Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
Шароф ўйчанг хонасига кирди.
—Бирон нима еб оласизларми дадаси? -деди Зебо.
—Томоқдан нимадур ўтарканми Забо ҳозир? -Шароф ўзини ётоққа отди.
—Ферузани бунча қоралайверманглар. У бир ожиза бўлса, ака бўлиб, жигар бўлиб сиз унга ишонмасангиз. Кимдан далда куцин шўрлик қиз?
—Миям ғовлаб кетди Зебо. Тарс этиб ёрилмаса бўлди.
—Ҳар доим гап бир қайнаб тинади. Ҳали бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
—Дадам... Дадам Ферузани Маъмур қассобга узатмоқчилар. -деди Шароф синглисига ачиниб.
—Нима? Ахир бу аҳмоқгарчиликдан бошқа нарса эмаску. -деди Зебо бошига оғриқ кириб. —Яна дадажонни аҳмоқ деди деб, жаҳлиз чиқмасин. Лекин калта ўйлаяпсизлар.
Зебо асабий хонани айлана бошлади. Ферузага ачиниб юраги сиқилди.
—Зебо мен бир нарса ўйладим. -деди Шароф хона бўйлаб айланаётган аёлини қўлидан тутиб ёнига ўтказаркан.
🍃 🍃 🍃
—Опа каллангиз билан уришиб қолдингизми? -деди Сарвар асабий. —Биласизку, севган қизим бор. Шунга уйланиш учун ҳаракатдаман, тўйга маблағ йиғай деб. Сиз эса....қайнисинглингизга уйланишимни сўраяпсиз. Ҳозирку, ҳаётимда, Сабина бор. Агар у йўқ бўлганда ҳам, мен У сарқит қайнисинглингизга уйланмасдим.
—Сарвар укажон мени эшитгин. Феруза ундай қиз эмас. Уни тақдирини кимдур ўйин қилди. -деди Зебо укаси билан муроса қилишга уриниб.
—Кимга керак бундай пасткаштлик? Ўзида ҳам бордурки, шундай гапга қолди. "Шамол бўлмаса дарахтни учи қимирламайди." Бўлди қилинг бу гапни.
Сарвар билан Зебо нақд икки соат тортишишди.
—Опа илтомос кетинг! -деди охири Сарвар. —Гапларингиздан миям шишиб кетди.
—Ҳа ёқмаяпманми? -деди Зебо укасини кетинг дея эшикни кўрсатгани алам қилиб.
—Опааа сиз эмас. Сиз айтаётган гап ёқмаяпти. Ҳаёлиз жойига келганда келарсиз.
—Қайтиб келмайман. Сенга ота ўрнида ота, она ўрнида она бўлишга ҳаракат қилгандим. Сен эса...
Майли опам йўқ деб яшайвер. Уйдан кет деганингни ҳеч қачон унутмайман ҳам. Кечирмайман ҳам.
—Опааа. Бу нима деганингиз энди? Опааа. -Зебо, Сарварни эшитмагандек ортига қарамай чиқиб кетди.
Элдор онаси кетгач чуқур нафас олди.
—Ишқилиб ойим айниб қайтмасинда. -деди Ферузани ҳаё уфуриб турадиган юзини эслаб.
🍃 🍃 🍃
—Тўйи куни йўқолиб қолганди Феруза. Қайтибдими? -деди маҳалладаги аёл Элдорни онасига.
—Қочиб кетганди? Нега? -ҳурсандчилик билан уйдан чиққан аёл бўшашиб кетди. "Ойи у қиз ёмон қиз эмас!"
Ўғлини гапини эслаб чимирилди.
—Ёмон эмасмиш, ёмон ҳам гапми расво эканку бу қиз. -деди пичирлаб.
—Нимадур дедингизми? -аёл ҳайрон бўлди.
—Йўқ ҳеч нима, раҳмат сизга. -деди ўзини ўнглаб. —Опа юринг кетдик. Бу жиянингизни мияси айниб қолибди. -деди ҳовлиққанча қайнопасини етаклаб.
—Сажида ҳафа бўлманггу бу ўғлингизни жуда эркалатгансизлар. Укамга гапирсам аралашма дейди. Мана оқибат, кимлар қизини бермайди. Буни танлагани бир бузиқи экан.
Аммаси жиянини танловидан жиғи-бийрони чиқарди.
🍃 🍃 🍃
—Ким бўлди экан? -Зебо бетартиб тарақлаётган дарвозани ўйланиб очди. Эндигина ҳамма оила аъзолари дастурхон бошига ўтирганди.
—Ассалому алайкум, келинглар!
—Саломингни пишириб егурлар, қани анави беандиша қизларинг.
Аёл Зебони туртиб ичкарига кириб шанғиллай бошлади.
Барча оила аъзолари ҳовлига чиқди.
—Юзсиз қизингизни тийиб олинг. Ўғлим шундан бошқасини олмайман деб, хит қилди бизни.
Аёл нима сабаб бақир-чақир қилаётганини сўраган хонадон соҳибларига сапчиб берди.
—Тилингизни тийиб олинг! -бақирди Шароф.
—Эркак бўлиб бир синглингни тиёлмаган. Нега менга ўшқиряпсан? Ўғлимни тинч қўйсин. Айтиб қўй уяциз синглингга.
Орада анча гап ўтди. Маҳалла йиғилди уруш бошига. Аммаси қўйиб, онаси. Онаси қўйиб, аммаси Ферузани шанига айтмаган гаплари қолмади.
Аёл сал ҳовури босилгач кетди.
Шароф бор аламини Ферузани калтаклаш орқали босди.
💁♀ ФАСОНЛАР ОЛАМИГА МАРХАМАТ 🌹
УШБУ КАНАЛДАН ХАР ҚАНДАЙ ЁШ УЧУН ТРЕНДАГИ ФАСОНЛАРНИ ТОПА ОЛАСИЗ❤️
😍КЕЛИНЧАКЛАР УЧУН ФАСОН
😍ЁШИ КАТТА АЁЛЛАР УЧУН
😍БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ИШЛАРИ
😍ВЕЧЕРНИЙ ФАСОНЛАР
КАНАЛИМДАН БЕМАЛОЛ ЎЗИНГИЗНИ МАКИЯЖ ҚИЛИШНИ ЎРГАНОЛАСИЗ❤️🥰
ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ✅
/channel/+K_DlHmp2KWZiYzVh
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(3-қисм)
Биринчи марта бу уй эгаларининг овози баланд эшитилди. Биринчи марта ҳамма бир-биридан норози бўлди. Биринчи марта фарзанд ўз отасидан ранжиди...
Айрим оилаларда андиша устунлик қилади. Одатда, баъзи арзимас камчиликларга кўз юмиладиган оилаларда.
андиша кўтарилса, ҳаётнинг мазмуни ҳам йўқолади.
Иккита келиннинг бир ҳовлида гаплашмай юриши Арофат хола учун уят. Бу ҳолат ака-укаларнинг ўртасига ҳам совуқчилик туширмай қолмайди. Шундай бўлди ҳам.
Ҳар куни овқат тайёрлаб, идишларни саранжомлаб уйқуга ётадиган Нилуфар эрига анчадан бери кабоб егиси келаётганини айтди ва болаларини олиб, чиқиб кетди. Абдусамад ҳам ишдан чиқиб тўғри Нилуфар топган емакхонага борди. Келиннинг хаёлидан қайнотасининг Динарага қарата "Сиз болам уйга киринг!"—деган гапи кетмаётган эди...
Ўша куни чол кампир оч қолдилар. Динара тайёрлаган мастава қаттиқ қайнаб кетганидан рангсиз, гуручи бўтқага айланган, камига шўр эди. Ўша куни биринчи марта бу уйда идишлар ювилмади...
Арофат хола келинларига насиҳат қилди. Нилуфар кўп аразлаб юролмайди. Ҳозироқ ярашиб олишга тайёр эди, аммо бу панд-ўгитлар Динаранинг тақа- тақ ёпилган қалб дарчаси ёнидан бир шамолдек елиб ўтди.
Абдушукур иккиси ишлаб чиқариш цехида танишган, келин бола тўйдан олдин ишдан бўшаб олган эди. Турмуш ўртоғининг маоши қанчалигини билар, шуни ҳам ота-онасига олиб келиб беришини нотўғри деб ўйларди.
Азалдан бу оилада ҳамманинг топгани ўртада бўлган. Пул йиғиб уй қурдилар, катта ўғил алоҳида чиқиб кетди. Энди бирлашсак, ўртанча ўғил ҳам бир бошпанага эга бўлади деб ўйлаган эдилар, аммо Арофат хола кенжа келин билан қолса, хаёти жаҳаннамга айланишини сезиб турарди. Абдушукур ҳам ҳазил аралаш "Ҳовли-жой кенжа ўғилники бўлади, ака ҳаракатингизни қилаверинг!"-деб қўяр, бундан ўртанча ўғлининг нафсонияти оғрир эди. Агар укаси бир йил олдин шу гапни айтганда сира кўнглига олмаган бўларди, энди ака-уканинг ўртасида шайтон турарди.
Дунёда шундай аёллар бўлади: улар ҳаммани ўзига чидаб яшашга мажбур қиладилар ва шундай яшаб ўтадилар. Динара ҳам шу тоифадан эди. Ўзига керак бўлиб қолса, уялмай-нетмай яхши гапирар, бошқа пайт арзимаган нарсадан тўполон чиқариб аразлаб оларди.
Келинларнинг ўзаро нафрати бир йилда ака-укаларга ҳам кўчди. Иккита каттаси ўтириб қолса, кенжасига насиҳат қилар, кичик уканинг кўзига ҳеч нарса кўринмас эди...
Кейинги кунларда Абдусамаднинг соғлиғи йўқ. Арофат хола бир гапириб, ўн куладиган ўғлининг аҳволидан хавотирда эди. Тайинли овқат емайди, кечаси мижжа қоқмайди, кўрпасини кўтариб ҳали у уйга киради, ҳали бу уйга киради. Хотини ҳам тонггача ортидан юради. Баъзида чарчаб ухлаб қолса, Абдусамад онасини уйғотади "Она, ман ўляпман, ўғлингиздан ажралиб қоласиз, она!" Бу гаплар Арофат холанинг юрагини ёрар даражага олиб борарди. Абдусамаднинг соқолоари ўсиб, кўзлари киртайиб кетди. Энди у ишга ҳам бормас, бола-чақаси ҳам кўзига кўринмас, Республиканинг мана ман деган шифокорлари ҳам касалини тополмас эди.
