Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
БАХТСИЗ…
БИРИ КАМ ДУНЁ
Беш ёшга тўлиб-тўлмаган Муродалини болалар уйининг остонасига гадойлар ташлаб кетишди. У шу кунгача ўшаларнинг хизматини қилди. Ҳали униси, ҳали бунисининг орқасидан эргашиб юриб кун бўйи тиланчилик қилди. Жарақ-жарақ пуллар тушириб берди. Кечалари қўлига бир бурда нон бериб дуч келган девор панасида қолдиришса ҳам индамай ўтираверди. Нон егиси келмаган пайтларида қўлидаги насибасини сўлак оқавериб тарашадек қотиб кетган кўйлак-шимини искалаш илинжида келган дайди итларга улашди. Баъзан итлардан бири ёнига ёнбошлай бошласа, ўшаларнингелкасига бош қўйиб ухлади… Ота-она меҳрини, иссиққина кўрпа нималигини билмай ўтди…
Болалар уйида ҳам уни яхши кутиб олишмади. Лабидаги каттагина тиртиғи орасидан доимо сўлак оқиб турувчи бу кўча боласини кўриб кўпчилик тарбиячиларнинг кўнгли айниди. Уни ўз гуруҳига қабул қилишга ҳеч кимнинг юраги бетламади.
— Тарбиячи опа, анави болани қаранг, тиртиғи боракан!.. — чувиллайверишди бошқа болалар, — Оёғиям қийшиқ экан… Вуй хунуклигини… Вуй исқиртлигини!.. — Нима ҳам қилишсин. Қонундан, сиёсатдан қўрқишди. Кўзларини чирт юмиб уни болалар уйига қабул қилишди. Фақат… У болалар уйида эмас, қоровулхонада ётадиган бўлди… Шунисигаям шукр… Умрида иссиқ кўрпада ётмаган Муродали учун шунинг ўзи ҳам катта байрам эди.
ХЎРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ
Муродалини эртаси куни эрталаб «гуруҳдош»ларининг ёнига олиб чиқишди. Бу вақтда нонушта маҳали бўлгани сабаб ҳамма болалар ошхонада эди. Гарчи, янги кийимлар кийдириб қўйишган бўлса-да, ҳануз сўлаги оқиб турган бу хунук болани кўриб тарбиячи Вазира опа ижирғаниб кетди.
— Болалар, Муродалини ким ёнига олади?.. — дея қичқирди у бурнини жийириб. Ҳеч кимдан садо чиқавермагач, болага қўлини теккизмай буйруқ оҳангида давом этди, — Бор, анави ҳеч кими йўқ столга ўтир!.. — Шу зайлда орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Муродали, барибир, болалар уйига кўникиб кета олмади. Машғулотлар, турли қизиқарли ўйинлар пайтида ҳар сафар ўзининг хунуклиги дастидан четга чиқиб қолаверди. Бола-да, ҳамма қатори ўйнаб-кулолмагани унга жуда алам қилди. Айниқса, Вазира опага кўзи тушса, худди илонни кўргандек сесканиб кетарди. Ахир шуерга келгандан бери бошқа болалар у ёқда қолиб стол йиғиштиришни ҳам, кези келганда идиш-товоқ ювиш, ҳатто кечалари пол ювишни ҳам бекордан-бекорга унинг бўйнига юклайверса, у ёққа ўтса ҳам туртаверса, бу ёққа ўтса ҳам туртаверса!..
— Ҳой, Мурод, бу ёққа кел тез!.. — Эндигина ўрнидан туриб бир чеккада мунғайганча бошқаларни томоша қилаётган Муродали бир сесканиб овоз келган тарафга ўгирилди. Вазира опа экан. — Меровланмай каттароқ қадам ташласанг-чи, исқирт!.. Бор, ҳамма ўринларни тартибга келтир!.. Билиб қўй, ишингни тугатмагунча нонушта қилмайсан!..
Ана шундай хўрликлар кун сайин кўпайиб борар, Муродали буларнинг ҳаммасини ҳар қачонгидек ўзининг хунуклигидан кўрарди. Лекин баъзан ўйлаб қоларди. «Нега фақат менигина туртаверишади? — дерди ичида Вазира опага ер остидан боқиб, — Буерда хунук болалар кўп-ку!.. Ана, Замираниям кўзи ғилай, анави Оташ бўлса, ҳар куни кечаси сийиб қўяди… Нега уларга ғинг дейишмайди?..»
Ойлар кетидан ойлар ўтиб олтига қадам қўя бошлаган Муродали ёшига нисбатан анча улғайиб қолгандек эди. Камситишлар, хўрликлар сабаб болалар уйига кўника олмаган бу бола миясида қарама-қарши фикрлар кўпая борган сари ҳамма-ҳаммага нафрати ошиб борарди. Ана шундай туйғулар кунларнинг бирида уни беихтиёр кўчага олиб чиқди ва Муродали болалар уйидан ҳеч кимга сездирмай қочди-кетди.
ШУМҚАДАМ
Муродали шу кетганича югура-югура тор кўчалардан бирига ўзини урди. Бу кўчада, атиги уч-тўрттагина ҳовли жойлашган эди, холос. Яқин атрофдаги марказий йўл тарафдан элас-элас эшитилиб тургувчи ўткинчи машиналарнинг гувиллашини ҳисобга олмаса, буерда деярли жимжитлик ҳукмрон эди.
Муродали бу кўчага киришга-кирди-ю, энди қаёққа қараб юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Манави уйларга аста кириб борса, ҳайдаб солишларини яхши билади… Хўш, қаерга боради?.. Анави Вазира паҳмоқ (Болалар уйида бу тарбиячини сочлари дағалроқ бўлгани учун тарбияланувчилари орқаваротдан шундай деб аташарди) орқасидан қувлаб ке
миз пешвоз чикайлик..Хайрлашмаймиз..
Сени Оллох йулида яхши кураман..дедим.
..Кадрини каддидан баланд куйган фариштамнинг кузлари ёшга тулди.
-Биз хам сизни яхши курамиз..
..Гузал ва Имронни мехмонга таклиф килиб хайрлашдим..Узим уйимга келдиму юрагим олис Узбекистонда колиб кетди дунё Гузал бир пайтлар яшаган уйнинг деразасига жойлашгандек соатлаб караб утирадиган худди хозир у мени кутуб оладигандек магазинимга тез тез борадиган излаган нарсамни тополмай аламимдан урмонга бориб бор овозимда бакириб йиглайдиган одат чикардим..
Кейин узимга келиб "Гузал менга умид бергани йукку биз икки хил дунё одамларимиз узингни кулга ол Рамиз,-Дея уз ишларимга кайтар эдим.
..Бу холатим оиламга таъсир этмай колмади хотиним болаларимни олиб юртимизга кетиб колди ота онам хайрон мени дардим ичимда...
