ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33749

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 7
🍃 🍃 🍃

Кўзларини базўр очган, Феруза ўзини қаерда эканини аввал англамади.
Кейин бўлган воқеаларни миясида таҳлил қила бошлади.
Салонда ҳаяжонда оғзи қуриди. Сув сўраганда, ҳушрўйгина қиз унга бир стакан сув тутди.
Феруза тонгдан ҳаяжон босиб, томоғидан ҳеч нарса ўтмаганди.
Нонушта қилмаганди.
Пардози якунлангач, келин кўйлак кийиш олдидан, ҳожатхонага бориб-келишга қарор қилди. Сабаби қорни бошқача безовта қилаётганди....
Қўл ювиб бўлгач, чиқмоқчи бўлганда, кимдур оғзини беркитгани ёдида.
Шу билан мана ҳозир уйғонди.
Ҳеч нарсага тушунмас, юраги безовта бўларди.
—Ахир мени тўйим бўлиши керак эдику... Беҳруз акам...
Миясига чақмоқ ургандек бўлди. Хонадан чиқмоқчи эди эшик очилмади.
Дераза ёнига борганда, панжараларни кўриб, ҳафсаласи пир бўлди.
—Қаердаман ўзи? Нималар бўляпти? Мени ким олиб келди бу ерга. Тўйим...дадам. Акам... улар мени излашаётгандур. Беҳруз акам... қаердасизлар?
Феруза ваҳима босиб, деворга суяниб, қўллари титради. Минг ўйласа ҳам, ақли етмасди қандай келиб қолганига.
Ҳеч нарсани англолмай, боши қотаркан.
Ташқарида сув сўраганда, сурги дори бериб, четга ўтишига сабабчи бўлган қиз ўз ҳизмат ҳаққини талаб қиларди.

🍃 🍃 🍃

—Биз бунга келишмагандик! -табиий қошларидан асар ҳам қолмаган, қиз чимирилди.
—Шунисигаям жон десангчи. Юргандинг чириган салонда, аёлларни ҳорам тукини тозалаб. -келишув таклиф қилган эркак паст назар билан қаради.
—Ерга урмай гапиринг. Эркакда гап битта бўлиши керак эмасми? Менга қанча пул ваъда қилгандингиз? Бу ерда айтилган пулни 60%и экан.
—40%ини ўртада турганим учун олиб қолдим. Ҳамма жойда даллол ўз ҳаққини олади.
—Сиз... бундайга келишмагандик.
—Чакагингни юмиб кеетасанми? Ёки бу кеча меҳмоним бўласанми?
Эркак ўрнидан турганда, қиз ҳуркиб кетди. Бир сўз демай ташқарига отилди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳

Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим.


Жавоб 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу тест сизнинг характерингизни 92% гача аниқлик билан айтиб беради.

Расмда биринчи нимани кўрдингиз?

Жавобни танланг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Зилола опа тўй тугаб келинни чимилдиққа кузатиб қайтди. Қуда тарафни хар хил шубҳали ҳаракатларини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш тортиб кўзига уйқу ҳам келмади. Бир пайт телефон жиринглаб қолди. Бемаҳалда кўнғироқ қилаётган келинни олдида қолган янгани номерини кўриб, юраги шиғ этди.
- Алё.
- Зилола опа,- у тарафдан ҳовлиққан овоз келди,- Куёв келинни...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 4



—Бу қиз ким экан? -Элдор, эшикдан кириб-кирмай, Беҳруз дўстини ёнидаги қизга қизиқсиниб қаради. —Синглиси бошқача эди.
Ўйланганча бир қошини учириб қўйиб, дўсти томон яқинлашди.
—Табриклайман дўстим.
—Рости телефонда гаплашганда ҳазиллашгансан деб ўйлагандим.
Беҳруз дўстини кўриб, ҳурсандлигини яширмади.
—Мен айтдимми? Бажараман.
Элдор қош қоқиб деди.
—Рости ҳурсанд қилдинг. -Беҳруз жилмайиб дўстини елкасига уриб қўяркан. Ферузага қаради. —Таниш дўстим. Бу бўлажак келининг, Феруза. Феруза бу энг яқин дўстларимдан бири раднойим. -Беҳруз бошқа йигитлар ҳам энг яқинларини шундай чақиришади. Кўча тилида. —Раднойим Элдор.
—Танишганимдан ҳурсандман Ферузахон. -Элдор мулозамат билан қўл узатди.
—Ассалому алайкум мен ҳам ҳурсандман. -Феруза қўлини Элдорга бермай кўксига қўйиб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. -Элдор ҳеч кутилмаган ҳолатдан бироз ўнғайсизланиб, ҳавода муаллақ қолган қўлини туширди.
—Ҳафа бўлма ошна. Бу заводдан заказной чиққан.
Беҳруз дўстига ҳазил қилдида. Ферузага кўз сиқиб қўйди.
—Бизгаям битта заказ қилсанг бўларкан. -Элдор қизга бир қўр назар ташлаб қўйди.
Ферузани атрофга эътиборсиз нигоҳлари бошқача туйилди унга.