Ҳаммадан Нилуфарга қийин бўлди. Фарзандларининг отаси кўз ўнгида сўлиб борар, лоақал дарди нимада эканлигини билса ҳам, бирор муолажа бошлар эдилар.
Динара эса ош-овқатни аста ўргана бошлади. Мазами, бемазами, хуллас, тайёрлаб дастурхонга келтирар, алпдек ўғлининг кундан кун кичрайиб кетаётгандек кўринган жисмига қараб эзилаётган ота-она овқатнинг таъмига ҳам эътибор бермас, ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб қолган эди.
Абдуғафур тонг саҳардан ота уйига кириб борди. Ҳовлида ўй суриб ўтирган укасига қарата
—Укам, кетдик, сени Кумушконга олиб бораман. Ака-ука зиёрат қилиб бир айланиб келамиз,-деди.
—Кучим етармикан, ака,-умидвор тикилди у.
—Кучинг етади, Сўқоқ сомса, кабоб олиб бераман. Келин, мани укамни чиройли қилиб беринг!
Сўнги кунларда кўнги ёришмаётган Нилуфарнинг қалбига умид инди
—Барака топинг, муллака, хўп бўлади!
Ака-укалар Тошкентдан чиқиб кетар эканлар кенгликлар сари болаликларини ҳам етаклаб бораётган эдилар...
Кумушкон манзараси гўзал, сайёҳатчилар учун барча шароитлар яратилган маскан, аммо тикка тепаликка чиқиш анча машаққатли иш.
(Давоми бор)
@ibratli_sozlar
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(2-қисм)
Арофат яна бир-иккита жойга бориб кўрди..Оддий қизлар, самимий нигоҳлар, негадир, ўша қаттиқ тикиладиган қизга тенг келмади.
Қайси қиз билан учрашса, "Бўлмайди, ёқмади",-деб келади ўғли.
Шу аҳволда бир йил ўтиб кетибди.
Бу орада йигит билан қиз янада яқинлашиб қолди. Совчиликка юравериш жонига теккан Арофат хола ўғлининг қистови билан яна ўша уйга—биринчи совчи бўлган хонадонига кириб борди.
Чиройи очилмаган аёл, обдон ўзига оро берган қиз. Мажбурият юзасидан келган Арофат ҳам қовоғини солиб олгандек бўлди.
Ёшлар бир-бирини танлабди, демак тўй бўлади...
Абдушукур бахтиёр эди. Акалари билан тўйгача уйнинг у ёқ,бу ёғини таъмирладилар. Ака-укаларнинг ўзаро ҳазул-хузули Арофат холанинг кайфиятини кўтариб юборди. Бир-бирига меҳрибон, оқибатли ўғиллар берган Аллоҳга шукроналар келтирди.
Тўй куни айниқса,учта ака-уканинг бир-бирини қучиб ўйнаган рақсларига ҳамманинг ҳаваси келди. Келинларни айтмайсизми, бир-биридан чаққон. Арофат хола қизим йўқ деб ўксимаса ҳам бўлади. Ўнта қиздан аъло хизмат қилди келинлари. Тўйдан кейин Арофат хола келинларини узоқ дуо қилди, бағрига босиб минатдорчилик билдирди.
Меҳмонлар тарқаб, оила аъзоларининг ўзи қолди. Ҳамма бир дастурхон устига янги келиннинг қўлидан чой ичмоқ учун йиғилдилар. Оҳорлик либослардаги гўзал келинчак овсинлари ҳамроҳлигида чиқиб ҳаммага таъзим қилди. Сўнг катта келин Гулноза чой қуйиб турди, янги келин Динарахон таъзим билан чойларни элтиб берди. Бир чиройли ўтирдилар. Ёш оилага бахтли хаёт тилаган ҳолда ҳамма ўз ишига уннаб кетди.
Нилуфар янги келинлигида катта келиндан уйнинг паст-баландини ўрганган, овсини нима қилса, шуни айнан такрорлаб, худди катта келиндек оила аъзоларининг муҳаббатини қозонган эди. Янги келинчакка ҳам кимга нима ёқишини, қанақа таомлар севиб истеъмол қилинишини, оила анъаналарини ўргатишни чин дилдан истади... Аммо Динара бир-икки кун туриб ҳовли супурган бўлди-ю, кейин ҳамма чой ичиб бўлгандан кейин ўрнидан турадиган, каттагина пиёлага ўзи учун қаҳва тайёрлаб бир соат чиқиллатиб шакарини аралаштириб ўтирадиган бўлди.
Қўлидан телефон тушмас, ҳаммага "билганингни қил!" дегандек назар ташларди. Нилуфар минг яхши бўлсин, Арофат хола чандон меҳрибон бўлсин, келиннинг бу қилиғи ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Оилада, қандайдир, мувозанат бузилгандек эди.
Янги келинчак ҳар куни Абдушукурни қўлтиқлаб айлангани чиқиб кетар, Нилуфар иккита боласини билан ишларни тугатгунча ярим тун бўларди.
Бир куни юрак ютиб овсинидан ёрдам сўради.
— Мен чўриликка эрга тегмаганман, истамасангиз, сиз ҳам уй ишларини қилманг.
Хафа бўлган Нилуфар тўрт йилда биринчи марта эрига шикоят қилди. Хотинининг кундан кун озиб-тўзиб кетаётганини кўрган Абдусамад ҳам унга нима ёрдам беришини билмасди.
Арофат хола ҳам ғазабини келтираётган келинига бир-икки насиҳат қилган бўлди, аммо баъзи одамларга насиҳат бефойда бўлади. Бу келин шу тоифадан бўлиб, бундан ё қочиб, ё ўлиб қутулиш мумкин деган хулосага келди. Турмуш ўртоғи Абдушукурга насиҳат қилди, бунинг натижаси ўлароқ янги келин қайнотасига салом бермай қўйди.
Гулноза якшанба куни овсинига ёрдамга келди. Динара ҳам уларнинг сафига қўшилди.
Маза қилиб дардлашмоқчи бўлган келинларнинг дами ичига тушиб кетди. Наҳотки энди аввалгидек дилтортар суҳбатлар ҳам тугаган бўлса? Хайрият, Динара негадир шошиб кириб кетди. Икки овсин энди пичирлашни бошлаган маҳал
Гулнозанинг катта қизи уйдан йиғлаб чиқди, орқасидан Диноранинг "Тарбиясиз!"деган овози келди.
Маълум бўлишича, қизлар келинойисининг пардоз қутисини ўйнаган, авваллари ҳамма нарса ўртада бўлгани учун қизларнинг бу қилиғига ҳеч ким эътибор бермасди. Ҳамма тўполон мана шундан бошланди. Овсинлар Динарага ҳужумга ўтдилар. Шу пайт кутилмаганда Динара увиллаб йиғлаганча ўртоғиникига кетган эрига телефон қила бошлади. Умрида бунақа жанжални кўрмаган эр-хотин боши қотиб, кимга нима дейишни билмасди.
Охири оила бошлиғи ҳовлига чиқиб бақирди.
—Абдуғафур, оилангни олиб, уйингга кет, Абдусамад, хотинингни тинчит, сиз болам уйга киринг, деди Динарага қараб.
(давоми бор)
@ibratli_sozlar
БАРОАТ КЕЧАСИ. 13- Февралдан 14-Февралга ўтар кеча. 2025-йил.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар” (Ибн Можа ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар:
«Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни Дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».
Бароат кечаси 13-Феврал Пайшанба куни Шомдан 14-Феврал Жума тонгига қадар бўлган кечадир. Бу кеча бедор бўлиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришликни ва барча эзгу ниятларимизни сўрайдиган вақтдир. Жума куни рўзадор бўлишлигимиз эса жуда катта фазилатдир ин шаа Аллоҳ.
Шу билан бирга эслатиб ўтишимиз жоизки, Шаъбоннинг ўн учинчи кунидан бошлаб 15 кунигача рўза тутиш, яъни уч кун рўза тутишлик афзалдир. Уларни "Бийз кунлари" дейилади. У кунларда рўза тутиш суннатдир.
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
@ibratli_sozlar
#Дахшат
‼️Биз ёғ эмас бензин ичяпмиз
Ёғларни тиниқлаштириш учун бензиндаги модда қўшилар экан ва у қанча кўп қайта ишлатилса рак касалигини чақирар экан!
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!
@ibratli_sozlar
#Диққат
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨🏻⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/11
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босин👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/11
⁉️Охиргача ўқинг
Отзыв: /channel/snekeoils
#ИФФАТ. 20
—Бу ерда нима қиляпсан? -акам кутилмагандан мени силтаб машинага улоқтириб ташлади. —Ўзи сени деб, бошимиз эгилганди. Бир йўла ерга кўмиб ташламоқчимисан?
Рулга ўтираркан менга ўчқирди. Ўзи адо бўлган қалбим тамом бўлди. Энг яқинларимни, менга бўлган ишончлари сўнгани мени адо қиляпти.
Бир сўз демадим. Акам бисотида бор ҳақоратларни менга ҳадя қилиб келди. Машинадан ҳам, ҳудди инсонни эмас, ахлат уюмли қопни олгандек туширдилар.
—Феруза яхшимисиз? -янгам ҳавотир билан югуриб келдилар. —Вай ҳудо бу нима аҳвол? -деди уст-бошимга қараб.
—Зебо буни кўзимдан йўқот, бўлмаса уриб ўлдириб қўяман. -деди акам ғазаб билан. —Дадам келгунча ўзимни тийишга ҳаракат қиламан. Аммо кўзим олдида турса ўзимга жавоб беролмаслигим мумкин.
—Шароф ака, ким нима деса ишонаверасизми? Мен биламан Феруза айбсиз. Наҳот ўз синглингизга ишонмасангиз? -деди янгам елкамдан қучиб, уй томон етакларкан.