Бир пайтлар Гузал юрган йулларни девонадек кезар булдим. Отам онам мени бу холатимни сезишиб хамма дардга вакт даволиги хакида сузлашадиган булдилар .Нихоят юрак ютиб Отамга калбим тубидаги энг огрикли дардимни айтдим...Отам энди кечлигини Гузалда кунглим борлигини уша пайтларда айтганимда хаммасига рози булишлиги мумкинлигини айтиб оиламни хароб килиб фарзандларим. уволига колмаслигимни суради Оила мукаддас дунёда Мухаббатдан хам буюк нарсалар бор болам дея Отам болаларимни олиб келди оилам тикланди..Гузал мен сенинг олисдаги кузатувчингман хаётингда булган булаётган хар бир вокеадан хабардорман лекин юрак ютиб дилимдаги дардларимни сенга айтолмайман телефонда овозингни эшитиб туришни узи бир бахт менга. Мухтарам шу хикояни укувчи мени холатимдан кулманг бу махзун ишк киссамни бир буюк калб эгаси Гузал га багишладим четда юрган шундай пок соф аёлларимизга офаринларим. Гузалим мендан ранжима сени хамон Оллох йулида севаман. Муаллиф.Z.Abdulloeva.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради❕
Расмда биринчи нимани кўрдингиз❔
ЎГАЙ ЎҒИЛ ЎКСИНГАНДА…
(бўлган воқеа)
Мадамин энди ўн уч ёшни қоралади. Бироқ шу ёшдаёқ қалби нафрат, ҳадик, саросима, ўкинч туйғусига тўлиб улгурган.
У ўгай онаси Савриниса опадан қўрқади. Ҳар бир илкис ҳаракатидан ҳадиксирайди. Отаси Темирбой тракторчи кечқурун даладан чарчаб уйга қайтса, «Ўгай онам отамга ёлғон-ёшиқларни айтиб мени урдирмасмикан?» дея саросимага тушади. Қоронғи кечаларда Савриниса опанинг зардали гаплари, бошига бир муштлаб овқат берганлари, кўксини тимдалаб ўтгувчи қарғишлари ёдига тушади. Беихтиёр марҳума онаси Зайнаб опани эсларди. Болалигида онажонига эркаланганлари, Зайнаб опанинг суйиб, ардоқлашлари кўз ўнгида намоён бўлади. Шу тобда мурғак қалбини нафрат ҳисси чулғаб олади. Хаёлан бўлса-да, ўгай онасини қарғайди, ҳақоратлайди, шу баҳонада аламдан чиққандек бўлади.
Афсуски, барибир аламлари арий қолмайди. Ёстиқни қучоқлаганча отаси Темирбойнинг даҳлизда ўгай онасига қилаётган хушомадлари қулоғига чалинади-ю, баттар изтиробга тушади.
«Отам боя уйга кириб келганда мен билан совуққина кўришди холос, — ўйлайди у лаб-лунжи титраб. — Бағрига босмадиям. Ҳозир бўлса хотинчасини эркалаяпти…»
Бўйи етган-да, Мадаминнинг бу тахлит ишларга ақли етди, адолатсизлик бағрини тилиб, даст ўрнидан туриб ўтирди ва қўлларини мушт қилган кўйи эшик тирқишидан даҳлизга разм солди.
Отаси хонтахта қаршисида Сарвинисани қучоқлаганча ўтирар, қур-қур пиёладаги чойдан ҳўплаб оларди.
Уларни кўриб, беихтиёр Мадаминнинг иштаҳаси қўзғалди. Эрталаб нонушта қилган-у, шу бўйи туз тотмаганди. Кундузи ўгай онаси қайнатма шўрва қилган экан. Чақирмади. Ўзича бориб қозон қопқоғини кўтаришга қўрқди. Сарвинисанинг тағин бобиллаб қолишидан, қарғанишидан, косов олиб қувлашидан чўчиди. Аслида қўрқмасди. Отасига чақиб берса, ўтган галгидек қўлига камар олишини ўйлади-ю, тишини тишига босди ва синфдоши Шавкатларникига кирди. Бахтга қарши синфдоши ҳам уйда йўқ экан. Дардини бировга айтолмай, тамшанганча кўчага йўл олди…
— Отам ҳам менга ўгай экан-да, — деди бошини чангаллаганча Мадамин. — Келганига бир соатча бўлди. Чақирай демайди. Агар ҳозир чиқсам, тамом, тергашни бошлайди. Демак, ўгай экан-да! Ўзимнинг отам бўлса, шунақа қилармиди? Мени ёнига ўтқазиб эркаламасмиди?.. Йўқ, қўрқмайман. Урса урар, барибир чиқиб қорнимни тўйдираман. Кейин… Ҳадеб тергайверса, уйдан қочиб кетаман. Ҳеч қачон қайтмайман бу ҳовлига. Қабристонга бораман-да, онам раҳматлининг қабри тепасида ухлайман. Ҳаммасини онамга айтиб бераман…
Мадамин ички туғён таъсирида даст ўрнидан турди ва шаҳд билан хона эшигини очиб даҳлизга чиқди.
Отаси эндигина косадаги овқатга қўл чўзганди. Мадаминни кўрди-ю, қовоғини уйди. Дастурхоннинг бир четига қўйилган коса тўла шўрвани нариги ёнбошга суриб, истар-истамас тўнғиллади.
— Кел, овқатингни еб ол! Кейин гаплашаман сен билан!
Мадамин ўгай онага ер остидан қараб қўйди-да, очлик устун келиб шоша-пиша хонтахта қаршисига чўкди ва косани қўлига олди
@Ibratli_Sozlar
🦄Bitta gulni🌼tanlang!
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌺 4⃣🌺
2⃣ 🌺 5⃣🌺
3⃣🌺 6⃣🌺
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
Ҳидоят Аллоҳдандир.
Пайғамбаримиз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Толиб жон таслим қилар чоғида, Он ҳазрат йиғлаб туриб унга мурожаат этдилар: Эй амакижон, мени фарзандингиздан ҳам ортиқ кўрар эдингиз. Сизга илтижо қиламан. Бу оламдан имонмиз ўтманг. Бир маротаба бўлса ҳам, Ла илаҳа иллаллоҳ денг, Муҳаммадун Расулуллоҳ ни айтмасангиз ҳам майли. У ёғини мен ўзим Аллоҳдан сўраб оламан, деб ялинсалар ҳам амакилари Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини айтмади.
Сарвари олам қаттиқ хафа бўлиб, ҳонадан чиқиб кетганларидан сўнг, орқаларидан Ҳазрати Али бориб айтдилар:
Амакингиз залолатда вафот этди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўлқинланиб кетиб, аччиқ кўз ёши тўкдилар. Ана шу пайт Аллоҳ таоло томонидан қуйидаги ояти карима нозил бўлди: (Эй Муҳаммад), Сиз ҳоҳлаган кишингизни ҳидоятга бошлай олмайсиз. Бу сизни қўлингизда эмас, фақат Аллоҳ таоло бандасини ҳидоятга солади.
Ибратли ҳикоялар китобидан.
Муаллиф: Фозил қори Собиров.
Ибрат учун яқинларга юборинг!
Бугун, ажойиб кун бўлди....
Қаердадир чақалоқлар дунёга келгани, кимдир умид билан изҳорининг жавобини кутаётгани, кимдир уйланишга қарор қилгани, яна кимдир ёдидан чиқай деган дўстини тушида кўриб чиқиб, қўнғироқ қилгани, кимдир онасининг бағрига етиб олгани ва мазза қилиб қучоқлагани, кимдир кичкинагина деб ўйлаган яхшилигига катта раҳмат эшитгани, яна биров отасидан илк марта дуо олгани ва яна нималардир билан ажойиб!