🍃 🍃 🍃
[Эрта тонг. Феруза хонадони.]
—Ассалому алайкум янга. Яхши дам олдингизми?
—Раҳмат яхши ўзингизчи? Туғилган кун қалай ўтди? Зўрми?
—Қайдааа. Бегона танимайдиган одамлар, бегона муҳит, ёқмади. -Феруза стол устидаги идишдаги олмадан олиб тишлади.
—Кеч келганиларга, туғилган кун чўзилди, Ферузага ёқибдими дебман.
—Чўзилишга-чўзилди. Аммо менга ёқмади. Беҳруз ака учун турдим. Бошқа бўлганда. Бир соат чидасам ҳам ҳарна эди.
Зебо жилмайди.
—Бир-бирингизга жуда моссизлар. Бир-бирингиз учун яралгандурсизлар шундан билинса керак.
Биз ҳам... -айёрона жилмайди.
—Нима сиз ҳам? Акам иккингизми? Вой сизлар, кондиционер билан пултидексизлар. Акам кондиционер сиз пулт. Сиз йўқ бўлсангиз акамдан ҳам фойда йўқ.
Ўзини гапига кулди Феруза. Зебо ҳам жилмайиб қўяркан.
—Яхши таъриф бўлди. Аммо мен биз ҳам тўйни белгилаб келдик демоқчи эдим.
Акангиз йўқ эди ҳаёлимда. -деди жилмаяркан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Беҳруз телефонидан Ферузани расмини кўраркан, ёқимли жилмайди. Кўзларида ўзгача бир нур таралгандек.
—Сен қиз бошқачасан, ҳеч кимга ўхшамайсан. -деди аста қизни юзини пана қилган экранни силаркан. Кўзларини юмиб, ҳаёлга берилди. Ҳаёллари ёқимлими? Лаблари икки ёнга ёйилиб жилмайди. Сўнг кўзларини очиб, бир энтикканча машинасини юргазди.

🍃 🍃 🍃

Бинафша рангдаги оқшом либоси. Белларини қучиб, турган тим қора сочлари, қора қош, калта аммо қайрилмалиги учун, эътибор тортувчи киприклари.
Ўртача қалинликдаги лаблар.
Феруза ойнадаги аксига қараб, кўнгли тўлди. Беҳруз акаси уни кўргандаги нигоҳларидаги ўтни ўйлаб, яна юзлари ҳаяжондан қизарди.
—Воҳ-воҳ сизни Беҳрузбек кўргандаги реакциясига қизиқдимда. -Зебо келиб, ойна олдида ҳаёл суриб турган қайнисинглисини қучиб қўйди. —Кўз тегмасин жуда гўзалсиз.
—Янга уялтирманг.
—Опангиз ўрнида опангизман. Мендан уялманг. Ойижон ҳам йўқлар. Сизни тушунганим учун айтяпман. Тўй олди барибир қиз болага, бир сирдош керак. Мени опа ўрнида кўриб, ҳеч нарсадан тортинманг ҳўпми?
Феруза билан янгасини кўзлари ёшланди. Феруза анча йиллар аввал вафот этган ойисини эслаб, кўнгли бўшаб кетди.
—Йиғламанг. Пардозингиз оқиб кетади. -кулди Зебо. —Келганингизда дардлашамиз.
—Ҳўп аммо тўйга ҳали борку.
—Биз куёвникига кетяпмиз кечки овқатга. Сизлар туғилган кунни нишонлаётган пайт. Биз тўй маслаҳатини пишитамиз. Боя айтгандимку.
—Мени ҳабарим йўқ эди уёққа боришларингиздан. Мен... -Феруза телефонига келган қўнғироқдан гапи бўлинди.
—Беҳрузбекку. Келган бўлса керак. Майли қолган гапларни эртага гаплашамиз. Сиз гаплашаверинг.
Зебо чиқиб кетди. Феруза қўнғироққа жавоб берди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фоҳиша жаннатга, Шайх эса дўзахга тушган экан

Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди
. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида,
шундай жавоб келган экан...👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 6
—Нима деяпсан? Қаёққа йўқолади? -Ферузани акасини кўзлари олайиб деди.
—Куёв салонга борса йўқ экан. Тел...телефон қилишди.
—Бирга кетган дугоналаридан сўра. Ёлғиз кетмагандику. Кап-катта одам қаёққа йўқолади?
Шароф жаҳлдан қизариб кетди.
—Ҳалиги... қўл ювиш хонасига ўтган экан. Бир қиз йўл кўрсатиб кетган, анча қолиб кетибди. Куёв боргач, қўнғироқ қилибди. Маҳфуза шундан кейин қидирибди.
Зебо титраб, гапираркан. Шарофни тоқади тоқ бўлди.
—Уриб ўлдириб қўяман Зебо, дангал гапир чайналмай. -деди.
—Салондаги қиз ҳам, Феруза ҳам йўқ экан.
—Ер ютибдими уларни? Салон ходими қаерда экан. Манзилини билиб берсин Маҳфузага айт. Тез...
—У қиз янги ишчи экан. Синовда иккинчи кун экан. Ҳали маълумотлари йўқ экан. Беҳрузбек аллақачон суриштириб, бўлибди. -деди Зебо ваҳима қилиб.

🍃 🍃 🍃

—Топасанлар! Ўша ишчингни топиб бермасаларинг. Устингдан арз қилиб, судга ошираман. Агар бугун, кун қорайгунча Феруз топилмаса, мендан яхшилик кутмаларинг!
—Балки ходимни алоқаси йўқдур. Келин хоҳламагандур тўйни. Ўзи қочгандур.
Беҳрузни кўзлари қонга тўлди. Ахир эрталабда гаплашганди Ферузаси билан. Бахтиёр эдилар. Буям майли "келин хоҳламай қочгандир" деган гап Уни нафсониятига тегди.
Беҳруз қанча-қанча бўй қизларни орзуси эди ахир.
—Менга қара! -деди шу гапни айтган, салонга масъул шахслардан эркакни ёқасидан олиб. —Ўзингни шалтоғингни яшириш учун, мени хотинимга тухмат қилма! Суриштирмай ишга олгансан. Энди топасан ўша ҳодимингни.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Болажон халқ

Амирхоннинг телефони тинимсиз чақирар, ўзи иш билан ташқарига чиқиб кетганди.
Бошлиқнинг жаҳли чиқа бошлади. Кўзини компьютер экранидан узмай, орқага ястанди.
Амирхон кириб келиши билан телефон яна чинқира бошлади.
—Матоҳингни олиб кетмайсанми кетсанг! Одамни бошини оғритиб юборди. Ёки овозини ўчириб кетмайсанми?
—Узр, бошлиқ, кечирасиз. У дарҳол гўшакни олди.
—Ҳа, онаси!-овози зардалироқ чиқди. Ва шу чоғ қўли тегиб кетдими қурилманинг овоз кучайтиргичи ишга тушиб нариги томондан беғубор овоз келди
—Адажон, бугун манга шикалат об кегин, хўпми?! Иккита!
—Хўп болам, хўп?
—Фулинг борми? Ойлик олдингми, адажон!
Хонадагилар баралла кулиб юборди. Болакайнинг ширин тили ҳамманинг кайфиятини кўтариб юборганди.
—Йўқ, ўғлим, ҳали ойлик олмадим
—Унда эртага опкеласан. Тезроқ кегин, хўпми?