—Йўқот дедим сенга, минғирламай. -янгам акамни важоҳатида бошқа сўз демай, мени хонамга олиб кирди.
—Кийимингизни алмаштириб оласизми? Дадажонни олдига бу аҳволда чиқманг. -деди ҳиссиз кўзларимни янгамга тикдим.
—Ўлгим келяпти янга. -дедим йиғлаб қучиб оларканман. —Беҳруз ака тўғри айтди. Мен расмдаги ҳолатлар ростми-ёлғонми? Ўзим ҳам аниқ билмайман. -дедим, расмдаги кийим менга бегона бўлса ҳам, қўриқчини қўлларини эслаб.
🍃 🍃 🍃
—Нима бўлди? -деди Шаҳодат опа синглисига.
—Бўлди! Келинни юзи ёруғ бўлди. Муборак бўлсин опа. Янгалар нишонани кўрсатишди. Энди тинчлансангиз ҳам бўлади.
—Ҳудога шукур. Анави иффациз келганига юраги гупурлаб кетганди. Беҳруз уни деб, тўнини тескари кийиб олмасин деб. -деди жирканиброқ.
—Опа бир гап. Бир томондан шу қизни келгани яхши бўлди. Беҳрузни кўндиролмаётгандик, келинни олдига киришга. Шу қизга қасд қилдими? Шундан кейин индамай кириб кетди. Сиз энди дам олинг кўнгилни ҳотиржам қилиб. -деди Шоҳиста опасига далда бўлган бўлиб.
—Илоҳим қўша-қаришсин. -деди Шаҳодат опа, дуо қилиб.
DAVOMI ERTAGA OQSHOMDA!!!
ALBATTA REAKSIYAGA QARAB ❤️
—Нега чиқдинг сен? -деди Беҳруз акани ойилар жаҳли чиқиб.
Мен бир аҳволда уларга термулиб турардим.
—Ойи сиз кириб туринг мен ҳозир... -деди ойисига юмшоқлик билан.
—Жинни бўлма ичкарига кир. -тутоқиб кетди ойиси.
—Ойи кириб туринг сиз... Баҳром ойимни олиб кир уйга. -бояги йигитга буйруқ берди.
—Кирмайман! Сен бу юзсизни олдида нимани гаплашасан?
—Ойи тинчланинг. Ваҳима қилманг сиз кириб туринг илтимос. -ойисини жазава билан айтган гаплариба босиқлик билан жавоб бериб, жиянига имлади.
—Юринг амма. -йигит аммасини елкасидан тутиб, дарвоза томон юрди.
—Узоғи беш дақиқада кирмасанг қайтиб чиқаман.
Жияни ойисини мажбурлаб олиб кириб кетгач, Беҳруз ака менга бироз тикилиб қарадилар.
—Нега келдинг? -деди кейин совуқ оҳангда. Мен меҳр кутгандим. Балки лойиқ эмасдурман. Аммо мен айбдор ҳам эмасдим.
—Беҳруз ака мен қочмадим. Мени ўғирлашди. -дедим-у, йиғлаб юбордим.
Уят бўлса ҳам айтай, доим Беҳруз акадан ўзимни тортиб юрган бўлсам ҳам. Ҳозир жудаям ўзимни уларни бағрига отгим келди.
—Ишонайми сенга? -деди, кўзларидаги нафратни кўриб титраб кетдим. —Ўша мендан устун қўйганингни бағрини тўлдириб-тўлдириб, энди нега мени ёнимга келдинг? Йўқ шошма, қайси юз билан келдинг?
—Беҳруз акааа. Меен. Ҳеч кимни бағрига кирмадим! -сўзларим шунчалар ожиз чиқдики...
—Булар нима унда? Айт! Нима булар? Шу сенмисан? Менга қара. -иягимдан сиқиб ўзига қаратди. Кейин, телефонидаги расмларга...
—Кимни аҳмоқ қиляпсан?
У расмлар қаердан пайдо бўлди. Ахир мен ҳечам... ҳеч ким билан....
—Гапир деяпман сенга? -такрор расмга қаратганда, кўрганим ўзимга ишончимни озгина сўнишига ҳам сабаб бўлди. Юзи кўринмаган бу йигитни елкаси ипли либосим устидан белимдан қучган қўлидаги татуирофка...
Бу ўша мени қўриқлаган йигитни қўлида кўргандим. Наҳотки... наҳотки мени...
Мен бундай кунни эслолмайман. Аммо расмдаги жой ҳам ўша мен олиб ўтирилган хона эди. Аммо эгнимдаги кийим?
Наҳот ухлатиб қўйиб мени топташган бўлса?
—Нега жимсан? Ўзгача хотираларингни эслатиб юбордимми?
—Беҳруз ака мен ундай қиз эмасман. Наҳот мени билмасангиз? Мен бундай иш қилмадим. Булар ёлғон расмлар. -дедим зориқиб, бунчалар қийин қиз бола бўлиб яшаш?
—Ҳўп исботлачи, -деди Беҳруз ака, юзимга яқиндан тикилиб.
—Қан-қан-дай. -дедим ичимда умид учқуни ёниб, ҳозир ҳақиқатни борича айтиб берсам, бошидан охиригача. Беҳруз ака менга ишонадилар.
—Иффатинг ўзингда эканини исботла. Ҳозир ичкарига мен билан кирасан! Биз сен билан бирга бўламиз. Агар сен росдан ҳам бокира бўлсанг. Кейин никоҳимга оламан.
Нақадар жирканч таклиф. Мен кўнгил қўйган инсоним шу эдими?
#ИФФАТ. 16
—Бўлиши мумкин эмас! -дедим пичирлаб, ахир Беҳруз ака мени яхши кўрардилар. У нигоҳлар, у эътибор, самимий сўзлар ёлғон бўлиши мумкин эмас.
—Феруза... -янгам елкамга қўлларини қўйдилар.
—Ахир янга, қандай қилиб? Шунчалар осонми? Кечиш... ўрнимга бошқа топилиши. Ахир... -боғзимга оғриқли йиғи тиқилди.
—Беҳрузбек анча ҳаракат қилди сизни топишга. Акангиз билан тенг югурди. Аммо уч кун олдин дадаси қўнғироқ қилиб, ўғлини уйлашаётганини айтди.
Биз учун ҳам бу кутилмаган гап бўлди. Нимаям қилолардик? Сиз йўқсиз, анави салондаги қиз ҳам, ўз хоҳишингиз билан кетганингизни. У шунчаки қочишингизга ёрдам берганини айтибди терговда.
—Нимаа? -ҳайратландим. Мен қандай қилиб қочишим мумкин? Ахир мени ўғирлашдику.
Ахир мен....
Ўрнимдан туриб, ташқарига отилдим.
—Феруза қаёққа? Шошманг! -янгамни чиқириғини эшитдим-у, ортимга қарамадим.
Дарвозадан чиқдим. Кўчада фақат ҳар сим ёғочда нур таратаётган чироқлар бор эди ҳолос.
Албатта ҳозир айни кечки овқат маҳали. Ҳамма уй-уйида.
Мен эса пиёда Беҳруз акани маҳалласига йўл олдим.
Гоҳ югураман. Ўпкам тиқилиб нафас олишга қийналсам, бироз қадамимни секинлайман.
Яна кеч қолмай, деб югураман. Югурган пайтим оёқларим чалмашиб икки-уч бор йиқилиб ҳам тушдим.
Нега ҳаёт бундай қилди? Нега тақдирим бундай бўлди?
Кўз ёшларим юзимни ювар экан. Рўпарамда турган дарвозага қараб, ўксиндим.
Кичик эшиги очиқ. Ундан чиқаётган овозлардан, тўйдан қолган яқинлари анча экани кўриниб турарди.
—Кечирасиз? -дедим машинадан тушиб, қўлида каропка кўтариб кириб кетаётган йигитга. —Мен-менга Беҳруз акани, чақириб бера оласизми? -дедим тутилиб.
—Беҳруз акани? -у менга ҳайрон қаради. Ювингач, сочларимни қуритмагандим ҳам.
Нам сочларим югурган пайтим тўзғиб кетган. Тиззаларим йиқилганим учун, қонаб, мовий ранг кўйлагимни лозимини тиззаси қизариб, кир бўлиб кетган бир аҳволдаман.
—Илтимос. -дедим такрор. Ўз овоз тонимга ўзим ачиниб кетдим.
—Ҳўп! Лекин сиз кимсиз? Ахир бугун Беҳруз акам уйлан....
—Биламан! Чақириб беринг илтимос. Феруза....Феруза келди денг илтимос. -дедим ялингудек.
— Феруза? Сиз...сиз тўй куни қочиб кетган келинмисиз? -деди йигит ҳайрат билан қараркан.
Ҳўрлигим келди. Мен ҳақимда шундай ўйлашяптими?
Йигитга жавоб беролмай, йиғлаб юбордим.
Аҳволимга ачиндими? Мендан жиркандими? Ҳар қалай, қайта савол бермади.
"Мен ҳозир" дедию кириб кетди.
🍃 🍃 🍃
—Амма, Амма қаердасиз? -йигит шошиб кириб аммасини қидирди.
—Ҳа келдингми? Мен айтганимни олиб келдингми тўйхонадан?
Бу аёлларни ҳаёли қаердая. -Шаҳодат опа нолий кетди. Керакли нарсалари тўйхонада қолгани учун, қариндош аёлларни эътиборсизликда айблаб.
—Амма ташқарида...
—Нима ташқарида? -жиянини бежо кўзларига шубҳаланиб қаради.
—Дарвоза олдида, тўйда ғойиб бўлган келин... Феруза бир аҳволда турибди. -деди атрофга бир қараб қўйиб.
