Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Сабрнинг турлари
Сабрнинг турлари кўп:
1. Нафсга нисбатан сабр этиш.
Шайх Шозалий қуддиса сирруҳу айтадиларки: "Агар сен ёмон дўстдан кечмоқчи бўлсанг, аввал ўз нафсингдан бошла. Унга тегишли хою ҳавасларнинг баҳридан ўт. Ахир бошқалардан кўра нафсинг сенга яқинроқ эмасми?! Яқинлар эса яхшилик кўрсатишга муносиброқдир”.
2. Мусибатда сабр.
Бу Аллоҳнинг қазосига нисбатан қаршилик ва норозилик қилмаслик билан ифодаланади (аммо бошга тушган ғам-ғусса ҳақида шикоятсиз, нолимасдан сўзлаш жоиз, сабрга хилоф эмас). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дейдилар: "Сабр ва шукр икки туя бўлиб қолганида эди, улардан қай бирига минишнинг мен учун фарқи йўқ эди". Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (дин) имон ҳақида сўрашганларида жавоб бердилар: "Дин - сабр-чидамлилик ва камтаринликдир" (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Абу Яльо ривояти).
3. Қайтаришга имкони бўлмаган ночор қарздорга нисбатан сабр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўлашга имконсиз қарздорга сабрли муносабат садақадир (мурувват ва сахийликдир), шу (садақа) туфайли Аллоҳ қарз берувчининг болалари ва мол-мулки учун етмиш фалокат дарвозаларини ёпиб қўяди” (Ажлуний, “Кашфул ахфо", 2-жилд, 1595). "Садақа етмишта ёмонлик эшигини ёпади” (Табароний).
4. Одамлардан етган озорга сабр этиш.
Бу сабрнинг муҳим ва қимматли турларидан биридир. Бундай сабрнинг фазилатини олимлар таъкидлаганлар, сўфийлар изоҳлаб, тушунтириб берганлар. Бу турдаги сабр Аллоҳни таниш йўлида асосий ўрин эгаллайди.
«Аҳлоқул солиҳийн» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
"Оқартирувчи крем" — қуёш ва ташқи таъсири натижасида қорайган тана аъзоларини табиий оқартириш хусусиятига эга. Хусусан: бўйин, қўл, билаклар, оёқ ва бошқа теридаги қорайган жойларига суришингизни ўзи кифоя.
Ҳар қандай қорайишни жудаям осон оқартиради
💰Чегирма нархи: 79.000 сўм✅
https://100k.uz/oqim/527352
https://100k.uz/oqim/527352
https://100k.uz/oqim/527352
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул туман марказигача
Буюртма бериш учун:👇
Ғусса..
Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради.
Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди.
Сўнг тўзғиган, ок толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термуладию юраги эзилиб кетади.
Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага нима тайёрлаши кераклигини ўйлай бошлайди. Кеча эрталаб охирги қандни бўлашиб берган эди.
Бугун-чи?.. Йиртиқ дастурхонга нима қўяди?..
Беш ойдирки, Роҳила мусаффо тонглар билан хайрлашган. Эҳ, олдинлари-чи... У ёшлигидан тонгларни севарди. Соф ва мусаффо ҳаво томир-томирларигача кезиб юрганини ҳис қиларди, вужуди яйрарди. Шундай дилбар тонгларни яратган табиат мўъжизасидан ҳайратланар, уни меҳр ва муҳаббат билан синчиклаб кузатарди. Айниқса, сутга чайилгандек оппоқ, тонгларни дил-дилидан яхши кўришини таърифлаб бўлмасди...
Энди-чи?
На завқ олади, на таъсирланади. На кулишини ва на йиғлашини билади, ўша касофат иш бўлдию ҳамма нарсадан юраги безиб, тонглардан ҳайратланмай кўйди. Кўзига ҳамма нарса совуқ ва ёқимсиз кўринади...
°°°°°
Унинг ҳар тонг биринчи қиладиган иши — ҳавозага қистирилган чўлтоқ супургини олади. Шўр босган супани, дарвозахонани, йўлакларни чиннидай қилиб тозалайди. Бу иши унга болалигидан одат.
Эсида: раҳматли бувиси Жанғил кампир, ҳар тонг ўрнидан турғазиб кўлига супурги берарди ва: «Ёшлигидан ўргансин, бошига тушса қийналиб қолмайди», — дерди. Ёшлигидан ўрганган одатини тарк этгани йўқ. Ўзбекнинг эшиги доимо очиқ, биттанинг келиши, биттанинг кетиши бор. Нима бўлганда ҳам ҳаммаёқ топ-тоза тургани яхши-да.
Эри Боймурод ҳам тозаликни яхши кўрарди.
У ҳам гўзал тонгларни севарди. Энди эса...
Сўнгра у дастаси қийшиқ, эски челакни олиб, бир нимадан умидвор бўлиб айвонга боради. Сигир ҳам гўё «сени кутиб турувдим-а» дегандай эринибгина қарайди. Айвоннинг четида ётган бузоқ жонивор хўмраяди. Кеча оқшом болалари Туркманариқнинг бўйидан териб келган ўтдан бир сиқим сигирга ташлайди ва уни соға бошлайди. Челакнинг остидаги билинар-билинмас сувга узун ва ориқ бармоқларини намлаб олиб, чандир эмчакларини умид билан тез-тез чўза бошлайди...
Хайрият, берган сутига бир обгардон сув қўшса, ширчой бўлади.
Болаларига тангадай-тангадай ёғ солиб берса ҳарқалай тўқ сақлайди. Бунинг устига кеча кенжасининг мазаси қочиб, врачга борган эди:
«Янга, иложи борича сут билан қатиқ ичиринг», деб қолди.
Бу ўлгурнинг у кундан бу кунга берадиган сути нимага ҳам етарди. Эрталаб болаларни авраса бўлгани. Энди кимга ҳам сут деб боради. Тунов куни ён қўшниси Арофатларникига қизчаси Тулғанойни юборса, «Ўзимизга етмайди-ю» деб тўнғиллаганмиш. Рост-да, уларга ҳам қийин. Бир ҳовлида ўн уч жон бир сигирдан умидвор. Ҳозир ҳеч ким ўзидан ортмайди. Бу ёқда хўжалик раҳбарлари оила бошига бир тоннадан шўра ва янтоқ чопиб бериш керак, деб оёқ тираб олган.
Уйдаги моллар эса оч...
У турар экан, катта-катта кўзларини унга қадаган сигирга аламзадалик билан қаради. Сўнгра сал юмшаб, ўйлай бошлади: «Ҳозир шунақа кунларга қолдик, жонивор. Мана, сен ҳам ҳадемай қуритасан. Кейин ҳолимиз не кечади?
Мен билан сен борга ҳам, йўққа ҳам чидаймиз.
Болаларимиз-чи?..
Ана шуларга қийин. Улар тушунармиди буни. Айб уларда ҳам эмас.
Ҳаммамиз ҳам болаликда шунақа бўламиз...
Мана, олти ойдан бери хўжайинимиз йўқ. Уни ноҳақ қамашди. Тепада Худо бор, унинг заррача ҳам айби йўқ эди. Бир оғиз гапга қамашди-қўйди. Энди ҳаммамизга оғир бўлди. Ахир, ҳовлида бир эркакнинг бўлгани яхши-да.
Ҳозирги кунда бошингга оғир кун тушмасин. Оғайнингни ҳам, дўстингни ҳам катта-кичиги сендан юз ўгирар экан. Ўшандан буён бу уйда одам борми-йўқми, деб ҳеч ким сўраб келмади. Ана шундай пайтда билинади-да, одамзотнинг қадри. Пичоқ ур — қон чиқмайди.
У бечора ҳеч кимга ёмонлик қилган банда эмас. Энди бир оғиз гап қайтарганига номардлар шу кўйга солишдида уни. Номи ёмонотлиқ бўлди. Лекин Худойим ҳаммасини кўриб турибди. Ёмонларнинг албатта жазосини беради.
Сен жониворда ҳам нима айб. Емишингни ўз вақтида беролмасак, етаклаб боқишга ҳам ҳозир жой йўқ. Кўп хўрсинаверма, жонивор, ҳаммамиз ҳам мусофирмиз. Бирон кун қорнинг тўядиган вақт келар, ўшанда челак-
ВАДАСИДА ТУРОЛМАГАН ЁЛFОНЧИ ҚИЗ!!!!!
Саратоннинг қайноқ ҳовури қанчалик лоҳаслантиришга уринмасин, ҳеч кимнинг юзида норозилик сезилмайди. Ҳамма шодон, дунёнинг бор қувончлари айни дамда фақатгина шу хонадонда жам бўлган гўё. Кўча юзини тўлдириб турган қатор-қатор оқ-қора энг сўнгги русумдаги автоуловлар гуллар билан безалган, болаларнинг шўх кулгуси ҳам бутун борлиққа байрамона шукуҳ беришга хизмат қилаётгандек.
Истило этилган мамлакатдан олиб кетилаётган асира сингари, ҳамон нималардандир умидвор келинчак кўзгуга маъюс боққанча ўй сурар, йиғидан ўзини тўхтатиб туриш учун лабларини қаттиқ тишларди. Келиннинг ойдек чеҳрасига зеб беришдан чарчаган пардозчи қиз эса аламини ёрдамчисидан олган бўлиб, баҳонада кинояли гаплари ила келинчакни чақиб-чақиб олади. Аслида, унинг аламига сабаб ҳар дақиқада янгиланаётган пардознинг бузилиши эмас, балки, акаси билан Лайли-Мажнун бўлиб юрган жонажон дугонасининг ўзга хонадон остонасини орзулаб кетаётгани эди. Қанийди, ҳозир шу оппоқ либосдаги қиз унинг дугонаси эмас, бошқа қиз бўлганида, қанийди акаси уни деб дунёларга қўл силтаб, ўз-ўзига бегона бўлиб ўтирмаганида... Бу хиёнаткор қиз бунчалар чиройли келин бўлмаса...?
Келинчак яна лабларини тишлайди, бироқ энди киприклар бўёғини ювиб ўтган икки томчи ёш келиннинг орзу қадар беғубор оразида армон рангли излар қолдириб кетди. Меҳнати ҳавога учганидан ғазабга минган пардозчи бор заҳрини келинга сочди:
- Бу нима қилганинг, Шодия?! Қилган ишим сенга маъқул бўлмаётган бўлса, юзимга айтиб қўя қол. Ёки меҳнатимни бир пул қилиш сени шунчалик хурсанд қиляптими? Акамда қолиб кетган аламларингни мендан оляпсанми ёки?