—Хўп!
—Тут-тут-тут...
Ҳамма яна ишга шўнғиб кетди, фақат хонага қандайдир мусаффолик кириб қолганди. Энди бошлиқ ташқарига чиқиб кетди-ю атайлаб қилгандек
унинг телефони  ҳам аллақандай ёқимли мусиқа тарата бошлади.
Кейин ўчди.

Бироздан сўнг каттагина елим халта кўтарган бўлим бошлиғи, кира солиб  қўлидагини Амирхоннинг столига қўйди.
—Буни ўғлингга олиб бор!
—Бу кўп-ку, ўртоқ бошлиқ, —тараддудланди Амирхон.
—Ният қилдим, менга ҳам шунақа неваралар берсин, —ҳамкасбининг елкасидан босди у. Кейин ўз ишидан кўнгли тўлиб, жойига ўтирди.
—Қани, кимнинг ҳисоботи тайёр бўлди, менга ташланг!

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Иқбол Юсуф.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Узум.

Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Юлдузсиз тундаги вахшийлик ёхуд уз боласини ёкиб юборган она...

Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди.

— Углимни кургани борасан-ку хали, оёгимга ётиб ялинмасанг отимни бошка куяман!, - деб бакирди.

Ха у углини курсатмади, аммо узи хам углининг юзига хам карамасди. Хаёлида факат хиёнаткор эридан кандай килиб касос олиш эди халос. Гох ишхонасига бориб жанжал килиб кайтар, гох ким билан гаплашди деб эшитган булса уша кизнинг махалласига бориб жанжал кутариб келарди. Аммо бир тун.....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўнгиллар яқину,
манзиллар узоқ
Бугун ҳаётмизу
эртага тупроқ..
Хол сўраб
яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб
қўймасдан Аллоҳ!
🍂
Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо излаётганларга шифо, раҳмат излаётганларга раҳим қилсин!
Ва барча қалбларни шодлантирсин.
🍂
Ассаламу алайкум
Улуғ ойнинг улуғ Жума куни муборак Қадрлигим...
Бу кундаги дуо ва ибодатларингиз ижобат бўлсин.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ. 5

🍃 🍃 🍃

[Бир ойдан сўнг]

—Эртага Беҳрузни тўйи. Ҳеч қандай учрашув, мажлис шунга ўхшаш нарсалар билан мени безовта қилманглар. -Элдор ёрдамчисига шундай деб соатига қаради.
—Тушунарли.
—Мен кетдим. Эртага келмайман. Корхонага ўзинг бош бўл.
—Ҳўп бўлади Элдор Самадович, яхши етиб олинг.
Ёрдамчиси ўзига керакли ҳужжатларни оларкан. Элдорни эшикгача кузатиб, ҳам қўйди.

🍃 🍃 🍃

—Яхшимисиз Феруза? Ҳаяжон йўқми? -кечки пайт маҳали. Зебо меҳмонларда ортиб, Ферузага ҳам вақт ажратиб кўнгил сўрашни унутмади. —Мен айтганларимни қилдингизми?
—Ҳа. -Феруза бироз уялиб бош эгди. —Янга мен қўрқяпман. -деди йиғламсираб.
—Ҳамма қўрқади. Сиз ўйланманг. Эртароқ ётиб дам олинг. Эртага кечгача тик оёқда юрасиз. Холингиз қурийди.
—Сизчи? Меҳмон кутиш билан овворасизку.
—Меники тўйгача, сизники тўйдан кейин. Эҳҳее келди-кетди роса бўлади. Шунга бугун ота уйингизда сўнгги кунингизни мириқиб дам олиб ўтказинг. Агар ҳаяжон ухлашга берса.
Меҳрибон янгаси охирида кулиб қўйди.
—Росдан уйқу келмаяпди.
—Ҳаракат қилинг.... майли мени қидиришяпти.
Зебо ташқаридан исми айтилиб чақирилгач, чиқиб кетди.
Феруза ўйланганча ёстиққа бош қўйди. Аммо кўз юмишга улгурмай, Беҳрузни қўнғироғи сабаб туришга мажбур бўлди.
—Нима қиляпсан? -деди Беҳруз салом-аликдан сўнг.
—Ухламоқчи эдим.
—Наҳот кўзингга уйқу келаётган бўлса. Мен эртани ўйлаб, ҳаловатим йўқолди... Феруузз, яна қизардингми қулупнайчам?
—Мен ҳам ухлолмаяпман. Янгам, дам олинг эрта кечгача чарчаб қоласиз деганди шунга...
Улар ана ўчираман, мана ўчирамиз деб, икки соат вақт ўтганини билмай қолишди. Ундан кейин ҳам истамайгина қўнғироққа якун ясалди.

🍃 🍃 🍃

—Дадаси... Дадаси. -Зебо ранги оқариб, эрини олдига шошиб келди.
—Тинчликми Зебо? Бунча ховлиқмасанг.
—Феруза...Феруза..
—Нима Феруза, чайналмай дангал гапир!
—Феруза йўқ. Йўқ..йўқолиб қолибди. -деди шалвираб.