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(1-қисм)
Арофат хола кичик ўғлини ҳам уйлантириб олса, бола-чақасидан қутулади, кейин-чол кампир ўзи маза қилиб яшайдилар. Янги келинлигида иккита қайнонаси бўларди. Яъни қайнонасининг ўзи ҳали келин эди. Қайнона бувида ҳамма нарса бўларди: ёнғоқ, майиз, асал, олма, анор, хатто қуйилтирилган сутгача. Уни фақат ўзи истеъмол қилар, бир "кел-кели" келиб қолса, Арофатга ҳам илинарди. Ўшанда бу кампир беркитиб овқат егани уялмасмикан? —деб хайрон бўларди. Энди ўзи ҳам борган сари кучдан қоляпди. Асал қиммат, бир литр олиб келса, катта рўзғорда битта ўтиришда тугайди. У орзумандлик билан пичирлади; "Худо хоҳласа, шу ўғлимни ҳам уйлантириб олсак, чол-кампир нафақамизни фақат ўзимизга ишлатамиз!"
Катта ўғлини тўртта боласи билан ўзидан битта олдинги кўчага бўлак қилган. Ўртанчаси ва уйланмаган кенжаси битта ҳовлида ҳозирча, ҳаммалари бирга яшайдилар.
Келинлари бир-биридан яхши. Кўнглига қарайдилар. Каттаси бўлак бўлиб чиққунча ҳам, ҳозир орасидан бир низо чиққанини кўрмади. Невараларининг олди мактабга чиққан, айримлари боғчага боради. Ўғиллари бир-бирини қўллаган, бир-бирини яхши ишларга чорлаган. Арофат хола фарзандларининг меҳр-оқибатини кўриб Аллоҳга шукур қилади. "Ёмон кўзлардан ўзи асрасин!"—дуо қилади ичида.
Ўзбекнинг кўплаб оилалари қатори қаҳрамонларимиз ҳам бировдан олдин, бировдан кейин бу дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб юрибди.
Баҳор келишини кутиб ўтирмай февраль сўнгидаёқ кунлар исиб кетди. Энди томорқада иш қайнайди. Абдураҳмон амаки якшанба куни ўғилларини йиғди. Ҳаммаёқни саранжом-саришта қилдилар. Қуриган дарахтлар чопилди, ўтин қилинди ҳовли сатҳи тозаланди, азалдан саришталикка ўрганган йигитлар ҳазил-ҳузул, ғайрат билан бир талай ишни бажариб ташладилар. Ака-укаларнинг беғараз кулгуси билан пазанда келинлари тайёрлаган овқатлар паққос туширилди.
— Абдусамад, чемпионатни бошлаймизми? Анча бўлди ғалаба нашидасини сурмаганимга, —деди катта ўғил ўртанчасига.
—Ўтган сафаргига ўхшаб йиғлаб қочиб кетмасангиз бўлди,, Абдуғафур ака, —деди Абдусамад.
—Ман чемпион билан ўйнайман! Бошланглар бўлмаса, — гапга қўшилди кенжатой Абдушукур.
Кечқурун, барибир, салқин, хатто изғирини бор. Катта уйнинг меҳмонхонасида анча маҳалгача уч ака-ука шахмат сурдилар. Невараларнинг катталари кичигини ўйнатиб, келинлари идишларни ювиб, Арофат хола Абдураҳмон амаки билан бир ликопча ширинликни ўртага қўйиб, телевизор кўриб ўтирар
меҳмонхонадан ўғилларининг шодон қийқириғи эшитилиб қолар, келинлари билиб-билиб ишини қилар, хозирча бу уйда хушбахтлик, хушкайфият хукмрон эди.
Ташқарида эса борлиқни зулматга ўраб, қоп-қора тун кириб келарди...
Ҳаяжон босаётган Арофат холани
—Ойижон, сиз шундоқ кириб боришингиз билан қизини қўшқўллаб тутқазадилар, ҳеч ўйламанг! —деди Гулноза қайнонасининг юзига упа-элик сураркан.
—Опажон тўппа-тўғри айтяпдилар, ойижон, берса Абдушукурдек йигитга беради қизини, —деди қайнонасининг оёғига пайпоқ кийдираётган Нилуфар...
Арофат хола синглиси Шарофат билан кеча ўғли берган манзил бўйича Тошкентнинг чеккасида жойлашган маҳаллалардан бирига кириб бордилар.
Ҳовли жойлар ўртамиёна, дастурхон ҳам ўртамиёна, аммо қиз пошшанинг онаси—қуда бўлмишнинг юзида кибр зоҳирдек
эди. Арофат хола аввалги қудаларини эслади, бир-биридан самимий аёллар. Оналарини кўриб, қизларига харидор бўлган эди.
Арофат холанинг "Қизимизни бир кўрайлик", —деган гапига аёл лаби бурилиб чиқиб кетгандек бўлди.
—Опа, бунга ёқмадик шекиллик, —деди Шарофат—юзи буришяпди-ку. Битта кулмади-я, тавба... Синглисининг гапи шу жойда узилди. Эшикдан келин бўлмиш кириб келди. Қизнинг юзи табиий эмасдек эди, аммо хунук ҳам деб бўлмасди...
Опа-сингил анчагача гаплашмай, жим кетдилар.
Анчадан кейин Шарофат тилга кирди
—Опа, онаси ёқмади менга...
—Ўзимга ҳам, синглим...
—Абдушукур буни қаердан топди?
—Бирга ишлар эканлар," Қачон қарасам кулиб салом беради",-дейди. Қиз бола шайтон бўлади. Болам тузоғига илиндими деб қўрқяпман.
—Аллоҳ хайрлисини берсин, опа.
—Илойим, айтганинг келсин
Абдушукур бу гапларни эшитиб овози чиқмай қолди.
(Давоми бор)
#baxt_manzili
Бахт манзили
(7-қисм)
Лобар кўчага чиқолмай қолди. Нотаниш йигит гоҳ маҳалланинг
бошида, гоҳ шундоқ эшик тагида машинаси билан танда қўйиб олди. Шунда Раҳима амманинг гапларини эслади "Битта уйга битта эркак керак!"
"Агар дадам шу ерда бўлганларида бирорта одам остонамизга қадам қўя олмас эди!"-пичирлади лаблари.
Бугун ҳам бозорга бориши керак. Тез-тез катта йўлга чиқди. Шу пайт ёнига ўша кунги машина келиб тўхтади. Йигит машинадан чаққон тушиб қизнинг олдига туриб олди.
—Қочинг, мендан нима истайсиз?
— Машинага ўтиринг, гап бор!
Қиз яна гап-сўздан қўрқиб, машинага ўтиришга рози бўлди.
—Уйланмоқчиман сизга!
—Ҳали кимлигимни билмайсиз-ку
Исмимни ҳам билмайсиз
—Энди айтасиз-да. Менинг отим Довуд, сизники?
— Лобар исмим...Яна шуни ҳам билиб қўйинг, мен турмушга чиққанман, эрим билан ажрашмаганман, аразлаб уйимда ўтирибман. Ҳали талоғимни ҳам олмаганман!
—Ҳазиллашманг?,-зўрға сўради йигит.
—Истаган одамингиздан сўранг! Энди менга рухсат. Илтимос, бошқа йўлимни тўсманг!
Йигитнинг қимирлагани мажоли йўқ эди...Қиз орқасига қайтадигандек "Алдадим!"-дейдигандек туюларди...
Одина опа кейинги кунларда ўзгариб қолган Лобардан ташвишда эди. Шу ҳам ярашиб кета қолганда эди...
Аввалги жанжалкаш Лобар тузукроқ эди. Кулиб, кулдириб ўтирар, кейинги кунларда ҳардам хаёл бўлиб қолган қизидан
—Дардингни айт!-деб сўради.
—Ойи, дадамни чақиринг. Илтимос.. Уйимизга эркак киши керак ойи...
Шу пайт биров эшикни қаттиқ-қаттиқ, асабий тақиллата бошлади.
- Кетяпман,— она бола эшикка баравар югурдилар. Дарвозани очар-очмас иккита аёл отилиб кирди.
— Ҳали санми, мани ўғлимни бошини айлантирадиган! Эрдан чиқиб, уйланмаган йигитни йўлдан урадиган. Кирган аёллардан бири Лобарга, иккинчиси Одинага ташланди. Нима бўлганига тушунмаган она- бола асабдан "қутуриб кетган" аёлларнинг чангалида қолди. Қий-чувни эшитиб югуриб чиққан Дилбар онасини зўрға ажратиб олди, кейин Лобарни қутқаришга шошилди.
— Кимсизлар? Биздан нима хоҳлайсизлар?-бақирди Дилбар
— Лобар шуми? Ман Довуднинг онасиман! Икки қулоғинг билан эшитиб ол: сени икки дунёда ҳам сени келин қилмайман! Ўғлимни тинч қўй! Бўлмаса, ўзингдан кўр. Аёл эшикни бир тепиб чиқиб кетди,ортидан ёшроғи эргашди. Бу воқеа шунчалик тез бўлдики, ҳамма карахт бўлиб қолган эди.
Лобар зинага ўтирганча елкаси силкиниб эзилиб, тўкилиб йиғларди. Алам билан...
Яна Раҳима аммани эслади "Бева аёлга маҳалланинг ити ҳам ёпишади!" Дарҳол ўрнидан турди.
Телефонини олиб таниш рақамни қидирди
— Анвар ака, мани уйга опкетинг, илтимос, бугуноқ! Ҳозироқ келинг, илтимос!
Кейин юз-қўлини ювиб, нарсаларини хозирлай бошлади.
Одина ҳамма гапга тушунган, боя калтак еганига хафа бўлган бўлса, энди бу иш ҳам хайрли бўлган экан, деб ўтирарди.
Анвар ярим соатга қолмай етиб келди. Худди ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олган е Лобар онасини, синглисини бағрига босиб, эри билан етаклашиб, чиқиб кетди...
Одина анча енгил тортди.
Дилбар иккиси ҳали ҳам патир ёпар, ўтинларнинг таги кўриниб қолганди.
Куз келди. Сентябр ойининг илк кунларида Раҳима амма Умидани етаклаб кириб келди. Қизлар аммасининг келганини эшитиб, меҳмонга келдилар
—Мана бу бошқа гап,— деди амма. Чиққан қиз чиғириқдан ташқари. Энди Аллоҳим фарзанд берса, марра сизларники...