Келинчакнинг дугоналари илкиз момоқалдироқ гумбурлагандек хонанинг бир бурчагига биқиниб олишди. Савол назари билан келинчакка қарашди. Ундан жавоб кутишарди...
Шодия ўзини қўлга олиб, қатъият остонаси томон бир одим ҳатлади:
- Ҳа, хурсанд бўляпман. Қувоняпман. Дунёга сиғмай кетяпман! Кўнглимни тўлдириб турган аламлар юкини елкангга юклаётганимдан хурсандман!
- Унда шу гапларинг жавобига ҳам тайёр тур! Севган йигитингдан юз ўгириб, Азизбекнинг бойлигига учдинг. Виждонинг борми ўзи?!
- Дунёдаги ҳеч бир куч мени бу қарорим учун айблашга қодир эмас!
- Нега энди? Ахир сен Аброр акамни севардинг-ку! Нега айблай олма эканман? Ёки акамга берган кўнглинг сохтасимиди? Яна нечта кўнглинг бор кимлардадир қолиб кетган?!
- Менинг акангга ҳадя қилган биргина кўнглим бор эди. Ундан кўнгил ўтиниб, қатъият ўтиниб борганимда ўзимга қайтариб берди юрагимни...
- Ёлғон сўзларинг оппоқ либосингга доғ бўлиб тўкилди...
- Барибир у армон доғларини ҳеч ким кўрмайди. Уларни кўз ёшларим ювиб кетади...
- Бу кўз ёшлар яна нималарни ювиб кетаркин? Акамнинг орзу-умидларини, севгисини, ишончини...
- Бироқ улар акангга қатъият, журъат ҳадя қилолмади. Остонангиздан мени сўраб келгувчиларга умид қилиш билан кунимни тунларга уладим. Бироқ, акангдан садо чиқмади. Бахти, севгиси учун курашолмайдиган йигит менинг тенгим эмас, Гулшан. Энди илтимос, кет. Лозим бўлса, бошқа пардозчи топармиз...
Дугоналар қизнинг дардини энди тушунишди. Гулшан ҳам шу тобда акасидан чиқмаган ёруғлик учун аламини ихтиёри ўзида бўлмаган қиздан олганига уялди. Узр сўрашга оғиз жуфтлаган ҳам эдики, ташқарида кўтарилган шовқин-сурон, карнай-сурнай нағмаси барчанинг диққатини бўлди. Янгалардан бири қизлар хонасига бош суқиб, ўтли мужда келтирди:
- Бўла қолинглар, куёвнавкарлар келишди!
Баҳонада келиннинг ой юзига назар ташлашга ҳам улгурди. Дераза ортида эса, қараган қизнинг суқи киргудек куёв қўлида дилдорига аталган бир даста гулларни кўтарган ҳолда намоён бўлди.
- Кечир, Шодия...
- Гулшан, сендан бир ўтинчим, Аброр акага мени бахтли эканимни етказ. Тупроққа қориштириб, мени дунёдаги энг ёмон инсонга айлантирсанг ҳам майли. Қиз боланинг қисмати – "Ваъдасида туролмаган ёлғончи қиз” деган бир сўз бўлади... Бу тавқи лаънат эмас, юксак бир унвон...
Гулшан келинчакнинг айтган сўзларидан ҳеч бир маънони англамади. Шодия ичкари хонага кириб келган куёвга пешвоз чиқмоқ учун ўрнидан турди. Гулшан эса ҳамма келин-куёв билан овворалигини кўриб, хонадан чиқди-ю, оломон ичида ғойиб бўлди
ҲАЁТ БУ -
МУҲАББАТ...
Собир ака..
Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим барвақт битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим
аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади
Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи...
Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...
Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.
Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойи
#ҲАЁТИЙ_ҲИКОЯ
ШУКР
Мен бугун шукр туйғуси ҳақида ёзгим келди . Шу давргача англадимки, оламлар роббиси Аллоҳга нисбатан қилаётган гумонимизга қараб ажр олар эканмиз. Гумонларимиз нечоғлик гўзал бўлса , бизга тақдим этиладиган ажримиз ҳам шунчалик гўзал бўлар экан...
Ўтган йилги ёз фасли анчайин иссиқ келгани эсингизда бордир. Бу менга ўхшаш қон босими баланд инсонларга бироз муаммо туғдиргани ёлғон эмас. Менда ҳам шундай бўлди . Ўз соғлиғимга бўлган беэътиборлигим оқибатида шаҳар касалхонасига тушиб қолдим . Бошим айланиб юрганига аҳамият бермабман. Ҳар доимгидек , ўтиб кетади деган қоида бу сафар самара кўрсатмади . Хуллас, бошимда ички қон томир ёрилиши ва кўзнинг зарарланиши оқибати касалхонага ташрифимни ҳаяллатмади . Муолажалар бошланди. Барча даволаш ишлари тартиб асосида , сидқидилдан қилинарди . Кўз касаллаклари бўлими бинонинг бешинчи қаватида жойлашганлигига қарамай, ҳавоси негадир мўътадил эди. Олинаётган томчили ва бошқа уколлар , ичилаётган турли тинчлантирувчи дорилар таъсирида табиатимга зид ҳолатда кундузлари ҳам уйқудан бош кўтаролмай қолгандим.
Касалхонага тушганимни учинчи кунлари эди чамаси. Кундузи уйқуга тўйиб олганим учун бўлса керак кечқурун ҳеч ухлай олмадим . Тахминан тунги соат ўнлар эди. Хона чироғини ўчирган ва эшик ҳамда ойналарни очиб қўйгандик.
Бирдан даҳлиздан пиқ- пиқ йиғи овози кела бошлади. Йиғлаётган қўшни палаталик ўттиз беш ёшлар атрофидаги аёл эди . Уни кўзлари деярли кўрмай қолган деб эшитгандик ... Муолажани ҳам хонада оларди .
Ҳайрон бўлдим . Нега шу вақтда йиғлаяпти бу аёл ... Бирон нарса бўлдимикан ... Ёмон хабар эшитдими . Бу вақтда нега хонасида ётмаслан даҳлиздаги ўриндиқда ўтирибди . Бир пайт :
- Ҳа, дадаси , хўп дадаси ,... -деган сўзлари эшитилди .
Тахминимча , у телефонда гаплаша туриб йиғларди. Мен ўрнимдан секин туриб, уни юпатмоқчи бўлиб эшикка йўналаётганимда:
- Аяси ! - деган овозни эшитдим-у , яна қайтиб кроватимга чўкдим .
Бировларнинг суҳбатини эшитиш яхши эмас. Бу ҳолатда эса вазият мени измимдан чиқиб кетганди .
- Аяси ,... Нима қилганинг бу ? Юрагим узилиб зўрға етиб келдим- а ... Йиғлама , йиғлама...
Эркакнинг овози титрар , унинг ҳам йиғлаетгани аниқ эди ...
Аёл эса анча вақт ўзини босолмади . Ўксиб , ўксиб , хўрсиниқларига қоришиб йиғларди. Бир пайт ҳиқиллаганича тилга кирди :
- Адаси , кечиринг . Шу вақтда сизни шу ҳолга солганим учун кечиринг , адаси . Кўнглим бузилиб кетди . Айни сизнинг , ўғилларимизнинг ҳизматини қилишим керак бўлган ёшимда ... Ман яримта бўлиб қолдимку , дадаси , пайпасланиб, ...энди... қандай...
- Аяси , бу нима деганинг , шукр қил , шукр ... Ахир ахволинг бундан ёмон бўлса нима қилардик,. Оллоҳ кўрсатмасин , ўша ҳушингдан кетиб йиғилганингда, бошинг нобоп тушиб бир кор- хол бўлса нима қилардик. У ер , бу еринг қаттиқ лат еса, синса нима қилардик ...
Шукр қил аяси , шукр қил. Ман кунига минг марта шукр қиляпман. Оллоҳим сени мендан жудо қилмаганига, ўғилларимизни бахтига шунчалик ёнимизда юрганингга , сан билан ҳали фарзандларимизни тўйларни қилиш умидини берганига , ҳамма- ҳаммасига минг шукр қиламан. Тобинг қочган куни ... Биласанми , тобинг қочган куни негадир ҳуфтон намозини ўқиётиб негадир юрагимга ғулғула тушди . Нимадир масжиддан тез уйга қайтишга ундайверди . Авваллари ҳеч бундай ҳолатга тушганимни эслолмиман . Келсам , уйда бу аҳвол ... Оллоҳим меҳрибон . Докторлар яхшиям вақтида улгуриб қолибсиз дейишди . Айтишларича , ҳали кўзларинг яхши бўлиб кетиши мумкин экан. Фақат ўзингга ишонсанг , кўнглингга яхши умид уруғларини эксанг бўлгани . Сан Оллоҳга яхши гумонда бўлсанг, шукр қилсанг, Қодир Эгам ҳали мани яхшилигимни билмабсан деб шукр қилишингга арзийдиган неъматларни бисъёр қилиб беради , беадад беради ...
-1-
-2-
Эркак тўлқинланиб анча гапирди . Бу орада аёл анча ўзини босиб олган , мени тасаввуримда хаттоки жилмайишга ҳам тушганди.
Бир вақт аёл :
- Вой, адаси , эсим қурмасин , шу пайтда уйга қандай кетасиз, болаларимиз нима бўлди , уйда ким билан қолишди?! - деб сўраб қолди .
- Сўрардиз , хотинжон ! - кулди эр . Мани бу ерга оғайним Аҳмад олиб келди . Болаларимизга қараб туришга уйимизда уни аёли қолди .
«ИШЛАМАЙДИГАН» АЁЛ
(ҳикоя қилишган)
Яқинда қизимдан СМС олдим.
- «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз?
Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз…
Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».
— « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман.
Деёлмайман.
Ишонмайди, лоф деб ўйлайди.
Хаёл узоқларга олиб қочади…
«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди.
Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади.
Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади.
Чунки ,онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди.
Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди.
Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.
Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди.
Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди...
Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди.
Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди...
Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди.
Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди...
Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.
Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди.
Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди.
Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди.
Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай…
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди.
Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди.
Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди.
Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди.
Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди.
«Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди.
Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди.
Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.
«Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди.
Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди.
Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар.
Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.
«Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан.
Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди!
Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим!
Қатор-қатор фарзандлар берди!
Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди.
Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади...
Топганимга барака берди! Қатор-қатор тўйлар қилдим, бирин-кетин машиналар миндим.
Бировнинг қўлига қараб қолмадим.
Онанг билан шаҳарма-шаҳар, ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди.
Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик.
Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор!
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚
ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇
💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜
🧘♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi?
Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥
🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃
😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda
😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari
👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar
👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari
❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇
/channel/mashuqalar_siri/3661
/channel/mashuqalar_siri/3685
дардлари аригач, қандайдир йўлини топиб белги бераман…
Хуллас, шу йигитга кўнглим тушди. Худойим, бизгаям раҳм қил, орзуларимизни рўёбга чиқар, юзимизни дўст-душман олдида ёруғ қил!..»
Шуларни хаёлимдан ўтказарканман, ўзгача меҳр ва худди уни заҳарлаб ё бирор нима қиладигандек умримда биринчи марта қўрқа-қўрқа томирига осма уколнинг игнасини санчдим.
Бешинчи фасл
* * *
Мана ҳаш-паш дегунча бир ой ҳам ўтди-кетди…
Ҳаяжондан ўлай деяпман.
Бахтиёр акам овқат, укол, бер деган гапларни тилига кўчира оляпти. Ўзганинг кўмагисиз қаддини кўтариб мустақил ўтиришни ҳам ўрганди. Дам олиб, тиниқиб уйқудан уйғонган кезлари фақат менга тикилади, жилмаяди. Кўрсаткич бармоғини олдинга чўзиб нималардир дея ғўлдирайди. Ҳойнаҳой «Мени ташлаб кетсанг кўрасан кўрадиганингни!», деган маънода ҳазиллашса керак-да!..
Эҳ, қандай бахт! Менга Заҳро холанинг ҳам меҳри тушибди. Буни ўтган куни пуллари қолмаганда ўзим дорихонадан укол сотиб олиб берган куни сездим. Бошимни узоқ вақт силаб дуо қилди. Гап орасида «Қанийди сиздай келиним бўлса» деганча чуқур хўрсиниб қўйди…
Эҳ, холажон-эй, қанийди ўша кунлар тезроқ келса! Ўтингиздан кириб сувингиздан чиқардим. Ҳурматингизни жойига қўярдим. Бахтиёр акам ўқишидан келгунча мазали овқатлар пишириб қўярдим. Башарти бундай бўлмаса-чи?.. Йўқ, врач аниқ айтди. Яна бир ой вақт керак бўларкан. Бахтиёр акам албатта оёққа тураркан. Сал иккилангандай, ваҳимага тушгандай бўлиб савол бергандим, уришиб ташлади. Хола, ишонинг, у дўхтир жудаям кучли. Билмаса гапирмайди. Демак, насиб бўлса, ўғлингиз соғаяди, бахтли қилишни эса ўзимга қўйиб беринг!..
Олтинчи фасл
* * *
Ярим тун эди. Ниҳоят охирги осма уколни қилиш пайти етиб, мен ҳамма нарсани тайёрлаб олдим-да, Бахтиёр акамнинг тепасига яқинлашдим. Ухламаган экан.
— Қани, ўртоқ бемор, чап билагингизни берворинг-чи, — дея одатдагидек ҳазиллашиб билагига қўл чўздим. У эса ҳе йўқ, бе йўқ ўзимнинг билагимдан ушлаб олса бўладими!..
Биламан, қўл-оёқлари ҳали деярли жонсиз. Куч йиғиб улгурмаган. Шунда ҳам аёллигимга бориб ғалати аҳволга тушдим.
— Вой, нима бўлди сизга? — беихтиёр қизаринқираб қўлимни тортиб олишга уриндим. — Қўйвора қолинг энди! Сизга укол қилишим керак!
Бахтиёр акам ҳарқалай билагимни қўйиб юборди. Лекин бўйнимдаги тумор осилган ингичка кумуш занжирга ёпишиб, нуқул «бер, бер» лай бошлади. Очиғи, бу ишидан бир қўрқсам, бир қувонардим.
— Шуни берсам қутуламанми? — ҳазил аралаш занжирни бўйнимдан ечиб олиб Бахтиёр акамнинг қўлига тутқаздим. — Эсдаликка олиб қўймоқчимисиз? Сизга шу занжир ёқиб қолдими?
Беморим занжирни аранг бош буриб ёстиғи орасига беркитди ва чап билагини узатди…
Оҳ, бу лаҳзаларни тасвирдашга тилим ожиз эди. Ахир, биз тиллашмасак-да, бир-биримизни тушуна, қадрлай бошлагандик! Худойим, бошимга қандай муҳаббатни ташладинг? Мени аросатда қўйдинг-ку! Гарчи қалбим Бахтиёр акам ҳам менга беэътиборлигини ҳис этиб турса-да, барибир иккиланяпман, хавотирланяпман, қўрқяпман. Ҳа, мен уни йўқотиб қўйишдан қўрқяпман. Эрта-индин тузалиб, хайр-маъзурни нася қилса-ю, жўнаб қолса-чи? Нима қиламан? Нима дейман? Дардимни қандай ошкор қиламан? Кимга арз қилиб бораман?.. Йўқ, у унақанги номардлардан эмас. Қанча кунларни бир палатада кечирдик, дардни биргаликда енгдик, курашдик. Бахтиёр акам менсиз, мен билан хайрлашмай ҳеч қаерга кетмайди…
Еттинчи фасл
***
Кеча Заҳро опа ниҳоят ёрилди.
— Сенсиз ўғлим адо бўлади, бошлиқларингдан бир ойга таътил сўра, ўғлимга ўзинг қара, жон қизим, сенга жуда боғланиб қолди, кўзидан йўқолсанг, безовталанадиган бўлди. Жон қизим, йўқ дема! Боламга баннисадан жавоб беришаркан, — деб қолди…
Бу гапларни эшитганимданоқ кўзларим ҳеч нарсани кўрмай қолди. Негаки, Бахтиёр акамни эрта-индин уйига жўнатишлари лозим эди. Бош врач: «Ҳозирча ногиронлар аравачасида юра туради, дориларни вақтида ичиб турса, икки-уч ойда оёққа туради», деганди. Учганча бош врач ҳузурига ариза кўтариб кирдим. Кўзларим дунёни борлигича кўришга, қулоқларим ортиқча насиҳат-у, рад жавобларини эшитишга ожиз эди. Яна бахтим кулди. Бош врач аризамга имзо қўйди. Энди эртанги кунни кутиш қолди. Худо хоҳласа, Бахтиёр акамни ўзим аравачада уйига олиб бораман, пар
ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҲАМШИРАСИ…
Биринчи фасл
* * *
Уни палатага олиб киришгандаёқ вужудим алғов-далғов бўлиб кетганди. Қош-кўзлари худди кавказлик йигитларники каби қалин ва катта-катта эди. Шундай йигитнинг инсультга учраши менга жуда алам қилди. Билмадим… Палатамда ҳар хил касал ётиб кетади. Ҳар бирига қўлимдан келганча меҳр бераман, эътибор кўрсатаман. Шу ерни дардддан фориғ бўлиб, кулиб тарк этишларини хоҳлайман. Бахтиёр эса менга худди эски қадрдонимдек туюлиб кетди. Ҳатто, тунги муоалажалар тугаб, касалхонанинг жонлантириш бўлимини сукунат эгаллагандан кейин ҳам Бахтиёрга тикилганча ўтирар, унинг кутилмаган мўъжиза туфайли гапириб юборишини, ўрнидан туриб кетишини орзу қилардим…
— Наҳотки, манави кучли дорилар ҳам сизга таъсир қилмаётган бўлса? — дердим Бахтиёрнинг сўлғин юзларига алам аралаш боқиб. — Бир кеча-кундуздан бери уколлар қиляпман-у, қимир этиб қўймайсиз-а! Нега? Шундай норғул, мард, келишган йигитнинг нима ҳақи бор касал бўлишга? Кўзларингизни оча қолинг энди! Нимадир денг! Майли, танангизга игна санчиб оғритганим учун уришиб ташласангиз ҳам майли…
Эҳ, кошкийди шундай қила олсангиз! Ҳозирги аҳволингизда тошдан фарқингиз йўқ. Гапирмайсиз, қимир этмайсиз, уйғонган тақдирингиздаям атрофга ҳиссиз тикиласиз, холос…
Вой, уйғондингизми? Хайрият-эй! Ўтакамни ёрвордингиз-а! Одам ҳам шунча узоқ ухлайдими, Бахтиёр ака? Нима қилай? Овқатингиздан едириб қўяйми? Ойижонингиз товуқ шўрва пишириб келиб эди. Ухлаётганингизни кўриб аста чиқиб кета қолди. Бир қошиқ ичасизми ўша шўрвадан?..
Индамайсиз. Ҳойнаҳой, гапираверишим жонингизга теккандир-а? Хафа бўлманг, сизга азбаройи ачинганимдан, бетоблигингизга чидай олмаганимдан нима десам деяпман-да!.. Билмайман, нимага сизга бунчалик боғланиб қолдим экан. Умрим бино бўлиб йигит кишига ҳозиргичалик яқинлик қилмагандим, меҳр бермагандим. Ким билсин? Сиз бошқача экансиз! Ихтиёримни жиловлаш қўлимдан келмаяпти…
Шундай дедим-у, шоша-пиша ўрнимдан туриб, шўрвани иситдим ва Бахтиёр акага икки қошиқ мажбуран ичирдим. Норози бош чайқаб, қаршилик кўрсатмади. Шукр, ичига иссиқ кирса, тезроқ оёққа туради…
Меҳрибонлигимдан таъсирландими, Бахтиёр ака кўзлари жиққа ёшга тўлиб маъюс жилмайиб қўйди…
Иккинчи фасл
* * *
Бошқасини билмадим-у, жонлантириш бўлимида смена топширишнинг ўзи бўлмайди. Сменадошлар ҳамма нарсани майда-чуйдасигача эринмасдан текшириб чиқишади. Шприцми, бир марталик қўлқопми, дори-дармонми, барча-барчаси ҳисоб-китоб қилинади.
Шу тонг чап ёним билан турмадим чоғи, сменадошим — хўппа семиздан келган Хайриниса кеннойи кира солиб шкафларни ковлаштирган бўлди-ю, жаврашга тушди.
— Ие, манави дорининг ампуласи йўқ-ку! — дея менга шубҳали тикилиб сўради Хайриниса кеннойи лаб бурган кўйи. — Менда қасдингиз борми, ўргилай? Бошимиз кетади-ку топиб жойига қўймасак? Ё билмасмидингиз?
— Вой, шу ерда турганди-ку, — дедим ҳеч нарсани тушунмай темир шкаф ичини қайта-қайта текширирканман. — Кечаси нариги палатага оғир касал кеп қолувди. Моҳира шахсан мендан сўраб битта укол олган. Ўшандан сўранг!
— Менинг Моҳирадан сўраб-суриштиришга вақтим йўқ, — бобиллаб берди Хайриниса кеннойи. — Сиз қўлингиз билан бердингизми, ўзингиз суриштириб топинг! «Лишний проблема»га сира тоқатим йўқ. Бўлинг тез!..