Davomi ertaga shu vaqtda 21:30da

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

—Тайёрмисан? Мен келдим.
—Туғилган кун эгаси меҳмонларни кутиб олмайдими? Ўзим борардим. -Феруза ойна пардасини суриб мўралади. Беҳруз машинадан тушмаган. Ойнасини очиб бир қўлини чиқариб олибди.
—Мўраламай тезроқ чиқ. -деди овозида меҳр тўла эди.
—Ҳозир. -деди Феруза пардани тез ёпаркан. Уятдан юзи қизариб. —Қандай кўриб қолди экан-а? -телефонини ўчиргач чуқур нафас оларкан.
Кейин кўйлагига мос кичик картмонини олди. Ёнидаги кичик, бежирим қутини ҳам.
Ойнадаги аксига мамнун қараб қалб соҳибини олдига ошиқди.
—Ассалому алайкум.
—Ваалайкум ассалом. -Беҳруз ҳамон машинда саломга алик оларкан. Орқага ишора қилди қизга.
Феруза орқа ўриндиққа жойлашгач, қутичани узатди.
—Туғилган кунингиз билан Беҳруз ака. Бу мендан арсимас совға сизга.
—Раҳмат гўзалим. Аммо менга бундай совға шартмасди.
—Нималигини билмайсизку очиб кўринг.
—Ҳўпда жоним. -Беҳруз қутини очгач, иккида кумуш занжир чиқди. Занжирда Ф ва Б ҳарфлари бор эди. —Мени бўйним биттаку. Икта санжирни нима қиламан? -деди атай.
—Биттаси менгада. -Феруза дув қизарди.
—Бу исмимни бош ҳарфи Б деганими энди? -атай камгап қайлиғини гапга солиш учун Б ҳарфи борини олиб қутидан.
—Эй униси менга. Сизга мана буниси. -Феруза Беҳрузни қўлидан ўзига тегишлисини олди.
—Раҳмат, менга ёқди. Аммо мен сал бошқачароқ совға кутгандим.
—Вой. -Ферузани кайфияти тушиб кетди. Гўё Беҳрузга қиймати паст совға бергандек бўлди. —Тилла эркакларга мумкин бўлмагани учун, кумушидан олгандим. -деди мўлтиллаб.
—Нимааа? -деди Беҳруз ҳайрон. Кейин кулиб юборди. —Феруз мен сенингга совғангни қийматига қарайманми? Ҳафа қилдинг лекин. -деди росмана жиддийлик билан.
— Бошқача совға деганингизга....
—Мен мана буни назарда тутгандим. -Беҳруз кўзлари чақнаб қараркан. Кўрсаткич бармоғиние юзига икки марта текказди.
—Эйй бетасир. -деди Феруза юзини ёнга буриб.
Беҳруз юзидан ҳаё нури ёғилиб турган қизга меҳр билан қараб жилмайди.

—Илоҳим бахтига кўз тегмасин.
Деразадан мўралаб турган, Зебо қўзғалган машина ортидан дуо қилиб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ. ʼ



—Бугун туғилган куним. Кеча маликаси ўзинг бўлишингни хоҳлайман. Ҳозир ширин жилмайяпсан-а?
Қизни жилмайган лаблари, бироз ёйилди.
—Ҳудди қаршимда тургандек биласиз-а? -сўзларкан кўзлари порлаб кетди.
—Ўзим ёнингда бўлмасам ҳам, қалбим сендаку.
Қиз жавоб бермади, ҳаёжондан қизарган юзларига кафт босди.
—Сени севаман гўзалим. Кечга тайёр бўлиб тур. -дея йигит телни ўчирди. Биладики қиз бундай изҳор пайтида, жим бўлиб олишини.

🍃 🍃 🍃

—Тинчликми? Куёв билан гаплашдингизми? -қиз ошхонага киргач, савол берди янгаси.
—Қаердан билдингиз янга? -қизнинг қизил яноқлари янада қизарди.
—Ҳар сафар гаплашсангиз шундай қулупнайча бўлиб қоласиз. Яна мен ҳам акангиз билан суҳбатлашсам, шундай бўлардим. Ҳатто ҳозир ҳам Уларни ёнида сир босади.
—Сизлар олдиндан бир-бирингизни ёқтирардингизда.
—Сизни Беҳрузбекда кўнглингиз борми? -янгаси ишидан тўхтаб сўради.
—Шундай бўлса керак. -юзи қизарди қизни. —Фотиҳадан олдинги учрашувгача мен Беҳруз ака ҳақда ҳеч нарса билмасдим. Аммо айтишича Улар мени аввалдан кузатиб юрган эканлар. Мана унаштирилганимизга ҳам беш ой бўлди. Шунча пайтдан буён уларга анча ўрганиб қолдим.
Беҳруз ака иккимиз ҳақда гапиришни бошлашига алланечук бўлиб кетаман. Тилим айланмай қолади.
Ёқмайди деёлмайман. Ёқтираман.
Ўтган кун кафега киргандик. Афициант қиз жуда кўп қаради. Тўғриси ғашим келди. Шундан кейин англадим. Уларни ёқтириб қолганимни. Мен ҳазм қилолмас эканман бошқа қизлар сузилса.
—Демак кўнгил қўйиб бўлгансиз. Катта қиз бўлиб қолибсизда сиз ҳам. Беҳрузбек тўй ҳақда индамадиларми?
—Йўқ бугун туғилган кунлари, шунга кечга олиб кетарканлар. Адашмасам курсдошлари билан нишонлашмоқчи эди. Нега тўйни гапирдингиз? Келаси йилга дейишгандику.
—Йўқ шу йил дейишяпти қуда таъраф. Куёв шуни хоҳлаётганмиш.
Сирли жилмайди янгаси.
Уятчанг бўлган, Феруза бир зумда қизарди янгасини бу қарашидан.