Қизлар бахтиёр эдилар. "Турмушга узатилган қиз борки, тушган жойида азиз бўлсин... Ота уйи, барибир, бегоналик қиларкан! " Бу— шу ерда ўтирган ҳар бир аёлнинг кўнглидан ўтаётган фикрлар эди.
Амма қизларга қарата
—Уч хил инсоннинг намозлари қабул бўлмайди ва улардан осмонга яхшилик кўтарилмайди:
Қочган қул, то қайтиб келмагунча;
Маст одам, то ўзига келмагунча
Эрини ғазаблантирган аёл то эри рози бўлмагунча,—деди. Бу ҳадисни шунчалик сокин ва қайта-қайта айтдики, ўтирганларнинг деярли барчаси ёдлаб олган эди. Васиятга ўхшаб эшитилган бу гаплар бир ҳикмат эди.
Ош пишгач, қизлар бир-бир товоқдан ош, иккита-иккита патир кўтариб, уйларига кетди.
Умида билан Дилбарнинг ўқишлари бошланди. Раҳима амма "Турсунмурод келмагунча кетмайман!" деб туриб олди.
(давоми👇👇)
#ИФФАТ. 25
Сарвар ўйловда қолди. Ёшлигини эсларкан, ота-онасиз, қариндошлар ҳам, ҳабар олмай қолган пайтлари опаси ўқимай ишлаб, иккисини қорнини боқганлари.
Бировларни эски кийимларини кийиб, топганига Сарвар учун қиммат бўлмаса ҳам, янги кийимлар олиб бергани....
Опасини опа эмас, ота-она бўлгани, ёдига тушиб хўрсинди.
—Жин урсин... минг ланъат. Бу таклиф эридан чиққан бўлса керак.
Рози бўлмасам опамни оиласи бузилсачи?.
Рози бўлсам Сабиначи? Уфф, уфф уфффф.
Бақириб юборди охири. Кейин телефонини олиб, қадрдон рақамга қўнғироқ қилди.
—Алооо. -у ёқдан, ёқимли эркаланган овоз келди. —Сарвар акооо.
—Сабиш... -деди Сарвар хўрсиниб. —Сен билан гаплашиб олишим керак.
—Ҳўп! Бирон жиддий гап борми? Овозингиз бошқача яхшимисиз ўзингиз?
—Бир зумда сезасан-а? -деди Сарвар сал аввал қилган қарорига иккиланиб.
—Юрагим сезади-да. -Сабина мақтангандек эркаланди.
—Сен билан кўришиб гаплашиб олишим керак.
—Ҳўп эртагами?
—Йўқ бугун. Бугун ҳал қилиш керак бу нарсани.
Сарвар, Зебони "эртага Маъмур қассобни совчилари келгунча қарорингни айтишинг керак" деган гапини эслаб, хўрсинди.
—Кеч кириб қолдику, қачон кўчага чиқаман? Гаплашгунимизча кун қорайса, дадамдан гап эшитаманку... -деди Сабина иложи йўқ дегандек.
—Сабина ҳали кун қорайишига анча бор. Бирон нимани баҳона қилиб, чиқ. Бугун гаплашиб олишимиз шарт.
—Ҳўўп ҳаракат қиламан...
—Имкон топишинг билан менга гудок ташла....
🍃 🍃 🍃
Сабина учрашувдан кайфияциз қайтди. Хонасига кириб анча йиғлаб олди. Орзиқиб чиққанди учрашувга. Афсусланди.
Қандай қилиб, рози бўлди? Сарварга шунчалар ишонадими?
Уйланаман, номига деган гапига ишониб, йиғлаб-йиғлаб ахийри рози бўлди.
Сарвар, Сабинани жуда севарди, ундан ҳеч нимани яширмаган шу пайтгача, опаси ҳақда... опасини қанчалар яхши кўриши ҳақда билади.
Бу тўй опасини оиласи бузилмаслиги учун.
Бу тўй опасини қайнисинглисини номини оқлаб бериш учун ҳолос.
"Нари борса 3-4 ойда қиз билан келишиб ажрашамиз" деди.
Қанчалар оғриқли бўлмасин. Сабина, Сарварни тушуниб, рози бўлди.
—3-4 ой ўтади-кетади. Ҳаммаси яхшиликка. -деди ойнага қараб, кўз ёшларини артиб. Пудра ёрдамида, юзидаги қизаришларни ёқотаркан.
DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA.
ALBATTA REAKSIYAGA QARAB!!!
Зебо амаллаб эрини қўлидан Ферузани қутқариб қолди. Бўлмаса ўласи қилиб калтаклармиди?
—Сен аралашма Зебоо. -ўшқирди Шароф қўлига осилган аёлига.
—Ўғлимизни қўрқитяпсиз дадаси. Болани олдида, ожизага қўл кўтариб, унга қандай ўрнак бўлмоқчисиз?
Шароф ошхона эшиги олдида қалтираб турган ўғлини кўриб, сал жаҳлини босишга уринди.
—Тўйиб кетдим янга, ўлгим келяпти. Айбсиз айбдор бўлишдан чарчадим. -деди Феруза оғриқлардан азойи-бадани зирқираб оғриркан.
—Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. -деди Зебо уни суяб тургизаркан.
🍃 🍃 🍃
—Сен ўша суръатлар ҳақиқий эканига ишонасанми? -деди дадаси деразадан келини етаклаб кириб кетаётган қизига ачиниб қараркан. Эшикдан кирган одам оғли эканини сезиб.
—Текширтирдим, ҳаммаси оригинал, ҳеч қандай фотошоп эмас экан. -деди Шароф қўллари мушт тугилиб.
Беҳруз уйланаётганини айтганда, Шарофни саволомуз нигоҳларидан, кўзларини олиб қочиб ўзига келган расмларни кўрсатганди.
—Наҳот мени беозор оққуш қизим, шунчаликка борган бўлса? -отасини кўзлари ёшланди. —Келинга айт. Маҳалла бошидаги, Маъмур қассоб сўради синглингни. Тайёргарлик кўрсин. Эртага одамлари келади.
—Ахир у икки марта уйланиб ажрашганку, иккинчи аёлини ҳиёнатда айблаб, мол сўядиган пичоғида сўйиб ташлаган. -деди Шарофни кўзлари катта-катта очилиб. Минг синглисидан ранжиган бўлмасин унга бу тақдирни раво кўрмасди.
—Ким ҳам сўрарди энди буни? Тезроқ эгасига топширмасак, бугунгидек, шанғиллаган аёллар сабаб, кўчага чиқолмаймиз.
Нима бўлган тақдирда ҳам, Ферузани энди бўз йигит ўзига тенг кўрмайди. Тенг кўрса ҳам бугунгидек, оиласи келиб, маҳаллани бошимизга йиғиб кетади.
Хўрсинди отаси.
#ИФФАТ. 21
🍃 🍃 🍃
Бундай ҳолни кутмагандим. Гўёки, ер терс айландию, бу айлана фақатгина менга таъсир ўтказгандек.
Дадам келганларида, мен улардан меҳр соғинч кутгандим. Афсусли, қаҳр-ғазабига дучор бўлдим.
—Дадажон сиз ҳам менга ишонмаяпсизми? -дедим йиғлаб.
—Келин... -деди дадам бақириб.
Янгам дадамни важоҳатида ранг-қути ўчиб учиб кирди хонага.
—Лаббай дадажон?
—Уйга келган совчиларни яхши кутиб, олинг. Эшикдан кирган биринчи одамга бериб юбораман. Чол бўлса ҳам шол бўлса ҳам. -деди дадам. Кейин мен йўқдек қарамай ҳам чиқиб кетди.
Янгам тилини ютган одамдек туриб қолди.
Мен йиғлаяпман. Бошимга тушган бу кунлар учун, тақдиримдан норози йиғлаяпман.
—Юринг Феруза, хонангизга киринг. -янгам яна мени суяб хонамга олиб кирди. —Йиғламанг. Ҳали ҳовуридан тушиб қолишади.
—Ким бўлса ҳам Аллоҳга солдим. Мени шу кунга тушишимга. Энг қадрли инсонларимни ишончидан чиқишимга сабаб бўлган инсонларни Аллоҳга солдим. -дедим алам билан.
—Ҳар бир ишнинг жазою мукофоти бўлади. Сиз қалбингизни руҳингизни покиза тутинг. Ҳаммаси аста-секин изига тушади.
—Ухламоқчиман янга. -дедим бошимгача ўраб.
—Овқат олиб келайми? Ичиб оласизми?
—Йўқ қорним тўқ! -дедим асли оч бўлса ҳам. Бунча ишончсизликдан кейин томоғимдан нимадур ўтармиди?
🍃 🍃 🍃
—Ойи ким нима деса ҳам, ишонманг. У қиз ёмон қиз эмас.
—Кимдур нимадур дейиши мумкинми? -ҳайрон қаради йигитга онаси.
—Ҳа буни таърихи узун, сиз бораверинг. Иложи бўлса рози қилиб келинг.
—Ҳеч уйланиш ҳақда гап очсам қовоғинг очилмасди. Жудаа шошиб қолдинг. Ишқилиб, бир балоси йўқми бу ҳаракатларинг ортида.
—Йўқ ойи. Шунчаки шу қиз ёқди менга.
—Майли ўғлим биз амманг билан ўтиб келамиз унда.
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(5-қисм)
Лўли аёл—Фотима хола ўзига стул келтиришларини буюрди. Оиланинг ҳамма аъзоси жам бўлган, ҳамма қўрқув, ҳаяжон, қизиқиш билан лўли аёлни кузатарди.
У ўрнидан туриб айлана бошлади. Кейин пичоқни гулзор ёнидаги дўнгликка санчди, қайтиб олиб ҳидлади, нари кетди. Энди оғил томондаги ерга санчди, димоғига пичоқни олиб бориб, узоқ ҳидлади. Ошхона этагидаги жойга санчди, бу сафар битта ҳидлаганидаёқ "Топдем, топдем!" деб бақириб юборди.