Дунёда шу бугун борлиги ажойиб!
Нафас олинг, тингланг, сўзланг, ҳидланг, таомланинг.
Энг буюк неъматлар эвазига шунчаки яшанг!
Уни борлиғингиз билан тўлдириб яшанг...
Ҳар қандай қийинчилик ва машаққатни енгиб ўтиш қўлингиздан келади! Ишонинг!
Сизни севган, яхши кўрган, сиз учун дуо қиладиган инсонлар бор, унутманг!
Орзу қилишда Сизга болалик шижоатини тилайман.
У бугун ҳоҳишларини амалга ошириб кўради.
Эртага нима бўлишини эса эртага ўйлаб кўради.
Сизни яхши кўраман қадрлигим...
Ибрат учун яқинларга юборинг!
ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА УШБУ АКТЁР УРТАСИДА АСЛИДА КАНДАЙ БОГЛИКЛИК БОР? 😳🧐
БУНИ БИЛИБ ХАЙРОН КОЛИШИНГИЗ АНИК! 🤦♀
БИЛИШ УЧУН ПАСТДАГИ "Батафсил билиш" тугмасига босинг!👇👇
ОНА
- Абу Ҳурайра кунлар давомидаги очликдан сўнг бир луқма топганида ҳам ақлига биринчи болиб онаси келар эди...
"Жудаҳам оч эдик. Биродарлар билан биргаликда Росулуллоҳ ﷺ нинг уйларига бордик.
Оч эканлигимизни айтганимизда Росулуллоҳ ﷺ уйдагиларидан ейдиган нарса сўрадилар ва ҳар биримизга иккитадан ҳурмо бердилар. Шу икки ҳурмони енглар сўнг орқасидан сув ичинглар, бугун учун сизларга етади дедилар. (Росулуллоҳ ﷺ уйларида бор нарса шу саноқли хурмолар эди).
- Мен (Абу Ҳурайра) ҳурмоларимдан бирини едим, бошқа ҳурмоимни чўнтагимга солиб қўйдим.
- Буни кўрган Росулуллоҳ ﷺ: Ей Абу Ҳурайра у ҳурмони нега солиб қўйдинг?
- Абу Ҳурайра: Онам учун олиб қўйдим.
- Росулуллоҳ ﷺ: Уни ҳам егин! Мен сенга бошқа икки дона ҳурмо бераман дедилар.
Росулуллоҳ ﷺ нинг амрига итоат қилиб ҳурмони едим унинг ўрнига менга бошқа икки дона ҳурмо бердилар.
( Ибн Саъд, Табақот 4)
Изоҳ: Кўчада ўртоқларимиз билан манти, сомса, кабобларни еганимизда, ўзи емай бизга едирган онажонларимизни унутмайлик!
Ибрат учун яқинларга юборинг!
Rasmga to'g'ri poz berishni, yaqinlarimizga o'z qo'limiz bilan sovg'a tayyorlashni, fitnes klublarga bormay ozishni o'rganamiz😍💃xullas universal kanal qizlaaar🙃
Читать полностью…и ишига ҳам. Яхшиси ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ ҳолича қолсин. Мен чиқишни истамайман. Мана шу ерда ўлигим чиқсин майли. Лекин ташқарида яшашни истамайман.
Биласизми яна нима мен туш кўрдим менинг тушимда ҳаммамиз жаннатда юрган эканмиз. Ўзимнинг ота-онам сизининг ота-онангиз, сиз Ширина опам ҳаммамиз жаннатда учрашибмиз. Насиб этса энди сиз билан фақат Жаннатдагина учрашамиз бошқа бу ерга келиб юрманг. Менга берган ишончингиз учун катта раҳмат.
Бу гапларга Шаҳзод чидайолмаган менимча уйга бориб жон таслим қилган экан. Буни эшитиб йиғладим, бегимдан айрилиб қолганимдан йиғладим. Ёнимда бўлмасада ҳаётда борлигидан хурсанд бўлиб яшар эдим. Сиқилиб, эзилиб йиғладим. Ўн беш йил мобойнида қотиб қолган кўз ёшларимни эритиб олдим. Яна ўша қизча пайдо бўлди. Барибир гаплашмадим. Орадан яна беш йил ўтди. Бу қизча турмушга чиқди. Агар ўғлим уйланмаган бўлганида ва мени келин танлашга имконим бўлганда мана шу қизни жон-жон деб келин қилардим.
Бугун яна келади. Ширин овқатлар олиб мени кўргани келади, боя соқчи айтиб кетди. Бироз бўлсада ўзимга қараб сочимни тараб олай.
Йўқ мен кутмаган воқеа бўлди, ўғлим келди, мени ўғлим мени севикли, жон фарзандим келди. Унинг юзига қарашга мажолим ҳам етмайди. Унинг юзига қарашга сабрим етмади. Бугун бир нарсани тушундим. Бу адвокат қиз мени келиним экан. Вафот этган қайнонаси демак у Ширина опам экан. Мени ўғлимни бахтли қилибди, шу даражага етқазибди, демак мен жуда хурсандман, ўғлимни ишончли қўлга ташлабди, бу адвокат қиз албатта уни асраб авайлайди. Мен бунга ишонаман. Энди мени бу дунёда армоним қолмади, мен энди бемалол кетсам ҳам бўларкан. Ўғлимни кўрдим бахтиёр, Оллоҳга шукур.
Жон қизим илтимос, Турсунбойни асраб авайланг, уни севинг, асранг, нима бўлишидан қатъий назар уни бошқа қиз ёқтириб қолишига йўл қўйманг, токи ўғлим икки ўт орасида қолмасин, икки инсонни қай бирини танлашга қийналиб қолмасин. Худди отаси каби.
Бу дунёда албатта қарама қаршилик бўлиши керак экан, икки яхши инсон ҳақида асло битта ҳикоя ёзилмас экан. Ҳар бирининг ўз ҳикояси бўлар экан. Бекор мен ҳам Зайнабдек бўлмабман. У қилган ишни қилмай деб, ёримни танлаш имконидан маҳрум қилдим. Афсус, бу дунёда ҳамиша зиддият бўлсин экан, ёмонликни кўрмай токи яхшиликни одамзод асло билмас экан.
Зайнабни ёмон деманг, унинг ҳам ўз ўрни бор. Қачондир Ширина опам ўйлагандир, Нигина бунчалар яхши бўлишинг керакмасди, ундан кўра Зайнабдек бўлсанг ҳам майлига эди. Ҳеч бўлмаса ёрингни сенинг олдингдаги маҳрини эслатиб турармидинг. Бу шунчаки таҳмин албатта, бу дунёда менинг армоним қолмади, 7-авлод аждодим жаннатга йўл олгани кеча тушимга кирибди, мени сабрим меваси бутун оилам жаннатга йўл олибдилар, энди мен ҳам уларнинг ёнига кетаман.
Бу дафтарни мен вафот этганимдан кейингина кимдир ўқишига руҳсат бераман.»