🍃 🍃 🍃
—Беҳруз туғилган кунинг билан дўстим. Қариганда ҳам сафимизда хато бўлмасин.
—Раҳмат ошна, борингга шукур. -Беҳруз қадрдон жўраси билан гаплашар экан, жилмайди. —Ёнимда бўлганингда зўр бўларди-да.
—Насиб қилса ниятинг амалга ошди деб ҳисоблайвер.
—Аниқми? Ёки девор ушлатиб кетмоқчимисан? -Беҳруз ишониб-ишонмай деди.
—Албатта рост. Мен аллақачон йўлдаман. Зияфатингга етиб бораман. Шу нима совға қилишни билмаяпман ҳолос.
—Сени келганинг катта совға мен учун. Жуда ҳурсанд қилдинг.
—Кўришгунча ошна.
Беҳруз телефон ўчгач, кулиб қўйди.
—Шундай дўстларни борига шукур.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Тўрт ўғил фарзандлари билан бева қолган Хадича аччиқ қисмат қаршисида юм-юм йиғлади... Тўнғич фарзанди эндигина ўн бир ёшга кирганди. Хадича оилани оталик ва оналик вазифаларини ўз зиммасига олди.
Эндигина ўттиз бахорни қаршилаган Хадича ўз ҳаётини унутди. У фақат болалари учун ҳаёт синовларига қарши турарди. Хадича тўрт ўғилни ўзи емай, едирди. Ўзи киймай, кийдирди.
Тиним билмай ишларди. Ишдан дам олиш кунлари мардикор бозорга чиқар, маҳалладагиларни уй ишларигача ёрдамлашиб, тўрт пахлавон ўғилни ўзгалардан кам бўлишини ҳохламасди.

Шу аснода ойлар ва йиллар ўтди. Ўғиллар вояга етишди. Тиним билмаган Хадича опа уларни шаҳарда олийгоҳларга кириб ўқишларигача кўмаклашди..
Ўғиллар бирин кетин шаҳарда олийгох талабалари бўлишди. Хадича опа ўғилларидан фахрланар, бағримга шамол тегадиган кунлар яқинлашди деб, хурсанд бўларди.

Тўнғич ўғил ўқишни тамомлаб, уйланишга қарор қилганини айтди. Хадича опани севинчи чексиз эди.
Уйга келин келади, уйим болалар кулгисига тўлади деб ҳаёл қилган онани орзулари пучга айланди. Ўғил шаҳарлик қизга уйланиб, шаҳарда яшамоқчилигини айтади.
Қаерда бўлса хам ўз боласига бахт тилаган она тўйдан сўнг, ўз уйида кенжа ўғли билан яна хувиллаб қолади. Кенжа ўғил ҳам мактабни яхши баҳоларга тамомлаб, акалар изидан шаҳарга йўл олади.
Хадича она тўрт ўғилни оёққа қўйиб, ўз оёқларидан куч кета бошлаганини сезади. Ўғиллар бирин кетин уйланиб, барчалари шаҳарда ўз оиласи билан яшай бошлайдилар. Она фарзандларини йўлларига интизор бўлиб термулар, улар келсалар она қалбида байрам бўларди. Фарзандлари шаҳарга уйига отлансалар, онаизор ёш боладек уларни оғзидан Онажон юринг биз билан, сиз биз билан яшайсиз дейишини пойлар эди  аммо...
Хадича она маҳалладагиларга болаларини оқлаб: Барака топгур ўғилларим доим мени олиб кетишга кўндиролмайдилар. Бириникига борсам, бири хафа бўладида деб, гоҳида ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ҳам ишонгиси келарди.

Онаизор умрини болаларига бағишлаб, улар учун ўзлигидан кечиб, охир оқибат топгани ёлғизлик бўлди. Кўзда ёши билан ҳувиллаган ҳовлида болалари ва набиралари йўлига термулиб кунни ойга, ойни йилга улаб кун кечирарди. Онани белидан кучи, кўзидан нури кетди. Бир куни бехосдан қаттиқ зарб билан йиқилиб, хушини йўқотган онахонни кўшнилари билиб қолишди ва тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди. Онани миясига қон қуйилганлиги ва айрим ҳаракатлари чегараланганлиги аниқланди. Шифокор ўғилларга она доимо парваришга мухтож эканлигини айтди. Она гапиролмас эди, аммо эшитар ва тушинарди. Ўғилларни ҳар бири ишлари кўп, онани парваришлашга вақти йўқлигини таъкидларди. Иложсиз қолган ўғиллар онани шахарга олиб кетиб, ҳар бири ўз уйида навбатдан қарашга келишишди. Ногиронлар аравасига михланиб қолган она ўғиллар қўлида сарсон, сансала бўларди. Бугун кенжа ўғил онани акасини уйидан олиб кетиши керак. Бироқ кенжа ўғил оиласи билан нозик одамлар хонадонига меҳмондорчиликка таклиф қилинган. Кенжа ўғил тўнғич акага қўнғироқ қилади. Ҳолатни айтиб, онани аканикига олиб бориб қўймоқчи бўлади. Тўнғич ака чарчагани бошқа укасиникига олиб боришини айтади. Аммо кенжа ўғил ўз айтганини қилиб, онани аравачаси билан катта аканикига олиб боради. Эшикни қўнғироғини бир неча бор чалади. Акадан дарак йўқ. Ука шошилиб эшикни тақиллатиб деди: Ака мен шошиляпман, кеч қолдим. Онангиз эшикни тагида подъездда ўтирибди, дейдию шошилиб кўчага отилиб чиқиб кетади. Ваннахонадаги ака ҳеч нарсани эшитмас, сезмас эди. Онаизор подъездда совуқда тўнғич ўғил эшигига тикилганча юм-юм йиғларди. Ўтган умри... кечирган ҳаёти... тўрт ўғилни ёшлиги кўз олдидан кино лентадек бирма-бир ўтарди. Эрта тонг ишга шошилиб эшик очган ўғил донг қотиб қолди.
Она совуқда ўтирганича қотиб қолган эди...
Улашди:
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
/channel/ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя
Насиба