Пичоқни қайтиб ерга санчди. Ўзи стулга бориб ўтирди. "Мени боғланглар!"—дея буюрди. Ака-укалар лўлининг қўлини ўриндиққа боғлаб ташладилар. Ҳовли бурчагидаги сим кравотга қалин жой солинди. Куз бўлса ҳам ҳали ҳавонинг илиғи бор эди. Абдусамадни шу жойга ётқизиб, устига кўрпа ёпдилар. Ҳамма сеҳрлангандек жим бўлиб қолган, лўли аёл нима деса, шуни бажарар эдилар. Хатто Абдураҳмон амаки ҳам, Арофат хола ҳам пастак курсига ўтирган ҳолда бир сўз демас, кейинги пайтда тилдан қўймайдиган дуолари ҳам эсдан чиқиб қолгандек эди.
Лўли Абдуғафур билан Абдушукурга пичоқ санчилган ерни қазиб, тупроғини ўзи ўтирган жойга келтиришини, олдига ака-укадан бошқа ҳеч ким яқинлашмаслигини буюрди.
Ҳар сафар тупроқ тўкилганда лўли аёл ундан бир кафт олдириб, димоғига олиб келишларини сўрарди. Ҳа сафар тупроқ ҳидлар экан бошини чайқаб" Йўқ!" ишорасини қилар, йигитлар ихлос билан, жидду жаҳд қилиб ер кавлар, кузнинг ёмғирли, салқин кунларидан кейин нам тортган тупроқни кавлаш азамат йигитларга қийин туюлмасди. Нилуфар негадир йиғлар, Гулноза унинг елкасидан қучиб турар, болалари ҳайрат билан кузатар, фақат Динара кўринмас эди.
Учинчи замбилдаги тупроқ келтирилганда Лўли аёл ҳайқириб юборди.
"Бўлде!" Кейин бу тупроқни ўнг ёнига тўктирди. Бир-бирига суяниб турган иккита овсинни ёнига чақирди. Нилуфар билан Гулноза қўрқа-писа аёлнинг ёнига яқинлашдилар. Лўли хола тоғора келтиришни буюрди. Бундан буёғига чиқадиган тупроқларни қўл билан эзғилаб, ўтказишлари лозимлиги айтилди.
Келинлар пастак курси қўйиб жойлашиб олдилар. Сўнг кафтларига намчил тупроқни олиб бирма бир текширувдан ўтказа бошладилар. Кейинги замбил тупроқни ҳидлаган хола
—Мана шуни яхшилаб қаранглар! —деб буюрди.
Нилуфар тупроқ эзғилаётиб қўлига илинган шилимшиққа ўхшаган нарсани сезиб қолди.
—Хола!-деди у беихтиёр, кейин қўлидаги туморга ўхшаш учбурчак нарсани лўлига кўрсатди.
— Димоғимга олиб кел! —деди лўли. Ҳидлагач
—Топдем, топдем!-деб бақира бошлади.
—Қўлимни ечинглар!
У Нилуфар узатган туморни қўлига олганда бутун оила аъзолари бошига ўтириб олган эди. У лезвия келтиришларини сўради
Хола ҳаммага ўзидан сал узоқроқ ўтиришни, фақат онаси яқин келишини таъкидлади. Кейин эҳтиёткорлик билан туморга ўхшаган буюмни лезвия билан кесиб, ичини очди.
—Бу—қурбақанинг териси, деди у Арофатга,- буниси ўғлингнинг сочи, буниси тирноғи, мана бу илоннинг ёғи, мана бу етти хил ип,, етти жойдан тугилган, узилай деяпди. Худога айтганинг бор экан. Шу узилган куни ўғлинг ўларди. Шу ўлсин, уй-жойи менга қолсин, болалари сарсон бўлсин деб қилинган экан!
Ҳамма хайратдан қотиб қолган, Нилуфар дағ-дағ титрар, Гулноза йиғлар, остонада турган Динара бир оқариб, бир кўкарарди.
Арофат бўлса лўлига қараб ҳадеб
—Бўлдими? Болам тузалиб кетадими? —дер, лўлининг этагини кўзига суртмоқчи бўларди.
Лўли Абдуғафурни қўли билан имлаб чақирди.
—Ҳозир бунга дам соламиз, олиб бориб оқар сувга оқизиб юборасан-у ортингга қарамай изингга қайтасан. Тушундингми?
Лўли бошини эгиб пичирлай бошлади. Кейин чўнтагидан эскироқ дастрўмол чиқариб сеҳр қилинган нарсаларни жойлади, уларни Абдуғафурга топшириб ҳозироқ сувга олиб бориб оқизиб келишини тайинлади.
Абдусамад инграр, кўзидан оққан ёшлар юзининг икки четидан оқиб ёстиқни ҳўл қиларди.
Арофат хола қулоғидаги зирагини еча бошлади, сўнг икки қўллаб лўлига узатди.
—Олинг, бисотимда қолган бор тиллам шу!
—Керак эмас,— деди лўли,— катта ўғлингдан оламан!
Чой дамладилар. Келинлар ошга уннаб кетди. Катта ўғил келгач, ош сузилди, Лўли холани машинасига ўткизиб, олиб кетган Абдуғафур унга қанча пул берганини ҳеч кимга айтмади.
(Давоми бор)
@ibratli_sozlar
#Silai_rahm
Силаи раҳм
(4-қисм)
Айниқса, Абдусамад чарчаб қолди.
—Ака, сизни шу ерда кутиб тураман. У ёғига юролмайман, —деди оғир-оғир нафас олиб.
Шунда Абдуғафур чўкка тушди
—Опич укам, ўзим олиб чиқаман.
Сўнг инисининг керак эмас деганига қарамай опичиб олиб, тепаликка қараб чиқа бошлади. Ҳамма зиёратчилар бу йигитларни ҳазиллашяпти, деб ўйлар, кимдир видеога олар, кимдир кулиб кузатиб қоларди...
Тепаликдан туриб борлиқни тамоша қилиш ёқимли эди. Абдуғафур болаликдаги шўхликларни эслаб укасини кулдирмоқчи бўлар, кабоб есалар ҳам, сомса еганларида ҳам қизиқ-қизиқ воқеаларни укасининг ёдига соларди.
Бир сих кабобни қўлида тутиб турган Абдусамад оҳиста сўз бошлади
—Ака, агар менга бир гап бўлса, болаларим сизга омонат. Унинг товуши титраб кетди.
—Болаларинг ўзингга буюрсин, тушундингми? Ҳали отдек бўлиб кетасан, бошқа бу гапни гапирма. Сен мени нафақат жигаримсан, сан мани дўстимсан, биласанми? Энг яқинимсан. У ўртадаги стол устидан эгилиб, укасининг бошига бошини қўйди.
—Биз бу касални енгамиз, жигар!
Зиёратгоҳ дарвозасидан чиқиб кетаётганларида қизиқ иш бўлди.
Ёшгина лўли аёл Абдусамаднинг ёнидан ўтаётиб: "Қоч, қоч, сенда амал бор! "-деб ўтиб кетди. Абдусамад ҳеч нарсага тушунмади, сал юрганларидан сўнг Абдуғафур ортига қайтиб югуриб лўли қизга етиб олди.
—Укамга нима дединг?
Қизиқ, жувон уни эшитмагандек юзига тикилиб турди-да
—Сен яхши одамсан, манглайинг ялтираяпди, ҳали бир уйлар қурасан, бир уйлар қурасан...Худо сенга катта бойлик атаб қўйибди,—деди.
—Тўхта, мени қўй, бу ёққа юр!—у лўлини судрагудек укаси томон олиб кета бошлади.
—Укамга нима қилган дединг?
—Амал қилингон бунга. Лўли бир шода тасбеҳ кўтарган қўлини Абдусамаднинг пешонасига тиради. Ўлсин деб қилган!
Абдуғафур чўнтагига қўл суқиб, илинган пулнинг барини лўли жувонга тутқазди.
—Айт, нима қилсам укам тузалади?
—Амални топиш керак, олиб сувга оқизиш керак.
—Юр, ўзинг оласан.
—Мен ололмайман, кучим етмайди. Онам бор, унинг кучи етса керак! —деди.
Абуғафур лўли қизнинг онасини қаердан топиши мумкинлигини обдон сўраб олди...
—Ака, шу лўлини гапига ишондингизми?
Абдуғафур индамади. Чўкаётган одам хасга ёпишгандек, нима бўлса ҳам укасининг дардига даво излар эди у.
—Сал яхшимисан? Гапни бошқа ёққа бурди.
—Кўнглим ёзилди, ака, раҳмат.
Улар Тошкентга — ота ҳовлиларига кириб келганларида атрофга шом қоронғулиги чўка бошлаган эди.
Шу сафардан сўнг Абдусамад ўрнидан туролмай, тўшакка михланиб қолди.
Абдушукур ҳам қийналиб кетди. Шу чоққача сезмаган экан. Акаси рўзғор юкини бир ўзи елкасига олган, топганида барака бор экан. Унинг арзимас ойлиги-ю, ота-онасининг нафақаси бу каттакон ғорнинг ич-ичига сингиб кетаётган эди...
Нилуфар билан Динара ҳам бир-бири билан топишиб олгандек эдилар. Бу мусибат оила аъзоларини яна бирлаштира бошлагандек эди.
Катта ака қаерда укасиникига ўхшаган касал эшитса, қидириб борар, суриштирарди.
Куз келди. Абдусамад дераза ёнида кекса ёнғоқнинг чирт узилиб ер бағирлаётган сарғиш япроқларига термулар экан бошини силаётган онасининг қўлларидан тутди.
—Она, энди кетсам керак, болаларим..
—Вой, мани куйдирма, болам. Аллоҳ шифо беради. Ман бугун туш кўрдим. Аканг қўлларингдан етаклаб катта дарвозадан олиб чиқиб кетди. Ичкари қоронғу эди, аканг бошлаган йўлда нур бор эди—Қаёққа десам сут ичиб келамиз!,-дединглар. Мана кўрасан, ҳаммаси яхши бўлади. Сут—насиба болам. Сенинг ризқинг узилмаган, болам. Отанг иккимиз кеча-кундуз дуодамиз. Аёл эгилиб ўғлининг пешонасидан ўпди.
Дарвоза шаҳд билан очилиб, Абдуғафур кириб келди.
—Келинг, хола, киринг!