Қолган сменаларим бир-у, шуниси бир бўлди. Моҳира атайин ўзини овсарга солгиси келдими, тимирскилана-тимирскилана, дори қидирди. Тополмади. Адо бўлаёздим. Ахир, бу укол алоҳида рўйхатда туради. Ампуласи жойида турмаса, менам, навбатчи врач ҳам тамом бўламиз. Аксига олгандек, умрида бировга қаттиқ гапирмаган навбатчи врач Беҳзод ака ҳар ўтганда мени чақиб-чақиб олар, гўё ёвуз душманга тикилгандек совуқ қараш қиларди…
Худога айтганим бор экан. Ампула топилди. Моҳира хаёл билан ахлат идишга ташлаб юборган экан. Яхшики, идишни ҳовлига олиб чиқишга улгуришмабди.
Ёруғ юз билан сменани топширгач, палатага қайтиб Бахтиёр ака билан сўзсиз хайрлашдим. Нигоҳларим ёрдамида бўлса-да, унга соғинишим, индинга келишим, албатта мана шу қўлларим билан овқат едириш, дардига малҳам бўладиган уколлардан қилишимни тайинлаб ортга қайтдим. Чиқиб кетаётганимда, Бахтиёр аканинг
манави кўкракларингни сийпалаб чиққанман! Опа дейсан-а!..
— Ёлғонми? Биз опа-укамиз, ахир!.. Ҳали ҳаммаси олдинда. Мендан зўрроғини топиб уйланасиз.
— Уйланишдан гапирма! У бошқа масала.
— Хўп, қочинг, менинг ишларим кўп!..
— Қочмасам-чи? — Оксанини белидан қучиб ўзига тортди Степан. — Урасанми?..
Шу тобда эшик безовта тақиллади-ю, у Оксанани қўйиб юбориб йўлакка чопди…
Маруся хола экан. Онани кўрди-ю, Степаннинг туси ўзгарди.
— Нима бўлди? — сўради у. — Бирпасда бозор қилиб бўлдингми?
Маруся хола кула-кула ичкарига кирди.
— Болам, қарилик қурсин! — деди кулгидан ўзини тўхтата олмай. — Бозорга отланибман-у, пул олиш эсимдан чиқибди.
— Шунақасан-да! Дам олишгаям қўймайсан!
— Кечир, ўғлим! Биламан, сен узоқ йўлдан чарчаб келгансан. Ҳозир… Шундоқ пулни оламан-у, чиқаман! Айтганча, Оксана, сен хамир қориб тура қолгин!..
Маруся хола ётоққа кириб катмонини олди-ю, оёқ учида юриб ташқарига чиқди.
Степан эса зарда билан эшикни ёпиб тамбалади ва залга қайтди.
— Қани, ётоққа кир! — буюрди Степан эндигина ошхонага кириб халтачадаги унга қўл чўзган Оксанага. — Нега қаққайиб турибсан, жонидан!
— Ётоқда нима қиламан? — қўрқув аралаш ортга тисланди Оксана. — Керак бўлса, ўзингиз кираверинг! Менинг ишларим кўп.
— Иш-пишингни билмайман. Юр! — Степан ўгай опасининг билагидан тортиб ётоққа судрай бошлади. — Юрақол! Сени жудаям соғинганман!..
— Қоч, мараз! Қўйвор мени! — йиғлаб силтанарди Оксана. — Бу нима қилганинг? Уялмайсанми? Укамсан-ку, ахир!
— Қанақа ука? Сен отангга эргашиб келгансан! Демак, бегонасан. Ҳадеб қайсарлик қилаверма! Биласан-ку, менинг жаҳлим ёмон!..
Степан судраклаганча Оксанани ётоқхонага олиб кирди-да, даст кўтариб каравотга ташлади тортқилай-тортқилай кийимларини ечиб ўзини унинг устига ташлади…
— Вой мен ўлиб қолай! Вой шўри-им!..
Овоз Маруся холаники эди. Она бир аллақачон нафсини қондиришга улгурган ўғлига, бир юм-юм йиғлаётган Оксанага жонсарак боқиб сўзланарди.
— Бу нима қилганинг, ярамас? Опанг-ку!
— Ҳадеб жаврайверма, она! — Степан норози тўнғиллаганча ҳеч нарса бўлмагандек кийинишга тушди. — Қанақа опа? Мен уни яхши кўраман, билдингми?!. Шундай экан, ҳеч кимнинг хўжайинлик қилишга ҳаққи йўқ! Ундан кўра, овқатнинг ҳаракатини қил!..
— Йўқ, мен ўғил эмас, танбал туққан эканман! — йўлакка чиқиб қарғанишда давом этди Маруся хола. — Шунчалик ҳам номуссиз бўладими одам? Ярим соатгина йўқ бўлдим-а, ярим соат! Энди нима қиламан?
— Бас қиласанми-йўқми? — Степан кутилмаганда йўлакка чиқиб онанинг гирибонидан олди. — Ҳозир…
— Ҳ-ҳа, ўлдирасанми? Ўлдир! Бу кунимдан ўлиб қўя қолганим яхши! Нега қараб турибсан? Ўлдирмайсанми?
— Тегма, исқирт, ойимга! — оқиб тушган кўз ёшлари томоғигача ҳўл қилиб юборган Оксана ўртага тушди. — Қўйвор! Қўйвор ойимни!..
— Ие, жонидан, овозинг чиқиб қоптими? — унинг сочидан чангаллади Степан. — Ҳозиргина қучоғимда инқиллашдан нарига ўта олмаётгандинг-ку! Қоч! Халал берма!
— Қочмайман! — бақирди Оксана. — Кекса одамни азоблашга уялмайсанми? Ҳозир мелиса чақириб…
— Нима? Сен мелиса чақирасанми? Сен-а? Мана сенга!..
Степан қулочкашлаб Оксананинг қулоқ-чаккасига туширди.
У шапалоқ зарбидан ташқари эшик ёнидаги шкафга бориб урилди ва шу заҳоти оғзи-бурни қонга тўлди.
— Худоё урмай қўлгинанг синсин! Қўлгинанг акашак бўлсин илойим! — дея қарғаниб Оксанани турғазишга тутинган Маруся холани Степан бели аралаш тепиб юборди.
— Ўзи мен йўғимда жа ҳаддиларингдан ошиб кетибсанлар! — қичқирди у муштларини тугиб. — Сенларнинг ақлингни киритиб қўймасам бўлмайдиганга ўхшайди! Тур ўрнингдан, кампир, тур!..
Маруся хола тура олмасди. Тепки зарби туфайли умртқаси қаттиқ лат еб бурала-бурала ётарди.
— Турмайсанми? Ўлиб кетларинг унда!
Степан она-болани кетма-кет бир-икки мартадан тепкилади-да, ташқарига чиқиб кетди…
Дунёга боқмаган саҳоба
(Риби ибн Амир)
Ислом қўшини динимиз амрига мувофиқ элчилар юбориб аввал душман тарафни Ислом динига даъват қиларди. Шу мақсад билан Рустамга бир қанча элчилар юборилди. Рустам ҳар сафар таклифни рад этарди. Рустамнинг ёнига иккинчи бўлиб борган элчи Риби ибн Амир розияллоҳу анҳу эдилар. Риби ибн Амир розияллоҳу анҳу у ерга борганларида ҳеч қачон кўрмаган ҳашаматли манзарага дуч келдилар. Рустам ўтирадиган жой нақшли ёстиқлар, юмшоқ гиламлар, инжу ёқутлар ва яна бир қанча зийнатлар билан безатилган эди. Рустамнинг ўзи эса олтиндан ясалган кўшкда ўтирар, атрофидагилар эса унга қулдек хизмат қилардилар.
Риби розияллоҳу анҳунинг эса эскириб кетган уст бошлари, эгри бир қиличлари, ергача эгилиб тушган қалқонлари ва жиккаккина отларидан бошқа нарсалари йўқ эди. Бу манзара ҳазрат Риби розияллоҳу анҳуни ўзига умуман жалб эта олмади. Буларнинг барига нисбатан уларнинг қувватли имонлари, енгилмас шижоатлари ва жасоратлари бор эди.
Гиламлар тўшалган ергача боргач, отларидан тушдилар ва дарҳол ўша ерга отларини боғладилар. Қилич қўлларида эди. Уларга:
– Қуролингни ташла! – дедилар. Ҳазрат Риби розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
– Мени шундай қабул қилсангиз қандай яхши, бўлмаса, кирмай ортга қайтаман.
У ерда турганлар бу оддийгина инсондан чиққан жасурона сўзлар қаршисида саросимага тушдилар. Рустам:
– Уни қўйиб юборинглар! – деди. Ҳазрат Риби розияллоҳу анҳу олдинга юриб бордилар ва Рустамга яқинлашгач, найзаларни ерга қададилар. Ерда эса ипакли ёстиқлар бор эди. Найзанинг кескир учи ипак ёстиқларни тилиб ўтди. Атрофдагилар катта қиймат берган ушбу ёстиқларнинг ҳазрат Риби учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Уларни ўйлантирган ягона нарса элчилик хизматини Ислом иззатига мувофиқ тарзда бажариш эди, холос.
Риби розияллоҳу анҳу ёстиқларни олиб ташлаб ерга ўтирдилар. Ислом элчиси Риби ибн Амир розияллоҳу анҳунинг бундай ҳаракатларидан ҳайратланган Рустам шундай деди:
– Мақсадинг нима? Қани, сўзла!
Ҳазрат Риби розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кишиларни дунё ташвишларидан фароғатга чиқарай, ботил динлар зулмидан қутқариб, Ислом адолатига етказай деб, бизга бир Пайғамбар юборди. Ким бу динни қабул қилса, биздан бўлади, биз эса ортга қайтиб кетамиз. Кимки қабул қилмаса, Аллоҳнинг ваъда қилганига эришмагунча у билан курашамиз?
– Аллоҳнинг ваъдаси нима?
– Кофирлар билан жанг қиларкан ўлганлар учун жаннат, тириклар учун зафардир.
– Сўзларингни эшитдим. Бу масалани ўйлаб кўришимиз учун бизга муҳлат берасанми?
– Ҳа, истаганингизча муҳлат берамиз.
– Неча кун муҳлат берасиз?
– Бир ёки икки кун муҳлат берамиз.
Шундан сўнг Рустам деди:
– Йўқ. Олимларимиз ва раисларимиз билан мактублашишимиз учун бу вақт камлик қилади.
Унинг бу жавобидан сўнг ҳазрат Риби розияллоҳу анҳу дедилар:
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга душман билан учрашган пайтимиз, уч кундан ортиқ муҳлат бермаслигимизни амр қилганлар. Ўйла ва одамларингдан сўра, бу муҳлат ичида шу уч йўлдан бирини танла: мусулмон бўлиш, жизъя бериш, жанг қилиш.
Рустам яна савол берди:
– Сен уларнинг бошлиғимисан.
– Йўқ, мусулмонлар бир-бирларига қувват берувчи тану жондирлар.
"Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи"
(Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар)
2 -китобдан
@ibratli_sozlar
ИСЛОМ ДИНИ НИМАГА БУЮРАДИ?
🕌
Ислом динида тарки дунё қилиш, яъни дунё ишларини бутунлай унутиб, фақат ибодатга боғланишга буюрилмаган. Набий алайҳиссалом бу дунё ишини ўз ҳолига ташлаб, аҳли ва бола-чақаси эҳтиёжини қондирмай, жамиятдан бутунлай ажралиб, фақат тоат-ибодат йўлини тутишни ман этганлар. Ислом динининг моҳиятини тўғри тушунмаган баъзилар: «дин-умрни фақат ибодат билан ўтказишдан иборат»деб ўйлайди. Ваҳоланки, ислом дини мукаммал дин бўлиб, унда дунёвий ишларни ҳам, охират ишларини ҳам баробар ҳолда олиб боришга буюрилган. Шунинг учун ибодат амалларидан ташқари оиласига ҳалол луқма едириш ҳам ибодат саналиб, унинг катта ажр-савоби борлиги айтилган. Бир кишига яхши сўз айтиш ҳам ибодат, бир кўнгли синиқ ва хафа кишини хурсанд қилиш ҳам ибодат ва бир ҳожатманднинг ҳожатини адо этиб қалбига мамнунлик олиб кириш ҳам ибодат. Биз «ибодат» деганда бошни саждага қўйишнигина ибодат деб билиб, уни тор маънода тушуниб қолганмиз. «Қасас» сурасининг 77-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин». Яъни, оят мазмунидан англашиладики, Аллоҳ берган ақлу заковат, қобилият ва молу дунё билан охиратингни ҳам обод қилгин, шу қаторда дунёдаги насибангни ҳам унутмагин, дейиляпти. Демак, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу дунёсиз охират бахт-саодати ва яхшилигига эришиб бўлмайди. Дунёга келмасдан туриб охиратга борган инсон йўқдир. Аллоҳ таоло ҳамма бандаларнинг шу дунё орқали охиратга боришини тақдир этган. Яҳё ибн Муоз «Ҳилятул Авлиё» китобида:«Дунё охират кўпригидир», деган. Кўпчилик ислом дини деганда ҳалиям масжидга бориш, ҳайит байрамларини ўтказиш, ўлим билан боғлиқ маросим ва маъракаларни тушунади. Тўғри, бир инсон дунёдан ўтса, жанозасида қатнашиш ҳам савобли амал. Фарзанд кўрса, эл олдига дастурхон ёзиб, зиёфат бериш ҳам савобли амал. Имом Муҳосибий раҳматуллоҳи алайҳнинг: «Охиратлари дунёсидан, дунёлари охиратидан машғул қилиб қўймайдиган кишилар бу умматнинг энг яхшиларидир», деган сўзлари мўмин-мусулмон кишилар қандай бўлишини кўрсатиб беради. Ислом динида дунё тўлиқ мазаммат қилинган эмас, балки дунёпараст бўлиш қораланган. Алий розийаллоҳу анҳу: «Мен дунёни ҳеч ёмонлаган эмасман, балки дунёпарастликни ёмонлаганман», дедилар. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар орасида шундайлари ҳам борки, улар: «Эй, Раббимиз, бизга шу дунёда бергин»,дейдилар. Ваҳоланки, уларга охиратда насиба йўқдир». Бу ояти каримада ҳажга борувчиларнинг муқаддас ерларда қиладиган дуо-илтижолари фақат ўткинчи бойлик ва дунёвий ҳожатларни сўрашдан иборат бўлиб қолмаслиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.
«Яна шундайлари ҳам борки, улар: «Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», - дейдилар». («Бақара» сураси, 200-201 оятлар).
Бу ояти каримада эса, ҳаж ибодати вақтида Аллоҳдан бу дунёда илм, ибодат, мағфират, охиратда эса, иймон бутлиги, шафоат ва жаннат неъматларини илтижо ила сўровчилар мадҳ этилмоқда. Оят мазмунидан англашиладики, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган инсон биринчи навбатда иймон келтирмоғи ва ўзини ислоҳ қилиб, Аллоҳ таоло буюрганидек ҳаёт кечирмоғи лозим. Икки дунё бахт-саодатининг калити ҳам шудир. Буни англаб етган ва бу оятга амал қила билган кишилар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахт топадилар. Аммо бунинг аксини қилинса-чи? Аллоҳни унутган ва иймондан узоқлашган сайин дунё ҳаёти ҳам шунча машаққатли ва оғир бўлиб боради. Бунга тарихда мисоллар кўп. Қанчадан-қанча қавмлар Аллоҳни унутиб, гуноҳ ва маъсиятга ботгани учун қаттиқ жазосини олишган. Яхши ва солиҳ амаллар билан ҳаёт кечираётган инсон ҳеч қачон лоқайд ва бепарво бўлмай, ёши улғайган сари олдинда уни ўлим кутиб турганини эсдан чиқармайди. Шунинг учун у дунёга берилиб кетмайди, мол-дунё изидан қувмайди, ҳадиси шарифда айтилганидек, бир -Бу дунёдаги одамлар уйқудалар, ўлгач – уйғонадилар, надомат чекадилар, аммо надоматлари уларга фойда бермайди.
Ўлимни шу дунёда ўйланг.
Надоматни шу дунёда чекинг. Тавбани шу дунёда қилинг.
Дунё – Аллоҳни таниш учундир.
Саҳл ибн Абдуллоҳ ТУСТАРИЙ.
@IBRATLI_SOZLAR
😱😞𝗣𝗮𝗺𝗽𝗲𝗿𝘀 𝗯𝗼𝗹𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗯𝗲𝗽𝘂𝘀𝗵𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗱𝗶, 𝗔𝗺𝗺𝗼 𝗯𝘂 𝘀𝗶𝗿𝗻𝗶 𝘀𝗵𝗶𝗳𝗼𝗸𝗼𝗿𝗹𝗮𝗿 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝘆𝘁𝗶𝘀𝗵𝗺𝗮𝘆𝗱𝗶.
𝗣𝗔𝗠𝗣𝗘𝗥𝗦 𝗼𝗻𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗼𝗴‘𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝗲𝗻𝗴𝗶𝗹 𝗾𝗶𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶 𝗺𝘂𝗺𝗸𝘂𝗻, 𝗹𝗲𝗸𝗶𝗻 95% 𝗼𝗱𝗮𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝘇𝗶𝘆𝗼𝗻 𝘁𝗼𝗺𝗼𝗻𝗶𝗻𝗶 𝗲’𝘁𝗶𝗯𝗼𝗿𝘀𝗶𝘇 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗮𝗱𝗶𝗹𝗮𝗿.
𝗘𝗻𝗴 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶 𝘃𝗮 𝗲𝗻𝗴 𝗸𝗲𝗻𝗴 𝘁𝗮𝗿𝗾𝗮𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗺𝘀𝘀𝗵𝗵𝘂𝗿 𝗣𝗮𝗺𝗽𝗲𝗿𝘀𝗱𝗮 𝗵𝗮𝗺 𝗵𝗮𝘁𝘁𝗼𝗸𝗶.... 😱😱😱😱😭😭
👇👇𝐁𝐀𝐓𝐀𝐅𝐒𝐈𝐋 𝐃𝐀𝐕𝐎𝐌𝐈👇👇
😍FASON TANLASHDA QIYNALYAPSIZMI🥹
Shu ham muammo boʻldimi? Eng zoʻr kanalni mana men bilamanda😉
🫠Yozgi, kuzgi, qishki, bahorgi fasonlar
🫠Qay biri kerak tanlang va ulanib oling, bu meni sizga eng zoʻr tavsiyam boʻladi. Bunaqa kanalni boshqa topolmisiz, bu aniq!👇👇👇
челак сут берарсан. Ишқилиб, хўжайин тезроқ қайтсин-да.
Болалар ҳам у кишини жуда соғинган...»
Бузоқча чўзиб маъради. Сигир боласига ўгирилди. Роҳила эса бир тутам ўт олиб бузоқчага берди. Сўнг қўлидаги челакни айвонча четидаги илгакли симга илдириб, «Товуқлар қурғур тухум қўйгандир», деган хаёлда товуқхона томон юрди.
— Э, қақилламай қақодонинг тешилгурлар-эй!
Унинг овоз чиқариб койинишлари бекор кетди. Бешта товуқдан зўрға биттаси туғибди. Ҳафсаласи пир бўлди. «Бекорга қақиллашади, — товуқхона четидаги кундага ўтириб, ўйлай бошлади у. — Қуруққа томоқ қоқишади. Шу товуқлар ҳам одамни алдайди-я. Уч кундан буён битта тухумга шунча қақ-қақ. Тавба, булар ҳам Худонинг бир маҳлуқи-да. Шу ўлгурларда ҳам нафс бор. Ризқини териб ейди. Қани, энди одамзот шундай бўлса. Йўқ!
Унда «сен ёмонсан, сен бошлиқни сўқдинг», деб кимни қамашади?
Ўшанда ким бўйруқ қилади-ю, ким бажаради? Шундай яратганига ҳам шукур, бўлмаса, бир-бирининг кўзларини чўқиб оларди, бу одамлар...
Энди шу кунларда муштдай-муштдай тухумларингни тўтиё қилманглар. Кўриб турибсизлар, хўжайинимиз кетгандан буён аҳволимиз оғирлашиб қолди. Айниқса, болаларга қийин. Сизлар бола туғиб кўрмагансизлар-да, билмайсизлар, қақажонлар. Тунов куни Марзияга муаллими «агар форма олмасанг, дарсга келма», дебди. Пул йўқ, қаердан оламиз. Бечора беш кундан бери йиғлайди, мактабга бормайди. Ахир, битта менинг кетмон чопганим нимага ҳам етарди?
Энди сизлардан бир нарса олиш учун бир нарса бериш керак. Доннинг ҳам қолганини экдик. Нима қиламиз? Хўжайинимиз қайтгунча тақдирга тан бериб яшайвераймиз-да...
Ўзларинг ҳам биласизлар-ку, ўша куни ҳовлида донлаб юрган эдиларинг.
Ер ўлчовчилар келиб қолди. Ҳалиги дароз ҳисобчи таноб чўпини у ёқдан бу ёққа ташлаб чиқди. Икки таноб ер зиёд экан. Улар бир-бирларига «нима қиламиз?» деб қараб туришганди, совхознинг парткоми келиб қолди. Ҳисобчи бола бидирлаб ҳаммасини унга тушунтирди. Партком ҳовлининг ичини ўзича чамалаб, кейин юқорида экилган буғдойзорга ишора қилиб: «Ҳув, ўша ерни бузинглар, ўрнига пахта экасизлар», — деди.
«Ака, бешта болам бор. Уларнинг ризқини қирқманг. Келгуси йил экмаймиз, давлатга берамиз», — деди Боймурод гапга аралашиб. «Шунча ортиқча ерни эгаллаб олибсиз, яна гапингизни қаранг. Ўроқ солинглар», — деб буйруқ берди партком ер ўлчовчиларга.
Шунда Боймурод ҳоатада ўйнаб юрган болаларини буғдойзорнинг четига қатор қилди. «Буғдойнинг эгаси шулар!», — деб туриб одди. Болалар эса изиллаб йиғлашарди. Менинг ҳам юракларим қон бўлди.
— Ҳали шунақа қилиб енгмоқчимисан ё қўрқитмоқчимисан, ахмоқ! - бақирди партком.
Боймурод ҳам тўлиб турган эканми:
— Ўзинг аҳмоқсан! Сизлар ҳам биласизлар кимни сиқишни, — деди жаҳл билан.
Бўлган гап шу. Шу ерда акт тузишди. Кечқурун мелиса келиб олиб кетди. Карманада ўн беш кун етди. Сўнг Каттақўрғон турмасига олиб кетишди. Бориб кўролмадик ҳам бечорани. Майли, ярми қолди. Начора, кутамиз. Ёмонларнинг жазосини Худо берар... Кўп ҳам туғмасдан юрманглар, ҳеч бўлмаса кун ора туғиб туринглар. Бир шамолланглар...»
У товуқхонани очиб товуқларни чиқариб юборди. Ўзини енгил ҳис қилди. Ғуссаси бироз тарқагандай бўлди...
°°°°
Ранглари синиқиб қолган Роҳила болаларига ширчой қилиб ичирди. Катта қизи Марзияга укаларини қолдириб, ишга жўнаш тараддудига тушди.
— Она, қачон форма олиб берасиз, бугун ҳам мактабдан қоламанми? - деб йиғлади қизи.
— Йиғлама, келаётган бозорда товуқлардан сотамиз. Ўша пулдан олиб бераман. Укаларингдан эҳтиёт бўл. Ҳовлининг у ер-бу ерларидан ўт юлиб сигирга беринглар. Укаларинг йигласа, саватдаги қотган нондан ивитиб бергин.
У ишга кетатуриб: «Э, лаҳатга тиқай сенларни. Қаро ерга бориб қақилланг! Кишт-э», — дея супа юзидаги йиртиқ ковушни олиб, янги экилган буғдойларни титкилаётган товуқларга қараб ирғитди.
Ашурали Жўраев.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
.
У уйга боргач, акасидан ғурур талаб қилмоқчи бўлди, орият, журъат талаб қилмоқчи бўлди. Ойисига бир оғиз айтиб қўйса, Шодиянинг остонасига дастурхон кўтариб бормасмиди? Акасидан шунинг ҳисобини сўрамоқчи эди. Бироқ, ўз хонасида сарҳушлигича ухлаётган Аброрни кўриб, ҳеч нима демади. Барибир энди бефойда. Кеч бўлди. Жуда кеч... Энди ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди...
Шодия оппоқ гуллар ила безалган машинада кетиб бораркан, севгиси учун курашишга ўзида журъат топа олмаган субутсиз йигитни тақдирига битмагани учун Худога беҳад шукроналик келтирарди. Бу ҳаёллар уни ўзга уйда кутаётган ёр-ёр садолари остида босилиб кетди...
Алия
Ёниб-ёниб кули қолди юрагимнинг,
Зулмат рангли туни қолди юрагимнинг...
Армонларга куни қолди юрагимнинг...
Бир келмадинг...
Ҳеч келмадинг...
Сен келмадинг...
Борим, дея изларига топинганим,
Толеъига юлдузларни соғинганим,
Армонларга кўмиб кетдинг жоним маним –
Ёниб-ёниб кули қолди юрагимнинг...
Бир келмадинг...
Изларингда сарғайдимми?...
Соғинмаган кўзларингда сарғайдимми?...
Наҳот севган...
Севмай туриб алдайдими?!
Наҳот сенга куни қолди юрагимнинг?!
"Етар! Бўлди! Бас!” – дейман-у, яна, афсус –
Орзу ичра йўлларингда толади кўз...
Умид бағрин ёндиради оловдай муз,
Соғинчда бир хуни қолди юрагимнинг...
Тупроқ бўлган нолаларим кўкка етди,
Фарёдларим, жолаларим кўкка етди,
Сени дедим...
Оҳим ҳатто Ҳаққа етди,
Етмаган бир "СЕН”и қолди юрагимнинг...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ни эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам...
Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, Ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлган, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...
Сизга шунча гапни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...
Хазонрезги...🍁🍁🍁
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
- Айтмайсизам-а ! Уятга қолдим. Оғайнингиз ҳам мени роса тантиқ демасалар бўпти , ишқилиб . Майли, борақолинг . Вақт ҳам алламахал бўлиб кетди . Мандан хавотир олманг. Энди сира ...
Аёлни сўзларини эри бўлди :
- Йиғлама-а-а-а-й-с-а-а-а-н ! Йиғлаб ҳам кўр-чи ?!
Аёл , ярим товушда беғубор кулди :
- Хўп , дадаси ! Оллоҳим, менга сиздек инсонни умримга йўлдош қилиб берса- ю , мен нега йиғлай... Мен нега йиғлай... Ахир сиз - бахтимсиз ...
Муаллиф: Ушбу ҳаётий ҳикояни қоғозга туширар эканман, юртимизда ўша аёлнинг турмуш ўртоғи сингари яхши инсонлар яшашига мен ҳам кўп шукр қилдим . Шукр қилишимга имкон берган Яратган Эгам учун эса шукрларим беададдир ...
ХАЗОНРЕЗГИ
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Ғийбату туҳмат кимга, нима учун керак?
(Ибрат учун сизга илиндим албатта укинг)
Ҳар бир маҳалла, кўчанинг “миш-миш”чи, бошқача айтганда, гап ташувчи аёллари бўлади. Улар ҳар бир ахборотдан хабардор бўлишади гўё.
Ким келини билан уришган, ким эри билан тортишган – барчасини билишади. Мана, уларнинг “заҳматли меҳнати”дан бир парча.
Акмал жуда ёш уйланди. Дабдабали никоҳ тўйига кўпчилик келди. Ёш келин-куёв, қайнонаю қайнота қувончдан ўзини қўярга жой тополмайди.
– Ассалому алайкум! Яхши ётиб турдингизми, – дея чой узатаётган келин барчанинг ҳавасини келтирарди.
– Барака топинг келинпошша. Келинг ўзингиз ҳам нонушта қилиб олинг, – дейди қайнона фахр билан.
Келин эса минг истиҳола билан кейинроқ чой ичишини айтиб, уй ишларига шўнғиб кетди. “Келиннинг елиб-югуриб хизмат қилаётганини томоша қилиш қанчалик мароқли. Мана, орзу-ҳавас деганлари шу бўлса керак”, кўнглидан ўтказди Сапура ая. Акмал эса ота-онасининг дуосини олганча, ишга отланди. Эшик ортида уни кузатган келинчак ҳам бу манзарага ўзгача қиёфа бахш этарди.
Буни узоқдан кузатиб турган қўшни аёллардан бири йигитни тўхтатди.
– Вой, Акмалжон яхшимисиз? Тўғриси бир гап эшитиб қолдим. Айтай десам тилим, айтмай десам ён қўшнимсиз, сизга жоним ачийди.
– Салима опа тезроқ айтақолинг, нима гап? – дея шоширди.
– Ҳа, майли айтганим бўлсин. Аёлингиз бир йигит билан тўйдан олдин учрашиб юрган экан, сиз эҳтиёт бўлинг тағин ҳалиям учрашаётган бўлмасин...
– Бундай бемаза гапларни қаердан топдингиз. Бу бўҳтон. Мен аёлимни яхши биламан, унга ишонаман, – дея Акмал ўз йўлида давом этди.
Шундай бўлса-да кўнглига шубҳа оралади. Кўчасида иккита аёлга кўзи тушди дегунча, улар Акмалга қараб нималарнидир ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Борган сари аёлининг нон олишга чиқиб кетиши ҳам уни шубҳа-гумонда қолдира бошлади. Қўшни аёл ёлғон гапларни бутун маҳаллага тарқатиб бўлган, одамлар оғзидаги гаплар Акмалнинг дўстларига ҳам етиб борганди.
Бу бўҳтонлар ўз навбатида қайнонанинг ҳам қулоғига чалинди. У эса келиннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати, сўзларидан айб излайдиган бўлиб қолди. Кунлардан бир кун уйига эртароқ келган эр хотинини уйда телефонда гаплашаётганини кўриб қолди. Минг хаёлга бориб, ўйлаб ҳам ўтирмасдан:
– Қўлга тушдингми енгилтак. Ўйнашинг билан гаплашяпсанми? – дея аёлни турткилай кетди. Уйда тўс-тўполон кўтарилди. Келин ҳушидан кетди. Бу орада қизнинг ота-онаси ҳам етиб келди. Қаердан билишди дейсизми? Ахир қиз бечора онаси билан гаплашаётганди-да. Кўнгли беҳузур бўлаётганини айтганида онаизор қанчалик қувонганди-я. Қизининг аҳволини, айниқса, ҳомиланинг нобуд бўлганини билган ота-она фарзандини бу уйда қолдирмади. Турли гап-сўзлар кўпайиб, оила пароканда бўлди.
Ёшлар ажрашиб кетишди. Ғийбатчи аёлларнинг гаплари гулдек оиланинг бузилишига сабаб бўлди. Ҳа-я уларга яна гап топилди: “Эри тутиб олибди-да, шунга ажрашишди...”
Афсуски, бу тўқиб чиқарилган ҳикоя эмас. Бундай воқеалар менинг ёки сизнинг маҳаллада бўляпти ва давом этмоқда. Хўш, бунга ким айбдор?..
Муҳаммадсодиқ ТЎРАЕВ
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен очман, – деди.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан биридан егулик сўрадилар.
– Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, менда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ, – деган жавоб бўлди. Кейин бошқа бирига бордилар. Шу жавоб. Қолган аёлларида ҳам шундан ўзга жавоб бўлмади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бу кишини шу кеча ким меҳмон қилади?
Аллоҳ раҳм қилсин ундай кишини, – деб асҳобларига юзландилар. Ансорлардан бири ўрнидан туриб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен меҳмон қилурман! – деди.
Мискин кимсани етаклаб уйига олиб борди.
Хотинидан сўради:
– Бирор егулигинг борми?
– Йўқ, болаларга яраша озгина егулик қолган эди, холос, – жавоб берди аёл.
– Ундай бўлса, уларни бирор нарса билан машғул қилиб тур. Мабодо кечки овқатни емоқчи бўлиб қолсалар, ухлатиб қўй. Меҳмонимизга овқатни олиб кираётганингда чироқни ўчириб қўй. Унга ўзимизни овқатланаётгандек қилиб кўрсатамиз.
Таомни келтирдилар. Меҳмон тановул қилди. Эр-хотин иккиси ёш болалари билан ҳеч нима емасдан тонг оттирдилар. Эрталаб хонадон соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борди. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриб:
– Сизларнинг меҳмонга қилган илтифотларингиздан ҳатто Аллоҳ азза ва жалла рози бўлди, – деб хушхабар бердилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!
1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
вариш қиламан, даволайман…
Саккизинчи фасл
Азалдан булутли, салқин ҳавони хуш кўрардим. Бугун худойим менинг раҳмимни едими, ҳаво айниди, кўча салқинлигидан енгилроқ кофтамни ҳам кийиб олдим. Хаёлларим эса чалкаш эди. «Бахтиёр акам уйига боришимга, уни парвариш қилишимга рози бўлармикан? Умуман, янги хонадонда ҳолим қандай кечаркин?», деган ўйлар миямни кемирарди.
Худди шундай талвасали хаёллар чангалида палатага кириб келдим. Бугун хўппа семиз кеннойи смена қабул қилган экан. У ҳамширалар «пости»даги столга бошини қўйганча ўй сурарди.
Ичкарига кирдим-у, Бахтиёр акам ётадиган каравотга қарадим.
Не кўз билан кўрайки, каравот бўм-бўш эди. Устига янги чойшаб ёпилган.
— У… Қани? — миямнинг ўти чиқиб, юрагим алғов-далғов бўлиб, кўзларимдан учқун чақнагудек аҳволда хўппа семиз кеннойига юзландим. — Бахтиёр ака…
— Ҳа-а, суюкли касалингми? — ўтирган ерида хотиржам жавоб қилди кеннойи. — Умри қисқайкан, синглим! Кечаси ўлиб қопти. Ҳозир… Моргда бўлса керак… Балки олиб ҳам кетишгандир уйига… Билмадим… Э, намунча қайғуравермасанг? Аҳволи оғириди. Тузалмаслиги аниқ эди. Ўзингни тутвол, қиз! Биз ҳар бир ўлган касалга куяверсак, бу ерда узоқ ишлай олмаймиз!..
Айни чоғда кеннойини шу қадар ёмон кўриб кетдимки, қўйиб берса, сочларини битталаб юладиган шаштим бор эди.
Айтган совуқдан-совуқ сўзлари қулоқларимни тешиб ўтган каби карахтландим.
Телбаларча палатани айлана-айлана, яна ўзим учун қадрдон, азиз бўлиб қолган каравотга яқинлашиб жонҳолатда болишни кўтардим.
Бахтиёр акам мендан тортиб олган туморли занжир чўзилганча ётарди. Ҳовлиқиб уни қўлимга олдим-у, кўксимга босдим. Шу заҳоти кўзларимга ёш қуйилиб келди. Алам елкамдан маҳкам босиб, ожизларча полга чўк тушдим. Аммо билиб, сезиб, англаб турардим. Ҳозир ўтиришнинг мавриди эмас. Мен… Бахтиёр акамни қидириб топишим шарт! Ҳеч бўлмаса қабрига боришим, тўйиб-тўйиб йиғлашим, унинг руҳи билан тиллашишим, аламларимни тўкиб солишим зарур. Худди шундай қилишим керак!.. Ахир… Нега бундай бўлди? У тузалиб қолганди-ку анча! Худойим, нимага мени ғафлатда қўйдинг? Қайси гуноҳларим учун? Нега мени муҳаббатимдан, орзу-умидларимдан бунчалар шафқатсизларча айирдинг? Менда нима қасдинг бориди? Бахтиёр акам яна пича яшаса бўлмасмиди? Ҳақи бориди-ку!..
Билмайман. Ҳушимда эмасмидим, палатани бошимга кўтариб бақирибман чоғи, тепамда аллакимлардир пайдо бўлиб мени юпатишарди. Аммо мен ҳеч кимга қулоқ тутадиган, тинчланадиган ҳолатда эмасдим.
Дафъатан ўрнимдан турдим-да, дардли, ғазабнок нигоҳларимни ҳамкасбларимга тикдим-у, ҳай-ҳайлашларига-да қулоқ тутмай кўчага чопдим. Шу тахлит дуч келган тарафга югура кетдим. Чопавердим, машиналарнинг чўзиб сигнал чалиши, кимларнингдир бақир-чақири-да қулоғимга кирмади. Бахтиёр акамнинг қай манзилда яшашини билмасам ҳам умид узмадим…
Ҳа, уни албатта қидириб топаман. Бор ҳасратимни ўзига айтаман. Гина қиламан. Шу лаҳзалар қулай баҳона бўлса, бетимни сидириб ташлаб бўлсаям севишимни, усиз яшай олмаслигимни айтаман, айтаман, айтаман!!!
Ташқарида ёмғир шивалаб, момоқалдироқ гумбурлай бошлади. Йўқ, бу ёмғир менинг, мендек бахти қаро бир ҳамширанинг аччиқ кўз ёшлари, момоқалдироқ эса қалбим фарёди эди.
Олимжон ҲАЙИТ
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
кўзларида яна ёш ғилтиллаганини кўрдим. Бу Бахтиёр ака ҳам менга эътиборсиз эмаслигидан далолат эди.
Юрагим эзилиб, ёруғ дунёга сиғмай кетгандек бўлдим. Аммо на илож? Кўнглим суйиб қолган бу йигитга ўз сменамдагина меҳр беришга мажбурман.
Учинчи фасл
* * *
Одамзоднинг табиати ғалати. Хурсандлигини, ҳасратини дўппи тор келганда кимгадир тўкиб солгиси келади. Мен ҳам маҳалламга қайтгач, ишдан сўнг дам олишни-да унутиб, кўчага йўл олдим. Маҳалламизда Феруза деган яқин дугонам бор. Қанақа гапим, қандай маслаҳат зарур бўлса, ўшаникига чопаман. Негадир Феруза билангина гапим қовушади.
— Мен тамом бўлдим, Феруз, — дедим ҳали арзирли сўрашиб улгурмай. — Маслаҳат бер! Нима қилай?
— Нима бўлди ўзи? — босиқлик билан сўради Феруза. — Катта ҳамшира бўлдингми?
— Э, йў-ўқ, бошқа нарса, — дедим ер чизиб. — Унданам зўр! Фақат… Қандай айтишни билмайман.
— Айтавер, мендан яширадиган сиринг борми ё? Намунча чўзмасанг? Ай-йт!..
— Палатамга зў-ўр келишган йигитни олиб келишди, — мақсадга ўтдим мен. — Бечора инсульт бўп қопти!
— Ҳа-а, — беихтиёр кулиб юборди Феруза. — Гап буёқдами ҳали? Инсультни севиб қолдим дегин?
— Бу нима деганинг? Инсульт одаммасми? Ё атайин касал бўлай дебдими? Ғалати гапларни гапирасан-а!..
Феруза ўйламай айтган гапидан астойдил хафа бўлганимни сезиб икки елкамни қучди.
— Кечирасан-у, — деди у кўзларимга тик боқиб. — Касал одамни севиш… Барибир ғалати-да!.. Қолаверса, у юрагингдан нима кечаётганини қаердан билсин? Ўзи билан ўзи овора бўлса…
— Сезган, — дея орзули нигоҳларимни шифтга тикдим. — Сменани топшириб уйга қайтаётганимда, йиғлади. Ўзи-чи, ёнида ўтирсам бас, йиғлайверади. Гапира олмайди-да, афсус! Балки гапира олганда уям ичидагини айтармиди?!.
— Ҳа-а, осонмас, осонмас, — дея бош ирғаб қўйди Феруза. — Тузалиб кетсин ишқилиб ўша йигитинг!.. Менга қара, худо асрасин-у, тўсатдан ўлиб қолса-чи?.. Вой, туф-туф-туф!..
— Э, нафасинг қурсин! — дугонамни ростакамига уришиб ташладим. — Инсульт бўлса, ўлавермайди-ку одам! Ана, қанчаси замбилда келиб, ўз оёғи билан юриб чиқиб кетган! Тузалади Бахтиёр акам, ўзим тузатаман. Мана кўрасан!..
— Бахтингни берсин, ўртоқжон, — деди икки қўлимдан тутиб Феруза. — Илойим катта тўйингда ўзим қамишдан бел бойлаб хизмат қилай!
— Айтганинг келсин!..
Мен дугонамнинг тилакларини эшитгач, теримга сиғмас даражада севиниб ортга қайтдим.
Тўртинчи фасл
***
Орадан ўн беш кун ўтди. Лофга йўйманг-у, Бахтиёр акам анча қимирлаб қолди. Тилга киргиси келиб, нималардир дея ғудраб қўядиган бўлди. Айниқса, мени мамнун этган нарса кўз қарашларига ўт киргани эди. Ҳар укол қилганимда, овқат едирганимда менга шу қадар ўтли боқарди-ки, ўзим сезмаган ҳолда ундан кўзимни олиб қочардим.
«Билармикан-а? Севармикан уям мени? Севмаса нега унақа қайноқ тикилади? Тузалиб кетгандан кейин терс ўгирилиб кетвормасмикан? Унутиб юбормасмикан? Унинг меҳрига, муҳаббатига зорлигимни илғармикан? Онаси нима деркин? Худо кўрсатмасин, «Болам тузалди, сизгаям раҳмат» деганча Бахтиёр акамни опкетиб қолса-я? Унда нима қиламан? Ё ҳозироқ ичимдагини айтсаммикан ўзига? Анча жонланиб қолди-ку! Балки зиён қилмас?.. Йўғ-э, қиз бола севги изҳор қилса, уят-ку! Керак бўлса, ўзи билволсин! Йўқса, пешонамдан кўраман… Шўрлик, нуқул йўл қарайди. Кимларнингдир кириб келишини кутади. Ойисини кўради-ю, қовоқ уйиб олади. Нимага бундай қиларкин деб, Заҳро холадан сўрасам, айтиб берди. Бахтиёр акамнинг отаси болалигидаёқ машинада ҳалокатга учраб ўлиб кетган экан. Заҳро хола ёлғиз ўғлини бир ўзи катта қилибди. Жуда камбағал яшашаркан. Қариндош-уруғлар эса бадавлатмиш-у, умуман қарашмасмиш. Айниқса, Бахтиёр ака тиббиёт институтига қабул қилинганини эшитиб, роса энсалари қотибди. Бахтсизликни қарангки, биринчи курсга, илк дарсига бориб келган куни зинадан туртиниб йиқилибди-ю, миясига қон қуйилиб, манавинақанги ҳолга тушибди. Худойим, шунчалар шафқатсиз бўласанми? Ҳеч қурса бир ой таҳсил олишгаям имкон бермабсан-а!.. Ишқилиб, буёғига дардини енгиллатгин! Оёққа турсин, гапирсин, нимадир десин! Мана кўрасан, мен уни албатта бахтли қиламан. Тўғри, балки кўнглимни ҳозир билмас. Аммо бу ҳозирча холос. Тилга кириб, тик оёқда тура оладиган бўлгач,
ЭСЛАТМА:
Бу воқеани бир пайтлар суҳбатдошим поездда кетаётганимда ҳикоя қилиб берганди. Мен қаҳрамонларнинг исмларини ўзгартириб, қоғозга туширдим.
Оксана бироздан сўнг сал ўзига келиб, Маруся холани амал-тақал каравотга судраб олиб кириб ётқизган ва зудлик билан “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилган.
Ҳарқалай, жароҳат оғир бўлиб чиқмаган. Ўн беш кун касалхонада даволангач, қадрдон уйига қайтган.
Степан эса шу куниёқ қўлга олинган.
У суд ҳукми билан маълум муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Олимжон ҲАЙИТ
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍ЎГАЙ ОПАНИНГ ОҲИ…
Степан елкасига оҳори кетган костюмини илганча тўққиз қаватли уйнинг учинчи қаватига шошилмасдан кўтарилди ва таниш эшик рўпарасида бирпас тек туриб қолди.
“Оксана нима қилаётган экан? — ўйлади ўгай опасининг ёқимтой чеҳрасини кўз олдига келтираркан. — Бир ўзимикан, ё онам ҳам ёнидамикан? Эҳ, онам касалхонада бўлиб қолсайди! Оксананинг лўмбиллаган оёқларидан маҳкам қучиб олардим. Беш йилдан бери турмада ўтиравериб, негадир уни кўп ўйладим. Отасига эргашиб келганиям, ўгайлигиям, менинг квартирамга эга чиққаниям эсимга келмади. Фақат келишган қоматини тасаввур қилиб яшадим. Афсус!.. Турмага кетишдан олдин ўзимники қилиб қўймаган эканман-да! Ҳозир боламни қучоқлаб ўтирган бўлармиди… Ишқилиб, у ярамас бошқасига илакишиб қўйган бўлмасин! Илакишсин-чи, нима қиларканман! Ўлдираман!..”
Шундай хаёллар билан девордаги тугмачани бир неча маротаба босди. Зум ўтмасдан зулфин суғурилиб, эшик қия очилди ва рўпарасида ўша ўзи билган, баланд бўйли, тик қомат, сийналари ярим очиқ, малла сочли Оксана пайдо бўлди.
У ўгай акасини кўрди-ю, нима қилишни билмай гарангсиб қолди. Аммо тезда ўзини қўлга олиб қўрқа-писа майин жилмайиш қилди.
— Сиз?.. Яхши келдингизми?
— Мана, келдим! — кўзларини қисиб айёрона кулимсиради Степан. — Соғиндингми?
— Ҳ-ҳа… — дея олди зўрға Оксана. — Киринг!..
Ичкаридан онаси Маруся холанинг товуши жаранглади.
— Ким экан, қизим?..
Она то тараддудланиб йўлакка чиққунча, Степан ошхонага кириб улгурганди.
— Она! — деди Маруся холани совуққина қучаркан Степан. — Кутиб олганиям чиқмадинг-а?..
— Болам! Болажоним!.. Эсон-омон кеп қолдингми?..
Фарзандининг кенг елкаларига бош қўйганча йиғларди Маруся хола. — Кўзларим нигорон эди йўлларингга!.. Вой, нега бу ерда турибмиз? Қани, болажоним, ўтақол! Залга кирайлик!.. Оксана, жой тайёрла, қизим!..
Она кўз ёшларини халатининг енгига арта-арта Степанни нариги хонага бошлади.
Оксана югуриб-елиб, кўз очиб юмгунча дастурхон устини ноз-неъматларга тўлдирди.
— Э, бу ширинликларни бошимга ураманми? — лаб буриб онасига юзланди Степан. — Анавиндан йўқми? Олиб кел ўшанақасидан!
— Хўп, ўғлим, хўп!..
Маруся хола пилдираганча ошхонага чиқиб музлаткичдан бир шиша ароқ келтириб дастурхонга қўйди.
— Мана бу бошқа гап! — бир четда қимтинибгина ўтирган ўгай опасига кўз қисди Степан. — Энди Оксана иккимиз қиттай-қиттай оламиз!
— М-мен ичмайман. — дея олди аранг Оксана.
— Нима? Бу нима деганинг? Уканг турмадан қутулиб келади-ю, сен ичмайсанми? Ичасан!
Степан стаканларни ароққа тўлатди-да, бирини ўгай опасига узатди.
— Ол! — деди дағаллик билан. — Мен ёнингга қайтдим, мен!..
Оксана унинг феълини яхши биларди. Фақат… Турмада сал босилган, ақли кирган дея ўйлаганди. Бунинг аксини кўргач, мажбуран ароқдан бир ҳўплади ва стаканни жойига қўйди…
Шу кўйи улар ярим соатча ўтириб қолишди. Степан онанинг саволларига узуқ-юлуқ жавоб қайтарар, икки кўзи рўпарасидаги Оксанада эди.
— Бўпти, Стёпа, — ўғли томон жавдираб секин ўрнидан қўзғалишга тутинди Маруся хола. — Мен бозорга тушиб майда-чуйдалар олиб келай. Кечқурун ўз қўлларимминан ажойиб манти қилиб бераман.
— Яхши, яхши, борақол! — тиржайди Степан. — Унгача Оксана иккаламиз гаплашиб ўтира турамиз. Боравер!..
Она ўғлининг бу қадар совуқ муносабатидан бироз ранжигандек бўлди-ю, гапириш бефойдалигини билиб хўрсина-хўрсина ташқарига йўл олди.
Квартира сокин эди. Оксана ошхонада идиш-товоқларни ювиш билан банд, Степан эса диванга чўзилиб олган кўйи сигарет тутатарди.
Сигаретини чекиб бўлиб сапчиб ўрнидан турди ва ошхона тарафга қараб бақирди:
— Оксана, бу ёққа кел!.. Намунча ўзингни олиб қочасан?
Ўгай опа сал ўтиб истар-истамас залга қадам қўйди.
Степан унга яқин келиб икки елкасига қўлларини ташлади .
— Биласан-ку менга ёқишингни! — эгилиб унинг қулоқларига шивирлади. — Ё ялинтирмоқчимисан?
— Жинни бўпсиз! — ўзини орқага олишга уринди Оксана. — Қочинг! Одам ўз опасигаям шилқимлик қиладими?
— Нима?.. — Степан бу гапни эшитиб Оксананинг иягини қисди. — Қанақа опа?.. Кулгимни қистатма! Турмада ўтириб ҳам сени, сенинг мана шу кетворган қоматингни ўйладим. Шуни биласанми? Ҳар куни уйқу орасида
#PSIXOLOGIK_TEST
🤔 SIZ KIMGA JOY BERAR EDINGIZ?
A -👩👦 Ona va Bolaga
B - 👵 Keksa Onaxonga
C - 🤕 Nogironga
D - 😡 Jahldor Bezoriga
Variantlardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda hayratlanarli faktlarni bilib oling👇😱
Бир куни "Ундан қўлини сўраб кўрмайманми?" — деб ўйлаб қолдим. Лекин таклифимни рад этишидан, шу билан уйимга келмай қўйишидан қўрқардим. Шундай бўлса-да, ўша куни уйимга келиб, чой дамлаб олдимга қўйганида уйланиш ҳақида гапиришга жазм қилдим.
Энди гапирмоқчи бўлиб турсам, ўзи сўз бошлаб қолди:
— Менга уйланасизми?
Унинг бу гапига жавоб топа олмай қолдим. Бироздан кейин:
— Нима дедингиз? — деб сўрадим.
— Менга уйланасизми?
Бирдан ўжарлигим тутиб:
— Мен ҳеч кимнинг меҳр-шафқатига зор эмасман, — дедим.
— Аллоҳга қасамки, мен меҳр-шафқат кўрсатиш учун бу гапни айтмадим. Мен ҳақиқатдан сизни яхши кўриб қолдим. Сиз билан яшамоқчиман, — деди.
— Оёғим йўқ бўлса, — деб кесилган оёғимга ишора қилдим, — бошқа одамларга ўхшаб иш қила олмайман.
— Менга уйлансангиз, отамнинг фирмаларидан бирини бошқаришингиз мумкин бўлади. Уёқ-буёққа бориб юриш шарт эмас, ишингиз офисда бўлади.
Ҳозиргина бўлган гап-сўзлардан қаттиқ ҳайратга тушгандим. Тилимда фақат "Роббим, мени кечир", деган сўз айланар, кўзёшимни тўхтата олмас эдим...
Эй Роббим! Мени кечир, афв эт!
Мен Сенинг етук ҳикматинг ва тақдирингга қарши чиқдим. Агар ўша автоҳалокат бўлмаганида:
1. Ўзидан бошқани севмайдиган, туғмас хотинга уйланган бўлар эдим. Ўзингга ҳамд бўлсин-ки, вақт ўтмасидан олдин буни менга кўрсатиб қўйдинг.
2. Ҳарбий хизматга борган ва вафот этган бўлишим мумкин эди. Ўнг оёғимни олган бўлсанг ҳам мени тирик қолдирдинг.
3. Охири узоққа чўзилмайдиган ишга жойлашиш учун ҳаракат қилган эдим. Сен эса менга хаёлимга ҳам келмаган бир ишни бердинг....
***
Доимо Аллоҳ сизга энг яхши неъматларини ихтиёр қилишига ишонинг. У сиздан бирон нарсани олиб қўйса, хафа бўлманг. Қатъий ишонинг-ки, тез орада бундан кўра яхшироғини беради.
Хар бир ишда хикмат бор иншаАллах.
@IBRATLI_SOZLAR
📓Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳлай оласизлар. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.
Инсон 76/30