Моҳирага эри қўнғироқ қилиб, маош олганини айтди. Бу ёқимли хабардан кейин аёл янада чаққонлик ва завқ билан уй ишларини бажаришга киришиб кетди. Ахир турмуш ўртоғи ҳозир келиб қолади, кейин бирга рўзғор қиладилар.
Эр-хотин бозор айланиб рўзғорнинг кам -кўстини қилиб чиққанларида кун шомга яқинлашиб қолган эди. Хўжайини Моҳирага қараб: "Юр, сенга бир кабоб олиб берай" -деди. Моҳира гарчи жудаям хоҳласа-да, эрига қараб: " Уйда шўрва солиб қўйган эдим"-деди секингина."Сен пиширган шўрвагаям жой топилади "-деди Нозимжон.
Кечки овқат маҳали бўлганиданми, тамааддихона тирбанд эди.Официант қиз кўзи билан жой қидириб,уларга бурчакдаги бўш жойни ҳозирлади. Улар ўтирган жойда 5-6 нафар аёл баланд овозда гурунг қилишарди, афтидан" гапчилар"эди. Моҳира ва Нозимжон оҳиста, суҳбатлашмай овқатланишарди. Шу боисми аёлларнинг суҳбатлари ҳам истар- истамас қулоққа чалинарди. Аёлларга хизмат қилаётган официант йигит ёш, рангпаргина эди. Негадир ушбу мижозлар бу болага бироз жеркиб муомала қилишгандай туюлди, Моҳирага.
Моҳира институтда дарс берар, талабаларининг аксарияти дарсдан сўнг турли тўйхона ва емакхоналарда шу йигит каби ишлашларидан хабардор эди. Бир куни талабаларидан бири шаҳарнинг энг номдор тўйхонасида ишлаётиб битта патнисдаги идишни синдириб қўйиб, бўйнига жуда катта сумма илишганида шерикларининг барчаси ўша куни ишлаган бир кунлик пулидан воз кечиб, унга ёрдам берганларини айтиб берганини хотирлаб ўтираркан, яна ёнидаги аёлларнинг бир-бирига гал бермай таом буюртма бераётганлари хаёлини бузди. Аёллардан бири: "Бизга сабзовотлар билан димланган гўштдан олиб келинг" -деса, бошқаси: "Йўқ кабоб олиб келинг"- дейди. Хуллас, биринчи аёл гўшт деб туриб олди. Официант йигит
" Гўшт сайми? "-деб, қайта -қайта сўради ва иккитага буюртма олиб чаққонлик билан столни устидаги ортиқча нарсаларни йиғиштириб кетди.
Нозимжон жилмайиб:" Тўй тўйдай бўлсин"-деб, музқаймоқ буюртма қилди. Иссиқ кунда музқаймоқ ўзгача ҳузур бағишларди. Моҳира ўзи анчадан буён бундай бемалол ўтирганларини эслолмайди. Ҳозир ҳомиладорлик таътилида бўлгани боисми, фақат бозор -ўчарга чиқмаса ортиқча ҳеч қаерга ҳам бормапти. Мана кичкинтойи ҳам ҳадемай боғчага боради, у ҳам янги ўқув йилидан иштиёқ билан ишга чиқади, насиб этса.
Бирдан қўшни столдан аёлларнинг овози баланд эшитилди, сочини калта кесган ёши каттароғи овқат устидаги ажабтовур қопқоқни очиб: "Нима бу?! Биз сенга қовурилган гўшт олиб кел, демадикми?!" -дея ўшқириб кетди. Қолганлари ҳам уни қўллаб чувиллашди. Официант бола пешона терини артиб зўрға:" Гўшт сай шу... "-дерди ялингансимон. Аммо бу аёлларни кўндириб бўлмади. Моҳира еётган музқаймоғини ютолмай қолди, қараса эри ҳам шу аҳвол. Бироздан сўнг емакхонанинг иш бошқарувчиси келиб юмшоқлик билан тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин аёллар ўз сўзларида туриб олдилар, дарҳол бу таомни кўздан йўқотишини ўрнига кабоб олиб келишини талаб қилдилар. Иш бошқарувчи эса официант томонга қараб қўлини бўғзига ишора қилиб, бошини сарак-сарак қилиб
" калланг кетди"ишорасини қилди. Моҳира бир ранги оқариб турган официант йигитга, бир эрига жавдираб қаради. Нозимжон иккаласи бир -бирини тушунди. Нозимжон нима қиларини билмай аёлларга мўлтираб турган йигитга қараб паст овозда: "Укам, шу овқатингни бизга идишга солиб берақол, болаларга олиб бораман, мазалига ўхшайди, чекни олиб келиб берарсан,"- деди. Йигитча бироз қараб турди ва юзи ёришиб: "Хўп бўлади,"-деб, югуриб кетди. Эри кассага пул тўлаётганда йигит Моҳиранинг қўлига таомни тутқазиб:
" Раҳмат, сизларга опа... "-деди овози титраб.

Маҳбуба Баҳодир қизи.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​КЕНЖА ЎҒИЛ САБОҒИ

(жуда ибратли)