Унинг ортидан уйга кексароқ аёл кирди. Елкасида хуржун, қўлида таёқдан ясалган ҳасса, бошида қават-қават рўмол, узун жигарранг кўйлак устидан оч қизғиш камзул кийган лўли хотин тўппа-тўғри Абдусамад ётган хонага кириб борди. Негадир уни ҳидлади.
—Амал қилинган! —деди. Кейин ҳовлига тушди. Ҳовлининг бурчагида турган Динарага ўқдек нигоҳларини қадади. Келинчак қалтираб, ранги ўчгандек бўлди. Нилуфар орадан йиллар ўтиб ҳам овсининг шу туришини унута олмади.
Лўли аёл хуржунидан пичоқ чиқарди.
Феруза Салходжаева
(Давоми бор)
@ibratli_sozlar
🥹Siz xiyonatga uchradingizmi?
Eringiz betibormi?🤦♀️
❤️Sevimli rafiqa,baxtli ona bolishni istaysizmi?
✅Yoringizni faqat sizni oʻylaydigan,xiyonat qilmaydigan boʻlishini istaysizmi?
✅Sizga sovgʻalar berishini istaysizmi?🎁🛍💍👗
✅Unda biz sizga yordam beramiz.
✅Bu kanal aynan siz uchun. Kanal malakali psixolog trener👩💻 tomonidan yuritiladi.
✅Er-xotin munosabatlarini yaxshilashga qaratilgan intim hayot tog'risidagi foydali kanal. Bu kanalda koʻplab bepul bilimlarga va texnikalarga ega bolishiz mumkin .💣
👉Kanalga ulanish uchun shu silka ga ótin👇👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
✅✅✅
❤️🔥ERIM BILAN MUNOSABATLARIMIZ YOMON EMAS....
❤️🔥LEKIN RAMANTIKA YUQ
❤️🔥 EHTIROSLI SEVGI YO'Q
❤️🔥INTILISHI SUSAYGAN
❤️🔥AVVALGIDEKMAS
❤️🔥TURMUSH ÓRTOĜIZ BILAN QAYNOQ MUNOSABAT ÓRNATISHNI ISTAYSIZ LEKIN.....
QANDAY BILMAYSIZMI??
✅BUNING ECHIMINI AYNAN BIZNING KANALDA BEPUL BERIB BORILADIGAN BILIMLAR ORQALI ÓZGARTIRISHINGIZ MUMKIN ❤️🔥❤️🔥
💻BIZNING KANAL
⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+Dd2MKj9u-ZJhMThi
/channel/+Dd2MKj9u-ZJhMThi
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉 @A_lixan
—Сиз мени шунча пайтда билмабсиз! Мен ҳам сизни билмабман. Бу таклифингиз жирканчликдан бошқа нарса эмас. Мен қандай беникоҳ...
—Ҳеей... -йиғи аралаш гапираётсам, менсимай гапимни бўлди. —Ўзингдан сипони ясама. Ёки бу суратдаги ишлар никоҳдан кейин бўлдими? Ҳораминг чиқиб бўлиб мени ёнимга келиб, қориялик қилмагин тушундингми?
Ҳатто ўзинг буларни дадил инкоp этолмаяпсан.
Кет! Йўқол энди бу ердам!
Дилим оғриди. Кўнглим парча-парча бўлди. Қалбим ёнди.
Менга аччиқ гапириб кириб-кетган, Беҳруз акани ортидан қараб кўз ёшларим билан қолдим.
Дарвоза тарақлаб беркилди.
Оёғимга тош бойлангандек, қадам ташладим.
Ҳатто тошбақа ҳам, мендан тез юрса ажабмас ҳозирги ҳолатимда.
Оёғимни ердан узолмаяпман. Судраб қадам босяпман.
Нечадур қадам ташлаб ерга ўтириб қолдим.
Алам, изтироб, рашк, камситилиш бари-бариси мени эзиб ташлади.
Ёнгинамга ширқ этиб тушган нарсага қарадим. Бу Беҳруз акани туғилган кунида совға қилган клонли кумуш занжирим эди.
Ундаги Ф ҳарфи қийшайиб қолганди.
Бошимни базор кўтариб, юқорига қарадим.
"—Ҳув анави ойнани кўряпсанми? Ўша бизни ётоқхонамиз ойнаси. Тўйдан кейин, ой иккимизни висол онларимизни шу ойнадан мўралаб томоша қилади"
Бир сафар учрашувимизда, уйдан нимасинидур олгани келганда, шундай ҳазил қилганди. Қизарганимни кўриб,
"Сени ҳаёйинг билан севаман" дегандилар.
Энди эса...
Дераза пардасини беркитди.
Аммо чироқ нури таъсирида сояси кўриниб турарди.
Ҳудди атай қилгандек. Ойна олдида хонадаги ҳамроҳини бошидан ёпинчоғини олди.
Бағрига тортди.
Ортиқ чидолмайман. Уларни соялари бир-бирига сингиб кетди.
Мен адо бўлдим.
Мен тугадим.
"—Беҳруз & Феруз қара ҳатто исмимиз ҳам бир-бирига ҳамоҳанг. Аллоҳ бизни бир-биримиз учун яратган."
Бир пайтлар айтган гапларини эслаб, юрагим санчди.
Амаллаб ўрнимдан турдим.
Икки қадам юрдимми-йўқми? Ёнгинамга чийиллаб акамни машинаси тўхтади.
—Нимаа? Нега келибди? Эндиям йўқолиб кецин шунча пайт йўқ бўлган ерига. -деди Шаҳодат опа асабийлашиб. —Нега биттаю-битта ўғлимни тўйи тинч ўтмайдия. Биринчисини кетиб бузганди, иккинчисини келиб бузмоқчими? Бекорларни ўйлабди. -Шаҳодат опа ичидаги гапларини алам билан гапирди. -Сен чиқиб айт. Йўқолсин! Беҳрузни унуцин. Бор тез.
—Ҳўп амма. -жияни аммасини важоҳатидан чўчиб, шошиб чиқиб кетди.
🍃 🍃 🍃
Умид билан кўзларимни дарвозага тикиб турар эканман. Анча вақтдан кейин, бояги йигит чиқди. Ва мен томон тез кела бошлади. Аммо мени кўзларим Уни ортида эди. Беҳруз акани кутаётгандим.
Лекин чиқмадилар.
—Менга қаранг. Тез бу ерда кетаркансиз, ростиям кетинг. Бўлмаса аммам сизни шарманда қилади аниқ. Ўзизга жабр бўлади.
—Беҳруз акага мен келганимни айтдингизми? Менга уларни чаиқириб беринг илтимос. -дедим зориқиб.
—Тушунинг бундай қилолмайман. Ниятингиз нима ўзи? Ўзингизку, кетган, энди нимага эришмоқчисиз? -деди менга ёмон қараб.
—Йўўқ мен кетмадим! Мени ўғирлашди. Буни Беҳруз акага айтишим керак. Мен улардан кечиб кетмаганимни айтишим керак. -дедим овозим йиғлаганим учун қалтираб, ва баландроқ чиқиб.
—Тушунсангизчи... энди бу аҳамияциз. Беҳруз ака бошқа қизга уйла....
—Менга қара! -йигит гапини тугатмай, Беҳруз акани ойиси чиқди. Менга нафрат билан қараб, ёнимга келиб, елкамдан силтаб ушлади. —Ўғлимни бир марта шарманда қилганинг етмадими? Нега келдинг яна юзсиз? -дедилар қаттиқ гапириб.
—Мен... Беҳ-Беҳруз а-ка... тў-йи-миз...
—Ҳее дудуланмай ўл фоҳиша. Иффациз. Ўғлим сендан кечиб бўлган. Унга юзига оёқ қўйиб, қочиб кетиб, бошқани қўйнига кирган, юзсиз номуссиз аёл керакмас. Тез йўқол бу ердан. Акангга телефон қилдим.
Уяциз синглингни олиб кет деб.
Тур уйимдан нарёқда кутиб тур. Бор йўқол.
—Илтимос холажон. -дедим титраб,мен ҳақимда нималарни ўйлашаяпти булар? Ахир мен ундай қиз эмасдимку.
Бу ерга келишим хатодур биламан. Аммо мен Беҳруз акани яхши кўраман. Улар мен ҳақимда бундай ўйлашларини истамайман.
—Кет дедим сенга юзсиз...
Мени итариб ташладилар. Натижада йиқилиб тушдим. Ўзи шилинга тиззаларим оғриқ берди. Кўзларим ёшланди. Нега бунча хўрлик?
—Ойии... -қадрдон овоздан бошимни кўтардим. Дарвоза ёнида Беҳруз ака турардилар. Оппоқ спорт кийимида, аслида бундай кийим тўй ўтгач, келин олдига киришдан олдин кийиларди. Баттар йиғлаб юбордим.
#baxt_manzili
Бахт манзили
(8-қисм)
Раҳима амма тиним билмас, ҳали ҳовлидаги райҳонларни қуритиб, уқалаб идишларга солар, ҳали гармдориларни битта қўймай териб олиб, ипга тизарди.
Тонг саҳар чой ичиб ўтирар эканлар дарвоза тагида тўхтаган машинанинг овози эшитилди.
—Эртага Асқаржонни чақирай, мени олиб кетсин, Умидамни сизга, сизни топширдим,,— деди.
Шу пайт дарвоза оҳиста очилиб, елкасига тўрва халта илган, қўлида яна битта катта сумка кўтарган Турсунмурод кириб келди.
—Вой, отам, Турсунмуродим, келдингми, жигаримдан ёдгорим,—Раҳима амма жиянини қучоқлаб йиғлар эди. Умида умрида биринчи марта бувисининг йиғлаганини кўриб турарди.
— Бўйларингдан ўргилай, кел, ўтир ёнимга!-У яна Турсунмуроднинг пешонасидан ўпиб қўйди. Дилбар отасини маҳкам қучоқлаб кўришди. Одина ийманиб, эрининг елкасини қоқиб қўйди...
Шу куни бу ҳовлида байрам бўлди. Қизлар куёвлари билан бирга келдилар. Лобарнинг эри кабоб пиширган, Санобарнинг турмуш ўртоғи ош дамлаган.
Дастурхон устида ўтирганларида Раҳима амма бир ривоят айтиб қолди:
— Қадим замонда қирқ йилдан буён тоат‑ибодатда юрган солиҳ, мўмин ака билан гуноҳкор, осий ва фосиқ ука бирга яшаб келишар экан. Кунларнинг бирида аканинг қалбига шайтон кириб: «Қирқ йилдан бери Аллоҳга ибодат қиласан. Етар энди. Уканг қирқ йилдан буён кайфу сафода. Сен ҳам озгина гуноҳ қилсанг, нима бўпти?» дея васваса қилди. Укаси эса: «Мен қирқ йилдан бери гуноҳ ишлар қилдим. Аллоҳдан шунча юз буриб юрганим етар, бугундан бошлаб тавба қилганим бўлсин», деди. Натижада, ака тўсатдан вафот этиб, нияти гуноҳ томонга бурилгани сабабли зиён кўрди. Гуноҳкор ука тавбаси туфайли ўлими олдидан бўлса ҳам, нажот топди. Қиссадан ҳисса шуки, амаллар охирига қараб қадр топади. Аммо инсон ҳар қанча ибодат қилса ҳам, битта гуноҳи туфайли ҳаммаси барбод бўлиши мумкин. Оилангизни асранг, тавба қилинг. Қизларим, куёвларингизни Пир деб билинг, измидан чиқманг. Ҳаммамизга гўзал хотима берсин,-деди ва давом этди
—Одинахон, қаранг эркакларнинг борлиги қандай яхши. Уйлар ҳам тўлиб қолди. Энди жўнатманг Турсунмуродни. Ҳали ўзим ҳам айтаман. Кетмасин. Қишлоқларда йигитлар гурра-гурра отланиб кетиб қоляпди. Уйларни ҳувиллатиб, кўнгилларни ҳувиллатиб. Аёллар бевалардек яшамоқда. Болалар етимдек катта бўляпди. Оталар-оила устуни! Улар ҳар оқшом ўз уйида бўлиши шарт!
Декабрнинг бошида биринчи қор ёғди. Оппоқ-оппоқ қорлар заминни нурга тўлдириб осмондан укпардек учиб тушаркан Одина кўнглидан ўтаётган ҳаяжонларини Турсунмуродга қандай етказишни билмасди.
— Дадаси, яна ота бўласиз, шекилли... Шу сафар ўғил туғсам керак, кўнглим сезяпди...
Турсунмурод хотинини кўтариб олди...
Хушхабар бир келса, қўшалоқ келади деганларидек Санобар ҳам, Лобар ҳам хомиладор бўлган эдилар.
Одина аввалига қизларидан уялиб айтмай юрди.
Ёзнинг охирларида Одина, кузнинг биринчи ойида олдинма-кетин опа-сингиллар фарзандлик бўлдилар.
Одина қизларининг бешик тўйига чақалоғи Султонмуродни кўтариб борди.
Бу— эртак эмас. Битта оқила аёл бутун бошли сулолани сақлаб қолиши, битта ёмон хотин эса катта-катта оилаларни пароканда қилиб юбориши мумкинлиги ҳақидаги ҳикоя.
Турсунмурод бошқа чет элга кетмади. Жажжи ўғлини кўзи қиймади.
Баҳорнинг илик узилди кунларида қишлоқдан ёмон хабар келди. Раҳима амма вафот этибди. Жума куни эди. Соппа-соғ юрган амманинг жойнамоз устида жони узилибди.
Жанозага тумонат йиғилди.
Ўткинчи бу дунёда яна бир инсон мангу дунё сари сафарга отланган эди. Энди унга қилган эзгу амаллари, силайи раҳмда устивор бўлган ҳаёти, инсонларни яраштириш йўлидаги бажарган ҳатти-ҳаракати, ибодатлари, ортидан қилинган дуолар йўлдош бўла олади...
Тобут шу қадар енгил едики, олисдан кўрган одам уни учиб кетяпди деб ўйлаб қоларди...
Бу дунёда фақат эзгулик улашиб яшаганларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Бир оилани сақлаб қолган фариштадек Раҳима амманинг мангу дунёга қилган сафарлари бехатар борар жойлари Бахт манзили— Жаннат бўлсин!
( тамом )
@ibratli_sozlar
#baxt_manzili
Бахт манзили
(6-қисм)
—У хато эмас, гуноҳ қилган, амма.
— Майли, ҳамманинг ўзига инсоф берсин.
Кечаси энди кўзи илинган экан, қий-чув бўлиб қолди. Қизлар қийқирар, бир-бирини қучоқлаб бақирар, айниқса Умида билан Дилбар шодлигини ичига сиғдира олмас эдилар.
— Бувижон, ўқишга кирибман!
—Аммажон мен ҳам кирибман! Иккала қиз ҳам контракт асосида ўқишга кипган эдилар.
Тонгда Асқаржон келди. Тўлиб-тошиб. Машина юкхонасидан егуликларни туширар экан, ҳаммага ҳазил қилар, дам онасини қучоқлар, дам қизининг пешонасидан ўпиб қўяр эди.
Кечки пайт эса меҳмонлар уйига қайтадиган, ўқишлар бошланганда Умида қайтиб келадиган бўлди.
Кечки овқатдан сўнг дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Раҳима хола Одинага елим ҳалта узатди
—Бу Умида билан Дилбарнинг бир йиллик контракт пули. Асқаржонни дуо қилиб қўясизлар. Бизга рухсат. Дилингизни оғритган бўлсам, ҳамма нарсага тумшуғимни тиқиб, сизларни безовта қилган бўлсам, узр сўрайман. Насиб қилса, яна кўришиб қолармиз.
Қизлар илк бор кўрганларида ёқтирмаганлари бу аёлнинг кетиб қолаётганидан жуда хафа эдилар.
—Битта иш чала қолди. Турсунмуродни чақиринг. Ҳалиям бўлса, битта ўғилга ҳаракат қилинглар.
Меҳмонлар кетди. Улар билан файзга тўлган ҳовли яна ғариб бўлиб қолганди. Ҳовли бурчагидаги тандир ҳам қовоғини уйиб олган, ягона олма дарахти ҳам куз келмай баргларини узиб, кўксини чок қилар, полиздаги экинлар ғариб, қизлар кўнгли ҳувиллаб қолганди.
Раҳима амма ўзи билан ҳовлининг файзини олиб кетди, аммо уйга барака ташлаб кетди.
Қизлар патир ёпиб берар экан нонларни буюртмачилар уйдан олиб кетар эдилар.
Санобар охирги нонни узиб олди, юзига сув сепиб, саватга ташлади. Аввал қўлидаги енгликни, сўнг устидаги отасининг эски кастюмини ечиб, тандир ёнидаги илгичга осди, сўнг саватни кўтариб келаркан, кўзи эшикдан кириб келаётган эркак ва аёлга тушди
—Вой, вой, ассалому алайкум,- шошиб қолди у. Қўлидаги саватни айвонга ташлаб, кўришмоққа чоғланди.
Аввал қайнонаси билан қучоқлашиб кўришди, кейин турмуш ўртоғига салом берди.
—Нон ёпдингизми? Бунча чиройли. Биз ҳам тандир ўрнатсак бўларкан-а, шунақа нонлар ёпиб берар эдингиз.
Ичкаридан Одина чиқиб келди.
Югуриб келиб қудаси билан кўришди, уйга таклиф қилди. Худди орадан ола мушук ўтмагандек, икки қуда етаклашиб уйга кирдилар. Ёшлар ҳовлида қолди.
— Бунақа ҳунаринг борлигини билмас эканман—кулди Козим.
—Ўзи яқинда ўргандим, нондан олинг...
Санобар кетди... Одина ўзига билдирмай, ортидан тош отиб юборди. Қани Раҳима амма ёнида бўлса, раҳматини айта олса. Ишқилиб, энди қизи тиниб-тинчиб яшаб кетсин.
Опаси кетгач, Лобар ҳам ўйчан бўлиб қолди. Энди нонларни она-бола ёпадилар.
Орадан икки кун ўтиб Санобар қўнғироқ қилинди
— Ойи, мен ўрандим! Козим ака жудаям хурсанд бўлдилар.
—Муборак бўлсин, болам, қўша қари, ўзингдан тин!
Бозорлик қилиб бўлган Лобар ҳавонинг бўғилиб турганидан кўнглига ғулғула туша бошлади. Ёмғирпўшсиз чиқибди. Тезроқ уйга боришим керак. Йўқ, улгурмади. Ёмғир шаррос қуйиб юборди. Бошига қўлидаги елим халтани қўйиб кўчани кесиб ўта бошлади. "Ғиййқ" этиб тўхтаган машинадан тушган йигит қизга қараб бақирди
—Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими? Жонингиздан тўйганмисиз? Лобар бошидаги халтани олиб, кечирим сўраш учун ўгирилди. Йигит ёмғир ювган юзлари оппоқ, қошлари қоп-қора, шаҳло кўз, ғунча лаб қизга қараб бақиришдан таққа тўхтади.
—Тўхтанг, олиб бориб қўяман. Ўтиринг машинага!-деди. Орқалаги машиналарнинг пайдар-пай сигнал чалаётганини кўрган қиз машинанинг орқа эшигини очиб ўтириб ола қолди. Манзилини айтди.
Йигит умри бино бўлиб бунақа чиройли қизни кўрмаган эди. Табиийлик тобора ноёб бўлиб бораётган шаҳарда, оддий либосдаги пардозсиз гўзалнинг учраб қолиши мўъжиза эди.
—Қаттиқ бақириб юборган бўлсам узр сўрайман,-деди йигит
— Йўғе, ҳамма айб ўзимда. Тезроқ ўтиб кетай дебман. Кўрмай қолдим. Сиз мени кечиринг.
Қиз сумкасини титкилаб, пул узатмоқчи бўлди
— Киракаш эмасман, шу ерда турасизми? Йигит ундан айрилгиси келмаётгани сезилиб турарди. Лобар индамай кириб кетди. Ёз ёмғири тиниб, осмонда яна қуёш порлай бошлаганди
(давоми бор)