳафсаласи совиганди. Бир оқшомда бор пулидан айрилгани, бунинг устига, қарз ҳам бўлганлиги унинг ҳаётдаги бор умидини сўндирганди. Унинг турмуш тарзидаги қоидаси оддий эди. Агар бирор нарса учун пул тўласанг, ўша нарсани оласан. У бу хонимга ажойиб оқшом ҳадя этди, у эса эвазига ҳеч нарса бермади. Бор-йўғи битта бўса-у ҳам совуқ ва ҳиссиз.
Қиз сартарошхонанинг рўпарасидаги уйга кириб кетди.
Слег жаҳл билан тупурди. Унинг миясида ғазаб учқуни чақнар, аммо нима қилишни билмай, гангиб қолганди. Унинг жудаям ичгиси келди ва Қирқ тўққизинчи кўчадаги тунги барга кирди.
Бар эгаси Жо Реншо виски ичиб ўтирарди. У Слегга ҳайрон қаради.
-Намунча, бунақа кийиниб олибсан?
Шундагина Слег ҳали бу кийим учун ҳам пул тўлаши кераклигини эслади. У курсига ўтириб болохонадор қилиб сўкинди ва виски сўради.
У бир неча қултум виски ичганидан кейин Жо ундан нима бўлганини сўради. Слег ҳаммасини айтиб берди.
У ҳикоясини тугатгач, Жо ўйчан ҳолда деди:
-Омадинг келмабди, ошна.-У Слегнинг елкасига қўл ташлади.-Нега менга бу ҳақда айтмадинг? Сени огоҳлантирган бўлардим. Роза Хенсон учига чиққан товламачику.
Слег унга шубҳа билан қаради.
-Нима демоқчисан?
-У жудаям айёр аёл. Икки йил илгари у бир кишига турмушга чиққан. Аммо эри тез орада унинг қанақалигини сезиб қолган ва ажрашмоқчи бўлган. У никоҳни бекор қилмоқчи бўлган, лекин Роза бунга рози бўлмаган. У эрини қийнамоқчи бўлган. Эри уни хиёнат устида қўлга тушириш учун ортидан одам қўйган ва шу асосда у билан ажрашишга уринган. Аммо Роза буни билиб қолган ва унинг
а келтириб қўяди.
Слег эътироз билдиришга ҳам улгурмай у Браунригни чақирди. Браунриг шу заҳоти пайдо бўлди ва ишга киришди. Слег соч-соқолини олдириб кўчага чиққанида ҳамёни уч долларга бўшаган, бўйнига эса ҳаётидаги энг қиммат оқшомни ўтказиш мажбурияти илинганди.
Аммо у ишни охиригача етказишга қарор қилди. Слег шахдам қадамлар билан Иззининг чевархонасига келди ва смокингни ижарага олишни келишиб олгани анчагина вақт сарфлади. У арзимаган пул эвазига смокингни ижарага олди.
Слег картон қутига жойланган смокингни олиб уйига келди. Куннинг қолган қисмини эса кечки пайт бўладиган жангга тайёрланиш билан ўтказди. Аммо мияси Роза ва «Амбассадорс»да ўтадиган оқшом ҳақидаги фикр билан банд эди.
У спарринг-рақибларидан бири Пег ЎМалига дилини очди.
-Менга қара, Пег,-деди у.-Эртага бир хонимни «Амбассадорс»га олиб боришим керак.
Пег Слегга ажабланиб қаради.
-Хўш, нима бўпти?
Слег иягини қашлади.
-Сен у ерда бўлганмисан?-сўради у умид билан.
Пег бош чайқади.
-Йўқ, у ерда олган нафасингга ҳам пул тўлайсан.
-Хоним ўша ерга бормоқчи-да,-деди Слег.
-Нима қиласан у ерга бориб. Бошингдаги шляпангга қараб турадиган гардеробчи ҳам ҳамёнингни қоқлаб олади.
Слег хавотирлана бошлади.
-Қанча пулим кетади?-сўради у.-Йигирма доллар етармикин?
Пег ўйланиб қолди.
-Ҳа,-деди у,-этса керак. Йигирма долларни ўша хонимга бериб қўявер ундан кўра. Бир тунинг роҳатда ўтади.
Слегнинг жаҳли чиқди.
-У унақа аёллардан эмас,-деди у.-У одобли.
-Ақлдан озибсан, оғайни. «Амбассадорс» сен борадиган жой эмас.
Шундан сўнг «Амбассадорс» ҳақида умуман гап очилмади. Слег жангда осонлик билан ғалаба қозонди.
Маъмур унга эллик доллар тўлади ва у яна йигирма беш доллар қарз сўради. Пулни олгач, дўстлари базмга таклиф қилишларига ҳам қарамай, тезда уйига жўнади.
У ҳар бир долларни асраш кераклигини тушуниб турарди.
Уйга қайтгач, у жавонни очди ва ҳар эҳтимолга қарши сақлаб юрган йигирма беш долларини ҳам олди. Энди унда юз доллар ва анча-мунча майда пул бор эди. У ўзида ишонч сезди. Бунча пул билан бемалол истаган жойига борса бўлади.
У шунча пулни бир оқшомда ишлатиб юборишига ишонмасди. Бунча пул унинг бир ой яшашига етарди.
Эртасига Слег ижара уй бекаси ва унинг қизи ёрдамида кийинди. Бўйинбоғ боғлаб, смокингни эгнига илгач, у ойнага қараб ўзини таний олмай қолди. Унга ойнадан башанг кийинган жаноб қараб турарди.
Слег бошига шляпани қўндириб, чўнтагидаги пулини яна бир марта текшириб олди ва уйидан чиқди. У сартарошхонага келганида Браунриг уни кўриб оғзини очиб қолди.
-Жаноб Мойнихен, кўринишингиз ажойиб,-деди у.-Костюмингиз чиройли экан.
Слег смокингидаги кўринмас чангни қоқиб қўйди.
-Ҳа, нархи ҳам шунга яраша. У шу ердами?
Браунриг кўзи билан маникюр бўлимига ишора қилди.
-У тайёрланяпти,-деди у кўзини қисиб.-Қаэрга кетяпсизлар?
-«Амбассадорс»га,-деди Слег.-Мен ўша ерга боришни ёқтираман.
Браунриг ҳуштак чалиб юборди.
-Ў-ҳў,-деди у,-дидингиз чаккимас.
Шу пайт парда ортидан жилмайганча Роза чиқиб келди.
Слег кўзларига ишонмади. Унинг рўпарасида соҳибжамол малика турарди. Яшил кўйлак қизнинг кўркига янада кўрк қўшганди. Сочлари елкасигача тушган, юзидаги пардози ҳам жойида бўлган қиз худди кино юлдузларидек юриб келарди.
-Жудаям гўзалсиз,-деди Слег. Роза жойида турганча айланди.
-Ёқаманми?-сўради у.
-Жудаям.
-Сиз ҳам бугун очилиб кетибсиз.
Браунриг бош ирғади.
-Ажойиб жуфтлик,-деди у.-Энди эса бемалол кетишингиз мумкин, мен сартарошхонани ёпаман.
Роза Слегнинг ёнидан ўтаётганида унинг димоғига атирнинг хуш бўйи урилди. Слег унинг ортидан эргашди. У худди туш кўраётгандек эди.
Ташқарига чиқишгач, Роза атрофга аланглади ва қовоғини уйди.
-Машинангиз қани?
Трамвайда кетмоқчи бўлган Слегнинг ранги оқариб кетди.
-Машинам йўқ,-тан олди у.
-Мен бўлсам машинангиз бор деб ўйлабман,-деди Роза ғижиниб.-Унда такси тўхтатинг.
Слег минғирлади:
-Хўп.
У кўчанинг нариги бетида кетаётган таксига қўл силтади.
Такси тўхтади. Ҳайдовчи эснаганча уларга қаради.
-Оғайни, қаэрга?-сўради у.-Хиёбонгами?
Слег унга ғазаб билан тикилди.
-«Амбассадорс»га.
Ҳайдовчи узун ҳуштак чалиб қўйди.
-Ўкей, бойвачча
Жеймс Хедли Чейз.
Сохта фаришта .
Слег Мойнихен симёғочга суянганча турарди. У ёқдан-бу ёққа ўтаётган йўловчилар унга қараб-қараб қўйишар, у ўгирилганида тезда нигоҳларини четга буришарди. Слег гавдали, бақувват эди. У Хенклестеннинг ресторанида ҳафтасига икки марта ташкиллаштириладиган жангларда қатнашувчи учинчи тоифали боксчилар жамоасида рўйхатда турарди. У оз пул ишлар, лекин кўпм зарба ўтказарди. У ҳали йигирма бешга ҳам кирмаган, шунинг учун бу зарбалар ўзига таъсир қилмаслигига ишонарди. Аммо ёши ўтганидан сўнг бу зарбалар унга таъсир қилишидан ташвишланарди.
Бироқ айни пайтда уни бу фикр безовта қилмаётганди. Унинг фикри-зикри Роза Хенсонда эди. Слегнинг аёлларга суяги йўқ эди. Аёллар билан бўлганидан сўнг у бу аёлларни унутарди. Аммо Роза Хенсонни кўргач, барчаси ўзгарди. Роза унинг кўз олдидан кетмай қолди. У одатда аёлларни шундай сўзлар билан илинтирарди: «Менга қаранг, гўзалим, холироқ жойда учрашишга нима дейсиз? Вақтимизни чоғ ўтказардик».
Одатда бу самарали бўларди. Аммо Роза унга менсимас назар билан бир қараб қўйди холос. Қиз ҳеч нарсани эшитмагандек, унинг сўзларига эътибор ҳам бермади.
Биринчи марта у қизни Қирқ учинчи кўча ва Фарбий авеню бурчагидаги рақс майдончасида кўрганди. Қиз ўзини пулдорлардек тутаётган баланд бўйли озғин йигит билан рақс тушарди. Слег жанжал бошлашни ўйлади, аммо Розанинг олдида аҳмоққа ўхшаб қолишини ўйлаб бу фикрдан воз кечди. Бироқ қўли қичийвергач, у уйига кетворди.
У Розани энди ўйламасликка қарор қилди, лекин қиз унинг кўз ўнгидан кетмасди. У Розани бир неча марта кўрди. Ҳар сафар қизни кўрганида ундаги муҳаббат алангаси кучаяр, у билан гаплашмаса бўлмаслигини англарди. У нимадир қилмаса бўлмаслигини тушунди. Қизнинг қаэрда ишлашини зўрға аниқлади. У Браунриг исмли кишининг сартарошхонасида маникюрчи бўлиб ишларкан. Слег сартарошхонага бориб маникюр қилдиришга аҳд қилди. У сартарошхонага шахд билан кирди ва Браунригга сўз қотди.
таман,- деб, савдо қилиб кетди.
Айтганидек, тушлик пайти сигаретга келганида симкартали телефон ташлаб кетди.. Хурсанд бўлиб, ичига пул солдим ва онамга қўнғироқ қилдим.
-Ойижон, бизларни олиб кетинглар, боланиям олдирасан дейишяпти. Бу ерда ўтиролмайман.
-Биз яқинда ўзимиз боряпмиз, сен ўзингга эҳтиёт бўл, болаларингни эҳтиёт қил, олдирма болани деб ойим маслаҳат бердилар.
Ойимнинг ўзимиз Русга борамиз дегани менга ёқиб тушди. Укам билан мен ишласам, ойим уйда болалар билан ўтирсалар, деган ширин хаёллар сура бошладим.Тезроқ кела қолишсайди, дея ўйлардим. Аксига олиб қишда биз оомонга такси бўлмас экан.
Шу хаёл суриб юрган кунларнинг бирида, ўша бола телефон қилиб қолди. Шошилиб,
-Номеримни қаердан олдиз?-деб сўрабман. Ўзи бергани эсимдаям йўқ.
Шундан кейин телефон қилиб, ҳол-аҳвол сўрайдиган бўлиб қолди. Опа деб гапирарди, шунинг учун уни укамдек кўрардим. Бегона ерда ёлғизлигим билинмасди. Ўша боладан бирон такси топиб беришни илтимос қилдим, ойим билан укам келаётганини айтдим. Танишлари борлигини айтиб, сўраб кўраман деб кетди. Такси ҳам топилди. Аммо ҳайдовчи аввалдан аванс беришимни сўради. Менинг ишлаган пулларимни қайнанам қуртдай санаб олади
Яна ўша бола ёрдамга келди. Ҳайдовчи қўшниси эканини, ҳамма пулни бориб келгач, беришга кўндирганини айтиб қолди Ойижонимнинг янги йилгача келишини эшитиб хурсанд бўлдим.
Бу орада қайнанам келиб, бугун докторга борадиган кунинг, эсингдан чиқдими, деб сўради.
-Болани олдирмайман, -десам жанжал қилиб, қўлимга пул бериб, мени докторга зўрдан жўнатди. Йўлларни билмайман. Фақат дўкон билан уйни биламан холос. Йўлларда адашиб, зўрға касалхонани топиб бордим.
Борган пайтим тушликка тўғри келиб қолгани учун кутишимга тўғри келди. Анализларни топширгач, доктор эртага эрталаб оч келишимни айтиб, жўнатди. Дўконга боргунимча, кеч бўлди. Қайнонам болани олишмаганини билиб, жазавага минди, ва эрта эрталаб келишини айтиб,,уйга жўнади."Шу қилганингга, ўғлингдан қайтиб бола кўрмаганим бўлсин, гуноҳиям сенларга бўлсин"деб роса йиғладим.
Эрталаб қайнанам яна келди. Докторга кетяпману, қайнонамни қарғайман. Боланинг гуноҳи сенларга бўлсин деб. Эримга телефон қилиб, мен билан боринг десам, унамади, ночдан чиқдим деб баҳона қилди. "Тушгача дам олиб, ҳеч йўқ, ўзиз опкетарсиз"десам, ўзинг бир амалла деб телефонини ўчириб қўйди Навбатга турибмиз.
Ҳаммамиз аборт қилдириш учун. Кимдир ўз ҳоҳиши билан, кимдир мажбурликдан, Қайнонам ўн марта телефон қилгандир. Кирдингми, олдирдингми деб. Охири телефонни ўчириб қўйдим. Операция наркоз таъсирида ўтказилди. Росса йиғлаганмишман. Палатага олишсаям йиғлаганмишман. Аввалги сафар, наркоз тарқагунча саккиз соат палатада сақлашганди, бу сафар уч соатда чиқарворишди.Ҳамширалар мени зўрға турғизиб,,коридорга чиқариб қўйишди. Наркоз тарқалмаган. Бошим айланяпти. Бир амаллаб дўконга етиб келдим
Қоғозларга қўл қўйдириб, ҳамшира зинапоядан ҳам тушириб қўйди. Бир амаллаб кўчага чиқдиму, телефонимни ўчирганим эсимга тушиб, қайта ёқдим. Эримга қўнғироқ қилдим. Олмади Маршрутгача йўл босиб боришга кўзим етмайди. Ёнимдаги аёлларни эрлари, яқинлари келиб олиб кетишди. Мен эса етимга ўхшаб қолавердим. Мени шу ҳолга солганлар эса, телефонларини ўчириб қўйишганди. Қайнонамга телефон қилсам, "таксига чиқиб келаверинг"- деб трубкани қўйди. Ер қор, муз эди, юриш қийин, бунинг устига бошим айланяпти, юролмаслигимга кўзим етарди.
Ёдимга ўша бола тушди. Минг хижолат бўлиб, унга қўнғироқ қилдим. "Ука аҳволим шундай, ёрдамиз керак" Ишда бўлса ҳам, такси ушлаб келди. Мени дўконга обориб қўйди. Йўлда димоғимга иссиққина тандир сомсанинг ҳиди урилди. Кечадан буён туз тотмаганимгами, егим келиб кетди. "Уйига олгандир, сўрамасдан олсам айб бўлар"-деб, индамадим. Дўконга келгач, қўлимга сомсаларни бериб,"Опа, манавилар сизга, олинг. Қувват тўплашиз керак"-дейди. Унинг меҳрибончилигидан кўзимга ёш инди.
-Ололмайман, дўконда қайнанам бор,-десам, -Дўкониз ёнидаги кафеда ошнам ишлайди. Ўшанга бераман, қайнонангиз кетса, олиб чиқиб беради- дейди
"Майли"деб таксидан тушиб, пул узатсам, олмади, раҳмат айтиб, дўконга кирдим. Битта қўлимдан наркоз юборишса, кетмаган. Ўша қўлим жуда оғрир, кетмаган
адим, борганда ишлаб бериш шарти билан пул менга жўнатилди.
Эрим мени Россияга чақирганди, икки йил ота уйида ўтиргандим. Ойим ҳам,"Эр қаерда бўлса, хотин ҳам ўша ерда бўлиши керак, майли бора қол" деб рухсат бердилар
Менинг ота уйида икки йиллаб қолиб кетганим, баъзи бировларга гап бўлган. Эри ҳайдаб юборган дейишганларини ўз қулоғим билан эшитганим учун яна Русга бордим.
У ерда яна ўша аҳвол. Эрим бир ҳафта кундузи,бир ҳафта тунда ишларди.Қайнонам суткалаб ишда бўларди. Қайнотам ишламас, менинг болаларимга қарарди. Менгаям дўкондан иш топиб беришди. Ҳар кун тонгдан кечгача ишда эдим.Бир ҳафтада бир кун дам. Бошқа кунлари туни билан уйдаги ишларни қилишимга тўғри келарди. Ваннада кирлар уюлиб қолар, ошхонага бош суқиб бўлмасди.
Ишга янги жойлашган пайтларим, ҳали йўлни тузук билмасдим. Бир куни икки бекат ўтиб кетибман. Пиёдалаб, суриштириб ортимга қайтгунча қоронғи тушиб қолди. Уйга келиб, зинапоялардан баландга кўтариларканман, ташқарида дийдираб турган болаларимни кўриб ичим ачиди. Эшикни тақиллатаман, қани очилса, Болаларимнинг бирини палтойимга ўраб, иккинчисини қучоқлаб,,ярим соатча ташқарида кутишимга тўғри келди.Охири эшик очилиб, қайнатамнинг маст боши кўринди.
--Болларни нега ташқарига чиқариб қўйдингиз?
-Тўполон қилишди. Дарс бўлсин деб ташқари қўйдим.
-Болалар касал бўлиб қолади,,ахир. Бу ерга болаларимни хўрлатишгамас, дадаларининг бағрида яшасинлар деб олиб келганман!-дедим.
Қайнотам жавраб-жавраб хотинига телефон қилди Албатта ўз қилган ишини айтмади. Телефонни менга узатди. Ало деганимни биламан,
қайнонам менга бақиришга тушди."Сан қанжиқ биласанми қанча қарзинг бор, йўлкирангга қанча кетганини биласанми, ҳаммасини ишлаб узишинг керак, сенинг ота-онанг бир тин бермайди-ку,-деб уриша кетди.Мениям жаҳлим чиқиб кетди. Набираларидан ҳам пул азиз экан буларга. Танглайини пул билан кўтарган экан буларни, дея хафа бўлдим.
-Қанча топиб берсам, қарзимдан қутиламан?
-Бутун умр ишласангам қутилолмайсан, қанча пулларим кетди сенларга, дея бақириб трубкани қўйиб қўйди. Болаларимни бағримга босиб юм-юм йиғладим. Ота бўлиб болаларини, мени ҳимоя қилолмаган, ота-онасига қараб,,бу ишингиз нотўғри деёлмаган эримга жаҳлим чиқди.
Ўша куни эрим ишда эди, эртаси уйга келгач, бор гапни айтдим. Ҳаттоки юзи ҳам ўзгармаганини кўриб, ҳафсалам пир бўлди.
-Бизни уйга жўнатинг илтимос, ўгай отангиз боллани подъездга чиқариб қўййяпти, болларни ўйланг дедим. Болаларни қўшсам ачинса керак деган мақсадда. Аммо эрим индамай бор гапимни эшитиб тураверди. Жаҳлим чиқиб,
-Эркакмисиз, бироз дадил бўлинг,-деганимни биламан, менга ташланиб кетди. Мен нима ғамда жон куйдиряпману, унинг фикри тўшакда экан. Жанжаллашиб қолдик. Эримнинг, ота-онаси қилиқларига бемалол индамай ўтириши менга оғир ботарди, лоқайдлиги ортиб тушарди
Кунларимиз шу тарзда ўтарди. Болаларим боболаридан юрак олдириб қўйишган, бирон ортиқча ҳаракат қилишмас, бурчакка кириб,индамай ўтиришарди. Савол берсанг, жавобига аланглашарди.Агар қайнотам йўқ бўлса жавоб беришар, бўлмаса бошларини қуйи солганча кўзларидан мўлтиратиб ёш оқизиб тураверишар эди
Ишлаб юравердим. Болаларимга қараб ачиниб кетардим. Арзонгина нарсаларниям олиб еёлмасалар, ҳаваслари келса, томоқ бўлиб қолаверсалар, булар ҳақида айтсам пул йўқ дейишарди, аммо ароққа пул ҳар доим топиларди Болаларимга бекитиб шоколат олиб келиб берардим. Буни билишгач, ҳисоб китобини сўрашди. Жаҳлим чиқди.
-Ароққа пул топасанлар-ку, эртадан кечгача тик, оёқ устида ишласам, болаларимга шоколат оберсам нима бўпти, ҳеч қанча пул турмайди-ку савил,-дедим. Улар али деса, мен Вали деб туравердим. Охири жавраб-жавраб, эътибор бермай қўйишди. Бу менинг биринчи ғалабам эди.
Дард устига чипқон деб яна ҳомиладорман. Ойимга айтсам, хурсанд бўлдилар, балки ўғилдир, туғиб ол дедилар. Эримга айтсам, ўзинг биласан, деб эътибор бермади. Бунақа пайтда эр-хотинга суянч бўлиши керак-ку. Ҳали қайнонам билса, олдирасан деб жанжал кўтаради. Ўша куни эртароқ ухладим. Тонгда соат олтида ишга кетишим керак деб соатни бешга қўйдим. Тонгда, ҳали соат жирингламасидан уйғондим. Эрим қайнотам билан мен ҳақимда гаплашарди. Эрим, пасткаш, лақма унга тўшакдаги гапла
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 3--қисм.
ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Менинг додлаб йиғлашимга қўшнилар югуриб келишди. Укамнинг ўртоқлари йиғлашиб кўтариб уйга олиб киришди. Йиғи-сиғи бошланди. Бир пайт Ички ишлар бўлимидан, медицина бўлимидан, прокуратурадан ва яна мен билмайдиган жойлардан келиб, "Текширишимиз керак, ўлимига нима сабаб бўлганини"деб майитни олиб кетишди. Биз йиғи-сиғи билан бўлиб, олиб кетишгандан кейин англаб қолдик. "Бизнинг даъвойимиз йўқ дейишиз керак эди, олиб кетишмасди" дея дадамга йиғладим. Қоидаси шу, текшириш керак,-деди фотиҳага келган аёллардан бири.
-Энди уни тилка-пора қилишади. Ўзининг чеккан азоби етмасмиди?-деб йиғлардим.
Бу орада ойим санаторийдан қайтиб келдилар. Ҳовли тўла одамни кўриб,ҳайрон қолдилар. Мен, дадам қаршиларидан чиқдик. Укам йўқлигини англаб, кўзлари шашқатор ёшга тўлди, англадилар.
-Сени нега золимнинг қўлига қолдириб кетдим болам! Мен кетмаганимда бу ишлар бўлмасди болам! Сан ўлгунча, мен ўлсам бўлмасмиди болам!-Ойимнинг дамлари қисиб қолди. Кимдир Тез ёрдам чақирди, ойимни зудлик билан касалхонага олиб кетишди.
Бу орада укамни олиб келишди. Номардлар миясигача ёриб кўришибди. Бўйнидан қорнигача кесилган ва катта -катта чоклар билан тикилганди. Тикишлар орасидан қон сизиб турарди. Кеча қучоқлаб йиғлаганимда бадани қаттиқ тошдай эди. Бугун баданига қўлим кириб кетяпти. Ичига пахта тиқиб қўйишганми дея баттар аламим келиб йиғлардим. Докторлар билан милиционерларни қарғардим. Аёллардан бири елкамдан қучоқлаб ташқари олиб чиқди. Ташқарида беҳол ўтирарканман, хотинлар йиғлаб ёр-ёр айтишди. Бир пайт юзимга шапалоқ тегди. Холам, "Йиғла, очиласан"деди. Қарасам, укам тобутда. Дод солиб йиғладим, укамнинг энди қайтиб келмаслигини, гўшангага кирмай қаро ерга кирганини айтиб йиғладим, йиғлайвердим.
Жаноза ўқилиб, тобут кўтарилди ва елкама-елка бўлиб, ҳовлидан чиқди. Бизда аёллар қабристонга боришмайди. Дадам тобутнинг бир томонини кўтариб борарди. Биз йиғлай-йиғлай ҳовлида қолдик.
-Болам, йиғидан энди фойда йўқ, энди укангга Қуръон тиловати, оят-товурлар тегади холос.-деб дастурхончи аёл менга кўнгиллик берарди.
Ҳамма ҳайратда эди, шунақа эсли бола, ичмайдиган, чекмайдиган, ёмон йўлга юрмайдиган бола бунақа иш қилганига ҳамма ҳайрон!
Болалилимда эшитгандим. Эркак киши кўчада суюқоёқлар билан юрса, ҳаром-ҳариш юрса, гуноҳи болаларига тегаркан. Мен бунга ишондим Укамдан бошқаям битта синглим ва чақалоқ укам
оламдан ўтишганди
Укамнинг маъракалари ўтгач, қариндош-уруғлар, қўни-қўшни, жон-жигарлар тарқалишди. Катта ҳовлида онам иккимиз қолгандик гўё. Ёлғизланиб қолдик.Бирон нарсадан хафа бўлсак, укам кўнглимизни кўтарарди, қизиқ қилиқлар қилиб, Уммоннинг қўшиқларини айтиб юрарди, ҳар қадамда унинг йўқлиги сезиларди.
Афсуски, булар ҳам ҳолва экан. Дадам бу воқеадан ўзига сабоқ олиш ўрнига, имонини йўқотди, онаси билан бирга, ойимни укамнинг ўлимида айблашди. Яна ҳақорат, яна уруш, яна жанжал. Охири мен чидамадим."Укамнинг тупроғи совимай яна уруш бошладингиз. Укам ўз қилмиши билан сизга дарс бериб кетди. Ноинсофлар. Шу воқеадан ҳам хулоса қилмасангизлар тепада Аллоҳ гувоҳ, ойимга тил теккизганни тирик қўймайман! " Йиғлаб гапирганим таъсир қилдими, она-ўғил бир-бирига эргашиб, уйдан чиқиб кетишди.