Узоқ-узоқлардаги бир қишлоқда ёшгина йигит ўз ишини бошлади. Яъни, икки кўчанинг чорраҳасида савдо қилишга киришди. У жуда оқкўнгил, меҳрибон йигит эди. Ҳамма уни яхши кўрарди. Нарсаларни ундан олишиб, танишларига ҳам тавсия қилишарди.
Ҳалиги йигит бир йилни ичида мамлакатнинг бир томонидан иккинчи томонига етадиган, халқларни бир-бирига жипслайдиган занжир ҳосил қилганди. Орадан йиллар ўтди...
Кунлардан бир куни ўша киши ҳасталаниб, шифохонага ётқизилди. Врачлар уни текшириб, кўп яшамаслигини айтишди.
Шунда ҳалиги киши ёнига уч ўғлини чақириб, уларга қуйидагича топшириқ берди:
- “Мен бир неча йиллар тер тўкиб, яратган фирмамга ичинглардаги биттанглар бошлиқ бўласизлар. Лекин, қайсингиз энг лойиқ эканингизни билиш мақсадида ҳар бирингизга бир доллардан бераман. Ушбу бир долларга ҳоҳлаган нарсангларни олишинглар мумкин. Лекин, бир шартим: бугун кечга бу ерга келганингларда, олган нарсанглар мана шу хонани бошдан-оёқ тўлдириб туриши керак!”
Учала ўғил ҳам бундай нуфузли фирмага эга бўлиш илинжида ҳаяжонлана бошлади. Ниҳоят, учаласи ҳам шаҳарга бориб, пулларини ишлатишди. Кечга қайтганларида оталари сўради:
-“Қани, тўнғич ўғлим, пулингга нима олдинг?”
Ўғли жавоб берди:
- “Дўстимнинг даласига бордим. Пулимни унга бериб, икки қоп сомон олдим”.
Кейин чиқиб, сомонларни олиб кирди-да, хонага соча бошлади...
Хона бир онда учиб юрган сомонга тўлди. Лекин, кўп вақт ўтмасдан ҳалиги сомонлар ерга тушди. Яъни, ота айтгандай: хонани бошдан-оёқ тўлдиролмади.
У киши иккинчи ўғлига юзланди: “Ўғлим, сен пулингни нима қилдинг?”
- “Мен бир кўрпа-ёстиқ тикадиган одамни уйига бордим. Икки дона ёстиқ сотиб олдим”, - деди иккинчи ўғил. Ва, хонага иккита ёстиқ опкелиб, ичидан парларни (патларни) чиқариб, ер билан битта қилиб хонага соча бошлади. Ҳамма ёқ пат билан тўлса-да, лекин, дарров ерга тушиб, яна хонани тўлдиролмади...
Шунда ота учинчи ўғлидан сўради: “Сен пулингни нима қилдинг?”
Учинчи ўғил бундай деб жавоб берди:
- “Сиз берган ўша бир долларни олиб, бир дўконга бордим-да, майдалатиб олдим. 50 центини муқаддас жойга садақа қилдим. 20 центини шаҳримиздаги иккита ёрдам ташкилотига бердим. Яна 20 центини заифларга тарқатдим. Шундай қилиб, 10 центим қолди. Унга эса иккита нарса олдим”.
Бола қўлини чўнтагига солиб, бир гугурт қутиси ва битта шам чиқарди.
Хонанинг чироғини ўчириб, шамни ёққан эди: хона шам ёруғи билан тўлди!
Хона сомон ёки патлар билан эмас, бошидан-охиригача “нур билан, ёруғ билан” тўлган эди!
Ота бениҳоя хурсанд эди:
- “Жудаям яхши, ўғлим!
Фирманинг бошлиғи – сен бўласан. Чунки, сен – ҳаётдаги энг муҳим нарсани биласан,
яъни ўз ёруғингни сочишни!
Бу – жудаям муҳим...”


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жигар

Акасининг ишлари юришмай қолди. Бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборишди. Акаси қолиб Имронга ташвиш тушди. Тўғрида, акасининг уйи бўлак,  фарзанди кичкина, келинойиси ҳам ишламайди. У ота-онаси билан қолган, рўзғори бадастир.
Акаси бир ой иш топа олмади. Юраги сиқилиб, уни ўзининг ишхонасига олиб кетди.
Ошхонада ишлайди. Ошпаз. Бир дамлаганда олтита  қозонда ош дамлайдилар. Қурувчиларга хизмат кўрсатадиган бу ташкилот нонушта,  тушлик, асрда бериладиган енгил таом ва кечки овқат тайёрлайди. Имрон ҳали коллежни битирмаёқ иш бошлагани сабабли пишиб кетган.
Бошлиғига акаси ҳақида айтганида уни ҳам ўзидек тасаввур қилдими, осонгина кўнди.

Хушнуд газетада, озода шароитда ишлаб ўрганган. Шу пайтгача битта пиёз арчиб кўрмаган. Укасининг меҳнатини кўрибоқ қочиб кетгиси келди. Қоп-қоп сабзиларни тозалаб, тўғраш—эртанги масаллиқни тайёрлаш билан тун ярим бўлди. Хушнуднинг қани қўли келишса! Ҳаракат қилади, уддасидан чиқолмайди. "Ака, сиз сиқилманг, тўғрамасангиз ҳам майли, сиз учун ҳам ўзим ишлайман, ёнимда ўтиринг',- шатирлатиб сабзи тўғраганча гапириб қўяди Имрон. Укаси ўнта тўғраганда битта сабзини амаллаб тўғраган бўлади..
Икки соат ухладими, йўқми, уйғониб кетди, чиқса укаси ошпазлар билан беш юз киши учун нонушта тайёрлаяпти. Ёрдамга ошиқди. Ўзидан уялди, наҳотки қўлидан оддий тухум қовуриш ҳам келмаса?
Тушлик тайёрлаш ундан ҳам азоб экан. Баравар ўт ёқилган олтита қозонга тинимсиз югураётган укасини кўриб, ёрдам беришга ошиқади. На ўтин ёқишни билади, на зирвак тайёрлашни. "Ака, қўяверинг, ўзим эплайман, ўт қалаётгандек ёнимда турсангиз бўлди, икки киши учун ҳам ўзим ишлайман!"
Хушнуд у қозондан бу қозонга югураётган полвонкелбат укасига қараб ўзидан хафа бўлди. "Мана нимага дам олиш кунлари донг қотиб ухлар экан бу! Нимага уйимга чақириб суҳбатлашайлик десам,  ўтирган жойида ухлаб қолар экан бу!  Шинам хонада ўтириб нолисам, бир марта нолимабди-я! Мен ҳам юк бўлмай, қўлимдан келмайди, ўрнимга ўзига ўхшаган бир полвон ошпазни ишга олса, иши енгиллашади, бугуноқ кетишим керак!"
У нарсаларини йиғиштириб кетишга хозирланди.
Укасини маҳкам бағрига босиб "Жигар, ҳаммаси учун, раҳмат, эплолмадим, узр, сени ҳам уятга қўйдим"-деди." Ака, ман сиз билан ҳамиша фахрланганман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади! Сиз энг яхши журналисти бўласиз, бунга ишонаман", -деди.