Турсунбой яширин қолган сирларни очаркан, тоғасига ҳам опаси ҳақида хабарни етқазди.
Жаноза номозидан сўнг тоғаси билан уйга қайтар экан.
-Онам қилган ишни ҳеч бир қиз энди қайта қилаолишига ишонмайман. Билмадим кимга қанақа мен учун онам ҳақиқий бахт экан, қайда дея изланмай, излашдан тўхтатилган, УНИТИЛГАН БАХТ экан.
ТАМОМ.
Биламан доим ҳамма ҳам бахтли ҳаётда кун кечирмас эканлар, доим ҳам ҳамма чиройли якунга эга ҳикоя қаҳрамони бўлавермас эканлар, осонликча бундай бўлиши мумкин эмас ишонмайман деяётган одамларга битта гап, ёзган ҳикоям шунчалар қўрқинчли, ва аянчли туйилаётган экан, ҳаётда бу қўрқинчли ҳикояни биз инсонлар одатий машмашадек қабул қилиб жимгина томоша қиламиз, лекин ўша одатийга айланибгина қолган инсоннинг ҳаётини бир бошидан ёритсак, унинг ҳам арзирли, ўрнак бўладиган ҳаёти бор ва у ҳам ҳикояда шунчалар ачинали туюладики, гўёки ёзувчи уни бўрттиргандек туюлади, «бунчаликмасе» деймиз унда хатоларни айтинг шундай «гапларини эшитганмисиз, ҳа эшитганман булар тўғри» дейишади «бунисичи, ҳа булар ҳам, унда бу ерда нима аянчли туюлаяпти сизга » десак «азобланганлари менимча»миш. Сиз қилғиликни қилиб бўлгач унинг юрагини ёриб ичингда нима бор демайсизку ёзувчи эса унинг ички дунёсини ёритиб берганига, ошириб юборган ҳисобланади. Тўғри баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўлади, битта сўз ўрнига иккита сўз ишлатилиши
✍Унутилган бахт. 5-қисм.
Кечирасизлар бунча тез қайтдингиз?
Қамоқхонадагилар сўради.
-Ҳеч фойдаси йўқ кўнглини оладиган гап тополмадим. Бугун ҳам нима сабаб бўлдию бошида яхши эди. Лекин афсус бирдан ўзгариб қолди.
-Ҳа бир гап доим сиз кетганингиздан кейин дафтарга нималарнидир ёзади. Балки шу дафтарни топишга ҳаракат қилиб кўрарсизлар. Ўша дафтарни мен ўз қўлим билан 5-йил олдин олиб келиб берганман.
-Тўхтангчи бу гал ҳам ниманидир ёздимикан бир қараб берингчи?
-Хўп ҳозир.
Бориб келди
-ҳа айтгандиму ёзиб ўтирибди, ҳозир ҳам.
-Ҳа унда эртанги сафар гаплашиб кўрамиз.
Эртаси куни эрта билан телефон бўлди.
-Аъло
-Ассалому алайкум сиз адвокат Нодирахон бўласизми?
-ҳа мен. Ким бу?
-мен қамоқхонадан соқчиман. Сизга телефон қилиб хабар беришимни сўради. Кечаги аёл бугун тонгда оламдан ўтди. Шуни айтгани телефон қилаяпман.
-Нима, нега, қанақасига, қачон?
Телефон ўчди.
-Минг лаънат битта одамнинг ичидан бир оғиз гап суғириб ололмадим, мендан ким нимани умид қилсин. Одам менга ишониши мумкинми?
-Нима гап онаси тинчликми?
-Кечаги кампир вафот этибди. Шуни айтиб қолишди.
-иииии нега?
-Билмадим.
-Бечора, тавба, худди онамдек юрагим ачишиб кетди.
-Мен куйиб кетаяпман Турсунбой ака.
-Ҳа мен сендан эшитиб туриб қанча боғланиб қолибман.
-ҳамма сирини ўзи билан олиб кетди она. Шунга куйиб кетяпман.
-Жаноза нима бўлади?
-Билмасам ҳеч кими йўқ деб ўзларини қабристонига қўйса керак. Уф қариндошларини топсак яхши бўларди. -Ҳа бирор из қолдирмадимикан?
-бор айтганча дафтар.
-Ҳа ростдан.
-Кетдик.
-ҳа кетдик.
Қамақхонага етиб борганда кампирни ростдан ҳеч кими йўқ деб ўйлаб у ёқ бу ёғини ўрашни бошлаб қўйган экан.
Булар боргач тўхтаб ҳамма дафтарни излай бошлади. Ётоқнинг тагидан бўёғи тугаган бир нечта ручка, кўзойнак ва унинг ортидан катта хошияли дафтар чиқди. Олиб дафтарни очиб биринчи бетидаги суратларга кўзи тушди. Эски оқ, қора суратлар ким экан бу бир бола билан тушган менимча бу аёлни ёшлиги. Ўғлими, кимдир?
Унинг ортида яна икки кишини тўй расми? Булар бошқа одамлар эди.
-И қайнонамни ёшлигидаги расмига ўхшарканми? И қайнотамни расмига ҳам ўхшаб кетарканми?
Турсунбой ака бунга қаранг сизни ота-онангизда бор расмларга ўхшаб кетаркан?
-и ростдан, йўқ бу ростдан ҳам уларни расми? Қанақасига? Ҳамма расм ота-онамни расми бу бола ким бу киши. . . . .
Ахир. . . Бу . . . .
Менинг
-Нима сизнинг?
-Бу расм менинг онам ва мен. Эҳ Худойим қанақасига ахир мен онамни ўлиб кетган деб билардим. Бу ерда нима қилаяпти, қанчадан бери бу ерда? Нима сабаб тушган бу ерга?
-Ахир сизни ота-онангиз бошқа. . .
-Йўқ мени ҳақиқий онам аслида бошқа киши исми Нигинахон эди. Эҳ Худойим кеча биз келганимизда мени кўриб таниган кейин терс ўгирилиб олган.
-Яхшиси дафтарни ўқинглар нимадир бордир. Соқчи гапирди.
Дафтар очилди.
«Бу дафтарни кеч тутганим учун жуда-жуда афсусдаман. Ассалому алайкум Нодирахон мен сизни бугун кўриб шунча вақт ҳисобига биринчи йўқловчим деб жудаям хурсанд бўлдим. Билмадим нима мақсадда мени олдимга келдингиз яхши ниятда келган бўлсангиз ҳам, ёмон ниятда келган бўлсангиз менга ташқаридан тозза ҳаводан бир чимдим олиб келганингиз учун мен жуда хурсанд бўлдим. Берган саволингизга шу ерда жавоб қолдирсам.
-Сиз ўзингизнинг кимлигингизни эслай оласизми?
-ҳа гулим мен ўзимнинг кимлигимни элас-элас эслайман.
Мен кимман ёрини жонидан севган,
Соҳта ёрдан севги кутган аёлман.
Мен кимман кундошин опадек билган,
Олисларга маҳсун боққан ҳаёлман.
Мен кимман бахт нима унутган буткул,
Эрнинг сўзин қонун билган қўғирчоқ.
Бахт нима умуман тушунмаган дил,
Ёрига бахт бера олмаган мутлоқ.
Мен кимман фарзандин келажаги деб,
Жонини мангуга айлаган қурбон.
Берган ваъдасида мангу қолиш чун,
Яшаган хизматчи ё бўлиб боғбон.
Мен кимман эшикка термулган мушфиқ,
Жаннатга муносиб бўлмаган уммат.
Синов бунинг бари деган тушимда,
Шаҳсан қулоғимга азиз Муҳаммад.
Мен кимман турмуш не тушунмас бола,
Бахтли қилиш учун боғлаган ришта.
Мен кимман, мен кимман УНУТИЛГАН БАХТ,
Қафасда ёрини кутган фаришта.
(Лапасова Шаббона)
Мен ўзининг кимлигини билмайдиган оддий чекка бир қишлоқнинг энг эрка қизи. Келажакда бошига нима савдо тушишини билмайдиг
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
БИР КУНЛИК ҲАЁТИМИЗНИНГ ЗАКОТИ!
Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.
Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ота-онага қилган яхшиликнинг мукофоти
Оиламизда фақат уч ўғил бўлганмиз. Мен уларнинг кенжаси эдим. Менинг қиз бола опа-сингилларим бўлмаган. 5 ёшлигимда отам вафот қилган. Бир маротаба отам билан Димашқнинг бир чеккасидаги уйга отамнинг дўстиникига бирга борганимизни эслайман. Бошқа нарса эсимда қолмаган. Отам вафотларидан кейин уларнинг укалари, яъни амаким ҳолимиздан хабар олиш учун ҳар куни келар эдилар. Ҳар куни... масофа узоқ бўлишига қарамай... бизга кўплаб яхшиликлар қилганлар. Онам ҳам бор меҳрларини берганлар. Дарҳақиқат, ота-онаси вафот этган етим эмас, балки отаси доим ўз ишлари билан машғул ва онаси доим ўзи билан ўзи овора бўлган болалар етимдир! Катта акам тарбия ва таълим соҳасида идора ишларида катта вазифада ишлайди. Иккинчи акам ўрта мактаб мудири, мен эса толиби илмман. Дарҳақиқат, онажонимнинг бизга қаратган эътиборлари мисли йўқ, чексиздир. Уйланишимдан олдин ўзларидаги бор нарсаларни менга тақдим қилдилар. Гўзал хулқ соҳибаси эдилар. Меҳмонларни жуда яхши кўрар эдилар. Ким келишидан қатъи назар олдига турли мевалар келтириб, ширин овқат пишириб, дастурхонга тортар эдилар. Ҳозир мен нимага эга бўлсам, барчасини оила қуришимдан олдин бериб бўлган эдилар. Мен уларга бўлган чексиз муҳаббатимни кўксимнинг тубида сақлайман. Кейин онам 9 йил давомида касал бўлдилар. Ҳаётимдаги барча муваффақиятим онамга қилган яхшиликларимда деб ўйлайман. Дарҳақиқат, онажонимнинг хулқлари олий эди. Қайси маънода? Агар акамнинг уйида бўладиган бўлсам, унинг уйидаги бирор бир салбий хабарни онамга етказишим қатъиян тақиқланган эди. Акам ҳақида ҳам бирор бир нарса айтишим мутлақо мумкин эмас эди. Ака-укалар ўртасидаги меҳримиз ҳам онамнинг бир-биримиз ҳақида маълумотлар етказишимизни тақиқлаганларида деб ўйлайман. Онам бетобликларида аёлим ҳам уларга онасидек қаради. Аллоҳ аёлимдан рози бўлсин. Онамнинг яна бир ажойиб хулқларидан: шаҳарнинг чеккасида сингиллари бўлар эди. Ўша сингиллариникига мен учун таом тайёрлаш учун борар эдилар. Ақл бовар қилмайди-я!!! Дарҳақиқат, аёлим онамга ўз онасидай муомала қилди. 9 йил хизматларида бўлди!! Ўз қизидай мукаммал хизмат қилди! Оилани идора қилиш жуда нозик иш. Оила идора этишда бизга яқинларимизнинг салбий маълумотлари кириб келмас экан, олдимиздаги ҳолат анча енгиллашади. Хурсанд қиладиган хабарлар ўрнига салбий хабарлар келаверса, оиладаги муҳаббат дарс кетади. Оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади! Аллоҳга қасамки, қаср каби уйлар бор, лекин ичи ҳам-ғуссага тўла. 60 метр келадиган уйлар бор жаннатнинг ўзи! Яна бир бор ўзим тушуниб иқрор бўлган нарсани айтмоқчиман! Ота-онага яхшиликнинг мукофоти икки дунёда ҳам кўрилар экан! Аллоҳ таоло Исро сураси 23-оятда: “Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онангга яхшилик қилишингни амр этди”, дейди. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни ибодат даражасига кўтарди, ояти каримада ибодатдан кейиноқ келиши шунга далилдир. Онамга қилган яхшиликларим неъматини, алҳамдулиллаҳ, кўряпман.
Яна такрор айтаманки, оила бошқаруви меҳр-муҳаббат, самимият ва четдан турли дилни хуфтон қиладиган гап-сўзларни аралаштирмаслик устига бино қилинса, яшаш осон бўлади, эр-хотин муҳаббат билан яшашларига ҳалал берилмайди!
Демак, оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади!
Мен бундай таълимни ОНАМдан ўргандим!
✍️Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Тўтиёхон Саидумарова таржимаси.
Қадимда ўғриларнинг қўллари кесилганини эшитганмиз. Шундай ўғрилардан бири ушланиб, жазога ҳукм қилинганда бир қизча подшо ҳузурига келиб тиз чўкиб, йиғлаганича ўтиниб сўрабди:
– Отамни жиноятлари учун қўлларини кесишга буюргансиз. Биламан, ҳукмингиз адолатли. Лекин отамнинг мендан кичик яна тўрт фарзандлари бор. Онамиз касалвандлар, бизларни боқа олмайдилар. Агар отамизнинг қўлларини кестирсангиз, ҳаммамиз очдан ўламиз. Бизларга раҳм қилинг, отамизнинг қўлларини кестирманг. Агар қўл кесмасликнинг бошқа иложи бўлмаса, у ҳолда отамнинг қўллари ўрнига менинг қўлимни кеса қолинг.
Подшо бу гапни эшитиб, кичкинагина қизнинг ота-онасига муҳаббати бу қадар улуғлигидан ҳайратда қолди. Қизни синамоқ мақсадида унга:
– Майли, отанг қўли ўрнига сенинг қўлингни кестираман. Қўлингни бугун эмас, эртага кесишади. Эртагача яхшилаб ўйлагин, кейин яна пушаймон еб юрмагин, - деди.
Эртаси куни жазо майдонида яна одам тўпланди. Қизнинг отасини келтирдилар. Қиз ҳам ҳозир бўлиб, отасига деди:
– Отажон, сира қўрқманг, мен подшога «Отамнинг қўллари ўрнига менинг қўлимни кестиринг», деб ялиндим. Илтимосим қабул бўлди. Ҳозир менинг қўлимни кесиб, сизни озод қилишади.
Қиз шундай деб, кундага қўлини қўйди. Бу ҳолатдан подшо ҳам, тўпланганлар ҳам кўз ёши тўкдилар. Қизнинг отаси озод этилди. Ота-болага илтифотлар кўрсатилди. Подшонинг амри билан жазо майдонидаги кунда олиб ташланиб, унинг ўрнига бир мармар тош тикланди-да, қуйидаги сўзлар ўйиб ёзилди:
«Бир ёшгина қиз отасининг қўли ўрнига ўз қўлини фидо этишни истади. Шу қиздек фарзандга эга бўлган ота-она қандай бахтиёрдир...»
Аллоҳ таоло барчангизга дунёда шараф, охиратда эса бошингизга жаннат тожларини кийдирувчи фарзандаларни насиб этсин🤲
Олисдаги согинчим..(хикоя)
...(Энг огрикли ва соф туйгу севгига багишлайман.)
...Кишнинг карсиллаган пайти . .Тирикчилик сабаб 25-30гр совукда хам бозорда савдо киламиз. Асосан киргизлар азорбайжонлар руслар ва циганлар. 2003 йил ..Кунларнинг бирида бозорда 6- 7ёшлардаги боласи билан бир аёл пайдо булди. Кулидаги молини бозорком курсатган пештахтага жойлар экан хаммамиз кизикиб караб турибмиз у бизларга кулибгина салом берди ва савдосини бошлади. Она бола кечга колмай юкларини йигиштириб жунашди яхши савдо килишганга ухшайди. Киргиз аёллари кечгача оз оз ичиб кайф булиб колишади, янги хамкасбимиз уларга эътибор бермади хамма узи билан узи оввора. Кунлар утиб якиндан танишиб олдик Гузалхоним узбек аёли экан савдо расталаримиз ёнма ён сабабли баъзан менга хам ёрдам бера бошлади. Биз деярли тенгдош дунёкарашимиз бир биримизга тугри келиб сухбатлардан зерикмас эдик. Камгап камтарин аёл Чакконгина савдога уста рус тилида равон гапиради табиий гузаллик самимийлик чиройига чирой кушади .Мен сал кизларга якинрокман уларни кузатиб кетиб колсам хам молимга куз кулок булиб сотиб туради. Ишларим юришиб бозорни олди булиб колдим. Буни дадам хам сезиб юрган экан бир куни сайрга кетган куним келиб Гузални кузатган харидор булиб мол сотиб олган пулларни мани кассамга куйиб хиёнат килмай ишлашини бир неча бор кузатгач:
-Углим шу аёл билан гаплаш магазин очамиз бизга сотувчи булиб ишласин дедилар.
Эртаси куни Гузалга бу гапни айтиб совукда ишлаш жонга тегди уз молингни хам сотар эдинг дея таклиф килдим.
-Майли углим хам совукда кийналди дея рози булди.
Хамма шароитлари бор уртача магазин олдик.Ишларимиз юришиб кетди Онам Отам Гузални жуда хурмат килишар эди. Орадан олти ой утиб Гузал уйига кетишга рухсат суради Отам яна келишини илтимос килиб кулига иш хаккини берди. Мен уларни вокзалга кузатиб чикдим.
...Кунлар утгани сайин йул караб негадир Гузални согина бошладим рус кизлари мени кизиктирмай куйди савдо хам юришмай колди..Отам барака шу кизда экан узи юлдузи иссик эди дея билиб билмай ярамга туз сепади ёшим хам уттизга бориб колди уйлансам хаммаси ортда колар десам кани бирорта киз ёкса..
Нихоят Гузални олдига келиб кетиб юрадиган аёлни куриб колдиму тилло топгандек севиниб кетдим.
Салом аликдан сунг Гузални сурадим у якинда уйига кетишини айтганида кетиш вактини хабар килишини илтимос килиб адресини олиб колдим. Отам хам Гузалга йулга пул жунатиб бу ёкга чакириб олишга рози булди.
..Гузал илтимосимизга йук демай келиб уз ишини давом этказди.
У менга жуда мехрибон укасидек куради аммо мен уни севиб колган эдим.Узокрокда булай деб вахтага ишга кетдим аммо юрагимдаги олов сунай демасди. Йил утиб Гузал яна уйига кетди шунда Онамдан билдимки унинг эри улган икки боласини Онасига куйиб келган экан. Энди келмасам берган тузунгизга рози булинг деб хайрлашиб кетди..Ота Онамнинг кистови билан уйландим..Кизим дунёга келди..Унга кечиккан ва илк мухаббатимнинг исмини куйдим..Бу дунёда сени борлигинг кандай яхши исми калбидек гузал севгилим ..Онам ва Гузал доим алокада телефон оркали сузлашиб турадилар..Унинг хаётида булган шодликлардан мен хам кувонаман.
Якинда углининг туйига таклифнома жунатди Ота Онам мени туйга оиламиз номидан жунатишди. Аэропортда кадди комати келишган баланд буйли Имронни йиллар киёфасини узгартирмаган хамон малохатли ёш чиройли Гузални куриб кузларимга ёш келди..
-Укам мени сен курар кун бор эканку..
Уччаламиз бир биримизни истикболимизга шошилдик..
Узбек туйлари бунчалар чиройли..Йигирма кун бир пасда утиб кетди Самарканду Бухоро Тошкенту Кукон жуда чиройли шахарлар экан.
Гузал бошка оила курмай узини болаларига багишлабди..
-Сизга рахмат мени сизга учратган Худога шукур ишлаб келган пулларимга дукон курдим яшашимизга бемолол етиб турибди..дейди ийманибгина..
-Сизга хам рахмат сизни менга учратган Оллохга хамду саноларим исмингизни кизимга куйдим рози булинг каршисида бош эгаман фариштамнинг..
-Оллох рози булсин..
..Сафарим кариб уйимга кайтар эканман мени кузатиб чикган якинларим Имрон ва Гузалга узок термулдим дилимда чидаб булмас огрик билан:
-Гузал кел шу эшикни ёпмаймиз качонлардир биримиз таккиллатсак иккинчи
📝ШАЙТОН ХИЙЛАСИ
Шайтон бир аёл билан тортишибди:
– Нимага одамлар сизларнинг макр- ҳийлаларингни гапиради, аслида мен ҳийла ва макрда
кучлиман..
Аёл:
– Қўй бу гапларни, ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми, шуни ҳозир васваса қилиб хотинини талоқ қилдира оласанми?
Шайтон:
– Албатта деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди.
Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди.
Шайтон шунда ноумид бўлиб қайтибди. Кейин аёл:
– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
– Менга энг чиройли матодан рўмолча нарса тикиб берсангиз. Ўғлим
севишганига совға қилмоқчи.
Тикувчи ўзгача меҳр билан аёл сўраган нарсани тикиб берибди.
Кейин аёл ўша кишини хотинининг уйига бориб, “Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими”, деб кириб хотинига билдирмай ўша рўмолчани уйига ташлаб чиқибди.
Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўриб, хотинини талоқ қилибди.
Шунда шайтон аёлга:
– Қойил, – дебди.
Аёл:
– Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини қайтараман, – дебди.
Шайтон:
– Бўлиши мумкинмас, агар айбингни бўйнингга олсанг, ўзинг балога қоласан.
Аёл:
– Қараб тур ..
Сўнгра аёл тикувчига бориб:
– Менга кеча тикиб берган рўмолчани ўзидан яна қилиб беринг. Кеча бир бечора
хотинникида намоз ўқиб эсимдан чиқибди. Қайтишга уялдим!
Шунда тикувчи хотинининг айбсиз эканини тушуниб яна қайтиб олиб келибди.
Шунда шайтон айтибди:
– Мен шогирдингизман, хоним!!!
Ўйланиб қоламан баъзан. Ўз навбатида ожиза, вафодор ва меҳрибонлик тимсоли бўлган аёлларга эркаклардан фарқли равишда ҳатто шайтонни ҳам лол қолдира оладиган макр ҳам берилди. Аёллардан фарқли ўлароқ химоя ва барака рамзи ҳисобланган эркакларга ақлларни ожиз қолдирадиган хирс берилди.
Аёлларга берилган МАКР, эркаклардаги мавжуд ХИРС икки жинс вакиллариги берилган ҳаёт имтихонидаги энг қийин саволлармикан?
Қани ким буларни енгиш учун ўзида куч топа олди?
@Ibratli_Sozlar
Kimnidir yaxshi "Xotira" larida borsan!
Kimnidir "Yuragi" da...
Kimnidir ezgu "Duo" larida borsan...
Kimnidir eslaganingda jilmayasan...
Kimdir yuragingda jilmayadi...
Kimnidir ismini tiling kaftlaringdagi duoga ishonib topshiradi...
@Ibratli_Sozlar📚
⬇️👥Badavlat bo'lishni xohlovchilar uchun bazi xaqiqatlar👥⬇️
🔵⏩ Badavlatlarning yanada boyiyotganligi, kambag'allarning fikrlashuvi, o'rtaxol tabaqaning qarzlar doimidan chiqa olmayotganligi sabablaridan biri ODAMLAR PUL HAQIDA MAKTABDA EMAS, UYDA BILIM OLAYOTGANLIGIDIR.
- --- -
🔵⏩ Kambag'al odam pul haqida bolalariga nima aytib berishi mumkin? U oddiygina qilib ''Maktabda o'qi, harakat qil'' deydi.
- --- -
🔵⏩ Ilmning ortidan quvsang ilm topasan. Pulning ortidan quvsang pul topasan.
- --- -
🔵⏩ ''Menda bunday imkon yo'q'' degandan ko'ra, ''Men qaday qilib buni imkonini topa olaman'' deyish kerak. Birinchi gap - tasdiq. Ikkinchi gap esa - so'roq. Birinchisi bo'shashtiradi, ikkinchisi o'ylashga majbur etadi.
- --- -
🔵⏩ ''Menda imkon yo'q desang'' miyang avtomatik tarzda ishlashdan to'xtaydi.
- --- -
🔵⏩ Hamma narsani ketma ket sotib olish kerak emas.
- --- -
🔵⏩ Miya qanchalik kuchli bo'lsa shuncha ko'p pulga ega bo'lish mumkim. Buning uchun miyani mashq qildirish kerak.
- --- -
🔵⏩ Dangasilik kishini sog'liqidan ham boyligidan ham judo qiladi.
- --- -
🔵⏩ Soliqlar bu - ishlayotganlar uchun jazo, xech narsa ishlab chiqarmaydiganlar uchun mukofotdir.
- --- -
🔵⏩ Siz badavlat bo'lishingiz kerak, chunki sizning avlodingiz bor.
- --- -
🔵⏩ Pul haqida turmush o'rtog'ingiz bilan qorong'u xonada emas, ovqat ustida gaplashing, sizni butun oilangiz eshtsin.
- --- -
🔵⏩ Pullaringni jamg'argandan ko'ra ularni sarmoya qilganing seni boy qiladi.
- --- -
🔵⏩ Inson fikrlashi uning hayotini shakllantiradi.
- --- -
🔵⏩ Doim, ''Men badavlatman, men boyman'' deb takidla. Hatto unday bo'lmagan taqdirda ham.
- --- -
🔵⏩ Unutma, Kambag'allik doimiy. Bankrot bo'lish esa - vaqtincha.
- --- -
🔵⏩ Oltin kimni qo'lida bo'lsa o'sha qonun-qoidani o'rnatadi. Pul - hokimyatdir!
📓 R.Kiyosaki ''Boy ota tavsiya etadi''
⬆️👥Badavlat bo'lishni xohlovchilar uchun ba'zi xaqiqatlar👥⬆️
👀ВАРИКОЗ
✅Ривожланган варикоз томирларини бир хафта ичида даволаш мумкин! Аралашмани колланг
Кимда варикоз томирлари болса охиригача окинг ✅
БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_1
http://dexpress24.tilda.ws/varikoz_1
Аёлингиз ҳақидаги 20та факт
1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг.
2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг.
3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг.
4. Аёлингиз ноёб марвриддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг.
5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг.
6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг.
7. Аёлингиз - қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг.
8.Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг.
9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг.
10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди.
11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг.
12.Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг.
13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг.
14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг.
15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг.
16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг.
17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг.
18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг.
19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг.
20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.
Ибрат учун яқинларга юборинг!
Шайтон алайҳилаъна Аллоҳдан сўраган экан:
– Эй Аллоҳ, мен билан Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманинг борми?
Шунда Аллоҳ марҳамат қилган экан:
– Сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқ душманим бор. Бир отанинг пуштидан бўлиб, бир онанинг сийнасидан сут эмиб, жигар бўлиб жигарчиликни узган, сийлайи раҳмни тўхтатганлар – сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманимдир!
Хулоса ўзингиздан...
Ибрат учун яқинларга юборинг!
Гумонимиз ёмонлиги сабабидан бир биримизни ёқтирмай қолдик, кам кўришадиган бўлдик, силаи раҳмни ҳам уздик.
Аллоҳим инсонлар ҳақида гумонимизни, инсонларнинг биз ҳақимизда гумонларини чиройли қилгин.
Ибрат учун яқинларга юборинг!
мумкин. Лекин улар ҳам ҳаётда айтиладиган сўзлар ҳалос. Мендан ҳаддан ошиб кетдингиз дўстим деб нолийдиганлар учун эса охирги гапим
ҲАДДИМДАН ОШИБ БЎЛМАГАН ҲИКОЯ ЁЗГАН БЎЛСАМ ҲАММАНГИЗДАН УЗР СЎРАЙМАН, КИМЛАРНИДИР АСАБИНИ БИЛМАЙ ЎЙНАБ ҚЎЙГАН БЎЛСАМ ҲАМ МИНГ БОР УЗР ЯҚИНЛАРИМ,
ЛАПАСОВА ШАББОНА.
#УнитилганБахтХикоя
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ан, ёш гудак, бир инсонни чиндан севган ва севгисига яраша меҳр ололмаган ожиза, фарзанди учун беайб ҳолда қамоқда ўтириб, ўлдига чиққан аёл, эшикка тикила-тикила толиққан бу кўр кўзларнинг эгаси, ҳамма қиздек чиройли эмас, қалбининг чиройи уни шу ерга бошлаган аёлман. Ҳа мен мана шуларнинг бариман. Келинг сизга ўтмишимни бир бошидан тушунтириб берай,
Қишлоқнинг энг эрка қизи эдим мени эрга бердилар. Эр дегани шу эканда деб жимгина кўникиб яшай бошлаганимда менга фарзанд номли умид берилди. Лекин кўпга эмас экан, яна қайтариб олдиларда менга синов берилишини ваъда қилдилар. Агар шу синовдан кўнгилдагидек ўтаолсам менга ва яқинларимга икки дунё саодати ва жаннатдан жой ваъда қилинди. Мен эплай олмаслигимни айтганимда сабримдан зиёд нарса берилмаслигини ваъда қилдилар, мен ҳам сабримдан зиёд нарсани бермасликларини ёлвориб сўрадим. Ва ваъдани бажараолишимга сўз бердим. Мен ёримдан буткул умид узгандим, бу дунё лаззатларини тотмадим, тотиш бахти менга насиб этмаган экан, талашмадим, тортишмадим. Шунчаки ҳамма ишни ўз ҳолича қолдирдим.
Кунлар ўтгани сари менга бахт кулиб боқиши мумкинлигини ҳам тушундим борган сари бу бахтдан қувониб яшадим. Фарзандим бор у менинг бахтим эди. У учун яшай бошладим. Кутилмаганда кундошим ҳам фарзандли бўлаётганини эшитиб қолдим. Бундан шу даражада қувондимки бу қувонч аслида энг катта синов экан. Қайнонам бехосдан мени олдимда йиқилди. Уни кўтариб оламан деб, уни қутқариб қоламан деб қилган ҳаракатларим мени қотилга айлантирган экан. Ётган жойида уни судраб ташқарига чиқаришга уринганимда бошини деворга уриб олган экан текширув натижасида мен қайнонамни ўз қўлим билан ўлдирган қотилга айланиб қолгандим. Бу нарсани бўлмаган гап эканини айтганим бефойда эди. Чунки эрим уларнинг гапига ишониб бўлганди. Кўз олдимга эса фақат ўғлим келарди. Уни ишонишим мумкин бўлган бир одам бор эди Ширина опам эди, ҳамманинг қўлидан отилиб чиқиб кўзи ёримоқчи бўлган Ширинанинг олдига чопдим. Унинг ваъдасини олгач эса ўзимни қонун ихтиёрига топширдим. Мени устимдан бу темир эшиклар ёпилди, қайта очилмаслигини аниқ билардим. Кейин эса ҳаёлимга белимда турган оғриқ келиб қолди. Тахмин қилиб Ширинага бу оғриқ ўлимимга сабаб бўлса керак дегандим. Шу гапим бугун тасдиғини топишини кутиб яшадим. Касалим қаттиқ оғриган пайтлари шифокор келиб уколь қилиб кетди. Афсуски касалим ҳам тузалиб қолди. Оддийгина шамоллашни биринчи босқичи экан. Ундан кейин эса очилмайдиган эшикка умид билан қарай бошладим, билардимки бу эшик энди қайта очилмасди. Балки ўйлаётгандирсиз бу беэгамикан деб, йўқ шунчаки ота-онасини хавотирга қўйишни истамаган уларни бахтли яшаши учун ўз дардини достон қилмаган бир мунофиқ эдим. Бу ерга тушганимни эртаси куни оиласига хабар бериб ёрдам сўрашни истаган аммо ёзган хатлари етиб бормаган бедарак кетган аёл эдим. Шундан сўнг эшикка ҳам қарамай қўйдим. Орадан ўн беш йил ўтганда бир кичик қиз мени кўргани келганини айтиб менга ёрдам беришни айтганида рости жуда кулгим келди. Энди менга бу хаётнинг, ёруғликнинг нима кераги бор ундан жимгина шу ерда ўлишни истадим. У қизга қарадим тозза ҳаво учун раҳмат айтдим. Лекин овқатларни жуда ширин қилар экан овқатига тўймасдан қолдим. Бу қизча анча вақтгача келмадилар. Яна кутмай қўйдим ҳеч кимни. Бир кун кутилмаган ташриф бўлди, боламнинг отаси илк бор кўришга келди.
-Қалайсан Нигина?
Мен тамомила кутмаган муомила, мен кутмаган ҳолат,
Ўн беш йил ҳисобига гапирдим
-Яхши.
-Мени кечир ҳамма-ҳаммаси учун биламан бу ишни сен қилмагансан лекин қилмаган ишинг учун жазо олдинг мен ахмоқни деб, билардим шифокор онангиз юрак ҳуружидан ўлди десада, сендан қутилиш учун сени қамоққа ташлатдим, умрингни хазон қилдим кечир мени.
-Ўғлим қалай мана ўғлинг ва сенинг омонатинг мана бу эса ўғлингни ўқимишли бўлгани. Катта албомни кўрсатди.
-Майлими ўзимга расм олиб қолсам?
-Ҳа албатта марҳамат мана шу расмларни танлаб олиб қолдим.
-биламан кеч лекин сени ҳозир бўлса ҳам чиқариб оламан.
-Керак эмас мени тўғри эканимни билибсиз Худога шукур. Керакмас мен ҳамма учун аллақачон ўлдига чиққан одамман. Энди фақат ҳаммага минус томонларим кўринади. Ўғлимни ишига ҳам, укамни ишига ҳам, бошқаларн
Ақлли келин ҳам неъматдир...
Қадимда бир қавм бор эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди.
Ораларида кекса ёшли онаси бор бир киши мавжуд эди. Она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди. У аёлига:
- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълум. Онам касал. Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер. У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди.
....Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг.! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.
....Эртанги кун келди. Ҳамма кўч-кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди. Ҳаммалари жўнаб кетишди.
....Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди. Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради. Унинг якка-ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди. Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди. Аёли унинг сўроғига индамади.
- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.
Аёли:
- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди.
Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?
Аёли:
- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.
....Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди. Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган ҳайвонлар бор эди.
....Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб ҳайвонлардан бирини отди. Қолганлари қўрқиб қочишди. У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:
- Онажоним, мени кечиринг, -дер эди. Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.
...Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди. Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.
....Хаа азизларим.!
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг қимматли хазинасидир.
....Ота-онага яхшилик қилиш, сиз ёзадиган қисса бўлиб, қисса воқеаларининг акси фарзандларингизда кўринади.!..
@Ibratli_sozlar
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Йигитлар уйлангиси келса ковушга сабзи солишади, қизлар эрга теккиси келса нима қилади
Ўзбекларда «Йигит уйлангиси келса отасининг ковушига сабзи солиб қўяди» деган гап бор. Хўш, қизларчи..? Улар турмушга чиққиси келса нима қилишади..? Қизлар турмушга чиқса шундай қилишарканки, бундан унинг эрга тегиш нияти борлиги билинаркан, яъни қизлар..🤦♀
Mukammal qomatga erishmoqchisiz yoki energiya yetishmayabdi? 🤔
Bizda buning oson yechimi bor
•Kundalik oson fitneslar 🏃🏻♀️
•Raqs orqali ozish 💃🏻
•Motivatsiyalar 💁♀️
•Yuz oqarib tiniq bo’lishi uchun har xil retseptdagi maskalar
Har xil makiyaj darslarini ham biz bilan o’rganing 😍💄