Бир куни пул олиш учун шаҳарга кетгандим. Ойим йиғлаб қўнғироқ қилиб қолдилар."Тезроқ етиб келгин! Мени ўлдириб қўйишади булар!"
Уйга шошиб қайтдим. Ташқарида ойим курсида ўтирибдилар, ранглари оппоқ, нафаслари қисаётгани маълум эди.
Дадамнинг ойиси укамнинг ошналари ўтин қилиб беришга, ёрдам учун келишса, уларга "Ошналаринг севган қизини зўрлаб қўйибди.қўйибди Шунга қўрқиб ўзини осган" деган шармандали гапни айтибди. Ҳамма ҳам билардики, укам унақа бемаъни боламас, қизлар билан гаплашмасди. Бировнинг боласига зўрлик қилиш унинг қўлидан келмасди.
Бувимнинг олдига бориб,,айтадиганимни айтиб қайтдим."Бу ҳовлида битта онам қолди. Энди унинг бошини емоқчисанлар" деб уришдим.
Бувим етмиш ёшларда бўлиб ҳам, ҳалигача ойимни дадамга ёмонлаб урдирарди. Дадам ҳам элликдан ошиб кетган бўлса-да, ҳалигача уялмасдан ойимни ҳайдар, урар, ҳақорат қиларди. Инсон ўзи нечи йил яшайди, униям бунақа кўнгилхираликла
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар қачон меванинг аввалини кўрсалар, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келар эдилар.
У зот уни олиб туриб:
«Аллоҳим! Бизга меваларимизда барака бергин. Бизга Мадийнамизда барака бергин. Бизга соъимизда ва муддимизда барака бергин.
Аллоҳим! Албатта, Иброҳим банданг, холилинг ва набийингдир. Албатта, мен банданг ва набийингдирман.
У Сенга Макка учун дуо қилди.
Мен Сенга Мадийна учун у Макка учун қилган дуони ва яна унинг мислича дуони қиламан», дер эдилар.
Сўнгра ўзлари кўрган энг кичик болани чақириб, ўша мевани унга берар эдилар».
✍(Имом Термизий ривоят қилган).
📝Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар
1. Мева нишона бериб, аввалгиси пишганда аҳли фазл ва дуогўй кишиларга олиб бориш кераклиги.
2. Аҳли фазл ва дуогўй кишилар меванинг олдини қўлларига олганларида Аллоҳ таолодан барака сўраб, дуо қилмоқдари лозимлиги.
3. Меванинг аввалини маъсум гўдакларга бериш кераклиги.
"ҚАШШОҚЛИКДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? УНДА "ВОҚЕА" СУРАСИНИ ЎҚИНГ!
ВОҚЕА СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Воқеа – қиёмат номларидан бири. Воқеа сурасида қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган ҳодисалар баён этилган, охиратда бандалар оладиган мукофотлари, жаннат неъматлари, дўзах аҳлининг азоб-уқубатлари тафсилоти келтирилган.
Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо уни кўргани бориб, ҳол-аҳвол сўради:
– Нимадан шикоятинг бор?
– Гуноҳларимдан.
– Нимани хоҳлайсан?
– Парвардигорим раҳматини.
– Сенга табиб буюрайми?
– Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди.
– У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?
– Ҳожати йўқ.
– Сенга керак бўлмаса, қизларингга қолади.
Ибн Масъуд бунга жавобан шундай деди:
– Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча "Воқеа" сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман .
Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.
Воқеа сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни (ўзингиз) ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар .
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аёлларингизга Воқеа сурасини ўргатинг! Зеро, у бойлик сурасидир”.
"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
/channel/HikoyaNew
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".
Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".
Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".
Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.
Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".
📚"Фазоилул аъмол" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!