Уйда ҳеч вақо йўқ эди, хотини овқат қилдимикан?Бирдан телефонига хабар келди. Кимдир пул ташлабди. Каттагина миқдорда. Юраги ҳапқириб кетди.
Ким ташлаши мумкин?  Ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, ўзини босиб онасига қўнғироқ қилди
—Онажоним,  раҳмат сизга
—Тинчликми? Нима муносабат билан, болам?
—Шундай ука туғиб берганингиз учун...
Кейин укасига хабар жўнатди
"Борингга шукур, жигар!

Феруза Салходжаева

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Соғинчли ва ширин хотира...

Касбим хисобчи бўлганлиги учун, базида “қайсар” мижозларни айримлари “бухгалтерни ўзи билан гаплашамиз” деб туриб оладилар, гохида шикоят қилиб келувчилар хам бўлиб туради.
- Мени тўсманглар, мен шахсан бухгалтерни ўзи билан гаплашишим керак. Бу гал хам ана шундай мижозларни бирини мудаосини эшитиш тарадудини бошладим. Кўринишидан бошқа миллат вакили, анча кексайиб қолган, аммо тетитклиги ёшига нисбатан ёш кўринишига ёрдам бераётган бир кекса онахон кириб келарди. Онахонни гаплариям дона- дона, қулоқлариям эшитиши яхши, бир куришда саксонни қоралаган аёлларга сир хам ўхшамасди.
- Ассалому алейкум келинг онахон, хуш келибсиз даргохимизга
- Рахмат, ўғлим мана буларингни қара, ярим соатдан бери ёнинга йўлатмайдия.
- Уларни хам тўғри тушунинг вазифаси, майли хуш кўрдик, биз томонларга қайси шамоллар учирди. Онахон мудаосини айтаркан, гап орасида шахсини тасдиқловчи хужжатини хам тақдим қилди. Исми шарифи, Шакирова Гулнарь, туғилган вақти, 1934 йил.
- Мен уруш кўрган аёлман болам, ўша даврда бир тўғрам нон учун эртадан кечгача қўшнимиз боласини кўтариб юрардим, бир кун ўтиши шу қадар қийин эдики, аксига олиб берган бир тўғрам нонни укам иккимиз бир паста еб қўярдик. Отам ўрушга кетиб қайтиб келмадилар, онам бизни болалар уйига беришга мажбур бўлдилар, эллик бир йил давлат ишида мехнат қилиб, пенсияга чиқдим. Бу кунларга етиб келиш осон бўлмади.
Онахон илтимослаб келган ишини тегишли жойга қўнғироқ қилиб битказиб бердимда, ташкаригача кузатиб қўйдим. Бечора иши битганидан болаларча хурсанд бўлиб, таркрор ва такрор дуолар қилдилар.
Онахон саксонни қораласа хам хали анча тетитик. Хат-хужжатларни кўзокнайсиз бемалол кўра олади. Юзини ажин оралаган, қариликни гўё тан олмагандек шахдам қадамлар билан кетиб бораркан бу кетишда албатта юз ёшга етиши аник валлоху аълам.
Нигохидан қайсидир танишимни кўргандек бўлдим. Хонамга кириб, яхшилаб ўйландим. Қаерда кўргандима бу нигохларни.
Топдим... ва нихоят эсладим... эсладиму...бутун болалигим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Онамнинг рахматли оналарида эди бу нигохлар...
Оллох жойини жаннатдан қилган бўлсин, бувим бизни боришимизни кўзлари тўрт бўлиб кутардилар. Хар гал бахорда, қизил мачин териб, бахор таомларидан бўлмиш чучвара қилиб берардилар. Чучвара билан бирга бир коса қаймоқ қўярди, таомни қаймоққа ботириб есангиз бошқача маза берардида. Сут ва сариёғ солиб нон ёпардилар. Ёпган нонлари бир хафта утса хамки кўкариб кетмасди, агар суви қочса тўғраб қуярдилар. Ўша қотган нонларини хам мазалари бошқача бўлардида. “Мени нимамни яхши кўрасизлар а, мана шу қотган нонларимни яхши кўрасизларми” дея хазил қилиб қуярдилар.
Бўвим рахматли чевар эдилар. Қўшнилари Хонойим эна ва Фотима эналарни барча бичиш ва тикиш ишларини қилиб берардилар. Шунгиндек махалладаги келин бўлиб кетаётган қиз-жувонларни хам кулакларни тикиб берардилар. Бу одатларини то қазо қилигунича хам ташламадилар.
Хар гал борганимизда уччала дугоналар гурунглашиб ўтиришарди.
Қиш ойларида оёқлари оғригани учунми, Сандал қуриб олардилар. Билмадим ўша махаллари қиш кечалари хам узок бўлармиди, тун ярмигача сандал атрофида биз хам ўтирардикда, бизга болалик даврларини сўзлаб берардилар.
Токчасида доим ўрик қоқи, дарахт ёнғоқ манғизи, шунингдек майиз турарди. Кечки овқатдан кегин токчадан анашу қуруқ меваларани олардида ““малака” қилиб ўтиринглар” дерди. Айтиб берган хотираларни биз худди эртак эшитгандек мароқ билан тинглардик. Аксига олиб уйқу хам келмасди. Уйқу олдидан бир хазили бор эди. “қай бирилар тушакка хуллаб қуйсаларинг беш қуяман дердилар” эрталаб уйғонганимизда “хамангиз иккичи экансизлар” дея яна кулдирарди.
Мана қазо қилганига хам роппа роса ўн уч йил бўлибди, ўша ўтган ўн уч йилдан бери мачин чучвараю косадаги қаймоқ таъмини қумсайман...

Исмоилжон Саттаров.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​эзила-езила йўқ бўлиб кетаёзган чиптани Кариманинг қўлига тутқазаркан, у севинчдан додлаб юбораёзди. Чунки, Карима учун энасининг омон қолгани бир бахт бўлса, чиптани қайта қўлга киритиш яна битта қувонч эди…


Яқинда аллакимдан эшитиб қолдим. Салима опа тузалиб чиқиб ўз ютуғини олгач, алоҳида уй, машина, яна беш-ўнта қорамол сотиб олибди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel